Джош Макдауэлл. Шунчаки дурадгор эмас - (Аудиокитоб) Узбек тилида
Shunchaki duradgor emas (Djosh Makdauell) Audiokitob Uzbek tilida.
Мундарижа
Сўз боши.
1-боб. Менинг тарихим.
2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?
3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми?
4-боб. Фан нима дейди?
5-боб. Янги атеизм муаммоси
6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими?
7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди?
8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор?
9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз?
10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми?
11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак?
12-боб. Бошқа йўл йўқми?
13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди
Муаллиф Масиҳ ҳақида батафсил заковат тадқиқотини олиб боради ва бу далиллар тарихан ишончлидир, деган хулосага келади. Китоб Исо Масиҳ издошларига ўзларининг ишончига алоқадор масалаларга жавоб олишларига ёрдам беради. Уларни Муқаддас Китобни холисона ўрганишга илҳомлантиради.
Исонинг шунчаки дурадгор эмаслигиниҳаётида кўрсатган
Дик ва Шарлотта Дейларга
Сўз боши
Узоқ йиллар олдин – 1976 йили ўн иккита ён дафтарча билан қуролланиб, бўш вақтимнинг қирқ саккиз соатидан ва жуда кўп миқдордаги кофедан фойдаланиб, қўлингиздаги “Шунчаки дурадгор эмас” китобини ёзишга ўтирдим. Бу китоб Масиҳ издошларига ёрдам бериб, уларнинг имони ҳақидаги саволларга жавоб беради, Исонинг сўзларини тинимсиз ўрганишга руҳий издошларни илҳомлантиради, деб умид қилдим. Шунингдек, менинг скептизмдан имонга томон борган шахсий ҳаётим тарихи ўн беш миллион нусхада тарқалади, юзлаб тилларга таржима қилинади, бутун оламдаги китобхонларни кўпроқ илҳомлантиради, имон имкониятларини жиддий қараб чиқишларига илҳом беради, деб орзу қилмаган ҳам эдим. Ҳозиргача, кимдир менга, сизнинг китобингиз менинг ҳаётимни ўзгартирди, деб айтганида, ўзимни бахтиёр сезиб, ҳокисорликда мамнун бўлишда давом этаяпман.
Мени шу нарса ҳайратга соладики, “Шунчаки дурадгор эмас” китоби илк бор чоп этилгандан бошлаб қанча воқеалар юз берди. Исо Масиҳнинг тарихий ҳаётини дунёга ёядиган кашфиётлар қилинди (ва қилинмоқда). Оммабоп маданиятда “янги атеистлар” пайдо бўлиб, имоннинг охири ва Худонинг барбод бўлиши тўғрисида айтилаётган китоблар чоп этилди. Гарчи ҳозирги авлод тамомила янги муаммоларга ва танлов имкониятларига дуч келаётган бўлса-да, асрлар давомида қуйидаги саволларни беришда давом этаяптилар: Исо Ким? У – Худонинг Ўғли эканига қандай исботлар бор? Агар шу ҳақиқат бўлса ҳам, бу қандай қилиб менинг ҳаётимни ўзгартира олади?
Шу муносабат билан ХХ1 асрга мувофиқ равишда, “Шунчаки дурадгор эмас” китобимни янгилашга қарор қилдим. Шунинг учун ўғлим Шондан бу китоб устида бирга ишлашни таклиф қилдим. Ўғлим – таниқли лектор, ўқитувчи, апологетик ва Муқаддас Китобларга оид ишлар муаллифи. Шон бой академик билимлари (у фалсафа ва илоҳиёт магистри даражасини олган), ёзувчилик тажрибаси билан ҳозирги постмодернизм даврига имонни тақдим қилишимга ёрдам берди. Биз янги бобларни бирга ёздик, муҳокама учун материал ва саволларни қайта ишладик, мавзуга янги нуқтаи назар билан ёндашдик. Натижада янги таҳрирдаги китоб пайдо бўлди, аммо шу билар бир қаторда, далилларни синчовлик билан қараб чиқиш ва ҳақиқатни беғараз рўйхатини излаш сақланиб қолди.
Мен ва Шон, бу китоб руҳий ёрқинликни излаётган янги авлод одамларига таъсир кўрсатишини истаймиз.
Дж. М.
Книга на Узбекском языке: Не просто плотник (Джош Макдауэлл)
книга американского публициста и проповедника Джоша Макдауэлла. Простым и доступным языком пересказывая основную истыну Нового Завета, Макдауэлл стремится доказать читателю на уровне элементарной логики, что описываемые Библией события жизни Иисуса Христа непременно должны были (иметь) место в действительности. Что же в Нем такого особенного?