Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) 14 bob

Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (14-боб) Ўзбек тилида

Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida AudiokitobHayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Муқаддима

1-боб. Ҳокимиятнинг асоси

2-боб. Ҳаракат кучи

3-боб. Ютуқлар

4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш

5-боб. Оддий муваффақият

6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши

7-боб. Мақсадингизни аниқлаш

8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик

9-боб. «Титаник» синдроми

10-боб. Келажакни ўрганиш

11-боб. Келажакни яратинг                                                 

12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг

13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик

14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат

15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил

16-боб. Маҳсулот

17-боб. Маъмурият     

18-боб. Маркетинг

19-боб. Захиралар

20-боб. Вақтни танлаш 


14-БОБ

ТАРИХ ОҚИМИНИ ЎЗГАРТИРГАН ЖАСОРАТ

Бу ўрта асрлардаги Авлиё Яҳё госпитальер рицарлари ҳақидаги қисқа, лекин руҳлантирувчи тарихдир. У етакчиликнинг юқори аҳлоқий тамойиллари билан яшаётганлар бажариши мумкин бўлган ишларнинг баъзи тарихий мисолларини ўз ичига олади. Бу кам сонли рицарлар қудратли ва куч жиҳатидан анча ортиқ бўлган (баъзи тарихчиларнинг ҳисобига кўра, кучлар нисбати юзга бир бўлган) ислом дунёсига қарши турди. Лекин кучлар нисбатидаги тафовутга қарамай, рицарлар ғалаба қозонишди. Уларнинг тарихини етакчиликнинг қачонлардир дунё билган илҳом берувчи мисоли сифатида сўзлаб бериш мумкин.

Насроний Европа кўпайиб бораётган бўлиниш ва ички низолардан жабр кўраётганда, ислом Усмонийлар империяси бутун мусулмон оламини бирлаштирди. Фаластиндан салибчилар қувиб чиқарилгач, ислом ўз диққатини Европани босиб олишга жамлади. Европада давом этаётган низолар туфайли насронийлар Шарқдан келаётган қўшинларга қарши тура оладиган насронийлар армиясини тўплай олмади. Турклар Европага худди очиқ хазинадек қарарди.

1309 йилда Авлиё Яҳё орденининг қолган рицарлари Родос оролини эгаллашди. Бу орол Усмонийлар империясининг нақ юрагига яқин жойда жойлашганди, аммо рицарлар буни устунлик сифатида кўрдилар. Улар тезлик билан истеҳкомлар қура бошлашди, юз йиллар давомида дунёдаги энг яхши денгизчилар деб тан олинган родослик денгизчилар эса ўз кўникмаларини рицарларга ўргатишди. Рицарлар кемалар қуриб, мусулмонларнинг кемаларига босқин уюштира бошлади. Шу туфайли тез орада Усмоний денгизчилар улардан нафратлана бошлашди. Шунга қарамай, рицарлар мусулмонлар томон босқинларнинг сонини ошириб бораверди. Орден ўзларининг денгиз босқинларида шунчалик муваффақиятли бўлиб кетдики, турклар ва мусулмонлар катта денгиз салтанати бўлиш фикридан қайтишди. Орден Ғарбий Европа устидан ғалаба қилишини истаган ислом қўшинларининг ўзаро алоқаси учун жиддий таҳдидга айланди. Улар нимадир қилиш кераклигини тушунишарди. Меҳмет Усмонийлар империясининг султони бўлди, у тез орада тарихдаги энг машҳур етакчилардан бирига айланди. Меҳмет маълумотли одам эди. У бир неча тилда сўзлашар, адабиёт ва фан соҳасида кенг билимли эди. У ўз халқининг маданий ва ҳарбий билимини юқори даражага кўтарди, бу эса ўз навбатида Европа мамлакатларидаги одамларнинг билим даражасидан ошишга олиб келди. Бу вақтга келиб, рицарлар Меҳметга тобора кўпроқ ташвиш туғдираётгани боис, у қўшин юбориб, бу тўсиқни йўқотишга қарор қилди.

Ҳатто Европа монархлари рицарлар туркларни чалғитаётганидан кўнгиллари тўқ бўлса ҳам, уларга муносабати нафратомуз эди. Рицарлар ҳақида улар “ўтмишнинг қадим парчалари” деб гапиришарди. Орден рицарлари улардан озиқ-овқат ва қурол ҳамда мусулмон армиясининг бостириб киришига қарши туриш учун қўшимча куч сўрашганида, бутун Европа уларга ёрдам беришдан бош тортди. Монархлар рицарларга ҳалокатга маҳкум одамлар сифатида қарарди ва шу боис, рицарларга берилган ҳар қандай ёрдам навбатдаги харажат бўлади, деб ўйлашарди. Лекин шунга қарамай, рицарлар хоч душманларига бир акр ер бериб қўйгандан кўра ўлимни қабул қилишга қасам ичиб, чекинмасликка қарор қилишди.

Биринчи Родос жанги

Ислом жиҳод диний таълимотига – муқаддас урушга, Аллоҳ учун бутун дунёни забт этишга асосланган эди. Шунинг учун бу уруш улуғланар, жиҳодда ўлим топиш эса олдинги гуноҳларига қарамай, жаннатдан жой олишни кафолатларди. Диний етакчилар бирор ҳарбий низони жиҳод деб эълон қилишса, шу урушда ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси учун жаннат эшиклари очиларди. Аксарият одамлар ўзларининг бузуқликларига қарамай, жиҳодни жаннатдан жой олиш имконияти деб қарашарди. Улар амалда жангда ўлишдан умид қилишарди. Бу ислом аскарларини дунё шу пайтга қадар билган ҳамма одамларга нисбатан қўрқинчли ва хавфли қилганди.

Буларнинг ҳаммасидан ташқари, Меҳмет табиатан Искандар Зулқарнайннинг ибратига амал қиладиган истилочи эди. У катта шаҳар Константинополга юриш қилди ва уни босиб олди. Кейин у Европага нигоҳини қадади. Лекин Европанинг қолган қисмини босиб олишдан аввал, у Родосдаги ўзини дарғазаб қилаётган рицарларни бир ёқлама қилиши керак эди. Рицарлар унинг кемаларини талашар ва ҳарбий қўшин таъминотига халақит қиларди.

1480 йилда 600 нафар рицар ва 1500-2000 нафар Родос кўнгиллиларини бўйсундириш учун Меҳмет ўзининг энг қобилиятли саркардаларини 70.000 кишилик қўшин билан жўнатди. Рицарлар кам бўлишсада, улар жангда ўзларини жуда яхши намоён қилишди, шунинг учун Меҳмет бошқа таваккалга бормасликка қарор қилди. Ҳаммага Родос қамали қисқа ва муваффақиятли бўладигандек туюлганди.

Оролга тушгач, Меҳметнинг армияси қалъани қамал қилди ва унинг замбараклари рицарлар юз йилдан ортиқ вақт давомида бунёд қилган деворларни буза бошлади. Кўп сонли бошқа замбараклар девор оша шаҳар бўйлаб снарядлар отарди. Орденнинг буюк магистри француз д’Обюссон эди. Шаҳар қамалини олдиндан кўра билган магистр одамларни пухталик билан шу кунга тайёрлади. У ҳатто шаҳар аҳолиси учун одамлар артиллериядан ўққа тутишларни ўтказиб юборишига кўмаклашдиган паногоҳлар ҳам қурдирди. Улар Европа томонидан ҳатто кичик ёрдам ҳам кутмаслик лозимлигини билишарди. Лекин шунга қарамай, ҳеч бўлмаганда бир нафар рицарь камон торта олгунича ёки қўлида қилич тута олгунича д’Обюссон туриб бериш қатъиятига тўла эди.

Июнь бошида артиллерия бир неча кун давомида ўқ узгач, ҳужумчи отрядларнинг биринчи тўлқини Авлиё Николай минорасига ёпирилди. Мусулмонлар кўрсатилган қаршиликдан ларзага тушди, шундан сўнг катта талофат кўриб, ортга чекинишди. Шунда улар дарҳол будан ҳам кучлироқ артиллерия тайёргарлигини кўришди, шаҳар бўйлаб кунига мингдан ортиқ снаряд отишди. Бир неча ҳафта шундай давом этди. Турклар ўз хандақларини шаҳарга тобора яқинлаштиришгани сари деворлар қулай бошлади. Тунлари ёндирувчи бомбалардан бутун шаҳар олов ичида қоларди. Буларнинг ҳаммасини кўрган гувоҳлар жаҳаннам манзараси бунчалик қўрқинчли бўлмаса керак, дейишарди. Лекин рицарлар мудофаани сақлашда давом этарди.

18 июнь куни турклар атрофга қўрқув сингдираётган, дунёдаги энг яхши аскарлар ҳисобланган янчарлар бошчилигида иккинчи ҳужумни бошлашди. Ҳар бир янчар жисмоний аломатларидан келиб чиқиб етти ёшлигида танлаб олинарди. Кейин уларни ҳарбий санъатга ўргатишарди ва бу бутун умр давом этарди. Уларга уйланишни ёки қандай бўлмасин оилавий алоқаларда бўлишни тақиқлашарди. Бу уларнинг барча ҳис-туйғулари ва куч-ғайрати фақат олдиндаги жангларга жамланиши учун қилинарди. Ҳужум қоронғу тушгандан кейин бошланди. Улар рицарлар ухлаб қолишади, деб ҳисоблаганди, лекин хато қилишди. Қиличлар жаранги, ўқлар овози ва замбараклар олови тунни тўлдирди. Қуёш чиққанида ҳамма Авлиё Николай минораси атрофидаги хандақларни тўлдирган кўплаб янчарларни ва ҳали ҳам бузилган деворлар устида турган рицарларни кўрди.

Турк саркардалари ўз кўзларига ишонмасди, чунки улар ҳали ҳеч қачон бунчалик саботни кўришмаганди. Шунда улар рицарларни қалъадан чиқариш учун ҳийла ишлатишди. Қочқинлар кўринишида шаҳарга улар ўз одамларини юборишди (султоннинг армиясида насроний мамлакатлардан асирлар кўп эди). Бу жосуслар рицарлар учун жиддий тактик қийинчиликлар яратишга муваффақ бўлди ва энди рицарлар ичкаридан ҳам босимга дуч келишди. Ҳар бир кейинги кун уларнинг тириклигига таҳдид қиладиган янги тангликни келтириб чиқарарди. Истеҳкомлар ҳамма ерда, ҳатто стратегик нуқталарда ҳам бузиларди. Шунга қарамай, улар матонат билан туришда давом этарди. Шунда турклар ҳар икки томон охиргиси деб қараган сўнгги катта жангга жамлана бошлади.

Катта жанг 27 июль куни бошланди. Рицарлар ва кўнгилли аскарлар деворларнинг қолдиқлари устида мудофаа чизиғини эгаллашди. Султон аввалига ўзининг бошибузуқлар отрядини юборди. Булар унчалик қадрланмайдиган ёлланма аскарлар эди. Улар тўлқин ортидан тўлқин бўлиб келаверишди ва ҳимоячиларнинг зарбалари остида бирин-кетин йиқилаверишди. Уларнинг жасадлари хандақлар ва ирмоқларни тўлдириб, деворларга олиб борувчи кўприклар ҳосил қилди. Бу турк саркардаларининг стратегияси эди. Толиққан ҳимоячилар қўрқинч уйғотувчи янчарлар тўлқини яқинлашиб келаётганини кўргач, бошларидан ўтказган таҳқирланиш сабабли, янада қатъиятли бўлишди.

Турклар деярли икки ой давомида ҳужум қилаётганлар учун бош мақсад бўлган Авлиё Николай минорасини тезда яксон қилишди. Рицарлар ҳар бир акр ерни ҳимоя қилишди ва бу туркларга қимматга тушди. Сонига камон ўқи кирган д’Обюссон ўн икки рицарь ва уч нафар туғдорни деворга чиқарди. Ўша ерда улкан қоматли янчар унга найза отиб, найза совути ва ўпкасини тешиб ўтгунига қадар, у яна тўртта жароҳат олди. Душман ҳимоя қаторларини ёриб ўтиб, шаҳарга кира бошлаган пайтда у сафдан чиқди. Баъзиларнинг наздида Авлиё Яҳё рицарлари тамом бўлгандек эди. Ёнаётган уйлар орасида, олов ва бўғувчи тутунлар ўртасида Ер юзида одамлар томонидан яратилган жаҳаннамда турклар қолган рицарларга қарши жанг қилишда давом этарди. Мана шундай даҳшатли шароитларда қолган рицарларнинг тиришқоқлиги ва қаршилик кўрсатиш қобилияти туркларни лол қилди ва умидсизликка туширди. Ҳатто янчарларнинг қатъиятлилиги ҳам зил кетди, чунки улар ҳимоячиларнинг зарбалари остида йиқилишда давом этаётганди. Жанг давом этарди. Ниҳоят, бу қўрқинчли жаҳаннам тутуни ва чалкашликлар ичида анча мунча сақланиб қолган девор устида тўсатдан д’Обюссоннинг штандартлари пайдо бўлди. Уларни дабдабали кийинган ва қуролланган туғдорлар тутиб турарди. Улар қутураётган жаҳаннам ўртасида пайдо бўлган худолардек бўлиб туюлди. Бу мусулмонларга қаттиқ таъсир қилди. Янчарлар сафи устидан қўрқув тўлқини югуриб ўтди ва бутун армияни қоплаб олди. Тирик қолган пошшолар шунчалик даҳшатга тушиб қочишдики, бу янчарларга ҳам салбий таъсир қилди. Шунда бутун мусулмон армияси тартибсиз қоча бошлади ва бу улар деярли тўлиқ ғалаба қилиб бўлган бир пайтда юз берди. Мусулмонлар қочишни бошлаганида деворлар устидаги ўқчилар улар устига ҳалокатли ўқ ёғдиришди. Қолган рицарлар ҳаммани ҳайратга солиб, қарши ҳужумг ўтиш ва султоннинг отрядларини асосий лагерларигача қувиб боришга ўзларида куч топа олишди. Ўн кундан сўнг Усмонийлар империясининг фахри бўлган армия, бутунлай тор-мор бўлиб, оролдан қочиб қолди. Авлиё Яҳё орденининг нафақат яшаб қолгани, балки ғалаба қозонгани бутун дунёни ҳайратга солганди. Бутун Европа буни нишонлаб, байрам қилаётганди. Бутун ислом ғазабда эди.

Ислом тўхтатиб қолинди

Енгилмас султон Меҳметнинг буюк армияси бундай кам сонли кучлар томонидан тор-мор қилиниши ҳарбий мўъжиза ва Муқаддас Китоб ҳикояларининг давоми сифатида қаралди. Европада ўтмиш қолдиғи саналган орден янги баландликларга кўтарилди ва энди бутун қитъанинг халоскори сифатида қараларди. Лекин рицарлар узоқ байрам қилишмади, янада кучлироқ ҳужум бўлиши мумкинлигини кутиб, улар зудлик билан ўз истеҳкомларини тиклашга киришди. Улар ҳақ эди.

Шу ғалаба туфайли исломнинг Европага бундан кейинги илгарилаши тўхтатиб қолинди. Токи рицарлар Родосни ушлаб туриб, уларнинг етказиб бериш йўлларига таҳдид соларкан, улар олдинга ҳаракат қила олмади. Рицарлар энди султон уларни ҳар қачонгидан кўпроқ ёмон кўриб қолганини тушунишарди. Лекин рицарлар ҳам заифлашиб қолган ва иккинчи ҳужумни қайтара олишмасди. Улар иккинчи ҳужумни кечиктиришини Худодан илтижо қилиб сўрашди ва илтижо ижобат бўлди.

Меҳмет яна бир, анча кучли армияни қуроллантирди. У бу армияни шахсан ўзи Родосга бошлаб бориш ниятида эди, аммо жанубга борадиган йўлда касал бўлиб қолди ва вафот этди. Рицарлар буни мўъжиза деб ҳисоблашди. Шу туфайли улар навбатдаги ҳужумдан олдин бир оз кўпроқ вақтга эга бўлишди. Қўшимча вақт уларга яраларни даволаш ва деворларни тиклаш учун зарур эди. Яхшиямки, ҳатто д’Обюссон ўз жароҳатларини тузатди.

Рицарлар навбатдаги жангга қатъият билан тайёрланишни бошлади. Улар худди дунёнинг тақдири ўзларининг елкасига тушаётганини билгандек тайёрланишди. Энди Европадан пуллар ва ўқ-дорилар уларнинг кичкина оролига узлуксиз оқиб келар ва уларнинг деярли ҳаммаси деворлар ва минораларни қайта таъмирлашга ишлатилаётганди. Ярим ой армияси қирқ йил давомида оролга қайтмади ва бутун шу вақт давомида орден уни қарши олишга тайёрланди.

1503 йилда д’Обюссон вафот этди, лекин унинг етакчи сифатидаги йўлбошчилиги ва қобилиятлари туфайли қалъа биринчи қамалдагига қараганда, анча кучли бўлди. Барча куч-ғайрат бекорга сарфланмади – янада каттароқ синов яқинлашаётганди. Европа эса ўзи учун жуда зарур бўлган ярашув учун вақт олди.

1520 йилда Усмонийлар империясининг тахтига “Буюк Сулаймон” чиқди. Меҳметга ўхшаб, у ҳам маданиятли ва саводли одам эди. У ажойиб саркарда ҳам эди. Унинг раҳбарлиги остида империя жуда чўққиларларга чиқди ва дунёда унинг қудратига тенг келадиган куч йўқ эди.

Бир йил кейин Авлиё Яҳё орденининг магистри Филипп Вилье де Лиль Адам бўлди. Де Лиль Адам маълумотли зодагон, тажрибали денгизчи ва содиқ насроний эди. У ҳам буюк етакчига айланди. Тарихдаги энг стратегик тўқнашувлардан бирининг ўйинчилари энди ўз жойида эди.

1521 йилда султон яқинда сайланган буюк магистрга “Ғалаба реляцияси” (қўшинларнинг ҳаракатлари ҳақида ёзма маълумот)ни юбориб, унда ўзининг яқиндаги қаҳрамонликлари билан мақтанди ва магистрни “қўлга киритилган ғалабалар қувончини баҳам кўриш”га чақирди. Де Лиль Адам дипломат эмас, дангал одам эди. У хатнинг мазмунини тўғри тушунганини - Сулаймон Родосни ўзининг кейинги ўлжаси қилмоқчи эканини айтиб жавоб қилди.

Кейинги хатида султон Родосни дарҳол ўзига беришни талаб қилди. Султон вақтни жуда соз танлади. Ўша вақтда Англия қироли Генрих VIII орденнинг Англиядаги мулкини мусодара қилиш билан шуғулланаётганди. Франция Испания билан жанг қилар, Ита­лия эса харобага айланганди. Орден яна ҳеч қаердан ёрдам кутолмасди. Бир неча юз нафар шарафли рицарлар Ер юзидаги энг қудратли армияга қарши туриши керак эди.

Иккинчи Родос жанги

1522 йилнинг июнь ойига келииб, Сулаймон Родосга ҳужум қилишга тайёр эди. Тарихчиларнинг айтишича, ҳужум учун султон 700 кема ва 200 минг одам йиғди. Ҳатто бу рақамлар оширилиб кўрсатилган бўлганида ҳам, бу 500 рицар ва 1500 кўнгиллиларга қарши йирик куч эди. 28 июнь куни султон Родосга тантанали равишда тушди ва жанг бошланди.

Турклар ўзлари билан бирга тўққиз футли ядролар отадиган йирик қамал қуроллари олиб келишганди. Улар ўққа тутиш учун тўпланган бошқа кўплаб қуроллари қаторини тўлдирарди. Бутун август давомида улар шаҳар бўйлаб ҳар куни минглаб снарядлар отишарди. Рицарлар бунга ўзларининг кам қудратли артиллерияси билан жавоб қайтаришарди. Лекин шунга қарамай, улар ҳимояланмаган турклар устига аниқ зарбалар йўллаши оқибатида, турклар катта талофат кўришди.

Августнинг охирига келиб, қалъанинг деворларида туйнуклар пайдо бўлди. Сентябрнинг бошида улар пиёдаларнинг биринчи ҳужумини бошлади. Рицарлар илгари ҳеч қачон битта ҳужум пайтида шунчалик кўп ер йўқотишмаганди. Улар энг буюк магистр бошчилигида ҳужумга ўтишди. Даҳшатли олишувдан сўнг, турклар чекиниш ва девордан йиқилишни бошлади.

Султон тезда Усмонийлар империясининг энг катта саркардаларидан бири Мустафо пошшо бошчилигидаги одамларнинг иккинчи қисмини жўнатди. Икки соат давомида жанг деворлар устида қизиди, лекин рицарлар бўш келмади. Турклар чекинганида, ерни ўлдирилган ва яраланган турклар қоплаб ётарди. Мудофаадагилар фақат уч нафар рицарь ва номаълум сонли  кўнгиллиларни йўқотди. Кўнгли ғаш бўлган султон замбараклардан узлуксиз ўт очишни тиклади, бу уч ҳафта давом этди. 24 сентябрь куни қалъанинг ярим вайрон бўлган деворларига иккинчи ҳужум бошланди. Шаҳарнинг асосий истеҳкомларидан бири бўлган Арагон қўрғони деярли қирқ йил олдин уларга етказилган ҳақоратни унутмаган, асло қўрқмас бўлган янчарларнинг ёпирилиб келиши остида қулади. Худди Ксерксга ўхшаб, Сулаймон ўз ғалабасини шахсан кўриши учун шоҳсупа устига ўрнатилган ғолиб тахти устида ўтирарди. Турклар ўз хандақларидан денгиз тўлқини каби тинимсиз ёпирилиб чиққанидан сўнг, жанг бутун деворлар бўйлаб авжига чиқди.

Турклар жанг тезда тугайди деб ҳисоблашарди, лекин у кун бўйи авжида бўлди. Қаердаки жанг айниқса шафқатсиз бўлса, рицарлар ўзларининг дабдабали қурол-яроғлари билан ўша ерда ҳозир бўлаётгандек туюларди. Де Лиль Адамнинг ўзини туғдор билан бирга жангнинг энг жиддий нуқталарида кўриш мумкин эди. У турклар албатта ўлдиришни хоҳлаган одам эди, унинг туғдори эса гўёки унинг жойлашган ўрнини душманларга кўрсатиб бераётгандек туюларди. Лекин жангнинг гувоҳлари буюк магистрни гўёки қандайдир ҳимоя қобиғи ўраб олгандек, турклар бу қобиқдан ўта олмаётгандек бўлиб кўринаётганини айтишганди. Турк армияси учун энг қонли бўлган кунларнинг биридан сўнг, қайтариб бўлмасдек туюлган ҳужум аввалига заифлаша бошлади, кейин эса ёппасига чекинишга айланди.

Ўз кўзларига ишонмаган Сулаймон тахтдан таҳқирланган ва ҳақоратланган алпозда тушди. У дарҳол ўзининг икки саркардасини қатл қилмоқчи бўлди, лекин бу фақат насронийларга қўл келади деган қарорга келди. Рицарлар катта талофат кўрганди. Икки юз киши ўлдирилган ва яна шунча одам яраланганди. Лекин туркларнинг талофати ҳайратомуз эди: бутун шаҳар атрофида жасадлар тоғдек уюлиб ётарди. Катта қамал қуроллари яна ўқ отишни бошлади, бу икки ой давомида тинмади. Шавкатли рицарлар деярли беш ой Ер юзидаги энг қудратли ва қатъиятли қўшинга қарши мудофаани сақлаб турди, бунда улар на қўшимча кучлар, на озиқ-овқат олишди. Улар камчилик бўлиб қолишди ва жуда чарчашган эди, шунинг учун катта турк армиясининг ғалабаси мутлақо аён бўлиб туюларди. Шунга қарамай, улар фақат битта умид – муносиб ўлиш учун жанг қилишарди.

Султонинг хайрихоҳлиги

Қамал қанчалик узоқ давом этгани сари султонинг орденга хайрихоҳлиги ортиб бораверди. У рицарлар кўрсатган қаҳрамонлик ва мардликни ҳурмат қила бошлади. Сулаймон рицарларга Чўмдириш байрами арафасида ғайриодатий арзирли ва тинчлик таклиф қилди. У рицарларнинг жасурлиги ва бардошлилигини муносиб баҳолади. У рицарларга озиқ-овқат ва хоҳлаган томонига кетиши мумкин бўлган ўз кемаларини берди. Де Лиль Адам билан учрашганидан сўнг, Сулаймон буюк вазирга шундай деб ёзиб юборди: «Бу жасур одамни ўз уйини ташлаб кетишга мажбурлаётганим менга азоб бераяпти».

Ярим йил давомида икки минг одам икки юз минг кишилик қўшинга қарши турди. Улар ўша вақтга қадар дунё ҳали ҳеч қачон кўрмаган энг кучли ўққа тутиш ва пиёдалар ҳужумларига бардош берди. Родос қулашининг тафсилотларини билгач, Франция қироли Карл V шундай деганди: «Дунёда ҳеч бир нарса Родос каби чиройли бой берилмаган». Бутун дунёнинг ҳурматини қозонган рицарлар энди янада кўпроқ эътирофга сазовор бўлди. Лекин буларнинг ҳаммаси билан бирга, келгусида орденнинг буюк ғалабалари ҳали олдинда эди.

Рицарлар Мальтани эгаллашади

Икки юз йилдан ортиқ вақт давомида рицарлар Родосда яшади, энди эса уларнинг ҳеч қандай бошпанаси йўқ эди. Ўрта Ер денгизининг ўртасида жойлашган, меҳмондўст бўлмаган, кичкина Мальта оролини уларга таклиф қилишди. Улар бу таклифни миннатдорчилик билан қабул қилишди. Кўп йиллар аввал, рицарлар кемада Мальтага сузиб келишганида, Де Лиль Адамнинг қиличига чақмоқ урилди ва уни парчалаб ташлади. Бу мўъжизавий аломат эди. Бу бандаргоҳда жанг қилиш рицарларнинг қисматида бор экан. Улар яна битта стратегик жангга бардош беришлари керак эди.

Родосни босиб олганидан сўнг султонда Европанинг қолган қисмини эгаллашга имкон туғилди. Тор-мор қилинган рицарлар унга қандайдир халақит қилишининг иложи йўқдек туюларди. Аммо Авлиё Яҳё ордени рицарлари сон ва бойликда йўқотишга учраганларидан кейин уларнинг энг муҳим хислати – қатъиятлилик сақланиб қолганди.

Ўша вақтда насроний Европа ўзининг ички келишмовчиликларини ҳал қилиб олмаганди. Бундан ташқари, реформация ҳаракати Римнинг қаҳр-ғазабини уйғотди ва катта низолар келтириб чиқарди. Насронийлар қуролланиб, бир-бирига қарши боришди. Деярли ҳар бир Европа мамлакати қўшниси билан уруш олиб борарди. Авлиё Яҳё ордени турли насроний мамлакатларидаги аслзода оилаларга мансуб бўлган рицарлардан ташкил топган бўлсада, улар ўзаро тотувлик ва бирдамликни сақлашарди. Уларнинг бутун диққати эътиқоднинг асосий душмани – исломга жамланган эди. Рицарлар Мальтани эгаллаши билан, денгиз йўлларида сўзадиган мусулмон кемаларига босқинни тиклаш учун истеҳкомлар ва кемалар қура бошлашди. Таниқли араб қароқчиси Барбаросс турк флотининг адмирали этиб тайинланди ва флотнинг қобилиятлари ва кучларини янги баландликка кўтарди. Катта денгиз жанглари Ўрта Ер денгизининг ҳамма томонларида авж олаётганди. Гарчи бу жангларнинг кўпчилиги катта аҳамиятга эга бўлмасада, ҳар ҳолда бу жанглар бутун дунёни кескинликда ушлаб турарди.

1546 йилда Барбаросс вафот этди ва қудратли турк флотига қўмондонликни Драгут қабул қилиб олди. 1550 йилда Махдия атрофида унинг флотини тор-мор қилишда рицарлар асосий иштирокчилар бўлди. Бунга жавобан Драгут Мальтага ҳужум қилди. Орол ҳали етарлича мустаҳкамланмаган эди, лекин унинг оз сонли ҳимоячилари шунчалик шиддатли қаршилик кўрсатдики, Драгут ҳужумдан бош тортди. Аммо иккала томон ҳам турклар тез орада қайтишини биларди.

1557 йилда Де Лиль Адам вафот этди ва Жан Паризо де Ла Валетт орденнинг буюк магистри бўлди. У маълумотли ва келиб чиқиши аслзодалардан эди. Ла Валетт қачонлардир турклар томонидан қўлга олинган ва тўрт йил давомида уларнинг қули бўлганди. Буюк магистр бўлганида у олтмиш уч ёшда эди. У ўзидан олдинги Де Лиль Адам ва д’Обюссон каби буюк етакчи эди. Сулаймон ўз империясини охирги чегарагача кенгайтирди ва Европага ҳал қилувчи ҳужум учун кучларни тўплади. Лекин энди оз сонли бўлиб қолган ва узоқда жойлашганлигига қарамай, унинг кемаларига доим ҳужум қилаётган рицарлар яна халақит қилишни бошлади.

Мальтадаги жанг

Бутун мусулмон олами энди Авлиё Яҳё орденини йўқ қилишни талаб қилаётганди. Султон эса қарама-қарши туйғуларни оғушида эди. Вақти-вақти билан у рицарлардан ғазабланарди, лекин айни пайтда катта талофатларсиз уларни енгиб бўлмаслигини билиб, улардан хавфсирарди. Лекин  жамоатчилик фикри уни мажбур қилди ва 1565 йил 18 майда турк флоти Мальта қирғоқларига яқинлашди.

Мусулмон флоти шунчалик катта эдики, гувоҳларнинг айтишича, Ўрта Ер денгизи бўйлаб мачталарнинг катта ўрмони сузиб бораётгандек туюларди. Дунёда ҳали ҳеч ким ва ҳеч қачон бир жойга йиғилган бундай қудратли флотни кўрмаганди. Султоннинг аъло даражада тайёрланган ўн минглаб янчарлари, мунтазам қўшинлар ва 4000 дан ортиқ лояллар – ўлимни ҳаётдан юқори қўювчи мутассиблар оролга тушди. Бу қўшинларнинг ҳаммаси 540 нафар рицарлар, 1000 нафар пиёдалар ва 3000 нафар мальталик кўнгиллиларга қарши жанг қилиш учун қўйилганди.

Рицарларга қарши яна улардан кўп марта ортиқ бўлган кучлар турарди ва бундан ташқари, мусулмонлар илгари ҳеч қачон бунчалик қатъий руҳда эмасди. Ҳужум қилаётганларни қирғоқ плацдармида ушлаб қолиш учун рицарларда одам етишмасди. Бироқ, фақат битта мустаҳкамланган шаҳар бўлган Родосдан фарқли равишда, Мальтада рицарлар бир неча фортлар ва истеҳкомли шаҳарларга эга эди. Бундай жойлашув туфайли турклар ўз кучларини ёйиб юборишига тўғри келди. Ла Валетт дарҳол ўзини кўрсатди. У ҳар қандай қулай вазиятдан энг кўп даражада фойдаланди. Туркларни доимий хавотирга солиб туриш учун, у орденнинг отлиқ аскарларини туркларнинг фуражирлар отрядига қарши жўнатди. Бу билан у турклар қўшинининг яхлитлигини бузди.

Турк қўмондонлигига ажойиб саркарда Мустафо пошшо раҳбарлик қилаётганди, лекин Кастилия қўрғони – рицарларнинг энг кучли истеҳкомига асосий зарбани йўллаб, у стратегик хато қилди. Бу бир рицарь – француз Адриан Де Ла Ривиернинг қаҳрамонлиги туфайли содир бўлди, турклар уни ҳужум бошланганида асирга олишганди. Уни қийноққа солишганида, у душманга Кастилия қўрғони мустаҳкам мудофаа қилинмаган, у ердаги одамлар сони кам ва у ерни забт этиш осон бўлади деб айтди. Бир нечта ҳужум форт ҳимоячилари томонидан қайтарилганда, пошшо асирга олинган рицар алдаганини тушунди. У французни ўлгунича калтаклашни буюрди, лекин бу пайтга келиб, юзлаб жангчиларини йўқотиб бўлганди. Муҳимроғи эса, қўшин ўзига бўлган ишончни йўқота бошлаганди.

Илоҳий Элмо олови

Ўшанда Пошшо бош кўрфаз устида жойлашган кичик форт – Элмони забт этиш учун ўз кучларининг асосий қисмини қайта жойлаштирди. Бу рицарлар фойдасига эди, чунки у Ла Валеттега бошқа мустаҳкамланган нуқталарни яхшилаш учун вақт берди. Бироқ, Элмо форти узоқ дош бера олмаслигини ҳамма тушунарди. Родос қамалидаги тартибсиз отишмалар олови математик жиҳатдан аниқ отишма билан алмаштирилди. Пошшо асосий артиллерияни Элмони бутунлай ўққа тутиш учун юборди. Олов кечаю кундуз тўхтамади. Кўп ўтмай, кичик қалъа қулаб туша бошлади.

Бир куни кечаси, Ангело фортидаги ҳарбий кенгаш пайтида, Ла Валеттенинг олдига нохуш делегация кириб келди. Бир неча рицарлар Элмо фортидан чиқиб, Ла Валетте олдига етиб боришга муваффақ бўлишди. Улар қалъа энди унга дош бера олмаслигини айтишди. Родос қаҳрамони Ла Валетте ёш рицарларни ўз оталарига нолойиқ деб атади. Шунингдек, у қалъага қайтишлари шарт эмаслигини ва уларнинг ўрнига бошқа одам топишини ҳам айтди. Унинг сўзларидан сўнг делегация жойига қайтишга рухсат сўради ва Ла Валетте охир-оқибат рози бўлди. Улар кетиши биланоқ, у кенгашга бу қалъанинг ҳалокатга учраганини билишини, аммо бошқалар ҳам омон қолиши учун кўпроқ вақтдан ютишлари кераклигини айтди. Ўша пайтда турклар Элмо форти яқинида шунчалик кўп артиллерия тўплашгандики, тутун ва ёнғин кўтарилиб, қалъани вулқонга ўхшатиб қўйди. У ерда одамлар бўлмаслиги ҳам мумкиндек туюлди, лекин ёш рицарлар таслим бўлмадилар ва қалъани ҳимоя қилишда давом этдилар. Ўша пайтда машҳур Драгут янги кемалар эскадрони ва исломнинг минглаб энг яхши жангчилари билан етиб келди. Бу бутун турк армиясининг руҳини жуда кўтарди.

Драгут норасмий равишда қўшинлар қўмондонлигини ўз зиммасига олди ва қалъани ҳалокатли олов билан бомбардимон қилиш учун кўпроқ тўплар юборди. Буларнинг барчаси яна уч ҳафта давом этди. Ниҳоят, у янчарларни жангга юборди. Ҳар икки томон туркларнинг тез ғалаба қозонишига ишонган эди. Қудратли янчарлар катта йўқотишлар билан ортга суриб ташланганларида, улар жуда ҳайрон бўлишди.

Ғазабланган Драгут шундай кучли отишма билан жавоб қайтардики, бутун орол худди зилзиладан ларзага келгандек тебраниб кетди. Эртаси куни у кичик Элмо фортига қарши иккинчи йирик ҳужумни жўнатди, унда лаялар янчарлар олдида юриб боришарди. Элмо форти чанг, тутун ва олов булутлари остида ғойиб бўлганди. Бир неча соатдан кейин тутун тарқалганда, Ангело ва Микоил фортларининг рицарлари қалъа вайроналари устида Авлиё Яҳёинг хочи тасвирланган байроқни кўриб ҳайрон бўлишди. Ла Валетта бу манзарадан шунчалар таъсирландики, ўзининг энг яхши рицарларини қалъага ёрдам бериш учун юборди. Лекин у мусулмонлар томонидан шунчалик қаттиқ ўраб олинган эдики, улар орқага қайтишга мажбур бўлишди. Кичкина, аммо жасур Элмо форти энди ўзини ўзи ҳимоя қилиши керак эди.

Эртаси куни Драгут Элмони ўққа тутишни кучайтирди. Қалъада юздан кам рицар қолган, бундан ташқари, уларнинг деярли барчаси яраланган эди. Отишма тугагач, имомларнинг диндорларни ислом учун ғалаба қозонишга ёки ўлишга чақираётган овозлари эшитилди. Кетма-кет исломнинг энг зўр жангчилари тўлқини қалъанинг вайрон бўлган деворларига ташланишарди. Қолган рицарлар бўшлиқларда туришар, ожизроқлари эса мусулмонлар билан охирги марта жанг қилиш учун жанг майдонига кўчирилишини сўрардилар. Ҳамма икки кундан ортиқ вақтга бардош бера олмайди деб ишонган кичик қалъа бир ойдан кўпроқ вақт дош бера олди. Бу билан у бошқа рицарларга ҳимояни мустаҳкамлашга ёрдам берди. Бундан ташқари, кичик қалъа султонни минглаб энг зўр жангчилардан, кўплаб саркардалардан, жумладан, бош тўпчидан, янчарлар қўмондонидан ва энг муҳими, тўп ўқидан ўлган Драгутнинг ўзидан маҳрум қилди.

Элмо форти харобалари устига мусулмон байроғи кўтарилгач, Пошшо ўз стратегияси нотўғри эканлигини тушунди. Элмо форти учун тўланган нарх жуда баланд эди. Тўплари аллақачон олдинга силжиб келаётган қўшинларга ҳалокатли ўт қўйган каттароқ Ангело фортига қараб, у хитоб қилди: «Аллоҳим! Кичкина ўғли шунчалар қимматли бўлса, катта отаси учун биз қанча қиймат тўлар эканмиз?» Қиймат у ўзига ижозат эта оладиганидан ҳам кўпроқ эди.

Бир қарич ҳам...

Элмо фортини ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган рицарларнинг жасадларини пошшо бошини кесиб, хочларга боғлаб, Ангело форти олдидаги кўрфазга ташлашни буюрди. Бу ҳимоячиларнинг диний туйғуларини қўпол равишда ҳақорат қилиш эди. Бунга жавобан Ла Валетте қўлга олинган туркларнинг бир қисмини қатл қилдирди ва уларнинг жасадларини деворларга осиб қўйди. Кейин қатл қилинганларнинг бошларини тўпларга ўқлаб, мусулмонларнинг хандақларини ўққа тута бошлашди. Энди иккала томон ҳам ортга йўл йўқлигини билишарди. Малтадаги рицарлар ё ғалаба қозонишади, ёки битта қолмай ўлишади.

Отишмалар кучайди, рицарларнинг қалъалари ҳалокатли ўқ остида қолди. Вақти-вақти билан Пошшо душманнинг энг кичик хатосидан фойдаланиши керак бўлган катта ҳужумларни амалга оширарди. Ҳар бир ҳужум унинг учун катта йўқотишлар билан якун топарди. Нуқталардан бирида Пошшо ўз бўлинмаларини чиқариб олди ва улар Ла Валетте штабини ўраб олишди. Кейин у шундай бомбардимон қила бошладики, юз миль узоқликда жойлашган Сиракуза ва Катания ороллари аҳолиси қуролларнинг шовқинини эшитдилар. Қуроллар ҳали ҳам отаётганди, Пошшо эса қалъа деворларига катта ҳужум бошлади.

Яна бир мўъжиза

Охир-оқибат, турклар ёриб ўтди ва қалъага ёпирилиб киришди. Олти соат давомида шиддатли кураш давом этди, аммо рицарлар бўшлиқни ёпишга ва турклардан деворларни қайтариб олишга муваффақ бўлишди. Чорасизликда қолган пошшо ҳужумни тўхтатишни буюрди. Рицарларнинг чидамлилиги ва қатъияти яна муносиб баҳоланмади.

Кейин Пошшо яна отишмани бошлади ва етти кун уни давом эттирди, кейин эса яна бир ҳужумни бошлади. Бу вақтга келиб, орден кучлари шунчалик кучсизланган эдики, уларни жуда тез ёриб ўтишди. Рицарлар жасорат билан жанг қилишди, аммо мусулмонларнинг ғазабланган оқимига қаршилик кўрсатиш улар учун қийин эди, чунки сон жиҳатидан устунлик турклар томонида эди. Қалъанинг ўзи аллақачон туркларнинг қўлига ўтай деганида ва рицарларнинг куни битгандек туюлганда, турк карнайлари умумий чекиниш ҳақида хабар бериб янгради!

Рицарлар, ниҳоят, уларга материкдан ёрдам келди, деб ўйлашди. Аслида эса, отлиқ рицарларнинг кичик бир отряди Марсдаги мусулмонлар лагерига ҳужум қилганди. Кичик бўлинма шу қадар қатъият билан зарба бергандики, уларни катта куч деб ўйлашди. Орқа томондан ҳужум қилишларидан қўрқиб, Пошшо чекинишга мажбур бўлди. Ғалабага бир баҳя қолганида у алданганини билгач, таърифлаб бўлмас даражада ғазабланди. Шундан сўнг, у қолган рицарларни икки баравар кўпроқ ўққа тутишни буюрди, бунинг остида омон қолишнинг имкони йўқдек туюлди.

Ҳеч қандай чекиниш йўқ

Рицарлар кенгаши бошқа барча мустаҳкамланган нуқталарни қолдиришни ва кучларни Ангело фортига тўплашни таклиф қилди. Ла Валетте бундай таклифни рад этди. Ҳарбий тарихчиларнинг фикрича, Ла Валеттенинг тактикаси рицарларни қутқариб қолишга ёрдам берган. Турклар кучларни бир жойга тўплай олмадилар. Ла Валетте сицилиялик Дон Гарсиядан 16 000 кишилик армияни ёрдамга юборишни ваъда қилган хат олди. Бу хат Ла Валеттага умуман таъсир қилмади. Илгари ҳам бундай ваъдаларни кўп олгани учун уларга умуман ишонмасди. У насронийларнинг ҳар бир акр ерини туркларга беришга мажбур бўлмагунича курашни давом эттиришга қасам ичди. Пошшо нафақат деворларни ҳалокатли олов билан бомбардимон қилди, балки бир неча ҳафталаб деворлар остида туннеллар ясади. 18 август куни Кастилия қўрғони остида портлаш содир бўлди, бунинг натижасида катта ёриқ пайдо бўлди. Етмиш ёшга кирган магистр енгил дубулға кийиб, қиличини олиб, ҳужумни қайтаришга шошилди. Рицарлар ва фуқаролар унинг қилган ишидан илҳомланиб, қўлларига тушган биринчи қуролни олиб, унинг ортидан ёриққа қараб югурдилар. Ла Валетте яраланган, аммо шунга қарамай, у чекинишдан бош тортди. Қиличини турк байроқларига қаратиб: «Бу байроқлар шамолда ҳилпираб турар экан, кетмайман!» деди. Рицарлар туркларнинг ҳужумини яна бир бора қайтаришди.

Бу вақтга келиб турк қўмондонлиги ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлади. Бир неча кун давом этиши керак бўлган қамал бир неча ой давом этди, унинг охири кўринмасди. Пошшо қишда қамални давом эттириш учун Триполи, Греция ёки Константинополдан ёрдам олиш учун яна нималар қилиши кераклиги ҳақида ўйлай бошлади.

Олтинчи сентябрь куни бортида 8000 киши бўлган Дон Гарсия кемалари рицарларга ёрдам бериш учун етиб келди. Туркларнинг ҳали ҳам катта қўшини билан солиштирганда 8000 жангчи кам эди. Аммо барибир уларнинг етиб келгани иккала урушаётган томоннинг руҳиятига ҳам таъсир қилди. Турклар шундоқ ҳам бор-йўғи бир неча юз рицарларнинг қатъиятидан ҳайратда қолишганди. Қаттиқ жанглардан сўнг улар бор-йўғи кичик Элмо фортини эгаллаб олишганди. Энди ҳимоячилар кўпайган бир пайтда, улар қандай қилиб ғалаба қозонишлари мумкин? Пошшо тезда қамални тўхтатди, лагерни қолдириб, оролни тарк этди.

Султоннинг буюк қўшини Олтин шох бандаргоҳига урушга кетган аскарларнинг учдан бир қисмидан камроқ қисми билан қайтиб келди. Сулаймон яна қаттиқ ғазабланди. Одамлар флотнинг даҳшатли аҳволини кўрмасликлари учун Сулаймон флотга фақат қоронғида кўрфазга киришга рухсат берди. У дарҳол кейинги йил Мальтага яна бир экспедиция юборишга қарор қилди. Аммо Сулаймон ҳам худди Меҳмет сингари ўз қарорининг бажарилишини кўришгача етиб бормади.

Европа тантана қилади

Мальтада 250 га яқин рицар омон қолганди. Уларнинг деярли ҳар бири майиб бўлиб, бир умр ногирон бўлиб қолди. Аммо Европа яқин вақтгача муқаррар бўлиб туюлган мусулмон таҳдидидан халос бўлди. Дунё яна бир бор Авлиё Яҳё чўмдирувчи орденига ҳайрат билан қарарди. Бу «ўтмишнинг қадим парчалари» яна бир бор дунёдаги энг буюк армияга қарши ҳужумга дош берди. Улар ҳеч ким кўрмаган энг буюк жасорат ва матонатни кўрсатдилар.

Бир пайтлар рицарларга нафрат билан муносабатда бўлган Европа давлатлари уларни мусулмонлар истилосидан бу жасур жангчилар қутқарганини тан олишди.

Қиролича Елизавета, агар Мальта туркларга бўйсунганида, улар Англияни ҳам босиб олишлари мумкинлигини айтди. У шундай буйруқ берди: Кентербери архиепископи уч ҳафта ичида мамлакатнинг барча черковларида ўқилиши керак бўлган алоҳида миннатдорчилик билдиришномасини ёзишни буюрди. Европанинг бошқа мамлакатлари ҳам олдин ҳақиқий қадр-қимматга эга бўлмаган деб ҳисобдан чиқарилган рицарларга қувонч ва ҳурмат кўрсатди. Машҳур «Мальта хочи» орденининг байроғи бир мунча вақт Европа мамлакатларида ҳурмат билан ҳарбийчасига саломлашадиган ягона байроққа айланди. Авлиё Яҳё куни ҳали ҳам баъзи мамлакатларда бу жасур рицарларнинг жасоратлари хотираси сифатида нишонланади.

Сабоқлар

Авлиё Яҳё ордени тарихидан кўплаб катта ва ​​муҳим сабоқларни олиш мумкин. Аммо биз улардан фақат асосийларига тўхталиб ўтамиз. Буюк стратеглар кўпинча тарих оқимини ўзгартиришган. Аммо бу рицарлар буюк стратеглар эмасди. Уларнинг қалблари улкан эди. Уларнинг қатъияти, жасорати, матонати, чидамлилиги ҳеч қандай ноёб стратегия қила олмаган ишни қилди. Кўпинча етакчилик оддий ечимга келади ва бу ечимда етакчиликнинг энг катта маъноси ётади. Балоғатга етмаган раҳбарлар ҳар доим қийинчиликларга ёки мавжуд имкониятларга ҳаддан ташқари кўп эътиборни қаратадилар. Буюк етакчилар эътиборни масалага қаратадилар ва ўзларида мавжуд ресурслар билан қўлларидан келганини амалга оширадилар. Авлиё Яҳё ордени бирдамлик бўлса нималар қилиш мумкинлигини кўрсатди. Европа давлатлари ўз қўшинларини бир-бирига қарши юборган бир пайтда, Авлиё Яҳё ордени рицарлари ўзларининг эътиқодлари учун ҳақиқий таҳдидга эътибор қаратдилар. Гарчи орден ўша пайтда бир-бири билан урушган турли элатларнинг зодагон оилаларидан иборат бўлган бўлса ҳам, рицарлар таълимот ёки сиёсий келишмовчиликлари туфайли уларнинг бўлинишига йўл қўйишмаган. Улар ўзларининг бирдамлилиги, мақсадли етакчилиги ва душман олдида чекинмасликка интилиши билан тарих оқимини ўзгартирдилар. Агар мана шу жасур қалб эгалари бўлмаганида эди, тарихнинг қандай тус олишини тасаввур ҳам қилиб бўлмасди!

Орденнинг ҳозирги ҳолати

Орденнинг ҳозирги ҳолати ҳақида тез-тез савол берилганлиги сабабли, мен унга қисқача жавоб бераман. Орденнинг чидамлилиги ва омон қолиш қобилияти, деярли уларнинг ҳарбий қахрамонликлари каби ажойибдир. Бугунги кунда бу салиб юришлари билан қонуний ва тугалланмас алоқани сақлаб қолган ягона ҳақиқий рицарлик ордени бўлиб қолмоқда. Ҳозирда «Мальта рицарлари» сифатида маълум бўлган, шон-шараф, эътиқодни ҳимоя қилиш, «беморлар ва камбағаллар» хизматига бағишланган, шов-шувсиз ва тан олишга даъво қилмайдиган бу орден, ҳали ҳам ғайриоддий дипломатик ютуқларга эришмоқда.

Худди черков сингари, орден ҳам протестант ва католик мазхабларига бўлинган бўлиб, улар ўртасида уларнинг қайси бири ҳақиқий меросхўр эканлиги ҳақида тортишувлар мавжуд. Агар биз омон қолиш учун синовни ҳисобга олсак, “Қуддус, Родос ва Мальтадаги Авлиё Яҳё Чўмдирувчи рицарлик ордени”ни ғалаба билан тақдирлаш керак, чунки католик ордени бир мунча вақт ўз фаолиятини тўхтатганди ва унинг буюк магистр ҳуқуқларини Рим папаси Лев XIII тан олганидан сўнг 1879 йили қайта тикланган. Бундан ташқари, бу ҳолда иккала орден ҳам қонуний ҳуқуқларга эга ва кўплаб мамлакатларда тан олинган. Буюк Католик магистри черков кардинали унвонига эга. Орденнинг протестантлик тармоқлари Канада, Ирландия, Германия, Швеция, Франция, Австрия, Швейцария, Белгия, Португалия, Испания, Италия, Нидерландия, Хитой ва Родосда мавжуд. Католик орденида ҳам протестант орденида ҳам америкалик вакиллар кам. Орден аъзосининг тавсиясига кўра орденга қўшилиш мумкин. Орденга кириш учун махфий маросим ёки одатлар йўқ. Шунчаки, насроний эътиқоди, ахлоқи, ҳалоллиги ва бирдамлигининг энг юқори меъёрларига мувофиқ яшаш керак. Католик орденига қўшилиш Рим-католик черковига содиқликни талаб қилади.


Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни  (Рик Жойнер)

Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и твор­ческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без твор­ческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидер­ство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно ос­таваться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком уп­равления.

Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвобо­дить силу творческого лидерства так, чтобы можно было под­держивать его на протяжении длительного времени через эф­фективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одно­го, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управ­ление - три характеристики, которые формируют именно та­кую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть по­беждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощ­ной и эффективной силой, которая является почти непобеди­мой.

Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.

Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жиз­ни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших вы­сот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет по­мочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы кры­лья; но человеку действительно даны крылья, только они нахо­дятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и под­ниматься выше обыденного.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак