Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (19-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Жамоани етиштирмоқ
Шу тариқа солиҳлик уруғи сепилиб, тинчликпарварлар учун осойишталик барпо бўлади.
Ёқуб 3:18
Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нон синдиришга ва тоат-ибодатларга астойидил берилиб борар эдилар.
Ҳаворийлар 2:42
Жамоа бағишланишга муҳтождир.
Фақатгина Муқаддас Руҳгина имонлилар орасида ҳақиқий биродарчиликни барпо қила олади, лекин У буни бизнинг бағишланиш ва танловларимиз орқали етиштиради. Павлус бу маъсулиятни қуйидаги сўзларда тушунтиради, “Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” (Эфесликларга 4:3) Муҳаббатга асосланган Масиҳий жамоани етиштириш ҳам Худонинг кучи ҳам бизнинг ғайратимизни талаб қилади.
Ачинарлиси, кўпчилик Масиҳийлар носоғлом муносабатларга эга оилада улғайиб, ҳақиқий биродарчилик учун керак бўладиган маҳоратга эга эмаслар. Улар Худонинг оиласида қандай ҳаракат қилиш кераклиги ва бошқаларга қандай муносабат кўрсатиш кераклигига муҳтождирлар. Бахтимизга, Янги Аҳд ҳаётни қандай бўлишиш ҳақида бир қанча кўрсатмаларга эгадир. Павлус шундай ёзган, “Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. ...Худонинг хонадона – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир.”(1 Тимўтийга 3:14-15)
Агар сиз сохта муносабатлардан чарчаган бўлсангиз ва кичик гуруҳингизда, якшанба кунги дарслар ва жамоатда ҳақиқий биродарчилик ва муҳаббатга асосланган жамоани ташкил қилмоқчи бўлсангиз, сизга бир қанча кескин қарорларни қабул қилиб ҳамда бироз таваккалчилик қилишингизга тўғри келади.
Жамоани етиштириш самимийликни талаб қилади. Ҳаттоки баъзан муаммони четлаб ўтмоқчи бўлганингизда ёки бирор масалага эътибор бермаган тақдирда ҳам муҳаббат билан ҳақиқатни сўзлашингиз керак. Ён атрофимиздаги бирор киши ўзига ёки ўзгаларга гуноҳ орқали зарар келтираётган вақтда биз учун жим туриш осонроқ бўлсада, бу яхшиликка етакламайди. Кўпчилик кишиларнинг нотўғри иш қилаётганларида уларга ҳақиқатни (ҳаттоки бу аччиқ бўлсада) тушунтирадиган яқин кишилари бўлмайди, шунинг учун улар ўзларини ҳалок қилишда давом этадилар. Кўпинча биз бировга нима дейиш кераклигини биламиз, лекин бизнинг қўрқувимиз гапиришдан сақлайди. Кўпгина муносабатлар қўрқувдан азият чекади: гуруҳда бирор кишининг ҳаёти тушиб кетаётган бўлса ҳеч ким гапиришга ботинолмайди.
Муқаддас Калом бизга “ҳақиқатни севги билан гапириш”ни айтади, чунки очиқ гапирадиган киши бўлмаса жамоага эга бўлолмаймиз. “Самимий жавоб чинакам дўстликнинг белгисидир.” Баъзида бу гуноҳ қилишда давом этаётган ёки васвасага тушаётган кишини севги билан қарши олишни билдиради. Павлус шундай дейди, “Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар. Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.” (Галатияликларга 6:1-2)
Кўпгина жамоат йиғилишлари ва кичик гуруҳлар сохтакорликда қолиб кетадилар, чунки улар жанжалдан қўрқадилар. Қачонки ноқулайлик уйғотувчи бирор масала юзага келса, тинчлик ҳақида нотўғри тушунча пайдо бўлмаслиги учун бу масала четлатиб ўтилади. Ҳар бир киши муаммо нимадалигини билади, аммо ҳеч ким бу ҳақда очиқ сўзлай олмайди. Бу ғийбат келтириб чиқарадиган сирдошликка тўла хаста вазиятни юзага келтиради. Павлуснинг ечими тўғри эди, “Шундай қилиб, ёлғонни рад этиб, ҳар бирингиз ўз биродарингиз билан ҳақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз.” (Эфесликларга 4:25)
Оиладами, дўстликдами ёки жамоатингиздами қаерда бўлишидан қатъий назар ҳақиқий биродарчилик самимийликка боғлиқдир. Аслида, муаммо тунели ҳар бир муносабат учун яқинликка ўтиш учун йўлдир. Олдингиздаги тўсиқни қаршилаб уни ҳал қилишга ҳақида қайғурмас экансиз, ҳеч қачон бир-бирингизга яқин бўлолмайсиз. Қачонки келишмовчилик тўғриликча ҳал қилинса, биз бир-биримизнинг турлилигимизни қаршилаб ва уни ҳал қилиб яқинлаша борамиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Охирида кишилар мақтовдан кўра самимийликни қадрлашади.” (Сулаймон Ҳикматлари 28:23)
Самимийлик қаерда ва қачон ҳоҳлаганингизда гапиришингиз учун рухсатнома эмас. Бу қўполлик ҳам эмас. Муқаддас Калом ҳар бир ишни бажариш учун муносиб вақт ва муносиб йўл борлиги ҳақида айтади. Ўйланмасдан айтилган сўзлар узоқ вақт сақланадиган жароҳатларни келтириб чиқаради. Худо бизга жамоатда ҳар бир кишига суюкли биродардек гапириш кераклиги ҳақида айтади. “Чол одамни койима, лекин отангдек унга насиҳат қил. Ёшларга укалариндек, кампирларга оналар каби, ёш аёлларга сингилларингдек, бутун пок руҳ билан насиҳат қил.” (1 Тимўтийга 5:1-2)
Ачинарлиси, минглаб биродарчиликлар самимийлик йўқлиги сабабли вайрон бўлган. Павлус Коринфликларга ораларида ахлоқсизлик мавжуд бўлганида жим турганлари учун танбеҳ беради. Ҳеч кимда буни қаршилаш учун жасорат бўлмаганида, у шундай деди, “Мен эса жисман ғойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мен гўё ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим: Сизлар менинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда, бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш керак, токи Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда унинг руҳи халос бўлсин.
Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар? Сизлар аслида хамиртурушсиз бўлишингиз керак. Шундай қилиб, эски хамиртурушни супуриб ташланг, янги хамир бўлинглар! Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган. Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик хамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган харимтурушсиз нон билан байрам қилайлик.
Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим. Шубҳасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, ғоратгарлари, бутпарастлари ҳақида демоқчи эмасдим, акс ҳолда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингизлар! Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ва талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим.
Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга менинг нима ҳаққим бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз бас. Тавротда ёзилганидек: “Фосиқ одамни ўз орангиздан чиқариб ташланглар.”” (1 Коринфликларга 5:3-12)
Жамоани етиштириш камтарликни талаб қилади. Ўз-ўзидан жуда мамнун бўлиш, ўзини муҳим деб ҳисоблаш ва қайсар мағрурлик биродарчиликни барча нарсадан кўра тезроқ вайрон қилади. Мағрурлик инсонлар орасида девор кўтарса, камтарлик эса улар ўртасида кўприк барпо қилади. Камтарлик муносабатларни текис қиладиган ва уни мойлайдиган мойдир. Шуниннг учун Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй ёшлар, сизлар ҳам оқсоқолларга итоат қилинглар. Ҳаммангиз бир-бирингизга юмшоқ муомалада бўлинглар. Чунки “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.”” (1 Бутрус 5:5) Биродарчилик учун муносиб кўйлак бу камтарликдир.
Ушбу оятнинг давоми шундай, “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.” (1 Бутрус 5:5) Бу биз камтар бўлишимиз учун бошқа сабабдир: Мағрурлик ҳаётимизда ўсишимиз, ўзгаришимиз, шифоланишимиз ва бошқаларга ёрдам беришимиз учун керак бўладиган Худо иноятини тўсиб қўяди. Биз Худо иноятини камтарлик билан биз учун кераклигини тан олишимиз орқали қабул қиламиз. Муқаддас Калом биз мағрур бўлганимизда, Худога қарши яшаётганлигимизни айтади. Бу тентаклик ва хавф хатар билан яшашдир.
Сиз камтарликни амалий йўллар орқали ривожлантира оласиз: камчиликларингизни тан олишингиз орқали, бошқаларнинг камчиликларига сабр-тоқат қилиш орқали, тузатишга очиқ бўлиш орқали ва бошқалардаги яхши фазилатларни кўрсатиш орқали. Павлус шундай маслаҳат берганди, “Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.” (Римликларга 12:16) Филиппидаги Масиҳийларга у шундай ёзди, “Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар. Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” (Филиппиликларга 2:3-4)
Камтарлик ўзингиз ҳақингизда паст фикрлаш эмас; у ўзингиз ҳақингизда кам фикрлашингиздир. Камтарлик бошқалар ҳақида кўпроқ ўйлашдир. Камтар кишилар бошқаларга хизмат қилишга шунчалик ҳаракат қиладиларки, ўзлари ҳақларида умуман ўйламайдилар.
Жамоани етиштириш ҳурмат талаб қилади. Ҳурмат бир-биримизнинг бошқачалигимизни ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳис-туйғулари ҳақида сезгир бўлишимиз ва бизни чўчитадиган кишилар ҳақида сабрли бўлишни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” (Римликларга 15:2) Павлус Титусга шундай дейди, “Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар.” (Титусга 3:2)
Ҳар бир жамоат ёки ҳар бир кичик гуруҳларда энг камида тушуниш “қийин” бўлган бир инсон бўлади. Бундай кишилар учун ўзига хос ҳис туйғулар, чуқур нотинчлик, қийин хулқ-атвор ва ожиз ижтимоий билим мавжуд бўлади. Бундай кишиларни “Қўшимча Иноатга Муҳтож” кишилар деб аташингиз мумкин.
Худо бундай кишиларни уларнинг ва бизларнинг манфаатимиз учун қўйган. Улар ўсишимиз ва биродарчилик синовидан ўтишимиз учун имкониятдир: Биз уларни ака-ука ва опа-сингилларимиз каби қабул қилиб уларга эҳтиром кўрсатамизми?
Оилада қабул бўлиш бизнинг зеҳнли ёки чиройли ёки кўп нарсани билишимизга боғлиқ эмас. Бу бизнинг бир-биримизга тегишли эканлигимиз далилига асосланади. Биз оилани ҳимоя қиламиз ва қўриқлаймиз. Оиламиз аъзиси бироз енгилтак бўлиши мумкин, лекин биз уни қўриқлаймиз. Худди шундай, Муқаддас Калом айтади: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” (Римликларга 12:10)
Ҳақиқат шуки, ҳаммамизда ҳам номуносиб хусусиятлар ва фазилатлар мавжуд. Аммо жамоага муносиб бўлишингиз учун жамоа ҳеч нарса қилолмайди. Биродарчилигимизнинг асоси Худо билан муносабатимиздир: Биз оиламиз.
Эҳтиром кўрсатишнинг йўлларидан бири ҳар биримиз қаердан келганимизни тушунишимиздир. Уларнинг тарихини ўрганиб чиқинг. Уларнинг қандай тарихга эга эканлигини тушунишингиз уларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Улар яна қанча юришлари мумкинлигини ўйлаш ўрнига, қийинчиликларга қарамасдан улар қанча йўл юриб келганликларини ўйланг.
Эҳтиромнинг яна бир қисми бу кишиларнинг шубҳаларини пастга урмасликдир. Сиз бирор нарсадан қўрқмаслигингиз ҳиссиётни ногирон қилолмайди. Ҳақиқий жамоа кишилар қўрқувлари ва шубҳаларини айтганларида ҳукм қилинмасликларни билганларида содир бўлади.
Жамоани шакллантириш бир бирига ишончни талаб қилади. Фақатгина илиқ муносабатлар ва бир-бирига ишонч бўлган жойда кишилар ўзларининг хатолари, жароҳатлари ва муҳтожликларини очиқ айта оладилар. Бир бирига ишонч бу бирор биродар гуноҳ қилаётганда жим туриш эмас. Бу сизнинг гуруҳингизда бўлишилган гап шу гуруҳингизда қолиши керак. Гуруҳингиз бу муаммони бошқаларга ғийбат қилмасдан у билан шуғулланиши керак.
Худо ғийбатни айниқса бу “ибодат муҳтожлиги” каби айтилганда ёмон кўради. Худо шундай деган, “Ғийбат фосиқ кишилар томонидан тарқатилади; улар кулфат келтирадилар ва дўстликни бузадилар.” (Сулаймон Ҳикматлари 16:28). Ғийбат доимо жароҳат ва бўлинишни келтириб чиқаради ҳамда биродарчиликни вайрон қилади, шунинг учун Худо Масиҳийлар ўртасида бўлиниш келтириб чиқарадиган кишиларга қарши туришимизни айтади. Улар аччиқланиб сизнинг гуруҳингизни тарк этишлари мумкин. Аммо жамоатнинг биргалиги ҳар бир кишидан кўра муҳимроқдир.
Жамоани шакллантириш одатни талаб қилади. Сиз ҳақиқий жамоани яратмоқчи бўлсангиз, жамоанинг ҳар бир аъзоси билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Муносабатлар вақт талаб қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир-биримизга яна кўпроқ далда берайлик.” (Ибронийларга 10:25) Биз бир-биримиз билан учрашиб туришни одат қилишимиз керак. Одат сиз тез-тез такрорлаб турадиган ҳаракатдир. Сиз яқин муносабат қуриш учун кишилар билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Шунинг учун ҳам баъзи жамоатларда биродарчилик муносабатлари яқин эмас; Биз биргаликда етарлича вақт сарфламаймиз ва бирга сарфлаган вақтимизда ҳам бир кишининг гапларини тинглаб турамиз холос.
Жамоа қулайлик асосига қурилмайди (“агар мен ўзимни яхши ҳис қилсам, жамоат билан учрашаман”), аксинча бу менинг руҳий соғлом бўлишим учун керакдир. Агар сиз жамоани етиштирмоқчи бўлсангиз, сиз ҳаттоки ўзингизни яхши ҳис қилмаётган вақтда ҳам учрашишингиз керак. Чунки учрашув жуда муҳимлигини биласиз.
Биринчи Масиҳийлар ҳар куни учрашиб турардилар! “Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларида эса нон синдириб, шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди.”(Ҳаворийлар 2:46). Биродарчилик вақтни инвестиция қилишни билдиради.
Агар сиз бирор гуруҳ аъзоси бўлсангиз, мен сизга шу гуруҳ учун Муқаддас Каломга асосланган тўққиз аҳдни қабул қилишни маслаҳат бераман: Биз ўзимизнинг ҳақиқий ҳиссиётларимизни бўлишамиз(ҳақиқийлик), бир-биримизга далда берамиз (ўзаро биргалик), бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз (меҳрибончилик), бир-биримизни кечирамиз (шафқат), ҳақиқатни севги билан айтамиз (холислик), ожиз томонларимизни қабул қиламиз (камтарлик), фарқларимизни ҳурмат қиламиз (ҳурмат-эҳтиром), ғийбат йўқ (бир-бирига ишонч) ва гуруҳни устун қўямиз (мунтазам учрашиб туриш).
Ушбу рўйхатга қарасангиз ҳақиқий биродарчилик жуда озлигини тушунасиз. Бу ўзимиз ҳақида ўйлаш ва мустақил эканлигимизни тўхтатиб, бир-биримиз учун боғлиқ эканлигимизни тушунишимиздир. Аммо биргаликнинг афзаллиги унга қилган харажатларимизни бир неча марта қоплаб, бизни жаннат учун тайёрлайди.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.