Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) 9 bob

Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (9-боб) Ўзбек тилида

Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Мақсадли Саёҳат

Менинг аҳдим

НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН

1-Кун    Ҳаммаси Худо билан бошланади

2-Кун    Сиз тасодиф эмассиз                  

3-Кун    Ҳаётингизни нима бошқаради

4-Кун    Абадий давом этиш учун яратилган

5-Кун    Ҳаётни Худо назари билан кўриш

6-Кун    Ҳаёт вақтинчалик тайинланган

7-Кун    Ҳамма нарса учун сабаб

МАҚСАД №1    Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз

8-Кун    Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган

9-Кун    Худо нимадан табассум қилади

10-Кун  Улуғлаш юраги

11-Кун  Худонинг яқин дўстларига айланиш

12-Кун  Худо билан дўстликни ривожлантириш

13-Кун  Худони мамнун қиладиган ибодат

14-Кун  Худо узоқда кўринганда

МАҚСАД №2    Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз

15-Кун  Худо оиласи учун шакллантирилган

16-Кун  Нима кўпроқ муҳим

17-Кун  Тегишли бўлган жой

18-Кун  Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш

19-Кун  Жамоатни етиштириш

20-Кун  Бузилган алоқаларни тиклаш

21-Кун  Жамоатингизни ҳимоя қилиш

МАҚСАД №3    Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз

22-Кун  Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик

23-Кун  Биз қандай ўсамиз

24-Кун  Ҳақиқат орқали ўзгариш

25-Кун  Қайғу орқали ўзгариш

26-Кун  Васваса орқали ўсиш

27-Кун  Васвасани енгиш

28-Кун  Бунинг учун вақт керак

МАҚСАД №4    Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз

29-Кун  Тайинланганингизни қабул қилиш

30-Кун  Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз

31-Кун  Шаклингизни тушунишингиз

32-Кун  Худо берган нарсалардан фойдаланиш

33-Кун  Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади

34-Кун  Хизматкорга хос фикр юритиш

35-Кун  Ожизлигингизда Худо қудрати

МАҚСАД №5    Сиз топшириқ учун яратилгансиз

36-Кун  Топшириқ учун яратилган

37-Кун  Ҳаёт хабарингизни бўлишиш

38-Кун  Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш

39-Кун  Ҳаётингизни мувозанатга келтириш

40-Кун  Мақсад билан яшаш


Худо нимадан табассум қилади?

Худонинг табассуми сизга ёр бўлсин.

Саҳрода 6:25

Қулингга мунаввар юзингни кўрсатгин,

 Низом қоидаларингни ўргатгин менга!

Забур 118:135

          Худонинг табассуми сизнинг ҳаётингизнинг мақсадидир.

          Худони хурсанд қилиш ҳаётингизнинг мақсади экан, сизнинг энг асосий вазифангиз уни қандай бажаришни ўргинишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббингизга нима мақбул бўлишини ўрганиб олинглар.”(Эфесликлар 5:10). Бахтимизга, Муқаддас Калом бизга Худони қандай хурсанд қилиш ҳақида ҳаётий мисол берган. У одамнинг исми Нуҳ эди.

          Нуҳ даврида бутун дунё ахлоқий жиҳатдан инқирозга учраганди. Ҳар бир киши Худонинг эмас, балки ўзининг хурсандчилиги учун яшаётганди. Худо Уни хурсанд қилувчи бирор кимсани тополмади, шунинг учун У ғазабланди ва инсонни яратганидан пушаймон бўлди. Худо инсон зотидан шунчалик жиркандики, уни бутунлай вайрон қилиб ташлашга қарор қилди. Лекин бир киши бор эди ва Худо унга табассум қиларди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди.”(Ибтидо 6:8)  

          Нуҳнинг даврида бутун дунё хулқ атвор жиҳатидан инқирозга учраганди. Ҳар бир киши Худонинг эмас, ўзининг хурсандчилиги учун яшарди. Худо Уни хурсанд қиладиган ҳеч бир кишини тополмай, дарғазаб бўлиб, бутун инсон зотини яратганидан пушаймон бўлиб, уларни қириб ташламоқчи бўлди. Лекин бир киши бор эдики, Худо унга табассум қиларди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди.”(Ибтидо 6:8). Худо айтди, “Менга мамнуният бахш этадиган бир киши бор. Унга мен табассум қиламан. Мен унинг оиласидан қайтадан бошлайман.” Нуҳ Худога хурсандчилик келтиргани учун биз ва сиз тирикмиз. Унинг ҳаётидан Худони табассум қилдирадиган беш улуғлаш ҳаракатларини ўрганамиз.
          Агар Худони олий даражада севсак У табассум қилади. Ҳатто бирор киши Худони севмасди, Нуҳ эса дунёдаги барча нарсадан Уни кўпроқ севди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нуҳ солиҳ киши бўлиб, ўз қавмида бенуқсон турмуш кечирар, Худо билан бирга юрар эди.”(Ибтидо 6:9)

          Шу Худо сиздан энг кўп ҳоҳлайдиган нарса: муносабат! Бу дунёдаги энг ажойиб ҳақиқатдир, яъни бизнинг Яратувчимиз биз билан алоқада бўлишни ҳоҳлайди. Худо сизни севиш учун яратди ва айни замонда Унга севгингизни кўрсатишингизни ҳоҳлайди. У шундай дейди, “Мен сизнинг қурбонликларингизни эмас, балки севгингизни ҳоҳлайман; Менга қурбонликларингиз эмас, Мени билишингиз керак.”(Ҳошеа 6:6). Ушбу оятда Худонинг сизга бўлган муҳаббатини ҳис қиляпсизми? Худо сизни жуда севади ҳамда сиздан севгингизни ҳоҳлайди. Худо сиздан Уни таниб билиб биргаликда вақт ўтказишингизни ҳоҳлайди. Шунинг учун ҳам Худони севишни ўрганиш ва У томонидан севилиш ҳаётингизнинг энг буюк вазифаси бўлиши керак. Исо буни энг буюк амр деб айтди. У шундай деди, “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу биринчи ва энг буюк амр.”(Матто 22:37,38)

          Агар биз бутунлай ишонсак Худо бизга табассум қилади. Нуҳнинг Худони мамнун қилганининг иккинчи сабаби, бу маъносиз кўринсада у Худога ишонди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нуҳ пайғамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади. У бу иши билан дунёни маҳкум қилди, ўзи эса имони туфайли аҳли солиҳ деб қабулга ўтди.”(Ибронийларга 11:7).

          Ушбу манзарани тасаввур қилиб кўринг: Бир куни Худо Нуҳга шундай дейди, “Мени инсонлардан кўнглим совиди. Бутун дунёда фақатгина сен Мен ҳақимда ўйлайсан. Аммо Нуҳ қачонки Мен сенга қараганимда табассум қиламан. Мен сенинг ҳаётингдан хурсандман, шунинг учун Мен бутун дунёни сувга ғарқ қилиб сенинг оилангдан янгидан бошлайман. Сен оиланг ва ҳайвонларни қутқарадиган улкан кема ясашингни ҳоҳлайман.”

          Нуҳ шубҳа қилишига сабаб бўладиган уч муаммо бор эди. Биринчиси, ўша вақтда Худо ердан отилиб чиқадиган сувлар орқали далалар суғориларди ва Нуҳ илгари ёмғирни кўрмаганди. Иккинчиси, Нуҳ океандан юзлаб миллар узоқда яшарди. Агар у кемани ясаганида қандай қилиб уни сувга олиб борарди? Учинчиси, ҳайвонларни тўплаб, улар учун ғамхўрлик қилиш учун муаммолар мавжуд эди. Аммо Нуҳ шикоят қилиб тушкунликка тушмади. У Худога тўлиқ ишонди ва Худо унга табассум қилди.

          Худога тўлиқ ишониш бу - У сизнинг ҳаётингиз учун энг керакли нарса нима эканлигини билишига ишонишдир. Сиз Ундан ваъдаларига вафо қилиши, сизга муаммоларда ёрдам бериши ва керакли вақтда мумкин бўлмаган нарсаларни бажаришини кутишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.”(Забур 146:11).

          Нуҳ кемани 120 йилда ясади. У бир неча умидсиз кунларни бошидан кечирганини тасаввур қиляпман. Йилдан йилга ёмғирдан дарак бўлмаганида Нуҳ “Худо унга тўғридан тўғри гапирган тентак” сифатида танқид қилинган. Унинг болалари ҳовлилари олдида каттакон кема ясалаётганидан хижолат бўлганликларини тасаввур қиляпман. Аммо Нуҳ Худога ишонишда давом этаверди.

          Ҳаётингизни қайси қисмида Худога тўлиқ ишонишингиз мумкин? Ишониш улуғлаш ҳаракатидир. Худди ота оналар фарзандларининг уларнинг севгиси ва  доноликларига ишонганида қандай хурсанд бўлсалар, сизнинг имонингиз Худони хурсанд қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ.”(Ибронийлар 11:6).

          Чин юракдан Унга бўйсунсангиз Худо табассум қилади. Сув тўфонидан бутун дунё ҳайвонот оламини асраб қолиш мантиқга ва икир чикирларга кўпроқ этибор беришни талаб қилди. Ҳар бир нарса худди Худо белгилаганидек бўлиши керак эди. Худо “Нуҳ, ўзинг ҳоҳлайдиган эскироқ кема ясайвер” демади. У ўлчов, шакл, ишлатиладиган материаллар ва қайси турдаги ҳайвонларни олиб чиқиш кераклигигача аниқ кўрсатиб берди. Муқаддас Калом бизга Нуҳнинг муносабатини айтади, “Худо нимаики буюрган бўлса, Нуҳ ҳаммасини худди шундай бажо келтирди.”(Ибтидо 6:22). Нухнинг бутунлай ишониши (ҳеч бир кўрсатма бажарилмай қолмаганлиги) ва унинг аниқ ишонганлигига (Худо ҳоҳлаган йўл ва вақтда ҳаммаси бажарилганига) эътибор беринг. Бу бутун юракдан ишонишдир. Ажабланарли эмаски Худо Нуҳга табассум қилди.

          Агар Худо сизга катта кема ясашни айтганида, сизда бирқанча саволлар, қаршиликлар ва иккиланишлар бўларди? Нуҳда эса бўлмаган. У Худога чин қалбидан ишонди. Бу дегани ҳеч шубҳа ва иккиланмасдан Худо сўраган нарсани бажаришдир. “Мен бу ҳақда ибодат қиламан” деманг. Сиз уни ҳеч шубҳа қилмасдан бажаринг. Чунки ҳар бир ота она биладики кечиктирилган бўйсуниш аслида бўйсунмасликдир.

          Худо сизга бирор тушунтириш ёки сабаб кўрсатишдан қарздор эмас. Тушуниш кутиб туриши мумкин, лекин бўйсуниш кутиб турмайди. Дарҳол бўйсуниш сизга Худо ҳақида бутун умр Муқаддас Каломни муҳокама қилгандан кўра кўп нарсани ўргатади. Аслида, агар аввало бўйсунмасангиз баъзи бир амрларни тушунолмайсиз. Бўйсуниш тушунишни очиб ташлайди.

          Кўпинча биз Худога қисман бўйсунишни таклиф қиламиз. Биз бўйсунишимиз керак бўлган амрларни танлаб олишни ҳоҳлаймиз. Биз яхши кўрган ва бўйсунмоқчи бўлган амрларни рўйхатини тузамиз ва шу билан бирга маъносиз, қийин, қиммат ва нотаниш амрларни эътибордан четда қолдирамиз. Мен жамоатга бораман, аммо ўнлик бермайман. Мен Инжил ўқийман лекин мени ранжитган инсонни кечира олмайман. Аммо қисман бўйсуниш бўйсунмасликдир.

          Чин юракдан бўйсуниш хурсандчилик билан адо этилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худовандга хурсандчилик билан хизмат қилинг”(Забур 99:2). Бу Довуднинг муносабати эди, “Эй Худованд, Қонун қоидаларингни йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!”(Забур 118:33).

          Ёқуб Масиҳийларга шундай деган, “Кўряпсизларки, инсон фақат имони туфайлигина эмас, балки хайрли ишлари туфайли ҳам оқланади.” (Ёқуб 2:24). Калом аниқ кўрсатиб турибдики сиз ҳеч қачон ўз нажотингизга эриша ололмайсиз. У сизнинг ғайратингиз эмас, балки фақатгина иноят орқали амалга ошади. Аммо Худонинг фарзанди сифатида бўйсуниш орқали самовий Отангизга мамнуният келтира оласиз. Ҳар бир бўйсуниш ҳаракати бу улуғлаш ҳаракати ҳамдир. Нега бўйсуниш Худога шунчалик ёқимли? Чунки бу сизни Уни жуда севишингизни билдиради. Исо шундай деган, “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.”(Юҳанно 14:15)

          Қачонки биз узлуксиз улуғласак ва шукрона айтсак Худо табассум қилади. Қалбан биров сизни улуғлаши ёки мақташини ҳис қилишингиздан бошқа яхшироқ нарса йўқ. Худо ҳам буни севади. Биз ўзимизнинг мақтовларимиз ва миннатдорчиликларимизни намойиш қилганимизда Худо севинади.

          Исонинг қурбонлиги учун биз Нуҳга ўхшаб ҳайвонларни қурбон қилмаймиз. Унинг ўрнига биз Худога “улуғворлик қурбонлигини” ва “миннатдорчилик қурбонлигини” келтиришимиз айтилган. Биз Худони У ким бўлгани учун улуғлаймиз ва биз Худога нимаики қилган бўлса ўша учун рахмат айтамиз. Довуд айтганди, “Қўшиғимда Худонинг номини шарафлайман, Шукроналар билан Уни улуғлайман.”(Забур 68:31)

          Қачонки Худога улуғворлик ва шукроналар айтсак, ажойиб нарсалар содир бўлади. Худога хурсандчилик келтирсак, бизнинг қалбимиз шодликка тўлади!

          Ойим менга пишириқлар пишириб беришнии ёқтирарди. Ҳаттоки мен Кейга ўйланганимдан кейин ҳам, ойимларнигкига борганимизда у бизга ажойиб пишириқлар пишириб берарди. Унинг ҳаётидаги энг катта қувончи биз болаларни у пиширган нарсаларни паққос туширишимизни томоша қилиш эди. Биз қанчалик есак, ойим шунчалик хурсанд бўларди.

          Лекин биз ҳам ойимизга миннатдорчилик билдириб уни хурсанд қилишни ёқтирардик. Бу икки томонлама қувонч эди. Мен овқатни еяётганимда, бу учун ойимга қанчалар рахматлар айтардим. Мен фақат овқатни ейишни эмас, балки ойимни хурсанд қилишни ҳам ҳоҳлардим. Хамма хурсанд бўларди.

          Улуғлаш ҳам икки томонлама ишлайди. Худо бизга қилган ишлари учун Унга миннатдорчилик билдирамиз, шунда У хурсанд бўлади ва бизнинг ҳам шодлигимиз ошади. Забурда айтилганки, “Солиҳлар бўлса севинсинлар, Худо ҳузурида шодиёна қилсинлар, Қувонч билан тараннум этсинлар!”(Забур 67:4).

          Биз ўз қобилиятларимизни ишлатганимизда Худо табассум қилади. Тўфондан кейин, Худо Нуҳга оддий кўрсатмаларни берди, “Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар. ... Яшаётган ҳар бир жонивор сизлар учун емиш бўлади: кўк ўти каби буларнинг ҳаммасини ҳам сизларга бердим.”(Ибтидо 9:1,3).

          Худо айтди, “Энди ҳаётингизда олға силжийдиган вақт келди. Мен инсонларни бажариши керак бўлган ишлар учун шакллантирган барча ишларни қилинглар. Умр йўлдошларингизга севги кўрсатинглар. Фарзандли бўлинглар. Оилани ўстиринглар. Экин экинглар ва озиқларнинглар. Инсонлар бўлинглар! Мен сизларни шунинг учун яратганман!”

          Худо қачонки сиз “руҳий” ишлар, яъни Калом ўқиш, жамоатга бориш, ибодат қилиш ёки имонингизни бўлишиш каби ишларни бажараётган        вақтда хурсанд бўлади деб ўйлашингиз мумкин. Ва сиз Худо ҳаётингизни бошқа қисмлари билан қизиқишини ўйланг. Аслида, Худо ҳаётингизнинг ҳар бир икир чикири – ишлаётганингизни, ўйнаётганингизни, ҳордиқ чиқараётганингизни ва тамадди қилаётганингизни ҳам ёқтиради. Сизнинг бирор ҳаракатингиздан ҳам бефарқ эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Киши қадамларини Худованд тўғрилар, У рози бўлган кишининг йўлини очар.”(Забур 36:23). гуноҳдан ташқари. ҳар бир инсон ҳаракати агар сиз уни Худонинг улуғворлиги учун бажарсангиз Худо ундан жуда мамнун бўлади. Сиз Худо улуғворлиги учун идишларни ювишингиз, машинани тузатишингиз, маҳсулотларни сотишингиз, компютерда дастур тузишингиз, экинлар ўстиришингиз ва оилани ўстиришингиз мумкин.

          Худди фахрланувчи ота оналар сингари Худо сизга берган қобилиятлар ва истедодларни ишлатишингизни кўришни жуда ёқтиради. Худо Ўзи ҳоҳлаган ҳолда бизларни фарқли инъомлар билан марҳаматлаган. У баъзи кишиларни атлет баъзиларини эса аналитик қилиб яратди. Сиз механика ёки математика ёки музика ёки бошқа минглаб маҳоратлар билан марҳаматланган бўлишингиз мумкин. Буларни барчаси Худонинг чеҳрасига табассум келтира олади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У жами инсонларнинг юрагини яратган, Инсон қилмишларига ҳам англаб етар.”(Забур 32:15).

          Сиз Худога ўз қобилиятларингизни яшириш ёки бошқа инсонга ўхшашга ҳаракат қилиш орқали қувонч ва улуғворлик келтира олмайсиз. Сиз Худога фақат ўзингиз бўлганингиздек мамнуният келтира оласиз. Қачонки ўзингизнинг бирор қисмингизни рад қилганингизда, сиз Худонинг сизни яратишдаги донолиги ва мустақиллигини инкор қилаётган бўласиз. Худо шундай дейди, “Сизни Яратувчингиз билан тортишишга ҳаққингиз йўқ. Сиз фақатгина кулол томонидан ясалган сопол кўзадирсиз. Лой ҳеч қачон “Нега мени бундай ясадинг?” деб сўрамайди.”(Ишайъё 45:9).

          Оташ аравалари филмида, Олимпиада югурувчиси Эрик Лиддел шундай дейди, “Мен ишонаманки Худо мени бир мақсад билан яратди, лекин У мени тезкор қилиб яратди ва қачоеки мен югурсам Худонинг хурсандчилигини ҳис қиламан.” Кейинчалик у яна, “Югуришни ташлашим Худони писанд қилмаслик бўларди.” Ҳеч қандай норуҳий қобилиятлар йўқ, фақатгина нотўғри фойдаланилаётганлари бор. Ўзингизникини Худони улуғлаш учун ишлатишни бошланг.

          Сиз яратилган нарсалардан мамнун эканлигингизни кўриб қувонади. У сизга гўзалликдан мамнун бўлишингиз учун кўз, товушдан баҳра олишингиз учун қулоқ, ҳидлардан баҳра олишингиз учун бурун, тегилишни ҳис қилишингиз учун тери ичидаги нервларни берган. Ҳар бир бахра олишингизда шукрона айтсангиз бу Худога улуғворлик келтиради. Ҳақиқатан ҳам Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Завқ олишимиз учун ҳар нарсани мўл кўл эҳсон этган барҳаёт Худога умид боғласинлар.”(1 Тим. 6:17)

          Худо ҳаттоки ухлаётганингиздан ҳам завқ олади. Менинг болаларим кичкина бўлганида мен уларнинг ухлаётганидан кўриб чуқур қониқиш олардим. Баъзан кун муаммолар ва қайсарликларга тўла бўларди, аммо улар ухлаганларида мамнун, хавфсиз ва тинч бўлиб кўринардилар ва мен уларни қанчалар севишимни эслаб турардим.

          Менинг болаларим улардан завқ олишим учун бирор иш қилмаганлар. Мен уларни шунчаки нафас олишларини кўриб завқланардим, чунки мен уларни севардим. Уларнинг кўкрак қафаслари кўтарилиб тушганида, мен жилмайардим ва баъзида кўзларим севинч кўз ёшлари билан тўларди. Сиз ухлаётганингизда Худо сизга севгида қарайди, чунки сиз Унинг фикри эдингиз. У сизни гўёки сиз ер юзида ягона инсон бўлганингиздек севади. Ота оналар фарзандларини яхши кўриш учун уларни мукаммал ёки улғайган бўлишларини ҳоҳлашмайди. Улар фарзандларини улғайишларини ҳар бир босқичида яхши кўришади. Худди шунга ўхшаб Худо бизни яхши кўриши учун улғайишимизни ҳоҳламайди. У сизни руҳий ўсишингизнинг хар бир босқичида севади.

          Сиз ўсаётганингизда нохуш ота оналар ёки ўқитувчиларга дуч келган бўлишингиз мумкин. Илтимос Худо сиз ҳақингизда шундай ҳис қилади деб ўйламанг. У сизнинг мукаммал ва гуноҳсиз бўлолмаслигингизни билади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бизнинг таркибимизни У билар, тупроқ эканлигимизни ёдга олар.”(Забур 102:14)

          Худо қараётган бир нарса бу юрагимизнинг муносабати: Уни мамнун қилиш сизнинг энг юқори ҳоҳишингизми? Бу Павлуснинг ҳаётий мақсади эди: “Лекин ҳоҳ ватанда, ҳоҳ ғурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз.”(2 Кор. 5:9). Агар биз абадият нурида яшасак бизнинг ҳаётий қарашимиз ўзгаради, яъни “Ҳаётдан қанчалик баҳра олаяпман?” дейиш ўрнига “Ҳаётим Худога қанчалар баҳра беряпти?” деймиз.

          Худо 21 асрда Нуҳга ўхшаган Унга завқ келтирадиган кишиларни излаяпти. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд инсон ўғилларига осмондан боқар, Худони қидирувчи бирор идрокли киши бормикан дея.”(Забур 13:2)

          Худони мамнун қилиш ҳаётингиз мақсади бўлишини ҳоҳлайсизми? Ушбу мақсадга кўмилган киши учун Худо ажойиб ишлар қилади.


Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)

"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак