Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 9 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (9-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


9 – боб

Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

“Биз сизни осон (динга) муваффақ қилурмиз” (Қуръон 87:8).

Юқоридаги бобда баён қилинганлардан биз шуни билиб олдикки, Худонинг иродасини билишга интилган мусулмонлар Муҳаммаддан ибрат олиб, унинг йўлидан бордилар. Жонли ривоят (сунна) секин-аста ёзма ривоят (ҳадислар)га мослаштирилди. Бундай кўплаб материалларга таянган ҳуқуқшунослар ҳар қандай  ҳаётий эҳтиёжларни қондирадиган қонунларни (яъни шариатни) яратишга, кўпайтиришга ва ҳаётга жорий қилишга киришдилар.

Кўпгина материаллар саралаб олингандан сўнг кундалик ҳаётда мусулмонларни бошқариб туриш учун мезон яратилди. Бу мезон бешта тоифадан иборат эди: “...Маъқулланадиган нарсалар, тавсия этиладиган нарсалар, ҳукм қилинадиган нарсалар, таъқиқланадиган нарсалар ва ҳадислар... нейтрал деб аталиши мумкин бўлган марказий соҳа” (Cragg, 1969:53). Мусулмонлар аста-секин баъзи бир ишонч-эътиқодларни ва иш юритишнинг айрим усулларини ўргана бошладилар. Бу хусусиятларни улар ўзларига қўшни бўлиб яшаётган халқлардан ўзлаштирдилар ва бу белгилар мусулмонларни бошқа халқлардан ажратиб турар эди.

Шу билан бир қаторда, бу қонун-қоидалар ва ривоятлар тўпламининг ривожланиши янгидан–янги ерларни босиб олиш туфайли территориал жиҳатдан кенгая бошлади. Қадимий дин издошларига қарши ўлароқ, мусулмонлар ўзларининг йўлларини аниқлаб олишлари зарур эди. Қолаверса, “...бу зарурат борган сари исломнинг ичидаги бузғунчи мазҳабларнинг кўпайиши билан кескинлашиб кетди, зеро, ҳақиқий ислом нималигини билиш лозим эди. Бунинг учун эса ўзини ислом деб аташга уринаётган сохта гуруҳлардан уни ажрата билиш керак бўлди” (Jeffrey, 1958:71).

Бу мажбурий имон рамзи ва диний урф-одатлар икки сўзда - “имон” ва “дин” сўзларида аниқ ўз ифодасини топди. Имон шундай нарсаки, унга қуйидагича таъриф бериш мумкин: “...Худони Раббий сифатида қабул қилишга ишонч ва қатъиятлилик, Қонун, шариатда Худо қандай намоён бўлса, Унинг Иродасига тўлиғича шундай итоат этиш кераклиги” (Nicholls, 1979:155, 156). Тор маънода олиб қаралганда, буларнинг ҳаммасини эътиқоднинг олти банди билан ифодалаш мумкин:

 

  1. Худога ишонч.
  2. Фаришталарга ишонч.
  3. Муқаддас Битикка ишонч.
  4. Пайғамбарларга ишонч.
  5. Қиёмат кунига ишонч.
  6. Худонинг Қонунларига ишонч.

Шунга ўхшаш ислом (дини)даги диний мажбуриятлар қуйидагилардан иборатдир – баъзида уларни “исломнинг фарзлари” деб аташади:

 

  1. Эътиқод Рамзини эълон қилиш (шоҳид).
  2. Диний ибодатларни бажо келтириш (салот).
  3. Садақа улашиш (закот).
  4. Рўза тутиш (саум).
  5. Зиёрат қилиш (ҳаж).
  6. Муқаддас уруш олиб бориш (жиҳод).

(Мусулмонларнинг кўпчилиги ушбу бандни тушириб қолдирадилар).

Исломнинг бу концепциялари ҳар бири ажойиб. Улар ўзгача маъно кашф этиши туфайли, ҳар бирини муҳокама қилиш учун маълум вақт ажратилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бироқ ушбу китоб фақатгина олимларга мўлжаллангани учун, баён этилган материал етарли даражада қисқа бўлади.

 

Имон

Худога ишонч

Мусулмонлар Оллоҳга сажда қиладилар. Худони билдирувчи сўз – Оллоҳ. Муҳаммаднинг таълимотига биноан, унинг шериги йўқ, яъни унга тенг келадиган ҳеч бир зот йўқ. У танҳо. У оддий одамга қараганда, ниҳоятда ўзгача. Унинг юзи бор, ёки қўли, ёки одам билан солиштирадиган яна бирор нимаси бор, деб айтиб бўлмайди. Доуд Раҳбар ўзининг “Ҳақиқат Худоси” номли китобида тасдиқлашича, “Қуръондаги Худонинг моҳияти – бу қасос олувчи ҳақиқатдир” (Rahbar, 1979:8).

Мусулмонлар Худонинг номларига жуда катта эътибор берадилар. Қуръон Оллоҳнинг исмларини санаб кўрсатмаса ҳам, гўзал номлари билан чорлайди (Қуръон, 7:179 (180)). Мусулмон ҳадисларининг айтишича, Оллоҳнинг тўқсон тўққизта гўзал исмлари мавжуд экан. Тасбеҳлар кўпинча бу исмларни эслатиб туриш учун ишлатилар экан. “Мусулмонларнинг тасбеҳлари одатда Худонинг номини зикр этиб санайдиган ўттиз уч мунчоқ шодасидан иборатдир. Бу мунчоқ шодаси бармоқлар билан уч марта терилади, яъни тўқсон тўққизда ҳисоб тугайди” (Jeffrey, 1958:93). Тахмин қилинишича, мусулмон бундай ҳаракат билан ўзини буюк хизматларга чорлар экан.

112 – сура Муҳаммаднинг Оллоҳ ҳақидаги концепциясини атрофлича ифода этади:

“(Эй Муҳаммад), айтинг: “У – Оллоҳ Бирдир (яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир” (Қуръон, 112).

 

Фаришталарга ишонч

Фаришталар – бу ихтиёри эркин бўлмаган мавжудотлардир. Айтишларича, тўртта фаришта мавжуд: ҳақиқат фариштаси Жаброил; қўриқловчи фаришта Микоил; вақти-соати келганда карнай чалиб, оламни вайрон қилувчи Исрофил; ўлим фариштаси Азроил. Иблис олдинига фаришта бўлган, бироқ у Худога итоат этмагани учун жинга айлантирилган (Glasse, 89:42). Худонинг хизматкорлари вазифасини бажарувчи бошқа тоифадаги фаришталар ҳам мавжуд.

“Жинлар – бу бошқа турдаги мўъжизавий мавжудотлардир... (Улар) оловдан яратилганлар, аёл ва эркак бўлганлар (асли фаришталарнинг жинси бўлмайди). Жинлар ниҳоятда кучли бўладилар. Улар одамларнинг ичига кириб олишлари мумкин. Шунингдек, жинлар одамлар билан никоҳ қурганликлари ҳақида ҳикоялар ҳам мавжуд” (Jeffrey, 1958:105). Исломга эътиқод қилувчи халқларда (бу тўғрида биз кейинроқ сўз юритамиз) одам туғилганда, у билан бир вақтда бошқа жинсдаги жин ҳам туғилар экан (Musk, 1989:10).

 

Муқаддас Битикка ишонч

Муҳаммад ва унинг замондошлари Қуръонни назарда тутиб, ёзувни илоҳий деб қараганлар. “Қуръон” сўзининг этимологияси оддийгина “сўзлаш” маъносини англатади. Илоҳиёт нуқтаи назаридан “Қуръон” сўзи “Худо Каломи” деганидир. У абадий, у яратилмаган. “...Бугунги кундаги “Қуръон"нинг арабча нусхаси Муҳаммад пайғамбарга сўзма-сўз баён этилган самовий намунанинг кўчирилган вариантидир” (Hitti, 1970:26).

Муҳаммаднинг айтишича, Худо унга Қуръонни жўнатган. 124 000 пайғамбарларга - Одам Атодан бошлаб то Муҳаммадгача худди шундай тарзда, яъни ҳар бир пайғамбарга Қуръон Худо томонидан жўнатилганлигига мусулмонлар, эҳтимол, ишонишган бўлса керак. Мусога берилган Таврот (Қонунлар), Довудга берилган Забур (Санолар) ва Исога берилган Инжил (Хушхабар)дан ташқари олдинги китобларнинг ҳаммаси йўқолган.

“Мусулмон эътиқоди бўйича, ҳар қандай ваҳий, табиатан  илоҳийдир ва таълимотга асосан доимо амал қилади. Ҳар бир ваҳийнинг ўз замони ва халқига тўғри келадиган қонун-қоидалари бор. Аммо кейинроқ жорий бўлган қонун-қоидалар олдин пайдо бўлган итоаткорлик ва хизмат қилиш усулларини, одоб-ахлоқни ва бўйсунишни тобора яхши томонга ўзгартириб, мукаммаллаштириб бораверади. Ислом энг зўр ва сўнгги ваҳий ҳисобланади. Шундай қилиб, у нафақат тавсия этилган, балки олдинги авлод вакиллари томонидан тайинланган” (Calverley, 1958:65).

 

Пайғамбарларга ишонч

Гиббнинг таъкидлашича, “ҳаворийлар (пайғамбарлар)нинг таълимоти, шоҳиднинг кўрсатишича, Қуръоннинг марказий таълимоти сифатида Худонинг танҳолигидан кейинги ўринда туради” (Gibb, 1949:39). Худо ҳамма замонларда ҳар бир халқ учун пайғамбарлар жўнатган. Пайғамбарлар халққа Худонинг йўлларини ўргатишлари керак эди. Гарчи мусулмонлар пайғамбарларнинг ўртасидаги фарққа қарамасдан, уларнинг ҳаммасига ишонишга мажбур бўлсалар–да, Муҳаммад - пайғамбарларнинг  сўнггиси ва буюги эди. Муҳаммад шунчалик илгарилаб кетдики, ўзининг пайдо бўлиши ҳақидаги сўзларни Исонинг дилига ва тилига солди. Эътибор қилинг, “Аҳмад” исми (яъни “Ҳамд-мақтанмоқ”) “Муҳаммад” сўзи билан бир ўзакдан чиққандир.

“Эсланг, Ийсо бинни Марям: “Эй Бани Исроил, албатта мен Оллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”, деган эди. Бас, қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: “Бу очиқ сеҳр”, дедилар” (Қуръон, 61:6).

 

Қиёмат Кунига ишонч

Муҳаммаднинг ваъзидаги ваҳимали ва кўп учрайдиган мавзулардан бири – бу Қиёмат Куни ҳақидаги мавзудир, баъзида Қўрқинчли Ҳукм деб аталади. Бу ўзига хос мавзу бўлиб, Муҳаммаднинг тирилиш, жаннат ва дўзах ҳақидаги таълимотига ҳам тааллуқлидир. Муҳаммаднинг таълимоти тизими шундай ғояга асосланган эди: Худо “...тутган йўлдан мақсад  содиқларни мукофотлашдан ва гуноҳкорларни жазолашдан иборатдир. Нафақат одамзод, балки жинлар ҳам, ҳаттоки онгсиз ҳайвонлар ҳам ҳукм қилинади... Ҳамманинг барча қилган ишлари тарозуга қўйиб тортилади ва тарозунинг қайси томони оғир келса, шунга қараб ҳукм чиқарилади. Тарозуда кимнинг қилган яхши ишлари оғир келса, у албатта қутқарилади; кимнинг қилган яхши ишлари енгил келса, ўша ҳукм қилинади ва жазога тортилади” (Farah, 1968:114, 115).

 

Қуръон жаннатни бениҳоят ажойиб, гўзал тарзда тасвирлайди:

“(Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишда ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Оллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир. (Улар олтиндан ) тўқилган сўриларда ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбару бўлиб (ўлтирурлар). Устларида эса мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни айлантириб турурлар. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар. Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилур). Яна (улар учун) худди яшириб қўйилган марварид мисол оҳукўз ҳурлар бордир. (Бу) улар (ҳаёти-дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир” (Қуръон, 56:10-12, 15:24).

Шунингдек Қуръонда дўзах ҳам ўзгача, фақат жирканч образда тасвирланган. Қуйида Қуръондан олинган икки иқтибос келтирилган:

 

“Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир” (Қуръон, 4:56).

“Унинг (яъни ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганда, уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир” (Қуръон, 14:16, 17).

Ва яна, Қиёмат Қойимда Исо Масиҳга ажратилган вазифа масиҳийларда алоҳида қизиқиш уйғотади.

 

“Самодан тушиб келган Исо Дамашқдаги мачитда пайдо бўлади... У Яъжуж ва Маъжужни ўлдиради. У уйланади, фарзандлар кўради ва бу заминда қирқ йил ҳукмронлик қилиб, инсонлар ва жонзотлар ўртасида тинчлик ва хотиржамликни ўрнатади” (Gaudefroy-Demombynes, 1968:52, 53).

Худонинг Қонунларига ишонч

Исломдаги биронта ҳам таълимот “қисмат” ёки фатализм деб аталмиш сўзлар ифодалаган баҳсларга сабаб бўлмаган. Гибб бу каби тоифадаги фатализмга оид асосли хулоса чиқаради:

“Унинг иродасидан қочиб қутулиб бўлмайди, ҳамма нарсалар гўё ранг-баранг ифодаланиб, “тайёрланган доска”да ёзилгани сингари, Унинг ёзгани билан муайян тайин этилиб, маълум тартибда жойлаштирилган,. У яратган одамлар... Унинг йўллари қанчалик сирли бўлишига қарамай, ўз хоҳиш-истакларини Унга бўйсундиришга мажбурдирлар” (Gibb, 1949:38).

Қуръонда Муҳаммаднинг ушбу сўзлари бу таълимотнинг манбаи сифатида хизмат қилади: “...Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилур. У қудратли, ҳикматли зотдир” (Қуръон, 14:3). Пайғамбарнинг вазифаси даъват этишдир. Бирон кишини йўлдан оздириш ёки ҳақ йўлга ҳидоят қилиш эса ҳеч қайси пайғамбарнинг қўлидан келмайди – бу ёлғиз Оллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ ишдир. Ислом схоластик илоҳиётчиларининг энг машҳурларидан бири Ал-Ашари (милоднинг 935 йили вафот этган)  бу мавзуни шундай изоҳлаб беради:

 

“Худо хоҳлаган ишини қилади ва бу Унинг ихтиёрида, У нимаики қилса – олий Ҳукмдор Унинг Ўзидир, бунга ҳеч кимда шубҳа йўқ. Унинг Ўзидан бошқа зот Унга амр қилишни, Уни ҳукм этишни, Унга бирор нимани тақиқлашни ёки У нима қилиши керагу ва У нималарни қилмаслиги лозимлигини белгилаб бера олмайди. Модомики шундай экан, Худо томонидан қилинаётган ҳеч бир иш ёвузлик бўла олмайди” (Gragg, 1969:12).

Ал-Ашари шу йўл билан Қуръондаги “Оллоҳ”ни ёвузликни келтириб чиқарувчи зот эканлигидан қутқаришга ҳаракат қилади. Илоҳиётчи буни Худони яхшилик ва ёвузлик муаммосидан юқори қўйиш билан амалга оширмоқчи бўлади. Хуллас, у Худони бадахлоқ қилиб тасвирлашга уринади. Бу таълимотнинг шафқатсизлигини Крэгг бироз юмшатиш мақсадида, ўз изоҳларини Қуръоннинг инсон масъулиятини кўрсатадиган бошқа оятларига асосланган ҳолда келтиради:

 

“Ислом илоҳиётининг бу мунозарали масаладаги доно нуқтаи назари – бу кўп асрлик детерминизмнинг анъаналарига кўр-кўрона риоя қилишда эмас... Аксинча, доно нуқтаи назар – бу тотал Илоҳий бошқарувда воқеа ва истакларнинг ижобий томонларини исломий қарашлар билан аниқлашдан иборатдир. Ҳамма нарсалар Худонинг иродаси ва шахсий ирода билан узвий боғланган бўлиши лозим... Бундай иштиёқ... инсон фаолиятининг улкан аҳамиятини истисно қилмайди” (Cragg, 1969:13).

Диний ақидалар ана шундай. Ислом илк асрларда ўз таълимотини қўшниларнинг, яъни биринчи навбатда, яҳудий ва масиҳийларнинг таълимотидан шу йўсинда ҳимоя қилишга уринган.

 

Дин

Дин сўзини кўпинча “религия” деб таржима қилишади, аслида эса дин “религия” сўзига қараганда муҳимроқ маъно ифодалайди. Агар шариат – Худонинг инсонга қўйган барча талабларини акс эттирадиган бўлса, ундай ҳолда дин – инсонларнинг Худо талабларига бўлган жавобидир, деб билиш керак. Бу ҳар нарсани ўз ичига оладиган ҳаёт тарзидир. Дин маданий бойликларни, сиёсатни, қонунни, ҳақиқатни ва одамзоднинг ақлий ва жисмоний фаолияти билан боғлиқ бўлган барча бошқа хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.

“Динни шахснинг виждони сифатида қабул қилувчи ғарб китобхони бу асосий пунктни, яъни кенг маънода ислом нима эканлигини англаб олишb жуда муҳим. Гап мусулмоннинг ҳаётида диннинг асосий ўрин тутишида эмас, балки дин – бу мусулмоннинг бутун ҳаёти мазмуни эканлигидадир” (Roberts, 1982:35).

 

Эътиқод  ва имон сингари, дин амалда инсон ҳаёти моҳиятини тўлиқ қамраб олганлигига қарамасдан, барибир, исломни бошқа динлардан ажратиб турувчи маълум хусусиятлар мавжуддир. Бу хусусиятларни диний мажбуриятлар деб ҳам аташ мумкин. Ибн Умарга (634 йили вафот этган) тегишли деб ҳисобланган ва ривоятлардан иборат бўлган илк асарларнинг бирида шундай дейилади:

“Ислом беш фарздан иборат: Оллоҳдан бошқа Худо йўқлигига ишонч (шоҳид); беш вақт намоз ўқиш (салот); садақа бериш (закот); рўза тутиш (соум); Уйга зиёрат қилиш (яъни Маккадаги Каабага ҳаж). Буларни бизга Оллоҳнинг вакили тақдим этган, лекин булардан ташқари яна ажойиб нарса – Муқаддас Уруш (жиҳод) мавжуд” (Иқтибос Jeffreyнинг китобидан келтирилди, 1958:81).

 

Имон–эътиқодини эълон қилиш (шоҳид)

Шоҳид энг қисқа имон рамзларидан биридир. Унда шундай дейилган: “Оллоҳдан бошқа Худо йўқ ва Муҳаммад Худонинг Пайғамбаридир”. Биринчи қисми Мусонинг “Қонунлар” китобидаги мазҳабга ўхшайди: “Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз танҳодир” (Қонунлар, 6:4). Шоҳиднинг кейинги қисми Муҳаммаднинг шахсий ихтироси эди. Мусулмон бўлиш учун шу иборани махсус айтишнинг ўзи кифоя. Бу сўзлар (Худодан ўзга Худо йўқ ва Муҳаммад – Худонинг пайғамбари) – мусулмон оиласида туғилган чақалоқ эшитадиган илк сўзлар ва ўлаётган одамнинг қулоғига айтиладиган сўнгги сўзлардир.

“Бу - мусулмоннинг айтадиган одатдаги сўзлари ва дарвишларнинг (яъни мусулмон мистикларининг) ўз жамоат йиғинларида айтадиган қўшиқларидир. Бу ибора бир мусулмон давлатининг (Саудия Арабистонининг) расмий байроғида ёзиб ҳам қўйилган. Бу қисқа имон рамзининг психологик ва диний аҳамияти, бебаҳолиги ислом учун чексиздир” (Calverley, 1958:56).

 

Диний маросим – намоз ўқиш (салот)

Қуйида келтирилган салот баёни Жорж Блэрнинг “Ислом манбалари” номли ажойиб тадқиқот ишига асосланган (Blair, 1925:118-135).

Бизга маълумки, Муҳаммад ҳаётининг илк даврида яҳудийлар ва масиҳийлар билан дўстона муносабатларни ўрнатишга интилган, айниқса, Муҳаммад уларни ўзининг издошларига айлантирмоқчи бўлганда, яҳудийларда кундалик ибодат учун уч марта вақт белгиланган. Муҳаммад бу маросимни яҳудийлардан олган. Бу Қуръонда шундай ифодаланган:

“Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта яхши амаллар ёмонлик – гуноҳларни кетказур. Бу қулоқ тутгувчилар учун эслатмадир” (Қуръон, 11:114).

 

Кейинроқ, Муҳаммад Арши аълога тунгги саёҳатидан сўнг, Худо, номозни бир кунда беш маротаба ўқинглар, деб айтганини у сезди. Бахтга қарши, бу Қуръонда йўқ, бироқ Қуръонда мусулмон тўрт маҳал номоз ўқиши керак, деган жой бор. “Бас, тунга кириш пайтларингизда ҳам, тонгга кириш пайтларингизда ҳам, оқшомда ҳам, пешин пайтига киришингизда ҳам Оллоҳни поклангиз (яъни У зотга ҳамду сано айтингиз! Зеро) осмонлар ва Ердаги бор ҳамду сано Уникидир (яъни коинотдаги барча мавжудот Унга ҳамду сано айтур)” (Қуръон, 30:16, 17 (17-18).

Мусулмон олимларининг таъкидлашича, айтиб ўтилган беш вақт намознинг сўнгиси талаб қилинган намоз вақтининг иккитаси ўрнига ўтар экан.

 

Тонг саҳарда (бомдод)

Пешин пайтида (пешин)

Кундузи тушдан кейин (аср)

Кун ботгандан кейин (шом)

Қоронғу тушганда (хуфтон)

(Ali, 1054: изоҳ 3521).

 

Муҳаммад, ўз диний урф-одатлари ва маросимлари ўзагини Жанубий Арабистонда яшаётган ва сабиийлар деб аталмиш ярим масиҳий монотеистлар гуруҳи таълимотидан олган. Трименгэм ўзининг “Исломгача бўлган даврда араблар орасидаги масиҳийлар” номли китобида (1979:296-301) бу одамлар ким бўлганликлари тўғрисида қисқа ва қизиқарли воқеаларни тасвирлаб беради. Сабиийлар бир кунда етти маҳал намоз ўқийдилар, шулардан беш маҳали исломда Муҳаммад аста-секин ўрнатган беш вақт намозга тўғри келади. Блэр бу борада янада чуқур тадқиқотлар олиб борди. У бундай амалиётни қадимий Эронда зардуштийлар жорий қилганини кўрсатади. Баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Муҳаммад кундалик беш вақт намоз ўқишни фарз сифатида яҳудийларнинг (уч марта) ва сабиийларнинг (етти марта) намоз вақтлари миқдоридан ўртачасини олган (Goitein, 1968:84-85).

Бу белгиланган вақтларда намоз ўқиш кўпроқ Қуръондан ёд олинган арабча жумла ва парчаларни айтиб, Худога юзаки ибодат қилишга ўхшайди. Маросим ва удумлар сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички сабаб натижасида вужудга келадиган шахсий мурожаат қилишга имкон беради. Мусулмон намоз ўқишга тайёргарлик кўраётганда, удумнинг софлиги масаласи ниҳоятда муҳим ўринда туради. Муҳаммад бу ғояни яҳудийлардан олганлигига жуда кўплаб мисоллар мавжуд.

Тарихдан бизга шу нарса маълумки, мусулмонлар Мадинага келган дастлабки даврларда Қуддусга қараб намоз ўқир эдилар. Қуддус яҳудийларнинг қибласи бўлгани учун мусулмонлар ҳам ўша тарафга қараб ибодат қилаётганларидан жуда ғурурланиб юрардилар. Бироқ яҳудий қабилалари билан Мадинадаги келишмовчиликлардан кейин Ҳижратнинг ўн еттинчи ойида мусулмонларга Муҳаммад яна Маккага юзланиб ибодат қилишни амр этди (Қуръон, 2:136-140 (142-149)). Намоз очиқ кўз билан ўқилади. Намоз ўқилаётганда бажариладиган ҳаракатлар Муҳаммадга тақлиб қилиб, унинг ҳаракатларини яққол қайтаришдан иборатдир. Намоз ўқиш вақти жанг пайтида, ёки хавф-хатарда, ёки саёҳат пайтида қисқартирилиши мумкин.

 

Садақа бериш (закот)

Ислом саҳнага мукаммал ўйланган қонун-қоидалар орқали чиқмади. Ҳатто Муҳаммад даврида ҳам кўплаб удумлар ўзгарди. Садақа бериш удуми – закот шулар жумласидандир.

Халифа Умар Ибн Абдул Азиз Муҳаммад (милоднинг 632-634 йиллари) “ўз ишлари билан нажот топиш” ҳақидаги Муҳаммад таълимотини аниқ тасвирлаб берди. У шундай деган эди: “Ибодат Худо йўлининг ўртасигача олиб келади, рўза тутиш бизни Унинг қасри дарвозаларига яқинлаштиради, закот бериш эса Унинг саройига киришга ижозат беради” (Blair, 1924:145). Хитти ҳам мажбурий ва ихтиёрий садақа бериш ўртасидаги тафовутни тушунтириб беради:

“Садақа бериш... икки турда бўлиши мумкин: биринчиси – ихтиёрий

 равишда, яхши кўриш ва ҳурмат юзасидан бериладиган садақа, иккинчиси  –мажбурий ёки қонуний (закот) садақа бериш... Садақа нафақат ижтимоий мажбурият сифатида белгиланади, балки покланиш воситаси сифатида ҳам қўлланади... Закот беришнинг аниқ миқдори ўзгариб турган, лекин кейинроқ қонуний равишда шахсий даромаднинг қирқдан бири қилиб белгилаб қўйилди” (Hitti, 1970:35).

 

Гибб қуйидаги тафсилотларни қўшимча қилади:

“Уни (яъни закотни)  исломни қабул қилган ҳар бир кимса ихтиёрий равишда ҳам, мажбурий равишда ҳам адо этиш лозим; бироқ бу солиқ эмас.  Тўланган закот Худога берилган насия сифатида қаралади, вақти келиб Худо бу насияни юз ҳисса қилиб қайтаради. Ихтиёрий садақа бериш (эҳсон) –гуноҳларни ювиш усулидир. Эҳсон қариндош-уруғларга, етимларга, муҳтожларга ва саёҳат қилувчиларга берилиши керак... закот бўлса бева-бечораларга, муҳтожларга, садақа йиғувчиларга, ишонч қозонишга интилган одамларга (яъни исломга ўтишга даъват қилганларга ёки исломда тутиб турувчиларга), қулларга, маҳбусларга, қарздорларга, йўловчиларга ва Худонинг йўлидан юрганларга (Худонинг Йўли - Муқаддас Уруш (жиҳод) демак) ишлатилиши лозим” (Gibb, 1949:45, 46).

Бугунги кунда камдан-кам мусулмон давлатлари, масалан, Эрон, закот йиғишни йўлга қўйган. Шуниси муҳимки, Эронда айнан закот йиғиш қонуний равишда ташкил этилиб, уни назорат қилиш туфайли диния идораси ҳукуматнинг ишини текшириб туради. Дин арбоблари бу маблағларни назорат қилмаган жойда ҳукуматни ҳам текширмайдилар.

 

Рўза тутиш

Рўза тахминан 30 кун давом этади ва мусулмонлар рамазон ойида рўза тутадилар. Мусулмонларнинг тақвими қуёшга эмас, ойга асослангани учун, бир ой йили тахминан 11 кунга қуёш йили тақвимидан қисқа бўлади. Бу ой йил фасллари бўйича 33 йилни ташкил этади. Рўза рамазон ойи давомида тонг отишидан то кун ботгунга қадар тутилади.

“Рўза вақтида тонг саҳардан бошлаб то қоронғу тушгунча мусулмонлар овқат емасликлари, сув ичмасликлари, тамаки чекмасликлари, ёки қарама-қарши жинс билан жинсий алоқада бўлмасликлари керак... Қуёш ботиши биланоқ енгил тамадди қилиб оғиз очилади... Рамазон ойида мачитга бориш ва ибодатларни бажо келтириш, Қуръондан сураларни ўқиш, овқатдан сўнг ҳам, кечаси билан тўрт маҳал тоат ибодат қилиш савобли иш ҳисобланиб, мақсадга мувофиқ деб қаралади. Рўза кейинги шаввал ойининг биринчи кунида Ийд ал-Фитр номли катта байрам билан ниҳоясига етади... Шу куни белгилаб қўйилган ва рўза тугашини билдирадиган хайр-садақалар ва ҳайитликлар берилади. Диёнатли, тақводор имонлилар сифатида юртнинг урф-одатларига жавоб берадиган ҳар бир оила бошлиғи камбағалларга маълум миқдорда озиқ-овқатларни улашади. Ҳайит хурсандчилик байрами  бўлиб, уч кун давом этади. Байрамда мусулмонлар хурсандчилик қилишади, янги кийимларни кийиб бир-бирларини қутлашади” (Farah, 1968:144, 145).

 

Ҳаж сафарини адо этиш

Мусулмонлар бошқа диний урф-одатларини муваффақият билан якунловчи босқич – бу Маккага қилинадиган ҳаж зиёратидир. Муҳаммад  соғлом ва имкони бор ҳар бир мусулмон ҳаётида бир марта ҳажга бориши кераклигини мажбурий фарз қилиб белгилаб қўйди. “...Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадурки, унда мақоми Иброҳим (яъни Каъбани қуришда Иброҳим алайҳиссалом оёқлари остида бўлган харсанг тош; у тошдан ҳанузгача Иброҳим пайғамбарнинг оёқ излари кетмаган) ва унга кирган одам ҳар қандай  хавф-хатардан омон бўлиш (каби) очиқ оят-аломатлар бордир. Ва йўлга  қодир бўлган кишилар зиммасида Оллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир” (Қуръон, 3:97). Муҳаммад мусулмонлар учун Маккани ҳаж маркази қилиб тайинлашидан олдин, араб мажусийлари у ерда қурбонгоҳ – Каъба деб номланмиш тўртбурчак шаклдаги уйни қуришган эди. У уйда маҳаллий худолар ҳайкалчалари жойлаштирилган эди. Араб қабилалари учун тўрт ойдинли ой муқаддас деб эълон қилиниб, шу ойлар давомида Маккага зиёрат уюштирилган. Шу зиёрат ойлари давомида ҳар қандай урушлар тўхтатилган.

Муҳаммад ўн мингта мусулмон лашкари билан Маккани қўлга киритгандан кейин, у Каъбани бутлардан тозалади, Каъбага “Худонинг Уйи” деб ном берди. Мусулмонлар Каъбани ер юзининг маркази ҳисоблашади.

 

“Аввалига Каъба яратилди ва сўнгра унинг атрофларига олам тарқалди. Каъбанинг ўрни бутун коинотнинг маркази ҳисобланади... Каъба осмон билан ерни бирлаштириб турувчи ўқда жойлашган...Заминий Макка – самовий Макканинг нусхасидир. У ерда миллионлаб фаришталар ибодат қилишга йиғиладилар” (Musk, 1989:163).

Яҳудий қабилалари Яқин Шарқдан Макка атрофларига кўчиб келдилар, бунинг натижасида улар Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқ тарихини ўзлари билан олиб келдилар. Муқаддас Китобга асосланган афсонавий манба – Каъба зиёрати Маккада Муҳаммад келишидан анча илгари тасдиқланган эди (Blair, 1925:169, 170). Блэр ажойиб тарзда ҳаж зиёратчиларининг урф-одатларини тасвирлаб беради:

 

“Каъбанинг ён-атрофлари Ҳожар азоб чеккан жойлар сифатида улуғланар, муқаддас Замзам булоғи унинг халос бўлиш манбаи сифатида эъзозланар эди. Зиёратчилар Сафа ва Марва оралиғида Ҳожар сув топиш мақсадида у ёқдан–бу ёққа югуриб юрганини эслаб, у ён – бу ён бориб келишарди. Исмоил ва Иброҳим Каъба (Уй)ни қуришди, унга қора мармар тош ўрнатишди ва бутун Арабистон учун  Арофатга ҳаж сафарини жорий этишди. Айнан Ҳожарга тақлид қилиб, зиёратчилар гўёки шайтонни нишонга олгандай унга лаънат тошини отадилар. Минада сўйиладиган қурбонликлар эса Иброҳим келтирган қурбонликни эслаш ниятида амалга оширилади” (Blair, 1925:169, 170).

 

Одат бўлиб қолган “ҳаж” кунлари – бу Зулҳижжа ойининг еттинчи кунидан бошлаб ўнинчи кунигача давом этади. Кейинги бобларнинг бирида Маккага борувчи зиёратчиларга йўлдош ҳисобланмиш ва ислом қавмига хос турли жойлар билан боғлиқ бўлган урф-одатларга эътибор қаратамиз.

Бу мавзуга якун ясашдан олдин муаллиф Иброҳим, Ҳожар ва Исмоилнинг ҳаж удумларида тутган ўринларига эътиборингизни қаратади.  Исмоил ва Ҳожар орқали “Худонинг Дўсти” Иброҳим билан тенглашишга ҳар бир мусулмоннинг қалбида кучли иштиёқ уйғонади!

 

Муқаддас Уруш (жиҳод) мажбуриятлари

Исломнинг мажбурий “фарз”ларидан ҳисобланмиш жиҳод, шубҳасиз, мунозарали масаладир. Мусулмон уни камдан-кам ҳолда фарз рўйхатига қўшади ва бу жиддий асослангандир. Мусулмонлар бутун коинотни ҳар қандай воситалар билан –  ваъз билан бўладими, хоҳиш билан бўладими – босиб олишга мойил бўлганларини назарда тутадиган бўлсак, номусулмон халқларга исломни олиб киришга уриниш ўз кучини йўқотган бўларди. Бундан мустасно ягона қавм – масиҳий ва яҳудийлар, яъни “Китоб аҳли”дир. Ислом ҳукмида бўлган масиҳий ва яҳудийларга солиқ солинади, улар тўлиқ фуқаролик ҳуқуқидан ва юксак ҳукумат лавозимларини эгаллашдан маҳрум бўладилар. Бошқа халқлар эса мажбуран исломни қабул қиладилар, ёки бўлмаса ер билан яксон қилинадилар.

Бу ерда – Ғарбда мусулмонлар исломнинг ушбу қисмига оид вазифани иложи борича камайтиришга ҳаракат қиладилар. Шарқда эса аҳвол ўзгача. Саудия Арабистони Исроил билан “Муқаддас уруш” ҳолатида яшамоқда. Ҳам Эрон, ҳам Ироқ бир-бирига қарши бўлган урушни жиҳод деб эълон қилинишини жиддий талаб этишган. Муаммар Каддафининг қуйидаги гаплари 1989 йил ноябрь ойида Islamic News Service да иқтибос қилиб келтирилган: “...Исломнинг глобал экспансияси (яъни империалистик давлатларнинг янги территорияларни босиб олишга интилиши) янги даврга қадам қўйди... исломнинг муқаддас уруши энди “Халқаро ислом халқ қўмондонлиги” остида олиб борилади. Бу ташкилотга мусулмонларнинг оммавий ҳаракатларини бошқариб бориш юклатилган” (NNI, 12/1/89, 18-бет).

Бундай кўтаринки руҳ қаердан келиб чиқди? Исломда бундай одамларни босқинчилик  мақсадларига нима руҳлантиради? Дарвоқе, бунинг илдизи Муҳаммаднинг таълимоти ва унинг ҳаёт тарзидир. Муҳаммаднинг Қуръонда бу борадаги баъзи бир фармойишларини кўриб чиқамиз.

 

“Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!

Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (Яъни улар билан урушишни бас қилингиз). Албатта Оллоҳ мағфиратли, меҳрибондир” (Қуръон, 9:5).

Қуйидаги парчадан биз шуни билиб оламизки, Муҳаммад ҳамма номусулмонларни, яъни ислом динини қўллаб-қувватламаганларни шайтоннинг ёрдамчилари деб атайди. Аммо шундай парчалар борки, уларда масиҳий ва яҳудийлар бундан мустасно қилиб кўрсатиладилар.

“Иймон эгалари Оллоҳ йўлида жанг қиладилар, кофир кимсалар эса шайтон йўлида жанг қиладилар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилингиз! Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлгувчидир” (Қуръон, 4:78 (76)).

 

Айнан шу руҳ, мусулмонларнинг масиҳий ва яҳудийларга бўлган минг йиллик муносабатларини кўрсатишига қарамасдан, ҳукмрон бўлиб келган. Қуйидаги парчада биз эътиборингизни “фарз қилиш” иборасига қаратмоқчимиз. “Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сизлар билмассиз” (Қуръон, 2 :216).

Бошқача айтганда, Муҳаммад жиҳод (муқаддас уруш)ни барча мусулмонлар учун мажбурий фарз қилиб тайинлади. Бу – ҳаёт тарзи эди. Кейинги парчада оламни босиб олишни ислом мақсад қилиб қўйганини англаш осон. Ҳаммаси шунга қаратилган:

 

“(Эй Муҳаммад), кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур. Агар яна (кофирликка) қайтсалар, у ҳолда аввалгиларининг  суннатлари (яъни кўргуликлари) ўтган-ку (яъни уларнинг ҳам бошларига авалги кофирларнинг куни тушар). То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Оллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта Оллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир. Агар (кофирлар иймондан) юз ўгирсалар, бас, (эй мўминлар), билингизки, шубҳасиз, Оллоҳ хожангиздир. У зот нақадар яхши хожа ва нақадар яхши ёрдамчидир” (Қуръон, 8:39, 40 (38, 39)).

Яқин вақтларда ҳам мусулмон фундаменталистлари Покистон, Бангладеш, Судан, Малайзияда яшовчи номусулмон фуқароларни куч билан ислом қонунларига бўйсунишга қаттиқ мажбур қилганлар. Бошқа мамлакатларда эса улар мусулмонларни қутқариш учун босқинчиларга қарши жиҳод эълон қилишди (Афғонистонда Совет Иттифоқига қарши, Фаластинда Исроилга қарши). Покистонлик марҳум Маудиди “Ислом қонунининг бутун оламга киритилиши” ҳақида гапиргани, Каддафи “исломнинг глобал кенгайиши” тўғрисида айтгани ҳам бир далилдир.

Ҳа, жиҳод – ислом асосининг бир қисми бўлиб, у ислом асосчиси Муҳаммаднинг хулқ-атворида  пайдо бўлган, унинг таълимоти муттасил равишда Қуръонда ёритилади. Жиҳод исломнинг олтинчи фарзи бўлиб ҳисобланиши учун барча мезонларни Қуръон осонлик билан ҳал қилади.

 

Хулоса

Бу бобда биз ортодоксал исломга тегишли бўлган материални, қонун ва фарз орқали пайдо бўлган маросим ва урф-одатларни кўриб чиқдик. Бу ишонч-эътиқодлар ва мажбуриятлар ҳамма жойда мусулмонлар онгининг ўзига хос шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Бироқ бутун дунёда мусулмон жамиятларининг шундай қисмлари борки, улар бу муҳим ақидаларга жиддий амал қилмайдилар. Кейинги бобларда биз исломнинг ноортодоксал турларини кенг миқёсда кўриб чиқамиз.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак