Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (8-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
МАҚСАД №1: СИЗ ХУДОНИНГ ҲУЗР-ҲАЛОВАТИ УЧУН РЕЖАЛАШТИРИЛГАНСИЗ
Худо уларни Ўзиниг улуғворлиги учун мустаҳкам ва иноятли дуб дарахти каби ўтқазди.
Ишайъё 61:3
Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди.
Ваҳий 4:11
Чунки Худованд Ўз халқига марҳамат қилар, Хокисорларни нажот гулчамбари ила шарафлар.
Забур 149:4
Сиз Худонинг ҳузр ҳаловати учун режалаштирилгансиз.
Сиз бу дунёда таваллуд топаётган вақтда, Худо кўринмас гувоҳ сифатида ўша ерда ҳозир бўлиб, сизга табассум қилиб турган эди. У сизни тирик бўлишингизни ҳоҳлади ва сизнинг келишингиз У учун катта мамнуният эди. Худо сизни яратишга муҳтож эмас эди, аммо У сизни Ўзининг қувончи учун яратишни танлади. Сиз Унинг манфаати, Унинг улуғворлиги, Унинг мақсади ва Унинг қувончи учун мавжудсиз.
Худога қувонч олиб келиш ва унинг мақсади учун яшаш ҳаётингизнинг олий мақсадидир. Қачонки ушбу ҳақиқатни тўлиқ англаб етсангиз, шунда сизда бошқа ҳеч қачон аҳамиятсиз эканлигингиз ҳақида ҳис туйғуларингизда муаммо бўлмайди. Бу сизнинг қадрингизни исботлайди. Агар сиз Худо учун шундай муҳим бўлсангиз ва У сизни абадий бирга бўлиш учун қадрли ҳисоблаган экан, бундан бошқа мухимроқ бўла оласизми? Сиз Худонинг боласисиз ва сиз Унга У яратган бошқа ҳар қандай нарсадан фарқли равишда мамнуният бахш этасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бизни мурувватига сазовор қилиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.”(Эфесликлар 1:5).
Худо сизга берган энг буюк ҳадяси бу ҳузр ҳаловатдан завқланишдир. У сизни беш сезги ва ҳис туйғу билан яратган ва сиз уларни амалда ишлатишингиз мумкин. У сизга ҳаётга чидашни эмас, балки ундан завқланишингизни ҳоҳлайди. Сиз ҳузр ҳаловатдан завқланишингизнинг сабаби Худо сизни ўз суратида яратди.
Биз кўпинча Худода ҳам ҳис туйғу борлигини унутамиз. У нарсаларни жуда теран ҳис қилади. Муқаддас Калом бизга Худо азоб чекиши, рашк қилиши ва ғазабланиши ҳамда раҳмдиллик, афсус, қайғуриш ва ҳамдардлик, шу билан бирга хурсандчилик, мамнуният ва қониқишни ҳис қила олишини айтади. Худо севади, хурсанд бўлади, ҳузр ҳаловатда бўлади ва ҳаттоки кулади.
Худога ҳузр ҳаловат келтириш “топиниш” дейилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.”(Забур 146:11)
Худога мамнуният бахш этадиган сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз топиниш ҳаракатидир. Олмос сингари топиниш ҳам кўп қирралидир. Топинишни тўлиқ тушунтириш бир неча томли китобдан иборат бўлади, аммо биз ушбу қисмда унинг асосий қирраларини кўриб чиқамиз.
Антропологларнинг айтишича топиниш умумбашарий ундов бўлиб, инсон табиатининг туб тубига Худо орқали ўрнатилган ва бизни Худога боғлаб турувчи ички боғлиқликдир. Топиниш ейиш ва нафас олиш каби табиийдир. Агар биз топинмасак, унинг ўрнини қоплайдиган ва ҳаттоки ўзимизга қаратилган бирор ўриндош топамиз. Худо бизни ушбу истак билан яратиши сабаби У топинувчиларни ҳоҳлайди. Исо шундай деган, “Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.”(Юҳанно 4:23).
Диний келиб чиқишингизга боғлиқ бўлган ҳолда, сиз “топиниш” ҳақидаги тушунчангизни кенгайтиришингиз мумкин. Сиз жамоат хизматини ашула айтиш, ибодат қилиш ва ваъзхонлик эшитиш деб ўйлашингиз мумкин. Ёки сиз у ҳақда маросимлар, шамлар, ва қутлуғ кечлик деб ўйлашингиз мумкин. Ёки сиз у ҳақда шифолаш, мўжизалар ва ваҳий кўриш деб ўйлашингиз мумкин. Топиниш буларни ҳаммасини ўз ичига олади, аммо топиниш бу ифодалардан анча кенгроқдир. Топиниш ҳаёт тарзидир.
Топиниш мусиқадан анча буюкроқдир. Кўп инсонлар учун топиниш мусиқанинг бир синонимидир. Улар “Бизнинг жамоатда биринчи улуғлаш, кейин эса ўқитишдир” дейдилар. Бу катта тушунмовчиликдир. Жамоатнинг ҳар бир хизмати улуғлаш ҳаракатидир: ибодат қилиш, Калом ўқиш, ашула айтиш, иқрор бўлиш, жимжитлик, жим туриш, ваъзни эшитиш, қайдномалар ёзиш, қурбонликлар бериш, чўмдирилиш, қутлуғ кечлик ва ҳаттоки бошқа топинувчилар билан саломлашиш.
Аслида, улуғлаш мусиқадан олдин бор бўлган. Одам Ато Эден боғида улуғлаган, аммо мусиқа ҳақида бўлса Ибтидо 4-бобда Ювол туғилшигача ҳеч нарса айтилмаган. Агар улуғлаш мусиқа бўлганида, мусиқани билмайдиганлар улуғлай олмасди. Улуғлаш мусиқадан анча теранроқдир.
Ундан ҳам ёмонроғи, “улуғлаш” кўпинча баъзи мусиқа стилига нисбатан ҳам ишлатилади: “Аввал бирор мадҳия, кейин эса мақтоа ва улуғлаш қўшиғини куйлаймиз.” Ёки “Мен тезроқ мақтов қўшиғини яхши кўраман ва секинроқ улуғлаш қўшиғини ёқтираман.” Ушбу ишлатилишда, агар қўшиқ тез ёки баландроқ ва скрипка билан чалинса, бу мақтов қўшиғи дейилади. Агар бу секин, сокинроқ ва гитарада чалинаётган бўлса, бу улуғлаш дейилади. Бу “улуғлаш” атамасининг нотўғри қўлланилишидир.
Улуғлаш стил ёки баланд пастлик ёки тезликка умуман алоқаси йўқ. Худо ҳар қандай мусиқани севади, чунки уларни кашф қилди – тез ва секин, баланд ва юмшоқ, эски ва янги. Сиз буларнинг ҳаммасини яхши кўролмаслигингиз мумкин, лекин Худо ҳаммасини яхши кўради. Агар бу Худога руҳ ва ҳақиқатда куйланса, бу улуғлашдир.
Масиҳийлар кўпинча улуғлашда мусиқанинг бирор бир шаклига рози бўлмай, ўзлари одатланган стилни Худони улуғловчи ва Муқаддас Каломга асосланган деб тушунадилар. Лекин Муқаддас Калом стили йўқ! Муқаддас Каломда ҳеч қандай мусиқа ноталари мавжуд эмас; бизда ҳаттоки ўша вақтларда ишлатилган мусиқа асбоблари ҳам йўқдир.
Тўғриси, сиз кўпроқ ёқтирган мусиқа стили Худодан кўра кўпроқ сизнинг шахсиятингиз ва фазилатларингизни кўрсатиб беради. Бир гуруҳнинг мусиқаси бошқасига шовқиндек туюлиши мумкин. Лекин Худо хилма хилликни ёқтиради ва ҳаммасидан мамнун бўлади.
“Масиҳий” мусиқа деган нарса йўқ. Фақатгина Масиҳий сўзлар мавжуд. Қўшиқни унинг сўзлари азиз қилади, унинг тони эмас. Агар мен сизга бирор мусиқани ҳеч қандай сўзларсиз чалиб берсам, сиз унинг Масиҳий ашула эканлигини билолмаймиз.
Улуғлаш сизнинг манфаатингиз эмас. Чўпон сифатида мен қуйидагича қисқа мактублар оламан, “Бугун улуғлаш менга жуда ёқди. Ундан кўп нарса ўргандим.” Бу улуғлаш ҳақидаги яна бир нотўғри тушунчадир. Бу бизнинг манфаатимиз учун эмас. Биз Худо манфаати учун улуғлаймиз. Қачонки улуғласак бу бизга эмас балки Худога ҳузр ҳаловат келтириши керак.
Агар сиз “Бугун улуғлашдан ҳеч нарса ололмадим” десангиз сиз нотўғри сабаб билан улуғлаган бўласиз. Албатта, “улуғлаш” хизматига бирга вақт ўтказиш, покланиш ва хушхабарлашни ўз ичига олади ҳамда улуғлашдан манфаат бор, аммо буни биз ўзимизни хурсанд қилиш учун қилмаймиз. Бизнинг мотивимиз Яратувчимизга улуғворлик ва мамнуният келтиришдир.
Ишайъё 29 да Худо ярим қалб ва иккиюзламачилик билан улуғлашдан шикоят қилади. Одамлар Худога эскирган ибодат, нохолис мақтов, маъносиз сўзлар, ва инсон тарафадидан ўйлаб топилган маросимларни уларни маъносини билмаган ҳолда ўтказаётган эдилар. Худонинг қалбига анъанавий улуғлаш эмас, балки оташин муҳаббат ва эътиқод билан гапириш учун. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Одамлар менинг олдимга оғизлари биран келадилар ва лаблари билан мақтовлар келтирадилар, лекинг уларнинг қалблари мендан анча узоқдадир. Уларнинг улуғлашлари фақатгина инсонлар томонидан ўйлаб топилган қоидаларга асослангандир.”
Улуғлаш сизнинг ҳаётингизнинг бир қисми эмас, балки у сизнинг ҳаётингиздир. Улуғлаш фақатгина жамоат хизмати учун эмасдир. Биз Унга “узлуксиз топинишимиз” ва “қуёш чиқиб то ботгунигача Унга мақтовлар айтишимиз” кераклиги айтилган. (Забур 105:4, 113:3). Муқаддас Каломда кишилар Худони ишда, уйда, жангда, қамоқда ва ҳаттоки ётоқда ҳам улуғлаганлар! Улуғлаш кўзингизни очгандаги биринчи ҳаракат ва кечқурун кўзингизни юмишда охирги ҳаракат бўлмоғи лозим. Довуд айтганидек, “Ҳар лаҳзада Худовандни олқишлайман, Унинг саноси тушмас ҳеч тилимдан.”(Забур 33:1)
Ҳар бир ҳаракат Худонинг мақтови, улуғворлиги ва мамнунияти учун бажарилиши орқали улуғлаш ҳаркатига айлантирилиши мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб ейсизларни, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар.”(1 Кор. 11:31). Мартин Лутер шундай деган, “Фермер сигирларни Худони улуғлаш учун соғиши мумкин.”
Қандай қилиб ҳамма нарсани Худонинг улуғворлиги учун бажариш мумкин? Ҳамма нарсани гўёки Исо учун бажараётгандек ва бажариш давомида У билан суҳбатлашаётгандек амалга ошириш орқали Худога улуғворлик келтириш мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар.” (Колосаликларга 3:23).
Бу улуғлаш ҳаёт тарзининг сири, яъни ҳар бир ишни Исо учун бажараётгандек қилиш керак. Каломни ушбу қисми шу маънони англатади, “Кундалик қиладиган ишларингизни – ухлашингиз, еб ичишингиз, ишга боришингиз ва юришингизни олинг ва уни Худо олдига қурбонлик сифатида қўйинг.” (Римликлар 12:1). Агар Худога бағишланиб Унинг ҳузурини ҳис қилиб бажарилган ҳар қандай иш улуғворлик ҳисобланади.
Қачонки мен хотинимни биринчи марта севиб қолганимда, тинимсиз у ҳақда нонушта қилаётганда, ўқишга кетаётганда, бозорда навбатда кутиб тураётганда, ёқилғи қуяётганимда ўйлардим ва бу аёл ҳақида ўйлашдан тўхтай олмасдим. Мен тез тез ўзимга у ҳақида гапириб ундаги яхши кўрган барча нарсалар ҳақида ўйлардим. Бу менга бир неча юз мил узоқда бўлишимиз ва бошқа университетларда таҳсил олаётганимиздан қатъий назар Кэй билан яқинлигимни ҳис қилишга ёрдам берарди. У ҳақда узлуксиз ўйлашим орқали унинг севгисида яшаётган эдим. Исо Масиҳни севиб қолиш – бу ҳақиқий улуғлаш ҳисобланади.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.