Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) 6 bob

Роберт Чарльз Спраул. Мукаддас рухнинг сири - (6 боб) Ўзбек тилида

Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobMukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1 боб. Сен Кимсан, Муқаддас Руҳ?

2 боб. Муқаддас Руҳ – Худо

3 боб. Учликнинг сири

4 боб. Моҳият ва шахсият: Учлик сирини тадқиқ этиш

5 боб. Муқаддас Руҳ ижодда

6 боб. Янгиланган ибтидо: Муқаддас Руҳ ва қайта туғилиш

7 боб. Муқаддас Руҳ шарофати билан омон ва бешикаст

8 боб. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш

9 боб. Муқаддас Руҳ самараси

10 боб. Бошқа Юпатувчи


ОЛТИНЧИ БОБ

ЯНГИЛАНГАН ИБТИДО: МУҚАДДАС РУҲ ВА ҚАЙТА ТУҒИЛИШ

Муқаддас Руҳнинг иштирокисиз

ишонч ҳам, қайта туғилиш ҳам,

табаррукланиш ҳам, покланиш ҳам,

муносиб ишлар ҳам йўқ...

Ҳаёт – бу жонбахш Руҳдир.

У. КРИСВЕЛЛ

Туғилиш ва қайта туғилиш. Бу иккала жараён ҳам – Муқаддас Руҳ фаолиятининг маҳсулидир. Муқаддас Руҳнинг куч-қудратисиз биологик ҳаёт мавжуд бўлмаганидек, Муқаддас Руҳнинг таъсирисиз бирорта ҳам одам тирилиб Худонинг олдига кела олмайди.

Исо Никодим билан ўтказган суҳбатида Муқаддас Руҳ ҳақида айтади:

Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди (Юҳанно 3:3).

“Қайтадан туғилиш” – бу ҳаётга иккинчи маротаба келишни, янги муқаддимани ва ҳаётни бошлашни ҳис этиш демакдир. Биз қандайдир жараённинг вужудга келишида унинг туғилаётгани ҳақида гапирамиз. Агар нимадир яна бошланаётган бўлса, у қайтадан вужудга келмоқда. Юнонча geniauo феъли бизда “туғдирмоқ” тарзида таржима қилиниб, “бўлмоқ”, “юз бермоқ” ёки “келиб чиқмоқ” маъноларини англатади. Муқаддас Руҳ билан қайта туғилиш – бу ўзгариш, кескин ўзгартириш, янги ибтидога ўтиш демакдир.

Қайта туғилиш – бу инсоннинг илоҳий мавжудотга айланишини англатмайди. Бунинг маъноси шуки, биз руҳан ўлик ҳолатдан руҳан тирилган одамларга айланамиз.

Руҳан ўлик одамлар Осмон Шоҳлигини кўришга қодир эмаслар. Бу Шоҳлик кўринмас бўлгани учун эмас, балки уларнинг руҳий сўқирлиги туфайли кўринмайди.

ҚАЙТА ТУҒИЛИШ – ЗАРУРИЯТ

Исо Никодим билан суҳбатида “агар” сўзини қўллаганида, биз зарурий шарт деб атайдиган ҳолатга эътиборни қаратади. Зарурий шарт – бу кутиладиган натижалар учун мутлоқ шарт-шароитларнинг зарурлиги демакдир. Агар кислород бўлмаса олов ёқиб бўлмайди, негаки кислород – олов ёнишининг зарурий шартидир.

Масиҳийларнинг кундалик ҳаётида “юқоридан туғилиш” сўзи бор. Жиддий айтадиган бўлсак, бу ортиқча жумла. Агар одам қайтадан туғилмаган бўлса, демак, у масиҳий эмас. Бундай одам масиҳийлик жамоатининг аъзоси бўлиши мумкин, ўзининг масиҳий эканлигини таъкидлаши мумкин, бироқ одам қайта туғилмас экан, у Масиҳда эмас ва Масиҳ ҳам унда эмас.

Никодим Исонинг сабоқларидан саросимага тушиб эътироз билдирган:

Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди-ку! (Юҳанно 3:4).

Никодимнинг саволи Исонинг сабоқларини ҳаттоки калака қилишга ўхшаб кетади. У истеҳзо билан ёши катта одамнинг онаси қорнига қайтишининг иложи йўқлигини Исо гўё унутиб қўйганига ўз таажжубини билдиради.

Никодим биологик туғилиш ва руҳий туғилиш ўртасидаги фарқни ажрата олмади. У тана ва руҳ ўртасидаги тафовутни кўрмади. Исо унга жавоб берди:

Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлишига киролмайди. Одам жисмонан ота-онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак” деганимга таажжубланманг (Юҳанно 3:5-7).

Исо Ўз жавобини яна шу сўзлар билан бошлайди: “Сизга чинини айтай...”. “Чинини, чинини” – Янги Аҳдга кўчирилган ибронийча “омин” сўзи кучли урғу борлигидан дарак беради. Яъни Исо Самовий Шоҳликни кўришга ва Унга киришга изн берадиган қайта туғилишни зарурий бир шарт каби гапирганида, У бунинг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Масиҳийлар учун қайта туғилишнинг зарурияти ҳақида баҳс-юритадиган замондошларимиз бу билан Масиҳнинг аниқ-равшан таълимотига очиқчасига қарши чиқишади.

Ҳеч ким масиҳий бўлиб туғилмайди. Ҳеч ким биологик тарзда Осмон Шоҳлигида туғилмайди. Биринчи туғилиш – вужуддан. Вужуд вужудни яратади. У руҳни ҳосил қилиши мумкин эмас.

Юҳанно Хушхабарида Исо буни шундай изоҳлайди:

Худонинг Руҳи ҳаёт бахш этади, инсоннинг кучи билан эса ҳеч нимага эришиб бўлмайди (Юҳанно 6:63).

Мартин Лютер қулаган одамнинг қайта туғилиши Муқаддас Руҳга тўлиқ боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги хусусида баҳс юритганида, мазкур матндан иқтибос келтириб қўшиб ўтган: “Инсоннинг кучи билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Ва бу “ҳеч нима” қандайдир “кичкина нарса” эмас”.

Вужуд қайта туғилиш кучига нисбатан шунчаки заиф эмас. У ҳаддан ташқари заиф. Унда қайта туғилишга бирор-бир тарзда таъсир ўтказишнинг имкони йўқ. Вужуд Муқаддас Руҳнинг ишини силжитиш ёки ёрдам бериш ҳолатида эмас. Вужуд фақат вужудни яратишга қодир. У бир грамм ҳам Руҳни ярата олмайди. Нимадир – бу қандайдир кичик нарса эмас.

Ниҳоят Исо айтади: “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак”. Ва “агар” сўзи ишлатилиши билан боғлиқ ҳар қандай фарқ “керак” сўзи пайдо бўлиши билан бутунлай йўқолиб кетади.

ЭФЕСДА ТУҒИЛИШ

Ҳаворий Павлус Эфесликларга Мактубида Муқаддас Руҳнинг қайта туғиладиган фаолияти ҳақида гапиради:

Сизлар бир вақтлар гуноҳлару айбларингиз туфайли руҳан ўлик эдингизлар. Сизлар бу дунёнинг одатлари бўйича, ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб яшардингиз. Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган шайтондир. Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тана эҳтиросларига ва бемаъни ўй-хаёлларга берилиб яшайдиган, барча одамзод каби, табиатан Худонинг қаҳр-ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик. Аммо меҳр-шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди: гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз (Эфес. 2:1-5).

Павлус қайта туғилишгача бўлган бизнинг руҳий ожизлигимизни аниқ-равшан тасвирлайди. У эфеслик имонлиларнинг аввалги ҳолатларини эслаб, уларга мурожаат қилади: “итоатсиз инсонлар эдик” (2:3), бунда у, ҳойнаҳой, бутун инсониятни назарда тутади.

Павлус бу аввалги ҳолатни ўлим ҳолати сифатида белгилайди: “гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам”. Аёнки, бу ўринда биологик ўлим назарда тутилмаяпти, чунки у бу одамлар жалб этилган фаолият турларини санаб ўтади.

“Гуноҳлари туфайли руҳан ўлик бўлган” одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари муайян йўналиш бўйича ўтадиган ҳаёт каби таърифланади. У буни “бу дунёнинг одатлари бўйича” (2:1-2) деб атайди. Бу ўринда дунёнинг одатлари Самонинг қонунларига қаршидек қилиб тасвирланган. “Бу дунёнинг” сўзи маконни эмас, балки ерда яшашга мўлжалланган ҳаёт тарзини англатади.

Масиҳийлар номасиҳийлар билан бир қаторда бир хил жабҳаларда иштирок этишади. Биз барчамиз бу дунёда яшаб ўтамиз, бироқ қайта туғилган одамнинг бутун ҳаёти юқоридан бошқарилади. У Самога қарайди, у Самовий Шоҳни тинглайди. Қайта туғилмаган одам эса ер ҳаёти билан чекланиб қолган. Унинг қулоғи Самодан келадиган ҳеч қандай овозни эшитмайди, унинг кўзлари юқоридан тушадиган шон-шавкатни кўрмайди. У руҳий қабристонда худди тирик мурдадек бўлиб юради.

Бу дунёнинг одатлари Худо йўлидан “озган” (Рим.3:12). Бу одатлар қадамларимизни “ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб” (Эфес.2:2) яшаш сари йўналтиради.

Руҳан ўликларнинг хўжайини бор. Хўжайин шундай қоидани ўрнатадики, улар бунга ўз хоҳишларии билан ва ҳатто жўшқинлик ила амал қилишади. Бу хўжайинни “ёвуз кучларнинг ҳокими” деб аташади. “Ҳоким” сўзи фақат шайтонга, барча иблисона нарсаларнинг бош меъморига топширилади. Павлус уни “Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган шайтон” деб атайди. Шайтон – ўзи қул қилган оломонни бошқарадиган ва йўлдан оздирадиган тубан фаришта, ёвузлик руҳидир.

Павлус ҳаётнинг асосий қоидасини амалга киритади: биз Муқаддас Руҳ бошқаруви асосида яшаймиз ёки ёвузлик руҳига бўйсуниб умр ўтказамиз. Бир вақтлар Августин одамни шайтон ёки Худонинг Руҳи бошқарадиган от билан таққослаганди.

Павлус Эфесликларга Мактубида ҳали қайта туғилмаган одам ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги жонли баёнини давом эттиради:

Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик (2:3).

Энди диққат-эътибор шайтоннинг ташқи ҳатти-ҳаракатлари ва ташқи таъсиридан қайта туғилмаган одамнинг ички ҳолатига кўчади. Биз буни тағин умумий вазият сифатида кўрамиз: “Биз ҳам бир вақтлар...”. Бундай ички ҳолатни тасвирлаш учун асосий сўз “тана”дир. Павлус бу ўринда Исо Никодимга айтган гапларни такрорлайди.

Биз қайта туғилишгача фақат танада ва тананинг хоҳиш-истаклари билан яшаганмиз. Бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизни тана эҳтирослари бошқарган. Бу жисмоний ёки ҳирсий хоҳишларга эмас, балки барча гуноҳкорона истакларнинг дастлабки сабабига тааллуқли.

Павлуснинг сўзларида бизнинг гуноҳкорона ҳаёт тарзимизнинг умумий муҳокамаси ифода этилган. У қўшимча қилади: “...табиатан Худонинг қаҳр-ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик” (2:3). Павлус “табиатан” деганда бизнинг бу оламдаги ҳолатимизни назарда тутади. Биологик туғилиш – бу табиий туғилиш. Қайта туғилиш – бу юқоридан туғилиш. Илк одамлар нафратнинг болалари бўлишмаган ва табиатлари гуноҳкорона бўлмаган. Бу фақат Одам Ато ва Момо Ҳавонинг тубанликка тушганидан сўнг бошланган, бироқ “табиатан” сўзи бизнинг туғма гуноҳкорона ҳолатимизга тааллуқлидир.

Ҳар бир гўдак бу оламга келар экан, гуноҳ билан жароҳатланган ҳаётга қадам қўяди. Довуд эълон қилган: “Мана, гуноҳкор бўлиб туғилганман, Онам қорнидаёқ гуноҳкор эдим” (Забур 50:7). Биз барчамиз руҳан ўлик туғилганлармиз, итоатсизлик ва гуноҳда ўлик ҳолда туғилганмиз. Илоҳиётда буни гуноҳ ҳолатда туғилиш – илк гуноҳ деб аташади. Илк гуноҳ - Одам Ато ва Момо Ҳавонинг биринчи гуноҳи эмас; бу – биринчи гуноҳнинг барча одамзотга хос гуноҳкорона моҳияти орқали ўтган оқибати ҳисобланади.

Биз табиатан “нафрат фарзандлари”миз. Биз аввал бошдан Худонинг болалари эканлигимиз ҳақидаги одатий тушунчадан бу қанчалик фарқ қилади-я! Бундай сохта қараш янгилик эмас ва у анча мустаҳкам илдиз отган. У кўп бора такрорлангани боис бир зарурият каби қабул қилишади. Агар одамлар ниманидир, бу ҳатто ёлғон гап бўлса ҳам, доимо эшитадиган бўлсалар, унга ишонишни бошлайдилар.

Биз табиатан Худонинг фарзандлари эканимиз ҳақидаги ёлғон Исони ранжитган. У бу ёлғонга қарши курашиб, фарзийлар билан ўтказган баҳс-мунозараларида ёлғонни рад этишига тўғри келган. Фарзийлар Исонинг танқидларидан ғазабландилар:

...биз зинодан туғилмаганмиз. Бизнинг биттаю битта Отамиз – Худонинг Ўзи-ку! – деб жавоб беришди Исога. Исо уларга шундай деди: - Агар Отангиз Худо бўлганда эди, Мени яхши кўрган бўлар эдингиз, чунки Мен Худодан келиб, энди шу ерда турибман. Мен Ўзимча келганим йўқ. Мени У юборди. Нега айтганларимни англамаяпсизлар?! Бунга сабаб – сўзларимни ҳазм қила олмаганингиз. Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир. Аммо Мен ҳақиқатни гапирганим учун Менга ишонмаяпсизлар. Қайси бирингиз Мени бирон гуноҳда айблай оласиз? Агар ҳақиқатни гапираётган бўлсам, нега Менга ишонмаяпсизлар? Ким Худога тегишли бўлса, Худонинг сўзларига қулоқ солади. Сизлар эса Худога бегона бўлганингиз учун қулоқ солмаяпсизлар (Юҳанно 8:41-47).

Ҳа, Муқаддас Китоб Худо барча одамларнинг Отаси эканлигини тан олади, чунки У ҳаммани Яратгувчидир, бироқ муҳим маънода Худонинг оталиги биологик тарзда эмас, балки аҳлоқий терминлар орқали тушунилади. Итоат – бу аниқлаштирувчи сўз. Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан қараганда, биз кимга бўйсунсак, ана ўша бизнинг отамиздир. Ўзаро муносабатлар биологик алоқалар орқали эмас, балки итоат этишга тайёргарлик орқали ўрнатилади.

Фарзийлар Худодан кўра шайтонга кўпроқ бўйсунганлари учун Исо уларга айтган:”Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир” (Юҳанно 8:44).

Павлус Эфесликларга Мактубида “нафрат фарзандлари” ва “Худога итоат қилмай яшаётганлар” ҳақида гапиради. Бу сўзлар барчамизнинг қайта туғилмаган табиий ҳолатимизга тегишли.

Павлус ўзининг қайта туғилмаган ҳолати ҳақида ёзишни тугаллаганида, дарҳол Худони Унинг марҳамати учун улуғлашга ўтади. Ҳаворий бизнинг абадий ҳаётимиз боғлиқ бўлган битта сўзни ишлатади. Бу жуда муҳим сўз бўлиб, Хушхабар моҳиятини сайқаллаштиради; бу “аммо” сўзидир.

Кичкинагина бу боғловчи бутун парчанинг моҳиятини таъкидлайди. Бу табиий ва ғайритабиий, парчаланиш ва қайта туғилиш ўртасидаги боғлиқликдир:

Аммо меҳр-шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди: гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз. Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва самода У билан бирга жой берди. Булар Исо Масиҳ туфайли амалга ошди. Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун, У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр-шафқат кўрсатди. Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин. Ахир, биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди (Эфес. 2:4-10).

ХУДОНИНГ ТАШАББУСИ

Қайта туғилиш – бу Муқаддас Руҳнинг ўзига хос имтиёзидир. Бу ташаббус бизга эмас, балки Худога тегишли. Павлус бизнинг қайта туғилишимизда одамнинг саъй-ҳаракатлари эмас, балки Худо фаолиятининг аҳамияти энг муҳим эканлигини таъкидлаб ўтади:

Меҳр-шафқатга бой Худо ...

Ҳаворий мана бу каби сўзларни ёзмаганини қайд қилиб қўяйлик: “Аммо одам ўз яхшиликлари билан Худога интилади ва янги руҳий даражага кўтарилади”.

Менинг диний қарашларим шаклланишига таъсир қилган энг драматик вазиятлардан бири семинариядаги сабоқларим пайтида бўлиб ўтган.

Бир куни ўқитувчи доскага яқинлашиб, шу сўзларни аниқ қилиб ёзди:

“ҚАЙТА ТУҒИЛИШ ИМОНГА КЕЛИШДАН АВВАЛ ЮЗ БЕРАДИ”.

Бу сўзлар барча тасаввурларимни ўзгартириб юборди. Мен семинарияга кираётганимда, одамнинг қайта туғилиши учун имон-эътиқод ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ўйлардим, яъни биз қайта туғилишимиз учун дастлаб Масиҳга имон келтиришимиз керак. Бу ўринда мен қўллаган сўзлар бесабаб эмас. Мен мақсадга эришиш учун ташланиши зарур бўлган қадамларимнинг оқибати ҳақида мулоҳаза юритиб, эътиқодни ана шу йўлнинг бошида қўйиш керак деб ҳисобладим. Ўшанда бу шундай кўринишда бўлади:

Эътиқод – қайта туғилиш – оқланиш

Бунда ташаббус бизнинг ўзимиздан келиб чиқади. Албатта, мен Хушхабар ҳақида эшитишимдан аввалроқ, Худо Исони хочда ўлиши учун юборди. Бироқ Худо менга нисбатан бу ташқи ҳатти-ҳаракатларни содир этгани боис нажотим учун кейинги ташаббас менинг ўзимдан келиб чиқиши лозим деб ўйлагандим.

Бу ҳақда диққат билан мулоҳаза юритмай ва Исонинг Никодимга айтган сўзларига унчалик ҳам итоат этмаган ҳолда, танада туғилиб яшайдиган гуноҳкор одам эканлигимдан қатъий назар, барибир менда Хушхабар учун акс-садо уйғотадиган руҳий кучнинг озгина заҳираси, ҳалолликнинг бир бўлаги қолганини фараз қилардим.

Ҳойнаҳой, менга рим-католик жамоатининг анъанавий сабоқлари таъсир қилган бўлса керак. Кўпчилик қайта туғилиш – марҳамат эканлиги хусусида таълим олишган: бу Худонинг ёрдамисиз амалга ошиши мумкин эмас. Ҳеч бир одамда руҳий ўлимдан ўзи кўтарилиши учун куч-қудрат йўқ. Бу ўринда Худонинг ёрдами жуда зарур. Ва у prevenient grace – аввалроқ юз берадиган иноят кўринишида келади. Prevenient бирор нарсадан олдинроқ содир бўладиган ниманидир англатади.

Рим аввал келадиган иноятга ушбу талабни қўшиб қўяди: у қалбларимизда мустаҳкамланиб олишидан аввалроқ, “у билан ҳамкорлик қилишимиз ва уни қабул қилишимиз керак”.

Ҳамкорлик тушунчаси – бу, энг мақбул вазиятда ҳам, ярим ҳақиқат. Бу имонимизнинг ҳақиқийлиги қай даражада бўлса, шу даражада тўғри. Худо Масиҳда бизнинг ўрнимизга имонимиз учун ишлов бермайди. Мен Масиҳнинг даъватига жавоб қайтарганимда – бу менинг жавобим, менинг имоним, рўёбга чиқадиган менинг умидим бўлади.

Бироқ муаммо анчайин чуқур. Савол қолади: мен қайта туғилгунимга қадар Худонинг инояти билан ҳамкорлк қиламанми ёки бу ҳамкорлик қайта туғилганимдан сўнг юз берадими?

Бошқача тарзда ҳам сўраш мумкин: қайта туғилиш – бу монергизм ҳисобланадими ёки синергизм? У мустақил иш тутадими ёки ҳамкорлик асосидами? У мустақилми ёки боғлиқми? Бу сўзлардан айримлари – яна изоҳ талаб қиладиган теологик терминлардир.

МОНЕРГИЗМ ВА СИНЕРГИЗМ

Монергик фаолият – бу яккаликда, бир шахс томонидан бўладиган ҳаракатдир. Mono сўзи “битта” деган маънони англатади. Erg – бу иш ўлчови бирлиги. Ана шу асосда “энергия” терминига ўхшаш сўз тузилган.

Синергик фаолият ҳамкорликка икки ёки ундан кўпроқ кишини ёхуд объектларни жалб этади. Syn қўшимчаси “бирор нарса билан бирга” маъносини билдиради.

Менимча, терминлардаги фарқларни мутлақо муайян сабабларга кўра бирма-бир ажратиш зарур. Ишонч билан таъкидлаш мумкинки, Рим ва Мартин Лютер ўртасидаги барча баҳс-мунозаралар ана шу ягона нуқтага бориб тақалган. Савол шундай эди: қайта туғилиш – бу Худонинг монергик ҳаракатими ёки одамнинг Худо билан ҳамкорлигини талаб этадиган синергик ишми?

Ўқитувчим доскага,“Қайта туғилиш имонга келишдан аввал юз беради”, деб ёзганида, бу монергик жавоб эканлиги аниқ эди. Шубҳасизки, инсон қайта туғилганидан сўнг имон ва умидини намоён этган ҳолда ҳамкорлик қилишни бошлайди. Аммо одам руҳий ҳаёт учун уйғонганида биринчи қадамни Худо ташлайди, фақат Худо. Ташаббус одамга эмас, Худога тегишли. Биз руҳан ўлик ҳолатда бўлганимиз боис бизда ишлайдиган, қайта тикланган иноят билан ҳамкорлик қила олмаймиз. Агар Лазар ўзини ўликдан тирилтириши учун Исога ёрдам беришни истаганида эди, биз ҳам ўшандай муваффақият билан Муқаддас Руҳга қалбимизни руҳий ҳаётга уйғотишда ёрдам бера олардик.

Бугунги кунда дунё бўйлаб масиҳийлик эътиқодига амал қиладиган кўпчилик имонни қайта туғилишдан аввал келади деб ҳисоблашса керак. Бизни янги туғилишни танлашга даъват этишмоқда. Лекин одамнинг қайта туғилишни танлаб олиши ҳақидаги маслаҳат худди ўлик одамга қайта тирилишни танлаб олиши таклиф этилишига ўхшайди.

Мен ўқитувчининг хулосаси билан курашни бошлаганимда, унинг ғалати назарияси илоҳиётда янгилик эмаслигини ҳайрат билан билиб олдим. Бунга ўхшаш фикрлар Августин, Мартин Лютер, Жан Кальвин, Жонатан Эдвардс, Жорж Уайтфилдларда ҳам бор. Ўзим ҳам кутмаган ҳолда бунга ўхшаш фикрни ўрта асрнинг буюк илоҳиётчиси Фома Аквинский сабоқларидан ҳам топдим.

Масиҳийлик тафаккурининг бу даҳолари ушбу савол юзасидан ягона хулосага келганликлари ҳақидаги далил менда улкан таассурот уйғотди. Мен уларнинг бегуноҳ эмасликларини, ҳар бири якка ҳолда ва барчаси биргаликда хато қилишлари мумкинлигини тушуниб турардим, бироқ қалбим ҳаяжонга тўлганди. Мени айниқса Фома Аквинский кўпроқ ҳайратга солди. Рим-католик жамоати Фома Аквинскийни doctor angelicus деб ҳисоблайди. Унинг теологик сабоқлари асрлар мобайнида аксарият католикларнинг расмий ақидаси сифатида қабул қилинган. Шу боис мен қайта туғилиш ҳақидаги ўхшаш нуқтаи назарга эга бўлган одамлар билан қизиқиб кўрганимда, у энг охирги навбатда турарди.

Бироқ Фома Аквинский қайта тикланадиган иноят ҳамкорлик қилмаслигини, балки мустақил ҳаракат қилишини қаттиқ туриб таъкидлаган. У prevenient grace ҳақида, имондан аввал келадиган ва қайта тикланиш инояти бўлмиш олдинги иноят ҳақида гапирган.

Павлуснинг Эфесликларга Мактубида муҳим жумла бор:

Павлус бу ўринда қайта туғилиш вақтини кўрсатади. Бу туғилиш биз ҳали ўлик пайтимизда рўй беради. Чақмоқ зарбаси каби ҳаворийнинг очиқ-ойдин гапи орқали қайта туғилишда барча ташаббусни одамга беришга бўлган уринишлар бутунлай куйиб кулга айланган. Ҳар ҳолда, ўлик одам иноят билан ҳамкорлик қилмайди-ку. Руҳан ўлик одамда ташаббус йўқ. Аввалги қайта туғилишсиз имон-эътиқод пайдо бўлиши учун шароит йўқ.

Ва бу фикрлар Исонинг Никодимга айтган гапларига тўғри келади. Агар одам қайта туғилмаса, у Самовий Шоҳликни кўриши ҳам, Унга кириши ҳам иложсиз. Биз имон қайта туғилишдан аввал келишини таъкидлаб, ўз фикрларимиз тарзини ва ўз навбатида, ўз-ўзимизни ҳам нафақат Августинга, Лютерга, Кальвинга, Эдвардсга ва бошқаларга, аммо асосийси эса, Павлуснинг сабоқларига ва Раббимизнинг Ўзига қарши қўямиз.

ҚАЙТА ТУҒИЛИШ – БУ МАРҲАМАТ

Павлус қайта туғилиш жараёни ҳақида гапирганида, иноятга кучли урғу беради. Жамики теологик қарашлари бор бўлган масиҳийлар нажотимиз иноятга асосланишини ҳозирлик ва қувонч билан тан олишлари зарур.

Реформация даврида протестантлар лотинча иккита ифодани жанговор хитоб сифатида қўллаганлар: sola scriptura (фақат Калом) ва sola fide (фақат имон). Улар Муқаддас Китобни Масиҳ бошқарадиган жамоатнинг олий нуфузи дея эълон қилдилар ва оқланиш фақат имон орқали берилишини уқтирдилар. Католиклар Муқаддас Китобнинг нуфузини инкор этишмади, бироқ sola сўзи уларнинг кўнглини беҳузур қилган. Аммо sola сўзи Мартин Лютерни муҳокама қилишларига туртки берган.

Реформация даврида учинчи бир жанговор ҳайқириқ ҳам бўлиб, у Лютергача, минг йилдан кўпроқ вақт аввалроқ, дастлаб Августин томонидан қўлланилганди. Бу sola gratia (фақат иноят) тезисидир. Унга кўра, бизнинг нажотимиз кўрсатган хизматларимизга эмас, балки фақатгина Худонинг иноятига асосланади. Нажот – бу инсон саъй-ҳаракатларининг маҳсули эмас, балки Худо иноятининг инъомидир. Бундай таъриф қайта туғилишга нисбатан синергик қарашларни қабул қилмайди.

Павлуснинг ўз сабоқларига қайта туғилиш - Худо иноятининг мўл-кўл бойлиги эканини қўшиб қўйганлиги бежиз эмас. Келинг, унинг сўзларига яна мурожаат қилайлик:

Аммо меҳр-шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди: гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз. Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан бирга жой берди. Булар Исо Масиҳ туфайли амалга ошди. Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун, У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр-шафқат кўрсатди. Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким:” Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин. Ахир, биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди (Эфес. 2:4-10).

Сизда қачондир Муқаддас Китоб бўйича шубҳалар пайдо бўлганми? Жуда уятдаман, лекин менда баъзи шубҳалар бўлганини айтишим керак. Мен теологик келишмовчиликлар ўртасида ўзимга савол бердим: нега айрим муҳим ҳолатлар Муқаддас Китобда бтафсилроқ ёритилмаган? Мисол учун, Янги Аҳдда тўғридан тўғри айтилмаган: биз гўдакларни чўмдиришимиз керакми ёки йўқми?

Биз бундай саволлардан кўпини Муқаддас Китоб хулосалари асосида ўзимиз ҳал этишимиз лозим. Мени бу каби келишмовчиликларга аралаштириб қўйишганида, одатда шундай ўйлайман: муаммо Муқаддас Китобда аниқ-равшанликнинг йўқлигида эмас, балки Муқаддас Китоб сабоқларини мен ўзим тушуниб етмаяпман.

Мен баъзан Павлус имон ва қайта туғилиш ҳақида аниқроқ ва батафсилроқ ёзганида қанчалик яхши бўлиши ҳақида ўйланиб қоламан. Менимча, у Эфесликларга Мактубнинг 2-бобида ушбу сўзларни қўшимча қилган бўларди: “Қайта туғилиш имондан аввал юз беради”. Лекин фикримча, ҳатто бу жумла ҳам баҳс-мунозараларга нуқта қўймаган бўларди. Чунки унда Павлуснинг мактубида ёки Юҳанно Хушхабарининг 3-бобида Исо айтган гаплардан ортиқ ҳеч нима йўқ.

Хўш, бу ҳолда барча муҳокама-ю мунозаралар нима учун керак? Гап шундаки, менинг назаримда, қайта туғилишни илоҳий ташаббус (монергик ҳаракат), нажотни эса - фақат иноятнинг ҳаракати сифатида тан олиб, биз бу билан англашнинг тезкор жараёнига жалб этиламиз ва юқоридан танланиш тушунчасига муқаррар яқинлашиб борамиз.

Танланганлик доктринаси олдинги қаторга чиққани заҳотиёқ, имонга қайта туғилишгача етишишнинг ўта кучли истаги уйғонади. Бироқ биз ҳаворийнинг сабоқларига дадил амал қиламиз:

Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин (Эфес.2:8-9).

Павлус бу ўринда нажотимиз бўлмиш имон-эътиқод бизга иноят орқали келишини ўргатади. Биз ўз-ўзимизда имонимизни амалга оширамиз, аммо шахсий ташаббусимиз билан эмас. Бу муваффақият эмас. Бу инъомдир.

Имоннинг иноятли туҳфаси қайта туғилиш маҳсули бўлиб, бу масалада ҳеч қандай мақтанчоқликка то абад ўрин йўқ. Фақат Худо марҳаматининг ўткинчи бўлмаган бу бойлигини олқишлаш керак, холос. Агар биз sola gratia- sola- нажотга инсон саъй-ҳаракатларининг натижаси сифатидаги барча қарашлар инкор этилади. Шунинг учун фақат Унга тегишли бўлганларини ўзимизники ҳисобламасдан, ҳеч қачон Муқаддас Руҳни ҳақорат қилмаслигимиз керак.

ҚАЙТА ТУҒИЛИШ АМАЛДА

Арминий теологиясининг издошлари қайта туғилиш имондан аввал келишини, лекин ҳамиша ҳам шундай бўлмаслигини ва имонни ҳосил қилиши шарт эмаслигини фараз қилишади. Улар ташаббус Худога тегишли эканлигин тан олишади: қайта туғилиш иноят бўйича монергик равишда юз беради. Бундай ёндашув уларнинг умумий қайта туғилишга бўлган қарашларига боғлиқ.

Ушбу ғоя хочдаги қурбонликка таянади. Унинг асосида Масиҳнинг одамзотни оқлаши шарофати билан умумий қайта туғилиш ҳақидаги фикрлар бор – шундан сўнг имонга етишиш имконли бўлиб қолади. Хоч барча одамларни руҳий ўлимдан қутқариб қолади. Бу ўринда нажотли иноятнинг ҳамкорлик қилиш-қилмаслик ҳақидаги қарорини қабул қилиш учун куч-қудратга эга бўлиш назарда тутилмоқда. Кимки имонни намоён этиб, ҳамкорликка киришар экан, - у оқланган. Кимки имонда бўлмаса, - қайта туғилган, аммо Худога юзланмаган. Улар руҳан уйғонишган ва жонланишган, лекин имонсизликда қолиб кетганлар. Бу одамлар энди Шоҳликни кўришлари мумкин, уларда бу жойга кириш учун руҳий ҳуқуқлари бор, бироқ улар Шоҳликнинг шундоқ ёнгинасидан ўтиб кетишади.

Мен бундай нуқтаи назарни натижасиз ёки иноятга қарам бўлган дея атайман. У Фома Аквинский рад этган ҳамкорлик қилувчи иноятга жуда яқин.

Мен қайта туғилиш амалий натижа беришини уқтирган ҳолда, кўзланган мақсадга эришишни назарда тутаман. Қайта туғилиш самарали. У бошланган ишни якунлайди. Биз имонга қайта туғилганмиз. Бу бизга берилган асл туҳфа бўлиб, қалбларимизда илдиз отади.

Баъзан “амалий даъват” жумласи қайта туғилишнинг синоними сифатида қўлланилади. “Даъват” сўзи биздан ташқарида юз берадиганлардан фарқли тарзда ботинимизда кечадиган нималаргадир мувофиқ келади.

Хушхабардан ваъз ўқиганларида, овоз ваъзхоннинг оғзидан чиқади. Бу имон ва тавбага чорлайдиган ташқи даъват. Кимки кар бўлмаса, айтилган сўзларни эшитади.

Бу сўзлар қайта туғилган тингловчининг ҳам, қайта туғилмаган тингловчининг ҳам эшитиш аъзоларидаги асаб толаларига таъсир қилади.

Қайта туғилмаган одам Хушхабарнинг ташқи даъватини ҳис этади. Бу даъват ўз ҳолича нажотни амалга ошира олмайди, токи эшитилиб, имон билан қабул қилинмагунича. Амалий даъват Муқаддас Руҳнинг қайта туғилиш бўйича ишларига тааллуқли. Бу ҳолатда даъват – ботиний. Қайта туғилиш қалбнинг туб-тубидан келиб чиқади. Кимки қайта туғилишнинг ички даъватини олса, имон билан жавоб қайтаради. Павлус шу ҳақда айтади:

Худо олдиндан белгилаб қўйганларни даъват этди, даъват этганларни оқлади, оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди (Рим.8:30).

Римликларга Мактубдан бу парча назарда тутилган, лекин айтилмаган сўзни биз киритиб ўтишимизни талаб этади. Қайси сўзларни қўйиш керак – айримлариними ёки ҳаммасиними? Келинг, сўзлар билан айримларини синаб кўрайлик.

Худо олдиндан баъзи бир белгилаб қўйганларни даъват этди, баъзи бир даъват этганларни оқлади, баъзи бир оқлаганларни Ўзининг улуғворлигидан баҳраманд қилди.

Ушбу парчанинг моҳияти шундаки, олдиндан белгиланганларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида даъват ҳам этилганлар. Даъват этилганларнинг барчаси оқланишган ва оқланганларнинг ҳаммаси улуғворликдан баҳраманд бўлганлар.

Биз келиши мумкин бўлган ва эътиборни тортмайдиган Хушхабарнинг ташқи даъватини ва муқаррар эшитиладиган Руҳнинг ички даъватини фарқлай олишимиз керак.Агар барча даъват этилганлар оқланган бўлса, бу ҳолда барча даъват этилганлар имонни намоён этишлари лозим. Аёнки, Хушхабарнинг ташқи даъватини эшитадиган ҳар ким ҳам имонга ва оқланишга келавермайди. Шундай бўлсада, кимки амалда даъват этилган бўлса, имонга ва оқланишга келиши аниқ. Бу ўринда даъват Муқаддас Руҳнинг қайта туғилиш билан боғлиқ ички ишига тааллуқли бўлади.

Муқаддас Руҳ кимга ҳаёт бахш этса, шубҳасизки, у ҳаётга эга бўлади. Улар Шоҳликни кўришади, уни қабул қилиб, ичкарига киришади.

Биз қайта туғилиш ва имон инояти учун айнан Муқаддас Руҳдан миннатдормиз. У бизни Масиҳда ва Масиҳ билан биргаликда ўликдан тирилтирадиган инъомни ҳадя этди. Ва Муқаддас Руҳ уйғотган раҳм-шафқат туфайлигина биз sola gratia ва soli deo gloria – фақат Худога шон-шарафлар бўлсин, дея куйлаймиз.


Книга на Узбекском языке: - Тайна святого духа (Роберт Чарльз Спраул)

Эта книга о третьей Личности Святой Троицы. Она написана для широкого круга читателей, поэтому автор стремился избегать неуместных теологических рассуж­дений. Изложенная здесь информация может подтолк­нуть читателя к глубоким размышлениям, а вопросы, связанные с абстрактными понятиями, заинтересуют тех, кто хочет постичь сущность Духа Святого и обогатить свой духовный опыт, побольше узнав о проявлениях Духа, «Который освящает».



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак