Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (14-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Худо узоқда кўринганида
Худованд Ўзини қавмидан яширгандир, лекин мен Унга ишонаман ва умидим Ундандир.
Ишайъё 8:17
Сиз қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар Худо ҳақиқийдир.
Ҳаётингизда барча яхшиликлар содир бўлаётганда – қачонки сиз овқат, дўстлар, оила, соғлиқ ва шодиёна вазиятлар билан таъминланган бўлганингизда Худони улуғлаш жуда осондир. Лекин вазиятлар ҳамиша ҳам шодликдан иборат эмас. Ўшанда Худони қандай улуғлайсиз? Агар Худо миллион км узоқда кўринса нима қиласиз?
Улуғлашнинг энг чуқур даражаси бу оғриқ вақтида Худони куйлаш, синовларда Худога раҳмат айтиш, васваса вақтида Унга ишониш, қийинчиликларда Унга тобе бўлиш, ва У узоқда кўринганда Уни севишдир.
Дўстлик кўпинча ажралиш ва жимжитлик билан синалади; сиз жисмонан узоқда бўласиз ёки сиз гапиролмайсиз. Худо билан дўстлигингизда ҳамиша Унга яқин ҳис қилолмайсиз. Филип Янси доноларча шундай деган, “Ҳар қандай муносабатда ҳам яқинлик ва узоқлик вақтлари бўлади ва Худо билан муносабатингизда эса, қанчалик яқин бўлманг тарози палласи у ёқдан бу ёққа оғаверади.” Шунда улуғлаш энг қийин бўлади.
Дўстликни камолотга етказиш учун Худо уни ажралишдек туюлган вақтлар билан синайди ва бу вақтларда гўёки У сизни тарк этган ёки бутунлай унутганга ўҳшайди. Худо миллион км узоқликда кўринади. Ст. Жон бундай кунларга руҳий қуруқлик, шубҳа ва Худодан “жоннинг қора туни каби” бегоналашиш деб тариф берган. Ҳенри Наумен эса уларни “йўқлик хизмати” деб атаган. Бошқалар эса бунга “қалб қиши” деб мурожаат қиладилар.
Исодан ташқари Довуд Худога энг яқин киши ҳисобланган. Худо уни “Менинг қалбимдаги киши” деб чақиришдан мамнун бўлган. Аммо Довуд кўпинча Худонинг ҳозир бўлмаганидан шикоят қилган: “Эй Худованд, қачонгача мени унутасан? Қачонгача мендан юз ўгирасан?”(Забур 12:1) "Тангрим! Тангрим! Нега мени ташлаб қўйдинг? Мен нолаю фиғон чекяпман, Сен эса йироқдасан, қутқармаяпсан.”(Забур 22:1) “Нечун мени рад қилдинг?” (Забур 42:2)
Албатта, Худо ҳеч қачон Довудни ташлаб кетмаган ва сизни ҳам ташлаб кетмайди. У қайта қайта ваъда берган, “Мен Сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман ва тарк этмайман.” Лекин Худо ҳеч қачон “сен менинг хузуримни доимо ҳис қиласан” деб ваъда бермаган. Аслида, Худо баъзида биздан юзини яширишини айтиб ўтган. У баъзида ҳаётингиздаги ҳаракатларда иштирок этмаётгандек бўлади.
Флойд МакКланг буни шундай тасвирлайди: “Сиз бир эрталаб уйғонасиз ва барча руҳий ҳиссиётларингиз йўқолган. Ибодат қиласиз ҳеч нарса ўзгармайди. Иблисга танбеҳ берасиз лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Барча руҳий машқларни бажарасиз ... дўстларингиз сиз учун ибодат қилишади... сиз барча гуноҳларингиз учун ибодат қиласиз атрофингиздаги кишилардан кечирим сўраб юраверасиз. Рўза тутасиз ... барибир ҳеч нарса йўқ. Сиз бу руҳий ғамгинлик қачонгача давом этиши ҳақида қайғурасиз. Кунлар? Ҳафталар? Ойлар? Бу умуман тугайдими ўзи? ... ибодатларингиз гўёки томдан сакраётганларидек туюлади. Бутунлай умидсизликка тушиб, сиз шундай бақирасиз, “Мен билан нима бўляпти ўзи?””
Ҳақиқат шундаки, сизда бирор камчилик йўқ! Бу Худо билан дўстлигингизни ривожлантириш ва уни синаш учун одатий даврдир. Ҳар бир Масиҳий ушбу босқичдан бир марта бўлсада ўтишади ва кўпинча бу бир неча мартани ўз ичига олади. Бу оғриқли ва аччиқдир, лекин имонингизни ривожлантириш учун жуда муҳимдир. Буни билиш Аюбга ҳаётида У Худони ҳис қилмаётганида умид берди. У шундай деди: “Мен шарққа томон бораман, аммо Уни тополмайман. Мен ғарб томон бораман, аммо Уни тополмайдан. Мен Уни шимолда ҳам тополмайман, чунки У яширингандир. Лекин У мен қаерга бораётганимни билади. Ва қачонки У худди олтинни оловда тобланганларидек мени синаса, у мени айбсиз деб топади.” (Аюб 23:8-10).
Худо узоқда кўринганда сиз Уни қайсидир гуноҳингиз учун сиздан хафа ҳамда сизни тартиб интизомга келтираётгандек ҳис қиласиз. Аслида, гуноҳ бизнинг Худо билан яқинлигимизни узиб қўяди. Биз бўйсунмаслик, бошқалар билан жанжаллашиш, бандлик, дунё билан дўстлик ва бошқа гуноҳлар орқали Худо Руҳини хафа қиламиз ва У билан бирганлигимизни сўндирамиз.
Аммо кўпинча тарк этилгандек ҳис қилиш ва Худога бегоналашишни гуноҳ билан алоқаси йўқдир. Бу имоннинг синалиши бўлиб, ҳар биримиз ўтишимиз керак бўлган босқичдир: Сиз ҳаётингизда Худонинг ҳузурини ва кўринарли ишини кўрмаганингизда ҳам Уни севишда, Унга ишонишда, бўйсунишда ва Уни улуғлашда давом этаверасизми?
Ҳозирги кунларда Масиҳийларнинг асосий хатолари улуғлашда Худони эмас тажрибакорликни излашларидадир. Улар ҳис туйғуга эътибор берадилар ва бу содир бўлганда улар улуғладим деб хулоса чиқарадилар. Нотўғри! Аслида, Худо бизни уларга боғланиб қолмаслигимиз учун ҳиссиётларимизни олиб ташлайди. Ҳиссиётни қидириш, ҳаттоки бу Масиҳга яқин бўлган ҳиссиёт бўлса ҳам улуғлаш эмасдир.
Сиз чақалоқ Масиҳий бўлганингизда, Худо Унинг борлигига ишонишингиз учун сизнинг номукаммал, ўзингизга қаратилган ибодатларингизга жавоб бериб ажойиб ҳис туйғу беради. Лекин сиз имонда ўсиб борганингизда, У сизни бундай қарамликлардан ажрата бошлайди.
Худонинг ҳамма жойда ҳозирлиги ва Унинг ҳузурининг ҳозир бўлиши бошқа бошқа нарсалардир. Бири далилдир; бошқаси эса ҳиссиётдир. Худо ҳамма вақт ҳозирдир ва Унинг ҳозирлиги фақатгина ҳис туйғу билан ўлчаниши учун жуда терандир.
Ҳа, У сизни Унинг ҳузурини ҳис қилишингизни ҳоҳлайди, лекин У сиз ҳис қилишингиздан кўра ишонишингизга эътибор беради. Ҳис туйғулар эмас, иймон Худони мамнун қилади.
Имонингизни чўзиш учун энг яхши вазиятлар бу ҳаётингиз тушиб кетиб Худони ҳеч қаердан тополмай қолган вақтларингиздир. Бу Аюбда содир бўлди. Бир куннинг ўзида у барча нарсадан айрилди – оиласи, тадбиркорлиги, соғлиғи ва унда бор бўлган барча нарса. Шуниси ғамгинлики, Худо ўттиз етти боб ҳеч нарса айтмади.
Агар ҳаётингизда нима содир бўлаётганини тушунмасангиз ва Худо жим жит бўлса, Уни қандай улуғлайсиз? Сиз инқирозга боғланишсиз қандай тура оласиз? Қандай қилиб кўзингиз ёшга тўлиб туриб Исога назар ташлай оласиз? Сиз Аюбдек ҳаракат қиласиз: “Кейин у ерга ибодат қилиш учун йиқилди ва шундай деди: “Онамнинг қорнидан кийимсиз тушганман, ва бу дунёни кийимсиз тарк этаман. Худованд берди ва Худованд қайтариб олди; Худованднинг номи буюк бўлсин.” (Аюб 1:20, 21).
Худога қандай ҳис қилаётганингизни айтинг. Худога юрагингизни сочинг. Ҳар бир ҳис туйғунгизни тўкиб сочинг. Аюб “Мен жим туролмайман! Менинг аччиғим келяпти ва жаҳлим чиқаяпти. Мен гапиришим керак!” деганида ўз ҳиссиётини очиқ намоён қилди. Худо узоқ туюлганида у бақириб деди: “О, қандай вақтлар эди мен гуллаб яшнаганимда, Худонинг яқин дўстлиги менинг ҳовлимни марҳаматлаган вақтларда”. Худо сизнинг шубҳангиз, аччиғингиз, қўрқувингиз, қайғунгиз, чалкашганингиз ва саволларингизни ҳал қила олади.
Худодан умидсизлигингизга иқрор бўлишингиз иймон ифодаси эканлигини билармидингиз? Худога ишониб ва ундан умидсизланган вақтда Довуд шундай ёзган: “Мен Сенга ишондим ва шунинг учун шундай ибодат қилдим, “Мен бутунлай умидсизландим, Раббим.” (Забур 115:10). Бу гўёки қарама қаршиликка ўхшайди: Мен Худога ишонаман, лекин менда назр бор! Довуднинг самимийлиги аслида чуқур ишончни билдиради: Биринчидан, у Худога ишонди. Иккинчидан, у Худо унинг ибодатларига қулоқ солишига ишонди. Учинчидан, Худо унга қандай ҳис қилса шундай гапиришига йўл қўйди ва шундай ҳам уни яхши кўрарди.
Худо ким эканлиги, Унинг ўзгармас табиатига эътиборингизни қаратинг. Вазиятлар қандай бўлишидан ва қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар, Худонинг ўзгармас характерига ёпишиб олинг. Худо ҳақида абадий ҳақиқатларни ўзингизга эслатиб туринг: У яхши, У мени яхши кўради, у мен билан бирга, У менда нималар содир бўлаётганидан хабардор, У ғамхўрлик қилади ва ҳаётимда ажойиб режаси бор. В. Раймонд Эдман шундай дейди, “Худо сизга ёруғликда айтган гапга қоронғуликда ҳеч қачон шубҳа қилманг.”
Аюбнинг ҳаёти барбод бўлганда ва Худо жим турганда, Аюб ўшанда ҳам Худони улуғлаш учун йўл топди:
- У яхши ва севувчи
- У ҳамма нарсага қодир
- У ҳаётимнинг ҳар бир қисмини билади
- У ҳамма нарсани назорат қилиб турибди
- У ҳаётимда ажойиб режага эга
- У мени асрайди
Худо ваъдаларини бажаришига ишонинг. Руҳий қуруқлик вақтида сиз ўзингизнинг ҳиссиётларинга эмас, балки сабр тоқат билан Худонинг ваъдаларига ишониб, У сизни янада чуқурроқ етукликка ўстиришини фаҳмлашингиз керак. Ҳис туйғуга асосланган дўстлик кучсиздир.
Шунинг учун бу ташвишдан ташвишга тушманг. Вазиятлар Худо характерини ўзгартирмайди. Худонинг инояти ҳали ҳам тўлиқ кучдадир; у ҳали ҳам ҳаттоки сиз буни ҳис қилмаганингизда ҳам сиз учундир. Ноаниқ вазиятларда ҳам Аюб Худонинг Каломига таянди. У шундай деди, “Мен Унинг оғзидан чиққан барча амрларга риоя қилдим; Мен уни кундалик нонимдан афзал билдим.” (Аюб 23:12).
Худо Каломига шундай ишонч Аюбни қийин вазиятларда имонда қолишига сабаб бўлди. Унинг иймони оғриқ вақтда кучли эди: “Худо мени ўлдириши мумкин, аммо шундай бўлганда ҳам мен Унга ишонаман.” (Аюб 13:15)
Сиз Худо томонидан ташлаб кетилганингизни ҳис қилганингизда ҳам Унга ишонишда давом этсангиз, сиз Уни энг теран улуғлаган бўласиз.
Худо сиз учун аллақачон нима қилганини эсланг. Агар Худо сиз учун ҳеч нарса қилмаганида ҳам, У Масиҳнинг хочда бажарган иши учун сизнинг улуғлашингизга муносиб бўларди. Худонинг Ўғли сиз учун ўлди! Бу улуғлаш учун энг буюк сабабдир.
Бахтга қарши, Худо биз учун қилган қурбонликдаги золимларча қийноқ ва жафоларни унутиб қўямиз. Ўхшашлик ўз ўзидан мамнун бўлишни кучайтиради. Хочга михланишдан олдин Худо Ўғли яланғоч қилинган ва таниб бўлмагунча урилган, қамчиланган, азоб берилган ва масхара қилинган, тикан кийгизилган ва пасткашлик билан бетига тупурилган.
Қалбсиз кишилар томонидан ҳақоратланиб ва устидан кулиниб, У ҳайвондан ҳам баттар муносабат қилинган.
Кейин эса, қон йўқотишдан қарийб беҳуш бўлиб, хочни кўтариб қияликка олиб чиқиб, унга қоқилган ва секин аста чидам бўлмас даражада қийналиб ўлиш учун кутилган. Унинг танавий қони қуригунгача, гапирувчилар у ерда туриб ҳақоратлаганлар, Унинг яраларига ва Худолигига бўлган даъватига кулиб турганлар.
Ундан кейин, Исо бутун одамзотнинг гуноҳларини ва айбларини Ўзига олганда, Худо бу кўримсиз манзарадан юзини ўгирди ва Исо бутун умидсизликда бақирди, “Худойим, Худойим, нега Сен мени ташлаб кетдинг?” Исо Ўзини қутқариши мумкин эди, лекин ундай бўлса сизни қутқара олмас эди.
Ушбу қора вақтни сўзлар ифодалаб бера олмайди. Ушбу қора вақтни сўзлар ифодалаб бера олмайди. Нима учун Худо шундай ваҳшиёна ва қўрс муомалага йўл қўйди? Нега? Чунки сиз дўзахдаги абадиятдан қутулишингиз ва Унинг шуҳратида абадий яшашингиз учун. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди.” (Иккинчи Коринфликларга 5:21)
Исо хамма нарсани берди, токи сиз ҳамма нарсага эга бўлинг. У сиз абадий яшашингиз учун ўлди. Шунинг ўзи сизнинг узлуксиз шукронангиз ва улуғлашингизга арзийди. Бундан кейин нима учун шукрона билдиришингиз ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.