Дон Мак-Керри. Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш - (17-боб) Китоб Ўзбек тилида
Ibrohimning oilasi: parchalangan shajarani shifolash (Don Mak-Kerri) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
1-ҚИСМ
1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим
2-боб: Худонинг дўсти иккиланади
3-боб: Ҳожарнинг фожеаси
4-боб: Исмоил: Худо эшитади
5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват
2-ҚИСМ. ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ
6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон
7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби
8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун
9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари ва диний вазифалари
3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ
10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат
11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар
12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш
13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар
14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш
15-боб: Ислом ва секуляризм
16-боб: Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад
17-боб: Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар
4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ
18-боб: Исонинг йўли
19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият
20-боб: Мусулмонларга хизматчи
21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш
22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси
5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ
23-боб: Исо ва суннийлар
24-боб: Исо ва шиалар
25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар
26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар
27-боб: Исо ва мутасаввифлар
28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи мусулмонлар
29-боб: Исо ва аҳмадийлар
30-боб: Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар
6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР
31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари
32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар дебэълон қилади
33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари
7-ҚИСМ. ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ
34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш
35-боб: Мураббийлик баҳоси
36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари
37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели
38-боб: Машаққатнинг ниҳояси
Сўнг сўз
17–боб
Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар
“Африка-Америка мусулмонлари” деб айтиш мумкин бўлган гуруҳлардан бири Қўшма Штатларда пайдо бўлган ва шу мамлакатгагина хосдир. Ушбу боб ўша ҳаракат билан қизиқувчилар учун ёзилган.
Келиб чиқиши африкалик бўлган мусулмонлар
Бу тарих Ғарбий Африкадан миллионлаб одамларнинг қул қилиб Янги Дунёга олиб келиши билан бошланади. Қул сотувчиларнинг маълумотларига таяниб шуни биламизки, африкаликларнинг айримлари Ғарбий Африканинг мусулмон вилоятларидан Америкага асир қилиб олиб келинган (Ajagi and Cromder 1985:33,35). Ота–боболари қул бўлган Африка-Америкаликлардан олинган интервью шуни кўрсатяптики, уларда ислом ақидалари авлоддан–авлодга ўтиб келяпти (Berger 1964:49–64). Уларда ўзларининг илдизларини топишга хоҳиши бор, шу боис ислом авлоддан-авлодга ўтиб келаётганини билиб оладилар.
Қўшимча сифатида шуни айтмоқчиманки, Худо шукрлар бўлсин – миллионлаб Африка–Америкаликлар Жафокаш Нажоткорда ўзларини янгидан кашф этдилар. Ҳозирги пайтда Африка–Америкаликлар орасида Инжилга имон келтирганлар миқдори оқ танли масиҳийлардан ортиб боряпти.
Ирқчилик илдизлари
Ирқ нуқтаи назаридан, “Қора танли мусулмонлар (яъни Африка–Америкаликлар) ижтимоий зиддиятларнинг рамзи бўлиб қолган. Улар ўзларида исёнкор аҳолининг энг ашаддий қатламини гавдалантиради” (Lincoln 1973:ХХ). 1664 йилдан 1864 йилгача қуллик мавжуд бўлган даврда АҚШнинг континентал қисмида қуллар орасида 109 марта қўзғолон бўлиб ўтган. Улар озодликка эришганларидан кейиноқ эътирозларини ифода этиш учун ўзларининг ташкилотларини туза бошладилар. Ана ўша муҳитда келиб чиқиши Африка–Америкалик бўлган Тимотий Дрю (1886–1929) етишиб чиқди. У ислом ҳақида оз–моз биларди. 1913 йили Тимотий Нью Жорж штатидаги Нью Арк шаҳрида Мурларнинг биринчи Ибодатхонасини барпо қилди. Шундан кейин у ўзини ҳимматли Дрю Али деб эълон қилди. 1930 йили Фард деган одам Тимотийнинг вориси бўлди. Ҳеч ким унинг келиб чиқишини билмайди. Полицияга Фард ўзини “Коинотнинг олий Ҳукмдори” деб таништирарди ” (Lincoln 1973:14).
Аҳмадийларнинг қора танли исломга таъсири
Аҳмадийлар ҳақида олдинги бўлимга яна бир бор қараб олсангиз бўлади. Ҳаракатнинг асосчиси Аҳмадий: “Оқ танли одам Дажжол, иблисдир”, деб айтган эди. Шубҳасиз, Аҳмадий миссионерлар Фард билан учрашганлар. Фард оқ танлиларнинг қисмати ва уларга қанчалик ишониш мумкинлиги ҳақида назарий асосларни Аҳмадий миссионерларга уқтирганлар (Glass 1989:76). Аҳмадий миссионерларнинг оқ танлиларга қарши дажжолларча таълимотига Фард яна ўзининг Муқаддас Китобини, умуман инсоният тарихининг талқинини қўшди.
Муқаддас Китобни бузиб кўрсатиш
Америкада Муқаддас Китоб ғояларининг ишончсиз талқинларидан бири – “ҳақиқий” баҳс оқ танли билан қора танлилар ўртасида бўлиб ўтган, деган қараш эди. Фард ҳам, илк одамлар қора танлилар бўлган эди, бошқалар қора танлилардан келиб чиққан, деган таълимотни илгари сурган эди (Lincoln 1973:77). Фард бу нуқтаи назарини бир қатор уйдирмалар билан мустаҳкамламоқчи бўлар, оқибатда қора ирқларни шарафлаб, оқ танлиларни ерга урар эди. Фард шу тариқа “Африкага қайтиш” ҳаракатини қора танлилар миллатчилиги мақсадларига йўналтирди. Бу ҳаракатга илгари Маркус Гарви бошчилик қилган эди. Маркус Гарви Қўшма Штатлар ҳудудида қора танлилар давлатини барпо қилиш ҳақидаги ғоялари ва ҳаракатлари учун 1926 йили мамлакатдан чиқариб юборилди.
Қора танлилар исломининг афсоналари
Фарднинг ишончли шогирди Элишай Пул деган одам эди. Фард бу шогирдига Элишай Муҳаммад деб исм берди. 1934 йили Фард оламдан ўтгач, у бошлаган ҳаракатга Элишай Муҳаммад бошчилик қилди. Унинг дастлабки фаолиятидан бири Фардни илоҳийлаштириш бўлиб, Фард Оллоҳнинг тажассуми, деб эълон қилди. Бу уйдирма ортодоксал исломнинг таълимотига тамомила қарши бориш эди.
Малколм Икс
Малколм Литтл баптист тақводорнинг ўғли эди. Баптист тақводорни оқ танли аҳоли таъқиб қилиб, ўлдирди. Онаси саккиз болани боқа олмай, ақлдан озди. Болалар давлат қарамоғида қолди. Малколм жиноят йўлига кириб, қамалди ва қамоқда исломни қабул қилди. Шундан кейин у ўзига Малколм Икс деб ном берди (Икс бу ўринда биз назарда тутадиган маънони билдиради, масалан, “жаноб Икс” – таржимон изоҳи). У Алайжи Муҳаммад деган одамга қўшилиб, унинг машҳур нотиқларидан бирига айланди. Малколм минглаб Африка–Америкаликларни қора танли мусулмонлар ҳаракатига жалб қилишга муваффақ бўлди. Малколм Икс Элишай Муҳаммаднинг ахлоқсиз ҳаёт тарзини фош қилгандан кейин, уни ҳаракатдан чиқариб юбордилар. Ўшандан бошлаб Малколм Икс бошлаган ҳаракат “Ислом миллати” деб номланадиган бўлди. Ҳозиргача ҳаракат ўша ном билан юритилади. 1965 йили Малколм Икс ўлдирилди. Унинг вориси Луис Фаррахан “Ислом миллати”нинг расмий вакили бўлиб қолди.
Ҳаракатнинг кризиси
1975 йили Элишай Муҳаммаднинг ўлими “Ислом миллати” ҳаракатида қаттиқ саросимани келтириб чиқарди. Элишайнинг ўғли Уоллас Муҳаммад “Ислом миллати”нинг янги раҳбари бўлди, у кўп ислоҳотлар ўтказди ва ортодоксал ислом бағрида яна бир ташкилот пайдо қилди. У ирқ масалаларига урғу бермади, қора танлиларнинг алоҳида давлатини ташкил қилиш ғоясидан воз кечди.
1976 йили ташкилот ўз номини “Бутунжаҳон Ислом жамияти” деб ўзгартирди. 1980 йили эса бу ном “Америка мусулмонлар миссияси”га айлантирилди. 1985 йили ташкилотнинг номи “Американинг ал–ислом ташкилоти” бўлди. Ўша йилнинг ўзида Уоллас Муҳаммад ортодоксал таълимотга берилди. Бу таълимотга кўра, имом бўлиш ёки бўлмаслик – шахсий ишдир. Шунинг учун у раҳбарлик ваколатини ўзидан соқит қилди (Battle 1988:37). Бу жамиятда ирқчилик қарашларидан воз кечишни хоҳламаганларни таназзулга келди. Аммо биз бир оз олдинга кетиб қолдик. Яхшиси, таназзулгача бўлган йилларга қайтамиз.
1977 йили Луис Фаррахан ҳаракатнинг бўлинган гуруҳи базасида “Ислом миллати” номи билан янги ташкилотга асос солганини юқорида айтиб ўтдик. Бу гуруҳ исломдан кўра, кўпроқ ирқчиликка тортарди. У Африка – Америкаликлар учун алоҳида мухторият барпо қилишга даъват этишда давом этди. Ҳозиргача Фард – Оллоҳ, Элишай Муҳаммад – Худонинг элчиси, деб тасдиқлайди. Расмий маълумотларга қараганда, Луис Фарраханнинг 50 минг издоши бор. “Америка ислом ташкилоти” тахминан 150 мингдан бир миллионгача одамни бирлаштиради (Glasse 1988: 77).
Ҳаракатдан ажралиб чиққан яна бир гуруҳ бўлиб, у “Ханафий мусулмонлар” деб юритилади, чунки улар мусулмон ҳуқуқининг ортодоксал ханафий мазҳабига эргашадилар. Бу гуруҳнинг издошлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Фақат шуни биламизки, тахминан юзтача мачит 1958 йили ҳаракатдан ажралиб чиққан бу гуруҳга тегишли эканини маълум қилган.
Книга на Узбекском языке: Семья Авраама: исцеление сломанной ветви (Дон Мак-Керри)
Эта книга призвана помочь христианским работникам, научить их как трудиться с сыновьями и дочерьми Измаила, так как Мухаммад и его потомки решили отождествить себя с коленом Агари и Измаила.
Эта книга написана не для научных работников, она написана непосредственно для тружеников. Работа эта призвана стать введением в труд среди мусульман.
Для тех, кто имел счастливую возможность закончить учебное заведение, специализируясь на исламе, для тех, кто достиг определенных вершин, занимаясь практическим трудом и самообразованием, нет ничего особенного в этой книге. Но для тех, кто специально не изучал миссиологию и ислам, у кого не было доступа к самым последним исследованиям в этой сфере, книга эта может восполнить имеющийся пробел в знаниях.