Рик Уоррен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (1-боб) Ўзбек тилида
Maqsad Sari Yo‘naltirilgan Hayot (Rik Uorren) O‘zbek tilida Audiokitob
Мундарижа
Мақсадли Саёҳат
Менинг аҳдим
НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН
1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади
2-Кун Сиз тасодиф эмассиз
3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради
4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган
5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш
6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган
7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб
МАҚСАД №1 Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз
8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган
9-Кун Худо нимадан табассум қилади
10-Кун Улуғлаш юраги
11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш
12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш
13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат
14-Кун Худо узоқда кўринганда
МАҚСАД №2 Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз
15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган
16-Кун Нима кўпроқ муҳим
17-Кун Тегишли бўлган жой
18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш
19-Кун Жамоатни етиштириш
20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш
21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш
МАҚСАД №3 Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз
22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик
23-Кун Биз қандай ўсамиз
24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш
25-Кун Қайғу орқали ўзгариш
26-Кун Васваса орқали ўсиш
27-Кун Васвасани енгиш
28-Кун Бунинг учун вақт керак
МАҚСАД №4 Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш
30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз
31-Кун Шаклингизни тушунишингиз
32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш
33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади
34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш
35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати
МАҚСАД №5 Сиз топшириқ учун яратилгансиз
36-Кун Топшириқ учун яратилган
37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш
38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш
39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш
40-Кун Мақсад билан яшаш
Ҳаммаси Худо билан бошланади
Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган. (Колосаликларга 1:16)
Сиз бирор Худони тасаввур қилмас экансиз, ҳаётнинг мақсади ҳақидаги савол маъносиз қолаверади.
Бертранд Рассел, атеист
Бу сиз ҳақингизда эмас.
Ҳаётингизнинг мақсади шахсий муваффақиятларингиз, хотиржамлигингиз, ёки шодлигингиздан кўра буюкроқдир. Бу сизнинг оилангиз, мартабангиз ва ҳаттоки ёввойи хаёллар ёки орзуларингиздан ҳам буюкроқдир. Агар нега ушбу сайёрада жойлашганингизни билмоқчи бўлсангиз, сиз Худо билан биргаликда бошлашингиз керак. Сиз унинг мақсади орқали ва мақсади учун туғилгансиз.
Ҳаётнинг мақсадини билишга бўлган интилиш кўпларга жумбоқ бўлиб қолган. Чунки биз ўзимиз нотўғри бошланғич нуқтадан бошлаймиз. Биз ўзимизга тегишли қуйидагича саволлар сўраймиз: Мен ким бўлмоқчиман? Ҳаётимни нима қилсам экан? Менинг келажакдаги мақсадим, орзуларим ва истакларим нималар ўзи? Аммо эътиборни ўзимизга жалб қилишимиз ҳеч қачон ҳаётимизнинг мақсадини очиб беролмайди. Муқаддас калом айтади, “Худо Ўзи яратган мавжудотларининг ҳаётини йўналтиради; ҳар бир кишининг ҳаёти унинг қудратида.”(Аюб 12:10)
Эътиборни ўзимизга жалб қилишимиз ҳеч қачон ҳаётимизнинг мақсадини очиб беролмайди
Машҳур китоблар, кинолар ва семинарларда айтилганларга зид равишда, ҳаётнинг маъносини ички дунёнгизга қараб қидириб тополмайсиз. Балки сиз буни аллақачон синаб кўргандирсиз. Сиз ўзингизни яратмагансиз ва шунинг учун нима учун яратилганингизни ўзингизга тушунтиролмайсиз. Агар мен сизга илгари сиз ҳеч учратмаган бирор ихтирони берсам, сиз унинг мақсадини билолмайсиз ва ихтиронинг ўзи ҳам буни сизга айтолмайди. Фақатгина кашфиётчи ёки фойдаланувчи қўлланмаси унинг мақсадини очиб бера олади.
Мен бир вақтлар тоғларда адашиб қолганман. Туристик базадан йўналишларни сўраш учун тўхтаганимда, менга шундай дейишган “Сиз у ерга бу ердан боролмайсиз. Сиз тоғнинг бошқа томонидан юришни бошлашингиз шарт.” Худди шундай , сиз ҳаётингизнинг мақсадини ўзингизга қараб тополмайсиз. Сиз Яратувчингиз Худо орқали бошлашингиз керак. Сиз Худо мавжудлигингизни ҳоҳлагани учун мавжудсиз. Сиз Худо томонидан ва Худо учун яратилгансиз – ва буни тушунмагунингизча ҳаёт ҳеч қандай маъно касб этмайди. Биз фақат Худода ўзимизнинг бошланишимизни, шахсиятимизни, моҳиятимизни, мақсадимизни, аҳамиятимизни ва тақдиримизни топамиз. Бошқа ҳар қандай йўл ҳалокатга олиб боради.
Кўпгина инсонлар ўзларини муҳимликларини англаш учун Худодан фойдаланадилар, аммо бу табиатнинг акс ўзгаришидир ва омадсизликка олиб келади. Сиз Худо учун яратилгансиз, тескариси эмас, ҳамда ҳаёт сиз Худони ўз мақсадингиз учун эмас, балки Худога сизни Ўзининг мақсадлари учун ишлатишига йўл беришингиздир. Муқаддас Каломда шундай айтилган, “Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир.”(Римликлар 8:6)
Мен ҳаётимнинг мақсадини қидириш учун бир неча йўлларни таклиф қилган кўпгина китобларни ўқиганман. Уларниг ҳаммаси “ўз-ўзига ёрдам” туридаги китоблардир, чунки улар мавзуга ўзига йўналтирилган нуқтаи-назар билан ёндашадилар. “Ўз-ўзига ёрдам” шаклидаги китоблар, ва ҳаттоки масиҳий китоблар одатда ҳаётнинг мақсадини топишда айнан кутилган босқичларни таклиф қилишади: Орзуларингиз ҳақида ўйланг. Қадриятларингизни ойдинлаштиринг. Бироз мақсадлар қўйинг. Нимада яхши қобилиятга эга эканлигингизни аниқлаштиринг. Юксак ниятлар қилинг. Унга эришишга ҳаракат қилинг. Тартиб-интизомли бўлинг. Мақсадларингизга эришишингизга ишонинг. Бошқаларни жалб қилинг. Ҳеч қачон воз кечманг.
Албатта, ушбу тавсиялар улкан муваффақиятларга етаклайди. Сиз одатда бутун онгингиз билан бирор мақсадга ҳаракат қилсангиз муваффақиятга эришишингиз мумкин. Лекин муваффақиятга эришиш билан ҳаётингизнинг мақсадини бажо келтириш умуман бошқа масалалардир. Сиз шахсий мақсадларингизда муваффақиятларга эришишингиз ва дунё стандартларига жавоб берадиган даражада муваффиқият қозонишингиз мумкин ва айни пайтда Худо сизни яратишидан мақсадини йўқотганингизни пайқамаслигингиз мумкин. Сиз ўз-ўзингизга ёрдам беришдан кўра кўпроқ нарсага муҳтожсиз. Каломда айтилган “Ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади. Лекин ким Мен учун жонини йўқотса, жон топади.”(Матто 16:25)
Бу ўз-ўзига ёрдам китоби эмас. Бу китоб муносиб мартабангизни топиш, орзуларингизга эришиш ёки ҳаётингизни режалаштиришингиз ҳақида эмас. Бу китоб зўриққан жадвалингизга қандай қилиб янада кўпроқ ишлар қўшиш ҳақида ҳам эмас. Аслида бу китоб нима муҳимроқ эканлигига эътибор қаратиш орқали қандай қилиб камроқ ишлаш ҳақидадир. Бу китоб Худо сизни ким бўлиш учун яратганига эга бўлиш ҳақидадир.
Унда қандай қилиб нима мақсадда яратилганингизни билиб олишингиз мумкин. Сизда фақатгина иккита танлаш имконияти бор. Биринчиси фикр-мулоҳаза қилиш. Кўп инсонлар шуни танлайдилар. Улар фараз қиладилар, тахмин хиладилар, хаёл қиладилар. Қачонки инсонлар “Мен доимо ҳаёт ... деб ўйлардим” десалар улар “Бу менинг энг яхши тахминимдир” деган маънода гапирадилар. Минг йиллар давомида кўпгина буюк файласуфлар ҳаётнинг маъноси ҳақида ўйлаб кўрганлар ва уни муҳокама қилганлар. Фалсафа муҳим фандир, аммо ҳаётнинг маъносини аниқлашда ҳаттоки энг доно файласуфлар ҳам тахмин қиладилар холос.
Шимолий-шарқий Илиноис Университетида фалсафа фани профессори Др Х.Морхед дунёдаги энг машҳур файласуфлар, олимлар, ёзувчилар ва зиёли кишиларга “Ҳаётнинг маъноси нима?” деган савол жўнатди. Кейинчалик у берилган жаврбларни бир китоб қилиб нашр қилди. Баъзилар ўзларининг энг яхши тахминларини айтганлар, баъзилар ўзлари шунчаки ҳаётдан маъно чиқаришларини тан олишган, баъзилар эса ҳеч қандай фикрга эга эмасликларини холис айтиб ўтишган. Алсида, бир неча зиёли кишилар Профессор Морхеддан агар ҳаётнинг маъносини топган бўлса уларга ёзиб юборишини илтимос қилишган.
Яхшиямки, ҳаётнинг маъноси ва мақсади ҳақида фикр-мулоҳаза қилишдан ташқари муқобил вариант мавжуд. Бу намоён бўлишдир. Биз Худо Ўз Каломида ҳаётни аниқ намоён қилганини кўришимиз мумкин. Ихтиронинг нима мақсадда кашф қилинганини билишнинг энг осон йўли ихтирочидан сўрашдир. Худди шундай, ҳаётингизнинг мақсадини билиш учун Худодан сўранг.
Худо бизни ўйлашимиз ва тахмин қилишимиз учун қоронғуликда ташлаб қўйгани йўқ. У Муқаддас Каломида ҳаётимиз учун ўзининг беш мақсадини очиқ намоён қилган. Муқаддас Калом бизнинг нима учун ҳаётлигимиз, ҳаёт қандайлиги, нимадан чекинишимиз ва келажакдан нималарни кутишимиз ҳақидаги Фойдаланувчи Қўлланмамиздир. У ўз-ўзига ёрдам бериш туридаги ёки фалсафий китоб билолмайдиган нарсаларни тушунтиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг махфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз, У бу ҳикматни дунё бино бўлишидан аввал бизга улуғлик яратиш учун шайлаб қўйган эди.” (1 Коринфликлар 2:7).
Худо нафақат сизнинг ҳаётингизнинг бошланғич нуқтаси, балки унинг манбаи ҳамдир. Ҳаётингизнинг мақсадини билиб олишингиз учун дунёнинг донолиги эмас, балки Худонинг Каломига қарашингиз керак. Сиз ҳаётингизни психология, муваффақиятга етакловчи куч ёки руҳлантирувчи ҳикоялар асосида эмас балки абадий ҳақиқатлар асосида қуришингиз лозим. Калом шундай дейди, “Худо ҳамма нарсани ўз ҳоҳиши бўйича бажаради. У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди.” (Эфесликлар 1:11) Ушбу оятда сизнинг мақсадингиз учун уч қараш мавжуд:
< >Сиз ўзингизнинг шахсиятингиз ва мақсадингизни Исо Масиҳ билан муносабатда бўлиш орқали топасиз. Агар сизда шундай муносабат бўлмаса, кейинчалик мен сизга шундай муносабатни қандай бошлашни тушунтираман.Худо сиз У ҳақда ўйлаганингиздан анча илгари сиз ҳақингизда ўйлаётган эди. Унинг ҳаётингиздаги мақсади сиз туғилмасдан илгари мавжуд эди. У буни Ўзи сизнинг иштирокингизсиз режалаштирган. Сиз ўз мансабингиз, ўз қайлиғингиз, қизқишларингиз ва ҳаётингизнинг бошқа қирраларини танлашингиз мумкин, лекин ўз мақсадингизни танлай олмайсиз.Ҳаётингизнинг мақсади Худа азалдан абадият учун белгилаган улкан, самовий мақсадларга хосдир. Китоб шу ҳақида баён қилади.
Рус ёзувчиси Андрей Битов атеистик Коммунистик режим таъсирида ўсиб улғайган. Лекин бир ғамгин кунда Худо унинг эътиборини жалб қилди. Андрей шундай дейди, “Йигирма етти ёшимда Ленинград (Ҳозирги Санкт-Петрбург) метросида кетаётганимда ҳаёт гўёки тўхтаб қолиб, келажакда бўшлиқ мавжуддек ва ҳеч қандай маъно йўқдек надоматли туюлди. Бирдан, ўз-ўзидан, ушбу ифода пайдо бўлди: Ҳаёт Худосиз ҳеч қандай маънога эга эмас. Ҳаёжондан, ушбу ифодани такрорлайвериб, мен ифодани худди элеватордан юқорига кўтарилишдек юқорига кўтардим, метродан ташқарига чиқдим ва Худонинг нурида юрдим”
Сиз ҳаётингизнинг мақсадини ҳақида қоронғуликда қолгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин. Табриклайман, сиз нурда юришга тайёрсиз.
Книга на Узбекском языке: - Целеустремленная жизнь (Рик Уоррен)
"Целеустремлённая жизнь" - это пособие для христиан XXI века, описание образа жизни, основанного на вечных Божьих целях, а не на модных течениях современной культуры. С помощью более чем 1200 библейских цитат и ссылок на Писание она заставляет нас критически взглянуть на общепринятые определения поклонения, христианского общения, ученичества, служения и благовестил. Эта книга американского пастора Рика Уоррена полна надежды и призыва к действию.