Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) 6 bob

Роберт Чарльз Спраул. Худога қай тарзда манзур бўлиш мумкин - (6 боб ) Ўзбек тилида

Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) O‘zbek tilida Audiokitob Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) Audiokitob O'zbek tilida

        

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

1-боб  Нафис иноят

2 боб  Масиҳийлик ҳаётининг мақсади

3 боб  Фарзийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинг

4 боб  Дунё билан кураш

5 боб  Тана билан кураш

6 боб  Шайтон

7 боб  Шайтон – туҳматчи

8 боб  Қўрқув ва айбдорлик мажмуи

9 боб  Ҳақиқий кечирим

10 боб  Шаҳвоний масиҳий

11 боб  Мағрурлик гуноҳи

12 боб  Ялқовлик гуноҳи

13 боб  Ёлғон гуноҳи

14 боб  Доктрина ва ҳаёт

15 боб  Ҳеч қачон таслим бўлманг


ОЛТИНЧИ БОБ

Шайтон

Дунё, тана ва шайтон. Бу учта душманлардан энг даҳшатлиси биз учун шайтон ҳисобланади. У бизнинг шунчаки душманимиз эмас – у энг катта душман. Уни зулмат ҳукмдори, ёлғоннинг отаси, туҳматнинг акаси ва илон-жодугар деб аташади.

Ҳаворий Павлус бизнинг курашимиз кўринадиган оламдан ва сезиладиган нарсалардан ташқарида жойлашган шайтон кучларига қарши кураш эканлиги ҳақида бизни огоҳлантирган: “Ахир, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфесликлар 6:12). Яъни ҳаётимизда Худога манзур бўлиш учун нафақат ўзимизнинг вужудий ҳоҳиш-истакларимизга, балки янада даҳшатли ва қудратли кучга қарши кураш олиб борамиз.

Энг аввало шуни тушунишимиз керакки, шайтон чиндан ҳам мавжуд. Жамиятнинг кўпгина қатламларида ва ҳатто жамоатда ҳам шайтон шахсиятига худди жўн бир афсонанинг персонажи каби ёндашадилар. Бир пайтлар ғарб фалсафасини ўрганадиган талабаларга савол берганим ёдимда: “Сизлардан ким шайтоннинг чиндан ҳам борлигига ишонади?” Ўттизта талабадан фақат учтаси ижобий жавоб қайтаришди. Қолган йигирма еттитаси шайтонни уйдирма деб ҳисоблашди.

Шунда синфдан сўрадим: “Сизлардан ким Худога ишонади?” Мени ҳайрон қолдирганча, ўттизта талаба ҳам Худога ишонишларини тасдиқлашди. Мен кейинги саволни бердим: “Сизлардан ким Худо одамларга яхшиликни сингдирадиган Руҳий Мавжудот эканлигига ишонади?” Бу фикрни ҳаммалари маъқуллашди.

Шунда мен сўрадим: “Хўш, сиз нега одамларга яхшиликни сингдирадиган Руҳий Шахс борлигига ишонасиз-у, аммо одамларни ёмонлик қилишга ундайдиган руҳий шахс борлигини инкор этасизлар?”

Мен навбатдаги жавобни олдим: “Замонавий илм-фан ўқимишли одамларни шайтонга ишонмайдиган қилиб қўйди”. Мен бошқа саволни бердим: “Замонавий илм-фаннинг қандай кашфиёти шайтоннинг борлигини инкор қилишга йўл очиб берди? Термодинамиканинг иккинчи қонуними? Ёки ядро синтезини ёхуд ядро бўлакланишини бошқарадиган қонунларми? Хўш, улардан қайси бири?”

Саволимдан сўнг дастлаб залга қабристон сукунати чўмди. Ҳеч ким ўз фикрига мувофиқ келадиган аниқ илмий кашфиётни айта олмасди. Ниҳоят бир талаба шундай деди: “Шайтон руҳ ва шарпалар тоифасига киради. Қизил туёқли, шохли ва паншаха кўтарган бу ёвуз шаклга қандай ишониш мумкин?”

Бироқ талаба шайтоннинг Муқаддас Китобда келтирилган образи ҳақида гапирмаганди. У шайтоннинг Хэллоуин байрами персонажларидан олинган ҳажвий суратлари ҳақида гапирганди.

ШАЙТОН МАҒРУР ВА ҚУДРАТЛИ

Қизил кийимга ўраниб, қўлида паншаха кўтарган шайтоннинг образи қаёқдан пайдо бўлиб қолди? Бўртириб кўрсатилган бу шаклнинг келиб чиқишини ўрта асрлардан излаш лозим. Ўша пайтларда шайтонни бесўнақай алфозда кўрсатиб мазах қилиш урф бўлган. Моҳият ҳам ана шунда. Ўрта аср жамоати шайтоннинг борлигига ишонган. У шайтоннинг ҳаддан зиёд мағрурлигидан ўзи азият чекиб, тубанликка ботган фаришта эканлигини билган. Мағрурлик шайтоннинг асосий заифлиги эди. Бу мағрур ва тубанликка ботган мавжудотдан, яъни шайтондан сақланиш учун шиддат билан курашиш лозим эди. Бу кураш шайтоннинг энг заиф нуқтаси – унинг мағруригига қаратилганди. Масала шундай қўйилганди: ана шу заиф нуқтага зарба берсанг, у сендан қочиб кетади.

Шу боис икки туёқли, қизил кийимга ўранган сарой масхарабози каби шайтоннинг мағрурлигига ҳужум қилиш энг яхши усул ҳисобланган. Шайтоннинг бу беўхшов образи атайин кулги остига қўйилганди. Афсуски, кейинги авлодлар бу ҳажвий образга душманнинг аниқ сурати каби қарай бошладилар.

Муқаддас Китобда айтилган шайтон бу ҳажвий суратдагига ўхшамайди. Муқаддас Китоб унинг “нурли фаришта”(2 Коринфликлар 11:14) тимсолида кўриниши мумкин бўлган шахс эканлиги ҳақида гапиради. Биз бу ерда шайтоннинг sub species boni (яхшилик ниқоби остида) намоён этиш қобилиятини аниқ кўрамиз. Шайтон – анчайин зийрак мавжудот. У буюк ёлғончи. Илонга Адан боғида аниқ-равшан таъриф берилган: “...анча айёри илон эди”(Ибтидо 3:1). Шайтон асло аҳмоқ эмас. У сохтакор ёлғончи. У гапга уста. Унинг ташқи кўриниши ғаройиб. Зулмат ҳукмдори ёруғлик либосига бурканган.

Муқаддас Китобда шайтоннинг яна бир кўриниши ҳам баён этилган – бу бировни ютиб юбориш учун изғиб, ўкириб юрган шер тимсоли (1 Бутрус 5:8). Эътибор беринг-а, иблиснинг душмани бўлган Масиҳ ҳам худди шайтон каби шер деб аталган. Шайтон-шер одамларни ғажийди. Яҳудо бўғинидан бўлган Шер эса уларга покланиш ҳадя этади.

Шернинг бу иккала образи – куч-кучрат тимсоли бўлиб, шайтонда ёвузлик ва иблис қудратини акс эттиради. Унинг кучи, албатта, Масиҳнинг кучи олдида заиф, аммо барибир бизнинг кучимиздан анча устунлик қилади. У Масиҳ билан тенглаша олмайди, лекин биздан анчайин кучли.

Шайтон ёлғоннинг иккита асосий усулидан фойдаланади. Бир томондан, у бизни ўзининг кучини етарлича баҳоламасликка ундайди. Бошқа тарафлама, унга ўз кучини ортиқча баҳолашга бизни ундайдиган вазиятлар бўлиб туради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни бармоқлари орасидан айлантириб, тузоққа туширишга уринади.

Шайтон ҳақидаги жамоатчилик фикрининг кўрсаткичи бу иккала охирги позициялар ўртасида тебраниб туради. Бир томонлама, шайтоннинг умуман мавжуд эмаслигига ёки одамзот жамиятининг гуноҳидан келиб чиққан ёвузликнинг қандайдир кўринмас жамланма кучи мавжуд эканига ишонадиган одамлар бор. Бошқа томонлама, Масиҳни ўз диққат-эътиборларининг марказига айлантиришни унутиб, барча эътиборларини шайтонга қаратадиган одамлар мавжуд.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам шайтон ютиб чиқади. Агар у одамларни ўзининг йўқлигига ишонтира олса, уни пайқаб қолиб, қаршилик кўрсатишларидан хавфсирамай, ёмонлик қилавериши мумкин. Агар у одамларни ўзига ҳаддан зиёд эътибор ва куч ажратишларига муваффақ бўлса, уларни оккультизм тузоғига тушириши мумкин.

Бутрус шайтонга етарлича баҳо бермаган. Исо уни бўлғуси хиёнати ҳақида огоҳлантирганида, Бутрус эътироз билдириб айтган: “Ҳазрат! Мен Сиз билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёрман!” (Луқо 22:33). У ўзига ҳаддан ортиқ ишонган ва душманнинг кучини етарлича баҳоламаган. Исо бор-йўғи бир дақиқа олдин шайтоннинг кучи ҳақида уни огоҳлантирди, аммо Бутрус Унинг огоҳлантирувини рад этди. Исо айтди: “Шимўн, Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн талаб қилди” (Луқо 22:31).

Ва мана, Бутрус ўзига бўлган ишончига қарамай, шайтоннинг қўлида ўйинчоқ бўлди. Шайтон учун Бутрусни васвасага солиш буғдойни ғалвирдан ўтказгандек осон эди. Оддий тил билан айтганда, Исо Бутрусга шундай деган бўларди: “Бутрус, сен шайтоннинг улкан кучига қарши асло бас келолмайсан”.

Аммо буларнинг барчасига қарамай, шайтоннинг бизнинг устимиздан ҳукмронлиги чекланган. У биздан кучли бўлиши мумкин, лекин бизда уни енгиши мумкин бўлган ва аллақачон енгиб чиққан Ғолиб бор. Калом айтади: “Ахир, ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устундир” (1 Юҳанно 4:4). Ёқуб бунга қўшимча қилади: “Шундай экан, Худога бўйсунинглар! Иблисга қаршилик кўрсатинглар, шунда у сизлардан қочади” (Ёқуб 4:7). Биз Муқаддас Руҳ кучи билан ўкираётган шерга қарши чиққанимизда, у думини қисиб, биздан қочиб қолади.

Бутрус шайтоннинг экини бўлди, бироқ шайтоннинг бу ғалабаси вақтинчалик эди. Исо Ўзининг огоҳлантируви билан бирга таскин ҳам берган: “Бироқ имондан тоймасин деб, Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла” (Луқо 22:32). Исо Бутруснинг йўлдан озишини ҳам, қайта тикланишини ҳам олдиндан айтган.

Шайтонни етарлича баҳоламаслик – бу вайронкорликка олиб борадиган мағрурликдан азият чекиш демакдир. Уни ортиқча баҳолаш – унга ўзи асло муносиб бўлмаган иззат-икром кўрсатишдир.

Шайтон ҳам ижод. У ҳам якунланадиган ва чекланган мавжудот. У Худога бўйсунади. Масиҳийлик эзгулик ва ёвузлик кучларининг баробар эканлиги ҳақидаги дуализм концепциясини ҳеч қачон қабул қилмаган. Шайтон одамлардан кучлироқ, аммо Худога тенглаша олмайди. Унда Худога хос бўлган хусусият йўқ. Унинг билимлари бизникидан ортиқ бўлиши мумкин, бироқ у ҳар ерда мавжуд бўла олмайди. Унинг қудрати бизникидан кўп бўлиши мумкин, лекин у ҳар ишга қодир эмас. У кўп нарсаларга таъсир ўтказиши мумкин, аммо ҳамма нарсанинг ҳам уддасидан чиқолмайди.

Шайтон айни паллада фақат муайян биргина жойда бўлиши мумкин. У барча яхши ва ёмон фаришталар каби вақт ва макон билан чекланган. Эҳтимол, сиз бутун умрингиз мобайнида шайтоннинг ўзи билан тўғридан тўғри тўқнашмаслигингиз мумкин. Сиз унга тобе жинлар, алвастилар ёки бир гуруҳ шогирдларини учратишингиз мумкин, аммо унинг ўзи вақтини сиз ёки мендан кўра муҳимроқ нарсалар учун бағишлайди. Шайтон Исога ҳужум қилганидан сўнг ҳам, “Унинг ёнидан кетди, бироқ қайтиб келиш учун фурсат пойлаб юрди”(Луқо 4:13).

ИБЛИСГА ҲАДДАН ЗИЁД ЭЪТИБОРМИ?

Бугунги кунда шайтоннинг фаолиятига қизиқиш янада ортган. Мистикага бўлган ташналигимизни қондириш учун Голливуд “Жинларни ҳайдаш”, “Омен” ва бошқа кўплаб кинокартиналарни ишлаб чиққан. Масиҳийлик доираларида халос бўлишнинг янги хизматлари пайдо бўлди. Уларда жинлар босими ва бу босимдан халос бўлиш концепциясига нисбатан Муқаддас Китоб нуқтаи назари мутлақо бузиб талқин этилган.

Мисол учун, инсон қалбидан жинларни ҳайдаб чиқаришни муайян қарамлик билан боғлиқ кўринишлар орқали англаб олиш мумкинлиги ҳақида эшитганмиз. Одамлар таъкидлашича, муайян жинлар бирор аниқ жиноят қилишга ундашади. Улар ичишга қарамлик руҳи, чекиш руҳи, хўрлик ва тушкунлик руҳи ҳамда ҳ.к.лар борлигини гапиришади. Мен халоскорлик хизматининг анча машҳур айрим хизматчилари томонидан (уларнинг исмларини айтиб ўтирмайман) жинлар босимидан қутулиш белгиларини фарқлашни ўргатиш ҳақида ваъзлари туширилган магнитафон ёзувларини эшитганман. Мисол учун, нафас чиқариш чекиш руҳининг кетиш аломати ҳисобланади. Ушбу руҳ одамга тамаки тутуни билан кирар экан, у эшитарли нафас чиқариш билан чиқиб кетади. Шу боис қайт этиш ичкилик руҳининг чиқиб кетишидан дарак бериши мумкин. Барча гуноҳлар руҳи ҳам мавжуд. Бу иблисларни нафақат қувиб юбориш, балки уларнинг қайтишига йўл қўймаслик учун ҳам зарурий даволаниш тартибларини доимо бажариб бориш лозим.

Мен бундай таълимотга қандай муносабат билдиришни тасаввур қила олмайман. Муқаддас Каломнинг ҳеч қайси жойида иблисона ташхисларнинг бундай тури борлигига ишора ҳам йўқ. Бу таълимотларнинг барчаси бизни жодугарлик оламига олиб кириб, охир-оқибат имонлиларга жиддий шикаст етказади. Афсуски, шайтон ва жинларга ҳаддан зиёд эътибор қаратилиши бизнинг Масиҳга камроқ эътибор бераётганимизни англатади. Бу ҳолат шайтонга ялтоқланмоқ ҳисобланиб, Худога асло ёқмайди.

Каломда шайтон бизни хўрлаши, ҳужум қилиши, васвасага солиши, гуноҳга ботириши, туҳмат қилиши ва айблаши кўрсатиб ўтилган. Бироқ ўзида Муқаддас Руҳ яшаётган масиҳийни жинлар енгиб чиқиши мумкин эмас. Худонинг Руҳи бор бўлган жойда озодлик бор. Агар ўзида Муқаддас Руҳ яшаётган одамни бир вақтнинг ўзида ёвуз кучлар назорат қилаётган бўлса, бизнинг покланишимиз беҳуда бўлиб чиқади.

Шайтон ва жинларга диққат-эътиборнинг қаратилиши бизни бошқа, ўта жиддий хавфдан – ўз гуноҳларимиздан атайин нарига олиб кетади ва чалғитади. Ҳа, шайтон мавжуд. Ҳа, муайян жинлар ва иблислар бор. Аммо аниқ гуноҳлар ҳам мавжуд. Шайтон гуноҳларимизда шеригимиз бўлиши мумкин, лекин биз барча айбларимиз ва мажбуриятларимизни жинларга ағдара олмаймиз. Бўкиб ичиш учун иблисга таслим бўлишнинг асло ҳожати йўқ. Биз ёмонлик қилишимиз учун ўзимизда туғма ёвузликлар етарли. Биз айтишимиз мумкин: “Мени шайтон бунга мажбурлади”. Биз гуноҳга ёки васвасага берилганимизни, шайтон бизни шундай қилишга мажбурлаганини айтишимиз мумкин, аммо унинг назоратида остида бўлишимиз мумкин эмас ва у бизни мажбурлай олмайди.

Биз ўзимизни назорат қиладиган руҳларнинг таъсири остида гуноҳ қилишимиз ҳақидаги назарияни қабул қилганимиз заҳоти, дарҳол иккита жиддий муаммо пайдо бўлади. Биринчидан, биз ўз гуноҳларимиз туфайли ҳеч қандай шахсий мажбурият олмаслигимиз ҳақидаги васвасага бериламиз. Ахир қаршилик кўрсатишга ожиз бўлсак, ўз гуноҳларимиз учун қандай жавоб беришимиз мумкин? Иккинчидан, биз халоскорлик хизматисиз кўмаксиз эканлигимиз ҳақида ўйлай бошлаймиз. Бизнинг онгимизга заифлигимиз учун айбдор эмаслигимиз ва халоскорликнинг алоҳида инъоми кўрсатиладиган хизматга муҳтож эканлигимиз ҳақидаги фикрлар сингдирилади. Бунда покланишнинг Муқаддас Китобга хос концепцияси рад этилишини кўрамиз. Бу нопок кучлардан халос қиладиган мутахассис майдонга чиқмагунича, Худога манзур бўладиган ҳаёт кечиришга ожиз эканлигимиз ҳақида имонлиларни ўргатадиган Муқаддас Китоб позицияси эмас. Шу боис мен имонлиларни бундай нарсаларга ўргатадиган одамлардан юз ўгиришларини қатъий сўраб қоламан. Ўз руҳингиз нажоти учун улардан нари қочинг.

ВАСВАСАГА СОЛУВЧИ ВА ОДАМ АТО

Хўш, бу ҳолда шайтон бизлар билан нима қилади? Шайтон бизга қарши фойдаланадиган иккита фаолият тури бор. Бу васваса ва айблов. Айбловни биз кейинги бобда батафсилроқ кўриб чиқамиз, бу ерда эса унинг васвасага солувчи сифатидаги фаолиятини кўриб чиқамиз.

Шайтоннинг васвасага солувчи сифатидаги иши Одам Ато ва Момо Ҳавонинг гуноҳга ботиши ҳамда Исонинг саҳрода васавасага солиниши ҳақидаги ҳикояда кўпроқ намоён бўлади. Бу иккала ҳолатда ҳам анча умумийлик бор, бироқ ҳайратомуз тарздаги қарама-қаршиликлар ҳам мавжуд.

Адан боғида илон момо Ҳавога мутлақо беозор савол билан яқинлашди: “Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими?” (Ибтидо 3:1).

Бу савол биринчи қарашда аҳмоқона бўлиб туюлади. Шайтон гўёки қаттиққўл қоидалар ва Худонинг таъқиқларидан ҳайрон бўлгандек қилиб кўрсатди ўзини. “Наҳотки Худо сизларга боғдаги бирорта дарахтнинг мевасини емаслигингизни чиндан ҳам айтган бўлса?” Бироқ бу саволда далилларнинг мутлақо очиқ-ойдин бузилиши яширилганди. Момо Ҳаво шу заҳотиёқ илоннинг гапига тузатиш киритди: “...Йўғ-э, биз боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, - деб жавоб берди. – Лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар ҳам, акс ҳолда, ўласизлар, деб айтган” (Ибтидо 3:2-3).

Худо Одам Ато ва Момо Ҳавога боғдаги ҳамма нарсалардан фойдаланишга рухсат берган – битта истиснодан ташқари. Битта дарахт таъқиқ остида эди. Бошқаларидан эса фойдаланиш мумкин бўлган. Аммо барибир шайтон сўради: “Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими?” Мана, шайтоннинг нозик ҳийласи қанақа. У Худо одамни нимададир чеклаган экан, демак, уни озодликдан бутунлай маҳрум қилгани ҳақидаги ўз фикрини усталик билан ниқоблади. Илоннинг саволи шунчаки савол эмасди. Бу савол Худонинг адолати ва меҳрибонлигига қарши айблов каби янгради.

Биз бу ерда болаларимизнинг таъқиқларга бўлган реакциясига яққол ўхшашликни кўрамиз. Агар биз уларга ўнта ишдан тўққизтасини қилишларига рухсат бериб, биттасини таъқиқласак ҳам, шу заҳотиёқ одатий арз-шикоятларни эшитамиз: “Сиз ҳеч қачон бизга ҳеч нимага рухсат бермайсиз!” Катта ёшлилар бу борада болалардан озгига фарқ қилишади, холос.

Шайтоннинг саволи Худони ноҳалолликда айблаш, Уни билвосита ҳақорат қилиш бўлганди. Шайтон сўнгра билвосита айбловлардан тўғридан тўғри ҳужумга ўтади. Момо Ҳаво вазиятни ойдинлаштириб, Худо ўлим жазоси билан огоҳлантириб, фақат биттагина дарахтни таъқиқ остига олганини айтганида, шайтон журъат қилиб дейди: “Йўқ, ўлмайсизлар. Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есангиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар” (Ибтидо 3:4-5).

Бу ўринда васвасанинг моҳияти – очиқ ва сурбетларча ёлғон келтирилган: “Йўқ, ўлмайсизлар”. Шайтон Худо айтганларининг мутлақо тескарисини айтади. Шайтон Худони ёлғончиликда айблайди: “Йўқ, ўлмайсизлар. Худо сизларнинг ўлишингизни айтган, мен эса ўлмаслигингизни айтяпман”.

Хўш, аслида ҳақиқатни ким айтди? Исо шайтонга таъриф бериб, “чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир” (Юҳанно 8:44) деган. Шайтоннинг васвасага солишдаги энг асосий ёвуз фикри – Худо ҳақиқатини ҳужумларга йўлиқтириш. Шайтон Худони ёлғончиликда айблаш билан чекланиб қолмади, балки Худо қандай мақсадда алдаганини Момо Ҳавога тушунтирди: буни қайсидир тарзда илоҳий ҳасад деб айтиш мумкин. Худо гўёки Одам Ато ва Момо Ҳавонинг кўзлари очилишини истамаган. У англаб етишнинг бу олий даражасини фақат Ўзи учун сақлаб қолмоқчи бўлган. У Ўзининг Илоҳийлигини баҳам кўришни истамаган. У дарахтнинг меваси Одам Ато ва Момо Ҳавони илоҳий қилиб қўйишидан чўчиган. Демак, Худонинг таъқиқлаши адолатсиз ва худбинликдир.

Шайтон бутун кучининг зарбасини ҳалоллик ва адолатга йўналтиради. У Одам Ато ва Момо Ҳаво бу дарахтдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканликлари ҳақидаги фаразни билдиради, чунки Худонинг қоидалари адолатсиз. Одамда, ҳаттоки бу Худога ёқмаса ҳам, ўзи истаган ҳамма нарсани қилиш учун дахлсиз ҳуқуқи бор.

Бу ҳолат инсоният тарихидаги энг сўнггиси эмасди. Одам кейинчалик ҳам катта миқдордаги васвасалар ва ҳаваслар билан тўқнашди. Ўша иблисона фикр-хаёллар одам онгида ҳар куни айланаверади. Мен ҳар сафар гуноҳ қилганимда Худо мендан истаган ишни эмас, балки ўзим хоҳлаган ниманидир қилганим боис гуноҳга қўл ураман. Худонинг қонунлари адолатсиз эканлиги ҳақидаги хиёнаткор фикрлар қалбимизда чуқур илдиз отган.

ВАСАВАСАГА СОЛУВЧИ ВА МАСИҲ

Ана энди Масиҳнинг васавасага солинишини кўриб чиқайлик. Биринчидан, Одам Ато ва Момо Ҳавонинг синовдан ўтказилиши ҳамда Исонинг васавасага солиниши ўртасидаги ҳолатлар фарқини қайд этиб ўтайлик. Одам Атонинг васавасага солиниши жаннат ичида рўй берган. Унда инсон билан ўзаро мулоқот қилиш ҳашамати бўлган. Унинг қорни тўқ эди. Унинг учун энг нозик мазахўрак таъбига мўлжалланган дастурхон ҳамиша тайёр бўлган. Одам Атода кўнгли тусаган ҳамма нарса муҳайё эди.

Исо эса, аксинча, ёлғиз бўлган. У мутлоқ ёлғизликда туриб, энг оғир табиий шароитлар билан тўқнашди. Заиф ўсимликлар, камчил жонли табиат ва чаёнлар макони – яҳудийлар саҳроси ана шундай кўринишда бўлган. Одамлар билан мулоқотдан маҳрум Исо қирқ кунлик рўза мобайнида барча бу синовларни бошидан ўтказди. Унда мевасини узиб олиши мумкин бўлган дарахтлар ҳам, мева-чевалар ҳам йўқ эди.

Ўртадаги катта тафовутга қарамай, Унинг синовдан ўтиши ва жаннатдаги васваса орасида ғаройиб ўхшашлик бор. Васвасанинг моҳияти ўша-ўша – Худонинг Каломи ҳақиқатига бўлган ишончга дарз етказиш. Шайтон Исога яқинлашиб айтди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, тошга буюр, нонга айлансин” (Луқо 4:3). Эътибор беринг-а, шайтон айтмади: “Модомики Сен Худонинг Ўғли бўлсанг...” Урғу биринчи сўзга берилганди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг...”.

Бироқ нима учун агар? Муқаддас Руҳ Уни саҳрога синов учун олиб кетишидан аввал, Исо қандай сўзларни эшитганди? Исо чўмдирилганидан сўнг самодан Худонинг овози эшитилди: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан. Сендан ниҳоятда мамнунман” (Луқо 3:22).

Шайтоннинг агар сўзи остида яширинган нозик ишораси қуйидагича эди: “Худонинг Ўғли эканингга ишончинг комилми? Агар Худо Сени шунчалик севса, бу ерда нима қилиб юрибсан? А-ҳа, Худо Ўзи марҳаматлаган Ўғли билан шундай муносабатда бўлар экан-да? Ҳарқалай, Сен Худонинг Ўғли эканлигингга биз ишонишимиз керак. Сен ахир очсан, шундай эмасми? Худонинг Ўғли учун тошни нонга айлантиришнинг ҳеч қийини йўқ. Бундан ҳеч кимга зарар етмайди”.

Исо дарҳол жавоб қайтарган. Албатта, У оч эди, бироқ Унинг ҳалолликка бўлган интилиши очлик ҳиссидан кўра анча кучлироқ бўлган. Унинг егулик-ичкулиги Отасининг хоҳишини бажаришдан иборат эди. У айтди: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг ҳар бир сўзи билан яшайди” (Луқо 4:4).

Исо шайтоннинг барча ҳийла-найрангларини билиб турарди. Масиҳнинг онгида ҳеч қандай “агар” учун жой йўқ эди. Худо Исони Ўз Ўғли деб айтганди ва Исо Худонинг Каломи билан яшарди. Одам Атони Худо айтган ҳақиқатни рад этиши учун васвасага солишганди, Исо эса васвасага таслим бўлмади.

Ана шунда шайтон ўз тактикасини ўзгартирди. У Исога бутун олам шоҳлигини кўрсатиб айтди: “Сени ана шу шоҳликлар устидан ҳукмрон қиламан, уларнинг шон-шуҳратини Сенга бераман. Буларнинг ҳаммаси менга берилган, мен эса истаганимга бераман. Менга сажда қил, шунда ҳаммаси Сеники бўлади” (Луқо 4:6-7).

Ҳукмронлик ва шон-шуҳрат. Васваса ана шундан иборат. Шайтон шундай бир қоидани қурол қилиб олганди: “Ҳар бир одамнинг ўз баҳоси бор”. Бироқ у Исонинг ҳақиқий баҳосини аниқлай олмади. У бебаҳо Инсон эди. У бир қанча вақтдан сўнг шундай деб сўраган Инсон эди: “Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?” (Марк 8:36).

Исо шайтога жавоб қайтарди: “Йўқол кўзимдан, шайтон! Ёзилганки: Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил” (Луқо 4:8). Бу ўринда Исонинг сўзларидаги маъно – Худонинг Каломига итоат қилиш. Шайтоннинг Исога таклиф этганларини фақат Худонинг Каломини бузиш орқали қабул қилиш мумкин эди. Исо шайтоннинг ҳужумларини Муқаддас Калом билан даф этди. “Ёзилганки ...”, - деди Исо. У Қонунлардан иқтибос келтирди. Мутлақо аёнки, Исо Қадимги Аҳдга нисбатан кўплаб ўз замондошларидан ҳам ортиқ даражада эҳтиромни ҳис этган. У сал аввалроқ одамлар Худонинг ҳар бир сўзидан озиқланишлари кераклигини айтганди. У бузиш асло мумкин бўлмаган аниқ сўзлардан иқтибос келтирган.

Бироқ энди шайтон ҳам Муқаддас Каломдан иқтибос келтира бошлади. Аммо бу ўринда агар қўшимчасидан фойдаланди. “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла. Ахир, ёзилган-ку: “Худо Сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар Сени қўриқлайди. Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея, Фаришталар қўлларида Сени кўтариб боради” (Луқо 4:9-11).

Шайтон авваллари Каломдан иқтибос келтирмасди, энди эса уни бузиб талқин этяпти. У Каломга қарши Каломдан фойдаланади. У гуноҳни оқлаш учун Муқаддас Китобга манба сифатида мурожаат қилиб, бу билан Муқаддас Руҳга қарши жиноят қилади.

Шайтон гўёки шундай дейди: “Яхши, Исо, Сен Каломга ишонар экансан, буни исботлаб бер! Худони синаб кўр. Ўзингни пастга ташла, кўрайлик-чи, Сени Фаришталар кўтариб олишармикан”.

Исо жавоб берди: “Эганг Худони синама” (Луқо 4:12).

Исонинг сўзлари мутлақо аниқ: “Мен Худонинг ваъдасини биламан. Аммо Мени чеклов, таъқиқлар бўлган ваъда билан васвасага солишга уринмагин. Муқаддас Калом айтадики, биз Худони синамаслигимиз керак (Қонунлар 6:16). Фаришталар Мени асрашига ишонч ҳосил қилишим учун маъбад томидан пастга сакрамайман. Худо шу ҳақда айтган, шу боис Унинг ваъдаси ҳақиқий эканига ишонаман”.

Ана шундан сўнг нималар бўлгани қизиқ. Матто Хушхабарида ушбуни ўқиймиз: “Шундан кейин иблис Исони тарк этди. Фаришталар келиб, Исога хизмат қилдилар” (Матто 4:11).

ИШОНЧСИЗЛИК ВАСВАСАСИ

Одам Ато ва Момо ҳаво билан, шунингдек, Исо билан кечган бу иккала васавасаларда ҳам моҳият Худонинг Каломига бўлган ишончга ишончга асосланган. Агар шайтон Худонинг Каломига нисбатан бизда шубҳа уйғота олса, биз йўлдан озишга тайёр бўлиб қоламиз. Худо айтган барча-барчасига ишонишга лаёқатсизлик ҳар қандай гуноҳнинг асосидир. Худо Каломининг ҳақиқати шубҳа остига тушган заҳотиёқ, назаримизда адолатли бўлиб туюлган ишда ўзбошимчалик қилишдан бизни ҳеч нима тўхтатиб қололмайди. Биз “ўз билганимизча” иш тутиб, моҳиятан итоатсизлик бўлган нимадир қилиб қўямиз. Биз ўз назаримизда тўғри бўлган нимагадир эътиборимизни қаратганимизда, Худога тўлиқ садоқатли бўла олмаймиз ва Унга манзур бўлишга интилмаймиз.

Бироқ нима учун ишончсизлик гуноҳ ҳисобланади? Худога бўйсунишдан воз кечиш Унинг ҳаққонийлигига туҳмат ҳисобланади. Бундай рад этиш Худонинг Ўзи биздан нима талаб қилаётганини билмасликда айблашни ёки Уни талаблари бутунлай ёмонлик эканини англатади. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам Унинг илоҳий адолатини, Унинг ҳамма нарсадан хабардорлигини ва Унинг ҳаққониятини шубҳа остига қўямиз.

Аммо кўр-кўрона ишонч ожизликнинг намоён бўлиши эмасми? Ҳа, шундай. Имон ва енгилтак ишонч ўртасида катта фарқ мавжуд. Енгилтак ишонч – бу имон билан асло алоқаси бўлмаган анойилик. У бидъат ва бемаъни хурофот асосида қурилади. Имон учун ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ҳолда нимагадир ишониш яхши эмас. Аммо Худо биздан буни талаб этмайди. У биздан мутлақо аён бўлган ҳақиқатга ишонишимизни сўрайди. У Исони қабрдан чиқариб олмай туриб, биздан Исонинг тирилишига ишонишимизни сўрамайди.

У чиндан ҳам келажагимиз учун Унга ишонишимизни сўрайди, бироқ бундай ишонч кўр-кўрона эмас. У Каломнинг мукаммаллигига асосланган. У такрор ва такрор Унинг ваъдаси тўғри эканлигини бизга кўрсатган. Агар биздан фирибгарликда кўп бора фош этилган ва ваъдаларини доимо бузадиган таниқли ёлғончи ва муғомбирга ишонишимизни сўрашадиган бўлса, бизнинг унга бўлган ишончимиз енгилтак бир туйғу бўлади, холос.

Бироқ Худо одам эмас. У бунга ўхшаш бирорта ҳам гуноҳда айбдор бўлиши мумкин эмас. Биз ўз табиатимизга хос бўлган камчилик ва заифликларимизни Худога ағдаришга журъат қила олмаймиз.

Рим католик жамоати эътибор қаратишга арзийдиган концепцияга эга. Бу ғоя fides implicitum ҳақида. У имонли одамнинг жамоатга мутлоқ ишониши керак эканлигидан иборат, негаки жамоат одамларга масиҳийлик ҳақиқатини етказувчи институт сифатида гуноҳдан холидир.

Ҳа, шундай, агар жамоат гуноҳдан холи бўлганида, унга мутлоқ ишониш асосли ва тўғри бўларди. Бегуноҳ бўлган барча ва ҳар ким бундай ишончга муносиб. Бироқ мен Рим католик жамоати ёки бошқа бирор жамоат бегуноҳ эканлигига ишонмайман. Фақат Худогина чиндан ҳам беайб. Биз Унга чиндан ҳам fides implicitum тарзида бурчлимиз.

Агар шайтон Худога бўлган мутлоқ ишончимизни буза олса, унинг бизни йўлдан оздириш мақсадини амалга ошган дея ҳисоблаш мумкин, биз ишончсизлик васвасаси қурбонига айланамиз. Одам Ато шу тариқа йўлдан озган. У Худога ишонмаган. Иккинчи Одам Ато, Исо эса Худонинг Каломи билан яшаган. У васвасага солувчига эргашмаган.

Исо васвасага солиниш олдидан Ўз Ўғлини руҳлантирган Ота овозини эшитган: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан”. Худо Ўз Ўғлининг васваса устидан ғалабасидан мамнун бўлганига тўлиқ ишонишимиз мумкин. Исо шайтон-ёлғончининг сўзлари ва Худо Каломининг ҳақиқати ўртасида танлов қилди, У гумон ва шубҳа (скептицизм) билан эмас, балки имон-ишонч билан Ўз тақдирини боғлади. Худонинг фарзандлари тўлиқ Унга ишонганларида, аввал бўлганидек ва ҳозир ҳам, Худо улардан мамнун ва рози бўлади.


Книга на Узбекском языке: - Как угодить Богу (Ричард  Чарльз Спраул)

Книга доктора Спраула вводит нас в круг размышлений о том, что такое жизнь, угодная Богу. Содержанием такой жизни является полное и совершенное покаяние, верность Богу и Его заповедям в большом и малом, абсолютное послушание, требующее посвящения Ему всего себя, беспощадная борьба с ветхим человеком в себе, стремление к освящению и исполненности Духом Святым.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак