Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (11-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Худонинг яқин дўстларига айланиш
Биз Худонинг душманлари эканмиз, У Ўз Ўғлининг ўлими туфайли бизни Ўзи билан яраштириб қўйди. Энди У билан ярашган бўлсак, Унинг Ўғли ҳаётлиги туфайли нажот топишимиз янада аниқроқдир.
Римликларга 5:10
Худо сизнинг энг яқин дўстингиз бўлишни ҳоҳлайди.
Худо билан муносабатларингизнинг бар қанча қирралари мақжуд: Худо сизнинг Яратувчингиз ва Бунёдкорингиз, Раббингиз ва Устозингиз, Судянгиз, Халоскорингиз, Отангиз, Нажоткорингиз ва бошқалар. Лекин ҳайратли ҳақиқат шу: Ҳамма нарсага қодир Худо сизнинг Дўстингиз бўлишга интилади.
Эден боғида биз Худонинг биз билан мукаммал муносабатини қўрамиз: Одам Ато ва Ҳаволар Худо билан яқин муносабатдан мамнун эдилар. У ерда урф одатлар, маросимлар ёки дин йўқ эди. Фақатгина Худо билан У яратган кишилар ўртасида севгига асосланган оддий муносабат мавжуд эди. Айбдорлик ва қўрқувдан холи равишда, Одам Ато ва Момо Ҳаво Худода шод эдилар ва Худо улардан шод эди.
Биз Худонинг давомий ҳузурида яшаш учун яратилганмиз, лекин Биринчи гуноҳдан кейин мукаммал муносабат йўқотилди. Эски Аҳд вақтида баъзи кишиларгина Худо билан дўстликда имтиёзга эга эдилар. Мусо ва Иброҳим “Худонинг дўстлари”, Довуд эса “Худонинг қалбидаги инсон” деган ном олганлар ҳамда Аюб, Эноҳ ва Нуҳ Худо билан яқин дўстликка эга эдилар. Аммо Эски Аҳдда Худонинг билан дўстлик эмас Ундан қўрқиш асосий ўринни эгаллаган.
Кейин Исо ушбу вазиятни ўзгартирди. У бизнинг гуноҳларимиз учун хочда тўлов тўлаганда, маъбаддаги бизни Худодан ажратиб туриш рамзи бўлган парда ўртасидан юқоридан пастга томон йиртилган ва бу Худога тўғридан тўғри муносабат яна мавжудлиги билдиради.
Эски Аҳда руҳонийлар Худо билан учрашувга бир неча соатлаб тайёрланишган бўлсалар, биз эса Худога ҳар қачон яқинлаша оламиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ва бу билан кифояланиб қолмай, балки бизни Худо билан яраштириб қўйган Раббимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худодан шодланиб юрибмиз.” (Римликларга 5:11)
Худо билан дўстлик фақатгина Худонинг инояти ва Исо Масиҳнинг қурбонлиги туфайли содир бўлиши мумкин. “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ва ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.”(2 Кор. 5:18). Эски қўшиқда шундай куйланган, “Бизнинг Исо билан қандай яхши дўстлигимиз бор”, аммо аслида Худо бизларни Учбирликнинг барча Шахслари билан дўстликка ва ҳамкорликка чақиради: бизнинг Отамиз, Ўғил ва Муқаддас Руҳ.
Исо шундай деган, “Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим.”(Юҳанно 15:15). Ушбу оятдаги дўст сўзи одатий таниш бўлишни эмас, балки яқин ва ишонли муносабатни билдиради. Ушбу сўз тўй маросимидаги энг яхши киши ва шоҳнинг энг яқин, ишончли дўстларига нисбатан ҳам ишлатилган. Шоҳ саройида, хизматкорлар шоҳ билан маълум масофада турганлар, аммо шоҳнинг янг яқин дўстлари доираси яқин муносабат, тўғридан тўғри келиш ва ишончли ахборотларга эга бўлганлар.
Ўша Худа мен билан яқин дўст сифатида ҳоҳлашини тушунишим қийин, лекин Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У сиз билан муносабатга оташин Худованддир.”(Чиқиш 34:14).
Худо бизни Уни чин қалбимиз билан билишмизни жуда ҳоҳлайди. Аслида, У коинот тарихини яратаётганда, биз Унинг дўстлари бўлишимиз учун ҳаётимизнинг ҳар бир икир чикирини яратди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо барча одамзотни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган. У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб пайпаслаб бўлсада, Мени қидириб топинглар деб буюрмоқда.”(Ҳаворийлар 17:26,27).
Худони таниб билиш ва Уни севиш бизнинг энг катта имтиёзимиз ва билиниш ва севилишимиз Худонинг энг катта шодлигидир. Худо шундай дейди, “Агар кимки мақтанмоқчи бўлса, Мени тушуниши ва билишидан мақтансин.... Бу нарсалар менга ёқимлидир.”(Йеремия 9:24)
Ҳар ерда мавжуд, кўринмас ва мукаммал Худо билан чегараланган, гуноҳкор инсон ўртасидаги дўстликни тасаввур қилиш қийин. Бунга нисбатан Устоз шогирд, Яратувчи яратилганлар ёки Ота бола муносабатларини тушуниш осонроқдир. Лекин Худо мени дўст сифатида ҳоҳлаши нимани билдиради? Муқаддас Каломдаги Худо дўстларининг ҳаётига қараб, биз Худо билан дўстликнинг олти сирини ўрганамиз. Ушбу бобда бу сирларнинг иккитасини ва кейинги бобда қолган тўрттасини кўриб чиқамиз.
ХУДОНИНГ ЯҚИН ДЎСТИ БЎЛИШ
Узлуксиз мулоқот орқали. Сиз Худо билан ҳар ҳафтада жамоатга бориш ёки ҳатто ҳар куни сокин вақт ўтказиш орқали яқин муносабат ўрнатолмайсиз. Худо билан дўстлик У билан барча ҳаётий тажрибаларингизни бўлишиш орқали қурилади.
Албатта, ҳар кунлик сокин вақт ўтказиш муҳимдир, лекин У жадвалингиздаги учрашувдан кўпроқ нарсани ҳоҳлайди. У ҳар бир фаолиятга, ҳар бир суҳбатда, ҳар бир муаммода ва ҳаттоки ҳар бир фикрда иштирок этишни ҳоҳлайди. Сиз ҳозир нима қилаётганингиз ёки ўйлаётганингиз ҳақида Худо билан суҳбатлашиш орқали У билан кун бўйи узлуксиз ва тугамас суҳбат қура оласиз. Бозорлик қилаётганда, машина ҳайдаётганда, ишлаётганда ёки ҳар кунлик ишингизни бажараётганда “Узлуксиз ибодат қилиш” Худо билан мулоқотни билдиради.
“Худо билан вақт ўтказиш” У билан ёлғиз қолиш деб ўйлаш умумий нотўғри тушунчадир. Албатта, Исо кўрсатиб берганидек, сиз Худо билан ёлғиз вақтга муҳтожсиз, аммо бу фақатгина сизнинг уйғоқ вақтингизнинг бир қисми холос. Сиз қилишингиз мумкин бўлган ҳар бир иш агар Худони бунга таклиф қилиш ва Унинг ҳузурини ҳис қилиш орқали бажарилса, бу “Худо билан вақт ўтказишдир”.
Худо билан узлуксиз мулоқотни ривожлантиришга оид мумтоз китоб бу Худонинг Ҳузурини Машқ Қилишдир. Бу ўн еттинчи асрда Брозер Лоренс томонидан ёзилган бўлиб, Франқия монастрлигидаги камтарона пишириқдир. Брозер Лоренс овқатлар тайёрлаш ва идишларни ювиш каби одатий ва қора ишларни ҳам Худони улуғлаш ва У билан биргаликда бўлишга қарата олди. Худо билан дўстликнинг калити нима қилаётганингизни ўзгартириш эмас, балки унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиришингиздир. Сиз ўзингиз учун одатий қиладиган ишингиз, ейишми, чўмилишми, ишлашми, ҳордиқ чиқаришми ёки ахлатни олиб ташлашми ҳаммасини Худо учун қилишни бошлайсиз.
Ҳозирги кунда биз Худони улуғлаш учун кунлик режаларимиздан “чекинишимиз” каби ҳис қиламиз, лекин бу Унинг ҳузурини машқ қилишни ўрганмаганимиздан далолат беради. Брозер Лоренс ҳаётимизда одатий юмушлар орқали Худога улуғворлик келтириш осон, бунинг учун алиҳида руҳий чекиниш қилиш шарт эмас дейди.
Бу Худонинг баркамолигидир. Эденда, улуғлаш қатнашиш мумкин бўлган йиғилиш эмас, балки узлуксиз муносабат эди; Одам Ато ва Момо Ҳаво Худо билан тўхтовсиз биргаликда эдилар. Худо сиз билан ҳамма вақт бирга экан, Худо учун ҳозир сиз турган жойдан кўра яқинроқ жой йўқдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У ҳамманинг устидан ҳоким, ҳамма орқали амал қилади, ҳаммада мавжуддир.”(Эфесликлар 4:6).
Брозер Лоренснинг яна бир фойдали фикри бу узун ва мукаммал ибодат қилишга ҳаракат қилишдан кўра бутун кун давомида давомий қисқа қисқа суҳбатли ибодат қилишдир. Диққат эътиборни бир жойга жалб қилиш ва тарқоқ фикрларни таъсиридан халос бўлиш учун у шундай дейди, “Мен сизларга ибодатда бир қанча сўзларни ишлатишни маслаҳат бермайман, чунки узун суҳбатлар фикрларнинг тарқоқланишига сабаб бўлади.” Диққат эътибор тақчил бўлган даврда, оддий қабул қилиш мумкин ушбу 450 ёшли таклиф айниқса мувофиқ келади.
Муқаддас Калом бизларга “доимо ибодатда бўлиш” кераклигини айтади. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Бунинг бир йўли Масиҳийлар бир неча йил бажариб келган бутун кун давомида “нафас ибодати”дан фойдаланишдир. Сиз Исога бир нафасда айтиладиган қисқа галларни ва ифодаларни танлайсиз: “Исо Сен мен билан биргасан” “Сенинг иноятингни қабул қиламан” “ Мен сенга тобеман” “Мен Сени билишни ҳоҳлайман” “Мен Сенга тегишлиман” “Сенга таянишга ёрдам бергин”. Сиз қисқа Калом ифодаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин: “Мен учун ҳаёт Исо Масиҳдир” “Сен ҳеч қачон мени ташлаб кетмайсан” “Сен Менинг Худойимсан” Ушбу гаплар билан кўпроқ ибодат қилинг, токи бу сўзлар қалбингизга чуқурроқ илдиз отсин. Фақат шунга амин бўлингки, сизнинг мотивингиз Худони назорат қилиш эмас, балки Унга шон шараф келтиришдир.
Худо ҳузурини машқ қилиш сиз ривожлантиришингиз мумкин бўлган маҳорат ёки одатдир. Худди бастакорлар ажойиб мусиқани осонлик билан чалиб билишлари учун ҳар куни шкалаларни машқ қилганларидек, сиз ҳам ўзингизни куннинг турли вақтларида Худо ҳақида фикр қилишинга мажбур қилишингиз керак. Сиз онгингизни Худони эслашга ўргатишингиз керак.
Биринчидан, фикрингизни Худо ўша вақтда сиз билан биргалигига олиб келадиган эслатмалар тайёрланг. Атрофингизни кўринадиган эслатмалар билан бойитинг. Сиз шундай кичкина қайдномалар ёзишингиз мумкин, “Ҳозир Худо мен билан ва мен томондадир.” Бенедикт монахлари соатнинг ҳар бир соатдаги бонгидан ўша вақтда тўхтаб “ибодат вақти”ни ўткизиш сифатида фойдаланганлар. Агар сизда соат ёки уйғотувчи қўл телефони бор бўлса, ундан фойдаланишингиз мумкин. Баъзан Худонинг ҳузурини ҳис қиласиз; бошқа вақтларда эса йўқ.
Агар сиз ушбу ишлар орқали Худонинг ҳузурини амалда кўришни қидираётган бўлсангиз бўлсангиз, сиз асосий нуқтани унутибсиз. Биз Худони яхши ҳис қилиш учун улуғламаймиз, балки яхши иш қилиш учун улуғлаймиз.Сизнинг мақсадингиз ҳис қилиш эмас, балки Худо доимо ҳозир эканлиги ҳақидаги ҳақиқатдан бохабар бўлишдир. Бу ҳаётий улуғлашдир.
Узлуксиз фикр мулоҳаза қилиш орқали. Худо билан дўстликни барпо қилшнинг иккинчи йўли бутун кун давомида Унинг Каломи ҳақида фикр юритишдир. Бу фикр мулоҳаза қилиш дейилади ва Муқаддас Калом бизни такрор такрор Худо ким эканлиги, У нима қилганлиги ва нима деганлиги ҳақида фикр мулоҳаза қилишга ундайди.
Худо нима деганини билмай туриб Худонинг дўсти бўлиш имконсиздир. Сиз Худони билмай туриб Уни севолмайсиз, ва Унинг Каломини билмай туриб Уни билолмайсиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ўзини Самуелга калом орқали маълум қилди.” Худо ҳозир ҳам ўша усулни ишлатади.
Сиз бутун кун давомида Каломни ўрганолмайсиз, лекин ўқиган ёки ёд олган оятларингизни онгингингизда қайта қайта мулоҳаза юритиш орқали бутун кун давомида фикр қилмишингиз мумкин.
Фикр мулоҳазани кўпинча қийин ҳамда монахлар ва мистиклар томонидан сирли урф одат деб тушуниш нотўғридир. Лекин фикр мулоҳаза ҳамма хар жойда ўрганиши ва ишлатиши мумкин бўлган оддийгина фикрни бир жойга жамлашдир.
Агар сиз бирор мумаммо ҳақида такрор ва такрор ўйласангиз бу ташвиш дейилади. Қачонки Худонинг Каломи ҳақида такрор ва такрор фикр юритсангиз бу фикр мулоҳазадир. Агар сиз қандай ташвиш қилишни ўрганган бўлсангиз, қандай фикр мулоҳаза қилишни ҳам биласиз! Сиз фақатгина диққатингизни ўзингизнини ташвишларингиздан Худонинг Каломига қаратасиз холос. Қанчалик Худонинг Каломи ҳақида фикр юритсангиз, шунчалик ташвишингиз камаяди.
Худо Аюб билан Довудни яқин дўстларим деб аташининг сабаби, улар Худо Қаломини ҳамма нарсадан устун қўйиб, у ҳақда бутун кунлари давомида фикр қилганлар. Аюб шундай дейди, “Мен Унинг Каломини ҳар кунлик нонимдан кўра қадрлироқ деб биламан.”(Аюб 23:12). Довуд эса шундай деган, “Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр хаёлимда менинг” (Забур 118:97) “Мен Худованднинг ишларини хотирлайман, У азалдан яратган барча мўъжизаларни эслайман”(Забур 76:12)
Дўстлар сирларни бўлишадилар ва агар сиз Унинг Каломи ҳақида кун бўйи фикр қилиш одатини шакллантирсангиз Худо сиз билан Ўзининг сирларини бўлишади. Худо Иброҳимга Ўз сирларини айтган ва У Дониёл, Павлус, шогирдлар ва бошқа дўстлар билан ҳам шундай қилган.
Агар сиз Инжилни ўқисангиз ёки бирор ваъз ёки кассета эшитсангиз, уни дарҳол унутиб кетаверманг. У ҳақда қайта қайта фикр юритиш орқали ҳақиқатни қайта кўриб чиқишга онгингизни одатлантиринг. Худо нима деганини қайта кўриб чиқишга қанчалик кўп вақт сарфлашингиз, шунчалик кўп Унинг “сирларини” тушунасиз ва буни кўп инсонлар эплай олмайдилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга илоҳий аҳд насиб этар.”(Забур 24:14)
Кейинги бобда Худо билан дўстликни ўстириш ҳақидаги қолган тўрт сирни кўриб чиқамиз, лекин эртага кутманг. Бугун Худо билан суҳбатлашишни ва Унинг Каломи ҳақида фикр юритишни бошланг. Ибодат Худога гапиришингизни таъминлайди; Фикр мулоҳаза эса Худони сизга гапиришини таъминлайди. Иккаласи ҳам Худо билан дўстлашиш учун муҳимдир.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.