Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (2-боб) Ўзбек тилида
Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
1-боб. Ҳокимиятнинг асоси
2-боб. Ҳаракат кучи
3-боб. Ютуқлар
4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш
5-боб. Оддий муваффақият
6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши
7-боб. Мақсадингизни аниқлаш
8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик
9-боб. «Титаник» синдроми
10-боб. Келажакни ўрганиш
11-боб. Келажакни яратинг
12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг
13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик
14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат
15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил
16-боб. Маҳсулот
17-боб. Маъмурият
18-боб. Маркетинг
19-боб. Захиралар
20-боб. Вақтни танлаш
2-БОБ
ҲАРАКАТ КУЧИ
Муқаддас Китобда Муқаддас Руҳ ҳар доим ҳаракатда эканлиги ёзилган. Ижодий салоҳиятни қўллаш ва мақсадга етиш учун ҳаракат талаб қилинади. Тарихни ўзгартирган интилишлар нима учун “ҳаракатлар” деб номлангани энди тушунарли бўлиши керак. Фақат ўтириб, орзу қиладиганларда ҳеч нарса рўй бермайди. Агар биз мақсадларимизни амалга оширишни истасак, қайси йўналишда ҳаракат қилишимиз кераклигини режалаштириб олишимиз, кейин эса ўрнимиздан туриб, юришимиз керак.
Ҳаракатланмайдиган сув жуда тез орада ботқоққа айланади. Одамнинг ҳаётида ҳам худди шундай. Ҳаракат қилиш учун қулайлик ва хавфсизликни ортда қолдиришга тайёр туриш керак. Биз қулайликларга ўралашиб қолмаслигимиз – жасур бўлишни ўрганишимиз зарур. Хавфли истак ҳеч қачон катта нарсаларга эриша олмайди. 80-йилларнинг буюк хушхабарчиси Жон Вимбернинг: “Эътиқод бу – таваккалдир”, деб гапирадиган одати бор эди. Жон эътиқод билан яшади ва бутун дунё бўйлаб юзлаб жамоатлар кўтарди. У бутун ер шарини қамраб олган ҳаракатни бошлади. У бу ишни мана шундай хизмат қилишлар ҳеч ким томонидан қўллаб-қувватланмаган ва унчалик ҳам ҳурмат қилинмаган бир даврда қилди.
Агар сиз мағлубиятни бошдан ўтказган ва энди яна қайтадан бошлашга қўрқаётган бўлсангиз, бу китоб яна ҳаракат қилишни бошлашингизда сизга ёрдам беради. Фақат ҳеч нарса қилмайдиган одамгина мағлубиятга учрамайди. Токи олдинга ҳаракат қилмас экансиз – сиз яшамаяпсиз, балки шунчаки мавжудсиз.
Агар сиз олға боришга уриниб кўрсангиз, яна мағлубиятга учрашингиз ҳам мумкин, бироқ бу сиз билан содир бўладиган энг ёмон нарса эмас. Энг ёмони шуки умрингизнинг охирида қўлга киритишингиз мумкин бўлган муваффақиятни бажармаганингизни ва унга эга бўлмаганингизни тушуниб қолишингиздир. Шундай мақол бор: «Қўрқоқ минг марта, ботир эса бир марта ўлади». Ботир бўлинг. Айни пайтда қандай вазиятда эканлигингизнинг аҳамияти йўқ, сизда чиқиш йўли бор. Лекин чиқиш йўлини фақат имон билан яшаётганлар топа билади.
Қўрқув – бизнинг энг ҳалокатли душманимиз. У бутун йўл бўйи биз билан олишади. Жасорат – қўрқувнинг йўқлиги эмас, балки у бизга нима қилишни буюришига йўл қўймасликдир. Агар биз қўрқувга у бизга қандай ҳаракат қилишни буюришига имкон бериб қўйсак, мақсадимизга эриша олмаймиз. Муваффақият йўли жасорат кўзи билан қарайдиганлар учун очиқдир. Муваффақият қўрқоқларни шерик қилиб олмайди ва бу китоб журъатсиз одамлар учун ёзилмаган. Мен сиз шунчаки ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун эмас, мақсадга эришишингизга ёрдам берадиган ҳақиқатни ёзаяпман.
Мен ҳаётнинг турли соҳаларида энг яхши муваффақиятга эришган одамлардан баъзиларини учратиш имтиёзига эга бўлганман. Мен муваффақиятни кўп томонлардан туриб кузатганман. Охир-оқибатда мен муваффақият учун сабаблар бир хиллиги ва улар жуда оддийлигини тушундим.
Қачонлардир Ер юзида яшаган энг буюк ёзувчилардан бири Лев Толстой, ўзининг мумтоз романларидан бири «Анна Каренина»ни қуйидаги сўзлар билан бошлаганди: «Барча бахтли оилалар бир-бирига ўхшайди, ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиздир». Муваффақиятнинг ечими ҳар доим битта дейиш мумкин, лекин омадсизлик анча мураккаброқ. Муваффақиятнинг асосий қоидалари анча оддий. Агар сиз уларни аслида қандай бўлса шундайлигидан кўра мураккаброқ қиламан десангиз, кўпинча муносиб номи “чигаллашув” бўлган қопқонга тушиб қоласиз.
Асл олижаноблилик
Мен учратган энг муваффақиятли одамлар орасида Европанинг аслзода оилаларидан чиққан одамлар кўп эди. Улардан баъзилари коммунизм томонидан унвонларидан, мулкидан ва ҳатто ўз тарихидан жудо қилинган эди. Бироқ бу барча жудоликларга қарамай, уларни олижаноб тийнатидан маҳрум қила олишмади. Коммунизм қулади, олижаноблик эса қолди. Таниқли телевизион достон каби, одамлар уларнинг мақсадларини, тарихини сақлаб қолди ва энди бунинг ҳаммасининг келажаги бор.
Лекин биз тарихда кўплар аслзода келиб чиқишини суиистеъмол қилганлигини ҳам кўрамиз. Асл олижаноблик фақат ҳуқуқ, мулк ва таъсирга эга бўлишгина эмас. Олижаноблик шунчаки авлодан авлодга ўтадиган мерос эмас. Алекс Халейнинг оиласи асл олижаноблик эзгу мақсади бўлган қуллар оиласидан ҳам топилиши мумкинлигини кўрсатди. Унинг оиласи учун бу озодлик эди ва шу мақсад токи унга эришилмагунича авлоддан авлодга ўтиб келди. Олижаноблик мақсади бизда мавжуд бўлиши ва болаларимизга ўтиши мумкинлиги нур устига аъло нур бўларди.
Озодлик бор ва у ҳар бир олижаноб мақсад билан чатишиб кетади. Буюк ҳаворийлардан бири ёзган эди: «Раббийнинг Руҳи қаерда бўлса, ўша ерда эркинлик бор». Азалдан Худо шу қоидани ўрнатган эди. У буни ҳали Эрам боғида яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтини эккан пайтидаёқ ўрнатганди. Худо одамга шу дарахтнинг мевасидан емасликни амр қилди, лекин унга танлов эркинлигини ҳам берди. У одам гуноҳ қилиши учун эркинликни бермади, чунки агар танлов эркинлиги бўлмаса, ҳақиқий итоаткорлик ҳам бўлмайди. Шу тариқа, агар танлов эркинлиги бўлмаса, ҳеч қандай ҳақиқий итоат бўлиши мумкин эмас. Агар озод бўлмасак, ким бўлиб яралган бўлсак ўша бўла олмаймиз.
Биз тўғри ҳаракат қилиш ёки нотўғри ҳаракат қилишни эркин танлаб олишимиз мумкин, лекин танловимиз оқибатларга эга эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Азалдан Худо Ер юзини бошқариши учун инсонга ҳокимият берди. Ва ҳалигача У бу ҳокимиятни олиб қўйгани йўқ. Лекин одамлар жавобгарликни зиммасига олиши керак, жавобгарликсиз ҳақиқий ҳокимият бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун жавобгарлик ҳам етакчиликнинг асосий тавсифларидан биридир. Агар бизнинг мақсадимиз ҳақиқатан ҳам олижаноб бўлса, у ҳолда аслзодаларча хулқ-атворда бўлишимиз керак. Агар бажариш жараёнида тийнатимиздаги олижанобликни йўқотсак, ўз мақсадларимизни қанчалик амалга ошира оламиз?
Эркинлик – инсон қалбини чиндан ривожлантириш учун талаб қилинадиган асосий тавсифдир. Яратилган онимиздан бошлаб эга бўлганимиз эркинликни ҳеч бир ҳукумат олиб қўя олмайди ёки бера олмайди. Ўз мақсадларини амалга ошириш учун ҳукумат ҳаётимизни енгилроқ ёки оғирроқ қилиши мумкин, аммо у қалбларимиз қандай бўлиши зарурлигини бизга буюра олмайди. Биз қуллар бўлишимиз, лекин айни пайтда йўлбошчиликка эга бўлсак, эркин бўлишимиз мумкин. Биз озод, бой, кучли бўлишимиз ва агар қўрқувимиз йўлбошчилигимиздан каттароқ бўлса, ҳали ҳам қуллигимизча қолаверамиз. Тийнатнинг асл олижаноблиги атрофимизни нималар ўраб турганига боғлиқ эмас, у бизнинг қалбларимиз қандайлигига боғлиқ.
Қачонлардир Чарльз Диккенс ёзган эди: «Бу – даврлардан энг яхшиси ва даврлардан энг ёмони». Ҳозирги даврда тийнатнинг ҳар бир ахлоқий қоидасига ва олижанобликка мислсиз ҳужум бўладигандек тасаввур уйғонади. Қадриятларга бу мислсиз ҳужум даври ҳақиқий олижаноблик учун энг яхши вақт бўлиши мумкин. Ўз қисмати ва мақсадига эга бўлганлар аввалгидан кўра юқорироқ кўтарилишлари мумкин, чунки улар зулматда ёрқин шуъла таратиб турадилар.
Ёруғлик кучга эга
Ёруғликка эга одамлар белгиланган йўлни билишади, ҳар қандай қоронғуликдан ўтишади ва ёрқин кунга олиб борадиган йўлни билишади. Ёруғлик қоронғуликка қараганда қудратлироқ ва охир-оқибатда ғалаба қилади. Ҳозир мақсадларингизни ёритадиган ёруғликни излаш вақтидир.
Агар сиз қўлингиздагига ўхшаш китобни ўрганаётган бўлсангиз бу — қисматингизда оддий “ишчи асалари” бўлиш йўқ деганидир, умрини бош вазифасиз, имиллаган ва зерикарли ўтказаётган кўп одамлар эса ана шундайдирлар. Ҳозир ёшингиз нечада эканлиги ёки ҳаётингиз қанчалик қийин эканлигининг аҳамият йўқ. Энди сизнинг ҳаётингиз муваффақият тарихи бўлиши мумкин. Сиз ютуқларингиз меросини келажак авлодлар учун қолдиришингиз ҳам мумкин. Сиз бошқа тарихий шахсларга қараганда кўпроқ ишлар қилишингиз, бутун умрингиз эса муваффақият бўлиши мумкин.
Агар сиз олижаноб одамлардан бири бўлсангиз йўлбошчилигингиз ва тийнатингизни болаларингизга беришингиз, улар эса ўз фарзандларига бериши мумкин. Сиз ўзингизни биладиган ва атрофингизда бўлганларга мақсад олижаноблигини юқтиришингиз мумкин. Асл олижаноблик юқумли бўлиб, у ўзи билан мулоқотга киришадиганларга тарқалади. Биз ахлоқ ва бутунлик парчаланаётган, ҳатто асл олижаноб мақсадлар бузиб кўрсатилаётган даврда яшаяпмиз.
Сиз Худонинг қиёфасига монанд яратилгансиз. Бирор нарса яратиш учун Худо Руҳи қандай ҳаракат қилган бўлса, биз ҳам ижодий салоҳият кучи ҳаётимиз орқали эркин бўлиши учун ҳаракат қилишимиз керак. Ижодий салоҳият – ҳақиқий етакчиликнинг асосий тавсифидир. Ҳеч қаёққа юрмаётган эканмиз, демак биз етакчилар эмасмиз. Биз ҳаракатланишда давом этишимиз шарт.
Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни (Рик Жойнер)
Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и творческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без творческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидерство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно оставаться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком управления.
Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвободить силу творческого лидерства так, чтобы можно было поддерживать его на протяжении длительного времени через эффективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одного, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управление - три характеристики, которые формируют именно такую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть побеждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощной и эффективной силой, которая является почти непобедимой.
Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.
Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жизни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших высот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет помочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы крылья; но человеку действительно даны крылья, только они находятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и подниматься выше обыденного.