Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) 5 bob

Роберт Чарльз Спраул. Мукаддас рухнинг сири - (5 боб) Ўзбек тилида

Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobMukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1 боб. Сен Кимсан, Муқаддас Руҳ?

2 боб. Муқаддас Руҳ – Худо

3 боб. Учликнинг сири

4 боб. Моҳият ва шахсият: Учлик сирини тадқиқ этиш

5 боб. Муқаддас Руҳ ижодда

6 боб. Янгиланган ибтидо: Муқаддас Руҳ ва қайта туғилиш

7 боб. Муқаддас Руҳ шарофати билан омон ва бешикаст

8 боб. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш

9 боб. Муқаддас Руҳ самараси

10 боб. Бошқа Юпатувчи


БЕШИНЧИ БОБ

МУҚАДДАС РУҲ ИЖОДДА

Оламни буркаган Яратгувчи Руҳ,

Барча итоатгўй юракларга кел;

Ўз қувончинг сочиб, шодликлар билан

Бутун инсониятга ором олиб кел.

ЛОТИНЧА МАДҲИЯ

VENI CREATOR SPIRITUS

Коринфдаги жамоат ўз ичидаги келишмовчиликлар туфайли ташвишга тушганди. Одамлар Муқаддас Руҳ инъомларидан ва айниқса гапира олиш инъомидан ғаразлик билан фойдаланишар ҳамда нотўғри ишлатишарди. Юз бераётган ҳолатни ҳамма нарсага рухсат берувчи жўшқинлик дея таърифлаш мумкин.

Ҳаворий Павлус чўпонлик бошқаруви ва имонлиларни огоҳлантириш учун Коринф жамоатига камида иккита мактуб юборди. У Биринчи мактубининг учта бобида руҳий инъомлардан тегишли тартибда фойдаланиш масаласини ишлаб чиқди. Ҳаворий айтади:

Фақат ҳаммаси одоб ва тартиб билан қилинсин (14:40).

Мен анъанавий тарзда пресвитериан-ислоҳотчи деб аталадиганлар тоифасига мансубман. Пресвитерианнинг одатий кўриниши – бу ҳар қандай руҳий эркинликка бўлган кичик бир шамага ҳам қовоғини уядиган жиддий, бадқовоқ диндор. Бир латифа бу ҳолатни яхшигина тасвирлаб беради:

Ўзга сайёралик Ерга тушиб, учта жамоатни бориб кўрибди. Биттаси – методист, иккинчиси – баптист ва учинчиси – пресвитериан экан. У ўзининг бошлиқлари олдига қайтиб ҳисобот бераётганида айтибди: “Мен методист жамоатига кирганимда, эшитганим шу бўлди: “Олов! Олов!” Баптист жамоатида айтишди: “Сув! Сув!”. Пресвитериан жамоатида эса эшитганим фақат мана шу бўлди: “Тартиб! Тартиб!”

Баъзан Коринфликларга Биринчи мактубдаги бу оятни гўё пресвитерианлардан кимдир айтгандек таассурот уйғотади: “Фақат ҳаммаси одоб ва тартиб билан қилинсин”. Ҳойнаҳой, Коринфда жамоат ҳаёти қайнаб турган ва қатъий тартиб бўлмаган. Бироқ (бу тарихий далил) Коринф жамоати тартиб-интизом борасидаги масалалардан ташвишга тушганди. Вазият Павлуснинг мактубидан сўнг ҳам ўнгланмаган, шекилли. Кейинроқ Коринфга Рим епископи Климентнинг мактуби ҳам юборилган бўлиб, унда коринфликлардан Павлуснинг истакларига яна эътибор қаратиш ва бу истакларга бўйсуниш илтижо қилиб сўралганди.

Павлус Коринфдаги бетартиб вазиятни қайд этиб, муҳим бир фикрни билдирган:

Ахир Худо тартибсизлик Худоси эмас, балки тинчлик Худосидир (1 Коринф.14:33).

Ҳаворийнинг фикри улкан илоҳий аҳамиятга эга. Павлус бу ташкилий қоидани ўрнатганида, нималар ҳақида ўйлаганини билиш бизга қизиқарли бўларди. Кўриниб турибдики, унинг даъвати барчасини одоб ва тартиб билан бажарилишга асосланган: тартибсизлик ва алғов-далғов Худонинг табиатига хос эмас. Тартибсизлик, алғов-далғов, дисгармония, чалкашлик У билан мувофиқ келмайди. Буларнинг барчаси Яратгувчидан эмас, балки тубанликка тушган моҳиятдан ҳосил бўлади.

Павлус қайси ишларда Худонинг муаллиф эканини, қайсиларини эса У яратмаганини муҳокама қилаётганида, Худонинг дастлабки яратишдаги ҳаракатлар йўлини назарда тутган бўлса керак.

Ибтидо китобининг 1-бобида баён этилган яратилиш тарихи тартибсизлик ёки алғов-далғовлар томонидан бўладиган ҳар қандай хавф-хатар устидан Худонинг ғалаба қозонишини кўрсатади. Бу муҳокаманинг моҳияти – Муқаддас Руҳнинг яратилиш жараёнидаги иштирокидир.

Ибтидо китобининг биринчи сатрларида айтилган:

Худо азалда осмон билан ерни яратди. Ер шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди (Ибтидо 1:1-2).

Ибтидо китобидаги бу илк оятда Худонинг оламни яратишдаги биринчи ҳаракати очиб берилган. “Азалда” сўзини мутлоқ маънода тушуниш лозим. Бу оят билан йўқдан ҳеч нимани яратган (лот. ex nihilo) Худонинг улкан куч-қудрати эълон қилинади. Бу Худо томонидан яратилган мавжуд борлиқнинг шунчаки таърифи эмас. Худонинг иши йўқдан ниманидир яратишдан иборат бўлган. Бунга эса фақатгина Худо қодир.

Биз бирор-бир рассом ёки мусиқачининг инъомларини ва иқтидорини тасвирлаш учун “ижодий” сўзидан фойдаланганимизда, бу термин, ҳар ҳолда, ўзининг деярли шунга ўхшаш аҳамиятига эга бўлади. Ҳеч бир одамда Худо каби яратиш кучи мавжуд эмас. Барча ижодкор инсонлар ўзларининг яратувчилик онгини намоён этиш учун мавжуд бўлган нарсалардан фойдаланишади. Рассом-ижодкор фақат сўзларга, мусиқий ноталарга, бўёқларга шакл бериб, турли қисмларларни янгича ва ҳайратомуз тарзда жой-жойига қўйиши мумкин, лекин у ex nihilo яратмайди.

Ибронийча “яратмоқ” (bara) сўзи Янги Аҳдда фақат Худога ва Унинг фаолиятига нисбатан қўлланилади ҳамда ҳеч қачон одамлар фаолияти ҳисобига ёзиб қўйилмайди.

Ибтидо китобининг 1-боб 2-ояти айрим таажжубларни келтириб чиқариши мумкин

Ер шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди.

Мазкур оятда учта сўзнинг – “шаклсиз”, “бўм-бўш”, “зулмат”- борлиги уни баҳс-мунозарага тортади. Бу сўзларнинг муҳимлиги ҳақида бироз ўйлаб кўринг. Бизда “шаклсиз”, “бўм-бўш”, “зулмат” сўзлари орқали қандай тушунчалар ҳосил бўлади? Бу сўзларда мудҳиш нимадир бор. Улар бизга таҳдид қилишади.

Ушбу сўзларнинг ваҳимали эканлиги боис изоҳлаш мақсадида турли назариялар олдинга сурилган.

Танқидий руҳдаги тадқиқотчилар уларда олам яратилиши ҳақида мажусийлар тўқиган афсоналардан парчаларни кўришади. Қадимги дунёда кўплаб одамлар оламнинг яратилишини коинотда зулмат ва ёруғлик кучлари ўртасида кечган жанг кўринишида тасаввур қилишган. Бобил афсоналарида яратилиш – бетартибликнинг денгиз маҳлуқлари билан курашлари натижасидир.

Ибтидо китобининг 1-боб 2-оятидаги воқеаларга нисбатан яқинда ва кен тарқалган қарашлардан бири – бу портлаш Назарияси ёки Тикланиш ҳақидаги Гипотеза ҳисобланади. Ушбу назарияга кўра, Ибтидо китобининг фақат 1-ояти илоҳий яратилишнинг дастлабки ҳаракатидан далолат беради. Кейинги оятларда баён этилган воқеалар – Худонинг тубанликка ботган борлиқни поклаб, қайта тиклаш жараёнидир. Яъни биринчи ва иккинчи оятларда акс этган воқеалар ўртасида улкан портлаш юз берган, эҳтимол, бу воқеалар ўртасида миллиард йиллар ўтгандир. Ана шу вақт оралиғида Люцифер ва унинг фаришталари тубанлика тушиб, дастлабки борлиқнинг ҳалокатга учрашига сабабчи бўлган.

Мазкур назариянинг тарафдорлари 2-оятдаги “бўлиб” феълига таянишади. Муқаддас Китобнинг кўпгина таржималарида шундай ўқиймиз: “Ер шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб...”. Портлаш Назариясининг тарафдорлари бу ўринда қўлланилган ибронийча феъл инглизча “бўлиб қолди” сўзи орқали берилган бўлиши мумкинлигини қайд этишган. Шу боис уларни матнни қуйидагича таржима қилишади:

Ер шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб қолди.

Бундай изоҳлашга кўра, 2-оятда борлиқнинг гуноҳ туфайли тартибсизликка айланиши тасвирланган.

Портлаш Назарияси кўпларни ўзига жалб этади, шу боис у “шаклсиз”, “бўм-бўш”, “зулмат” каби хавотир уйғотадиган сўзлар борлигини қаноатли тарзда изоҳлаб беради. Шунингдек, бу назария Ибтидо китоби асосида борлиқнинг нисбатан “ёш” эканлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкинлигига ишонадиганлар билан келишмовчиликларга бормаслик учун имкон беради. Бундай хулоса эса борлиқнинг ёшини миллиардлаб йиллар билан, одамзот тарихини эса, энг камида, миллион йиллар билан ўлчайдиган илмий назариялар ва далилларни рад этади.

Илм-фан ва дин ўртасидаги ихтилоф архиепископ Ашер томонидан олам яратилишининг аниқ санасини ўрнатишга бўлган уриниши туфайли янада чуқурлашди. 13-асрда яшаган бу ирланд епископи Муқаддас Китобда тақдим этилган генеалогияга оид математик ҳисоб-китоблардан келиб чиққан ҳолда, олам эрамизгача бўлган 4004 йилда яратилган дея ҳисоблаган. (Мен Ибтидо китобидаги биринчи сатрларнинг юқорисида бу сана қайд этилган Муқаддас Китобни кўрганман.)

Гарчи Муқаддас Китобда яратилишнинг аниқ ёки тахминий санаси келтирилмаган бўлсада, кўпчилик масиҳийлар олам эрамизгача бўлган 4004 йилда яратилгани ҳақида сабоқ олганлар. Улар бу тезисни замонавий илм-фан эътирозларидан ҳимоя қилиш учун портлаш Назарияси тақдим этадиган фикр-мулоҳазаларга таянишади.

Мен портлаш Назариясининг ҳақиқийлигига тўла ишонч ҳосил қилолмайман. Унда очиқчасига заиф жойлар бор. Биринчидан, юқорида эслатиб ўтилган ибронийча “бўлиб қолди” феъли “бўлган” сўзининг ўрнида ишлатилиши мумкинлигини назарда тутган ҳолда, Қадимги Аҳдда бу феъл барибир кўпроқ “бўлган” маъносида ишлатилганини эътиборга олиш керак. Иккинчидан, ушбу назария сунъий равишда илмий баҳс-мунозаралар туфайли пайдо бўлиб, яратилиш санасига дахлдор бўлар экан, менимча, Ашер томонидан олдинга сурилган шунга ўхшаш назарияни ҳам ҳисобга олиш зарур. Ва ниҳоят, Ибтидо китобида фақат биргина оят илк яратилишнинг асосий жараёнига бағишланган бўлиб, шундан сўнг бирдан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ёки изоҳларсиз, бир сўз ҳам айтилмаган ҳолда энг муҳим фазовий воқеалар рўй берган миллион ёки миллиард йиллар ўтиб кетганига ишонишим қийин. Бошқача айтганда, Ибтидо китобидаги илк оятларнинг яққол маъноси ўзаро боғлиқ воқеаларнинг бир хил оқибатини кўрсатиб турибди.

Мен бу оятларнинг талқин этилишига яратилиш босқичи сифатида қаралиши тарафдориман. Яратилишнинг дастлабки босқичида 2-оятда келтирилган бетартиб ва номукаммаллик, якунловчи босқичда эса бу жараённинг тугалланиши рўй берган.

Бироқ 2-оятнинг биринчи қисми тушунарли бўлсада, бизда ҳануз айрим саволлар қолади. Худо Ўзининг яратиш ишини қандай амалга оширди? Бунда Муқаддас Руҳнинг ўрни қандай?

Яратилиш жараёнининг ечимини 3-оятда топамиз:

Худо: “Ёруғлик бўлсин”, деб амр берган эди, ёруғлик пайдо бўлди.

Яратилиш кучи – бу Худо амрининг кучидир. Бундан кўп асрлар муқаддам яратилиш ҳақида Августин мулоҳаза қилиб кўрганди. У Худонинг яратувчи кучи манбаи “илоҳий буйруқ” сўзида эканлигини тушунган. Августин олам яратилишини “амр этилган яратилиш” дея тасвирлаган. “Амр этилган” термини лотинча “бўлмоқ” феълининг буйруқ шаклидан келиб чиқади. Худо оламни Ўз буйруғининг кучи билан яратган. У буйруқ оҳангида айтган: “Бўлсин!”, - ва шундай бўлган.

Бунда Худонинг яратиш кучи ва яратилган жонзотларнинг ижодий фаолияти ўртасида ўлчаб бўлмайдиган тафовут бор. Ҳеч бир мусаввир мўйқалам ва бўёққа шунчаки қўл текказиб, дурдона асар ярата олмайди, мўйқалам ва бўёқни ҳам йўқдан яратишга қодир эмас. Ҳеч қандай бастакор ёғоч ва мис асбобларга ҳатто жуда баланд овозда буюрса ҳам, симфония яратиш кучига эга эмас.

Исо қандай қилиб Лазарни ўликдан тирилтирди? У даҳмага кирмади ва сунъий нафас олиш усулини қўлламади, балки масофадан туриб уни ҳаётга қайтарди. Исо буйруқ берди – илоҳий буйруқ – “Лазар! Ташқарига чиқ!” Исонинг овозидан Лазарнинг бош суягидаги мия томирлари ҳаракатга тушди. Унинг юраги уришни бошлади ва томирларида қон айланди. Совуқ, жонсиз тана қимирлай бошлади ва Лазар ажал ришталарини узиб ташлади. Буларнинг барчаси куч-қудрат мужассам бўлган Худонинг аниқ буйруғи билан амалга ошди.

Худога яратиш ишида оёқ-қўллар шарт эмас. У Архимеднинг дастагидан фойдаланмай туриб ҳам, дунёни ҳаракатга келтириши мумкин. Худо нима ҳақида гапирган бўлмасин, барчаси амалга ошган. Нимадир йўқликдан пайдо бўлган.

ХУДОНИНГ РУҲИ СУВЛАР УЗРА ЮРАРДИ

Илоҳий буйруқ билан бирлашган Муқаддас Руҳ яратилганлар узра “юрарди”. Ибтидо китобида айтилади:

Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди (1:2).

Ушбу оятда “юрарди” ёки “ўтирарди” дея таржима қилинадиган ибронийча сўзнинг аниқ маъноси ҳақида савол туғилади. Бу Қадимги Аҳдда яна икки марта учрайди. Еремиё пайғамбар Китобининг 23-боб 9-оятида ўқиймиз:

Юрак-бағрим эзилиб кетди, Вужудим титраб кетмоқда (муаллиф белгилаган).

Бу ўринда белгиланган сўзлар титраб кетишга ёки вибрацияга алоҳида аҳамият қаратади. Уни Қонунлар китобининг 32-боб 11-оятида ҳам учратамиз:

Гўё бургут инидагиларни уйғотиб, Ўз полапонлари узра айлангандай, Қанотларини ёйиб, полапонларини кўтаргандай, Қанотлари устида уларни олиб юргандай (муаллиф белгилаган).

Биз учун она-қушнинг “айланмасдан”, токи тагидаги тухумлар ёриб чиқмагунича уларни қайноқ тафти билан босиб ўтирганини тасаввур қилиш осонроқ. Аммо Қонунлар китобида полапонларнинг тухумдан чиққанлари айтилади. Ж.Аалдерс буни шундай изоҳлайди:

“Айлангандай” сўзи тухумлар ёрилиб, она-қуш полапонларни ҳаётга тайёрлаш билан банд эканлигини англатиш билан чекланиб қолмайди. Бу кўпроқ полапонлари учишга ўрганаётганида, уларнинг парвозини кузатиб турадиган она-қушга тааллуқли. Агар болалари учишни яхши эплай олишмаса, она уларни қулаб тушишдан асраш учун остиларидан учиб юради. Хуллас, барча нуқтаи назарларни эътиборга олган ҳолда, “юрарди” сўзи маъқулроқ бўлади*.

*Ж. Аалдерс. Ибтидо, т. 1. Муқаддас Китобни ўрганувчилар учун изоҳлар. Grand Rapids^ Zondervan? 1981, 56 бет.

Аалдерс бу оятни изоҳлашда давом этади:

Хўш, Худонинг Руҳи қандай мақсадда сувлар узра юрарди? Мутлақо аёнки, бу Худо Руҳининг шунчаки сайр қилиб юриши эмас. Ҳойнаҳой, мақсад шундан иборат бўлганки, ўша пайтда яратилган оламнинг моҳиятига Муқаддас Руҳ ўз кучининг таъсирини ўтказсин. Бу Худонинг ижодий фаолияти билан бевосита боғлиқ. Айтиш мумкинки, Руҳ бу яратилган нарсаларни асрайди ва уни Худонинг келгуси бунёдкор фаолияти учун тайёрлайди, зеро У орқали ҳозирча тартибсиз қолаётган дунё навбатдаги бунёдкорлик ишлари билан яхши ташкиллаштирилган бутунликка эга бўлиши керак**.

** Ўша китобда

Ибтидо китобидаги “яратмоқ” (bara) сўзининг тўлиқ маъносини кўриб чиққан ҳолда, биз Худонинг яратишини, шунингдек, Ўзи яратганларини бор кучи билан асраб-авайлашини англаймиз.

Ижод – бу (агар бу ўринда мусиқавий терминларни қўллайдиган бўлсак) стаккато эмас, балки состенуто ҳисобланади. Стаккато ноталари бизга қисқа, майда, кескин товушлар тариқасида тақдим этилади. Улар қисқа ва тезкор. Садо узоқ ва бир маромдаги нотани ушлаб туришга қодир. У ҳеч қачон кескин бўлмайди. Назарий жиҳатдан, нота орган мусиқа асбобида бетўхтов янграши мумкин – клавишлар босилиб турилса, албатта. Яратиш ана шундай нотага ўхшайди.

Руҳ ишининг бир қисми – нарсаларни дахлсиз ҳолда сақлаб, яратилганлар устида “юриш”. Руҳ мана шу маънода илоҳий Қўриқловчи ва Ҳимоячи сифатида намоён бўлади. У Ота яратганларини қўллаб-қувватлайди.

Ушбу оятдаги энг ҳайратомуз ҳолат – Руҳнинг яратилиш Ташкилотчиси сифатидаги иштирокидир. Руҳ алғов-далғовлар ичида тартиб ўрнатади. Унинг иштироки ҳар қандай тартибсизликни тартараф этади. Бу ўринда биз Муқаддас Руҳ оламга бутунлик олиб келишини кўрамиз. Мен бутунлик сўзи остида барча яратилганлар тизимини, коинот қисмларининг бир бутунликда ривожланишини назарда тутаман. Худонинг шарофати билан тартибсизлик ўрнига коинот вужудга келган.

Руҳнинг яратиш жараёнидаги иши ва Унинг поклаш фаолияти ўртасидаги аниқ ўхшашликни қайд этиш муҳим. У бизни поклайдиган зот сифатида Ўз болалари узра уларнинг бутун ҳаётини яратиш учун юради. Худо нимани яратиб, поклайдиган бўлса, У тартибга солади ва асрайди.

Руҳ сув узра “юради” ва шаклсизлик кўриниш тусини олади. Бетартиб борлиқ ажойиб тузилмага эга бўлади. Ушбу тузилманинг мураккаблиги илмий тадқиқотларнинг асосий объектига айланади. Борлиқ батартибдир ва мувофиқлаштирилган қонунлар ёрдамида бошқарилиши сабабли ҳатто илм-фан ҳам имконли бўлади. Олимлар тизимсиз ва бетартиб оламда ўз ишларини бажара олмаган бўлишарди.

Руҳ токи “юрмаганича”, якунига етказилмаган борлиқ бўм-бўш эди. Ибтидо китобидаги учта ваҳимали сўзлар орасида бу сўз инсон қалбини кўпроқ азобласа керак. Одамларнинг тушкунлиги ҳалокатли бўшлиқ, йўқолиб кетиш, қашшоқланиб қолиш туйғусини билдирадиган сўзлар орқали ифодаланади. Экзистенциалист тушкун кайфиятда тубсизлик, мутлоқ бўшлиқнинг дўзахий зулмати, йўқлик қудуғи ҳақида гапиради. Биз кўпинча инсоний ўзаро муносабатларда ёлғизликнинг аччиқ туйғусини белгилаб берадиган бўшлиқни ҳис этамиз.

Муқаддас Руҳ бўшлиқни тўлдиради. У бўшлиқни енгади. Унинг ишидан сўнг қачондир ёлғиз бўлган борлиқ ҳайвонот ва наботот вакиллари билан тўлиб тошади. Қуруқ саҳро ҳаёт жўшиб турган майдонга айланади. Бизга буларнинг барчасини бажарадиган илоҳий Муқаддас Руҳнинг иштироки зарур. Унинг Яратувчи ва Қўриқловчи вазифасига ҳаётни Тўлдирувчи иши ҳам қўшилади.

РУҲ – ЁРИТУВЧИ

Муқаддас Руҳ шаклсиз дунёни тартибга келтириб ва унинг бўшлиғини тўлдириш билангина Ўз фаолиятини тўхтатиб қолмайди. Унинг иши – дастлабки зулмат устидан ғалаба қозониш. Руҳ юрган паллада Худо Ўзининг Биринчи амрини беради: “Ёруғлик бўлсин”. Ва ёруғлик пайдо бўлди.

Каломда ёруғлик образи ўта муҳим аҳамиятга эга. У диний дуализмнинг турли шаклларидан кескин фарқ қилади. Айрим динларда ёруғлик ва зулматнинг мажозий образлари абадият доирасида ҳукмронлик учун тенгма-тенг ва қарама-қарши куч сифатида намоён бўлади. Қарама-қарши томон кучларининг баробар эканлиги охир-оқибат покланиш учун ҳеч қандай умид бермайди. Фақат мувозанатнинг ўзи сақланиб қолиниши ҳам энг яхши ютуқ бўлиши мумкин. Бундай йўналишда покланиш – қуруқ илюзиянинг ўзгинасидир.

Муқаддас Китобда зулмат кучлари ёруғлик кучлари билан кураша олмайди. Унда дуализмга ишора ҳам йўқ. Зулмат ёруғликка жой бўшатиб бериши шарт.

Ёруғликнинг зулмат устидан бундай ғалабаси мени ҳамиша ҳаяжонга солган. Болалигимда токи чироқ ёқилмагунича, зинапоялар оша ертўлага тушишга қўрқардим. Ваҳимали тешикдан кириб, қўрқувга тўлган ҳолда дўзахий зулматда турганимни эслайман. Титраб-қалтираб чироқёндиргичга ёпишдим. Бармоқларим чироқёндиргични топиб босганида, кўксимдан енгил тин отилиб чиқди. Зулмат ва ёруғлик ўртасидаги жанг натижасини дақиқалар мобайнида кутиш билан ўтказишга ҳожат қолмаганди. Чироқёндиргични босганимда, қўрқинчли зулмат бир зумдаёқ маҳв этилганди. Зинапоя шу ондаёқ ёруғликка тўлди ва мен қатъий жасорат билан зинапоялардан пастга тушишим мумкин эди.

Юҳанно бу ҳолатни шундай тасвирлайди:

Калом ҳаёт манбаи эди, бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди. Нур зулматда порлайди, Ахир, зулмат Нурни енголмади. (Юҳанно 1:4-5).

Муқаддас Руҳ яратиш ва поклаш ишида илоҳий Чироғбон каби ҳаракат қилади. Ким Самони нур билан тўлдирса, Унинг Ўзи Каломни руҳлантиради, Худо Каломининг моҳиятини очади ва уни биз тушунишимиз учун ёритади.

МУҚАДДАС РУҲ – ҲАЁТ КУЧИ

Худо ҳаётни яратишда Муқаддас Руҳнинг кучидан фойдаланади. 381 йилда Константинопол жамоатида Муқаддас Руҳ - “Ҳаётбахш” (zoapoion) деб эълон қилинган. Руҳ – бутун ҳаётнинг бевосита манбаидир.

Биз одатда фақат қайта туғилган имонлилар Муқаддас Руҳга тўлган дея ҳисоблаймиз. Солиҳ кишида Муқаддас Руҳ яшайди, шу боис у Руҳга покланиш маъносида эга бўлади.

Лекин бошқа томондан эса, барча одамлар: солиҳлар ва имонга келмаган кишилар ҳам – Муқаддас Руҳга “эга”. Яратилишда (покланишдан фарқли равишда) ҳар ким Муқаддас Руҳ билан жонланади. Муқаддас Руҳ – ҳаётий куч-қувват манбаи ва Муқаддас Руҳдан ташқарида мавжуд бўлишнинг иложи йўқ. Павлус афиналикларга шундай деган:

Худо буларни, Мени қидирсинлар, пайпасланиб бўлса-да, топсинлар деб қилди. Ҳақиқатан ҳам, У ҳар биримиздан узоқда эмас. Зотан, бир одамнинг айтиши бўйича: “Биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз.” Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: “Биз ҳам Унинг зурриётимиз.” (Ҳаворийлар 17:27-28).

Муқаддас Руҳнинг шарофати билан “биз яшаймиз, ҳаракат қиламиз ва мавжудмиз”. Муқаддас Руҳсиз ҳаёт ҳам, ҳаракат ва мавжудлик ҳам йўқ. Руҳ – буларнинг барчасини қўллаб-қувватлаш учун куч-қувват манбаи. Одам яратилиши ҳақидаги дастлабки оятларда айтилган:

Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди (Ибтидо 2:7).

Бу сўзлардан аёнки, одамга берилган ҳаёт, - унга “жон ато” этган Худо фаолиятининг натижасидир. Бу ерда “нафас” ёки “руҳ” маъносини билдирувчи яҳудийча “ruah” сўзи ишлатилган. Ҳаёт нафаси Муқаддас Руҳ билан мустаҳкам боғлиқ. Айнан Муқаддас Руҳ шарофати билан одамлар тирик жонзотларга айланишади.

Муқаддас Руҳ – ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётининг манбаи ҳамдир.

Эй Эгам! Ўз вақтида ризқимизни берсин дея, Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикади. Уларга ризқингни берганингда, йиғиб олади, Қўлларингни очганингда, улар еб тўяди. Юзингни яширганингда эса улар ваҳимага тушади, Жонларини олганингда, ўлиб, тупроққа қайтади. Руҳингни юборганингда улар яратилади, Ер юзига янгидан ҳаёт берасан (Забур 103:27-30).

Муқаддас Руҳнинг фаолияти Ишаёнинг дунё гуллаб-яшнаши ҳақидаги башоратида ҳам акс этган:

Токи юқоридан устимизга Руҳ ёғилмагунча шундай бўлади. Ундан кейин саҳролар серҳосил далага айланади, Серҳосил дала ўрмон сифат бўлади (Ишаё 32:15).

Аюб Муқаддас Руҳга ўз ҳаётининг муаллифи сифатида қарайди:

Мени Худонинг Руҳи яратган, Қодир Худонинг нафаси менга ҳаёт бериб турибди (Аюб 33:4).

Муқаддас Руҳ – бу ҳаёт кучи. Янги Аҳдда Муқаддас Руҳнинг кучига нисбатан кўпинча юнонча dynamis – куч сўзини ишлатишади. Бизда юнонча dynamis сўзидан келиб чиққан иккита машҳур инглизча сўзлар бор. Биринчиси – динамит. Иккинчиси - “динамик” эса бизда катта қизиқиш уйғотади. Биз “динамик” сўзини қўллаганимизда, одатда “тирик” ва “фаол” ниманидир назарда тутамиз. У ҳаётнинг ўзига куч-қувват беради.

Айнан Муқаддас Руҳ яратилган оламга динамик табиатини маълум қилади. Унинг кучи борлиқни жонлантиради ва ҳаракатга келтиради.

Хуллас, биз Руҳнинг яратишда ва поклашда айнан бир хил ишни бажаришини кўрамиз. Муқаддас Руҳ – биологик ҳаётнинг ҳаракатлантирувчи кучи. Шунингдек, у руҳий ҳаётнинг ҳам ҳаракатлантирувчи кучи ва манбаидир. Унинг поклаш жараёнидаги иши яратиш жараёнидаги фаолиятини ҳам акс эттиради ва тўлдиради. У яратишда ҳам, шунингдек, тубанликка тушган дунёмизни қайта яратишда ҳам иштирок этади.


Книга на Узбекском языке: - Тайна святого духа (Роберт Чарльз Спраул)

Эта книга о третьей Личности Святой Троицы. Она написана для широкого круга читателей, поэтому автор стремился избегать неуместных теологических рассуж­дений. Изложенная здесь информация может подтолк­нуть читателя к глубоким размышлениям, а вопросы, связанные с абстрактными понятиями, заинтересуют тех, кто хочет постичь сущность Духа Святого и обогатить свой духовный опыт, побольше узнав о проявлениях Духа, «Который освящает».



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак