Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 22 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (22-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


22 – боб

Аниқ ҳаракатлар доираси

“Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ” (Юҳанно 15:13).

 

Баъзи бир хислатлар борки, ким билан ишлашимиздан қатъий назар, биз ўша хислатларга эга бўлишимиз керак. Айниқса, биз бошқа маданиятдаги  одамлар билан бирга хизмат қилаётганимизда.

 

Салбий муносабатни енгиб ўтиш

Мусулмонлар ва масиҳийлар ўртасидаги азалдан давом этиб келаётган душманлик ришталари масиҳийларни эски гина-қудратларни ва хафагарчиликларни эслашга, ўч олишга ундайди. Бу эса мусулмонларга нисбатан бизнинг қарашларимизнинг захарлайди. Шу ерда менинг ёдимга икки воқеа тушди: биринчи воқеа – Мисрда, иккинчиси Ҳиндистонда юз берган эди.

Маккада ҳар доимгидай зиёратчиларнинг ҳаж сафари бўлиб ўтаётган эди. Бироқ эронликлар томонидан уюштирилган фитна туфайли катта жанг юз берди. Бу вақтда мен Мисрда эдим, юз берган воқеа тафсилотларини менга мисрлик бир танишим сўзлаб берди. У қуйидагича ҳикоя қилиб берди: “Маккада тартибсизликлар ҳукм сурмоқда. Саудия аскарлари бир неча юз эронлик ва бошқа миллатларга мансуб зиёратчиларни ўлдиришди. Худога шукур! Агар минглаб зиёратчиларни ўлдиришганда ундан ҳам яхши бўларди. Мусулмонларни кўргани кўзим йўқ!”

Иккинчи ҳодиса Шарқий Ҳиндистон шаҳарларининг бирида бўлиб ўтди. Мен мусулмон биродарларимизга нисбатан ижобий муносабатларни пайдо қилишга оид  мавзуда маъруза ўқиётган эдим. Тўсатдан ёшгина бир йигит қаттиқ бақириб йиғлаб юборди ва полга қулаб тушди. Мен югуриб унинг олдига келдим, нима юз берганини сўрадим. Лекин у тинмай: “Худо мени кечира оладими?”деб айтарди. “Биродар, сен нима қилган эдинг?” – сўрадим мен ундан.  У қуйидаги воқеани сўзлаб берди: “Мен эндигина бу шаҳардаги янги уйга кўчиб ўтган эдим. Биз уйга кўчиб кираётганимизда, ўша қаватдаги қўшни хонадондан кимдир келди-да,  деди: “Сизнинг оилангиз бу уйга кўчиб келаётганини ва сизлар масиҳий эканликларингизни мен эшитдим. Биз беҳад хурсандмиз! Биз мусулмонлармиз ва масиҳийлардан дўстлар орттиришни доим орзу қилиб келардик. Биз сизлар билан дўстлашсак бўладими?” Мен эса шундай жавоб бердим: “Йўқ, асло! Биз ҳеч қачон мусулмонлар билан дўстлашмаймиз!” Шундай дедим-да, юзига эшикни тақиллатиб ёпиб қўйдим”. Эркак ҳамон йиғлаганча, мендан яна қайта сўради: “Худо мени кечира олармикан?” Худо уни кечира олишини айтганимда, у ибодат қилди. Кейин мен дедим: “Сиз ҳозир бизнинг жамоа йиғилишида қололмайсиз. Зудлик билан уйга қайтишингиз, ўша қўшнингизни излаб топишингиз, ундан кечирим сўраб, дўст тутинишингиз лозим. Кейин яна жамоат йиғилишларимизга келаверасиз”. Эртаси куни у хурсандчиликдан кўтаринки руҳда келди. У менинг маслаҳатим бўйича иш тутибди. Шу тариқа у мусулмонларга нисбатан олдинги душманлик ва нафрат ҳиссидан тамомила воз кечди.

 

Севги – таълимотга содиқликнинг исботи

Севги – биз Исо Масиҳнинг шогирдлари эканлигимизнинг исботидир. Севги-муҳаббатни Исо “янги буйруқ” деб айтган. “Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар. Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади” (Юҳанно 13:34-35). Биз яқинларимизни ўзимизни каби севишимиз керак (қаранг: Матто 22:39). Биз мусулмонларни ҳам севишимиз керак. Худо ҳаммани севади (қаранг: Юҳанно 3:16). Ҳаттоки мусулмонлар бизнинг душманларимиз бўлса ҳам, бу ҳеч нимани ўзгартирмайди. Ҳақиқатдан ҳам, Исо таълимоти ғоят ажойибдир: “Лекин сиз, тинглаётганларга айтаман: душманларингизни севинглар, сиздан нафратланганга яхшилик қилинглар. Сизга қарғиш ёғдирганга дуолар ўқинг. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар” (Луқо 6:27-28).

Бир неча йил олдин мен малайзиялик аёллар ва эркаклар билан суҳбатлашган эдим; уларнинг ҳаммаси илгари мусулмон бўлиб, сўнг Масиҳга имон келтирган эканлар. Шуниси ажабланарлики, мусулмонларнинг ҳар бири масиҳий дўсти ёки қўшнисининг севгиси ва муҳаббати туфайли Масиҳга юз тутганликларини мен англадим.

Биз қачонлардир ким биландир учрашганимизда, уларга севги билан муносабатда бўлишимиз тўғрисида ҳаворий Павлус ўзининг бетакрор андазаси бўйича шундай дейди:

“Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади. Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.Масиҳ орқали ҳамма халқлар ҳам бой улуғворликка етишишларини барчамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингиз учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз” (Колосаликларга 1:25-28).

 

Дарвоқе, Исо Масиҳда ҳар бир мусулмоннинг етук ва мукаммаллигини кўриш – нақадар ажойиб мақсад! Ишончим комилки, имонли бошқа инсонлар (ушбу вазиятда ҳар бир мусулмон)га тўғри муносабатда бўлганда, у ҳар бир мусулмоннинг Масиҳда мукаммалликка эришишини хоҳлаган бўлади.

Бошқача ҳар қандай муносабат масиҳий хизматчига муносиб эмас. Қолаверса, бошқача муносабатда бўлган масиҳий чинакам ғамхўрлик кўрсата олмайди, ундайлар билан суҳбатлашишга мусулмонларда ҳам хоҳиш-истак бўлмайди.

 

Мусулмонларнинг олийжаноблиги ҳақида хотиралар

Ҳар қандай ишда миннатдорчилик руҳи доимо ғайратга ғайрат қўшади; миссионерлар мусулмонларга хизматда бўлсалар, бу икки ҳисса муҳимдир. Чунки ишдаги қийинчиликлар одамни гангитиб қўйиши мумкин. Масиҳийларнинг улар билан қилган муносабатларидаги аянчли тажрибаларга қарамасдан, улар ҳам биз сингари, Худо қиёфаси ва табиатига ўхшатиб яратилган. Ҳаворий Павлус қуйидагиларни ёзганда, буни жуда яхши тушунган эди:

 

“Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. Худо йўлида обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар. Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди.” (1 Тимўтийга 2:1-4).

 

Хуллас, Инжил тамойилларига кўра, биз ҳамма мусулмонлар учун шукроналар айтишимиз керак. Мусулмонлар орасида яшаган имонли биродарларимиз эса, уларникида меҳмон бўлганларини, улар билан ёнма-ён туриб ишлаганларини, уларнинг ёрдамидан кўп марта фойдаланганларини жуда яхши эслайдилар.

Мусулмонлар менинг ҳаётимни икки марта сақлаб қолганлар. Кашмир туфайли Ҳинд-Покистон уруши даврида биз Покистоннинг бир шаҳарчасида истиқомат қилар эдик. Биз яшаб турган худуднинг қўшни қишлоқлар аҳолиси орасида дув-дув гап тарқалибди: гўёки биз тепамиздан учиб ўтаётган ҳинд самолётларига сигналлар берган эмишмиз. Жаҳли чиққан мусулмон аҳолиси уйларимизни ёқишга ва бизни ўлдиришга тўпланишди. Лекин тоғ этагида уларни маҳаллий савдогар-мусулмонлар тўхтатиб, шундай дейишди: “Бу одамлар сизларнинг ишонч-эътиқодингизга қарши чиқмайдилар. Улар бунга қодир ҳам эмаслар. Олдин сизлар бизни ўлдиришингизга тўғри келади”. Маҳаллий аҳоли йўлни тўсиб олди ва оломонни уй-уйига тарқалишга мажбур қилди.

Иккинчи воқеа Ҳукм Куни вақтида – Исроил, Миср ва Сурия ўртасидаги уруш пайтида юз берган эди. Фаластинликлар ва покистонликлар ўзларини Исроил ва Америкага қарши эканликларини намоён қилиш учун Лахор кўчаларига намойишга чиқдилар. Улар америкаликларни топиш мақсадида ўтган-кетган машиналарни тўхтатар эдилар. Улар менинг ҳам машинамни тўсдилар. Мен америкалик эканлигимни улар билгач, “Амрики, Амрики!” деган бақир-чақир қилдилар. Автомобилни ағдариб ёқиб юбориш мақсадида, машинамни тебрата бошладилар. Новчадан келган иорданиялик киши машинамнинг ойнасидан қаради ва мен қандай мушкул аҳволда қолганлигимни кўрди. Сўнгра оломонга қараб бақирди: “Бу одам америкалик эмас, француз. Яшасин Франция!” Шундай деб, у оломонни бошқа томонга буриб кетди.

Мусулмонлар томонидан менга кўрсатилган барча илтифотларнинг (бундай яхшиликлар жуда кўп бўлган) энг эсда қоларлиси Ғарбий Африкада, қишлоқнинг четидаги малинка қабиласида юз берган эди. Биз кун бўйи йўл юриб, кечки томон қандайдир қишлоқнинг ўрмон ёқасида тўхтадик. Биз ҳали жуда узоқ, кечаси билан йўл юришимиз керак эди. Шунинг учун йўлга чиқишдан олдин тамадди қилиб олишга саватчадан егуликлар ола бошладик. Шу вақт ёнимиздан бошига чамбарак устидан тугун ўрнаштирган африкалик аёл ўтиб қолди. У бизга қаради, яна ўн қадамча юриб тўхтади ва бошидаги тугунни ерга қўйди. Сўнг тугунни ечиб, ичидан нимадир олди ва кенг кийимининг енгига тиқиб олди. Гуруҳимиз уч кишидан иборат эди. Аёл гуруҳ бошлиғимизнинг ёнига келди ва малинка тилида қуюқ саломлашди. Тахминан ўн мартача улар бир-бирлари билан салом-алик қилишгандан сўнг, ҳалиги аёл енгининг ичидан катта маниоки донасини олди-да, бизнинг раҳбаримизга берди. Яна бир бор узоқ салом-алик, кейин хайри-хўш бўлиб ўтди. Сўнгра аёл тугуни олдига қайтиб келди–да, уни бойлади ва яна қайтадан бошига қўйиб йўлида давом этди.

Мен дўстимдан сўрадим: “Биродар, сизлар нима ҳақда гаплашдингизлар? Билишимча, сен бу аёл билан танишсан-а?” “Йўқ, - деди дўстим, - мен бу ерларга биринчи бор келишим”. Шунда мен дедим: “Эҳтимол, у аёл масиҳий бўлса керак; бизнинг ҳам масиҳий эканлигимизни билгач, у биз билан хушмуомалада бўлди-ёв”. “Йўқ, - деб жавоб берди дўстим, - бу аёл мусулмон”. “Хўп, унда бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин?” - сўрадим мен. Биродарим жавоб берди: “Дон, бу ерда уларнинг одати шунақа: агар қишлоқда кечга яқин бирон бир бегона йўловчи кўрингудек бўлса, уни албатта уйга таклиф қилиб, овқатлантириш ва тунашга жой ҳозирлаб беришни ўзларининг бурчи деб биладилар. Бу аёл худди шундай йўл тутди. Аёл бизни кечки овқатга ва уйидан жой бериб тунаб қолишга таклиф қилди”. “Сен унинг исмини эслаб қолдингми?” – сўрадим мен. Дўстим жавоб берди: “Унинг исми Саади Камара”. Шунда мен дедим: “Мен ҳамма жойда масиҳийларга Саади Камара ҳақида ҳикоя қиламан, чунки Исо Масиҳ ҳам худди шундай йўл тутган бўларди. Саади – бугунги кунимизнинг раҳмдил самариялик аёлидир. Агарда бугун Исо шу ерда бўлганда, У кейинроқ албатта “олижаноб мусулмон аёл” ҳақида ҳикоя қилган бўлар эди. Исонинг ўрнига буни мен амалга ошираман”.                 

Яна бир воқеани эслайман. Бу воқеа Калифорниянинг Бель Эр шаҳрида юз берганди. “Мусулмон қўшниларингизни севинг” номли мавзуда жамоа йиғилишининг якшанба гуруҳига маъруза ўқиганимдан сўнг менинг олдимга безовталанган бир аёл келди ва шундай деди: “Менимча, мен билан ёнма-ён уйда мусулмонлар яшаса керак”. Мен сўрадим: “Сиз буни қандай билдингиз?” Аёл шундай жавоб қилди: “Уларнинг териси кўкиш-сариқ рангда, улар қандайдир тушунарсиз тилда сўзлашадилар, уларнинг оилаларидаги аёллар эса бошидан оёқларигача ўраниб юради”. Мен айтдим: “Ҳа, сизларга қўшни хонадонда мусулмонлар яшашар экан. Улар анчадан бери ўша ерда яшашадими?” “Олти ойча бўлди”, - жавоб берди аёл. “Хўп, бунга сизнинг муносабатингиз қандай?” – сўрадим мен. “Ҳеч қандай, - жавоб берди аёл. – Мен улардан ўлгудай қўрқаман”. Шунда мен аёлдан сўрадим: “Хоҳлайсизми, мен сизга бир нечта маслаҳат берсам?” “Хўш, сиз қандай маслаҳатлар бермоқчисиз?” – сўради аёл. Мен шундай маслаҳат бердим: “Бугун кундузи, жамоа йиғилишидан сўнг уйга қайтганингизда, бир торт сотиб олинг ёки ўзингиз пиширинг. Мусулмон қўшнингизникига пишириқни олиб киринг-да, шундай деб айтинг: “Мен сизнинг қўшнингиз бўламан. Узр, олдинроқ янги қўшнилар билан танишишга чиқмаганим учун кечиришингизни сўрайман. Бу эса сизлар учун кичкинагина совға. Умид қиламанки, биз дўст бўлиб қоламиз”.  

Кейинги якшанбада мен жамоа мактабига келганимда ўша аёл мени кутиб турарди. “Ҳаммаси жуда зўр бўлди!Ё - деди у ниҳоятда хурсанчилик билан. – Мусулмон қўшниларим мени меҳмонга таклиф қилишди. Келишган ёшгина уй эгаси инглизча гапирар эди, у онаси ва оиласи билан мени таништирди. Қўшнимнинг уйида юрган аёллар ўранмаган эдилар, улар жуда гўзал ва хушмуомала эканлар. Биз ҳаттоки дўстлашиб ҳам қолдик”. Ушбу аёлга керак бўлган нарса –яқин қўшнилар билан қандай қилиб дўстлашиш йўлини кўрсатиб қўйиш эди, холос.

 

Мусулмонларда Худонинг тимсоли

Эҳтимол, бизларнинг кўпчилигимиз мусулмонларга уларнинг меҳмондўстлигини, уларнинг сахийлигини ва меҳрибонлигини намоён қилишларига имкон бермагандирмиз. Худонинг тимсоли уларнинг қалбларида сақланган; улар ўзлари билмаган Самовий Ота тимсолини акс эттирадилар. Бизнинг зиммамизга мусулмон қўшниларимизни нафақат севиш, нафақат уларга ғамхўрлик қилиш мажбурияти юкланган, балки бизга ёрдам бериш имтиёзини улар учун яратишимиз лозим. Исода бу жуда яхши намоён бўлган. Самарияда “қудуқ олдидаги аёл” билан Исо қандай гап бошлагани эсингиздами? “Менга ичишга сув бер!” деди Исо. Агар мусулмонлар бизга яхшилик қилишларини хоҳласак, унда олдин биз уларга яқинлашишимиз керак.

Шундай қилиб, мусулмон дўстларимиз учун шукроналикнинг икки асоси бўлиши мумкин. Биринчидан, дўстларимиз учун шукроналик билдиришни Муқаддас Китоб ўргатади. Иккинчидан, бизга нисбатан мусулмонларнинг эзгулик кўрсатишларига имкон яратишимиз лозим.

 

Тимсол бўла оладиган воиз

Севги ва миннатдорчилик ҳисси сизларни ўзга маданиятга олиб киради. Биз учун энг яхши намуна Исо Масиҳдир. Муқаддас Битигнинг бизга ўргатишича, Масиҳ Ота ато қилган улуғворлик билан яшади, чунки дунёни яратмасдан олдиноқ Ота Уни севди (Юҳанно 17:24). Бироқ У Ўзини “паст олиб” қул қиёфасига кирди, маълум вақтда ва маълум жойда инсон қиёфасида бўлди (Филиппиликлар 2:6-7). Хусусан, У Фаластин тимсолида келди ва шу билан У Ўзини бир гуруҳ одамларга тенглаштирди, шу одамлар учун У Ўз жонини фидо қилди. Биз биламизки, Павлус баъзиларни эргаштирай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлди (1 Коринфликларга 9:22). Биз ҳам шундай деб ҳисоблаймиз: мусулмонларни эргаштириш учун биз мусулмонлар каби бўлишимиз ва уларни қутқаришимиз лозим. Бу - илоҳий маънода эмас, балки ижтимоий-маданий маънодадир. Башир Абдол Массиҳ ўзининг “Инжил ва ислом” номли китобида бу икки моделни - Исо ва Павлусни “тимсол бўла оладиган воиз” деб умумий ном билан бирлаштиради ва бу ҳодисага шундай ўринли таъриф беради:

 

“Тимсол бўла оладиган воиз – бу шундай воизки, унда севги ниҳоятда терандир, у ҳар қандай йўл билан ўзини тингловчига ўхшатади ва шунинг учун Инжилни ўй-хаёлда, мулоқотда ва тингловчи учун чуқур маънога эга бўлган диний-маданий шаклларда ваъз қилишга қодирдир” (Massin, 1979:87).

 

Кўпинча миссионерлар онгнинг ижтимоий-маданий хусусияти тушунчасини четлаб ўтадилар. Миссионер, хушхабарни тингловчининг она тилида етказиш кифоя, бошқа ҳеч нарса талаб этилмайди деб хато ўйлайдилар, масиҳий миссионер “ўз маданияти”ни Инжилнинг бир қисми сифатида ўйламай-нетмай тарғиб қилаверади. Айнан икки маданият тўқнаш келганда, Хушхабарни тарқатишга тўсқинлик қилади: бири - биз “эга бўлиш”ни хоҳлаган мусулмонларнинг маданияти, иккинчиси - унга “эга бўлиш”га интилган масиҳий маданияти. Кўпинча мусулмон тингловчи ўзига айтилаётган Хушхабарни тушунмаганлиги ёки маъқул келмагани учун рад қилмайди, балки Хушхабарни етказиш усулидан, яъни маданий шаклидан у қониқмайди.

 

Худо ва маданият

Мусулмонлар орасида яшаётганда, тўртта маданий омилнинг мавжудлигини ёдда тутиш лозим. Биринчидан, барча маданиятлар “Ибтидо” китобида берилган “маданий мандатга” (1:26-28) асосланганда, инсоният томонидан ишлаб чиқилган. Худо бизга дунёни бошқариш иқтидорини ва ҳуқуқини берди, яъни биз яшаётган ва Худо яратган оламда бошқариш усулларини ихтиро қилишни амр этди.

Иккинчидан, Адан боғида аёл ва эркак илк бор гуноҳга йўл қўйгандан бошлаб маданият бу ахлоқий тубанликни акс эттириб келмоқда.

Учинчидан, инсонлар Бобил минорасини қуришга киришганда (Ибтидо 11:1-10), Худо одамларни жазолади. Худо бутун оламдаги инсоният бир-бирини тушунмайдиган қилиб қўйди, бу эса кўплаб янги тилларнинг ва маданиятларнинг пайдо бўлишига, маданиятлараро мулоқот қилиш муаммоларининг юзага келишига сабаб бўлди.

Тўртинчидан, Худо дунёнинг ҳамма этнолингвистик гуруҳларига масиҳийлик таълимотини олиб боришни бизга топширди. Бу билан Худо нажот тўғрисидаги хабарни шундай режалаштирдики, бу хабарни “юқори маданият ҳақиқати” деб ҳисоблаш мумкин.

Фақат битта жиддий савол қолмоқда: “Худо бизга масиҳийликнинг қандайдир маълум маданий шаклини амр этганми?” Жавоб маълум ва аниқ: “Йўқ”. Акс ҳолда Исо Масиҳ буни Ўз таълимотига киритган бўлар эди. Қолаверса, Исо шуни ҳам таъкидлайдики, ҳақиқий, чин дилдан итоат қилиш “бу тоғда ҳам эмас, Қуддусда ҳам эмас”, балки “руҳда ва ҳақиқатда” бўлади. Инжил яҳудийларнинг маданий шаклларига – Ибодатхонага ва бошқа атрибутларга боғлаб қўйилмаган. Унинг табиати шундайки, у ҳар қандай маданий муҳитга сингиши мумкин.

Шунинг учун ҳам масиҳий ишчилари зиммасида “юқори маданият” ҳақиқатини, Худонинг Хушхабари моҳиятини инсониятга етказиш масъулияти ётади. Сўнгра масиҳий хизматчи келажакдаги фаолиятида  ўз соҳасига оид маданий шаклларни пухта ўрганиши, масиҳийлик таълимотида  ишлатиш мумкин бўлган маданий омилларни аниқлаши керак. Қандай маданий шакллар ёвуз руҳ томонидан бузиб кўрсатилган, қайси шаклларни Худонинг муқаддас мақсадлари йўлида, Худога хизмат қилишда осонгина қўллаш мумкин – ана шуларни аниқлаши лозим.

Крафтнинг таъкидлашича, маданият Худо, иблис ва инсон томонидан қўлланилиши мумкин (1979:113). Гуноҳ ҳамма жойда ҳозиру нозир, маданий шакллар унинг таъсирига тушиб қолади. Худо инсонни ўзгартириш билан машғул. Инсон ва иблис бўлса Илоҳий Руҳ ва бу дунёдаги “руҳлар” ўртасида тафовутни била бошлаганларида, маданиятнинг шаклини ўзгартириб юборадилар.

Ислом ўз мақсадларини кўзлаб, масиҳийликка қарши ғоялар билан беҳисоб маданий шаклларни бузиб кўрсатди. Масиҳийликнинг мақсадларида қандай компонентлар сақланиб қолиши мумкинлигини мусулмон халқи орасига кириб борувчи миссионер доимо ўрганиши ва баҳолаши керак бўлади.

 

Тилларни ўрганиш

Модомики, тил ҳар қандай маданиятнинг асоси ҳисобланар экан, миссионер ўзи иш олиб бормоқчи бўлган халқнинг нафақат маданиятини, балки тилини ҳам билиши зарур. Муқаддас Китобни турли мусулмон халқларининг тилларига таржима қилишга бағишланган Рейнбарннинг тадқиқоти шуни кўрсатадики, масиҳийлар мусулмонлар орасида милоднинг 622 йилидан бошлаб ҳозирга қадар яшаётган бўлсалар-да, бу халқлар тилига Муқаддас Китобни таржима қилиш иши фақат 1800 йилдан бошланган (Reyburn, 1979:363).

Агар биз юзлаб мусулмон халқлар ичида муваффақиятга эришишни хоҳласак, унда Муқаддас Китобни уларнинг тилларига таржима қилишга ва уларнинг тилларини ўрганишни бошлашимизга жиддий эътибор қилишимиз керак.

 

Оддий инсоний эҳтиёжларга муносабат билдириш

Мусулмонларни эргаштиришимиз учун руҳий жангдан кейин уларга шифо бериш, ёвуз руҳларни улардан қувиб чиқариш ва бошқа “аломат ва мўъжизалар” ҳақида биз юқорида айтиб ўтдик. Бироқ мусулмонларга нисбатан ўз севгимизни кўрсатишнинг яна бошқача усули бор. Бу борада яна бизнинг биринчи Устозимиз – Исо:

 

“Шундан кейин Шоҳ ўнг томонидагиларга айтади:

— Эй Отамнинг баракасини олганлар, келинглар! Шоҳликни мерос қилиб олинглар! Бу шоҳлик олам яратилгандаёқ сизлар учун тайёрлаб қўйилган.

 Ахир, Мен оч эдим, Менга овқат бердингизлар. Чанқаган эдим, Менга ичимлик бердингизлар. Мусофир эдим, уйингиздан бошпана бердингизлар.

Яланғоч эдим, Мени кийинтирдингизлар. Касал эдим, Менга ғамхўрлик қилдингизлар. Зиндонда эдим, Мени келиб кўрдингизлар.

 Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дейдилар:

 — Ё Раббий! Қачон сизни оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?! Қачон чанқаганингизни кўриб, бирон нарса ичирибмиз?

 Мусофир эканингизни қачон кўриб, уйимиздан бошпана берибмиз? Яланғоч эканингизни қачон кўриб, кийинтирибмиз?

 Касал ёки зиндонда бўлганингизда қачон Сизни йўқлаб борибмиз?

 Шоҳ уларга шундай жавоб беради:

 — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз” (Матто 25:34-40).

      
         Ўз юртидан бадарға қилинган оч ва яланғочлар, чанқаганлар, хасталар, қамоқхоналардаги мусулмонлар жуда кўп – бугунги кунда миллионлаб мусулмонлар Афғонистонда, Эронда, Ироқда, Қувайтда, Иорданияда, Кашмирда, Покистонда, Бангладешда, Сомалида, Эритрееда, Суданда, Чад ва Фаластинда шу аҳволда яшайдилар, бу рўйхат ҳали тўлиқ эмас. Яна миллионлаб одамлар руҳий зулматда ва моддий қашшоқликда истиқомат қиляптилар. Мусулмон дунёсига назар ташлар эканмиз, инсоний азоб-уқубатларнинг чек-чегараси йўқдай туюлади.

Гарчи баъзида бизнинг истакларимиз нотўғри талқин қилинса–да (мусулмонларнинг ўйлашича, янги масиҳийларни биз турли пора, совға-саломлар билан “сотиб олар эканмиз”), биз шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, Биз Масиҳга қандай хизмат қилсак, бошқаларга ҳам шундай хизмат қилишни У амр этган. Масиҳнинг севгисини ва бебаҳолигини Унинг кўз ўнгида намойиш қилишдан ўзгача яхшироқ усул бормикан? Алданган мусулмонларни йўлдан оздирувчи қари иблиснинг ахлоқсиз тасаввури  хизмат олиб боришимизда ҳафсаламизни пир қилишига йўл қўймаслигимиз керак, биз барибир мусулмонларнинг мавжуд инсоний эҳтиёжларини қондиришимиз лозим. Катта ишларга қўл уришга киришар эканмиз, биз кўп учраб турадиган ҳолатларни, масалан, ўзимиз яшаб турган худуддаги қўшнимизнинг оддийгина эҳтиёжи билан қизиқишни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак: хоҳ уларнинг мамлакатидаги меҳмон бўлсин, ёки хоҳ ўзгалар яшаб турган юртга улар меҳмон сифатида келишган бўлишсин, барибир.

 

Менинг яқиним ким?

Абадий ҳаёт насиб бўлиш учун нима қилиш керак, деган саволга (бу саволни қонун тафсирчиси Исони синаш мақсадида берган), Исо  таълимотнинг тизимини атрофлича ёйиш билан жавоб қайтармади, аксинча,  бошига мусибат тушган бир одамга қилинган ёрдам ҳақидаги нақлни қисқа қилиб сўзлаб берди. Хўш, қароқчилар қўлига тушиб қолган одамга руҳоний, левит ва самарияликдан қай бири яқин саналади? Исонинг ҳикоясидан келиб чиқадиган жавобни тафсирчи инкор қила олмади (биз шундай қила олармидик?) – “унга раҳмдил бўлган одам-да”, - деб жавоб берди у” (Луқо 10:25-36). “Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб оляпти-ку! Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўлгани демак, деган хулосага келдик” (2 Коринфликларга 5:14). Ҳаммани қамраб олувчи Масиҳнинг севгиси бизни барчани севишимизга ундайди.

 

Генри Мартин ҳаёти:  Тақлид учун намуна
                   Генри Мартин (1781-1812) мусулмонлар орасида хизмат қилган биринчи протестант миссионер ҳисобланади. У жуда кўп тилларни билган (урду, форс, араб тилларини ва Кембридж университетида санскритчани ўрганган). Ҳиндистонга келгач, бу ажойиб собитқадам инсоннинг фақат бир мақсади бўлган: “Худо учун куйиб-ёниш”. Том маънода шундай бўлди ҳам. У Англияга қайтаётганда, 32 ёшида Туркияда вафот этди. Унинг қавмбошилик фаолияти ниҳоятда қисқа бўлди (1806-1812). Бироқ мусулмонлар билан баҳс-тортишувлари, унинг Муқаддас Битикдан қилган таржималари (у Янги Аҳдни урду, форс ва араб тилига таржима қилган), мусулмонларга масиҳийликнинг моҳиятини тушунтириши, энг муҳими, шахсий ҳаёти ва Худога хизмати барча замондошларида, мусулмонларда ҳам, масиҳийларда ҳам чуқур таассурот қолдирди. Мартин осонгина сабоқ чиқариши мумкин эди. Аммо мусулмон илоҳиётчилари билан бўлиб ўтаётган расмий баҳслар кутилган натижаларни бермаслигини тез орада тушуниб етди. Шунинг учун у ўз ёндашувини ўзгартирди, натижада мусулмонлар билан ишлаш йўлларини олдиндан кўра билди ва улар билан ишлашнинг еттита тамойилини ишлаб чиқди. Ушбу тамойиллар биринчи бор (тахминан 1810 йилда) Мартин томонидан ишлаб чиқилгани учун, ҳозирги кунда ҳам  машҳурдир. Айтганча, ушбу маълумотлар Лайл Вандер Верффнинг “Мусулмонлар орасида масиҳийлик миссияси: Хроника” (1977:31-36) номли  китобидан олинган.

 

Мартин томонидан ишлаб чиқилган мусулмонлар билан ишлаш тамойиллари:

1. Ўз тажрибаларингиз билан ўртоқлашинг – сиз гуноҳларнинг ювилишига ва Худо билан тинчликка Исо Масиҳ орқали қандай келганингиз тўғрисида ўз тажрибаларингиздан келиб чиққан ҳолда гувоҳлик беринг.

2. Мусулмон биродарингизнинг ажойиб хислатларини қадрлай билинг, бу қадр-қимматларни Худо унинг ҳаётида қилган ишлар билан боғланг. Шунда Худога керак бўлган мусулмон маданиятининг элементларига ёндашиш ҳам мумкин.

3. Худонинг ҳузур-ҳаловати ҳақида, ҳузур-ҳаловат Масиҳ ва Илоҳий Руҳнинг ёритувчи иши туфайли юз бераётгани тўғрисида гапирганингизда, Масиҳ сизнинг ҳикоянгизда марказий ўринни эгаллаши керак.

4. Мусулмон биродарингизни Муқаддас Битикни ўрганишга жалб қилинг, токи у ўзи учун янги ҳақиқатларни очсин.

5. Мусулмон биродарингиз Битикни ўрганаётганда ва қарор қабул қилаётганда, уни қўллаб-қувватлашни асло унутманг.

6. Зарур инсоний эҳтиёжларга хизмат қилиш учун жамоатда эзгу ишлар воситасида самарали муҳит яратинг.

7. Мусулмон биродарингиз имонли сифатида мусулмонлар даврасида ўз ўрнини ахтараётганда, Муқаддас Руҳ унда иш олиб бораётганига ишонинг. 


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак