Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (3-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Ҳаётингизни нима бошқаради?
Менинг кузатишимча муваффақиятнинг асосий мотиви бу рашк ва ҳасаднинг куч-ғайратидир..
(Воиз 4:4)
Мақсадсиз хаёт худди дастаксиз кемага ўхшайди.
Томас Карлил
Ҳар бир кишининг ҳаётини нимадир бошқаради.
Кўпгина луғатлар “бошқармоқ” деган сўзни “йўл кўрсатмоқ, йўналтирмоқ, назорат қилмоқ” дея таржима қилади. Сиз машина ёки голф тўпини бошқарганда, сиз уни ўша вақтда йўналтираман, назорат қиламан ва йўл кўрсатаман деган маънода гапирасиз. Сизнинг ҳаётингизни қандай куч бошқаради?
Ҳозирнинг ўзида сизни қандайдир муаммо, босим ёки инқироз бошқараётгандир. Сизни қандайдир аччиқ хотира, таъқиб қилаётган даҳшат ёки номаълум ишонч бошқараётган бўлиши мумкин. Сизнинг ҳаётингизни бошқариши мумкин бўлган бир қанча шароит, қадрятлар ва ҳис туйғулар мавжуд. Қуйида беш энг асосийлари келтирилган:
Кўпгина инсонларни айбдорлик бошқаради. Улар бутун ҳаётларини афсуслардан қочиш ва уятдан яшириниш билан ўтказишади. Айбдорлик бошқарадиган кишиларга хотиралар катта таъсир ўтказади. Улар ўтмишлари келажакларини бошқаришига йўл қўйишади. Улар билмаган ҳолда ўз муваффақиятларига зимдан қаршилик кўрсатиш орқали ўзларини жазолайдилар. Қобил гуноҳ қилганида, унинг айби Худо ҳузуридан ажралишга олиб келди ва Худо унга шундай деди, “Ер юзида сарсон саргардон бўлгайсан”(Ибтидо 4:12) Бу ҳозирги кунда ҳаётда мақсадсиз юрган кўпгина инсонларни тасвирлайди.
Биз ўтмишимизнинг натижасимиз, аммо ўтмишимизнинг маҳбуси бўлмаслигимиз керак. Худонинг мақсади бизнинг ўтмишимиз билан чегараланмаган. Худо қотил Мусони бошқарувчига ва қўрқоқ Гидеонни жасоратли қаҳрамонга ўзгартирди ва У сизнинг бундан кейинги ҳаётингизда ҳам ажойиботлар ярата олади. Худо инсонларга соф ибтидо бериш билан муайян мақсадга йўналтиради. Муқаддас Калом айтади, “Қандай бахтли гуноҳи ўтилган, Қонунсиз ишлари афв бўлган одам!”
Кўпгина инсонларни қаҳр ва ғазаб бошқаради. Улар жароҳатларга ёпишиб оладилар ва ҳеч қўйиб юбормайдилар. Кечирим орқали жароҳатларидан воз кечиш ўрнига, уларни хотираларида такрорлайверадилар. Бундай инсонларнинг баъзилари “гапни бошқа ёққа буриб” ғазабларини ичларига ютсалар, баъзилари эса “ёриладилар” ва бошқаларга портлайдилар. Иккала жавоб ҳам носоғлом ва бефойдадир.
Ғазаб доимо сиз ғазабланаётган инсондан кўра сизни кўпроқ жароҳатлайди. Сизни хафа қилган киши хафагарчиликни унутиб ўз ҳаётида давом этаверса, сиз ўтмишингизни ўзгартириб бўлмайдиган қилиб қўйиб оғрикни янада кучайтирасиз.
Эшитинг: Агар сиз ғазаб орқали келадиган оғриққа ёпишиб олмасангиз, илгари сизни хафа қилган кишилар бошқа хафа қилолмайдилар. Ўтмишингиз ўтмишдир! Ҳеч нарса уни ўзгартиролмайди. Сиз фақат ўзингизни аччиғингиз билан жароҳатлаяпсиз. Ўзингиз учун бундан хулоса чиқаринг ва ўтиб кетишига йўл қўйинг. Муқаддас Калом айтади, “Қаҳр ғазаб билан ўлимгача қайғуриш ахмоқона ва маъносиз иш бўларди.”(Аюб 5:2)
Кўпгина инсонларни қўрқув бошқаради. Уларнинг қўрқувлари шикастланиш, қаттиқ назоратли уйда тарбияланганлик ёки ҳаттоки ирсий камчилик оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Сабабидан қатъий назар, қўрқув таъсирида юрадиган инсонлар таваккал қилишдан қўрқиб улкан имкониятлардан фойдаланмайдилар. Бунинг ўрнига улар хатардан сақланиб ва ўз мартабаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб ҳаммасини хавфсиз амалга оширадилар.
Қўрқув Худо сизни ҳоҳлагандек бўлишингиздан сақловчи ўз ўзига юклатилган қамоқхонадир. Сиз ўз имонингиз ва севгингиз билан қўрқувга қарши ҳаракат қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камо-лотга етмаган, чунки кўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқ-дир.”
Кўпгина инсонларни моддийлик бошқаради. Улардаги эгалик қилишга бўлган интилиш бутун ҳаётларининг мақсадига айланган. Ушбу интилиш уларда кўпроқ бўлса, кўпроқ хурсанд, муҳимроқ ва хавфсизроқ бўламан деган нотўғри тушунчага асосланган ва бу уччала тушунчалар ёлғондир. Мол мулк фақатгина вақтинчалик хуррамликни таъминлайди. Моддий нарсалар ўзгармаслиги сабабли, биз бора бора улардан зерикамиз ва янгироқ, каттароқ ва яхшироқ нарсаларни ҳоҳлаймиз.
Менда кўпроқ олсам кўпроқ муҳимроқ бўламан деб ўйлаш афсонадир. Ўз ўзича лойиқлик ва умуман лойиқлик бир хил эмас. Сизнинг қадрингиз сиз қадрлаган нарсалар билан аниқланмайди ва Худо ҳаётдаги кўп қадрли нарсалар умуман нарса эмас дейди.
Пул ҳақидаги энг машҳур афсона бу - кўпроқ пулинг бўлса кўпроқ хавфсиз бўлиш. Бундай бўлмайди. Бойлик бирпасда турли омиллар орқали қўлдан кетиши мумкин. Ҳақиқий хавфсизликни фақатгина сиздан олиб бўлмайдиган Худо билан муносабатингизда топишингиз мумкин.
Кўпгина инсонларни маъқул бўлиш бошқаради. Улар учун ота оналари ёки рафиқалари ёки болалари ёки ўқитчилари ёки дўстлари кутганларидек бўлиш ҳаётларини бошқаради. Кўпгина вояга етганлар хурсанд қилиб бўлмайдиган ота оналарига маъқул бўлишга ҳаракат қилишади. Бошқалар эса одамлар улар ҳақида нима ўйлаши хақида хавотирланадилар. Бахтга қарши, оломон кетидан юрган киши одатда унинг ичига йўқолиб қолади. Мен муваффақиятга етакловчи ҳамма калитларни билмайман, аммо муваффақиятсизликнинг калитларидан бири ҳаммага маъқул бўлишга интилишдир. Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри асосида бошқарилишингиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини фаҳмламаслигингизни кафолатлайди. Исо айтади, “Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди.”
Ҳаётингизни бошқараётган бошқа кучлар хам мавжуд бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси фойдаланилмаган салоҳият, кераксиз стрес ва қониқарсиз ҳаёт каби ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
Ушбу қирқ кунлик саёҳат сизга мақсад сари йўналтирилган ҳаёт, яъни Худонинг мақсади бўйича бошқарилаётган, назорат қилинаётган ва йўналтирилган ҳаётни кўрсатади. Ҳеч нарса Худонинг ҳаётингиз учун мақсадини билишга тенг келолмайди ва ҳеч бир нарса – на муваффақият, на бойлик, на шон-шуҳрат ёки ҳузр-ҳаловат унинг ўрнини босмайди. Мақсадсиз ҳаёт гўёки маъносиз ҳаракат, йўл-йўриқсиз фаолият ва сабабсиз ҳодисаларга ўхшайди. Мақсадсиз ҳаёт арзимас, аҳамиятсиз ва маъносиздир.
МАҚСАД САРИ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ҲАЁТНИНГ УСТУНЛИГИ
Мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг беш асосий фойдали қирралари мавжуд:
Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизга маъно беради. Биз маъноли бўлиш учун яратилганмиз. Шунинг учун инсонлар маънони топиш учун астрология ёки физикага ўхшаш шубҳали усулларни синаб кўришади. Агар ҳаётингизнинг маъноси бўлса, сиз ҳамма нарсага чидай оласиз; маъносиз ҳаётда ҳеч нарсага чидай олмайсиз.
Йигирма ёшдаги бир ёш йигит шундай ёзади, “Мен ўзимни муваффақиятсиздек ҳис қиламан, чунки ўзим ҳам билмайдиган бир киши бўлишга ҳаракат қилавераман. Билишимча буни бажаришни зўрға амаллайман. Агар бирор кун мақсадимни англасам, ўзимни яшашни бошлаётгандек ҳис қиламан.”
Худосиз ҳаётнинг мақсади йўқ ва мақсадсиз ҳаётнинг эса ҳеч кандай маъноси йўқ. Маъносиз ҳаётнинг эса ҳеч қандай аҳамияти ва умиди йўқ. Муқаддас Каломда турли хил шахслар ушбу умидсизликни ифода этганлар. Ишаъё шикоят қилади, “Мен ҳеч қандай мақсад учун меҳнат қилдим; Куч-қувватимни бекорга сарфладим.”(Ишаъё 49:4). Аюб шундай деган, “Ҳаётим умидсиз кунлар кетидан судралиб юрибди” ва “Мен воз кечаман; Яшашдан чарчадим. Мени ёлғиз қолдиринг. Ҳаётимнинг ҳеч қандай маъноси йўқ”(Аюб 7:6 ва 7:16). Энг катта фожиа ўлим эмас, балки мақсадсиз ҳаётдир.
Умид ҳаётингизда худди сув ва ҳаводек зарур. Сиз кураша олишингиз учун умид керак. Др. Берни Сигел саратон касаллигига чалинган беморларидан “Юз йил яшашни ҳоҳлайсизми?” деган саволни сўраш орқали қайсиларининг аҳволи кейинчалик енгиллашиши мумкинлигини олдиндан айта олади. Ҳаётдаги мақсадда кенг тушунчага эга беморлар “ҳа” дея жавоб бердилар ва улар омон қолиши мумкин булганлардир. Умид мақсад бўлиши орқали вужудга келади.
Агар сиз умидсиз бўлсангиз, кутиб туринг! Агар ҳаётингизни мақсад билан яшасангиз ажойиб ўзгаришлар рўй беради. Худо шундай дейди, “Мен сен учун нима режалаштираётганимни биламан. ... “Менда сени жароҳатлайдиган режалар эмас, балки яхши режалар бор. Мен сенга умид ва яхши келажак бераман.””(Йеремия 29:11). Сиз ўзингизни мумкин бўлмаган вазиятга тушгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин, аммо Худо шундай дейди, “Худонинг куч-қуввати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир”(Эфесликлар 3:20)
Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни оддийлаштиради. Бу нима қилишингиз ва нима қилмаслигингизни аниқлайди. Сизнинг мақсадингиз қайси фаолият муҳимроқ ва қайсилари муҳим эмаслигини баҳолашда андоза ҳисобланади. Сиз оддийгина қилиб, “Ушбу фаолият Худонинг ҳаётимдаги бирор мақсадини бажаришга ёрдам берадими?” деб сўрайсиз.
Аниқ мақсадсиз сизда қарорларингизни асослантириш учун, вақтингизни тақсимлашингиз учун ва ресурсларингиздан фойдаланишингиз учун пойдевор мавжуд бўлмайди. Сиз вазиятлар, босимлар ва ўша вақтдаги кайфиятингиздан келиб чиқиб танловлар қилишга мойил бўлади. Ўзларининг мақсадларини билмайдиган кишилар кўп иш бажаришга ҳаракат қиладилар ва бу стрессни, чапчоқни ва жанжални келтириб чиқаради.
Кишилар сизни бажаришингизни ҳойлайдиган хамма ишни қилишнинг ҳеч иложи йўқ. Сизда Худонинг иродасини бажаришингиз учун етарли вақт мавжуд. Агар сиз уни ҳаммасини бажармаётган бўлсангиз бу сиз Худо сиздан ҳоҳлаганидан кўп ишни бажаришга интилаётганингизни билдиради (ёки, балки, сиз ортиқча телевизор томоша қиляпсиз). Мақсадга йўналтирилган ҳаёт оддийроқ ҳаёт тарзи ва интизомли жадвалга олиб боради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Серҳашам ва дабдабали ҳаёт бўш ҳаётдир; тўғри ва оддий ҳаёт эса тўлиқ ҳаётдир”(Ҳикматлар 13:7) . У яна хотиржамликка олиб боради, “Сен, Раббим, ўз мақсадларида қаттиқ туриб Сенга ишонганларга мукаммал тинчлик ато қилгайсан.” (Ишаъё 26:3)
Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни аниқ нуқтага йўналтиради. Бу сизнинг ғайратингиз ва энергиянгизни муҳим бўлган нарсаларга қаратади. Сиз талабчан бўлиш орқали самарадорликка эришасиз.
Кичикроқ масалаларга фикрни чалғитиш инсон табиатидир. Биз ўз ҳаётимиз билан Аҳамиятсиз Таъқиб ўйнаймиз. Ҳенри Дейвид кузатишичи инсонлар “тинч умидсизлик” да яшашади, лекин ҳозирги кундаги аниқроқ таъриф бу мақсадсиз паришонхотирликдир. Кўп инсонлар шиддат билан айланаётган, лекин ҳеч қаерга бормаётган гороскопга ўхшашади.
Аниқ мақсадингиз бўлмаса, сиз йўналишингизни, ишингизни, муносабатларингизни, жамоатингизни ёки бошқа ташқи муҳитингизни ўзгартиришда давом этиб, гўёки бу ўзгаришлар саросимани ҳал қила олиши ёки қалбингиздаги бўшлиқни тўлдира олишига умид қиласиз. Сиз “Балки шу сафар бошқача бўлар” деб ўйлайсиз, аммо бу ҳақиқий муаммонгиз, яъни йўналиш ва мақсад етишмаслигини ҳал қилолмайди.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар”(Эфесликлар 5:17)
Бир нуқтага йўналтириш кучини ёруғлик мисолтида кўриш мумкин. Хира ёруғликда кам куч ёки таъсир мавжуд, лекин сиз унинг энергиясини бир жойга тўплай оласиз. Катталаштирувчи лупа орқали қуёш нурлари бир жойга тўпланиб майса ёки қоғозни алангалатиши мумкин. Агар ёруғлик лазер труба орқали янада кўпроқ бир жойга жамланса, пўлатни ҳам кеса олади.
Ҳеч бир нарса Бир нуқтага йўналтирилган, мақсадли умргузаронликдек кучли таъсирга эга эмас. Тарихда энг улкан ўзгаришларни амалга оширган инсонлар диққатларини бир нуқага қаратган инсонлардир. Масалан, Ҳаворий Павлус Масиҳийликни бутун Рим империяси бўйлаб қарийб ёлғиз ўзи ёйди. Унинг сири диққат эътибори бир нуқтага қаратилгандадир. У айтади, “Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасамда, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман.”(Филиппиликларга 3:13).
Агар ҳаётингиз таъсирга эга бўлишини ҳоҳласангиз, уни бир нуқтага қаратинг! Чайқаланишни бас қилинг. Ҳаммасини бажаришга ҳаракат қилишни тўхтатинг. Камроқ бажаринг. Ҳаттоки яхши ишларни ҳам кесиб ташланг ва муҳим ишларнигина бажаринг. Фаолият билан унумдорликни адаштирманг. Сиз мақсадсиз ҳам банд бўлишингиз мумкин, лекин нима маъноси бор? Павлус шундай дейди, “Биздан кимки камолотга эришган бўлса, худди шундай фикр қилсин. Агар сизнинг фикрингизда бошқа нарса бўлса, унда буни сизга Худо ошкор этади.”(Филиппиликлар 3:15)
Мақсадингизни билишингиз сизни ҳаётингизни етаклайди. Мақсад ҳамиша жўшқинлик уйғотади. Ҳеч нарса аниқ мақсаддек қувватлантирмайди. Аксинча, агар мақсадингиз бўлмаса жўшқинлик тарқалиб кетади. Ётоқдан туриш ҳам юмушга айланади. Ҳаддан ортиқча ишлаш эмас, кўпинча маъносиз ишлаш бизни толиқтириб, кучимизни адойи тамом қилиб, шодлигимизни ўғирлайди.
Жорж Бернард Шо шундай ёзади, “Бу ҳаётнинг ҳақиқий шодлигидир: ўзингиз энг юксак ҳисоблаган мақсад учун ишлатилишингиз; дунё сизни хурсанд қилолмаслигидан шикоят қилмасдан, касалликлар ва ғам-ғуссалар оқибатида юзага келган бесаранжон ва худбин доғлар ўрнига табиатнинг кучига айланишингиз.”
Мақсадингизни билишингиз сизни абадийликка тайёрлайди. Кўпгина инсонлар ерда абадий мерос қолдириш учун бутун ҳаётларини сарфлашади. Улар ўлганларидан кейин хотирланишни ҳоҳлашади. Аслида, энг муҳими бошқалар ҳаётингиз ҳақида нима дейиши эмас, балки Худо нима дейишидир. Инсонлар барча муваффақиятлар бора-бора ортиб кетиши, қайдномалар узилиши, обрў-эътибор сўниши, улуғворлик эса унутилишини англаб етмайдилар. Коллежда Жеймс Добсонинг мақсади теннис чемпиони бўлиш эди. Унинг соврини коллежнинг кубоклари хонасида турганида у ўзини мағрур ҳис қиларди. Йиллар ўтиб биров унга совринни почта орқали жўнатди. Улар совринни коллеж қайта қурилгандан сўнг ахлатхонадан топганлар. Жим шундай дейди, “Керакли вақт ўтгандан сўнг барча совринларингиз биров томонидан албатта ахлатга ташланади!”
Дунёга хос мерос яратиш учун яшаш кичик манзарали мақсаддир. Вақтни доноларча ишлатиш эса абадий мерос барпо қилишдир. Сиз ерга хотирланиш учун қўйилганингиз йўқ. Сиз курраи заминда абадиятга тайёргарлик кўриш учун қўйилгансиз.
Бир кун сиз Худо олдида турасиз ва абадиятга киришингиздан олдин У ҳаётингизни, яъни якуний имтихонингизни текшириб чиқади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг* ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку. ... Демак, ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Худога ҳисобот берамиз.” (Римликлар 14:10, 12). Яхшиямки, Худо бизни бу имтихондан ўтишимизни ҳоҳлайди, шунинг учун У бизга саволларни олдиндан бериб қўйган. Муқаддас Каломданн Худо бизга асосан иккита муҳим саволларни сўрашини айтишимиз мумкин:
Биринчиси, “Менинг ўғлим Исо Масиҳга нисбатан нима қилдинг?” Худо сизнинг диний наслингизни ёки доктринал қарашларингиз ҳақида сўрамайди. Муҳими, Исо Масиҳни сиз учун қилган ишини қабул қилиб, севишни ва Унга ишонишни ўрганишингиздир. Исо шундай дейди, “Исо унга деди: - Мен йўл, ҳакикат ва хаётдирман. Менсиз хеч ким Отанинг олдига боролмайди.”(Юҳанно 14:6)
Иккинчиси, “Мен сенга берганимни нима қилдинг?” Ҳаётингизни, Худо берган – ҳадяларингиз, қобилиятларингиз, имкониятларингиз, энергиянгиз, муносабатларингиз, ва ресурсларингизни нима қилдингиз? Уларни ўзингиз учун ишлатдингизми, ёки Худо сизни яратишдан мақсадига ишлатдингизми?
Юқоридаги саволлар учун сизни тайёрлаш ушбу китобнинг мақсадидир. Биринчи савол абадиятни қаерда ўтказишни аниқлайди. Иккинчи савол эса, абадиятда нима иш қилишингизни аниқлайди. Китобнинг охирида иккала саволга ҳам жавоб беришга тайёр бўласиз.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.