Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (12-боб) Ўзбек тилида
Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
1-боб. Ҳокимиятнинг асоси
2-боб. Ҳаракат кучи
3-боб. Ютуқлар
4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш
5-боб. Оддий муваффақият
6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши
7-боб. Мақсадингизни аниқлаш
8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик
9-боб. «Титаник» синдроми
10-боб. Келажакни ўрганиш
11-боб. Келажакни яратинг
12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг
13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик
14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат
15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил
16-боб. Маҳсулот
17-боб. Маъмурият
18-боб. Маркетинг
19-боб. Захиралар
20-боб. Вақтни танлаш
12-БОБ
ЙЎЛБОШЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИНГ
Олдиндан кўра билишни ривожлантириш – биз боришимиз керак бўлган йўлни яхшироқ кўриш учун ҳис этиш ёрдамида бизнинг руҳий кўзларимизни тобора каттароқ очишга хизмат қиладиган амалий йўлдир. Олдиндан кўра билиш, бу – етакчиликнинг асоси. Бу бобда биз кўзимизни очишга ва ўзимизга керакли бўлган йўлдан боришга ёрдам берадиган бир нечта асосий масалаларни кўриб чиқамиз.
Самарали етакчилар ўзлари қўйган мақсадга эришадилар. Машҳур етакчилар тарихнинг йўлини йўналтириб туришади. Биз аввалроқ агар ортингиздан ҳеч ким эргашмаса, сиз етакчи эмаслигингизни айтиб ўтгандик. Фақат аҳмоқ одамгина қаёққа бораётганини билмайдиган одамнинг ортидан эргашади. Йўлбошчилик қанчалик яққол ва тўғри бўлса, одамлар томонидан ишонч шунчалик кўп бўлади.
Машҳур етакчилар бошқа етакчилардан издошлар яратиш қобилиятига эга. Ортингиздан эргашадиганларни қандай тайёрлаганингиз сизнинг ютуқларингизда тўлиқ акс этади. Бошқа етакчиларни издошлар қилиш фақат барқарор тийнат, садоқат ва йўлбошчиликка эга одамларнинг қўлидан келади. Мақсадларингиз қанчалик тўғри ва олижаноб бўлса, издошларингиз ҳам шунчалик тўғри ва олижаноб бўлиб бораверади.
Кичик Мартин Лютер Кинг буюк етакчи эди. У ўз йўлбошчилигини шунчалик ишонч билан тақдим этдики, бу миллионлаб бошқа одамларнинг йўлбошчилигига айланди. Унинг шерикларидан бири фуқаролик ҳуқуқлари учун бошқа курашчилар билан бирга ташкил қилинган митинглар вақтида Лютер одатда сабр билан ўтириб, нималар дейилаётганини сабр билан тингларди, деган эди. У ҳар сафар шу учрашувларда гапирганида, унинг сўзлари чуқур ва тушунарли маънога эга бўларди. У айтган гапларга оз қўшимча қилиш мумкин эди.
Таниқли етакчилар одатда гапиришдан кўра, кўпроқ тинглашади. Лекин улар гапирганида, айтаётган гаплари чуқур маъноли бўларди. Таниқли етакчилар ахборот манбаи ҳисобланади. Ахборот узатиш истеъдоди анча ривожланган бўлиши мумкин. Фикрларингизни иложи борича қисқача ифодалай олишни билишингиз керак. Шундай деб ёзилган: Кумуш ўрнига насиҳатларимни, олтин ўрнига илм-маърифатни танланг (Ҳик. 8:10).
Мақсадларингизни олижаноб қилинг
Буюк етакчилар камдан-кам ҳолларда етакчиликнинг ўзини деб етакчилик ридосига ўраниб олишди. Ҳақиқий етакчилик йўлбошчилик, стратегия ва мақсад билан, шунингдек, ишончларга асосланган собитлик билан тасдиқланган. Етакчилик, бу – алоҳида мақсад эмас, балки воситадир. Шуни ёдда тутсак, биз мақсадларимизни олижаноб қила оламиз. Агар сизнинг мақсадингиз бирор соҳада энг катта компанияга айланиш (муайян мақсад) бўлса, озчилик илҳомланади. Лекин агар мақсадингиз жамиятингиздаги иқтисодий аҳволни яхшилаш, сизга содиқ одамлар ва доимий хизматчиларингизнинг болаларига коллежга киришида ёрдам бериш бўлса, сизга кўп одамларни жалб қилади.
Кўра билиш қобилияти – кўп жиҳатдан баъзилар билан шунчаки бирга туғиладиган руҳий истеъдоддир. Лекин шу истеъдод билан туғилганларнинг кўпи тиришқоқлик, қатъият ва шу кабиларнинг етишмаслигини бошдан кечиради. Бу уларнинг йўлбошчилигини реал қилишга ёрдам берадиган хислатлардир. Кўп гапирадиган, лекин кам иш қиладиган хаёлпарастлар бор.
Йўлбошчиликни реал қилиш учун зарур хислатларга эга бўлган бошқалар ҳам кўп, лекин улар ўз йўлбошчилигини ифодалашга қодир эмас. Аммо агар истак бўлса, бу қобилиятларни ривожлантириш мумкин.
Таърифига кўра йўлбошчилик – ҳали воқеликка айланмаган ғоядир. Йўлбошчиликни ифодалаш учун қўйилиши керак бўлган биринчи қадам – шунчаки уни (йўлбошчиликни) ўйлаб кўрмоқдир. Буни қилиш учун, бир оз миқдордаги оптимизм талаб қилинади. Танқидий ёки тушкун руҳдаги одамларда йўлбошчилик камдан-кам пайдо бўлиши мумкин.
Оптимизмга эга одамлар кўп эмас. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамларнинг 70% салбий фикрларга эга (улар бирор киши ёки бирор нарса ҳақида ёмон хаёлга боришади, шунингдек, бирор ёмонлик содир бўлишини кутишади). Энг ҳайратланарлиси, гап америкаликлар ҳақида бормоқда. Ахир айнан улар дунёдаги энг оптимист одамлар бўлиш мойиллигига эга-ку! Нима учун одамлар бундай руҳий изтироблар билан яшашни ўзларига эп кўришади? Бу одамлар дарғазаб бўлгани учун шундай ҳаётни афзал деб билишади. Шу туфайли улар ўзларига сингдирилган салоҳиятни рўёбга чиқара олишмайди. Фақат муваффақиятга эришишга ишончи борларгина муваффақиятга эришиш учун куч ола биладилар.
Биз қўйишимиз керак бўлган энг зарур ва энг муҳим қадам, бу – ҳамма одамлар ҳақида яхши хаёлда бўлишдир. Ҳатто биз баъзан одамнинг қандайлигида адашсак ҳам, бирор киши ҳақида яхши хаёлда бўлишнинг қўрқинчли жой йўқ. Ҳатто биз одамнинг қандайлиги ҳақида хато қилсак ҳам, бир умр хато қилиб юришимиз ва унга ишонмаслигимиздан кўра яхшироқдир. Бунинг устига шундай йўл тута туриб, биз ҳаётимизни анча шодон қиламиз. Албатта, кўнглимиз қолиши ҳам мумкин, лекин вақтинчалик кўнгил қолишдан ҳам анча ёмон нарсалар бор. Бу одамларга ишонмасдан, бажаришимиз зарур бўлган ишни қила олмайдиган ҳолатга тушиб қолишимиздир.
Ҳаётимизда рўй берадиган ҳамма нарса бизни яхши ёки ёмонга айлантиради, лекин қандай бўлишимизни ўзимиз танлаб оламиз. Ҳаётимизда рўй берган ҳар бир ҳолат, бизни дарғазаб қилиши мумкин, аммо танлов яна ўз ихтиёримизда. Ҳар доим бизнинг кўнглимизни қолдирадиган одамлар ёки вазиятлар бўлиб туради ва бу – маълум далил. Лекин ижобий фикрдаги одамлар салбий фикрли одамларга қараганда ишни яхши бажаришади. Одамларга яхши муносабатда бўлишни ўрганиш учун, сиз улар ҳақида яхши хаёлда бўла бошлашингиз керак. Бу биз улар ҳақидаги ақлли огоҳлантиришларни инкор қилишимиз керак деган гапни англатмайди. Биз ҳамиша ҳар қандай йўлбошчиликни амалга ошириш учун билимдон одамлар зарур бўлишини, аммо улар шу билан бирга салбий эмас, ижобий эътиқодда бўлиши зарурлигини ҳар доим ёдда тутишимиз керак.
Йўлбошчиликни ҳозир ривожлантиринг
Сиз йўлбошчиликни ривожлантиришни ҳозирнинг ўзидаёқ бошлашингиз мумкин. Бутун ишингизни қайта кўриб чиқинг ва ундаги ҳамма ижобий ҳолатларн белгиланг. Шундан сўнг ишингизни яхшилашга ёрдам берадиган масалаларни (ишлар рўйхати) ўйлаб кўринг. Кейин рўйхатда борларнинг ҳаммасини бажаришга қарор қилинг. Буни ишингиз тобора яхшироқ ва маҳсулдор бўлиши учун амалга оширинг.
Ҳаётингизнинг ҳар бир соҳасида шундай қилишни бошланг. Агар сизнинг оилавий ҳаётингиз унчалик омадли бўлмаса, уни муваффақиятлига айлантириш учун ҳамма нарсани қиламн деган қарорга келинг. Агар сиз эрингизга нисбан яхши ишлар қилишни бошласангиз, у шикоят қилишдан ва илгари уни безовта қилган майда муаммоларни эсга олишдан тўхтайди. Никоҳингиз ёки бутун оилангиз учун сизнинг йўлбошчилигингиз қандай? Уни амалга ошириш учун нималар қила оласиз?
Содир бўлаётган нарсаларни кузатинг, рўй бераётган ҳамма ёмон ҳолатларни, шунингдек, нотўғри ниятли одамларни яхшилашга урининг. Агар сиз ҳақиқатан ҳам юқорироқ босқичга ўтмоқчи бўлсангиз, ҳатто салбий одамлар ёки ҳолатларда ҳам ижобий томонларни кўришни ўрганишингиз зарур. Яхшироқ бўлиши учун нималар қилишингиз зарур? Энг хавфли душманингиз ким? У дўстингизга айланиши учун нима қилишингиз мумкин? Сиз бунга дарров эриша олмайсиз, лекин бошқа одамда сизга нисбатан ишонч тикланиши учун нима қилдингиз?
Бу ҳаётда қандай бўлганингизни, асосан яхши хатти-ҳаракатларингиз бўйича баҳолашади. Яъни айнан бирор нарсани ўзгартириш учун нимадир қила олганингиз билан. Буни ҳаётингизнинг ҳар бир соҳасида тажриба қилиб кўринг. Муваффақиятларингизни қайд этинг ва олдинга силжиганингизни кузатиб боринг. Ҳар бир янги муваффақият сизни яна янги, каттароқ муваффақиятларга олиб келганини кўрасиз. Агар никоҳингизни тиклаш учун нимадир қила олсангиз, кейинчалик қўшнингизга ҳам шундай қилишига ёрдам бера оласиз. Шунда, балки, қўшниларингиз мэр бўлишга номзодингизни қўйишга ва шаҳрингизни тиклашингизга овоз беришни истаб қолишар.
Ҳаётингизни муваффақиятли олдинга силжишлар устига қуринг, шунда сиз ўсасиз ва ҳамманинг ҳамда алоҳида ҳолда ҳар бир кишининг яшаш шароитларини яхшилашга қодир бўласиз. Шу туфайли сиз ҳамма нарса яхши бўлиши мумкин деб ўйлай бошлайсиз, йўлбошчиликнинг маъноси айнан шундадир.
Йўлбошчилигингизни ёзиб қўйинг
Йўлбошчиликни ёзиб қўйиш учун бир неча дақиқа ажратинг.
Буни кейинроқ қанчалик олға борганингизни кўришингиз учун қилиш керак. Аввалига сиз қуйидаги саволларга жавоб беришингиз мумкин, кейин ўзингизнинг саволларингизни қўшиб қўйинг.
Ҳаётнинг умумий мақсади: Ҳаётингизда эришишни истаётган энг асосий мақсадингиз нима? Эҳтимолий жавоблар: китоб ёзиш, ўз бизнесингизга эга бўлиш, жамоатчилик лавозимига сайланиш, жамоат (черков) етакчиси бўлиш ва ҳ.к.з.
Оилавий ҳаётдаги мақсад: Оилангизнинг энг муҳим мақсади нима? Ҳар бир оила аъзосини алоҳида кўриб чиқинг. Сиз уларнинг мақсадлари ҳақида сўрашингиз, уларни ўз мақсадларингиз билан таққослашингиз, кейин эса ҳамма ўйлаб қўйганларингизни бажаришингиз мумкин.
Молиявий мақсад: Шахсий молиявий мақсадингиз қандай? Бу мақсад қуйидагилар бўлиши мумкин: уй сотиб олиш, маълум вақтга келиб қарзларни тўлаш, маълум бир даромад олиш, молиявий мустақиллик.
Ҳордиқ чиқариш соҳасидаги мақсад: Дам олиш борасидаги режаларингиз қандай? Бу мақсад қуйидагилар бўлиши мумкин: таътилни уйда ўтказиш, таътилни кемада сузиб ўтказиш, самолётда учишни ўрганиш.
Ҳар бир мақсадни журналга қайд этиб бориш сиз учун фойдали бўлиши мумкин.
Режани ифода қилишни ўрганинг
Бу орзу қилувчини амалиётчидан ажратиб турадиган асосий хусусият. Ҳатто бизда энг олижаноб ва ажойиб мақсадлар бўлганда ҳам, тўғри режалаштириш бўлмаса, уларга эришиш имкониятлари камайиб кетади.
Наполеоннинг у тор-мор қилган бошқа саркардалар билан жанглардаги муваффақиятга, ҳойнаҳой, унинг даҳолиги эмас, тўғри режлаштиришни билгани ёрдам берган. У ҳар доим жанг бўлиши мумкин бўлган далаларнинг хариталарини ўрганарди. У разведканинг душман ўрнашган жой ҳақидаги хабарларини ва ўзига қарши турган генералларнинг таржимаи ҳоли ва тийнати ҳақидаги хабарларни ҳам ўрганарди.
Аксарият корхоналарни олдинга силжитиш каби, жанглар ҳам камдан-кам ҳолларда тузилган режа бўйича боради. Лекин Наполеон тиниб-тинчимас режалаштирувчи эди. У жангнинг боришини кўп марта ўз тасаввурида жонлантирарди. Бу унга ҳар қандай олдиндан кўрилмаган ҳолатга тайёрланишига ёрдам берарди. Шундан сўнг у мавжуд бўлган режага ўзгартиришлар киритарди. Унинг рақиблари харитани олиб, нима қилиш мумкинлигини ўйлай бошлаганида, Наполеоннинг аллақачон бир нечта режаси бўларди. У деярли ҳар доим ўз душманларидан бир қадам олдинда бўларди ва уларни мудофаага ўтишга мажбур қиларди. У камроқ тайёрланган рақибларида бўлмаган устунликларга эга эди. Яхши режалаштириш бизга ҳам худди шу нарсани бериши мумкин.
Режалаштириш – бир вақтнинг ўзида санъат ва интизомдир. Энг истеъдодли рассом ўз маҳоратини ривожлантириб бориши шарт бўлгани каби, етакчи ҳам ўз режалаштириш маҳоратини худди шундай ривожлантириб бориши зарур. Режалаштириш самарали бўлиши учун биз иш кўрадиган маълумотларни тўплаш ва ишлов бериш қобилиятини ривожлантириш керак. Олинган маълумотларни шундай тушуниш ва қўллаш керакки, токи улар муваффақиятга олиб келсин. Келинг, бу жараённи учта асосий қисмга бўлайлик:
- Мақсад(лар)ни аниқлаб олиш. Биз буни олдинги машқда бажариб кўрдик. Режалаштириш келажакни кўриш ва у томонга йўл солиш маҳоратини талаб қилади. Агар қаёқа бормоқчи бўлаётганимизни билмасак, биз қаердан йўл солишни ҳеч қачон билмаймиз.
- Зарур маълумотларни тўплаш ва уларни тахлил қилиш. Тадқиқот ўтказиш – муҳим хислат. Аввалига биз олинган далилардан бизга фойда берадиган даражада фойдаланиш учун улардан қаерда фойдаланишимизни аниқлаб олишимиз керак. Олинган ахборотдан бизга фойдалисини танлаб олишимиз зарур. Кўп етакчилар айнан шу ерда хато қилишади. Улар тафсилотларга эмас, умумий концепцияга мўлжал олишади. Бу етакчиларнинг салоҳияти энг кўп йўқоладиган банддир.
- Режани тузиш. Аввал айтиб ўтганимиздек, яхши режа тузишдаги биринчи қадам – зарурат туғилганда бу режа ўзгариши мумкинлигини англашдир. Шунинг учун мукаммал режа тузишга уринманг, чунки ҳаракат қилишни бошлаганингизда, режа ўзгартирилиши мумкин.
Сиз тузган мақсадлар рўйхатини олинг ва уларнинг ҳар бири учун режа тузинг. Қуйидаги саволларни ёзиб олинг:
Мен қандай биринчи қадамни қўйишим керак?
Кейинги қадамлар қандай бўлади?
Қандай тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин?
Мақсадни амалга оширишга нима кўмаклашиши мумкин?
Қандай захиралар зарур?
Менинг ихтиёримда қандай захиралар мавжуд?
Менгача бу мақсадга кимлар эришган ва улар буни қандай қилишган?
Режанин яқин бир, икки, беш йил учун тузиш мумкин. Режа тузишни якунлаганингиздан кейин, ўзингизни душманингиз ўрнига қўйиб кўришингиз мумкин. Агар сиз рақиб бўлганингизда, бу режа бажарилишини тўхтатиш учун нималар қилган бўлардингиз? Бу режангиздаги бир қарашда сезилмайдиган салоҳиятли заифликлар ва жиддий муаммоларни кўришга имкон беради.
Бу бобда биз билимингиз ва маҳоратингизни кўпроқ мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ёрдам берадиган масалаларни кўриб чиқдик. Бу китобнинг мақсади – нафақат етакчилик тамойиллари ҳақида гапириб бериш, балки етакчиларни илҳомлантириш ҳамдир. Бу фақат айтилганларни ёдлаб олганимизда эмас, уларни амалиётда қўллай бошлаганимзда рўй бериши мумкин. Етакчилар шунчаки бирор нарсани билишлари эмас, улар билимни қўллай олишлари зарур.
Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни (Рик Жойнер)
Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и творческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без творческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидерство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно оставаться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком управления.
Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвободить силу творческого лидерства так, чтобы можно было поддерживать его на протяжении длительного времени через эффективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одного, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управление - три характеристики, которые формируют именно такую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть побеждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощной и эффективной силой, которая является почти непобедимой.
Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.
Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жизни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших высот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет помочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы крылья; но человеку действительно даны крылья, только они находятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и подниматься выше обыденного.