Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон) 2 bob

Доктор Джеймс ва Ширли Добсон. Зулматдаги нур -  (2-ҳафта) Китоб Ўзбек тилида

Zulmatdagi nur (Doktor Djeyms va Shirli Dobson) O‘zbek tilida AudiokitobZulmatdagi nur (Doktor Djeyms va Shirli Dobson) O‘zbek tilida Audiokitob

Эр-хотинларга бағишланади

 


2- ҳафта. Ўз хоҳиши бўйича хизматкорлар

Якшанба

Мен учинчи

Деневр постдан парчалар

Олмос ранг реактив самолётда ўтириб, ўша куни ҳар қачонгидан бошқача “каптарлар” – “Лаҳзалар эркаклари” қуёшга қарши томон овоз тезлигида ер юзининг ушоққина зумрад подшоси Огайо шаҳри томон учарди. 1958 йилнинг 7 июнь куни эрталаб соат тўққиз эди. Самолёт қўнадиган жой Миллий Ҳаво Қўриқчилари командаси бўлиб, бу жой Дейтон яқинидаги “Райт Петерсон” ҳарбий ҳаво кучларининг машҳур базаси эди.

         Ерда минглаб одамлар Денверда асос солинган “Сабржет” командасининг раҳбари полковник Уолит Уильямс юқори тезликдаги реактив самолётини қандай текшираётганини кузатиб турардилар. “Лаҳзалар эркаклари” пилотлари – полковник Уильямс, капитан Боб Черри, лейтенант Боб Оди, капитан Джон Феррирер ва майор Уин Комер учун самолётда манёвр кўрсатишлари одатдаги иш эди, чунки улар юз марталаб миллионлаб одамларга бу томошаларни кўрсатган эдилар.

         Кўм–кўк майсалар устида ҳатто моторнинг овозини босиб кетадиган даражада команда гулдиради. Полковник Уильямс микрофон тугмачасини босиб: “Энди ўт олдирамиз!” деб буйруқ берди. Олмос рангли самолётлар ортидаги оқ тутун изларини қолдириб, мусаффо осмонга кўтарилди. У реактив самолёт осмонда тутундан “fleur-de-lis” сўзини ҳосил қилиб, бирдан компаснинг тўртинчи нуқтаси йўналиши бўйлаб кетганда оломон нафасини ичига ютди. Бу – “Лаҳзалар эркаклари” ва “Гулдор портлаш” деган машҳур манёвр эди. Оломон баҳайбат оқ гулнинг сокин гўзаллигига қараб бир дақиқа тин олди. Бу гуллар самовий шарни тўлдириш учун Огайонинг майсаларидан ўсиб чиққан эди.

         Гул поясининг охирида полковнинг Уильямс “Сабре” (самолётнинг номи)ни қаттиқ силтаб жойидан қўзғатди, пастда маневр қилиш учун тезликни оширмоқчи бўлиб, ўзининг F86 самолёти бурнини пастга туширди ва тутун изларини кесди. Сўнгра елкаси оша орқага қараб даҳшатдан қотиб қолди. Узоқда – осмоннинг шарқ томонида Джон Феррирернинг самолёти айланарди. У хавф остида қолганди. Унинг самолёти Патерсон майдонининг охирига – Файр шаҳарчасининг ўнг томонига яқинлашиб келарди. Бир лаҳзада ажойиб тонг даҳшатга айланди. Самолётлардан бири назоратдан чиқиб кетганини ҳамма кўриб турар, ҳамма воқеани англаб турарди.

         Уильям самолётини аварияга учраган самолёт томон бурди, унга етиб олиб, рация орқали бақирди: “Билл, парашютдан сакра!” Феррирер у ердан соғ–саломат, безарар чиқиши учун вақт бор эди. У яна иккинчи марта: “Джонни! Сакра, сакра!” деб команда берди.

         Уильям ҳар сафар жавоб сифатида тутун оқимини олди, холос. У дарров тушунди: Джон Феррирернинг қўли катапульта кнопкасига етмаётган эди, чунки самолёт ўнг томонга бурилиб кетгани учун унинг иккала қўли самолёт штурвалини маҳкам ушлаб турарди. Аммо тутун кнопкаси штурвалда эди. Шунинг учун Уильям Джонга, Фейрборн шаҳаридаги уйлар устига қулаб тушмаслигинг учун самолётингни назорат остида ушлаб тургани мана бундай қил, ундай қил, деб айтишга ҳаракат қилди.

         Бирдан ваҳимали портлаш ерни титратиб юборди.Сўнг ўлик сукунат чўкди. Уольт Уилямс рация орқали: “Джонни! Тирикмисан? Жавоб бер менга!” деб бақиришда давом этарди.

         Ҳеч қандай жавоб бўлмади.

         Майор Уин Гард Феррирер билан узоқ йиллар бирга учган Миллий Ҳаво қўриқчилари ва Бирлашган авиалинияда бирга хизмат қилган, Кореяда армияда у билан бирга хизмат қилган эди. Ерга “Лаҳзалар эркаклари”дан биринчи бўлиб ерга қўнган майор Уин эди. Самолёт ҳалокатга учраган жойга дўстини тирик топиш умидида биринчи бўлиб етиб келди. Бунинг ўрнига, юз берган воқеадан ваҳимага тушган одамларни кўрди. Капитан Джон Т.Феррирернинг самолёти тўртинчи уйининг ўртасидаги ерга – орқа боққа қулаган эди. Джонни одамларни қурбон қилмасдан самолётни олиб келган ягона жой шу ер эди. Портлашдан бир аёл ва бир неча бола ерга қапишиб ётар, аммо биттаси ҳам яраланмаган эди. Джонни Феррирер эса ўша зоҳоти ҳалок бўлган эди.

         Оломон Крумерга якинлаша бошлади. У учиш формасида, ҳозиргина энг яқин дўсти ҳалок бўлган жойда – ўйилиб кетган ер ва тутун қаршисида турарди.

         “Биз – бир неча одамлар у ерда туриб, томошани кузатиб турардик”, деб кўзларида ёш билан гапирди кекса одам. “Самолёт айлана бошлаганда, тўғри бизга қараб учди. Бир лаҳза бир–биримизга қараб қолдик. Кейин учувчи шиддат билан ўнгга бурилди ва ўша ёққа олиб кетди”.

         Кекса одам итоаткорлик билан: “Бу одам биз учун ўлди”, дея шивирлади.

Якшанба

Бу фожиали воқеадан кейин бир неча кун ўтгач, Джон Феррирернинг хотини Туль эрининг ҳисоб–китоб папкасидан эски карточкани топиб олди. “Мен – учинчи” – бу оддийгина жумла ўша жасур одамнинг ҳаёти ва ўлими учун намуна бўлиб хизмат қилади. У учун Худо биринчи ўринда, бошқалар иккинчи, унинг ўзи эса учинчи ўринда эди. Джон Феррирернинг фалсафаси ҳақиқати шунда эдики, у ҳеч қачон кўрмаган одамларни қутқариш учун ҳаётини қурбон қилди. Агар сиз қачонлардир шундай вазиятга тушиб қолсангиз, Джон қилган ишни қилган бўлармидингиз? Кейинги ҳафтада одам қандай қилиб ўзида хизматкор муносабатини ривожлантиришини билмоқчимиз.

 

Душанба

Одатдаги нарсани қилиш керак

Шаккоклигимни ўзим англайман, Гуноҳларим доим кўз ўнгимдадир.

Забур 50:5

 

         Дунёвий ва масиҳий психологлар инсоннинг табиатини аниқлаганларида, уларнинг фикрлари бир–биридан кескин фарқланади. Дунёвий психологлар болаларни туғма “яхши” ёки камида “ахлоқан нейтрал” деб баҳолайдилар. Улар, ёмон нарсаларни болалар ота–оналарнинг хатоларидан ва бузилган жамиятдан ўрганади, деб ишонадилар.

         Аммо биз – масиҳийлар бошқача ҳисоблаймиз. Бизнинг “ўзбошимчалигимиз” феъл–атворимиз билан туғилган, ўзбошимчалигимиз туғма табиатимизнинг бир қисмидир. Биз одамлар томонидан, вазиятимиз, атроф–муҳитимиз томонидан назорат қилинишни истаймиз. Ўзимиз истайдиганимизни хоҳлаймиз, буни ҳозироқ истаймиз. Одам Ато билан Момо Ҳаво манъ этилган мевани тановул қилганларида, буни намойиш қилган эдилар. Болалар оёқчаларини тапиллатиб, жаҳли чиққанларини кўрсатадилар. Эркаклар ва аёллар ҳам баҳслашганларида, пул сарфлаганларида, бир ишни ҳозир бошлаш керакми ёки кейинроқми – қайсарлигини намойиш қиладилар. Шоҳ Довуд “Шаккоклигимни ўзим англайман”, деб ёзганда, асосий инсоний табиатга мурожаат этган эди.

         Фақат Исо Масиҳ бизни худбин, такаббур ва итоатсиз бўлишга олиб борадиган бузуқликдан қутулишимизга ёрдам беради. Биз ўз кучимиз билан қилишимизга ожиз бўлган нарсаларни қилишга ваъда берган эди. Бу ҳақда эртага гаплашамиз.

 

                            Фақат иккаламизнинг орамизда...

  • Одамлар гуноҳга мойил бўлиб туғилганларига сиз қўшиласизми?
  • Қачонлардир нима биландир курашгансиз, кейин эса Худога топшириб, ижобий натижага эришгансиз -  ҳаётингизда шундай қатлам борми?
  • Худбинлик оилангизнинг муаммоси деб ўйлайсизми?
  • Бу вазиятда бир-  биримизни қандай қилиб қўллаб-  қувватлаймиз?

 

Эй Ота! Биз гуноҳкор ва худбинларча йўлларимизни эътироф этамиз. Сендан, бизни кечиргин, шифо бергин, деб сўраймиз. Раҳм-  шафқатинг  учун Сендан миннатдормиз. Ўзгаришларимиз учун Сенинг кучингга муҳтожмиз, бунга биргаликда эришамиз. Омин.

 

Сешанба

Бунга сазоворман!

Чунки инсон табиати  Илоҳий Руҳга, Илоҳий Руҳ эса инсон табиатига қарши йўналтирилган.

Галат. 5:17

                                                                 

Кеча биз айтган гуноҳкор табиат кўпинча “Мен кўпроғига сазоворман” деган фикр шаклида бизни қамраб олади. Бу эса бизни янги ва яхши нарсаларни талаб қилишга, катта улуш, катта қарзлар олишимиз учун талаб қилишимизга олиб келади. Кўрамизки, болалигимиздан мўлжалимиз ўзимизга ва бошқаларни менсимасликка йўналтирилган.

Тўғри, “Мен кўпроғига сазоворман” деган муносабат оилага ҳам ёйилиши мумкин. Хафаргарчилик ҳисси - ким кўпроқ ишлаяпти, ким кўп пул сарф қиляпти, ким эрга (ёки хотинга) етарли хизмат қиляпти деган фикр-  қарашлар орқали пайдо бўлиши мумкин. Хафаргарчилик бора-бора аҳамиятсиз ғазабланишга айланади. Оилада кўп жанжаллар, муносабатлар алдовга қурилади деган ишончдан бошланади.

Бу қопқондан эҳтиёт бўлинг. Биз кўпроғига сазовормиз деб ўйлай бошлаганимизда худбинликнинг сирпанчиқ йўлларидан пастга қадам ташлаймиз. Бу эса муносабатларимизни бузиши мумкин.

Джон Феррирер Огайо атрофларида ўламан, деб интилмади, балки танг вазият келиб қолганда, бошқалар учун ўзини қурбон қилишни танлади. Исо ҳам, Мени ёғоч хочга михласинлар, деб интилмади, балки Отага ва бизга бўлган ҳурмати учун, ўзини михлашларига йўл қўйиб берди. Қурбон талаб қиладиган бундай севги “кўпроғига сазоворлик”ни эмас, кимга хизмат қилишни излайди, ҳаммасини шу нарса ҳал қилади!

Фақат иккаламизнинг орамизда...

  • Бу     ҳаётда нимагадир сазовормиз деб ўйлаганингизда, ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
  • Оилангизда ўзингиз сазовор бўлган нарсани олмаётганингизни баъзида ҳис қиласизми?
  • Биз учун худбинлик муаммо ҳисобланадими?

 

Азиз Худойим! Ишда Сенинг раҳнамолигингга, худбинларча интилишларни бартараф қилишингга муҳтожмиз. Ўзингнинг марҳаматинг билан, “кўпроғига сазоворлик” ўрнига хизмат қилишимизга ёрдам бер. Омин.

 

Чоршанба

Хизмат қилишни севиш керак

Мен Раббингиз ва Устозингиз бўла туриб, оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир- бирларингизнинг оёқларингизни ювишингиз қарздир.

Юҳанно 13:14

 

Эй эрлар! Бугун сизларга алоҳида гапиряпмиз. Худбинлик оиланинг қотили. Хизмат қилишга истак ва қурбон бўлиш - “Мен учинчиман” фалсафаси бўлиб, шубҳасиз, оиланинг қурувчисидир.

         Сизларга, хотинларингизни ўрганинглар, деб даъват қиламиз. Хотинларингизнинг юраги нимани сўраяпти? Уларга сўраганларини беряпсизларми? Агар идиш-товоқларни ювишга, ёки болаларингизни памперсини алмаштиришга, уйни йиғиштиришга ёрдам берсангиз, хотинингиз миннатдор бўладими? Сиз кўпроқ романтик бўлишингиз керакми? Бу ҳафтада автопойга томошасига боришдан воз кечиб, хотинингизнинг синглисини кўришга борасизми? Шанба куни балиқ овига боргингиз келяпти, аммо бунинг ўрнига, хотиним бир кун оила ташвишларидан қутулиб, дам олсин, деб болаларга қараб турасизми?

         Исо бизга хизмат қилишнинг ноёб намунасини кўрсатиб берди: У шогирдларининг оёқларини ювиб, бир-бирингизга шундай қилинглар, деб айтди. Оилангизда”оёқ ювиш” рамзини қилишингиз учун вақтингиз борми? Аёллар романтик табиатли бўлади. Худо уларни шундай яратган. Бу майин табиатни тушунишга ҳаракат қилганмисиз? Хотинингизнинг эҳтиёжларини қондириш йўлларини излаганмисиз?

         Мана, шахсий тўлов: агар сиз эр сифатида бу романтик интилишга эътибор берсангиз, хотинингиз жавоб сифатида сизга янада яқинроқ бўлади. Сиз хаёлингизга келмаган эътиборга сазовор бўласиз, ўзингиз бундан ҳайратланасиз.

         Ҳаракат қилиб кўринг.

 

Фақат иккаламизнинг орамизда...

  • (эр) Мен қачон сенга хизмат қилганман? Оиламизда “сенинг оёқларингни ювган”манми?
  • (эр) Сенинг романтик табиатингни тушунишимни ҳис қиласанми? Нимага “ҳа” ёки нимага “йўқ”?
  • (эр) ўтган ҳафта давомида сенинг эҳтиёжларингни қондирдимми?
  • (эр) Эй Худойим! Хотинимнинг эҳтиёжларини қондиришда эксперт бўлишни истайман. Унинг оёқларини ювишга, оиламизда унга хизмат қилишга мени ўргат. Омин.

Пайшанба

Эркак нимага муҳтож

Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман.              

Ибтидо 2:12

Аёллар, эрингиз нимага муҳтожлигини тушунасизми? Келинг, шуни кўриб чиқамиз. Эркакнинг карьераси одатда ўзига баҳо бериши учун жуда муҳим. У шу тарзда яратилган. Кўпчилик аёллар эрларининг “меҳнатсеварлиги”дан шикоят қиладилар. Аммо эркаклар барибир ишга қўшаётган ҳиссалари учун раҳматга сазвордирлир. Бекорчи, уйда ўтириб ҳеч нарса қилмайдиган эркакка қараганда, меҳнатсевар эркак – мақтовга сазовор одам. Худо эркаклар учун иккита асосий вазифани тайинлаган: ўз оиласини таъминлаш ва ҳимоя қилиш.

Агар эрингиз ана шу иккала талабни бажараётган бўлса, унга билдиринг: у тиришиб меҳнат қилаёганидан сиз ниҳоятда миннатдорсиз.

Бир неча йил олдин, уйда эркаклар нимани исташини аниқлаш учун сўров ўтказилган. Натижа ҳайрон қоладиган даражада бўлди. Бу -хотиржамлик эди. Уйингиз эрингиз ва оилангиз учун тинч маскан бўла оладими? Оилангиз аъзоларидан ҳузур топиб,  “батареясини зарядка қилиб” оладиган жой бўладими?

Агар сиз ҳаётингизда эрингизни устувор қилиб қўйсангиз, у нимага муҳтож бўлмасин, у нимани истамасин, у ҳамма эҳтиёжларингизни кўп марта бажаради. Муқаддас Китоб ёзадики, хотин эрининг “ёрдамчиси” бўлиш учун яратилган (Ўз навбатида, Масиҳ Ўз жамоатини севгандай, эр ҳам хотинини севиши керак). Бундан ташқари, буни сиздан кўра яхшироқ бажарадиган ҳеч ким йўқ.

 

         Фақат иккаламизнинг орамизда...

  • (хотин) Сиз астойдил меҳнат қилаётганингизни чин дилдан эътироф этаётганимни ҳис қиласизми?
  • (хотин) Мен сиз учун нимани алоҳида қиляпман, нимани эътироф этасиз?
  • (хотин) Сизни севишимни кўрсатишим учун бу ҳафтада сиз учун нима қилай?

 

(хотин) Эй самовий Ота! Эрим учун Сенга шукрлар айтаман. Уни қўллаб- қувватлаш, куч   -қудратини яна тиклаш учун уни тушунишни истайман, унга хизмат қилишни хоҳлайман. Унга ғаройиб      инъомлар – эътироф, қўллаб-қувватлаш ва хотиржамлик бағишлашим учун уни қандай марҳаматлашимни менга кўрсат.

Жума

Ўзидан кечиш                              

Агар ким Менинг ортимдан эргашишни истаса, Ўз хочини олиб ортимдан юрсин.

Телевизион рекламалар, экспертлар томошабинлар учун “ташланган хўрак”. Улар бугунги аудиториянинг фалсафасини тушунадилар: биринчи рақамлисини, яъни энг яхшисини излаб топиш! Бизни “Маъқул келганича фойдаланавер”, “Бугун сен дам олишга лойиқсан”, “Ахир, мен бунга муносибман” деган ёлғонлар билан бошимизни қотирадилар. Уларнинг мақсади – бизнинг худбин табиатимизга эътиборни қаратиш ва у ёки бу маҳсулотни сотиб олишимиз учун бизни алдайдилар.

        Кўпинча улар бунга муваффақ бўладилар.

“Мен учинчи”.  Ҳаётга бундай ёндашув рекламаларни бу тарзда жойлаштиришга тамомила зиддир. Ахир, шундай бўлиши ҳам керак! Исо бизга айтадики, биринчидан, вазифамиз Унинг ортидан эргашиш ва ўзимиздан кечиб, Раббий бизнинг аравакашимизни бошқаришга имкон беришидир. Иккинчидан, биз бошқалар учун севги ва ғамхўрлигимизни кўрсатамиз. Бу устиворликларни амалга оширишга ҳаракат қилинг. Булар сизни бу ҳаётда яхши оилага ва абадий мукофотга олиб келади.

        Биринчи ўринда - Худо, иккинчи ўринда - бошқалар ва учинчи ўринда - мен. Оддий жумла, аммо бу жумла катта донишмандликдан иборат, токи тўлақонли ҳаётда яшайлик, худди телевизордаги рекламада эшитганингиздай ёки кўрганингиздай.

 

Фақат иккаламизнинг орамизда...

  • “Мен учинчиман”. Сизнинг оилангиз ҳам шундайми?
  • Шундай фалсафаси бор эр- хотинни биламизми?
  • Менинг истакларимни ўзингизникидан устун қўйганингизда, нимани ҳис қиляпсиз?
  • “Мен учинчи” – оилани яратиш учун ўзгаришимиз керак бўлганда, қандай зарурият юзага келади?
  • Бу юз бериши учун бизга ёрдам  берсин деб Худодан қандай сўрашимиз мумкин?

 

Қимматли Исо! Биз “ўзлигимиздан” воз кечиб, ҳаётда Сенинг ортингдан бориш учун даъватингни эшитяпмиз. Бугун Сени оиламиз Раббийси деймиз. Ҳар куни Сендан намуна олиб яшашимизга ёрдам бер, токи Отага итоаткор бўлиб, бир-биримизга севги билан хизмат қилайлик. Омин.

Шанба

Қурбон бўлишни истаб

Севги сабрли ва кўнгилчандир.

Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кексақламас.

1Кор. 13: 4-5

 

Оила учун эр ёки хотин бири иккинчиси учун ўзини қурбон қилиш истагидан ортиғи йўқ. Оила қурганимизда, бошиданоқ шундай намуналардан бирини эслайман. Джим ва мен – икковимиз бошланғич мактабда ишлардик, дафтар текшириш учун ҳафта давомида кўпинча кечгача мактабда қолиб кетардик. Якшанба кунлари эса Джим докторлик диссертацияси устида ишларди. Мен буни тўғри қабул қилардим, аммо осон ҳам эмас эди. Дўстларимиз мебел сотиб олиб, уйларини безашар, ресторанда овқатланишар, таътил пайтида дам олишар, фарзанд орттиришарди.

         Ўқув йили яқин қолганда, Джим менга деди: «Энди англаб етдим, ўша пайтлар сен учун ниҳоятда оғир бўлган экан.» Унинг машғулотлари оилавий ҳаётимизга аралаша бошлаганини у ҳис қилибди. Биз кўпроқ вақтимизни бирга ўтказишимиз учун Джим ўқишини четга суриб қўйди. Ўша семестрда биз қайтадан бирлашувимиз учун, Джим мактабдаги ишларини енгиллаштирди. Джим шуни танлагани учун уни ҳар доим севаман, ҳурмат қиламан. У ўз амбициялари ва карьераларидан кўра, мен ҳақимда кўпроқ ўйлайдиган бўлди.

         Ишончим комилки, Туль Феррие  - фожиали ҳалок бўлган учувчининг хотини эри Джон билан ўз оиласининг бир қисми бўлган қурбонликни ҳеч қачон унутмаган. Туль эрини ўша даҳшатли ҳалокат пайтида йўқотишни истамаганига ишончим комил. Аммо мен шундай тасаввур қиламанки, у қуйидаги тартибда устиворликларни тартиб билан қўйиб, ўша одам билан бахтли бўлган ва уни севган: биринчи ўринда – Худо, иккинчи ўринда – бошқалар. Учинчи ўринда – мен ўзим. Бу ўринларни Туль ҳеч нарсага, ҳеч кимга алмаштирмаган. Бу шубҳасиз, омадли оиланинг моҳиятидир.


Книга на Узбекском языке: - Свет в ночи (Доктор Джеймс и Ширли Добсон)

Эта книга с любовью посвящается парам всего мира. Пусть Бог благословит вас любящими и заботливыми отношениями, которые продлятся до последних мгновений вашей совместной жизни. Мы молимся, чтобы эта книга помогла вам достичь желаемой области. Будьте здоровы.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак