Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) 3 bob

Роберт Чарльз Спраул. Мукаддас рухнинг сири - (3 боб) Ўзбек тилида

Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida AudiokitobMukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1 боб. Сен Кимсан, Муқаддас Руҳ?

2 боб. Муқаддас Руҳ – Худо

3 боб. Учликнинг сири

4 боб. Моҳият ва шахсият: Учлик сирини тадқиқ этиш

5 боб. Муқаддас Руҳ ижодда

6 боб. Янгиланган ибтидо: Муқаддас Руҳ ва қайта туғилиш

7 боб. Муқаддас Руҳ шарофати билан омон ва бешикаст

8 боб. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш

9 боб. Муқаддас Руҳ самараси

10 боб. Бошқа Юпатувчи


УЧИНЧИ БОБ

УЧЛИКНИНГ СИРИ

Учликнинг мустаҳкам номи билан

Бугун мен бўлинмас, муштаракман,

Ягонага ва Бирликдаги

Бу учта кўринишдаги

Учта тенг Шахсга мурожаат қиламан.

АВЛИЁ ПАТРИК

 

Муқаддас Китобдаги энг машҳур қонунлардан бири – бу энг буюк амр:

Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар (Қонунлар 6:5).

Исо мазкур амрни эслатиб ўтиб, айтади:

Бу биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг”. Бутун Таврот ва пайғамбарларнинг ҳамма битиклари мана шу иккита амрга таянади (Матто 22:38-40).

Исо буюк амр амрни “биринчи” деб айтганида, У кетма-кетликни назарда тутмаган. Худо кўп амрларни улардан каттароғи очиқланмасидан аввал берган. Исо бу амрни “биринчи” деганида, унинг аҳамият жиҳатдан биринчи эканлиги ҳақида аниқ тушунча берган. Айнан шунда бошқа барча амрларнинг мазмуни ифода этилган ва унга Мусонинг бешта китоби ҳамда пайғамбарлар китобида барча баён этилганларнинг асоси келтирилган.

Биз Худони қачонлардир қалбимиз билан, руҳимиз ва онгимиз билан севиб қолишимиздан аввал, севишимиз зарур бўлган Худо ҳақида муайян тасаввурга эга бўлишимиз керак. Энг буюк амр ўша даврга хос бўлган муҳитда биринчи эди. Яҳудий халқи уни Шема* деб атаган.

*Қулоқ сол (қадимги ибронийча). – Муҳаррир изоҳи

Шема Қадимги Аҳд даврида яҳудий катта ибодатининг мазмун-моҳияти ҳисобланган. У яҳудийларнинг диний хизматларида бир неча бора такрорланган ва албатта, Исога эрта ёшлик пайтидаёқ яхши маълум бўлган. Шема ушбу сўзлар билан Буюк Амрда огоҳлантиради:

Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир (Қонунлар 6:4).

Худо ягона! Бундай эътиқод Исроилни монотеистик миллат сифатида ифодалайди. Монотеизм битта Худога ишончни англатади. Бу қадимги Аҳдни полетеизмнинг бошқа шакллардан кескин ажратиб туради. Исроилнинг барча қўшниларида кўп худолик ривожланганди. Эътиқоднинг негизи уларда турли худоларга ва маъбудаларга сиғиниш ҳисобланган. Уларда уруш, ҳосилдорлик, севги, табиат ҳодисалари ва бошқа ҳолатларга хос ўз маъбадлари бўлган. Фақат Исроил ягона Қодир Худога садоқати билан ажралиб турган. Ўнта амрнинг биринчи амри шундай сўзлар билан кучайтирилган:

Мендан бошқа худоларга сажда қилманг (Чиқиш 20:3).

Бу қонун Яхве – ҳақиқий Худодан бошқа яна қандайдир маъбад ёки маъбудаларга сиғинишни мутлақо инкор этади. Қонунда Худонинг “Менинг олдимда” айтган сўзи мутлақо “устунлик ҳуқуқи”ни англатмайди. Аксинча, Биринчи Амрда яҳудийларнинг бошқа илоҳларга сиғинишлари ва хизмат қилишлари мумкинлигига ҳаттоки ишора ҳам йўқ.  

“Менинг олдимда” сўзи “Менинг ҳузуримда” маъносини билдиради. Худо аниқ-равшан қилиб, У ҳеч қаерда ва ҳеч қачон бошқа худоларга сиғинишларига тоқат қилолмаслигини айтган. Яхведан бошқа кимгадир ёки нимагадир сиғиниш бутпарастлик билан баробар бўлиб, Худонинг ғазабини келтирган.

Қадимги Аҳддаги монотеизмга бўлган айнан шу жўшқин даъват Учлик тушунчаси бўйича кўплаб таъналар келиб чиқишига сабаб бўлган. Агар Худо ягона бўлса, бизнинг уч шахсга – Отага, Ўғилга ва Муқаддас Руҳга сажда қилишимизни қай тарзда оқлай оламиз?

Учлик тушунчаси ана шу саволга жавоб беришга даъват этилган. Учликнинг таърифи шундай жаранглайди: “Худо моҳиятан ягона, аммо уч қиёфада намоён бўлади”.

Бундай ифода масиҳийликни турли томонлардан бўладиган жиддий хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга интилади. Бир тарафлама, жамоат ўзининг монотеизмга бўлган қатъий содиқлигини асраб қолишни истайди. Мана нима учун таърифнинг биринчи қисми шундай дейилган: “Худо Ўз моҳиятига кўра ягона”. Бу эса биз Худо деб атайдиган биргина Зот борлигини англатади.

Бошқа томонлама, жамоат Муқаддас Китобда Масиҳнинг ва Муқаддас Руҳнинг илоҳий табиати ҳақида билдирилган аниқ сўзларга содиқ. Шу боис жамоат Худонинг учта қиёфасини – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни - ажратиб кўрсатади. Бу билан эса таърифнинг иккинчи қисми – “учта қиёфада” – изоҳланади.

Мазкур таърифнинг маъносини теранроқ тушунишга уринишдан аввал, Учлик ғоясининг рақиблари томонидан келтириладиган айрим умумий эътирозларни қараб чиқиш фойдали бўларди.

1 ЭЪТИРОЗ: “УЧЛИК” СЎЗИ МУҚАДДАС КИТОБГА ТААЛЛУҚЛИ ЭМАС ВА БУ ҲОЛАТ БОШҚА ФАЛСАФАНИНГ МУҚАДДАС КАЛОМГА СУҚИЛИБ КИРГАНИНИ БИЛДИРАДИ.

Жан Кальвин бундай танқидларга нисбатан ўта таъсирчан бўлган. Илоҳий сўзни чеклаш ва уни Каломдаги иқтибосларга қўшиб қўймоқчи бўлганларга жавобан, у ёзган:

Агар улар Каломда бошқа топиб бўлмас даражада кўп ишлатиладиган катта миқдордаги мазкур сўзни хорижий десалар, сўзсиз, улар Каломнинг луғатига бевосита кирмайдиган сўзлардан тузилган ҳар қандай талқинни муҳокама қиладиган адолатсиз қонунни жорий этган бўладилар (“Масиҳийлик эътиқодидаги панд-ўгитлар” 1/13/3).

Кальвин ва унинг ҳамфикрлари масала Каломдан ўзлаштирилган қандайдир муайян сўзларда эмас, балки Муқаддас Китоб тушунчасини аниқ етказиб беришдан иборат эканлигини уқтиришган. Агар Муқаддас Китоб тушунчасига тўғри келса, биз илоҳий мулоҳазаларни ифода этиш учун Каломда бўлмаган сўзлардан ҳам фойдаланишимиз мумкин.

Кальвин инсон тилининг кучли ва заиф жиҳатларини яхши англаган. У ёзади:

Бизнинг у ҳақдаги фикрларимиз қанчалик аҳмоқона бўлса, унга тааллуқли ўз тилимиз ҳам ҳам шу даражада бемаъни. Қандайдир ўрталиқни танлаш зарур. Беғубор андазага асосланган фикрлаш ва гапириш Каломдан ўзлаштирилган бўлиши керак: онгимизнинг барча ўй-фикрлари ва биз айтадиган сўзлар ана шу андаза асосида текширилиши лозим (ўша китоб, І/ХІІІ/3).

Бизнинг тушунчаларимизни текшириб кўриш учун савол бериш зарур: улар чиндан ҳам Каломдан олинганми?

Изчил масиҳийлик Худони англаб бўлмаслигини таъкидлайди. Мен бу ҳақда гапираётганимда, биз Худо ҳақида ҳеч нимани билиб ололмаслигимизни назарда тутмаяпман. Худо Ўзи ҳақида билдирадиган маълумотлар муайян даражада биз учун очиқ. Бироқ бизнинг Худони тушуниш лаёқатимиз чекланган. Одамлардан ҳеч қайси Уни тўлиқ тушуниш даражасига эга эмас. Бизнинг У ҳақдаги билимларимиз бутунлай чекланмаган. У ҳатто Ўзини Каломда очиб бераётганда ҳам, фақат муайян даражадаги илоҳий ёндашуви билан бизнинг чекланган ўзлигимизга мослашади. Худо бизга бизнинг инсоний тилимизда мурожаат қилади. Ва яна Кальвин Муқаддас Китобда Худони тасвирлаш учун инсоний тушунчанинг кенг қўлланилишини қайд этади:

Наҳотки Худонинг биз билан мулоқоти худди энаганинг болакайлар билан чақалоқлар лаҳжасида гаплашишини бизга эслатиб юборишини тушуниб етолмасак? Худонинг бу ғамхўрлиги Худо ҳақида ва Унинг бизнинг чекланган қабул қилиш лаёқатимизга қай тарзда мослашиб олишни уддалаётгани ҳақида алоҳида бир тасаввур бермайди. Шу билан биргаликда, У Ўзининг юксаклигидан тушишига тўғри келади, албатта (ўша китоб, І/ХІІІ/І).

Жамоат Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тушунтириш учун илоҳиётга тааллуқли бўлмаган сўзлардан фойдаланишга мажбур бўлишига бир қатор сабаблар мавжуд. Биринчидан, жамоатнинг шундай қилишига тўғри келади, негаки еретиклар Муқаддас Китобдаги сўзларнинг аҳамиятини ўзгартириб, уларни бузиб, нотўғри талқин қилишади. Еретиклар ўз таълимотларига Муқаддас Китоб орқали сайқал беришга уриниб, ҳамиша бу найрангдан фойдаланишган. Павлус айнан шу ҳақда эфесликларни огоҳлантирган:

Ўшандай гуноҳларни қилишга баҳона излаганлар сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин, чунки Худонинг қаҳр-ғазаби Унга итоатсиз бандаларнинг бошига тушади (Эфес. 5:6).

Ҳаворий айтган “қуруқ гаплар” - бу ўз аҳамиятини йўқотган ва ўз моҳиятидан айрилган сўзлар. Жамоат асрлар мобайнида Муқаддас Китоб тилининг бундай бузилиши ва суиистеъмол қилинишига қарши курашган.

Аниқ маънога эришиш учун, шунингдек, халқ учун айёрона ва ўта бузиб кўрсатилишдан холи таълимотни сақлаш мақсадида махсус теологик терминология зарур. Имон-эътиқоднинг ёки бирор маслакнинг таърифи қанчалик ихчам ва теран бўлмасин, ўзларининг манфаати учун ўша эътиқоднинг сўзларидан фойдаланиб, унинг мазмунини бузишга тайёр бетайин одамлар ҳамиша топилади.

Илоҳиёт масаласида баҳсга киришиш еретикларнинг севимли тактикасидир. Кальвин бу ҳақда жамоатнинг Учликка бўлган ишончи мисолида шундай ёзган:

Бу янгилик (агар уни шундай аташ мумкин бўлса) ҳақиқатни ғийбатлардан баҳслар ёрдамида тўсиш учун ўта муҳим заруриятга айланади. Мазкур масалада бугунги кунда бизнинг бой тажрибамиз тўпланган, чунки покиза ва соғлом таълимотни душманлар томонидан бўладиган ҳужумлардан ҳамиша бартараф этишимизга тўғри келади. Агар бу силлиқ илонларни шиддат билан таъқиб этмаса, улар ўзларининг чаққон ҳаракатлари билан чап беришга уринишади. Ушлаб олганда эса маҳкам ушлаш керак. Шу тариқа, бидъат туфайли пайдо бўлган баҳслардан ташвишга тушган илк масиҳийлар ўз туйғуларини ўта аниқ сўзлар билан ифодалашга кўникканлар: бунинг шарофати билан эса имонсизларда Калом изоҳларини бузиш учун заррача ҳам баҳона қолмаган (“Масиҳийлик эътиқодидаги панд-ўгитлар”, 1/13/4).

Бу масаланинг тарихий асосига мурожаат қилайлик. Тўртинчи асрда Арий келтириб чиқарган инқироз Учлик ҳақидаги таълимотнинг аниқ таърифига зарурият борлигини яққол кўрсатиб берди. Келишмовчиликларнинг бош “силлиқ илони” Арий исмли жамоат хизматчиси (пресвитер) эди. Арий Масиҳнинг “Худо” ва “Худонинг Ўғли” эканлигини тан олган. Шундай бўлсада, унинг қарашларига яқиндан назар солинганида, Арий «Худо» сўзини қуруқ бир товушгача бемаънилаштириб юборгани аён бўлади. Арийда “Худо” сўзи икки хил маънога эга бўлган. У Исонинг яратилган ижод эканлигини, У фақат илоҳий тарзда ўғил қилиб олингани боис “Худо” бўлганини уқтирган. (Агар “Худо” сўзи энди “абадий Худо” маъносини англатмаса, бу ҳолда “Худо” сўзи қуруқ товуш бўлиб қолади.) Бу Арий томонидан шакллантирилган мазҳабда яққол таъкидланган:

Биз ибтидоси бўлмаган ягонани, бир Ўзи туғилмаган, абадий ягона Худони тан оламиз*.

* Ж.Н.Д.Келли. Создание символов веры. London: Longmans, 1972, 232-бет.

Унинг мазҳабида “ягона” сўзи уч марта такрорланади ва ҳар бирида Арийнинг Ўғил ёки Калом Отага – ягона Худога бўйсунишига бўлган қараши таъкидланади. Худо оламни яратишни истаган ва шу мақсадда ҳаётга Ўғлини чорлаган. Гарчи Ўғил юксакликка кўтарилган бўлсада, Арийнинг издошлари мунтазам равишда У – ktissis, яъни яратилган ижод эканини таъкидлашган. Кўплаб жиддий имонлилар бундай эълондан сўнг Арий қандай қилиб “Ўғил – бу Худо” эканлигини уқтиришини тушунишмаган. Мана нима учун провослав масиҳийлари тўлиқ бир маъно билан ушбуни ойдинлаштириб берадиган аниқ сўзни излашган: Ўғил илоҳий табиат эгаси ва шу боис Ота билан абадийликка ва У билан бир хил моҳиятга эга.

Арийга мансуб деб билишадиган теологик термин юнон фалсафаси тилидан олинган. Мана ўша термин – homoousios**. Мазкур термингача илоҳиётга тегишли ҳеч қандай тушунча бу каби кўплаб баҳсларни келтириб чиқармаган эди. (Илк масиҳийларнинг “бир моҳиятли” сўзи ҳақидаги полемикани Муқаддас Китобда “беайблик” тушунчаси қизғин қўлланилиши туфайли ҳозирги кунда келиб чиқаётган келишмовчиликлар билан таққослаш мумкин.)

** Бир моҳиятли (греч.) – Муҳаррир изоҳи.

Homoousios сўзи “ўша субстанция” ёки “ўша моҳият” маъносини англатади. Арий Исонинг Худо эканлигини инкор этмаган. Бироқ у Исонинг Ота каби бир хил моҳиятга эга эканлигини тан олмаган (юнонча homos сўзи “тенг, бир хил, умумий” маъносини англатади ва ўзбек тилида “битта...”ни билдиради; ousios – “моҳият”). Homoousios сўзи Арийнинг силлиқ илон бўйнини ерга ёпиштирган теологик қурол ҳисобланади.

Бироқ Арий homoiousios сўзини homoousios сўзи ўрнида ишлатишга тайёрланган. Homo сўзидан кейин келадиган i ҳарфига эътибор беринг. Энди баҳслар сўзга эмас, фақат биргина ҳарфга қаратилганди. Юнон тилидаги homoi ва homo сўзлари ўртасидаги нозик, аммо ўта муҳим фарқ “монанд” (ёки “ўхшаш”) ва “худди шундай” сўзларидаги фарқланишдан иборат.

Homoiousios “монанд ёки ўхшаш моҳият” маъносини берса, homoousios “ўша моҳият” деган сўзни англатади.

Арий жамоатнинг аввалги ҳукмномасига шикоят билдирган бўлса, бошқа еретик – Савелий – homoousios сўзини ишлатгани учун ҳукм қилинган. Савелий ва унинг издошлари: Исо – Ота каби бир хил моҳиятга (homoousios) эгалигини уқтиришгани боис ҳукм этилишган, жамоат эса homoiousius сўзида туриб олган.

Мунозаралар чўзилиб кетган. Агар жамоат иккала терминга нисбатан ҳам ўз нуқтаи назарини ўзгартирганини эътиборга олсак, барча баҳслар ўта чалкашиб кетишини кузатиш мумкин.

Гап шундаки, Савелийни homoousios сўзини ишлатгани учун ҳукм қилишган, зеро у бу сўз остида жамоат тўртинчи асрда тушунганидан бутунлай бошқа моҳиятни назарда тутган. Савелийнинг таълимоти гностик тасаввурларга тўлиб тошган. Гностицизм – бу илк масиҳийлик жамоати тўқнаш келган энг биринчи ва энг хавфли бидъатлардан биридир. Гностиклар борлиқни Худо Ўзидан ҳосил қилган ижоди сифатида, яъни Худо моҳиятининг кенгайиши тариқасида қабул қилишади. Барча яратилган борлиқ – бу ўзига хос равишда Худо моҳиятининг маҳсулидир. Моҳият марказдан узоқлашгани сайин ҳақиқийлик ўз мукаммаллигини йўқотиб боради. Руҳ ва онг марказ яқинида жойлашган, ундан нарида жонли моддалар, жонсиз борлиқ эса (минераллар каби жонсиз моддалар) марказдан янада узоқроқда жойлаштирилган. Бироқ Худонинг моҳиятидан келиб чиқадиган барча-барчаси – Худонинг модус (кўриниш)ларидир.

Савелий Ўғил Худо билан homoousios эканлигини, аммо Худо бўлмаганини таъкидлаган. У Худога моҳиятан яқин бўлган, аммо Худо моҳиятининг марказидан узоқлаштирилган. Савелий шундай ўхшашликни таклиф этган: қуёш нурлари қуёшга нисбатан қандай бўлса, Исо ҳам Отага нисбатан худди шундай. Нурлар қуёшдан чиқади, аммо бу қуёшнинг ўзи эмас.

Шу боис Савелийнинг homoousios термини ўрнига жамоат homoiousios сўзидан фойдаланган. Бу сўзнинг афзалроқ кўриниш сабаби аниқ. Савелий Худо ва Исо ўртасидаги фарқни кўрсатиш учун homoousios терминини ишлатган. Жамоат эса Худога ўхшаш Исога бўлган имонини эълон қилиш учун homoiousios (“моҳиятан ўхшаш”) сўзини танлаган.

Арий вазиятни тубдан ўзгартирган. У Исо ва Худо ўртасидаги фарқни кўрсатиш учун homoiousios сўзини ишлатган. У Исонинг Худога чиндан ҳам ўхшаш эканлигига қарамай, Худо билан моҳиятан бир эмаслигини назарда тутган. Жамоат тўртинчи асрда Арийга қатъий тарзда “Йўқ!” деб билдирган. Жамоат терминни ўзгартириб, бу билан Исонинг Худога фақат ўхшаш эмас, балки Унинг ягоналиги – Худонинг моҳияти эканлигини таъкидлаган. У – homoousios, У – Худо. Бундай хулоса гностикларнинг хулосасига жуда қарама-қаршидир.

Ария туфайли келишмовчиликлар арзимаган сабаб билан бўлган ғавғо ҳам, илоҳиёт масаласидаги яширин фитна ҳам эмасди. Бу ўринда жамоат Исо ва Муқаддас Руҳнинг мутлоқ илоҳийлигини тан олиши зарба остига қўйилганди. Бу мисли кўрилмаган инқироз жамоатни илоҳиёт луғатига айрим ўзгаришлар киритишга ундади. Савелий бидъати йўқолиб улгурмасидан янги хавф – арийчилик – шунчалик жиддий тус олдики, уни бартараф қилиш учун анчайин таваккал бўлган homoousios сўзини ишлатишга тўғри келди.

Гарчи жамоат Масиҳнинг ва Муқаддас Руҳнинг илоҳий моҳиятини ифодалаш учун сўзни ўзгартирган бўлсада, уларнинг илоҳийлиги ҳақидаги тушунча аввалгидек қолаверди. Жамоат полемикада савелийчилар билан ҳам, арийчилар билан ҳам Учликнинг Муқаддас Китобга хос тушунчасини уқтириш ва сақлаш учун ўзининг бутун тилшунослик заҳирасини ишга солди. Жамоат Муқаддас Китоб тушунчаларини кўп маъноли ифодалаш йўли билан устомонларча бузишга уринган еретиклардан ҳимоя қилишга интилди ва Каломдан ҳам узоқлашиб кетмасликка ҳаракат қилди.

Арийдан бошланган мунозараларнинг маҳсули эътиқодда Никей эътиқод тимсолининг қабул қилиниши бўлди. Бу тимсол Худо моҳиятининг ягоналигини таъкидлаб, Худонинг Иккинчи Шахсини ижод дея ҳисоблашга бўлган ҳар қандай уринишларга чек қўйди ва Исони шундай таърифлади: “яратилмаган туғилган Зот”.

Шунингдек, мазкур баҳсларнинг натижаси сифатида Учлик таълимотига ишонадиганларнинг жамоат мадҳияси Gloria Patri – “жанговор мадҳия” яратилди. Арийчилар Учлик тарафдорларига қарши тарғибот кампаниясининг бир қисми тариқасида беадаб ва илтифотсиз қўшиқлар тарқатишди. Учлик тарафдорлари бунга жавобан жўр бўлиб куйлашди:

Барча асрлардан аввал,

Ва ҳозирда ҳам,

Ва то абад, ҳар дам

Отага шарафлар бўлсин,

Ва Ўғилга ҳам

Муқаддас Руҳга ҳам.

Омин.

Ушбу мадҳия билан илоҳий хусусият – шон-шуҳрат – Худонинг учта тимсолига ҳам тааллуқли эканини таъкидлаб, Учликни улуғлашади. Бир вақтнинг ўзида Учликнинг барча тимсолларининг абадий эканлиги эътироф этилади.

Демак, биз “Учлик” сўзи жамоатнинг беҳуда фалсафий фикрларга берилишидан ёки юнонча тушунчанинг юзаки ўйинларидан келиб чиқмаганини кўряпмиз. Кальвиннинг уқтиришича, жамоат Худо ҳақида Муқаддас Китобда айтилганларни бузиб кўрсатган бидъатчилар туфайли ана шундай терминологияни қўллашга мажбур бўлган.

Бундай мунозаралар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда ва бу сафар гап Каломнинг ўзлиги ҳақида боради. Муқаддас Китобнинг мутлоқ илоҳийлигини рад этадиганлар унда баён этилганлардан “Худонинг Каломи” ёки ҳатто У “бехато” дея ҳеч иккиланмасдан далиллар келтиришади, бироқ уларни бундаги “бенуқсон” термини тўхтатиб қолади. Агар Муқаддас Китоб чиндан ҳам бехато ва Худонинг илоҳий Каломи бўлса, нега бу ҳолда айримларни “бенуқсон” сўзи бунчалик таажжубга солади? Ахир Худонинг Каломида қандайдир гуноҳ бўлиши мумкинми? Наҳотки Худо чалкашликни сингдирса? Қандайдир бехатолик ёлғон бўлиб чиқиши мумкинми?

Муқаддас Китобнинг бенуқсонлигини астойдил ҳимоя қилувчи Ж.И.Пакер “бенуқсон” сўзини “шиболет” деб атайди. Қийин талаффуз қилинадиган “шиболет” сўзи худди жосусни ҳақиқий исроилликдан фарқлаш учун ишлатиладиган паролга ўхшайди (Ҳакамлар 12:6), шу боис “бенуқсон” терминига ана шу вазифани юклашган. Кимдир бу сўз билан Каломнинг мутлоқ ҳақиқийлигини тасдиқлагани заҳоти унга шу заҳотиёқ ташланиб қолишади. Ишонаверинг – “бенуқсон” сўзини худди “Учлик” сўзи каби нотўғри талқин қилиб, хиралаштирмоқчи бўладиган одамлар ҳамиша топилади. Бироқ бу ҳолат сафсатабозларнинг ўзларини фош қилиб қўяди.

2 ЭЪТИРОЗ: УЧЛИК ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ БИР-БИРИГА ЗИД ВА ШУ БОИС АҚЛ БИЛАН АНГЛАБ БЎЛМАЙДИ

Мен кунлардан бирида масиҳийликнинг ақл бовар қилмас жиҳатлари очиқ кўриниб туришидан арз қилиб қолган фалсафа ўқитувчисини учратдим. У айтди: “Масиҳийликнинг барча тизими бир-бирига яққол қарама-қаршилик асосида тузилган”. Мен шунда ундан қандай қарама-қаршиликни назарда тутаётганини сўрадим. “Учлик!” – шу ондаёқ жавоб янгради. У сўради: “Қандай қилиб учта худо мавжуд бўлиши ва бир вақтнинг ўзида биргина Худо бўлиши мумкин?”

Мен ҳозир бу кулгили вазиятни атайин келтириб ўтдим. Моҳир файласуфлар одатда чуқур билимга эга бўлишади ва мантиқий тушунчалардан ўта маҳорат билан фойдаланишади. Уларнинг иши турли хил фикр ва таклифларни диққат билан таҳлил қилишдан иборат. Тажрибали файласуфнинг жамоатга хос Учлик таърифини бундай қатъийлик билан очиқдан очиқ рад этаётгани мени ҳайрон қолдирди.

Мен кўпчилик масиҳийлар бу фалсафа ўқитувчисининг фикрларини қисман баҳам кўришларини англаб турибман. Улар ўша ўқитувчи каби масиҳийликни рад этишмайди, аммо Учлик тушунчасида қарама-қаршиликни кўришади. Бироқ бу ҳолат ана шундай масиҳийларни унчалик ҳам безовта қилавермайди, негаки улар масиҳийликда қарама-қаршилик бўлиши эҳтимолига йўл қўйишади, эмишки, “Худонинг йўли – бизнинг йўлимиз эмас”. Айримлар бунда олий тартибнинг ҳақиқат белгиларини кўриб, ҳатто қарама-қаршиликни ижобий ҳол сифатида қабул қилишади. Бу эса Карл Барт ва Эмиль Бруннер туфайли машҳур бўлган неоортодоксия ёки диалектик теология каби илоҳиёт йўналишларининг қайғули натижасидир. Барт уқтирган: “Кимки қарама-қаршиликни қабул қилмаса ва бу зиддият билан яшамаса, у ҳали баркамол масиҳий эмас”. Бруннер масалага янада чуқурлашиб, қарама-қаршилик – ҳақиқатга хос аломат эканини айтган.

Масиҳийлик қарама-қаршиликка таяниши ҳақидаги фикрлар илоҳиёт мутахассисларини безовта қилмаслиги мумкин, бироқ бу ҳолат мени чуқур ташвишга солади. Муқаддас Китобда қарама-қаршилик – ҳақиқат белгиси эмас, балки ёлғонга хос белги, шайтоннинг нозик қуроли эканлиги билдирилган. Худо Одам Атога айтган:

Сен боғдаги ҳамма дарахтнинг мевасидан бемалол еявер. Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан. (Ибтидо 2:16-17).

“Ўласан”. Бу Худонинг аниқ ва оддий огоҳлантириши. “Ундан ейишинг биланоқ, ... ўласан”. Мантиқ нуқтаи назаридан шундай ифодалаш мумкин: агар сен А юриши қилсанг, Б юришидан қочиб қутула олмайсан.

Шайтон келиб айтди: “Йўқ, ўлмайсизлар”. Унинг фикр мана бундай эди: агар сен А юриши қилсанг, унинг ортидан Б юриши бўлмайди. Бошқача айтганда, шайтон Момо Ҳавонинг олдига қарама-қаршиликни яққол ифода этиб келди. Биз бўлиб ўтган суҳбатни қуйидагича тасаввур қилишимиз мумкин:

Шайтон: Еявер, Момо Ҳаво, сен ўлмайсан.

Момо Ҳаво: Бироқ, жаноб Илон, сиз менга Худо ва Яратувчи айтган гапларга мутлақо қарама-қарши гапларни айтяпсиз.

Шайтон: Момо Ҳаво! “Худонинг йўли – бизнинг йўлимиз эмас”, демак шундай экан, бу сени ташвишга солмасин. Бизга нимаики зиддият бўлиб туюлса, Худо учун бу зиддият ҳисобланмайди. Бундан ташқари, биласан-ку, қарама-қаршилик – ҳақиқатга хос аломат. Менга ишонавер. Мендаги қарама-қаршилик сенинг олдингга олий тартибнинг ҳақиқати билан келганимни исботлаб турибди.

Момо Ҳаво: Бу гаплар жуда қизиқ эшитилади, жаноб Илон, дарахт меваларининг кўриниши ҳам иштаҳани қўзғаяпти, лекин мен ҳануз иккиланиб турибман.

Шайтон: Бас, Момо Ҳаво. Бунчалик содда бўлмагин. Сен юнон фалсафасининг тушунчаларига ўралашиб қолибсан. Қачон улғаяр экансан-а? Агар чиндан ҳам баркамол имонли бўлсанг, қарама-қаршиликларга ҳеч чўчимай ёндашгин. Менинг қарама-қаршилигимга ишонсанг, хато қилмайсан, балки инсоният бахти учун катта сакрашни амалга оширган бўласан.

Момо Ҳаво: О, мен тушундим. Дарахт томон биргина қисқа қадам – бу инсоният бахти учун катта сакраш қилиш. Қани, бир мазасини тотиб кўрай-чи!

Бирор бир ғоянинг ҳақиқийлигини қарама-қаршилик қонунисиз синовдан ўтказиб бўлмаслиги каби, бизда ҳалолликни нопокликдан, бебошликни итоатдан, ҳақиқатни ёлғондан, Масиҳни Шайтондан фарқлаб олишнинг бошқа усуллари йўқ.

Қарама-қаршилик қонуни ҳеч қандай маълумотлар билан таъминламайди. У тўсиб қўйилган, бирор-бир янги билимлар беришга лаёқатсиз. Унинг ҳукмронлиги қатъий мантиққа асосланган. У худди биз қонун доирасидан чиққанимизда чинқирадиган полиция сиренасига ўхшайди. Қарама-қаршиликлар қонуни – бақувват хўжайин. У бизнинг барқарорлик ва изчилликка бўлган тасаввуримизни синовдан ўтказади, тартибсизликка бўлган нафратни сингдиради ва аниқликни олқишлайди.

Худо барқарор. Худо изчил. Бир сўз билан айтганда, Худо доно. У Онгнинг ўзидан ҳам ортиқ даражада доно. Бироқ биз Муқаддас Китобга таянган ҳолда, Худонинг барқарор эканлигини кўрамиз. Кимга зиддиятлар ва беқарорлик Худоси ёқса, ўз шахсий худосини яратиб олаверсин, чунки ҳақиқий Худо уларга тўғри келмайди.

2 эътирозда мен маъқуллайдиган битта нуқтаи назар бор. Бир бандда мантиқ кучга эга: агар Учликнинг тушунчаси қабул қилинадиган бўлса, бундан унинг ақл бовар қилмас фалсафа эканлиги ҳақида хулоса чиқармасликнинг иложи йўқ. Мен масалага янада чуқурлашган бўлардим. Агар уни ақл билан англаб бўлмаса, у бизнинг эътиқодимизга номуносиб экан. Худони бемаъни панд-насиҳатлар билан улуғлаб бўлмайди. Агар Учлик ҳақидаги бизнинг таърифимиз зиддиятли бўлса, ундан бемаънилиги учун воз кечиб юбориш керак.

Демак, энг муҳим савол очиқ қоляпти: Учлик тушунчасининг таърифи зиддиятлими? Мен ўз саволимга оддий қилиб, “йўқ” дея жавоб қайтарган бўлардим. Бироқ бунинг ўзи етарли эмас. Жавоб шунчаки раддиядан кўра ишончлироқ бўлиши керак. Шу боис мен мутлақо сўзини алоҳида ажратиб жавоб қайтараман: “Мутлақо йўқ!”. Жамоатнинг Учлик ҳақидаги таърифида заррача ҳам қарама-қаршилик мавжуд эмас.

Мантиқ қонунлари объектив ва ўзига хосликдан холи. Ҳеч иккиланмай, уларни ҳар қандай фикрларга нисбатан қўллаш мумкин. Улар худди математик тенгламалар каби ҳис-туйғуларга эга эмас. Бу аниқ қоидани Учлик тушунчасининг таърифига нисбатан қўллаганларида, қарама-қаршиликнинг йўқлиги аён бўлиб қолади.

Келинг, яна бир бора Учликнинг таърифига мурожаат қилайлик:

Худо моҳиятан ягона, бироқ уч қиёфага эга.

Мазкур таърифда Худо ҳақидаги иккита фикр бор, иккита турлича, аммо бир-бирини рад этмайдиган фикр мавжуд. Бир томонлама, Худонинг моҳиятан ягона эканлиги айтилса, бошқа томонлама, Худо уч қиёфада намоён бўлиши билдирилган. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин:

Худо А да ягона; Б да уч қиёфада.

Агар А ва Б бир-бирларига қарама-қарши бўлишганида, таъриф чиндан ҳам зиддиятли бўларди. Б, агарда, А ни рад этса, ўз навбатида, Б аслида А эмаслиги келиб чиқади. Ушбу ҳолатда таъриф мана бундай кўринишда бўлади:

Худо А да ягона; Худо А да уч қиёфага эга эмас.

Ҳаттоки бу фикр адолатли бўлса ҳам (аслида эса ундай эмас), таъриф қарама-қаршилик тусини олмайди. Агар моҳият ёки бирор нарса тўртта параметрга эга бўлса, биз унинг А да ягона эканини, шунингдек А бўлмаган жойда ҳам учта хусусиятга эга эканлигини айтишимиз мумкин. Буни исботлаш учун қарама-қаршилик қонуни (баъзан у нозиддият қонуни деб ҳам аталади) таърифидан фойдаланамиз. Қонун таъкидлайди:

А бир вақтнинг ўзида ва ўша битта ўзаро муносабатлар тизимида А-эмас бўлолмайди.

Бу нимадир нарса бир вақтнинг ўзида ягона ва ўша муносабатлар тизимида ўз ҳолида қолиши мумкин эмаслигини англатади. Бунга мисол келтиришимга изн беринг.

Мен эркакман. Менга бир вақтнинг ўзида эркаклигим юзасидан бир қанча фикрларни билдириш мумкин. Мен – ота, ўғил ва эр. Бу учта турли хил функциялар бир вақтнинг ўзида мавжуд, аммо битта ва ўша муносабатлар тизимида эмас. Мен бир вақтнинг ўзида ота ва ўғил бўлишим мумкин, бироқ бир хил муносабатлар тизимида эмас. Ўғлимнинг отаси сифатида ва отамнинг ўғли сифатида мен ўзимнинг отам бўлиб қололмайман. Ўзининг отаси ёки ўзининг ўғли бўлиб қолишнинг иложи йўқ.

Келинг, Учликнинг таърифига қайта қолайлик. Агар биз Худонинг моҳиятан ягона эканлигини айтиб, сўнгра Худо моҳиятан учлик эканини қўшиб қўйсак, бизда бемаъни қарама-қаршиликлар юзага келмаган бўларди.

Ҳеч нима бир вақтнинг ўзида битта муносабатлар тизимида ягона ва кўплик бўлолмайди. Шу боис, агар биз Худо уч қиёфада намоён бўлиб, бир вақтнинг ўзида ягона қиёфада эканлигини уқтирганимизда, бу ўринда ҳам зиддият яққол кўринган бўларди.

Бироқ Учликнинг таърифи бундай нарсалар билан тасдиқланмайди. Айтилишича, Худо бирида ягона (моҳият) ва бошқасида учликдир (шахс). Агар моҳият ва шахсият – иккаласи ҳам бир эканлиги исбот қилинмаса, таъриф қарама-қаршиликка эга бўлмайди.

Моҳият ва шахсият ўртасидаги фарқ Худо ҳақидаги фикрларда қарама-қаршилик бўлмаслиги учун жамоат томонидан пухталик билан ўйлаб топилган.

Савол шундаки, моҳият ва шахсият ўртасидаги фарқ қанчалик муҳим? Эҳтимол, бу чинакамига эмас, балки оғзаки тафовутни белгилайдиган шунчаки сўз ўйинидир?

Биз кейинги бобда мана шу масалани тадқиқ этамиз. Шунга кўра хулоса қиламизки, агар моҳият ва шахсият ўртасида фарқлар чиндан ҳам мавжуд бўлса, бу ҳолда Учлик таърифи бир-бирига зид эмас ва уни ақл билан англаш мумкин. Бу эса мантиқан асосланган бўлиб, Муқаддас Китобга ҳам мувофиқ келади.


Книга на Узбекском языке: - Тайна святого духа (Роберт Чарльз Спраул)

Эта книга о третьей Личности Святой Троицы. Она написана для широкого круга читателей, поэтому автор стремился избегать неуместных теологических рассуж­дений. Изложенная здесь информация может подтолк­нуть читателя к глубоким размышлениям, а вопросы, связанные с абстрактными понятиями, заинтересуют тех, кто хочет постичь сущность Духа Святого и обогатить свой духовный опыт, побольше узнав о проявлениях Духа, «Который освящает».



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак