Саҳрода (4-Таврот) 13 bob
1 Шундан сўнг халқ Хазерўтдан йўлга чиқиб, Порон чўлига келиб қароргоҳ қурди.
2 Эгамиз Мусога деди:
3 “Мен Исроил халқига бераётган Канъон юртига айғоқчилар юбор. Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини жўнат.”
4 Мусо, Эгамизнинг амрига мувофиқ, қабила йўлбошчиларини Порон чўлидан Канъон юртига жўнатди.
5 Уларнинг исми қуйидагичадир: Рубен қабиласидан — Заккур ўғли Шаммува.
6 Шимўн қабиласидан — Хўри ўғли Шофот.
7 Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб.
8 Иссахор қабиласидан — Юсуф ўғли Йихал.
9 Эфрайим қабиласидан — Нун ўғли Хўшея.
10 Бенямин қабиласидан — Рофу ўғли Палти.
11 Забулун қабиласидан — Сўди ўғли Гаддиёл.
12 Юсуф қабиласидан, яъни Манаше қабиласидан — Сусих ўғли Гадди.
13 Дан қабиласидан — Гамали ўғли Омиёл.
14 Ошер қабиласидан — Микойил ўғли Сатур.
15 Нафтали қабиласидан — Вофси ўғли Нахби.
16 Гад қабиласидан — Мохи ўғли Гувал.
17 Мусо Канъон юртига айғоқчиликка юборган одамларнинг исми ана шулардир. Мусо Нун ўғли Хўшеянинг исмини ўзгартириб, уни Ёшуа деб атади.
18 Мусо уларни Канъон юртига айғоқчиликка юборар экан, шундай деди:
19 Мусо уларни Канъон юртига айғоқчиликка юборар экан, шундай деди: “Шимолга қараб юринглар, Нагав чўлини айланиб чиққанингиздан кейин, чўлдан шимолда жойлашган қирли ерларни ҳам кўриб чиқинглар.
20 У ерлар қандай жой, у ерда яшаётган халқ кучлими ёки заифми, кўпми ёки озми, 20 юрти яхшими ёки ёмонми, шаҳарлари девор билан ўралганми ёки йўқми,
21 ерлари унумдорми ёки камҳосилми, дарахтлари борми ёки йўқми, билиб келинглар. Ўша юртнинг меваларидан олиб келишнинг иложини қилинглар.” Узум мавсуми энди бошланган эди.
22 Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди.
23 Даставвал улар Нагав чўлини кесиб ўтиб, Хеврон шаҳрига боришганди. Ўша ерда Оноқ авлодидан келиб чиққан* Охиман, Шешай ва Талмай уруғлари яшашарди. Хеврон Мисрдаги Зўван шаҳридан етти йил олдин қурилган эди.
24 У ердан айғоқчилар Эшкўл сойлигига бориб, бир бош узумни шохи билан қирқиб олишганди. Бу бош узумни икки киши ходага осиб кўтариб кетганди. Бундан ташқари, улар анор ва анжирлардан ҳам олишганди.
25 Айғоқчилар сойликдан бир бош узум қирқиб олганлари учун ўша сойликка Эшкўл деб ном берилди.
26 Ниҳоят, улар юртни кўриб чиқиб, қирқинчи куни қайтишди.
27 Порон чўлидаги Кадешга — Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига келишди. Уларга кўрган–билганларини айтиб, ўша юртнинг меваларини кўрсатишди.
28 Улар Мусога шундай деб айтишди: — Сиз бизни юборган юртга бордик, у ерда чиндан ҳам сут ва асал оқиб ётибди. Мана бу мевалар ўша ердан.
29 Лекин у ернинг халқлари кучли, шаҳарлари мустаҳкам ва ниҳоятда улкан экан. Биз у ерда ҳатто Оноқ авлодини ҳам кўрдик!
30 Омолек халқи — Нагав чўлида, Хет, Ёбус ва Амор халқлари — қирларда, Канъон халқи эса Ўрта ер денгизи қирғоқларида ва Иордан дарёси бўйларида истиқомат қилишар экан.
31 Холиб Мусонинг рўпарасида турган халқни тинчлантириб: — Бўла қолинглар, ўша юртга ҳужум қилиб, уни эгаллаб олайлик. Ўша юртни босиб олишга албатта кучимиз етади, — деди.
32 Лекин Холиб билан бирга борганлар: — У халққа бас кела олармидик?! Улар биздан кучлироқ–ку! — дейишди.
33 Шундай қилиб, улар ўзлари кўриб келган юрт тўғрисида Исроил халқи орасида бўлмағур миш–мишлар тарқата бошлашди: “Биз кўриб келган юрт у ерда яшашга борадиганларни ютиб юборар экан. Ўша юртдаги ҳамма одамлар дев қомат экан.
34 Биз у ерда ҳатто улкан паҳлавонлар уруғидан бўлган Оноқ авлодини кўрдик. Уларнинг олдида ўзимизни худди чигирткадай ҳис қилдик. Ҳа, уларнинг назарида ҳам биз чигирткадай эдик.”