Матто 26 bob

Исони ўлдириш режаси (1-5),Исога атир мой қуйган аёл (6-15),Қутлуғ кеча ва Исога хиёнат (17-30),Бутруснинг Исодан тониши ҳақида каромат (31-35),Исонинг боғдаги ибодати (36-46),Исо ҳибсга олинади (47-56),Исо яҳудийларнинг Олий кенгаши олдида (57-68),Бутрус Исодан тонади (69-75).

1 Исо бу гапларни айтиб бўлгач, шогирдларига шундай деди:
2 “Икки кундан кейин Фисиҳ зиёфати бўлишини биласизлар. Ана ўшанда Инсон Ўғлига хоинлик қилишади, Уни хочга михлашади.”
3 Улар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фитна ўйлаб топдилар.
4 Улар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фитна ўйлаб топдилар.
5 Аммо улар: “Биз бу ишни байрам кунлари қилмаслигимиз керак, акс ҳолда, халқ ғалаён кўтариши мумкин”, дедилар.
6 Исо Байтанияда илгари тери касаллигига чалинган Шимўннинг уйида,
7 меҳмон бўлиб ўтирган эди. Шунда бир аёл ганчдан ясалган идишда қимматбаҳо атир мой олиб келиб, Исонинг бошидан қуйди.
8 Шогирдлар буни кўргач, ғазабланиб: — Бу исрофгарчиликнинг нима кераги бор эди?!
9 Ахир, бу мойни катта пулга сотиб, камбағалларга тақсимлаб бериш мумкин эди–ку! — дейишди.
10 Шогирдлар нима тўғрисида гапираётганларини Исо билиб қолиб, уларга деди: — Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун ажойиб иш қилди.
11 Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Мен эса ҳар доим ҳам сизлар билан бирга бўлмайман.
12 Аёл бу мойни танамга тўкиб, Мени дафнга тайёрлади.
13 Сизларга чинини айтайин: Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади.
14 Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб:
15 — Агар Исони сизларга тутиб берсам, менга нима берасизлар? — деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга бердилар.
16 Ўша вақтдан бошлаб Яҳудо Исони тутиб бериш учун қулай фурсатни кута бошлади.
17 Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи кунида шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар: — Фисиҳ таомини қаерда емоқчисиз? Биз бориб тайёргарлик кўрайлик.
18 Исо деди: — Қуддусга фалончининг олдига бориб, унга шундай деб айтинглар: Устозимиз сизга: “Вақтим етди. Мен Фисиҳ зиёфатини шогирдларим билан сизнинг уйингизда ўтказмоқчиман”, деб айтиб юбордилар.
19 Шогирдлар Исонинг айтганини қилиб, Фисиҳ таомини тайёрладилар.
20 Кеч кирганда, Исо ўн икки шогирди билан дастурхон атрофига ёнбошлади.
21 Овқатланаётганларида Исо: — Сизларга чинини айтайин, орангиздан биттангиз Менга хиёнат қилади, — деди.
22 Шогирдлар қаттиқ хафа бўлиб, бирин–кетин: — Ҳазрат, наҳотки мени назарда тутаётган бўлсангиз? — деб сўрадилар.
23 У эса шундай жавоб берди: — Мен билан баравар косага нонни ботирган Менга хиёнат қилади.
24 Ҳа, Инсон Ўғли У ҳақда ёзилгандай жон беради. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қилган одамнинг ҳолига вой! Унинг туғилганидан кўра, туғилмагани яхшироқ эди.
25 Сотқин Яҳудо Исога: — Устоз, наҳотки ўша мен бўлсам? — деди. — Ўзинг айтдинг, — деб жавоб берди Исо.
26 Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди. Нонни шогирдларига бериб: — Олиб енглар, бу Менинг танамдир, — деди.
27 Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб, уларга узатди: — Бундан ҳаммаларинг ичинглар, — деди.
28 — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу аҳд кўпларнинг гуноҳини ювиш учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради.
29 Сизларга шуни айтай: бир кун келиб, Мен сизлар билан бирга осмондаги Отамнинг Шоҳлигида янги шароб ичаман. Аммо ўша кун келмагунча узум неъматини оғзимга ҳам олмайман.
30 Сўнг улар ҳамду сано куйлаб, Зайтун тоғи томон кетдилар.
31 Исо шогирдларига деди: — Бугун кечаси ҳаммаларингиз Мени ташлаб, қочиб кетасизлар. Чунки ёзилган: “Мен чўпонни ўлдираман, Шунда сурувдаги қўйлар ҳар ёққа тарқалиб кетади.”
32 Бироқ Мен тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман.
33 Бутрус Исога деди: — Сизни ҳамма ташлаб кетса ҳам, мен ташлаб кетмайман!
34 Исо унга: — Сенга чинини айтайин, шу кечасиёқ, хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан, — деди.
35 Бутрус Унга: — Керак бўлса, Сиз билан бирга ўламан! Аммо Сиздан асло тонмайман! — деди. Бошқа ҳамма шогирдлари ҳам шундай дедилар.
36 Шундан кейин Исо шогирдлари билан Гетсемания деган жойга борди. Исо шогирдларига: — Шу ерда ўтириб туринглар, Мен нарироққа бориб, ибодат қиламан, — деди.
37 У ёнига Бутрусни ва Забадиёнинг икки ўғлини олди. Исони қайғу, ғам қамради.
38 У шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.
39 Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди–да, шундай деб ёлворди: — Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
40 У шогирдлари ёнига келиб, уларнинг ухлаб ётганини кўрди. Бутрусга деди: — Мен билан бирга бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмабсизлар–да!
41 Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушиб қолмайлик, деб ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир.
42 Исо иккинчи марта кетиб, шундай деб илтижо қилди: — Эй Отам! Агар бу азоб косасидан қутулишимнинг иложи бўлмаса, майли, Мен ўша косадан ичаман. Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
43 У қайтиб келиб, шогирдларининг яна ухлаб ётганини кўрди. Уларнинг кўзлари юмилиб кетаётган эди.
44 Исо уларнинг олдидан яна кетиб, аввалги сўзларини такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди.
45 Сўнг У шогирдлари ёнига қайтиб келиб, уларга деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Мана, вақт–соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти.
46 Туринглар, кетайлик! Ана, Менга хоинлик қилувчи келяпти!
47 Исо ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, Яҳудо келиб қолди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, унинг ёнида қилич ва таёқ кўтариб олган оломон бор эди. Бу оломонни бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари юборган эдилар.
48 Хоин Яҳудо оломон билан тил бириктириб, шундай деганди: “Мен кимни ўпсам, У ўша Кишидир. Уни қўлга олинглар.”
49 У тўғри Исонинг олдига бориб: — Ассалому алайкум, Устоз! — деб, Уни ўпди.
50 Исо унга: — Дўстим, қиладиган ишингни қила қол, — дейиши биланоқ, одамлар Исони ушлаб, қўлга олдилар.
51 Шунда Исо билан бирга бўлганлардан бири қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, қулоғини кесиб ташлади.
52 Лекин Исо унга деди: — Қиличингни қинига солиб қўй! Қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади.
53 Керак бўлганда эди, Мен Отамга илтижо қилган бўлардим. У Менга ўша заҳотиёқ ўн минглаб фаришталарини юборган бўларди. Шуни билмайсанми?
54 Лекин бундай қилганимда эди, қандай қилиб Муқаддас битиклар амалга ошарди? Ахир, буларнинг ҳаммаси содир бўлиши керак–ку!
55 Шундан сўнг Исо оломонга деди: — Мен қароқчимидим, Мени олиб кетгани қиличу таёқлар билан келибсизлар?! Мен ҳар куни Маъбадда таълим берардим. Сизлар ўшанда Мени қўлга олмадингизлар.
56 Аммо буларнинг ҳаммаси пайғамбарларнинг Муқаддас битиклардаги башоратлари бажо бўлиши учун рўй берди. Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони қолдириб, қочиб кетишди.
57 Исони қўлга олганлар Уни олий руҳоний Каяфаснинг ҳузурига олиб келдилар. У ерда Таврот тафсирчилари билан йўлбошчилар ҳам йиғилишган эди.
58 Бутрус эса Исонинг орқасидан масофа сақлаб эргашиб, олий руҳонийнинг ҳовлисигача келди. Бутрус ичкарига кириб, охири нима билан тугаркин, деб кузатиш учун соқчиларнинг ёнига ўтирди.
59 Бош руҳонийлар ва Олий кенгашнинг барча аъзолари Исони ўлимга маҳкум қилиш учун Унга қарши сохта далиллар излар эдилар.
60 Анча гувоҳлар чиққан бўлса–да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб,
61 шундай айтишди: — Бу Одам: “Мен Худонинг Маъбадини бузиб, уч кунда уни тиклай оламан”, деган.
62 Олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: — Индамай тураверасанми?! Уларнинг Сенга қўйган айбларига жавоб қайтармайсанми?! — деди.
63 Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан?
64 Исо унга: — Гапингиз тўғри, — деди. — Бундан буён сизлар Инсон Ўғлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини* ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар.
65 Шунда олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар.
66 Сизларнинг қарорингиз қандай? — У ўлимга лойиқ! — деб жавоб берди улар.
67 Сўнг улар Исонинг юзига тупуриб, Уни муштлай бошладилар. Бошқалари эса Унга шапалоқ уриб:
68 — Эй Масиҳ! Қани, топ–чи, Сени ким урди экан? — дердилар.
69 Бу пайтда Бутрус ташқарида ҳовлида ўтирган эди. Бир чўри қиз унинг ёнига келиб: — Сиз ҳам ўша Жалилалик Исо билан бирга эдингиз–ку! — деди.
70 Лекин Бутрус ҳамманинг олдида буни инкор этиб деди: — Нима тўғрисида гапираётганингизни тушунмаяпман.
71 Сўнг дарвоза олдига борди. Шунда бошқа бир чўри қиз уни кўриб, у ерда турганларга: — Мана бу одам Носиралик Исо билан бирга эди, — деди.
72 Бутрус эса қасам ичиб: — Мен Уни танимайман! — деб яна Исодан тонди.
73 Бир оздан кейин у ерда турганлар келиб, Бутрусга: — Сен ўшалардан эканинг шевангдан билиниб турибди, — дейишди.
74 — Худо урсин! Мен бу Одамни танимайман! — деб қасам ичди Бутрус. Шу пайт хўроз қичқирди.
75 Шунда Бутрус Исонинг: “Хўроз қичқирмасдан олдин, сен Мендан уч марта тонасан” деган гапини эслади. У ҳовлидан чиқиб, аччиқ–аччиқ йиғлади.


Shu bobni eshitish:


Shu bobni tarjimada ko’rish


Muqaddas Kitob. Tavrot, Zabur, Injil
Tavrot | Zabur | Injil (+audio)
Muqaddas Kitob  Muqaddas Kitob APP
Yuklab olish - Muqaddas Kitob O'zbek tilida Injil (latin 27mb .pdf)
Скачать - Муқаддас Китоб (Инжил) (кирилл 26mb .PDF)

Kitoblar



Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms
Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd



Nimaga Marvarid?

Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Matto Muqaddas xushxabar  Mark Muqaddas xushxabar  Luqo Muqaddas xushxabar  Yuhanno Muqaddas xushxabar  Havoriylarning faoliyati  Yoqubning maktubi  Butrusning birinchi maktubi  Butrusning ikkinchi maktubi  Yuhannoning birinchi maktubi  Yuhannoning ikkinchi maktubi  Yuhannoning uchinchi maktubi  Yahudoning maktubi  Rimliklarga maktub  Korinfliklarga birinchi maktub  Korinfliklarga ikkinchi maktub  Galatiyaliklarga maktub  Efesliklarga maktub  Filippiliklarga maktub  Kolosaliklarga maktub  1-Salonikaliklarga  2-Salonikaliklarga  Timo'tiyga birinchi maktub  Timo'tiyga ikkinchi maktub  Titusga maktub  Filimo'nga maktub  Ibroniylarga maktub  Yuhannoga ko'rsatilgan vahiy


Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18


Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)  Сандон устида (Макс Лукадо)    Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida  Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida  Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак