Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) 8 bob

Роберт Чарльз Спраул. Мукаддас рухнинг сири - (8 боб) Ўзбек тилида

Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobMukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1 боб. Сен Кимсан, Муқаддас Руҳ?

2 боб. Муқаддас Руҳ – Худо

3 боб. Учликнинг сири

4 боб. Моҳият ва шахсият: Учлик сирини тадқиқ этиш

5 боб. Муқаддас Руҳ ижодда

6 боб. Янгиланган ибтидо: Муқаддас Руҳ ва қайта туғилиш

7 боб. Муқаддас Руҳ шарофати билан омон ва бешикаст

8 боб. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш

9 боб. Муқаддас Руҳ самараси

10 боб. Бошқа Юпатувчи


САККИЗИНЧИ БОБ

МУҚАДДАС РУҲ БИЛАН ЧЎМДИРИЛИШ

Руҳ билан тўлган ҳаёт – енгил эришиладиган,

камчилик танланганларга очилган сир эмас.

Умид ва тавба – бу барча ишларнинг моҳиятидир.

В. РЭЙМОНД ЭДМАН

Масиҳийлик жамоатида қачонлардир юз берган энг таъсирчан ҳодисалардан бири харизматизм йўналишидаги ҳаракат ҳисобланади. Йигирманчи асрнинг бошида Худо Ассамблеяси жамоатлари ва эллигинчилар жамоатининг ўсиши билан бир қаторда, Azusa Street Mission (Лос-Анжелес) тилида гапириш урфга айланган дамлардан бошлаб Рим-католик жамоатининг оммалашуви таъсири ва 1960 йилларда харизматизм ҳаракатининг қайта туғилиши унинг тарафдорлари ўртасида кимўзарга садоқатни оширди ва чуқур теологик баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бирорта ҳам жамоатнинг тарихчиси харизматларнинг замонавий жамоатга бўлган таъсирини инкор этиша олмайди.

Масиҳийлик телевидениелари каналларида харизматик дастурлар юқори ўринга қўйилди. 1988 йили АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган Пэт Робинсонни завқ-шавқққа тўлган кўплаб харизматлар қўллаб-қувватлашди. Жим Бэккер ва Жимми Сваггер жиноятлари атрофидаги тўс-тўполонлар жамоатни ларзага солган бўлсада, харизматик ҳаракатнинг кенг тўлқинини тўхтата олмади.

Мазкур китобда харизматик ҳаракат тарихини таҳлил қилиш ёки харизматик теологиясининг барча бандларини батафсил баҳолаб ўтиш масаласи киритилмаган. Бу борада мен томондан кўплаб китоблар ёзилган*. Мен ушбу бобда ўқувчиларнинг диққатини харизматик/неоэллигинчилар теологиясининг асосий назариясига қаратмоқчиман. Унинг моҳияти: Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш.

*Сиз ажойиб тарихий маълумотларни ва таҳлилни Фредерик Дэйл Брунернинг “Муқаддас Руҳнинг илоҳиёти” китобидан топасиз (Grand Rapids: Eerdmans, 1970)

МУҚАДДАС РУҲ БИЛАН ЧЎМДИРИЛИШ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ

Мен Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишга нисбатан неоэллигинчилик қарашига хулоса қилишимдан аввал биз “эллигинчилик” сўзида “нео” қўшимчасини қўллаш ўринли бўлиши-бўлмаслиги ҳақида бир қарорга келишимиз лозим.

Неоэллигинчилик классик йўналишдаги эллигинчилик теологиясига таянади, аммо у анчайин даражада ўзгартирилган. “Нео” ёки “янги” эллигинчилик мавжуд эллигинчилар жамоатининг замири билан таққослаганда анча кенг асосга эга. Эллигинчилар жамоатларида дастлаб Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш муқаддаслик ҳаракатининг ажралмас аломати бўлмиш покланиш тушунчаси билан боғлиқ эди.

Мазкур ҳаракатнинг асосий ғояси иккинчи марҳамат сифатида тушуниладиган покланиш эди. У қайта туғилишдан сўнг бир зумдаёқ рўй бериб, тўлиқ ёки қисман аҳлоқий мукаммалликни ҳосил қиларди. Гарчи “қисман мукаммаллик” термини қулоққа ғалати эшитилсада, бир қатор муҳим хусусиятларни назарда тутади. Дарҳақиқат, қисман мукаммаллик мукаммалликнинг бутун ғоясини хиралаштириб қўйиши мумкин бўлган қисман номукаммалликни ўзида акс эттиради. Жиддий айтадиган бўлсак, мукамммал бўлган нарса ўзини доғ-дуғлар ёки бошқа камчиликлар билан бузилишига йўл қўймайди.

Айрим перфекционистлар* иккинчи марҳамат билан покиза ва тўлиқ покланишга етишиш натижасида неофитнинг гуноҳдан озод бўлиши ҳақидаги нуқтаи назарни мунозара қилишади. Жон Уэсли перфекционизмга оид ўз фикрида буни мукаммал севгининг илоҳий кучини қабул қилиш дея баҳолайди. Тақдир ҳазили туфайли никоҳ чоғида ижро этиладиган “О, мукаммал севги” мадҳияси Уэслининг покланиш ҳақидаги доктринасига мисоли бир тимсол сифатида яратилганди.

*Лотинча perfectum – мукаммал.

Мазкур ҳаракатнинг издошлари аввалдан режалаштириладиган гуноҳ билан номувофиқ бўлган ғалабакор ҳаётнинг муваффақияти сифатида баҳолаб, “иккинчи марҳамат”га ўз қарашларини ўзгартиришди. Яъни агар одам Муқаддас Руҳ билан қачондир чўмдирилган бўлса, у яна гуноҳ қилиши мумкин, аммо ҳеч қачон гуноҳга атайин қўл урмайди. Покланган одамда қоладиган ҳар қандай гуноҳ бу тасодифан юз беради ёки билмасдан қилинади. Муқаддас Руҳда чўмдирилиш одамни шунчалик поклайдики, у атайин қилинадиган гуноҳдан озод бўлади.

Гарчи айрим жамоатлар ҳануз бу таълимотга амал қилишсада, перфекционизм ғояси масиҳийликнинг хазинасига катта улуш қўшмади. Бундай теологияга мойиллик одамга ўзининг руҳан баркамоллигини ҳис эттириб, Худо қонунининг жиддий талабларини заифлаштириб қўяди. Чунки одам Худо қонунини ўрганишга беписанд қараб ва ўз ҳатти-ҳаракатларига холисона баҳо беришдан қочган ҳолда, ўзининг бегуноҳлиги туйғусига осонгина етишиши мумкин.

Улуғ азизларнинг ҳаётида гуноҳ борлиги шунчалик аёнки, кўплаб перфекционистлар ўз таълимотларини чеклаб-чегаралаб ўзгартиришга интилишади, натижада эса перфекционизм нақ имперфекционизмнинг* ўзгинасига айланиб қолади.

*Лотинча imperfektum – номукаммал.

Неоэллигинчилик илоҳиётида аҳлоқий перфекционизм ва Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш ўртасидаги боғлиқлик заифлашган. Харизматик етакчилар, мисол учун, Пэт Робертсон, тўлиқ покланиш ҳақида гапирганлари маълум эмас. Жим Бэккер ҳам ўзининг мукаммаллиги ҳақида ҳеч нима демаган.

Неоэллигинчилик илоҳиёти Муқаддас Руҳ орқали чўмдирилиш ҳақида гапирганида, кучга эга бўлиш, инъом ёки хизмат сўзларига урғу беради. “Харизматик” сўзининг ўзи Янги Аҳддаги юнонча “инъом” ёки “руҳий иноят” сўзларидан келиб чиққан. У шунчалик кенг тарқалдики, иқтидорли актёр ёки сиёсат арбоби бу сўз билан боғлиқ ҳар қандай диний фарқланишдан қатъий назар “харизмат” дея аталиши мумкин эди.

Неоэллигинчилик ҳаракати амалда масиҳийликнинг барча конфессияларига кириб борганидан сўнг унинг таъсири турли жамоатларга ёйилди. Масалан, рим-католик харизматлари ўз қарашларида рим католикларига ён босишади, лютеран ва епископ харизматлари эса ўзларига хослиги билан ажралиб туришади.

Неоэллигинчилик кўплаб анъаналар билан туташиб кетгани боис унинг бирор-бир мақсадга эга теологияни яратмагани ҳайрон қолдирмайди. Шу сабабли мазкур ҳаракатга таъриф бераётганда асосий анъаналарни кўрсатиб ўтиш ва умумий жойларини изоҳлаб ўтиш зарур.

Неоэллигинчилик теологияси тақводор одам ўзини Худо хизматига бағишлаганида, Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни Руҳнинг алоҳида бир фаолияти сифатида тушунади. Муқаддас Руҳнинг бу иши Унинг қайта туғилишга оид фаолиятидан фарқ қилади ва одатда бунга амал қилади. Баъзан Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш (қайта туғилиш палласида бўлиб ўтадиган) ва Муқаддас Руҳда чўмдирилиш (одатда қайта туғилишдан сўнг бўладиган) ўртасида тафовут кўришади. Яъни барча масиҳийлар Муқаддас Руҳ билан чўмдирилганлар, лекин ҳамма ҳам Муқаддас Руҳда чўмдирилган эмас.

Неоэллигинчилар ўртасидаги бу масала юзасидан келишмовчиликларга қарамай, Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш ҳақида биринчи гувоҳлик тилида гапириш анъанаси сақланиб келмоқда.

ЭЛЛИГИНЧИЛИК ВА ҲОСИЛ БАЙРАМИ

Эллигинчилик ўз атамасини жамоатда Ҳосил байрами куни юз берган воқеадан олган. Муқаддас Руҳ билан илк жамоат ҳаётида рўй берган ҳодиса – замонавий харизматик ҳаракатининг асоси ҳисобланади. Табиийки, азиз ҳаворийлар Фаолиятида намоён бўлган руҳий ва ҳаётий кучларни қайта тиклашга бўлган кучли истак мавжуд.

Ҳосил байрами куни келганда, ҳамма имонлилар бир жойда йиғилдилар. Бирдан осмондан шиддатли шамол эсганга ўхшаш овоз келиб, улар ўтирган уйнинг ичини тўлдирди. Улар тил шаклидаги алангани кўрдилар. Ўша аланга ёйилиб, ҳар бирининг устига тушди. Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар (Ҳаворийлар 2:1-4).

Бутрус бу ҳолатни кузатиб турган кишиларнинг тушунмовчиликда қолганларини кўриб, ғаройиб ҳодисани изоҳлаб беради:

Бу одамларни сизлар маст деб ўйлаяпсизлар. Аммо ундай эмас. Ахир, эндигина эрталаб соат тўққиз бўлди-ку! Аксинча, Йўэл пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлмоқда: “Худо айтмоқда: Охирги кунларда, Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига...” (Ҳаворийлар 2:15-17).

Бутрус сўзининг охирида шундай фикрни билдиради:

Ана шу Исони Худо тирилтирди, бунга ҳаммамиз гувоҳмиз. Худо Исони юксалтириб, Уни тахтининг ўнг томонига ўтқазди. Отаси Худонинг ваъдаси бўйича Исо Муқаддас Руҳни қабул қилиб, Уни бизнинг устимизга ёғдирди. Буни ўзларингиз кўриб ва эшитиб турибсизлар (Ҳаворийлар 2:32-33).

Ва ҳаворий даъват билан сўзини якунлайди:

Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар (Ҳаворийлар 2:38).

Биз сўнгра Ҳаворийлар фаолияти китобининг саккизинчи бобида самарияликлар Худонинг Каломини қабул қилишларида Муқаддас Руҳнинг тушиб келгани қайд этилганини учратамиз:

Қуддусдаги ҳаворийлар, Самария аҳолиси Худонинг каломини қабул қилибди, деб эшитганлари учун, Бутрус билан Юҳаннони уларнинг олдига юбордилар. Бутрус билан Юҳанно бориб, Муқаддас Руҳни қабул қилиб олинглар, деб Самарияликлар учун ибодат қилдилар. Чунки ҳали Муқаддас Руҳ уларнинг бирортасини ҳам қамраб олмаган эди. Улар фақат Раббимиз Исо номи билан сувга чўмдирилган эдилар, холос. Шундан кейин Бутрус билан Юҳанно уларнинг устига қўлларини қўйдилар. Шу тариқа Самарияликлар Муқаддас Руҳни қабул қилдилар (Ҳаворийлар 8:14-17).

Павлусга Дамашқ йўлидаги ўта таъсирчан мурожаат ва унинг Муқаддас Руҳ томонидан бажарилиши билан боғлиқ воқеалар уч кун оралиғида бўлиб ўтган.

Шунингдек, Муқаддас Руҳнинг қамрови юзбоши Корнилийнинг уйида ҳам содир бўлган:

Бутрус ҳамон гапирар экан, унинг сўзларини эшитаётганларни Муқаддас Руҳ қамраб олди. Худо ғайрияҳудийларга ҳам Муқаддас Руҳни инъом қилиб берганини Бутрус билан бирга келган яҳудий имонлилар кўриб ҳайратда қолдилар. Чунки ғайрияҳудийлар бошқа тилларда гаплашаётганини ва Худони улуғлаётганларини улар эшитиб турардилар (Ҳаворийлар 10:44-46).

Муқаддас Руҳнинг бу тариқа тушиб келиши ҳақидаги охирги хабарни биз Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг 19-боб 1-6 оятларида топамиз:

Аполлос Коринфда экан, Павлус қирлар бўйлаб йўл юриб, Эфес шаҳрига келди. Бу ерда у Исога имон қўйган бир нечта одамни учратди. Павлус улардан:

– Имонга келганларингизда, Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми? – деб сўради. Улар:

– Йўқ, биз Муқаддас Руҳ борлигини ҳатто эшитмаганмиз, – деб жавоб бердилар.

– Ундай бўлса, қай асосда сувга чўмдирилдингизлар? – деб сўради Павлус.

– Яҳёнинг таълимотига кўра, сувга чўмдирилдик, – деб жавоб берди улар. Шунда Павлус деди:

– Яҳё тавба қилганларни сувга чўмдирар эди. У Исроил халқига, мендан кейин келаётганга, яъни Исога, имон келтиринглар, деган эди.

Улар бу гапни эшитиб, Раббимиз Исо номидан сувга чўмдирилдилар. Павлус уларга қўлини қўйган эди, Муқаддас Руҳ уларни қамраб олди. Улар бошқа тилларда гапира бошладилар ва Худо аён қилган сўзларни айтдилар.

Ҳаворийлар фаолияти китобидан Муқаддас Руҳнинг қамраб олиши ҳақида келтирилган бу оятлар Муқаддас Руҳ билан чўмдириш неоэллигинчилар доктринасининг асосини ифодалайди.

Тарихий баённомадан қуйидаги андаза ҳосил бўлади:

  1. Одамлар тақводор бўлишган, яъни Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш вақтигача қадар Руҳдан туғилганлар. Бу Руҳнинг қайта туғилиш ва чўмдириш фаолияти ўртасида фарқ бўлиши кераклигидан далолат беради.
  2. Имонга эга бўлиш (қайта туғилиш) ва Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш ўртасидаги вақтда бўлиниш мавжуд. Бу ҳолат айрим масиҳийлар қайта туғилиш учун Муқаддас Руҳга етарли даражада эга эканликларини, лекин кейинги қадам - Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш ҳануз рўй бермаганини яққол кўрсатиб беради.
  3. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишнинг илк ташқи намоён бўлиш ҳолати – бу турли тилларда гапиришдир.

Неоэллигинчилар ва анъанавий илоҳиёт тарафдорлар ўртасидаги замонавий баҳс-мунозараларнинг таҳлилига кўра, биринчи банд бўйича аҳамиятли бирор келишмовчилик йўқ. Дарҳақиқат, қайта туғилишга нисбатан умумий нуқтаи назар йўқлигига қарамай, барча масиҳийлик деноминацияси Муқаддас Руҳнинг қайта туғилиш ва Унинг чўмдириш фаолияти ўртасида фарқ мавжудлигини тан олишади. Яъни Муқаддас Руҳ билан чўмдириш ва қайта туғилиш ҳақидаги масалалар турлича талқин қилинишидан қатъий назар, барча бу масалалар бир-биридан фарқ қилиши ҳақида ягона фикрга келишади.

Иккинчи ва учинчи бандлар қизғин баҳсларни келтириб чиқаради. Иккала тараф ҳам азиз ҳаворийларнинг Фаолиятида Муқаддас Руҳда чўмдириш Унга юзланишдан сўнг (ҳеч бўлмаганда ҳам айрим одамларда) содир бўлишини, бошқа тилларда гапириш Руҳ томонидан чўмдиришнинг гувоҳлиги ёки ташқи белгиси сифатида намоён бўлишини маъқуллашади. Савол туғилади: Ҳаворийлар Фаолиятида барча азиз ҳаворийлар томонидан қайд этилган Муқаддас Руҳнинг илк масиҳийлар ўртасида қилган фаолияти жамоатлар учун барча даврларда мақбул бўлиб қолаверадими?

Неоэллигинчилик теологиясининг тарафдорлари Муқаддас Китобда баён этилган барча далиллар ҳамма авлодлар учун қониқарли дея ҳисоблайдилар. Бу масала юзасидан ишончсизлик, биринчи қараганда, Каломнинг нуфузини шубҳа остига қўяди. Бироқ бу ерда гап Каломнинг нуфузи ҳақида эмас, балки унинг мақсади ҳақида бормоқда. Бу эса энди талқин қилиш (интерпретация) муаммосидир.

Жамоат ичида доимо юзага келадиган савол шундай: масиҳийларни икки тоифага, яъни Муқаддас Руҳ билан чўмдирилганларга ва чўмдирилмаганларга ажратиш мумкинми?

Айримлар бошқа тилларда доимо гапиришганини ва ҳеч қачон бу тўхтаб қолмаганини исботлашга уринишади. Бироқ Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш палласида бошқа тилларда гапириш муайян муддатга тўхтагани ва Муқаддас Руҳ билан тўйинишнинг аломати бўлмай қолгани ҳақидаги кўплаб гувоҳликлар мавжуд.

Жамоат тарихи ҳатто Афанасий, Августин, Ансельм, Фома Аквинский, Мартин Лютер, Жан Кальвин, Жонатан Эдвардс, Чарлз Сперджен каби улуғ азизлар ҳам бошқа тилларда гапирмагани ҳақидаги далилларни кўрсатади*.

*Албатта, бошқа тилларда гапиришга нисбатан улуғ азизлар томонидан менсимаслик ҳолатлари бўлмаган. Лютер ва Кальвин гарчи бу инъомни миссионерлик фаолияти билан боғлашгандек бўлиб туюлсада, бунга мойиллик билан қарашган. Уэсли ҳам бу ҳақда рағбат билдирган. Бироқ имон-эътиқоднинг бу фаол фидойилари қачонлардир бошқа тилларда гапиришга уриниб кўрганлари ҳақида исбот-далиллар мавжуд эмас.

Гарчи жамоат тарихида бошқа тилларда гапириш ҳолатлари қайд этилган бўлсада, бу кўпроқ иккинчи асрдаги монтанизм каби еретиклар ҳаракати ёки ўн тўққизинчи асрдаги ирвингиан ҳаракати билан боғлиқдир.

Агар бошқа тилларда гапириш Муқаддас Руҳ билан чўмдиришнинг ташқи исботи бўлса, нима учун жамоат тарихида аксарият масиҳийлар тақводорлик ҳаётининг бу кўрсаткичига етиша олмаганлар? Илк Ҳосил байрами масиҳийликнинг узоқ асрлик тарихидан тортиб токи бугунги кунгача “омадсиз” бўлиб келмоқдами? (Агар Ҳосил байрамининг мақсадини бошқа тилларнинг инъоми доимий қуйилиб туриши дея баҳолайдиган бўлсак, тарих бу мақсадга ҳануз эришилмаганини кўрсатмоқда.)

Баъзилар бу саволга эсхатология нуқтаи назаридан жавоб беришади: мазкур феномен биринчи асрда Муқаддас Руҳнинг “дастлабки ёмғири”ни кўрсатган бўлса, замонавий ифода ёки Ҳосил байрамининг қайта туғилиши Муқаддас Руҳнинг “кечки ёмғири”ни ва Масиҳнинг келиш соати яқинлашганини кўрсатади. (“Ёмғирлар” тушунчаси Йўэлнинг 2:23 башоратлари тимсоли билан боғлиқ.)

Мазкур фараз, албатта, тарихий узилиш муаммосини изоҳлаб беради. Бироқ айни вақтнинг ўзида масиҳийлик тажрибасининг кўп асрлик мероси ҳақида Ҳаворийлар Фаолияти китобида келтирилган фикрларни заифлаштиради.

Мазкур тарихий узилишнинг янада заифроқ изоҳи эса ўтмишдаги имонлиларни руҳий камолотга етарлича интилмай, оқибатда Муқаддас Руҳ билан тўйинмай қолишда айблашдан иборат. Назарий жиҳатдан бу мумкин, лекин амалий тарафлама эса ўтмишда кўплаб азизларнинг юқори руҳий даражага эришганларини эътиборга олган ҳолда бунинг эҳтимоли кам. Барча даврларда ҳам ҳаётлари Худога интилишнинг намунаси бўлиб хизмат қиладиган чуқур имонли одамлар бўлган, шундай бўлсада улардан аксарияти (эҳтимол, жуда кўпчилиги) бошқа тилларда гапиришмаган.

Ва биз тағин эллигинчилар фикрига кўра Ҳаворийлар Фаолияти китобидан бу парча жамоатга Муқаддас Руҳ билан чўмдиришга оид билимларни бергани ҳақидаги масалага қайтамиз. Яъни бунда Муқаддас Руҳ билан чўмдириш Худога юзлангандан кейин муайян вақт оралиғида содир бўлиши, шунингдек, бошқа тилларда гапириш Руҳ билан чўмдирилишнинг ташқи аломати сифатида хизмат қилиши келтириб ўтилган.

Мен бу ерда “тахмин” сўзини атайин қўллаяпман. Каломнинг ҳеч қайси жойида бошқа тилларда гапириш Муқаддас Руҳ билан чўмдиришнинг ўзгармас аломати экани ҳақида, шунингдек, Худога юзланиш ва Руҳ билан чўмдирилиш ўртасида қанчадир вақт зарурлиги тўғрисида айтилган сўзларни топа олмаймиз. Бу фикрлар – Калом матнини талқин этишнинг натижалари, холос. Бундай хулоса ҳақиқий бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин.

Мен бу хулосада қонуний куч мавжуд эмаслигига ишонаман. Жамоат тарихида Ҳосил байрамининг аҳамияти қандай хавф остида эканлиги мени ташвишга солади. Неоэллигинчилик теологиясида Ҳосил байрамига нисбатан юзаки қараш мавжуд. Гўё неоэллигинчилик илоҳиётчилиги Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг тарихий аҳамиятини англаб етмаган ва Руҳнинг ишига Янги Аҳддан кўра, Қадимги Аҳдга кўпроқ мувофиқ келадиган харизматик қарашларни бизга тавсия этаётгандек бўлиб туюлади.

МУҚАДДАС РУҲНИНГ ҚАДИМГИ АҲДДАГИ ИНЪОМИ

Қадимги Аҳдда Муқаддас Руҳнинг гуноҳни ювишга оид ишларидан кўплаб мисоллар келтирилган. Ўша даврларда қайта туғилиш имоннинг ўзгармас шарти бўлган, худди ҳозирги пайтдагидек. Исо нажот учун Муқаддас Руҳ билан қайта туғилиш зарурлигини тушунмаган исроиллик устоз Никодимга таъна қилган.

Муқаддас Руҳ ўша давр одамларини имонда қайта туғилишга руҳлантириш билан бир қаторда айрим ўзига хос инъомлар ёки харизматик куч-қувват билан тақдирлаган. Каломда Муқаддас Руҳ билан тўлган илк одамлар ҳунармандлар Базазил ва Охолиёв бўлганлари айтилган.

Кейин Мусо Исроил халқига айтди: “Ана, Эгамиз Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базазилни танлади. Эгамиз уни Ўз Руҳи билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир ва идрокли қилди, қобилият ато этди. У ажойиб бадиий безаклар қилишга ва буларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга, қимматбаҳо тошларни ўйишга, уларга ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатли қилди. Эгамиз Базазилга ва Дан қабиласидан Охисамахнинг ўғли Охолиёвга ўз маҳоратини бошқаларга ўргатиш иқтидорини ато қилди (Чиқиш 35:30-34).

Агар биз бу матнни диққат билан таҳлил қиладиган бўлсак, Базазил ва Охолиёв бутун инсоният тарихида анчайин иқтидорли усталар бўлганлигини кўрамиз. Уларнинг бадиий маҳорати ғайриоддий тарзда кўпқиррали бўлган. Улар кумуш ва олтинга, тош ва дарахтга ишлов беришда моҳир эдилар, боз устига, уларда бошқаларга ўргатиш маҳорати бўлган.

Қадимги Аҳдда айрим одамлар Муқаддас Руҳ билан мойланиш орқали хизматга қўйилган. Пайғамбарлар Муқаддас Руҳдан илҳомланиб гапиришган. Шимшўн, Ўтниёл ва Шомуил каби ҳакамлар ҳам Муқаддас Руҳнинг ўзига хос мойлаши билан қайд этилганлар. Ҳатто шоҳлар ҳам Руҳ билан мойланган. Довуд Ботшева билан гуноҳига тавба қилиб ҳайқирган: “Муқаддас Руҳингни мендан олма” (Забур 50:13).

Масиҳ сўзи ибронийча “Мойланган” сўзидан келиб чиққанини унутмаслик муҳим. Исо Қадимги Аҳдда ваъда қилинган Масиҳ вазифасини бажарди. У Ўзининг чўмдирилишида хизматга мойланди:

Исо сувга чўмдирилди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Исо Ўз устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнганини кўрди (Матто 3:16).

Исо кейинчалик Носирада Ишаёнинг башоратини эслатиб ўтди ва уни Ўзи бажаришини эълон қилди:

Эгамизнинг Руҳи мени қамради, Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун ... (Луқо 4:18).

Ҳойнаҳой, Қадимги Аҳддаги одамнинг энг таъсирчан ҳолатда мойланиши Мусо билан боғлиқ бўлса керак. Мусо Исроилга Қонунни етказиш учун воситачи ва Худо танлаган идиш бўлади. Руҳ берган харизматик куч шарофати ила Исроилни бошқарди. Ҳосил байрамини тушуниш учун муҳим эпизод Мусонинг ҳаётида бўлиб ўтган. У Саҳрода китобининг 11-бобида келтирилган. Исроилликлар “маннали овқатланиш тартиби”дан нолишганида, Мусо арз билан Худога мурожаат қилди: “Бу халқнинг оғирлигини мен бир ўзим кўтара олмайман. Бунга ортиқ чидай олмайман” (Саҳрода 11:14).

Худо Мусонинг шикоятига шундай жавоб қайтарди:

Менга Исроил оқсоқолларидан етмиштасини йиғиб бер. Улар халқнинг орасида йўлбошчи деб тан олинган обрўли одамлардан бўлишсин. Уларни Учрашув чодирига олиб келиб, ўзингнинг ёнингга турғизиб қўй. Мен тушиб келиб, у ерда сен билан гаплашаман. Сўнг сенга берган Руҳимдан олиб, уларга ҳам бераман. Сен бу халқнинг оғирлигини ёлғиз ўзинг кўтармаслигинг учун, улар ёнингга кириб, оғирингни енгил қилишади (Саҳрода 11:16-17).

Биз бу ерда Муқаддас Руҳнинг кучи тарқалишини кўрамиз. Худо битта шахсни харизматик тарзда кучайтириш ўрнига, яна етмишта одамни Муқаддас Руҳ билан тўлдиради.

Худо бу ишни амалга оширганида ва одамлар қабул қилган кучларини намоён этишни бошлаганларида (Саҳрода 11:20-27), Ёшуа рўй бераётган ҳодисаларни Мусонинг ҳукмронлигига бўлган тажовуз дея баҳолади: “Мусо ҳазратлари! Уларни тўхтатинг!” (Саҳрода 11:28).

Сен менинг манфаатимни кўзлаб, шу гапларни айтяпсанми? Менга қолса, Эгамнинг бутун халқи пайғамбар бўлсин, Эгамиз Ўз Руҳини уларнинг ҳаммасига берсин, дейман! (Саҳрода 11:29)

Мусо Худодан Ўз Руҳини Худонинг барча одамларига юборишини, Йўэл Китобида айтилганидек, уларнинг барчаси пайғамбарлар бўлишини астойдил сўрайди:

Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига ... (Йўэл 2:28).

Бу Бутруснинг Ҳосил байрами кунида иқтибос келтирган ўша башоратдир. Қадимги Аҳддаги қоидалар туфайли Муқаддас Руҳнинг Ҳосил байрами кунида чекланган таъсири Муқаддас Руҳнинг айримларга эмас, балки Худонинг барча одамларига бўлган таъсиридан фарқ қилади.

Қадимги Аҳддаги Мусо ва Янги Аҳддаги Исо воситачилиги ўртасидаги фарқ шундаки, Исо Ўзига ишонган барчани Муқаддас Руҳ билан тўлдиради. Бу неоэллигинчилик теологияси билан хиралаштирилган асосий ҳолат. Неоэллигинчилик Худонинг барча одамларига Муқаддас Руҳ инъом этилишини, бироқ уни барча ҳам қабул қилмаслигини таъкидлаб ўтади.

Бу ерда Ҳаворийлар Фаолияти китобини бошқача изоҳлаш ўринлидир. Биз мазкур китобнинг муҳим парчаларига мурожаат қилишдан аввал, манбаларни кичикроқ таҳлилдан ўтказиб олайлик.

Янги Аҳд китоблари манбасини тадқиқ этадиган фан ҳар турли китобларни диққат билан таҳлил қилиб чиқади. Бундай таҳлилдан мақсад – қадимги қўл ёзмаларни бирлаштиришда фойдаланилган илк манбаларни қайта тиклашдир. Бу академик мавҳум ўй-хаёллардан келиб чиққан ҳолда қилинмайди. Бундай таҳлилнинг асосий ютуқларидан бири – Янги Аҳд китобларининг алоҳида-алоҳида муаллифлари келтирган ўткир муаммолар ва асосий мавзуларни ажратиб чиқишдан иборатдир.

Агар биз муаллифларнинг асосий мавзуларини ҳамда тахминий аудиториясини тенглаштира олсак, ўтмишга саёҳат учун зарур бўлган катта вақт ажратилишига қарамай, бунинг самараси яқққол кўринади, яъни Каломнинг маъноси бизга яқинроқ ва тушунарлироқ бўлади.

Мисол учун, олимлар Хушхабар тўпламларини – Матто, Марк ва Луқодан бошлаб – таҳлил қилиб, ҳар битта баённинг муаллифини ажратиб чиқишади. Кўплаб олимлар Хушхабарни дастлаб Марк ёзганлигини, Матто ва Луқо эса ўз ишлари мобайнида бу ёзмалардан фойдаланишганини тахмин қилишади. Марк Хушхабаридаги кўплаб маълумотлар Матто ва Луқода ҳам учрайди.

Айни вақтда Матто ва Луқода келтирилган талайгина умумий маълумотлар Марк Хушхабарида мавжуд эмас. Кўриниб турибдики, Луқо ва Матто Марк учун иложсиз бўлган ёки у фойдаланмаган манбага эга бўлишган. Уни одатда Q манбаси деб аташади (Q немисча Quelle сўзидан келиб чиққан бўлиб, “манба” маъносини билдиради).

Биз фақат Луқо Хушхабаридан топадиган маълумотлар мавжуд. У L билан белгиланган. L Луқо берган ва бошқа Хушхабарларда бўлмаган маълумотларни ўзида сақлайди. Биз фақат ана шу маълумотни таҳлил этиб, Луқонинг ўзига хос қизиқишлари ва меҳнатлари ҳақида билиб оламиз. Матто билан шунга ўхшаш ҳолатда (манба одатда М деб аталади) муаллифнинг айнан яҳудий аудиториясига мурожаат қилишга зўр бериб уринаётганини пайқаймиз.

Луқо Хушхабарини тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, Луқо мажусийлар учун ёзган ва унинг асосий ишларидан бири Хушхабарнинг ҳар томонлама эканлигини кўрсатишдан иборат бўлган.

Бизга Каломдан маълумки, илк жамоат даврида энг кучли баҳс-мунозаралар, ҳойнаҳой, мажусийларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тааллуқли бўлган. Дастлаб жамоат имонли яҳудийлардан ташкил топган, сўнгра эса Ҳаворийлар китобида маълум қилинишича, мажусий оламга тарқалган, айниқса, Павлуснинг миссионерлик саёҳатлари шарофати билан катта ҳудудларда ёйилиб кетган.

Луқо ҳам Ҳаворийлар Фаолияти китобининг муаллифларидан бири эканини ёдда тутиш муҳим. У жамоатда мажусийларнинг ўрни ҳақидаги барча баҳс-мунозаралардан бевосита хабардор бўлган.

Биз Ҳаворийлар Китобида Масиҳнинг аниқ буйруқлари Буюк Амрга мувофиқ эканлигини кўрамиз:

Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч-қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар (Ҳаворийлар 1:8).

Ҳаворийлар китобидаги хронологик воқеалар масиҳийликнинг тарқалишига ушбу андазанинг таъсирини кўрсатади: Қуддус – Яҳудия – Самария – мажусийлик дунёси. Ҳикоя Қуддусдаги воқеалардан бошланиб, Хушхабарнинг миссионерлик фаолияти туфайли янада узоқларга тарқалгани ҳақида боради.

Кейинчалик Эллигинчилик куни деб аталган воқеа Қуддусда яҳудийларнинг Ҳосил байрами кунида юз берган. Унинг иштирокчилари “дунёдаги ҳар бир юртдан келган тақводор яҳудийлар” (Ҳаворийлар 2:5) бўлишган.

Бу масала юзасидан қайд этиш муҳимки, “шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар” (Ҳаворийлар 2:4). Бу ерда айрим тақводор яҳудийларнинг Муқаддас Руҳга тўлмагани, Уни олишга муяссар бўлмаганлари, айни вақтда эса ўта чанқоқлик билан кутган солиҳларгина бу инъомни олишгани айтилмаган. Барча тақводор яҳудийлар Эллигинчи кунда Руҳ билан тўлган эдилар.

Бу ҳолат Ҳаворийлар китобида Муқаддас Руҳнинг келиши қайд этилган бошқа пайтларда ҳам юз берган. Унда қандайдир тақводорнинг ёки бир гуруҳ имонлиларнинг Муқаддас Руҳ тушиб келганида ваъда қилинган Руҳни олмай қолгани (ёки фақат қисман олишгани) ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Руҳ барча иштирокчиларни қамраб олган.

ТЎРТТА ЭЛЛИГИНЧИЛИК

Илк жамоатда Масиҳнинг танасига тўлиқ кириш масаласи фақат яҳудийлар ва мажусийларгагина тааллуқли бўлиб қолмаган.

Жамоатда тутган ўринлари муҳокама этилган тўрт тоифадаги одамлар бўлган. Санаб ўтамиз: яҳудийлар, самарияликлар, Худодан қўрқадиганлар ва мажусийлар. Худодан қўрқадиганлар – бу яҳудийлик динига эътиқод қўйган мажусийлар. Улар яҳудийлик қонунларини қабул қилишган, лекин суннат қилинишни истамай, Худога тўлиқ юзланиш олдида тўхтаб қолишган. Ҳаворийлар китобида Худодан қўрқадиган Корнилий ҳақида ҳикоя қилинади:

Қайсарияда Корнилий деган бир одам бор эди. У Рим лашкаридаги “Италия” номли бўлинмада юзбоши эди. Корнилий тақводор одам бўлиб, унинг ўзи ҳам, оиласи ҳам Худодан қўрқарди (Ҳаворийлар 10:1-2).

Шуниси ҳайратда қолдирадики, Ҳаворийлар китобида Руҳнинг тўрт маротаба эллигинчи кунда келгани қайд этилган бўлса, У барчасида жамоат томонидан савол остига қўйилган ўша тўрт тоифадаги одамларни қамраб олган. Яҳудийлар Муқаддас Руҳни Эллигинчи кунда қабул қилишган, самарияликлар – Филип, Бутрус ва Юҳанно билан хизмат чоғида, Худодан қўрқадиганлар эса – Корнилийнинг уйида (Ҳаворийлар 10). Ва ниҳоят, Эфесда ҳам мажусийларни Руҳ қамраб олган (Ҳаворийлар 19). Мана тўртта гуруҳ ва уларнинг барчаси Муқаддас Руҳни қабул қилганлар.

Хўш, бу воқеаларнинг аҳамияти нимада? Неоэллигинчилик бунинг аҳамиятини Худога юзланиш ва Руҳни қабул қилиб, бошқа тилларда гапириш инъоми берилганлиги ўртасидаги вақт оралиғида кўради.

Бироқ бундай қараш Луқонинг воқеаларга берган баҳоларига тўғри келмайди.

Ҳаворийлар уларни қандай талқин этишади? Биз бунга жавобни Ҳаворийлар Китобининг 10-бобидан топамиз:

Бутрус ҳамон гапирар экан, унинг сўзларини эшитаётганларни Муқаддас Руҳ қамраб олди. Худо ғайрияҳудийларга ҳам Муқаддас Руҳни инъом қилиб берганини Бутрус билан бирга келган яҳудий имонлилар кўриб ҳайратда қолдилар. Чунки ғайрияҳудийлар бошқа тилларда гаплашаётганини ва Худони улуғлаётганларини улар эшитиб турардилар. Шунда Бутрус деди:

- Бу одамлар, худди биз сингари, Муқаддас Руҳни қабул қилдилар. Шундай экан, уларнинг сувга чўмдирилишига ким тўсқинлик қила олади?!

Шундай қилиб, Бутрус уларга, Исо Масиҳ номи билан сувга чўминглар, деб буйруқ берди (Ҳаворийлар 10: 44-48).

Ушбу матнда мажусийлар Руҳни қабул қилиб олганлари учун яҳудий имонлиларнинг ҳайратга тушганлари қайд этилган. Бутрус учун бу ҳолат жамоат аъзоси бўлишни истаган барчанинг ҳақ-ҳуқуқлари тенг эканлигини англатган. “Ким чўмдирилишни таъқиқлаши мумкин?” – сўради Бутрус. Ва уларга чўмдирилишларига амр берди. Луқонинг бу ёзмалари орасидан барча учун очиқлик, Янги Аҳд жамоатининг ҳар томонлама қамровли эканлиги ҳақидаги муҳим мавзу кўриниб туради. Худо Шоҳлигида иккинчи тоифали фуқаролар бўлиши мумкин эмас. Яҳудийлар, самарияликлар, тақводорлар ва мажусийлар – барчаси Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни қабул қилишган.

Эллингинчиликнинг белгилаб берадиган асосий аҳамияти – бу Худонинг барча одамларини Руҳ билан чўмдиришдир. Бироқ Худога юзланиш ва Муқаддас Руҳни қабул қилиш оралиғидаги вақт асосий воқеа деб ҳисобланадиган бўлса, бундай хулосага келиш қийин. Тўртта ажратилган “Эллигинчилик”нинг амалга ошиши ўзининг покловчи-тарихий сабабларига эга. Бу сабаблар барча тўрт гуруҳнинг жамоатда тенг ҳуқуқли эканлигини яққол кўрсатиб берди. Ўз навбатида, матнда Худога юзланиш ва Руҳни қабул қилиш оралиғидаги вақтни бир меъёр тариқасида кўрсатадиган ҳеч нима йўқ. Павлус 19-бобда эфесликлардан сўрайди: “Имонга келганларингизда, Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?” (Ҳаворийлар 19:2). Ҳойнаҳой, Павлус ўз мурожаати вақтида эфесликлардан эллигинчилик тажрибасини олиш имкониятини кўзлаган бўлса керак. Бу шундан далолат берадики, ҳаворий вақт оралиғига меъёр сифатида қарамаган. У гарчи вақт оралиғи бўлиши эҳтимолини назарда тутган бўлсада, унинг барқарорлигига ишонч билдирмаган.

Хўш, Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишнинг зарурий исботи сифатида бошқа тилларда гапира бошлаш масаласи қандай ечим топади?

Ҳаворийлар китоби сатрларидан аёнки, бошқа тилларда гапириш инъоми Руҳ билан тўлганликнинг ташқи аломати ҳисобланади. Қўлёзмалар Руҳнинг одамга тушиб келганини аниқ қайд этишган. Бу олий даражадаги завқ-шавқ туйғусини Саҳрода китобининг 11-бобида Элдод ва Мидод Муқаддас Руҳни қабул қилганларида ҳис этганлар. Исо сувга чўмдирилганида руҳ каптар шаклида пайдо бўлди (Матто 3:16)*. Эллигинчиликда аломатлар ҳам кўринарди, ҳам эшитиларди: аччиқ гап-сўзлар Руҳ билан тўлган ҳар бир кишига ёпириларди.

*Биз Исонинг чўмдирилишида каптарни Муқаддас Руҳ тимсолида кўрамиз. Тинчлик тимсоли бўлган каптар (Нуҳ кемаси каптарининг авлоди) – Муқаддас Руҳнинг мақбул ифодасидир, бироқ у куч-қудрат тушунчасини етарли даражада аниқ етказиб беролмайди. Шиддаткор шамол – анча ёрқин образ, табиийки, шамол ва Руҳ Муқаддас Китобда ўзаро кўпгина умумийликка эга. Биз олов ҳақида Эллигинчилик ҳақидаги баённомада ўқиймиз. Бу ҳам ажойиб образ, лекин у ҳам шамол ва каптар каби шахс ғоясини бермайди. Афсуски, Руҳ учун кўринарли даражада тўғри келадиган рамзлар йўқ.

Бироқ бу кўринарли аломатлар Руҳ билан тўлишнинг зарурий ёки шартли белгиси сифатида қабул қилинмасди. Гарчи бошқа тилларда гапириш жамоат ҳаётида давом этган бўлса ҳам, Павлуснинг бу масала юзасидан Коринфликларга Мактубидан аён бўладики, у харизматик инъомнинг ўзгармас белгиси сифатида кўриб чиқилмаган.

Павлус Коринфликларга Биринчи мактубида тиллар – Худонинг инъоми бўлиб, шу боис фойдали эканлигини таъкидлаган бўлсада, жамоатда уларга жуда катта аҳамият бермаслик лозимлигини таъкидлаган. Ҳаворийнинг бу масалага нисбатан фикри аниқ ифодаланган:

Худога шукурки, номаълум тилларда мен ҳаммангиздан кўпроқ гапираман. Имонлилар жамоатида эса номаълум тилда минглаб сўзларни гапиргандан кўра, бошқаларга насиҳат қилиш учун тушунарли бештагина сўз айтишни афзал биламан (1 Коринф. 14:18-19).

Ҳаворийча тенглама – 5:10000. Павлус савол қўяди: “Ҳамма ҳам номаълум тилларда гапириш қобилиятига эгами?!” (1 Коринф 12:30). Бу ерда изоҳ берилмаган. Бироқ жавоб масаласида шубҳа йўқ. Бундай саволга фақат биргина жавоб бўлиши мумкин: йўқ.

Коринф жамоатида Руҳнинг инъоми очиқ-ойдин ва амалий эди. Шу билан биргаликда, Павлус одамлар Муқаддас Руҳдан оладиган турли инъомлар ҳақидаги ҳолатларни ишлаб чиқади:

Руҳ берадиган инъомлар ҳар хилдир, аммо Руҳ бирдир. Хизмат қилиш йўллари ҳар хилдир, Раббимиз Исо эса бирдир. Тўғри хизматлар ҳар хилдир, лекин ҳар бир инсонга бу хизматларни бажариш қобилиятини бераётган Худо бирдир. Умумий манфаат учун Муқаддас Руҳ ҳар кимда ўзига хос равишда намоён бўлади. Бир одамга Руҳ орқали донолик билан гапириш қобилияти берилади, бошқа бировга эса худди шу Руҳ орқали илм-маърифатга тўла сўзларни гапириш қобилияти берилади... кучли бир имон берилади... Буларнинг ҳаммасини Муқаддас Руҳ бажо қилади. Ҳар бир инсонга Руҳнинг Ўзи лойиқ кўрган инъомни ато қилади (1 Коринф 12:4-11).

Муқаддас Руҳ Ўз жамоатини инъомлар билан сахийларча тақдирлайди. Жамоат – бу ҳамжиҳатликда ва турлича тарзда ишлайдиган қобилиятли аъзоларнинг вужудидир. Ҳеч қандай хизмат ёки инъом Руҳнинг намоён бўлиши каби ўзига хос аломат сифатида улуғланмайди.

Павлус яна шуни таъкидлайди:

Ахир, биз ҳаммамиз – яҳудийлару юнонлар, қуллару озод бўлганлар, бир тана бўлишимиз учун бир Муқаддас Руҳга чўмдирилдик. Ҳаммамиз ўша бир Руҳга тўлиб-тошганмиз (1 Коринф. 12:13).

Дейл Бруннер бу ҳолатни шундай шарҳлайди:

Агар бу оят номаълум тилларда гапириш Масиҳда чўмдирилишдан ташқари Муқаддас Руҳ билан иккинчи, навбатдаги, алоҳида бир чўмдирилиш борлиги орқали талқин этиладиган бўлса, бу ҳолда айримларгина масиҳий бўлишлари мумкин, бу эса ўз-ўзидан “ҳаммага... ҳаммага” сўзларига тескари чиқади. Қарама-қаршилик нафақат алоҳида сўзлар билан, балки бутун матн билан юзага келади. Павлус Коринфликларга Биринчи мактубида ҳар томонлама чўмдирилишни фақат айримларгина олишини ёзмаган, балки барчага Руҳ орқали бериладиган марҳаматли чўмдирилиш ҳақида ўргатади*.

*Фредерик Дейл Бруннер. Муқаддас Руҳнинг илоҳиёти. Grand Rapids: Eerdmans, 1970, 292-бет.

Муқаддас Китоб талқини орқали эллигинчилик аҳамиятига бериладиган маъно неоэллигинчилик томонидан Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишга қаратилган тушунчасига мувофиқ келмайди. Руҳ кимни ҳаётга қайтарса, Унинг Ўзи чўмдиради, руҳга тўлдиради ва хизмат қилишга куч бағишлайди.

Бу Эллигинчиликнинг ғаройиб хабаридир. Худонинг режасига кўра Муқаддас Руҳ ҳар бир имонлига хизмат қилиши учун покланишни инъом этган. Барча жамоат юқоридан даъват этилган. Икки тоифага ажратилган имонлилар: яъни қобилиятли ва қобилиятсиз, Руҳда чўмдирилган ва Руҳда чўмдирилмаганлар бўлмайди**.

**Кўпгина харизматлар ва эллигинчилар Руҳнинг бошқа инъомларини ажратиб кўрсатишади: шифо бериш, башорат қилиш, мураббийлик, меҳмондўстлик, руҳларни фарқлаш, ёвуз руҳларни ҳайдаш, тилларни талқин этиш ва ҳ.к. Афсуски, кўплаб масиҳийлар фикрига кўра айнан бошқа тилларда гапириш Руҳ билан чўмдирилишнинг исботи сифатида қаралади.

Биз замондош масиҳийларнинг ўзларининг Руҳда чўмдирилишлари ва бошқа тилларда гапиришлари руҳий ҳаётларини тубдан ўзгартириб юборгани, кўпроқ саъй-ҳаракатни, каттароқ жасоратни пайдо қилгани, ибодатлари жиддийроқ тус олгани ҳақида кўплаб гувоҳликлар беришганини эшитамиз.

Мен бу одамларнинг тажрибасини мунозара қилмоқчи эмасман. Имонда улғайиш, ғайрат-шижоат кўрсатиш, теран ибодат қилиш ва шу кабилар ҳақида эшитганимда завқ-шавққа тўламан. Мени тажрибаларнинг кўп маънога эга бўлиши эмас, унинг маъносини тушуниб етиш масаласи ташвишга солади. Айнан тажрибаларни талқин этиш баъзан Каломга зид келадиган тушунчаларни келтириб чиқаради. Бизнинг нуфузимиз – бу бизнинг маҳоратимиз эмас, балки Худонинг Каломидир. Жамоатдаги одамларнинг руҳдаги тажрибалари бир хил эмас, лекин бу ҳолат улар бир қанча ўша битта Руҳга эга эканликларини англатмайди. Бу эса Коринф жамоатини чуқур ташвишга солган масаладир.

Мен жамоатнинг ҳар бир аъзоси Муқаддас Руҳга эга эканлигини даъво қилмайман. Жамоатга аъзо бўлиш Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни нажот берилишидан ортиқ даражада кафолатлай олмайди. Имонда бўлмаган ҳеч бир одам Муқаддас Руҳ билан чўмдирилмаган, бироқ ҳар бир имонли, ҳар қандай қайта туғилган одам Муқаддас Руҳ билан чўмдирилган. Ҳар қандай масиҳий Эллигинчи кундан бошлаб токи ҳозирги кунгача бир вақтнинг ўзида Руҳ билан қайта туғилган ҳамда Руҳ билан чўмдирилган. Мана шу Эллигинчилик моҳиятидир. Ўзгача маъно-моҳиятлар қутқарилиш тарихининг муқаддас маъносига соя туширади. Кимки қайта туғилган бўлса, у Руҳ билан муҳрланган, Руҳда чўмдирилган ва Руҳнинг ғайрат-шижоатига эга бўлгандир.


Книга на Узбекском языке: - Тайна святого духа (Роберт Чарльз Спраул)

Эта книга о третьей Личности Святой Троицы. Она написана для широкого круга читателей, поэтому автор стремился избегать неуместных теологических рассуж­дений. Изложенная здесь информация может подтолк­нуть читателя к глубоким размышлениям, а вопросы, связанные с абстрактными понятиями, заинтересуют тех, кто хочет постичь сущность Духа Святого и обогатить свой духовный опыт, побольше узнав о проявлениях Духа, «Который освящает».



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак