Шунчаки дурадгор эмас (Джош Мак-Дауэлл) 1 bob

Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (1-боб) Узбек тилида

Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Сўз боши.

1-боб. Менинг тарихим.

2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?

4-боб. Фан нима дейди?

5-боб. Янги атеизм муаммоси

6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?

7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?

8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?

9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?

10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?

11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?

12-боб. Бошқа йўл йўқми?

13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди


1 – боб МЕНИНГ  ТАРИХИМ

XIII АСР ФАЙЛАСУФИ ФОМА АКВИНСКИЙ ШУНДАЙ ДЕБ ЁЗГАН: “Ҳар бир қалб бахт ва ҳаёт мазмунига ташна”. Илк бор бундай ташналикни мен ўспиринлигимда ҳис қилдим. Мен бахтли бўлмоқчи эдим. Ҳаётим мазмунга эга бўлишини хоҳдим. Ҳар бир инсонни хавотирга соладиган учта асосий савол, мени ҳам ташвишга солди: мен кимман? Яшашдан мақсад нима? Мен қаерга йўл олаяпман? Ушбу саволларга мен жавоб топишни истадим. Шунинг учун ҳам эндигина талаба бўлишимга қарамай, мен саволларга жавоб излашга тушдим.

Мен имонли ва солиҳ одамлар муҳитида ўсиб – улғайдим, деб ўйлардим. Балки шунинг учун бўлса керак, мен ўз саволларимга жавобларни жамоатдан топсам керак, деб ўйладим. Бошқаларга қараганда, жамоатга мен фаолроқ, тез-тез бора бошладим. Жамоатнинг эшиклари очилиши биланоқ, - хоҳ эрта бўлсин, хоҳ кундузи, хоҳ кеч бўлсин, мен ўша ерда ҳозир-у нозир эдим. Эҳтимол, мен жамоат танлашда адашгандирман, чунки ичкарида мен ўзимни ташқаридагидан ҳам ёмонроқ ҳис қила бошладим. Мен Мичиган штатидаги қишлоқларидан бирида вояга етганман ва шундай тўғри, соғлом фикрни мерос қилиб олдим: агар нимадир ишламаса, ундан дарҳол қутулиш лозим. Шунинг учун ҳам мен эътиқоддан воз кечдим.

Кейин мен, ҳаёт мазмунини топишда менга билим ёрдам беради, деган қарорга келдим ва университетга ўқишга кирдим. Тез орада мен профессор-ўқитувчиларнинг энг ёмон кўрган талабасига айландим. Мен қўққисдан уларнинг кабинетларига кирардим ва улардан менинг саволларимга жавоб беришларини талаб қилардим. Мени бир чақирим узоқда кўрган ўқитувчилар дарров хоналарига кириб эшикларини қулфлаб олишарди, бу ҳам камлик қилгандай, деразаларини ёпиб чироқларни ўчириб олишарди. Университетда кўп нарсаларга ўрганиш мумкин, аммо мен у ерда ҳам саволларимга жавоб топа олмадим. Профессор-ўқитувчиларда ва менинг талаба дўстларимда ҳам меники сингари, ҳафсаласи пир бўлиш, жавобсиз саволлар ва ечимсиз қолган муаммолар тиқилиб ётарди.   

Кунларнинг бирида талаблар шаҳарчасида бир йигитни кўриб қолдим. Унинг футболкасида қуйидагича ёзув бор эди: “Менинг ортимдан юрманглар, мен адашиб қолганман”. Ўшанда мен, университетда ҳамма шундай футболкада юриши керак, дей ўйладим. Таълим менга ёрдам бера олмаслигини тушундим.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Файласуф Фома Аквинскийнинг “ҳар бир қалб бахт ва ҳаёт мазмунига ташна”, деган иборасини сиз қўллаб-қувватлайсизми?

Эҳтимол, жамиятда обрў-эътибор қозонгач, мен бахт ва ҳаёт мазмунига эга бўларман, деб ўйлай бошладим. Мен бирор-бир олижаноб иш топиб, ўзимни шу ишга бағишламоқчи ва бутун университетга донг таратмоқчи бўлдим. Университетда энг таниқли одамлар – бу раҳнамо талабалар бўлиб, улар молиявий масалаларни бошқариб турардилар. Шундай қилиб, мени талаба ташкилотларидаги турлича лавозимларга сайлашларига муваффақ бўлдим. Бу ниҳоятда завқли эди: талабалар шаҳарчасида ҳаммани билиш, муҳим қарорларни қабул қилиш, ўз хоҳишимга кўра маъруза ва турлича тадбирларни ташкил қилиб, университет ва талаба тўгараклари маблағларини тақсим қилиш.

Аммо мен ҳаммага керакли эканимдан қўвончни ҳис қилиш туйғуси тез орада ўтиб кетди. Ҳар душанба одатда мен кечаги тадбирдан сўнг бош оғриғи билан уйғонардим, қолаверса, янги ҳафтанинг яна беш кунини ўтказиш нақадар машаққат эканини тасаввур қилардим. Ҳафтанинг душанбадан жума кунигача мен машаққатда ҳаёт кечирардим, жума, шанба ва якшанба кунлари эса талабалар ўтиришларида ўзимга келардим. Душанба кунидан  эса ўша зерикарли, мақсадсиз ҳаёт кечириш яна бошқатдан бошланар эди.

Менинг бундай ҳаётим маъносиз эканлигини асло тан олгим келмасди; бунинг учун мен ниҳоятда мағрур бўлганман. Қолган талабаларнинг фикрига кўра, мен университетда энг бахтли инсон эдим. Менинг бахтим ҳақиқий эмаслигини улар тасаввур ҳам қилмасдилар. Менинг бахтим турли шарт-шароитлар боғлиқ эди. Агар ҳамма иш жойида бўлса, мен ўзимни ажойиб ҳис қилардим. Агар ишлар кўнгилдагидек бўлмаса, менинг кайфиятим ҳам ёмон бўлиб, ўзимни бениҳоят бахтсиз ҳисоблардим. Аммо бундай ҳолатимни мен бировларга ошкора кўрсатгим келмасди.

Қолган талабаларнинг фикрига кўра, мен университетда энг бахтли инсон эдим. Аммо мен кечираётган ҳаёт тарзи, ҳақиқий дўзахнинг ўзи эди.

Мен тўлқинларнинг ихтиёрига кўра сузаётган океандаги бир кемани эслатардим. Мени бошқарадиган рулим ҳам йўқ, назорат ва йўналишим ҳам йўқ эди. Аммо атрофимда мендан бошқача яшайдиган бирор бир кишини ҳам кўрмадим. Менга бошқача қандай яшаш мумкинлигини ўргатувчи бирорта кимсани ҳам топа олмадим. Мен талофатга учрадим. Йўқ, ундан ҳам баттарроқ; ўшанда мен кечирган ҳаётни тасвирлаш учун янада кучлироқ сўз бор, бу - жаҳаннам.

Тахминан худди шу вақтда, менинг диққатимни кичик бир гуруҳдан иборат одамлар – саккиз талаба ва икки ўқитувчи жалб қилишди. Улар бошқалардан ўзгачалиги билан ажралиб туришарди. Ўйлашимча, улар ўзларининг кимлигини ва қаерга бораётганини билар эдилар. Ва уларда аминлик бор эди. Аминликка эга инсонларни учратиш нақадар ёқимли, улар билан мулоқотда бўлиш менга ёқади. Агар мен улар ишонган нарсага ишонмасам ҳам, улардаги ўз имонларида ортга чекинмасликлари мени ҳайратлантиради.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Аминлик бор одамлар билан мулоқотда бўлиш сизга ёқадими? Қай ҳолатда улар билан мулоқотда бўлиш сизга куч бағишлайди? Қандай вазиятларда эса улар билан бўлган мулоқот сизни ранжитади?

Менга бир нарса аён бўлди: бу одамларда менда йўқ нимадир бор. Улар бениҳоят бахтли эдилар.  Уларнинг бахти университет ҳаётининг турлича вазият ва ҳолатларига боғлиқ эмас, доимий бахтга эга эди. Уларда ички хурсандчилик манбаси борга ўхшарди ва бу манба нима бўлиши мумкинлигини мен ўйлай бошладим.

Бу гуруҳ одамларидаги яна бир хислат менга ниҳоятда ёқарди – эътиборимни уларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари ва уларнинг хулқ-атвори ўзига тортарди. Улар чин дилдан нафақат бир-бирларини, балки уларнинг гуруҳига кирмаган атрофдаги бошқа одамларни ҳам севардилар. Йўқ, бу қуруқ сафсата эмас эди; бу одамлар уларнинг ёнидагиларга муаммо ва эҳтиёжларни бартараф этишда сидқидилдан ёрдам бериб, атрофларидаги одамларнинг ҳаётларида фаол иштирок этишарди. Мен учун бундай ҳолат умуман бегона, ёт эди, аммо бу мени кучли  тарзда уларга тортарди.

Барча бошқа одамлар сингари, мен хоҳлаган, аммо менда бўлмаган бирор бир нарсани ёки ўзгача бир хислатни бошқаларда кўрганимда, мен шунга қандай етишим мумкинлиги ҳақида тушунишга интиламан. Шунинг учун ҳам мен сирли одамлар гуруҳи билан танишишга ва дўстлашишга қарор қилдим.

“Эҳ-ҳа, масиҳийлик! Бу заковатли инсонлар учун эмас, балки фикр юритишни билмайдиган кучсиз одамлар учун”. Албатта, бу қуруқ мақтаниш замирида менда янги танишларимнинг сирини билиб олиш истаги мужассам эди.

Икки ҳафтача ўтгач, мен талабалар кенгашининг навбатдаги йиғилишида ўтириб, бу гуруҳ аъзолари билан суҳбатлашдим. Гап Худо ҳақида борарди. Мен ашаддий ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган бўлганим учун ўзимни қатъиятсиз, ноқулай ҳис қилдим. Креслога суяниб ўтириб олдим ва гўёки, бу гаплар мени қизиқтирмаётгандай, ўзимни бепарволикка солдим.

-Эҳ-ҳа, масиҳийлик! – деб эътироз билдирдим мен. – Бу заковатли инсонлар учун эмас, балки фикр юритишни билмайдиган кучсиз одамлар учун.

Албатта, бу қуруқ мақтаниш замирида менда янги танишларимнинг сирини билиб олиш истаги мужассам эди. Аммо мен нақадар муҳтожлик сезаётганимни уларга билинтиришга ғурурим йўл қўймасди. Бу мавзу мени ниҳоятда қизиқтираётган эди, лекин мен буни тан олгим келмасди. Шунинг учун ҳам чиройликкина (мен ҳар доим ҳамма масиҳийлар хунук бўлишади, деб ўйлардим) бир талаба қиз томонга қайрилдим ва унга дедим:

-Қани менга айт-чи, сизлар университетнинг барча талабалар ва ўқитувчиларидан нималаринг билан фарқ қиласизлар? Сизларнинг ҳаётингизни нима шунчалик ўзгартирди?

Қиз ҳеч иккиланмасдан ва тортинмасдан менинг кўзларимга тикилиб қаради ва талабалар шаҳарчасида ўтган барча заковат суҳбатлари вақтида мен ҳеч эшитишни ҳаёлимга келтирмаган икки сўзни бор овози билан айтди:

-Исо Масиҳ.

Масиҳийлик – бу дин эмас. Дин – бу одамларнинг Худо томонга эзгу ишлар туфайли йўл очишларига бўлган уларнинг ҳаракатларидир. Масиҳийлик эса – бу Худонинг Исо Масиҳ орқали одамларга юз тутишидир.

-Исо Масиҳ?! – хитоб қилдим мен. – Худо ҳақи, бундай бўлмагур гапни гапирма. Мен бўғзимгача дин билан ҳам, жамоат билан ҳам, Муқаддас Китоб билан ҳам тўйиб кетганман.

Қиз дарров эътироз билдирди:

-Мен дин ҳақида гапирганим йўқ, мен Исо Масиҳ тўғрисида гапиряпман.

Қиз мен ҳеч қачон эшитмаган ва билмаган нарсани менга кўрсатди: масиҳийлик – бу дин эмас. Дин – бу одамларнинг Худо томонга эзгу ишлари туфайли йўл очишларига бўлган уларнинг ҳаракатларидир. Масиҳийлик эса – бу Худонинг Исо Масиҳ орқали одамларга юз тутишидир.

Менинг бунга ишонгим келмасди. Бир лаҳзага ҳам ишонгим келмасди. Бироқ қизнинг қатъийлиги ва жасурлиги менга қандайдир ўзгача таъсир кўрсатди ва мен уларга нисбатан ўзимнинг бўлган муносабатим учун кечирим сўрадим.

-Аммо мен эътиқоддан ва имонлилардан чарчадим, - деб тушунтирдим мен. – Бундай нарсаларга яна аралашмоқчи эмасман, буни истамайман ҳам.

Ана шунда янги дўстларим менга ажойиб таклифни тавсия этдилар. Улар менга Исо Масиҳнинг қуйидаги айтган гаплари устидан мукаммал ва заковат тадқиқоти ўтказишни тавсия қилдилар: Исо Масиҳ – Худонинг Ўғли эканлигини, ҳақиқий инсонлар орасида У одам танасида яшаганини, инсониятнинг гуноҳлари учун хочда ўлганлигини, У дафн этилиб, уч кундан кейин тирилганини ва У олдингидай тирик ва одамларнинг ҳаётини бугунги кунда ҳам ўзгартиришга қодирдир.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

 Сиз динга қандай таъриф берган бўлар эдингиз?

Ўшанда, бу ҳазил, деб ўйладим мен. Ақлли-хушли онгим менга, масиҳийлик - афсоналарга асосланган, деб айтарди. Менинг ўйлашимча, фақатгина ақлини еб қўйган ахмоқ, Масиҳ ўликдан тирилгани ҳақидаги чўпчакка ишониши мумкин эди. Одатда, мен масиҳийлар синфда чиқиш қилишларини кутардим, ана шунда мен уларнинг кулини кўкка совурардим. Мен, масиҳийнинг миясида бирор из бўлса ҳам, ана шу из ёлғизликдан тезда ўлиб кетади деб ўйлардим.

Бироқ мен дўстларнинг таклифини қабул қилдим – аслида, мен уларнинг ноҳақлигини исботлаш истагида эдим. Бу масиҳий тарих ўзининг замирида ҳеч қандай асосга эга эмаслигига менинг ишончим комил эди. Мен қонунни ўқиганман ва исботлаш ҳақида маълум бир тасаввурларга эга эдим. Масиҳийлик таълимотини синчиклаб ўрганиб чиқмоқчи, кейин эса қайтиб уларнинг соҳта эътиқодини чилпарчин қилмоқчи бўлдим.

Агар мен Муқаддас Китобнинг тарихан ишончсиз эканлигини исботлай олсам, бу билан мен, бутун масиҳийлик – бу диний хаёлпарастларнинг хаёлий тасаввури эканини исботлаб берган бўламан.

Мен Муқаддас Китобдан бошламоқчи бўлдим. Бир нарсани аниқ билардим: агар мен Муқаддас Китобга ишониб бўлмайдиган ва шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган бирор бир далилни топсам кифоя, ана шунда масиҳийлик тузуми барбод бўлади. Албатта, Муқаддас Китобда нималар ҳақида ёзилганини масиҳийлар менга айтишган: Масиҳ бокира қиздан туғилган, У мўъжизалар кўрсатиб, ўликлардан тирилган. Аммо бундан нима фойда?! Агар мен Муқаддас Китобнинг тарихан ишончсиз эканлигини исботлай олсам, бу билан мен, бутун масиҳийлик – бу диний хаёлпарастларнинг хаёлий тасаввури эканини исботлаб берган бўламан.

Ниҳоят,  мен далилларни ахтариб топдим. Улар ниҳоятда кўп эди. Мен шуни тан олишим керакки, Эски ва Янги Аҳд ҳужжатлари – қадимги тарихий ҳужжатлар орасида энг ҳақиқийси экан.

Мен бу масалага жиддий ёндашдим. Тадқиқотларим бир ойга эмас, бир неча ойларга чўзилди. Тарихий адабиётларга бой бўлган Европа кутубхоналарида ишлаш учун мен ҳаттоки академик отпуск олдим. Ниҳоят, мен далилларни ахтариб топдим. Улар ниҳоятда кўп эди. Агар мен ўз кўзларим билан кўрмаганимда эди, топган далилларимга ўзим ишонмаган бўлардим. Пировардида, мен ягона хулосага келдим: агар мен интеллектуал ростгўйлигимча қолмоқчи бўлсам, мен шуни тан олишим керакки, Эски ва Янги Аҳд манбалари – қадимги тарихий хужжатлар орасида энг ҳақиқийси экан. Ушбу манбалар ҳаққоний бўлса, унда мен, мамлакатнинг бир бурчагида жойлашган овлоқ шаҳардан чиққан ва оддий дурадгор бўлган, ваҳийлар кўрган ва улуғворлик васвасасига тушган, деб ўйлаган бу Зот, Исо Масиҳ ҳақида нима дейиш мумкин эди?

Мен шуни тан олишим керакки, Исо Масиҳ шунчаки дурадгор эмас. У Ўзини Ким деб атаган бўлса, У худди Ўшанинг Ўзи бўлган.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Агар Худо чиндан ҳам инсонга айланган бўлса, бу ҳолда Ўзининг яратгани билан қандай мулоқот усулини танлагани У учун яхши бўларди?

Бу тадқиқотлар нафақат менинг муносабатларимни ўзгартирди, балки улар учта саволга жавоб топишимга ёрдам берди, чунки бахт ва ҳаёт маъносини топиш айнан ўша уч саволдан бошланган эди. Лекин Пол Харвейнинг айтганидек, “булар ҳақида кейин гаплашамиз”. Булар ҳақида китобнинг сўнгги саҳифаларида сизга ҳикоя қилиб бераман. Масиҳийлик – бу афсона ҳам эмас, хаёлпарастларнинг фантазияси ҳам эмас ва содда қалбларнинг алдови ҳам эмаслигини сиз ҳам тушуниб олишингиз учун, аввалам бор ўз тадқиқотларим пайтида ўзим билиб олган асосий маълумотларни сиз билан ўртоқлашмоқчиман. Бу инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Мен кафолат бераманки, сиз бу ҳақиқатни тан олсангиз, қуйидаги асосий саволларга жавоб топишингизга мен кафолат бераман: мен кимман? Менинг вазифам қандай? Менинг нима мақсадим бор?


Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)

книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак