Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри) 19 bob

Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш -  (19-боб) Китоб Ўзбек тилида

Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob 

 

Мундарижа

1-ҚИСМ

1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим

2-боб: Худонинг дўсти иккиланади

3-боб: Ҳожарнинг фожеаси

4-боб: Исмоил: Худо эшитади

5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват

 

2-ҚИСМ.  ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ

6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон

7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби

8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун

9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари

 

3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ

10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат

11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар

12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш

13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар

14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш

15-боб: Ислом ва секуляризм

16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад

17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

18-боб: Исонинг йўли

19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият

20-боб: Мусулмонларга хизматчи

21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш

22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси

 

5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ

23-боб: Исо ва суннийлар

24-боб: Исо ва шиалар

25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар

26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар

27-боб: Исо ва мутасаввифлар

28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар

29-боб: Исо ва аҳмадийлар

30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар

 

6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР

31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари

32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади

33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари

 

7-ҚИСМ.  ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ

34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш

35-боб: Мураббийлик баҳоси

36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари

37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели

38-боб: Машаққатнинг ниҳояси

Сўнг сўз    


19–боб

Худо Шоҳлиги ва маданият

Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар. Аммо шундай вақтлар келадики, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага Руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар . Бундай вақт келди ҳам! Ота шу йўсинда Ўзига сажда қилувчиларни излайди.

                                       (Юҳанно 4:21,23)

Олдинги бобда биз исломга уруш муносабатида бўлиб ўзига доғ туширган Ғарб тўғрисида гапирган эдик. Агар бизнинг миллатимиз мусулмонлар олдида айбдор бўлса, бошқа халқларга Инжилни олиб боришимиз учун саъй–ҳаракатларимизда миллатимиз ҳалақит бериши мумкин.

 

Шоҳлик тўғрисида хушхабар ваъз қилиш маданият билан қандай муносабатда?

Бу бобда биз нозик, ҳар доим олдимизда кўндаланг, ҳал қилиш қийинроқ муаммони кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Бу масала – Худо Шоҳлиги,  хушхабар айтиш маданият билан қандай муносабатга киришувини қамраб олади. Масалани бошқачароқ ифодалаш ҳам мумкин: “Исо Худо Шоҳлигига мутлақ маданий ифода берадими?” Одам хушхабарга  ишониб, уни қабул қилганда, бунинг натижаси қандай бўлади? Имонга келгандан кейин кимнинг маданияти юқори кўтарилади? Янги имонга келган одам Масиҳ олиб келган халқнинг маданиятини қабул қилиши керакми? Ёки агар маҳаллий жамоат аъзоларининг ижтимоий–маданий  тушунчаси янги имонлининг қарашларидан фарқ қилса, у маҳаллий масиҳийларнинг ижтимоий–маданий тушунчасини қабул қилиши керакми? Ёки имонли ўз ижтимоий– маданий муҳити доирасида хушхабарга таъсир ўтказиши мумкинми? Агар “ҳа” деб жавоб берадиган бўлсак, қайси принциплар жамоат шаклини белгилаб бериши керак?

Агар биз олдинги аждодларимиз ҳаёти намунаси бўйича бу муаммони ўрганиб ҳал қиладиган бўлсак, биринчи асрда ёки иккинчи асрда ё учинчи ё бўлмаса ўн бешинчи асрдаги жамоатнинг қиёфаси бугун йўқ. Нима бўлди экан? Жамоатларнинг қиёфаси ўзгариб кетишига ким рухсат берди? Жамоат қачон ўзгара бошлади? Қандай қилиб? Нима учун? Наҳотки ўрнатилган масиҳийлик маданияти доимий равишда яшай олмаса? Масиҳнинг бошқаруви бир хилда бўлиши керак эмасми? Наҳотки Масиҳ Ўз ҳаёти билан ҳаммамиз учун тақлид намунасини ўрнатмаган бўлса?

Мен Покистондаги миссионерлар курсида масиҳийлик ва маданият тўғрисида маъруза ўқиб юрганимда, кўрган ваҳимали тушимни эслайман. Тушимда қишлоқ оқсоқоллари менинг ҳузуримга келишибди. Қишлоқда беш минг мусулмон бор эди. Улар менга шундай деб айтишибди: “Жаноб Мак Керри, икки йил давомида кўпчилигимизга Масиҳ тўғрисида ваъз қилдингиз. Энди ҳаммамиз имонли бўлдик. Қишлоғимизда яшовчиларнинг ҳаммасини Исо Масиҳ тўғрисидаги Хушхабарга ишонтирдик. Энди эса сувда бизнинг имонимизни тасдиқлаб, бизга масиҳийча маданиятни ўргатсангиз. Биз шуни истаймиз”. Шу зоҳоти совуқ терга ботиб уйғониб кетиб, ўзимдан сўрадим: “Масиҳийча маданият нима дегани? Америка қавмбошилари маданиятими? Ёки Британия масиҳийлари маданиятими? Ёки Швеция эллигинчилари маданиятими? Ё бўлмаса Жанубий баптистлар маданиятими? Плимут биродарлар маданиятими? Балки Қутқариш армиясидир?” Аста–секин ақлимга шу келдики, масиҳийча маданият йўқ – фақат Инжилни илдиз оттириб, ҳамма ёқда маданиятни ўзгартирадиган Масиҳ бор, холос.

 

Ортодоксал ислом ва маданият

Ортодоксал ислом масиҳийликка зид равишда бу масалада  мустаҳкам позицияни эгаллади: Муҳаммад, менинг сўзларим бутун инсоният учун мажбурийдир, деб ўйлади. У ҳатто мусулмон бутун умри давомида Қуръон сўзларидан қандай таъсирланиши лозимлиги тўғрисида маданий ифоданинг моделини яратиб берди. Нафақат Муҳаммаднинг Қуръондаги сўзлари, балки нутқи ва хатти–ҳаракатлари ҳамма мусулмонлар учун мезон бўлиб қолди. Булар ҳақидаги муқаддас хотира, аввало, ҳадисларда сақланди,  кейин ислом қонунчилигида – шариатда шакллантирилди. Муҳаммад учун характерли бўлган ҳаёт тарзи, яъни еттинчи асрда Арабистондаги ижтимоий–маданий модель бугун  мутлақ мажбурий маданият эмас, мусулмонлар тушунчасида инсоният учун мажбурий мутлақлик йўқ.

Яҳудийлар биринчи асрда Инжилда акс этган маданиятини асло  мутлақ ҳолга келтирмади. Масиҳийлик бу билан хатога йўл қўймадими? Охири Исо Ўзининг илк издошларига: “Менинг ортимдан юринглар”, деб бир неча марта айтди–ку! Биз ҳамма томондан Масиҳга тақлид қилишимиз керакми? Табиийки, йўқ. Акс ҳолда Янги Аҳд китобининг ҳажми янада қалинроқ бўлган бўларди. Ҳаворий Юҳанно ўзининг Хушхабарига Исо ҳақидаги бир талай материалини онгли равишда киритмасликка қарор қилди. Чунки Хушхабарни баён қилиш учун бунга зарурат йўқ эди. Мана, у нималарни ёзган эди:

 

“Шогирдлар бу китоб таркибига киритилмаган Исонинг яна кўп мўжизали аломатларига гувоҳ бўлганлар.Китобга киритилган мўжизлар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар” (Юҳанно 20:30,31).

         Исо ва унинг шогирдлари Худо Шоҳлиги ҳамда маданият борасида инсониятга нималарни ўргатганига бир назар ташлашдан олдин, қуйидагиларни ҳисобга олишимиз керак. Биз Раббимизнинг ахлоқий таълимотини шубҳа остига қўймоқчи эмасмиз. Унинг Ўзи, Мен қонунни бузгани эмас, балки уни ижро этгани келганман (Матто 5:17), деб айтган эди. У пок, муқаддас, солиҳ, севги, шафқат бўлиб келди, Ўзи орқали Худога қайтиш йўлини бизга кўрсатиш учун Худо ҳақидаги, инсон ҳақидаги ҳақиқатнинг том маънодаги тажассуми бўлиб келди.

Аммо душманлар Исони ота–боболар анъаналарини бузганликда айблади (Марк 7:5). Шундай ёлғон айбловлар Унинг шогирдларига ҳам қўйилди: “Унинг айтишича, Носиралик Исо Маъбадни қулатар эмиш, Мусо бизларга берган урф–одатларни ўзгартирар эмиш ” (Ҳаворий. 6:14). Ўшанда нима ўзгарган эди? Нимага яҳудийлар шунчалик васвасага тушиб қолдилар? Худди шу сингари, мусулмонлар Муқаддас Китобга ва масиҳийлик таълимотига юз бурар эканлар, уларни нима хавотирга солади? Нима ўзгаради? Нима ўзгариши керак? Булар – яхши саволлар.

        

Исо Самарияда

Бу саволларга жавоб беришдан олдин, Самарияда қудуқ ёнидаги аёл билан Исонинг машҳур учрашувига мурожаат этайлик (Юҳанно 4:1–42).

Исо давридаги Самария халқини кўп жиҳатдан ҳозирги кундаги мусулмонлар билан қиёслаш мумкин. Самарияликлар яҳудийлар билан қариндош бўлишларига қарамай, яҳудийлар билан рақобатлашар эдилар. Самарияликлар Муқаддас Ёзувнинг (Тавротнинг) бир қисмини эътироф этардилар, холос.

         Улар Самарияда (Гаризим тоғида) ўзлари сажда қиладиган марказни яратган эдилар. Шундан кейин улар Қуддусдаги Маъбадга боришни шарт деб ҳисобламадилар. Уларнинг ўз руҳонийлари ҳам бор

эди. Бу ҳолат ҳозирги мусулмонлар вазиятига ўхшаб кетади. Ҳозирги мусулмонлар (энг камида исломдаги араблар) Исмоил орқали ўзларининг келиб чиқишини Иброҳимга боғлайдилар. Юқорида айтганимиздай, ҳамма мусулмонлар ўзларини Иброҳим ва Исмоилнинг  насли (руҳий маънода) деб ҳисоблайдилар. Самарияликларга ўхшаб, уларнинг ҳам ўз Муқаддас Ёзуви бор. Афсуски, Қуръонда Муқаддас Китоб материаллари  кескин ўзгаришларга учраган. Мусулмонларнинг ҳам диний маркази – Макка бор. Гарчи мусулмонлар, ўзимизнинг руҳонийимиз бор, деб тасдиқласалар ҳам, ислом ўзининг диний раҳнамоларисиз – имомларсиз, мулла, шайх, пир, оятулло, муфти ва ҳоказоларсиз фаолият кўрсата олмай қолган бўларди. Қисқаси, ислом шундай тизимни ўрнатдики, бу тизим нафақат масиҳийлик билан рақобатлашяпти, балки уни сиқиб чиқаришга астойдил ҳаракат қиляпти.

         Исо самариялик аёл билан учрашиб суҳбатлашди. Эҳтимол, Исонинг сўзларини таҳлил қилиб, хушхабар ва маданият муаммосига ёндашувнинг амалдаги тамойилларини ишлаб чиқармиз. Дастлаб бу парча яҳудий маданиятини Ота–Худога чинакамига сажда қилишдан ажратишга ёрдам беради, холос. Муқаддас Китобнинг яна бир парчаси (бу ҳақда кейинги бобда мурожаат этамиз) бошқа тамойилларни аниқлашимизга ёрдам беради. Бу тамойиллар – бизни мусулмонлардан ажратиб турадиган, Инжилни ёйишда фойдаланишимиз мумкин бўлган маданий чегаралардир. Олға қадам босишимиз учун Юҳанно 4:1–42 ни очишни тавсия этамиз.

         Раббий самариялик аёлнинг ўтмишини ўзига кўрсатиб бергандан кейин, бу аёл ғоят таъсирчан ва жиддий сўзлар айтди. Бу сўзлар билан  аёл бир–бири билан рақобатлашаётган икки дин ўртасидаги моҳиятни очиб берди. Аёл шундай дейди: “Ота–боболаримиз Худога бу тоғда сажда қилар эдилар. Аммо сизлар — яҳудийлар эса Худога сажда қилинадиган жой Қуддусда, дейсизлар” (Юҳанно 4:20).

         Аёл аслида, ҳақиқий жой қаерда, Худога сажда қилишимиз керак бўлган қоидалар қандай, деб сўраган эди. Ажойиб сўзлар! Бу – бошқа маданиятга мансуб мамлакатларда масиҳийлар  иш олиб бораётганларида кўндаланг турадиган саволдир.

         Исо кутилмаган жавобни берди. Бу жавоб, албатта, анъанага содиқ одамни ғазаблантириб, нояҳудийлар учун эса ажойиб эркинлик йўлларини очиб берарди:

“Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар.Сизлар — Самарияликлар кимга сажда қилаётганингизни билмайсизлар, бизлар эса кимга сажда қилаётганимизни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардан келади. Аммо шундай вақтлар келадики, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага Руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар. Бундай вақт келди ҳам! Ота шу йўсинда Ўзига сажда қилувчиларни излайди.Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим” (Юҳанно 4:21–24).

 

Яҳудийча ижтимоий–маданий боғлиқликдан холи бўлиш

         Исонинг жавоби катта жасорат бўлиб, бизга янги уфқларни очиб беради. Ҳақиқатан вақти келиб, Инжил, Хушхабар яҳудий маданияти юкидан халос бўлади. Яҳудийларнинг урф–одатлари ва қонунлари билан Худо Шоҳлигини боғловчи анъаналарнинг маданий ипларини Исонинг “Қуддусда эмас” деган сўзлари кесиб ташлади. Янги Аҳднинг бошқа ўринларидан биламизки, яҳудийларнинг маъбади вайрон бўлиш арафасида (Матто 24:2; Марк 13:2). Исо Қуддуснинг вайрон бўлиши тўғрисида ҳам башорат қилган эди (Лука 13:35). Агар Исо бунинг ўрнига, қандайдир ажойиб нарса пайдо бўлади, деб олдиндан кўрмаганда эди, Унга келган ваҳий умидсиз, ғамгин бўларди. Аммо У олдинга назар ташлаб, аср сўнгининг шуҳратини, бу ваҳийнинг бажо бўлиш йўлидаги ажойиб воқеаларни кўрди. Бу ҳақда кейинроқ фикр юритамиз.

 

Сиз Отага сажда қиласиз

         Исо бу самариялик аёлга илҳом берувчи сўзлар айтди. Унинг охирги “…Отага сажда қиласизлар” деган гапи ниҳоятда қудратли эди. Бу янги ғоя мазмунига кўра ҳам, ифода қудратига кўра ҳам ҳайратланарлидир. Самариялик аёл учун чинакамига сажда қилиш объекти – Ота-Худодир. Бу сўзлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Айниқса, агар бунгача Худони ўзингизнинг Отангиз сифатида ҳеч қачон ўйламаган бўлсангиз, Исонинг сўзларига сиз ҳам асло бефарқ бўлмайсиз. Исломда Худо – Отамиз экани тўғрисида бирон сўз эсланмайди, Мусулмон “Ота” деган сўзни эшитиб, Янги Аҳддаги самариялик аёлдан ҳам кўра кучлироқ ларзага келади.

 

Сиз нимага сажда қилишни билмайсиз

         Исо навбатдаги сўзлари билан Самарияликлар эътиқодининг қонунийлигини тан олиш имкониятларини айтади. Исо бугунги кунда ҳам “Худо биздан узоқ, ақлга сиғдириб бўлмайди, бизга ҳеч ўхшамайди”, деб тасдиқлаётган миллионлаб мусулмонларга ҳам худди ўшандай гапни айтиши мумкин. Исо аёлга тўғри шундай деди: “ Сизлар — Самарияликлар кимга сажда қилаётганингизни билмайсизлар, бизлар эса кимга сажда қилаётганимизни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардан келади ” (Юҳанно 4:22). Исо Иброҳим, Ёқуб, Яҳудо, Довуд, ниҳоят, Худо Ўғли Исо Масиҳ линияси бўйлаб бораётган гуноҳ ювиш ақидасининг такрорланмас илоҳийлиги тўғрисида ким биландир ҳазил қилиш ниятида юқоридаги гапни айтмаган эди.

 

Барҳаёт сув 

Аммо Исо фақат ҳақиқатнинг тикланишидан манфаатдор эмас эди. Бу аёл Худо Шҳлигида туғилишини, руҳ ва ҳақиқат билан сажда қилишга ҳалақит берадиган ҳамма нарсадан бу аёлнинг руҳи тозаланишини Исо истаган эди. Охир–оқибатда бу аёл Илоҳий Руҳга тўлиб, ҳақиқатни билишини Исо истаган эди. Суҳбат бошида Исо аёлга, Мен таклиф қилаётган сувни ичсанг эди, деб унга “Барҳаёт сув”ни ваъда қилди. Кейинроқ Юҳанно Хушхабарида Исо айтадики, бу “Барҳаёт сув” – ҳали имонлиларга инъом қилинмаган Муқаддас Руҳдир. Қандай ажойиб севги! Исо бу аёлга Муқаддас Руҳдан бермоқчи бўлди. Яна – янги ваҳийлар. Худо  – “Излаётган Ота”. Худо ана шу Самариялик аёлни излаётган эди. Худо, шу аёлни топсин, деб Исони юборди.

        

Руҳ ва ҳақиқат билан сажда қилиш

Бу сўзлар аёлнинг қалбидан жой олишига улгурмасдан, яна сўзлар отилиб чиқади: “Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим” (Юҳанно 4:24). Сажда қилиш бирон тоғ билан боғланмаган. Сажда қилиш бирон халқ билан ҳам боғлиқ эмас. Сажда қилиш – Худо ва шахс ўртасидаги бевосита мулоқот тажрибасидир. Бу шахс эса руҳ орқали, Худонинг Муқаддас Руҳи куч–қудрати орқали сажда қилишни истайдиганлардан бўлиб, ўзининг кимлигини билиш учун ҳақиқатнинг юзига тик қарайди, ҳақиқатга чанқоқ бўлади (“Сенинг бешта эринг бор эди, ҳозир сен билан яшаётган ҳам эринг эмас”). Сажда қилиш – оламнинг Нажоткори, йўл, ҳақиқат ва ҳаёт бўлган Исо Масиҳ билан учрашиб, кучли ўзгаришни англатади.

         Бу суҳбат натижаси маълум мақомга эга диннинг асосини ларзага келтирди. Худога сажда қилишда энди беҳуда, мунофиқона урф–одатлар ҳам, синкретизм ҳам бўлмайди. Раббий яҳудий маданиятини ва сажда қилиш шаклини мутлақ ҳолга келтирмади. Аксинча, У шундай қилишга уринган бошқа ҳар қандай маданиятдаги одамлар учун эшикларни беркитди. “…на бу тоғда, на Қуддусда топинасизлар” (Юҳанно 4:21). Бу маъбад вайрон қилинишга маҳкум бўлган эди. Исо, Стефан бу ақида учун ўз ҳаётларини қурбон қилдилар. Ўшандан буён биронта халқ - яҳудийлар, самарияликлар, бошқа биронтаси ҳам ҳақиқатни эски мешда сақлай олмайдилар. “ Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим ” (Юҳанно 4:24). Маданий шакллар ёрдамида эса биз сажда қиламиз. Маданий шакллар нуқтаи назари бўйича бу нима дегани? Бу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

         Бу дегани – нажот яҳудийлар орқали келмади ёки Қуддусдаги Маъбадни тоабад унутиш керак дегани эмас. Нажот “макон ва замон”да илдиз отди, деб тасдиқлайди Худо. Худонинг буюк иши, яъни гуноҳни ювиш иши, Ёғ суртилган Исо Масиҳнинг хочга михланиши маълум вақтда – Исонинг заминдаги ҳаётида, маълум жойда – эски Қуддус деворлари остида бўлиб ўтди. Исо нажот топиш ғоясини тарихдан узиб олишни мўлжалламади. Мазкур диний институтлар орқали яратилган идеаллар унутилмади, балки коинотники, умумники қилиб яратилди.

        

Маъбаднинг универсаллиги

Исо Ўз маслаги бўйича шундай қилдики,  У Маъбад ва Қуддус бутун инсоният учун аҳамият касб этишини сақлаб, ривожлантирди. Бу ҳақиқатан ажойиб илоҳий тақдир эди.

         Ҳаворий Павлусга, маълум маънода Бутрусга, ниҳоят, Юҳаннога Маъбаднинг ва Қуддус шаҳрининг асл маъносини англаш лаёқати берилган эди. Павлус Эфесликларга ёзган мактубида бизнинг фуқаролигимиз тўғрисида гапирганда, тошдан эмас, балки инсонлардан барпо қилинган Маъбадни тасвирлайди:

 

         “Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар.Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир.Бу иморат Раббимиз Исо Масиҳ орқали бир бўлиб, юксалиб боради ва Унга бағишланган муқаддас маъбад бўлади. Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизлар ҳам бу иморатнинг бир қисмисиз. Бу иморатни Худонинг Руҳи Ўзига маскан қилиб олади ” (Эфесликларга 2:19–22)

 

         “ Инсонлар рад этган, лекин Худо қимматбаҳо деб танлаган тирик Тош — Раббимиз Исога яқинлашинглар.Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар” (1 Бутрус 2:4–5)

 

Бу гаплар жонлантирилган Маъбаднинг – тирик тошларнинг ажойиб образини чизиб беради. Бу Маъбад – совуқ, руҳсиз бино эмас, балки жонли, инсонлардан барпо қилинган маъбаддир. Руҳ бу манзарани ҳамма томондан – энига ҳам, бўйига ҳам эгаллаб олади. Маъбад – дунёнинг ҳамма бурчакларидаги ҳамма наслларга мансуб имонлилардан иборат, яъни маъбад – абадий, кўп миллатли, барҳаёт Худонинг Руҳи учун барпо қилинган. Худонинг Ўзи бизнинг орамизда бўлади. Исо эски маъбаднинг бебақолиги тўғрисида айтган эди, деб ҳайрон бўлиш керакми? Исо янада улуғвор Маъбадни – Худо гуноҳ ювиш жараёнини якунлаётганини, Худога ҳар қандай замон ва макондан қайтган болалар учун Унинг абадий барҳаёт даргоҳи борлигини биларди. Тирик Маъбадда эса Худо истиқомат қилади.

 

Қуддусни универсаллаштириш

Павлус икки Қуддус – заминий ва самовий Қуддус ҳақида ёзганда, қайси бирига садоқатини сақлашни яширимади, буни хаёлига ҳам келтирмади. Мана, у галатияликларга – рамзийлаштирилган Қуддусдаги Маъбадда қонунга риоя қилувчиларга нималарни ёзган эди: “...ҳозирги Қуддус (у вайрон бўлгунга қадар) ва унинг болалари (руҳий)қулликдалар–ку.Самовий Қуддус эса озоддир: у бизларнинг онамиздир(қавс ичидаги сўзлар муаллифники)” (Галат. 4:25–26).

Павлус заминий Қуддусда ўзининг маданий урф–одатлари доирасида қолмоқчи эмас эди. Руҳий модель Худо тарк этмоқчи бўлган заминий моделдан устун келаётганини Павлус фақат кўриб қолмади, балки Худо Шоҳлиги чинакамига умуммиллатники, коинотники бўлиши учун ҳар қандай халқнинг маданий моделидан устун бўлиши кераклигини англаб етди. Жисмоний Қуддусга келиш учун энди зарурат қолмади. Исо Масиҳнинг, ҳимматли Шоҳнинг хизматлари туфайли Шоҳлик барпо бўлган жойга – самолардаги Худо тахтига тўғри йўл билан бориш мумкин.

 

Суннатни универсаллаштириш

Яҳудийларнинг, муҳокама қилишга йўл қўйилмайди, деб ҳисоблаган бошқа асосий низомларига назар ташласак, шуни кўрамизки, ўша низомлардаги тамойиллар амал қилаётган бўлади.Жумладан, суннат руҳий акт бўлиб қолди. Павлус Филиппидаги жамоатларга шундай деб ёзган эди: “Мана биз ҳақиқий аҳли суннатмиз. Чунки биз Муқаддас Руҳ кучи билан Худога хизмат қиламиз, фақат Исо Масиҳ билан фахрланамиз, табиий фазилатларимизга ишонмаймиз” (Филипп. 3:3). Колосадаги жамоатга эса қуйидагича мактуб жўнатди:

“Масиҳ орқали сизлар суннат қилиндингиз, бу жисмоний суннат эмас, балки Масиҳ орқали қилинадиган суннат, яъни гуноҳкор табиатнинг кесиб ташланишидир. Сувга чўмдирилиш орқали Масиҳ билан бирга кўмилдингиз. Масиҳни ўликдан тирилтирган Худонинг қудратига бўлган имонингиз туфайли Масиҳ билан бирга тирилдингиз” (Кол. 2:11–12).

         Суннат моддий шоҳликдан олинган бўлиб, универсал, яъни эркакларга ҳам, аёлларга ҳам мумкин бўлиб қолган эди. Англашиладики, суннат соф руҳий маънода тушунилган. Эндиликда унинг маъноси тўлиғича фаолиятда зоҳир бўлади. Бу фаолиятнинг рамзи имонни тасдиқлашдан иборатдир.

 

Исроилнинг қарашларини универсаллаштириш

Ҳатто “Исроил” сўзи ҳозирда универсал маъно касб этяпти. Павлус Эфесдаги жамоатларга қуйидагиларни ёзган эди: Ўша пайтда сизлар Масиҳни билмас эдингизлар, Исроил халқига тегишли эмасдингиз. Худонинг Исроил халқи билан тузган аҳдларига ва берган ваъдаларига бегона бўлиб, бу дунёда умидсиз ва Худосиз яшар эдингиз ” (Эфес. 2:12); “ Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар” (Эфес. 2:19).    

Эндиликда бу сўзнинг туб моҳияти (сиёсий ҳам, социомаданий ҳам, ирқий ҳам эмас) шундаки, биз руҳий маънода “Исроиллик”миз. Ёқуб тун бўйи Худо билан олишганини эсланг: Худо Ёқубни дуо қилмагунча, Уни қўйиб юбормади. Шундан кейин Худо Ёқубга “Исроил” отини берди, чунки у Худодан тилаганига эришди ва ўшандан бошлаб “Худо беги” (“Исроил” сўзининг биринчи маъноси) бўлди. Шундай қилиб, “чинакам Исроиллик” деган сўзда ирқий маъно йўқ, балки бу сўз Раббимиз Исо Масиҳга имон келтириш орқали Худога мансубликни билдиради.

                           

Ҳаммаси шоҳликда сақланади 

Энди бу айтилганларнинг исломга қанчалик яқинлигини ва исломга татбиқ қилиш имкониятларини таҳлил қилишдан олдин хулоса қиламиз. Юқорида айтганимиздек, Исо Худо Шоҳлигини эълон қилиш учун келди (“Тавба қилинглар, чунки Самовий Шоҳлик яқинлашиб қолди”) (Матто 4:17). Исо сиёсий ва заминий шоҳликни – маълум ҳудудда ҳукмронлик қиладиган,  полициянинг ва ҳарбийларнинг кучига асосланган шоҳликни ўрнатишни ният қилмаганини юқорида кўрдик. У: “Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас” (Юҳанно 18:36) деб Шоҳлик тушунчасини илоҳийлаштирди. Энди эркагу аёллар Қуддусда Худога сажда қилишлари шарт эмас эди, улар Худога ҳар қандай жойда руҳ ва ҳақиқат билан сажда қилишлари мумкин эди. Бу гапда  Масиҳнинг таълимоти нафақат илоҳий, балки универсал, бутун жаҳонники бўлиши назарда тутилган эди. Масиҳийлик ҳамма мамлакатлардаги одамларники эди, чунки у “руҳ ва ҳақиқат” билан яшайди.

         Шунинг учун башоратни амалга ошириш жараёнида илгари яҳудийларники ҳисобланган суннат, Исроил жамоатига (ўшандан бошлаб Худо Шоҳлиги деб юритиладиган бўлди) мансублик, ҳатто Худонинг қудрати ўрнашган жой сифатида Қуддусга қараш эндиликда соф диний ва ҳаммабоп характер касб этадиган бўлиб қолди. Яҳудийларнинг удумлари ўрнини бутун жаҳон универсал ақидалари эгаллади. Худо Шоҳлигига эшик Исони қонуний шоҳим деб тан олганлар учун очилди. Унинг ҳукмронлиги зўравонлик ва қўрқитувга асосланган шоҳликка эмас, балки севги ғолиб келган инсон юракларига ўрнашди.

 

Худо Шоҳлиги сингари

         Исо самовий Шоҳлик тўғрисида гапирар экан, турли қиёслашларни қўллади. У Шоҳликни тузга (Матто 5:13), нурга (Матто 5:14), хамиртурушга (Матто 13:33) ўхшатди. Бу қиёслашлар тозалайдиган ва сақлайдиган туз ҳақида, зулматни тарқатадиган ва душманларга оламда тўғри йўл кўрсатадиган нур ҳақида, бутун танага кириб, танани кўпчитадиган хамиртуруш тўғрисида тасаввур уйғотади. Туз, нур, хамиртуруш ташқи кучларсиз бир хилда таъсир кўрсатади, улар ўз вазифасини оғишмай бажарадилар.

         Исо ҳар қандай англашилмовчиликлардан қочиб, Қиёмат келгунча зўравонлик билан қарор қабул қилишни таъқиқлайди. Яхши уруғ ва бегона ўт ҳақидаги масалда (Матто 13:24–30; 37–43) яхши уруғни – “шоҳлик ўғиллари”, бегона ўтни – “маккорлик ўғиллари”дир, деб таърифлайди. Исо шогирдларига, бегона ўтларни суғуриб олишга уринманглар, деб уларни огоҳлантирган эди. Бунинг учун эса куч ишлатишга тўғри келади. Охир замонда бу ишни фаришталар бажаради.

                                     

Худо Шоҳлиги ва миссионерлик    

Буларнинг ҳаммаси масиҳий миссонерлари учун катта аҳамиятга эга бўлиб, улар билишлари зарур. Маъбадни, Қуддусни, уларнинг Исроилга мансублигини, суннат ва ҳатто Худо Шоҳлигини илоҳийлаштиришни ҳам Исо ҳақиқатан яҳудий маданиятига қарамликдан халос қилди. Исонинг айтишича, Худо Шоҳлиги ва Унинг Ўзи ҳақидаги Инжил хушхабари Шоҳликка калит бўлиб, истаган томонга эркин боради, ҳамма жойда акс садо беради, ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдан Худо учун одамларни қўлга киритади (Ваҳий 5:9), улар руҳ ва ҳақиқат билан сажда қиладилар. Бу тушунча ғоят муҳим, чунки бошқа маданиятдаги одамга Инжилдан хабар берувчи шахсни ваъз қилаётган хушхабари учун қўрқитиш керак эмас. Одамларга хушхабарни айтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан юборилганмиз. Биз хушхабарнинг моҳияти тўғрисида яна суҳбатлашамиз. Бу ўринда биз фақат Масиҳ ҳақида, У бизга Ўзининг қиёфасида Худо Шоҳлигини олиб келгани ҳақида гапирамиз. Айниқса, У хочда гуноҳ ювиш ишларининг чўққисини амалга оширгани тўғрисида, ҳамма имонлиларга Ўзининг тирилиши ва Муқаддас Руҳни инъом қилгани тўғрисида айтамиз, холос.

        

Ҳеч қандай маданий империализм йўқ

         Масиҳ универсал масиҳий маданиятнинг мутлақ шаклу шамойилини ҳеч қачон берган эмас. Масиҳий янги имонлига, унинг маданий ҳолатига асосланиб, Масиҳ Шоҳлиги тўғрисида хушхабарнинг моҳиятини айтиши керак. Шунинг учун масиҳийлар ўзларининг асл вазифалари нимадан иборат эканини яхши тушуниб олишлари лозим. Вазифа шундан иборатки, янги имонли руҳан ўсиб, Масиҳни самовий Шоҳ деб, Исо ўрнатган ҳамма тамойил ва қадриятларни эътироф этсин. Аммо янги имонли қандай сажда қилиши керак, қандай кийиниши, ейиши ёки ўзига одат бўлиб қолган маданиятга хос бир қатор удум ва урф-одатларни қандай бажариши керак – бу тўғрида Масиҳ таълимоти ҳеч қандай кўрсатма бермайди.

         Турли мамлакатларда ва турли ижтимоий-маданий муҳитда жамоатларни мустаҳкамлаш йўлларини ва масиҳийлик ҳаракатини ўрганиб, ғоят ачиниш билан шуни кузатдикки, кўп миссионерлар ўзларининг маданияти билан Инжил моҳияти ўртасидаги фарқларни билишга қодир эмас эканлар. Улар жуда кўнгилчанлик билан ўзларининг маданияти билан Инжил мазмунини қаттиқ боғлаб, беихтиёр синкретизм кўринишларига берилган ҳолатларни кўрдик. Янги имонлилар нажот топишлари учун фақат Исо Масиҳнинг хушхабарига ишониб қолмадилар (бу албатта зарур эди), балки миссионер қилганидай ёки ўргатганидай қилишларига тўғри келарди. Бошқача айтганда, миссионерлар янги имонлиларга ўзларининг маданий тажрибаларини мажбур қиляптилар, оқибатда бу ягона, ишончли масиҳийча йўл, деб хато ғояни уқтиряптилар.

 

Ислом маданий империализм сифатида

Муҳаммад ва унинг издошлари Қуръондан ҳамда Муҳаммаднинг ҳадисларда қайд этилган хулқ–атворидан универсал қонунни чиқармоқчи бўладилар, аммо улар боши берк кўчага кириб қолганлари аён бўлади. Ортодоксал мусулмонлар ҳамма замонларда ҳам Муҳаммаднинг шахсияти ва унинг ҳаёт тарзи муҳрини қолдирган еттинчи асрдаги араб маданиятининг бир парчасини ҳамма учун баравар қонун сифатида татбиқ қилишга уриниб келдилар.

         Қуйида биз ҳозирги мусулмонлар бу муаммони қандай ҳал қилаётганлари тўғрисида батафсил гаплашамиз. Зотан, мусулмонлар Худо Шоҳлиги ғоясига қандай муносабатда бўлаётганларини бугунги миссионер билиши жуда муҳим. Худо Шоҳлиги Қуръонда бир неча марта эсланади. Муҳаммад Али Қуръоннинг биринчи сурасини (“Фотиҳа”) шарҳлар экан, шундай дейди:

“Унга (яъни масиҳийга), Худо Шоҳлигидан жой бергин, деб  ибодат қилиш тўғрисида таълим берадилар. Айни пайтда масиҳийлар мусулмонга бу шоҳликда муносиб ўрин олиш учун йўл излашни ўргатадилар. Англашилишича, бу шоҳлик келган, яъни Муҳаммад Пайғамбар  Худо Шоҳлигининг келганидан далолатдир, Шоҳликнинг яқинлашуви тўғрисида эса Исо Ўз издошларига ваъз қилар эди ” (Марк 1:15) (Ali 1973, 1-2).

         Бу гаплар мавлоно Муҳаммад Алининг шахсий қарашларидан бошқа нарса эмас. Қуръонда бу тўғрида ҳеч гап айтилмаган. Муҳаммад Али бир нарсани эътибордан четда қолдирган: ҳақиқатан, Исо Худо Шоҳлигини Ўзининг ҳаёти пайтида олиб кирди. Худо Шоҳлиги ҳозир ҳам имонли масиҳийлар ҳаётида реал ҳодисадир. Исо қайтиб келгандан кейин Шоҳлик тугал охирига етиб, зоҳирий шаклда намоён бўлади.

Гарчи кўплаб мусулмонлар, ислом – Худо Шоҳлигидир, деб ишонсалар ҳам, Қуръон 2:56да Шоҳликнинг келажакда барпо бўлишига ишора бор: “У кунда подшоҳлик (ёлғиз) Оллоҳникидир. У зотнинг Ўзи улар ўртасида ҳукм қилур. Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар ноз–неъматларга (тўла) жаннатдадирлар”. Бу ўринда Худо Шоҳлиги, Муҳаммаднинг тушунчаси бўйича, жаннатга тушиш орқали мукофотга сазовор бўлишдир. Қуръонда “Мулк” (67–сура) деб номланган сура бор. Яна шу сурага Муҳаммад Алининг шарҳи бор:

“Бу оятда, подшоҳлик ёлғиз Оллоҳникидир, ер юзидаги ҳамма нарса унинг ҳукми остидадир, деган гап ислом шоҳлиги ўрнатилиши тўғрисида Пайғамбар тасдиғига ҳамоҳангдир. Ислом, ҳақиқатан, Худо Шоҳлигидир. Бу Исо Масиҳнинг қуйидаги сўзларидан аён бўлади: “Аммо шуни билиб қўйингларки, ўғри туннинг қай пайтида келишини уй эгаси билганда эди, у уйғоқ ўтирган ва ўғри уйни тешиб киришига йўл қўймаган бўларди (Матто 21:43)” (Ali 1973, 1080).

         Али бир нарсани бутунлай эътибордан четда қолдирди: Исо яҳудийларга мурожаат этиб, уларга, Шоҳлик сизлардан тортиб олинади ва мажусийларга берилади, деб айтган эди. Масиҳ бунда Ўзининг издошлари бўладиган мажусийларни назарда тутган эди.

         Баъзи мусулмон йўлбошчилари, Қуръондаги Худо Шоҳлиги нимани билдириши тўғрисида қатор фикрларни айтган эдилар. Масалан, марҳум мавлоно Абу Али Мовдудийдан: “Худо Шоҳлиги тўғрисида Сизнинг фикрингиз қандай?” деб сўраганларида, у шундай жавоб берди: “Худо Шоҳлиги – ер юзидаги ва осмондаги исломдир”. 1985 йили июнь ойида мен Филиппин университети қошидаги Ислом маркази директоридан: “Сизнинг фикрингизча, Худо Шоҳлиги нима?” деб сўраганимда, у шундай жавоб берган эди: “Ҳозиргача менга ҳеч ким шундай савол бермаган эди. Менимча, бутун оламга ислом қонунларининг киритилишини англатади”.

                           

Худо Шоҳлиги ва масиҳий ишчиси

Юқоридаги сингари, исломий руҳда суҳбатлашадиган мусулмонлар билан миссионер мулоқот қилганда, миссионер Худо Шоҳлиги таърифини сабр билан тушунтириш керак: Шоҳлик – Раббимиз Исо Масиҳ томонидан киритилган деб кўрсатиши лозим. Миссионер Шоҳликнинг руҳий табиатини, бутун инсоният маданияти ўртасида унинг хамиртурушлик ролини тушунтириб бериши керак. Исо бутунлай заминга қайтиб келганда, Шоҳлик тўлиқ тугалланишини айтиб бериш даркор.

         Ҳақиқатан, кўпчилик мусулмонлар “Худо Шоҳлиги” остида нима англашуви тўғрисида тасаввурга эга эмаслар. Руҳий Шоҳлик тўғрисидаги сизнинг ваъзингиз ҳар қандай маданиятга ёриб кириб, уларнинг дунёқарашини ўзгартиради, ваъзингизни ё тоза ҳаво сифатида ёки жиддий хавф сифатида қабул қиладилар.

         Шунинг учун масиҳий миссионер “Худо Шоҳлиги” ва “Шоҳлик тўғрисида Хушхабар” остида нима англашувини фақат тушуниб қолмай, қандайдир маданиятга буни мажбурлаб киритмасдан, Худо Шоҳлиги тўғридаги таълимотни аниқ баён қилиб беришга лаёқатли бўлиши лозим. “Худо Шоҳлиги” мезони шундан иборатки, уни қандайдир маълум маданият шакли сифатида эътироф этмайдилар, балки бу Шоҳликнинг фуқаролари руҳ ва ҳақиқат билан Отага сажда қиладилар.

         Шу жойгача биз “Шоҳлик тўғрисидаги Хушхабар”нинг биронта аниқ маданият билан муносабатини батафсил муҳокама қилишга берилдик. Келинг, энди шу муҳокама объектига мурожаат этайлик. 


Книга на Узбекском языке:  Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)

Эта книга при­звана помочь христианским работникам, научить их как трудить­ся с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его по­томки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.

Эта книга написана не для научных работников, она написана непос­редственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.

Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак