Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (13-боб) Ўзбек тилида
Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
1-боб. Ҳокимиятнинг асоси
2-боб. Ҳаракат кучи
3-боб. Ютуқлар
4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш
5-боб. Оддий муваффақият
6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши
7-боб. Мақсадингизни аниқлаш
8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик
9-боб. «Титаник» синдроми
10-боб. Келажакни ўрганиш
11-боб. Келажакни яратинг
12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг
13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик
14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат
15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил
16-боб. Маҳсулот
17-боб. Маъмурият
18-боб. Маркетинг
19-боб. Захиралар
20-боб. Вақтни танлаш
13-БОБ
ФЕЪЛ-АТВОР, ИРОДА, ДОНОЛИК
Тарихдан маълумки, агар ҳалоллик, ахлоқ, олижаноблик етишмаса, ҳатто машҳур етакчилар ҳам омадсизликка учраши мумкин. Бу қисмда биз етакчи муваффақиятининг асоси бўлган сифатларни кўриб чиқамиз.
Ирода
Олдинги бобда биз етакчи учун йўлбошчилик ва режалаштириш маҳорати зарурлигини айтиб ўтдик. Кўпчиликда бу хислатлар бор, лекин улар барибир омадсизликка дуч келишади, чунки қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун уларга қатъият, жасорат ва чидамлилик етишмайди.
Муқаддас Китобда билим – куч, дейилган. Билим ишни бажариш учун керак. Агар билимга интилсак, биз муваффақиятга эришамиз. Лекин жасорат ва доноликка эга бўлмасак, билимимиз борлигига қарамай, жуда кам нарсани бажаришимиз мумкин. Донолик, бу – билимни тўғри қўллай билиш қобилиятидир. Жасорат, бу – билимни қўллаш истагидир. Донолик ва жасоратсиз билим даражасини ошириш “таҳлил шоллиги”га олиб келади. Режалаштириш ва тайёргарлик ҳаракатга – режаларимизни бажаришга олиб келиши зарур. Қандайдир ҳаракатни бошлаганида ҳеч ким ўзини тўла тайёр ва ўзига тўла ишончи бор деб ҳис қилмайди. Шу боис, биринчи қадамни қўйиш учун катта жасорат талаб қилинади. Кўпинча ҳолатлар биздан тез ҳаракатларни талаб қилади. Кўпинча бу ўзимизни тайёргарлигимиз ҳаммасидан кам деб ҳис қилганимизда рўй беради. Бундай вазиятларда ҳаракат қилиш ва тўпланиб қолган билимларни қўллашни бошлаш керак, ўзига ишонч ва оқиллик ҳаракатлар давомида пайдо бўлади. Етакчи шунчаки назариячи бўлиб қолмай, ҳаракат қилиши зарур. Режалаштириш маҳорати – муваффақият асоси, лекин режалаштириш ҳаракат билан бирлаштирилгандагина, шундай бўлади.
Худди кема капитани каби, етакчи ҳали портдан чиқишдан олдин қаёққа йўл олишни ва у ерга қандай етиб боришни билиши зарур. У ўзи тузган режаларга сафар вақтида ўзгартиришлар киритишни ҳам билиши зарур. Агар тўфон бошланса, двигатель ишламай қолса ёки қандайдир кутилмаган ҳолатлар бўлиб қолса, ўзгартиришлар керак бўлади. Ўйлаб қўйилган йўлдан оғмаслик муҳим, лекин режалаштирилган йўлдан қачон четлашиш ёки иложи бўлганда унга яна қайтишни билиш ҳам муҳим. Агар шундай донолик “Титаник”нинг капитанида бўлганида, унинг кемаси ҳеч қачон денгиз тубига кетмасди. Белгиланган йўлдан оғмаслик ҳақида қарор қабул қилиш муҳим, лекин агар донолик бўлмаса, бу қарор ҳалокатли бўлиши мумкин.
Устунлик (приоритет)ларга риоя қилинг
Аксарият одамлар икир-чикирларга кўп вақт ажратганлиги учун, ўзидаги етакчилик қобилиятини тугатиб бўлган. Бизнесда оммалашган матал бор: «Центларни санагин, доллар эса ўзини ўзи эплайди». Бу тўғри матал, аммо етакчи центларни санашга ҳаддан ташқари кўп вақт сарфласа, унда ўзини ўзи эплайдиган доллар қолмайди! Центларни кимдир, бошқа биров санасин! Етакчи эса ўз диққатини асосий нарсага жамласин!
Агар биз ўз вақтимизни назоратга олмасак, бажаришимиз зарур бўлган ишларнинг 10% вақтимизнинг 90% ни олиб қўяди. Аксарият ҳолларда бу етакчилар толиқиб қолишининг асосий сабаби ва оқибат сифатида – корхонадаги йўқотишлардир. Етакчилар майда ишларни бошқа бировга бериш, ўз диққатини эса режалаштириш ва илгарилашга жамлашни ўрганишлари зарур. Бу – етакчилар учун чақириқдир, чунки тийнати ва майллари бўйича улар акциз ходимлардир. Лекин агар биз бор салоҳиятимизни жорий қилишни истаётган бўлсак, шундай бўлиши зарур.
Устунликларни жой-жойига қўйиш сизнинг маҳсулдорлигингизни оширади. Бундай таснифлашнинг оддий тизими сизга ёрдам бериши мумкин. Сиз қилишингиз зарур бўлган ишларнинг рўйхатини тузинг. Агар сизнинг таснифингизда 1-рақам остида энг муҳим ишлар бўлса, токи уларни бажариб бўлмагунингизча, 2-рақамли ва рўйхат охиригача шу тарзда кетма-кетликдаги ишларни бажаришга киришманг. Бир неча центларни йўқотишингиз мумкин, аммо қанча қўшимча долларларни қўлга киритганингизда ёқимли ҳайратгат тушасиз!
Агар биз устунликларни керакли кетма-кетликда қўйишни ўрганмоқчи бўлсак, эгоцентризм (ўтакетган худбинлик)нинг лаънатидан қутулиб олишимиз керак. Фақат озчилик империялар, цивилизациялар ёки корхоналар таши душманлар туфайли вайрон бўлган. Одатда улар саратон ўсмасига ўхшаш ўтакетган худбинлик туфайли ҳалок бўлишган, бу худбинлик кўпинча уларнинг муваффақиятли ривожланиши натижасида пайдо бўларди. Саратон ўсмаси, бу – бутун организмнинг эҳтиёжларини ҳисобга олмай, фақат ўзи учун яшайдиган ҳужайралардир. Баъзи маънода саратон – ўтакетган худбинликнинг мужассамлашуви.
Бунинг олдини олиш учун, биз ҳатто корхонамизнинг муваффақияти шарафига ҳам ўзгартирмаслигимиз лозим бўлган ахлоқий қадриятларни маҳкам тутишимиз зарур. Улар қандай қадриятлар? Алдовда муваффақиятга эришишга уринаётган ёлғончи бўлмаслик лозим. Шу тариқа қўлга киритилган муваффақият корхонанинг ҳамма соҳаларида вайроналик келтириб чиқаради. Етакчилар гарчи қийин бўлсада, тўғри қарорлар қабул қилиши шарт.
Кўп соҳаларда Ғарб цивилизацияси олижаноблик, одоб, одиллик ва ҳаётга ҳурматнинг юқори даражасига чиққан. Шуниси аёнки, бу хислатлар Ғарб тараққиётининг асоси бўлди. Ҳозир бу сифатлар синовни бошдан кечираяпти. Абортлар масаласи худди ўтган асрда қуллик масаласи каби, одамларни ажратиб ташлаяпти. Унда одамларни янада кучлироқ ажратиш салоҳияти бор. Абортлар масаласи – ҳаётга қандай қадрият бераётганимиз кўрсаткичидир.
Табиатда ҳаётнинг сақлаб қолиниши – ҳаракатга келтирувчи энг қудратли куч. Фақат камдан-кам тирик мавжудотларгина ўз боласининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилмайди. Сулаймон Китобида она учун синов (унинг фарзанди ҳаётининг қиммати) биринчи синов бўлгани тасодиф эмас. Ҳар қандай ҳукумат донолигининг энг биринчи синови ҳаётнинг муқаддаслиги масаласи бўлиши зарур. Бироқ аёлларга берилган ўзлари хоҳлаган умрни кечириш эркинлиги уларнинг келгуси фарзандларига берилган дунёга келиш ва яшаш ҳуқуқини умуман олиб қўйди. Бу катта муаммодир.
Ҳозирги вақтда биз клонлаштиришнинг реал имкониятига эгамиз. У биз қандай қадриятларга эга бўлишимиз ва умуман бизнинг ҳаётимиз қандай бўлиши зарурлигини белгилаб беради. Клонлаштириш биз цивилизация сифатида тўқнашадиган даҳшатли оқибатларни келтириб чиқаради. Германияда ирқнинг тозалиги ва ҳукмронлиги ҳақидаги ғояни қабул қилишгач, улар ўзларининг андазасига мос келмайдиганларнинг ҳаммасини йўқ қила бошлашди. Тарихдан кўриб турибмизки, нацистлар Германиясида яшашга лойиқ эмас деган сабаб билан ўн минглаб болалар йўқолиб кетди. Энг маданиятли ва олижаноб миллатлардан бири бўлган бу миллат атиги бир неча йил орасида мутлақ ваҳшийликкагача бориб етди.
Оналар ўзларининг туғилган ёки туғилмаган боласини ўлдирганлиги умуман меъёрларга тўғри келмайди. Бу, моҳиятан, маданиятдан узоқлашиш ва ваҳшийликка унинг энг шафқатсиз шаклида қайтишдир. Абортларни тақиқлаш бизга одоб, одиллик ва ҳаётга ҳурматнинг энг юқори меъёрларини дунёга кўрсатишга имкон бериши мумкин. Масалан мана шундай жасорат билан ва адолатли ҳал қилишдан воз кечиш шараф ва ахлоқнинг айни асосига зарба беради ва якуний золимликка олиб келиши мумкин.
Нимадир қонуний бўлса, ҳали бу ўша нарса адолатли деганини англатмайди. Табиатда шундай қонунлар бор-ки, замонамиз сиёсий арбобларидан кўра кўпроқ донолик намоён қилади.
Ҳақиқий одобнинг қонун билан умумий томонлари кам. Ҳақиқий одоб – адолат билан иш кўришни ва кўнгилсиз воқеларга йўл қўймасликни ўргатадиган ахлоқдир. Қонунга асосланмган цивилизация истибдод (деспотизм) ва зулкморликка очиқ бўлади. Лекин қонундан устун бўла олмайдиган ва одобга мос яшай олмайдиган цивилизация одамийлик ва ҳақиқий улуғворликни йўқотади. Қонунсизлик ҳар доим зулмкорлик билан тугайди. Ҳаётни сақлаб қолиш – табиат ва одобнинг асосидир.
Токи ўзимиз тирик болаларимизни худбинона нафсоният ва шахсий муваффақиятнинг майда худоларига қурбонликка келтирётган эканмиз, аборт қилдирган аёлга тош ота оламизми? Токи шу жараёнда ўз фарзандларимизни йўқотар эканмиз, ҳатто корхоналаримиздаги энг катта ютуқларга ҳам улкан омадсизлик деб қараш керак. Ўз мақсадларига эришган ва энди оиласини қайтариш учун ҳаммасини беришга тайёр турган тижоратчилар, спортчилар, мураббийлар ва ҳатто черковлар етакчиларини “муваффақиятли” деб ҳисоблаш мумкинми? Энг бошида Худо одамга бир ўзи бўлиши яхши эмаслигини айтган. Ёлғизлик – ёмон ва бу ҳақиқатан ҳам шундай. Лекин агар биз оилаларимизга улар лойиқ бўлган устунликни бермасак, айнан шу нарса содир бўлади.
Бу китоб оилавий муносабатлар бўйича қўлланма сифатида ёзилмаган. Лекин агар оилангиз бўлса, у сиз учун ҳам кучли рағбат манбаи бўлиши, ҳам сизни ишлардан чалғитувчи юк бўлиш мумкин. Оилангиз қандай бўлиши фақат сизга боғлиқ. Агар сизнинг севгингиз корхонага бўлганидан кўра, оилангизга кўпроқ бўлса, корхона бундан зарар кўрмайди. Аввал айтиб ўтганимиздек, Америкада ишлаб чиқаришнинг илк пасайиши худбинлик ортиши билан бевосита боғлиқ. Биз бир-биримиз билан мулоқот учун яралганмиз. Бошқа одам учун нимадир қилиш истаги – энг юқори ниятлардан биридир. Биринчи навбатда – оила. Тарихдан кўриниб турибдики, цивилизацияни йўқ қилиш учун, оилани ҳурмат қилишнинг ахлоқий тузилишини бузиш зарур. Агар ҳаётнинг асосий ҳаракатга келтирувчи кучи – оила бузилса, қолган ҳаммаси: хулқ-атвор қоидалари, одоб тез орада яксон бўлади.
Устунликлар рўйхатида оиладан кейин иккинчи ўринни одамлар эгаллайди. Биз ўз корхонамизни “буюм” деб ёки бу одамлар унинг қисмлари деб ҳисоблаймизми? Одамлар буюмлардан кўра муҳимроқ. Агар сиз корхонангизга тўғри муносабатда бўлсангиз, қўл остингиздагилар муваффақиятга эришиш учун кучли рағбатга эга бўлишади. Етакчининг биринчи мақсади одамлар мавжуд жамоани оила сифатида қабул қилиши мақсадига “эришишдир”. Бундай муносабат – одамларда фидокорлик уйғотиш ва ҳар доим мақсадга эришишга халақит қиладиган ўтакетган худбинликдан уларни қутқариш имконидир.
Барқарорлик
Барқарорлик – денгиз термини бўлиб, “белгиланган йўлдан оғишмаслик” деган маънони англатади. Бунга яна агар зарур четга чиқиш талаб қилинган бўлса ва ҳали мақсадга эришилмаган бўлса, “белгиланган йўлга қайтиш қобилияти” деб ҳам қўшимча қилиш мумкин. Мақсадга эришиш учун сизни йўлдан адаштиришга уринаётган ташқи васвасалар кучидан каттароқ тортиш кучига эга бўлиш зарур. Бундай қилиш қобилияти асосан сиз ҳамма кутилмаган ҳолатлари ва тўфонлари бўлган сузишга қанчалик яхши тайёргарлик кўрганингизга боғлиқ.
Самолёт учувчиси сифатида мен бир неча марта довулга тушганман, улар шунчалик кучли эдики, хариталаримни кўра олмай қолганман. Агар мен олдиндан тайёрланиб қўймаганимда бу парвозлар катта кўнгилсизликлар билан тугаши мумкин эди. Бундай парвозлар вақтида дарсларни ўтказиб юбормаганим ва парвозимнинг курсини тўлиқ ўтганимдан жуда хурсанд бўлдим.
Ҳар бир рейсга тайёрланар эканман, мен керакли частоталарни, шунингдек, самолётимда қолган ёнилғи билан учиб бора олишим мумкин бўлган захирадаги аэродромларни эслаб қолдим.
Мен двигатель, вакуум тизими, электр тизими ва ш.к.лар ишдан чиққудек бўлса, нима қилишим кераклигига олдиндан қарор қилиб қўйгандим. У ёки бу ҳолатда менга керак бўлиб қолиши мумкин асбобларни аввалдан олиб қўйгандим. Кўп парвозларда бунинг ҳаммаси менга керак бўлмади, лекин парвозларни тайёрлаш ва режалаштиришдаги барча сайъ-ҳаракатларим бежиз эмаслигини билган бир неча ҳолатлар ҳам бўлганди. Бир неча марта самолётнинг двигатели ишламай қолган, самолётга чақмоқ урилган, натижада ёнғинлар чиққан. Шунингдек, тўфонлар самолётни белгиланган йўлдан узоққа олиб кетган ҳолатлар бўлганди. Бу воқеаларнинг кўпида ҳатто томир уришим ҳам тезлашмади, ўзимни ишонч билан тутдим, чунки тайёрланган эдим ва нима қилишим кераклигини билардим. Тайёргарликнинг етишмаслиги жиддий вазиятнинг ўзидан ҳам кўра хавфлироқ бўлган ваҳима билан тугаши мумкин. Ҳар бир корхонада жиддий вазият юзага келиши мумкин. Танглик пайтида корхонангизнинг тақдири тинч вақт давомида сиз ўтишингиз керак бўлган тайёргарлигингизга боғлиқ бўлади.
Руҳий хотиржамлик – етакчининг энг қимматли хислатларидан бири. Ташвишланиш жисмоний юкланмага қараганда, кўпроқ қувватни сарф қилади. Зўриқиш душман ҳисобланади ва режалаштириш ҳамда тўғри мулоҳаза қилишга халақит беради. Тайёргарликдан ташқари, қалбимизда тинчликни сақлаб қолишга ёрдам берадиган бошқа омиллар ҳам бор.
Генерал Роберт Ли ва «тош девор» Жексон Худога ишонадиган одамлар эди. Улар одамларнинг ишларини бошқарадиган Парвардигори Олам борлигига чин дилдан ишонишарди. Бу ишонч уларга энг катта низолар ва босимлар вақтида руҳий хотиржамликни сақлаб қолишга ёрдам берганди. Тарихчилар бу уларнинг рақиб устидан катта устунлиги эканлигини айтишган. Руҳий хотиржамлик – одам ҳаётда эга бўлиши мумкин бўлган энг буюк инсоний хислатлардан биридир. Руҳий хотиржамликка эга бўлиш ҳар бир одам учун мақсад бўлиши шарт. Ташвишланиш ҳолати бизга ҳеч қачон эришмоқчи бўлган нарсамизга эришишимизда ёки хоҳламаган нарсамизни бартараф этишимизда ёрдам бермайди. Ташвишланиш – ҳақиқий етакчига муносиб бўлмаган фойдасиз туйғудир.
Чидамлилик
Чидамлилик – қўйилган топшириқни бошидан охиригача бажаришдир. Ҳамма ҳам топшириқни тўлиқ бажаравермайди. Кўпинча бу жиддий муаммо катта етакчиларда бўлади. Уларга ишни охирига етказишдан кўра бошлаб бериш осонроқ. Бунинг натижасида уларда кўпинча ҳаракатсиз ётган, тугалланмаган лойиҳалар бўлади, лекин шу вақтда улар навбатдаги лойиҳани бажаришга киришади.
Ишни охиригача олиб бориш қобилияти ҳам худди уни бошлаш қобилияти каби муҳимдир. Бу интизомни талаб қилади.
Бошланган ишни якунлай олмаслик, бу – биз ишни муайян йўлбошчиликка эмас, қандайдир ҳиссиётларга эга бўлганимиз сабабли бошлаганимиз кўрсаткичидир. Бу нима учун баъзи машҳур компаниялар камбағал бўлиб қолишининг сабабидир. Улар эскимосни ўзларидан қор сотиб олишга кўндириши мумкин, аммо кутиб ўтирмай кетиб қолганликлари сабабли контрактда ўша эскимоснинг имзосига эга бўлишмайди. Улар тугалланган ишнинг ўзидан эмас, балки мижоз ўзларига ишонганидан бажарилган бурч ҳиссини олишади. Агар бошланган ишни охиригача етказмасак, биз ҳеч қачон муваффақиятга эришмаймиз!
Ҳалоллик
Ҳалоллик, бу – фақат самимийлик эмас, бу “ҳақиқатни бунёд этиш”дир. Бу коррупциялашган таъсирдан озодлик. Бу сизнинг виждонсизларча усуллардан фойдаланмаслигингиз. Бу виждонингиз айтиб турган ишни қилишингизир, ҳатто шундан сўнг ёлғиз қолиб кетсангиз ҳам. Бу сиз ўз эътиқодларингизни ҳимоя қилаётганингиздаги жасурлик. Бу маълум бир жамият томонидан умум эътироф этилган меъёрлардан кўра юқорироқ бўлган ахлоқий меъёрлардир. Ҳақиқий етакчи айнан шундай меъёрларга асосланади. Ҳалоллик – ўзининг хатолари ва омадсизликларини тан олиб, шудан сўнг айбини бўйнига олишдек мардликдир.
Ҳатто энг катта етакчилар ҳам хатолар қилишади. Етакчи сифатида қанчалик юқори турсангиз, хатоларингиз шунчалик қимматга тушади ва кўринарли бўлади. Хатоларни тўғрилаш – етакчи қобилиятларининг муҳим синовидир. Агар ўз хатоларингизни тан олмасангиз ва масъулиятни ўз бўйнингизга олмасангиз тўлиқ тикланиш ҳеч қачон содир бўлмайди. Энг катта етакчилар ўз омадсизликларини ғалабага эришиш учун имкониятларга айлантиришни ўрганганлар. Кўп ҳолларда айнан омадсизликлар ғалабага эришиш учун имконият бўлиб хизмат қилган. Веллингтон, Наполеон ва Ли рақибнинг муваффақиятларидан – рақибнинг ўзи учун – тузоқ сифатида фойдаланиш маҳоратлари туфайли кўп йирик ғалабаларни қўлга киритишган. Японлар урушдаги мағлубиятдан тинчлик даврида ғалаба учун трамплин сифатида фойдаланишди. Йўлбошчилик ва етакчилик ҳалокатни имкониятга айлантириши мумкин.
Генерал Ли Геттисбургдаги мағлубият учун асло ҳеч кимни айбламаган. Унга бўйсунувчи ҳарбийлар ўша жангда генерални бир неча марта ўнғайсиз аҳволга солиб қўйишди. Бўлиб ўтаётган ҳамма нарсалар таъсири остида мағлубиятга олиб келган қарорни қабул қилди. Шунга қарамай, Ли ҳеч қачон ўз бўйсунувидагиларни айблаган эмас. Урушдан сўнг, генераллардан бири омма олдида Лини мағлубиятда айблаганида, у бу фикрга қўшилди. Унинг ювошлиги бутун дунёда унга нисбатан меҳр уйғотди. У ҳақиқатан ҳам ҳатто шимолликлар олдида ҳам бутун мамлакатда энг кўп ҳурматга сазовор шахсга айланди. Унинг ювошлиги туфайли, тез орада ўта фаол танқидчилар ҳам уни ўз даврининг энг буюк арбоби деб тан олишди. У вафот этганида, ҳар бир одам ўзининг ўғлидек деб билган бутун мамлакат ўз фарзанди учун йиғлади.
Тарихчилар мағлубиятдан сўнг, Ли уруш вақтидагидан ҳам кўпроқ буюк етакчига айланганини тасдиқлашади. Шимол ва Жанубни яраштиришдаги унинг куч-ғайрати бошқа ҳар қандай омилга қараганда, мамлакатни тиклашга кўпроқ муҳим таъсир қилди деган фикрга деярли ҳамма қўшилади. Ли ҳалоллик, ярашув ва кечиримлиликни намойиш қилди. Унинг етакчи сифатидаги ҳаракатлари урушдан сўнг партизанлик урушидан ва яраларини даволашга ўта муҳтож бўлган мамлакатда келгуси вайроналикларга чап беришга кўмаклашганини рад этиб бўлмайди.
Буюк етакчи ўзи ва ўзи ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисидаги ҳақиқатни тан ола билиши зарур. Энг буюк етакчилар – ўз омадсизликларини бартараф эта оладиганлардир, чунки омадсизликлар ҳаммада ҳам рўй бериши мумкин. Ҳеч қачон омадсизликни бошдан кечирмаганман деб мақтанадиганлар аслида ҳеч қачон ишламаганлардир. Агар биз, албатта, ўзимизни оқламасак, балки ундан сабоқлар чиқариб олсак, омадсизлик келгуси муваффақият учун катта имконият бўлиши мумкин. Маталда шундай дейилган: «Чиройли тарзда ўзини оқлай оладиган киши, камдан-кам ҳолда бирор нима қила олади». Энг катта ғалабалар содир бўлган мағлубият енгиб ўтилганда қўлга киритилади.
Сизга эргашаётганлар ёки сизга ишлаётганлар далиларни билиши зарур. Одатда одамлар ўртача етакчи уларга айтиб бераётганидан кўра кўпроқ нарсани кўришади. Етакчилар муаммолар ва хатолар ҳақида сукут сақласа, одамлар уларни кўришга қодир эмас ёки ҳалол эмас деб ўйлаши мумкин. Бу ахлоқий муҳитнинг бузилиши ва ишончнинг камайиши билан тугаши мумкин. Тўғри рағбат бериш ва содиқлик катта кучга эга, улар алдовга эмас, ҳақиқат ва ишончга асосланади. Ҳалоллик – руҳий хотиржамликка эга бўлиш учун мажбурий талабдир. Агар ҳар доим бизни фош қилиб қўйишидан хавотирланиб юрсак, ҳеч қачон тинчликка эга бўлмаймиз. Алдаётганимиз қанчалик фойдали бўлмасин, бу, қирқ ёшда саксон ёшлиларнинг юрагига эга бўлишга арзимайди. Ҳалоллик биз қилишимиз мумкин бўлган ҳамма нарсалардан кўра кўпроқ ҳурмат келтиради ва биз бошлаб бораётганларни илҳомлантиради. Ўз шаънини билиш ҳисси бизга алдаш орқали олишимиз мумкин бўлганларидан кўра кўпроқ фойда ва юқорироқ дивидендлар келтиради.
Жасурлик
Жасурлик – қалб ва юракнинг бизни васвасага қаршилик қилишга, мухолифлар, хавф ёки қийинчиликлар олдида тўхтаб қолмаслик ва чекинмасликка мажбур қиладиган хусусиятидир. Бу биз мақсадга эришиш учун барча кучларимизни сафарбар этишимиз шартлигини англатади. Жасурлик – хавф вақтида бизга тўхтаб қолмаслик ва мақсадга эришмагунимизча олға боришимизга ёрдам берадиган руҳий қатъият ва ахлоқий барқарорликдир. Тўсиқлар ва ғовлар деярли ҳар қандай муносиб мақсаднинг олдида бўлади. Бу муаммоларга қандай муносабатда бўлишимиз муваффақиятимиз ёки омадсизлигимизни белгилиб беради. Муаммоларга муносабатнинг тўртта тури бор. Икки тури мағлубиятга олиб боради, учинчиси эса гарчи ғалаба учун салоҳиятга эга бўлсада, мақсадга етишни анча қийин қилади. Бу йўллардан фақат биттасигина муваффақиятга олиб боради. Келинг, улардан ҳар бирини алоҳида кўриб чиқайлик.
- Тўсиққа акс муносабатнинг биринчи тури одамни орқага қайтишга мажбур қилади. Бундай муносабат мағлубиятга олиб келади, шунингдек, етакчида муваффақият учун зарур бўлган жасорат ва қатъият етишмаслигини кўрсатади.
- Акс муносабатнинг иккинчи тури – тўсиқни кўрганда етакчи тўхтайди. У чекинмайди ва ортга бурилмайди, лекин олдинга ҳам бормайди. Ҳатто биз ўз орзуимиз ёки мақсадимиздан кечмасак ҳам, барибир тўсиққа бизни тўхтатишга имкон берамиз, биз барибир мағлубиятга учраган бўламиз.
- Тўсиққа акс муносабатнинг учинчи тури шундан иборатки, биз унга ўз йўлимизни ўзгартиришга имкон бериб қўямиз. Йўлда пайдо бўлган, режаларимизни ўзгартиришга бизни мажбур қиладиган тўсиқлар бор. Бу усул – энг яхшиси бўлиб туюлади. Йўлнинг ўзгариши белгилаб олган мақсадимиз сари ҳаракат қилишни давом эттиришимизга имкон беради. Лекин агар биз йўлимизда пайдо бўлган майда-чуйдалар боис белгилаб олган йўлимизни ўзгартира бошласак, муваффақиятга имконимиз анча камаяди.
Белгиланган режани қачон ўзгартириш мумкинлигини билиш учун, катта донолик керак. Лекин агар биз муваффақиятга эришиш ниятида бўлсак, донолик жасурлик ва қатъиятни инкор қилишига имкон беришимиз керак. Сталинградни қўлга олишни талаб қилиб туриб олган Гитлер жасорат, қатъият ва тиришқоқлик намоён қилди. Бунинг ҳаммаси унинг нафақат Стлинград, балки бутун урушда мағлубиятга учрашига олиб келди. Сталинградни қўлга олиш Гитлернинг режаларидан бири эди, бироқ бу унинг асосий мақсади – Россия устидан ғалаба қилишни бажариш учун шарт эмасди. Агар ўша вақтда у бу шаҳарни шунчаки айланиб ўтганида, балки ўзининг асосий мақсадига эришган бўларди. Айнан шу мақсадни олиш вақтидаги тиришқоқлиги у бутун бир армияни йўқотишига олиб келди. Бунинг ҳаммаси бекорга эди. Тиришқоқлик ва қайсарлик жуда муҳим, лекин уларни донолик билан қўллаш зарур.
- Қийинчиликларга муносабатнинг тўртинчи тури – бизни йўлимиздан оғдирмаслиги учун уларни енгиш, йўлдан олиб ташлашдир. Тўсиқлар билан иш кўраётганимизда бу энг яхши усул. Биринчи қадамни биз қўйишимиз керак.
Жасурлик – етакчининг жуда муҳим хислати, лекин у йўлбошчилик ва стратегия билан уйғунликда бўлиши керак. Майда ғалабаларимиз мағлубиятга айланмаслиги учун диққат марказида ҳар доим олдимизга қўйган мақсадимиз туриши зарур. Жорж Вашингтон – қандай қилиб жасурлик йўлбошчилик билан тенглаштирилганининг яхши мисолидир. Иззатталаб одамлар унинг континентал армия бош қўмондонлиги лавозимига бир неча бор даъвогарлик қилишди. У жуда кўп марта ҳимояланиш ва ўша одамларни фош қилишни истаганди. Лекин у бу васвасага қаршилик қиларди, чунки бундай майдакашлик ўн уч штатнинг бирлигига рахна солиши ва бу инглизларнинг ғалабасига олиб келиши мумкинлигини биларди. Сиёсий курашга киришиб кетмаслиги учун Вашингтонга кўп тиришқоқлик зарур бўлди.
Садоқат
Садоқат – тамойилларга, режага, одамларга содиқ бўлишдир. Ўзгариб турадиган ва ҳар хил янги муҳит ёки гуруҳларга мослашиб кетаверадиган ижтимоий буқаламун ҳақиқий етакчиларга хос сифатлардан маҳрумдир. Ҳақиқий етакчилар бундай тез ўзгаришмайди, аксинча кучли феъл-атворга эга бўлган ҳолда муҳитни ёки маълум бир кайфиятдаги оломонни ўзгартиришга қодир бўлишади.
Агар биз бошқалар бизга содиқ бўлиб қолишини кутсак, ўзимиз садоқат мисолини кўрсатишимиз зарур. Биз ғийбатлашиш ёки бошқа одамлар ва ўз бўйсунувимиздагиларни камситишгача паст кетмаслигимиз керак. Ҳақиқий етакчи бошқаларни камситиш эвазига кўтарилмайди. Буюк етакчилар ўзлари учун энг юқори меъёрларни ўрнатишади ва уларни бошқалар бажара олиш-олмаслигига қараб ўтирмайди.
Ташаббус
Масъулиятни излайдиган ва ўз зиммасига оладиганлар етакчи бўлишлари зарурлиги аён. Бутун ғалабанинг ярми жангнинг бошланишидаёқ қўлга киритилади. Ташаббусни ўз қўлига оладиганлар одатда уни тутиб қола биладилар ва бу уларга сезиларли устунлик беради.
Дунёда одамларнинг асосан учта типи бор: содир бўлаётган нарсаларни кузатиб турадиганлар, нима қилиш зарурлигини гапирадиганлар ва ишни қиладиганлар. Дастлабки икки тоифага кирадиган ва фаол ходимлар бўлиш учун ташаббусдан бошқа ҳамма нарсаси етарли бўлган одамлар кўплиги қайғулидир. Кўпгина атлетлар ҳеч қачон мусобақаларда қатнашишмайди, чунки улар биринчи қадамни қўйишмагани сабаб жамоа таркибига киритилмайди. Агар умрини буюк мусиқачи бўлиш орзусида ўтказганлар, орзу қилишга кетган вақтларини амалий машғулотларга сарф қилишганда эди, кўпчилик уларга ўхшашни истаб қолишган бўларди. Буюк ишларни қилиш ҳақида гапираётганларнинг ҳаммаси ҳам, буюк ишларни-ку, қўятурайлик, умуман бирорта ишни бажаришмайди. Ҳар қандай йўл – биринчи қадамдан бошланади. Агар бу қадамни қўйишни билмасангиз, ҳеч қаёққа етиб бормайсиз.
Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни (Рик Жойнер)
Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и творческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без творческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидерство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно оставаться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком управления.
Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвободить силу творческого лидерства так, чтобы можно было поддерживать его на протяжении длительного времени через эффективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одного, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управление - три характеристики, которые формируют именно такую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть побеждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощной и эффективной силой, которая является почти непобедимой.
Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.
Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жизни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших высот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет помочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы крылья; но человеку действительно даны крылья, только они находятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и подниматься выше обыденного.