Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) 11 bob

Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (11-боб) Ўзбек тилида

Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida AudiokitobHayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) Audiokitob O'zbek tilida

             

МУНДАРИЖА

Муқаддима

1-боб. Ҳокимиятнинг асоси

2-боб. Ҳаракат кучи

3-боб. Ютуқлар

4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш

5-боб. Оддий муваффақият

6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши

7-боб. Мақсадингизни аниқлаш

8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик

9-боб. «Титаник» синдроми

10-боб. Келажакни ўрганиш

11-боб. Келажакни яратинг                                                 

12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг

13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик

14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат

15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил

16-боб. Маҳсулот

17-боб. Маъмурият     

18-боб. Маркетинг

19-боб. Захиралар

20-боб. Вақтни танлаш 


11-БОБ

КЕЛАЖАКНИ ЯРАТИНГ

Бу бобда мен ўзимиз олган билимни қандай қўллашимиз мумкинлигига эътибор қаратмоқчиман. Етакчилик, бу – оддий билимдан каттароқ ва ҳатто келажак қандай бўлишини билишдан ҳам улканроқдир. Келажакни олдиндан кўра билиш ва унга таъсир қилиш учун, биз олинган билимни амалий қўллашни ўрганишимиз керак. Агар сизга ҳеч ким эргашмаса, таърифга кўра, сиз етакчи бўла олмайсиз. Йўлбошчиликка эга бўлиш, шунингдек, одамлар ишонч билдириши ва бу йўлдан кетиши учун уни одамларга тўғри тушунтириш етакчи учун муҳимдир. Фақат аҳмоқ одамгина қаёққа бораётганини ўзи билмайдиган кишига эргашади.

Афсуски, кўп одамлар ўзининг кимлигини ва қаёққа бориши кераклигини билмайди. Одамлар уларни рағбатлантириб турадиган, илҳомлантирадиган, шунингдек, улар ҳаракатланиши керак бўлган йўлни кўрсатадиган мақсад ва режага эга бўлишлари зарур.

Шунинг учун самарали етакчиликнинг асоси – режа тузиш, кейин эса уни тўғри ва тушунарли тақдим этиш қобилияти ҳисобланади.

Сиз ўз режангизга қандайдир ном ёки шиор беришингиз мумкин. Улар мақсадни, раҳбариятни, ташкилот ёки ҳатто бутун бошли миллатни аниқлаш учун кучли воситалар бўлиши мумкин. Масалан, Гитлер оддий рамз ва шиорга эга бўлиб, улар ёрдамида Германияни сафарбар қила олди. Рамзлар ва шиорлар эзгулик учун ҳам, ёвузлик учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Ҳар бир ташкилот ҳам узоқ муддатга, ҳам анча қисқа муддатга йўлбошчиликка муҳтож. Қисқароқ муддатга йўлбошчилик биз йил, ой ёки ҳафта давомида амалга оширишимиз зарур бўлган кичикроқ мақсадлар учун қўлланади.

Бундай йўлбошчилик ташкилотга тўғри йўлдан адашмаслик ва самарадорлик ҳамда маҳсулдорликни оширишга кўмаклашади. Етакчи ўз йўлбошчилигини тақдим этгандан кейин уни қандай амалга оширишнинг стратегиясини ишлаб чиқиши керак. Етакчи мақсад сари илгарилаш узлуксиз бўлиши учун ўзи бошлаб бораётган одамлар билан доимий алоқада бўлиши шарт. Бу мавжуд ҳар қандай корхонадаги муваффақият учун зарур бўлган ишончни уйғотади.

Олижаноблик ва йўлбошчилик

Бизнинг ҳамма мақсадларимиз эриша олинадиган бўлиши керак. Улар қанчалик олижаноброқ бўлса, одамлар уларни амалга ошириши учун нимадир қилишни шунчалик кўпроқ истайди. Баъзиларда йўлбошчилик бор, аммо олижаноблик йўқ ёки ҳеч бўлмаганда бир ишни иккинчиси билан боғлай олмайди. Бошқаларда олижаноблик бор, лекин йўлбошчилик йўқ. Бизнинг мақсадимиз йўлбошчиликни олижаноблик билан бирлаштиришдан иборат. Биз буни қила олсак, самарадорлик нафақат икки баробар ортади, балки кўп марта ошади.

Мақсадлар қанчалик олижаноб бўлса, улар одамларни шунчалик илҳомлантиради. Буюк Александрнинг мақсади олижаноб эди. У юнон маданияти, тили ва фалсафасини бутун дунёга ёйди. Ўзининг маданиятини ҳурмат қилган ва мақсади уни дунёга тарқатиш бўлган юнонлар учун Александрнинг важи ўз ўғилларини урушга беришга қудратли сабаб бўлди.

Гитлернинг мақсади немис миллатининг ҳукмронлигини ўрнатиш эди. Кўп нарса йўқотган немисларга бу уларнинг ғурури учун малҳам бўлди. Улар учун ҳеч қандай йўлбошчиликка эга бўлмагандан кўра, шу йўлбошлчиликка эга бўлиш яхшироқ эди. Бу, шундай йўл тутиш – тўғри йўл тутиш дегани эмас. Лекин агар фойдали ва тўғри ташаббус бўлмаса, унинг ўрнига албатта ёвузлик келади.

Шунга ўхшаш ҳолат Францияда Наполеонга ташаббусни қўлга олишига имкон берди. Мўлжалини йўқотган ёки йўлбошчиликка эга бўлмаган ва эзгулик бошқармаётган одамларнинг ҳар қандай гуруҳидан ёвузлик фойдаланиши мумкин. Ҳеч бир одам ёки одамлар гуруҳи мақсадсиз яшаши мумкин эмас. Йўлбошчилик ҳам ҳаётда худди кислород каби зарурдир.

Ҳар бир етакчи ўз ташкилоти учун мақсадни белгилаб олиши шарт. Линкольн буни ҳали Фуқаролар урушининг биринчи қисмидаёқ тушунган эди. Фақат 1862 йилда Озодликка Чақирув эълон қилингандагина, сафарбарлик учун муносиб сабаб пайдо бўлди. Кураш эзилган одамларни озод қилиш учун бошланган олижаноб салб юриши бўлди. Шу туфайли тўла ғалабагача курашиш истаги пайдо бўлди.

Бизнинг ташкилотимиз мақсадидан қатъи назар, аниқ ва олижаноб йўлбошчилик маҳсулдорлик ва муваффақиятга эришиш имконини анча оширади.

Муваффақият ҳам, мағлубият ҳам келиши мумкин. Ғурур эса илҳомлантириши мумкин. Лекин олижаноб мақсадга эга бўлиш анча яхши ва фойдалидир. “Ғурур йиқилишдан олдин келади”, дейишади. Бизнинг мақсадимиз фақат муваффақиятга эришиш эмас, балки уни сақлаб қолишдан иборат. Ювошлик – ҳақиқий ва узоқ муддатли муваффақиятнинг пойдеворидир.

Катта кўникма

Айтиб ўтганимдек, ҳар бир муваффақиятли етакчининг кўникмаларидан бири режалаштириш қобилиятидир. Бу муҳим, лекин у билан бирга, биз бошқа зарур кўникма – зарур бўлиб қолганда, режани яхшилаш ва ўзгартириш кўникмасига ҳам эга бўлишимиз керак.

Яхши режа ҳар қандай ташкилот учун рағбат омили ҳисобланади. Режа қанчалик яхши бўлса – у биз ортимиздан эргаштираётган одамларда шунчалик ишонч ҳосил қилади. Бироқ, вазият ҳар доим ҳам биз режалаштирганимиздек бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ишонч уйғотадиган ва юзага келган ҳолатлар муносати билан мослашувчан тўғриланадиган режалар энг яхши ҳсобланади.

Ҳарбий-денгиз авиацияси учувчиси бўлганимга қарамай, мен пиёдалар корпусининг асосий денгиз таълимини ўтишим шарт эди, бу қуруқликда ҳимоянинг асосий кучи бўлиши керак бўлган денгизчилар ўтадиганга ўхшаш курс эди. Бир ўқитувчи бизларга айтган гапни ҳеч қачон унутмайман. У жанг режаси албатта бўлиши шартлигини айтган эди. Лекин у бирорта ҳам жанг айнан режа бўйича ривожланмаганини ҳам айтиб ўтганди! У тартибсизликлар ва парокандалик пайдо бўлганда ҳам курашни давом эттира оладиган отрядлар энг яхши отрядлар бўлишини айтганди.

Бу ҳар қандай корхонага ҳам дахлдор. Режа хизматчиларда етакчига нисбатан ишонч ҳосил қилади. Ғалаба қилиш учун биз доно ва мослашувчан бўлишимиз зарур. Биз режамизнинг баъзи жиҳатларини вақтида алмаштира олишимиз керак.

Яхши футбол мураббийи генераллар ва ишбилармон етакчилар каби футбол ўйини ривожланишиниг режасини туза олиши зарур. Мураббий ўз режасини асосий квотербекка (ўрни тўпни ушлаб олиш чизиғидан ташқарида бўлган ҳимоячи, у одатда ҳаракатларга сигнал беради) умид қилиб тузиши мумкин. Лекин агар ўйин вақтида у жароҳат олса ёки шунчаки унинг кайфияти ёмон бўлсачи? Бош мураббий режани қачон ва қандай ўзгартириш зарурлигини билиши шарт. Одатда мурббийларда олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар учун ҳар доим қўшимча режа бўлади. Бу ҳар бир етакчи учун қонун бўлиши шарт. Биз бошқалар режага риоя қилишлари учун қандай режалаштириш ва уларда рағбат уйғота олишни билишимиз арур. Шу билан бирга, қандай қилиб одамларни ўзгарган режага мувофиқ бошлаб боришни ҳам билишимиз керак. Бошқаларни уларнинг ишончига зиён етказмаган ҳолда бошлаб бориш қобилияти, бу – яхши ва ўртамиёна етакчилар ўртасидаги фарқни ташкил қилади.

Тузоқ

Кўп одамларнинг энг катта кучи уларнинг энг заифлиги илдизи бўлиши ҳам мумкин. Режаларни муваффақиятли тузадиган одамдаги энг катта тузоқ - режалаштиришдир. Муваффақият - фақат муваффақиятли режанинг натижаси эмас. Режалар ҳар доим етарлича осон, тушунарли, ахборотга эга бўлиши ва енгил ўзгариши керак.

Етакчи вақтни тўғри танлаши зарур. Вақтни танлаш – режани бошлашдан олдин қилинадиган биринчи ишдир. Лекин кўплар мағлубиятга учрайди, чунки улар то мутлақо тайёр бўлмагунларича (уларнинг фикрига кўра) кутиб туришни хоҳлашади. Биз ҳеч қачон ҳамма нарсани аниқ билмаймиз ва ҳаракатларга мутлақ тайёр бўлмаймиз.

Жойлашган ўрни устун эмаслигига қарамай, яна олдинга ҳаракат қилишга қарор қилган генерал Грант Фуқаролар урушида ютиб чиқди. Жуда истеъдодли бошқа одам генерал Макклеллан эди. Агар ҳар томондан қаралса, у жанг қилаётган отрядлар етакчиларининг энг яхшиларидан бири эди. Бироқ унинг хатоси урушни тузилган режа бўйича аниқ олиб бориш, режани ўзгартирмаслик эди.

Бу унга мағлубият келтирди. 1862 йил сентябрда Грецияда бўлган жанг вақтида Маклеллан армияси сон жиҳатдан генерал Ли армиясидан икки марта кўп эди. Макклеллан жанг майдонида стратегик томондан анча қулай ҳолатда эди. Аммо унинг қатъиятсзлиги тезда ҳужумга ўтишга имкон бермади. Душман ҳужум бошлаш имкониятига эга бўлди ва Макклеллан ҳужум қилиш эмас, мудофаага ўтишга мажбур бўлди.

Муваффақиятга тезда эришиш истаги ҳалокатга олиб келиши мумкин

Ўрганиш ва режалаштириш етакчиларга керак, лекин улар вақтида тўғри мўлжал ола билишлари ва керакли чораларни кўришлари ҳам зарур. Агар етакчи фақат тузилган режага амал қилиб, тўсатдан юзага келган ҳолатларни инобатга олмаса, режалаштириш мағлубиятга олиб келиши мумкин. Етакчилар учун энг бузғунчи тузоқлардан бири, бу - бирор нарсани ўта соз амалга ошириш истагидир.

Агар сиз Ер юзида яшаган энг биринчи рассомнинг энг биринчи расмларини кўрганингизда эди, у сизга ёқмаган бўларди. Агар сиз эҳтимол ёқимсиз шовқинга ўхшаган биринчи басталанган мусиқаларни эшитганингизда эди, ҳойнаҳой, улар ҳам сизга ёқмаган бўларди. Ҳеч ким ҳеч қачон ҳамма нарсани бирданига тўғри қилиб бошламайди. Нарсаларни бирданига тўғри ва аъло даражада қилиш истаги, эҳтимол, муваффақиятнинг энг катта бузилишидир. Ҳамма нарсага аста-секин эришилади. Биз майда нарсаларга жуда кўп вақт сарфламаслигимиз ҳам керак. Талабчан одамлар кам ижобий натижа берадиган нарсага кўп вақт йўқотиши мумкин. Баъзи маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш учун, америкалик тижоратчилар кўп вақт сарфлашган. Гарчи сифат ошган бўлсада, уларнинг нархи тушган. Нега бундай бўлди?

Масалан, маҳсулотнинг сифатини 85% га яхшилаш учун компания миллиард доллар сарфлади. Сифатни яна 5% га ошириш учун улар сарфланган пулларидан икки марта кўп харажат қилишига тўғри келади. Сифатни яна 1% га ошириш учун яна тўрт марта кўп сарфлашга тўғри келади. Бундан буён такомиллаштириш керак бўлмайдиган ва буннг учун сиз кўп пул тўлашингиз лозим бўлмаган пайт бор. Лекин агар сизнинг маҳсулотингиз сифатли бўлса ва оқилона нархда бўлса, сиз муваффақиятли бўласиз.

Доим маҳсулотларнинг сифатини ошириб боришимиз яхши, лекин агар сифатни яхшилаш ҳамма муаммоларимизнинг ягона жавоби деб ўйлайдиган бўлсак, адашишимиз мумкин. Бошқа тузоқ, бу – ўз хатоларимиздан сабоқ чиқаришимиз керак деб ўйлашимиздир. Ўтган хатоларингизга қараганингизда хулоса чиқараётганингиз яхши. Бу хатолар энг катта устозлардан бирига айланади. Лекин биз шу билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Ўргана олгунингизча ўрганинг, кейин эса олға боринг.

Кўпгина етакчилар жуда кўп ишни бажаришга уринганлиги ва бирваракайига бир нечта фронтда жанг қилгани учун мағлубиятга учрган. Биз жанг майдонини танлаб олиб, қўлимиздан келгунича иш қилишимиз зарур. Биз биринчи бўлиш ва кўп ғалабаларга эришишимиз учун кучларимиз ва захираларимизни бир жойга тўплашимиз зарур. Ҳаддан ортиқ ишларни бажаришга интилманг.

Яна бир тузоқ – пулга ҳаддан ортиқ диққатни жамлаш. Биз пулга муҳтож эмасмиз деб айта олмаймиз, лекин биз пуллар ҳақида ҳаддан ортиқ ўйлайвермаслигимиз керак. Ҳатто иқтисодий ҳисоб-китобга эга бўлишимиз зарур бўлганда ҳам, қоида тариқасида, пуллар ҳар қандай ташкилот учун энг кам аҳамиятли нарсадир. Агар сиз тўғри ва оқилона қилиниши зарур бўлган ишни бажариб борсангиз – пулларнинг ўзи келаверади. Агар сиз пулга ҳаддан ортиқ диққат қаратган бўлсангиз, улар етарли миқдорда бўлишини кутаверасиз ва шундан кейингина бирор ишни қилишни бошлайсиз. Лекин сизга шуни айтаманки, ҳеч қачон пуллар етарли миқдорга етганига ишонч ҳосил қилмайсиз. Захиралар тўплашда доно бўлинг, лекин бунга ҳаддан ортиқ эътибор бераверманг. Шундай қилсангиз, тезроқ олдинга силжишни бошлайсиз.


Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни  (Рик Жойнер)

Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и твор­ческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без твор­ческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидер­ство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно ос­таваться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком уп­равления.

Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвобо­дить силу творческого лидерства так, чтобы можно было под­держивать его на протяжении длительного времени через эф­фективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одно­го, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управ­ление - три характеристики, которые формируют именно та­кую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть по­беждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощ­ной и эффективной силой, которая является почти непобеди­мой.

Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.

Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жиз­ни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших вы­сот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет по­мочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы кры­лья; но человеку действительно даны крылья, только они нахо­дятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и под­ниматься выше обыденного.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак