Майя Огородникова. Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси - (15-Эртак) Китоб Ўзбек тилида
Mitti Tillaqo‘ng‘iz va Serquyosh o‘tloqzor aholisi (Mayya Ogorodnikova) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Биринчи қисм
СЕРҚУЁШ ЎТЛОҚЗОРДАГИ САРГУЗАШТЛАР
Беҳаловат тун
Миттивой қандай қилиб дўст топиб олди
Кекса арининг туғилган куни
Шошқалоқ Ғалла қўнғизи
Ёмғирли кун
Иккинчи қисм
ТАП-ТАҚИР ЧЎЛГА САЁҲАТ
Каркидон Каркидонбоевич
Қазувчи Афодий
Кимўзар пойга
Бақалоқ қўнғизларни қутқариш
Бадарға қилинган генерал
Учинчи қисм
ЯНГИ УЧРАШУВЛАР
Адмирал ва Чакамуғ
Чақалоқ филча
Амазонкалар босқини
Кеккайган Ялтироқ Қўнғиз
Фазогир ўргимчак
Фазогир ўргимчак
Серқуёш ўтлоқзордаги ҳаёт бир маромда давом этарди. Тонг – оқшом билан, кун – тун билан алмашарди. Аммо Миттивойга ҳар бир кун кўплаб кутилмаган воқеаларни ва учрашувларни олиб келарди. У ҳамма ерга улгуришга, бирон қизиқ нарсани назардан четда қолдирмасликка интиларди.
Бир куни Миттивой дадасидан сўради:
— Нима учун бирданига ҳамма жойда бўла олмайман? Мен ҳамма нарсани кўриб, билган бўлардим!
— Ҳамма нарсани билишинг сенга нима учун керак? — дея дадаси кулиб сўради.
— Ўшанда мен донишмандларнинг донишманди бўлардим.
— Агар донишмандларнинг донишманди бўлганингда, нима қилган бўлардинг?
— Мен… мен шундай қилардимки, ҳеч ким ўзини бахтсиз ҳис қилмасди, — жиддий давоб берди тиллақўнғиз.
— Эҳ, Миттивойгинам! — деб кулди дадаси ўғлининг бошини меҳрибонлик билан силаб.— Ҳаммаси албатта шундай бўлишига мен заррача ҳам шубҳаланмайман. Қани, энди уч! Дўстларинг сени кутиб туришибди.
Миттивой қувноқ кайфиятда уйдан учиб чиқди-ю...ҳайрон бўлганидан жойида тўхтаб қолди. Атрофда ғалати нарсалар пайдо бўлган эди: ер устида одатдан ташқари, кумуш рангидаги ингичка иплар милтиллаб сузиб юрарди. Тиллақўнғиз уларга қараб, тушунди: улар кичик –кичик ўргимчак тўрлари эди! Улар шунчалик кўп эдики! Бу тўрлар бутун осмон бўйлаб тарқалиб кетгандай туюларди. Энг ажойиби шу эдики, тўрларда кичкина ўргимчаклар учиб юрардилар, ҳа, айнан учиб юрардилар! Сон-саноқсиз ўргимчаклар! Миттивой уларни санашга киришди: бир, икки, уч… йигирма беш, йигирма олти…
— А-а... Йиқиляпман! — кутилмаганда тиллақўнғизнинг тепасида кимнингдир овози эшитилди.
Кичкина ўргимчак йиртилган тўрни ямаш учун тўр бўйлаб югуриб юрганини Миттивой кўриб қолди. Эҳтимол, у тўри осилиб тушиб кетишининг олдини олишни ва учишни давом эттиришни жуда истаган бўлса керак. Аммо, афсус! Ўргимчак тўри роса ўртадан йиритилиб кетди, шабада энди уни, худди елкан сингари, тебрантирмай қўйди. Ўргимчак боласи пастга шиддат билан тушиб кета бошлади… Тиллақўнғиз Миттивой ҳам йиритилиб кетган ўргимчак тўрига томон жадал учиб борди. Охирги сонияларда у ўргимчак боласини ушлаб олишга муваффақ бўлди ва уни кўтариб олганча пастга томон бир текисда учиб туша бошлади.
Тахминан икки дақиқадан кейин бошни айлантирадиган бундай учишдан иккови жимиб қолди. Ўргимчак боласи қўрқув билан тиллақўнғизга қаради ва кўзларини бақрайтирди, кейин нигоҳини ўз тўрига қаратиб, ғамгин ҳолда хитоб қилди:
— Эҳ, менинг кемачам! Сенга нималаб бўлди-я! Сени қандай қилиб ямайман энди? О, қанчалар бечораман, бахтсизман!
— Йиғлама, ўргимчакча! — ҳамдардлик билдирди унга Миттивой. — Балки, сенга мен ёрдам берарман?
— Сен ҳавода тўр қурилишига оид бирон нарсани тушунасанми? – деб қизиқди у оёқчалари билан кўз ёшларини артар экан.
— Менми… йўқ, — бошини тебратди тиллақўнғиз. — Аммо менинг дўстларим сенга ёрдам беради. Ростданам, ростданам. Муҳими, руҳинг тушмасин. — Миттивой ўргимчакни битта оёғидан ушлади. — Хўш, кетдикми?
Улар ёрдам излаб жўнадилар. Шу яқин орада Кекса арининг думалоқ шарга ўхшаган уйчаси жойлашган эди. У уйида йўқ экан. Миттивойни учратиб қолган шохли қўнғиз, Кекса ари бобони бедазор яқинида кўрган эдим, деб айтиб қолди.
Шу пайтда ҳавода сон-саноқсиз ўргимчаклар учиб ўтиб қолди. Улар қуёш нурларида худди кумушдай ялтираб кўринардилар. Ўргимчак бошини кўтариб, уларга ғамгин нигоҳ ташлаганча кузатиб турарди.
— Хафа бўлма! — деб тасалли берди унга Миттивой. — Биз албаатта сенинг тўрингни тузатамиз, сен яна олға кетасан.
— Бўпти, аммо ҳамма яхши ерлар аллақачон банд бўлгандир, — чуқур нафас олди ўргимчак боласи. — Биласанми, бу йил биз – ўргимчак болалари жуда кўп туғилдик. Агар ҳаммамиз Жилвали ариқ ёнидаги уяда қолганимизда эди, оч қолишимизга тўғри келарди. Шабада ҳаммамизни ҳар томонга олиб кетяпти, ҳар биримиз ўзимизга янги уй топамиз.
— Янги уй… — такрорлади Миттивой. — Менга қара, ўша Жилвали ариқ узоқми? Мен бу ариқ ҳақида эшитмаган эканман.
— Мана, учинчи кундирки, мен ўша ердан учиб келяпман, - деб хўрсинди ўргимчак. — У ер шунақангги чиройлики! Мен бунақа чиройли жойни топа олмайман, деб қўрқаман.
— Тўғри, сенинг аҳволингни тушуниб турибман, — деди тиллақўнғиз. — Албатта, туғилган жойингдан чиройли жой йўқ аслида. Аммо сен ўзингга албатта янги уй топасан. Энг муҳими, ёнингда ҳақиқий дўстларинг бўлсин, ана шунда ҳаётинг ранг-баранг камалакка ўхшаган бўлади.
Улар гап билан овора бўлиб, бедазорга қандай етиб келганларини сезмай қолдилар.
— Эй, Миттивой! — деган овоз эшитилди юқори томондан. — Сен мабодо мени изламаяпсанми?
Пушти гуллар билан безанган бедазордан Кекса ари бобо бўй кўрсатди.
— Бобожон! — хурсанд бўлиб кетди тиллақўнғиз. — Ўргимчакча билан бизга сизнинг ёрдамингиз керак. Унинг учиб юрадиган тўри йиртилиб кетибди, уни тузатиш керак.
— Мени ўргимчак тўрини тузата олади, деб ўйлайсанми? — деб ҳайрон бўлди Кекса ари бобо.
У гул устидан тушиб, ўргимчак боласига ачиниш билан қаради.
— Албатта, тузата оласиз, — деди тиллақўнғиз. — Ахир, сиз жуда доносиз!
— Донолик – ҳамма нарсани билади дегани эмас, балки ўз билимларидан фойлалана олиш деганидир. Афсуски, мен ўргимчак тўрини тузата олмайман. — Кекса ари кўрдики, Миттивой билан ўргимчакча унинг сўзларидан умидсизликка тушдилар. У дарров иккаласига тасалли берди: — Аммо бу иш кимнинг қўлидан келишини мен биламан. Бундан ташқари, ўргимчакча, сенинг тўрингни албатта тузатиш шартми? — деб сўради ари бобо. — Менимча, бизнинг ўтлоқзорда сендан ҳамма хурсанд бўлади. Бунинг устига, сен бу ерда садоқатли дўст топибсан. Яна олға учиб кетишингга ҳожат борми?
— Сиз ҳақиқатан шундай деб ҳисоблайсизми? — ҳай рон бўлди фазогир. У бир дақиқа ўйланиб турди, кейин Миттивой билан Кекса ари бобо дўстона оҳангда бошлари билан тасдиқладилар, бир қадам босиб, нафас чиқарди: — Ундай бўлса… ундай бўлса, мен шубҳасиз, сизлар билан қоламан.
— Ура! Ура! — хурсанд бўлиб кетди тиллақўнғиз. — Менинг яна битта янги дўстим пайдо бўлди! Фақат ўзингга уяни бизнинг уйимиз ёнида қургин. Ана шунда сен билан мен ҳар доим истаган пайтимизда ўйнай оламиз.
Миттивой янги дўстини Серқуёш ўтлоқзор аҳолисининг ҳаммаси билан таништириб чиқди. Ўргимчакча эси ўзини бу ерда аллақачондан бери яшаб келаётгандай ҳис қилди. Миттивой ўргимчакчанинг Жилвали ариқ ҳақидаги ҳикоясини асло унута олмасди. Унга шундай туюлардики, у албатта ана ўша ажойиб жойда бўлади. Саргузаштларга бўлган иштиёқ унга тинчлик бермасди. Ана шундай эди ҳар нарсага қизиқувчан тиллақўнғиз…
Бу воқеанинг қаҳрамони фазогир ўргимчакча муваффақиятсизлик деб қабул қилган воқеа охирида катта бахтиёрликка айланиб кетди. Азиз дўстим! Эҳтимол, сизнинг ҳаётингизда шунга ўхшаш воқеа юз бергандир. Биз Худога ишониб, ҳар биримиз тўғримизда У ғамхўрлик қилаётганини, бизнинг келажагимиз учун У жон куйдираётганини тушунсак, қанчалар яхши!
Муқаддас Китобда Худо бизга шундай дейди: «…Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан. Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради» (Еремиё пайғамбар китоби 29:11).
Книга на Узбекском языке: Светлячок Крошка и другие жители Солнечной поляны (Майя Огородникова)
Веселая и поучительная сказка о приключениях гнома по имени Митти и его друзей предназначена для детей дошкольного и младшего школьного возраста. Юные читатели не только узнают о разнообразном мире насекомых, но и научатся вместе с героями книги быть искренними, щедрыми, внимательными, сострадательными, доброжелательными по отношению к своим близким. Небольшие истории из жизни каждого из героев повести завершаются мудрыми поучениями, основанными на Библии.