Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) 4 bob

Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (4-боб) Ўзбек тилида

Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Мақсадли Саёҳат

Менинг аҳдим

НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН

1-Кун    Ҳаммаси Худо билан бошланади

2-Кун    Сиз тасодиф эмассиз                  

3-Кун    Ҳаётингизни нима бошқаради

4-Кун    Абадий давом этиш учун яратилган

5-Кун    Ҳаётни Худо назари билан кўриш

6-Кун    Ҳаёт вақтинчалик тайинланган

7-Кун    Ҳамма нарса учун сабаб

МАҚСАД №1    Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз

8-Кун    Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган

9-Кун    Худо нимадан табассум қилади

10-Кун  Улуғлаш юраги

11-Кун  Худонинг яқин дўстларига айланиш

12-Кун  Худо билан дўстликни ривожлантириш

13-Кун  Худони мамнун қиладиган ибодат

14-Кун  Худо узоқда кўринганда

МАҚСАД №2    Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз

15-Кун  Худо оиласи учун шакллантирилган

16-Кун  Нима кўпроқ муҳим

17-Кун  Тегишли бўлган жой

18-Кун  Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш

19-Кун  Жамоатни етиштириш

20-Кун  Бузилган алоқаларни тиклаш

21-Кун  Жамоатингизни ҳимоя қилиш

МАҚСАД №3    Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз

22-Кун  Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик

23-Кун  Биз қандай ўсамиз

24-Кун  Ҳақиқат орқали ўзгариш

25-Кун  Қайғу орқали ўзгариш

26-Кун  Васваса орқали ўсиш

27-Кун  Васвасани енгиш

28-Кун  Бунинг учун вақт керак

МАҚСАД №4    Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз

29-Кун  Тайинланганингизни қабул қилиш

30-Кун  Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз

31-Кун  Шаклингизни тушунишингиз

32-Кун  Худо берган нарсалардан фойдаланиш

33-Кун  Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади

34-Кун  Хизматкорга хос фикр юритиш

35-Кун  Ожизлигингизда Худо қудрати

МАҚСАД №5    Сиз топшириқ учун яратилгансиз

36-Кун  Топшириқ учун яратилган

37-Кун  Ҳаёт хабарингизни бўлишиш

38-Кун  Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш

39-Кун  Ҳаётингизни мувозанатга келтириш

40-Кун  Мақсад билан яшаш


Абадий Давом Этиш Учун Яратилган

Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди. (Воиз 3:11)

Худо инсондек жонзотни фақатгина бир кун яшаш учунгина яратмаган. Йўқ, йўқ, инсон ўлмаслик  учун яратилгандир.

Абраҳам Линколн

         Бу ҳаёт ҳаммаси эмасдир.

         Ердаги ҳаёт ҳақиқий саҳнадаги намойишдан олдин такрорлаш жараёнидир. Сиз ўлимнинг нариги томонида – абадиятда – бу ердагига қараганда бошқача вақт ўтказасиз. Ер абадиятдаги ҳаёт учун тайёрлов майдони, боғча ёки синов майдонидир. Бу ҳақиқий ўйин бошланмасдан илгариги тайёргарлик кўришдир; пойга бошланмасдан олдинги қизиб олиш йўлидир. Бу ҳаёт кейингиси учун тайёргарлик кўришдир.

         Ерда энг кўпи билан юз йил яшашингиз мумкин, лекин абадиятда чексиз яшайсиз. Томас Броуни айтганидек, ердаги вақтингиз абадиятдаги кичкинагина қавсдир. Сиз абадий яшаш учун яратилгансиз.

         Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади”(Воиз 3:11). Сизда ўлмайдиган бўлиш учун ички инстинк мавжуд. Чунки Худо сизни абадий яшаш учун  ўз суратида яратди. Гарчи биз ҳар бир киши бирор кун ўлишини билсакда, ўлим ҳар доим нотабиий ва адолатсиз бўлиб кўринади.  Биз абадий яшашимиз кераклигимизни ҳис қилишимизнинг сабаби бизнинг онгимиз шу истак билан тўқилган.

         Бир кун юрагингиз уришдан тўхтайди. Ўшанда бу сизнинг танангиз ва ердаги ҳаётингизнинг охири бўлади, аммо сизнинг охирингиз эмас. Сизнинг ердаги танангиз руҳингизнинг яшаши учун вақтинчалик жойдир. Муқаддас Калом ердаги танангизга “кулба” деб мурожаат қилса, келажакдаги танангизга “уй” деб мурожаат қилади. Муқаддай Каломда шундай ёзилган, “Биз биламизки, бу фоний уйимиз, бу кулбамиз хароб бўлганидан кейин, Худо бизга мангу бир уй, қўл билан қурилмаган осмондаги маконни беради.”  (2 Коринфликлар 5:1).

         Ердаги ҳаёт бир қанча танловларни таклиф қилса, абадият фақат иккита: жаннат ёки дўзахни таклиф қилади. Сизнинг ердаги Худога бўлган муносабатингиз, абадиятда Унга бўлган муносабатингизни белгилайди. Агар сиз Худонинг Ўғли, Исони севишни ва унга таянишни ўргансангиз, абадиятда У билан бирга бўлишга таклиф қилинасиз. Аксинча, агар сиз Унинг севгиси, кечирими ва нажотини рад қилсангиз, абадиятда Худодан ажралган ҳолда яшайсиз.

         К.С. Луис шундай дейди, “Икки хил инсонлар бўлади: биринчиси Худога “Сенинг ироданг бажо бўлсин” дейдиганлар ва иккинчиси Худо уларга “Майли унда ўз йўлингда давом этавер” дейдиганлар.”  Шуниси фожиалики, кўпгина инсонлар абадиятда Худосиз чидашларига тўғри келади, чунки улар ерда Усиз яшашни танладилар.

         Қачонки сиз хаётда ҳозиргидан ва шу ердагидан кўра кўпроқ нарса борлигини тўлиқ тушунсангиз ва ҳаёт абадият учун тайёрлов эканини пайқасангиз сиз бошқача яшашни бошлайсиз. Сиз абадият нурида яшашни бошлайсиз ва бу муносабатларингиз, вазифангиз ва вазиятни бошқаришга кўркамлик бағишлайди. Тўсатдан сизга мухим бўлиб кўринган кўпгина ҳаракатлар, мақсадлар ва ҳаттоки муаммолар аҳамиятсиз, кичик ва эътибор беришингизга арзимас бўлиб кўринади. Сиз Худога қанчалик яқинлашсангиз, бошқа нарсалар шунчалик майда бўлиб кўринади.

Қачонки сиз абадият нурида яшашангиз, сизнинг қадриятларингиз ўзгаради. Сиз вақтингиз ва пулингизни доноларча ишлатасиз. Сиз муносабатлар ва характерни шон шараф ёки бойлик ёки муваффақиятлар ёки ҳаттоки хурсадчиликдан ҳам устун устун қўясиз. Сизнинг приоритетларингиз бошқадан тартибланади. Машҳур қадрятлар ва модалар сизни бошқа қизиқтирмайди. Павлус шундай дейди, “Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман.”(Филиппиликларга 3:7)

Агар сизнинг ердаги ҳаётингиз ҳаммаси бўлса, мен ўйлайманки сиз уни дарҳол яшаб тугатишни ҳоҳлардингиз. Сиз яхши ва хулқ атворли бўлишни унутардингиз ва ҳаракатларингизнинг оқибатидан ҳеч қандай хавотирга тушмасдингиз. Сиз ўзингизни диққатингизни бутунлай ўзингизга қаратар эдингиз чунки сизнинг ҳаракатларингиз кейинчалик сизга қарама қаршиликни келтириб чиқармасди. Аммо ўлим энг охири эмас. Ва бу кўп ўзгаришлар қилади. Ўлим сизнинг тўхташингиз эмас, балки абадиятга ўтишингиздир, шунинг учун ердаги ҳар бир ҳаракатларингизнинг абадий оқибатлари мавжуд. Ҳар бир ҳаракатимиз бир аккордни уради ва бу абадиятда садо беради.

Ҳозирги замондаги ҳаётни энг вайрон қилувчи нарса бу қисқа фикр юритишдир. Ҳаётингизни тўлиқ яшашингиз учун абадият тимсоли ҳамиша онгингизда ва унинг қадр қиммати қалбингизда мавжуд бўлиши керак. Шу вақт ва жойдагига кўра ҳаётда кўп нарса бор. Бугунги кун айсбергнинг кўринаётган учидир. Абадият эса юза остидаги сиз кўролмайдиган қолган қисмидир.

         Абадиятда Худо билан бирга бўлиш нимага ўхшайди? Холисона баҳоласак, бизнинг онгимизнинг сиғими жаннатнинг ажойиботи ва буюклигини сиғдиролмайди. Бу гўёки Интернетни чумолига тасвирлаб беришга ҳаракат қилишга ўхшарди. Бу маъносиздир. Абадиятда яшашнинг маъносини англатадиган сўзлар ҳали кашф қилингани йўқ. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган.

         Шунга қарамасдан, Худо Ўз Каломида абадиятнинг шарпасини берган. Биз биламизки, ҳозир Худо биз учун абадий уй барпо қилмоқда. Жаннатда биз ўз севганларимиз ва имонлилар билан бирлашамиз, барча оғриқ ва азоблардан халос бўламиз, ердаги содиқлигимиз учун мукофотланамиз ва бажаришдан мамнун бўладиган вазифаларга тайинланамиз. Биз шунчаки булутларда нур чамбар билан чилдирма чалиб турмаймиз. Биз Худо билан ҳеч қачон узилмайдиган алоқада бўлишдан хурсанд бўламиз ва У бутун абадият давомида биздан мамнун бўлади. Бир кун Исо бизга шундай дейди, “Эй, Менинг Отамнинг олқаганлари, келинглар! Дунё яратилмасдан бери сизлар учун мерос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз.” (Матто 24:34)

К.С.Луис ўзининг болаларга эртакларига аталган етти китобли Нарния тарихи нинг охирги саҳифаларида абадият ҳақида ёзган: “Биз учун бу ҳамма ҳикояларнинг охиридир. ... Лекин улар учун бу ҳақиқий ҳикоянинг бошланишидир. Уларнинг ҳаммаларининг бу дунёдаги ҳаётлари ... фақатгина бош саҳифа ва китоб номидир: ҳозир ниҳоят улар Буюк Ҳикоянинг Биринчи Бобини бошлашяпти ва буни ҳали ҳеч ким ўқимаган ҳамда бу абадиятгача давом этиб, хар бир боб кейинги бобдан яхшироқдир.”

         Худода сизнинг ҳаётингиз учун режа бор, аммо бу шу жойда тўхтамайди. Унинг режаси сизнинг ушбу сайёрадаги бир неча ўн йили ҳаётингизни ўз ичига олади. Бу “ҳаётингиз имконияти
” дан анча каттароқдир; Худо сизга ҳаётингиздан ташқарида имконият таклиф қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованднинг нияти эса боқий туради, Наслдан наслга жорий бўлади унинг Унинг дил муроди.”(Забур 32:11)

         Инсонлар учун кўпроқ абадият ҳақида ўйлайдиган вақт жанозалардадир, ва кейинчалик бу одатда эътибордан четда қолиб енгил ва ҳиссиётли фикр бўлиб қолади.Сиз ўлим хақида ўйлашни нохушдек ҳис қилишингиз мумкин, лекин аслида ўлимни рад қилиб қочиш мумкин бўлмаган нарса ҳақида ўйламаслик носоғломликдир. Бизнинг ҳаммамизга маълум бўлган ва содир бўлиши муқаррар бўлган нарсага тайёр бўлмай туриб ҳаётни яшаш ахмоқнинг ишидир. Сиз абадият ҳақида камроқ эмас кўпроқ ўйлашингиз керак.  Худди онангиз қорнингизда тўққиз ой яшашингиз бу ҳаёт учун тайёргарлик бўлганидек, бу ҳаёт ҳам кейингиси учун тайёргарликдир. Агар сизда Исо орқали Худо билан муносабат бўлса, сиз ўлимдан қўрқмаслигингиз керак. Бу абадиятга ўтиш эшигидир. Бу сизнинг ердаги охирги соатингиз бўлади, аммо сизнинг оҳиргингиз эмас. Сизнинг ҳаётингизнинг охири бўлиш ўрнига, ўлим сизнинг абадиятдаги туғилишингиз бўлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Чунки бу ерда бизнинг доимий шаҳримиз йўқ, биз бўлғуси шаҳарга кўз тикиб юрибмиз.” (Ибронийлар 13:14)

         Абадият билан ўлчанганда, ердаги ҳаётимиз фақатгина кўз юмиб очишдек, аммо унинг оқибатлари абадиятда давом этади. Бу ҳаётдаги қилмишлар кейинги ҳаётнинг тақдиридир. Биз “биламизки, бу баданда жойлашгунимизча, Раббимиздан узоқда қолган ғариблармиз.”(2 Коринфликлар 5:6). Бир неча йил олдин кўп инсонларни ҳар кунингизни “қолган ҳаётингизни биринчи куни” дек яшанг деган шиор кўпчиликка далда берган эди. Аслида эса, ҳар кунингизни охирги кунингиздек яшаш донороқ бўларди. Мэтю Ҳенри “Охирги кунга тайёрланиш ҳар бир кунимизнинг иши бўлиши даркор” деган.


Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)

"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак