Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 2 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (2-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


2-боб  Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

МУҚАДДАС КИТОБ ВА МАСИҲИЙЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН

кашфиётларимдан кейин бироз вақт ўтгач, мен Лондон бўйлаб таксида кетаётиб, Исо ҳақида ҳайдовчига нимадир дедим. У шу заҳотиёқ жавоб қилди:

-Мен дин ҳақида, айниқса Исо Масиҳ ҳақида гаплашишни асло ёқтирмайман.

Ўз вақтида мен ҳам шундай жавоб берганимни таъкидлаб ўтишим лозим. Ўшанда ёшгина масиҳий қиздан, Исо Масиҳ унинг ҳаётини ўзгартирганини эшитганимда, мен ҳам қизнинг айтган гапларига худди шундай муносабат билдирганман. Менимча, Масиҳ исмининг ўзи, одамларни ҳаяжонга солаётганга ўхшайди. Бу исм уларни хижолатга қўяди, ранжитади, мавзуни ўзгартириш истагини уйғотади. Сиз бемалол Худо ҳақида гапиришингиз мумкин, бундан ҳеч ким асабийлашмайди, бироқ Исо исмини тилга олиб кўринг-чи, одамлар шу заҳотиёқ гапни қисқа қилиб, нуқта қўйишни хоҳлаб қоладилар. Нима учун одамлар, Исо исмидан фарқли ўлароқ, Будда, Муҳаммад ёки Конфуций исмини эшитганларида, чўчиб кетмайдилар ёки хавотирга тушмайдилар?

Ўйлашимча, гап шундаки, бу диний пешволар ўзларини худо деб атамаганлар. Исо ва уларнинг ўртасидаги катта фарқ айнан шундадир. Исони билган одамлар, Носира шаҳридан келган бу оддий бир дурадгор Ўзи ҳақида ажабтовур гапларни айтаётганини зудлик билан тушуниб олаганлар. Исо Ўзини шунчаки пайғамбар ёки устоз, деб атамагани ҳаммага тушунарли эди. У Илоҳийликка даъвогарлик қилаётгани аниқ эди. У Ўзини қутқарилишга бўлган ягона Йўл ва гуноҳлар кечирилишининг ягона Манбаси, деб тасвирларди, - лекин фақат Худо бунга даъвогар эканини одамлар билишарди.

Кўплаб одамлар учун Исонинг, У – Худонинг Ўғли эканлигини таъкидлаши, бугунги кунда ҳам ниҳоятда қатъий баёнот бўлиб кўринади. Бизнинг плюралистик (ҳақиқат ягона эмас, балки кўплаб ҳақ йўллар бор деб биладиган сохта таълимот) жамияти учун бу жуда тор тушунча бўлиб кўринади ва унда гўёки диний фанатизм руҳи мавжуддай. Бизнинг бунга ишонгимиз келмайди. Аммо гап биз нимага ишонишни хоҳлашимизда эмас, балки Исо Ўзини Ким деб аташида. Унинг қилган баёнотлари ҳақиқатми? Университетдаги биродарларимнинг қилган таклифига рози бўлганимда, мен айнан шуларни аниқлашни мақсад қилиб қўйгандим.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Исо Ўзини Худонинг Ўғли, деб атади. Нимага кўплаб одамлар учун бу муаммо бўлиб кўринади? Нега Исо ҳақидаги гаплар,  Худо ҳақидаги гапларга, қараганда, одамларни кўпроқ ташвишга солади?     

Исо Масиҳ баёнотларининг қай даражада ишончли эканини аниқлаш учун, мен Янги Аҳд ҳужжатлари ҳақидаги маълумотларни йиғиб, манбаларни ўргана бошладим. Энг аввало “Масиҳнинг Илоҳийлиги” иборасини тахлил қилиб чиқдим, чунки мен олдимга қуйидагича мақсадни қўйгандим: Исо Масиҳ – Худо, деган ибора нимага асосланган. Рочестер руҳий семинариясининг собиқ президенти Огастас Х. Стронг ўзининг “Систематик илоҳиёт” китобида Худога, “чек-чегараси йўқ ва мукаммал Руҳ, Унда барча борлиқ ўз ибтидосига эга, шунингдек, ўзининг мавжудлигини Унда ушлаб туради ва Унда барҳам топади”, деб таъриф беради.1 Худога бундай таъриф бериш нафақат масиҳийларга, балки барча атеистларга, шу жумладан, мусулмон ва яҳудийларга ҳам маъқул келади. Теизмнинг, Худо – бу Шахсдир, У оламни пайдо қилишни ўйлаб топди ва яратди, деб ўргатади. Ҳозирги вақтда Худо оламни асраб келмоқда ва уни бошқармоқда. Аммо масиҳий теизмда бу таърифга яна бир жиҳат қўшилади: Худо Насролик Исо қиёфасида намоён бўлади.

“Исо” исми “Яҳва-Қутқарувчи”, ёки “Раббий қўтқаради” маъносини англатади. “Масиҳ” унвони эса юнончадан келиб чиққан ва “Масиҳ” яъни “мойланган” демакдир.

Исо Масиҳ – исм ҳам, шариф ҳам эмас, аслида бу ном ва унвон. “Исо” исми юнонча Jeshua, Ёшуъа исмининг бир формасидан келиб чиққан бўлиб, у “Яҳве-Қутқарувчи”, ёки “Раббий қутқаради” маъносини англатади. “Масиҳ” унвони эса юнончадан келиб чиққан ва маъноси “Масиҳ” (ибронийча Mashiach, қаранг: Дониёр 9:26), яъни “мойланган” демакдир. “Масиҳ” унвони иккита мансабни – подшоҳ ва руҳонийни билдиради. Бошқача сўзлар билан айтганда, Исо – Эски Аҳд башоратларида ваъда қилинган улуғ Нажоткор ва Шоҳдир. Бундай нуқтаи назар Исонинг Шахси ва масиҳийликнинг асл маъносини тўғри тушуниш учун ниҳоятда муҳим маълумот. 

Янги Аҳдда Масиҳ – Худо экани аниқ айтилган. Исо ҳақида сўз кетган оятларнинг кўп қисми фақат Худога тааллуқли бўлиши мумкин. Масалан, баъзи бир жойларда Исо тўғридан-тўғри Худо деб аталган: “...буюк  Худо ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг улуғворлик билан осмондан тушиб зоҳир бўлишига ва муборак умидимиз амалга ошишига кўз тикиб юрибмиз” (Тит. 2:13; шунингдек қаранг: Юҳ. 1:1; Рим. 9:5; Ибр. 1:8; 1 Юҳ. 5:20-21). Муқаддас Ёзувларда фақат Худога хос бўлган хусусият ва таърифлар Исога нисбатан қўлланилади. Исо азалдан Худо ҳузурида бўлгани (қаранг: Юҳ. 1:2; 8:58; 17:5,24;); ҳар ерда У ҳозир-у нозир (Мат. 18:20; 28:20 га қаранг); У ҳамма нарсадан хабардор (Мат. 17:22-27; Юҳ. 4:16-18; 6:64 га қаранг); У ҳар нарсага қодир (қаранг: 8:26-27; Лк. 4:38-41; 7:14-15; 8:24-25; Ваҳ. 1:8); У абадий ҳаётга эга (қаранг: 1 Юҳ. 5:11-12, 20) экани айтилган.

Муқаддас Ёзувларда фақа Худога хос бўлган хусусият ва таърифлар Исога нисбатан қўлланилади. Исо фақат Худога кўрсатилиши лозим бўлган иззат-ҳурматга ва саждага эга бўлди.

Исо фақат Худога кўрсатилиши лозим бўлган иззат-ҳурматга ва саждага эга бўлди. Исо иблис билан бахслашаётганда, унга деди: “Тавротда: Эганг Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл, деб ёзилган” (Матто 4:10). У Худо каби саждаларни қабул қиларди (қаранг: Мат. 14:33; 28:9), баъзида эса Худога ўхшаб Унга сажда қилишларини Исонинг Ўзи талаб қиларди (қаранг: Юҳ. 5:23; Ибр. 1:6; Ваҳ. 5:8-14). Исонинг илк шогирдларидан кўпчилиги имонли яҳудийлар бўлиб, улар ягона ҳақиқий Худога эътиқод қилишар эди. Улар суяк-суякларигача монотеист (Ягона Худога ишониш) бўлганлар, бироқ кейинги мисоллардан кўриниб турибдики, улар Исони Худо тимсолида тан олишган.

Ҳаворий Павлус пухта раввинистик таълимотга эга бўлган, аслида, у бундай таълимотга асосланган ҳолда Исога Илоҳийликни раво кўрмаслиги, Носира шаҳридан чиққан одамга сажда қилмаслиги ва Уни Раббий деб атамаслиги лозим эди. Аммо Павлус айнан шундай қилди. У Исони Раббий деб тан олди ва деди: “Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз Қони эвазига сотиб олган” (Ҳаворийлар 20:28).

Исо Ўз шогирдларидан, сизларнинг фикрингизча, Мен Кимман, деб сўраганида, Симун Пётъор жавоб бериб деди: “Сен барҳаёт Худонинг Ўғли – Масиҳсан!” (Матто 16:16). Пётъорнинг айтган гапларига ва Исони Масиҳ сифатида тан олишига У қаршилик қилмади, аксинча, Исо бу сўзларни ҳақиқат деб тан олиб, уларнинг келиб чиқиш манбасини кўрсатди ва Пётъорга жавобан деди: “Сен бахтиёрсан, эй Юнус ўғли Симун! Бу сирни сенга қон ва тана эмас, балки осмондаги Отам сенга очиб берди” (Матто 16:17).

Исонинг яқин дўсти Марта Унга деди: “Ҳа, Раббим! Сен оламга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғлисан, деб ишонаман” (Юҳанно 11:27). Натанъил Носира шаҳридан бирон бир яхшилик чиқмаслигига ишонган бўлса-да, аммо Исони Худонинг Ўғли сифатида тан олди ва деди: “Устоз, Сен Худонинг Ўғлисан, Сен Исроилнинг Подшоҳисан!” (Юҳанно 1:49). Масиҳийликдаги биринчи Масиҳ учун азобланган Стефан, тошбўрон қилишаётганида, ибодат қилиб, баланд овоз билан хитоб қилди: “Ё Раббим Исо, руҳимни қабул қилгин!” (Ҳаворийлар 7:59). Ибронийларга мактубнинг муаллифи Масиҳни Худо деб атаб, дейди: “Ўғилга эса бундай дейилган: Эй Худо, Сенинг тахтинг доимий ва абадийдир” (Ибронийларга 1:8).

Бизда Исонинг ўн икки шогирдидан бири бўлган Тўманинг ҳам гувоҳлиги бор. Тўмани кўпинча “ишончсиз”, деб ҳам аташади (эҳтимол, у талаба бўлгандир). Бошқа шогирдлар унга Раббийни кўрдик, деб айтишганида, Тўма шундай деди: “Мен Унинг қўлларидаги мих чандиқларини кўрмагунимча, Унинг мих чандиқларига ўз бармоғимни тегизмагунимча, қўлимни Унинг биқинига қўймагунимча, ишонмайман” (Юҳанно 20:25). Мен уни тушунаман. Тўма шундай демоқчи бўлган: “Менга қулоқ солинглар, ҳар куни ҳам кимдир ўликдан тирилиб, Ўзини танада келган Худо деб атайвермайди. Агар сиз мени бу гапларга ишонишимни истасангиз, бу ҳолда менга далил-исботлар келтиринг”. Тўма бошқа шогирдларга Исо Масиҳ борасидаги ўзининг шубҳаланишлари ҳақида айтганидан саккиз кун ўтгач, шогирдлар яна тўпланиб, эшикни қулф билан беркитиб ўтирганларида, “Исо келди ва ўрталарида туриб деди: сизларга тинчлик бўлсин! Кейин Тўмага қараб деди: бармоғингни бу ёққа текиз! Менинг қўлларимни кўр, қўлингни чўзиб биқинимга қўй ва имонсиз бўлма, ишон! Тўма Исога деди: эй, менинг Раббим ва Худойим! Исо унга шундай деди: сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай бахтлидирлар!” (Юҳанно 20:26-29). Исо Тўма Уни Худо деб тан олганига қарши бўлмади. Тўма кўрмай туриб эмас, кўриб ишонганлиги учун, Исо унга танбеҳ берди.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Исо Масиҳга нисбатан бўлган ўз муносабатингизни сиз кўпроқ кимнинг муносабатига ўхшатасиз: (ҳар доим ишонувчи) Мартаникигами, (шубҳаланган) Тўманикигами ёки (беадаб) Натанъилникигами?

Зеро, Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақидаги бу барча баёнотлар Унинг Ўзидан эмас, бошқа одамлардан келиб чиқмоқда деб, шу ерда танқидчилар менга эътироз билдиришлари мумкин. Масиҳ даврида яшаган одамлар, ҳозирда бизга ўхшаб, У ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлганлар. Шуни таъкидлаш керакки, одамларнинг ўзлари Исога Илоҳийликни рўкач қилганлар, лекин Исонинг Ўзи Илоҳийликка даъвогарлик қилмаган.

Бироқ, агар биз Янги Аҳдни синчиклаб ўрганадиган бўлсак, Масиҳнинг Ўзи ҳам шундай баёнотлар қилганининг гувоҳи бўламиз. Бундай ҳолатлар кўп учрайди, уларнинг аҳамияти асло шубҳа туғдирмайди. Бир тадбиркор, Исо Масиҳ Ўзини Худо деб айтганини билиш учун, Муқаддас Ёзувни ўрганиб чиқди ва шундай хулосага келди: “Муқаддас Китобни ўқиб чиқиб, Масиҳ Ўзини Худо деб атаган, деган хулосага келмаслик, бу – ёруғ ва равшан куни кўчада турган одам, қуёшни кўрмаяпман, дейиши билан баробардир”.

Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабарда биз Исо ва бир гуруҳ яҳудийлар ўртасидаги баҳс ҳақида ўқиймиз. Исо дам олиш куни бир шолни соғайтирган эди, бахс айнан мана шундан келиб чиқди. (Яҳудийларга дам олиш кунлари ишлаш таъқиқланган эди.) “Яҳудий мансабдорлар эса, дам олиш кунида Исо бундай ишлар қилиб юрибди, деб Исонинг жонига қасд қилиш мақсадида, Уни қувғин қила бошладилар. Аммо Исо уларга шундай деди: Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман, деди. Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга яна кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У дам олиш кунини бузибгина қолмай, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди” (Юҳанно 5:16-18).

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Нима учун Исо дам олиш куни шифо берганида яҳудийлар дин етакчилариУни қувғин қила бошладилар, сиз нима деб ўйлайсиз? У бу ишни дам олиш кунида қилгани учунми ёки бошқа бир сабаб борми?

Сиз шундай деб эътироз билдиришингиз мумкин: “Қулоқ солинг, Джош, мен ҳали бирор бир далил-исбот кўрмадим. Исо Худони Ўзининг Отаси, деб атайди. Хўш, нима бўпти? Ҳамма масиҳийлар Худони ўзларининг Оталари деб атайдилар, аммо бу - улар Худонинг унвонига талабгорлар, деган гап эмас-ку. Аммо Исо давридаги яҳудийлар, бизнинг назаримиздан четда қолаётган Унинг сўзлари маъносини тушунганлар. Биз бирор бир ҳужжатни ўрганаётганимизда, биз тилни, маданиятни ва айниқса, бу ҳужжат қандай одамга ёки кимларга қарата айтилганини инобатга олишимиз керак. Айни пайтда гап яҳудийлар маданияти ҳақида кетяпти, бу сўзлар эса яҳудийларнинг диний етакчиларига қаратилган эди. Исонинг сўзларида чиндан ҳам норозилик ва ғазаб келтириб чиқарадиган нимадир бор эди. “Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга яна кўпроқ қилишди. Чунки У дам олиш кунини бузибгина қолмай, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди” (Юҳанно 5:18). Исонинг сўзларидаги нима бунчалик адоватни келтириб чиқарди? Келинг, ушбу парчани батафсил кўриб чиқайлик ва 2000 йил олдин яҳудийларнинг маданияти шароитида яҳудийлар Исонинг сўзларини қандай тушунганларини ўйлаб кўрайлик.

Сиз шундай дейишингиз мумкин:

“Исо Худони Ўзининг Отаси, деб атади. Хўш, нима бўпти? Бошқа масиҳийлар Худони ўзларининг Оталари деб атайдилар, аммо бу – улар Худонинг унвонига талабгор, деган гап эмас-ку”.

Ҳамма гап шундаки, Исо “бизнинг Отамиз” деб эмас, балки “Менинг Отам”, деб айтди. Яҳудийларнинг тили қонун-қоидасига кўра, Исонинг гапи, У Ўзини Худо билан тенглаштиришга даъвогарлик қилаётганини англатарди. Яҳудийлар Худони “Менинг Отам”, деб айтмаганлар. Мабодо шундай дейишган тақдирда ҳам, улар албатта, “Самовий” сўзини қўшиб қўйган бўлар эдилар. Аммо Исо “Самовий” сўзини қўшмади. Бу билан У барча яҳудийларга мутлақо тушунарли қилиб, Худони “Менинг Отам”, деб айтди.

Қолаверса, уларнинг кўз олдида энг ёмони – бу Исонинг қуйидагича сўзлари эди: “Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман”. Ушбу сўзлар орқали Исо Ўзининг фаолиятини Худонинг фаолияти билан бир қаторга қўйди. Бу эса - Исо Худонинг Ўғли унвонига даъвогарлик қилаётганини тасдиқлар эди. Ўз навбатида, бунинг натижасида яҳудий дин арбобларининг Исога бўлган адовати янада кучайди. Олдинига дин етакчилари Исони қувғин қилган бўлсалар, бу сўзлардан сўнг Уни ўлдиришга ҳаракат қилдилар.

Исо нафақат Худо билан Ўз Отаси каби тенг ҳуқуқликка даъвогарлик қилган, балки У Ота билан бир бутун эканлигини тасдиқлаган. Қуддусда Маъбадни Янгилаш байрами қутланаётганда, баъзи бир яҳудий дин арбоблари Исонинг олдига келиб Ундан сўрадилар: “Сен чиндан ҳам Масиҳмисан?” Исо уларга жавоб берди ва Ўз нутқини қуйидаги сўзлар билан тугатди: “Мен ва Отам – бирмиз” (Юҳанно 10:30). “Шунда яҳудий дин арбоблари яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлиб, тош ола бошладилар. Исо улардан сўради: Мен сизларга Отам номидан кўп хайрли ишлар кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар?” (Юҳанно 10:31-32).

Нима учун яҳудийлар Исонинг, У Отаси билан бир экани ҳақидаги гапларига бунчалик жўшиб таъсирланиб кетганларига сизлар ажабланишларинг мумкин. Бу гапнинг юнон тилида тузилиши, юқоридаги саволга жавоб беради. Ўз даврида юнон тилининг энг зўр билимдони А.Т. Робертсон ёзган эди, “бир” сўзи юнон тилида средний роддадир, шундай қилиб, бу ўринда гап шахснинг ёки мақсаднинг битталиги тўғрисида кетмаяпти, балки “борлиқ ёки табиатнинг” ягоналиги тўғрисида кетяпти. Робертсон шунингдек, қуйидагиларни қўшимча қилади: “Бу узил-кесил ва қатъий даъво – Масиҳнинг Ота ва Унинг Ўзи (Ўғил) билан ўртадаги ўзгача муносабатларга даъво қилишининг энг чўққиси эди. Бундай даъво фарзийларда бошқариб бўлмас ғазабни келтириб чиқарди”.2

Ушбу иборада, яҳудийлар Исонинг Илоҳийликка бўлган арзини аниқ ва равон эшитганлари кўриниб турибди. Мелбурндаги Ридли колледжининг собиқ директори Леон Моррис шундай ёзади:

Яҳудийлар Исонинг сўзларини куфрлик, деб баҳоладилар ва Уни куфрликда айблаб ҳукм қилмоқчи бўлдилар. Қонунда ёзилишича, куфрликка йўл қўйган кимса тошбўрон қилиниши даркор (қаранг: Лев. 24:16). Аммо бу дин арбоблари қонунга кўра иш кўрмоқчи эмасдилар. Ҳукумат бирор бир чорани кўриши учун улар айбловга тайёргарлик кўрмадилар. Ғазабланган яҳудийлар бир вақтнинг ўзида ҳам ҳакам, ҳам жаллод бўлмоқчи эдилар.3

Яҳудийлар Исони “куфрлиги” учун тошбўрон қилмоқчи эдилар, бу эса - Исо Ўзини Худо деб атаганини аниқ тушуниб етганларидан дарак беради. Аммо шу ерда биз бир савол бермоқчимиз: нима учун улар тўхтаб, Исонинг сўзлари ҳақиқат бўлиши мумкинми, деб обдон ўйлаб кўрмадилар?

Исо мунтазам равишда, У Худо билан борлиқ ва табиатда ягона эканини гапириб келган. У қатъий равишда шундай дейди: “Сизлар на Мени, на Отамни танийсизлар. Агар Мени таниганингизда, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар” (Юҳанно 8:19). “Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади” (Юҳанно 12:45). “Мендан нафратланган Отамдан ҳам нафратланган бўлади” (Юҳанно 15:23). “Токи ҳамма Отани қандай ҳурмат қилса, Ўғлини ҳам шундай ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади” (Юҳанно 5:23). Келтирилган парчалардан шу нарса кўриниб турибдики, Исо Ўзини шунчаки одам деб ҳисобламаган; У Худо билан тенг эканлигини билдирган. Ким Исони шунчаки Худога яқин бўлган ёки Уни яхши билган, деб ҳисобласа, қуйидаги сўзлар устида жиддий мулоҳаза юритиб кўриши даркор: “Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади”.

Сиз нима деб ўйласиз?

Яҳудийлар Исони куфрлиги учун тошбўрон қилмоқчи эдилар. Улар Исонинг сўзларига ишонмаганлари учун ўзларини айбдор деб ҳис этдиларми? Ёки яҳудийлар Унинг машҳурлигига ҳасад қилдиларми?

Ғарбий Виргиния университетларининг бирида адабиёт дарсида маъруза ўқиётганимда, бир профессор менинг гапимни бўлди ва Исо Ўзини Худо деб атаган ягона Хушхабар – бу Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабар бўлиб, у энг охирида ёзилган, деди. Сўнгра, аслида қадимда ёзилган Хушхабарда, яъни Марк баён этган муқаддас Хушхабарда Исо бирор марта ҳам Ўзини Худо деб атамаган, дея қўшимча қилди. Бу профессорнинг ўзи Марк баён этган Хушхабарни диққат билан ўқимаган.

Профессорга жавобан мен Марк баён этган Хушхабардан бир парча келтирдим. Ушбу парчада Исо гуноҳларни кечиришга қодир эканини айтади. “Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: болам, гуноҳларинг кечирилди, деди” (Марк 2:5; яна қаранг: Луқо 7:48-50). Яҳудийлар илоҳиётига кўра, фақатгина Худо бундай дейиши мумкин эди; Ишаёда 43:25 гуноҳларни кечириш ҳуқуқига фақатгина Худо эга, деб айтилган. Исо шолнинг гуноҳларини кечираётганини баъзи уламолар эшитиб қолдилар ва Ундан ғазабландилар: “Нега У бундай шаккоклик қиляпти? Гуноҳларни ёлғиз Худодан бошқа ким ҳам кечира олади?” (Марк 2:7). Исо шунда уламоларнинг мулоҳазаларини руҳан пайқаб, улардан сўради: “Нима осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми, ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр”, деб айтишми?”

Ким Исони шунчаки Худога яқин бўлган ёки Уни яхши билган, деб ҳисобласа, қуйидаги сўзлар устида жиддий мулоҳаза юритиб кўриши даркор: “Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади”. 

“Виклиф Муқаддас Китоб шарҳи”га кўра, бу -

жавоб бериб бўлмайдиган савол. Бу иккала жумлани ҳам айтиш бир хил осон; аммо унисини ҳам, бунисини ҳам бажариш учун илоҳий куч зарур. Албатта, сири фош бўлиб қолишини истамаган қаллоб, биринчиси осонроқ, деб ҳисоблайди. Исо шолни соғайтирганининг сабаби, Унда зарур бўлган ҳокимият борлигини ҳамма билиб олиши эди.4

Ва уламолар Исони шаккокликда айбладилар. Даллас Руҳий семинариясининг асосчиси ва биринчи президенти Льюис Сперри Чэфер шундай ёзади:

Бу ер-у заминда ҳеч бир инсон гуноҳларни кечириш ҳуқуқига ёки ҳокимиятига эга эмас. Биз ҳаммамиз кимга қарши гуноҳ қилган бўлсак, фақат Ўша Зотдан ташқари бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди. Масиҳ гуноҳларни кечираётганда, У шундай қилган ҳам, У ноинсоний ҳуқуқлардан фойдаланган. Зеро Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмас экан, демак, гуноҳларни кечирувчи Масиҳ ҳақиқатдан ҳам Худо эканини англатади.5

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сиз нима деб ўйласиз, нима учун Исо ушбу ҳолатда шолга: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр”, деб эмас, балки: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтди?

Маълум бир вақт мен гуноҳларни кечириш тушунчаси устида мулоҳазалар юритдим, аммо бу тушунча мен учун жумбоқлигича қолаверди. Кунларнинг бирида фалсафа дарсида, Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, мен Марк баён этган Муқаддас Хушхабардаги 2:5 дан парча келтирдим. Тингловчилардан бири, Масиҳнинг гуноҳларни кечириши асло Унинг Илоҳийлигидан дарак бермайди, деб менга эътироз билдирди. Тингловчининг фикрига кўра, Масиҳ одамларнинг гуноҳларини кечириши мумкин, лекин У Худо билан тенг бўлишга ҳеч даъвогарлик қилмаган экан. Одамлар ҳар доим бир-бирларини кечирадилар. Бу одамнинг сўзларини ўйлар эканман, мен тўсатдан саволга жавоб ҳам топдим. Масиҳ Ўзини шундай тутишига нима учун уламолар бунчалик таъсирланганини мен тушундим. Тўғри, агар бир одам иккинчисига қарши гуноҳ қилган бўлса, иккинчиси: “Мен сени кечирдим”, дейиши мумкин. Агар сиз менга қарши гуноҳ қилган бўлсангиз, мен сизни кечиришга ҳаққим бор. Мабодо сиз бошқа одамга қарши гуноҳ қилган бўлсангиз, сизни кечиришга менинг асло ҳаққим йўқ. Шу сингари, шол одам ҳеч қачон инсон қиёфасидаги Исога қарши гуноҳ қилмаган, улар олдин ҳаттоки ҳеч учрашмаган ҳам. Шол одам Худога қарши гуноҳ қилган. Кейин эса Исо келади ва Ўз ҳокимиятига кўра: “Сенинг гуноҳларинг кечирилди”, деди. Тўғри, бизга қарши қилинган гуноҳларни биз кечиришимиз мумкин, аммо Худога қарши қилинган гуноҳларни Худонинг Ўзидан бошқа ҳеч бир кимса кечирмайди, кечира олмайди ҳам. Исо эса бунга даъвогарлик қилган.

Сиз нима деб ўйласиз?

Худога қарши қилинган гуноҳларни Худонинг Ўзидан бошқа ҳеч бир кимса кечирмайди, кечира олмайди ҳам. Сиз шу фикрга қўшиласизми?

Яҳудийлар Носира шаҳридан келган дурадгорнинг дадиллик билан қилган даъвосига бунчалик шиддатли муносабатда бўлганлари, ажаб эмас. Гуноҳларни кечириши мумкинлиги ҳақидаги Исонинг баёноти фақат Худога хос бўлган ҳуқуққа даъвогарлик қилиш эди.

Бизга қарши қилинган гуноҳларни биз кечиришимиз мумкин, аммо Худога қарши қилинган гуноҳларни Худонинг Ўзидан бошқа ҳеч бир кимса кечира олмайди. Исо эса бунга даъвогарлик қилди.    

Исо Ўзини Худонинг Ўғли, деб атаган яна бир вазият – бу Унинг ҳукм қилинишидир (қаранг: Марк 14:60-64). Исо яҳудийларнинг Олий Кенгаши олдида Ўзининг Илоҳийлиги ҳақида бир нечта аниқ маълумотлар келтирди. “Бундан кейин бош олий руҳоний ўртага чиқиб Исодан сўради: Сен нега ҳеч жавоб қайтармаяпсан? Уларнинг Сенга қўйган айбларига нима дейсан? Исо эса индамади, жавоб қайтармади. Бош олий руҳоний яна Ундан сўради: Муборак Худонинг Ўғли – Масиҳ Сенмисан? Исо деди: Мен Ўшаман ва сиз Инсон Ўғлини қодир Тангрининг ўнг томонида ўтириб, осмон булутлари билан келаётганини кўрасизлар” (Марк 14:60-62).

Олдинига Исо жавоб беришни хоҳламади, шунинг учун ҳам қасам ичишга Уни мажбур қилдилар. Исо жавоб қайтаришга мажбур бўлди (ва У шундай қилганидан мен хурсандман!). “Муборак Худонинг Ўғли – Масиҳ Сенмисан?” деган саволга, У ижобий жавоб берди.

Исонинг “Инсон Ўғли”, “осмон булутлари билан келаётгани” ҳақида эслаш Дониёр 7:13-14 да ёзилганига нисбатан ишора эди:

Мен тундаги ваҳийларимда, мана само булутлари билан келаётган инсон ўғлидек бир зотни кўрдим. У кунлари билан қадимги Бўлганнинг олдига етиб борди ва Унинг ёнига олиб келтирилди. Ўшанда барча халқлар, қабилалар ва миллатлар Унга хизмат қилишлари учун Унга ҳокимият, шон-шухрат ва подшоҳлик берилди. Унинг ҳукмронлиги – мангу, ҳеч ўтиб кетмайдиган ҳукмронликдир; Унинг подшоҳлиги абадий бузилмайди.

Кенг тарқалган хато фикрларга қарамасдан, “Инсон Ўғли” ибораси Исонинг инсоний табиати ҳақида эмас, балки Унинг Илоҳийлиги ҳақида гапиради. Исо Ўзини Инсон Ўғли, деб атаганда, У Ўзининг Илоҳийлиги тўғрисида гапирган. “Исога Унинг ўрнини беринглар” номли китобда, Роб Боумен ва Эд Коможевскилар бу ҳолат Дониёрнинг кўрган ваҳийига қай тарзда дахлдор бўлганини тушунтирадилар:

Дониёрнинг тунда кўрган ваҳийида, инсон қиёфасида келаётган шахс ҳукмронлик ҳокимиятига эга ва абадий шоҳликни бошқариб келмоқда. Бу ерда фонийлик ва тобелик ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Осмон булутларида келаётган шахсни тасвирлаш, шунингдек, унинг Илоҳийлигини кўрсатади, чунки Эски Аҳднинг бошқа оятларида осмон булутларида юрган сиймо фақат илоҳий шахсларни тасвирлашда қўлланилади.6

Шундай қилиб, Дониёр Китобининг 7-боб 13-оятини далил сифатида кўрсатиб, Исо Ўзини осмон булутларида келадиган сиймо эканини айтади ва Илоҳийликка даъво қилади, Худонинг ўнг томонида ўтириб олиб, бутун инсоният устидан абадий ҳукмронлик қилишини таъкидлайди. Табиийки, яҳудий олий руҳонийлар бундан ниҳоятда ғазабландилар: Исо Ўзини Худо деб атаб, шаккоклик қилди! Исо Ўзини Худо  деб англаши кўриниб турибди.

Масиҳ гувоҳликларининг таҳлили У Ўзини қуйидагича деб атаганини кўрсатади: 1) Барҳаёт Худонинг Ўғли; 2) Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирадиган ва 3) Осмон булутлари билан келаётган Инсон Ўғли. Бу баёнатларнинг ҳар бири Масиҳга тааллуқли экани кўриниб турибди. Бу учаласи бирлашишидан келиб чиқадиган таассурот жуда муҳим аҳамият касб этади. Яҳудийларнинг Олий Кенгаши учала ҳолатни тушунгач, бош олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб, деди: “Бизга яна гувоҳларнинг нима кераги бор?” (Марк 14:63). Улар ҳаммасини Исонинг Ўзидан эшитдилар. Исо Ўзини Ўзи ҳукм қилди.

Скотланд-Ярдда жиноий тергов бўлимини бошқарган жаноб Роберт Андерсон шундай дейди:

Бирор бир гувоҳлик душманларча муносабатдан кучлироқ таъсир қилмайди ва ишонтирмайди ва Раббийнинг Илоҳийликка даъвогарлик қилишининг далили, шубҳасиз, Унинг душманларининг ҳаракатларидан яққол кўриниб турибди. Биз, яҳудийлар жоҳил ваҳший бўлмаган, аксинча, улар ўқимишли ва имон-эътиқодли халқ бўлганини унутмаслигимиз керак; мана шу айбловга асосланиб, ҳеч бир қаршиликсиз, олий руҳоний Исони ўлимга ҳукм қилади, - модомики, яҳудийларнинг Олий Кенгаши буюк эътиқодли инсонлардан ташкил топган, шу жумладан, уларнинг орасида I асрнинг атоқли яҳудий файласуфи Гамалил ва унинг машҳур шогирди, Тирсадан келган Шоул сингарилар бўлган.7

Шундай қилиб, Исо Ўзи ҳақида айнан нимани тасдиқламоқчи бўлгани тушунарли. Ва яҳудийлар Унинг жавобини Илоҳийликка бўлган даъват сингари қабул қилганларини биз кўриб турибмиз. Уларнинг икки йўли бўлган: ёки Унинг сўзларини фарёд чекиш даражасида бўлган куфрликда айблаш ёки Унинг Илоҳийлигини тан олиш. Руҳонийларга ҳаммаси тушунарли эди, шунчалик тушунарли эдики, улар Исони хочга тортдилар ва У: “Мен Худонинг Ўғлиман, деб Худога умид қилиши” (Матто 27:43) учун Унинг устидан кулдилар.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Сизнингча, яҳудий руҳонийларининг Исонинг айтган гапларига нисбатан бўлган муносабатлари, маълум маънода Унинг айтганларининг ҳақлигини тасдиқлайдими? Агар сиз яҳудийлар етакчиси бўлганингизда, қандай йўл тутган бўлар эдингиз?

Кембридж университетининг илоҳиёт профессори Г.Б. Свит олий руҳоний кийимларини йиртганининг маъносини қуйидагича тушунтиради: 

Шахсий кўнгилсизлик пайтида қонун олий руҳонийларга кийимларини йиртишни таъқиқлаган (Лев. 10:6; 21:10), аммо олий руҳоний ҳакам сифатида иш кўрганда, унинг ҳузурида қилинган шаккокликка у кийимини йиртиб, шу тарзда ўзининг норозилигини намоён қилади. Саросимага тушган ҳакамнинг шундан кейин енгил тортгани яққол кўриниб турибди. Бошқа ишончли гувоҳликларни келтиришнинг зарурати йўқ: айбланувчининг Ўзи Ўзини айблаб бўлди.8

Бу ўзгача суд жараёни эканини биз тушуна бошлаймиз. Ҳуқуқшунос Ирвин Линтон шундай дейди:

Айбланувчининг хулқи эмас, балки шахси кўриладиган суд жараёни ниҳоятда ноёб, кам учрайдиган ҳолатдир. Масиҳни айблаш, Кенгаш олдида Унинг айтган гапларини, шунингдек, келтирган гувоҳликларини қабул қилиш ва шунинг асосида Уни ҳукм қилиш, рим ҳокими томонидан сўроқ қилиниш, ҳукмни амалга ошириш пайтида Унинг боши узра тахтачага ёзиб қўйиш, - буларнинг ҳаммаси Масиҳнинг Шахсияти ва Унинг унвони билан боғлиқ бўлган масалалардир. “Масиҳ ҳақида сиз нима деб ўйлайсиз? У Кимнинг Ўғли?”9

Нью-Йорк Олий судининг собиқ ходими Уильям Джей Гэйнор Исонинг ҳукмига бағишланган нутқида, олий кенгаш томонидан Исога чиқарилган ҳукм У куфрлик қилгани учун Унга қарши қаратилган ягона айбловдир, деб айтади. Гэйнор Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 10-боб 33-оятини далил қилиб кўрсатиб, дейди: “Фақат куфрлиги учун Исога ҳукм чиқарилиб, Унга жазо тайинлангани хушхабардан кўриниб турибди... Исо ғайритабиий кучларга даъвогарлик қилган, бу эса ўз навбатида, инсонлар учун куфрлик ҳисобланган”.10

Кўплаб суд жараёнларида айбланувчини қилган иши учун айблашган ва ҳукм чиқаришган, Исо Масиҳ эса бундан мустасно бўлган. Зеро, Исо Ўзининг Ким эканини айтгани учунгина Уни ҳукм қилганлар.

Кўплаб суд жараёнларида айбланувчини қилган иши учун айблашган ва ҳукм чиқаришган, Исо Масиҳ эса бундан мустасно бўлган. Зеро, Исо Ўзининг Ким эканини айтгани учунгина, Уни ҳукм қилганлар.

Бизни ишонтириш учун Исони бир марта ҳукм қилишнинг ўзи кифоя: У Ўзини Худо, деб атагани учун. Исонинг бундай даъвосини ҳакамлар эшитдилар. Исони хочга михлаш куни ҳам Унинг душманлари, Исо Ўзини Худо, деб атганини рўкач қилиб, Уни роса ҳақоратлашди.

“Олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқолларнинг ҳам барчаси бунга қўшилишиб, Уни масхаралай кетдилар: бошқаларни қутқарди, Ўзини эса қутқара олмайди! Агар У Исроилнинг Подшоҳи бўлса, энди хочдан тушиб кўрсин, шунда биз Унга ишонамиз. У Худога ишонарди-ку. Агар У Худога маъқул бўлса, ҳозир қутқариб олсин-чи! Чунки У: Мен Худонинг Ўғлиман, - деган” (Матто 27:41-43).


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак