Ruh va tana Uyg‘unligi. S.Omartian. 6-Qadam Audiokitob Uzbek tilida.
(Kitobni to'liq tinglash) - Stormi Omartian. Audiokitob Uzbek tilida
Mavzuning jismoniy jihati ma'naviy jihatini to‘sib qo‘ymasligi va o‘quvchilar faqat o‘z tanasi haqida qayg‘urishga berilib ketmasligi uchun salomatlik haqidagi kitobni qanday yozish mumkin?
Bu savollarning hammasiga javob topdim: chin dildan Xudoni izlash va hamisha Uning rahnamoligi, donoligi va roziligini so‘rash kerak.
СТОРМИ ОМАРТИАН - РУҲ ВА ТАНА УЙҒУНЛИГИ
Бу китобни ажойиб дўстим ва котибам Диана Кендрикка бағишлайман. Мен унинг меҳри, доимий қўллаб–қувватлаши ва ёрдами учун ташаккур айтаман.
Ҳар доим ёнимда бўлгани, мени ва болаларимизни деб ўзини қурбон қилишга тайёр тургани, шу туфайли бу китоб дунёга келгани учун эрим Майклга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.
MUNDARIJA
Kirish va So‘zboshi
QADAM:
1) Ruhiy Xotirjamlikka Erishish
2) Ovqatlanishga To‘g‘ri Yondashish
3) Jismoniy Yuklanmani Oqilona Taqsimlash
4) Suvni Me'yorida Ichish
5) Ro‘za Tutish Va Ibodat Qilish Amaliyoti
6) Toza Havo Va Quyoshda Qoling
7) To‘laqonli Dam Olish
8) Buni Amalda Qanday Bajarish Mumkin
Руҳ ва тана Уйғунлиги. Сторми Омартиан. Аудиокитоб Узбек тилида
Мавзунинг жисмоний жиҳати маънавий жиҳатини тўсиб қўймаслиги ва ўқувчилар фақат ўз танаси ҳақида қайғуришга берилиб кетмаслиги учун саломатлик ҳақидаги китобни қандай ёзиш мумкин?
Бу саволларнинг ҳаммасига жавоб топдим: чин дилдан Худони излаш ва ҳамиша Унинг раҳнамолиги, донолиги ва розилигини сўраш керак.
Книга на узбекском языке - Гармония души и тела
Автор: Сторми Омартиан
В своей новой книге Сторми Омартиан предлагает семь шагов к обретению внешней и внутренней красоты, душевному и физическому здоровью. Вы узнаете, как жить без стрессов, как научиться правильно питаться, как сделать физические упражнения неотъемлемой частью своей жизни, как получать радость и удовольствие от молитвы и поста и многое другое.
Оглавление:
Предисловие и Введение
Глава 1. Шаг первый: обретение душевного покоя
Глава 2. Шаг второй: правильный подход к питанию
Глава 3. Шаг третий: разумное распределение физической нагрузки
Глава 4. Шаг четвертый: нормированное потребление воды
Глава 5. Шаг пятый: практика поста и молитвы
Глава 6. Шаг шестой: пребывание на свежем воздухе и солнце
Глава 7. Шаг седьмой: полноценный отдых
Глава 8. Как осуществить это на практике
Сторми Омартиан - Руҳ ва тана Уйғунлиги Аудиокитоб Узбек тилида
www.kitobook.com/kitoblar/category/book/kutubxona/972/0/
Аудио Кутубхона: @audio_kito_bot (telegram)
ОЛТИНЧИ ҚАДАМ:
ТОЗА ҲАВО ВА ҚУЁШДА ҚОЛИНГ
Зулмат ўлимни олиб келади, нур эса – ҳаётни. Афсуски, биз кўпинча руҳимиз ва танамиз учун адолатли бу ҳақиқат билан ҳисоблашмаймиз.
Ўтган ўн йиллар мобайнида биз деразасиз биноларни қуриш орқали табиий ёруғлик ва тоза ҳавони яшаш жойимиздан шиддат билан кўчирдик. Кўпгина мактаб биноларида болалар сунъий ёритиш ва сунъий ҳаво (вентиляция) остида ўқийдилар. Тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, бундай шароитда шуғулланаётган ўқувчилар паст натижаларни кўрсатмоқда. Замонавий шифохоналарда шифо топаётган беморлар тоза ҳаво ва қуёш нури кирадиган жой бўлмаган хоналарда ётадилар. Ходимлар кун нури ва тоза ҳаво йўқ офисларида бутун кунни ўтказишади ва жаҳл ҳисси билан кечқурун уйга қайтишади. Уйларимизнинг деразалари пардалар, драперовкалар, чий пардалар билан қопланган, биз жаҳолатимиз туфайли кимдир махфийлигимизни бузишидан қўрқиб ёки телевизор экранларидаги тасвир сифатини яхшилашни хоҳлаб, деярли очмаймиз. Уйларимизни қоронғу туйнукларга айлантирамиз ва нима учун ёмон кайфиятда эканлигимиздан ҳайрон бўламиз.
Бу ҳодисага мен фақат биттагина изоҳ беришим мумкин: ўзи билан қолган одам Худо томонидан яшаши учун яратилган гўзал табиий муҳитдан четланиб, яшаш жойи шароитини яхшилашга ҳаракат қилади. Аммо шуни такрор ва такрор айтаман: одамларнинг йўллари Худо йўлларидан мукаммал бўлмайди. Сизда энг яхши озиқ–овқат, энг яхши сув, энг яхши жисмоний машқлар бўлиши мумкин, аммо тоза ҳаво ва қуёш нурисиз ҳеч қачон ростакамига соғлом одам бўла олмайсиз.
Ҳаётингизга нур киритинг
Сиз қандай қилиб яшайсиз? Уйингиз яхши ёритилганми? Дераза пардаларини тез–тез ёпиб турасизми? Ойнаси йўқ хонада ишлайсизми? Тунлари тезда ухлаб қолиб, кундузи қовоқ солиб юрмайсизми? Ҳар кунингизни очиқ ҳавода ва қуёшда ўтказасизми? Агар йўқ бўлса, зулматдан нурга чиқинг, чунки сиз Худо хоҳлаганидек яшамаяпсиз. Ҳаётингизнинг энг муҳим жиҳатларидан бирига кўз юмган бўласиз. Тоза ҳаво ва қуёш нури инсонни соғайтиради ва янгилайди. Биз қоронғу хоналарда яшаш учун яратилган эмас – биз кўп вақтимизни уйдан ташқарида ўтказиш учун яратилганмиз. Уй бизни ўзимизни ҳимоялаш ва хавфсиз ҳис қилиш учун паноҳ ролини бажариш учун мўлжалланган, лекин мен деразаларни очиш, тоза ҳаво ва қуёш нури билан хоналарни тўлдириш, ўзингизни бошпанангиздан чиқиш сиз учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапираяпман. Мен сизга обдон қорайиш учун қуёшда бўлиш ва тери саратони хавфини орттириш ҳақида айтмоқчи эмасман. Айтмоқчиманки, тоза ҳаво ва қуёш нури, ҳаётингизнинг ажралмас қисмига айланиши керак.
Қуёш нури даволайди
Қуёш нури шифобахш, тетиклаштирувчи ва бактерияларга қарши таъсирга эга, айниқса, сиз руҳий ва жисмоний саломатлик сари бошқа муҳим қадамларни ташлаётганингизда, у ўзига хос равишда фаол таъсир қиладиган малҳам ва релаксаторга айланади. Тоза ҳаво билан биргаликда қуёш нури организм томонидан ҳаётий элементларнинг сўрилишини тезлаштиради. Замонавий олимлар табиий ёруғлик ва инсон саломатлиги ўртасида яқин алоқалар мавжудлигини, хусусан, у иммун тизимига таъсир қилишини аниқладилар. Қуёш нури қон ва тери касалликларини даволаш учун ишлатилади, унинг ёрдамида руҳий тушкунлик, асаб бузилиши ҳамда айрим турдаги касалликларни даволашда фойдаланилади. Тажрибалар давомида шифохона шароитида одамлар учун қуёш нури қанчалик муҳим эканлиги исботланди: қуёш нури ва тоза ҳаво етарли бўлган ҳовлиларда беморлар анча тез соғайиб кетишди.
Қуёш энергияси терида жойлашган нерв тугунлари томонидан сўрилади ва бутун танага тарқалади, бу бутун асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Ҳар биримиз шуни биламизки, соҳил ёнидаги бир неча соатлик ҳаракат ўйинлари ёки боғда ишлагандан сўнг, биз оёқларимизни осилтириб тезда ухлаб қоламиз. Бу организмда қуёш нури таъсирида кальцийнинг фаол сўрилишига ёрдам берувчи D витамини ишлаб чиқариши билан изоҳланади, бу эса, ўз навбатида, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Шу боис уйқусизликдан азият чекаётган одамларнинг ҳар куни ҳаво ва қуёшда 20 дан 60 дақиқагача вақт сарфлашлари жуда фойдалидир. 10–20 дақиқа давомида тоза ҳавода кундалик машқлар ёки боғдаги иш янада тинчлантирувчи таъсирни оширади ва тундаги соғлом уйқуга кафолат беради.
Қуёш нури қувватлантирувчи таъсирга эга. Шундай қилиб, сайрдан сўнг чарчоқ ва заифлик йўқолади ҳамда сиз энергияга тўлганлигингизни ҳис қиласиз. Буларнинг барчаси, яъни Худонинг барча ажойиб табиий инъомлари, инсон организмига фойдали таъсир кўрсатиши ва ҳаёт тизимларининг мувозанатини тиклаши билан изоҳланади.
Қуёш нури таъсирида патоген микроблар нобуд бўлади, шунинг учун қуёш яраларни одатдагидан тезроқ даволайди. Бугунги кунда яра сирти куйишининг олдини олиш мақсадида, ярани тез битиши учун бир вақтнинг ўзида уни тоза ҳаво билан таъминлаш ва тўғридан–тўғри қуёш нури тушишидан ҳимоя қилувчи, махсус “нафас олувчи” боғламлар қўйилади.
Очиқ ҳавода ва қуёш нури остида бўлиш истагини саломатлик кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин. Агар сиз ўзингизни қанчалик яхши ҳис этсангиз, шунчалик пардани четга суриб, деразаларни очиб, хонага қуёш нурларини киритишни қаттиқ хоҳлайсиз. Зеро, унинг йўқлиги сиз учун қуёш нури жозибадорлигининг йўқолишига олиб келади.
Кундузги нур ва руҳий саломатлик
Сунъий ёритгичли хонада ўтирган одамнинг онги, очиқ ҳавода ўтирган ва табиатнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлаётган одамнинг онгидан фарқ қилиши шубҳасиз. Маълумки, булутли ва ғамгин кунларда одамлар, очиқ ва қуёшли кунларга нисбатан кўпроқ асабийлашади ва депрессияга мойил бўлишади. Тоза ҳаво ва табиий ёруғлик билан биргаликда ажойиб табиат руҳни тинчлантиради ва ақлни янгилайди.
“Бугунги руҳшунослик” журналининг 1982 йилнинг апрель ойи сонида фан шарҳловчиси Хел Холлманнинг кундузги нур ва инсон саломатлиги ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ янги кашфиётининг муҳокамасига оид мақола чоп этилди. Муаллиф бу мақоласида руҳшунос Алфред Ж.Левининг амалиётидаги бир воқеани айтиб берди. Унинг беморида чуқур руҳий тушкунлик юз беришига қуёш нурининг етишмаслиги бўлган. Мақолада қуйидагилар айтилган: «соғлигимизни ташкил қилувчи – руҳий, ҳиссий ва жисмоний ҳолатлар – бизга таъсир этувчи нур интенсивлиги билан чамбарчас боғлиқ», «қуёш нури – қон, тери ва ички органларнинг турли касалликларини даволаш учун ишлатилади», «қуёш нури – руҳий тушкунликни, неврозни ва уйқу бузилишини даволашга қодирдир». Агар тоза ҳаво ва қуёш нури бундай жиддий касалликларни даволаса, демак улар энг мўъжизавий тарзда сиз ва мен каби, бундай касалликлардан азият чекмаётган ҳам одамларга ёрдам бериши мумкин. Мисол учун, улар тез–тез шамоллашдан (қуёш патоген микробларни ўлдиради), уйқусизликдан (қуёш нури асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади), сусткашликдан (қуёш нури – табиий стимулятор ҳисобланади) ёки депрессиядан (қуёш нури ажойиб руҳийи тушкунликка тушувчи) бизни сақлаши мумкин.
Инсон миясида кўзнинг тўр пардаси томонидан қабул қилинган нурга жавоб берадиган безлар мавжуд. Ушбу безлар тананинг кўплаб физиологик функцияларини ва кайфиятимизга таъсир қилувчи гормонлар ишлаб чиқаришни тартибга солади. Шунинг учун сизнинг ҳиссий ҳолатингиз йил вақтига ва кундузнинг давомийлигига боғлиқ: баҳорда сизда юқори кайфият бор, қишда эса ҳиссий пасайиш, ёмғирли кунларда сиз хафа бўласиз ва қуёшли кунларда қувноқ бўласиз. Буларнинг барчаси тоза ҳаво ва кундузги ёруғлик инсон ақлий ва жисмоний саломатлиги учун зарур эканлигини ва улар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиши кераклигини исботлайди.
Сунъий ёруғлик
Инсон ҳеч қачон Худонинг яратганларини, масалан ёруғликни мукаммалроқ қила олмайди. Бугун биз ўз табиати ва интенсивлиги билан табиий қуёш нуридан тубдан фарқ қиладиган лампалар ёруғида кўп вақт сарфлаймиз. Люминисцент лампалар инсонларга салбий таъсир кўрсатиши аниқланган: уларнинг ёруғлиги депрессияга сабаб бўлади ва баъзи витаминларни йўқ қилади. Агар сунъий ёритиш мосламалари ўрнатилган биноларда яшашга ва меҳнат қилишга мажбур бўлсангиз, уни табиий ёруғлик билан алмаштиришингиз ёки бошқа бинога кўчиб ўтишга ҳаракат қилишингиз керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, сизда охирги йўл бор: иложи борича кўпроқ вақт сарфланг, чунки носоғлом муҳитда узоқ вақт қолиш танангизга зарар келтиради.
Ҳар доим зулмат ўрнига қуёш нурини танланг ва ҳар бир нарсани қилаётганда табиий ёруғликни танлашга ҳаракат қилинг, сунъий ёруғликни эмас. Бу сизнинг саломатлигингиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун, ҳар қандай ишни қилаётганда (сиз китоб ёзасизми ёки нўхат терасизми), уни очиқ ҳавода ва кундузи қилишга ҳаракат қилинг. Ёзадиган хатингиз бўлса, очиқ дераза ёнида ўтириб ёзинг; кўйлакка тугмани қадамоқчи бўлсангиз, ҳовлига чиқиб, айвонга ўтиринг. Иложи бўлса, ҳавода овқатланишга ҳаракат қилинг ва яхши шамоллатиладиган, қуёш нури тушадиган ресторанларга ташриф буюринг, ҳатто бойқуш ҳам столга йўл топа олмайдиган қоронғу ресторанлардан айланиб ўтинг. Ўзингиз учун табиий ёруғликни танланг.
Қуёш – ҳаёт манбаи
Биз тез–тез тоза ҳаво ва қуёш нури остида вақт ўтказишга уринамиз, негаки улар ҳаётимиз билан узвий боғлиқ. Аста–секин ўлимга олиб борадиган касаллик бизнинг мақсадимиз ҳисобланмайди. Ўсимликлар ҳаётини тоза ҳаво ва қуёш нурисиз тасавур этиб бўлмаганидек, бизнинг ҳаётимизни ҳам уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Қуёш ўз нурлари остида ўсиб, пишиб етилган меваларга ўз ҳаётий кучини беради ва бу ажойиб шифобахш куч ҳаёт энергияси билан тўлган сабзавот ва меваларни истеъмол қилганимизда танамизга оқиб киради.
Қуёш таъсирида пишган мевалар, бу энергиянинг ташувчиси бўлгани учун улар сизнинг парҳезингизнинг ярмини ташкил қилиши керак. Қуёш ўсимлик озиқ–овқатлари билан биргаликда сизга ажойиб саломатлик бериши мумкин.
Қуёш нури таъсири остида ўсган ўсимликлар «қуёш ато этган ҳаёт» деб номланган хлорофилл ишлаб чиқаради, у инсон организмига ўсимлик озуқаси билан кириб, унга тоза ва шифобахш таъсир кўрсатади. Парҳезшунослар ва бошқа шифокорлар димланган лавлаги, исмалоқ, петрушка, турли хил салатларда хлорифилл борлиги учун уларни тавсия этишади.
Бир неча йил олдин, эрим ва менда сабзавот ва мева етиштириш учун имконият бор эди. Биз ҳовлининг орқасида каттагина ер майдонини қазидик, унга унумдор тупроқ аралаштириб, ўз савзавотларимизни ўстира бошладик. Ҳар куни очиқ ҳавода ишлаш нақадар ажойиб эди! Бутун оиламиз учун бу ажойиб терапия эди! Ер саховат билан қуёш нурига туйинган ажойиб ҳосилини берди, биз фақат столга ўтириш олдидан уларни узиб олардик, холос.
Боғда ишлаш бизга катта завқ берди ва тез орада мен ақл бовар қилмайдиган ўзига хос қоидани сездим: мўрт тирноқларимнинг синиши тўхтади ва тезроқ ўса бошлади, терим тозаланди ва соғлом рангга эга бўлди, сочим мустаҳкамланиб, қалин ва ёрқин бўлди, уйқум яхшиланди ва мен кучга тўлганлигимни ҳис қилдим. Атрофимдагилар менинг соғлом кўринишимга ва гулдек яшнаётганимга қойил қолишарди.
Шунга ўхшаш ўзига хос қоидалар оиламизнинг барча аъзолари билан содир бўлган. Ҳеч биримиз чарчоқдан бошқа шикоят қилмадик. Албатта, ҳеч ким бу вақтда жисмоний ва руҳий саломатлик учун бошқа қадамларни ҳам қуйишимиз ҳақида унутмади. Ўзгаришлар шу қадар аниқ эдики, мен дарҳол «айбдорлар»ни кўрдим: улар қуёш нурида ўсган ва дастурхонга тортилиш арафасида териб олинган янги сабзавот ва мевалар эди Айнан улар ғаройиб тарзда бизни даволаб, барчамизни янгилаганди. Бу эса Худонинг режасига мувофиқ овқатланиш бўлганди.
Бир мунча вақт ўтгач, яшаш жойимизни ўзгартиришга тўғри келди, энди бизда боғда ишлаш имкони йўқ эди. Шундай бўлса–да, уйдан беш километр нарида ажойиб бозорни топдим, бу ерда апрель ойидан токи ноябргача янги мева ва сабзавот сотишарди. Албатта, уларни ўзимиз ўстирганларимиз билан таққослаб бўлмасди, лекин биз қуёш нури остида пишган замин неъматларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлгандик. Менимча, сиз ҳам муддатидан олдин йиғиб олинган ва қуёш нурисиз пишиб етилган меваларга муносиб муқобил бўлган мевалар сотиладиган жойни излашингиз керак.
Тоза ҳавода жисмоний фаолият
Сизнинг тоза ҳавода ва қуёш нури остида бўлиш истагингиз руҳий ва жисмоний соғлиқ сари етти қадамни қанчалик муваффақиятли қўйсангиз, шунчалик ортиб бораверади (хотиржамлик топиш, тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар, кўпроқ сув ичиш, мунтазам равишда ибодат қилиш, тўлиқ дам олиш). Агар очиқ ҳавода бўлсангиз, сиз баъзи бизнес ишлари билан шуғулланасиз ва ҳаракат қиласиз, яъни сиз тўғри иш қиласиз. Хонада доимий яшаш инсон учун табиий ҳол эмас. Биз ҳаракатнинг олдини олиш учун яратилган эмасмиз, аксинча биз ҳаракат етишмаслигидан азият чекамиз. Мен уйқусизлик ва асаб касалликларидан шикоят қилган одамлар уйда ўтиришни бас қилиб, фаол ҳаракатланишга ўтганларида бутунлай ўзгарганларини кўрдим. Сиз улардан ўрнак олишингиз мумкин. Сузиш, теннис, юриш, спортча юриш, югуриш, гулларни парвариш қилиш, майса ўриш – буларнинг барчаси сизнинг имкониятларингиз ичида.
Бундан ташқари, сиз деразаларни артишингиз, машинани тозалашингиз, ҳовлини супуришингиз, уйни бўяшингиз, боғда ишлашингиз, бола билан юришингиз мумкин. Очиқ ҳавода қилинадиган ишлар рўйхати чексиздир. Ҳар бир имкониятдан фойдаланинг, чунки ҳаракатда сарфланган ўн дақиқа ҳам, албатта, бирор нарсани ўзгартиради. Ҳатто ҳавода қилаётган иш ҳам саломатлигингизга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
Ҳар қандай жисмоний фаолият, шу жумладан юриш, чуқурроқ нафас олишни рағбатлантиради, аниқроғи тананинг кислород билан тўйинишига ёрдам беради. Бироқ, иссиқ ҳавода унинг атмосферадаги таркиби салқин кунларга нисбатан анча паст эканлигини унутмаслигимиз керак. Шунинг учун куз салқинлигида ёз жазирамасидан кўра фаолроқ бўламиз. Лекин шуни таъкидлаш жоизки: жисмоний фаолият экстремал ҳароратларда фойда бермайди – жуда юқори ёки жуда паст кунларда уйда ўтириш яхшидир. Ташқарида ҳаво ифлосланган бўлса бундай кунда юриш ноқулай, лекин очиқ–ойдин қуёшли ҳавода, тоза ҳаводан нафас олиш имконидан фойдаланинг
Агар сиз руҳий ва жисмоний соғлиқ сари бу қадамларга эътиборсиз бўлмасангиз, машинанинг барча қисмлари мойлаган суюқлик каби у ўз ишини силлиқ ва узлуксиз қилади. Тоза ҳаводаги ҳаракатлантирувчи фаолият асаб тизимини яхшилайди ва мускулларни мустаҳкамлайди, сизга тунги уйқунгизда тўлақонли дам олиш, организмдан зарарли моддаларни чиқариш учун керакли даражада сув ичиш зарур, шунда рўза тутишингиз тобора осон бўлиб бораверади. Фақат ультрабинафша нурланишдан терини ҳимоялаш ҳақида унутманг.
Тўғри нафас олишни ўрганинг
Жисмоний машқлар бобида мен тўғри нафас олишнинг афзалликлари ҳақида гапирдим ва яна бир бор эслатиб ўтмоқчиманки, биз кислородни ютиб нафас оламиз – бу кислород қон орқали барча органларга етказилади ва зарарли карбонат ангидридга айлантирилиб, танадан карбонад ангидрид гази чиқарилади. Бу газни ютиб, биз заҳарли моддаларни танамиздан чиқариб, тозалаймиз. Шунинг учун, тўғри нафас олишни билиш аҳамиятлидир. Агар сиз камдан–кам ҳолларда очиқ ҳавода бўлсангиз, сизнинг нафасингиз саёз бўлади ва заҳарли моддалар баъзи танада қолади, лекин жисмоний машқлар давомида сиз чуқур нафас оласиз ва заҳарли моддалар бутунлай чиқариб, улардан бутунлай халос боласиз.
Ҳаёт учун бошқа нарсадан кўра ҳаво керак: акс ҳолда, ўлим дарҳол устун бўлади. Сизнинг нафас олаётган ҳавоингиз қанчалик тоза бўлса, шунчалик ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Спорт залида ёки яхши вентилляция йўқ бошқа ёпиқ жойларда, дарсларингиз давомида, сиз билан шуғулланувчи одамлар томонидан чиқарилаётган нафаслар сизнинг саломатлигингизга зарарли таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бундай жойларга бормасликка ҳаракат қилинг ва табиий ёруғлик билан кенг, яхши шамоллатиладиган залларни танлаш учун ҳаракат қилиб кўринг. Ифлосланган ҳаво чарчоқ, бош айланиши, ҳолсизлик ва бош оғриғига олиб келади, асабийлашишга сабаб бўлади.
Иш куни давомида нафас олиш машқлари учун кичик танаффуслар қилишингиз керак. Агар руҳий зўриқиш ва ҳаракатсизликдан чарчаган бўлсангиз, у бир мўжиза яратиши мумкин: у сизни бўшаштиради ва тетиклаштиради. Нафас машқлари мажмуи давомида чуқур ва секин нафас олиш танани мувозанатли ҳолатга келтиради ва асаб тизимини тинчлантиради. Мен рақс ўқитувчилари, нутқ терапевтлари, ашула ўқитувчилари, акушерлар билан ишлашимга тўғри келган ва уларнинг барчаси бир овоздан менга энг асосийси тўғри нафас олиш кераклигини айтишган ҳамда буни менга ўргатишди. Нафас олиш машқларининг асосий мажмуаси 4 асосий босқични ўз ичига олади:
1. Бешгача санаб, секин нафас олинг. Бунда нафас олиш кўкрак қафаси билан чекланиб қолмаслик учун, орқангизни тўғрилаб, тик туриш ёки ўтириш, елкангизни тўғрилаш ва қорин мушакларини бўшаштириш керак.
2. Икки сония давомида нафас ушлаб туринг.
3. Ўпкадан ҳамма ҳаво чиқиши учун секин бешгача санаб нафас чиқаринг.
4. Иккигача санаб танаффус қилинг ва ҳаммасини янгитдан бошланг. Бутун босқични камида беш марта такрорлаш керак.
Бурун орқали нафас олиш ва оғиз орқали нафасни чиқариш яхшидир, чунки бурун ўпкага кирадиган ҳаво ҳароратининг фильтри ва бошқарувчи бўлиб хизмат қилади. Бурун орқали ҳам, оғиз орқали ҳам нафас олишингиз мумкин.
Карбонат ангидрид ўпкада туриб қолмаслиги учун, кунига бир неча марта нафас олиш машқларини бажариш тавсия этилади. Агар, масалан, катта йўлда олдингиздан “кесиб чиқишса”, ва ғазабингиз қўзиса ёки телефонда бўладиган бўлажак суҳбат ҳақида асабийлашсангиз, ёки пастки тишингизни тиш даволовчи табиб даволаши керак бўлса, ёки бир жойга кеч қолаётганингизда, лифт кутишга мажбур бўлсангиз, ёки бирор бир ўтиришга мажбур бўлсангиз – бу ҳолларда, нафас машқларини эсланг. Сиз, янги қувноқ ҳиссиёт ички мувозанатни, тинчлик, фикрлар тиниқлиги ва кучингизга куч қўшилганини ҳис қиласиз. Бундан ташқари, кун давомида чуқур нафас олиш, сизни соғлом тунги уйқу билан таъминлайди.
Сиз албатта самолётлар, ресторанларда ва ҳ.к.з.ларда чекмайдиганлар учун жойларни танлашга ҳаракат қилинг. Агар ўзингиз чексангиз, бу одатдан қутулишга ҳаракат қилинг. Миллионлаб одамлар, шу жумладан, мен ва эрим ҳам чекишдан воз кечдик. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин. Чекишга бўлган эҳтирос ғайритабиий ва ҳалокатлидир, у зарардан бошқа ҳеч нарса етказмайди, унинг ёмон ҳидини ўзингизга сингдириб оласиз, вақтидан олдин қариб, ёшликдан қабрга бориш хавфи бор. Чекувчининг ёнида туриб, тамаки тутунидан нафас олиш ҳам ундан кам зарарли эмас. Ундан қутулиш учун қўлингиздан келганини қилинг. Худо тоза ҳавони яратган, тамаки тутуни эса инсон қўлларининг ишидир.
Агар сиз ҳаво биз учун озиқ–овқат эканлигини тан олсангиз, унда сизнинг танангиз бу озиқ–овқат етишмаслигидан азоб чекмаслиги ва ҳаво билан «озиқлантириш» Худонинг режасига кўра тўлиқ уйғунлик билан амалга оширилиши учун ғамхўрлик қилишингиз лозим. Кислородни табиий детоксикатор деб аташ мумкин, чунки у заҳарли моддаларни йўқ қилишга ёрдам беради ва шу билан ҳаётимизни узайтиради. Ўпканинг ҳаво ажратиш функциясининг бузилиши қоннинг ифлосланишига олиб келади ва унутмаслигимиз керакки, ифлос қон, касалликларнинг ривожланиши учун ажойиб муҳитдир. Шундай қилиб, тўғри нафас олишни ўрганинг!
«Нафас олувчи» кийим
Нафас нафақат ўпка орқали амалга оширилади, теридаги тешиклар орқали ҳам нафас олинади. Шунинг учун, «нафас олувчи» кийим кийиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Менга парҳезчилар бу ҳақда айтишганида бунга бошқача назар билан қарадим. Бу далил қанчалик аҳамиятсиз бўлса ҳам, ҳақиқатлигича қолади: бизнинг кийимимиз 100% синтетик матодан тикилган бўлса, у қон айланиши жадаллигини камайтиради ва энергия оқимига ҳалақит беради. Мен бундай кийим, том маънода уларни кийган одамларни энергиясини сўриб олиш ҳолларни биламан. Сиз баъзи кийимларда ўзингизни ҳеч қачон ноқулай ҳис қилмаганмисиз? Эҳтимол, улар жуда оғир ёки жуда тор бўлгандир, лекин кўпинча сизнинг ўзингизни ноқулай сезишингиз бутунлай бошқа сабабга эга: сиз киядиган кийим сунъий матодан тикилган. Бу ҳақда ўйлаб кўриш керак.
Кийим сизнинг ҳаракатларингиз эркинлигини чеклаши, терининг нафас олишига тўсқинлик қилиши ва энергиянгизни олиб қўйишига йўл қўйиш мумкинми? Ҳафта давомида сиз кенг, пахтадан тикилган кийимларини кийишга ҳаракат қилинг ва соғлигингиз қанчалик яхшиланишини кўрасиз. Мен сизни сунъий матодан тайёрланган барча блузка ва кўйлакларингизни ташлаш юборишингизни кўндирмоқчи эмасман, лекин мен сизга ҳақиқатни айтмоқчиман: соғлигингиз учун табиий матолардан тайёрланган кийимларни кийиш жуда фойдали. Фақат айтилганларни бажариш мажбурий бўлган қонун деб қабул қилиш шарт эмас, бу талаб эмас, балки иложи борича табиий матоларга устунлик бериш керак бўлган фойдали маълумот.
Агар сиз ўзингизни ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз, ҳеч бўлмаса бир неча кун давомида пахта матосидан тикилган кийимларни кийишга ҳаракат қилиб кўринг. Албатта, мен синтетик кийим сизнинг чарчоғингизга ягона сабаб деб айта олмайман, лекин сиз кўпроқ соғлом кийим кийишни чарчаган танангизга дам олиш учун бир имконият бериш деб биламан холос. Ушбу маслаҳатни эътиборсиз қолдирманг ва ўз гардеробингизни кўриб чиқинг. Энг аввал сиз ўзингизни унда ноқулай ҳис қилаётган нарсаларни топинг. Энди бу ерда тартиб ўрнатилса яхши бўларди. Гардеробингиз кўнгилдагидек танланганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда уни янгиланг: ипак, жун, пахта ёки камида етмиш фоиз пахта таркибига эга бўлган матодан тикилган нарсаларга устунликни беринг. (Бироқ, бундай нюанслар экстремал об–ҳаво шароитида, масалан, ҳаво ҳарорати ёки намлик жуда паст ёки юқори бўлса, жуда муҳим эмас.) Худо яратган ҳамма нарса чиройли, шунинг учун ҳар доим терининг эркин нафас олишига имкон берадиган табиий матолардан тайёрланган кийимларни сотиб олишингиз керак.
Ҳамма нарсанинг ўлчовига риоя қилинг
Одамлар қуёш таъсирида узоқ вақт бўлишлари туфайли муаммоларга дуч келганда, унда қуёшда айблашади. Аслида, унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, фақат заҳарли моддалар билан тўйинган тана, қуёш нури таъсирига тўғри жавоб бера олмайди. Одамлар Худо томонидан кўзда тутилган ҳолда, қуёш ва ўз таналари ўртасидаги алоқа қанча вақт давом этиши мумкинлигини тўғри белгилашга фаросатлари етмайди. Бироқ, Худо инсонга меъёрни белгилашга ва қуёш нурларининг терисига тушиб, куйдиришидан сақланиш учун етарлича ақл–идрок берган. Шунга қарамай, баъзи одамлар ҳаддан ташқари: том маънода тери қуёшда куйиб кўмирга айлангунга қадар, терига зарар етказадилар. Бошқалари эса, аксинча, бутун умрларини тутқунликда ўтказиб, қуёш нурларини умуман кўрмагандек тус олишади. Бу ерда оқилона мувозанатни сақлаш керак. Қуёш ҳаёт ва қувват берса–да, аммо унинг ортиқчалиги танага зарар келтиради. Қуёшда куйиш жуда хавфли, ва ҳаддан ташқари узоқ муддат остида қуёшда қолиш аллергик реакцияларга ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин (тери саратони ҳақида гапирмасак ҳам бўлади).
Сиз, айниқса, қуёш фаолиятининг энг юқори фаоллиги давомида, бир хил ҳолатда соатлаб соҳилда қолиб кетишингизга йўл қўйманг. Мен сизни ҳаво қаттиқ туманлигида ёки булутлар осилиб турганида марафонларга югуришингизни ёки қор ёғаётганда сузишингизни даъват қилмайман, мен сиздан ҳаво очиқ вақтида – атмосферанинг ҳеч қандай экстремал ҳолатисиз очиқ ҳавода бўлиш ва кислород билан нафас олиш имконини борлигидан қувонишимиз керак, деб талаб қиламан. Худо бизга бу ажойиб кунларни роҳатланишимиз учун ҳадя қилган.
Қуёш нури остида қолишни аста–секинлик билан амалга ошириш керак, баҳорда ва ёзда 10 дақиқадан, куз ва қишда эса 20 дақиқа билан бошлаш керак. Қуёшнинг энг фойдали нурлари вақти – эрталаб ва кечқурундир, соат 10 дан токи соат 4 гача эса энг фаол даври бўлиб, терингизга зарар етказиши мумкин. Қуёшда жуда узоқ қолиб кетиш терини яралаши мумкин. Уни аста–секин қуёш нурига одатлантириш керак, ёзда эса айвонлардан фойдаланиш лозим.
Яна бир бор таъкидлашни истардимки, жисмоний ва руҳий саломатлик учун барча босқичлар ўртасида мувозанатни ўрнатиш жуда муҳимдир. Тоза ҳаво ва қуёшда қолиш бошқа босқичларга нисбатан сиз учун аҳамиятсиздек туюлсада, аммо бошқа ҳеч нарсадан кам муҳимли эмас. Қуёш йўқлигида ҳам юриш мумкин, лекин совуқ ўтиб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Яхши об ҳаводан, қуёш нур таратганда тоза ҳаводан баҳраманд бўлишни билинг. Аммо тоза ҳаво йўқлигида терини шалвирашини ва кассаликдан оқаргандай бўлишини, унинг ортиқчаси эса уни қаришига олиб келиши мумкинлигини унутманг. Ҳамма нарсада ўлчовга риоя қилинг!
Ушбу қадамни ҳаётингизнинг ажралмас қисмига айлантиринг
Руҳий ва жисмоний саломатлик учун бошқа барча олти қадамлар каби, тоза ҳаво ва қуёш таъсири остида мунтазам бўлиш, дарҳол менинг ҳаётимнинг бир қисми бўлиб қолмади. Мен уйдан эшикка чиқмайдиган одам эдим, уй жойдан ташқарига чиқиб юришни ёқтирмасдим, лекин ёзда мен шунчалик зўр бериб қораярдимки, теримдан олти ҳафта давомида пайпоқ сингари териларим тушиб, тозаланардим. Худо қуёш нури ва тоза ҳавони, уларни ҳаётимизнинг бир бўлагига айланитиришимиз учун берганлигини тушунган заҳотим, мен Унинг хоҳишини бажариш учун ҳаракат қила бошладим. Семинарларимга қатнашганларнинг кўпчилиги ҳам бу муаммо билан таниш эканини билиб, ҳайрон қолдим. Уларда бу қадамни бажариш истаги йўқ эмасди, шунчаки бу ҳақида унутиб қўйишаётган экан. Уларга эски одатларни йўқотиш ва янгиларини ривожлантиришга ёрдам бериш учун, мен уларга тоза ҳаво ва қуёшда 10–20–дақиқадан туриш кераклиги кўрсатилган жадвални тарқата бошладим. Сиз ҳам ҳар куни ташқарига чиқиб, қуёш нуридан қувонишни унутмаслик учун, буни ўзингизни кундалик тартибингизга қўшиб қўйишингиз мумкин. Агар уч ой ичида сиз қатъий руҳий ва жисмоний саломатлигиз учун бу ва бошқа барча амалларни оғишмай бажарадиган бўлсангиз, саломатлигизни, ёшлигингизни, жозибадорлигингизни сақлаб қолишга ёрдам берадиган аниқ тамойилларини ва моделларни аниқ билиб оласиз. Ушбу қадамлар одатга айлангандан сўнг, уларни доимо эслаб қолишингиз ва ўзингизни назорат қилишингиз шарт эмас, чунки улар ҳаётингизнинг бир қисмига айланади.
Уйингда кундузги ёруғлик етарлими? Хонани шамоллатиш учун, деразаларни очасизми? Агар йўқ бўлса, у ҳолда, сиз тоза ҳаво ва қуёш етишмаслиги оқибатларига дуч келишингиз мумкин. Бунинг олдини олиш учун тез–тез сайр қилиш керак. Агар ички ҳовлингиз, боғингиз ёки уйингизга яқин ҳеч қандай дам олиш маскани бўлмаса, ҳамда сиз яшаётган жойлар сайр қилиш учун хавф туғдирса, унда очиқ ойна олдида ўтириб, тоза ҳаводан нафас олинг. Шу билан бирга, сиз китоб ўқишингиз, пойафзал тозалашингиз ёки чўзилиш учун машқлар бажаришингиз мумкин. Агар сиз тоза ҳаво ва қуёш нури етарли бўлмаган ва ташқарига чиқиш хавфли бўлган жойда яшасангиз (ёки ҳаво жуда ифлосланган бўлса), унда яшаш учун қулайроқ жойга кўчиб ўтиш ҳақида ўйлашдан бошқа иложингиз йўқ.
Сиз уйингиздаги ҳаво бош оғриғи, ёмон кайфият ва касалликларга олиб келиши мумкинлигини билиб, ҳайрон қоласиз. Сиз заҳарли моддаларни ўз ичига олган маҳсулотларни сотиб олсангиз ва уларни қўллашдан сўнг хонани тоза ҳаво билан тўйинтирмасангиз бу оқибатлар содир бўлади. Агар сиз яшаш жойингиздаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини текшириб, ифлосланиш манбаларини аниқласангиз ёмон бўлмайди. Улар ҳашаротлар йўқотиш учун сепиладиган моддалар, соч учун лаклар ва ҳавони тозалаш учун спрейлар бўлиши мумкин. Албатта, бу барча воситаларининг уйда мавжуд бўлиши зарур, лекин улардан камдан–кам ҳолларда ва жуда диққат билан фойдаланиш керак.
Тоза ҳавода сайр қилиш кайфиятингизни кўтаради ва асабийлашишингизни енгиллаштиради. 20 дақиқа ўтгач, уйга қайтганингизда ўзингизни анча яхши ҳис этасиз. «...ҳеч ким бу дунёда Худо нима қилаётганини тушунмайди» (Воиз 8:17).
Бу бобда айтилган ҳар бир нарса сизга аҳамиятсиздек туюлиши мумкин, лекин асосий нарсани ёдда тутинг: ҲАР БИР ҲАРАКАТИНГИЗ АҲАМИЯТГА ЭГА. Сиз буни яхшилик ёки ёмонлик учун қилишингиз мумкин, бироқ ҳар бир қадамингиз сизни ҳаётга ёки ўлимга олиб келади. Қандай қарор қабул қилсангиз, қанчалик муҳим ёки аҳамиятсиздек туюлмасин, ҳаётни танланг! ҲАЁТНИ ТАНЛАНГ!
Яъни тоза ҳаво ва қуёш нурини.