Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (21-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Жамоатингизни ҳимоя қилишингиз
“Ўзаро тинч тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.
Эфесликлар 4:3
Яна буларнинг устига камолот чўққиси бўлган муҳаббат тожини кийинглар.
Колосаликлар 3:14
Жамоат бирлигини ҳимоя қилиш сизнинг бурчингиздир.
Жамоат бирлиги шунчалик муҳимки Янги Аҳд бунга жаннат ва дўзахдан кўра кўпроқ эътибор беради. Худо бизнинг бирлигимиз ва уйғунлигимизни жуда ҳам истайди.
Бирлик биродарчиликнинг жонидир. Буни бузсангиз Масиҳнинг Танасининг қалбини тилка пора қилган бўласиз. Бу Худо бизни жамоатда қандай қилиб биргаликда ҳаёт кечиришимизни исташи учун ўзак ва моҳиятдир. Бирликни тушунишимиз учун энг олий намуна бу Муқаддас Учбирликдир. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бутунлай биргаликда жипслашгандир. Худованднинг Ўзи севги қурбонлиги, камтарлик ва тўлиқ уйғунлик учун яққол мисолдир.
Худди ҳар бир ота-онадек бизнинг Самовий Отамиз Ўзининг болаларини бир-бири билан келишиб кетишларини кузатиб туради. Исо ҳаётининг сўнгги онларида ҳибга олинмасдан илгари бизнинг бирлигимиз учун қаттиқ ибодат қилган. Ўши оғир соатларда Исонинг фикри доимо бизнинг бизнинг бирлигимизда эди. Бу ушбу мавзу қанчалик муҳим эканлигини билдиради.
Худо учун ердаги бирор нарса жамоатчалик қадрли эмас. Худо бунинг учун энг қиммат нархни тўлади ва У жамоатни айниқса бўлиниш, жанжал ва ноуйғунликдан ҳимояланишини истайди. Агар сиз Худонинг оиласига тегишли бўлсангиз, сиз ўз жамоатингизни ҳимоя қилишингиз керак. Сиз Исо Масиҳ томонидан жамоатда ва имонлилар орасида бирликни сақлаш, биродарчиликни ҳимоя қилиш ва уйғунликни сақлаш учун тайинлангансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўзаро тинч тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.”(Эфесликлар 4:3) Биз буни қандай амалга оширамиз? Муқаддас Калом бизга амалий маслаҳат беради.
Биз бир-биримиздан фарқимизга эмас, умумий ҳолда нимага эга эканлигимизга эътибор беришимиз керак. Павлус бизга шундай дейди, “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.”(Римликлар 14:19) Имонлилар сифатида биз битта Раббимиз, бир тана, бир мақсад, бир Ота, бир Руҳ, бир умид, бир имон, бир чўмдирилиш ва бир севгига эгамиз. Бир-биримидан фарқимизнинг сонидан кўра бир хил нажотга, бир хил ҳаётга ва бир хил келажакка эга эканлигимиз жуда муҳимдир. Булар шахсий фарқлар эмас, балки биз диққатимизни жалб қилишимиз керак бўлган масалалардир.
Ёдингизда бўлсинки, Худо бизга турли шахсиятлар, маданиятлар, миллатлар ва қадрятларни биз уларга жидашимиз учун эмас, балки улардан мамнун бўлиб қадрлашимиз учун берган. Худо бир хилликни эмас, балки бирликни ҳоҳлайди. Лекин бирлик учун турлича эканлигимиз бизни бўлинишимизга олиб келмаслиги керак. Худди бизни Исо севганидек, биз ҳам бошқаларни севишимизга диққатимизни жалб қилиб, Худонинг ҳаётимиздаги ва жамоатдаги беш мақсадини амалга оширишимиз керак.
Келишмовчилик муҳим бўлмаган нарсаларга, яъни Муқаддас Каломда “тортишадиган масалалар”деб айтилган нарсаларга диққатимизни қаратишимиздир. Агар биз шахсиятлар, шарҳлар, усуллар ёки услубларга эътибор бераверсак, ҳамиша бўлиниш содир бўлаверади. Аммо анар бир-биримизни севишга ва Худонинг мақсадини бажаришга диққат қилсак, уйғунлик содир бўлади. Павлус бунинг учун ёлвориб айтган: “Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар.”(1 Коринфликларга 1:10)
Келажакдан кутадиган нарсаларинг амалий бўлсин. Худо ҳақиқий биродарчилик қандай бўлишини ҳоҳлашини билганингиз сари жамоатингиздаги хаёлийлик ва ҳаётийлик ўртасидаги масофа сизни хижолатга қўйиши мумкин. Шундай бўлсада биз жамоатни камчиликлари бўлишига қарамасдан севишимиз керак. Ҳаётийликни танқид қилиб ҳаёлийликни ҳоҳлаш ҳали етук эмасликдан далолат беради. Аксинча, ҳаёлийликка ҳаракат қилмасдан ҳаётийликни ҳал қилиш ўзбилармончиликдир. Етуклик бу иккиси ўртасидаги тортишувдир.
Бошқа имонлилар сизни кўнглингизга ўтирмайдилар, аммо бу улар билан биродарчиликни тўхтатиш учун сабаб бўлолмайди. Улар сизнинг оилангиздир, шунинг учун ҳам, сиз улардан юз ўгириб кетолмайсиз. Бунинг ўрнига Худо бизга шундай дейди, “Бутун камтарлик ва ювошлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар. Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” (Эфесликларга 4:2)
Кишилар жамоат ҳақида ҳаёлийликка берилишларининг сабаблари жуда кўпдир. Рўйхат бироз узунроқ бўлиши мумкин: жанжал, жароҳат, иккиюзламачилик, эътиборсизлик, кичик нарсаларга эътибор бериб юриш, қонунчилик ва бошқа гуноҳлар. Булардан ҳайратда қолиш ўрнига биз, жамоат сиз ва менга ўхшаган гуноҳкорлардан ташкил топганлигини эслашимиз керак. Биз гуноҳкор бўлганимиз сабабли, баъзи бир-биримизни билмасдан, баъзида эса атайлаб жароҳатлаймиз. Лекин жамоатни тарк этиш ўрнига, биз қолишимиз ва имкон қадар ишлашимиз керак. Қочиб кетиш эмас, балки ярашиш кучли характер ва яқин биродарчилик учун йўлдир.
Жамоатингиздан кўнглингиз хира бўлиб ва хаёлийлик сабабли уни тарк этишингиз ноетукликдир. Худода сизни ва бошқаларни ўргатиши керак бўлган нарсалар бор. Ундан ташқари, бориш мумкин бўлган ҳеч қандай мукаммал жамоат йўқ. Ҳар бир жамоатнинг ўзига яраша камчиликлари ва муаммолари бўлади. Сиз кейинчалик яна тушкунликка тушишингиз мумкин.
Гручо Маркс уни қабул қилмоқчи бўлган бирорта жамоатга бормасликка қарор қилган. Чунки агар жамоат сизни тўлиқ қондиришдек мукаммал бўлса, сиз камчилигингиз туфайли унга тегишли бўлолмайсиз.
Миллатчиларга қаршилик қилгани учун ўлдирилаган Германиялик чўпон Дитрич Бонхуфер биродарчиликка оид Биргаликдаги Ҳаёт деб номланган китоб ёзган. Унинг айтишича жамоатдаги хаёлийлик фойдалидир, чунки у бизга мукаммал бўлиш ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиздан халос бўлишимизга ёрдам беради. Қанчалик тез биз жамоат биз уни севишимиз учун мукаммал бўлиши керак деган тушунчани тушунсак, шунчалик тез биз даъво қилишдан тўхтаймиз ва ҳаммамиз ҳам номукаммал бўлганимиз учун иноятга муҳтож эканлигимизни тан оламиз. Бу ҳақиқий жамоа етилишининг бошланидир.
Ҳар бир жамоат шундай ёзувни ёзиб қўйиши мумкин: “Бенуқсон кишилар келишлари керак эмас. Бу ўзини гуноҳкор, ҳисоблаб иноятга муҳтож бўлган ва ўсишни ҳоҳлайдиган кишилар учундир.”
Бонхуфер шундай деган, “Агар кимки Масиҳий жамоати ҳақидаги тасаввурини ҳақиқий Масиҳий жамоатидан кўпроқ севса, у ҳақиқий Масиҳий жамоатининг бузади.... Агар биз тажрибасиз,бойлиги кам, ожиз, имони суст ва қийин бўлган жамоатда қўйилганимизда бу учун Худога шукрона билдириш ўрнига, унинг қанчалик кичик нарсаларга эътибор беришидан шикоят қилаверсак, шунда биз ушбу жамоат учун Худонинг ишини тўсиб қўйган бўламиз.
Шикоят қилиш ўрнига далда беришга ўрганинг. Хизмат қилаётганларга ёрдам беришдан кўра четдан туриб уларни танқид қилишимиз жуда осондир. Худо бизни қайта-қайта танқид қилмаслик, таққосламаслик ва ҳукм қилмасликка чақиради. Агар сиз бошқа имонлини танқиб қилсангиз, Худонинг унинг ҳаётидаги ишига аралашаётган бўласиз. “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шуниннг учун у туради.” (Римликларга 14:4)
Павлус биз бошқа имонлиларга уларнинг қарашлари бизникадан фарқ қилганида уларни ҳукм қилмасликка чақирган. “Шундай бўлса, сен нима учун биродарингни ҳукм қиляпсан? Нима учун биродарингни камситяпсан? Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку.” (Римликларга 14:10)
Агар мен бошқа имонлини ҳукм қилганимда тўрт нарса содир бўлади: Худо билан биргалигим бузилади, ўзимнинг кибримни намойиш қилган бўламан, ўзимни Худо томонидан ҳукм қилишга топширган бўламан ва жамоат бирлигига тўсқинлик қилган бўламан. Танқид қилувчи руҳ ваҳший руҳдир.
Муқаддас Калом шайтонни “биродарларимизни қораловчи” деб чақиради. Худо оиласини танқид қилиш, улардан шикоят қилиш ва уларни айблаш Иблиснинг ишидир. Агар биз ҳам шундай қилсак, шайтоннинг найрангига учган бўламиз. Ёдингизда бўлсин, бошқа Масиҳийлар қанчалик сизнинг фикрингизга қўшилмасалар ҳам улар душман эмаслар. Бошқа имонлиларни танқид қилиб уларга ўзимизни таққослаган вақт, биз аслида бирликни қуришимиз керак бўлган вақтдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.” (Римликларга 14:19)
Ғийбатни эшитишни инкор этинг. Ғийбат бу - сиз муаммонинг ҳамда унинг ечимининг бир қисми бўлмай туриб маълумот ташишингиздир. Сиз ғийбат тарқатиш гуноҳ эканлигини биласиз, лекин сиз жамоатингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз уни тинглашдан ҳам воз кечишингиз керак. Ғийбатга қулоқ солиш худди ўғирланган нарсага шерик бўлиш кабидир ва сиз ҳам ўша жиноятга шерик бўлгандек бўласиз. Агар бирор киши сизга ғийбат қилмоқчи бўлса, унга шундай дейишингиз мумкин, “Илтимос тўхтат! Менга буни билиш керак эмас. Ўша инсоннинг ўзига бориб айтдингми?” Сизга ғийбат қилаётган кишилар сиз ҳақингизда ҳам ғийбат қилишлари мумкин. Уларга ишониш қийин. Агар сиз ғийбатга қулоқ солсангиз, Худо сизни бало келтириб чиқарувчи деб айтади, “Бало келтирувчилар бало келтирувчиларни тинглайдилар” (Сулаймон Ҳикматлари 17:4)
Шуниси ачинарлики, Худонинг сурувида энг катта жароҳат бўрилардан эмас, балки бошқа қўйлардан келади. Павлус бундай “каннибал Масиҳийлар”дан огоҳлантириб, улар жамоатни бузиш учун “бошқаларни ютиб юбориш” учун кезиб юрибдилар деб айтади. Муқаддас Калом бундай бало келтирувчилардан сақланиш керак деб огоҳлантиради. “Ғийбат сирни ошкор этади; шунинг учун ғийбатчига шерик бўлманг.”(Сулаймон Ҳикматлари 20:19) Кичик гуруҳлар ёки жамоатда келиб чиққан келишмовчиликни олдини олишнинг энг тез йўли бу ғийбат қилган кишиларни топиб, уларни дарров тўхтатишдир. Сулаймон шундай деган, “Ёқилғи йўқлиги сабабли олов сўнади ҳамда ғийбат тўхтаса келишмовчиликлар йўқолади.”(Сулаймон Ҳикматлари 26:20)
Жанжални ҳал қилиш учун Худонинг усулини ишга солинг. Олдинги бобда айтиб ўтилганларга қўшимча равишда, Исо жамоатга учта оддий жараённи айтган, “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан. Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин” (Матто 18:16)
Жанжал вақтида, сизни жароҳатлаган инсонга айтишдан кўра учинчи шахсга шикоят қилиш васвасадир. Бу масалани янада чуқурлаштиради. Бунинг ўрнига, сиз тўғридан-тўғри ўша инсоннинг ўзига бориб айтишингиз керак.
Шахсан гаплашиш доимо биринчи босқичдир ва сиз буни иложи борича тезроқ амалга оширишингиз керак. Агар икковларингиз ўрталарингизда масалани ҳал қилолмасангиз, икки ёки уч кишини чақириб буни ҳал қилиш керак. Агар инсон янада ўз қайсарлигига ёпишиб олса, унда нима қилиш керак? Исо уни жамоатга олиб боришни айтади. Агар инсон шундай кейин ҳам тинглашни истасама, сиз у инсонга худди имонсиздек муомала қилишингиз мумкин.
Чўпонингизни ва гуруҳ раҳбарингизни қўллаб-қувватланг. Ҳеч қандай бенуқсон рахбар йўқ, аммо Худо уларга имонлилар учун маъсулият ва улар бирлигини сақлаш учун ҳоқимият беради. Кишилар ўртасидаги тортишувларда бу қийин ишдир. Бунда чўпон жароҳатланган, жанжалкаш ва имонда ёш кишилар ўртасида туриб хизмат қилиши керак. Бундан ташқари уларга ҳар бир кишини хурсанд қилиш вазифаси юклатилганки, ҳатто Исо ҳам буни бажаролмаган!
Муқаддас Калом бизнинг хизматкорларга қандай муносабат қилишимиз ҳақида шундай дейди, “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” Ибронийларга 13:17)
Чўпонлар бир куни Худо олдида туриб қандай хизмат қилганликлари ҳақида ҳисобот берадилар. “Бу ишни эса оҳу нола билан эмас, балки севинч билан бажо келтирсинлар. Агар буни оҳу нола билан қилсалар, сизларга фойда бўлмайди.” (Ибронийларга 13:17)
Аммо сиз ҳам маъсулиятлисиз. Сиз Худога раҳбарларингизқа қандай бўйсунганлигингиз ҳақида ҳисобот берасиз.
Муқаддас Калом чўпонларга турди хис имонлилар билан қандай муносабат қилиш кераклиги ҳақида очиқ айтади. Улар тоштишишдан қочишлари, мулойимлик билан қарама-қаршиликни енгиб, ибодатда эса тортишмоқчи бўлганларни огоҳлантириш, уйғунлик ва бирлик учун илтижо қилиш, раҳбарларни ҳурмат қилмайдиганларга танбеҳ бериш ва бўлинишни ҳоҳлайдиган кишиларни жамоатдан чиқариб ташлашни айтади.
Агар биз раҳбарларимизга бўйсунсак биз жамоатни сақлаб қоламиз. Чўпонлар ва бошлиқлар бизнинг ибодатларимизга, далдаларимизга, ҳурматимизга ва севгимизга муҳтождирлар. Бизга шундай айтилган, “Эй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизга бошчилик қилиб, йўл-йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан. Қилган ишлари туфайли уларни чин қалбдан севиб, ҳурмат қилинглар.” (1 Салоникаликларга 5:12-13)
Мен сизни жамоатнинг бирлиги сақлаш ва ҳимоя қилиш учун маъсулиятли бўлишга чақираман. Барча ғайратингизни бунга қўйинг ва Худо жуда мамнун бўлади. Бу ҳар доим ҳам осон эмас. Баъзида сиз ўзингиз учун эмас, балки Тана учун жон куйдириб ишлашингиз керак. Бу биз фақат ўзимиз ҳақида ўйлашни тўхтатишимиз учун Худо бизни жамоатда қўйганлигининг сабабларидан биридир. Жамоада биз “мен” ўрнига “биз” ва “менинг” ўрнига “бизнинг” деган сўзни ўрганамиз. Худо шундай дейди, “Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин.” (1 Коринфликларга 10:24)
Худо бирликда бўлган жамоатни марҳаматлайди. Сэддлбек жамоатида ҳар бир аъзо ўз жамоатини қўриқлашга аҳд қилган. Бунинг оқибатида жамоатда уни бўлишга олиб келадиган ҳеч қандай келишмовчилик йўқдир. Бу бирликда бўлган ва севимли жамоат бўлгани учун кўпчилик бу жамоатга келишни истайдилар. Охирги етти йилда 9100 дан ортиқ имонлилар чўмдирилдилар. Агар Худода бир қанча ёш имонлилар бўлса, У улар учун илиқ инкубатор топишга ҳаракат қилади.
Сиз ўз жамоатингизни илиқ ва севимли қилиш учун қандай ҳаракат қиляпсиз? Жамиятингизда тинчлик ва севгига муҳтож бир қанча кишилар мавжуддир. Ҳақиқат шуки, ҳар бир киши севилишни ҳоҳлайди ва кишилар севгига тўла ва бир-бирларига ғамхўр бўлган имонлиларни топганларида, сиз эшикни улар кирмасликлари учун беркитиб қўйинг.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.