Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт - (10-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Улуғлаш юраги
Аъзойи баданингизни ёмонлик қуроли қилиб гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар.
Римликлар 6:13
Улуғлаш юраги бу таслим бўлишдир.
Таслим бўлиш унчалик таъниқли бўлмаган ва тобе бўлиш сўзи каби ёқмайдиган сўздир. Бу сўз ютқазишга ишора қилади ва ҳеч ким ютқазувчи бўлишни ҳоҳламайди. Таслим бўлиш жангда енгилганини тан олиш, ўйинда мағлубиятга учраш ёки кучлироқ рақибга бўйсуниш каби нохуш ифодаларни билдиради. Ушбу сўз ҳар доим салбий контекстда ишлатилади. Қўлга олинган жиноятчилар ҳокимиятга таслим бўладилар.
Ҳозирги кундаги рақобатли маданиятда биз ҳеч қачон воз кечмаслик ва сулҳ тузмасликка ўқитилганмиз, шунинг учун биз таслим бўлиш ҳақида кам эшитамиз. Агар ҳамма нарса ғолиб чиқиш бўлса, таслим бўлиш ақлга сиғмайди. Биз енгилиш, тобе бўлиш, бўйсуниш ва таслим бўлиш сўзлари ўрнига кўпроқ ғалаба қозониш, муваффақиятга эришиш, устун келиш ва енгиш каби сўзларда суҳбатлашамиз. Лекин Худога таслим бўлиш улуғлаш юрагидир. Бу Худонинг ажойиб севгиси ва раҳм шавқатига бўлган табиий жавобдир. Биз қўрқув ёки вазифа сифатида эмас, балки севгида ўзимизни бағишлаймиз, “чунки биринчи У бизни севди.”
Римликлар мактубининг 11 бобини Худонинг ақл бовар қилмас иноятини тушунтиришга сарфлаган Павлус бизни Худони улағлашда ҳаётимизни Унга бутунлай таслим қилишга ундайди: “Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.” (Римликлар 12:1). Ҳақиқий улуғлаш – Худони мамнун қилиш – сиз қачонки ўзингизни Худога тўлиқ бағишлаганингизда содир бўлади. Ушбу оятнинг охирги сўзи қурбон қилиб бағишламоқ сўзидир.
Худога ўзингизни қурбон қилиб бағишлашингиз улуғлаш демакдир.
Шахсан таслим бўлиш кўп нарсани ўз ичига олади: муқаддаслаштирмоқ, Исони Раббингиз деб қабул қилишингиз, хочингизни кўтариб юришингиз, ўзингиз учун ўлишингиз, Руҳга бўйсунишдир. Муаммо уни қандай аташингиз эмас, балки уларни бажо келтиришингиздир. Худо сизнинг ҳаётингизни ҳоҳлайди – унинг ҳаммасини. Тўқсон беш фоизи етарли эмас.
Уч асосий тўсиқ бизни Худога тўлиқ таслим бўлишимизга йўд қўймайди: қўрқув, ман манлик ва чалкашлик. Худо бизни қанчалик севишини англай олмаймиз, ўзимизни ҳаётимизни бошқаришни ҳоҳлаймиз ва таслим бўлишнинг маъносини нотўғри тушунамиз.
Худога ишонишим мумкинми? Ишониш таслим бўлишнинг асосий таркибидир. Сиз Худога ишонмасдан туриб Унга таслим бўлолмайсиз ва Худони яхшироқ билмагунингизча Унга ишонолмайсиз. Қўрқув бизни Унга таслим бўлишдан сақлаб туради, лекин севги барча қўрқувни қувиб чиқаради. Худони сизни севишини қанчалар тушунсангиз, Унга таслим бўлишингиз шунчалар осон бўлади.
Худо сизни севишини қандай билсангиз бўлади? У сизга жуда кўп далиллар беради: Худо сизни севишини айтади; сиз ҳеч қачон Унинг назаридан четда эмассиз; У сизнинг ҳаётингиздаги ҳар бир нарсага эътибор беради; У сизга хар қандай хурсандчиликдан завқ олиш қобилиятини берган; Унинг ҳаётингизда ажойиб режалари бор; У сизни кечиради; У сизга севги билан сабр тоқат қилади. Худо сизни сиз тасаввур қила олишингиздан чексиз даража кўпроқ севади.
Бунинг энг юксак ифодаси Худо Ўғлининг сиз учун қурбон бўлганлигидир. “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир.”(Римликларга 5:8) Агар сиз Худога қанчалар қадрли эканлигингизни билмоқчи бўлсангиз, қўллари хочда ёйилган ва сизга,“Мен сени шунчалар севаман! Мен сенсиз яшагандан кўра ўлимни афзал кўрдим” деб айтаётган Масиҳга қаранг.
Худо золим қул бошқарувчи ёки бизни таслим бўлишга мажбур қиладиган зўравон эмас. У бизнинг ҳоҳишимизни синдиришга ҳаракат қилмайди, лекин бизни севги билан Ўзига қаратиб ўзимизни Унга эркин топширишимизни ҳоҳлайди. Худо севувчи ва озод қилувчидир ва Унга таслим бўлиш бизга қуллик эмас, балки эркинлик олиб келади. Агар биз Исога ўзимизни тўлиқ бағишласак, биз Унинг золим эмас, балки қутқарувчи; бошлиқ эмас, балки биродар; диктатор эмас, балки дўст эканлигини билиб оламиз.
Чегараланганлигимизни тан олиш. Бутунлай таслим бўлишимизга иккинчи тўсиқ бу мағрурликдир. Биз фақатгина яратилган бўлиб ҳамма нарсани бажаролмаслигимизни тан олишни ҳоҳламаймиз. Бу энг қадимги васвасадир: “Сен Худога ўхшаб қоласан!” Ушбу истак, яъни бутунлай назорат қилиш бизнинг ҳаётимиздаги кўп стрессга сабаб бўлади. Бизнинг ҳаётимиз курашдир, лекин кўп кишилар бу кураш худди Ёқубникига ўхшаб аслида Худо билан кураш эканлигини тушунмайдилар. Биз Худо бўлишни ҳоҳлаймиз ва бу курашда ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай йўл йўқ.
Эйден Тозер айтганидек, “Кўпчилик ҳалигача азоб чекаётганлиги, ҳалигача қидириб юрганлиги, ҳалигача жуда оз ўсишда эканлигининг асосий сабаби улар ўзларининг охирларига етиб келмаганликларидадир. Биз ҳали ҳам буйруқлар беришга ҳаракат қиляпмиз ва Худонинг биздаги ишига халал беряпмиз.”
Биз Худо эмасмиз ва ҳеч қачон бўлолмаймиз ҳам. Биз инсонлармиз. Агар биз Худо бўлишга ҳаракат қилсак, шунда биз айнан шу нарсани ҳоҳлаган Шайтонга ўхшаб қоламиз.
Биз ўзимизнинг инсон эканлигимизни онгимизда тушунамиз, аммо уни ҳис қилмаймиз. Ўзимизнинг чегараланганлигимиз билан рўбарў келсак, биз ғазаб, жаҳл ва қаҳр билан ҳаракат қиламиз. Биз баландроқ (ёки пастроқ), ақллироқ, кучлироқ, қобилиятлироқ, гўзалроқ ва бойроқ бўлишни ҳоҳлаймиз. Биз бунинг ҳаммасига эга бўлишни ва уларни бажаришни ҳоҳлаймиз ва қачонки бу нарса содир бўлмаса, биз хафа бўламиз. Шунинг билан бирга қачонки Худо бошқаларга бизда мавжуд бўлмаган фазилатни кўрсак, биз ҳасаб, рашк ва ўзимизга ачинишни ҳис қиламиз.
Таслим бўлиш нимани билдиради. Худога таслим бўлиш пассив ён бериш, ҳалокат ёки дангасалик учун узр сўраш эмас. Бу мартабани қабул қилиш эмас. Бу умуман тескари маънони англатиши мумкин: қурбон бўлиш ва ўзгариши керак бўлган нарсани ўзгартириш учун азоб чекишдир. Худо кўпинча таслим бўлган одамларни Ўзи учун жанг қилишга чақиради. Таслим бўлиш қўрқоқ ва латта кишилар учун эмас. Шунга ўхшаш, бу нисбий тафаккурдан воз кечиш ҳам эмас. Худо сизга берган онгни бекорга сарфламайди. Худо Унга хизмат қиладиган роботларни ҳоҳламайди. Таслим бўлиш сизнинг шахсиятингизни сиқилиши эмас. Худо сизнинг ягона шахсиятингизни ишлатилишини ҳоҳлайди. Таслим бўлиш уни қисқартириш ўрнига, аксинча кучайтириши даркор. К.С.Луис кузатганидек, “Қанчалик Худога бизни бошқаришига йўл қўйсак, шунчалик биз ўзимиздек бўламиз, чунки бизни У яратган. Худо биз улардек бўлишни ҳоҳлаган кишиларни ҳам яратган. Мен қачонки Масиҳга қайтсам, Унинг шахсиятига ўзимни топширсам, шунда ўзимнинг ҳақиқий шахсиятимга эга бўлишим мумкин.”
Таслим бўлиш бўйсунишда аниқ намоён бўлади. Сиз У сўраган барча нарсага “ҳа Раббим” деб айтаверасиз. “Йўқ Раббим” дейиш қаршиликни билдиради. Сиз Исога бўйсунмасангиз Уни Раббим деб чақиролмайсиз. Туни билан балиқ тутолмагандан сўнг Симун Исо ундан яна бир бор сўраганда бўйсунди: “Устоз, бизлар туни бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман...” (Луқо 5:5) Таслим бўлган кишилар Худога Унинг гапи маъносиз туюлса ҳам бўйсунадилар.
Бутунлай таслим қилинган ҳаётнинг бошқа кўриниши ишончдир. Иброҳим қаерга бораётгани ноаниқ бўлганда ҳам Худога эргашди. Ҳанна қачон бўлишини билмаган вазиятда Худонинг аниқ вақтини кутди. Мария қандай бўлишини билмаган ҳолда мўжиза кутди. Юсуф вазиятлар нима учун шундай содир бўлаётганини билмаган ҳолда Худонинг мақсадига ишонди. Ушбу кишиларнинг ҳар бири ўзларини Худога тўлиқ таслим қилганлар.
Сиз қачонки бирор юмушни одамларни ишлатиш, кун тартибингизни мажбурлаш ва вазиятни бошқариш орқали эмас, балки Худо ҳал қилишига ишонганингизда Худога таслим бўлганингизни биласиз. Сиз Худо ишлашига йўд қўйинг. Сиз доимо “маъсулиятда бўлиш”ингиз шарт эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд ҳузурида тинч тур, Унга умидвору мунтазир бўлгил.” (Забур 36:7). Янада қаттиқроқ синаб кўриш ўрнига, сиз Унга кўпроқ таянасиз. Сиз яна қачонки танқиддан таъсирланмай ўзингизни ҳимоя қилишга шошилмаганингизда Унга таслим бўлганингизни билишингиз мумкин. Таслим бўлган қалблар муносабатларда жуда яхшидирлар. Сиз таслим бўлганингизда бошқаларга чегара қўймайсиз, ўзингизни ҳуқуқларингизни талаб қилмайсиз ва ўзингизга хизмат қилмайсиз.
Кўп инсонлар учун таслим бўлиш қийин бўлган нуқта бу пулдир. Кўпчилик шундай ўйлайди, “Мен Худо учун яшамоқчиман ва шу билан бирга кўпроқ пул ишлаб яхши яшаб бир кун нафақага чиқмоқчиман.” Нафақага чиқиш таслим қилинган ҳаётнинг мақсади эмас, чунки у ҳаётимизнинг асосий диққати учун Худо билан курашади. Исо шундай деган, “Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар” ва “Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур.”
Ўзини таслим қилган энг олий намуна Исодир. Хочга михланишидан бир кун олдин Исо ўзини Худонинг режасига таслим қилди. У шундай ибодат қилди, “Эй азиз Отам! – деди. – Сен ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум косани Менинг ёнимдан ўтказиб юборгин. Лекин Менинг истаганим эмас, Сенинг истаганинг бўлсин.”(Мапк 14:36)
Исо “Худованд, агар Сен ушбу азобни олиб ташлай олсанг, илтимос шундай қилгин” деб ибодат қилмади. У аллақачон Худо ҳамма ишни қила олишини таъкидлаганди. Бунинг ўрнига У шундай ибодат қилди, “Худованд, агар ушбу азобни олиб ташлаш Сенинг ҳоҳишингда бўлса, илтимос шундай қилгин. Лекин агар бу Сенинг ироданг бўлса, бу Менин ҳам ҳоҳлаганимдир.”
Ҳақиқий таслим бўлиш шундай дейди, “Ота, агар бу муаммо, оғриқ, касаллик ёки вазият мени ёки бошқаларни ҳаётида Сенинг улуғворлигинга хизмат қилса, илтимос уни олиб ташлама.” Етукликнинг ушбу босқичи осонлик билан келмайди. Исонинг вазиятида, У Худонинг режасидан шу даражада азоб чекдики, Унинг терлари қон томчилари бўлиб ерга оқиб тушди. Таслим бўлиш қийин ишдир. Бизнинг вазиятимизда, бу бизнинг ўзимизга қаратилган табиатимизга нисбатан кескин урушдир.
Таслим бўлишнинг марҳамати. Муқаддас Калом Худога тўла таслим бўлишнинг афзалликлари ҳақида очиқ гапиради. Биринчиси, сиз тинчликда бўласиз: “Худо билан жанжаллашишни тўхтитинг! Агар сиз Унга ҳамфикр бўлсангиз, ниҳоят сизга тинчлик келади ва ҳаммаси ўз изига тушиб кетади”(Аюб 22:21). Кейингиси, сизда озодлик бўлади: “Лекин Худога шукурки ,илгари гуноҳга қул бўлганингиз ҳолда, энди ўзингиз қабул қилган таълимотнинг моҳиятига ситқидилдан берилгансизлар. Гуноҳ қилишдан озод бўлиб,солиҳликка ўзингизни қул қилиб қўйгансизлар ” (Римликлар 6:17, 18). Учинчиси, сиз ҳаётингизда Худонинг куч қудратини кўрасиз. Қаттиқ васвасалар ва енгилмас муаммолар Масиҳга топширилганда ҳал бўлади.
Йешуа ўз ҳаётида энг катта жангга яқинлашганда, у Худони учратди, унга сажда қилди ва ўз режаларини Унга таслим қилди. Ушбу таслим қилиниш унга Йерихо устидан ғалабага олиб келди. Бу парадоксдир, яъни ғалаба таслим бўлганда келади. Таслим бўлиш сизни ожиз қилиб қўймайди, у сизни кучайтиради. Худога таслим бўлганингизда, сиз ҳеч нарсадан қўрқмаслигингиз ва бошқа нарсага таслим бўлмаслигингиз керак. Селвейшн Армини ташкил этган Уилиам Буз шундай деган, “Инсон куч қудратининг буюклиги унинг таслим бўлиши билан ўлчанади.”
Таслим бўлган инсонлар Худо ишлатадиган инсонлардир. Худо Мариамни Исонинг онаси сифатида у қобилиятли ёки бой ёки гўзал бўлгани учун эмас, балки у бутунлай Унга таслим бўлгани учун танлади. Қачонки фаришта Худонинг номаълум режасини тушунтирганда, у осойишталик билан шундай жавоб берди, “Мана, мен Худованднинг бандасиман. Менга айтганинг келсин. Худонинг қўлига таслим қилинган ҳаётчалик кучлироқ нарса йўқдир. “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар.”
Яшашнинг энг яхши йўли. Ҳар бир киши вақт ўтиши билан бирор инсонга ёки нарсага таслим бўлади. Агар бу Худо бўлмаса, сиз бошқаларнинг фикрлари ёки қарашларига, пулга, ғазабга, қўрқувга ёки ўзингизнинг кибрингизга, эҳтиросларингизга ёки ўзлигингизга таслим бўласиз. Сиз Худони улуғлаш учун яратилгансиз ва агар буни амалга оширмасангиз, ҳаётингизни топшириш учун бошқа нарсалар (бутлар) яратасиз. Сиз нимага таслим бўлишни танлашда эркинсиз, аммо унинг натижаларини танлашда эркин эмассиз. И.Стенли Жонс шундай дейди, “Агар сиз Масиҳга таслим бўлмасангиз, сиз тартибсизликларга таслим бўласиз.”
Таслим бўлиш яшашнинг энг яхши йўли эмас, бу яшашнинг ягона йўлидир. Бошқа ҳеч нарса иш бермайди. Бошқа ёндашишларнинг ҳаммаси норозилик, хафагарчилик ва ҳалокатга олиб келади. Муқаддас Каломнинг Кинг Жеймс версиясида таслим бўлиш “сизнинг маъноли хизматингиз” деб аталган. Бошқа версия буни “Худога хизмат қилишнинг энг муносиб йўлидир” деб таржима қилган. Ҳаётингизни таслим қилиш ахмоқона ҳиссиёт импулси эмас, балки обдон ўйланган, фикр қилинган ҳаракат бўлиб, сиз ҳаётингиз билан бажара оладиган энг маъноли ва муносиб нарсадир. Шунинг учун Павлус айтган, “Лекин ҳоҳ ватанда, ҳоҳ ғурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз.”(2 Кор. 5:9). Худога “ҳа” деган вақтларингиз сизнинг энг доно вақтларингиз ҳисобланади.
Баъзида йиллар ўтиб шу нарсани тушунасизки, ҳаётингизда Худонинг марҳаматига тўсқинлик қилаётган нарса бу бошқалар эмас, балики ўзингиз эканингиз – ўз ҳоҳишингиз, қайсар мағрурлигингиз ва шахсий орзуларингиздир. Сиз ўз режаларингизга диққатингизни қаратган ҳолда ҳаётингиздаги Худонинг мақсадини амалга ошира олмайсиз.
Агар Худо Ўзининг ишини сизда бажармоқчи экан, бу шу нарса билан бошланади. Буларнинг ҳаммасини Худога беринг: ўтган пушаймонларингиз, ҳозирги муаммоларингиз, келажакдаги орзуларингиз, сизнинг қўрқувингиз, ҳаёлларингиз, ожизлигингиз, одатларингиз, яраларингиз ва хуморларингиз. Исо Масиҳни ҳайдовчи ўриндиғига қўйинг ва рулдан қўлингизни олинг. Қўрқманг: Унинг назоратидаги ҳеч бир нарса назоратдан четга чиқолмайди. Масиз бошчилигида ҳар бир нарсани ҳал қила оласиз. Сиз Павлусга ўхшаган бўласиз: “Мени қўллаб қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.” (Филппиликларга 4:13)
Павлуснинг таслим бўлиш вақти у Дамашққа кетаётганиди кўзни қамаштирадиган ёруғлик орқали ерга йиқилиб тушганда содир бўлди. Бошқалар учун, Худо унча кескин бўлмаган усуллар билан бизнинг диққатимизни тортади. Шунга қарамай, таслим бўлиш фақат бир марталик ҳодиса эмас. Павлус шундай дейди, “Мен ҳар куни ўлаяпман.”Таслим бўлиш вақти бор, ҳамда таслим бўлишни амалда тадбиқ этиш бор ва бу вақти ўтиши билан бутун ҳаёт давом этади. Тирик қурбонлик билан муаммо шундаки, бу алтардан ташқарига судралиб чикиб кета олади, шунинг учун сиз ҳаётингизни ҳар куни эллик марта қайта таслим қилишингиз керак. Сиз буни ҳар кунлик одатингиз қилишингиз керак. Исо шундай деган, “Агар ким менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.”(Луқо 9:23)
Сизни огоҳлантириб қўяй: Қачонки сиз тўла таслим қилинган ҳаётда яшамоқчи бўлсангиз, бу синалиб кўрилади. Баъзида бу ноқулай, нотаниш, қиммат ёки бажариш мумкин бўлмаган вазифани бажаришни билдириши мумкин. Бу кўпинча сиз бажаришни ёқтирадиган ишнинг тескарисини бажаришни билдиради.
Йигирманчи асрдаги Масиҳий раҳбарларнинг энг буюкларидан бири Кемпус Крусейд фор Крайстнинг асосчиси Бил Брайтдир. Бутун дунёдаги Крусейд ходимлари, Тўрт илоҳий қонун ва Исони ҳаёти филми орқали тўрт миллиарддан ортиқ киши хушхабар эшитди ва 150 миллионга яқин киши Масиҳни таниди ва келажакда абадиятда яшайдилар.
Бир кун мен Билдан “Худо нега сени шунчалик ишлатди ва марҳаматлади?” деб сўраганимда у шундай жавоб берди: “Мен ҳали ёш бўлганимда Худо билан шартнома тузганман. Мен буни адабий қилиб остига исмимни ёзиб имзоладим. Унда шундай ёзилган “Бу кундан бошлаб мен Исо Масиҳнинг қулиман.””
Сиз Худо билан илгари шундай шартнома тузганмисиз? Ёки ҳали ҳам У мамнун бўлиб ҳаётингизда ишлаши ҳуқуқи тўғрисида Худо билан тортишиб курашмоқдамисиз? Ҳозир сиз Худонинг инояти, севгиси ва донолигига таслим бўладиган фурсатдир.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.