Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (17-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Тегишли бўлган жой
Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар.
Эфесликлар 2:19
Борди-ю кечиксам, Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир.
1 Тимўтий 3:15
Сиз фақат ишониш учун эмас, балки тегишли бўлиш учун ҳам чақирилгансиз.
Ҳаттоки Эдендек мукаммал ва гуноҳ йўқ бўлган жойда ҳам Худо шундай деган, “Яна Худованди Карим: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман””. (Ибтидо 2:18) Биз жамоатда яшаш учун, биргаликда бўлиш учун яратилганмиз ва оила учун шакллантирилган ва ҳеч биримиз ёлғиз ўзимиз Худонинг мақсадини бадаролмаймиз.
Муқаддас Калом ҳеч қачон бошқа имонрлилардан ажралган ҳамда бирга бўлишни билмайдиган ёлғиз авлиёлар ёки руҳий якка ёлғизлар ҳақида ҳеч нарса билмайди. Муқаддас Калом бизлар биргаликда бўлишимизни, бирга боғланганлигимизни, биргаликда қурилганлигимизни, биргаликда аъзолар эканимизни, биргаликда меросхўр эканимизни, бирга мос бўлишимизни ва биргаликда ушлаб турилишимиз ва бир биримизни тўлдириб туришимизни айтади. Сиз энди бир ўзингиз эмассиз.
Сизнинг Масиҳга бўлган муносабатингиз шахсий бўлгани учун Худо уни алоҳида бўлишини ҳоҳламайди. Худонинг оиласида сиз бошқа имонлиларга боғлангансиз ва биз абадий бир биримизга боғланганмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз”. (Римликларга 12:5)
Масиҳни ортидан эргашиш фақат ишонишни эмас, балки тегишли бўлишни ҳам билдиради. Биз Унинг Танасининг, яъни жамоатининг аъзоларимиз. К.С.Луис аъзолик сўзининг келиб чиқиши Масиҳий тарихга боғлиқ, аммо дунё уни бошланғич маъносидан айирди. Магазинлар “аъзолар”га имтиёз таклиф қилади, ва реклама қилувчилар хат ёзиш учун аъзоларнинг номлари рўйхатини беришади. Жамоатда эса, аъзолар деганда шунчаки исми рўйхатга киритилиб, ҳеч қандай нарса талаб қилинмайдиган ва кутилмайдиган кишилар назарда тутилади.
Павлус учун эса, жамоатнинг “аъзоси” бўлиш тананинг қисми бўлиб, Масиҳ Танасининг ажратиб бўлмайдиган ва бир-бирига боғланган аъзоларидир. Биз аъзоликнинг каломий маъносини тузатишимиз ва унда машқ қилишимиз керак. Жамоат бино эмас, балки танадир; ташкилот эмас, организмдир.
Тана аъзоларингиз ўзларининг вазифаларини бажаришлари учун бир-бирларига боғланган бўлишлари керак. Бу Масиҳнинг Танаси аъзоси бўлган сиз учун ҳам тўғри келади. Сиз аниқ бир вазифа учун яратилгансиз, лекин агар сиз жонли ва маҳаллий жамоатга бормаётган бўлсангиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсадни унутаётган бўласиз. Сиз ҳаётингиздаги ролингизни бошқа кишилар билан муносабатда бўлиш орқали топасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз.” (Римликларга 12:4-5)
Агар аъзо бадандан ажралси, секин аста сўлиб охири ўлади. Тана аъзоси ўзича мавжуд бўлолмайди ва худди шундай сиз ҳам. Баданнинг ҳаёт берувчи қонидан ажралиб ва юлиниб ташланса, руҳий ҳаётингиз қуриб қолади ва охири мавжуд бўлишдан тўхтайди. Шунинг учун ҳам руҳий тушишнинг биринчи асорати имонлилар йиғилишига ва улуғлаш хизматларга нотўғри қатнашишдир. Агар биз бирга бўлишга эътиборсиз қарасак, бошқа нарсалар ҳам секин аста сирпанишни бошлайди.
Худо оиласининг аъзоси бўлиш оқибатсиз ва эътиборсиз нарса эмас. Жамоат Худонинг дунё учун кун тартибидир. Исо шундай деган, “... Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас.” (Матто 16:18) Жамоатни яксон қилиб бўлмайди ва у тоабад яшайди. Бу коинотдан ҳам узоқ яшайди, шу билан бирга сизнинг танангиз ҳам. “Менга жамоат керак эмас” деган киши ёки мағрур ёки эътиборсиздир. Жамоат шунчалик муҳимки, Исо бунинг учун хочда азоб чекиб ўлди. “... Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини фидо қилди...” (Эфесликларга 5:25)
Муқаддас Калом жамоатни “Исонинг келини” ва “Масиҳнинг танаси” деб айтади. Мен Исога “Мен сени яхши кўраман, лекин хотинингни ёқтирмайман” ёки “Сени қабул қиламан, аммо танангни инкор қиламан” деб айтишни тасаввур қилолмайман. Лекин биз жамоат ҳақида шикоят қилсак ва йиғилишларни қолдирсак шундай қиламиз. Худо бизга жамоатни Исо севганчалик севишимизни айтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Имонли биродарларингизни севинглар.” (1 Бутрус 2:17) Ачинарлиси, кўпгина Масиҳийлар жамоатни ишлатадилар аммо уни севмайдилар.
СИЗНИНГ МАҲАЛЛИЙ ЙИҒИЛИШЛАРИНГИЗ
Муқаддас Каломда жамоат деганда бутун тарихдаги барча иймонлилар назарда тутилган баъзи бир муҳим мисоллардан ташқари, бу асосан маҳаллий ва кўринарли йиғилишга нисбатан ишлатилган. Янги Аҳд маҳаллий йиғилишларда аъзоликни кутади. Маҳаллий йиғлишнинг аъзоси бўлмаган фақатгина баъзи иймонлилар оммавий гуноҳ туфайли жамоат интизомида бўлганлар.
Муқаддас Калом жамоатга бормайдиган Масиҳийни аъзосиз тана, подасиз қўй ёки оиласиз болага ўхшатади. Бу нотабиий ҳолатдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар.” (Эфесликларга 2:19)
Ҳозирги куннинг мустақил индивидуализми бир қанча руҳий етимларни етиштирди – булар бир жамоатдан бошқа жамоятга ўтиб юриб, ҳеч қандай маъсулият ва бағишловга эга бўлмаган “иймонли қуёнчалардир”. Кўпчилик биров маҳаллий жамоатдаги йиғилишларга қатнашмай туриб ҳам “яхши Масиҳий” бўлиш мумкин деб ўйлайди. Муқаддас Калом маҳаллий йиғилишларга қатнашиш учун бир қанча ундовчи сабабларни кўрсатади.
НИМА УЧУН СИЗГА ЖАМОАТ ОИЛАСИ КЕРАК
Жамоат оиласи сизни ҳақиқий иймонли сифатида аниқлаб беради. Мен ўзимни агар бирор аниқ гуруҳдаги Масиҳийлар билан бирга йиғилмасам ҳақиқий Масиҳий деб айта олмайман. Исо шундай деган, “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.”(Юҳанно 13:35)
Агар биз жамоатга севги билан турлича ирқлар ва ижтимоий мақомлар билан тўплансак, бу дунё учун кучли гувоҳлик бўларди. Сиз ўзингизча Масиҳ танаси эмассиз. Сиз буни намойиш этиш учун бошқаларга муҳтожсиз. Алоҳида эмас, балки биргаликда биз Унинг Танасини ташкил қиламиз.
Жамоат оиласи сизни ўзингизга қаратилган яккалигингиздан халос қилади. Маҳаллий жамоат Худо оиласига кириш учун синф хонасидир. Бу худбинликсиз ва меҳрибон севгини машқ қилиш учун лабораториядир. Қатнашувчи аъзо сифатида сиз бошқалар ҳақида қайғуришни ва бўлишишни ўрганасиз. “Агар бир узв азоб чекса, бутун узвлар у билан бирга азоб чекади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга севинадилар.” (1 Коринфликларга 12:26) Оддий ва номукаммал иймонлилар билан мунтазам алоқада бўлиш орқалигина Инжилнинг бир бирига боғланганлик ва алоқада бўлиб туриш ҳақидаги ҳақиқатини ўргана оласиз.
Инжилнинг биродарчилиги биз бир-биримизга Исога боғланганчалик боғланишимизни билдиради. Худо биздан бир-биримиз учун ҳаётимизни беришимизни кутади. Юҳанно 3:16 ни билувчи кўпгина Масиҳийлар 1 Юҳанно 3:16 бехабардирлар. “Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз.” (1 Юҳанно 3:16) Бу биз бошқаларга кўрсатишимиз керак бўлган қурбошлик севгисидир бўлиб, Исо бизни севганидек биз ҳам бошқаларга севгимизни кўрсатишимиз керак.
Жамоат оиласи сизга руҳий мушакларингизни ўсишига ёрдам беради. Сиз ҳеч қачон улуғлаш хизматларига қатнашиб шунчаки томоша қилиш орқали етукликка ўсолмайсиз. Фақатгина маҳаллий жамоатнинг ҳаётига тўлиқ қатнашиш руҳий мушакларни ўстира олади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улғаяди.”(Эфесликларга 4:16)
Муқаддас Каломда “бир-биримизга” сўзи эллик мартадан ортиқ учрайди. Бизга бир-биримизни севишимиз, бир-биримиз учун ибодат қилишимиз, бир-биримизга далда беришимиз, бир-биримизни огоҳлантиришимиз, бир-биримизга саломлашишимиз, бир-биримизга хизмат қилишимиз, бир-биримизга ўргатишимиз, бир-биримизни қабул қилишимиз, бир-биримизни ҳурмат қилишимиз, бир-биримизнинг юкимизни кўтаришими, бир-биримизни кечиришимиз, бир-биримизга бўйсунишимиз, бир-биримизга бағишланишимиз ва бошқа ўзаро вазифалар айтилган. Бу Каломга асосланган аъзоликдир! Худо сиздан кутадиган ва маҳаллий биродарчилигингизга тегишли “оилавий маъсулиятларингиз” мавжуд. Буларни ким билан амалга оширишингиз керак?
Агар атрофингизда сизнинг афзалликларингизга қаршилик қилувчи кишилар бўлмаса, муқаддас бўлиш жуда осондир, аммо бу сохта ва синалмаган муқаддасликдир. Ажралиш ёлғончиликни кучайтиради; агар бирор киши бизни ундамаса, ўзимизни етук деб аташимиз жуда осондир. Ҳақиқий етуклик муносабатларда кўринади.
Биз ўсишимиз учун Муқаддас Каломдан кўра кўпроқ нарсага муҳтожмиз; биз бошқа имонлиларга ҳам муҳтождирмиз. Биз бир-биримиздан ўрганиш ва бир-биримизга ҳисобот бериш орқали тезроқ ва кучлироқ ўсамиз. Қачонки бошқалар Худо уларна ўргатаётганини эшитсам, мен ҳам ўрганаман ва ўсаман.
Масиҳнинг Танаси сизга муҳтождир. Худо Унинг оиласи учун сизда ягона ролингиз мавжуд. Бу сизнинг “хизматингиз” деб аталади ва Худо сизни ушбу вазифа учун ҳадялаган. “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади.” (1 Коринфликларга 12:7)
Сизнинг маҳаллий биродарчилигингиз Худо сизни ҳадянгизни топишингиз, ривожлантиришингиз ва ишлатишингиз учун шакллантирган жойидир. Сизда кенгроқ хизмат бўлиши мумкин, аммо бу маҳаллий танадаги хизматингизга қўшимчадир. Исо сизнинг хизматингизни барпо қилишга ваъда бермаган; У Ўзининг жамоатини қуришга ваъда берган.
Сиз дунёда Масиҳнинг хизматини бўлишасиз. Исо ерда юрганида, Худо Масиҳнинг жисмоний танаси орқали ишлаган; ҳозирги кунда У Унинг руҳий танасини орқали ишлайди. Биз бир-биримизни севиш орқали Худонинг севгисини фақатгина шакллантирмаслигимиз керак, балки уни биргаликда дунёга кўрсатишимиз керак. Бу бизларга берилган бетакрор имтиёздир. Масиҳнинг танаси аъзолари сифатида биз Унинг қўллари, оёқлари, кўзлари ва қалбидирмиз. У биз орқали дунёда ишлайди. Ҳар биримизнинг ҳиссамиз мавжуддир. Павлус бизларга шундай дейди, “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.” (Эфесликларга 2:10)
Жамоат оиламиз бизни орқага кетишимиздан сақлайди. Ҳеч биримизда васвасага қарши кучимиз йўқ. Аниқ вазиятда ҳар биримиз ҳар қандай гуноҳни қила оламиз. Худо буни билади ва шунинг учун У бизларни бир-биримизни сақлаб туришимиз учун тайинлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳеч ким гуноҳнинг алдови билан юрагини тош қилмасин; “бугун” дейилгунча, бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилиб туринглар.” (Ибронийларга 3:13) “Ўзинги ишинг билан шуғуллангин” Масиҳий ифода эмас. Бизлар бир-биримизнинг ҳаётимизда қатнашиш учун ҳам чақирилганмиз ва ҳам амр этилганмиз. Агар сиз бирор кишини ҳозир руҳан беқарорлигини билсангиз, уни олдига бориб биродарчиликка олиб келишингиз сизнинг вазифангиздир. Ёқуб бизларга айтади, “Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар.” (Ёқуб 5:19)
Маҳаллий жамоатнинг биргаликда бўлишининг яна бир афзаллиги У художўй етакчиларнинг руҳий ҳимоясини таъминлайди. Худо чўпон етакчиларга ҳимоя қилиш, қўриқлаш ва Унинг подасининг фаровонлиги учун қайғуриш маъсулиятини беради. Бизга шундай дейилган, “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” (Ибронийларга 13:17)
Шайтон Танадан ажралган, руҳий бошлиқларга итоатсиз ва якка имонлиларни яхши кўради, чунки у биладики унинг ҳийлалари учун булар ҳимоясиз ва кучсиздирлар.
БУ ҲАММАСИ ЖАМОАТДАДИР
Мен Мақсадга Йўналтирилган Жамоат номли китобимда соғлом ҳаёт учун соғлом жамоатнинг нақадар муҳимлигини тушунтирганман. Мен умид қиламанки, сиз бу китобни ҳам ўқийсиз, чунки у сизга Худо жамоатни сизга ҳаётингиздаги аниқ беш мақсадни амалга оширишга ёрдам бериш учун шакклантирганини тушунишингизга ёрдам беради. У жамоатни сизнинг бешта энг теран муҳтожлигингиз учун яратган: яшаш учун мақсад, бирга яшашимиз учун киши, яшашимиз учун тамойиллар, яшашимиз учун касб ва яшай олишимиз учун куч. Дунёда ушбу беш афзалликларнинг барчасини топишингиз учун бирор жой йўқдир.
Худонинг жамоат учун мақсадлари Унинг сиз учун мақсадларги жуда ўхшашдир. Улуғлаш фикрингизни Худога қаратишингизга ёрдам беради; биродарчилик ҳаётнинг муаммоларини қарши олишингизга ёрдам беради; шогирдлик иймонингизни мустаҳкамлашга ёрдам беради; хизмат қобилиятларингизни топишингизга ёрдам беради; хушхабар айтиш вазифангизни бажаришингизга ёрдам беради. Дунёда жамоатга тенг келадиган ҳеч қандай нарса йўқ!
СИЗНИНГ ТАНЛОВИНГИЗ
Қачонки чақалоқ туғилганида у тўғридан-тўғри кишиларнинг учумбашарий оиласининг бир қисмига айланади. Шу билан бирга ушбу чақалоқ парвариш қилиниши, боқилиши ва соғлом ва кучли ўсиши учун аниқ бир оиланинг аъзосига бўлиши керак. Бу руҳий ҳаётга ҳам тўғри келади. Сиз бошқадан туғилганингизда тўғридан-тўғри Худонинг умумбашарий оиласининг аъзосига айланасиз, аммо шу билан бирга Худо оиласининг маҳаллий аъзолигига ҳам қўшиласиз.
Жамоатга қатнашиш ва жамоатнинг аъзоси бўлиш орасидаги тафовут бағишланишдир. Қатнашувчилар чеккадан туриб кузатувчилардир; аъзолар эса хизмат билан шуғулланувчилар. Қатнашувчилар маъсулият билан бўлишмасдан туриб жамоатдан манфаат кўрадилар. Улар бир-бирига бағишланмай яшайдиган жуфтликларга ўхшашади.
Нима учун маҳаллий жамоат оиласига иштирок этиш шунчалик муҳим? Чунки бу сиз фақат назарий эмас, балки ҳақиқатда руҳий ака-укаларингиз ва опа-сингилларингизга бағишлангингизни тасдиқлайди. Худо сиздан мукаммал кишиларни эмас, балки ҳақиқий кишиларни севишингизни истайди. Сиз бутун умр мукаммал жамоат қидиришингиз мумкин, аммо уни ҳеч қачон тополмайсиз. Сиз номукаммал гуноҳкорларни худди Худо уларни севганидек севишингиз лозим.
Ҳаворийларда Қуддусдаги Масиҳийлар бир-бирларига нисбатан бағишланишга жуда аниқ ёндашганлар. Улар биродарчиликка бағишланган эдилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нан синдиришга ва тоат-ибодатларга астойдил берилиб борар эдилар.”(Ҳаворийлар 2:42) Худо сиздан буларга ҳозирги кунда ҳам бағишланишингизни истайди.
Масиҳий ҳаёт фақатгина Масиҳга бағишланишдан кўра кенгроқдир; бу бошқа Масиҳийларга ҳам бағишланишни ўз ичига олади. Македониядаги имонлилар буни тушунишган эдилар. Павлус шундай дейди, “Улар ҳатто умид қилганимиздан ҳам зиёдроқ қилдилар: ўзларини олдин Раббимизга, кейин, Худонинг иродаси билан, бизга бағишладилар.” (2 Коринфликларга 8:5) Маҳаллий жамоатнинг аъзосига айланиш сиз Худо фарзанди бўлганингиздан кейинги табиий босқичдир. Сиз Масиҳга бағишланиш орқали Масиҳий бўласиз, аммо сиз ўзингизни аниқ гуруҳдаги иймонлиларга бағишлаш орқали жамоат аъзосига айланасиз. Биринчи қарор нажот келтиради; иккинчиси эса биродарчиликни шакллантиради.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.