Шоҳлар (иккинчи китоб) 12 bob
1 Эгамиз Натан пайғамбарни Довуднинг ҳузурига жўнатди. Натан Довуднинг ҳузурига келиб, гап очди: — Бир шаҳарда икки одам яшар экан. Ўша одамлардан бири бой, бошқаси камбағал экан.
2 Бойнинг жуда кўп мол–қўйлари бор экан.
3 Камбағалнинг эса биттагина сотиб олиб боқаётган совлиқ қўзичоқдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ экан. Қўзичоқ камбағал одамнинг уйида болалар билан бирга катта бўлаётган экан. Қўзичоқ унинг таомидан еб, идишидан сув ичар, қўйнида ухларкан. Қисқаси, қўзичоқ ўша одамнинг қизидай экан.
4 Бир куни бой одамнинг уйига бир йўловчи ташриф буюрибди. Бой меҳмонга таом ҳозирлаш учун ўзининг мол–қўйларидан биттасини ҳам сўйишга кўзи қиймабди–да, камбағалнинг қўзисини сўйиб, меҳмонга таом ҳозирлабди.
5 Довуд бой одамнинг ишидан қаттиқ ғазабланди: — Худо шоҳид! Шундай иш қилган одам ўлимга лойиқдир! — деди Натанга.
6 — Бағритошлик қилиб, шундай иш қилгани учун у қўзичоқ эвазига тўртта қўй тўлаши лозим.
7 Шу гапдан кейин Натан Довудга: — Ўша одам сенсан! — деди. — Исроил халқининг Худоси — Эгам шундай айтмоқда: “Мен сенга мой суртиб Исроилга шоҳ қилдим, Шоулнинг қўлидан халос этдим.
8 Сенга хўжайинингнинг хонадонини инъом қилдим, хотинларини қўйнингга солиб қўйдим. Исроил ва Яҳудо халқини сенга бердим. Агар булар оз бўлса эди, яна нималарни бермасдим!
9 Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг? Хет халқидан бўлган Уриёни ўлдирдинг, ҳа, Оммонларнинг қиличи билан жонини олдинг. Хотинини эса тортиб олдинг.
10 Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг? Хет халқидан бўлган Уриёни ўлдирдинг, ҳа, Оммонларнинг қиличи билан жонини олдинг. Хотинини эса тортиб олдинг.
11 гам шундай айтмоқда: “Ўзингнинг хонадонингдан ўзингга ёмонлик келтираман. Кўз ўнгингда хотинларингни яқинларингдан бирига бераман. Ўша яқининг куппа–кундузи хотинларингнинг қўйнига киради.
12 Ҳа, сен бу ишни яширинча қилдинг, Мен эса, бутун Исроил халқи кўрсин деб, куппа–кундузи қиламан.”
13 Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан.
14 — Бироқ сен шу ишни қилиб, Эгамизни менсимаганинг учун туғилган боланг нобуд бўлади.
15 Натан шу гапларни айтиб, уйига кетди.Уриёнинг хотини Довуддан фарзанд кўрган эди. Эгамиз эса ўша болани оғир хасталикка мубтало қилди.
16 Довуд ўғли учун Худога илтижо қилиб, рўза тутди, уйига бориб кечалари кўкрагини захга бериб ётаверди.
17 Сарой оқсоқоллари уни ердан турғизмоқчи бўлишса ҳам, Довуд турмади, улар билан бирга таом ҳам емади.
18 Еттинчи куни бола оламдан ўтди. Аъёнлар, болангиз оламдан ўтди, деб хабар беришга қўрқишди. “Бола тирик пайтида, биз шоҳ билан суҳбатлашдик, аммо у бизнинг гапимизга қулоқ солмади”, дейишди ўзаро. “Болангиз вафот этди, деб шоҳга қандай айтамиз? У ўзини ўзи бирор нарса қилиб қўйиши мумкин.”
19 Довуд аъёнларининг ўзаро шивир–шивир қилаётганларини эшитиб, боласининг нобуд бўлганини билди. — Болам нобуд бўлдими? — деб сўради улардан. — Ҳа, нобуд бўлди, — дейишди аъёнлар.
20 Шундан кейин Довуд ердан турди. Ювиниб, хушбўй мой суртди ва кийимларини алмаштирди. Эгамизнинг уйига бориб, сажда қилди. Сўнг уйига қайтиб келиб: — Менга таом келтиринглар, — деб буюрди. Довуд олдига қўйилган таомни еди.
21 Шунда аъёнлари сўрашди: — Нимага бундай қиляпсиз? Бола тириклигида рўза тутдингиз, йиғладингиз, у нобуд бўлгандан сўнг эса, ўрнингиздан турдингиз, таом едингиз.
22 Довуд шундай жавоб берди: — Ҳа, болам тириклигида рўза тутдим, йиғладим. Ким билади, Эгам менга шафқат қилар, болам тирик қолар, деб ўйлаган эдим,
23 лекин энди болам нобуд бўлди. Шундай бўлгач, нега рўза тутайин?! Болани қайтариб олиб кела олармидим?! Мен унинг ёнига бораман, лекин у менинг олдимга қайтиб келмайди.
24 Довуд хотини Ботшевага тасалли берди, қўйнига кириб, у билан қовушди. Ботшева бир ўғил туғди. Довуд болага Сулаймон деб исм қўйди. Эгамиз ҳам болани яхши кўриб суйди
25 ва бу ҳақда Натан пайғамбар орқали хабар берди. Эгамиз болани севгани учун, Натан унга Ёдидаё деб исм қўйди.
26 Бу пайтда Йўаб Оммонларнинг Рабба шаҳрига ҳужумни давом эттираверди. Ниҳоят, шаҳарнинг шоҳ саройи жойлашган қалъасини босиб олди.
27 Кейин Довудга чопарлар орқали шундай хабар жўнатди: “Рабба шаҳрига ҳужум қилиб, ҳовузни қўлга киритдим.
28 Энди қолган сипоҳни бошлаб келинг, шаҳарни сиз ўраб, босиб олинг, токи шаҳарни мен қўлга киритган бўлмайин, акс ҳолда, шаҳарни Йўаб олган деб айтиб юришади.”
29 Довуд ҳамма сипоҳларини тўплаб, Рабба шаҳрига йўл олди. У шаҳарга ҳужум қилиб, қўлга киритди.
30 Оммон шоҳининг бошидаги тожини ҳам олди. Қимматбаҳо тошлар билан безатилган, оғирлиги икки пуд келадиган бу олтин тож Довуднинг бошига кийдирилди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа йиғди.
31 У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан бажариладиган ишларга, ғишт тайёрлашга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у жамики лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.