Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 20 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (20-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


20 – боб

Мусулмонларга хизматчи

“Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим. Янада кўпроқ одам Исонинг шогирди бўлсин, деб шундай қилдим” (1 Коринфликларга 9:19).

 

Инжил яҳудийлар маданиятида қуллик азобидан халос бўлганлигини биз олдинги бобда айтиб ўтдик. Худо Шоҳлигининг асосий қисмлари: Ибодатхона, Қуддус, Суннат, Исроил Жамоатига мансублик ва Худо Шоҳлиги тушунчаси илоҳий маънога эга. Худога хизмат қилиш аввалам бор “қонунга” риоя қилишнинг ижтимоий-маданий қоидаларидаги ўзига хослик сифатида эмас, балки “руҳ ва ҳақиқат” сифатида таърифлана бошлади. Албатта, бу радикал янгиликларнинг пойдевори Раббимиз Исо Масиҳ томонидан қўйилган. У турлича маданий урф-одат ва маросимларга эга бўлган халқлар орасига Инжил кириб бориши учун эркинлик берди, у халқларга яҳудий маданияти шаклини мажбуран қабул қилдирмади.

 

Исо Ўзини паст олади

Исо Ўзининг ажойиб ҳаёти давомида ниманики амалга оширган бўлса, барчаси ҳаворий Павлус учун намуна бўлганлигига менинг ишончим комил. Павлуснинг Исо Масиҳ ҳақида айтган асосий фикрларидан бирини батафсил кўриб чиқамиз. Гап шундаки, Павлус Филиппин жамоатидаги иккита жанжалкаш аёлга мактуб йўллайди. У ўз мактубида “кенозис” ҳақида, яъни Исо Масиҳнинг ибратомуз камтарлиги тўғрисида гапириб, аёлларни ҳам хокисор бўлишга, Масиҳ сингари бошқаларнинг манфаатини кўзлашга даъват этади:

 

“Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин. Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади.Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб,ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди” (Филиппиликларга 2:5-8).

 

Масиҳий хизмат қилаётган

халқнинг маданиятини ўзлаштириш

Ҳа, бу қисм мўминлик ҳақида. Мўминликнинг яширин маъноси ниҳоятда чуқурдир. Исо Ўзининг ҳамма устунликларидан, илоҳий улуғлигидан воз кечди ва Ўзини имкон қадар паст олди. Исо Ўзининг самовий маданиятини, Илоҳий қиёфасини Ўзида сақлаб қолдириши мумкин эди. Бу нақадар зўр эди, аммо У бундай йўл тутмади. Исо ўзини паст олди ва оромий тилида сўзлашувчи Фаластин, Жалила яҳудийларининг маданий шаклларини Ўзига қабул қилди. У қайси халқ орасига юборилган бўлса, ўша халқнинг маданиятига тўлиқ кириб борди. У Худога тегишли иззат- икромдан, самовий имтиёзларининг ҳеч биридан фойдаланмади; У ҳеч кимнинг устидан “ҳукмдорлик” қилмади. Инсоният дунёсига У мўминлик билан кириб келди ва шундайлигича хочдаги ўлимга итоаткорлик билан борди.

 

Этноцентризм муаммоси

Исо намоён этган мўминлик ҳозирги кунда ниҳоятда ноёб хислатдир. Аслида ҳаммамиз жуда содиқ ватанпарвармиз, ўз юртимиз учун жанг қилишга тайёрмиз. Қолаверса этнолингвистик белгиларимизни бошқа халқларникидан устун деб ҳисоблаймиз.

Ғурурнинг бундай ифодасининг номи бор – бу этноцентризм, яъни менинг халқим қандай бўлишидан қатъий назар, барибир дунёда энг зўри деганидир. Ўз халқи ҳамда ирқига нисбатан ғурур ва ифтихор барчамизга хос хислатдир. Бу эса бошқа маданиятга эга бўлган халққа Инжил Хушхабарини етказмоқчи бўлган масиҳий хизматчи учун тўсиқ бўлади. Мободо маданиятлар ўртасида қарама-қаршилик ёки рақобат мавжуд бўлгудек бўлса, бу икки ҳисса тўғридир.

 

Исо учун маданиятлар ўртасида ҳеч қандай

чегара йўқ

Бу масалада Исо умуман ўзгача бўлган. У доимо турли маданиятга мансуб одамлар билан яқиндан суҳбат қилар эди: римлик юзбоши билан, самариялик жинга чалинган одам билан, гадаралик мохов билан ва синчков юнонлар билан суҳбатларини эсласак кифоя. Исо Маъбаддаги сотувчи савдогарларни қувганда, гап бутпараст саррофларнинг Савдохонаси ҳақида борган эди. Исо Худонинг маъбадига кирди. Маъбадда олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқариб, уни ғайрияҳудийлар, яъни мажусийлар учун очиб берди.

Шу билан бир қаторда У ўз халқини ҳам асло унутмади. Исо Ўз халқидан хасталанган моховларга, жин чалганларга, шол оламларга ва фоҳишаларга шафқат қиларди. Унинг севгиси чексиз эди. Мана шунинг учун этноцентристларни – “жинга чалинганларнинг маданияти, эътиқоди ва гуноҳлари” деб аташи мумкин бўлган одамларни, яъни барча ғайрияҳудийларни Унинг севгиси қамраб олган эди.

 

Оилага янгича таъриф

Исо Ўз халқининг ақидаларидан Ўзини холи этди. У яна қариндош-уруғлари ўртасидаги муносабатлар Унинг вазифасига халақит беришига, Худонинг ўғли ёки қизи бўлиш ҳақиқатдан нима эканини одамлар тушунишлари учун халақит берадиган нарсаларга йўл қўя олмас эди. Исо халқ оммасига ваъз ўқиётган эди. Шу пайтда Уни кўргани онаси ва укалари келиб қолишди. Кимдир Унга ваъзни тўхтатиб, онаси ва укаларининг ҳузурига чиқишни маслаҳат берди. Исо буни айтган кишига шундай жавоб берди: “Менинг онам ким? Укаларим ким?” - деди. Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб: “Мана, Менинг онам ва укаларим! – деди. – Кимда-ким осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирса, у Менинг укам, синглим ва онам бўлади” (Матто 12:48-50). Илоҳий оилага тегишли бўлишнинг ягона шарти – осмондаги Ота иродасини бажо келтиришдир.

 

Худо севгиси барча одамларга тарқалганлигини

ҳаворий Павлус тушунади

Раббий барча одамларнинг нажот топишларини истарди. Павлус буни жуда яхши тушунар эди. У шундай ёзган эди:

“Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир.У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди” (1 Тимўтийга 2:3-4).

 

Биз шуни эсимиздан чиқармаслигимиз керакки, Масиҳ режаларини амалга ошириш учун Ўзининг самовий имтиёзларидан воз кечди. У Ўзидан воз кечишни, ҳаттоки хочдаги ўлимни қабул қилишни лозим топди. Ўзидан воз кечиш –  ҳаётдаги оддий роҳат-фароғатни рад этиш эмас эди, аксинча  севгининг амалда намоён бўлиши эди: У инсоният дунёсига, маданиятига (унинг қули бўлмаган ҳолда) кириб келди, У Ўзини инсониятга бахшида қилди. Одамлар ўз урф-одатлари эвазига Худонинг амрларини бузиб юрганларини билган Исо уларга шундай деди: “...Шу тариқа сизлар ўз таълимотингиз билан Худонинг каломини бекор қиляпсизлар” (Матто 15:6).

Миссия борасида биринчи масиҳий бўлган буюк Павлус бу тамойилларни ҳаётда, яъни амалда қўллашига тўғри келди. Павлус гўёки бирданига “миссия методологиясининг тамойиллари”ни бизга берди. Бу тамойиллар Коринфликларга Биринчи мактубда мужассамдир. Мана ўша тамойилларнинг яққол намоёни:

 

“...Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим. Янада кўпроқ одам Исонинг шогирди бўлсин, деб шундай қилдим.Ўша мақсадимни кўзда тутиб, Яҳудийлар билан бирга бўлганимда Яҳудийдай бўлдим, ўзим Мусонинг қонунига тобе бўлмасам–да, бу қонунга тобе бўлганлар орасида бўлганимда, худди улардай яшадим.Мусонинг қонунини билмаганлар билан бирга бўлганимда, улар ҳам Исонинг шогирдлари бўлсин, деб худди улардай яшадим. Тўғри, мен Худонинг қонунидан озод эмасман, Масиҳнинг амрларига тобеман. Заиф инсонлар ҳам Исони танисинлар деб, уларнинг орасида бўлганимда заиф инсондай бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим. Мен буларнинг ҳаммасини Хушхабарни ёйиш ниятида қиламан, токи Хушхабар келтирадиган қут–баракалардан баҳраманд бўлай” (1 Коринфликларга 9:19-23).

 

Ўзимни ҳаммасига қул этдим

Ушбу парчани иложи борича чуқурроқ ўрганиш учун вақтимизни аямайлик. Аввалам бор, энг асосий ғояни кўриб чиқайлик: “Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим”. Бу оят олдин айтиб ўтилган Исо ҳақидаги Филиппиликларга Мактубда “У Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирди” деган оятга маъно томондан ўхшашликни намоён қилади. Барча инсонларга Инжил Хушхабарини етказиш мақсадида ҳам Павлус, ҳам Исо Масиҳ ўзларининг кўплаб имтиёзларидан воз кечди. Масиҳ Осмондаги Отанинг ўнг қўли тарафида – Ўзининг шоҳона жойида ўтиришдан воз кечди; Павлус эса жуда кўп нарсаларни ваъда қилган фарзийларнинг раҳбари бўлиш истиқболидан воз кечди. Исонинг Ўзи шундай деган: “Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган” (Марк 10:45). Павлуснинг фикрича, унинг мақсади - Илоҳий Шоҳликка эришиш учун у халқларга қул бўлиб, хизмат қилишдан бошқа унинг ҳеч қандай мақсади йўқ. Раббимиз Исо Масиҳ ва ҳаворий Павлусдан ибрат олган ҳолда мусулмонлар орасида хизмат қилишга киришар эканмиз, биз ҳам  улар сингари ўз имтиёзларимиздан воз кечишимиз, ўзимизни паст олишимиз ва Илоҳий Шоҳлик учун бизга эргашмоқчи бўлган мусулмонларнинг қули бўлишимиз лозим.   

 

Зеро имкон қадар кўпроқ одамларни эргаштириш

Сўнгра Павлус иложи борича “янада кўпроқ одам”ни эргаштиришни хоҳлаганини ёзади. Онгли равишда ўз олдига шундай мақсад қўйган одамга нима бўлади? Биринчи навбатда, одамни олдига қўйган мақсад сари оғишмай интилишга даъват этади. Шунингдек, одамни тажриба ўтказишга, иложи борича кўпроқ инсонларни эргаштириш имконини берувчи ўзига хос методларни излаб топишга ундайди. Одам кашфиётчи бўлади. Одат бўлиб қолган анъанавий иш усулига маҳкам ёпишиб олиш ўрнига, янги дўстлар жамоасига аъзо бўлади. Шундан кейин эса одамларга Исо Масиҳнинг Хушхабари ва Унинг Шоҳлиги тўғрисида қандай сўзлаб бериши мумкинлигини ўзи учун кашф этади.

 

Яҳудийларни эргаштириш учун яҳудий каби бўлиш

Павлус шундай ёзади: “Ўша мақсадимни кўзда тутиб, Яҳудийлар билан бирга бўлганимда Яҳудийдай бўлдим, ўзим Мусонинг қонунига тобе бўлмасам–да, бу қонунга тобе бўлганлар орасида бўлганимда, худди улардай яшадим” (1 Коринфликларга 9:20). Павлуснинг ҳаётида бунинг икки намунаси мавжуд. Янги жойга келганда, энг аввало, у яҳудийларнинг олдига борарди. У ишни синагогалардан бошлар эди. Худога итоат қилиш маросимларини диққат билан кузатар, Хушхабар ҳақида гувоҳлик бериш учун навбат кутарди. Ушбу муҳитга мос келувчи ибораларни у зукколик билан танлаб оларди.

Павлуснинг шогирди Тимўтийнинг онаси ва бувиси яҳудий бўлишган, аммо Тимўтий суннат қилинмаган эди. Яҳудийларни хотиржам қилиш учун Павлус уни суннат қилди (Ҳаворийлар 16:3).

Иккинчи ибрат намунаси Павлус ҳаётининг сўнгги йилларига тўғри келади. Павлус Қуддус шаҳрига сўнгги  сафари пайтида тўс-тўполонлар юз бериши мумкинлигини билди ва назр аташ маросимига, яҳудийларнинг урф-одатларига содиқ қолганини у кўрсатмоқчи бўлди. Павлус назр атаган тўрт кишини ёнига олди, бирга таҳорат қилди, сочларини олдириш учун қурбонлик харажатини ўз зиммасига олди. Шу йўсинда Павлус Мусонинг Қонунига риоя қилиб юрганини ҳамма билиб олди (Ҳаворийлар 21:24-26).  Масиҳ жамики одамзод гуноҳини ювиш учун хочда ўлимни қабул қилганидан ўттиз йил кейин бу воқеа юз берган эди!

 

Мажусийларни эргаштирай деб, мажусий бўлдим

Павлус шундай деб ёзади: “Мусонинг қонунини билмаганлар билан бирга бўлганимда, улар ҳам Исонинг шогирдлари бўлсин, деб худди улардай яшадим. Тўғри, мен Худонинг қонунидан озод эмасман, Масиҳнинг амрларига тобеман” (1 Коринфликларга 9:21). Мажусийлар яҳудийларнинг қонуний маросимларини тан олишни истамасалар ҳам, мажусийлар орасида бўлган Павлус ўз ҳаёт тарзини тубдан ўзгартиришга қодир эди. Мажусийлардан келиб чиққан янги имонлиларга яҳудийлар ўзларининг қонунларини зўрлаб қабул қилдираётганини кўрган Павлус ўз позициясини ҳимоя қиларди.     

Шу ерда икки мисолни келтириб ўтамиз. Ҳаворий Бутрус Антиохия шаҳрида аввалги мажусийлар ташкил қилган масиҳий жамоатига бориб қўшилди ва то Қуддусдан делегация келмагунча, Бутрус мажусийларнинг ҳаёт тарзини  ва уларнинг маданиятини қабул қилди. Итоаткор яҳудий масиҳийлар келгунларига қадар, мажусийлар билан бирга овқатланди, аммо улардан, сизлар яҳудий урф-одатларга риоя этинглар, хусусан, суннат қилинишларингиз керак, деб талаб қилмади. Қуддусдан ҳаворий Ёқубнинг тарафдорлари келишгач, барча имонга кирганларни суннат қилинишга мажбурладилар. Бутрус бироз иккиланиб турди, сўнг Ёқуб издошларига қўшилди ва имон келтирган мажусийлардан барча яҳудий қонунларига риоя қилишларини, айниқса суннатни амалга оширишларини талаб қилди. Бутруснинг риёкорлигини кўрган Павлус ҳаммага эшиттириб унга деди: “Сиз яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, ғайрияҳудийлар каби яшаяпсиз. Шундай экан, қандай қилиб ғайрияҳудийларни яҳудийлар каби яшашга мажбур қила оласиз?!” (Галатияликларга 2:14).

Қуддусдаги ҳаворийлар бу баҳсни Ҳаворийлар Фаолиятида (15:1-29) тасвирланган Қуддус Олий Кенгашига олиб келди. Барча жиҳатлари муҳокама қилинди, Худо яратган мўъжизалар ҳақидаги гувоҳликлар эшитилди, муаммо ажойиб тарзда ўз ечимини топди. Қатъий ечимни эса Ёқуб қуйидагича ифодалади: “...Худога юз бураётган ғайрияҳудийларни қийин аҳволга солиб қўймаслигимиз керак” (Ҳаворийлар 15:19). Мажусийлардан келиб чиққан имонлиларга расмий хулоса кейинроқ қуйидагича тарзда ифодаланди:

 

“Биз Муқаддас Руҳ бошчилигида сизларга қуйидаги керакли талаблардан бошқа юкни юкламасликка қарор қилдик: сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда зинодан ўзларингизни тийинглар. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар” (Ҳаворийлар 15:28-29).

 

Ва тамом. Ҳеч қандай қонуний маросимлар мажусийларга юклатилмади. Фақат уларнинг ахлоқий ҳаёти поклиги ва Худога уларнинг садоқати софлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш керак, холос. Ҳеч қандай ахлоқсизлик, интизомсизликка ўрин йўқ. Бутларга қурбонлик келтиришга ҳеч қандай битим йўқ.

 

Титусни суннат қилиш масаласи

Бу масалага нуқта қўйиш мақсадида, Павлус Титусни ўзи билан Қуддусга олиб борганда, унга суннат қилинишни қатъий манъ этди (Галатияликларга 2:3). “Фақат баъзи сохта биродарлар лик этиб Галатияга суқулиб кириб олган” эдилар, “Масиҳ ато этган озодликни кўролмайдиган” ўша сохта биродарларга нисбатан Павлус ниҳоятда жиддий позицияда турди: “Биз эса, Хушхабарнинг ҳақиқати доимо сизлар билан бўлсин деб, уларга заррача ҳам ён бермадик” (Галатияликларга 2:5).

 

Виждон муаммоси

Павлус шундай ёзади: “Заиф инсонлар ҳам Исони танисинлар деб, уларнинг орасида бўлганимда заиф инсондай бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим” (1 Коринфликларга 9:22). Бу ерда “заифлар” бутларга келтирилган қурбонликлар гўштидан еган, сўнгра виждон азобида юрган одамларни англатади. Римдаги масиҳийларга Павлус шундай дея мактуб ёзган: “Шунинг учун ўзаро тинч–тотув яшаш ва бир–биримизнинг имонимизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлайлик...Гўшт ейиш, шароб ичиш ёки шунга ўхшаш ишлар бирорта биродарни васвасага солаётган бўлса, буларни қилмаслик яхшидир” (Римликларга 14:19, 21). Коринфликларга ҳаворий Павлус шундай дейди: “Агар бирор овқатни ейишим биродаримнинг гуноҳ қилишига сабаб бўлса, уни васвасага солмаслик учун энди мен умрбод ўша овқатни емайман” (1 Коринфликларга 8:13). Бу эса мусулмонлар билан иш олиб бораётган хизматчилар учун муҳим сабоқдир. Чунки мусулмонларга чўчқа гўштини ейиш ва спиртли ичимликларни ичиш қатъиян манъ этилган. Гарчи бизда бундай таъқиқлар йўқ бўлиб, бу масалада биз хоҳлаганча йўл тутишимиз мумкин бўлса-да, бироқ биз мусулмонлар орасида иш олиб боришимиз учун бундай эркинликдан воз кечганимиз маъқул. Бизнинг мақсадимиз – ўз эркинлигимизни намойиш қилиш эмас, балки имкон қадар кўпроқ одамларни эргаштиришдир.

 

Ҳаммага ҳамма нарса бўлиш

Ниҳоят, миссионерлар дунёқарашининг мантиқий хулосаси: “Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим. Мен буларнинг ҳаммасини Хушхабарни ёйиш ниятида қиламан, токи Хушхабар келтирадиган қут–баракалардан баҳраманд бўлай” (1 Коринфликларга 9:22-23). Бир қарашда ушбу сўзлар ниҳоятда ғалати – қандайдир мутлақ келишувчан позиция бўлиб туюлиши мумкин. Аммо чуқур фикр юритилса, шуниси аниқ бўладики, бу чиқарилиши мумкин бўлган ягона хулосадир. Агар масиҳийлик амалиётида маданиятнинг мутлақ шакли бўлмаса, демак, ҳеч бўлмаганда баъзиларни “Масиҳга етаклаб келиш учун” барча имкониятлардан фойдаланиб кўриш керак бўлади. Бу эса ўз ўрнида, чаққонликни ва ушбу маданий контекстда қай тарзда ҳаракат қилиш яхши натижа беришини моҳирлик билан англаб олишни талаб этади.

 

Мусулмонлар билан ишлашда Павлуснинг

тамойилларидан фойдаланиш

Мусулмонлар билан иш олиб боришда юқорида айтиб ўтилганлар қандай аҳамиятга эга? Исломнинг турли-туманлигини инобатга олган ҳолда ушбу масалани кўриб чиқамиз. Бу эса осонликча амалга ошмайди: биринчидан, дунёқараш ва ҳаёт тарзи борасида биз мусулмон биродарларимиздан кескин фарқ қиламиз; иккинчидан, мусулмонлар масиҳий миссинерлик фаолиятига азалдан душманларча муносабатда бўлиб келганлар. Исо Масиҳнинг Ўз шогирдларига қилган мурожаатини эслайлик: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади.” (Луқо 9:23-24).

Инсон ўз халқи маданий контекстида яшар экан, ундаги жонбозлик табиати танасининг табиати ва ахлоқсиз ғоя ва ҳаракатлари туфайли чекланган бўлади. Аммо бизни мусулмон халқидан айириб турган маданий тўсиқларни енгиб, Хушхабар ҳақида гувоҳлик бериш ниятингиз бўлса, унда янги омилни ишга солишингиз керак. Мусулмонларга Инжил Хушхабарини муваффақиятли етказишда бизнинг умумий маданиятимиз доирасида бир-биримизга Хушхабарни етказиш усули ҳақиқатдан ҳам катта тўсиқ бўлиши мумкин. 

 

Покистон масиҳийлари. Таҳлил қилишга уриниш

Мен Покистонда мусулмонлар билан ишлаган пайтимда, буни тушунишим ниҳоятда ғайри табиий бўлган эди. У ердаги жамоат асосан дахлсиз ҳиндуларнинг фарзандлари ва набираларидан иборат бўлган. Уларнинг ота-боболари 1890 ва 1930 йиллар мобайнида кўпчилик бўлиб (тахминан 500 000) Масиҳга юз тутганлар.

Буюк Британия ҳукмронлиги пайтида бу муаммо унчалик кескин эмасди. Британияликлар кетиб, Ҳиндистон бўлингандан сўнг 1947 йили миллионлаб мусулмонлар Покистоннинг шарқий ва ғарбий вилоятларига кўчиб ўтишди, Ҳиндистонга тахминан шунча ҳинду ва синкх, ҳиндулар кўпчиликни ташкил қилган ерларга жойлашишди. Нима қилишни билолмай боши қотган масиҳийлар ўша жойда қолдилар. Натижада кам сонли масиҳийлар бугунги  Покистонда 97% мусулмон аҳолисининг қуршовида қолди.

Британия ҳукмронлигидан озод бўлган Ҳиндистоннинг бўлиниши вақтида қирғинбарот урушларнинг гувоҳи бўлган мусулмонларнинг кўз ўнгида бу масиҳийлар икки ҳисса номаъқул кўринардилар: биринчидан, улар Ғарбдаги чет эллик жамоатлар билан алоқа қилардилар; иккинчидан, индуизмда улар энг паст табақадан келиб чиққан қавм эдилар. Миссионерлар кўп маърифий ва ташвиқот ишлари олиб борганлари туфайли уларнинг билим даражаси ва савияси кескин кўтарилганига қарамасдан, уларни олдингидай “ахлат титувчилар” деб калака қилишарди. Қолаверса, барча нарсада уларнинг индус маданиятига хос хусусиятлари осонгина кўзга ташланарди – тилда, мусиқада, кийим-кечакда, одатий овқатланишда, аёл ва эркакнинг ҳаётдаги ўрнини ўзига хос тушунишда, хуллас, уларнинг келиб чиқишини акс эттирувчи кўплаб хислатларда яққол кўриниб турарди. Бир қанча сабабларга кўра, масиҳийлар янги мусулмон тузумининг меҳрибонлик кўрсатишига умид боғламадилар.

Минг афсуски, кўплаб масиҳийлар худди ўшандай ҳис-туйғулар билан жавоб қайтардилар. Масиҳийлар ўзларининг мусулмон ҳукмдорларига душманлик туйғуларини ва адоватларини намоён қилардилар. Ҳодисаларнинг бундай ривож топиши мусулмон муҳитидан келган ҳар қандай одамга нисбатан жамоат муносабатини тубдан ўзгартирди. Бу эса авлиё Аслам Хонни (у исломдан чиқиб масиҳийликни қабул қилган) ва исломдан келиб чиққан янги имонлиларнинг ҳолатини ўрганишга мени даъват этди.

Бизнинг районимизда етти юзга яқин шундай масиҳийларни санадик. Улардан 350 тасини умуман топа олмадик. Қолган 350 тадан 315 таси жамоатларга умуман бормай қўйишган экан. Улар бунинг сабабини ўзимизни жамоатда ноқулай сезяпмиз, шунинг учун бормай қўйдик, деб тушунтиришди. Жамоатга қатнайдиган ўттиз бешта масиҳийдан биронтаси ҳам суҳбатимиз давомида жамоатда уларга нисбатан яхши муносабатда бўлишаётганини айта олмади. Ахир, улардан икки киши жамоатнинг раҳбари эди. Бу қандай даҳшат! У ерда нима юз берди ўзи?

Аслида шундай бўлган экан: индус муҳитида шаклланган жамоат ўз бағрига мусулмон муҳитидан келиб чиққанларни олишга ҳаракат ҳам қилмабди. Жамоага қўшилишни истаган мусулмон у ерда ҳамма вақт шубҳали муносабатларга дуч келаверибди. Масиҳийларнинг гумон қилишларича, жамоат аъзоларининг баъзи бирлари (ҳар доим у эркак киши бўлади) жамоатнинг хотинларига писиб яқинлашишга ҳаракат қилар экан ёки иш ахтарар экан, ёки ундан ҳам ёмони - ҳукумат фойдасига жосуслик қилар экан.

Яна бир ҳолатда ёшгина йигит икки йил давомида сувда имон келтиришга ва бизнинг жамоатимиз аъзоси бўлишга ҳеч қандай натижасиз интилганини мен кузатдим. Ниҳоят, мусулмонларнинг бидъатчи мазҳаб аъзолари ва фундаменталист мусулмонлар ўртасидаги отишмага гувоҳ бўлгандан кейингина, йигит менинг олдимга келди ва деди:

“Амакижон, бугун мен мусулмон-аҳмадийлар (бидъатчи мазҳаб) ўз эътиқодлари учун қурбон бўлаётганликларини кўрдим. Шунда мен ўзимдан ўзим, Масиҳ учун қурбон бўлишга тайёрманми, деб сўрадим. Ҳа, мен тайёрман, аммо мен сувда имон келтирмаганман–ку. Исо имон келтиришни амр этган; мен ҳам шуни хоҳлайман, бироқ маҳаллий жамоат руҳонийлари мени қабул қилишларига сиз ёрдам бера оласизми? Шунда мен Раббийга, Сен нимани амр қилган бўлсанг, мен адо этдим, деб айта оламан”.

Йигит менга шуларни сўзлаб берганда, юрагимни қайғу-ғам босди. Бу йигитни қўшни шаҳарда мусулмонлардан келиб чиққан миссионер сувда чўмдиришини ҳал қилдим. Йигит тез орада сувда чўмдирилиб, Масиҳга имон келтирди. Лекин шундан кейин ҳам жамоат уни қабул қилишни истамади. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин эди?

 

Мусулмонлар ўртасида янги хизмат 

Қайсидир якшанбада жамоатда ўтирганимда, тўсатдан хаёлимга бир фикр келди. Қавмбоши кечикаётган эди. Биз унинг келишини кутиб ўтирган эдик, эркаклар хори сано айтишни бошлади, мен эса уларга қўшилдим. Биз хорни ҳинду тилида куйлаётган эдик ва бу менга аста–секин етиб борди. Мен қотиб қолдим... Энди сано куйлаш қайда! Ғазабдан қоним қайнаб кетди. Ўзимча бир нималарни ғудурлаганим эсимда: “Эй, имонга кирган индусларнинг аҳмоқ набиралари! Мободо бу ерда ҳозир мусулмон, уларнинг душманлари (сўнгги қирқ йил мобайнида индуист Ҳиндистон ва мусулмон Покистон ўртасида уч марта қаттиқ жанг бўлиб ўтган эди) тилида қўшиқ куйлаётганингизни эшитса, нима деб ўйлайди?” Шунда Раббий мени койиди. У мендан сўради: “Дон, сенинг юрагинг сиқилаётган бўлса, бу ерда нима қилиб ўтирибсан?” Эсимда, бундай вазиятларда мен миссионер-биродарларим олдига борардим, юрагимдагини айтиб сочардим, улар билан биргаликда санолар куйлардим, она тилимда ибодат қилар эдим. Раббий менга яна деди: “Бу ёшлар айнан шундай қилишмоқда. Бу уларнинг маданий меросидир. Уларга қўшилгин. Мен мусулмонлар орасида янги хизмат ҳақида ўйладим”. – “Мусулмонлар орасида янги хизмат?!” Бу нимани англатади? У қандай кўринишда бўлади? Ҳозирги хизматдан нимаси билан фарқ қилади? Бу хизмат турли низоларга сабаб бўлмасмикан? Жамоат бўлиниб кетмасмикан? Наҳотки бу Худодан бўлса? Буларнинг барчаси жуда муҳим. Павлус шундай ёзади: “Ўзаро тинч–тотув яшаб, Муқаддас Руҳ ато қилган бирдамликни сақлашга жон куйдиринглар.Ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз, қалбимиздаги Муқаддас Руҳ ҳам бирдир. Худди шунингдек, Худо бизни даъват қилиб, ҳаммамизга берган умид ҳам бирдир” (Эфесликларга 4:3-4). Бутун дунёда услубнинг ўхшашлигисиз Руҳ бирлиги бўлиши мумкинми? Ёки бошқача қилиб айтганда, ўхшашлик Инжилнинг тарқалишига тўсқинлик қилмайдими? Сиз Раббий учун имкон қадар кўпроқ мусулмонларни эргаштиришни истаганингизда, нималар юз беради? Амалиётда бирор енгилликни татбиқ қилишни хоҳлайсизми? Бундай вазиятда Павлуснинг “яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим” деган сўзларини амалда қўллаш лозим. Мен ҳам “панжобликларни эргаштирай деб, панжоб мусулмонларига панжоб мусулмони каби бўлдим” (илоҳий нуқтаи назардан эмас, албатта маданият нуқтаи назаридан), деб айтишим керакми? Баъзи бир жиҳатларга кўра, бу саволга мен “хўп, шундай қиламан” деб жавоб бераман. Бироқ бу ерда синкретизмга тушиб қолмаслик учун кўп ҳаракат қилиш талаб этилади. Бир вақтнинг ўзида мусулмон маъносини сақлаб қолган маданиятга бардош бериш ва номусулмон муҳитидан келиб чиққан масиҳийлар билан руҳ бирлигини сақлаб туриш – ниҳоятда қийин. Бу борада осон йўлнинг ўзи йўқ. Яқин вақтларгача фақат кам сонли масиҳийлар нимадир қилишга, янги методларни қўллашга интилардилар. Китобнинг сўнгги бўлимида ҳозирда амалиётда қўлланилаётган тажрибаларни муҳокама қиламиз. Ўша бўлимда сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган таклифлар эътиборингизга ҳавола қилинади.


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак