Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 35 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (35-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


35 – боб

Мураббийлик баҳоси

“Масиҳнинг ҳаворийлари сифатида биз сизларнинг олдингизга талаблар қўйишимиз мумкин эди. Aммо биз, болаларини ардоқлаган эмизикли онадай, сизларга меҳрибон бўлдик.Сизларга жуда қаттиқ кўнгил боғлаган эдик. Шунинг учун сизларга Худонинг Хушхабарини айтибгина қолмадик, балки юрагимиздан ҳам жой бердик. Чунки сизлар бизга жуда азиз бўлиб қолгандингиз (1 Салоникаликларга 2:7, 8).

 

Озод ғарб жамоатида яшовчи масиҳий мураббийнинг хизмати, юқорида айтиб ўтилган оятлардаги каби осонгина кечмайди, кўп сарф-харажатни ва қувватни талаб этади. Шундай бўлса ҳам, барибир кундалик ҳаёт доирасидан ташқарига чиқмайди. Ҳеч қандай полиция, ҳеч қандай тасодифий кризислар, ҳеч қандай молиявий қийинчиликлар, ҳеч қандай уят, номус ва ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Ёпиқ тоталитар жамиятда эса вазият бирданига ўзгариб, масиҳий мураббий мушкул вазиятда қолиши мумкин.

Сизнинг шогирдингизнинг қариндош-уруғлари унинг шубҳали хулқи ҳақида полицияга хабар бердилар. Полиция шогирдингизнинг олдига келади. Сўроқ ўтказади. Шунда сизнинг номингиз ҳам тилга олиниши мумкин. Ҳукумат аъзоларига маълум қилинади. Шогирдингизни ишдан бўшатишади. Қариндошлар хотинидан ва болаларидан айиришга уринадилар. Сизнинг шогирдингиз чуқур дипрессияга тушади. Сизнинг миссионерлик фаолиятингиз эса хавф остида қолади.

Келтирилган сценарийнинг кўплаб вариантлари бўлиши мумкин.

Бундай вазиятда сизнинг вазифангиз қандай бўлади? Шогирдингизни нима билан қўллаб-қувватлашингиз мумкин? Фараз қилайлик, сиз худди ўша мамлакатда ва худди ўша шаҳарда яшайсиз. Шогирдингиз сиз билан кўришишни истармикан? Унга сиз ортиқча юк бўлмайсизми? Сиз у билан қандай мулоқот қиласиз? Тасаввур қилайлик, сиз бошқа мамлакатда яшайсиз. Сиз доимий мураббий эмассиз. Қандай чора кўрасиз? Ёки фараз қилайлик, сиз шогирдингизнинг халқига мансубсиз, у билан ёнма-ён яшайсиз. Келажакдаги сизнинг фаолиятингиз полиция билан тўқнашишингизга сабабчи бўлади. Ҳаётингизни хавф-хатарга қўйиб, шогирдингизга мураббийлик қилишни давом эттирасизми? Ёпиқ тоталитар мусулмон жамиятидаги масиҳий хизматчилар олдида кўндаланг турадиган масалалар шулардир. Мисол келтираман.

Малайзияда хитой масиҳийлари асосан мусулмонлар орасида ваъз қилар эдилар. Улар янги имонга кирганлар билан биргаликда қамоққа олиндилар. Полициячиларнинг тўридан қутулиб қолган масиҳийларнинг айримлари чет элга қочишди. Марокашда чет эллик масиҳий хизматчилар доимий равишда мамлакатдан чиқариб юборилади (Раббий у ерга яна янгиларини жўнатади). Туркиянинг катта-катта шаҳарларида дин асосида жанглар бўлиб ўтади. Унда масиҳийликни қабул қилган мусулмонлар ҳам иштирок этадилар. Чет эллик воизлар доимо таъқиб қилинадилар. Нигерияда кўплаб жамоат ибодатхоналари тамомила ёндириб юборилган, бу мамлакатнинг ғарбий мусулмон вилоятларида руҳонийлар ўлдирилган. Саудия Арабистонида диний полиция Муқаддас Китобларни мусодара қилади, жамоат йиғинларини таъқиқлайди ва чет эллик масиҳийларнинг жамоат фаолиятини юргизишни манъ қилади. Мисрда минглаб номинал православ “масиҳий”-коптлар мусулмонларнинг оғир иқтисодий чекловларига дуч келишди: далалардаги оқар сувни тўсиб қўйиш қўрқуви уларга исломни қабул қилишни мажбур этди. Бу мамлакатда исломдан масиҳийликка яқиндагина ўтган йигит қийноқларга чадамай вафот этди. Чет эллик миссионерлар эса шогирдларидан биронтаси сўроқ пайтида полициячиларга уларни масиҳийликка олиб келган одамнинг исмини айтганларидан тағин хайрон бўладилар.

Нақадар ажабланарли кўринса ҳам, бундай оғир вазиятларга қарамасдан юқорида қайд этилган мамлакатлардагина эмас, балки дунёнинг бошқа мусулмон давлатларида ҳам, жумладан, кам сонли мусулмонлар мавжуд Россия, Ҳиндистон ва Хитойда ҳам воизлик давом этиб келмоқда. Ўша адашган халқларга Худонинг буюк севгиси исботи шундан иборатки, барча тўсиқларга қарамасдан, воизларга Худо ишлаш усулларини айтиб беради.

Буларнинг ҳаммаси қуйидагича саволни келтириб чиқаради: бундай оғир шарт-шароитларда нима қилиш керак? Биз фойда келтириши мумкин бўлган бир нечта ғоя ва ҳаракат усулларини тавсия этмоқчимиз. Улардан баъзи бирлари универсал, ҳар қандай шарт-шароитларда ҳам амалий натижа бера олади – ёпиқ жамоат шароитида яшасак ҳам, натижага эришамиз. Бунинг учун мураббий сифатида қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини кўриб чиқамиз.

 

Мураббий ҳаётида ўзгалар эҳтиёжи учун ибодатни

ҳимоялаш

Индивидуал ўқитишни қандай ўтказиш кераклиги ҳақида муҳокамани бошлашдан олдин, янги имонга кирганларга қай даражада ғамхўрлик қилиш кераклигини эслаб ўтишимиз лозим. Гап бировнинг эҳтиёжи учун қилинадиган ибодат ҳақида бормоқда. Яна масиҳий миссионерлар ҳаётидан айрим лавҳаларга мурожаат этамиз. Улар бошдан ўтказган воқеалар алоҳида мактаб вазифасини бажаради.

Миссионерлар ҳаётидаги энг ажойиб ҳодисалардан бири Хитой ички миссиясида Ж.О.Фрэзер билан юз берди. У ўтиб бўлмас тоғларда жойлашган Жанубий Хитойнинг кенг территориясидаги лису халқи орасида ваъз ўқиши керак эди. Худонинг марҳамати билан лису юртининг кўплаб шаҳар ва қишлоқларидаги унинг фаолияти сермаҳсул бўлди. Силжишдаги қийинчиликлар сабабли ва вақт етишмаслигидан ўз шогирдларини ўзи хоҳлаганича бориб кўришга унинг имкони йўқ эди. Вақтнинг етишмаслигидан кўпинча бориб кўролмаган шогирдларининг эҳтиёжлари учун ибодат қилишга у аҳд қилди ва бунга қўшимча вақт ажратишни лозим топди. Бир неча ойдан сўнг Ж.О.Фрэзер шундай хулосага келади:   эҳтиёжлари учун ибодатга кўп вақт ажратган узоқдаги шогирдлари, кунда бориб учрашиб турган шогирдларига қараганда катта муваффақиятга эришибдилар. Шубҳасиз, унинг чиқарган хулосалари субъективдир. Бироқ мен шунга ишонаманки, бу шогирдларнинг муваффақияти аслида Ж.О.Фрэзернинг уларнинг эҳтиёжи учун қилган ибодатлари билан бевосита ва билвосита боғлиқдир. Худди шу сингари, имонлиларнинг муваффақиятига Худо сабабчи бўлиб қолади. Бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича, Худо нимага интилаётган бўлса, ибодат ўша нарсага эришишда Худога ёрдам беради. Исонинг мисолида буни кўриб чиқамиз.

Исо Ўз шогирдларини жуда яхши биларди. Энг ёмони Бутрус билан қандай воқеа юз беришини олдиндан била туриб, у учун ибодат қилди. Ушбу ҳикояни эслайсизми?

Исони қўлга олаётганларида, Бутрус, яъни“Тош” лақабли шогирди журъатсизлик қилди. Ҳамма шогирдлар Исодан воз кечса ҳам, мен асло воз кечмайман, деб Бутрус айтгандан кейин шу воқеа юз берди! Оқибати нима бўлди? Исо олдиндан айтганидай, Бутрус Исодан уч маротаба тонди!

Аммо ҳали ҳаммаси қўлдан бой берилмаган эди. Айнан Бутрус Эллигинчилар Куни буюк ибодат сўзларини айтди. Бунинг натижасида уч мингга яқин одам Раббийга юз тутди. Бундай ўзгаришнинг содир бўлиш сабаби нимада? Энг асосий сабаб шунда эдики, бу ҳодиса юз бергунга қадар Исо Симун Бутрус учун ибодат қилган эди. “Шимўн, Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн сўради.Бироқ имондан тоймасин, деб Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла” (Луқо 22:31, 32).

“Бироқ Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим”. Аммо имон бироз муддатга сусайди, бироқ у ғалабага эришди. Бутрус йўқолмади. Исо Бутруснинг имонда тойишини олдиндан билган. Исо шуни кутарди. Исо тирилгандан кейин шогирдларига уч марта зоҳир бўлди, Бутрусдан барча ҳаворийларнинг олдида уч маротаба иймони тан олинишига эришди. Ҳар сафар Исо Бутрусдан Уни севишини сўрарди ва бунга жавобан у шундай дерди: “...Қўзиларимни ўтлат... Қўйларимни боқ... Қўйларимни ўтлат...” (Юҳанно 21:15-17). Исо тушунди. У Бутрусни имонга қайтарди. Аммо Бутруснинг имонда қайта тикланишига ҳам, албатта, олдинроқ у учун қилинган ибодат сабабчи бўлди. “Мен сен учун ибодат қилдим”.

Исо ибодатларининг мазмунига тегишли ҳамма далиллар ҳам Муқаддас Битикда ёзиб қолдирилмаган. Шунинг учун диққатга сазовор ибодатларни ёзиб бориш ниҳоятда муҳимдир. Мусулмонлар орасида ваъз қилиш миссионерларни оғир шафқатсизликларга ҳам дучор қилади. Шундай экан, ваъз бизнинг ибодатимиз асоси сифатида уларнинг эътиқоди мустаҳкамланиши тўғрисидаги ибодатдан иборат бўлиши керак эмасми?!

Павлуснинг ҳаётида бир нечта лавҳалар мавжуд. Бу лавҳалар унинг шогирдлари эҳтиёжлари учун қилган ибодатларининг моҳиятини очиб беради. Қуйидаги оятларга эътибор қилинг:

“Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман. Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар. Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар” (Эфесликларга 1: 15-19).

 

“Келинглар, меҳр–муҳаббат билан ҳақиқатни айтиб, жамоатнинг боши бўлган Масиҳга ўхшаб ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлайлик. Унинг бошчилигида бутун бадан паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажарар экан, бутун бадан ўсиб боради ва меҳр–муҳаббат туфайли бақувват бўлади. Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди беҳуда ўй–хаёлларга берилган Худосиз одамлардай яшаманглар.Уларнинг онглари зулматга ботиб қолган, Худо берадиган янги ҳаётга бегонадирлар, чунки улар бағритош бўлиб, жаҳолатда қолганлар. Улар ҳар қандай ор–номус туйғусини йўқотиб, фисқу фужурга берилганлар, ҳар хил ифлос ишларни иштиёқ билан қиладилар” (Эфесликларга 4:16-19).

«Эй Филимўн, мен ибодат қилганимда сeни эслаб, ҳар доим Худойимга шукр айтаман. Чунки сенинг Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча азиз биродарларга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб турибман. Ибодатим шуки, бизники билан бир бўлган имонинг Исо Масиҳ номи учун қилишимиз керак бўлган яхшиликларни чуқурроқ тушунишингга олиб келсин. Биродарим, сен туфайли биродарларнинг кўнгли тинч. Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди.

 Филимўн, сен ҳам, мен ҳам Масиҳга ишонамиз. Шунинг учун мен жасорат билан сенга ўз бурчингни бажаргин, деб буюрсам бўларди”

 (Филиппиликларга 1:3-8).

 

Шогирдларига Масиҳ қандай буюк севгисини намоён этган-a! Павлус тинмай ўз шогирдлари учун Худога шукроналар айтарди. Унинг асосий мақсади – шогирдларни Худонинг марҳаматига тўлганини кўриш эди. Унинг истаги – барча шогирдлар Худонинг буюк севгисини тушунишсин, ниятлари рўёбга чиқсин, Худонинг куч-қудратида ҳаракат қила олишсин. У, шогирдларим Худони янада яқинроқ билишсин, деб хоҳларди. У Масиҳни имон орқали шогирдлар қалбида жо бўлишини истарди. Булар шогирдларнинг ҳаётида амалга ошиши учун Павлус доимо кўп  вақтини ибодатда ўтказар эди. Албатта, Худо унинг ибодатларига жавоб беришига  ишонарди, чунки Павлус ўз шогирдларини “юрагининг туб-тубида сақларди”.

Одат тусига кириб қолган ўзгаларнинг эҳтиёжи учун ибодат қилишга қўшимча тарзда, Павлус шогирдларига севгисини намоён қилар ва уларга доимо ғамхўрлик кўрсатарди.

 

Севгини намоён қилиш зарурати

Азоб чекаётган одамларни – ёлғиз, қувилган ёки хўрланган қалбларни қандай тутиб олишни иблис яхши билади. “Сен ҳеч кимга керак эмассан. Орқангга қайт, сени яна  қабул қилишади. Агар сен яна исломга қайтсанг, сенинг азоб-уқубатларингга чек қўйилади”. Агар севги ва ғамхўр мураббий ёки эътиқодли жамоат бўлмаса, тушунмовчилик, ғам-ғусса ва қаҳр-ғазаб янги имонлининг юрагида томир отади ва иблисга қалб эшикларини ланг қилиб очиб беради.

Биз учун бу қанчалик ақлга тўғри келмаётгандай туюлса ҳам, Худо бизга янги имонлиларга ғамхўрлик қилиш мажбуриятини ва имтиёзини юклаганга ўхшайди. Қолаверса, биз бажараётган вазифа жуда муҳимдир. Мисол тариқасида чақалоқларни тарбиялашни эслашимиз мумкин. Қаерда севги ва муҳаббат, меҳрибонлик ва ғамхўрлик ҳукм сурса, ўша ерда улар гуллаб–яшнайдилар. Агар болалар севги ва меҳру муҳаббатдан маҳрум қилиниб, ўз ҳолига ташлаб қўйилса, жажжи болажонлар заиф ва қасалманд бўлиб қоладилар, ҳаттоки ўладилар ҳам. Инсон қалби айнан шу тарзда садо бериши мумкинми? Бизнинг ўйлашимизча, ҳа. Афсуски, бу далилни исботловчи ва ҳужжатларга асосланган тадқиқотлар менга номаълум; фақатгина менинг узоқ йиллик шахсий кузатишларим бор, холос. Севги, қўллаб-қувватлаш, кўнгил сўраш, мулоқот, инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳисси, ўзингни кимгадир кераклигингни англаш, сен билан қандай ҳодисалар юз бераётгани ва бу кимларнидир қизиқтираётганлигини билиш – одамлар учун ниҳоятда зарур. Эҳтимол, исломдан келаётганлар учун бу ҳал қилувчи амалий моҳиятга эгадир.

Исонинг Ўзи ҳам бизни ҳеч қачон унутмасликка ва биздан воз кечмасликка ваъда берган. “...Чунки Худонинг Ўзи: “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман”, - деган” (Ибронийларга 13:5). Баъзи бир янги имонга кирганлар бошиданоқ ўзларида Раббийнинг мавжудлигини ва Раббий уларни ҳеч тарк этмаётганлигини англаганлар. Одатда катталардан,  етук масиҳийлардан ўрганиш натижасида бошқаларда бу ҳис-туйғу аста-секин ўсиб бораверади.

Раббий Ўз ҳаётида шогирдларини, Мен билан бирга бўлинглар, деб даъват этганини кўрамиз, токи шогирдлар Унинг ғамхўрлигини ва севгисини доимо ҳис этсинлар, деб шундай даъват қилган эди. У доимо Ўз шогирдларига таълим бертган, йўлга солган, Ўз ҳокимиятини, донолигини, илоҳий тақдирини улар билан баҳам кўрган. У шогирдларнинг оёқларини ювди, ниҳоят, улар учун жонини қурбон қилди.

Исо истисно ва Унинг намунаси етишиб бўлмайдиган орзу деб ўйламаслигимиз учун, Худо оддий инсонни, ҳатто масиҳийларни ўлдирган Тарслик Шоулни танлади; худди сиз ва биз каби бу одамнинг тупроғи бир жойдан олинган, уни севги бобида Худо ибрат қилиб кўрсатган.

Ушбу бобнинг бошида биз Павлуснинг Салоникаликларга Мактубидан парча келтирдик. Бу Мактубдан Павлус ўз шогирдларига она болаларига қандай меҳрибонлик қилса, шундай севганини, уларга ғамхўрлик қилганини, ҳаттоки шогирдларни кучли севиб, улар учун жонини фидо қилмоқчи бўлганлигини билиб олдик. Павлус шундай деб ёзади: “Мен Исо Масиҳнинг меҳр-муҳаббати билан сизларнинг ҳаммаларингизга иштиёқманд бўлганимга Худо шоҳиддир” (Филиппиликларга 1:8). “Исо Масиҳнинг меҳр-муҳаббати билан”. Исо ҳаммамиз учун Ўзини қурбон қилди. Унинг Руҳи Павлусда яшашда давом этди, У бугунги кунда бизда яшамоқда. Бу севги шогирдларининг кетидан изма-из юришга Павлусни қандай ундаганини бир кўринг-а: “Бир мунча вақтдан кейин Павлус Барнабога деди: “Қани, биз Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилган шаҳарларга борайлик, имонлиларни йўқлайлик, уларнинг ҳол–аҳволини билайлик” (Ҳаворийлар 15:36).

Агар Павлус одамларни ўзи бориб кўролмаса, бирортасини жўнатиб ўзи ҳақида хабар қиларди, ёки хат ёзарди, ёки бўлмаса унисини ҳам, бунисини ҳам амалга оширарди. Ўзининг ўрнига жўнатган одамлар тўғрисида Павлуснинг эслашига эътибор беринг:

 

Эфесдаги шогирдларга:

“Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар. Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар” (Эфесликларга 5:21, 22).

 

Колосадаги шогирдларга:

“Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихик сизларга айтиб беради. Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин, деб мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман” (Колосаликларга 4:7, 8).

 

Филиппидаги шогирдларга:

“Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади... Шунинг учун тақдирим аниқ бўлиши биланоқ Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан” (Филиппиликларга 2:19, 23).

 

Жамоатларни тинчлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Павлус баъзи бир шогирдларига хат ёзишга (Галатияликларга, Эфесликларга, Филиппиликларга, Салоникаликларга), шахсан келиб кўриш имкониятини қилолмаган (Колосалик ва Римлик) имонлилар жамоатига мактублар йўллашга вақт ажрата олди.

Ушбу мактубларни ёзиш учун маълум вақт керак. Ҳаттоки улар оддий шахсий мактублар бўлибгина қолмай, балки қавмбошилар учун панд-насиҳатлар асоси, олий даражадаги илоҳий рисола, воизлик фалсафаси ва стратегиясида қўлланма сифатида хизмат қилади. Павлус яна ушбу мактублардан турли одамларни қутлаш учун ва Масиҳ Танасида жипслашиб, биродарлик ва ғамхўрлик ришталарини ривожлантириб бораётган инсонларни олқишлаш учун фойдаланган. Сўнгги омил яккаланиб қолган янги имонлиларнинг ҳолатини барқарор ҳолга келтиради, янги имонлилар қўшилган жамоат ўзларининг кўзи ўнгида ажойиб маъно касб этади. Юқорида кўриб чиқилган фаолият кўп вақт ва кучни талаб этади. Ҳақиқатдан ҳам у барча вақтни оладиган машғулотдир. Муваффақиятга эришиш ва янги имонлиларни тарбиялашга жалб этилганларнинг хавф-хатарга учраши айнан шунда мужассамлашган. “Мураббийлик баҳоси” сифатида Павлус санаб ўтган қийинчиликларга диққат қилинг:

“Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман. Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари кўп зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга рўбаро бўлдим. Яҳудийлар томонидан беш марта бир кам қирқтадан қамчи едим.

 Уч марта калтакладилар, бир марта тошбўрон қилдилар, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим. Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика!

Мен анча меҳнат ва машаққат остида, кўп марта уйқусизликда, очлик ва ташналикда қолдим. Баъзан ейишга ноним, совуқда кийишга кийимим бўлмади.Яна булардан ва қолган бошқа нарсалардан ташқари, ҳар куни барча жамоатлар ҳақида қайғуриш ҳам менинг зиммамда...” (2 Коринфликларга 11:23-28).

Келтирилган     оятда янги имонлилар мураббийси бўлган инсоннинг табиати ва мажбурияти ҳақида гап боради.  Бу ниҳоятда қимматга тушади деб айтиш, сийқаси чиққан гапдир; бу ҳаёт-мамотдир. Аммо шогирдларингизга бўлган севгингиз ва ғамхўрлигингиз туфайли ишонч кўприги пайдо бўлади, шогирдингиз сизнинг панд-насиҳатларингизга амал қилади. Бу ишонч ришталарисиз мураббийлик муваффақиятли бўлмайди.

Бу фаолият турида баъзи бир мусулмон мамлакатларида “кириш чегараланган” муҳитда муваффақиятга эришиш қийин, лекин имкони бор. Мусулмон ҳукумати ўтказаётган визалар устидан назорат, ҳозиру нозир махфий полиция ва полиция хабарчисига айланувчи “меҳрибон” мусулмон қўшнилар, қариндош–уруғлар муваффақиятга эришишни ниҳоятда оғирлаштирадилар. Лекин мураббийликнинг сермаҳсул ҳосили сизни ҳайрон қолдириши мумкин. Худо хизматчиларининг оқимини тасаввур қилиб бўлмайди. Аёл ва эркак воиз саёҳатчилар, бизнесменлар, мутахассислар, талаба ёки ўқитувчилар сифатида келишадилар.

Мураббий ўзларининг “ёпиқ” мамлакатларидан чиқиш истагида бўлган ва яна ўз юртига қайтувчи оддий маҳаллий халқдан ҳам фойдаланиши мумкин.

Қолаверса, радио, почта, магнитофон, видеокассеталар ва мураббий ўзи билан олиб келадиган материалларни ишга солиш ҳам катта фойда келтиради.

Хизматчининг ҳаётида энг муҳими – бу ўз ишига меҳр қўйишдир. Меҳр қўйиб, сиз ўз ҳаёт йўлингизни топасиз.

Эҳтимол, бу ваъзда Худонинг Ўзи фаол иштирок этишини биз эслашимиз жоиздир. Павлус Коринфликларга Биринчи мактубда (3:6) шундай деб ёзган: “Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди; лекин Худо ўстирди”.

Худо болаларини тарбиялашда Ўз усулларидан фойдаланади; туш кўриш, ваҳийлар, Худо Каломига эътиборни тортувчи Муқаддас Руҳ самараси ва бошқалар шулар жумласидандир. Менинг ишончим комилки, бу ҳолатлар – янги имонга келганлар эҳтиёжлари учун бизнинг қилган ибодатларимиз натижасидир. Биз эса – иложи борича ўз вазифамизни аъло даражада бажариш зиммамизга юкланган. Озод жамиятдаги идеал шарт-шароитларда ҳам бу жуда қимматга тушади. Бу - ўз ҳаётини ўзгага топширишдан иборатдир. “Мураббийлик баҳоси” номли бобни якунлар эканмиз, биз ушбу бобни Исо Масиҳнинг ҳаётидаги асосий вазифа билан тугатишни лозим топдик. Бу сўзлардан бошқа ажойиб сўзлар бўлмаса керак: “Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган” (Марк 10:45).


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак