Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (5-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Ҳаётни Худо назари билан кўриш
Ҳаёт ўзи нима?
(Ёқуб 4:14)
Биз нарсаларни улар қандай бўлгани каби кўрмаймиз, биз уларни ўзимиз қандай бўлганимиз каби кўрамиз.
Анаис Нин
Сиз ҳаётингизни қандай кўришингиз ҳаётингизни шакллантиради.
Ҳаётни қандай таърифлашингиз тақдирингизни белгилайди. Сизнинг дунёқарашингиз вақтингизни қандай сарфлашингиз, пулингизни қандай ишлатишингиз, қобилиятларингиздан фойдаланишингиз ва муносабатларингизни қандай баҳолашингизга таъсир қилади.
Бошқа инсонларни тушунишнинг энг яхши йўли улардан “Ҳаётингни қандай кўрасан” деб сўрашдир. Инсонлар қанчалик кўп бўлса, саволга шунча хил жавоб олишигиз мумкин. Менга ҳаётни цирк, кон майдони, атракцион, жумбоқ, симфония, саёҳат ва рақс деб айтишган. Одамлар шундай дейди: “Ҳаёт юкларни ташувчи элеватор: Баъзан сен юқорида, баъзан пастда ва баъзида шунчаки у ёқдан бу ёққа юриб тураверасан” ёки “ҳаёт 10 тезлик даражасига эга, лекин биз улардан ҳеч фойдаланмайдиган велосипеддир” ёки “ҳаёт карта ўйинидир:Сиз қўлингизга келган карталар билан ўйнашингиз керак.”
Агар мен ҳаётни тасвирланг деб сўрасам, хаёлингизга қандай тасвир келади? Ўша тасвир сизнинг ҳаётингиз метафорасидир. Бу сиз онгингизда сезиб ёки сезмасдан ушлаб турган ҳаётнинг кўринишидир. Бу сизнинг ҳаёт қандай ишлаши ва сиз ундан нималар кутишингизнинг тасвиридир. Кишилар кўпинча ўзларининг ҳаёт метафораларини кийим кечак, тақинчоклар, машиналар, соч тузилиши, машиналарга ёпиштирилган расмлар ва ҳаттоки баданларидаги расмларда ифодалайдилар.
Сизнинг айтилмаган ҳаёт метафорангиз сиз уни фаҳмлаганингиздан кўра кўпроқ таъсир ўтказади. У сизнинг кутаётган нарсалар, қадрятларингиз, муносабатларингиз, мақсадларингиз ва приоритетларингизни аниқлаб беради. Масалан, агар сиз ҳаётни байрам кечаси деб ўйласангиз, сизнинг ҳаётдаги асосий қадрятингиз хурсандчилик қилишдир. Агар ҳаётни машина пойгасидек кўрсангиз, сиз тезликни қадрлайсиз ва кўпинча шошилиб юрасиз. Агар сиз ҳаётни марафондек кўрсангиз, сиз чидамлиликни қадрлайсиз. Агар сиз ҳаётни уруш ёки ўйиндек кўрсангиз, ғалаба қозониш сиз учун муҳим ҳисобланади.
Сиз ҳаётни қандай кўрасиз? Сиз ҳаётингизни хато ҳаёт метафорига асослантирган бўлишингиз мумкин. Худо сизни яратишидан мақсадини бажо келтириш учун, сиз оддий доноликдан воз кечиб уни инжилга оид ҳаёт метафораси билан алмаштиришингиз керак бўлади. Муқаддас Калом айтади, “Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фахмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.”(Римликлар 12:2)
Муқаддас Калом Худонинг ҳаётга қарашини учта метафора билан ўргатади: Ҳаёт синов, Ҳаёт ишонч, ва Ҳаёт вақтинчалик тайинлангин. Ушбу фикрлар мақсадга йўналтирилган ҳаётнинг пойдеворларидир. Биз бу фикрларнинг иккитасини ушбу бобда ва учинчисини кейинги бобда кўриб чиқамиз.
Ердаги ҳаёт синовдир. Ушбу ҳаёт метафораси Муқаддас Каломнинг бир қанча ҳикояларида келтирилган. Худо кетма кет инсон характерини, иймонини, итоаткорлигини, севгисини, тўғрилигини, ва содиқлигини синаб кўради. Текширишлар, васвасалар, танбеҳлар ва синовлар каби сўзлар Муқаддас Каломда 200 мартадан ортиқ учрайди. Худо Иброҳимни ўғли Исҳоқни қурбонлик қилиш орқали синаб кўради. Худо Ёқубни у Роҳилани хотинликка олиши учун қўшимча йиллар ишлаши орқали синаб кўради.
Одам Ато ва Момо Ҳаво Эден боғида синовдан ўтолмадилар, ва Довуд бир неча вазиятларда Худонинг синовидан ўтолмаган. Аммо Муқаддас Калом бизга кўпгина инсонлар: Юсуф, Рут, Эстер ва Дониёл кабилар Худо синовидан ўтганларини таъкидлайди.
Характер синов орқали ҳам ривожлантирилади ҳам очиқ намоён бўлади. Худо доми сизнинг одамларга, муаммоларга, мувафқиятларга, келишмовчиликларга, касалликларга, тушкунликларга ва ҳаттоки об ҳавога нисбатан муносабатларимизни текширади. У ҳаттоки оддий ҳаракатларимиз масалан бошқаларга эшик очиш, бир парча ахлатни олиш, ёки оффициант ёки ходимларга юмшоқ муомалада бўлишингизни ҳам текширади.
Биз Худонинг барча синовларини олдиндан айтолмаймиз, лекин баъзиларини Муқаддас Каломга асосланиб айта оламиз. Сиз катта ўзгаришлар, кечиктирилган вадалар, имконсиз муаммолар, жавоб берилмаган ибодатлар, мақбул бўлмаган танқид, ва ҳаттоки маъносиз фожеалар орқали синалиб кўрасиз. Мен ўзимнинг ҳаётимда Худо менинг имонимни муаммолар орқали, умидимни мол мулкимни қандай бошқаришимиз ва севгимни инсонлар орқали синаб кўришини пайқадим.
Энг асосий синов сиз қачонки ҳаётингизда Худони ҳис қилмаган вақтда қандай ҳаракат қилишингиздир. Баъзан Худо атайлаб чекинади, ва биз унинг яқинлигини ҳис қилолмаймиз. Ҳезекия номли шоҳ ушбу синовни бошидан кечирган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ҳезекиядан унинг юрагида ҳақиқатан нима борлигини кўриш учун чекинди.” (2 Тарихлар 32:31) Ҳезекия Худо билан муносабатдан мамнун бўларди, аммо Худо унинг характерини синаб кўриш учун, унинг ожиз томонларини очиб бериш учун ва уни кўпроқ маъсулиятга тайёрлаш учун уни ҳаётидаги энг оғир вазиятида ташлаб кетди.
Қачонки ҳаётни синов сифатида тушунсангиз, ҳаётингизда ҳеч нарса муҳим эмаслигини тушунасиз. Ҳаттоки энг кичик воқеа ҳам ҳарактерингизни ривожлантириш учун муҳимдир. Ҳар кун муҳим кундир ва ҳар сония характерингизни ривожлантириш учун, севгингизни намоиш этиш учун ёки Худога таяниш учун улкан имкониятдир. Баъзи синовлар оғир бўлса, баъзиларини эса пайқамайсиз ҳам. Аммо ҳаммасида ҳам абадият ишоралари мавжуддир.
Яхши хабар шуки Худо сизни синовлардан ўтишингизни ҳоҳлайди, чунки У ҳеч қачон синовлар сизга уларни ҳал қилиш учун бериладиган иноятдан каттароқ бўлишини ҳоҳламайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.” (1 Кор 10:13)
Синовдан ўтган ҳар бир вақтингизни Худо эътиборга олади ва абадиятда сизни мукофотлаш учуг режалар тузади. Ёқуб шундай дейди, “Синовга сабр тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади.” (Ёқуб 1:12)
Ердаги ҳаёт ишончдир. Бу ҳаётнинг Муқаддас Каломда келтирилган иккинчи метафорасидир. Бизнинг ердаги ҳаётимиз ва энергиямиз, қобилиятимиз, имкониятларимиз, муносабатларимиз ва ресурсларимиз барчаси Худонинг бизнинг бошқарувимизга ва ғамхўрлигимизга топширган ҳадяларидир. Биз Худо бизга берган барча нарсаларининг бошқарувчисимиз. Бошқарувчилик тушунчаси Худо ҳамма нарса ва ҳамма кишиларнинг Эгаси эканлигини билишдан бошланади.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худовандникидир бутун дунёю Уни тўлдирган борлиқ, Ер юзию барча унда яшовчилар.” (Забур 23:1)
Биз ердаги ушбу қисқа вақт давомида ҳеч қачон бирор нарсага ҳақиқатан эгалик қилолмаймиз. Худо ерни бизга фақатгина ижарага беради холос. Бу сиз келмасдан олдин Худонинг мулки эди ва сиз вафот қилганингиздан сўнг Худо уни бошқа кишига ижарага беради. Сиз ундан бироз баҳра оласиз холос.
Худо қачонки Одам Ато ва Момо Ҳавони яратганида, У барча яратганларини авайлаш учун уларни молк мулкнинг васийлари қилиб тайинлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо одамларни муборак қилиб, уларга: “Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчилар барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар”, деди” (Ибтидо 1:28)
Худо инсонларга берган биринчи вазифа унинг ерда яратганларини авайлаш ва уларни бошқариш эди. Бу рол ҳеч қачон бекор қилинмаган. Бугун бу бизнинг мақсадимиздир. Биз мамнун бўладиган ҳар бир нарса Худо бизнинг қўлларимизга топширган ишонч бўлиши керакдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан.”(1 Кор. 4:7)
Бир неча йил илгари эр хотинлар мен билан хотинимга таътилда Гавайидаги денгиз бўйидаги ҳовлиларида яшаш имкониятини беришди. Биз бундай дам олишга ҳеч қачон имкониятимиз бўлмаган ва биз таътилни катта завқ билан ўтказдик. Бизга “Бундан худди ўзларингизники каби фойдаланинглар” дедилар ва биз шундай қилдик. Биз ҳовузда чўмилдик, музлатгичдани овқатларни истеъмол қилдик, ювиниш учун сочиқлардан фойдаландик ва ҳаттоки ётоқларда сакраб ўйнадик! Лекин биз билардикки бу ҳақиқатда бизники эмас, шунинг учун улардан эҳтиёткорлик билан фойдаландик. Биз уйга эгалик қилмасдан унинг қулайликларидан фойдаландик.
Бизнинг маданиятимиз айтади, “Агар сиз унга эгалик қилмасангиз, сиз уни асрамайсиз”. Лекин Масиҳийлар каттароқ андозада яшашади: “Бунга Худо эгалик қилгани учун, мен имкон қадар уни асраб авайлашим керак.” Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Умуман идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашдир” (1 Кор. 4:2). Исо кўпинча ҳаётга ишониб топширилган нарсадек мурожаат қилиб, ушбу масъулиятни Худога бағишланганини бир неча ҳикоялар орқали тасвирлаб беради. Кирадор ҳақидаги масалда, ишбилармон ўз бойлигини хизматкорларига топшириб, ўзи сафарга жўнайди. У қайтиб келганида, ҳар бир хизматкорнинг маъсулиятни баҳолаб уларни ишларига кўра тақдирлайди. Хўжайин шундай дейди, “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр.” (Матто 25:21)
Ҳаётингизнинг охирида сиз Худо сизга ишониб топширган нарсани қандай ишлатганингизни баҳолайди ва шунга муносиб тақдирлайди. Сиз бажарадиган ҳар бир иш, ҳаттоки энг кичик юмушлар ҳам абадий ишорага эга. Агар сиз ҳар бир нарсага ишониб топширилган нарсадек муомалада бўлсангиз, Худо абадиятда уч совға ваъда қилади. Биринчиси, сизга Худонинг тасдиғи берилади: У шундай дейди, “Жуда зўр! Қойил!” Кейингиси, сиз абадиятда юқорироқ лавозимни қабул қиласиз ва кўпроқ маъсулиятга эга бўласиз: “Мен сенга кўп нарсалар устидан ҳокимлик бераман.” Кейин сиз қутлов билан шарафлансиз: “Кел ва Устознинг хурсандчилигига шерик бўл.”
Кўп инсонлар пул ҳам синов ҳам Худонинг ишончи эканини фаҳмламайдилар. Худа пулни бизни унга ишониши учун ишлатади ва кўп инсонлар учун пул энг буюк синовдир. Худо пулни қандай ишлатишимиз орқали қанчалик ишонарли эканлигимизни синаш учун бизни текширади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?” (Луқо 16:11)
Бу энг муҳим ҳақиқатдир. Худо биз пулдан қандай фойдаланишимиз билан руҳий ҳаётимиз орасида туғридан тўғри муносабат мавжуд. Пулни (“дунёвий бойлик”) қандай ишлатишимиз Худо бизга руҳий марҳаматларни (“ҳақиқий бойлик”)ни қанчалик ишониб топширишини белгилаб беради. Мен сиздан сўрашимга ижозат беринг: Сизни пулдан фойдаланишингиз Худонинг ҳаётингизда кўпроқ ишлишига тўсқинлик қиляптими? Сиз руҳий марҳаматларда ҳам ишонарлимисиз?
Исо шундай деган, “Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади.” Ҳаёт синов ва ишониб топширилгандир ҳамда Худо сизга қанчалик берса, У сиздан шунчалик кўпроқ маъсулиятни кутади.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.