Ruh va tana Uyg‘unligi. S.Omartian. 2-bob Audiokitob Uzbek tilida.
(Kitobni to'liq tinglash) - Stormi Omartian. Audiokitob Uzbek tilida
Mavzuning jismoniy jihati ma'naviy jihatini to‘sib qo‘ymasligi va o‘quvchilar faqat o‘z tanasi haqida qayg‘urishga berilib ketmasligi uchun salomatlik haqidagi kitobni qanday yozish mumkin?
Bu savollarning hammasiga javob topdim: chin dildan Xudoni izlash va hamisha Uning rahnamoligi, donoligi va roziligini so‘rash kerak.
СТОРМИ ОМАРТИАН - РУҲ ВА ТАНА УЙҒУНЛИГИ
Бу китобни ажойиб дўстим ва котибам Диана Кендрикка бағишлайман. Мен унинг меҳри, доимий қўллаб–қувватлаши ва ёрдами учун ташаккур айтаман.
Ҳар доим ёнимда бўлгани, мени ва болаларимизни деб ўзини қурбон қилишга тайёр тургани, шу туфайли бу китоб дунёга келгани учун эрим Майклга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.
MUNDARIJA
Kirish va So‘zboshi
QADAM:
1) Ruhiy Xotirjamlikka Erishish
2) Ovqatlanishga To‘g‘ri Yondashish
3) Jismoniy Yuklanmani Oqilona Taqsimlash
4) Suvni Me'yorida Ichish
5) Ro‘za Tutish Va Ibodat Qilish Amaliyoti
6) Toza Havo Va Quyoshda Qoling
7) To‘laqonli Dam Olish
8) Buni Amalda Qanday Bajarish Mumkin
Руҳ ва тана Уйғунлиги. Сторми Омартиан. Аудиокитоб Узбек тилида
Мавзунинг жисмоний жиҳати маънавий жиҳатини тўсиб қўймаслиги ва ўқувчилар фақат ўз танаси ҳақида қайғуришга берилиб кетмаслиги учун саломатлик ҳақидаги китобни қандай ёзиш мумкин?
Бу саволларнинг ҳаммасига жавоб топдим: чин дилдан Худони излаш ва ҳамиша Унинг раҳнамолиги, донолиги ва розилигини сўраш керак.
Книга на узбекском языке - Гармония души и тела
Автор: Сторми Омартиан
В своей новой книге Сторми Омартиан предлагает семь шагов к обретению внешней и внутренней красоты, душевному и физическому здоровью. Вы узнаете, как жить без стрессов, как научиться правильно питаться, как сделать физические упражнения неотъемлемой частью своей жизни, как получать радость и удовольствие от молитвы и поста и многое другое.
Оглавление:
Предисловие и Введение
Глава 1. Шаг первый: обретение душевного покоя
Глава 2. Шаг второй: правильный подход к питанию
Глава 3. Шаг третий: разумное распределение физической нагрузки
Глава 4. Шаг четвертый: нормированное потребление воды
Глава 5. Шаг пятый: практика поста и молитвы
Глава 6. Шаг шестой: пребывание на свежем воздухе и солнце
Глава 7. Шаг седьмой: полноценный отдых
Глава 8. Как осуществить это на практике
Сторми Омартиан - Руҳ ва тана Уйғунлиги Аудиокитоб Узбек тилида
www.kitobook.com/kitoblar/category/book/kutubxona/972/0/
Аудио Кутубхона: @audio_kito_bot (telegram)
ИККИНЧИ ҚАДАМ: ОВҚАТЛАНИШГА ТЎҒРИ ЁНДАШИШ
Тўғри овқатланиш ҳақида жуда кўп китоблар ва мақолалар ёзилган, лекин бошқа бирорта мавзу бунчалик қизиқиш, бунчалик баҳслар ва қарама–қарши фикрлар келтириб чиқармайди. Бу борада ягона фикр билдирган икки муаллиф йўқ экан: бири оқсилли, бошқаси оқсилсиз парҳез ҳақида гапирса, учинчиси вегетариан парҳези ҳақида сўз юритади. Бири “Ҳеч қандай тухумларсиз!” деб таъкидласа, бошқаси “Тухум фойдали!” деб баёнот беради. Бир томондан биз “Ҳеч қандай сут керак эмас!” деб эшитсак, бошқа томондан “Хом сут – ҳамма нарсадир!”, “Асал фойдали” ва “Асал зарарли”, “Шакар – қувват манбаи” ва “Шакар сизни ўлдиради”, “Йўқолсин туз!” ва “Тузсиз ҳаммамиз ўламиз”, “Витаминлар – ҳаёт манбаи!” ва “Бизга витаминлар керак эмас!”, “Гўшт – яхши нарса” ва “Гўшт ишлатманг” деб эшитамиз. Калориялар миқдори, оқсиллар ва ёғлар миқдорини санаб, ўзимизга мўлжалланган таом қисмини ўлчаб бўлганимизда, ортиқча граммларни олиб ташлаб, оғзимизга олган ҳар бир бўлакнинг қувват қийматини ҳисоблаб чиқарган пайтимизда, шунчалик бўшашиб қоламизки, карамель ва ширин газланган сув муаммонинг энг яхши йўли бўлиб кўринади.
Бироқ навбатдаги оммавийлашган ва мўъжизавий маҳсулотни излаб дўконма–дўкон юрмаслигимиз учун, биз овқатланишга тўғри ёндашиш ҳақида билишимиз керак. Таомдек оддий нарса бугунги кунда ҳақиқатан ҳам мураккаб муаммога айланган. Аммо Худо ҳеч қачон биз тушунишимиз учун чалкаш, мураккаб қоидаларни яратган эмас. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки Худонинг йўллари оддий, уйғун бўлиб, бу йўлларни бенуқсонлик, табиийлик ва мукаммаллик ажратиб туради. Қолган ҳаммаси – инсон қўлининг ишидир.
Азалдан овқатни танлаб олиш ўта оддий бўлган: одамлар йилнинг ҳар бир фаслида ўзларининг ихтиёрида бўлган нарсаларни ейишган. Ҳозирги вақтда йилнинг ҳар қандай вақтида хоҳлаган таомингизни топа оласиз. Агар чўнтагингиз бақувват бўлса, сиз истаган нарсангизни дунёнинг нариги четидан то сиз телефильмни охиригача кўриб бўлгунингизга қадар олиб келишади. Бизни ўта арзон ноз–неъматлар ўраб олган. Телерекламалардан шошиб қолган биз энг яқин орадаги дўконга қараб чопамиз, тез тайёрланадиган маҳсулотлар сотиб оламиз ва бир неча дақиқадан сўнг, илгари ҳатто қайрилиб қарамаган нарса билан ошқозонимизни тўлдирамиз. Кўп одамларнинг ихтиёрида озиқ–овқатнинг катта заҳираси бор, лекин бу уларга фойда келтирмайди, чунки улар тўғри танлов қила олмайдилар.
Мени овқатланишга бошқача ёндашишга ўргатишган – бу оддий, тушунарли ёндашув бўлиб, ҳеч қачон соғлигимга тааллуқли масалаларда менга панд бермаган. Бу ёндашувни ҳар қандай вазиятда қўллаш мумкин – ориқламоқчимисиз, меъёрдаги вазнни сақлаб қолмоқчисиз ёки касалликдан тузалмоқчимисиз, фарқи йўқ. Бу парҳез эмас, шунчаки ўзини оч қолдирмай, тўғри овқатланиш одатидир. Овқатланишга бундай ёндашув мутлақо ўзини оқлаган бўлиб, қуйидагидан иборат: ТАБИИЙ, ХУДО ЯРАТГАН МАҲСУЛОТЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ВА овқат тайёрлаш учун иложи борича кўп фойдали моддалари бўлган усулни танлаб олиш керак.
Қайта ишланган ёки табиий маҳсулотлар
Баъзи озиқ–овқат маҳсулотлари соғлиқни бузади. Улар танангизни зарарли моддалар билан заҳарлайди ва бу сизга жуда қимматга тушади. Биз ажойиб, Худо яратган табиий маҳсулотлардан тириклик кучини оламиз ва қайта ишлаш жараёнида уларни консервантлар, сунъий таъм берувчилар, ранг берувчилар, синтетик витаминлар билан алмаштирамиз, бу сунъий воситалар бизнинг соғлигимизни мустаҳкаламайди, балки емириб боради. Биз қайта ишланган маҳсулотларга улар жозибадор кўринишига хизмат қилувчи “Тез тайёрлаш учун” ёки “Узоқ муддат сақлаш учун” деган ёрлиқларни ёпиштирамиз, иссиқлик воситасида қайта ишланган, оқланган, ҳаётий муҳим витаминларга эга бўлмаган маҳсулотлар ва минералларни овқатимизда ишлатар эканмиз, биз Худонинг ниятини бузамиз, касалликлардан жабр тортамиз ва ортиқча вазнга эга бўлиб бораверамиз.
Фақат Худогина ҳаётни яратади ва У яратган соф, табиий маҳсулотларни истеъмол қилсак, шулардан таом тайёрласаккина, бу соғлигимизни мустаҳкамлайди, бизга куч ва сабот беради ҳамда умримизни узайтиради. Агар биз нотабиий маҳсулотларни истеъмол қилсак ва қайта ишланган маҳсулотларни овқатимизда ишлатсак, бу касалликларни узайтиради ва вақтидан аввал ўлимга олиб келади.
Аввалига Худо бизга ажойиб ўсимликлардан таом инъом этди: мевалар, сабзавотлар, ўтлар, ёнғоқлар, уруғлар, уларда витаминлар, минераллар ва овқатни ҳазм қилдирувчи ферментлар мавжуд. «Худо яна айтди: “Мана, сизларга бутун ер юзидаги ҳар хил донли ўсимликларни ва мевали дарахтларни бердим. Сизлар булардан егулик учун фойдаланасизлар” (Ибт. 1:29). Кейинчалик, тўфондан сўнг Худо Нуҳга шундай деди: «…ҳамма тирик жонзотларни ҳам сизлар учун емиш қилиб бераман» (Ибт. 9:3), шундан сўнг бизнинг озиқ–овқатимизда гўшт пайдо бўлди.
Витаминлар ва минералларнинг энг мақбул мувозанатлашган маҳсулотларини овқатимизда мўлжаллаб бераркан, Худо ҳамма нарсани олдиндан кўрди ва биз ўз сифатига кўра табиийларидан устун бўлган маҳсулотларни яратишга қодир эмасмиз. Баъзи компанияларнинг вакиллари ўзларининг озиқ–овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида бир неча марта қайта ишлашдан ўтказилиши, 8, 10 ва ҳатто 12 марта тозалашдан ўтказилиши боис, соғлиқни мустаҳкамлашини баён қилишмоқда. Лекин шундай тозалаш бу маҳсулотларни Худо яратган, ҳақиқатан ҳам одамнинг соғлигини мустаҳкамлайдиган табиий маҳсулотларга яқинлаштира оладими?
Менинг кўз ўнгимда касал ва кучдан қолган одамлар тушкунлик келтириб чиқарадиган ҳамма салбий нарсалардан ўз эътиборини четга олгани, Худога ва У яратган нарсаларга яқинлашгани ҳамда табиий маҳсулотлар, жумладан Худо қандай яратган бўлса, шу кўринишдаги табиий маҳсулотларни ейишга ўргангани туфайли соғайиб кетишди ва кучга эга бўлишди. Менинг отам 60 ёшида инфарктни бошдан ўтказди. Агар 20 килограмм ортиқча вазнни ҳисобга олмаса, авваллари унда ҳеч қандай касаллик аломатлари сезилмаганди. Юрак хуружидан кейин шифокор унга қатъий сабзавот парҳези рецептини ёзиб берди: ҳар сафар таом истеъмол қилиш вақтида у сабзавотларни хомлигича ёки буғда тайёрланган ҳолда ейиши зарур эди. Гарчи отам 4 ой давомида сабзавотлар еб юрган бўлсада, бу муддат унга мангуликдек туюларди. Уни касалхонага олиб келишганида, у касаллик эзиб ташлаган қарияни эслатарди, лекин даволаш курси ва сабзавот парҳезининг бир неча ҳафтасидан сўнг, у мутлақо бошқа одамга айланди: у ориқлади, унинг мовий кўзларида ёлқин пайдо бўлди, териси тозаланди, мулойимлашди ва силлиқлашди ҳамда соғлом ранг касб этди. Отам тузалди, соғлом одамга айланди ва яқинда ўзининг 87 ёшини нишонлади. Мен Худонинг йўлларига ҳурмат билан муносабатда бўлган ва шошилинч вазиятда тез чора кўрган шифокорлар учун Худодан миннатдорман. Албатта, ўзини бундай мубтало аҳволгача олиб келиш ярамайди. Бироқ менинг отам билан содир бўлган ҳолат табиий маҳсулот соғлиқни тиклашини исботлайди.
Сиз Худо яратган озиқ–овқат маҳсулотлари ҳақида қанчалик кўп билсангиз, Унинг ниятини шунчалик яхши тушунасиз ва умрингизни қисқартирадиган эмас, узайтирадиган овқат турларини танлаб олишни ўзингиз учун шунчалик енгиллаштирган бўласиз. Ёдингизда тутинг, Худонинг йўллари мукаммал, табиий, тоза, ноёб даражада мувозанатлашган ва яхшиланишга муҳтож эмас..
Овқат тайёрлаш тўғрисида ҳам худди шу гапларни айтиш мумкин. У ошқозонимизга тушишидан олдин қанчалик узоқ қайта ишлаш жараёнидан ўтса, соғлиқ учун шунчалик кам фойдали бўлади. Сиз оқланган, қайта ишланган, ҳаётий кучдан маҳрум бўлган таомни еяётганингизда, зарур озиқа моддаларини олмайсиз, демакки, тўйганлик ҳиссини туймайсиз керагидан кўпроқ истеъмол қилаверасиз. «…баданимизни ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклайлик. Худодан қўрқиб яшайлик, бутунлай Худо учун ажратилганлигимизни кўрсатайлик» (2 Кор. 7:1). Сизни бузувчи ҳар қандай ёлғондан воз кечиш танангиз ҳақидаги ҳар қандай бемаъни ғамхўрликдан кўра муҳимроқ. «“Инсон хоҳлаганини қилишга ҳақли”... Тўғри, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас…» (1 Кор. 10:23).
Одамнинг ҳаёти ва ўлими унинг қонида.
Танамиздаги 60 триллион ҳужайранинг ҳар бири (уларни ким ҳисоблаб чиққанини мен билмайман) ўзини ўзи қайта тиклайди ва маълум вақт ўтгач, ўлади. Қонимизнинг таркиби ҳар 3 ойда, организмнинг барча ҳужайралари – ҳар 11 ойда, суяк тўқимаси эса – ҳар 2 йилда янгиланади. Тўғри овқатлансангиз, ҳар икки йилда танангиз мутлақо янгиланишини тушунаяпсизми? Бу сиз таниб бўлмас даражада ўзгарасиз дегани эмас, лекин сиз ўзингизни янгиланган мавжудот сифатида кўришингиз мумкин деганидир.
Бу сизга қувват бахш этмайдими?
Мустаҳкам соғлиқ ҳақидаги тасаввур сифатли овқатланиш ва жисмоний юкланма, сувни меъёрлаштирилган ҳолда истеъмол қилиш, рўза тутиш ва ибодат қилиш, тоза ҳаво ва қуёш нурида кўп бўлиш, хотиржам ва тушкунликлардан ҳоли ҳаёт натижасида қон тозаланиши билан боғлиқ. Маҳсулотларни Худо қандай яратган бўса, шундай ҳолида истеъмол қилиш қонни тозалайди ва организмни янги ҳужайралар ҳосил қилиш учун зарур бўлган қувватлантирувчи моддалар билан таъминлайди. Табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш қон тозаланишига кўмаклашади, бу эса ҳар қандай инфекциялардан ҳимояланиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Касалликлар ва вақтидан олдин қаришнинг асосий сабаби “ифлос” қон ҳисобланади. Қон тоза бўлган ва ишқорли таркибга эга бўлганда, у касаллик ривожланиши учун қулай муҳит яратмасдан, зарарли моддаларни осон эритади ва организмдан чиқариб юборади, бунинг учун қулай муҳит ифлосланган қон ҳисобланади.
Умуман тана соғлиги ва қон тоза бўлишини таъминлаш учун интизом талаб қилинади. Сизниинг бевосита мажбуриятингиз ошқозонингизга тушадиган ҳамма нарсани назорат қилиб боришдир. Ўзингизнинг 60 триллион ҳужайрангизга қандай озуқа бераяпсиз? Балки витаминлар ва минераллардан ҳоли бўлган аралашмалардир? Балки танангиз ҳужайралари шунчалик ёмон озуқа олаётгандир ва қимматли қувватини тошқоллар ва заҳарли моддалардан қутулиш ҳамда нотўғри овқатланиш орқали етказилган зарар ўрнини қоплашга сарфлаётгандир?
Бундай ҳолдан тойдиришга маҳкум этилган инсон организми, пировардида, унга мажбурлаб тиқиштирилаётган фойдасиз ва ҳатто зарарли овқатлар ва бундай овқатланиш натижасидаги заҳарли моддаларга қаршилик кўрсатишни бошлайди. Организм ўзига етказилаётган зарарни эплай олмай қолганида, қон ифлосланади ва барча ҳаётий муҳим тизимларда узилишлар содир бўлади. Мана шу “қулай” заминда касалликлар ривожланади, бу эса вақтидан олдин қаришга олиб келади. Лекин бундай бўлмаслиги керак. Биз то ўлим соатимиз етиб келгунига қадар лаёқатлилик ва соғлигимизни сақлашимиз керак Агар Худо томонидан назарда тутилганидек овқатлансангиз, сиз бутун умр мустаҳкам соғлигингизни сақлаб қоласиз.
Нотўғри овқатланиш ва касалликлар
Мен тўғри овқатланиш оилани сақлаб қолишга, жиноятчилик даражасини пасайтириш, бизни асаб бузилишларидан қутқариш ва умуман яхши томонга ўзгартиришга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида гапирилган кўплаб китобларни ўқиганман. Гарчи мен мувофиқлашган парҳез бу муаммоларнинг ҳаммасини ҳал қилиши мумкинлигига ишонмасамда, нотўғри овқатланиш уларнинг пайдо бўлишига хизмат қилишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳам эр, ҳам хотин муттасил чарчаш ва турли хил касалликлар, доимий заифлик ва сиқилишдан жабр тортаётган никоҳ соғлом, аниқ фикрлашга қодир, жисмонан бақувват одамларнинг никоҳига қараганда кучсиздир. Баъзи руҳий бузилишлар табиий маҳсулотлар орқали қилинган парҳез билан мувофиқлаштирилади. Мутахассисларнинг фикрича, одам организмидаги зарарли моддаларнинг оғирлиги 2 килограммдан 10 килограммгача тебраниб туриши мумкин. Таажжубланарли статистика, шундай эмасми? Бу моддаларнинг тўпланиб қолиши касалликларга олиб келади ва бу сизнинг атрофдагилар билан ўзаро муносабатингизда намоён бўлади.
Агар сиз нотабиий, қайта ишланган, ҳаётий кучдан маҳрум маҳсулотлар билан овқатлансангиз ва ўзингизга дам бермасангиз, зарарли моддалардан халос бўлишга имкон бермасангиз танангизда тошқоллар тўпланиб қолади. Табиий йўл билан танангиз бу тошқоллардан қутулишга ҳаракат қилади. Агар сиз танангизга бунда ёрдам берсангиз, яъни овқатингизда Худо яратаган табиий маҳсулотларни ишлатсангиз, жисмоний машқлар қилсангиз, ўзингизга дам берсангиз, тоза ҳаво ва қуёшдан роҳатлансангиз, сувни керакли миқдорда ичсангиз, мунтазам рўза тутсангиз ва тушкунликларга чап берсангиз, у ҳолда қонингиз тозаланади, танангиз эса умуман соғломлашади.
Касаллик худди кутилмаган қордек бошингизга ёғилмайди. Қандайдир вақт орасида у ўзини сездирмайди. Ўзининг “Адан Боғига қайтиш” китобида Жетро Клосс қизиқарли кузатишини улашган: «Тананинг уйғун мутаносиблигини таъминловчи минераллар ва витаминлар овқатларимиз таркибидан олиб ташланганда, у (тана) шаклини ва мутаносиблигини йўқотади ҳамда турли хил касалликларга ҳимоясиз бўлиб қолади». Агар касалликнинг сирли қатлами олиб ташланса, унинг моҳиятини организм тизимлари ўртасидаги мувозанат йўқлиги сифатида тавсифлаш мумкин. Ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, танангизнинг қайси аъзоси ишдан чиқаётганини аниқлашга ҳаракат қилинг, бундай ишдан чиқишнинг сабабини эса кейинроқ, руҳий ва жисмоний саломатлик сари етти қадамнинг ҳаммасини бажарганингизда аниқлаб оласиз. Агар мувозанат бузилган бўлса, парҳезчи шифокорга мурожаат қилишингизга, касаллик аломатлари аниқланганда эса – тор доирадаги мутахассисга мурожаат қилишингизга тўғри келади. Шифокорга боришни ҳеч қачон ортга сурманг, гарчи бошқа томондан ҳар бир арзимас сабаб туфайли шифокорга бориш шарт эмас бўлсада, чунки Худо бизга организмдаги мувозанат тикланишининг йўлини кўрсатиб қўйган.
Доимий толиқиш ва ўнғайсиз оғриқлар сабабини зарарли моддалар тўпланиб қолишидан излаш керак, организмнинг тозаланиш функцияси зарурича бажарилмагани боис эса, у заифлашиб бошлайди. Токсинлар ортиб кетишининг белгилари ҳар доим бир хил: бурун–халқумнинг тез–тез шамоллаши, шишлар, ошқозондаги, елка бўғинларидаги оғриқлар ёки умумий ҳолсизланишдир. Органзимнинг тозаланиши овқатимизда Худо бизга инъом этган маҳсулотларни ишлатишдан бошланади.
Организмда ишқор муҳитини яратувчи мева ва сабзавотлар организмнинг тошқоллар ва токсинлардан тозаланишига кўмаклашади, бошқа озиқ–овқат маҳсулотларидаги крахмал ва оқсиллар бу тозаланишга тўсиқ бўлувчи кислотали бирикмалар ҳосил қилади. Қонимиз таркиби ишқорли бўлиши керак, чунки ортган кислоталилик касалликларга олиб келади. Гарчи кислота–ишқорли мувозанат ўта муҳим ва зарур бўлсада, биз овқатимизда етарлича янги бўлмаган ва тўғри тайёрланган сабзавотлар ва меваларни ишлатамиз, улар ишқорли бирикмаларни ҳосил қилади ва зарарли моддалар чиқариб юборилишига кўмаклашади. Агар ўзингизни тез–тез ёмон ҳис қилиб турсангиз, овқатингиз таркибида қонни табиий тозаловчи ҳисобланган сабзавотлар ва мевалар етарлича ёки етарлича эмаслигини бир қараб кўринг.
Илгари мен мавсумий шамоллашлар ва грипп билан тез–тез касалланардим. Табиий маҳсулотларни тоза ҳолида истеъмол қила бошлагач ва улардан Худо бизга ниъом этган овқатлар тайёрлай бошлагач, ҳамма юқумли касалликлардан тўлиқ қутулдим. Оиламнинг ҳар бир аъзосининг ҳаётида ҳам худди шундай бўлди. Енгил фикрлашимиз боис, зарарли моддалар гарчи кўп бўлмасада, ҳар ҳолда танамизга тушиб турарди. Тошқоллар ва токсинлардан қутулиш учун, биз тозалаш парҳезига мос келадиган вақтни танладик: бир ҳафта давомида йилига уч марта. Оиламизда тозалаш таомили уч кунлик рўза тутишдан бошланади (болалар рўза тутишмайди), шундан сўнг биз бир ҳафта давомида кўплаб турли хил янги мева ва сабзавотлар еймиз. Бундай озиқ натижасида зарарли моддалар организмдан чиқиб кетади ва тозаланишдан сўнг, биз ўзимизни ҳақиқатан ҳам ажойиб ҳис қиламиз. Бундай парҳез учун энг мақбул даврлар қуйидагича:
- , ҳамма байрамлар тугаганида: Мавлуд байрамлари ҳам, Янги йил байрамлари ҳам. Сиз гастрономик дабдабалар танангизга етказган зарарнинг ўрнини қоплайсиз, ўша байрамлар вақтида уларга роса берилгандингиз.
- Баҳорнинг охири (май) – баҳордан ёзга ўтиш вақти. Танангизнинг касалликларга қаршилиги қанча ортганлигидан ҳайратга тушасиз ва мавсумий шамоллашлар сизга қўрқинчли бўлмай қолади.
- Кузнинг бошланиши (сентябрь) – ёздан кузга ўтиш вақти. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва сиз тез–тез шамолашлар қурбонига айланасиз. Бу парҳезга ҳафта давомида амал қилинг ва тез орада мавсумлар оралиғи учун типик бўлган шамоллаш сизни четлаб ўтишига ишонч ҳосил қиласиз.
Янги мева ва сабзавотлардан тузилган тозалаш парҳези аввалига сизга қувонч бахш этмайди, лекин тез орада у касалликдан кўра анча ёқимли эканлигига ишонасиз. Муқаддас Китоб Дониёр бундай овқатланишнинг устунликлари ҳақида яхши хабардор бўлганини ҳикоя қилади:
“Илтимос, қулларингизни ўн кун давомида синаб кўринг. Бизга егани сабзавот, ичгани сув беринг. Кейин эса бизни шоҳона егуликни еган йигитлар билан солиштириб кўринг, сўнг билганингизни қилаверинг.”
Соқчи рози бўлиб, уларни ўн кун давомида сабзавотлар билан боқди. Ўн кун ўтгач, уларнинг қадлари тўлишиб, шоҳона егулик еган бошқа йигитлардан анча кўркам бўлди.
Дониёр. 1:12–15
Тозалаш парҳези вақтида кислота–ишқорли мувозанатингиз, яъни турли маҳсулотларда мавжуд бўладиган “қурилиш” ва “тозалаш” элементлари ўртасидаги мутаносиблик тиклангунича, сиз агар меваларни қийналиб ўзлаштирадиган бўлсангиз, сабзавотларни маъқул кўришингиз мумкин. Ёдингизда тутингки, организмни мавсумий тозалаш атиги бир ҳафта ва организм зарур мувозанатни тиклаши учун давом этади. Мана шу ҳафта мобайнида сизни бош оғриғи, титраш, ошқозоннинг енгил бузилиши ёки шамоллаш ёхуд безгак аломатларига ўхшаш ноқулай ҳиссиётлар қийнаши мумкин. Лекин бу сизни қўрқитиб юбормасин: танангиз зарарли моддалардан халос бўлаётганга ана шундай акс–таъсир кўрсатади. Ёқимсиз ҳислар анча тез йўқолади ва сиз ўзингизни ҳар қачонгидан кўра кучлироқ ҳис қиласиз. Етарли миқдорда сув ва организмни тозалашга кўмаклашадиган ҳар хил ўсимликлар қайнатмасини ичинг.
Мана шу тозаланиш мобайнида ўзингизни ҳис қилишингиз қанчалик ўзгаришини кўрасиз. Ишончим комилки, қонда токсинларнинг ортиқча бўлиши кўплаб сиқилишларга сабаб бўлади. Одам ўз умри давомида тўғри овқатланишга ўтишдан бошқа ҳеч нарсани ўзгартирмагани, аммо организм тозаланиши натижасида нафақат унинг ўзини ҳис қилиши, балки кайфияти ҳам яхшилангани ҳолатлари менга маълум. Янги ҳолатингиз сизга шунчалик ёқиб қоладики, қаҳва ва булочкалардан воз кечиш каби муаммони ҳал қилиш, сизга унчалик қийин бўлиб туюлмайди, чунки, қоида тариқасида, оддий ва табиий таом кўп касалликлар ва улар билан бирга келадиган оғриқ йўлидаги ишончли тўсиққа айланади.
Худо яратган маҳсулотлар
Соғлиқни таъминлаш учун сизга тўйинтирувчи моддаларнинг бутун бир комплекси зарур бўлади. Организмда қандайдир таркибий қисм бўлмаганида ҳаётий фаолият тизимлари ўртасидаги тенглик бузилади. Бироқ сиз ҳар сафар тановул қилишдан олдин, албатта, диаграммалар ва калькулятор билан қуролланиб олиб, овқатингизда ҳамма тўйинтирувчи моддалар бор ёки йўқлигини ҳисоблаб чиқишингиз шарт эмас. Ҳар сафар бу ҳақда ташвиш тортаверманг – қуйида келтирилган рўйхатни диққат билан ўрганиш етарли, унда соғлигингизни мустаҳкамлашингиз учун ўз таомномангизга киритишингиз зарур бўлган еттита маҳсулот санаб ўтилган. Мана ўша рўйхат:
- Сабзавотлар ва мевалар. Фақат янги, консерваланмаган, музлатилмаган, ишлов берилмаганлари. Ҳўл, буғда пиширилган, тоблаб пиширилган ёки димланган сабзавотлар ва мевалар таомингизнинг ярмини ташкил қилиши керак. Энг яхшиси ҳар бир нонуштадан олдин ҳўл мева ейиш ва тушликдан ҳамда кечки овқатдан олдин бирор сабзавот ейиш керак, бунда ўз таомномангизни турлича қилишга уриниб ҳар хил мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилиш лозим.
- Овқатга ишлатиладиган майдаланмаган бошоқли ўсимликлар. Уларни сиз бир марта тановул қилишда ейсиз, уларнинг таркиби 25% ёки жуда нари борса, ҳар куни икки марта тановул қилишингиздаги овқат миқдорининг 25 %дан ошмаслиги керак. Яъни айнан: агар нонуштага майдаланмаган бошоқлардан қовурилган бурда нон, оладья (товада пиширилган қалин қуймоқли нон) ёки вафли бўлса ва кечки овқатга жигарранг (кам тарашланган) гуруч бўлса, демак тушликка ҳеч қандай бўтқа қўшмаслик керак. Ўзингиз учун кечки овқатга тайёрлайдиган таомингизда, гуручнинг яхлит донлари овқатнинг умумий миқдоридан 25%дан ошмаслиги керак.
- , парранда гўшти, балиқ. Ҳар кунлик таомномангизга таъбингиздан келиб чиқиб, шу маҳсулотлардан бирортасини киритишингиз мумкин. Қизил гўштни ҳафтада икки мартадан, товуқ гўштини икки–уч мартадан, балиқни эса – икки мартадан кўп ишлатмаслик керак. Парранда гўшти ва балиқ белгиланган ҳар бир овқат бўлагининг 25%дан ошмаслиги зарур. Мана оддий мисол: айтайлик, сабзавот салати ва буғланган сабзи бугунги кечки овқатингизнинг ярмини ташкил қилади, демак унинг қолган ярмини қовурилган жўжа ва ёввойи гуруч ўртасида тенг тақсимлашингиз керак. Агар таомномани тузиш пайтида шундай мутаносибликка риоя қилсангиз, сизда кислота–ишқор мувозанати меъёрлашади. Ҳар доим эсда тутинг, гўшт секин ҳазм бўлади, шундай экан, уни овқатда тез–тез ишлатмаслик лозим.
- , ёнғоқлар ва резаворлар. Уларни ўз ҳолида ишлатиш, ҳар хил енгил таомларга қўшиш ва улардан ҳар хил десертлар тайёрлаш мумкин. Сиз ёнғоқларни қобиғи билан сотиб олишингиз ва уларни уйда тозалашингиз мумкин, яна “қовурилмаган” деган ёзувли ўрами билан олишингиз мумкин. Донлар танага қайта тикловчи ва ёшартирувчи таъсир кўрсатади, бу уларнинг таркибида оқсиллар ва минераллар кўплиги боисдир. Савдо тармоғида сизга қовурилган ва тузланган ёнғоқларни тавсия қилишади, улар қайта ишлаш жараёнида ўзининг қимматли тўйинтирувчи моддаларининг катта қисмини йўқотади, бунинг устига улар ёмон ўзлаштирилади. Бу, хусусан, ерёнғоқ мойига ҳам тааллуқли: термик ишлов берилган, тузланган бу ёғ на ошқозон, на ичаклар эплай олмайдиган маҳсулотга айланади. Оқланмаган ёр ёнғоқ ёғи ёки иложи бўлса, ер ёнғоқ сотиб олинг. Ажойиб танловингиз бор: писта, бодом, ёнғоқ, пекан, кешью, фундук, каштан. Ҳар қандай резавор мевалар ёғлардан ҳоли бўлиб, ҳамма жиҳатдан фойдалидир, улардан ажойиб десертлар тайёрлаш мумкин.
- , пишлоқ, йогурт, қатиқ, чакки ва ёғ. Катталар учун бир ҳафтада 3–4 мартадан ортиқ эмас, бунинг устига ҳаммаси ёғдан тозаланган бўлиши лозим. Сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилишда ўзингизни чекланг ва қаймоғи олинмаган сутдан тайёрланганларини маъқул кўринг. Сиз термик ишловдан ўтган йогурт сотиб олаётганингизда (бунда ундаги барча фойдали бактериялар ҳалок бўлади, бунинг устига сиз худди ҳақиқий қулупнай еяпман деб ўйлашингиз учун) шунингдек, сақланиш муддатини узайтирувчи консервантларга тўйинтирилган йогурт сотиб олаётганингизда, Худо овқатингиз учун мўлжалламаган маҳсулотни сотиб олаётган бўласиз. Савдода ҳақиқий йогурт бўлмаганида, уни бемалол уй шароитида тайёрлаш мумкин.
- . Ҳафтасига 2–3 мартадан кўп бўлмаслиги лозим.
- . Бу ҳамма “ширин таъм берувчилар” ичидаги энг тўйинтирувчисидир, фақат устига “табиий” деб ёзиб қўйилган ёрлиғи борини сотиб олаётган бўлсангиз. Бошқа ҳар қандай маҳсулот каби асалга ҳам ишлов берилади, бунинг натижасида у ўзининг даволовчи кучини йўқотади. Муқаддас Китобда асал ҳақида ажойиб маҳсулот, лекин уни ақлни юритиб истеъмол қилиш лозимлиги ҳақида кўп гапирилган. Ишлов берилган асал ҳақиқатан ҳам шакардан ҳеч нимаси билан яхши эмас, шакар эса доимий истеъмол қилинганда, сизнинг қотилингиз бўлмайди, лекин соғлигингизга шикаст етказади. Табиий шакар худди табиий туз каби витаминлар ва минералларга эга, аммо саноатда тозалангандан кейин бу маҳсулотлар ўз даволовчи хусусиятларини йўқотади ва таъми ширин бўлган, аста–секин таъсир қилувчи заҳарга айланади. Таомингизда оққандни доимий ишлатиш қанд касаллигини, гипогликемия, тиш чириши, ақлий фаолиятнинг пасайишини, шунингдек В витамини тақчиллигини келтириб чиқаради. Шакар ўрнини босувчиларга иштиёқмандлик ҳам соғлигингиз учун шунчалик зарарли: аста–секин организм уларга тўйинади ва бунинг учун тўлов тўлашингизга тўғри келади. Табиий асал, ўз навбатида, минералларга бой бўлиб, осон ўзлаштирилади. Агар бу мўъжизавий маҳсулотни таомингизда тўғри қўлласангиз, у ангина, шамоллаш, серзардалик ва уйқусизликни жуда яхши даволайди.
Юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни овқат таркибига киритиш ҳар биримизга катта фойда келтиради. Ўзингизга ёрдам сифатида яхши бир таом тайёрлаш китобини сотиб олиш ва ундан ўз таомномангизни ҳар хил қилиш учун фойдаланиш мумкин. Худо томонидан яратилган маҳсулотларнинг таъми ёмон бўлиши мумкинми, ахир? Аммо сиз уларни қандай тўғри тайёрлашни билишингиз зарур. Масалан, салат деб номланувчи сабзавотлар аралашмасидек таом, кўпинча унинг ўзи бўлиб чиқмайди. Товоққа солиниб, устига қандайдир сарғиш ёки оқ қайла қуйилган, тўғралган чоряпроқ баргларини салат деб ҳисоблаш мумкинми? Бундай қалбаки салатларни мен кўп ресторанларда кўрганман. Ҳақиқий сабзавотлар аралашмаси (салат деб номланувчи) – чиройли тўғралган булғор қалампири, сабзи, кашнич, бодринглар, помидорлар, барра пиёз, авокадо ва салат навларининг турли баргларини ўз ичига олади. Хилма–хиллик учун бундай салатга шолғом, ҳўл бақлажонни қириб солиш, карамни майдалаб тўғраш, исмалоқ баргларини тўғраш, ҳўл брокколи, гулкарам ва турли хил ўстирилган донларни қўшиш мумкин. Қўшимча сифатида оқланмаган ўсимлик ёғи, олма сиркаси ва/ёки лимон шарбати ва ўсимликлардан олинган баъзи зираворлар яхши қўл келади.
Фантазияни ишга солиб, буғда пиширлган сабзавотлардан салат қилиш мумкин. Масалан, яшил ловияни буғ билан узоқ бўлмаган ишловдан сўнг салатдонга солинг, унга 2–3 ош қошиқ ўсимлик ёғи қуйинг ва тўғралган ёки майдалаб парракланган пиёз қўшинг. Буларни яхшилаб аралаштиринг, 5–10 дақиқа тиндириб қўйинг. Бундай салатни пиёзсиз ҳам тайёрласа бўлади. Бу бизнинг оиламизда ҳамма яхши кўрадиган таомдир.
Табиий маҳсулотларни ҳўл ёки тайёрланган ҳолида овқатингизда ишлатар экансиз, ҳар доим ёдингизда тутингки, улар дастурхонингиздан ўрин олишидан олдин қанчалик кўп ишловга олинган бўлса, сиз улардан шунчалик қатъий воз кечишингиз керак. Овқатингиз таркибида тозаланган, қайта ишланган маҳсулотлар қанчалик кам бўлса, соғлигингиз учун шунчалик яхши бўлади. Агар сизга ҳўл сабзавотлар ва меваларнинг таъми ёқмаса, демак, ошқозонингиз қовурилган овқатга шунчалик ўрганган. Ундай бўлса, овқатингизга ҳўл сабзавот ва меваларни оз–оздан қўшишни бошланг ва шу қоидага риоя қилган ҳолда, вақти келиб, қовурилган, ўсимликлардан тайёрланган овқатдан тўла воз кечинг.
Икки нарсани ёдда тутиш лозим: биринчидан, қовурилган овқат қийинроқ ҳазм бўлади ва иккинчидан, қовуришда маҳсулотлар таркибида, айниқса, ёғда бўладиган витамин ва минералларнинг катта қисми йўқолиб кетади. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, ёғ термик ишловдан ўтаётганида канцероген хусусиятларга эга бўлади. Шундай экан, қовурилган овқатга берилиб кетмаслик керак. Токи соғлом, Худо сиз учун мўлжалланган таом одатингизга айлансин. Агар ресторанда ёки меҳмонга борганингизда сизга қовурилган таом таклиф қилишса ёки бир ойлик тўғри овқатланишдан сўнг гамбургер ёхуд қовурилган картошкани кўрганингизда сўлагингиз оқиб кетса, ҳеч қўрқинчли жойи йўқ – бу таомлардан татиб кўринг ва Худо сизга бир неча ҳафта ўзингизни тутишингизга ёрдам бергани учун Ундан миннатдор бўлинг. Лекин эсингизда бўлсин бундай овқат истеъмол қилиш қоида эмас, балки қоидадан истисно бўлиши шарт. Агар сиз жалб қилишларига осонгина бериладиган одамлар тоифасига кирмайдиган бўлсангиз, бунинг учун Худога шукрона айтинг. Лекин кўпчилик тийилиш учун ўзини интизомга солиб, катта саъй–ҳаракат қилади ва Худонинг иродасига онгли бўйсунади. Тўғри овқатланишдаги баъзи бузилишлар жуда ҳам хавфли эмас, чунки улар тасодифийдир. Энг асосийси – биз ҳар куни қандай овқатланаётганимиздадир, чунки касалликлар ёки соғлиқдан қай бирини танлашимиз шундан иборат.
Гўшт сизнинг овқатингиз таркибида устунликка эга бўлмаслиги жуда муҳим. Агар гўшт сиз ейдиган овқат умумий ҳажмининг 25%дан ортиғини ташкил қилса, бу овқат ҳазм қилиш тизимини эзиб ташлайди, бу тез чарчаш ёки ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келади. Шуни унутмаслик керакки, ҳайвон гўштидан тайёрланган овқат ўсимликлардан қилинганига қараганда, соғлигингиз учун фойдалироқ эмас. Бу сиз гўштдан бутунлай воз кечишингиз кераклигини англатмайди, шунчаки овқатингиз такрибида унинг миқдорини камайтиринг. Мен ярми гўштдан, ярми сабзавотлардан ташкил топган парҳезга ўтганимдан сўнг, ўзимни ҳис қилишим қанчалик яхшиланганига жуда ҳам таажжубландим. Мен агар ҳар сафар овқатланганимда бир бўлак қизил ёки оқ гўшт емасам ўлиб қоламан деб ўйлардим. Бироқ бугунги кунда мен ойига 1–2 мартадан кўп бўлмаган ҳолда гўшт тановул қилаяпман, жўжа, курка гўшти ва балиқ тушки дастурхонимда ҳафтада бир марта пайдо бўлади, шунга қарамай, ўзимни ҳар қачонгидан яхшироқ ҳис қилаяпман.
Куртакларни олқишловчи сўзлар
Ўстирилган уруғлар ва дон алоҳида суҳбатга лойиқ. Бу мутлақо ноёб маҳсулот бўлиб, ундан овқат сифатида хом ҳолда фойдаланиш керак. Табиий офатлар ёки очлик вақтларида сиз фақат шу куртаклар туфайлигина омон қолишингиз мумкин. Қилишингиз лозим бўлган бор–йўқ нарса шундан иборатки, бир неча кун давомида уруғлар ўстиришингиз зарур. Илгари менга куртаклар умуман ёқмасди: уларни чайнаганимда ўзимни худди яйловга тушиб қолгандек ҳис қилардим. Лекин кейин мақолалардан бирида куртаклар юқори қувват манбаига эга эканлигини ўқиб қолдим ва бу мўъжизага бошқача кўз билан қарай бошладим. Ҳеч бўлмаганда тез ҳазм бўлиши ва енгил ўзлаштирилиши сабабли ҳам бу тоза, табиий маҳсулотдан воз кечиш оқилона бўлмаган бўларди. Бунинг устига куртаклар паст калорияли, витаминлар, минераллар ва овқат ҳазм қилиш ферментларига ниҳоятда бой ва соғлиқ учун фойдали. Сиз уларни ўстиришга энг кам куч–ғайрат сарфлайсиз ва ўз соғлигингизни мустаҳкамлайсиз. Куртаклардан кўра мақбул бўлган бошқа нарса йўқлиги мутлақо шубҳасиз. Уларни ўз овқат таркибингизга киритишни унутманг.
Сизга ўтли чойлар ёқиб қолади
Ширин, алкоголсиз ичимликлар ва музли чойни мен дунёда ҳамма нарсадан кўра яхши кўрардим, лекин мен тоза сув ва ўтдан қилинган чойга кўникишимга тўғри келди. Аввалига мен куртаклар ва ўтдан қилинган чойлар билан осонгина қуёнга айланиб қоладигандек бўлиб туюлди. Сабаби эса менинг бузилган таъм билиш одатларим эди: мен фақат кўп ширинликлар егандан кейингина тўярдим. Бир гал парҳезшуносим менга етти кунлик рўза тутишни маслаҳат берди ва рўзанинг учинчи кунигина ўтдан қилинган чой ичиб кўришимни тавсия қилди. Ўшанда у менга мўъжизавий бир ичимлик бўлиб туюлганди. Мен уни ичишда давом этдим ва тобора кўпроқ таъмини туя бошладим.
Ҳар қандай ўтдан қилинган чой тинчлантирувчи ва даволовчи хусусиятга эга. Ялпизли чой мен энг яхши кўрганимга айланди, сизга ҳам шуни маслаҳат бераман. У мўъжизавий хусусиятларга эга ва уни эрталаблари ичган яхши. Сиз соғлом бўлсангиз, тетикланиб олишингиз учун танангизга қаҳва каби рағбатлантирувчилар керак бўлмайди, бир ёки икки қадаҳ ялпизли чой ичишингиз етарли. Одам Ато ва Момо Ҳаво давридан бери ўсимликлардан даволаш мақсадларида фойдаланишган ва ялпизли чой бундан мустасно эмас: овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун уни овқатдан сўнг ичиш мумкин. Агар чойни бозордан сотиб оладиган бўлсангиз, адашманг ва оддий чойни ўтдан қилинадиган чой деб қабул қилманг. Агар ўрамида ҳар хил масаллиқлар рўйхатини кўрсангиз, аслида қаршингизда энг оддий чой турганини тушуниб олиш лозим, бундай чой таркибига барча кислота ҳосил қилувчи элементларга эга бўлган, В гуруҳидаги витаминларни ўлдирадиган қаҳваин ва ялпиз ҳидини берувчи ароматизатор киради.
Ўзингизни адаштиришларига йўл қўйманг ва ўрамига ялпиз деган битта сўз ёзилган–ёзилмаганини текширинг. Ўтдан тайёрланган чойнинг бошқа кўплаб турлари ҳам бор.
Овқатингиз таркибидан чиқариб ташланиши ёки унга киритилиши лозим бўлган маҳсулотлар
Мен иккита оддий рўйхат туздим: биринчисига ҳаётий муҳим бўлмаган маҳсулотлардан энг оммалашганлари ва шунинг учун ҳам таом таркибидан чиқариб ташланиши лозим бўлганлари кирди. Бунинг бемалол иложи бор, чунки ажойиб ва ҳаёт учун зарур бўлган маҳсулотлар киритилган иккинчи рўйхат ҳам бор бўлиб, бу маҳсулотлар биринчи рўйхатдан санаб ўтилганларининг ҳаммасининг ўрнини жуда яхши боса олади. Агар сиз бирор нарсадан дарҳол бутунлай воз кеча олмасангиз, буни маълум вақт ўтказиб қилишга урининг.
Ишни биринчи рўйхатдаги (уни “салбий” деб атай қолайлик) сиз қайсидир даражада таомингизда ишлатишдан воз кеча оладиган маҳсулотларни қайд этишдан бошланг. Кейин рўйхатни иккинчи марта кўздан кечиринг ва бу сафар сиз ҳозирнинг ўзидаёқ ажралишингиз муаммо бўлмаган маҳсулотларни белгилаб чиқинг. Шундан сўнг қуйидаги ишни қилинг: ҳар ҳафтада ўзингиз биринчи рўйхатда белгилаган маҳсулотларнинг биридан қутулишга урининг. “Қутулиш” сўзини чин маънода тушуниш, яъни уларни улоқтириб юбориш керак. Гарчи сиз шундай қилишни истаб қолсангизда, ҳаммасидан бирваракайига қутулиш умуман мажбурият эмас. Ҳаётий муҳим маҳсулотлар рўйхатидан (уни “ижобий деб номлаймиз”) ҳар ҳафтада қандайдир биттасини танлаб олинг ва уни ўз таомингиз таркибига киритинг, бунда унинг тартиб рақами сиз “салбий” рўйхатда қутулган маҳсулотнинг тартиб рақами билан мос тушиши яхшироқ. Давомийлиги 24–36 соат бўлган рўза таъм билиш одатларингиз ўзгаришига катта ёрдам беради, бундай рўза тутиш таомингиз таркибидан маълум маҳсулотнинг ҳар бирини чиқариб ташлаш ёки киритишдан олдин бўлиши лозим. Рўза сизни мустаҳкамлайди ва ўзингиз танлаган йўлни охиригача ўтишингизга куч беради.
Таом таркибидан чиқариб ташланиши лозим бўлган маҳсулотлар
- Оқ қанд.
- Оқ қанд қўшиб тайёрланган озиқ–овқат маҳсулотлари: қуюқ шиннилар, желе, елимшак (желатин) қўшилган десертлар, пирожнийлар, конфетлар, кекслар, пудинглар, шакарланган мевалар.
- Оқ ун.
- Оқ ундан қилинган маҳсулотлар: макаронлар, лапша, спагетти.
- Буғдой уни. Одатда у оқ ун ва бутун ёки йирик қилиб майдаланган буғдой уни аралашмасидан иборат бўлади.
- Шакар ва консервантлар қўшилган алкоголсиз ичимликлар.
- Тозаланган бошоқлар.
- Туз ва таркибида туз юқори даражада бўлган маҳсулотлар: картошка чипслари, тузланган ёнғоқлар, зайтун ва бошқ.
- Оқ гуруч.
- Оқланган ёғ ва тўйинтирилган мойлар.
- Термик ишловдан ўтган, туз қўшилган ер ёнғоқ ёғи.
- Тўйинтирилган ва оқланган мойлар асосидаги маргарин.
- Ишлов берилган гўшт маҳсулотлари: хот–доглар, салями, дудланган колбаса, бекон, тузланган гўшт ва бошқалар.
- Оқ ун, шакар ёки кимёвий қўшимчаларга эга бўлган, консервацияланган маҳсулотлар.
- Таркибида кимёвий қўшимчалар бўлган музқаймоқ.
- , чой, алкоголь.
- Тез тайёрланадиган маҳсулотлар.
- Қовурилган маҳсулотлар.
- ацияланган мевалар ва сабзавотлар.
Таом таркибига киритилиши лозим бўлган маҳсулотлар
- Асал ёки камида, доимий эмас, вақти–вақти билан истеъмол қилиш зарур бўлган оқланмаган шакар.
- Таркибига асал, шунингдек, бошқа “яхши” шакар ўрнини босувчилар, хусусан, оддий ва қора қиём кирадиган маҳсулотлар, мевалар, мева шарбати, хурмолар.
- Бутун дондан: арпа, сули, буғдой, жавдар, маржумак ва бошқалардан қилинган ун.
- Бутун донли ун маҳсулотлари: ичига кунжут, соя, буғдойнинг бутун донлари, артишок, исмалоқ қўшиладиган лапша, макаронлар ва бошқ.
- Бутун донли буғдой уни ёки бутун дондан тайёрланган ҳар қандай бошқа ун аралашмалари.
- Янги сиқилган мева шарбатлари.
- Бутун дон: тозаланмаган сули ва бутун дондан тайёрланган бўтқалар.
- Ўсимликдан олинган табиий аралашмалар. Туз ишлатмасликка ёки ҳеч бўлмаганда унинг миқдорини камайтиришга ҳаракат қилинг. Таркибида туз энг кам бўлган маҳсулотларни сотиб олинг.
- Жигарранг ёки кам тарашланган гуруч, шунингдек, ёввойи гуруч.
- Биринчи марта сиқиб олинган, оқланмаган ёғлар, айниқса зайтун ва зиғир ёғи.
- Кучли ишлов берилмаган, таркибида туз бўлмаган, кимёвий қўшимчалар қўшилмаган табиий ерёнғоқ ёғи.
- Юқори сифатли сариёғ.
- Гўшт маҳсулотлари. Улар кимёвий қўшимчалар, шакар, консервантлар ва ўткир зираворларсиз бўлиши керак.
- Фақат табиий қўшимчалар қўшилган консервацияланган маҳсулотлар. Ёрлиқлардаги ёзувларни диққат билан ўқинг.
- Узунчоқ дарахт мевалари: бу дарахт меваларидан қилинган кўплаб маҳсулотларга хурмолар ёки мева шарбатларини қўшиб ҳозирги кунда ширин қилишмоқда.
- Табиий маҳсулотлар, яъни қаймоғи олинмаган сут, тухумлар ва асалдан тайёрланган музқаймоқ.
- Ўтдан қилинган чойлар: ялпиз, наъматак, мойчечак ва бошқалар, шунингдек, ични юриштирувчи хусусиятга эга ўтлардан тайёрланган чойлар.
- Ишлов берилмаган табиий маҳсулотлар. Масалан, картошка фриси ўрнига янги картошка сотиб олинг ва уни уй шароитларида пиширинг. Бошқа маҳсулотларни ҳам худди шундай тез тайёрлаш мумкин.
- Буғда пиширилган, қайнатилган маҳсулотлар. Қасқон сотиб олиш лозим, у уй шароитларида овқат тайёрлаш учун ўрнини босиб бўлмайдиган воситадир.
- Янги узилан мевалар ва сабзавотлар.
Бўкиш ва овқатланишдаги бошқа бузилишлар
Ўн етти йил давомида бизнинг уйимизда ибодат қилувчилар гуруҳи йиғиларди. Аёллар қиладиган ибодатда энг кўп эшитиладиган ибодатлардан бири Худо уларга овқатланишдаги зарарли майллардан, демакки, ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беришини сўраш эди. Ўша йиллар мобайнида бизнинг гуруҳимизда кўп одамлар ўзгарди, лекин овқатланишдаги зарарли одатлардан қутулиш ҳақидаги ибодат эшитилаверди. Биламанки, бугунги кунларимизда овқатланишдаги турли бузилишлар оддий ҳодисага айланган. Бу муаммо ҳаётни алғов–далғовларга айлантирмоқда ва у супермаркетдаги озиқ–овқатлар бўлимидан бошланади.
Бугунги кунда миллионлаб одамлар овқатланишдаги бузилишлардан, айниқса, ортиқча овқат ейишдан жабр тортади, Кўпинча бу нафақат физиологик муаммолар, балки руҳий жароҳатлар билан ҳам боғлиқ. Агар сиз ҳаётий кучларингизни сақлаб қолиш учун керагидан ортиқ ейишга одатланган бўлсангиз, сабабини топишга ва овқатланишлар орасидаги танаффусда нега доим нимадир чайнашга интилаётганингизни тушунишга ҳаракат қилинг, айниқса, нимадандир жаҳлингиз чиққанида, ўзингизни ёлғиз ҳис қилганингизда ва ҳоказо. Агар сизни овқатга носоғлом майл ундаётган бўлса, бунинг сабабини овқат етишмаслигидан излаш ўринли эмас. Ҳойнаҳой, қандайдир ҳиссий туғёнлар туфайли сиз очлик ҳиссини қондира олмаётгандирсиз. Бугунги кунда овқатланишдаги у ёки бу бузилишлар туфайли у қондириши мумкин бўлган эҳтиёжлардан кўра чуқурроқ бўлган эҳтиёжларни қондириш воситасига айланиб бормоқда. Ортиқча овқатланишдан азобланаётган одамлар овқатланишга уларга ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш, чарчоқни енгиш ёки ташвишлардан дам олиш усули сифатида қарашмоқда. Оқибатда улар ҳаётдан эрта кўз юмиш хавфига дучор бўлишади.
Овқатланиш тартибининг бузилиши икки кескин шаклга – анорексия ва булимияга олиб келади. Мен уларни бу китобда кўриб чиқмайман, чунки бунинг учун яна битта китоб ёзишимга тўғри келиб қоларди. Лекин мен таъкиламоқчиман: агар сиз бу бузилишлардан биридан азобланаётган бўлсангиз, дарров ота–онангизга, дўстингизга, қавмбошига, маслаҳатчи ёки шифокорга мурожаат қилинг ва уларга сиз билан нималар содир бўлаётганини чин дилдан сўзлаб беринг. Улардан сизни биладиган, сизга ёрдам бера оладиган одамлар билан учраштиришни илтимос қилинг ва бу муаммони мустақил ҳал қилишга уринманг.
Бундай бузилишларни ўзида сезмайдиган одамлар ҳам, шунга қарамай, овқатланишнинг мувозанатлашганлигини сақлаб туришлари керак. Агар сизда овқатланишда бошқалардан яширилган қандайдир майлларингиз бўлса, ўзингиздаги бу заифликни албатта тан олинг ва у нима сабабдан келиб чиққанлигини тушунишга ҳаракат қилинг. Буни сизга атрофдагиларга ўз сирингизни ошкор қилишингиз учун эмас, балки бу майллар соғлигингиз учун нақадар хавфли эканлигини англашингиз учун айтаяпман. Кўринишидан, ҳаётингизнинг сирли томони оғир айбдорлик ҳисси билан боғлиқ, сиз бу ҳақда қавмбоши, маслаҳатчи, ота–онангиз, шифокор, дўстингиз, руҳшунос ёки шу одамларнинг ҳаммасига сўзлаб беришингиз лозим. Бу халос бўлиш учун қўйган биринчи қадамингиз бўлади. «Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди; уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади» (Ҳикмат. 28:13).
Ҳаётимизда аҳамиятли ўзгаришлар, тушкунликлар, тушкунлик ёки касаллик рўй берса, кўпинча биз ортиқча овқатланишдан жабрланамиз. Лекин ортиқча овқатланиш ҳамиша соғлиқ учун зарарли ҳисобланган ва у одатга айланмаслиги керак. Ортиқча овқатланишдаги энг ёмони шуки, очлик ҳиссини қондириш учун, ошқозонимизга ҳамма нарсани кетма–кет жўнатаверамиз, қоида тариқасида, тўйинтирувчилиги юқори бўлмаган маҳсулотлар қўлимизга тушиши боис, бизда янада каттароқ эҳтиёж – қониқмаганлик ва ички бўм–бўшлик ҳиссидан қутулиш пайдо бўлади. Ортиқча овқатланиш ҳақиқий очликка жуда кам алоқадор, моҳиятан ўзининг бошқариб бўлмайдиган иштиёқларига йўл беришдир.
Ортиқча овқатланганда овқат ҳазм қилиш органлари биз ютаётган таомни етарлича тезликда эплашга улгурмайди ва бу нафақат ошқозонимиз, балки жигар, ичаклар зўр бериб ишлашини келтириб чиқаради. Агар таом ҳазм бўлишга улгурмаса, у чириган ҳолатга ўтади ва токсинлар ажратади, бу токсинлар қонга ўтади ва уни ифлослантиради. Ортиқча овқатни қайта ишлашга уринаётган организм, ҳақиқий тушкунликни бошдан кечиради ва бир неча йиллик мана шундай амалиётдан сўнг, организм шунчаки емирилади. Овқатланишдаги бундай бузилишга қарши менга маълум бўлган ягона восита рўзадир. (Бу ҳақда 5–бобда сўз юритилади).
Табиий очлик ҳиссини ва уни қондиргандан кейинги соғлом тўқлик ҳиссини носоғлом муносабат, ҳеч тўймаслик билан боғлиқ нотабиий туйғудан ажрата билиш зарур. Биз “Масиҳ хочининг душмани” бўла олмаймиз. Чунки ундайларнинг “...охири – ҳалокат, уларнинг худоси нафсдир. Уятсиз қилиқларидан фахрланадилар» (қаранг: Флп. 3:18–19) . «Инсоннинг барча меҳнатию интилишлари ўз қорнини тўйдириш учундир, шунда ҳам у ҳеч қачон қониқмайди» (Воиз 6:7).
Сизнинг овқатланишга ёндашувингиз нимадан далолат беради? Ўзингиз билан ростгўй бўлинг ва нарсаларга ҳушёр боқинг. Парҳезингизни мувофиқлашган деб ҳисоблаш мумкинми? Танловингиз Худони улуғлашга қаратилганми? Ёки ўзингиз учун қайғуришга қаратилганми? Ўз ташқи кўринишингиз ҳақидами? Ёки у бошқа эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқми? Қайсиларини? Севгими? Кўнгилхушликми? Ички бўм–бўшликни тўлдиришми? Асл важларни билиб олиш соғлигингиз учун жуда муҳим.
Руҳий ва жисмоний соғлиқ сари етти қадамнинг барчасини комплекс ҳолда бажарган одамларнинг кўпчилиги, қоида тариқасида, овқатланишдаги бузилишлардан қутулишади. Ортиқча овқатланишга мойиллар орасида нафақат семизлар бўлиши мумкин, ўз ошқозонини худди шундай зўриқтираётган ориқлар ҳам кўп учрайди, гарчи уларнинг танаси катталашмасада, организми ақл бовар қилмас зўриқишларни бошдан кечиради, бу ҳам турли касалликларга олиб келади. Ҳар доим эсда тутинг, нафақат ёмон, балки яхши таом ҳам ортиқча бўлиши мумкин, керагидан ортиқча истеъмол қилсангиз, ҳатто у ҳам зарар келтириши мумкин.
Қандай қилиб оғриқларсиз озиш мумкин?
Кўринишидан, замонавий дунё худди ориқлик модасига ўралашиб қолгандек. Энг кам вазн алоҳида ҳашам деб ҳисобланмоқда. Кўп одамлар агар реклама лавҳаларида кулиб турувчи калта либосдаги хушбичим моделлардан кўра ортиқча вазнга эга бўлишса, ўзларини тўлақонли инсондек ҳис қилишмайди. Лекин биз реклама лавҳаларига қарашимиз керак эмас, биз нигоҳимизни Исо Масиҳга қаратишимиз зарур. Озғин ёки семиз бўлишимиздан қатъий назар, Худо бизни севади. Сизнинг тўла ёки ориқ эканлигингиз ҳаттоки шайтонни ҳам ташвишга солмайди, уни кўпроқ Худо белгилаган йўлдан бораётганингиз ташвишга солади. Семиз одамлар ҳам, ориқ одамлар ҳам бемаъни бўлиши мумкин, лекин ортиқча вазнли одамлар турли хил физиологик бузилишлар, бел ва юрак касалликлари туфайли ҳаётдан эрта кўз юмишади. Суғурта компанияси ходимларидан сўраб кўринг, улар бу ҳақдаги барча ҳақиқатни билишади.
Ортиқча вазн қанча бўлишидан қатъий назар, у билан ҳазиллашиб бўлмайди. Бу ортиқча килограммлар туфайли сиз Худонинг севгисидан маҳрум бўлмайсиз. Асосий муаммо бунда эмас: Худо, бошқа барча одамлар каби албатта, сизни ҳам яхши кўради. Бош муаммо шундан иборатки, ортиқча вазн туфайли оғирлашган ва касалликлар шикастлаган тана – вақтидан олдин ўлимдир. Тушунишимча, сизда ортиқча вазн йиғиш истагини оқлайдиган ягона сабаб январь ойида яланғоч ҳолда бутун Аляскани югуриб ўтиш (мой иссиқликни сақлайди) ёки июль ойида танангизни сузиш воситаси (мой чўкмайди) сифатида ижарага бериш ниятингиз бўлиши мумкин.
Кўп одамлар ортиқча овқатланишга мойил. Улар тинмай бирор нарса чайнашади, чунки овқатдан роҳатлана олишмайди. Бу одамлар фақат иштаҳани қўзғайдиган сифатсиз овқат ейишга ўрганиб қолишган, чунки организм унга зарур бўлган витаминларни, минераллар ва овқат ҳазм қилдирувчи ферментларни ола билмайди. Доимий ҳиссий зўриқиш бир томондан ва ортиқча овқатланиш, бошқа томондан, тана касалликлари, муттасил касалликлар ва ортиқча вазнга олиб келади. Биз ҳақиқатан ҳам истеъмол қиладиган овқатимиз сифатини яхшилаб унинг миқдорини озайтиришимиз ва овқатланишдаги оддийлик тамойилига риоя қилишимиз керак.
Кўп парҳезлар ўз ичига табиий маҳсулотларни олмайди ва уларга узоқ муддат амал қилиш ўта қатъийлик қилади. Кўп одамларни бу парҳезлар нега қониқтирмаслиги тушунарли бўлаяпти. Бундай парҳезлар ёрдамида сиз вазнингизни меъёрга келтиришингиз мумкин, лекин бошқа муаммога дуч келасиз: қандай қилиб уни сақлаб қолиш керак. Сиз нафақат ортиқча килограммлар, балки соғлиқдан ҳам ажралишга дуч келасиз. Бундан сизга қандайдир янги парҳез эмас, овқатланишга ўз ёндашувингизни ўзгартиришингиз лозим, деган хулоса келиб чиқади. Бунинг учун Худонинг йўлларини, Худонинг сизнинг ҳаётингизга нисбатан иродасини билиб олиш зарур. Агар сиз овқатингизда Худо яратган маҳсулотларни ишлатишни ва юқоридан тавсия қилинганидек овқатланишни, яъни ҳар бир овқатланишда гўшт, бошоқлар ва сут маҳсулотлари истеъмол қилишни камайтириш, овқатингиз таркибида мевалар ва сабзавотлар улушини оширишни бошласангиз, ҳеч қандай парҳез зарур бўлмайди. Бироқ, вазн камайтиришнинг дастлабки натижаларини кўришдан олдин камида бир ой давомида ҳар кунлик овқатингиз таркибидаги тўғри мутаносибликка чидашингизга тўғри келади. Вазнни бундай камайтириш соғлигингизга зарар келтирмайди, аксинча, шу муддат ўтганидан сўнг, ҳаётий кучлар қуйилиб келаётганини ҳис қиласиз.
Мувозанатлашган овқатланишга ўтгандан сўнг қандай қилиб одамлар ортиқча вазндан халос бўлгани ва соғлигини мустаҳкамлаганини ўз кўзим билан кўрганман. Улар овқатида тоза, табиий маҳсулотларни ишлата бошлашди ва буни руҳий ва жисмоний соғлиқ сари бошқа қадамлар билан уйғунлаштиришди. Фақат барча етти қадамни комплекс амалга оширгандагина, организм мувозанатлашган ҳолга келишини эсда тутиш лозим. Бошқача қилиб айтганда, сиз ўзингизни жумладан, сифати кам овқатлар истеъмол қилиш бўлган тушкунликларга дучор қилмаслигингиз, мутлақо вазнни камайтиришга хизмат қилувчи жисмоний машқлар бажаришингиз, организм тошқоллар ва токсинлардан тозаланиши учун етарли миқдорда сув ичишингиз, ўз иштаҳангизни меъёрлаштириб рўза тутишингиз, тоза ҳаводан нафас олишингиз, қуёш нури ва дам олишдан роҳатланишингиз керак, бу янги соғломроқ турмуш тарзига ўтишга олиб келади. Аммо қадамларни босиб ўтаркансиз танангизни мувозанат ҳолатига келтирасиз. Битта ёки иккита қадамни ўтказиб юборишингиз билан соғломлаштирувчи самара йўқолади.
Оч қолиш ёки тақчил, бир хилдаги овқат таркибига рози бўлмаслик керак. Шунчаки иштаҳангизни тийинг ва аввалги таъм билиш одатларингизни ўзгартиринг, яъни уларни Худонинг йўлларига мувофиқлаштиринг. Агар сиз ҳар куни кока–кола ичсангиз, пишириқлар ва картошка чипслари есангиз, у ҳолда шолғом ейиш истиқболи, албатта, сизга қувонч бахш этмайди. Лекин агар сиз рўза тутсангиз, пиширилган картошка ёки авокадо сизга осмондан тушган инъом бўлиб кўринади.
Бош мақсадингиз вазн йўқотиш эмас, мустаҳкам соғлиққа эга бўлиш бўлсин. Ўз танангизни овқатланишнинг янги тартибига ўргатинг ва натижаларни сабр билан кутинг. Қолган қадамларни бажараётиб, танангиз қандай енгиллашаётгани ва ҳаётий қувватга тўлаётгани ва ақлингиз равшанлашаётганини ҳис қиласиз. Ёдда тутинг: сиз ўз майлингизга қараб ҳаракат қилаётганингиз йўқ, Худо сизга айнан шундай ҳаётни тайёрлаб қўйган!
Ўзимнинг аччиқ тажрибамда тез озишни ваъда қилувчи парҳезларнинг нотабиийлигига ва соғлиқ учун ўта хавфли эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ҳар иккала ҳомиладорлик давримда мен 10 килограммга семирардим. Чақалоқларимнинг вазни 3,5 килограммга етмагани боис, демак мен ҳар иккала ҳолатда ҳам тахминан 6,5 килограмм вазн орттирганман, бу вазнни бола туққанимдан сўнг йўқотишим керак эди. Биринчи ҳомиладорлигим 20 йил аввал бўлган, ўшанда мен эндигина Худонинг йўлларидан юришни ўрганаётгандим. Жуда ҳам ўзимга ишонардим ва ўзим хоҳлаганимдек иш қила оламан, деб ўйлардим. Бола туққанимдан сўнг ўзимни овқатда чекладим ва танамнинг баъзи қисмлари хушбичим бўлишига эриша олдим, аммо шу билан бирга, ўзимда ўта чарчоқ ҳис қилардим. Тўсатдан менда шундай аллергия пайдо бўлдики, илгари бунақаси ҳеч қачон бўлмаганди, кун бўйи акса урардим ва йўталардим, охир–оқибат бу организмнинг кучли заҳарланиши билан тугади, бу кўп ойлар давомида даволанишни талаб қиларди. Биринчи гўдагим ярим йиллик бўладиган пайтга келиб, мен оздим, лекин қўрқинчли ҳолда оқарган, касал кўринишда эдим ва умуман ўзимни жуда ёмон ҳис қилаётгандим. Мувозанатлашган ҳолга келгунимча менга бир йил зарур бўлди.
Иккинчи фарзандим туғилганидан сўнг, мен Худонинг йўллари ҳақида беш йил аввалгидан кўра кўпроқ билардим. Шунда ўйлаб қолдим: ё мен Худонинг менга деганларига ишонаман ёки ишонмайман; ё мен ўқувчиларимга ўргатаётган овқатланишга ёндашув мен учун амалий аҳамиятга эга ёки эга эмас. Ўзини ўзи интизомга солиш мен учун муаммо эмасди, шунинг учун агар менда бирор нарса қилишга кайфият пайдо бўлса, мен бунга эришардим. Нима ҳам дердим, ҳажми белимдан икки бор катта бўлган сонларим керакли кайфият яратарди. Шундай қилиб, мен сизга тавсия қилаётганларимни синчковлик билан бажара бошладим. Мен мувозанатлашган овқатланишга ўтдим: ҳар сафар овқатланганимда, белгиланган таомнинг нақд ярмини янги ёки тўғри тайёрланган мева ва сабзавотлар ташкил қила бошлади, уларнинг 25% ни қайнатма гўшт ташкил қиларди, ейиладиган овқатнинг қолган 25% ини мен кейинги бир ёки икки овқатланиш ўртасида тақсимлардим. Уларга бутун бошоқлар қўшардим. Десерт сифатида мен ёнғоқлар, донлар, резаворлар қўшардим. Тухумлар ва сут маҳсулотлари (уйда тайёрланган йогурт, бринза, кефир ва творог) дастурхонда ҳафтасига 2–3 мартадан кўп бўлмаган ҳолда ва жуда кам миқдорда пайдо бўларди. Ҳаммаси ўта оддий эди. Бундан ташқари, ҳафтада беш кун мен 30 дақиқа ёки нақд бир соат давомида жисмоний машқлар бажарардим.
Гўдагим чақалоқлик давридан ўтганда, мен ҳафтасига бир марта бир кунлик рўза тутардим, болалар билан тоза ҳавода сайр қилардим, қуёш ваннаси қабул қилардим, етарли миқдорда сув ичардим, тунда эса камида 8 соат ухлардим. Вазним аста–секин камайиб борди ва меъёрлашди ва иккинчи фарзандим ярим ёшга етганида мен ўзимни мутлақо соғлом одамдек ҳис қилардим. Бунинг ҳаммасига худди мен учун кўплаб оғриқлар билан кечган, биринчи ҳоимладорлигимдан сўнг озишга кетгандек вақт сарфладим. Бундан ташқари, ҳомиладорлик вақтида орттирилган вазндан осон ва тез қутулиш мумкин эмас, деган тахминим тасдиқланди, Сиз ўз бачадонингизда бошқа одамни овқатлантиришингиз зарур бўлган ва болангиз туғилганидан сўнг бир ёки икки йил давомида сиз ортиқча вазндан сабр билан қутулишингиз зарур.
Агар сиз Худо томонидан ўйланганидек овқатлансангиз, у ҳолда ортиқча вазндан аста–секин ва оғриқларсиз қутуласиз! Бир ҳафта давомида икки килограмм ориқласангиз, кейинги уч ҳафта давомида эса бирор килограмм ҳам вазн ташлай олмасангиз, кайфиятингиз тушиб кетмасин. Сизнинг танангиз янги шароитларга мослашиши ва мувозанат ҳолатига келиши учун вақт ўтиши керак. Агар сиз озиш жараёнини тезлаштиришни истасангиз (лекин ҳафтасига 1 килограмммдан кўп эмас), албатта аввалги таом мувозанатини сақлаган ҳолда (50% сабзавот ва мевалар) белгиланган таом бўлагингизни камайтиринг. Вазн камайтириш организмга зарар етказмаслиги учун, бир неча килограмм йўқотилганидан сўнг, у мослашиши учун бир оз муддат кутиб туриш лозим, шундан кейингина озишнинг навбатдаги босқичига ўтиш зарур. Шунинг учун агар сиз беш килограмм ортиқча вазн йўқотгандан кейин кўзга ташланадиган илгарилашни сезмасангиз, буни соғайиб бораётганингизнинг нормал ҳолати деб қабул қилинг.
Мэри Чапиан ва Нейва Койл ўзларининг “Озиш – сизнинг танловингиз” номли китобида қуйидагича маслаҳат беришади: «Ўзингизни муваффақиятсизликка мосламанг».
Зарарли таомни яширмоқчи бўлганингизда ёки ўша таомни уйга олиб келганингизда, сиз аллақачон ўзингизни муваффақиятсизликка мослаган бўласиз. Беозор кўринсада, ҳатто таомнинг бир бўлагини тишлаб кўриш ёки таъмини тотиш учун ушатиб олиш одати салбий роль ўйнайди.
Овқатни тановул қилиш вақтини ўтказиб юбориш ярамайди. Агар эрталаб иштаҳангиз бўлмаса, ҳеч бўлмаганда бирор мевадан бир–икки бўлак еб олинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу сизга нонушта ўрнини босади. Ҳар 5–6 соатдан кейин кунига уч маҳал овқатланар экансиз, ўзингизни жуда яхши ҳис қиласиз ва вазнни тезроқ йўқотасиз. Очлик ёки овқатдан воз кечиш билан сиз фақат мақсадингиз йўлига тўсиқ қўясиз, чунки танангизни йўлдан адаштирасиз, у калорияларни сарфлашдан тўхтайди ва оч қолиш ҳолатидан сақланиш учун заҳираларни тежайди. Уч маҳал овқатланишда калорияларнинг сарф бўлиши бир меъёрда кечади.
Худонинг ниятига мувофиқ овқатланиш сизни қатъий чекланишларга мажбур қилади, деб ўйламанг. Аслида ҳаммаси бундай эмас: илоҳий кўрсатмалар чекламайди – улар ҳаёт билан тўлдира туриб, бизни халос қилади. Энг асосийси – Худонинг йўлларини билиш ва уларни турмуш тарзингизга айланганига қадар севишдир. Овқатланишга ўзимнинг ёндашувимни ўзгартирганимда, ортиқча вазндан мутлақо оғриқларсиз қутулдим, ўзимни азобли оч қолишга мубтало қилмадим. Албатта, мен бир ҳафта ичида озишни истаган бўлардим, бироқ Худо биздан сабр талаб қилади ва бунинг учун Унда маълум сабаблар бор. Худонинг йўлларидан юришни ўрганиш учун, ўзимиз истаганимиздан кўра кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкиндир, лекин бизнинг саъй–ҳаракатларимиз ва сабримиз ўзини тўла оқлайди.
Муваффақиятсизликка дуч келсангиз, таслим бўлманг. Сизда қандай узилиш содир бўлишидан қаъий назар, айбдорлик ҳисси сизни эзмаслиги учун уни Худо олдида тан олинг ва тўғри деб ҳисоблаган нарсангизни қилишда давом этинг. Токи ортиқча вазндан қутулишнинг асосий мақсади узоқ, саломатликка тўла, сиз Худога хизмат қилишга бағишлайдиган умрингиз бўлсин. Ахир, озиш учун ўзингиз ёқтирган жинсига сиқилиб олиш етарли эмас–ку.
Агар 20 килограммдан кўпроқ озишингиз зарур бўлса, марҳамат, малакали шифокор топинг ва у билан маслаҳатлашиб олинг. Бундай вазнни фақат китобдаги тавсияларга таяниб, ташлаб бўлмайди. Сизга тажрибали маслаҳатчи шифокор ёки парҳезшунос ёхуд соғлигингиз ҳолатини кузатиб борадиган ва сизни эҳтимол тутилган ва ҳаёт учун анча хавфли бўлган қон босими ошишидан сақлайдиган бошқа одам керак. Агар сизнинг ортиқча вазнингиз 30 килограммдан кўпни ташкил қиладиган бўлса, озиш курси алоҳида соғломлаштириш дастури бўйича касалхона шароитларида ўтиши керак. Бундай ҳолатда сиз махсус даволаш курсидан ўтишингиз зарур, чунки танангизнинг кимёвий таркиби ўзгарганлиги боис, унда кимёвий реакциялар бўлиб ўтиши, худди шу реакциялар 15–20 килограмм ортиқча вазндан қутулаётган одамларда рўй бераётганидан жуда катта фарқ қилади. Буни мустақил ҳал қилишга ҳатто уринманг ҳам ва ихтисослашган ёрдамга мурожаат қилинг. Бунинг иложи бор, фақат тўғри амалга оширилиши керак, акс ҳолда ҳаммаси сиз учун касаллик, тушкунлик ҳисси ва ҳафсаласизлик билан тугаши мумкин, аслида муваффақиятсизлигингизнинг асл сабаби сизда эмас, муаммоларда бўлиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, ёғ босишнинг сабабларидан бири аллергия ҳисобланади, унда танангиз муайян маҳсулотларга акс–таъсир кўрсатиши оқибатида сиз ориқлай олмайсиз. Бундай ҳолатда аллерголог шифокор ёрдами зарур бўлади. Тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар ортиқча вазн муаммосини мустақил ҳал қилишга уринишлар қанчалик оқилона эмаслигини яна бир марта исботлайди.
Шундай қилиб малакали шифокорни топинг.
Ўзингизнинг таъм билиш одатларингизни ўзгартиринг
Сизда 260 та таъм билиш сезгиси бўлиб, уларни ўзгартирса бўлади. Овқатланишингизга тааллуқли бўлган одатларни, ўзингиз хоҳлаганингздек овқатланишга уриниб, ўзингиз юқтириб оласиз. Бироқ ҳеч кимда кока–колага ёки шоколадга туғма иштиёқмандлик йўқ, гарчи сиз ўзингизни бундан мустасно деб ҳисоблашингиз эҳтимолдан ҳоли бўлмасада. Худди сиз бирор овқатни яхши кўришни ўрганиб олганингиздек, сиз Худо яратган озиқ–овқат маҳсулотларини танлашни ҳам ўрганишингиз мумкин. Қачонлардир мен кока–кола ва шоколадни яхши кўрардим, менинг соғлигим ва ташқи кўринишим бундан яққол далолат берарди. Лекин бугунги кунда мен нафақат ширинликларга интилмайман, балки ҳатто нимани танлаб олиш хусусида ўйлаб ҳам ўтирмайман. Бугунги кунда менинг фикрларим буғда пиширилган картошка, авокадо, бананлар ёки папайяга жамланган, худди илгари шаробли, қаймоқли музқаймоққа жамлангани каби. Мен Худонинг йўлларини севишни ва рўза ҳамда ибодат орқали душманларча уқтиришни чилпарчин қилишни ўрганганимда, таъм билиш одатларим ўзгарди, менинг овқатланишдаги аввалги иштиёқларим ана шу уқтиришларга асосланган эди (Бу ҳақда 5–бобда батафсил сўз юритилади).
Овқатланишдаги оддийлик тамойили
Ҳаётнинг доимий мураккаблашуви шароитларида бизнинг овқатимиз таркиби ҳам турлича ва мураккаброқ бўлиб бормоқда. Агар сиз табиий, тоза, Худо яратган маҳсулотларни маъқул кўрсангиз ва тезроқ ҳамда осонроқ ҳазм бўладиган овқатга ўтсангиз, ўзингизни анча бахтли ва соғлом одам деб ҳисоблай бошлайсиз. Бир ўтиришда ҳар хил маҳсулотларни қанчалик камроқ есангиз, уларни тайёрлаш технологияси қанчалик соддароқ бўлса, бу сизнинг танангизга шунчалик яхшироқ таъсир қилади. “Борини тўкиб сол” тамойили бўйича тузатиладиган тўкис, ўн иккита таомдан иборат дастурхон қанчалик хавфли эканлигини унутмаслик керак. Афсуски, баъзан биз Худо берган фаровонликни олдимизга қўйилган ҳар бир таомни еб кўришлан иборат деб ўйлаймиз. Бироқ соғлиқ учун фойдалилигига қараб, бир нечта таомни танлаб олган маъқулроқ. Натижада сиз таомдан роҳатланасиз ва эртаси куни ўзингизни яхши ҳис қиласиз.
Дўконларда кўрган ҳамма маҳсулотларни овқатингизда синаб кўриш керак деган фикрни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Бу маҳсулотларнинг кўпчилиги соғлиқ учун фойдали эмас. Улардан қайсиларини уйга олиб келиш, қайсиларини олиб келмаслик кераклигини ҳал қила туриб, ўзингизнинг билимларингизга таянишингиз зарур. Оддийлик тамойилига риоя қилинг. Агар кечки овқат тайёрлаш учун ўз қўлимиз билан сигир соғиш, товуқлар тухумини териш, буғдой майдалаш, боғда мевалар узиш, балиқ овлаш ёки жўжа сўйишимизга тўғри келганда эди, ҳойнаҳой тез–тез шунақа деган бўлардик: «Мана бир нечта картошка, помидорлар ва бошоқлар. Бу бизга бемалол етади».
Бугунги кунда деярли ҳамма маҳсулотларга қўлимиз ета олгани, бундай фаровонликни кўриб кўзларимиз ўйнаб кетаётгани боис, биз ё нимани танлашни билмаймиз ёки қўлга илинган ҳамма нарсани олаверамиз. Эсда тутайлик, ўзингиз орзу қилган ёки кўрганингизда сўлагингиз оқадиган ҳамма нарсани еяверишни табиий жараён деб бўлмайди.
Худо овқатимиз учун табиий маҳсулотларни: мевалар ва сабзавотлар, ёнғоқлар, уруғлар ва бутун бошоқларни инъом этган. Тайёрлаш жараёнида улар қанчалик кам қайта ишланган бўлса, шунчалик яхши. Оддий рецептлар бўйича тайёрланган бу маҳсулотлар, энг дабдабали, нозик тайёрланган маҳсулотларга қараганда, сизга кўпроқ куч ва соғлиқ беради.
Ҳар куни хилма хиллик
Кунма–кун ва ойма–ой бир хил маҳсулотларни истеъмол қилиш одатидан воз кечиш лозим. Улардан ҳар қандайи: ёғ, буғдой бўтқаси, тухум, йогурт, сабзи, сут, апельсинлар ёки гўшт – агар уларни кунма–кун овқатингизда ишлатаверсангиз, ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади. Йил бўйи бир хил нарса емаслигмиз учун йилнинг ҳар бир фаслига мослаб, Худо овқатга яроқли кўп нарсаларни яратган. Сиз ҳар куни ейдиган кўп маҳсулотлар танангизга қўзғатувчи таъсир ўтказади. Албатта, сиз бир неча кун давомида ўз таомномангизга бирор маҳсулот киритишингиз мумкин, лекин танангиз ундан дам олиши учун кейинчалик танаффус қилишингиз лозим..
Овқатланиш пайтидаги тушкунликдан қочинг
Барча парҳезшунослар, агар ҳазм қилинмай қолган бўлса, ҳатто энг соғлом овқат ҳам ҳеч қандай фойда келтирмайди деган фикрда якдилдирлар. Тушкунлик танангиз тўйинтирувчи моддалар ва овқатни тилкалаш жараёнида ажралиб чиқадиган қуввватга тўсқинлик қилади, дарвоқе, бу овқат оғзингизга тушиши биланоқ бошланади. Бўлакларни шошилиб ютишда овқатни тилкалаш жараёни тўхтаб қолади. «Дастурхони тўла жанжалли уйдан, бир тишлам қаттиқ нони бор тинч хонадон яхшироқ» (Ҳикмат. 17:1).
Овқатланишга киришар экансиз, ўз қалбингизни тинчликка тўлдиринг ва таомингиз учун миннатдорчилик билдирадиган ибодатни ўқинг. Бунга ўзингиз узоқ ибодат қилишингизга кетганчалик вақт ажратиш лозим эмас: бир нечта жумла етарли. Мен ҳар доим худди бу уларнинг ҳаётида ибодат қилишга ягона имкониятдек, узоқ ибодат ўқийдиган одамларни тушунолмайман. Дастурхон атрофида Милли хола томонидан қўлга ўргатилган илон тузалиб кетиши ёки панжаси оғриётган ит соғайиб кетиши ҳақида ибодат қилиш ярамайди. Дастурхондаги картошка совиб қолаётган бир пайтда Хитой учун ибодат қилиш вақти эмас. Таом учун ибодат қилиш бу – ҳамма нарсани Инъом этувчига мурожаат қилиш, Унга тириклик нони учун миннатдорчилик билдириш ва тинчлик ва хотиржамликка тўлишнинг қулай вақтидир. Бошқа ҳамма эҳтиёжлар учун ўз вақти бор. Дастурхон атрофида хотиржамликка берилиш муҳитини яратиш жуда муҳим. Сиз ҳатто гавжум ресторанда бўлсангиз ҳам, барчанинг кўз ўнгида ибодат қилишингиз керак эмас – шунчаки кўзингизни юминг, чуқур нафас олинг ва: «Мана шу таом ва тинчлик учун сендан миннатдорман, Худойим» денг, сўнгра шошмасдан, “фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда” бўлиб, овқатланишга киришинг (қаранг: Флп. 4:8). Бу ҳаётий фаоллик даражасини оширади. Овқатланиш пайтида юзага келадиган ҳар қандай зўриқиш соғлигингизни емиради.
“Салбий” рўйхатга киритилган ҳамма маҳсулотлар тушкунликни келтириб чиқариб, асаб тизимини чарчатади ва қўзғатади. Агар сиз уларни ўз овқатингиз таркибидан чиқариб ташласангиз ва “ижобий” рўйхатдаги ҳаётий муҳим маҳсулотлар билан алмаштирсангиз, танангизни тушкунликнинг ҳалокатли таъсиридан сақлайсиз.
Зиёфатлар
Ҳозир нималар ҳақида ўйлаётганингизни фаҳмлаяпман: зиёфатларга бутунлай барҳам берилди ва ресторанда кечки овқатланиш ҳам тугади. Бироқ ундай эмас. Ўрганишингиз лозим бўлган бор–йўқ нарса – оқилона танлов қилишир. Шунчаки ичак–чавоқлардан қайнатилган бир коса шўрва ичиш мумкин бўлган жойга кириш ўрнига, сизга сабзавотлар, балиқ ва гўштли таомларнинг бой танловини таклиф қилишадиган жойга боринг. Нотўғри тайёрлаш натижасида ўзининг қимматли хусусиятларини йўқотган ва тушунарсиз таркибли овқатга айланган сабзавотларни таклиф қиладиган ресторанларни четлаб ўтинг. Бундай муассасаларда бўлиб қолганингиздан кейин, бир қимматли маслаҳатга амал қилинг: «Агар емоқчи бўлаётган нарсанг нима эканлигини билмасанг, уни оғзингга солма». Бугунги кунда кўплаб ресторанлар келувчиларга жуфтликда тайёрланган гуруч ва ҳаётий муҳим маҳсулотлар таркибига кирадиган кепакдан қилинган нонни таклиф қилишмоқда. Сизга таклиф қилинган ҳамма таомлар орасидан айнан шундай маҳсулотларни ўз ичига олганларини буюртма қилинг ва ўзингизни фақат Ҳиндистонда болалар оч қолаётгани учун ўз косангизни охиригача бўшатиб қўйишингиз зарурдек ҳис қилманг. Агар сиз ортиқча килограммлар орттириб олсангиз, бундан оч қолаётган болаларга енгиллик бўлмайди. (Агар сиз ҳақиқатан ҳам Ҳиндистон болаларига ёрам бермоқчи бўлсангиз, рўза тутинг ва улар учун ибодат қилинг ёки тегишли хайрия жамғармасига маълум суммани ўтказинг.) Умуман олганда эса, соғлом таом бериладиган ресторанни излашга куч ва вақт сарфлашга тўғри келади.
Агар шароитларга кўра сиз тез тайёрланадиган ёки сифатсиз овқат ейишга мажбур бўлиб қолсангиз, бу қўрқинчли эмас, чунки сиз доимо Худо яратган маҳсулотларни афзал кўрасиз ҳамда руҳий ва жисмоний соғлиқ сари етти қадамли комплексни амалга ошираётган бўласиз. Фақат ёдда тутиш зарур: бу йўлдан оғиш мумкин эмас. Бордию, сиз буни мутазам қиладиган бўлсангиз, унда «…Гуноҳингиз ўз бошингизни ейди» (Саҳрода 32:23). Шуни эсдан чиқариб қўяр эканмиз, биз битта хатони такрорлайверамиз: қачонлардир воз кечган эски одатларимизга қайтамиз. Тавротда бундай мисоллар жуда кўп.
Агар сизни меҳмонга таклиф қилишган бўлса, боринг ва ҳар қандай тансиқ таомни миннатдорчилик билан қабул қилинг, бироқ ҳар доим табиий ва соғлиқ учун фойдали бўлган таомни танланг. Мисол учун, оқ гуручли қовурилган салями, шоколадли маккажўхори бодроқларини таклиф қилишди (бир гал мен уларни сабзавот деб келтиришганини эшитгандим) ва десертга қанд талқони сепилган обакидандон таклиф қилишди. Сиз, албатта, ҳар бир таомдан татиб кўришингиз, унинг бетакрор таъмини мақташингиз мумкин, лекин кейин барибир уй бекасидан сизга хурсандчилик тўлиқ бўлиши учун бир–икки бўлак сабзи беришини сўранг. Меҳмонда қилмаслигингиз лозим бўлган нарса, бу Муқаддас Китобни беканинг боши устида силкитиб олиб: “Нима, сиз Худонинг ниятига мувофиқ қандай овқатланиш кераклигини билмайсизми?” деб қичқиришдир. Бегона хонадонда овқатланар экансиз, ўзингизни бамаъни тутинг ва бошқа одамларнинг туйғуларини ҳурмат қилинг. Агар сиз кимгадир тўғри овқатланишдан сабоқ бермоқчи бўлсангиз, у одамни ўз уйингизга таклиф қилинг ёки у билан ресторанга боришни келишиб олинг, ёхуд умуман овқатни истисно этадиган бирон нарса қилинг ёки ўша одамни ўзингиз тайёрлаган салат билан меҳмон қилиш истагини билдиринг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар сиз овқатланишга ўз ёндашувингизни зўрлаб сингдирмасангиз, сизнинг мулоқотингиз давом этади!
«Алоҳида ҳолатлар»
Агар сиз Худо томонидан сизга мўлжаллаб қўйилганидек овқатланаётган бўлсангиз ва бу сизнинг одатингизга айланиб қолган бўлса, ҳаёт давомида вақти–вақти билан бўлиб турадиган “алоҳида ҳолатлар”дан хавфсирамасангиз ҳам бўлади, аксинча улардан роҳатланишингиз мумкин. Мисол учун, туғилган кунларда ейилган бир бўлак торт ёки юбилей шарафига кечки овқатга тайёрланган шоколадли мусс, Миннатдорчилик кунига ёки Мавлуд байрамига тайёрланган пишириқ ёхуд Фисиҳ кунлари татиб кўрганингиз дудланган гўшт учун ўзингизни ёзғирманг. Асосийси бунинг ҳаммасини бир ўтиришда еманг ва БЎКИБ ҚОЛМАНГ! Ҳар қандай баҳонада, жумладан “алоҳида ҳолат” баҳонасида ҳам ортиқча еб юбориш зарарлидир. Таомга хотиржам, очкўз бўлмаган муносабатда бўлинг. Агар сизда бирор нарсани ейишга кучли истак бўлмаса, ундан воз кечинг (шубҳасиз одоб доирасида). Агар сизни таклиф қилган уй бекаси саъй–ҳаракат қилиб, фақат сиз учун десерт тайёрлаган бўлса (сиз эса унинг таклифини қабул қила туриб, десертлардан қочишингиз ҳақида бирор оғиз айтмаган бўлсангиз), «Негадир бугун десерт егим келмаяпти, раҳмат» деманг. Рад этишингиз уй эгасини хафа қилади, чунки у буни миннатдор бўлмаслик деб қабул қилади. Шундай денг: «Яхши, мен бир бўлагини, жуда кичкина бўлагини ейман».
Яъни бир муҳим таъкид: ўзингиз “алоҳида ҳолатлар”ни ўйлаб топманг. Агар тўсатдан Суғур куни, Гватемала мустақиллиги куни ёки Боб Хопснинг туғилган кунини нишонлаш бир ҳафта ичида бўладиган бўлса, бу анча шубҳали кўринади. Бир ойда бунақа “алоҳида ҳолат” биттадан кўп бўлса – сиз ейдиган овқат миқдорини микроскопик даражада қисқартиришга тўғри келади.
Худо томонидан яратилган таом ва болалар ошқозонлари
Мендан кўпинча сўрашади: «Қандай қилиб болаларингизни Худо ихтиёр этганидек овқатланишга ўргата олгансиз?» Носоғлом овқатларга кўникиб қолган болаларга қайта ўргатиш жуда ҳам қийин: улар ўз дўстларининг туғилган куни муносабати билан тез–тез зиёфатларда бўлиб туришади ва у ерда кўпинча тенгдошларининг илтимосини қайтара олишмайди.
Ўғлим Кристоферни ҳали гўдаклигидаёқ соғлом оқатланишга ўргатишга уринардим. Шунга қарамай, унинг отаси, яъни соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар ишқибози туфайли – бу маҳсулотлар ошхонамизга ва оқибатда ўғлимнинг оғзига кўп тушарди. Барча саъй–ҳаракатларимга қарамай, эрим ва ўғлимнинг тафаккурини ўзгаритирш менга насиб этмасди, улар мени ҳатто эшитишни ҳам исташмасди. Мен оиладаги келишмовчилик нотўғри овқатланишга қараганда анча ёмон эканлигини тушунардим ва қаттиқ кетмасликка ҳаракат қилардим. Шунчаки мен қўлимдан келгунича энг яхши овқатлар тайёрлардим ва улар бу овқатларни ейишар, устидан газли сув ичишар ва ўзлари яхши кўрган ширинликларни тановул қилишарди.
Натижада менинг эрим ортиқча вазн орттирди, ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва тиббий кўрик вақтида унинг қонида холестерин кўплиги аниқланди. Мен Майклни парҳезшунос–масиҳийга кўринишга кўндирдим ва у эримга қатъий парҳез тутишни тавсия қилди, у бу парҳезга шу бобда санаб ўтилган ҳаётий муҳим маҳсулотларни киритди. Тахминан икки ойданг сўнг эрим янги одамга айланди. Мен илгари ҳеч қачон бундай ҳайратланарли ўзгаришни кўрмаган эдим: у ортиқча вазндан қутулди, кўзлари ёлқинлана бошлади, у энди тез–тез шамоллашдан жабр чекмасди ва таҳлиллар унинг қонида холестерин камайганини кўрсатиб турарди. Тез орада эрим Худонинг йўлларига мувофиқ овқатланиш тарафдорига айланди.
Бир муддат биз Кристоферга ўзи хоҳлаганидек овқатланишига имкон бердик. Лекин ойига камида бир марта унда қулоқ шамоллаши бўлиб турарди. Охир–оқибатда мен уни ўша парҳезшуноснинг олдига олиб бордим ва сўрадим: «Ўғлимни нима билан овқатлантиришим зарур?» Парҳезшунос менга ҳайрон бўлиб қаради ва мулойимлик билан жавоб берди: «У сиз еяётган нарсаларни ейиши керак». Қандай қилиб бунга ўзимнинг ақлим етмаган экан, албатта, у ҳам биз истеъмол қилаётган нарсаларни ейиши керак! Наҳотки жуда яхши, соғлом, табиий таомларни Худо биз учун, оқланган, қайта ишланган, соғлиқ учун зарарли овқатларни болаларимиз учун яратган бўлса? Албатта йўқ. Мен Майкл билан маслаҳатлашдим ва буни уч яшар ўғлимизга тушунтиришга қарор қилдим. Унга шундай дедим: «Кристофер, ёмон овқатлар ейишингга рухсат бериб, нотўғри қилган эканман, бу сенинг соғлигингни бузди. Шифокоримиз агар қулоғинг оғришини истамасанг, сен худди биз каби овқатланишинг, яъни Худо яратган таомларни истеъмол қилишинг зарур».
Гарчи биз Кристофер билан суҳбатдан олдин шуни ибодат қилган бўлсакда, мен у айтганларини худди мўъжизадек қабул қилдим: «Майли ойи, бўпти дада». Бошқа бирорта ҳам сўз айтилмади. Ўзгаришлар дарров рўй бермади, лекин соғлиқ учун фойдали овқатланишга ўтиш мен кутганимдан кўра хотиржамроқ кечди. Агар ота ҳам, она ҳам танланган йўлнинг тўғрилигига ишонса, бола бу йўлни анча осон қабул қилади. Гарчи Кристофер мен унинг овқати таркибидан чиқариб ташлашни истаган маҳсулотларни тановул қилишни давом эттираётгн бўлсада, унда аста–секин соғлом овқатга дид пайдо бўла бошлади, бу менда анча таажжуб уйғотди. Баъзан кечқурунлари унинг шоколадли печенье егиси келиб қолади, баъзан кимнингдир туғилган кунига бағишланган зиёфатда у ширинликларнинг катта бўлагидан воз кеча олмайди, лекин шунга қарамай, кейинги ўн беш йил давомида у бор–йўғи бир неча марта касал бўлди – бу эса энг катта мўъжиза эди. Кичкина қизимизда бундай ўтиш анча енгил бўлди, чунки у ҳеч қачон соғлиқ учун зарарли овқатларни татиб кўрмаганди. У акаси икки лунжини тўлдириб, пиширилган картошка еяётганини ва бу йўлнинг тўғри эканлигига шубҳа қилмаётганини кўрганди.
Вақти–вақти билан мен ўғлимдан шикоят эшитиб қолардим: «Айтингчи, нима учун Жиммининг онаси эрталаблари уни бутун донли бўтқа ейишга мажбур қилмайди ва булочкалар ейишига рухсат беради?» Бунга шундай жавоб берардим: «Чунки Жиммининг онаси тўғри овқатланиш борасида Худонинг йўллари ҳақида ва бу соғлигимиз учун қанчалик фойдалилиги ҳақида ҳеч нарса билмайди». Ўғлимнинг: «Нега ҳар доим мени сабзавот ейишга мажбур қиласиз?» деган саволига шундай жавоб берардим: «Чунки мен сени жуда яхши кўраман ва сен билан нима рўй бераётгани менга бефарқ эмас». Менинг сабзавотларимга баъзан ўзининг севимли чипсларини қўшиш Кристоферга ёқарди, лекин менинг жавобим унга кўпроқ ёққанди. У ота–она ҳимоясида эканлигини ҳис қилди ва биз унинг манфаатлари ҳақида қайғураётганимизни билиб олди. Баъзан у кимнингдир туғилган кунида худди аввалгидек гамбургерлар ейди ёки Диснейлендга борган вақтида ўзининг севимли газланган сувини ичади. Лекин бунинг ҳаммасини у қоида эмас, қоидадан истисно тарзида қабул қилади. Нега эканлигини билгани ҳолда, у бундай мазахўракликларни тўғри баҳолайди ва уларга ўз ҳаётида тўғри ўрин ажратади. Кичкина бўлганимда мен шунга ўхшаш ишларни қила олмаганимдан жуда афсусланаман..
Агар сиз фарзандларингиз ўз ошқозонини бузиб олишини истамасангиз, асосий қоидага риоя қилинг: уйга соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар олиб келманг. Оқилона иш тутиб, тушуниш ва сабрни намоён этиб, табиий, Худо инъом этган маҳсулотлардан овқатни тўғри тайёрланг ва оилавий зиёфат вақтида ҳеч ким тушкунликка тушмаслигига урининг, чунки оғир муҳит организмга сифатсиз овқатдан кўра кўпроқ зиён етказади.
Витаминлар ва овқатга биологик фаол қўшимчалар
Шифокорларнинг айтишича, агар тўғри овқатланилса, озиқ–овқат қўшимчалари ва витаминларга зарурат қолмайди. Мен бу фикрга қўшиламан, лекин муаммо шундаки, “тўғри” деганда нима назарда тутилмоқда. Табиий, янги озиқ–овқат маҳсулотлари арзон маҳсулотлар қаторига кирмайди ва ҳамиша мувозанатлашган парҳез тутиш анча қийин. Бугуни кунда сабзавот ва мевалар ҳосилини улар пишадиган вақтидан олдин сунъий шароитларда йиғиштириб олишмоқда, шундан кейин уларни Худо яратган деб бўлмайди, чунки улар ўзидаги тўқ тутадиган моддаларининг кўп қисмини йўқотади. Бундан ташқари, таомлар тайёрлаш, озиқ–овқат маҳсулотларига ишлов беришнинг нотўғри технологияси ва бошқа омиллар шунга олиб келадики, зарур бўлган тўқ тутувчи моддалар ҳамда витаминлар ололмайсиз.
Агар сиз барибир витаминлар ва биологик фаол қўшимчалар қабул қилишга қарор берган бўлсангиз, уларнинг ҳаммаси табиий ва соғлиқ учун зарарли масаллиқларга эга эмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Эсда тутинг: ҳаммаси, жумладан витаминлар учун ҳам ўз чўнтагингиздан тўлаяпсиз. Агар сиз улардан энг арзонларини сотиб олаётган бўлсангиз, ишончингиз комил бўлсин: харидингиз сарфланган пулларга арзимайди. Мен сизни қимматбаҳо харидлар қилишга чақираётганим йўқ, шунчаки ёрлиқлардаги ёзувларни диққат билан ўқиб чиқишни тавсия қилаяпман. Витаминлар сотиб олишдан аввал ўрамида бу табиий маҳсулот эканлиги ёзилганига ва кимёвий қўшимчалари йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Машҳур брендлар ёки танишларингиз сизга тавсия қилганларини сотиб олинг. Битта сифатли витаминли маҳсулот 50 та арзонининг ўрнини босади.
Турли хил ёрдамчи воситаларга дов тикишга ҳатто уринманг ҳам. Бошқача қилиб айтганда, овқатингизда сизни қониқтирадиган ҳамма нарсалардан фойдаланасиз, бунда тўқ тутувчи моддалар етишмаслигининг ўрнини витаминлар билан тўлдиришга умид қиласиз. Бу иш эмас. Витаминлар қанчалик табиий бўлмасин, бу Худо яратмаган номдаги маҳсулот, У одам ўсимлик қўшимчалари билан ҳапдорилар яратишидан анча аввал тирик ўсимликларни яратган. Бундай ҳапдориларни қабул қилгандан кўра, ҳамиша ўсимлик озиқ–овқатларини маъқул кўрган яхшироқ. Агар сиз, Худонинг йўлига амал қилиб танлаб олсангиз, доно иш тутган бўласиз ва ўзингизни кўп муаммолардан қутқарасиз. Масалан, ҳапдорилардан сиз заҳарланиб қолишингиз мумкиин, лекин мен кимдир буғдой куртакларидан жабр кўрганини ҳеч қачон эшитмаганман. Овқатга қўшимча сифатида витаминлар яхши, лекин тўқ тутадиган моддалар сифатида эмас. Албатта, агар сиз кўп саёҳат қиладиган бўлсангиз ва келиб чиқиши ва таркиби номаълум бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишингизга тўғри келса, у ҳолда витаминлар сизга халақит бермайди. Лекин ёдда тутиш лозим, улар ҳеч қачон соғлом таом ўрнини боса олмайди ва овқатланишдаги ёмон одатларнинг оқибатларини бартараф қилмайди.
Ёрлиқлардаги ёзувларни ўқинг
Ошқозонингизга қандай сифатдаги овқатлар тушаётганига тўла ишонч ҳосил қилиш учун, ёрлиқлардаги ёзувларни ўқиш ва кам тушунарли бўлган ахборотга нисбатан ишончсиз муносабатда бўлиш лозим. «Табиий» сўзи маҳсулот фақат қисман қайта ишлангани ва консервантлар ҳамда бўяш учун ишлатиладиган моддалардан ҳоли эканини англатиши мумкин. Бироқ «табиий маҳсулот» деган ёзув ҳали у фойдали эканини англатмайди. «Экологик тоза» ёзуви маҳсулот химикатлар, пестицидлар ва кимёвий ўғитлардан фойдаланмасдан етиштирилганини англатади. Ёрлиқлардаги ёзувларни ўқир эканман, мен ҳар доим бир қоидага амал қиламан: “Агар мен ёзилган нарсанинг мазмунини тушунмаётган бўлсам, бу маҳсулотни овқатимда ишлатмайман”.
Истеъмол қилинаётган таом сифати ва иштаҳага нима таъсир қилади
Сизнинг иштаҳангиз йилнинг совуқ ёки иссиқ фаслига ва худди шундай “мавсумий” хусусиятли таъм билиш одатларига қараб ўзгариб туради. Қишда иссиқ, серёғ шўрвалар, гўштли таомлар ва нонни, ёзда эса сабзавот ва меваларни хоҳлаб қоласиз. Агар сиз совуқ иқлимда яшаётган бўлсангиз, сизга калорияси кўпроқ таом зарур, агар иссиқ ўлкаларда яшаётган бўлсангиз, яхши ўзлаштириладиган овқатли парҳез мос келади, гўшт маҳсулотларини эса балки овқат таркибидан чиқариб ташлаш лозимдир.
Истеъмол қилинадиган таом миқдори энергетик сарфлар билан белгиланади. Масалан, агар сиз котиб бўлиб, ақлий меҳнат бажариб, кунни ҳаракатсиз ўтказадиган бўлсангиз, ўз ҳар кунлик овқатингиз таркибига тўйинтирувчилиги юқори бўлган ва ошқозонни зўриқтирмайдиган маҳсулотларни киритишингизга тўғри келади. Бошқа томондан, агар сиз жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган ва иш вақтида битта хонада ўтирмайдиган бўлсангиз, турли хил овқатларни ва кўп миқдорда ейишингизга тўғри келади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам битта талаб ўзгармай қолаверади: сиз табиий маҳсулотлар ва улардан тўғри тайёрланган таом ейишингиз керак.
Бирорта маълум ошхона: итальян, француз ёки япон ошхонаси таомларини маъқул кўришингиз мумкин. Лекин эсда тутингки, ҳар қандай миллий ошхона таомларини тайёрлаш учун ҳаётий муҳим бўлган, Худо томонидан барча одамлар учун яратилган бир хил маҳсулотлар – мева ва сабзавотлар, резавор мевалар ва ёнғоқлар, уруғлар ва бутун бошоқлар, балиқ, гўшт, тухумлар, асал, сут маҳсулотлари ишлатилади.
Фойдали маслаҳатлар
- Бирор озиқ–овқат маҳсулотини танлаб оларкансиз ҳар доим ўзингиздан сўранг: «Уни Худо яратганми ёки инсон ишлаб чиқарганми?» ва «Бу маҳсулот табиийми?».
- Ортиқча ейишдан сақланиш учун, ҳар бир овқатланиш вақтида камроқ ҳар хил таомлар енг: улар қанчалик кам бўлса, шунчалик тез ҳазм бўлади.
- Табиий озиқ–овқат маҳсулотлари энг фойдали ҳисобланади, одатда уларни керагидан ортиқча ейишмайди.
- Кам ҳаракатли турмуш тарзида сизга кам миқдордаги таом керак бўлади.
- Овқатланиш ўртасидаги энг мақбул оралиқ 5 ёки 6 соатни ташкил қилади.
Мана кун давомида овқатланишнинг энг яхши жадвали:
- :00 – нонушта;
- :00 ёки 13:00 – тушлик;
- :00 ёки 19:00 – кечки овқат.
Мана буниси эса энг ёмонидир:
- :00 – нонушта;
- :30 – тушлик;
- :00 – кечки овқат.
- Ҳар ҳафтада овқатингиз таркибидан “салбий” рўйхатга киритилган бир ёки иккита соғлиқ учун зарарли бўлган маҳсулотни чиқариб ташланг ва уларни “ижобий” рўйхатдаги ҳаётий муҳимлари билан алмаштиринг.
- Кўп қайнатилган, узоқ ишловдан ўтказилган таомни еманг.
- Таом тайёрлашда фойдаланадиган мавсумий мева–сабзавотлардан истеъмол қилинг.
- Сув, ўтдан тайёрланган чойлар ва янги сиқилган шарбатлар ичинг.
- Ўз таомномангиздан қовурилган овқатни чиқариб ташланг.
- Овқат танлашда тантиқ бўлманг ва овқатланишда оддийлик тамойилига риоя қилинг.
- Ҳеч қачон ортиқча еб юборманг.
- Овқатни яхшилаб чайнанг.
- Дўкондан маҳсулотлар харид қилаётганингизда ёрлиқлардаги ёзувларни ўқинг.
- Ҳар сафар овқатланганингизда таомнинг тенг ярми хом ва пиширилган мевалар ҳамда сабзавотлардан иборат бўлиши керак.
Худонинг йўли – ҳаёт йўлидир
Агар сиз Худо яратган озиқ–овқат маҳсулотлари ва уларни етиштириш ва тайёрлашга нисбатан Унинг ниятлари ҳақида кўпроқ билиб олишга ҳаракат қилсангиз, бу маҳсулотларни таомингизда ишлатиш одати сизда анча осон шаклланади. Бу тўғри. Лекин ардоқли мақсадга, истисносиз, куртакларни чайнаш ва ичингизга ўтлардан қилинган чой қуйиш олиб боради, деб ўйламаслик керак. Худонинг йўлларига мувофиқ овқатланиш бу – турмуш тарзи ва агар сиз бу йўлларни севсангиз ва уларнинг илоҳийлигига ишонсангиз, уларга амал қилиш сизга осон бўлади. Агар совутгичингиз ва омборхонангиз сифатли, Худо яратган маҳсулотларга тўла бўлса, бу соғлиқ учун фойдали овқатланишнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Балки ҳафтасига бир марта ўрнига икки марта озиқ–овқат маҳсулотлари дўконига қатнашингизга тўғри келар, лекин барибир бу жуда юқори баҳо эмас. Ўйлаб кўринг, Худонинг йўлларига мувофиқ овқатланиб, ўзингиз бемалол чап беришингиз мумкин бўлган касалликдан азобланган ҳолда, касалхона тўшагида икки ой ётганга нисбатан сиз йўқотган бир–икки соат нима деган гап.
Бу йўлларнинг тўғри эканлигига шубҳаланманг ва янги мода бўлган тавсияларга қизиқиб кетманг (бунақалари ҳамиша топилади). Бирорта мақолада “Ҳар куни битта шоколадли конфет – ва сиз шифокорларни эсдан чиқарасиз” ёки “Яшил қалампирдан ҳар куни истеъмол қилинг, шунда барча жинсий муаммоларингиздан қутуласиз” (мувозанатлашмаган овқатланиш эканлиги аниқ) ёхуд “Буғдой куртакларидан бўтқа – шунчаки қайноқ сув қуй ва аралаштир” (Худо яратган табиий маҳсулотдан жуда узоқ) ёки “Охирги тадқиқотларга кўра, тирик қолишингиз учун сизга қўлингиз етадиган озиқ–овқат маҳсулотларининг бутун ассортименти зарур” (оддийлик тамойили йўқ) ёхуд “Ортиқча вазн сизни қурумдан қутқаради” (шунчаки аҳмоқчилик) деган гапларни ўқиб қолганингизда, қатъий қилиб: «Худойим, тўғри овқатланиш йўлини очганинг учун Ўзингга шукр. Мен у яхши эканлигини биламан ва бунга ишона оламан”, деб айтишингиз керак.
Агар сиз доим тушкунликларсиз яшаш, ҳамиша Яратган билан мулоқотда бўлиш ва Худонинг иродасига монанд яшаш, овқатингизда табиий маҳсулотларни ишлатиш, мунтазам рўза тутиш, етарли миқдорда тоза сув ичиш, ҳар куни жисмоний машқлар бажариш, тоза ҳаво, қуёш нури ва тунги уйқудан роҳатланиш мақсадини олдингизга қўйсангиз, сиз ўзгарасиз ва ҳақиқатан ҳам ўзингизни соғлом, ёш, чиройли ва ҳаётий кучга тўла одам деб ҳис қиласиз.