Ruh va tana Uyg‘unligi. (Stormi Omartian) 7 bob

Ruh va tana Uyg‘unligi. S.Omartian. 7-Qadam Audiokitob Uzbek tilida.

Книга на Узбекском языке (Kitobni to'liq tinglash) - Stormi Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

Mavzuning jismoniy jihati ma'naviy jihatini to‘sib qo‘ymasligi va o‘quvchilar faqat o‘z tanasi haqida qayg‘urishga berilib ketmasligi uchun salomatlik haqidagi kitobni qanday yozish mumkin?

Bu savollarning hammasiga javob topdim: chin dildan Xudoni izlash va hamisha Uning rahnamoligi, donoligi va roziligini so‘rash kerak.

 

СТОРМИ ОМАРТИАН - РУҲ ВА ТАНА УЙҒУНЛИГИ

Бу китобни ажойиб дўстим ва котибам Диана Кендрикка бағишлайман. Мен унинг меҳри, доимий қўллаб–қувватлаши ва ёрдами учун ташаккур айтаман.

Ҳар доим ёнимда бўлгани, мени ва болаларимизни деб ўзини қурбон қилишга тайёр тургани, шу туфайли бу китоб дунёга келгани учун эрим Майклга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

 

MUNDARIJA

Kirish va So‘zboshi

QADAM:

1) Ruhiy Xotirjamlikka Erishish

2) Ovqatlanishga To‘g‘ri Yondashish

3) Jismoniy Yuklanmani Oqilona Taqsimlash

4) Suvni Me'yorida Ichish

5) Ro‘za Tutish Va Ibodat Qilish Amaliyoti

6) Toza Havo Va Quyoshda Qoling

7) To‘laqonli Dam Olish

8) Buni Amalda Qanday Bajarish Mumkin

 

Руҳ  ва  тана  Уйғунлиги. Сторми Омартиан. Аудиокитоб Узбек тилида

Мавзунинг жисмоний жиҳати маънавий жиҳатини тўсиб қўймаслиги ва ўқувчилар фақат ўз танаси ҳақида қайғуришга берилиб кетмаслиги учун саломатлик ҳақидаги китобни қандай ёзиш мумкин?

Бу саволларнинг ҳаммасига жавоб топдим: чин дилдан Худони излаш ва ҳамиша Унинг раҳнамолиги, донолиги ва розилигини сўраш керак.


 

Книга на узбекском языке - Гармония души и тела

Автор: Сторми Омартиан

В своей новой книге Сторми Омартиан предлагает семь шагов к обретению внешней и внутренней красоты, душевному и физическому здоровью. Вы узнаете, как жить без стрессов, как научиться правильно питаться, как сделать физические упражнения неотъемлемой частью своей жизни, как получать радость и удовольствие от молитвы и поста и многое другое.

 

Оглавление:

Предисловие и Введение

Глава 1. Шаг первый: обретение душевного покоя

Глава 2. Шаг второй: правильный подход к питанию

Глава 3. Шаг третий: разумное распределение физической нагрузки

Глава 4. Шаг четвертый: нормированное потребление воды

Глава 5. Шаг пятый: практика поста и молитвы

Глава 6. Шаг шестой: пребывание на свежем воздухе и солнце

Глава 7. Шаг седьмой: полноценный отдых

Глава 8. Как осуществить это на практике

 

Сторми Омартиан - Руҳ  ва  тана  Уйғунлиги Аудиокитоб Узбек тилида

www.kitobook.com/kitoblar/category/book/kutubxona/972/0/

Аудио Кутубхона: @audio_kito_bot (telegram)


ЕТТИНЧИ ҚАДАМ:

ТЎЛАҚОНЛИ ДАМ ОЛИШ

 

Орамизда ким тинчликни хоҳламайди ва чуқур, тинч, тикловчи ва тетиклаштирадиган уйқуга шўнғишга рози бўлмайди? Лекин унга кўпчилик етиша олмайди! Кўпчилигимиз нотинч, саёз уйқудан кечалари уйғониб кетамиз, жуда оз ёки жуда кўп ухлаймиз, ёки уйқунинг ёмонлиги туфали тўлиқ дам олиш мумкин эмас. Биз ёқимли уйқуга кетиш учун асабни тинчлантирувчи воситаларга, ухлатувчи дориларга, спиртли ичимликларга, турли телевизион дастурларга мурожаат қиламиз. Аммо, уйғонганимиздан сўнг, гарчанд уйқу тананинг табиий ҳолати бўлиб, инсон осонгина ухлаб қолиши керак бўлсада, ўзимизни худди ухламагандек ҳис қиламиз. Лекин нима учун бундай эмас? Тўшакда тун давомида у ёқдан бу ёққа ағанаб, ухлай олмасликка нима мажбур қилади? Нега фикримиздан қутулиб, онгимизни ўчира олмаймиз? Нега вақтни беҳуда сарф этиш бизга ягона йўл бўлиб кўринади? Жавоби оддий: биз Худонинг йўли билан юрмаганимиз сабаб, кўпинча уйқуга тўймаймиз.

 

Яхши тўшак етарли эмас

Уйқу яхши соғлиқ ва ҳаётнинг тўлиқлиги учун жуда муҳимдир ва кўпчилик буни муаммо деб билмайди. Миллионлаб одамлар учун уйқу жуда ғайритабиий ва ғайриоддийдир, бироқ баъзилари умуман ухлай олмайдилар. Буни мен биламан, чунки мен ўспиринлик давримдан бошлаб, то Худо менга жисмоний ва руҳий саломатлик учун етти қадам очиб, уларни қандай қилишни кўрсатганга қадар уйқусизликдан азоб чекдим. Айнан ўшанда мен саломатликка етти қадамдан камида бир қадамини менсимаслик  муқаррар уйқусизликка олиб келишини пайқадим. Мен Худога таяниб, ҳар куни жисмоний машқлар қилдим, қуёш ва тоза ҳавода бўлдим, етарли сув ичдим, мунтазам равишда ибодат қилдим, шунда хотиржамлик топгач уйқу осонлик билан менинг қовоқларимни ёпди. Соғлом одам учун уйқуга кетиш табиий равишда, деярли автоматик равишда содир бўлиши аниқ.

Кўпинча меъёрдан бошқача оғиш кузатилади. Шундай қилиб, баъзи одамлар деярли ҳар доим уйқу ҳолатида бўладилар, уларга кунига 15 соат уйқу ҳам етарли эмас. Улар уйқусираб пассив ҳолатда ўқишади, ишлашади, зиёфатларга боришади, ваъзлар тинглашади, машиналарда катта йўлларда елиб, худди ҳаракатда ухлаб қолгандек юришади. Бу ҳолат организмда мувозанат йўқлигидан далолат беради. Парвардигор инсонга уйғоқ бўлиш учун ҳам, ухлаш учун ҳам вақт берган. Соғлом одамлар бир–биридан мукаммал фарқ қилади, уларга уйқу учун 7–9 соат кифоя. Қайд этилган четланишлар эса одатий ҳаёт тарзини ўзгартириш учун сигнал бўлиб хизмат қилади.

Тўғри дам олиш руҳий ва жисмоний соғлиққа етти қадамнинг бири бўлса–да, бу унинг аҳамиятини камайтирмайди, чунки бу табиийдир, бошқа барча қадамларни онгли ва изчил бажариш натижасидир. Ухлаб қолиш учун, зўрланиб ҳаракат қилиш ёки дори–дармонлар қабул қилишингиз керак эмас. Аслини олиб қараганда, сиз уйқуга тайёргарлик ёки бир қанча эҳтиёткорлик чораларидан бошқа ҳеч нарса ҳақида ташвишланмасангиз ҳам бўлади.

 

Сунъий маҳсулотларга ўрин йўқ

Мен китобхонларимнинг кўпчилиги доимий соғлом уйқу ўрнини босувчи сунъий маҳсулот сифатида наркотик моддалар ёки спиртли ичимликларни доимо қабул қилишади деб ўйлайман. Агар сиз бу одамлардан бири бўлсангиз, хижолат бўлманг ва буни тан олинг. Кейин ўқиётган саҳифангизга бош эгиб, «Раббим, мен табиийнинг ўрнини босадиган маҳсулотлардан мунтазам фойдаланаётганимни тан оламан” деб айтинг. Сиз ўзингизни қуйидаги саволлар билан қийнаманг: “Ким тан олиши керак, менми? Ўзини жамоат хизматига ва якшанба мактабида дарс ўтишга бағишланган масиҳий аёлми? Ҳа, мен мунтазам равишда саҳоватли қурбонликлар қиламан, фарзандларимни энг яхши масиҳий мактабига олиб бораман, Муқаддас Китобни ўқийман, ибодат қиламан, мен яхши инсонман”.

Илтимос, тинчланинг! Бу китобда сизни гиёҳвандликда айбламоқчи эмасман, аслида шарманда қилишни ҳам истамайман. Мен фақат ўзингизга айбсизлик ҳиси билан қарашингизни, ўз–ўзингизни айбламасдан қарашингизни, соғ – саломат бўлишингизни ва Худо сизга буюргандек яшашингизни истайман. Бироқ шуни тан олиш керакки, агар ҳақиқий қадриятлар ҳаётнинг ҳар қандай соҳасидаги суррогатлар билан алмаштирилса, бу мақсадга эришиб бўлмайди.

Сиз наркотик моддаларни (оғриқ қолдирувчи ҳапдорилари, озиш учун ҳап дори ёки седатиф воситалари) ўз ичига олган дорилар ёрдамидан фойдалансангиз, улардан қутулишга эмас, муаммони ниқоблашга уринасиз. Ниқоб йиртилмагунча, унинг остида яширинган нарсани кўрмайсиз. Бу фавқулодда вазиятларда оғриқ қолдирувчи, седатив, уйқу дорилари ёки шифокор томонидан белгиланган бошқа дори олиш ҳуқуқига эга эмассиз, дегани эмас. Бу уларга бўлган қарамлик остидаги хавф ҳақида. Сиз нафақат жисмоний касалликлар, балки руҳий касалликлар содир этган ғайритабиий ҳаракатларнинг оқибатларини тўлашингиз керак. Ҳа, ҳаётда фожиалар юз берадики, бунда фақат «тиббиёт неъматлари» ёрдам бериши мумкин, аммо уларни барча кулфатлар учун, вазиятдан чиқишнинг ягона йўли қилиб олиш керак эмас. Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган дорилар сиз учун кундалик муаммоларни ҳал қилиш воситаси бўлишига йўл қўйманг. Агар аспирин ёки кодеин бош оғриғини бартараф қилса ва сиз ушбу дори–дармонларга таянсангиз ҳамда ҳақиқий сабаблар нима эканлиги ҳақида ўйламасангиз, унда сиз ушбу сабабларни ҳал қилиш йўлинии топиш учун ҳаракат қила оласизми? Дори қабул қилинганидан сўнг келган уйқуни ҳақиқий, табиий деб аташ мумкин эмас. Мен сунъий уйқуни уйқусизликдан кўра яхшироқ эканини тан оламан, аммо дори қабул қилиш, тана ва руҳни секин вайрон қилишга ва тананинг эрта қаришига олиб келади. Сиз медикаментоз қарамликдан ўзингизни озод қилишингиз керак. Жисмоний ва руҳий саломатлик учун етти қадамни бажарсангиз, сизга ҳеч қандай дори керак бўлмайди, чунки сиз ҳақиқий ва бебаҳо нарсага эришасиз. Ушбу босқичларни бажаринг, улар орасидаги мувозанатни сақланг ва кейин ҳеч қандай дори–дармонга муҳтож бўлмайсиз, чунки сиз ҳақиқий ва қимматли нарсаларни сотиб оласиз.

Мен яна бир бор сизга доридан фойдаланиш учун айбдорлик ҳиссини сезишингизгни истамаслигингизни эслатиб ўтмоқчиман. Қаттиқ оғриқларда, оғриқ қолдирувчи ҳапдорилардан фойдаланинг. Қаттиқ оғриқ охир–оқибат танани вайрон қилади ва эҳтимол уни кўпроқ жароҳатлайди. Фақат ўз олдингизга дори–дармонга тобеликдан қутилиш мақсадини қўйинг ва ҳар қандай сунъий маҳсулотларнинг ҳақиқий қадриятлар ўрнини эгаллашига йўл қўйманг.

 

Уйқусиз ҳаёт йўқ

Сиз уйқу ҳаёт учун ҳаво, сув ва озиқ–овқат каби муҳим эканлигини биласизми? Нафас олиш қобилиятидан маҳрум бўлсангиз, сиз беш дақиқадан ортиқ яшамайсиз, озиқ–овқатсиз уч ой давомида омон қолишингиз мумкин, сувсиз бир ҳафтадан кўпроқ вақт ичида яшаш давом этасиз, агар сиз ўн кундан ортиқ ухламасангиз, унда ўласиз. Бошқа ҳеч нарса уйқунгизнинг ўрнини боса олмайди.

Мен баъзи одамлардан шуни эшитганман: “Мен кўпроқ овқат егани кетаяпман, чунки мен кечаси ухлай олмадим”. Бундай қилиш мумкин эмас, чунки бир нарсани бошқасига алмаштириб бўлмайди, аслида уйқу овқатдан кўра муҳим ҳаётий эҳтиёждир. Бу хулосага илмий журналлардан бирида ўз тадқиқот натижаларини эълон қилган қандайдир профессор эришган. Хусусан, бу олим қуйидаги тажрибани ўтказган: у кичик гуруҳ учун кучукчаларни олган ва бу муддат охиригача, уларга беш кун давомида уйқу бермаган, аммо ҳар бир кучукчани яхши овқатлантиришган, лекин шу муддат охиригача бирорта кучукча ҳам тирик қолмаган. Бунга паралел равишда, иккинчи кичик гуруҳнинг кучукларига хоҳлаганича ухлашга имкон берилди, аммо йигирма кун давомида уларга овқат берилмади. Бу кучукчаларнинг ҳаммаси омон бўлсада, ниҳоятда озиб кетган эдилар. Аммо уларга етарлича озиқ–овқат беришни бошлагач, улар тезда соғайиб кетишди. Бу натижанинг  ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ.

Бир луғатда уйқунинг қуйидаги таърифи берилган: «инсон ва ҳайвонларда мунтазам равишда содир бўладиган беҳуш ҳолат бўлиб, унда асаб тизимининг деярли тўлиқ тўхташи ва саломатликнинг тикланиши кузатилади». Уйқу пайтида тана фаол равишда заҳарли моддалардан тозаланади ва тўқималар озиқ моддалар билан тўйинади. Биз ухлаганимизда, тана ҳужайраларимиз уйғонганимизга қараганда тезроқ қайта тикланади ва кўпаяди. Шунинг учун уйқу ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Тушда қон таркиби янгиланади, организм учун ҳаётий зарур метаболик жараёнлар максимал тезлик билан амалга оширилади. Транквилизаторлар ухлаб қолишингизга ёрдам беради, аммо бу жараёнларнинг оқимига аралашади.

Соғлиқни сақлаш, жозибадорлик ва гўзаллик бизнинг уйқумизга нақадар узвий боғлиқ. Уйқусизлик эрта қаришни тезлаштиради. Узоқ вақт ухламасанг, ўласан. Уруш пайтида бундай қийноқлар ишлатилган: одамга ухлашга рухсат берилмаган, уни жинни қилишга ёки ҳаёт ва ўлим остонасига қўйилган, шундан сўнг у ҳар қандай буйруқни бажаришга тайёр иродасиз махлуққа айланган. Одатда, биз уйқу қанчалик фойда келтиришини ва уйқусизлик танамизга етказадиган жиддий зарарини баҳолай олмаймиз.

 

Уйқунинг “ўғрилари

Уйқу вақтида танамиз тикланади ва заҳарли моддалардан тозаланади (бу айниқса қон айланиш тизимига тааллуқли), чунки муваффақиятли тикланишимиз учун, биз кераклича ухлашимиз керак. Қонингизни тоза сақлаш ҳақида айтган гапларим эсингиздами? Агар сиз уйқусизликдан азият чексангиз бу мумкин эмас.

Уйқусизликнинг асосий сабабларидан бири – ортиқча овқат ейиш ва организмни “ифлослантирувчи” маҳсулотларни овқатда истеъмол қилишдир. Сизнинг уйқунгизни “салбий” маҳсулотлар рўйхатига киритилган маҳсулотлар бузади. Ортиқча заҳарли моддаларга нисбатан сиз асабийлашасиз, улар танадан бартараф қилинганидан сўнг йўқолади. Аммо асабларингиз таранглашганда, тинч ухлай олмайсиз. Шундай қилиб, организмда заҳарли моддалар мавжудлиги, соғлом уйқунинг  олдини олади.

Безовталик, қўрқув ва ҳаяжон ҳам уйқуни “ўғирловчи”дир, салбий ҳис–туйғулар сизни кечаси тез ухлаб қолишингизга тўсқинлик қилади ёки ярим кечаси уйғониб кетишингизга мажбур қилади. Агар кечаси сиз уйғониб кетсангиз ва ухлай олмасангиз, муаммоларни ҳал этишда эътиборсизлик қиляпсизми ёки йўқми, бу ҳақда ўйлаш учун бу вақтдан фойдаланинг. Эҳтимол, уларнинг оғир юки сизни яхши тунги ухлашингиз имкониятидан маҳрум қилар. Уйқусизликнинг физиологик сабабларини дарҳол Худога очинг. Уйқу – бу, сизнинг дам олишингиз учун, Худо томонидан яратилган табиий ҳолатдир. Ҳеч нарса сизни сокин уйқунгизга ҳалақит бермаслиги учун, нима учун ёмон ухлаётганингизни билиш ва буни қандай тузатиш учун ҳаракат қилинг.

Бошқа томондан, жуда кўп ухлайдиган одамлар ҳам, ортиқча заҳарли моддалар ёки руҳий ташвиш, қўрқув ва хавотирдан азият чекмоқда. Агар соғлом турмуш тарзига ўтсангиз, танангиз шунчалик тез уйқусизлик ва чарчоқни чақирувчи заҳарли моддалардан тозаланади.

Уйқусизлик кўпинча ақлий фаолияти жисмоний фаолиятдан анча юқори бўлган одамларда содир бўлади. Жисмоний фаолият етишмаслиги ва парҳездаги муҳим элементларнинг етишмаслиги, биринчи навбатда кальцийнинг етишмаслиги кўриниб турса, сиз Худо томонидан берилган уйқудан завқланмайсиз. Қуёш нурининг организмингизда кальцийнинг сингишида тутган ўрни ҳақида нима деганимизни эсланг? Аниғи шуки, уйқусизлик муаммосини ҳал қилиш калити яқинимизда: тоза ҳавода кўпроқ жисмоний фаолият кўрсатиш ва иложи борича кўп қуёш нурларида бўлиш.

Ҳаддан ташқари шовқин, қаттиқ нур, сизнинг яқинингизда кўп одамлар борлиги, тор кийим, тоза ҳаво етишмаслиги ва ва унинг алмашинмаслиги, хонада жуда юқори ҳарорат, жуда қаттиқ ёки жуда юмшоқ, ёки етарлича қулай тўшакнинг йўқлиги – бунинг барчаси сизни тўлақонли дам олишдан маҳрум қилиши мумкин. Сиз уйқунгизни ўғирлаган ҳар бир нарсани бартараф қилишингиз керак.

 

Ўзингизга соғлом уйқуни қандай таъминлаш керак?

Чуқур, кучли, тетиклаштирадиган уйқу – табиий, сизга Худо берган неъматдир. Сиздан талаб қилинадиган нарса битта – Унга амал қилишдир. Агар сиз етарли даражада ухламасангиз, қуйида сизга ёрдам берадиган баъзи тавсиялар келтирилган.

  1. Эрта ётинг, ярим тунгача бўлган вақт чуқур ва соғлом уйқу учун энг қулай вақт ҳисобланади. Худо дам олиш учун куннинг қоронғи вақтини мўлжаллади ва инсоннинг тунги соатларда тўлақонли дам олиши исботланган. Мен бу ҳар доим ҳам мумкин эмас деб биламан, лекин сиз бир танлов имконияти бўлса, кундалик тартибингизни ҳисоб–китоб қилаётганингизда бу омилни эътиборга олишинга ҳаракат қилинг. Парвардигор бизга кечаси ишлашни ва кундузи ухлашни буюргани йўқ. Соат 4 дан чошгоҳгача ухлаганингиздан кўра, 8–соатлик (соат 9 до то соат 5 гача) уйқудан сўнг ўзингизни тетик, соғломроқ ва яхши фикрлаётганингизни ҳис қилишингиз бунга далил бўлади. Ярим тунгача уйқу махсус шифобахш хусусиятларга эга. Бироқ, агар сиз ҳали ҳам «тунги бедорлик”ни ёқтирсангиз, демак, бунда қандайдир маъно бор ва Худонинг инояти билан бундай ҳаётга чидамингизетарли бўлади.
  2. Кун давомида дам олиш учун 10 дақиқа танаффус қилинг. Шунда тунги уйқунгиз яхшилаганлигига ҳайрон бўласиз. Агар иложи бўлса, бу танаффуслар пайтида тоза ҳаво ва қуёшга чиқинг.
  3. Иложи борича тез–тез нафас машқларини бажаринг. Аввалги бобда тавсия этилган нафас олиш машқлари мажмуаси заҳарли моддалардан танангизни тозалашига ёрдам беради ва асабларни тинчлантиради.
  4. Жисмоний фаолликни оширинг. Сизнинг жисмоний фаолиятингиз, ақлий фаолиятингиздан кам кучга эга бўлмаслиги керак. Бу, шунингдек, асаб тизимини тирнаётган ва уйқудан сизни маҳрум қилаётган заҳарли моддаларни танадан тозалашга таъсир қилади.
  5. Очиқ ҳавода ва қуёшда кўпроқ вақт ўтказинг. Бир кунингизни соҳилда ўтказганингиздан сўнг, уйқу сизни қандай элитганини эслайсизми? Бунга сабаб шуки, терига қуёш нурининг таъсири остида D витамини ишлаб чиқариладиган кальций сўрилишига ёрдам кўрсатади, бу витамин эса асаб тизимини тинчлантиради. Агар сизда уйқу муаммоси бўлса, бу ҳақда ўйлаб кўринг.
  6. Худо яратган озиқ–овқатни енглар. Табиий маҳсулотлар, айниқса, янги мева ва сабзавотлар асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Фақат бундай озиқ–овқатгина, уйқунгизни безовта қилган заҳарли моддалардан сизни ҳимоя қилади.
  7. Илиқ ванналар олинг. Улар кескинликни юмшатади.
  8. ларни дамлаб ичинг. Мисол учун, уйқу ҳапдорилари ўрнига, мойчечак кайнатмасини ичинг: у тасалли берувчи ва тинчлантирувчи хусусиятларга эга.
  9. шдан олдин тана ва оёқларни массаж қилинг. Массаж тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, яхши ухлашга ёрдам беради.
  10. Рўза тутинг ва ибодат қилинг. Бу сизнинг уйқунгизни албатта меъёрлаштиради. Рўза пайтида баъзан уйқу бузилиши бўлса–да, рўза тутганингиздан кейин ҳамма нарса ўзгаради ва танангиз заҳарли моддалардан халос бўлгани учун яхши ухлайсиз. Мунтазам равишда рўза тутиш, тунги уйқу пайтида тўлақонли дам олишингизни кафолатлайди.
  11. Кун давомида уйқу учун бир неча марта қисқа танаффуслар уюштиринг. Агар сиз кундузи 20–30 дақиқадан бир оз мизғиб олсангиз яхши бўлади. Гап шундаки, бундай тарзда тунги уйқуга ҳалақит берувчи чарчоқни олдини олган бўласиз (бу бир оз ғалати бўлсада, лекин ҳақиқат).
  12. Ётоқхонангизда ухлаб олиш учун зарур шарт–шароитлар яратинг: бу ерда ёрқин нур ва шовқин бўлмаслиги керак. Бунинг барчаси чуқур уйқуга ҳалақит беради.
  13. Тўшагингиз яхшилигига ғамхўрлик қилинг. У жуда қаттиқ, жуда юмшоқ бўлмаслиги керак ва қулай бўлиши керак. Яхши тўшак сотиб олиш учун харажат қилиш сизга ҳар кеча соғлигингизни сақлаш ва кайфиятингизни кўтариш учун ҳисса қўшишига арзийди.
  14. Ётоқхонангиз яхши шамоллатилишига ишонч ҳосил қилинг. Ундаги ҳаво ҳарорати жуда юқори ёки жуда паст бўлмаслиги керак. Яхши шамоллатиш кўпгина одамлар бир хонада ухлаганларида, дим ҳавони бартараф этади.
  15. Тинч–тотув яшанглар. Чуқур уйқуга фақат хотиржамлик билан эришиш мумкин экан, на телевизордаги бирор бир даҳшатли кино ёки мудҳиш янгиликлар томошаси, на телефон қўнғироғи, ёки на ҳаяжонли китоб ўқиш сизни уйқуга кетишингиздан олдин фикрингизни безовта қилмасин. Бунинг ўрнига, Муқаддас Китобдан бир неча оятларни ўқинг ва сизни безовта қилаётган нарсалар ҳақида Худо билан суҳбатда бўлинг. Ҳеч қачон юракда оғир юк билан ётманг, ўзингизни босаётган оғир ташвишларингизни Худога топширинг ва сизнинг ибодатингиз дуч келаётган муаммонинг кескинлигини юмшатганига тўлиқ ишонч билан ухланг.
  16. Ўзингизни ярим соат беташвиш ҳаёт билан сийланг. Агар сиз кескин шароитда яшашга ўрганган, жуда ҳам банд одам бўлсангиз, бунинг қанчалик қийин эканлигини биламан. Аммо ҳаракат қилиб, ўзингизга шундай совға қилсангиз, бу сизга жуда кўп наф келтиради. Тунда тўйиб ухлаб олиш учун ўзингизни ярим соатга ишсиз қолдиришингизга рухсат беринг. Масалан, агар сиз соат 5:00 да уйғонсангиз (эҳтимол, уйингиздагилар уйғонишидан олдин, Худо билан мулоқот қилиш учун), 21:00 да ётишингиз керак. Соат 20:30 дан 21:00 гача сиз ўзингизга ҳеч нарса қилмасликка рухсат беринг. Сиз кечаси тинч ухлашингиз учун ҳалақит бераётган, кундузги ташвишлар юкини улоқтириб, кундузги иш жадвалига ҳақида унутинг. Мен бу вақтда нима қила оламан? Муқаддас Китобни ёки «хушкўнгил» китобларни ўқинг, журналларни варақланг, танага ором берувчи илиқ ҳаммом қабул қилинг, камин олдида ўтириб, телевизорда кўнгил очувчи томошаларни кўринг, уйқуга кетиш учун зарур тайёргарлик қилинг, умр йўлдошингиз олдига қулай жойлашиб олинг ёки кунингизни яхши якун қилиш учун, ўзингизга маъқул бўлган бирор нарса билан шуғулланинг. Бу ҳаракатларнинг маъноси шундаки, ухлашдан олдин руҳ, ақл ва тана мувозанатли ҳолатга келсин ва эрталаб янги куч билан уйғонинг.
  17. Ўзингиз учун уйқуга кетиш маросимини ўйлаб топинг. Менга руҳшунослар одатий, ҳатто аҳамиятсиз ишларни бажариш ҳам руҳ ва танани уйқуга тайёрлашини айтишди. Бунинг учун масалан, юзни ювиш, тишни тозалаш, сочни тараш, ухлаётган болалар устини ўраб қўйиш, музлатгич ёпиқлигини текшириш, мушукни кўчага чиқариб юбориш кифоя қилади. Ҳаммага яна бир нарсани билиш ҳам фойдали: турли хил нарсаларни қилиш инсонни тетиклаштиради ва одатий ҳаракатларни қилиш эса уни уйқусираш ҳолатга туширади. Ётишдан олдин кундалик қайси ишлар сизга завқ беришини эсланг. Бунда ҳеч қандай таъна қилувчи нарсани кўрманг: бу ҳаракатларингиз билан сиз танага парда тушаётгани ва дам олиш вақти келгани ҳақида сигнал берасиз.
  18. Ибодат бурчагингизни унутманг. Агар ярим кечаси уйғониб кетсангиз ва ярим соатдан ортиқ уйқунгиз келмаса, энг яхшиси ётоқдан туришингиз керак. Эрталабгача кўзингиз очилиб, уйғоқ ётиб, кейин ҳар кимга ғазабланишдан кўра, ҳамма нарса ҳақида Парвардигор билан гаплашиш ёки Худонинг Каломини ўқиш афзал.
  19. Жисмоний ва руҳий саломатлигиз учун барча етти қадам бажаришдан бош тортманг. Ҳар бир қадам бошқалар билан боғлиқ эканлигини унутманг ва албатта улар ўртасида мувозанатни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинг. Кейин тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар, тоза ҳаво ва қуёш орқали, мўл–кўл сув ичиш, рўза ва ибодатингиз туфайли сизнинг ажойиб, кучингизни тикловчи уйқунгиз танангизни заҳарли моддалардан тозалашнинг табиий натижаси бўлади. Ушбу қадамларнинг муваффақиятли бажарилиши билан уйқу ўз–ўзидан келади. Агар сиз яхши ухлай олмаётган бўлсангиз, балки бу қадамлардан бирортасини ўтказиб юбормаганмикансиз, текшириб кўринг.
  20. Ҳаракатни чекловчи кийим кийманг. Афзалликни кенг, ўзингиз учун қулай, табиий матолардан тикилган кийимларга беринг.
  21. Ҳар қандай шароитда ҳам, ётишдан олдин спиртли ичимликлар, қаҳва, чой ёки алкоголсиз ширин ва газли ичимликларни, уларнинг таъсирини транквилизаторлар ёки уйқу ҳапдорилари билан бартараф этишга умид қилиб, ичманг. Бу ичимликларнинг ҳар бир ўзича зарарли, лекин ҳаммаси мужассамалашганда, тана учун ҳалокатли зарба беради. Уларни тановул қилиш, сизнинг янги турмуш тарзингиз билан мос келмайди. Сиз ўз танангизга қандайдир заҳарни тиқиштириб, яхши ухлай олмайсиз.

 

Дам олиш ҳуқуқидан фойдаланинг

Эрим ва мен дам олиш бир ҳашамат эмас, кўнгил ҳаловати учун заруратлигини тушундик. Лос–Анжелеслик биз ишчан икки киши, дам олиш учун ўз ҳуқуқимиздан фойдаланишни ўрганишимиз керак эди, яъни ишдан таътилга чиқиб, воқеаларнинг бетўхтов ўзгариб туришидан чиқиб кетишимиз  керак эди.

Барчамизга ҳамма нарсани унутиш, бир оз ўзимизни бўш қўйиш ва бир оз вақтичоғлик қилиш, дам олиш учун бир муддат керак, шунинг учун таътилни уйдан узоқда ўтказиш жуда муҳим. Таътил вақтида ўзингизга ҳақиқий дам олиш ташкил қилишни ўрганинг. Мисол учун, агар сиз генерал Снодграсс биринчи марта наҳангларни кўрган жойга бориш учун тинимсиз беш кун автомашинани бошқариб, Аляска томонга елдек учиб кетсангиз, бундай дам олиш сизнинг саломатлигингиз учун зарарли ва одатда фойда бериши даргумон. Ундан кўра уйда қолиш яхшироқ: камроқ чарчайсиз. Дам олишни ўрганиш керак.

Эрим билан биргаликда илк бора таътилга боришимизда, биз икки ҳафта давомида Гавайига кетдик. Биз у ерга кечқурун етиб келдик ва фақат рўйхатдан ўтиш ҳамда  овқатланиш учун улгурдик. Соатдаги фарқни ҳисобга олган ҳолда саҳар соат 5 да биз аллақачон оёқда эдик: биз соҳил бўйлаб югуришга, океанда сузишга, теннис ўйнашга, отлар минишга, сув остига маскали шўнғишга, ҳовузда сузишга, яхшилаб нонушта қилишга улгурдик – биз бу ишларнинг барчасини эрталаб соат 9 га қадар бажаришга улгурдик. Икки ҳафта давомида ҳаётнинг одатий суръатини пасайтиришга, мулоқот қилишга ва ҳеч қаерга шошилмасдан, дам олишга ўрганишимиз осон кечмади. Биз дам олишни ўрганишимизга тўғри келди.

Муқаддас Китобда тилга олинган кўпчилик одамлар, шу жумладан Исо Масиҳ ҳам, тез–тез бир оз дам олиш учун, ҳаммадан узоқлашиб кетишарди. Сиз ўзингизни саёҳатчи каби ҳис қилишингиз учун Хитойга боришингиз шарт эмас, бунинг учун уйингиздан бир соат узоқда бўлиш кифоя. Энг муҳими, вазиятни ва турмуш тарзини ўзгартиришдир. Агар сиз шаҳарда яшасангиз, соҳилга, кўлга, қишлоққа, саҳрога ёки тоғларга боринг. Агар табиати сокин ва тинч бурчакдаги бирор фермада ёки қишлоқда яшаётган бўлсангиз, сизга етмайдиган нарсаларнинг ўрнини тўлдириш учун шаҳарга сайёҳатга боринг.

Дам олиш пайтида қилинган саёҳат, Худо билан мулоқот қилиш ва У яратган гўзалликлардан баҳраманд бўлиш имкониятини беради. Агар, азиз опа–сингиллар, сиз оилали ва фарзандли бўлсангиз, яқинларингизни ташлаб кетмасдан, Худо билан ёлғиз вақт ўтказишингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Албатта, бу қийин, лекин барча нарсаларга қандай қарашингизга боғлиқ. Оила билан доимий мулоқот ҳам Худо билан мулоқот шаклига айланиши мумкин. Раббим айтади «...сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз» (Мат. 25:40). Биз муҳтож бўлганларга хизмат қилганимизда, Худога хизмат қилгандек бўламиз. Бир–биримиз билан мулоқот қилиб, бебаҳо маънавий тажриба орттирамиз.

Биргаликдаги дам олиш оила ришталарини мустаҳкамлашга ва ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришга шароит яратади. Дам олиш вақтида пайдо бўлаётган вазиятлар, баъзан анча олдин эътибор берилиши керак бўлган, ёқимсиз ҳолатларнинг очилишига олиб келади. Хусусан, фарзандларингизнинг баъзи бир масалаларга оид фикрлари ёки бунга нохуш муносабатлари аниқ намоён бўлади. Буларнинг барчаси оилавий ҳаётингизни арралаб, қарор қабул қилишга мажбур қилаётган эди. Ва ниҳоят сизнинг ҳаммангиз бир машинада, ёки бир хонада, ёки самолётда, ёки чодирда, ёки ресторандаги стол олдида қолганингизда, оилангизга салбий таъсир этувчи бу ёқимсиз ҳолатлар, сизга қаерда севги кўрсатмаганингизни, қаерда тарбиянинг йўқлигини, қаерда бир бирингизни тушунмаганлигинизни кўрсатади. Ва сизга буларнинг барчасини тузатиш имкониятини беради. Сиз оилангиз билан қанчалик кам дам олган бўлсангиз, қанчалик кам мулоқот қилган бўлсангиз, оила муаммоларига қанчалик беэътибор бўлган бўлсангиз, бу ҳолатлар сизнинг уйдан йироқда ўтказган оилавий таътилингиз вақтида ўзи ҳақида дарак беради. Ва агар бу тўқнашиш ёки “саҳна” кўринишда бўлса ҳеч қиси йўқ. Бу таътилингиз расво бўлган деб, уйга қайтиш ҳақида ўйлашингизга арзимайди. Сиз бунинг ҳаммаси очилиб, оилавий ришталарни мустаҳкамлаши учун ҳолатни тузатишга шошилинг. Афтидан, барча оилангиз аъзоларининг ички тозаланиш вақти келди.

Уйдан узоқда бўлганингизда, сиз ҳаётингизга янгича назар билан қарайсиз: нима жойида, нима бузилиб кетганини кўрасиз, нимани тўғри қилганингизни ва нимани хато қилганингизни тушунасиз. Оилангизни нима бирлаштиради ва нима ажратганини кўрасиз. Бўш вақтингизга эга бўлганингизда, сиз оилангизга ҳалақит бераётган нарсалардан қандай қутулишни ва ўртангиздаги алоқаларни қандай сақлаб қолиш бўйича тўғри ечимларни топасиз. Шуни билиш керакки, биргаликдаги илк дам олиш куни, сиз янги ҳаёт тарзига ўрганишингизга қадар жонли мулоқот муҳитида ўтади, сўнг эса энг муҳими бошланади – мулоқот, кашфиётлар, шифо топиш, маънавий ўсиш, билим ва ҳақиқий дам олишни тушуниш бошланади.

Уйдан узоқда оилавий дам олишни оилангиз ҳаётида устувор йўналишларидан бирига айлантиришга ҳаракат қилинг. Бу ҳақда ўйламайдиган одамлар охир–оқибат кундалик ҳаёт оқимини жуда жиддий қабул қила бошлайдилар. Агар ишингиздан воз кечиб, яхши дам олиш учун вақт топмасангиз, бунинг учун соғлигингиз, Худо ва атрофингиздаги одамлар билан муносабатларингиз билан тўлашингизга тўғри келади.

 

Шаббат кунини муқаддас деб билинг

Муқаддас Китобда дам олиш учун ҳафтасига бир кун ажратиш кераклиги кўп марта эслатиб ўтилган. Бу ҳақида гапирадиган оятларнинг аксарияти Тавротда бўлиб, уларнинг энг машҳури Ўнта илоҳий амрга киритилган: «Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир» (Чиқ. 20:8–10). Бир кунлик дам олиш фикри Худога тегишли бўлиб, у халқ учун ҳадя сифатида берилган. «...Эгангиз, еттинчи кунни — Шаббатни дам олиш куни қилиб, сизларга берганимни англаб етмайсизларми?!» (Чиқ. 16:29).

Исо Масиҳ эски қонунни бекор қилиш учун келмаганини айтди: «Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим» (Мат. 5:17).

Ҳафтанинг бир кунини дам олишга бағишлаш эски қонуннинг энг муҳим талаби бўлиб, бундай кун шанба деб аталган. Худо бизга барча ишларимизни тарк этиб, унда тинчлик топа оладиган кун кераклигини биларди. Бу кун ҳафтанинг ҳар қандай куни бўлиши мумкин, якшанба бўлмаслиги ҳам мумкин. Мисол учун, кўпчилик чўпонлар душанба куни дам олишади, чунки якшанба улар учун дам олиш куни эмас.

Агар сиз ҳафтада беш кун ишлаб, бир кун ишларингиз билан машғул бўлсангиз, унда бир кунингизни дам олишга ва Худо билан мулоқот қилишга бағишланг. Мен сизнинг зиммангизга ҳеч қандай мажбуриятларни юкламайман, танлов сизники. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, дам олиш куни, сиз харажатларни тўлаш, лойиҳа устида ишлаш, уйни тозалаш ва бошқа ишлар билан шуғулланмаслигингиз керак. Иш ҳафтаси давомида фикрларингизни эгаллаган ҳамма нарсадан ўзингизни чалғитинг.

Эслатиб ўтаман, бу қоида фарзандларингизга ёки турмуш ўртоғингизга тааллуқли бўлмаслиги керак. Сиз эрталаб ётоқдан чиқиб олиб, икки ёшли кичкинтойга «Бугун ўзингга нонушта тайёрла! Бугун менинг дам олиш куним!» деб айтишингиз мумкин эмас. Аммо буни бошқача йўл билан гапиришингиз мумкин, мисол учун: «Бугун менинг дам олиш куним. Мен кўйлакларингизга тугма қадашни, гилам устидаги доғларни ювиб ташлашни, майса ўришни, менга кейинги ҳафтага зарур бўлган нутқим учун тайёрланиш кераклигини ва бошқа мажбуриятларимни, телефон қўғироқлари ҳақида эслашни истамайман”. Дунёвий ишлардан юз ўгиринг ва Раббингизга юзланинг, чунки У бу кунни Ўзи билан бирга ўтказишингизни, ўзингизни Унга бағишлашингизни ва Унда тинчлик топишингизни истайди. Унинг улуғворлиги ҳақида баъзи китобни ўқинг, бир оз ухланг, оилангиз билан мулоқот қилинг. Тинч ҳаётингиздаги бундай ўзгариш қўшимчасига Худо билан мулоқот қилиш, сизга янги иш ҳафтангиз учун ғаройиб ҳиссиёт ва янги куч бағишлайди. Дам олиш куни Худо томонидан бизнинг фойдамиз учун белгиланган. Агар биз итоаткор бўлсак ва уни совға сифатида қабул қилсак, қалбимиз тинчлик ва қувончга тўлади.

 

Худонинг мукаммал фароғатига киринг

Биз бу дунёни тарк этганимизда ва осмонда Худо билан бирга бўлганимизда, Худонинг тинчлигидан баҳраманд бўлишимиз мумкин. Муқаддас Китоб шубҳаланаётган ва итоатсизлар, мукаммал уйга кира олмаслиги ҳақида шундай дейди: «...Бу халқ Мендан юз ўгиради, Амрларимга бўйсунишдан бош тортади. Шу боис ғазабланиб, онт ичдим: ‘Улар фароғат диёримга кирмайди...» (Заб. 94:10–11).

Худо Ўз халқига ва Унга севги билан хизмат қиладиган барча кишиларга ер юзида тинчлик топишларини ваъда қилди. Бироқ, Унинг ҳузуридан ташқарида биз учун ҳақиқий тинчлик ва хотиржамлик йўқлигини биламиз. «...Мен сизлар билан бораман. Мен сизларга тинчлик ато қиламан» (Чиқ. 33:14). Агар биз Раббимизни тарк этишни истамасак, ибодатимиз Худога мурожаат қилган Мусонинг ибодатлари каби шундай бўлиши керак: «...Агар Сен биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни бу ердан олиб чиқмагин» (Чиқ. 33:15). Фақат Худонинг ҳузурида биз мукаммал тинчлик топамиз. «Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади» (Мат. 11:28–29). Биз ибодатда Худога ҳамма нарсани ишониб, У билан бирлашганимизда, мукаммал тинчлик топамиз.

Боб Диланнинг машҳур қўшиқларидан бирида шундай сўзлар бор: «Сиз кимгадир хизмат қилишингиз керак. Бу шайтон бўлиши мумкин. Бу Худо бўлиши мумкин. Лекин сиз кимгадир хизмат қилишингиз керак.» Баъзилар буни инкор этишга мойил бўлишса–да, ҳаммамизнинг яхши кўрган нимамиздир бор. Бундай «инкор этувчилар» ўзларини эркин одамлар деб эълон қиладилар ва тоғнинг тепасига чиқиб, ёлғиз ҳолда тамаки чекишиб, виски ичиб ўтирадилар. Лекин табиатан биз бир ёки бошқа нарсага ёпишиб оламиз. Бутунлай озодман деб даъво қилган ҳар бир киши, ўз занжирларини кўра олмайдиган даражада кўрдир. Баъзан биз доира ичида бўйинтуруқда юрган буқаларга ўхшаймиз. Биз Исонинг бўйинтуруғига кирганимизда, у юкимизнинг бир қисмини ўзига олади, биз мукаммал тинчлик учун У билан бир йўлда юрамиз.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак