Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон) 1 bob

Доктор Джеймс ва Ширли Добсон. Зулматдаги нур -  (1-ҳафта) Китоб Ўзбек тилида

Zulmatdagi nur (Doktor Djeyms va Shirli Dobson) O‘zbek tilida AudiokitobZulmatdagi nur (Doktor Djeyms va Shirli Dobson) O‘zbek tilida Audiokitob

Эр-хотинларга бағишланади

 


Биринчи ҳафта

Ҳақиқий севги

Бувим билан бобом оила қурганларига ярим аср бўлди. Улар бир-бирларини учратган пайтдан бошлаб улар ўзларига хос ўйинлар ўйнадилар. Ўйиннинг мақсади – бири “Шмайли” сўзини ёзиб, яшириб қўярди ва иккинчиси бу сўзни топишга қийналарди. Улар навбат билан уйнинг бирон жойига “Шмайли” сўзини ёзарди-да, биттаси топиб олгандан кейин шу сўзни ёзиб яшириб қўйиш учун бобомнинг ёки бувимнинг навбати келарди.

Улар “Шмайли”ни қанд ва ун сақланадиган идишларга яшириб қўйишарди. Бу – навбатдаги таомни ким тайёрлашини билдирарди. Улар айвонга қараган ва терлаган ойнага ўша таомнинг суратини чизардилар. Бувим бизга ўз қўллари билан кўк рангли пудинг тайёрлаб берарди. “Шмайли” сўзини улар ваннахонадаги терлаган ойнага ҳам ёзишарди. Шундай қилиб, бу сўз ҳар бир иссиқ ванна қабул қилингандан кейин ҳам пайдо бўларди. Бир куни бувим “Шмайли” бир ўрам туалет қоғозини чувалатиб, қоғознинг охирига ёзган экан.

Уйда бирон жой йўқ эдики, у ердан “Шмайли” сўзи топилмаган бўлсин. Улар бу сўзнинг шоша-пиша ёзилганини автомобилнинг бошқарув панелида ҳам, ўриндиқ остида ҳам ёки ғилдиракларга ҳам ёпиштирилганини топиб олардилар. Ёзув оёқ кийимининг ичига тиқиб қўйилар ёки ёстиқ остига яшириб қўйиларди.  “Шмайли”ни чанг босган чарм мебелда ҳам, камин кули излари қолган жойларга ҳам ёзардилар. Бу сирли сўз бобом билан бувим уйининг бир қисмига айланган эди.

Орадан узоқ йиллар ўтди. Охири мен уларнинг бу сирли ўйинларини тушуниб олдим. Скептизим (шубҳа) ҳақиқий, айнимаган ва абадий севгига ишонишимга йўл бермади. Аммо мен ҳеч қачон бувим билан бобомнинг муносабатларига шубҳаланмадим. Улар ишвали майда ўйинлардан юқори турардилар. Бу ўйинлар уларнинг ҳаёт тарзи эди. Уларнинг муносабатлари содиқ ва ҳаяжонли яқинликка асосланган эди. Бундай муносабатларни ҳамма ҳам бошдан кечиравермайди.

Ҳар сафар – кичик имконият бўлиши биланоқ бувим билан бобом қўлтиқлашиб олишарди. Улар ошхонада учрашиб қолганларида, бир-бирларини ўпич билан сийлардилар. Улар бир-бирларини бир нигоҳ билан тушунардилар. Ҳар куни биргаликда кроссворд ечардилар. Бувим менга: “Қара, бобонг қандай ажойиб, ниҳоятда чиройли қариди”, деб шивирларди. Таомдан олдин улар бошларини қуйи солиб, Худога шукрона айтардилар, Унинг марҳаматларидан, ажойиб  оила учун, бирин-кетин келаётган муваффақиятлар учун тўлқинланиб кетардилар.

Аммо бувим билан бобомнинг ҳаётида қора булутлар ҳам пайдо бўлган эди. Бувимнинг кўкрак раки бор эди. Биринчи марта бу касаллик ўн йил олдин пайдо бўлганди. Бобом, ҳар доимгидай, бувимнинг ёнида эди. Бобом бувимга сариқ рангга бўялган хонада тасалли берарди. Бобом хонани шунинг учун сариқ рангга бўяган эдики, бувимни ҳар доим қуёш ранги қамраб турсин, деб, ҳатто бувим оғирлашган пайтда ҳам ўзини ташқаридаман деб ҳис қилиши учун шу рангга бўяган эди.

Энди рак бувимнинг танасига ҳужум қила бошлади. Бувим ҳасса ва бобомнинг мустаҳкам қўллари ёрдамида ҳар якшанба куни жамоатхонага борарди. Аммо бувим тобора ҳолдан тойиб борарди. Охири, у юра олмайдиган, уйдан чиқолмайдиган бўлиб қолди. Маълум вақт бобом жамоатхонага бир ўзи бориб юрди. У жамоатхонага кетар экан, Худодан, хотинимга ўзинг қараб тургин, деб ибодат қиларди. Охири, биз қўрқиб юрган кун ҳам келди: бувим вафот этди.

“Шмайли”. Бу сўз бувимнинг дафн маросимига аталган гулчамбарнинг пушти ранг лентасига сариқ ранг билан ёзиб қўйилган эди. Дафн маросимига келган одамлар камая бошлади. Шундан кейин холаларим, тоғаларим, амакиларим, жиянларим ва оиламизнинг бошқа аъзолари олдинга чиқиб, охирги марта бобомнинг атрофида йиғилдилар. Бобом бувимнинг тобутига томон қадам ташлаб, енгил нафас олди ва бувимга оҳиста қўшиқ айтди. Кўз ёшлари ва ғам-қайғулари билан хирқироқ, хўрсинган овозда алла айтарди.

Мени ҳам қайғуга солган бу лаҳзани ҳеч қачон унутумайман. Чунки мен ўз вақтида уларнинг севгиси ниҳоятда чуқурлигини била олмасам ҳам, бувимнинг беқиёс гўзаллигига гувоҳ бўлиш имтиёзи менда эди.

“Sh-m-i-l-y” – See how much I love you (Қаранг, мен сизни қанчалар севаман). Кўрганларимга имкон берганингиз учун, сизларга раҳмат, бобожон, бувижон!

Илгарилаб кетиб

Мана бу мулойим эр-хотин ҳақиқий севгидан келаётган бахтиёрликни билиб олганига бирон шубҳа борми? Яқинликнинг мазмунидан ва оила мажбуриятларидан улар нималарни тушундилар? Оддий шаклда – ун идишида  ёки ваннахона ойнасида қолдирилган излар орқали юборилган содда мактублар орқали эллик йилдан ортиқ вақт давомида ана шу эр-хотин доимо бир-бирларига севги изҳор қилиб келганлар. Бобом бу оламда ёлғиз ўзи қолишига тўғри келганда, у кўз ёшлари билан ўз келинига алла айтди. Бобомнинг бувимга охирги марта айтган алласи шу эди: “Мен сени жудаям севаман!”

Бугунги кунда кўплаб эр-хотинлар буюк севгисини ифодаламасдан умрларини яшаб ўтяптилар. Бундай севги яширинча ўпичларни,  сўзсиз тушунишни, имкон туғилганда қўлтиқлаб юришни ҳам ўз ичига олади. Улар чуқур, яқин севгини чин дилдан истайдилар. Аммо уларнинг қарашича, бундай севги қаердадир йўлда шунчаки “юз бериб қолади”. Бу воқеа юз бермаганда, умидсизлик пайдо бўлади, ҳатто ажралишгача бориб етади.

Бу ҳафтада биз ҳақиқий севги ҳақида – у нима дегани, оиладан қандай қилиб унга етишишингиз ҳақида гаплашамиз. Бугунги ўқишимизни шундай савол билан тугатмоқчиман: “Сиз учун ҳақиқий севги нимани англатади?”

 

Душанба

Бир боқишда севги

Худонинг севгиси

1Кор.4:7

Айрим одамлар, эркак ва аёлнинг кўзлари тўқнашганда, севги пайдо бўлади, деб ишонадилар. Аммо “бир боқишда севги” – эмоционал бўлиб, жисмонан мумкин эмас, чунки ўзингиз умуман билмаган одамни севиб қолишингиз мумкин эмас. Сиз шунчаки улар яшаётган эскиликка етаклангансиз.

Абадий эмоционал боғланганлик романтик туйғулардан юқорироқ туради. Бу – жинсий алоқага интилишдан ёки уйланиш истагидан баланд. Бундай ҳисси     ётларни одатда оддий ҳавас деб қарайдилар ва ўткинчи, табиатан худбинлик деб айтишга мойилдирлар. Ўша одам шундай деб айтиши мумкин: “Ўзимда юз бераётганларга ишонгим келмайди. Балки мени кимдир севиб қолган бўлса керак”. Шуни билингки, бу сўзларни айтаётган одам бошқалар ҳақида гапирмаяпти, балки ўзининг қониқишларидан ҳаяжонга тушган, холос. Бундай шахсларни кимдир севиб қолмаган, балки севги ҳиссиётларига асир бўлган.

Чинакам севги – бу қачонлардир бирови “севилиб қолади, гўё йигит ёки қиз ўрага йиқилгандай”. Аммо улар чиройлилигидан қатъий назар, номаълум объектни севиш мумкин эмас. Фақат одам бошқаларга чуқур эътирофини ёки ҳайратини ошкор этганда, йигит ёки қизнинг эҳтиёжларида, кучи ва характерида чуқур онглилик ифодасини топа бошлаганда, улар чинакам севгини бошдан кечира бошлайди. Шу лаҳзадан бошлаб у абадий севгида ўса бошлайди.

                               Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

  • Эсингиздами, ўсмир ёшингизда, севилганман, деб ўйлаган эдингиз, кейин вақт ўтган сари севгига боғланиб қолдим, деб ўйлаган эдингиз?
  • Биринчи марта учрашганимизда нимани ўйлаб, қандай ҳиссиётларни бошдан кечирган эдингиз?
  • Мен сизнинг умр йўлдошингиз бўлишимни Худо сизга қандай қилиб кўрсатиб берди?

Азиз самовий Эта! Севгини ажойиб равишда инъом қилганинг учун Сенга раҳмат. Ҳозироқ биз тасаввур қилганимиздан кўра ҳам кўпроқ марҳаматингни инъом қил! Омин.

                  

Сешанба

“Кейин сен келдинг”

Севги асло адо бўлмас

1Кор.13:8

Ёш йигит умидсизликка тушган эди. Хотини эрини ва икки боласини бир неча ҳафта олдин ташлаб кетди. Хотин аҳён-аҳёнда қўнғироқ қилиб турган бўлса ҳам, эр унинг қаердалигини асло билмас эди. Хотин қўнғироқ қилганда, эр унга, илтимос, уйга қайт, мен ҳам, болаларим ҳам сени қанчалар севамиз, деб ялиниб-ёлворди. Аммо хотин ҳар сафар кескин рад жавобини бераверди. Эр бу лаҳзада таслим бўлиб, унинг олдига бориши керак эдими? Йўқ. Эр детектив ёллаб, хотинини топиш учун озгина пул запасини ишга солди. Хотини мамлакатнинг нариги бурчагидаги учинчи мехмонхонада  яшаётган экан. Эр самолётга билет сотиб олиш учун пул қарз олди. Кўп  ўтмай, эр хотини яшаётган номернинг эшиги олдида пайдо бўлди ва “Биз сени шунчалик яхши кўрамизки! Уйга қайтишни истайсанми?” Хотин эрининг қучоғига ўзини отди. Улар бирга уйга қайтиб келдилар.

Орадан бир неча ҳафта ўтгач, эр хотинидан: “Мен телефон орқали ҳар доим яхши кўришимни изҳор қилиб турганимда, нега қайтмадинг?” деб сўради. Хотин шундай жавоб берди: “Чунки телефондаги гапларинг қуруқ гаплар эди. Кейин сен келдинг”.

Ҳақиқий севги  сўздан каттароқ. У бутун мамлакат бўйлаб самолётда учиб ўтиш орқали ифодаланиши мумкин. Ҳатто умр йўлдошингизни уйга қайтариб олиб келишингиз учун охирги тангангизни сарф қилишга арзийди.

 

Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

  • Бу ҳафтада севгимни сизга қай тарзда ифодаладим?
  • Агар “ҳатти- ҳаракатлар сўздан кўра кўпроқ нарсани айтиб турса”, сизга бўлган севгим ҳақида бақирайми ёки хатти-ҳаракатларим шипшийдими?
  • Исо қандай қилиб Ўз севгисини бизга кўрсатди?

Қадрли Раббимиз Исо! Биз шуни истаймизки, бизнинг сўзларимиз ва хатти-ҳаракатларимиз севгини шахсан, кучли тарзда ифодаласин. Бизга янги усулларни кўрсатгинки, “ўзимдан кўра бошқаларни кўпроқ ҳурмат қилайин. Омин”.

 

Чоршанба

Узоқ вақт ва бахтиёр

Хотинингга никоҳланганмисан? Қўйиб

юборишни излама

1Кор. 7:27

         Сизни ўраб турган ижтимоий муҳитни кузатиб, қўлингиздаги миқдор билан ҳайратга тушасиз: охирги статистик маълумотларга қараганда, оила институти жиддий муаммоли вазиятга тушиб қолган. Америкадаги оила консуллиги берган ахборот бўйича, биринчи оиланинг ярми ажралиш билан барҳам топар экан. Соғлиқ миллий маркази статистик маълумотларига кўра, оила қуришни режалаштирган америкаликлар миқдори озайиб бормоқда. Бригхамск Ёшлар университетининг оила ҳақидаги фанлар профессори Брент Барлоунинг айтишича, бирга яшаш ва ажралиш миқдори ўсишда давом этмоқда. “Уйланган” ёки “турмушга чиққан” сўзлари ўн йил давомида асосий мақомини йўқотиши мумкин.

         Табиийки, миллионлаб эр-хотинлар мавжуд: улар бир куни, бир-биримизга ажойиб равишда мосмиз, деб ишонадилар. Аммо оилалари парчаланиб кетаётганини кузатишга мажбурдирлар. Агар сиз ва умр йўлдошингиз бу ҳолатга қаршилик кўрсатиш учун киришган бўлсангиз, сизлар муносабатларингизни қуриш учун кўп меҳнат қилишингизга тўғри келади.

         Бу даъват сизга хавф бўлиб туғиладими ёки ваъдами? Бизда яхши янгиликлар бор. Биринчидан, ўзаро муносабатларни ўрната олган эр-хотинлар катта қониқиш ва уларга ҳаётнинг ўзи таклиф қилаётган маънони топадилар. Бу – Худонинг оиласи ваъдасидир. Статистика ҳам бу далилни тасдиқлайди. Иккинчидан, бу вазиятга ёлғиз ўзингиз қарши туришингиз керак эмас. Бу тўғрида ҳеч ким сиздан сўрамаяпти. Бу тўғрида эртага гаплашамиз...

                            Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

  • Сиз учун “бахтиёр оила” нимани англатади?
  • Сиз бахтлимисиз? Нимага ёки нима учун бахтли эмассиз?
  • Сизнинг ҳаётингизга бахт олиб киришим учун мен нима қила оламан?

Осмондаги Отам! Азалдан Сен оила аҳдини яратдинг, бизнинг оиламиз Сеникидир. Бутун марҳаматинг билан бизнинг иттифоқимизни ёрлақагин. Бизга йўл кўрсат, бизни Ўзингга олиб бор. Омин.

 

Пайшанба

3- қисм

Ҳеч ким қўйилган пойдевор,

яъни Исо Масиҳдан бошқа пойдевор қўя олмайди

1Кор. 3:11

Умр йўлдошимиз билан ҳақиқий севгини бошдан кечириш учун тўртдан уч қисмини тенглаштиришга – Исо Масиҳга олиб киришимиз керак. Фақат У билан ана шу руҳий бирлашув орқали бутун муносабатларнинг имкониятларини тўлдиришни бошлашимиз мумкин. Бу муносабатларни оила деб атаймиз.

         Муқаддас Китобни ўрганаётган ҳар қандай одам ҳар томонга чатишиб кетган кўплаб принципларни билади. Бу принциплар эр-хотин ҳаётида татбиқ қилинади.  Ибронийча-масиҳийча қадриятлар азалдан эркак ва аёлга самарали ҳамроҳ бўлиб келган. Бу қадриятлар Яратувчи – оила институти ташаббускорининг ўзи томонидан илҳомлантирилган. Жамият нима деяётгани, ёки қонунлар руҳий тизимни ташкил қилаётган ўгитлар қандай ўзгараётгани муҳим эмас, ҳаётда ҳар доим севикли ва бахтли бўлиш қолади.

         Исо Масиҳ билан шахсий муносабатларни ўрнатиш ҳар бир мақсадга эришиш учун биринчи ва залворли қадамдир. Ҳаммамиз излайдиган интим муносабатлар ҳам шу мақсадга киради. Агар сиз ҳанузгача қалбингизни Унга бағишламаган бўлсангиз, сизни шундай қилишга даъват этамиз. Исо Масиҳ ҳаётингизнинг ҳамма томонига, оилангизга ҳам мазмун ва мақсад олиб киради. Эртага буни батафсил тушунтирамиз.

 

                            Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

  • Оиламизда ишлаши учун Муқаддас Китоб принципларини қай тарзда асос қилиш қўйганмиз?
  • Худонинг Каломи билан кўпроқ вақт ўтказишга қандай қилиб даъват қила оламан?
  • Сиз шахсан Исо Масиҳни ҳаётимизда ва оиламизда Раббимиз бўлгин деб таклиф қилдингизми? Агар қилмаган бўлсангиз, ҳозироқ бу қадамни ташланг, ҳаётингиз тамомила ўзгаради.

 

Эй Исо Масиҳ! Сен бизнинг оиламиз асосчисисан. Ҳаётимизни қуриш йўлида Сенга ва Сенинг куч-қудратингга қарашимизга ёрдам бер.

 

Жума

Ҳаёт нуқтаси бошланмоқда

Ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир.

Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди

2Кор.5:17

 

         Агар сиз ва умр йўлдошингиз ҳақиқий севгини – абадий давом этадиган севгини чин дилдан истасангиз, Худо олдида аҳволингиз тўғрисида ҳақиқат билан дуч келишингиз керак. Муқаддас Китобга кўра, ҳаммамиз гуноҳкор табиатимиз билан туғилганмиз (Рим. 3:23). Бу гуноҳкор табиат муаммоси Худо тимсолида яшашимиз учун ғов бўлиб туради. Бир ўзингизми ёки умр йўлдошингизми – буниси муҳим эмас. Кечирилмаган гуноҳ, ҳатто омадли оила бўлиш учун уринганингизда ҳам, ғов бўлаверади. Чунки гуноҳнинг муқаррар натижаси энг ёмон импульсларимизнинг қули, охир- оқибатда ўлим ҳисобланади (Рим.6:23).

         Аммо ажойиб муқобил варианти бор. Исо Масиҳ гуноҳларимиз учун хочдаги ўлими орқали тўлов тўлади. Ўзининг ғаройиб тирилиши орқали эса У бизни абадий ҳалокатдан халос қилди. Сиз имонда янги ҳаётингизнинг текин инъомини олишга муваффақ бўласиз. Исо “эзгу янгиликлар”ни қуйидагича етказади: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин” (Юҳ.3:16).

         Бу ҳақиқатан ҳам оддий: агар сиз гуноҳларингиз учун тавба қилишни ва Исо Масиҳга ишониш орқали нажот топишни танлаган бўлсангиз, кечиримга эга бўласиз ва Унинг абадий ҳаёт инъомини қўлга киритасиз.

         Агар сиз Исо Масиҳни шахсан билмасангиз, навбатдаги ибодатга сизни таклиф қиламиз. Чунки Исони қалбига таклиф қиладиган ҳар бир одам шу лаҳзадан бошлаб ҳақиқий ҳаётни бошлайди.

 

                   Фақат иккаламизнинг орамизда...

  • Ҳар биримиз Худонинг нажот инъомини қабул қилишни танладикми?
  • Агар қабул қилмаган бўлсак, бу танловни қабул қилишимизга нима ҳалақит беряпти?

 

Эй Худойим! Мен гуноҳкорман, Сенга муҳтожман. Ўзим тўғри яшай олмайман, абадий ҳаётга умидим йўқ. Илтимос, гуноҳларимни кечиргин. Исо Масиҳ Сенинг ягона Ўғлинг эканига ишонаман.  Исо мен учун ўлиб, мени гуноҳлардан халос қилиши учун Уни юборганман. Сенга шукр айтаман. Омин.

Шанба

Мен Сени севаман

Сизларга буйруғим шу:

бир-бирингизни севинглар

Юҳ.15:17

         Сиз билан умр йўлдошингиз ўртасидаги ҳақиқий севгини қўллаб-қувватлашнинг энг яхши усулларидан бири – севги хотиралари кўпригини қуришдир. Мен Джим деган бир одамни билардим. У ишдан уйга қайтаётганда автомобил ҳалокати оқибатида фожиали равишда нобуд бўлган эди. Шу куни хотини Кэролл эллик ёшга тўлганди. Қутқарув командаси Джимнинг чўнтагидан Гавайига иккита билет топди. У бу билан Кэроллни ҳайратга солмоқчи бўлган экан.

         Орадан бир неча ой ўтгач, Кэроллдан: “Қайғу-ғамларингизни қандай қилиб унутяпсиз?” деб сўраган эканлар, у шундай жавоб берибди: “Тўйимиз куни Джим билан мен бир-биримизга, “Мен сени севаман”, деб умримиз охиригача ярим тунгача айтамиз, дея ваъда берган эдик. Бир йилдан кейин бу кўпинча эрмак, қийини – даъват бўлиб қолди. Эсимда, мен йўлнинг ўтиш жойида югуриб ўтаётиб, Джимдан қаттиқ хафа бўлган бўлсам ҳам, “Сени севаман”, деб айтардим. Бошқа сафар унинг офисига келиб, муддат тугагунча, яъни ярим тун бўлгунча машинасига хат ташлаб қўярдим. Ваъдани бажариш учун буларга сарф қилинган хатти-ҳаракатлар ҳаётимизда кўплаб эслашга арзигулик хотираларни қолдирди.

         Джим ҳалок бўлган куни эрталаб ошхонада откритка қолдирган экан. Кейин у машинасига ўтирибди. Кэролл автомобил моторининг гувиллашини эшитиб, югурганича ташқарига чиқибди. Кэрри машина ойнасини тақиллатибди. Джим машина ойнасини туширгандан кейин Кэрри моторнинг шовқини ичра баланд овозда дебди: “Жаноб Джеймс Е.Гаррет! Мен Кэролл Гаррет, эллик ёшга тўлган кунимда “Мен сени севаман”, деб айтишда рекорд қўймоқчиман”. Мана мен қандай қилиб яшаб қолдим”, деган эди Кэрри кейинроқ. “Джимга: “Мен сени севаман”, деб айтган сўзим охиргиси экан”.

         Биз ҳаётимиз масофалари орқали турли йўллар билан – откриткалар ва гуллар, биргаликда ўтказилган лаҳзалар орқали кўприк қуришимиз мумкин. Ёки Джим ё Кэролл сингари ҳар куни “Мен сени севаман”, деб оддий ифодалар билан амалга оширишимиз мумкин. Бутун оилавий ҳаётингиз давомида ардоқли хотиралар сизга ва умр йўлдошингизга абадий давом этадиган чинакам севги учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.


Книга на Узбекском языке: - Свет в ночи (Доктор Джеймс и Ширли Добсон)

Эта книга с любовью посвящается парам всего мира. Пусть Бог благословит вас любящими и заботливыми отношениями, которые продлятся до последних мгновений вашей совместной жизни. Мы молимся, чтобы эта книга помогла вам достичь желаемой области. Будьте здоровы.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак