Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (18-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
Масиҳ ато қилган тинчлик дилингизда ҳоким бўлсин. Сизлар бир баданнинг аъзолари каби тинч-тотув бўлишга даъват этилгансизлар.
Колосаликлар 3:15
Биродарларнинг иноқ бўлиб яшаши
Мана қандай яхши ва қандай соз!
Забур 133:1
Ҳаёт бўлишиш учун мавжуддир.
Худо биздан ҳаётни биргаликда бошдан кечиришимизни истайди. Муқаддас Калом буни тажриба бўлишилган биродарчилик деб атайди. Аммо бугунги кунда ушбу сўз ўзининг каломий маъносининг кўпроқ қисмини йўқотди. Ҳозир “биродарчилик” одатда суҳбат, ижтимоийлашув, озиқ-овқат ва хурсандчиликни билдиради. “Сенинг биродарчилигинг қаерда?” деган савол “Қаерда жамоатга иштироқ этасан?” ва “Биродарчиликда бўлиб тургин” деган гап “Янгиланишни кутиб тургин” маънони англатади.
Ҳақиқий биродарчилик фақатгина хизматга қатнашишдан кўра кенгроқ тушунчадир. Бу ҳаётни биргаликда бошдан кечириш демакдир. Бу ўз ичига беғараз севиш, самимий бўлишиш, амалий хизмат қилиш, қурбонлик келтириб бериш, меҳрибонлик билан юпатиш ва Янги Аҳддаги бошқа “бир-бирингиз” каби буйруқларни ўз ичига олади.
Биродарчиликка келсак, бунда ҳажм муҳимдир, Кичикроқ яхшироқдир. Сиз кўпчилик билан ибодат қила оласиз, аммо бир киши билан биродарчиликка кириша олмаслигингиз мумкин. Қачонки гуруҳ ўн кишидан кўпроқ бўлса, энг тинч киши қатнашишдан тўхтайди ва бироз кишилар гуруҳда етакчилик қилади.
Исо кичик шогирдлик гуруҳлари миқёсида хизмат қилди. У бунданда ортиқ кишини танлаши мумкин эди, аммо У билардики ўн икки киши агар ҳар бир киши қатнашиши керак бўлса энг кўп ҳажмдир.
Масиҳнинг Танаси ўз танагизга ўхшаб ҳақиқатда бир қанча ҳужайраларнинг тўпламидир. Масиҳнинг Танасининг ҳаёти сизнинг танангизга ўхшаб ҳужайраларда мавжуддир. Шуниннг учун ҳам ҳар бир Масиҳий бу уй йиғилиши бўладими, Якшанба мактаби синфими ёки Калом ўрганишми бундан қатъий назар, жамоатларининг кичик гуруҳларида қатнашишлари шартдир. Бу катта жамоатлар эмас, балки ҳақиқий биргалик шаклланадиган жойдир. Агар сиз жамоатни катта кемадек тасаввур қилсангиз, кичик гуруҳлар бу кемага бирлаштирилган кичик қайиқлардир.
Худо кичик гуруҳлар ҳақида бетакрор ваъда берган: “Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан.” (Матто 18:20) Бахтга қарши, кичик гуруҳда бўлиш сизга ҳақиқий жамоани бошдан кечиришингизни кафолатламайди. Кўпгина Якшанба мактаблари синфлари ва кичик гуруҳлари мукаммалликка берилиб, ҳақиқий биродарчилик нималиги ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас. Ҳақиқий ва сохта биродарчилик ўртасида қандай фарқ мавжуд?
Ҳақиқий биродарчиликда кишилар чинакамликни ҳис қиладилар. Чинакам биродарчилик мукаммалик эмас, керакли даражадаги суҳбатдир. Бу ҳақиқий, қалбан, баъзан пастроқ ва бўлишувчандир. Бу кишилар ўзлари ва ҳаётларида содир бўлаётган нарсалар ҳақида самимий бўлганларида содир бўлади. Улар ўзларининг оғриқларини бўлишадилар, ҳис-туйғуларини очиқ намоён қиладилар, муваффақият-сизликларига иқрор бўладилар, шубҳаларини айтадилар, қўрқувларини тан оладилар, кучсизликларини тасдиқлайдилар ва ёрдам ҳамда ибодат қилишни сўрайдилар.
Чинакамликни сиз баъзи жамоатларда тескарисини кўрасиз. Самимийлик ва камтарлик муҳити ўрнига, даъвогарлик, рол ўйнаш ва сохта мулойимлик ва суст суҳбат мавжуд. Кишилар маска кийадилар, ўзларини ҳимоялайдилар ва худди ҳаётларида ҳамма нарса ўз жойидагидек ҳаракат қиладилар. Ушбу муносабатлар ҳақиқий биродарчиликнинг ўлимидир.
Агар биз ўз ҳаётимиз ҳақида очиқ бўлсакгина ҳақиқий биродарчиликни бошдан кечиришимиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Уғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади. Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди.” (1 Юҳанно 1:7-8) Дунё яқинлик қоронғида содир бўлади деб ўйлайди, аммо Худо бу ёруғликда содир бўлади дейди. Қоронғулик бизнинг оғриқларимиз, хатоларимиз, қўрқувларимиз, муваффақият-сизлигимиз ва камчиликларни яшириш учун ишлатилади. Аммо ёруғликда биз буларнинг ҳаммасини очиқликка чиқарамиз ва ўзимизнинг кимлигимизга иқрор бўламиз.
Албатта, чинакам бўлиш ҳам жасорат ҳам камтарликни талаб қилади. Бу очиқ бўлишдан қўрқишимиз, рад этилишимиз ва бошқадан жарохатланишимизни қаршилашимизни билдиради. Нима учун бирор шундай таваккалчиликка боради? Чунки бу руҳан ўсиш ва ҳис туйғу жиҳатидан соғлом бўлиш учун ягона йўлдир. “Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир.” (Ёқуб 5:16) Биз фақатгина таваккалчилик-ларни қабул қилиш орқали ўсишимиз мумкин ва энг қийин таваккалчилик бу ўзимиз ва бошқалар ҳақида самимий бўлишимиздир.
Ҳақиқий биродарчиликда кишилар ўзаро боғланганликни ҳис қиладилар. Ўзаро боғланганлик бериш ва олиш санъатидир. Бу бир-бирига боғланганликни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лекин бутун узвлар бир-бирига бир хил ғамхўрлик қиладилар.” (1 Коринфликларга 12:25) Ўзаро боғланганлик биродарчиликнинг юрагидир: яқин муносабатлар қуриш, маъсулиятларни бўлишиш ва бир-бирига ёрдам бериш. Павлус шундай деган, “Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман.” (Римликларга 1:12)
Агар бошқалар биз билан бирга юрса ва бизга далда берса, биз имонимизда мустаҳкамроқ бўламиз. Муқаддас Калом ўзаро маъсул бўлиш, ўзаро далда бериш, ўзаро хизмат қилиш ва ўзаро мақташ ҳақида гапиради. Янги Аҳдда бизга “бир-биримиз” ҳақимизда элликдан ортиқ амрлар берилган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” (Римликларга 12:10)
Сиз Масиҳ Танасининг ҳар бир аъзоси учун маъсулиятли эмассиз, аммо уларга маъсулиятлисиз. Худо сиздан уларга қўлингиздан келганча ёрдам беришингизни кутади.
Ҳақиқий биродарчиликда кишилар раҳмдирлликни ҳис қиладилар. Раҳмдиллик маслаҳат бериш ёки тезда ёрдам бериш дегани эмас; раҳмдиллик ичкарига кириш ва бошқаларнинг оғриғига шерик бўлиш демакдир. Раҳмдиллик шундай дейди, “Мен сен бошингдан кечираётган нарсаларни тушунаман ва сенинг ҳис туйғунг ғалати ҳам эмас тентаклик ҳам эмас”. Ҳозирда кўпчилик буни “ачиниш” деб атайди, лекин каломий сўз “раҳмдилликдир”. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассизлар. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар.” (Колосаликларга 3:12)
Рахмдиллик кишиларнинг икки асосий эҳтиёжларини қондиради: бошқаларнинг тушунишини ва ҳис-туйғунинг тасдиқланиши. Бошқаларни тушунган ва уларнинг ҳис-туйғуларини тасдиқлаганингизда янги биродарчилик барпо қилган бўласиз. Муаммо шундаки, биз доимо ўз ишларимиз билан шошилиб юриб, бошқаларга раҳмдилчилик билдириш учун вақт тополмаймиз. Ёки биз ўзимизнинг оғриқларимиз билан банд бўлиб юрамиз. Ўзимизга ачинишимиз бошқаларга нисбатан раҳмдилликни қуритиб ташлайди.
Биродарчиликнинг бир қанча босқичлари бор ва ҳар бири турли вақтларда муносибдир. Биродарчиликнинг энг оддий даражаси бир-бири билан бўлишиш ва Худо Каломини биргаликда ўрганишдир. Чуқурроқ даража эса, саёҳатларда ва меҳрибончилик лойиҳаларида хизмат қилишдир. Энг олий ва чуқур даража эса, бир-биримизнинг дардларимизга шерик бўлиб ва бир-биримизнинг юкларимизни кўтариб, азоб чекиш биродарчилигидир. Ушбу даражани энг яхши тушунадиган Масиҳийлар қувғинга учраётган, хўрланаётган ва ҳаттоки имонлари учун ўлаётган кишилардир.
Муқаддас Калом шундай амр беради: “Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.” (Галатияликларга 6:2) Биз бир-биримизга оғир инқироз, қайғу ва шубҳа вақтларида жуда керакмиз. имонимизни иккилантирадигани вазиятлар келганида, шунда энг яқин дўстларимизга муҳтож бўламиз. Биз Худога имонимиз учун ва бизларни етаклашлари учун кичик гуруҳдаги дўстларга муҳтожмиз. Кичик гуруҳларда ҳаттоки Худо узоқда туюлганда ҳам, Масиҳнинг Танаси ҳақиқий ва очиқ бўлади. Бу Аюб азоб чекаётганда жуда муҳтож бўлган нарса эди. У шундай деб бақирди, “Умидсизликка тушган киши, ҳаттоки Худодан қўрқув бўлмаган дўстидан ҳам ёрдам кутади.” (Аюб 6:14)
Ҳақиқий биродарчиликда кишилар шавқатни ҳис қиладилар. Биродарчилик шундай жойики, у ерга хатолар ювиб ташланмайди, балки хатолар ўчирилиб юборилади. Агар шавқат адолат устидан ғолиб чиқса биродарчилик содир бўлади.
Биз ҳаммамиз шафқатга муҳтожмиз, чунки ҳаммамиз ҳам қоқинамиз ва йиқиламиз ва қайта тикланишимиз учун ёрдамга муҳтож бўламиз. Биз бир-биримизга шафқатли бўлишимиз ва шафқат кутишимиз керак. Худо шундай дейди, “Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир.” (2 Коринфликларга 2:7)
Сиз кечирим олмасдан туриб биродарчиликка эга бўлолмайсиз. Худо шундай огоҳлантиради, “Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” (Колосаликларга 3:13) Чунки аччиқланиш ва нафратланиш доимо биродарчиликни вайрон қилади. Биз номукаммал ва гуноҳкор инсон бўлганимиз учун ҳам агар етарли вақт давомида биргаликда бўлсак, албатта бир-биримизни жароҳатлаймиз. Баъзида атайлаб шундай қиламиз ва баъзида билмай туриб қиламиз, барибир нима бўлган тақдирда ҳам биродарчиликни тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун жуда кўп шафқат ва иноятга муҳтожмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” (Колосаликларга 3:13)
Худонинг бизга кўрсатган шавқати бизнинг бошқаларга шафқат кўрсатишимиз учун далда берувчи куч бўлади. Ёдингизда бўлсинки, ҳеч ким сиздан Худо сизни кечирганчалик ёрдам сўрамайди. Кимдир сизни ранжитса, сизда шундай ҳоҳиш бўлиши мумкин: Мен бор куч ғайратимни ва ҳис-туйғуларимни уни қайта тўлаш учунми ёки уни ҳал қилиш учун ишлатишим керакми? Иккаласини бир вақтда бажаролмайсиз.
Кўпгина инсонлар шафқат кўрсатишни истамайдилар, чунки улар ишонч ва кечирим ўртасидаги фарқни тўлиқ тушунмайдилар. Кечирим ўтмишни унутиб юборишдир. Ишонч эса келажак билан боғлиқдир.
Кечирим сўралиши ёки сўралмаслигидан қатъий назар дарҳол кўрсатилиши керак. Ишонч эса вақт давомида секин-аста содир бўлади. Ишонч сақланиб бориладиган қайдларга муҳтождир. Агар сизни бирор киши кетма-кет ранжитаверса, Худо сизга уни дарҳол кечиришингизни айган, аммо унга дарҳол ишонишингиз ва сизни жароҳатлаши учун имкон беришингизни айтмаган. Улар ўзгарганларини вақт давомида кўрсатиб боришлари керак. Ишонч тикланадиган энг яхши жой далда берувчи ва маъсулдор кичик гуруҳларнинг ёрдамидир.
Сиз кичик гуруҳда бўлишингизнинг яна бир неча афзалликлари мавжуд. Бу Масиҳий ҳаётингиз учун энг муҳимдир. 2000 йил мобайнида Масиҳийлар кичик гуруҳларда бирга йиғилишиб келганлар. Агар сиз шундай гуруҳларнинг бирортасига эга бўлмасангиз, сизга нима етишаётганлигини билолмайсиз.
Кейинги бобларда шундай кичик гуруҳларни барпо қилиш учун нима кераклиги ҳақида гаплашамиз, аммо ушбу боб сизга ҳақиқийлик, ўзаро боғланганлик, раҳмдиллик ва шафқат учун оч қолдирди деб ўйлайман. Сиз жамоа учун яратилгансиз.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.