Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (6-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
Айтгил, Худованд, умрим қазосин,
Кунларим саноғи неча эркан,
Нечоғлик фоний эканман, билайин!
(Забур 38:5)
Мен бу дунёда мусофирман.
(Забур 118:19)
Ердаги ҳаёт вақтинчалик тайинлангандир.
Муқаддас Калом бизга ердаги ҳаётнинг қанчалар қисқа, вақтинчалик ва ўткинчи табиати борлиги тўғрисида метафора (ўхшатиш)ларга тўладир. Ҳаёт туман, тез югурувчи, нафас ва бир оз тутун каби тасвирланган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кечагина туғилган эдик. ... Бизнинг ер юзидаги кунларимиз худди соядек ўткинчидир.” (Аюб 8:9)
Ҳаётингиздан энг самарали фойдаланмоқчи бўлсангиз икки ҳақиқатни унутмаслигингиз керак: Биринчиси, абадият билан таққослаганда, ҳаёт жуда қисқа. Иккинчидан, ер фақатгина вақтинчалиқ турар жой холос. Сиз бу жойда узоқ бўлмайсиз, шунинг учун унга ёпишиб олманг. Ҳаётни Худо кўрганидек кўришни Ундан сўранг. Довуд шундай ибодат қилганди, “Айтгил, Худованд, умрим қазосин, Кунларим саноғи неча эркан, Нечоғлик фоний эканман, билайин!” (Забур 38:5).
Муқаддас Калом такрор такрор ҳаётни вақтинчалик ўзга юртда яшашга қиёслайди. Бу сизнинг абадий уйингиз ёки охирги манзилингиз эмас. Сиз фақатгина ўтиб боряпсиз, фақатгина ташриф буюряпсиз. Муқаддас Калом бизнинг ҳаётдаги қисқагина ташрифимизни ифодалаш учун бегона, зиёратчи, чет эллик, нотаниш, ташриф буюрувчи ва саёҳатчи каби сўзлардан фойдаланади. Довуд шундай деган, “Мен бу дунёда мусофирман.”
(Забур 118:19) ва Бутрус хитоб қилиб, “... Худога сизлар Отамиз деб мурожаат қилар экансиз, у ҳолда мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар.”(1 Бутрус 1:17).
Мен яшайдиган жой, Калифорнияда дунёнинг турли давлатларидан одамлар келганлар, аммо улар ўз мамлакатларининг фукароси ҳисобланадилар. Улар бу мамлакатнинг фуқароси ҳисобланмасдан туриб ишлашлари учун ташриф буюрувчи қоғозига (“грин кард” деб номланади) эга бўлишлари керак. Масиҳийлар жаннат фуқаролигини эслатиб турувчи руҳий грин карталарни олиб юришлари даркор. Худо Унинг болаларига ҳаёт ҳақида ишонмайдиган кишилардан бошқача фикрлашини айтади. “Улар ердаги нарсалар ҳақидагина ўйлайдилар. Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир.”(Филиппиликларга 3:19,20). Ҳақиқий ишонувчилар ҳаётда биз ушбу сайёрада бирозгина яшашимиздан кўра кўпроқ нарса борлигини тушунишади.
Сизнинг шахсиятингиз абадиятда ва она юртингиз жаннатдир. Қачонки ушбу ҳақиқатни тушуниб етсангиз, сиз бу ҳаётда “ҳаммаси бўлиши керак” деган хавотирланишдан тўхтайсиз. Худо бизнинг шу жойда ва ҳозир яшаб, атрофимиздаги дунёга хос қадрятларни, приоритетларни ва ҳаёт тарзини ўзлаштиришимиз хавфига қўпол муносабатда бўлади. Биз дунё васвасаларига сузилсак, Худо буни руҳий зино деб атайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади.”(Ёқуб 4:4).
Тасаввур қилинг сизни давлат томонидан душман мамлакатга элчи бўлишга таклиф этдилар. Сиз уларга юмшоқ муомалада бўлиш ва ўз вазифангизни адо этиш учун янги тилни ўрганасиз ва баъзи урф одатлар ва маданий фарқларга мослашишингизга тўғри келади. Элчи сифатида ўзингизни душмандан бегонадек тутмаслигингиз керак. Вазифангизни бажаришингиз учун, сиз улар билан муносабатда ва алоқада бўлиб туришингиз керак.
Сиз тасаввур қилинг сиз бу мамлакатда ўзингизни эркин ҳис қилиб, уни севиб қолиб ўз она юртингиздан кўра устун қўйдингиз. Сизнинг содиқлигингиз ва ишончингиз ўзгарди. Сизнинг элчи сифатидаги фаолиятингиз муросага келди. Ўз мамлакатингизнинг вакили бўлиш ўрнига сиз душмандек ҳаракат қилдингиз. Сиз сотқин бўлдингиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “...Биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз...”(2 Кор. 5:20) . Афсуски, кўпгина Масиҳийлар ўз Шоҳларини ва Унинг Шоҳлигига хиёнат қилдилар. Улар ерда яшаганимиз учун ер бизнинг уйимиздир деган ахмоқона хулосага келдилар. Бундай эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.”(1 Бутрус 2:11).
Ер бизнинг умумий уйимиз эмаслиги, биз Исога ишонувчиларни бу дунёда қийинчилик, қайғу ва рад этилишимизни бошимиздан кечиришимизни билдиради. Ва бу Худонинг ваъдалари амалга ошмаслиги сабабини, баъзи ибодатларимиз жавобсиз қолганини ва баъзи вазиятлар адолатсиздек бўлиб кўринишини билдиради. Бу ҳикоянинг охири эмас.
Бизни ерга жуда ҳам ёпишиб олмаслигимиз учун, Худо бизни маълум даражада ҳаётда норозилик ва қониқмаслигимизга, яъни абадиятнинг ушбу томонида ҳеч қачон амалга ошмайдиган ҳоҳиш истакларимизга яъни йўл қўйяди. Биз бу ерда тўлиқ хурсанд эмасмиз, чунки биздан бу кутилмаган ҳам! Ер бизнинг охирги уйимиз эмасдир; биз бошқа яхшироқ нарса учун яратилган.
Балиқ ҳеч қачон ерда яшашдан хурсанд бўлмайди, чунки у сув учун яратилган. Агар бургутга парвоз қилиш тақиқланса, у ҳеч қачон ўзини бахтли ҳис этолмайди. Сиз ҳеч қачон ерда бахтли бўлолмайсиз, чунки сиз кўпроқ нарсалар учун яратилгансиз. Сизнинг бу ерда бахтли онларингиз бўлади, аммо Худонинг сиз учун режасига ҳеч нарса тенг келолмайди.
Ҳаёт ерда вақтинчалик тайинланиш эканлигини пайқашингиз сизнинг қадрятларингизни тубдан ўзгартиради. Вақтинчалик эмас балки абадий қадрятлар қарорларингиз учун ҳал қилувчи омил бўлиши керак. К.С.Луис кузатганидек, “Абадий бўлмаган ҳеч бир нарса абадий фойдасиздир.” Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.” (2 Кор. 4:18)
Дунё аниқлаганидек, моддий гуркирашга ва оммавий муваффақиятни Худонинг ҳаётингиз учун мақсади деб билишингиз ҳалокатли хато бўлар эди. Сероб ҳаёт сероб моддийликка умуман алоқаси йўқ ва Худога содиқлик мартабада ёки ҳаттоки хизматда ҳам муваффақиятга эришишни кафолатламайди. Ҳеч қачон вақтинчалик тожларга интилманглар. (1 Бут. 2:11)
Павлус содиқ эди, аммо у охирида қамоқда яшади. Яҳё содиқ эди, аммо унинг боши кесилди. Миллионлаб содиқ кишилар қатл қилиндилар, ҳамма нарсаларини йўқотдилар ёки ҳаётларининг охирига кўрсатиш учун ҳеч нарсалари қолмаган ҳолда келганлар. Лекин ҳаётнинг охири ҳеч қачон энг охири эмас.
Худонинг назарида, бу ҳаётда гуллаб яшнайдиган, муваффақиятга ва куч қудратга эришган инсонлар эмас, балки ваъда қилинган абадий мукофотни кутиб, ҳаётни вақтинчалик тайинланиш деб билган ва содиқлик билан хизмат қиладиган кишилар буюк қаҳрамонлардир. Муқаддас Калом Худонинг Машҳурлик Зали ҳақида шундай дейди: “Бу кишиларнинг ҳаммаси Худо ваъда этган баракаларга эришмай, имонли бўлиб оламдан ўтдилар. Баракани узоқдан кўриб олқадилар, ер юзида ғарибу мусофир эканликларини эътироф этдилар.... Аммо улар янада яхшиси, яъни самовий ватанни орзу этардилар. Шунинг учун Худо уларнинг Худоси аталмоқдан ор қилмайди. Унинг Ўзи улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.” (Ибронийлар 11:13,16). Ердаги вақтингиз ҳаётингизнинг тўлиқ ҳикояси эмасдир. Сиз кейинги бобларда жаннат учун кутинглар. Ерда келгинди сифатида яшаш учун имон керакдир.
Нафақага чиққан бир қария хушхабарчи ва АҚШнинг президенти бир кемада ўз уйларига бир кемада келганлиқлари ҳақидаги ҳикоч такрор такрор айтилади. Оломон ҳайқириқлари, ҳарбий қисм, қизил гилам ва оммавий ахборот воситалари президентни кутиб олишибди, аммо хушхабарчи кемадан ҳеч кимнинг эътиборини қозонмай тушиб кетибди. Ўзига ачиниш ва ғазабни ҳис қилиб, у Худога шикоят қилишни бошлабди. Кейин Худо унга юмшоққина эслатибди, “Аммо менинг болам, сен ҳали уйингда эмассан.”
Сиз шундай фарёд қилмасдан икки сония олдин жаннатда бўлмайсиз, “Нима учун мен жуда вақтинчалик бўлган нарсаларни муҳим деб ўйладим? Мен нима ўйлаётган эдим? Нима учун мен шунча вақтни, энергияни ва ташфишни абадий давом этмайдиган нарсаларга бекорга сарфладим?”
Ҳаёт мураккаблашганда, сиз шубҳадан енгилганингизда ёки қачонки Масиҳ учун яшаш арзийдими деб ўйлаётганингизда, шуни эслангки сиз ҳали уйда эмассиз. Ўлганингизда сиз уйингизни тарк этмайсиз - балки уйингизга борасиз.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.