Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 9 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (9-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


9 – боб Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

КЎПЛАБ УНИВЕРСИТЕТЛАРДА ЧИҚИШЛАР ҚИЛГАН МЕНИНГ масиҳий дўстим Джек кунларнинг бирида эрталаб университетларнинг бирига боради ва талабалар у учун “университет атеисти” билан кечки учрашув ташкил қилишганини билиб қолади. Унга нисбатан қарши чиқадиган киши гапга чечан фалсафа профессори ва масиҳийликнинг ашаддий рақиби экан. Джек биринчи бўлиб чиқиш қилиши керак эди. У Исонинг тирилганига бир нечта далиллар кўрсатади ва ҳаворий Павлуснинг мурожаатини келтиради, кейин эса, у, яъни Джек университет талабаси бўлганида, Масиҳ қандай қилиб шахсан унинг ҳаётини ўзгартириб юборгани ҳақижа гувоҳлик беради.

Профессор гапира бошлаганида эса, унинг асабийлашаётгани яққол сезилиб турарди. У тирилиш борасидаги на бирор бир гувоҳликни, на Джекнинг шахсий гувоҳлигини инкор эта олди, шунинг учун у ўз эътирозларини ва ғазабини ҳаворий Павлуснинг масиҳийликка қилган кескин мурожаатига қаратди. Профессорнинг таъкидлашича, “одамлар қарши курашаётган ишга психологик нуқтаи назардан шунчалик киришиб кетишлари мумкинки, натижада унинг томонига осонгина ўтиб кетадилар”.

Менинг дўстим мулойимгина жилмайди ва деди: “Сиз эҳтиёт бўлганингиз маъқул, акс ҳолда, қарабсизки, масиҳий бўлиб кетишингиз ҳеч гап эмас”.    

Ҳаворий Павлуснинг тарихи – масиҳийликнинг ҳақиқийлигини исботлаб берувчи ёрқин далиллардан биридир. Тарслик Шоул, эҳтимол, илк масиҳийликнинг энг ашаддий душмани бўлган, кейинчалик эса ҳаворий Павлус, янги ҳаракатнинг шижоатли ва эътиборли ҳимоячисига айланди. Павлус жонкуяр яҳудий, эътиқодли йўлбошчи бўлган. У Тарсда туғилган ва ўша даврга мос бўлган энг яхши таълимот олиш имкониятига эга бўлган. Тарс - олимлар ва ўқимишлилар шаҳри, ўзининг стоицизм руҳидаги фалсафасига ва маданиятига эга. Шаҳар аҳолиси билим олишга ва фалсафага бўлган катта қизиқиши учун, грек географи Страбон Тарсни мақтайди ва кўкларга кўтаради.136

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Павлуснинг Исо ҳақидаги фикрлари У билан ғайриоддий  учрашувдан сўнг тубдан ўзгарди. Сиз ҳам шунга ўхшаш ўзгаришни кузатганмисиз? Ўзингиз ҳам шундай ҳолатни ҳис қилганмисиз?

Павлус, худди отаси сингари, рим фуқаролигига эга бўлган, бу эса унга кўплаб имкониятларни яратиб берган.  Эллинистик маданият ва қарашлар унга яхши маълум бўлганга ўхшайди. Юнон тилини у ниҳоятда яхши билган ва ажойиб диалектик заковатини намойиш қилган. У кўпинча унчалик машҳур бўлмаган шоир ва файласуфлардан парчалар келтирган. Ўзининг ваъзларидан бирида Павлус Епименида, Арата ва Клеанфа шеърларидан фойдаланган: « Чунки биз Унда яшаймиз, ҳаракат қиламиз ва мавжудмиз. Сизларнинг шоирларингиздан бири айтганидек: “Биз Унинг авлоди ҳаммиз”» (Ҳаворийлар 17:28). Мактубда Павлус Менандрадан парча келтиради: «Лекин адашманглар: “Ёмон одамлар тўдаси яхши ахлоқни бузар экан”» (1 Коринфликларга 15:33). Кейинроқ Титусга йўлланган мактубда Павлус яна Епименидадан цитаталар келтиради: «Мана, улардан чиққан бир шоир: “Критийлар доимо ёлғончи, золим йиртқичлар, еб-тўймас танбаллардир”» (Титусга 1:12).

Павлуснинг маълумоти яҳудийча бўлган, унга мустаҳкам фарзий таълимини беришган. Тахминан ўн тўрт ёшга кирганида, уни ўша даврнинг буюк ва машҳур раввинларидан бири бўлмиш Гиллейнинг набираси, Гамалиилнинг ҳузурига ўқишга юборишди. Павлуснинг таъкидлашича, у – нафақат фарзий, балки фарзийнинг ўғли ҳам бўлган (Ҳаворийлар 23:6). У шундай деб мақтанарди: “Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудийликда хийла муваффақият қозонган эдим, ота-боболарим урф-одатларига ўта жонкуяр эдим” (Галатияликларга 1:14).

Павлуснинг мурожаатини тушуниш учун, аввалам бор, нима учун у масиҳийликка қатъий қарши турганини билиш керак. Унинг яҳудий қонунларига содиқлиги Масиҳдан ва илк жамоатдан нафратланишининг асосий сабабларидан бири бўлган. Француз илоҳиётчиси Жак Дюпон шундай деб ёзади: Павлусни

хафа қилган нарса, масиҳий мактубларидаги Исонинг Масиҳликка бўлган давоъгарлиги эмас, балки... Исони Қўтқарувчи деб атаб, қонунни қўтқарувчи кучдан маҳрум қилаётгани эди... Павлус масиҳийлик эътиқодига қатъий қарши бўлган, чунки қутқарилишда асосий вазифани қонунга қаратган, яъни қонунни устун қўйган.137

Британия энциклопедиясида, ўзларини масиҳий деб атаган иудаизмнинг янги сектаси таълимоти, яҳудийча тарбиянинг моҳиятига ва Павлуснинг раввинистик таълим олишига путур етказарди, дейилган.138 Унинг мақсади – бу сектани вайрон қилиш эди (қаранг: Галатияликларга 1:13). Шунинг учун ҳам Павлус Исо номига қарши кўп хилоф амалларни қилди ва бир қанча муқаддас кишиларни зиндонларга ташлаб, уларни ўлдиришларини ёқлади (қаранг: Ҳаворийлар 26:9-11). У, Шоул, имонлилар жамоатини талон-тарож қилди (қаранг: Ҳаворийлар 8:3). Дамашққа у бир қанча ҳужжатлар билан йўл олди, бу ҳужжатлар унга Исонинг шогирдларини тутиш ва уларни жазолаш ҳуқуқини берарди.      

Ва шу ерда Павлусга нимадир бўлди.

Шоул эса ҳали Раббийнинг шогирдларига қарши таҳдид ва қотиллик билан нафас олиб юриб, олийруҳонийнинг олдига келди-да, Дамашқ шаҳридаги синагогалар учун мактублар сўради, токи бу йўлдан бораётган кимни топса, у эркакми ёки аёлми кишанлаб, Иерусалимга олиб келсин.

У кетаётиб Дамашққа яқинлашганида, тўсатдан уни осмондан нур ёритди. У эса ерга йиқилиб: “Шоул, Шоул! Нега Мени қувғин қиляпсан?” – деган овозни эшитди. “Сен кимсан, ё, Раббий?” – деди у.

Раббий эса: “Мен сен –қувғин қилаётган Исоман. Нишга қарши тепишинг қийин,” – деди.

Шунда Шоул даҳшатга тушиб, титроқ билан деди: “Ё, Раббий, нима қилишимни буюрасан?” Раббий унга: “Ўрнингдан туриб шаҳарга бор ва сенга нима қилишинг кераклиги айтилади,” – деди.

У билан бирга сафар қилаётган одамлар эса овозни эшитиб, лекин ҳеч кимни кўрмасдан гунгдек турар эдилар. Шоул ердан турди. Унинг кўзлари очиқ бўлса ҳам, ҳеч кимни кўрмас эди. Шундай қилиб, уни қўлидан ўшлаб, Дамашқ шаҳрига олиб келдилар. У уч кун давомида кўр бўлиб, овқат ҳам емади, сув ҳам ичмади.

Дамашқ шаҳрида Ҳанания исмли бир шогирд бор эди. Раббий унга ваҳий кўринишида мурожаат қилди: “Ҳанания!” У эса: “Мана, мен, Раббим!” – деди.

Раббий унга айтди: “Ўрнингдан туриб, “Туғри” деб аталган кўчага боргин ва Яҳудонинг уйидаги тарслик Шоул исмли одамни сўрагин. У ҳозир ибодат қилмоқда ва

ваҳий кўринишида унинг ёнига келган ва кўзлари очилиши учун қўлини унинг бошига қўйган Ҳанания исмли бир одамни кўрди”.  (Ҳаворийлар 9:1-12).

Ўзларини масиҳий деб атаган иудаизмнинг янги сектаси таълимоти  яҳудий тарбиянинг моҳиятига ва Павлуснинг раввинлар таълимотига путур етказарди.

Кейинги оятларни ўқир экансиз, нима учун масиҳийлар Павлусдан қўрқишганини тушуна бошлайсиз.

Ўшанда Ҳанания жавобан деди: “Ё, Раббим, бу одам Иерусалимда Сенинг муқаддасларингга қанча ёмонлик қилгани ҳақида кўплардан эшитдим. Бу ерда ҳам Сенинг исмингни чақирувчиларнинг ҳаммасини боғлаш учун олийруҳонийлардан ҳокимият олган,” – деди.

Бироқ Раббий унга: “Бор, чунки у Менинг исмимни турли халқлар, подшоҳлар ва Исроил ўғилларига олиб бориш учун танланган идишимдир. Зеро Мен унга Менинг исмим учун у қанча азоб чекиши кераклигини кўрсатаман,” – деди.

Шунда Ҳанания бориб, ўша уйга кирди ва қўлларини Шоулнинг бошига қўйиб деди: “Биродарим Шоул! Сен келаётган йўлда сенга зоҳир бўлган Раббий Исо, кўзларинг яна кўриши ва Муқаддас Руҳга тўлишинг учун мени юборди”. Шу лаҳзада унинг кўзларидан балиқ тангачалари тушгандай бўлиб, у кўра бошлади. Ўрнидан туриб сувга чўмдирилди.

Сўнгра овқат еб, қувватга кирди ва бир неча кун шогирдлар билан бирга Дамашқда бўлди.

 (Ҳаворийлар 9:13-19).

Ана шундан кейин Павлус ўзини тирилган Масиҳнинг гувоҳи, деб ҳисоблай бошлади. Кейинроқ у шундай ёзган: “Раббимиз Исо Масиҳни кўрмаганманми?” (1 Коринфликларга 9:1). Павлус Масиҳнинг унга намоён бўлишини, тирилганидан сўнг ҳаворийларга Исонинг кўрингани билан таққослади. “Ҳаммадан кейин эса чала туғилган болага ўхшайдиган менга ҳам кўринди” (1 Коринфликларга 15:8).

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиз нима деб ўйлайсиз: нима учун Павлуснинг ўзгариши бундай мушкул тарзда кечди? Унга нисбатан Худонинг иродаси Павлуснинг ўзининг мақсадларидан нимаси билан фарқ қилади?

Павлус нафақат Раббимиз Исони ўз йўлида кўрди, балки у бундай ҳолатни инкор этолмасди ҳам. У шундай қарорга келгани учун эмас, балки энди бошқача йўл тута олмаслиги учун Хушхабарни тарғиб қила бошлади. “Агар мен Инжилни тарғиб этаётган бўлсам, бу билан фахрланишга ҳақим йўқ, чунки бу менинг зиммамдаги вазифамдир” (1 Коринфликларга 9:16).

Эътибор беринг-а, Павлуснинг Исо билан учрашуви ва унинг ўзгариши бирданига ва кутилмаганда юз берди. “...Тўсатдан осмондан тушган кучли бир нур атрофимни порлатиб юборди” (Ҳаворийлар 22:6). Павлус бу самовий мавжудот нималиги ҳақида, тасаввурга ҳам эга эмас эди. Овоз бу носиралик Исо эканини эълон қилганида, Павлус ҳайратга тушди ва қалтираб кетди.

Дамашқ йўлида Павлусга нима бўлганини икир-чикирларини ёки психологик нозик тафсилотларини аниқ билмаймиз, аммо бизнинг бир нарсага ишончимиз комил: бу ҳис-ҳаяжон унинг ҳаётини тамомила ўзгартириб юборди.

Биринчидан, Павлуснинг табиати кескин ўзгарди. Британия энциклопедиясида Павлус имон келтирмасдан олдин у Исо Масиҳнинг шогирдларига қарши, умуман олганда, масиҳийликка қарши қатл-у қирғин таҳдидларнинг ташкилотчиси, каландимоғ ва ўзини тута олмайдиган диндор мутаассиб сифатида тасвирланган. Имон келтирганидан кейин эса у сабр-тоқатли, меҳрибон, вазмин ва ўз жонини қурбон қилишга тайёр бўлган фидойи сифатида тасвирланган.139 Кеннет Скотт Латуретт шундай дейди: “Павлуснинг ҳаётида юз берган ҳодиса, қандайдир тарзда унинг қайсар табиатига қатъийликни ва                                                                                                 обрў-эътиборни бахш этди ва бу чуқур ва ўзгартирувчи диний тажриба эди”.140

Иккинчидан, Павлуснинг Исо шогирдларига бўлган муносабатлари ўзгарди. Исонинг издошлари энди ундан чўчимас эдилар. “Шоул бир неча кун Дамашқдаги Исо шогирдлари билан бирга бўлди” (Ҳаворийлар 9:19). Шундан сўнг у ҳаворийларни учратганида, улар Павлусга биродарлик қўлларини узатадиган бўлдилар (қаранг: Ҳаворийлар 9:27-28).

Учинчидан, Павлуснинг мактублари ўзгарди. Гарчанд у ҳамон яҳудийлар меросини ҳурмат қилиб, яхши кўришни давом эттирса-да, лекин масиҳий эътиқоднинг ашаддий душманидан у масиҳий эътиқоднинг оташин ҳимоячисига айланди. “У дарҳол Исо Худонинг Ўғли экани ҳақида яҳудий ибодатхоналарида тарғибот қила бошлади” (Ҳаворийлар 9:20).

Дамашқ йўлида Павлусга нима бўлганини икир-чикирларини ёки психологик нозик тафсилотларини аниқ билмаймиз, аммо бизнинг бир нарсага ишончимиз комил:  у бошидан кечирганлари, унинг ҳаётини тамомила ўзгартириб юборди.

Павлуснинг заковат соҳасидаги билганлари ўзгарди. Бўлиб ўтган воқеа фарзийларнинг барча Масиҳ ҳақидаги тасаввурига хилоф равишда, Исо –Масиҳ эканини уни тан олишга мажбурлади. Масиҳ ҳақида янгича тасаввурга эга бўлиш, Павлус тафаккурининг тўлиқ инқилобини англатарди.141 Жак Дюпон, олдинлари Павлус “хочга тортилган Масиҳ бўлиши мумкинлигини қатъиян рад этарди, эндиликда эса, Исо – ҳақиқий Масиҳ эканини тушуниб етди, демак, бу Павлуснинг Масиҳ ҳақидаги тасаввурини бутунлай ўзгартириб юборди”.142

Худонинг жазоси бўлиб кўринган ва ҳаётнинг мусибатли якун топишини англатган Масиҳнинг хочдаги ўлими, аслида, Худовандни дунё билан Масиҳ орқали яраштирганини, Павлус энди тушуниши мумкин эди. Хочга осилиши туфайли, Масиҳ биз учун лаънатланиб, бизни Қонун лаънатидан халос қилганини (қаранг: Галатияликларга 3:13) ва “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиши учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирганини” (2 Коринфликларга 5:21) Павлус англаб етди. Масиҳнинг ўлими Павлус учун мағлубият эмас, тирилиши қўшимча қилиб тасдиқлаган буюк ғалабага айланди. Хоч эндиликда тўсиқ эмас, балки Худонинг Масиҳдаги нажоти эди. Павлуснинг ҳаворийлик ваъзларининг моҳиятини қуйидагича янгилик сифатида ифодалаб, тасдиқлаб бериш мумкин: “Сизларга мен  эълон қилаётган Исо – бу Масиҳдир”, - деб айтар, Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди” (Ҳаворийлар 17:3).

Масиҳнинг ўлими Павлус учун мағлубият эмас, тирилиши қўшимча қилиб тасдиқланган буюк ғалабага айланди. Хоч эндиликда тўсиқ эмас, балки Худонинг Масиҳидаги нажоти эди.

Тўртинчидан, Павлуснинг вазифаси ўзгарди. У мажусийлардан нафратланадиган одамдан, энди мажусийларнинг ҳаворийсига айланди. Яҳудий ватанпарвардан, у бошқа халқларнинг хушхабарчисига айланди. Яҳудий ва фарзий сифатида, Павлус манфур бутпарастларга, Худонинг танлаб олган халқи билан солиштирганда, иккинчи поғанадаги одамларига тепадан пастга қарагандай боқарди. Дамашқ йўлида содир бўлган ҳодиса уни, ҳаётининг мақсади маъжусийларга ёрдам беришдан иборат бўлган Шоулни, содиқ ҳаворийга айлантирди. Унга намоён бўлган Масиҳда, Павлус барча халқларнинг Нажоткорини кўрди. Вазифаси қатъий иудаизмни сақлашдан иборат бўлган тақводор фарзийдан, Павлус олдинлари унинг ашаддий душмани бўлган ва унга қарши чиққан, масиҳийлик деб аталмиш янги, кескин сектанинг, яъни Худонинг Ўғли Исонинг тарғиботчисига айланди. Ундаги ўзгариш шу қадар сезиларли эдики, у ҳақида «эшитганлар ҳайратда қолиб: “Қуддусда бу исмни айтганларни қириб ташлаган, кишанлаб олий руҳонийларга олиб бориш учун бу ерга келган унинг ўзи эмасми?” – деб айтишарди. Шоул эса тобора нуфузини ошириб борарди. Исонинг Масиҳлигига доир ишонарли далилларни олға суриб, Дамашқда яшаган яҳудийларни довдиратиб қўярди» (Ҳаворийлар 9:21-22).

Тарихчи Филип Шафф шундай дейди:

Павлуснинг имон келтириши – унинг шахсий тарихидаги нафақат кескин ўзгариш, балки ҳаворийлар жамоати тарихида янги муҳим даврнинг бошланиши бўлди, шу жумладан, бутун инсоният тарихида ҳам. Бу Эллигинчилар мўъжизасидан сўнг энг самарали ҳодиса бўлган ва масиҳийликнинг умумий ғалабасини таъминлаб берган.143

Хьюстон университетида тушлик қилаётганимда, мен бир талаба билан ёнма-ён ўтирдим. Биз масиҳийликни муҳокама қилаётган эдик ва у, бизда масиҳийликни ҳақиқий эканига ва Масиҳнинг мавжудлигига тарихий исботлар йўқ, деб айтиб қолди. Талаба нега бундай ўйлашини мен ундан қизиқиб сўрадим. У тарихни ўқиган, унинг китобларидан бири Рим тарихига бағишланган бўлиб, китобда ҳаворий Павлус ва масиҳийликка бағишланган алоҳида боб бўлган. Талаба Тарслик Шоулнинг ҳаётини тасвирлаш билан бошланган ва ҳаворий Павлуснинг ҳаётини тасвирлаш билан тугатилган бобни яхшилаб ўқиб чиққан. Китобда айтилишича, бу икки давр оралиғида нима юз бергани ва бунчалик тез ўзгаришга нима сабабчи бўлгани номаълум. Мен Ҳаворийлар Фаолияти китобини очдим ва Павлусга тирилган Исо қандай намоён бўлганини унга тушунтирдим. Павлуснинг кескин ўзгаришига бу мантиқан энг тўғри изоҳ эканини талаба тушунди. Бу ёшгина йигит учун ушбу бошқотирманинг етишмаган лавҳаси ўз ўрнини эгаллади. Сал кейинроқ талаба йигит масиҳийликни қабул қилди.

Квинс Илоҳиёт колледжининг собиқ директори Элиас Эндрюс шундай тушунтиради:

Кўпчилик “фарзийларнинг фарзийсини” бундай кескин ўзгариши, у имон келтирган масиҳийлик эътиқодининг ҳақиқий ва кучли эканига, шунингдек, Масиҳ Шахсиятининг бебаҳолиги ва ноёб мавқега эгалигининг энг ишончли далилидир, деб ҳисоблайдилар.144

Абердин университетининг профессори Арчибальд Макбрайт Павлус ҳақида шундай ёзади: “Унинг эришган муваффақиятлари солиштирилганда... Искандар ва Наполеоннинг эришган зафарлари арзимасдай бўлиб, хиралашиб кўринади”.145 Илк жамоат олими Климент Александрийски: Павлус “етти марта занжирбанд қилинган; ҳам Шарқ, ҳам Ғарбда Хушхабарни тарғиб қилган; Ғарб чегараларигача борган ва ҳукмдорларнинг зулмидан азоб чекиб ўлган” дейди.146

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Павлус, ўз даврининг ниҳоятда машҳуркишиси бўлган – одамлар уни яхши билишарди. Агар бугунги кунда машҳур бўлган бирор бир одам масиҳийликни қабул қилиб имон келтирса, одамлар бунга қандай муносабат билдирадилар? Машҳур масиҳийлар ўз ҳаётлари  тарзи учун жавобгар бўладиларми?

Тирилган Исо уни ниҳоятда ўзгартириб юборгани ҳақида Павлус қайта-қайта гапиради. Масиҳнинг ўликлар ичидан тирилганига Павлус шунчалик ишонган эдики, ўз ишончи учун у ҳам азоб-уқубат тортиб ўлди.

Оксфорддан икки ўқимишли дўст, ёзувчи Джилберт Уэст ва давлат арбоби лорд Джордж Литтлтон масиҳий эътиқод асосига путур етказмоқчи бўлишди. Уэст тирилиш мумкин эмаслигини, Литтлтон эса – Тарслик Шоул масиҳийликни қабул қилмаганлигини исботламоқчи бўлдилар. Иккаласи ҳам, аксинча хулосалар чиқардилар ва Исонинг содиқ издошларига айландилар. Лорд Литтлтон шундай ёзади: “Муқаддас Павлуснинг ўзгариши ва ҳаворийликни қабул қилишининг ўзи, агар диққат билан ўрганилиб чиқилса, масиҳийлик – илоҳий ваҳий эканининг яққол исботи бўлиб хизмат қилади”.147 У қуйидагича хулосага келади: агар Павлуснинг йигирма беш йиллик азоб-уқубати ва Исога қилган хизмати ҳақиқат бўлса, демак, унинг масиҳийликни қабул қилгани ҳам рост бўлади, чунки унинг барча қилган ишлари бирданига ўзгаришдан бошланди. Агар масиҳийликни қабул қилгани ҳақиқат бўлса, демак, Исо Масиҳ ҳам ўлиб тирилган, чунки Павлус ўзининг ким бўлганини ва нималар қилганини, айнан тирилган Масиҳни кўргани туфайли юз берганини унинг ўзи тушунтиради.


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак