Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) 8 bob

Роберт Чарльз Спраул. Худога қай тарзда манзур бўлиш мумкин - (8 боб) Ўзбек тилида

Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

        

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1-боб  Нафис иноят

2 боб  Масиҳийлик ҳаётининг мақсади

3 боб  Фарзийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинг

4 боб  Дунё билан кураш

5 боб  Тана билан кураш

6 боб  Шайтон

7 боб  Шайтон – туҳматчи

8 боб  Қўрқув ва айбдорлик мажмуи

9 боб  Ҳақиқий кечирим

10 боб  Шаҳвоний масиҳий

11 боб  Мағрурлик гуноҳи

12 боб  Ялқовлик гуноҳи

13 боб  Ёлғон гуноҳи

14 боб  Доктрина ва ҳаёт

15 боб  Ҳеч қачон таслим бўлманг


САККИЗИНЧИ БОБ

ҚЎРҚУВ ВА АЙБДОРЛИК МАЖМУИ

Рузвельт маъмуриятининг беҳаловат бошқаруви даврида президент бутун миллатни қамраб олган шундай сўзларини айтганди: “Биз қўрқувнинг ўзидан бошқа ҳеч нимадан қўрқмаймиз”. Франклин Рузвельт қўрқувнинг қудратли куч эканлигини тушунган. Қўрқув одамларни карахт қилиб, рангини оқартириб қўйиши мумкин.

Қўрқув турли шаклларга эга бўлади. У жисмоний оғриқ, мағлубиятга учраш ёки аксинча, барча умид ва мажбуриятлар устидан енгиб чиқиш тарзида ифода бўлиши мумкин. Мен шундай иборани кўп марта эшитганман: “Мен қўрқувдан тошдек қотиб қолдим”. Бу ибора одатий ҳаёт оқими гўё йўлидаги тўсиқни учратиб, тўсатдан тўхтаган палладаги карахтлик ҳолатини ўринли акс эттиради.

Бизлар турлича “фобия”ларга дучор бўлган одамлармиз. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар америкаликлар йўлиққан ўнлаб турлича қўрқув турларини аниқлашди. Сиз бу рўйхатдан ўлим қўрқувини (танатофобия), баландликдан қўрқишни (акрофобия), ёпиқ жойлардан қўрқишни (клаустрофобия), бегона қиёфалардан қўрқишни (ксенофобия) ва бошқа турларини топишингиз мумкин. Бу ерда биринчи ўринни омма олдида чиқиш қилиш қўрқуви эгаллайди. Бундай тоифадаги одамларга мен ўзимни ҳам қўшиб ўтишим мумкин. Бундай дамларда ошқозонимда оғриқ сезаман. Кафтларим намиқиб қолади. Томоқ мушаклари зўриқади. Бундай қўрқув шу даражада кучли бўлиши мумкинки, одам ўз исмини эшитганида “тош”га айланиб қолади. Хотира панд беради. Мияда – бўшлиқ. Оғиз очилади, аммо сўз йўқ. Бундай қўрқув, маълумки, бирор ножўя гап айтиб қўйиш ёки бемаъни иш қилишдан қўрқиш асосида келиб чиқади. Қанчалик ғалати туюлмасин, аммо айнан қўрқув аҳмоқона ишлар қилишга ундайди.

Ҳеч ким кўпчилик одамлар қаршисида аҳмоқона кўринишни истамайди. Бундай вазиятдаги ҳаяжон ўта кучли бўлиши мумкин. Атлетлар кучли зўриқишдан келиб чиқадиган “бўшашиш”нинг қанчалик хавфли эканлигини билишади. Яқинда бир мухбир гольф мусобақаси иштирокчисидан интервью олди. Спортчи деярли ғолиб бўлаётганди, аммо нимадир юз берди ва у ўйиндан чиқади. Журналист ўйинчидан сўради: “Нима бўлди ўзи?” Ўйинчи оддий жавоб қайтарди: “Мен ҳолдан тойдим”.

Бундай самимий жавобни эшитиш ёқимли. Журналист бошқача тарздаги изоҳларни эшитишга ўрганиб қолганди, мисол учун: “Мен диққатимни жамлай олмадим”, “Фотоаппаратнинг шиқирлаши мени чалғитди” ёки “Коптогим ғалати тарзда бошқа йўналишга кетиб қолди”. Одатда моҳир спортчилар ўз мағлубиятларини бундай сўзлар билан изоҳлашмайди: “Мен ҳолдан тойдим”.

Бироқ энг тобланган моҳирлар ҳам чарчаб қолишади. Уларнинг барчаси бу нима эканлигини билишади. Уларни тўсатдан қўрқув босади ва барча мушаклар уюшади. Клюшка (учи қайрилган даста)ни бир маромдаги ҳаракатлантириш ўрнига томирлари тортишиб қолаверади, бу эса ҳалокатли натижаларни келтириб чиқаради.

Ҳолдан тойишга нималар сабаб бўлади? Энг маълум жавоб – мағлубиятга учрашдан, ўзи умид қилган муваффақиятга эришмай қолишдан қўрқиш. Хўрланган ёмон ўйинчи бўлиш қўрқуви охирги кучни ҳам тортиб олиши мумкинки, бу муваффақиятсиз ўйинга олиб боради.

Бироқ қўрқув бошқа шаклга ҳам эга бўлиши мумкин. Кўплаб атлетлар ғолиб бўлишдан ростакамига қўрқишади. Спортчи ғолиб бўлганида бошқа даражага кўтарилади. Унга янги умидлар билдирилади, олдига янги вазифалар қўйилади. Бундан ташқари, одам айбдорлик туйғусини ҳис этиб, ўзини бу ғалабага номуносиб деб ўйлаши мумкин. Бу ҳолда ифодалаб бўлмайдиган қўрқув айбдорликнинг кучли ҳислари билан қўшилиб кетади. Биз айб ҳақида кейинроқ гапириб ўтамиз.

ЎЗГАРИШ ҚЎРҚУВИ

Келинг, вазиятимиз ўзгаришидан қўрқув ҳақида мулоҳаза юритайлик. Бизда эришган даражамизда ўзимизни яхши ҳис этишга мойиллик бор. Агар бу даражадан пастроққа тушсак, ўзимизга ишонч ва ҳурматни йўқотамиз. Бу ҳаётимизга безовталик ва ноқулайлик ҳиссини олиб киради. Аммо биз ўз ютуқларимизда янада юқорига кўтарилсак, бу ҳам бизга қониқиш ҳиссини бермайди. Биз ўзимизни бегона ва нотаниш сувга ташлашгандек ҳис этамиз. Биз нима кутишимизни билмаймиз. Биз мажбуриятларнинг янги ҳудудига тушиб қоламиз.

Ҳаётнинг ҳар қандай жабҳасида қулайликнинг муайян ҳудудлари мавжуд. Қулайлик ҳудуди – анча жиддий тушунча. Бизда қулайликнинг иқтисодий, академик, ижтимоий ва бошқа жабҳалари бор. Руҳан қулайлик ҳудуди мавжуд. Ўта шиддат билан кечадиган жиддий ўзгаришлар одамни жароҳатлаши ва ҳатто карахт аҳволга солиши мумкин. Биз ўзгаришлар билан мувофиқлашишни уддалашимиз мумкин, лекин ҳаддан зиёд зўриқишни кўтариш оғир. Шу боис одамга ўзи жойлашган даражадан қониқиш олиш хусусияти хос. Бу моҳир спортчига ҳам, масиҳийга ҳам ўта халақит бериши мумкин. Бу қўрқув одамни олдинга силжитиши керак бўлган зарурий ҳатти-ҳаракатлардан тўхтатиб қолади.

Энди эса биз ўзгарадиган вазиятларга мослашиш нимани англатиши ҳақидаги масалага мурожаат қилишимиз мумкин. Бу нима дегани ўзи? Мослашиш – ҳаётимизда рўй берадиган ўзгаришларга муносабат билдириш деганидир. Болалар боғчасидан мактабга ўтган болакай янги шароитларга мослашиши керак. Келгуси муваффақиятларга эришмоқчи бўлган бизнес ҳам янги шароитларга мослашишига тўғри келади. Биз янгича вазиятларга осонгина мослашиб кетадиган ижодкор ва ишбилармон одамларга қойил қоламиз. Биз янгича йўналишни қабул қилишни уддалайдиган одамларга қойилмиз, негаки бунинг қийин эканлигини биламиз. Янгича вазиятларга мослашиш осон эмас, шу боис барча янгиланишлар бизнинг қулайлик ҳудудимиздаги ўзгаришлар билан бирга кечади.

Шундай бўлсада, ҳар бир масиҳий ўзгаришларга даъват этилган. Бизга руҳан улғайишимиз йўлида олдинга бориш амр этилган. Худонинг Ўзи сусткаш эмас ва бизга ҳам фаолиятсиз ўтиришимизга изн бермайди. Бироқ ўзгаришлар билан бирга қўрқув ҳолатлари ҳам кириб келади. Иброҳимнинг ҳаётидан ушбу мисолга бир қаранг-а:

Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош-уруғларинг олдидан – отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўласан сен. Мен барака берарман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар, Ер юзидаги жамики халқлар.” Эгамиз амр қилгандай, Ибром кетди. Лут ҳам Ибром билан бирга кетди. Ибром Хорондан чиқиб кетганда, етмиш беш ёшда эди (Ибтидо 12:1-4).

Худо Иброҳимни қўним топган жойидан туришни буюради. Унга ўзининг қулайлик ҳудудини тарк этишига тўғри келаётганди. У ўз шаҳрини, халқини ва оиласини тарк этди. Унга ўрганиб қолган жойини ташлаб кетишига, ватанидаги хавфсиз ҳаёти ва оиласига тегишли ерларни унутишига тўғри келди. Унинг нафақага чиққанига ўн йил бўлганди.

Иброҳимга йўлланган илоҳий даъват улуғворликка даъват эди. “Буюк халқнинг отаси қиламан сени” – ваъда ана шундай бўлганди. Кейинчалик Ибронийларга Мактуб муаллифи бу даъватни шундай шарҳлаган эди:

Имони туфайли Иброҳим Худога итоат қилди. Худо унга: “Мен сенга мулк қилиб берадиган ер бор”, деб буюрганда, Иброҳим қаерга кетаётганини билмасдан йўлга тушди. Имони туфайли у Худо ваъда қилган ерда ўрнашди, мусофир бўлиб, чодирларда яшади. Унинг ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб ҳам у каби кун кечиришди, чунки Худо уларга ҳам худди ўша ваъдани берганди. Нега Иброҳим бундай қилди? Чунки у Худо томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган, пойдевори мустаҳкам, боқий шаҳарни кутаётган эди. Ўзи қариб кетган, хотини Сора эса бепушт бўлганига қарамай, Иброҳим имони туфайли фарзанд кўрди. Чунки фарзандни ваъда қилган Худо садоқатли эканига у ишонарди. Шунинг учун бир оёғи гўрда бўлган бу одамдан осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон-саноқсиз насл келиб чиқди. Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб оламдан ўтдилар, аммо Худо берган ваъдасини бажаришига улар ишонардилар. Улар Худо ваъда қилган юртга эришмадилар, аммо ўша юртни узоқдан кўриб хурсанд бўлган эдилар. Улар бу дунёда келгинди ва мусофир эканликларини очиқчасига тан олдилар (Ибронийлар 11:8-13).

Иброҳим саёҳатчи эди. У Худонинг даъватига итоатгўйлиги шарофати билан ҳаракат қиларди. Худди шу гапларни Мусо, Ёшуа, Довуд, Павлус ва айниқса, Масиҳ ҳақида айтиш мумкин. Худо қаёққа буюрган бўлса, улар ўша ёққа бордилар. Гарчи бу улардан муайян йўқотишларни талаб этсада, улар Худо буюрган ишларни қилдилар. Худди шундайин, масиҳий ҳам ҳақиқий ва мукаммал хавфсизликка (Худонинг севгисига) эга бўлиш учун тўлиқ бадал ўрнида бу оламда хавфсизликни йўқотиш қўрқувини енгиб ўтишга даъват этилган.

ҚЎРҚУВ ВА АЙБНИНГ БОҒЛИҚЛИГИ

Бироқ буларнинг барчаси қай тарзда айбга тааллуқли? Аввал айтиб ўтганимдек, қўрқув ва айб ўртасида сезилар-сезилмас қалин алоқа ҳамиша мавжуд бўлади. Бу иккала туйғу ҳам одамни карахт қилиб қўйиш хусусиятига эга. Уларнинг иккаласи ҳам бизни тўхташга ва ҳатто руҳий йўлимиздан чекинишга мажбур қилиши мумкин. Иккаласи бизни Худога интилишимиздан тўхтатиб қолиши мумкин. Ва иккаласи ҳам бизни буюк мақсаддан – Худога манзур бўлишдан чалғитиши мумкин.

Гарчи биз қўрқув ҳиссини айбдорлик ҳиссидан ажрата олсакда, ҳамиша ҳам уларни бир-биридан фарқлай олмай қоламиз. Кўп ҳолларда карахт қилувчи қўрқув айбдорлик ҳиссининг таъсиридан ҳосил бўлади. Қўрқув асосан Худонинг қўли билан жазоланишдан ҳадиксираш ҳисобланади. Бизни жамият рад этиши, ота-оналарнинг норозилиги ва яқинларимизнинг бизни муҳокама этиши чўчитади. Биз полиция ёки солиқ хизматидан қўрқишимиз мумкин. Аммо эҳтимолий қўрқувлардан энг даҳшатлиси – Барҳаёт Худонинг қўлига тушиб қолишдир. Гарчи кўпчилик одамлар буни англаб етмасаларда, ўз ҳаёт тарзлари билан борлиқ Яратувчисини ғазаблантириб қўйганларидан қўрқувга тушишади. Ўз гуноҳкорлигини сезиш барча одамларга хос ва масиҳийлар ҳам мажусийлар каби Қодир Худо уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози эканини билишади ёки ҳис қилишади.

Бир куни психиатр мени ўз маслаҳатида иштирок этишга таклиф қилганди. Уни тақводор одам деб ҳам бўлмасди, лекин у шундай деди: “Мижозларимнинг аксарият қисми кўпроқ шифокорларга эмас, балки руҳонийларга эҳтиёж сезишади. Кўпчилик айбдорлик туйғуси билан бошланадиган муаммолардан азият чекишади”.

Психиатр бўлиш учун узоқ вақт ўқиш керак. Психиатр энг аввало тиббиётни ўрганиб, шифокор даражасига эга бўлиши, шундан сўнг бу нозик мутахассисликни эгаллашга ўтиши керак. Шундай бўлсада, у ўзининг узоқ муддатлик сабоқлари мобайнида илоҳиёт билимларини олмайди.

Айб фақат илоҳиёт муаммоси ҳисобланади. Илоҳиётнинг ўзига хос билимларини эгалламаган психиатр айб туйғусидан азобланаётган одамларга ёрдам беришга ожиз. Ва у токи Худога имон келтирмагунича, айб – мутлақо аниқ ва муайян кўриниш эканлигини тушуна олмайди, негаки ҳаётда мавжуд одамлар ўзларининг ҳаракатлари ва муносабатлари натижасида келиб чиқадиган бундай комплексдан чиндан ҳам азият чекишади.

Афсуски, кўпчилик шунчаки ўз шикоятларини эшитишлари учун шифокорларга пул тўлашади, негаки терапевтлар биринчи қарашда руҳий, аслида эса одамда ўз айбини англаш туфайлиб чиқадиган муаммоларни камроқ даражада тушунишади ёки умуман тушуниб етишмайди. Кўпинча оила ва никоҳ масалалари бўйича маслаҳатчилар оилавий турмушга таҳдид соладиган жинсий алоқа муаммолари билан тўқнаш келишади. “Майл йўқлик” (“фригидлик”) ёки “жинсий заифлик” (“импотенция”) деб аталувчи муаммолар ҳамиша айб ёки қўрқувнинг у ёки бу шаклида илдиз отади. Мижозга нисбатан бу муаммони фақат “жисмоний ноқобиллик” деб аташ бутунлай адолатсизликдир.

Худо севувчи ва кечирувчидир. Шунингдек, Худо борлиқ Яратувчиси бўлиб, унинг ҳаётий фаолиятини таъминлайди. У ҳисобга олиш керак бўлган куч-қудратдир. Ҳатто Худо ҳақида энг жўн тушунчага эга бўлган одамлар ҳам, одатда Худо (ҳатто Уни Худо деб атамасалар ҳам) бизнинг бетартиб ва безовталикка тўла дунёмиздан ранжийдиган руҳий Мавжудот эканини ҳис қилишади. Қодир Мавжудот имонлига ҳам, мажусийга ҳам қўрқув солади. Биз Худо Синай тоғига тушганида Мусо ва исроилликларнинг жавоб ҳаракатларини эслаймиз. У шунчалик даҳшатли эдики, одамлар бунга бардош беришга ожизлик қилиб қолдилар, Мусонинг ўзи эса ҳайқириб юборди: “...Қўрққанимдан титраб кетяпман” (Ибронийлар 12:21).

Гарчи замонавий одам Худодан қўрқиш ҳақидаги фикрларни йўқотиш учун имкон қадар ҳамма ишни қилса ҳам, ўз онгидан бу хаёлларни бутунлай ҳайдаб чиқара олмайди. Мажусий барибир баргнинг ҳар бир шитирлашидан қалтирайди, нопок одам ҳеч ким унинг ортидан қувмаса ҳам барибир қочади. Одамда Худо ҳар қандай паллада ташланишга тайёр бўлиб, яшириниб тургандек деярли ифодалаб бўлмайдиган, оғир қўрқув ҳамиша бўлади. Биз ҳамон аввалгидек тунда кутилмаган нимагадир тўқнашиб кетишдан чўчиймиз.

Яқинда бир маҳаллий жамоат оқсоқоллари дам олиш кунларида ҳордиқ чиқариш ва мулоқот қилиш учун шаҳар ташқарисига йўл олишди. Улар жума куни кечқурун бир уйда тўхтадилар. Дам олиш дастурига тўрт ғилдиракли багги пойга машиналарида ким ўзар ўйини ҳам киритилган бўлиб, оқсоқоллар ҳушёрликни ошириш учун газни тўлиқ босишди. Аммо ҳаммага ҳам багги етмай қолди ва шу боис улардан бири бошқариладиган ўт ўрувчи мосламани топиб, ҳайдовчининг ўрнига ўтирди. У хурсандчиликка қўшилиш учун пойга ўтказилаётган майдонга секин йўл олди. У тўсатдан ортида боши узра турган ниманингдир соясини кўрди, сўнгра эса бўйнида ёқимсиз тегинишни ҳис этди. У бор овози билан қичқириб юборди. Унинг қичқириғига бошқалар етиб келишганида, тунги зулматда гўёки ташланиш учун тайёр турган ўрилган ўтларни йиғувчи мосламани қўлида маҳкам ушлаб, қўрқувдан оқариб кетган қарияни кўриб ҳаммалари баланд овозда кулиб юборишди. Ҳойнаҳой, зулматдан доимо қўрқиш Худо олдида, қачондир барча гуноҳларимизни ўзимизга қарши қаратадиган (биз қўрқадиган) Худо олдидаги қўрқувдан бошланса керак.

Ҳеч ким Худога орқаси билан ўгирилишга журъат қилолмайди. У бизнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатимизни кўриб турганини, ҳар бир фикримиздан хабардор эканини биламиз. Айбдорлик туйғусига тўлган одам Унинг қўлидан жазоланиш қўрқувидан қутулиши мумкин эмас.

Биз айбдорлик туйғусини муҳокама қилаётганимизда, ўта эҳтиёткор бўлишимиз ва айбнинг ўзини айбдорлик ҳиссидан фарқлашимиз лозим. Айбни ҳис этиш субъектив. Улар ичимизда ҳосил бўлади. Биз ҳаттоки айбимиз бўлмаган пайтда ҳам ўзимизни айбдор ҳис этишимиз мумкин. Бироқ айб объектив, чунки гап нарсаларнинг аниқ ҳолати ҳақида бормоқда. Биз гуноҳ қилганимизда, айбдорларга айланамиз. Айб бизни Худонинг қарздорларига айлантиради. Айб бевосита гуноҳ билан боғлиқ.

Ғарбий катехизис гуноҳни “ҳар қандай номувофиқлик ёки Худо қонунининг бузилиши” дея белгилайди. Бу аниқ таъриф. У амалга оширилган гуноҳни ҳам, адашмовчилик гуноҳини ҳам қамраб олади. Биз Худо қонунларига номувофиқ яшаганимизда, Худо бизга тақдим этган ўша талабларни бажармаймиз. Биз Худо буюрганини қилмаймиз. Бу адашмовчилик гуноҳи. Биз Худонинг қонунларини бузганимизда, Худо таъқиқлаган ишларни қилган бўламиз. Бу амалга оширилган гуноҳ.

МАВЖУД АЙБ

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар биз Худо қонунларини бузсак, айбдорларга айланиб қоламиз. Бундай айб аниқ ва объектив ҳисобланади. У одамни руҳан хароб қилади. Айбдорлик туйғуси билан биргаликда айбнинг ўзи пайдо бўлиши ҳам, юзага келмаслиги ҳам мумкин. Биз биламизки, айбдорлик туйғуси бизга ноқулайлик ҳиссини келтиради. Биз бу ҳиссиётдан халос бўлиш учун ҳар қандай воситалардан фойдаланамиз. Биз ўзимизни оқлаймиз. Биз муҳокама қиламиз. Биз айбимизни бошқа одамларга ёки вазиятларга ағдаришга уринамиз. Биз жамиятни айблаймиз. Биз атрофимиздагиларни айблаймиз. Биз ота-оналаримизни айблаймиз. Биз азоб ва шахсий жавобгарликдан қутулиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз. Айбимиз чиндан ҳам катта. Ундан ўзимиздаги воситалар билан қутулишнинг иложи йўқ ва биз ундан тўғри фойдаланмасак – агар Масиҳнинг нажоткор меҳнатига мурожаат қилмасак – бебаҳо вақтимизни ва куч-қувватимизни беҳуда сарфлаб юборамиз.

Биз қалбимизни шафқатсиз қилишни ўргандик. Биз уятдан қизариб кетмасликни ўргандик. Еремиё Яҳудога Худонинг сўзларини етказган: “...Сен фоҳишадай безбетсан, Уят деган нарсани билмайсан” (Еремиё 3:3).

Гап бу ерда айбдорлик туйғусини бостириш билан боғлиқ тавба қилишдан бош тортиш ҳақида бормоқда. Яҳудо халқи, гарчи Худонинг қонунини мудом бузган бўлсаларда, ўзларининг бегуноҳ эканликларини таъкидлашган. Гуноҳдаги ҳаёт уларни уятдан қизармайдиган фоҳишага ўхшатиб қўйгани боис энди ҳеч нимадан уялмай қўйганлар.

Бироқ айбдорлик туйғусининг йўқлиги асло гуноҳнинг ўзи йўқ эканлигини билдирмайди. Қотиллиги учун суд қилинишга тортилган одам ўзини оқлашлари ҳақида ҳукм чиқаришларидан умидвор, агар ундан фақат: “Аммо мен ўзимни айбдордек ҳис қилмаяпман” сўзларини айтиш талаб қилинганда эди, албатта. Одамларни ўлдириб, афсус ҳам, тавба ҳам қилмайдиган жинни ва васвос қотиллар бор, лекин уларда виждон қийноғининг йўқлиги ёвузликларини асло оқламайди.

Замонавий ҳаётнинг қайғули хусусияти шуки, маслаҳатчилар жуда тез-тез ҳолатларда ўз мижозларининг муаммоларини уларни айбдорлик туйғусидан халос қилиш орқали ҳал этишга уринадилар. Айбдорлик юкини енгиллатиш учун одамларга улар атрофдагиларнинг ёки эскирган эътиқоднинг ўта қаттиқ аҳлоқий меъёрларининг қурбони бўлишганини тушунтиришади. Бундай усуллар нафақат имонда бўлмаган одамларга, балки масиҳийларга нисбатан ҳам қўлланилади. Ўтмишдаги ва ҳозирги гуноҳ юклари билан яшаётган кўплаб масиҳийлар уларни юпатишга уринадиган шифокор ва мутахассис-психиатрлар билан ўз нохушликларини баҳам кўришади: “Қандай шароитда яшаганингизни эътиборга оладиган бўлсак, бу ишни қилганингиздан ҳайрон бўлмаслик керак. Буни тушуниб етинг ва сизда муаммо бўлмайди”. Бироқ айбнинг моҳиятини бундай талқин этиш нотўғри. Муаммони тушунтириш унинг ҳал этилишини билдирмайди. Биз Худо билан ярашганимиздагина, айб йўқолади. Бундай ярашув ҳар қандай вақтда ҳам мумкин, чунки биз кечирувчи Худога хизмат қиламиз. У ҳеч қачон Ўз фарзандларини Ўзидан кечирим сўрашга мажбурламайди. Улар ўз хоҳишлари билан кечиримга ўзлари келишади ёки ҳеч қандай шифокор ўз изоҳлари билан уларни қутқара олмайдиган гуноҳ ҳиссидан азобланиб юраверишади.

Қачондир ёнимга ёш йигити билан унаштирилган коллеж талабаси келганди. У куёви билан бирга яшай бошлагани учун ўзини айбдор ҳис қилаётган экан. Қизга мактаб маслаҳатчиси шундай тушунтирибди: “Сен ўзингни айбдор ҳис қиляпсан, чунки Виктория даври талаблари ва пуританлик таъқиқларининг қурбони бўлгансан. Сен бундай ҳатти-ҳаракат аслида дуруст эканлигини тушунишинг керак. Бу балоғатга етган кишининг ўзини соғлом ифода этиши ва никоҳга тайёргарликдир”.

Сўнгра қиз менга деди: “Аммо профессор Спраул, мен ўзимни аввалгидек айбдор ҳис қиляпман!” Мен жавоб бердим: “Эҳтимол, сен чиндан ҳам айбдор бўлганинг учун айбдорлигингни ҳис қилаётгандирсан. Никоҳдан ташқаридаги алоқага таъқиқ қиролича Виктория ва пуританлар томонидан ўрнатилмаган. Айнан Худо никоҳдан ташқаридаги жинсий алоқани таъқиқлаган. Биз Худонинг қонунларини бузганимизда, айбдорларга айланамиз. Мен ҳақиқий айбдан қутулишнинг ягона воситасини биламан – бу ҳақиқий кечирим”.

Мен ёш аёлга ҳақиқий кечиримнинг баҳоси ҳақиқий тавба эканлигини тушунтирдим. Бироқ ҳақиқий тавба одамнинг ўзига боғлиқ. Бошқа ҳеч ким мен учун тавба қилиши мумкин эмас. Ўзим ҳам бошқа киши учун тавба қила олмайман. Мен аёлга Худога юзланиб, Унинг қаршисида тиз чўкишини маслаҳат бердим. Менсиз. Маслаҳатчиларсиз. Ва Худонинг назарида унинг гуноҳлари бутунлай ювилиб, яна бокира бўлиб кўринишини унга ваъда бердим ва амалда кафолатладим. Ана ўшанда аёл ҳақиқий айбнинг оқибати бўлган карахт қилувчи қўрқувдан халос бўлади.

Биз, масиҳийлар, ўз ҳаётимизни тадқиқ этишимиз керак. Биз ўзимизга иккита саволни беришимиз лозим: мен руҳан улғайишимда қаерда қолиб кетдим? Мен нега тўхтадим? Агар биз бу саволларга аниқ жавоб бера олсак, диққат-эътибор талаб этадиган қўрқув ва айб ҳудудини белгилаб олишимиз мумкин бўлади. Худонинг инояти – айниқса кечирим инояти – бизга очиқ бўлган энг амалий куч бўлиб, фақат у бизни қўрқув ва айб карахтлигидан қутқаришга қодир.

Худо бизнинг қотиб қолишимизни истамайди. У бу оламдан ва ундаги тўсиқлардан қўрқмаслигимиз учун Унда ўзимизни хавфсиз ҳис этишимизни истайди. У бизнинг ўз гуноҳларимизни англашимизни хоҳлайди, бироқ гуноҳимиз оғирлигини англашдан сустлашиб қолишимиз Унга маъқул эмас. Худо, худди севувчи ота-она каби, бизнинг озод бўлишимизни, тўғри ва Унга ёқимли бўлган ишларни қилишимиз учун қўрқув ва айбга тўла ҳаётдан бизни олиб чиқишга уринади. Бизга қандай озодлик тақдим этилаяпти-я! Гуноҳдан озодлик, қўрқувдан озодлик, биз қандай бўлсак, Худога шу тарзда хизмат қилиш ва манзур бўлиш озодлиги. Дунёдаги ҳеч қайси шифокор бизга бундай ҳаётни тақдим этишга қодир эмас.


Книга на Узбекском языке: - Как угодить Богу (Ричард  Чарльз Спраул)

Книга доктора Спраула вводит нас в круг размышлений о том, что такое жизнь, угодная Богу. Содержанием такой жизни является полное и совершенное покаяние, верность Богу и Его заповедям в большом и малом, абсолютное послушание, требующее посвящения Ему всего себя, беспощадная борьба с ветхим человеком в себе, стремление к освящению и исполненности Духом Святым.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак