Доктор Джеймс ва Ширли Добсон. Зулматдаги нур - (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Zulmatdagi nur (Doktor Djeyms va Shirli Dobson) O‘zbek tilida Audiokitob
Эр-хотинларга бағишланади
Кириш
Август ойининг илиқ кунларидан бирида Калифорниянинг Пасаден шаҳарчасида оқ кўйлак ва қора костюм –шим кийган 24 ёшли йигит ва кўзни қамаштирувчи кўйлак кийган қиз жамоатхонада туриб, бир- биримизни абадий севги билан севамиз, деб тантанали ваъда бердилар. Йигит қизнинг бармоғига кумуш узукни тақар экан, шу узук бриллиант бўлганда эди, қандай яхши бўларди, деб афсус чекарди. Сўнг эр- хотин қурбонгоҳ олдида тиз чўкди, руҳоний (куёвнинг отаси) қуйидаги ажойиб бағишлов ибодатини айта бошлади:
О абадий Худойим! Биз фарзандларимиз Джими ва Ширлини Сенга олиб келяпмиз. Улар Сеники эдилар, Сен эса севгинг билан қисқа вақтда уларни бизга инъом этдинг. Биз уларга ғамхўрлик қилдик, уларни севдик, суйдик. Бизга шундай туюлардики, бу севгининг машаққатлари бўлиб, уларга нисбатан бошимиздан кечираётган меҳрибонлик туфайли бир неча кунга чўзилган эди. Сенинг қўлларингда янгиланган улар дастлаб ўзларининг ҳаёти билан яшардилар. Пок ва ҳалол, аммо айни пайтда иккита турли шахсиятлар. Бугун уларни яна Сенга қайтариб беряпмиз, улар энди иккита эмас, балки битта танадир. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса бу мустаҳкам иттифоқни буза олмасин. Худонинг ғаройиб марҳамати ўз ишини қилсин.
Бизнинг ҳам улар учун ибодатимиз шуки, Худо уларнинг ҳаётида кичик қисм бўлиб қолмасин, балки ҳар доим ҳукмрон бўлсин. Улар имонни эгаллаб қолмасин, балки имон иккаловини бутунлай эгаллаб олсин. Бу моддий оламда улар заминий ва вақтинчалик нарсалар учун яшамасин, балки абадий ва руҳий нарсаларни қўлга киритсинлар. Уларнинг биргаликдаги ҳаёти куч билан чиқадиган, қудрат билан олға борадиган, тобора ёрқин нур сочиб комил қиладиган қуёш сингари бўлсин. Уларнинг охирати шуҳрат денгизига кетиб, ботаётган қуёш сингари бўлсин, токи бунисидан ҳам яхшироқ осмонда абадий нур сочиб турсин.
Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан. Омин.
Ўша оқшомда руҳоний ибодатини тугатаётганда, иштирок этганларнинг кўпчилиги кўзлари нам эди. Сўнгра у жуфтликни эр- хотин деб эълон қилди. Сўнгра жимайиб: “Джим, хотинингни ўп”, деди. Куёв тортиниб ўтирмади. Табриклардан сўнг бемаза торт ейилди. Сураткаш қора терга тушиб, суратга олгандан кейин, улар камчиқим тўй саёҳатига жўнаб кетдилар. Бу ...фақат бошланиши эди.
40 йиллик олдинги камтарона ҳаётдан сўнг йиллар елдай ўтаверди. Эр- хотинлик ҳаёти уларнинг ёшлик орзу- умидларини юзага чиқариб бораверди. Эркак ҳам, аёл ҳам ҳозиргача бир- бирига сидқидилдан боғланган. Шунингдек, улар бахтиёр ва севикли муносабатларнинг муваффақиятли, ширин самарасидан лаззат топдилар. Яхши инъомлардан ҳар бири уларнинг устига ёғилди, жумладан, иккита ажойиб фарзандлари марҳамат топганлар. Улар ҳозирда улғайиб, ота- оналарининг жамоатида Худога хизмат қилмоқдалар.
Албатта саёҳат ҳаяжонларсиз ва қийинчиликларсиз бўлмаган. Эрнинг ота- оналари жуда эрта оламдан ўтиб кетдилар, уларнинг бутун ҳаёти йўлларида хасталиклар ва синовларни бирин- кетин бошдан кечирдилар. Аммо қирқ йил давомида бирон марта ҳам, қани, бемалол бўлсак эди, деб хоҳиш билдирмадилар, балки ёшликларида қабул қилган қарор тўғрисида афсус чекдилар.
Сиз англаган бўлсангиз керак: ўша бахтиёр эр хотинлар биз – Джим ва Ширли Добсонлармиз. Бу китобни ёзишдан мақсад – кўп йиллар давомида эр- хотинлик муносабатларимизни мустаҳкамлаган тажрибаларимиз ва қарашларимизни сизлар билан ўртоқлашишдир. Шунингдек, ўрганганларимиз биздан ёш бўлганлар учун фойдали бўлади, деган умиддамиз.
Биз бир нарсадан хавотирдамиз: ажралиш қаттиқ жазо сифатида бугун инсоният бошига тушмоқда. Яқинда Рутгер университети ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, никоҳ АҚШда таназзулга юз тутмоқда. Бу тенденция бутун оламдаги ҳамма халқларда мавжуд. 1960 йилдан бошлаб бирга яшаш бир фоизга кўпайди. Миллионлаб гўлвор жуфтлар мажбуриятдан холи муносабатларга киришяптилар. Бу муносабатлар бузилишга маҳкум қилинган. Ғам ва кўнгил совиши бир неча йилдан кейин албатта юз беради. Уларнинг ҳар бири ўз йўлидан кетганда, эркак ва аёлнинг битта ёки иккита фарзанди бўлади. Аммо бу болалар ота-онадан ташкил топган собит ва содиқ оилада ҳеч қачон ҳузур-ҳаловатда яшамайдилар. Бу - давримизнинг фожиали аломатидир.
Нима учун ёш оилалар шундай қиляптилар? Нимага улар ўзларида абадий севгини эътироф этиш ўрнига беқарор, қониқтирмайдиган, сохта муносабатларни ўрнатадилар? Имонимиз комилки, кўпчиликда оила олдида кенг тарқалган қўрқув бор. Оталар ва оналари бир-бирларини ғажиб ташлаганларини улар кўрганлар. Ўсмирлар, ёш йигит-қизлар кимнидир топиб, севадилар ҳам, аммо зада бўлишдан – ташландиқ ёки тарк этилишдан қўрқадилар. Баъзилар эса, никоҳ эскирди, деб ҳисоблайдилар ва бизнинг замонда абадий севгига умуман эришиш мумкинлигига шубҳаланадилар.
Биз бир далилнинг гувоҳимиз. Муқаддас Китоб тамойилларига асосланган никоҳ бугунги кунда нафақат амалда, балки энг мукаммал муносабатларни таклиф қилади. Суюкли бўлиш учун, шубҳасиз, ўн йиллар давомида кулфату шодликда, хасталигу соғлом пайтларда, бойликда ва камбағалликда сен билан бирга бўламан, деб ваъда берган кўнгилга яқинингиз билан ўлим айро тушургунга қадар ҳамма нарсалардан воз кечиш керак ва бошқача бўлиш мумкин эмас. Бу – Яратганнинг донолиги ва раҳм – шафқатига асосланган режасидир. Бундай муносабатларга асосланган учта устун бор: Исо Масиҳга чуқур ва барқарор ишонч, бир-бирларига ўзларини мустаҳкам бағишлаш, Муқаддас Ёзувнинг абадий ҳақиқатига боғлиқлик. Бу қуроллар билан оила хазинасида ҳеч нарса севги қалъасини буза олмайди.
Шу асосга севгини қуришингиз учун сизга ёрдам бергани “Зулматдаги нур” тузилган. У оилага оид турли мавзулар тадқиқ этиладиган 26 ҳафта (олти ой) бағишловни кўзда тутади. Булар: мулоқот, романтика, кечирим, пул, юмор ва бошқалар. Ҳар якшанба қисқа шарҳлар билан турли мавзулардаги илҳомлантирувчи воқеалар баён қилинади. Курс душанбадан режалаштирилган, жума кунлари эса мавзулар оятларга, маслаҳатларга ва сизнинг хотинингиз ёки эрингиз ўртасидаги чуқур интим муносабатларга, сиз билан Раббий ўртасидаги муносабатларга ёрдам бериш учун бир неча саволларга асосланган. Кун ибодат билан якунланади. Сўнгра Ширли шанба куни охирги сўзни айтади. Бу кун финал шарҳ бўлиб, бутун ҳафтани қамраб олади.
“Зулматдаги нур”нинг асосий хусусияти шундаки, у эр-хотинларга мўлжалланган бўлиб, китобни биргаликда ўқишларини истардик. Сиз бандлигингизни, стресс ҳолатга тушиб қолганингизни биламиз. Куннинг охирига бориб тишингизни ювиш учун ҳам аранг куч топишингизни тушунамиз. Оилангизнинг ҳар бир томонини ўйлашингизга ва таҳлил қилишингизни ўйлашга вақтингиз йўқлигини айтмаса ҳам бўлади. Сана шунинг учун ҳам ҳар бир курсда ўн дақиқа фойдали ахборот ва моҳиятни тушунишни таклиф қилиш имкониятини назарда тутдик. Сиз воқеаларни ва шарҳларни ўқиганингизда, умид қиламизки, сиз Муқаддас Китоб оятларига эътибор қаратасиз, бу оятларни оилангизга қандай қилиб татбиқ этишингиз ҳақида ўйлайсиз. Бу китоб саҳифаларида умид, юмор ва амалий донолик бор. Бизнинг сўзларимиз руҳий ҳаётингизни бойитсин. Сизни шеригингизга яқинлаштирсин, никоҳингизни янгиласин, деб ибодат қиламиз.
Джим ва Ширли Добсон
Книга на Узбекском языке: - Свет в ночи (Доктор Джеймс и Ширли Добсон)
Эта книга с любовью посвящается парам всего мира. Пусть Бог благословит вас любящими и заботливыми отношениями, которые продлятся до последних мгновений вашей совместной жизни. Мы молимся, чтобы эта книга помогла вам достичь желаемой области. Будьте здоровы.