Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) 16 bob

Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (16-боб) Ўзбек тилида

Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob  Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob

 

Мундарижа

Мақсадли Саёҳат

Менинг аҳдим

НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН

1-Кун    Ҳаммаси Худо билан бошланади

2-Кун    Сиз тасодиф эмассиз                  

3-Кун    Ҳаётингизни нима бошқаради

4-Кун    Абадий давом этиш учун яратилган

5-Кун    Ҳаётни Худо назари билан кўриш

6-Кун    Ҳаёт вақтинчалик тайинланган

7-Кун    Ҳамма нарса учун сабаб

МАҚСАД №1    Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз

8-Кун    Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган

9-Кун    Худо нимадан табассум қилади

10-Кун  Улуғлаш юраги

11-Кун  Худонинг яқин дўстларига айланиш

12-Кун  Худо билан дўстликни ривожлантириш

13-Кун  Худони мамнун қиладиган ибодат

14-Кун  Худо узоқда кўринганда

МАҚСАД №2    Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз

15-Кун  Худо оиласи учун шакллантирилган

16-Кун  Нима кўпроқ муҳим

17-Кун  Тегишли бўлган жой

18-Кун  Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш

19-Кун  Жамоатни етиштириш

20-Кун  Бузилган алоқаларни тиклаш

21-Кун  Жамоатингизни ҳимоя қилиш

МАҚСАД №3    Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз

22-Кун  Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик

23-Кун  Биз қандай ўсамиз

24-Кун  Ҳақиқат орқали ўзгариш

25-Кун  Қайғу орқали ўзгариш

26-Кун  Васваса орқали ўсиш

27-Кун  Васвасани енгиш

28-Кун  Бунинг учун вақт керак

МАҚСАД №4    Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз

29-Кун  Тайинланганингизни қабул қилиш

30-Кун  Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз

31-Кун  Шаклингизни тушунишингиз

32-Кун  Худо берган нарсалардан фойдаланиш

33-Кун  Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади

34-Кун  Хизматкорга хос фикр юритиш

35-Кун  Ожизлигингизда Худо қудрати

МАҚСАД №5    Сиз топшириқ учун яратилгансиз

36-Кун  Топшириқ учун яратилган

37-Кун  Ҳаёт хабарингизни бўлишиш

38-Кун  Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш

39-Кун  Ҳаётингизни мувозанатга келтириш

40-Кун  Мақсад билан яшаш


Нима кўпроқ муҳим

Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ.

1 Коринфликларга 13:3

Муҳаббат – Худонинг амрларига амал қилишимиз дегани. Илоҳий амрнинг моҳияти эса, бошдан эшитганингиздек, муҳаббатга амал қилишимиздан иборат.

2 Юҳанно 1:6

Бутун ҳаёт севги ҳақидадир.

         Худо севги бўлганлигидан, У сизга ерда ўргатишни ҳоҳлаган энг муҳим дарс қандай севишдир. Севгидагина биз Худога ўхшаймиз, шунинг учун севги Худо амрларининг пойдевори ҳисобланади. “Чунки Илоҳий Қонуннинг ҳаммаси бир сўзда жамланади, яъни: “Ўзгани ўзинг каби севгин”” (Галатияликларга 5:14)

         Ўзини бағишлаб яхши кўриш осон вазифа эмас. У бизнинг фақат ўзимизга қаратилган табиатимизга қарши ҳаракат қилади. Шунинг учун бизга умр давомида уни ўрганиш буюрилган. Албатта, Худо биз ҳаммани севишимизни ҳоҳлайди, лекин у айниқса оиладошларимизни севишимизни ҳоҳлайди. Олдин кўриб чиққанимиздек, бу ҳаётингиз учун иккинчи мақсаддир. Бутрус бизга шундай дейди, “Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар.” (1 Бутрус 2:17) Павлус ушбу ҳиссиёт билан акс садо беради: “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” (Галатияликларга 6:10)

         Нима учун Худо бошқа иймонлиларга севги ва махсус муносабат билдиришимизни ҳоҳлайди? Нима учун улар севишда афзалликка эга? Чунки Худо Ўз оиласини ҳамма нарсадан кўпроқ севгида танилишини ҳоҳлайди. Исо айтганидек, бизнинг доктринамизга эмас, балки бир-биримизга бўлган севгимиз дунё учун энг катта гувоҳликдир. У шундай дейди, “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” (Юҳанно 13:35)

         Жаннатда Худо оиласининг хурсандчилигида абадий яшаймиз, лекин аввал ушбу абадий севги учун ерда оғир ишларни бажаришимизга тўғри келади. Худо бизрни “оилавий маъсулият” бериш орқали машқ қилдиради, ва бу ишларнинг энг муҳими бир-биримизни севишимиздир.

         Худо сизни бошқа иймонлилар билан мунтазам ва яқин муносабатда бўлиш орқали севги маҳоратимизни мустаҳкамлашимизни ҳоҳлайди. Севги айрилиқда бўлганда ривожланмайди. Сиз қўрқинчли, номукаммал ва ишончсиз кишилар атрофида бўлишингиз керак. Бирга бўлиш орқали уч муҳим ҳақиқатларни ўрганамиз.

ҲАЁТНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИШЛАТИЛИШИ СЕВИШДИР

Севги сизнинг энг муҳим ишингиз, асосий вазифангиз ва энг буюк орзунгиз бўлиши керак. Севги ҳаётингизнинг яхши қисми эмас; бу энг муҳим қисмдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгининг пайидан бўлинглар” (1 Коринфликларга 14:1)

“Ҳаётимда ҳоҳлайдиган энг асосий нарсадан бири севгида бўлишимдир” деб, гўёки севги ўнталик рўйхатга киритилгандик  айтиш етарли эмас. Муносабатлар ҳаётингизда бошқа нарсалардан кўра муҳим ўринни эгаллаши керак. Нега?

Севгисиз ҳаётнинг умуман қадри йўқ. Павлус буни шундай айтади: “Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ.” (1 Коринфликларга 13:3)

Баъзида биз муносабатлар жадвалга киритилиши керак бўлган вазифадек ҳаракат қиламиз. Биз болаларимиз учун вақт топишимиз ва ҳаётимиздаги кашилар учун вақт сарфлашимиз ҳақида гаплашамиз. Бу бизга муносабатлар бошқа вазифалар каби ҳаётимизнинг қисми эканлиги туйғусини беради. Лекин Худо муносабатлар бизнинг бутун ҳаётимиз эканлигини айтади.

Ўн Амрларнинг тўрттаси Худо билан муносабатимизга қолган олтитаси эса инсонлар билан муносабатимизга тегишлидир. Лекин барчаси муносабатлар ҳақидадир. Кейинчалик Исо Худо учун нима муҳимлигини икки ифодада ихчамлади: Худо севгин ва бошқаларни севгин. У шундай деди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзинг каби севгин”. Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади.” (Матто 22:37-40) Худони севиш (улуғлаш) ни ўрганганимиздан кейин, бошқаларни севишни ўрганишингиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсаддир.

Муваффақиятлар ёки нарсаларга эга бўлиш эмас, муносабатлар ҳаётимизда энг муҳимдир. Шундай экан, нима учун муносабатларга иккинчи даражали деб қарашимиз керак? Агар жадвалларимиз тўлиб қолса, муносабатларга эътибор бермаймиз, севган кишилармизга нисбатан етарлича вақт, ғайрат ва энергия ажратолмай қоламиз. Худо учун энг муҳим бўлган нарса, тезда қилиниши керак бўлган бошқа юмуш билан алмаштирилади.

Банд бўлиш муносабатларнинг энг катта душманидир. Биз яшаш учун ишлаш, ишимизни бажариш, қарзларни тўлаш ва бошқа мақсадларни амалга ошириш билан гўёки улар ҳаётимизнинг мақсадидек ташвишланиб юрамиз. Бундай эмас. Ҳаётимизнинг мақсади Худони ва кишиларни севишимиздир. Ҳаёт минус севги нолга тенгдир.

Севги абадий яшайди. Худо бизга севгини энг асосий вазифамиз қилишимиз кераклигини айтишининг яна бир сабаби севги абадийдир: “Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир.” (1 Коринфликларга 13:13)

Севги васият қолдиради. Бойлигингиз ва муваффақиятларингиз эмас, бошқа кишиларга бўлган муносабатларингиз сиз ерда қолдиришингиз мумкин бўлган катта таъсирдир. Тереза Хоним айтганидек, “Сиз нима қилишингиз эмас, бунга қанча севги қўйганингиз муҳимдир.” Севги узлуксиз мероснинг сиридир.

Мен кишиларнинг ётоқда охирги дақиқаларини яшаётганликларини, яъни абадият остонасида турганларнинг кўп гувоҳи бўлганман ва улардан бирортаси, “Менинг дипломларимни келтиринг! Мен уларга яна бир бор қарашни ҳоҳлайман. Менга орденларим, медалларим, совға қилинган олтин соатни кўрсатинг.” Ердаги ҳаётлари тугаётганда инсонлар атрофлврини нарсалар билан ўраб олмайдилар. Биз атрофимизда ҳоҳлайдиганимиз кишилар – севган ва муносабат қурган кишилармиз.

Оҳирги дақиқаларимизда биз ҳаёт муносабатдан иборат эканлигини тушунамиз. Донолик ушбу ҳақиқатни кейинроқ эмас, балки олдинроқ тушунишимиздир. Ўлим тушагингизда нима муҳим эканлигини тушуниб олишингизни кутманг.

Биз севгимиз орқали қадрланамиз. Севишни ўрганишингиз ҳаётингиз мақсади эканлигининг учинчи сабаби севгимиз учун абадиятда қадрланамиз. Худо руҳий етукликни ўлчашининг йўлларидан бири муносабатларимиз сифатидир. Жаннатда Худо “Менга иш фаолиятинг, банкдаги ҳисоб рақаминг ва қизиқишларинг айтиб бергин” демайди. Бунинг ўрнига У сиз бошқаларга қандай муносабатда бўлганингиз, айниқса муҳтожларни қандай қабул қилганингизни кўриб чиқади. Исо Уни севиш - Унинг оиласини севиш ва уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари учун ғамхўрлик қилишни билдиришини айтган: “Подшоҳ жавоб бериб уларга деди:

- Сизларга чинини айтайин: сизлар Менинг шу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга қилганингиздир.” (Матто 25:40)

Абадиятга ўтаётганингизда ҳамма нарсани ортда қолдирасиз. Ўзиз билан олиб кетадиган бир нарса бу сизнинг характерингиздир. Шунинг учун Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Исо Масиҳ йўлида на суннат, на суннатсизлик бирон ишга ярамайди, фақат муҳаббат билан амал қилувчи имон ярайди.” (Галатияликларга 5:6)

Шуни билиб олганингиздан кейин, мен ўйлайманки ҳар эрталаб уйқудан уйғонганингиздан кейин, ётоғингиз олдида тиз чўкиб, ёки унинг ёнида ўтириб, шундай ибодат қиласиз: “Худойим, бугун бирор ишни қиламанми йўқми, мен шунга амин бўлишни ҳоҳлайманки, Сен ва бошқаларни севиш учун вақт сарлайин. Чунки ҳаётнинг маъноси шу. Мен бугунги кунни бекорга кетишини ҳоҳламайман.” Агар бугунги кунни бекорга кетказмоқчи бўлсангиз, нега У сизга бошқа кунни бериши керак?

СЕВГИНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИФОДАСИ ВАҚТДИР.

Нарсаларнинг муҳимлиги биз уларга қанча вақт сарфламоқчи эканлигимиз билан ўлчанади. Бирор нарсага қанчалик вақт сарфласангиз, шунчалик сиз унинг қадрлашингиз ва муҳим ҳисоблашингизни билдиради. Агар сиз инсонлар нимани қадрлашларини билмоқчи бўлсангиз, улар вақтларини қандай ишлатишларига эътибор беринг.

Вақт энг қадрли совғадир, чунки сизда фақат маълум тартиб берилган. Сиз кўпроқ пул ишлаб топишингиз мумкин, лекин кўпроқ вақт яратолмайсиз. Бирор кишига вақт ажратаётган бўлсангиз, ҳаётингизнинг қайтиб ололмайдиган қисмини унга сарфлаётганингизни билдиради. Вақтингиз ҳаётингиздир. Шунинг учун бировга берадиган энг қимматли нарсангиз бу вақтингиздир.

Муносабатлар муҳим деб айтиш етарли эмас; биз буни уларга вақт сарфлаш орқали исботлашимиз керак. Фақатгина сўзлар қадрсиздир. “Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим.” (1 Юҳанно 3:18) Муносабатлар вақт ва ғайрат талаб қилади ва севгини ҳарфма ҳарф айтишнинг энг яхши йўли В А Қ Т.

Севгининг моҳияти биз нима ўйлашимиз, ёки нима бажаришимиз ёки бошқалар учун нима таъминлашимиз эмас, биз ўзимизни қанчалик бағишлашимиздир. Эркаклар, айниқса, буни тушунмайдилар. Кўпчилик менга шундай дейди, “Мен болаларим ва рафиқамни тушунмайман. Мен улар ҳоҳлаган барча нарсани муҳаё қиламан. Бундан бошқа нима ҳоҳлашади?” Улар сени ҳоҳлашади! Сенинг кўзларинг, қулоқларинг, вақтинг, эътиборинг, ҳузуринг, диққатинг – вақтингни. Ҳеч нарса бунинг ўрнини босолмайди.

Севгининг энг ҳоҳлаган нарсаси бу марварид ёки гуллар ёки шоколад эмас. Бу диққат эътибордир. Севги бошқа кишига шунчалик эътибор берадики, сиз ўзингизни ўша вақтда унутасиз. Эътибор шундай дейди, “Мен сенга энг қадрли бўлган мулким - вақтимни бермоқчиман.” Қачонки вақт ажратсангиз, сиз қурбонлик қилаётган бўласиз ва қурбонлик севгининг моҳиятидир. Исо буни шундай атаган: “Масиҳ сизларни жуда севгани учун, сизлар учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган, хуш ҳидли қурбонлик келтирди. Сизлар ҳам худди шундай муҳаббат билан яшанглар.”(Эфесликларга 5:2)

Сиз севмасдан бера оласиз, аммо сиз бермасдан сева олмайсиз. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди.” (Юҳанно 3:16) Севги бошқа киши учун қулайлик, мақсад, хавфсизлик, пул, энергия ёки вақтдан воз кечишни билдиради.

СЕВИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ВАҚТ - ҲОЗИР.

Баъзида кейинга қўйиш кераксиз вазифага нисбатан ҳаққоний муносабатдир. Севги муҳим бўлганлиги учун ҳам, бу энг юқори вазифадир. Муқаддас Калом бунга такрор такрор урғу беради. Унда  шундай дейилади, “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” (Галатияликларга 6:10) “Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган кунлар – ёмон кунлар.” (Эфесликларга 5:16) “Мумкин қадар муҳтожсиз кишига яхшилик қилаверинг. Агар ҳозир ёрдам беришингиз имконияти бўлса, қўшнингизга эртага келишини айтманг.” (Сулаймон Ҳикматлари 3:27)

         Нима учун ҳозир севги намойиш қилиш учун энг яхши вақтдир? Чунки сиз яна қанча имкониятингиз борлигини билмайсиз. Вазиятлар ўзгаради. Инсонлар ўлади. Болалар ўсади. Сизга эртага бўлган кафолат йўқ. Агар сиз севги намойиш қилмоқчи бўлсангиз, уни ҳозир амалга оширганингиз маъқул.

Бир кун Худо олдида туришингизни билганингиздан кейин, ушбу саволлар ҳақида ўйлаб кўришингиз керак: Сизга ишлар ёки нарсалар одамлар устун турганини қандай тушунтирасиз? Сиз ким билан кўпроқ вақт сарфлашингиз керак? Буни амалга оширишингиз учун жадвалингиздан нимани юлиб олишингиз мумкин? Бунинг учун қандай қурбонликлар келтиришингиз керак?

Бу ҳаётнинг энг яхши ишлатилиши севишдир. Севгининг энг яхши ифодаси вақтдир. Севиш учун энг яхши вақт ҳозирдир.


Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)

"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак