Рик Жойнер. Ҳаётдаги етакчилик ва ижодий салоҳият - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида
Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима
1-боб. Ҳокимиятнинг асоси
2-боб. Ҳаракат кучи
3-боб. Ютуқлар
4-боб. Муваффақиятнинг бешта қоидасини ривожлантириш
5-боб. Оддий муваффақият
6-боб. Хандақлардаги урушнинг тугаши
7-боб. Мақсадингизни аниқлаш
8-боб. Дунёни ўзгартирадиган етакчилик
9-боб. «Титаник» синдроми
10-боб. Келажакни ўрганиш
11-боб. Келажакни яратинг
12-боб. Йўлбошчиликни ривожлантиринг
13-боб. Феъл-атвор, ирода, донолик
14-боб. Тарихнинг йўлини ўзгартирган жасорат
15-боб. Муваффақиятли бошқарув учун зарур бўлган бешта тамойил
16-боб. Маҳсулот
17-боб. Маъмурият
18-боб. Маркетинг
19-боб. Захиралар
20-боб. Вақтни танлаш
МУҚАДДИМА
Етакчилик ва ижодий салоҳият – Ер юзидаги иккита энг қудратли куч. Улар биргаликда тарихнинг йўлини белгилаб берган. Улар ҳам яхшилик учун, ҳам ёмонлик учун хизмат қилиши мумкин. Бу китоб шу икки кучни тасвирлайди, шунингдек, сизнинг ҳаётингизда уларни қандай ривожлантириш мумкинлигини тушунтириб беради.
Олдин ёзган “Етакчи, бошқарувчи (бошқарувчи) ва муваффақиятнинг бешта тамойили” китобим мени мана шу китобни ёзишга ундади. Ўша китобим тез орада бестселлерга айлангани мени ҳайратга солди. Шунда мен агар ишлар шу зайлда кетаверса, яна битта, батафсилароқ китоб ёзиш лозим, деган қарорга келдим. Ҳозирги китобим олдингисида фойдаланилган баъзи материал ва кўп миқдордаги янги материални ўз ичига олган. Бу китоб унда баён қилинган тамойилларни қўллаган одамлар қанчалик муваффақиятга эришганлигининг баъзи ажойиб тарихий ва замонавий мисолларини ҳам ўз ичига олган.
Бу китоб оддий, ҳар бир киши учун тушунарли усулда ёзилган. Қачонлардир Ер юзида яшаган ва етакчилик ҳамда ижодий салоҳиятнинг энг юқори даражасига эришган одамлар, қоида тариқасида, жамиятимизнинг ўрта қатламларидан келиб чиққанлиги учун китобни шундай ёздим. Бу қудратли кучларни бўшатиб юборишнинг калити, қоида тариқасида, кураш эди.
Одатий ва ғайриодатий ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Кичик бир қадамдан катта ютуқлар бошланади. Ҳар бир одам уни ноодатий ва ғайриодатий қилиши мумкин бўлган салоҳиятга эга. Бу китоб олдингизга қўйилган вазифани бажаришингизга олиб келадиган қадамларни қўя олишингизга мўлжалланган.
Энг катта фалсафий саволларда бири қуйидаги саволдир: замон одамларни ўзгартирадими ёки одамлар замонними? Наполеон яшаган замон уни шундай қилдими ёки у замонни ўзгартирдими? Албатта, ҳақиқат шуки, замон ҳам Наполеонга қандайдир даражада тасир қилган ва у ҳам замонга таъсир ўтказган. Тарихдан кўриниб турибдики, одамнинг йўли қандай бўлиши, унинг ўзига боғлиқ. Етакчилик ва ижодий салоҳиятни ривожлантириш мумкин. Агар бу хислатлар уларда ривожланмаганда, Наполеон ва ҳар хил бошқа ғайриодатий тарихий етакчилар йўқолиб кетишлари мумкин эди.
Бу китоб шу икки куч – етакчилик ва ижодий салоҳият бирга эканлиги, чунки улар нафақат ўзаро боғланган, балки ажралмас эканлигини тасвирлайди. Ижодий салоҳиятсиз асл етакчилик бўлмайди, салоҳият эса етакчилик орқали юзага чиқади. Улар ўзаро қандай боғлиқлигини қанчалик кўп ўргансак ва тушуниб етсак, улар ҳаётимизда шунчалик кўп намоён бўлади. Лекин улар учинчи қудратли таркибий қисм – самарали бошқарув кўникмаси билан бирлашмаган бўлса, ҳатто етакчилик ва ижодий салоҳият кўникмаларига эга бўла туриб ҳам, муваффақиятсизликка маҳкум бўлиб қолавериш мумкин.
Бу китобнинг дастлабки мақсади самарали бошқарув орқали ижодий етакчилик кучини узоқ вақт давомида таъминлаб туриш мумкин бўлиши учун бу кучни бўшатиб юборишдан иборат. Қачонлардир Ер юзида яшаб ўтганлар ичида энг доно одам сифатида Муқаддас Китобда эсга олинган шоҳ Сулаймон шундай деб ёзганди: «Киши бир ўзи бўлса, уни йиқитиш осон, лекин икки киши ўзларини ҳимоя қила олади. Учта ипдан эшилган арқонни узиш қийиндир» (Воиз 4:12). Етакчилик, ижодий салоҳият ва бошқарув – айнан шундай арқонни ҳосил қиладиган учта тавсиф (характеристика)дир. Алоҳида бўлса, уларнинг ҳар бири енгилиши осон. Лекин биргаликда эшилган улар деярли мағлуб бўлмайдиган қудратли ва самарали кучга айланади.
Сиз тўлиқ адолатли савол беришингиз мумкин: менга бу китобни ёзишга ҳуқуқ берадиган қандай илмий даражаларим бор? Менда бундай илмий даражалар йўқ, аммо ёзганларимнинг асоси бўлган ҳаётий тажрибам бор. Мен ўзимни чеклаб қўйиши мумкин бўлган шароитларда оёққа турдим ва ўртамиёна ёки омадсиз бўлиб қолишим мумкин эди. Лекин мен мана шу тамойилларни қўллай бошладим ва сезиларли муваффақиятга эришдим. Мен муваффақиятга эришган кўп китоблар ёздим, улардан анчаси қирқта тилга таржима қилинган. Мен муҳаррирман, шунингдек, бутун дунёдаги юзта миллатдан бўлган обуначилар оладиган ҳар чораклик журналга мақолалар ёзаман.
Мен омадсизликлар келтириб чиқарадиган муваффақият ёки тўсиқлар ҳақида билиш мумкин бўлган ҳамма нарсани ҳам билмайман, лекин ҳар қандай одам учун фойдали бўладиган кўп нарсаларни ўз тажрибамдан ўргандим. Бунинг устига бутун ҳаётим давомида тижорат, спорт, сиёсат, санъат ва диндаги муваффақиятли одамлар билан учрашишдек марҳаматга сазовор бўлишим орқали кўп нарсаларга эришдим. Ҳаётдаги мақсадларимдан бири кўпроқ ўрганиш ва кўпроқ билишдир. Муваффақиятли одамларни кузатишларим етакчилик, ижодий салоҳият ва бошқарув ҳақидаги баъзи ноёб хулосаларга олиб келди, бу хулосалар оиладан тортиб, халқаро корпорацияларгача, ҳар қандай вазиятда оддий ва амалга ошириш мумкин бўлган хулосалардир.
Ниманики бошдан кечирган бўлсам ва ниманики кузатган бўлсам, ҳаммасида муваффақият учун зарур бўлган тамойиллар ҳар доим бир хил ва жуда оддий эканлиги менга аён бўлди. Агар сизда бу китобни ўқиб чиқиш ва тушуниб олишга имкон бўлса, ҳаётда муваффақиятларга эришасиз. Сиз ҳаётингизнинг кўп соҳаларига таъсир ўтказа оладиган, ижодий салоҳиятга эга етакчи бўлишингиз мумкин.
Агар сиз бу китобни тушуниб олсангиз, ҳеч бўлмаганда, ўз ҳаётингизда бирор сезиларли ишни бажаришга умидингиз бўлади. Агар муваффақиятга эришган бўлсангиз, баландроқ чўққиларни забт этишингиз мумкин. Ютуқларингиздан қатъи назар, бу китоб сизга ёрдам бера олади. Ҳозир қандай шароитларда эканлигингизга қарамай, муваффақиятга эришишингиз ва токи тирик экансиз, баландроқ ва янада баландроқ кўтарилишингиз мумкин. Ҳойнаҳой, агар одам учиши шарт бўлганида, унга қанот берилган бўларди, деган матални эшитгандирсиз; одамга ҳақиқатан ҳам қанот берилган, фақат у сизнинг ақлингиз ва қалбингиздадир. Бу китобнинг мақсади сизга қанотларингиздан фойдаланиш ва одатдагидан юқори кўтарилишда кўмаклашишдан иборат.
Муаллиф
Книга на Узбекском языке: - Лидерство и творческий потенциал в жизни (Рик Жойнер)
Эта книга описывает эти две большие силы, лидерство и творческий потенциал, вместе, потому что они не только связаны - они неотделимы. Истинное лидерство невозможно без творческого потенциала, а потенциал высвобождается через лидерство. Чем больше мы изучим и поймём, как они связаны между собой, тем больше они смогут проявиться в наших жизнях. Но, даже имея навыки лидера и творческий потенциал, можно оставаться обречённым на неудачу, если они не объединены с третьей мощной составляющей - эффективным навыком управления.
Первичная цель этой книги состоит в том, чтобы высвободить силу творческого лидерства так, чтобы можно было поддерживать его на протяжении длительного времени через эффективное управление. Царь Соломон, который упоминается в Библии как самый мудрый человек, который когда-либо жил на земле написал: «И если станет преодолевать кто-либо одного, то двое устоят против него: и нитка, втрое скрученная, не скоро порвётся». Лидерство, творческий потенциал и управление - три характеристики, которые формируют именно такую нить. Каждый из них в отдельности легко может быть побеждён. Но, правильно соединённые вместе, они станут мощной и эффективной силой, которая является почти непобедимой.
Если у вас есть возможность прочитать и понять эту книгу, вы сможете преуспеть в жизни. Вы можете стать лидером с творческим потенциалом, который будет воздействовать на многие области вашей жизни.
Если вы поймёте эту книгу, вы, по крайней мере, будете иметь надежду на выполнение чего-то существенного в вашей жизни. А если вы уже успешны, вы сможете достичь больших высот. Независимо от ваших достижений эта книга сможет помочь вам. Несмотря на условия, в которых вы находитесь, вы можете преуспеть, и, пока вы живёте, продолжать подниматься выше и выше. Вы, вероятно, слышали поговорку, что если бы человек должен был летать, ему тогда даны были бы крылья; но человеку действительно даны крылья, только они находятся в ваших умах и сердцах. Эта книга нацелена на то, чтобы помочь вам научиться пользоваться вашими крыльями и подниматься выше обыденного.