Биродар Андрей ва Алекс Янсен. Сирли масиҳийлар - (1-қисм) Китоб Ўзбек тилида
Sirli masihiylar (Birodar Andrey va Aleks Yansen) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Муқаддима. Жиҳод – имон учун энг зўр кураш
1- қисм. Сирли масиҳийлар
2-қисм. Бизнинг жавобимиз қандай бўлади?
Хотима
1-қисм. СИРЛИ МАСИҲИЙЛАР
1-БОБ. Яқин Шарқ мамлакатларининг бирида
Бу воқеа Суқ ал-Хамис шаҳрида бўлиб ўтган эди. Якшанба кунларининг бирида эрталаб Аҳмад тамомила ақл бовар қилмайдиган нарса устида ўйлаб ўтирарди. Новчадан келган бу йигитча хонанинг бу бурчагидан нариги бурчагига бориб келар, нима қилишини билмасди. Таваккал қилишига арзийдими? Гарчи ёддан билса ҳам, у кровати тепасига осилган шиорга яна назар ташлади:
Оллоҳ – бизнинг мақсадимиз!
Пайғамбар – доҳиймиз!
Қуръон – қонунимиз!
Жиҳод – бизнинг йўлимиз!
Оллоҳнинг марҳамати туфайли Унинг йўлида кофирлар
билан жанг қилиб ҳалок бўлишга орзумандмиз!
Охирги шиор Аҳмадни титратиб юборди, ахир, кеча кечқурун у алоғ-чалоғ тушдан ваҳимага тушган эди. У қўрқинчли тушида илонлар тўла хандаққа тушиб кетган эмиш. Бу махлуқлар танасидаги тангаларини ялтиратиб, тилларини чўлпиллатиб, уни чақишга ҳаракат қиларди. Бирдан Аҳмад уйғониб кетди, у совуқ терга ботиб кетган эди. Аҳмад яна Оллоҳнинг ҳаммага берган ваъдалари ҳақида ўйлаб қолди: ахир, кимки исломнинг йўл-йўриқларини – имоннинг бешта арконини* бажармаса, Оллоҳ ундай кимсаларни абадий жазога дучор қилиш ҳақида ваъда берган!
Вақт ўтиши билан бу ваҳимали туш бошқаси билан алмашди. Баъзан Аҳмад танаси алангаю оташда жизғанак бўлиб куйиб кетганини ҳис қиларди, бошқа сафар эса уни сочларидан осиб қўйиб, тириклайин терсини шилиб олаётган эмишлар. “Биродар мусулмонлар” экстремистик гуруҳининг қоидаси бўйича, исломнинг таълимоти шунақа эди, Аҳмад бу ҳақда уйида тез-тез эшитиб турарди. Оллоҳ меҳрибон экани маълум, аммо У ҳам ваҳима ва қўрқув Худоси, имонсизларни азоблаб, лаззатланади. Бу таълимотга биноан, ҳар қандай масиҳий – кофир, имонсиз. Аҳмадда дўзах азобларидан қутулиш учун ягона умид – мусулмонча ахлоқ билан ҳаёт кечириш... ёки жиҳод алангасида ўлимни қабул қилиш.
Аҳмаднинг яқин дўсти Закий университетга ўқишга кирди, тез орада Аҳмадга мактуб ёзиб, ўзларининг дини мавжудлигига қарши чиқадиган кўп саволларни унинг олдига кўндаланг қилиб қўйди. Ўз вақтида иккала ўсмир ҳар жума куни мачитга бориб, имомнинг оташин нутқини тингларди. Иккови масиҳийча мактабда бирга ўқидилар, чунки икковининг отаси ҳам, ўғилларимиз шу мактабда яхши билим олади, деб рози бўлган эдилар. Бу мактабнинг муҳим фанларидан бири диншунослик эди. Ҳар куни ўқувчилар ўз динларининг асосларини ўрганишга вақтларини бағишлардилар: битта
*Ислом бешта арконга таянади: булар: 1) шоҳид - Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Оллоҳнинг элчиси эканлиги ҳақида гувоҳлик; 2) намоз ёки салот – ибодат удуми; 3) закот – покловчи назр; 4) саум – муқаддас Рамазон ойида рўза тутиш; 5) ҳаж – Маккани зиёрат қилиш.
синфда маҳаллий руҳоний Абуна Александр раҳбарлигида масиҳийлар, иккинчи синфда эса пойтахтдаги Ислом университетини яқинда битириб келган йигит раҳбарлигида мусулмонлар ўзларининг динларини ўрганардилар. Тўғрисини айтганда, Аҳмад масиҳийча мактабга қатнаса-да, масиҳийларнинг эътиқоди ҳақида бирон марта ҳам уларнинг ўзлари билан гаплашмаган эди. Аҳмад билан Закий бир марта дўстлари Ҳасан билан бирга масиҳий синфдошларини исломга даъват қилишга уриниб кўрган эдилар, ана ўшанда улар ҳақоратлар ва пичингларни эшитган эдилар.
Мана, энди унинг яқин дўсти тамомила ақлга сиғмайдиган нарса ҳақида гапирмоқда: балки, масиҳийликда “нимадир бордир”! Закий Инжилни, яъни Хушхабарни қидириб топди ва Исо пайғамбар ҳақидаги китобни яширинча ўқиб чиқди. Аҳмад учун Исо сирли, мавҳумлигича қолди, деб айтиш мумкин эмас эди, чунки Исо ҳақида Қуръонда кўп маълумотлар бор. Бироқ масиҳийча Муқаддас Битик бу пайғамбарнинг портретини тамомила бошқа рангда чизиб берган эди.
Аҳмад чўнтагидан титилиб кетган конвертни чиқарди, бу конвертда Закийнинг хати бор эди. Аҳмад дўстининг ғазабнок сўзларини ўқиб чиқди: “Исо – ер юзида қачонлардир яшаган энг ажойиб Инсон. Мен Исони ўзимизнинг Пайғамбар билан – Оллоҳ раҳматига олсин - қиёсламаслигим мумкин эмас. Энди мен бунга қайтмайман. Инжил китобини топиб, ўқиб чиқ. Таътилда уйга қайтиб борганимда, бу ҳақда яна гаплашамиз”.
Аҳмад хатни чўнтагига солди, яна ўзи билан ўзи баҳслашишга тушди. Аммо баҳслашиш учун қулай фурсат эмас эди, чунки унинг аҳволи ёмонлашиб бораётган эди. Агарда масиҳийлар жамоатида бирон жавоб топиш имконияти бўлса, таваккал қилса бўлади, аммо у ниҳоятда эҳтиёт бўлиши керак. Унинг қарори ҳақида оиласида биронтаси ҳам билмаслиги лозим. Аҳмад меҳмонхона орқали ҳовлига чиқди ва шоша-пиша дарвоза ёнида турган мотороллери томон юрди. Йигитча стартерни оёғи билан босиб мотореллерни ўт олдирди, тутун бурқситганича, тор кўча бўйлаб шаҳарга олиб борадиган шоҳкўчага томон ғизиллаб кетди. Катта йўлга отилиб чиққач, одамлар билан лиқ тўла кўчалардан ўз мақсадига етишиш учун интилди: юк ортилган эшакларни, жамоат транспорти сифатида хизмат қиладиган одамлар тўла фургонларни, пойтахтга юк олиб бораётган машиналарни қувиб ўтди.
Аҳмаднинг ён томонида қатор дўконлар, баққолчилик дўконлари, бир нечта масжид ва бозор кўзга чалинади. Шаҳарнинг номига ана шу бозор асос бўлган эди.* Ниҳоят, Аҳмад шаҳар чеккасига етиб келди, бу жойдаги қизил ғиштдан қурилган бинода авлиё Марк жамоатхонаси жойлашган эди. Жамоатхона эшиги олдида бир неча одамларни кўрди, уларни Абуна Александрнинг ўзи кутиб олаётган эди, у қора либос кийган, кўкрагига оддий ёғочдан қилинган хочни осиб олганди.
Аҳмад жамоатхонадан бир кўча нарида жойлашган мактаб девори ёнида мотореллерни ўчирди. У вазиятнинг мавҳумлигидан шундай ҳаяжонга
*Суқ ал-Хамис (араб.) – сўзма-сўз: пайшанба куни бўладиган бозор.
тушган эдики, худди томоғига қаттиқ бир нарса тиқилиб қолгандай туюларди. Борди-ю, биронтаси уни таниб қолса-чи? Ундай ҳолда отасига бу қилмишини қандай тушунтиради? Аҳмад атрофга қаради, танишлардан ҳеч кимни кўрмади. У йўлни кесиб ўтиб, жамоатхонага яқин келди. У жамоатхонага лип этиб кириб, бирон хилват жойда, ҳеч бўлмаса, охирги қаторда ўтирмоқчи эди.
Аммо руҳоний Аҳмадга диққат билан қаради, ташвишли нигоҳ билан унга тикилди. Аҳмад эса ўзини ноқулай ҳис қилди.
-
Мен сени танийман, - деди Александр ота Аҳмадга ҳали у
жамоатхонага кириб улгурмасдан.- Сен шу мактабда ўқиган эдинг-ку, тўғрими? – Аҳмад “ҳа” дегандай боши билан тасдиқ ишорасини қилди. – Кутилмаган воқеа, йигитча! Сени бу ерда кўраман деб ўйламаган эдим! Авлиё Марк жамоатхонасига келишингга нима сабаб бўлди?
-
Шунчаки томоша қилмоқчиман...Ваъда бераман, мен туфайли сизга
ҳеч қандай муаммо туғилмайди.
-
Йўқ, бунақаси кетмайди, - деди Александр ота асабийлашган ҳолда
кулиб, - қани, уйингга жўнаб қол-чи. Бу жой масиҳийларники. Агар Худога сажда қилмоқчи бўлсанг, мачитга бор.
Руҳонийнинг сўзлари йигитни эсанкиратиб қўйди. Ташқаридан келганларга жамоатхонага киришлари учун рухсат берилмайди деган фикр унинг хаёлига ҳам келмаган эди.
-
Сизлар нимага ишонишларингизни мен билмоқчи эдим, холос, -
деди Аҳмад тутилиб-тутилиб.
-
Афсуски, бунинг вақти эмас ҳозир, - деди руҳоний қатъий оҳангда.
Тушунарли, энди уни ҳечам жамоатхонага киритмайди.
-Унда ҳеч бўлмаганда, сиздан, Инжил бериб туринг деб илтимос қилсам бўладими?
- Инжил сенга нимага керак? Сенда Қуръон бор-ку. Энди жўна. Ҳадемай, Худога ибодатимиз бошланади. Сен бу ерда кўринмаслигинг керак.
Аҳмад, ибодатхонага кириш учун рухсат беринг, деб руҳонийни кўндиришга урина бошлади. Кейин у бирдан яқинроқда тўхтаб турган бир неча одамга эътибор берди: улар бу ғалати саҳнани томоша қилаётган эдилар. Секингина жамоатхонага кириб олиш имконияти энди қолмади, агар Аҳмад шундай қилганда ҳам, танишлардан биронтаси уни кўрган ва бу ҳақда отасига айтиб берган бўларди. Аҳмад орқасига бурилиб, шоша-пиша мотореллерига томон кетди.
***
“Нимага мусулмон эътиқоди анъаналари бўйича тарбияланган бу болада жамоатга ташриф буюриш истаги пайдо бўлиб қолди экан?” Йигитча орқага қайтиб кетиш учун мотореллерига ўтириб, бурганини Абуна Александр кузатиб турар экан, қуёш нурларидан кўзини қисганча, соқолини силаб, ўйланиб қолди. Жамоатхона ёнидан яқиндаги қишлоққача икки миль чўзилиб кетган далага танбал эшак аравани судраб ўтди. Александр ота кутганидай, жамоатхонага ибодат олдидан элликка яқин содиқ имонлилар йиғилган эди.
Руҳоний мусулмонларни ҳақиқатан ҳам ёмон кўради, деб бўлмасди. У имкон қадар мусулмонлар билан яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатишга ҳаракат қиларди. Ҳатто авлиё Марк жамоатхонаси ёнгинасига янги мачит қурилиб, баъзан мачит минораси тепасига, жамоатхонанинг қўнғироқлари овозини босиб кетсин деб, радиокарнайни варанглатиб, бор овозини қўйганларида ҳам, Александр ота яхши қўшничилик муносабатини бузмади. У бир неча имомлар билан самимий муносабат ўрнатган эди. Александр ота ҳар йили Рамазон ойининг охирида бўладиган катта байрамда – Ийд ал-Фитр байрамида ҳам уларга бахт-саодат тилаб табрикларди. Имомлардан баъзилари ҳам, ўз навбатида, Мавлуд кунида Александр отани табриклардилар. Барибир, Фисиҳдан кейинги ҳафта давомида имомлар Александр отага, мусулмонлар Исонинг хочда ўлганига ишонмайдилар, деб эслатиб қўйишни унутмасдилар. Уларнинг қарашича, Оллоҳ Исони осмонга олган, холос. Александр ота бу сингари бўҳтонлардан масиҳийлик таълимотини ҳимоя қилиш учун беҳуда уринар, бунинг оқибатида ўзининг ожизлигини ҳис қилмаслиги мумкин эмас эди.
Икки диннинг бирга мавжудлиги ниҳоятда хавотирликка сабаб бўларди. Суқ ал-Хамиснинг етмиш минг аҳолисидан беш мингтаси, яъни ўндан бир қисмидан камроғи ўзларини Масиҳнинг издошлари деб ҳисоблардилар. Мамлакатнинг бошқа шаҳрларидаги масиҳийларга қиёслаганда, бу шаҳардаги масиҳийлар миқдори анча кўп эди. Тарғиботчиларнинг гапларига қараганда, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси виждон эркинлигига эга бўлиб, у ёки бу диний эътиқодни қабул қилишга ҳақли, аслида битта ҳуқуқ – исломни танлаш ҳуқуқи ҳамма нарсадан устун келарди. Қуръонга кўра, исломдан қайтган ҳар бир одам кофир бўлади ва уни муртад деб ўлдириш керак. Бунинг устига, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг маҳаллий бўлими томонидан одамлар онгига фаол тарзда сингдирилаётган шариат* бошқа ҳар қандай ҳуқуқий тизимдан устун деб эълон қилинади. Қолаверса, бу фундаменталистлар Александр отани, унинг жамоасини қаттиқ ранжита бошладилар. Бир нечта ёш исломчилар жамоадагилардан бирининг дўконини талон-тарож қилдилар, ўша имонли олтин савдоси билан шуғулланар ва жамоатга сахийлик билан мурувват кўрсатарди. Маҳаллий полиция бу борада ҳеч қандай иш олиб бормади. Ўз навбатида кичик жамоалар қаттиқ тазйиққа дучор бўлган эдилар. Жумладан, қўшни қишлоқда экстремистлар жамоатни ёндириб, кулини кўкка совурдилар.
Шундай экан, бу ёш мусулмон йигит Худога ибодат қилсин деб жамоатхонага киритиб бўладими? Наҳотки бу йигит унинг кичик сурувини мувозанатдан чиқара олмаса? Абуна Александр жамоатидаги ҳар бир имонли учун масъул эди, ахир, у ўзига ишониб топширилган сурувнинг чўпони. Абуна Александр сурувини бўрилардан ҳимоя қилишга мажбур, бу жойнинг
*шариат – исломнинг Қуръонга асосланган ҳуқуқий, ахлоқий ва диний нормалари мажмуи бўлиб, сунна (Муҳаммад пайғамбарнинг сўзлари ва хатти-ҳаракатлари) ва фиқҳ (одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи мусулмон ҳуқуқи нормалари)дан иборат.
айрим мусулмонлари, ҳақиқатан, бўри эди, панд еб қолмаслик лозим. Маҳаллий ҳамжамиятда мусулмонлар ва масиҳийлар ўртасида ўрнатилган ёмон муроса ижобий омил бўлиб хизмат қиларди, илгари мусулмонлар бир неча марта унинг қўйларини чин йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб кўрган эдилар. Жамоатдаги имонлиларни исломга даъват қилиш ҳозиргача тўхтагани йўқ.
Олдинги замонларда, масалан, бир неча асрлар илгари жамоат кучли эди. Эллигинчилар кунида Бутруснинг оташин нутқини тинглаганлар орасида араблар ҳам бор эди. Шундан сўнг орадан кўп ўтмай, араб оламида уларнинг жамоатлари пайдо бўлди. VII асрга – ислом пайдо бўлгунга қадар, Яқин Шарқда масиҳийлик ёйилиб, жуда катта мавқе эгаллаган эди. Ислом лашкарлари бу жойни вайрон қилиб, қолган-қутган масиҳийларни мажбуран исломга юз бурдирдилар. Исломни қабул қилмаганлар 1400 йил давомида мусулмонлар ҳукмронлигидан кўп азоб тортдилар. Масиҳийларга дхимми* қонуни бўйича яшаш ҳуқуқи берилди. Бу қонунга биноан, иккинчи сорт одамлар деб қаралган масиҳийларга қўшимча солиқлар солинди.
“Биз ҳушёр бўлишимиз, яқин ўтмишда ҳам айрим мусулмонлар бизни алдаб юрганларини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак, - деди Абуна Александр ўзига-ўзи тажрибасидан маълум далилларни хотирлар экан. – Улар худди ўзларини исломни қабул қилгандай қилиб кўрсатардилар, уларнинг мақсади битта эди – қизларимизни авраб, уларга уйланардилар ва кейин исломга олиб кирардилар. Ёш мусулмон йигитлар ўзлигини қидираётган одамлардай таассурот қолдирардилар, аммо аслида қизларимиз ҳижобга** ўранмаганлари учун уларнинг юзларига, очиқ оёқларига суқланиб қарагани жамоатхонага келадилар”. Йўқ, у ўз жамоатига масиҳийларни таъқиб қилувчиларни таклиф қилишга, улар масиҳий қизларга шаҳват билан суқланиб боқишлари учун имконият яратиб беришга ҳақли эмас эди.
Александр ота, мен ўз қавмимни йиртқич бўрилардан ҳимоя қилишим керак, деб ўзини ишонтирар экан, бошқа фикр унинг юрагига чуқур оғриқ билан кирди. У, ҳамма одамлар нажот топсин, ҳақиқатни билсин деб Раббийнинг хоҳиш-истагини бошқараётган эди. Аслида мусулмонларни қутқариш мумкинми? Нима учун биз – масиҳийлардан кимдир уларнинг нажот топиши ҳақида ташвиш тортиши керак? Наҳотки улар Худонинг ҳукмига лойиқ бўлмасалар? Агар ўша йигитча жамоатхонага кириши учун Александр ота ижозат берганда эди, бутун жамоа хавф остида қолган бўларди. Ўша зоҳоти махфий полиция айғоқчилари пайдо бўларди-да, Александр отани сўроққа тутган бўларди. Ҳатто улар жамоатхонани тамомила беркитишга буйруқ берган бўлардилар. Йўқ, қандайдир болани деб таваккал қилишга руҳоний журъат этолмайди! Ўз-ўзидан маълум: Аҳмад буларнинг ҳаммасини жуда яхши тушунарди, шу боис у руҳонийни шубҳали, ҳатто хавфли вазиятга қўйиши керак эмас эди.
*дхимми – мусулмон давлатларида ҳудудида шариат қонунлари бўйича яшайдиган номусулмон халқлар.
** ҳижоб – мусулмон аёллари бошларини ва юзларини ўраб юрадиган рўмол.
Қўнғироқларнинг даъват этувчи овози янгради. Абуна Александр ибодатхона кирди ва жамоат хизматини бошлади.
2-боб.
Англия, икки йилдан кейин
Лондондан жўнаган поезд қишлоқ жойлари бўйлаб елдек учиб борар, Бутрус у ёқдан-бу ёққа тебранарди. Одатда, агар у йўлда тўйиб ухлашга муваффақ бўлмаса, ойнадан атрофни томоша қилиб кетишни хуш кўрарди. Олдинда чўзилиб кетган кўм-кўк яланглик ерларни, эски фермаларни, томи похол билан ёпилган уйларни томоша қилиш ажойиб эди. Фермалар орасида далаларни ажратиб турадиган йўл-йўл чизиқлар, майсалари шамолда тебранаётган ўтлоқзорлар ястаниб ётибди, у ерларда сигир ва қўйлар подаси, шотланд тўпичоқ отлари ўтлаб юрибди. Яқин Шарқдан – унинг ватанидаги қақраган саҳродан бу жойлар тамомила фарқ қиларди. Мана, унинг аспирантурадаги ўқишлари ниҳоясига етди. У доим таҳлика остида бўлиб келди, энди тақдирини ҳал қиладиган қарор қабул қилиши керак. Англияда қолиши керакмикан? Ахир, бу ерда бир нечта миссионерлик жамиятлари бор, ўша ерларда унинг истеъдоди асқотиб қолар? Ёки у ватанига қайтиши керакми? Аммо ислом ҳукмронлик қилаётган бу мамлакатда уни зимзиё ҳаёт кутяпти, ислом ўз ҳукмронлиги билан у ерда зўравонлик қилмоқда.
Аспирантурада ўқишнинг тугашига яқин қолганда, Бутруснинг юрагидаги ғулғула аста-секин кучайиб бораверди. Бунинг устига, ёшгина аёл Нодира ҳам бор. Нодира ўқийдиган университет Бутрус ўқийдиган жойнинг ёнгинасида эди. Улар масиҳий талабалар йиғилишида танишган эдилар. Нодира ҳам, Бутрус сингари, Яқин Шарқ мамлакатларидан бирида туғилиб ўсган. Иккови ҳам ўзларининг она тилида – араб тилида имонлари ҳақида суҳбатлашиш учун кафеда учрашиб турардилар, иккови ҳам буни жуда ёқтирар эди. Бутрус, Нодиранинг отаси билан гаплашсам, қизининг қўлини сўрасам, яхши бўларди, деб ўйлаб юрарди. Иккови турли мамлакатдан бўлгани учун, нейтрал мамлакатда – Англияда ўрнашиб қолиш осон эди. Ўзларининг мамлакатига қараганда, оилани боқиш имконияти бу мамлакатда кўп эди.
Аммо Бутрус доим ҳис қиларди: Худонинг Бутрус тўғрисида бошқа режаси бор. Шунинг учун Бутрус Худодан, менга ўзгариб бораётган ҳаётий вазиятнинг мазмунини англаб олиш қобилиятини ато қилгин, деб сўрарди. Шу орада поезд аста-секин “Виктория” вокзалига кириб келди. Йўловчилар ўринларидан туриб, куймаланиб, йиғиштирина бошладилар. Бутрус ҳамон чуқур ўйга толганча, навбатини кутиб ўтирарди. Купедан ҳамма чиқиб кетгандан кейин, у аста ўрнидан турди, вагон йўлагидан ўтиб бориб, платформага чиқди. Узун боғичли чамадонини елкасига осганча, терминал тўла оломонни ёриб ўтди ва Лондон ер ости станциясига тушди, ана шу йўл орқали уйга тезроқ етиб олиш мумкин эди.
Бутрус бирдан араб тилида ўзига мурожаат қилаётган овозни эшитди:
-
Азиз мусулмон биродарим, мачитда жума номозини ўқишни унутма.
Ғарблик ярамаслар сени ўз қопқонларига илинтириб олишларига йўл қўйма. Агар биз Оллоҳнинг йўлидан борсак, бир кун келиб, Англияни ҳам исломга юз бурдирамиз.
Бутрус қайрилиб, қўпол воизга қараб, оҳиста жавоб берди:
-
Адашдинг, мен мусулмон эмасман, Раббий Исо Масиҳнинг
издошиман.
Воизнинг юзида жирканиш пайдо бўлди, у дарров орқасига бурилиб, платформанинг нариги четига йўл олди. Бутрус метро вагонига кирди, ортидан вагон эшиги силлиққина ёпилди. Поезд қўзғалганда, ҳалиги воиз соддагина бир хорижлик одамга оғзидан кўпик сачратиб, ниманидир исботламоқчи бўлаётганини кўрди.
Шу пайтда Бутрус кутилмаганда мулойим овозни эшитди: “Бу ислом воизи ғарб мамлакатини ислом давлатига айлантирмоқчи экан. Хушхабарни ҳамма халқларга ваъз қил деб Мен айтган топшириқ ҳақида сен нима дейсан?” Бу сўзлар унинг шахсий фикрлари эмас, балки Муқаддас Руҳнинг унинг фикрларига аралашуви билан пайдо бўлган сўзлар эканига у асло шубҳаланмади. Бутрус ичида жавоб бергандай бўлди: “Эй Раббим! Бу сўзлар бутун оламга тегишли эмасми? Сенинг Буюк топшириғингни бажаришга ҳисса қўшишим учун шу ерда – Англияда қолсам бўлмайдими?”
Шу зоҳоти Бутруснинг хаёлига “Ҳаворийларнинг фаолияти” китобидан Исонинг қуйидаги сўзлари келди: “Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар. Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар”.* Шогирдлар Хушхабарни ёйиш учун ўз ватанларида даъват олдилар, кейин Худонинг Каломини ўз мамлакатларидан ташқарига ёйдилар. Раббий Бутрусга, ўз ватанингга қайтишинг керак, деб англатди. Бутрус қўрқувдан қалтираб кетди, чунки у грек тили дарсларини эслади. Грек тилида “гувоҳлар” сўзининг иккинчи маъноси “жафокашлар” дегани экан. Наҳотки Раббий уни, ватанингда Масиҳнинг гувоҳи бўлишинг керак, аммо бу сенга қимматга тушади, деб огоҳлантираётган бўлса?!
Поезд Бутрусни ер ости йўли бўйлаб елдек учириб кетар экан, у Худо билан курашарди. Наҳотки масиҳий миссионерлари узоқ йиллар давомида унинг мамлакатида меҳнат қилмаган бўлсалар? Миссионерлик фаолиятига рухсат берилганда, хорижликлар имкон бор ҳамма жойда нафақат Худога хизмат қилдилар, балки ҳаётларини гаровга қўйиб бўлса ҳам Масиҳ ҳақида гувоҳлик бердилар. Шунингдек, мабодо у ватанига қайтадиган бўлса, у оиласини қандай боқади? У жамоатнинг чўпони бўлади, аммо жамоатхоналар у ерларда камбағал, унга ҳеч қандай мукофот бўлмайди.
*Қаранг: Ҳаворий. 1:8
Агарда у бизнес билан шуғулланадиган бўлса, ёрдам керак бўлади. Аммо камдан-кам ҳолатларда мусулмонлар орасидан бундай ёрдамчини қандай топиш мумкин бўлади? Раббий бу ҳақда унга нимани тушунтириб бера олади? Бу саволга фақат поезднинг тарақ-туруқ овозигина жавоб бўлиб эшитиларди, холос.
Бутрус ўйлари билан бўлиб, ўзи тушадиган бекатдан ўтиб кетишига сал қолди. Эскалатор ёрдамида кўчага чиқди. Кўчада ёмғир шивалаб ёғарди. Бутрус уйга шошилди. У кўча эшикни итариб очди, кейин почта қутисини очди. Бутрус уйда йўқ пайтида бир қанча ҳисоб-китоб қоғозлари, реклама эълонлари йиғилиб қолган экан, уларни саралаб чиқди. Булар орасида Бутруснинг эътиборини битта хат жалб қилди. Хат Голландиядан Андрей отадан келган экан. Бутрус конвертни очиб, хатни ўқишга тутинди.
Бутрус биродар Андрей билан бир йил олдин – Кипрда ёзги миссионерлик хизмати пайтида танишган эди. Тажрибали миссионер бошловчи миссионерлар гуруҳи билан икки марта узоқ суҳбатлашди. Унинг “Илоҳий контрабандист” китоби чоп этилгандан кейиноқ, у барча коммунистик тузумга асосланган мамлакатларда persona non grate* бўлиб қолди. Бу китоб Шарқий Европа ва Совет Иттифоқи имонлиларига Муқаддас Китобнинг бир неча нусхаларини етказиб бериш ҳақида ҳикоя қиларди. Кейинроқ биродар Андрей ислом оламидаги муаммоларга кўпроқ эътибор қаратди, унинг ваъзлари масиҳийлик олами учун ислом дини туғдираётган хавф-хатарга жавоб бўлди. Навбатдаги Худога хизмат тугагандан кейин, биродар Андрей Бутруснинг гапларини жон қулоғи билан тинглади. Бутрус ўз мамлакатида – Яқин Шарқ мамлакатларидан бирида жамоатлар тазйиқ остига олинаётгани ҳақида сўзлаб берди. Бутрус, Худо менга миссионерлик соҳасида мос бирон ишни топиб берса керак, деб башорат қилди.
Мана, энди Бутрус устозининг мактубини сабрсизлик билан тўхтамай ўқиб чиқди: “Сенга далда бериб, эслатиб қўйишни жуда истадим: аспирантурани тугатганингдан кейин, Худо ўз юртингга қайтишингни кутяпти”. Бутрус биродар Андрейнинг сўзларини ўқиганда, кўзлари ёшга тўлди. Ахир, Бутруснинг Яқин Шарқдаги мамлакати Худо тайинлаган хизмат олиб борилишига муҳтож эканини биродар Андрей эслатиб қўйди, холос. Агар Бутруснинг қалбига шубҳа заррача соя солган бўлса, ўша шубҳаларни мактубнинг сўнгида битилган қуйидаги сатрлар қувиб юборди: “Мен тушунаман, бу топшириқ сенга бажариб бўлмайдигандай туюляпти. Аммо шу сўзларни ёдингда тут: “...азиз болаларим, сизлар Худодансизлар ва сохта пайғамбарларни енгдингизлар. Ахир, ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устундир”.**
***
Бир неча ҳафтадан кейин Бутрус Лондондан Амстердамга қисқа сафар қилди ва кун бўйи биродар Андрей билан бирга бўлди. Бутрус ўз ватанида миссионерлик хизмати олиб бориш эҳтимоли ҳақида биродар Андрей
* persona non grate (лот.) – сўзма-сўз: дипломатияда: хуш ёқмайдиган башара.
** Қаранг: 1Юҳанно 4:4.
билан суҳбатлашди. Биродар Андрей офисида Бутрус ўзини шафқатсиз оламдан осойишта, тинч масканга қайтиб келгандай ҳис қилди. Биродар Андрейнинг шундоққина иш столи тепасида вентилятор ғинғиллаб айланарди. Эшикларнинг биттаси устахонага олиб кирар, устахонанинг деразаси хушбўй ҳидлар тараладиган боққа қараган эди. Ёмғир ёғмаган пайтда биродар Андрей кўп вақтини ана шу боғда ўтказарди. Эрталаб жала ёққан, боғдан ажойиб нур таралиб турар, гўё дарахтлар ажойиб кўм-кўк либос кийганга ўхшарди; нур бутазор ва атиргуллардан иборат баланд шохдевордан таралиб турарди. Биродар Андрейнинг ерини қўшниларникидан ана шу бутазор ва шохдевор ажратиб турарди. Биродар Андрей беланчак-креслога ўрнашиб ўтириб олган, Бутрус эса сунъий теридан қилинган эски диванда ўтирарди.
Бутрус хонага кўз югуртириб чиқди: девор бўйлаб полдан шипгача ўрнатилган катта китоб полкаларига қараб завқланди. Полкалардан бирида кўплаб сувенирлар жойлаштирилган эди. Биродар Андрей дунё бўйлаб сафарга чиққанда, бу сувенирлар ҳадя қилинган эди. Хонанинг ўртасида эски темирчилик босқони турар, ҳозирда бу босқон ошхона столи вазифасини бажарарди. Биродар Андрейнинг изоҳ беришича, темирчилик ишлари учун мослама отасидан мерос қолган экан:
-
Мен ҳам отам сингари темирчи бўлганимни темирчилик босқони
унутишимга йўл қўймайди. Бир китобда уни “Темирчилик ишининг Рембрандти” деб айтадилар.Отам ўзининг маҳорат сирларини менга ўтказишга ҳаракат қилди. Аммо, кўриб турганингдай, ҳаммаси беҳуда кетди. – Биродар Андрей босқон найчасидан тиқини чиқарди. – Қани, ўғлим! Босқонни бос, акс ҳолда ҳамма қурум гиламга тушади, - деб ҳазил билан буйруқ берди у.
Бутрус кулиб қўйди:
-
Мен билан суҳбатлашишга вақт топганингиз учун раҳмат, - деди у.
Биродар Андрей қўлини кўтарди:
-
Жуда мулойимсан-да, аммо сенга мен миннатдорчилик
билдиришим керак, қўлимдан келганича сенга ёрдам беришим лозим.
-
Сизни, биринчи навбатда, шундан хабардор қилмоқчиман: мен
ватанимга қайтишга қарор қилдим. Гарчи ишни нимадан бошлашни билмасам ҳам, имоним комилки, Худо мени ўша ерда хизмат қилишга даъват этган.
-
Биринчи қадамдан бошла! – деди биродар Андрей табассум билан. –
Биринчи қадаминг шу бўлсин: юртингга бор. Анча йиллар илгари бир журналда Польшадаги коммунист ёшларнинг слети ҳақида ўқиган эдим, мен паспортимни олдиму Варшавага йўл олдим. У ерга борганимдан кейин, Масиҳдаги биродарларни излай бошладим. Масиҳий жамоатларини қидириб топиш менга кўп қимматга тушди, кейин ҳаммаси навбати билан кетаверди.
-Илгари сиз менга бу ҳақда гапириб, “биродарларимни излаяпман”* деб
--------------------------------------------------------------------------------------
*Юсуф Хеврондан Шакам шаҳрига келиб, акаларини излаб далама-дала адашиб юрганда айтган сўзлари (қаранг: Ибтидо 37:16)
айтган эдингиз. Ўшандан кейин нима бўлган эди?
-
Энди эшит, - биродар Андрей кабинетидаги полкаларни тўлдириб
ётган сон-саноқсиз Муқаддас Китобнинг биттасини олиб, охирги саҳифаларини очди. – Марҳамат, Ваҳий китобининг иккинчи ва учинчи боблари.
-
Еттита жамоатга мактублар, - деб тахминини айтди Бутрус.
-
Албатта! Сардис жамоати мактубларидан айнан бу сўзлар менинг
бутун ҳаётимнинг қисмати бўлиб қолди: “Бедор бўл! Ўлишга юз тутмаган ниманг қолган бўлса тузатиб қўй...” Бу мактублар муносабати билан ҳар бир боб қуйидаги бир хил жумла билан тугашига сен эътибор берганингни таъкидламоқчиман: “Жамоатларга Муқаддас Руҳ гапираётганини қулоғи бор ҳар ким эшитсин...” Бу дегани – Худо Муқаддас Китобда йўқ нималарнидир сенга гапиради деганидир. Бу эса, ўз навбатида, шуни билдирадики, Муқаддас Руҳнинг у ёки бу вазиятда бутун инсоният наслларига айтадиган нимасидир бор. Бир неча йиллар илгари Зайтун тоғида ўтказилган чўпонлар конференциясида мен айнан шу ҳақда гапирган эдим. Ўшанда бир чўпон сўз олиб, шундай деган эди: “Биродар Андрей! Муқаддас Руҳ бизнинг жамоатларимизга айнан нимани айтаётганини сўзлаб беринг”. Аммо мен буни сенга очиқ баён қила олмайман – ўзинг қулоқ солишинг ва эшитишинг керак. Муқаддас Руҳ сенинг ватанингда жамоатларга нима деяётганини эшит.
Йигитча бир лаҳза кўзларини юмди, пешонасини тириштириб, устознинг сўзлари устида ўйлай бошлади. Биродар Андрейнинг оғзидан бу сўзлар шунчалик табиий жаранглаб чиқдики, гўё у бу мавзуда юз марта ваъз қилган, нафақат ваъз қилган, балки шу ваъз билан яшаган.
-
Бундан келиб чиқадики, мен жамоатлар уюшмаси раҳбарияти билан
– епископлар билан гаплашиб олишим керакми?
-
Сен жамоат раҳбарларига нима билан машғул бўлмоқчи эканингни
айтишинг лозим. Бунинг учун эса шаҳарларга, қишлоқларга бор, масиҳий чўпонлари билан суҳбатлаш, уларнинг гапларини тингла. Уларга, ўзларингизнинг орзу-умидларингиз ҳақида менга айтиб беринглар, деб илтимос қил. Уларнинг жамоасидаги руҳий соғломлик ҳақида суриштир. Жумладан, у ерда халқ руҳан қанчалик кучли эканини билгин.
-
Жуда кучли деб айта олмайман, - деди Бутрус оғир нафас олиб.
-
Нима учун шунақа эканини тагига ет. Масалан, Муқаддас Китобда,
ер юзидаги ҳар бир одам Хушхабарни эшитиши керак, деб айтилган. Шундай экан, у ёки бу жамоат айнан шу йўлда нима қилмоқда? Жамоатлар хушхабар айтяптиларми? Ҳар бир одам Хушхабарни эшитиши кераклигини, ҳар қандай жамиятда масиҳийлар бу ҳуқуқ билан таъминланишлари лозимлигини улар биладиларми? Одамлар Исо Масиҳга имон келтирмоқчи бўлганларида, улар гувоҳлик бера оладиларми?
-
Лекин биз мусулмон оламида яшаймиз-ку. Биз, масиҳийлар, умуман
олганда, ҳамма имонлиларнинг бкш фоизини ташкил қиламиз.
-
Ҳамма мусулмонлар Хушхабарни эшитишларини Худо истаётган
бўлса-чи?
-
Албатта, Худо шуни истайди. Менинг қалбимда ҳам шу истак бор.
Аммо менинг мамлакатимда масиҳийлар Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришга қўрқадилар.
-
Шундай бўлсин ҳам дейлик. Аммо наҳотки сенинг вазиятинг учун
Муқаддас Руҳ бирон нарсани тайёрламаса? Сен, жамоатлар мустаҳкамлансин, деб мусулмонларга, таъсирли гувоҳлик ҳақи, ёрдам беришингни Руҳ истамайдими? Тушуниб турибман, сен ички ва ташқи душманлар олдида ожизсан. Аммо Раббий ҳақида ўйла, У ҳам худди шунга ўхшаш вазиятда ниҳоятда қалтис ҳолатда турган эди, лекин У Ўзини қутқармади – бошқаларни қутқарди. Мана шундай шароитга тушганимизда, таҳқирланамиз: фақат битта мақсад билан – айнан яқинларимизни қутқариш учун таҳқирланамиз. Бу нима бўлади – билмайман. Эҳтимол, шу тарзда атрофидаги мусулмонларга хизмат қилиш учун масиҳийлар ўз мол-мулкини бўлиша бошласалар керак. Эҳтимол, улар террорчилар бошлиқлари билан алоқага киришув учун жасорат кўрсатар. Битта нарсани доимо ёдингда тут: биз яқинларимизни қутқариш учун шу ердамиз.
Бутрус ташвишли ҳолатда, бошқалар эшитадиган қилиб чуқур нафас олди. Унинг мамлакатида одамлар бунчалик очиқ суҳбатлашмайдилар. Бироқ биродар Андрей йўл-йўлакай унинг олдига асосий масалаларни қўйди, энди ватанига қайтгандан кейин, биринчи кунлардаёқ бу масалаларни ҳал қилиши лозим.
-
Сиз етти жамоатга юборилган мактубларга оид икки ҳолат
тўғрисида гапирдингиз.
-
Шундай, етти мактубнинг ҳар бирида Исо “бардош берадиган”
кимдир ҳақида айтади. Бундан мен шундай хулосага келаманки, жамоат жанговар бўлиши керак. Жамоат хушхабар айтиши лозим. Жамоат фақат яшаш учун курашуви керак эмас, балки ҳужумга ўтиши даркор. Агар жамоат ана шундай иш тутса, бизга, “Ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди”* деб ваъда берилган. Лекин Исо “бардош берадиган” сўзини айтганда, Худонинг кўзи олдида бизнинг ишларимиз, чамаси, Унинг назарида, мукаммал бўлмайди. Мен айтадиган ““Бедор бўл! Ўлишга юз тутмаган ниманг қолган бўлса тузатиб қўй...” даъват ана шундандир.
-
Назаримда, менинг ватанимдаги жамоат яшаш учун курашяпти,
холос.
-
Ундай бўлса, “Бедор бўл, тузатиб қўй”. Жамоатлар учун Худонинг
Буюк Топшириғи бор, бу топшириқ яшаш учун курашга асло алоқадор эмас. Жамоат ана шу Буюк Топшириқни бажариш учун – ҳамма халқларга таълим бериш учун мавжуддир.Ўзинг биласан, ислом - бу жанговар дин; жамоаталарнинг кўпчилиги бу маънода юксакда эмас. Раббий бизга айтган топшириқни бажармаяпмиз. Денгиз сув билан тўлгани сингари, ер юзи Худони билиш билан тўлса, биз мақсадга эришган бўламиз.
* Қаранг: “Мана шу қоя устига Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман. Ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди” (Матто 16:18).
-
Бошқа мамлакатларда амалий натижа берганини исботлаган
дастурларингиз борми? Мен ўша дастурлардан фойдалансам бўладими?
-
Таъқиб остига олинган ва заифлашган жамоатлар учун тайёр рецепт
билан биз ҳеч қаерга бормаймиз, - деб бошини сарак-сарак қилди биродар Андрей. – Ҳамма ёққа – қаерга бормайлик, биз шундай деб сўраймиз: “Сизларга қандай ёрдам беришимиз мумкин?” Чунки жамоат бизни эмас, балки Муқаддас Руҳни эшитиши керак. Биз жамоатни “тузатиш” учун борамиз, токи у ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай якка ҳукмрон қўли остида, масиҳийлар Буюк Топшириқни бажаришларига турли йўллар билан қаршилик кўрсатадиган ҳар қандай сиёсий тузумда фаолият кўрсата олсин. Агар шарқий Европада Муқаддас Китобга қаттиқ эҳтиёж сезилган бўлса, бошқа жойларда қандайдир тарздаги семинарлар ташкил қилинмаган, чўпонларга лозим даражадаги тайёргарлик етишмаган эди. Кўпчилик ислом мамлакатларида масиҳийлар ўқишни билмайдилар. Демак, аввало, уларга саводсизликни тугатиш курслари керак. Иқтисодий тараққиётнинг энг паст босқичида турган бошқа мамлакатларда масиҳийлар хўрлик ва мутеликнинг энг тубан ҳолатида турибдилар. Улар ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслар. Биз уларга кичикроқ корхоналар очишга ёрдам беряпмиз. Бу корхоналар уларга маълум даражада мустақил бўлишлари, кимларгадир муте бўлмасликлари, буларнинг натижасида Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришлари учун ёрдам қилади, деб ўйлаймиз.
-
Мен эътирозларни эшитиб турибман. Мусулмонлар бизга
масиҳийликни ваъз қилишимиз учун йўл қўймаяптилар. Ислом маданияти масиҳийликка босим ўтказмоқда. Жамоатлар мусулмонларга ваъз қилишлари ниҳоятда хавфли эканлиги ҳақида чўпонлар айтмоқдалар.
-
Табиийки, бу жуда хавфли, аммо биз учун бундан ҳам энг хавфли
нарса – фаолиятсизлигимиз, мусулмонларга ваъз қилишдан бош тортишимиздир. Жангчилар сафдан чиққанларида, ҳатто жангда ғолиб келган армия таркибида ҳам санитарлардан йўқотишлар бўлиши муқаррардир. Буюк Топшириқ ҳақида сўз кетганда, кун тартибида шахсий хавфсизлик арзимас бўлиб қолади, у моҳиятини йўқотади. Жамоатнинг вазифаси фақат тинч ҳаётимиздан ва ҳатто тирик қолиш учун курашимиздан иборат эмас. Бизнинг вазифамиз – хизмат қилишдир. Асосий масала – Худога сен қандай хизмат қиласан? – биродар Андрей бир оз сукут сақлаб, кейин сўзини давом эттирди: - Баъзан Худонинг қуллари хизмат вақтида ҳалок бўладилар.
Бир лаҳза сукунат чўкди. Шипга осилган вентиляторнинг ғижирлаши, майдалаб ёғаётган ёмғирнинг ойнаванд томга аста-аста урилиши эшитилиб турарди. Ниҳоят, Бутрус гапирди:
-
Тан олиб айтишим керакки, бу хизматни бажаришнинг уддасидан
чиқа оламанми – билмайман.
Биродар Андрей дўстига диққат билан разм солди.
-
Мен эса биламан, - деди хотиржам оҳангда биродар Андрей. –
Тушуниб турибман, сен ўзингни бемаъни аҳволда ҳис қиляпсан. Мен ҳам темир панжара ортига жўнатилганимда, ўзимни худди сен каби ҳис қилган эдим. Аммо менинг ёнимда ҳар доим янги-янги хизматчилар пайдо бўларди. Шуни ёдингда тутгинки, бу иш билан ёлғиз ўзинг шуғулланмайсан – сен билан доимо Муқаддас Руҳ бирга бўлади. У сени етаклаб юради, сен билан ёнма-ён туриб, меҳнат қиладиганларни мамлакатингдаги хизматга йўналтиради. Зарур бўлган вақтда ислом, ҳинд, ҳатто коммунистик мамлакатларда таъқиб остида қолган жамоатларда хизмат қиладиган одамларни учратасан. Сизларга Ғарбдаги жамоат ёрдам беради. Худо сизларнинг қўлингиз орқали қилган ишларни одамлар эшитганларида, уларда сизлар учун ибодат қилиш, сизларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш истаги пайдо бўлади. Сен Худога итоат этасан, сенга хизматда керак бўладиган ҳамма нарсани Худо беради. Шуни билгинки, мен сен учун ҳар куни ибодат қиламан, агар сенга бирон иш орқали заррача фойдам тегиб, хизматингни енгиллаштира олсам, ўша зоҳоти ўша ишни қиламан. Сен учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан.
3-боб
Яқин Шарқ мамлакатларидан бирида
Ғам-ғусса Аҳмадни умидсизлик чоҳига яна тортишга ҳозирланиб, унинг жонини азоблай бошлаганини ҳис қилиб турарди. Агар у ҳис-туйғуларини жиловлай олмаса, ухлаши ва даҳшатли тушларига қайтиши керак. Аҳмад ён дафтарчасини ва авторучкасини олди: “Ишонайми, шубҳаланайми деган саволни ўз олдига қўядиган фикрловчи одам цензуранинг қайчилари ва полициячи ёки айғоқчининг кўзлари билан қуролланган худодан юз баробар каттадир”. Ручкасидан ғазаб томаётганини у тушуниб турарди. Араб тили бундай ҳиссиётларни тўкиб-солишга жуда қулай, Аҳмаднинг оиласида араб шеърияти анъаналари жуда юқори ҳурматга сазовор эди. Унинг ғазаби шунчалик алангаланиб борардики, йигирма ёшли университет талабаси ақл-идрокига катта хавф туғдирарди, ҳиссиётлари билан курашишни уддалаши учун эса бошқа усуллар унга бегона эди. “Сизнинг фикрларингизга қўшилмайдиган, бунинг устига, сизга раҳмдил бўлиб қоладиган одам турли фикрларга қўшила олмасдан ёки ўзига нисбатан танқидни кўтара олмасдан мўрт тахтда ўтирадиган худодан юз баробар каттадир”.
Закийдан айрилиқ дардига Аҳмад фақат шеъриятдан тасалли оларди. Закий унинг руҳий жаҳонгашталигидан воқиф бўлган ягона дўсти эди. Ислом тўғрисида таъқиқланган саволларга жавоб топишга Аҳмадни Закий даъват қилар ва Аҳмадга Муқаддас Китобни ҳадя қилган эди. Закий интернатурани чет элда ўқиди, ўқишни тугатгандан кейин амалиёт врачи бўлишни мўлжаллаган эди. Аҳмад ўлимдан шунчалик қўрқардики, бу қўрқув фақат Закийга маълум эди. Кечалари Аҳмад ухлаёлмай ётганда, у дўзах азобларини тасаввур қилиб, кўз олдига келтирарди. Унингча, Оллоҳнинг талабларига итоат этмайдиганларнинг ҳаммаси дўзах азобларига учрайди.
Аҳмад олов билан ўйнашарди, таваккал қилаётганини биларди. Тушларида ўзини фақат аланга ичида кўрарди, шундан кейин Муқаддас Китобни ўқишга кучи қолмасди. У ўқиган бошқа китоблардан Муқаддас Китоб тамомила фарқ қиларди. Аҳмад илгари – араб шоирларининг асарларини ўқиганда, уларнинг шеърлари ва достонларидаги нозик ишорани – Оллоҳ инсонларга қулдор сифатида муносабатда бўлганини билиб оларди. Аҳмад яна Жан Пол Сартнинг ва Карл Маркснинг асарларини ҳам ўқиган эди, шу боис бир мунча вақт хаёлий социализмга қизиқиб қолди. Аммо университетдаги машғулотларда у Сталин ва Маонинг ҳукмрон режими ҳақида билиб олгандан кейин, қизиқишлари тамомила барҳам топди. Кейин Закий Аҳмадни бир сўфий* шоирнинг ижоди билан таништирди, бу шоир Маҳди** ҳақида – мусулмонларнинг Ёғ суртилгани ҳақида ёзган эди. “Худо Ўзини кўришни истади, У оламга Исони юборди”, - деб ўқиди Аҳмад. Жуда ғалати! Аммо айнан бу оятларда у биринчи марта хоч ва хочга михланиш ҳақида ўқиди.
Аҳмаднинг фикрларини қўшни мачит минорасидан эшитилган азон*** товуши бўлди. Бугун жума намозидан кейин маҳаллий университет талабалари учун Қуръон бўйича бир ҳафталик коллоквиум бошланади. Аҳмад бир неча машғулотга сабабсиз бормади, Аҳмаднинг икки дўсти у дарсларга сабабсиз бормагани билан қизиқди. У тепадаги токчадан Қуръонни ва жойнамозни олиб, тезда кўчани кесиб ўтди ва маҳаллий мачитга йўл олди. Мачит кичкинагина кўримсиз бино бўлиб, тахта поли ва оддийгина минораси бор эди. Аҳмад оёқ кийимини ечди, крандан оёқ-қўлларини, юзларини ювиб, таҳорат олди ва дарров мачит ичкарисига шошилди. Мачитда одам кўп йиғилмаган эди, маҳаллий аҳолининг кўпчилиги жума намозини ўзларининг иш жойларида ўқирдилар.
Мачитнинг ичкариси анча кенг, меҳробни – Маккага қаратилган олд девордаги тахмонни ҳисобга олмаганда, нақш солинган декоратив безаклар йўқ эди. Меҳроб гумбазини Қуръондан олиниб нафосат билан чирмаштириб ёзилган оятлар безатиб турарди. Қуръоннинг биринчи сурасини имом қироат билан энди ўқиётган пайтда, Аҳмад жойнамозини ёйди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн. Ар-Роҳманир-Роҳийм. Малики явмиддин. Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн. Иҳдинас сиротол мустақим. Сиротоллазийна анъамта алийҳим ғойрил мағзувби алайҳим вал лаз-золлийн.”****
*Сўфизмга мансуб, сўфизм – исломда диний-мистик оқим. Бу термин остида жамики мусулмон таълимоти бирлашган бўлиб, бунинг мақсади – инсоннинг Худо билан бевосита мулоқотини таъминлайдиган назарий асосларни ва амалий усулларни ишлаб чиқиш бўлиб, сўфийлар буни ҳақиқатни билиш деб айтадилар.
**Маҳди – Муҳаммад пайғамбарнинг охирги вориси, охират яқин қолганидан хабар берувчи, ўзига хос Ёғ суртилган. Қуръонда Маҳди эсланмайди, аммо ёғ суртилган ғояси ривоятларда кенг талқин қилинади.
*** Азон – исломда ибодатга чақирув.
**** Қаранг: 1:1-7 сура. Бу ва бундан кейинги Қуръон суралари ўзбекча таржимасидан олинди.
Аҳмад умрида бу оятларни неча марта айтди экан? Бир неча минг марта. У бу оятларга ишонармиди? Табиийки, ишонарди. Аммо у энди илгариги Аҳмад эмас. Оллоҳ кимга меҳрибончилик қилди? Ўтган йили Аҳмад Инжилни кўп ўқиди, ўқиган сари Исонинг таълимотидан – Қуръондаги Исо пайғамбар таълимотидан ҳайратланарди. Ўз-ўзидан унинг қалбига бу пайғамбарнинг сўзларидан айримлари ўрнашиб, муҳрланиб қолди. Масалан: “Бир чаккангизга урсалар, иккинчисини ҳам тутинг...”*. Қуръон эса, аксинча, ҳимояланишга ва ўша одамни ўлдиришга мажбур қиларди. “Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз”.** Қуръон эркак кишига тўрттагача хотин олишга изн берган эди. Бунинг устига, ислом мағлуб қилган мамлакатда ҳар қандай асирани жазман қилиб олишига ҳам Қуръонда изн берилган эди. Аҳмад мусулмонларнинг Муқаддас Китобга даъволарини биларди: масалан, Муқаддас Китоб матни шунчалик бузилганки, уни Қуръон кўринишида тузатиш талаб этиларди. Аммо қандай бўлмасин, худди капалакни шам ўзига жалб қилганидай, Исо деган Одамга Аҳмадни олиб бориб тиқиштирардилар.
Аҳмад тавозели ҳолатда – қўллар тиззада, беллар тик ҳолатда тўғриланган, бош қуйи туширилган – ифодали ўқилган қисқа сурани тинглади, кейин намозга йиғилган бошқалар билан бирга бошини кўтариб, “Оллоҳ Ўзига ҳамду сано айтганларни эшитади”, деб ичида қироат қилди. Сўнгра ҳамма билан баравар полга юз тубан эгилди, боши ва лаблари ерга тегди. “Оллоҳ ҳаммадан устун!” – деб қироат қилди имом.
“Сен қанчалар буюксан, пайғамбар Исо, - деб фикр юрита бошлади Аҳмад. – Бой бўлган бу оламдан Сен ҳеч нарсага эгалик қилмадинг...Сен ички томондан эртакнамо бой бўлдинг. Сен бошингни сажда қилиб қўядиган жойинг бўлмагандан кейин, бошқалар билан нимани ҳам бўлиша олардинг?! Сен инсониятга Ўзингнинг қалбингни инъом қилдинг, Сенинг қалбинг – чексиз кенглик бўлиб, илгаригидай, меҳнат қилаётганларни ва оғир юк остида қолганларни бағрига олмоқда. Кўпчилик бойлар чанқаган, чунки уларнинг бойликлари, худди денгиз суви каби, уларнинг чанқоғини қондиришга қодир эмас. Уларни доимо, ҳатто ўзларининг ҳашаматли қасрларида ҳам маккорона ҳолатда кўрасан. Улар ана шу қалъаларида очлик азобидан ўлмоқдалар. Сейфлари лиқ тўла олтин ҳам уларнинг чанқоғини қондирмаяпти. Уларнинг сейфларини занг емирмоқда”.
Ибодат давом этарди. Аҳмад полдан туриб, фикрларини тартибга солишга ҳаракат қилди. У яна Исо ҳақида ўйлай бошлади. Аҳмадга нимадир бўлди. Аммо қачон? Эҳтимол, бу ўзгаришлар юз берган вақтни у эслай олмас. Энди унинг имони комилки, унда ажойиб бир ўзгариш юз берган. Аҳмад энди Исони четлаб ўтолмайди, чунки фақат Угина – Исогина Аҳмад учун ер юзида ҳаммадан юксак Инсон бўлиб қолди, У хизмат қилишга
*Қаранг: Луқо 6:29
** Қаранг: Матто 5:28
арзийдиган ишлар қилди, чунки Исо аслида Худодир!
Аҳмаднинг ҳолатида мусулмон нима қилган бўларди? Кимлигидан қатъий назар, инсонни илоҳийлаштириш ширкдан* бошқа нарса эмас – бу исломда жуда оғир гуноҳ. Оллоҳдан бошқа ким бўлмасин, унга илоҳий хусусиятларни нисбат бериш – ширк келтириш демакдир. Пайғамбарларнинг энг буюги Исо эмас, балки Муҳаммад бўлган эди. Оллоҳнинг Ўғли бўлмаган – Унинг фақат элчилари бўлган. Демак, буларнинг ҳаммаси беҳуда. Қолаверса, Аҳмад ўзида зоҳир бўлган билимни рад қила олмасди, у оташин ишончини жиловлаши, тўхтатиши, назорат остига олиши мумкин эмас эди: ҳақиқат унинг қалби тўридан отилиб чиқаётган эди. Мана шунинг учун ҳам у одамлар олдида ошкор бўлиши керак эди. Аммо қаерда, кимга ҳақиқатни эълон қилиш керак? Қолаверса, буни қандай қилиш лозим?
Ибодат тугагандан кейин Аҳмад, ёнидаги йигитга ўгирилиб: “Ассалому алайкум”, деди. Йигитчанинг манглайи ўртасидаги билиниб турган шишни ҳам назаридан қочирмади: йигитча ниҳоятда берилиб сажда қилгани учун шиш пайдо бўлган эди. Одатда, бу – ҳар қандай тақводор мусулмоннинг такаббурлиги аломати бўлиб, шиш аломати бор одам ҳар куни беш вақт намозни самимий равишда, чин дилдан адо этаётганини бутун халққа кўрсатишига далил эди.
Имом қўлидаги Қуръонни ралга – безатилган ёғоч тагликка қўйди, йиғилганлар полга ўтирдилар. Ёшлик куч-ғайратига, диний жазавага тўла Аҳмад ўзида гапиришга мажбурият сезарди, чунки унинг қалбида ҳақиқат яшарди, у сўзлашга жуда қаттиқ истакни ўзида ҳис қиларди. Балки, бошқаларда ҳам шу ўй кечаётган бўлиши мумкин, аммо улар бу ҳақда овоз чиқариб сўзлашга журъат қилмаётгандирлар. Аҳмад тўғри савол беришни истади, шунинг учун имомга иззат-ҳурмат билан мурожаат этиб, сўради:
-
Нима учун пайғамбарларни иззат-ҳурмат қиладиган бизнинг
эътиқодимиз уларнинг энг буюгига паст назар билан қарайди? - имом Аҳмадга талмовсираб назар солди – “нимага бу бола ваъзни бошлашимдан олдин мен билан бундай суҳбатлашишга журъат этди экан” деган ўйда имом гўё оғзига толқон солгандай эди. – Пайғамбарлар орасида Исо пайғамбардан буюкроғи борми? Мен Исога қараб, Ундан мукаммалини кўрмаяпман. Мен унга қараб, Худони кўряпман!
Шу лаҳзада дўзахнинг барча кучлари Аҳмадга ёпирилди.
***
Абуна Александр авлиё Марк жамоати эшиги олдида Бутрусни кутиб олди ва жамоатхонанинг ўнг томони бўйлаб бошлаб кетди, кейин қурбонгоҳ ёнидан ўтиб, ризахонага (бу хонада руҳонийларнинг Худога хизмат пайтида киядиган либослари сақланарди) олиб борадиган эшик орқали хонасига олиб кирди. Хонанинг бурчагида оддий ёғоч стол турарди, столнинг ёнида
*ширк – Оллоҳга шерик бўлиш (яъни унга тенг бўлиш) ёки Оллоҳ билан бир қаторда, кимгадир ё нимагадир топиниш; кўпинча, кўпхудолилик деб таржима қилинади.
раковина ўрнатилган, раковина ёнида эса кичкина ошхона столи жойлашган, столнинг устида электр чойнак ва иккита стакан бор. Стол устига эскирганидан ўнгиб, қуриқшаб кетган линолеум тўшалган.
-
Кечирасиз, бу менинг кабинетим, - деди руҳоний меҳмонни йиғма
стулга ўтириш учун таклиф қилар экан. – Хонам жуда шинам эмас, аммо тинч, хуллас, хотиржам бўлиб ўйлаб фикр юритиш, ваъзга тайёргарлик кўриш ва ибодат қилиш мумкин.
-
Мени қабул қилганингиз учун жуда ҳам миннатдорман, - деб жавоб
берди Бутрус.
-
Аслида сиздан жуда кўп нарсани, айниқса, нима иш билан машғул
эканингизни сўрагим бор эди. Э, эсим қурсин, чой қўймабман. Чой ичасизми ё кофеми?
-
Яхшиси, чой.
Руҳоний чойнакни сувга тўлдириб, чой қўйди. Чой қайнагунча,
иккала стаканга бир қошиқчадан чой ва шакар солди.
-
Юртингизга келганингизга анча бўлдими? – деб сўради Александр
ота.
-Олти ой бўлиб қолди. Англияда тиббиёт бўйича докторлик диссертациясини ниҳоясига етказдим, Худонинг, юртингга қайтиб бор, деган даъватини эшитдим.
- Сиз чўпон эмассиз, шундайми? – деб руҳоний Бутрусга саволомуз қаради.
- Йўқ, аммо бўлишим мумкин эди. Чўпонлар дам олгани кетганларида, мен бир неча марта чўпонлар ўрнида хизмат қилдим. Аммо, ўйлашимча, мен бошқачароқ нарсага даъват қилинганман. Мен чўпонларга хизмат қилиш учун даъват қилинганман.
- Уйланганмисиз? – деб сўради Александр стаканларга қайноқ сувни қуйиб шакарни аралаштирар экан.
- Ҳа, уч ой илгари тўйимиз бўлган.
- Табриклайман, энг яхши тилакларим сизларга! Худо сизларга кўп ўғиллар бериб марҳаматласин. – Руҳоний Бутрусга чойни берди, ўзи ҳам стаканини олиб, ғирчиллайдиган стулга ўтирди. – Сиз чўпонларга ёрдам бермоқчимисиз? Аммо менинг чўпоним бор – католик епископи.
Бутрус жамоатхонадаги лавозимларни яхши билмасди, шу боис дарров жавоб берди:
-Мен сизнинг епископингизни кавлаштирмоқчи эмасман. Мен у билан учрашдим. Мен унга, шу ерда шуғулланмоқчиман, ўрганиш ишларим тугагандан кейин, натижаларини сизга ҳам айтаман, деб хабардор қилдим.
-Мамлакатимиздаги ҳамма жамоатхоналарнинг хизматчилари билан суҳбат ўтказишни режалаштирганмисиз?
-Имкон қадар ҳаммаси билан суҳбатлашмоқчиман. Мамлакатимизда жамоатхоналар кўп эмас-ку...
-Сўрасам бўладими - бу нима учун керак?
-Бу ердаги жамоатларнинг руҳий ҳолатини тадқиқ этмоқчиман.
-Биз аранг учма-уч қилиб, кун кечириб турибмиз ўзи, - чарчоқ оҳангида кулимсираб қўйди Александр ота.
-Аммо ким билади дейсиз, балки Худо жамоатларнинг аранг яшаб туришидан кўра, кўп нарсани хоҳлар. – Бутрус чуқур нафас олди, кейин ўзи шу пайтгача ташриф буюришга улгурган чўпонларнинг кабинетларида такрорлаган гапларини баён қила бошлади. – Ахир, Исо айтган эди-ку “сизлар – ернинг тузисизлар”, “сизлар – оламнинг нурисизлар” деб!* Бироқ мамлакатимиздаги, хусусан, Суқ ал-Хамис шаҳридаги жамоатларни туз ва нур деб айтиш мумкинми?
- Бу ердаги жамоатлар икки минг йилдан бери бор, ишимиз унчалик эмас деб айтишга тилим бормайди.
Бутрус, Абуна Александр мени синаяпти, деб тушунди. Руҳоний – католик, Бутрус – протестант эди. Британиянинг бир миссияси саъй-ҳаракатлари билан юз йил олдингина бу мамлакатда деноминация илдиз отган эди. Ўшандан бери маҳаллий католик жамоати ва протестант жамоати ўртасида охири тугамайдиган таранг вазият ҳукм сурар эди. Бу жамоатлар деярли мулоқотда бўлмас эдилар, аммо улар ўртасида бекордан-бекорга даҳанаки жанг келиб чиқиши мумкин эди. Бутрус жуда яхши тушуниб турарди: Бутруснинг ёрдамини рад қилмайдиган ҳар қандай жамоатни мустаҳкамлаш учун Худо уни даъват қилган эди.
-Мен Худога шунинг учун ҳам шукр айтаманки, сиз – Абуна Александр, жамоатингиздаги дин хизматчилари қиёфасида ҳамма ходимларингиз минг йиллар наридаги чинакам эътиқодни сақлаб, давом эттириб келяпсизлар. Ислом қиличи* жангчиларининг ҳужуми даврларидан бошлаб ва мамлакатни улар босиб олганларидан кейин ҳам сизлар Худога содиқ қолдингизлар. Масиҳийлар сиқувга олинган бугунги кунда ҳам сизлар ўз эътиқодингизда қолиб келяпсизлар. Ўзларингизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимиздаги масиҳийлар бор-йўғи беш фоиздан кўпроқни ташкил қиладилар. Имконияти борларнинг ҳаммаси мамлакатни тарк этиб, Ғарбга кетяптилар...
-Фақат шу йилнинг ўзида жамоамиз икки оилани йўқотди, - деб Абуна Александр Бутруснинг гапини тасдиқлади. – Европада уларнинг қариндошлари бор.
-Шу тариқа, курашда биз тенг эмасмиз. Аммо, менимча, Худо шу ердаги жамоатни мустаҳкамлашни истайди. Буни амалга ошириш зарурлигини ўзларингиз ҳам тушуниб турибсизлар. Мен жамоатларга – протестант, католик, православ ёки яна қандайдир жамоатларга хизмат қилиш учун эмас, балки Исо Масиҳ Танасига хизмат қилиш учун ватанимга қайтдим. Мен бу ердаги жамоатда мукаммал ҳаётни, қувватни ва куч-қудратни кўришни истайман. Бу ердаги жамоат ўзининг заминий вазифасини қандай бажараётганини кўришни истайман.
*Қаранг: Матто 5:13,14
*қилич – исломнинг рамзи. Қуръонни ва Муҳаммад пайғамбарни ислом қиличи деб айтадилар. Ўз навбатида, Муҳаммад пайғамбар қилични жаннатнинг калити деб айтган эди.
Бутрус сукут сақлаб жавоб кута бошлади. Руҳоний чойдан ҳўплаб, стаканни стол устига қўйди. Оппоқ соқолларини бармоқлари билан силаб, Бутрусга қаттиқ тикилиб қолди. Бутрус бир оз асабийлашиб стулда ўтирганча у ёқдан-бу ёққа қимирлайверди. Ниҳоят, Александр ота сўз қотди:
-Биласизми, мен учун энг катта муаммо нима?
- Йўқ, билмайман, марҳамат, айтинг-чи, қандай муаммо экан.
-Протестантлар. Улар мусулмонлар орасида ўзларига янги тарафдорларни топа олмай, менинг қавмдошларимни ўзларига томон тортяптилар. Бир неча оила авлиё Марк жамоатини тарк этиб, энди шаҳар чеккасидаги Эллигинчилар жамоатига боряптилар.
Руҳонийнинг оғзидан чиққан бу айбловлар жавобсиз қолди. Бундай айбловларни Бутрус олдин ҳам эшитишига тўғри келган эди. Баъзи имонга янги келганларнинг сўзларидан шу нарса маълум бўлган эдики, эндиликда протестантлар жамоатида уларни Муқаддас Китобни ўқишга ўргатяптилар экан. Ҳақиқатан ҳам, улар протестант жамоатларида мазмунли ҳаёт топаётган эканлар. Бутрус православ жамоатларида ҳам, католик жамоатларида ҳам сермазмун ҳаётни кузатган эди – ўша жойларда руҳонийлар ҳозирги талабларга Муқаддас Китоб синфларини очиш, ёшлар дастурини ташкил қилиш билан жавоб бераётган эдилар. Бундай вазиятда Бутрус, ҳар доимгидай, ўзини ноқулай сезди:
-Сизнинг хафагарчилигингиз менга тушунарли. Биз имонлилар туфайли зиддиятга бормаслигимиз керак. Биз озчиликни ташкил қиламиз, бизнинг ягона умидимиз фақат ҳамкорликда. Мен ҳамма масиҳийлар бирлашувларини истайман, улар ўртасида низо пайдо бўлишини эмас. Мана, менинг истагим нимада.
Хаёли паришон руҳоний бўйнига осилган ёғоч хочни гоҳ-гоҳ ўйнар экан, сўради:
-Сиз жамоатларга қай тарзда хизмат қилмоқчисиз?
-Бу хизматимни қандай амалга оширишни билишим учун, мен Худонинг нияти моҳиятини билишга интиляпман. Мен сизларнинг гапларингизни эшитиб, сизлардан ўрганишни истайман. Кейин сизнинг епископингиз ва бошқа деноминацияларнинг жамоат раҳбарлари билан биргаликда керакли режани ишлаб чиқамиз.
-Сизни ким маблағ билан таъминлайди?
Бу жуда оғир масала эди, аммо яширишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Бутруснинг хизматини моддий томондан таъминлаш масаласига келганда, мамлакатда бунга асло имкон йўқ. Бутрус биродар Андрейни эслади. Бутруснинг хизмати бошланиши учун маблағ билан таъминлашга биродар Андрей кафолат берган эди. Бунинг учун Бутрус Қодир Худога ичида шукрона айтди.
-Нидерландияда бир ташкилот бор, бизга бир оз пул беради. Мен иш режамни тузганимдан кейин эса, ўша ташкилот кўпроқ пул ажратади. Бундан ташкари, бошқа миссияларга ҳам мурожаат этишим мумкин.
Руҳоний маъқуллаб бош силкиди. У Суқ ал-Хамисдаги жамоатда кўп йиллардан бери хизмат қилиб келади, аммо ҳозиргача ҳеч ким – епископни ҳисобга олмаганда, унинг эҳтиёжларидан хабар олмади ва ёрдамини таклиф қилмади. Табиийки, Александр ота Бутруснинг таклифини муҳокама қилиш истагида эди. Бунинг устига, буни амалга ошириш зарур.
-Ижозатингиз билан сизга жамоатхонани кўрсатсам, нима дейсиз? –Абуна Александр ўрнидан туриб, ризахонадан унча катта бўлмаган, эшиги ёпиқ омборхонага олиб ўтди. Руҳоний эшикни итариб очди, Бутрус қаршисида унитаз ва раковинани кўрди.
-Бу ҳожатхонамиз, бир неча йил илгари ишдан чиққан. Қавмдан биронтаси ҳожатини чиқармоқчи бўлса, менинг квартирамга боради, квартирам узоқ эмас, шу кўчада. Ёки уйига етиб боргунча тоқат қилади. – Руҳоний ҳожатхонанинг эшигини ёпиб, Бутрусни ибодатхонага бошлади. – Энди шипга қаранг. – Бутрус бошини кўтариб, бир неча очилиб ётган ёриқларни кўрди. – Ёмғир ёққанда, тоғора, челаклар қўямиз. Энди деворларимизга эътибор беринг. – Икковлари қурум ва чанг босиб кетган деворга яқинлашганларида, Бутрус катта-катта ёриқларни кўрди. – Мана энди тушунгандирсиз бизнинг муаммоларимиз нимадалигини? – Бутрус боши билан тасдиқ ишорасини қилди. У тушунди. Ҳар қандай жамоа ибодатхонада ҳатто зарур ремонтларни қилмоқчи бўлса, бу истакларини амалга ошириш учун ҳукумат одамларидан рухсат олиши керак. Аммо жамоатхона ремонти учун улар ҳеч кимга рухсат бермайдилар. – Биласизми, биз неча йиллардан бери том билан ҳожатхонани ремонт қилиш учун ҳаракат қиламиз. Биз биринчи марта керакли рухсатни олиш учун қачон мурожаат этганимизни эслай олмайман. Фақат ташқарида нималар бўлганини ўзингиз бир кўринг. –Руҳоний Бутрусни қўлидан ушлаб, уни жамоатхонадан олиб чиқди ва сал нарироқдаги иншоотни кўрсатди. – Мачит қурилишига ҳамма ҳам рухсат олиши мумкин. Гарчи икки квартал нарида мачит бўлса ҳам, бу мачитни тўрт йил олдин қурган эдилар. Анови радиокарнайларга қаранг – улар биз томонга қаратиб ўрнаштирилган. Кўпинча биз Худога хизматни бошлаганимизда, мусулмонлар радиокарнайларни варанглатиб қўядилар-да, бизнинг хизматимизни тўхтатиб қўйишга ҳаракат қиладилар.
Бутрус оғир уҳ тортди. Бутрус қаерга борган бўлса, ҳамма жойда шундай шикоятларни эшитарди. Жамоат биноларининг аҳволи ниҳоятда ачинарли эди. Бу мавзуда ўйлаганда, ўзини шунчалик оғир ҳис қилардики, кечалар ухлаёлмай чиқарди.
-Кечирасиз, ижозатингиз билан сизга яна битта, лекин муҳим бир савол берсам. Сиз менга айта оласизми: авлиё Марк жамоати қавмининг руҳий соғломлигини сиз қандай баҳолай оласиз?
Алексанр ота жавоб сўзларини астойдил ўйлай бошлади ва маълум вақт тин олди. Бутрус бу одамнинг кўзларида чуқур қайғуни кўрди. Бутрус сезгирлик билан руҳонийнинг юзига, юзларидаги катта-катта ажинларга разм солди: Александр ота Худони севадиган, Унинг номи билан узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган одам эканини Бутрус эътироф этди. Ниҳоят, Александр ота гапини давом эттирди:
-Тўғри, саволингиз ниҳоятда муҳим. Қавмим орасида бир нечта собиқ мусулмонлар бор. Менинг жамоамда таминан етмиш бешта оила бор. Уларнинг ҳаммаси ҳам жамоатга қатнамайди. Айрим якшанба кунлари Худога хизмат қилгани тахминан қирқ-элликта одам келади. Кимдир учун масиҳийлик эътиқоди мусулмон қўшниларидан шунчаки фарқлантириб турадиган бир нарса. Уларнинг бир неча авлоди масиҳийлар ҳисобланиб келади, шунинг учун улар ҳам масиҳий. Аммо улар жамоатга фақат Мавлуд (Рождество) ва Фисиҳ кунларидагина келишади. Ёки турмуш қураётганларида ё чақалоқни сувда чўмдириб имонга киритгани ташриф буюришади.
Бутрус Худога содиқ қолган бу кекса руҳонийга нисбатан ҳамдардлиги ортиб бораётганини ҳис қилди. Бутрус ўзига ўзи, Александр отанинг жамоатини мустаҳкамлаш ва уларга далда бериш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан, деб ваъда берди.
-Азиз ота, жамоатхона биносини ремонт қилишга ёрдам бераман, деб ваъда қилолмайман, - деди у овозини бир оз пастлатиб, аммо кескин оҳангда гапирди: – аммо жамоатингиз қавми қалбини шифолашга биргаликда йўл топамиз.
Бир ойдан кейин
Аҳмад қаттиқ лат еганидан, оҳ-воҳ қилиб ётарди. Охирги пайтларда отаси уни бамбук таёғи билан бир неча марта савалади. Туғишган ака-укалари ва сингиллари уни тепкилаганларидан, Аҳмад ерда типирчилаб ётарди. “Муртад тўнғиз!” деб улар Аҳмадни ҳақоратладилар. Кейин Аҳмад бир амаллаб хонасига эмаклаб кириб, ўринга ўзини ташлади.
Маҳаллий мачитнинг имоми жума номозидан кейин Аҳмаднинг инқилобий сўзларини эшитгандан сўнг, қип-қизариб кетди, ғазабланиб бақира бошлади. Итоаткор ёшлар ўзида йўқ хурсанд Аҳмадни ушладилар ва мачитдан судраб олиб чиқиб, қаттиқ саваладилар. Имом Аҳмаднинг оиласига, ўғлингизга насиҳат қилиб, тўғри йўлга солинглар, адабини беринглар, деди ва қуйидагича маслаҳат берди: “Уни шундай жазолангларки, токи шаҳадани сувдай ёд олсин”. Аҳмад қўлида Қуръон билан имомнинг исломий Рамзини эълон қилиши лозим эди: “Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад – Оллоҳнинг элчисидир” – ана шундан кейин жазо бекор қилинади ва оиланинг шаъни тикланади. Аҳмаднинг синглиси Фара унинг қулоғига шипшиди: “Ишонасанми, ишонмайсанми – шу сўзларни айтсанг бўлди, тамом-вассалом”.
Аммо Аҳмад Исо ҳақида билганлари ва тушунганлари ҳақиқат эканига мутлақо ишонарди. Исо Муҳаммаддан тамомила, тубдан фарқ қиларди. Исломнинг пайғамбарини ҳарбий муваффақиятлари учун ҳурмат қилсалар, Исо ҳеч қандай лашкарга бошчилик қилмаган, инсониятга севги билан ваъз қилгани учун шарафлардилар. Муҳаммад ажойиботлар кўрсатгани ҳақида биронта ёзма гувоҳлик йўқ бўлгани ҳолда, Инжилда Исо кўрсатган бир қатор мўъжизалар ҳақида гувоҳлик берилган. Бундай ҳолда, Исо – Худо бўлгани ҳолда, оддий одам бўлган Муҳаммад пайғамбарга нима учун яна юз буриши керак? Аҳмад шу билан ўз йўлини танлагандай бўлди. Лекин ҳамон давом этаётган қаттиқ тазйиқ шароитида у узоқ бардош бера оладими? Аҳмаднинг оиласи яқин қариндошлари билан маслаҳатлашиб, уни ўлдиришга келишдилар. Айримлари шундай дея бақирдилар: “Сен ҳаммамизни шарманда қилдинг, шунинг учун ўлимга сазоворсан!”Холаваччаларидан бири ҳатто масхаралаб, шундай деди: “Сени ўлдирганимда, Оллоҳ қанчалар мамнун бўларди!”
Аҳмад ўлим ҳақида, уни узоқ вақт ўлим билан боғлиқ нарсалар ваҳимага солгани тўғрисида ўйларди. Аммо энди ўлим уни қўрқита олмаётгандай туюларди. Ўрин тўшагида у ёқдан-бу ёққа ағнаб ётар экан, ўзида рўй берган бу ажойиб ўзгаришни билиш учун диққатини бир жойга тўплашга ҳаракат қилди. Мусулмончилик таълимотига биноан, тақводор жиҳодда Олоҳ учун ҳаётини ҳам аямасагина, жаннатга тушади ва бунга ҳар бир мусулмон ишонарди. Мачитларда жафокашларнинг бахтиёрлиги тўғрисида ваъзлар қилинади, мусулмонларнинг якшанба мактабларида бўладиган дарсларда бу ҳақда муҳокама қиладилар. Исломнинг тақво ишлари йўлида ҳалок бўлганларни абадий жаннат лаззатлари кутади. Айрим тақводорларнинг ишончига кўра, мусулмон жафокашлари ўз оилалари аъзоларига жаннатга йўлни очишга қодирдирлар. Буларнинг ҳаммаси қанчалик шарафли ва улуғвор иш бўлиб туюлмасин, Аҳмад буларнинг ҳаммасини уйдирма деб биларди, уларга заррача ҳам ишонмасди.
Ундай бўлса, Аҳмад нимага ишонарди? Кутилмаганда, Аҳмад Масиҳнинг Лазарни ўликдан тирилтиргани ҳақида Инжилдаги воқеани эслади ва бунинг ниҳоятда муҳимлигини англаб етди: “...Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда–ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди”.*Аҳмад мана шунга ишонган эди, шунинг учун унга очилган ҳақиқат туфайли ўлимни бўйнига олишдан ҳам қўрқмади. Қолаверса, у тушуниб турарди: агар у Исони севгани учун ўлимга ҳукм қилинган бўлса, ҳозир ўлмайди, ҳали унинг вақти келмади.
Эртаси куни Аҳмад бор кучини йиғиб, ўрнидан турди, уйдан чиқиб, мотореллерига ўтирди ва Суқ ал-Хамис шаҳри ташқарисига йўл олди. У мотореллерини авлиё Марк жамоатхонасидан икки квартал наридаги муюлишда қолдириб, эҳтиёткорлик билан айланма йўл орқали руҳонийнинг уйига яқинлашди. Руҳонийнинг уйи ярим квартал нарида эди. Аҳмад эшикни оҳиста тақиллатди. Ичкаридан жавоб бўлмагандан кейин, энди қаттиқроқ тақиллатди. Эшик қия очилди, аммо аёл (у руҳонийнинг хотини эди) Аҳмаднинг оқарган юзларига назар ташлади-ю, дарров эшикни ёпди. Йигит ойнага қараб, калтак еганидан расвоси чиқиб кетган юзининг аксини кўрди. “Э-ҳа, аёлни қўрқитиб юборибман-ку”, - деб ўйлади Аҳмад ва жуфтакни ростлаб қолмоқчи бўлди. Аммо эшик яна очилди ва остонада Александр отанинг ўзи кўринди. Тезда атрофга аланглаб, эшикни каттароқ очди ва деди:
-Кир тезда! Биронтаси кўриб қолмасин. – Йўлакда Александр ота
*Қаранг: Юҳанно 11:25-26
Аҳмаднинг юзига тикилиб қаради. – Менимча, сен билан қаердадир учрашган эдик, аммо қаердалигини эслаёлмаяпман, - деди у.
Аҳмад боши билан тасдиқлади:
-Бир куни мен сизнинг жамоатхонангизга кирмоқчи бўлган эдим...
Александр ота Аҳмадни ошхонадаги стулга ўтқазиб, унинг юзларидаги ва танасидаги шилинган, ёрилган жойларини артди, дори суртди. Руҳоний санитария ишларини тугатгач, Аҳмаднинг ёнига ўтирди. Аввалига Аҳмад ҳеч нарса тўғрисида гапирмади, у оғир нафас олаётгани аниқ эшитилиб турарди. Орага жилик чўккан, Аҳмад бошини қуйи солган, Александр отанинг кўзларига қарашга журъат этолмасди. Аҳмад, мени яна қабул қилмасалар-а, деган хавотирда эди.
Биринчи бўлиб қария гап бошлади:
-Хотиржам бўл, ҳаммаси жойида. Бу ерда сенга хавф йўқ, айниқса, ҳозирги лаҳзада. Қани, бир бошдан гапириб бер-чи, сенга нима бўлди?
Аҳмад қайғули қиссасини тугатгандан кейин, яна орага жимлик чўкди. Ниҳоят, руҳоний ўрнидан туриб, ошхонага чиқди. Орадан бир неча дақиқа ўтгандан кейин, руҳоний хотини билан бирга ошхонага кириб келди. Хотинининг қўлидаги тарелкаларда қовурилган тухум, бир неча тўғрам нон, бўлакланган пишлоқ бор эди. Руҳоний фикрларини бир жойга жамлашга ҳаракат қилиб, ҳорғин ҳолда стулга ўтирди. Бу орада Аҳмад олдига қўйилган овқатга ташланган эди – охирги кунларда у туз тотмаган эди.
Аҳмад бир оз тўйгандан кейин, руҳонийга разм солди. Александр ота кўринишидан шафқатсиз одамдай таассурот қолдирарди:
-Бизникида қолишинг мумкин эмас. Ҳадемай қариндош-уруғларинг йўқолганингни билишади ва сен излашга тушадилар. Шунинг учун - ҳозир кеч эмас – шаҳардан чиқиб, бирон бехатар жойга бориб яширин. Пулинг борми?
Аҳмад бошини чайқади:
-Йўқ, имкон топишим биланоқ, уйдан қочиб чиқдим. Улар менинг кийимларимни яшириб қўйишди, фақат устимдаги кийимларим қолди, холос. Мотороллеримга келсак, уйнинг орқасида – кўчада турибди.
-Ишсизмисан?
-Йўқ, шу ердаги университетда ўқийман. Албатта, энди менга у ёққа йўл йўқ. Нима қилишимни билолмай, бошим гаранг.
-Бўпти, менинг бир одамим бор, у сенга ёрдам бериши мумкин, ёрдам беради, деб ўйлайман. Мотороллерингда бир соат юришга қувватинг етадими? – Аҳмад боши билан тасдиқлади. – Ундай бўлса, мен ўша одамга қўнғироқ қиламан, агар у рози бўлса, бензин ва овқатинг учун пул бераман. Кейин эса...у ёғини Худога топшираман.
4-боб
Уч ойдан сўнг
Иккита китоб – Муқаддас Китоб ва Қуръон – столда очиқ ҳолда ёнма-ён турибди. Тахминан ўттиз ёшлардаги, сочлари орқага боғланган одам қора соқолларини силаганича, йиғилганларга иккала Китобни ўқиб беряпти. “Ақл бовар қилмайди-я”, - деди ўзича минғирлаб.
Хона кўчадан дераза орқали кириб келаётган шовқинга тўла. Мустафо, чамаси, товушларни жуда сезгирлик билан қабул қилади, шекилли. Кўпинча одамлар овозларни онгли равишда бор-йўғи фон сифатида қабул қиладилар. Енгил машиналарнинг, автобус ва юк машиналари ҳаракатининг ўзига хос шовқини, шунингдек, буларнинг тўхтовсиз сигналлари ва ўкиришлари Мустафода аллақандай симфония каби таассурот қолдиряпти. У рулда ўтирган одамларнинг ҳаммасини кайфиятини билишга қодир: кимдир дўстона равишда сигнални шапалоқлаб уради, кимдир эса ғазабланганидан турли оҳангда сирена чалиб, ғазабини тўкиб-солади. Баъзида эса шундай туюладики, ҳар бир транспорт воситаси эгаси узундан-узоқ пробкада туриб қолиб, бир неча метр олдинга силжишга муваффақ бўлганда, яна навбатдаги дақиқаларни кутишга мажбур бўлади, бунинг оқибатида улар ғазабланади. Аммо, чамаси, биронта машинанинг сигнали эски кўчалардан ҳаракатланаётган транспортнинг узлуксиз шовқин-суронининг умумий баланд-пастлигини ўзгартира олмасди.
Саҳро яқинидаги юртнинг жазирама ёзи азоб-уқубатларнинг оғир юкини ҳали олиб келганча йўқ, шунинг учун Мустафонинг шипдаги вентилятори секин, оз қувват билан айланади. Бу ердан икки километр нарида жойлашган университет мачити минорасидан азон товуши эшитилади – муаззин* тақводорларни пешин намозига даъват қилмоқда. Асрлар давомида муқаддас бўлиб қолган удум бўйича, Мустафо кўпинча шу ерга келади, намоздан кейин “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг маҳаллий бўлими йиғилишларида иштирок этади. Одатда, улар мачитда қолардилар, давра бўлиб, ерга ўтирардилар ва Қуръонни тадқиқ этардилар. Аммо бугун Мустафо қанчалик ҳаракат қилмасин, мачитга боришга ўзини қанчалик мажбур қилмасин, ҳеч ўрнидан қўзғалгиси келмади. Илгари у, номозга эътиборсизлик қилган тақводорлар (улар ҳатто оғир хаста бўлганларида ҳам, кўзларини очиб, юмиб Макка томонга тиз чўкиб ва сажда қилиб намоз ўқишлари шарт эди) кечирилмайди, деган гапга қаттиқ ишонарди, аммо бугун у китобдан кўзини уза олмади.
Мустафо ўзини креслога ташлади, шу пайт Суқ ал-Хамисда ўтган болалиги ёдига тушди. Ҳозир отаси у ҳақда нима ўйлаяпти экан? Мустафонинг учта укаси ва тўртта синглиси бор эди, аммо отаси ўз орзулари амалга ошувини Мустафодан кутарди. Мустафо ислом мактабида ўқиб юрганда, Қуръондан катта парчаларни ёд олишга отаси уни мажбур қиларди. Шунда Мустафо учта сурани ёддан ўқиган ўқувчиларга бериладиган пул
мукофотига сазовор бўларди.
Мустафонинг холаваччаларидан бири уни “Биродар мусулмонлар” ҳаракатига жалб қилди. Бу ҳаракат ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Юқори Мисрда пайдо бўлган, кейин бутун Яқин Шарқ бўйлаб ёйилиб кетган эди. Мустафонинг бу ҳаракатни билишга бўлган чанқоғини холаваччаси
қондириб турди. Холаваччаси “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг асосчиси Ҳасан ал-Баннинг китоблари, бошқа бир қатор мусулмон мутаассибларининг китоблари билан Мустафони таъминлаб турди. Бу китоблардан биттаси мусулмон мутаассибларининг бири Сайид Қутбнинг “Йўлдаги ишорат белгилари” китоби эди. Сайид Қутб бу китобини қамоқда ёзган бўлиб, бутун мусулмон оламида жиҳоднинг минглаб тарафдорларига илҳом берарди.
Вақти келиб, Мустафо исломнинг ашаддий тарафдори бўлиб қолди. Ҳатто отаси ҳам, ўғлим шу даражада бўлади, деб ўйламаган эди. Ўғил ота-онасини, сизлар мунофиқсизлар, деб айбларди. “Мен намоз ўқияпман, рўза тутяпман, Оллоҳнинг элчиси буюрганларининг ҳаммасини адо этяпман”, - деб эътироз билдирарди отаси. Мустафо эса отасига шундай жавоб берарди: “Бу қилаётганларингиз оз. Биз яшаётган жамият имондан қайтган, намоз ўқимайдиган ҳар бир одам кофир эканини сиз тан олишингиз лозим. – Кейин шундай деб қўшимча қиларди: - Онам – имонсиз, чунки у намоз ўқимайди. Агар сиз тақводор мусулмон бўлсангиз, у билан ажрашишингиз керак, ахир, ислом имонсиз аёлга уйланишни таъқиқлайди”. Отаси Мустафони бу сўзлари учун савалаб, уйдан бадарға қилди. Мустафо дастлабки пайтларда “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг аъзоларидан бири хонадонида бошпана топди.
Мустафо ва унинг дўстлари исломнинг ашаддий тарафдори эканликларига исбот сифатида унча катта бўлмаган масиҳийлик жамоатига бостириб кирдилар, Суқ ал-Хамисдаги масиҳийлик корхоналарини, шаҳар атрофидаги қишлоқларда масиҳийларга тегишли фермаларни талон-тарож қилдилар. Мустафо бу ярамас хатти-ҳаракатни талончилик деб ҳисобламасди, балки жарангдор сўз билан “жиҳод” деб атарди. Мусулмон олимларининг китобларига мувофиқ, масиҳийлар ва яҳудийлар ё жузя* тўлашлари керак ёки исломни қабул қилишлари лозим. Агар улар жузя тўламасалар ва исломни қабул қилмасалар, уларни ўлдириш лозим. Бир далил: Мустафонинг ватанида дхиммига нисбатан маълум даражада чидаса бўладиган муносабат ўрнатилган, бу эса Мустафони ғазаблантирарди. Дхимми туфайли биронта ислом давлати ўзини тамомила исломга бағишлай олмасди ва шариат қонун-қоидаларига мувофиқ яшай олмасди. Шунинг учун “Биродар мусулмонлар” дхимми масаласини кескин ҳал қилишга бел боғлаган эдилар.
Мустафо қўшни Яқин Шарқ мамлакатларида ҳаракатнинг мақсадини ваъз қиларди. У амирларни** ва юқори лавозимдаги ҳукумат амалдорларини
*жузя – жон бошига бериладиган назр, ҳимоя учун солиқ.
**амир – айрим ислом мамлакатларида ҳукмдорнинг, бекнинг унвони, шунингдек, “мусулмонлари раҳнамоси” маъносида ҳам қўлланади.
шариат қонун-қоидалари асосида раҳбарлик қилишга ва ҳар қандай ғарб қонунларини рад қилишга чақирарди. Мустафо очиқчасига кескин ўзгаришларни ваъз қилгани учун қамоққа тушди, қамоқдан озод бўлгандан кейин зудлик билан ватанига жўнатилди. Ўшандан бошлаб асосий эътиборини пойтахтдаги университет шаҳарчасига қаратди, бу ерда талабаларни “Биродар мусулмонлар” ҳаракатига фаол равишда жалб қилди. Шайхга* – бу ҳаракатнинг маҳаллий тузилмаси бошлиғига Мустафонинг мутаассиблик ғояларига содиқлиги ва ўз фикрларини аниқ ифодалаш қобилияти ёқиб қолди. Мустафога шайх бир нечта кичик-кичик китобчалар ёзишни топширди.
Китобчалар устида ишлаш жараёни Мустафони вазиятга танқидий қарашга олиб келди. Унга бир неча масиҳий миссионерлар ҳақида сўзлаб беришди, бу миссионерлар мусулмонларни масиҳийликка юз бурдиришга ҳаракат қилганлари учун қамалган эдилар. Мустафо бу ҳақда эшитиб, ғазабга минди, шайх ана шу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлди ва унга, масиҳийлар томонидан ҳақиқий таълимотнинг бузилганини очиб бериб, шу мавзуда бир китоб ёзсангиз, деб таклиф қилди. Тадқиқот олиб бориш мақсадида Мустафо Муқаддас Китобни ўқиб чиқишига тўғри келди. У ўз олдига, Муқаддас Китоб матни ўзгартирилган, айрим мусулмон олимларининг айтишича, матн ҳатто бузилган, деб исботлашни мақсад қилиб қўйди. Аммо Муқаддас Китобни асл матн билан қиёсламасдан туриб, Унинг сохта эканини қандай исботлаш мумкин? Мустафо Муқаддас Битикларнинг танқидига оид бир неча ишларни синчиклаб ўқиб чиқди. Аммо ўша ишларнинг муаллифлари ўзларининг далилларини мустаҳкамлаб, Муқаддас Китобдан келтирган оятларга мурожаат этди, натижада у шуни аниқладики, ўша оятлар мусулмон олимларининг далилларини ё рад қиляпти ёки айрим ҳолларда ўша оятлар умуман йўқ. Шунда шайх Мустафога, Мавлоно М. Раҳмутуллоҳ Қайранвийнинг “Изҳор ул-Ҳаққ”** китобига мурожаат этинг, деб кўрсатма берди. Бу китобдаги далиллар шайхга аниқ ва ишончли бўлиб кўринган эди. Лекин бу тадқиқотда ҳам ўша хатолар такрорланганини Мустафо аниқлади.
Охирги пайтларда Мустафо Таврот (Муқаддас Китобнинг дастлабки
бешта китоби) ва Инжилга диққат қаратишга қарор қилди, чунки бу китобларда Муҳаммад пайғамбарга ишора бор, деб айтиларди. Муқаддас Китобдан Мустафо “Муҳаммад” исмини топа олмади, Тавротда эса йигирма олтита шундай матнни топдики, бу матнларда пайғамбар ҳақида гувоҳлик берилган эди. Мустафо ўша матнларнинг бирини ютоқиб ёд олиб юборди: “Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар”*** “Изҳор ул-Ҳаққ” китобида айтилишича, Ибтидо китобида
*Шайх – олий руҳоният вакили.
**Русча таржимада бу асар “Доказательство божественного происхождения Корана и подлинности хадисов (Қуръоннинг илоҳийлиги ва ҳадисларнинг ҳақиқийлиги исботи)” ва “ Ниспопланная истина (Юқоридан юборилган ҳақиқат)” номлари билан маълум.
***Қаранг: Ибтидо 49:10.
Яраштирувчи деб Муҳаммад пайғамбар айтилган. Мустафо бу гапни исботлаш учун матнни чуқур тадқиқ этгандан кейин, у шундай хулосага келдики, башорат асло Муҳаммад ҳақида эмас, балки Худонинг Ёғ суртилгани Исо ҳақида бўлган экан.
Шундан кейин Мустафо бошқа матнга мурожаат этди: “Сизларнинг, биродарларингизнинг орасидан мен сингари пайғамбарни Эгангиз Худо келтириб чиқаради. Унга итоат этинглар”*.
“Изҳор ул-Ҳаққ” китобида Муқаддас Битикнинг ана шу оятлари қуйидагича талқин қилинган экан: “биродарлар” сўзи остида Исҳоқ ўғиллари билан Исмоил ўғилларини тушуниш керак, бундай ҳолатда Муҳаммад пайғамбар ва Исҳоқнинг ўғиллари ака-укалар бўлиб чиқади. Мустафо Қуръондан, пайғамбар араб бўлади ва у араб тилида гапиради, деган парчани топди. Аммо Таврот матнида тасдиқланишича, ўша пайғамбар яҳудий бўлади ва у яҳудий тилида гапиради. “Агар Тавротда Муҳаммад ҳақида айтилган бўлса, Қуръонга ишонишимга ҳожат йўқ экан”, деб ўйлади Мустафо. Бу фикр Мустафонинг ўзи учун ҳам қўрқинчли эди.
Тадқиқотлардан толиққан Мустафо шундай хулосага келдики, Тавротдаги йигирма олти оятдан биронтаси ҳам Муҳаммад ҳақида ҳеч нарса демайди. У “Моида” сурасидан қуйидаги оятларни ўқияпти: “Айтинг: эй аҳли Китоб, то Тавротга, Инжилга ва сизларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизча, ҳеч қандай нарсада – динда эмассизлар”.** Хуллас, Қуръонда яҳудийча ва масиҳийча Муқаддас битикларнинг обрўли экани тасдиқланмоқда. Мустафо учинчи суранинг саксон тўртинчи оятига қаради ва ўқиб чиқди: “Оллоҳга, бизга нозил қилинган нарсага ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Ёқуб ва ўша уруғ-авлодга нозил қилинган нарсаларга ва Мусо, Ийсо ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга иймон келтирдик. У пайғамбарлардан биронтасини ажратиб қўймаймиз”.*** Аммо қай тарзда масиҳийлар Худоси Оллоҳ бўлиши мумкин?! Мустафо Инжилда қуйидагиларни ўқиди: ”Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз осмондаги Отангизнинг фарзандлари бўласизлар...”**** Оллоҳ эса Қуръонда тамомила бошқача амр қилади: “Қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз. Уларни (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз”.***** Масиҳийлар Худоси ва Оллоҳ битта Шахс эканини тасаввур қилиш мумкин эмас. Муқаддас Китоб билан Қуръон тенг ҳуқуққа эгалигини тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Ҳақиқатан, ҳар иккала китоб айрим нарсалар ҳақида бир хил гапирган, лекин улар ўртасидаги фарқ катта эди, бу ҳолат Мустафонинг
*Қаранг: Қонунлар 18:15.
**Қаранг: 5:68.
***3:84.
****Қаранг: Матто 5:44-45.
*****Қаранг: 9:5.
юрагига ваҳима соларди. Бу Китоблардан биттаси ишончсиз бўлиши керак эди.
Намоздан кейин кўчада яна ғимир-ғимир бошланди. Энди Мустафо, Оллоҳга сажда қилсаммикан ёки масиҳийлар Худосига ибодат қилсаммикан, қайси Китоб ҳақиқий, қайси бири ҳақиқатдан иборат экан, дея боши қотган, нима қилишини билмасди.
Бирдан Мустафони хотиржамлик ва осойишталик қамраб олди, Худо ҳақиқатни унга очишига ишонди.
***
Бу кун тонг саҳарда Бутрус, ҳар куни эрталабдаги сингари, кабинетида сукунатдан ҳузурланиб ўтирарди. У ва хотини Нодира яшаётган квартира кичикроқ бўлса ҳам, шинам эди. Кичкинагина хоналардан биттасида китоб полкалари, чоғроқ стол ва диван (бу диванга икковлари сиғарди, зарур бўлганда, меҳмонлар учун кроват вазифасини ҳам бажарарди) бўлиб, Бутруснинг иш кабинети эди. Бутрус Муқаддас Китоб шарҳлари ва илоҳиётга оид китоблар билан ишлашни жуда ёқтирарди. У бу китобларни Англияда ўқиб юрганда тўплаган эди. Бу китобларнинг муаллифлари Бутруснинг устозлари ва дўстлари эди. Улар Бутрусга, якка ҳолда хизмат қилишга мажбур бўлганда, одам ўзини қандай тутиши кераклигини батафсил тушунтириб берардилар. Ҳадемай бу китобларнинг кўпини тахлаб, янги кабинет қидиришига тўғри келади. Бутрус уйланганига олти ой бўлган эди, икки ой илгари Нодира унга, биз фарзанд кутяпмиз, деб жуда қувончли хабарни айтди. Энди вақти келиб, бу хона болалар хонаси бўлади.
Тўйдан кейин тез орада Нодира уйларига яқин жойда бошланғич мактабга ўқитувчи бўлиб ишга кирди. Голландиядаги бир ташкилотдан оладиган камтарона стипендияси ва Англиядаги бир неча дўстларидан оладиган бир марталик совғалари қаторида, мактабдаги иши камтарона даромаднинг манбаи эди. Бутрусга бир оз мерос қолган эди, жумладан, Суқ ал-Хамис яқинида ер участкаси бўлиб, фермерлар ижарага олганди.
Нодиранинг ҳамма эҳтиёжларини таъминлаш имкони йўқлигидан Бутрус хавотирга тушарди. Нодира анчагина бадавлат оиладан бўлиб, унинг отаси Бутрусни оилавий бизнесда бирга ишлашга таклиф қилган эди. Тез орада уларнинг ҳаёти кескин ўзгариши керак эди – бу мамлакатда аёллар тўнғич фарзандини туққандан кейин камдан-кам ҳолатларда олдинги ишига қайтарди. Бутрус, қайнотамнинг таклифини қабул қилайми, деб овоз чиқариб ўзидан сўраганда, Нодира бу ҳақда эшитишни ҳам истамади. “Худо сизни хизматга даъват қилган, - деб ишонтирди у эрини, - мен сизга ёрдам бераман. Биз бирга хизмат қиламиз. Биз Худога ишонишимиз лозим, У бизнинг оиламиз учун ҳамма зарур нарсалардан бохабар бўлади”.
Кўп нарсани ўйлаб кўриш лозим эди. Бутрус мамлакатдаги деярли ҳамма жамоатларда бўлди. У чўпонлар ва жамоа оқсоқолларининг мурожаатини эшитадиган қандайдир ишончли одамга айланиб, улар билан чой устида суҳбатлашарди. Ҳамма Бутрус олдида гапини охиригача гапиришни истар эди, чунки улар Бутруснинг қиёфасида ўз хизматига содиқ ва даврасидаги битта раҳмдил одамни кўриб турардилар. Натижада Бутрус кўп нарсани билиб олди. Жамоатлардаги кўплаб хизматчилар, айниқса, мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги хизматчилар, етарли даражада диний билимга эга эмас эдилар. Уларнинг кўпчилиги ҳеч қачон на Муқаддас Китоб мактабларида, на семинарияда, на университетда ўқиган эдилар. Уларнинг чўпон бўлиб қолишларига сабаб шу эдики, жамоада улардан бошқа биронта саводли одам йўқ эди. Уларнинг ишида руҳий манбалар ҳам етишмаслиги сезилиб турарди – Муқаддас Китоб шарҳлари, бошқа ёрдамчи воситалар умуман йўқ эди. Ғарбда эса бу воситаларга эга бўлиш – ўз-ўзидан маълум, оддий иш эди. Бутрус қўшни араб мамлакатидаги “Муқаддас Китоб форуми” жамияти билан ҳамкорлик қилиб, бир нечта қимматли материаллар олди ва уларни чўпонларга тарқатди. Бутрус, шунингдек, уларни биродар Андрейнинг араб тилига таржима қилинган “Илоҳий контрабандист” номли китоби билан ҳам таъминлади. Китоб араб тилига ниҳоятда таъсирчан сарлавҳа билан – “Имкониятга қарамасдан” деган ном билан таржима қилинган эди. Бу сўзлар Бутруснинг аҳволини қисқача ва киноясиз тасвирлаб бера олар эди. Бутруснинг ишончи комил эдики, унинг жамоатидаги, қолаверса, шаҳар атрофидаги жамоатлардаги саводли ёш йигитлар биродар Андрейнинг ҳикояларидан илҳомланиш имкониятига эга бўладилар. Дарвоқе, биродар Андрейнинг Худога имон-эътиқоди қачонлардир кўплаб оғир синовларга дучор бўлган эди.
Бутрус оиланинг эҳтиёжлари билан бир қаторда, ўзининг бўлғуси хизматини молиялаштириш истиқболлари ҳақида ҳам ўйлаши керак эди. Бирмунча жиддий дастурлар устида ишга киришув учун унинг ҳеч қандай қўшимча маблағи йўқ эди. Айниқса, Суқ ал-Хамисдаги католик жамоаси руҳонийси юборган Аҳмадни бошпана билан таъминлагандан кейин, умуман қўшимча маблағ қолмаган эди. Меҳмонхоналардан бирининг хўжайини – пойтахтдаги жамоат аъзосининг ёрдами билан Бутрус бу янги имонлига кичкинагина квартира топиб берди. Аҳмад ишлашга ҳаракат қиларди, аммо тасодифий ишлардан бошқа доимий иш топилмасди. Аҳмад Бутруснинг руҳий раҳбарлиги остида бўлиб, ҳафтасига икки марта уникига кечки овқатга келарди. Ҳар ҳолда, Бутрусга Худо бераётганлари оилани боқиш учун, адабиётлар билан ишлаш учун, мамлакат бўйлаб сафарга чиқиш учун, Аҳмадни ва ўзига ёрдам сўраб мурожаат қилган бошқаларни қўллаб-қувватлаш учун бемалол етарди. Бироқ агарда Бутрус ўзининг катта орзуларини амалга оширмоқчи бўлса, унга анчагина моддий маблағ зарур бўлади.
Хонага оҳиста юриб Нодира кириб келди.
-
Бугун одаатдагидан эртароқ турибсиз, - шивирлаб гапирди у ва
Бутруснинг ёнига ўтириб, елкасига бошини қўйди.
-Кечирасан, сени уйғотиб юбордим. Бош қотиришим зарур бўлган ва ибодат қиладиган эҳтиёжларим бор. Аҳволинг қалай?
-Бироз яхшиман, - бугун эрталаб ташналик кўп қийнамаганидан Нодира хурсанд эди. – Ташналигим қоладиган вақт ҳам келди, шекилли, ахир, уч ой вақт ўтди.
-Чой ичасанми?
Нодира “хўп” дегандай табассум қилди. Бутрус Нодиранинг ташналигини қондириш учун унга бир пиёла чой тайёрлаб бергани ўзларининг кичкинагина ошхоналарига кирди. Ўз-ўзидан маълум: у яшайдиган маданий муҳитда кўпчилик эркаклар ошхонага йўламас эди. Бутурус билан Нодира ўзларининг муносабатларида масиҳийлик эътиқоди қандай акс этаётгани тўғрисида кўп гаплашардилар. Оммавий қарашга кўра, хотин – эрнинг хусусий мулки, эрлар хотинларига ана шундан келиб чиқиб муносабатда бўлишлари керак. Аммо Бутрус бу қарашларни қабул қилмасди. Унинг ватанида озчилик аёлларгина ишлаб чиқаришда ёки савдо марказларида меҳнат қилардилар. Аёлларнинг вазифаси чекланган эди - улар уй бекаси, уларнинг вазифаси – болалар туғиш, уларнинг тарбияси билан шуғулланиш бўлиши керак, холос; аёллар уйдан чиққанларида, бошларини ҳижоб билан ёпишлари шарт эди. Гап – мусулмонлар учун оила, масиҳийларга қараганда, каттароқ эканида эмас. Бутрус Нодирада ўз оиласининг бекаси ва фарзандларининг онасини кўрибгина қолмасди. Нодира дўст ва сирдош ҳам эди, у ўз даврасидаги аёлларга хизмат ҳам қиларди. Уларнинг иши умумий бўлиб, Бутрус кўпинча хотинидан маслаҳат сўрарди.
Бутрус қўлида патнис билан кабинетига кириб келди – патнисда бир чойнак чой, иккита пиёла, сут ва қанд бор эди. Нодира эрини кутиб, диванда кўзи кетиб қолган экан. Бутрус чойнакни столга қўйганда, кўзини очиб, чойнакка қўлини узатди. Бутрус дарров хотинига чой қуйиб берди. Нодира чойни ҳўплаб, сўради:
-Нимага бугун менинг хўжайиним бунчалик эрта турибдилар?
-Биродар Андрейдан маслаҳат сўрамоқчиман, - кулимсираб деди Бутрус хотинига қараб. – Мени молиявий томондан қўллаб-қувватлашини сўрамоқчиман, чунки ўзимнинг кичкина, кўпайиб бораётган оиламдан хавотирдаман. Кейин менга хизматни давом эттириш учун ходимлар штати ҳам керак бўлади.
-Хўш, қандай хулосага келдингиз? – оёқларини йиғиб ўтирган Нодира эрига диққат билан қаради.
-Биринчи навбатда, биз чўпонлар ўқишини ташкил қилишимиз керак. Уларнинг кўпчилиги бошқалардан ажралган, якка ҳолда ишлайдилар. Фақат баъзиларигина қачонлардир семинарияларда ёки Муқаддас Китоб мактабларида ўқиганлар, холос. Мен бу масалани епископлар ва жамоат бошлиқлари билан муҳокама қилдим. Мен конференция ўтказмоқчиман, шунингдек, бир нечта семинар йиғилиши ўтказишни ҳам режалаштиряпман. Балки, чўпонлар бу семинар йиғилишларига бориб, қандайдир курсларни ўтишлари, бир оз дам олишлари мумкин бўлар. Бу таклифимни ҳамма жамоат раҳбарлари маъқуллаяптилар. Ҳурматли меҳмон сифатида биродар Андрейни таклиф қилмоқчиман.
-Биринчи қарашда, яхши фикр.
-Бизнинг бошқа эҳтиёжларимиз ҳам кам эмас, аммо эҳтиёжларимизнинг ҳаммасини бирданига баён қила олмаймиз. Мени энг кўп ташвишлантираётган нарса – мамлакатимизнинг қишлоқ жойларидаги жамоатлар аҳволи. Айрим қишлоқлардаги масиҳийлар жамоатларида жамоат бошлиқлари – руҳоний хизматчилар йўқ. Оиланинг оғир юкини елкасига ортган ёш одам у ерларда ўрнаша олмайди – шароит жуда ҳам ёмон. Бошқа муаммолар орасида у ерлардаги қашшоқлик шуни англатадики, жамоалар чўпонларни фақат энг кам ойлик маош билан таъминлай оладилар, холос. Кўп жойларда мактаблар йўқ – энг яхши ҳисобланган жойларда мачитлар қошида якшанба мактаблари бор, холос. Мачитда болалар фақат Қуръонни ёд оладилар. Агар одам ўз фарзандларини билимли қилиб ўстиришни истасалар, шаҳарда яшаши керак. Мана, қишлоқ жамоаларининг аҳволи нима учун мени қаттиқ ташвишга соляпти. Менимча, масиҳийлар имонда ўсишлари, ўзларининг руҳий эҳтиёжларини қондиришлари лозим. Яна бир муаммо – кўпчилик масиҳийлар ўқиш-ёзишни билмайдилар. Шунинг учун улар Муқаддас Китобни ўқий олмайдилар, бу Китобдаги таълимот билан яхши танишмаганлар. Улар ҳозирда қўлларида бор ишдан яхшисини топа олмайдилар, яъни улар ўзларининг иқтисодий аҳволини яхшилашга кучлари етмайди. Бу дегани – жамоатларнинг жамиятга таъсири унчалик катта эмас.
-Шундай қилиб, менинг эрим жамият қурилишининг бутун тизимини ўзгартиришга бел боғлаганлар, - кулиб деди Нодира. – У киши саводсизликни тугатиш муаммосини ҳал қилмоқчилар, айни пайтда масиҳий жамоаларнинг моддий аҳволини мустаҳкамлаш пайидалар.
Бутрус енгил табассум қилди – хотини унинг жиғига тегиб туришни яхши кўрарди. Бутрусга айнан шу муносабат ўз ишининг истиқболини тўғри кўришига ёрдам берарди.
-Биз бажариш осон бўлган вазифадан бошлаймиз, - деб жавоб берди Бутрус хотинига. – Мен ҳеч бўлмаса айрим қишлоқларда саводсизликни тугатиш дастурини татбиқ қилмоқчи эдим. Кўпчилик қишлоқ жамоатларининг ўз чўпонлари йўқлиги сабабли, биринчи навбатда, масиҳийларни ўқиш ва ёзишга ўргатиш билан бу жамоатларни мустаҳкамлаймиз, деб ўйлайман. Кейинроқ бандлик дастурини, касбга тайёргарлик ва қишлоқ аҳолисига илгари нотаниш бўлган фаолият тури билан шуғулланиш дастурини татбиқ қилишга ўтишимиз мумкин.
-Лекин сизда моддий маблағ ҳам, тайёр ўқитувчилар ҳам йўқ-ку.
-Биламан. Жавобларга қараганда, саволлар кўп. Шунинг учун ҳам мен тонг отар-отмас турдим-да. Мен ҳали қанча ибодат қилишим керак!
Нодира патнисга бўшаган пиёлани қўйди, эгилиб, эрининг қўлларини ушлади.
-Мана, мен сизга ёрдамга тайёрман. Биз икковимиз ҳамма нарса учун ибодат қилишимиз мумкин.
Садоқатли хотиннинг ёрдами – қимматбаҳо совға, Бутрус Худога Нодира учун чин дилдан шукрона айтиб ибодат қилди.
-Биз яна Худодан сўраб ибодат қилишимиз керак бўлган одам бор, - деди Бутрус. – Янги имонга келган Аҳмад учун ибодат қиламиз.
5-боб
Уч ой ўтгандан кейин
Аҳмад пойтахтнинг чалкаш-чулкаш кўчаларида йўқолиб кетди. Бутрус унга топиб берган кичкина квартира овлоқ жойда эди. Аҳмад тасодифий ишлардан топган маблағи ҳисобига амаллаб кун кечирар, ҳафтасига икки марта Бутрусникида кечки овқатни тановул қилар, бунинг устига, Бутрус унга озиқ-овқат тўла пакет берарди. Унинг ихтиёри ўзида, маблағи бўлмаса ҳам, иш бошлаш учун ҳамма имкониятларни тўхтовсиз хаёлидан ўтказарди. У маълум вақтга ўқишни тўхтатишга қарор қилди, чунки Суқ ал-Хамис университетидан пойтахтдаги университетга ўқишни кўчирса, қариндош-уруғларига ўзининг қаерда эканини билдириб қўйган бўлади. Оиласидаги алоқа боғлаб турган ягона одам синглиси Фара эди. Аҳмад бу синглиси билан қисқа вақт боғланди, аммо қаердалигини ва қаерга жойлашганини ҳатто ишора ҳам қилмади. Аҳмад ёлғизликка кўника борди, энди Бутрус унга тақдим қилган Муқаддас Китобни ва бошқа китобларни ўқишга вақтини бағишлади. Аҳмад масиҳийликни чуқурроқ била бориб, мусулмонларга Хушхабарни ваъз қилишга жуда ҳам ошиқарди.
Аҳмаднинг Закийдан бошқа яна энг яқин дўстларидан бири Ҳасан эди. Ҳасан пойтахтдаги университетда ўқирди, шунинг учун уни қидириб топиш қийин бўлмади. Университет шаҳарчасига Аҳмад яшайдиган овлоқ квартирадан тахминан йигирма минутда яёв борса бўларди.
Бугун Аҳмад ва Ҳасан университет шаҳарчасининг ички ҳовлисида юришибди, ҳовли талабаларга тўла, шовқин. Талабаларнинг бири ҳовлининг у бурчагидан бу бурчагига шоша-пиша бориб келар, бошқаси конспектини очиб олиб, машғулотларга тайёрланарди.
Аҳмад янги топган яширин квартирасига кўчиб ўтиб, дарров соқолини қирдирди, арабларнинг анъанавий оқ либосини - жалабияни жинси ва футболкага алмаштирди. Бутрус пахтадан қилинган матодан тикилган кенг шим ва оқ кўйлакни ёқтирарди, шунинг учун Аҳмаднинг бу кийимлари унга ёқмади. “Масиҳийлар одамнинг ташқи томонига эмас, балки ички томонига кўпроқ эътибор берадилар”, - деди у Аҳмадга. Аҳмад эса, қиёфани ўзгартириш – имоннинг ўзгарганига гувоҳ сифатида муҳим, деб ҳисобларди.
Ҳасан, биринчи навбатда, Аҳмаднинг кийимларига эътибор берди. “Ие, Аҳмад, масиҳий бўлиб олибсанми?” – деди у дўсти Аҳмадга университет шаҳарчасида учрашганларида бироз таажжубланиб. Бир куни, ҳали улар Суқ ал-Хамисда яшаётганларида, Ҳасан Аҳмаддан сўраган эди: “Масиҳийлар Мавлуд арафасида бир-бирлари билан ўпишиб кўришадилар, чўчқа гўштини истеъмол қиладилар, Учлик ҳақидаги ақидага ва бошқа сохта таълимотларга ишонадилар. Наҳотки кимдир шунақа нарсаларга иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлса?!”
Ҳасан худди азада йиғлагандай, оҳ-нола қилиб, бутун университет шаҳарчасининг ҳовлисини бошига кўтарди. Аҳмад унга, овозингни ўчир, деб қаттиқ шипшиди ва талабалар ошхонаси бурчагига олиб ўтди. Умуман олганда, эски дўст масиҳий Аҳмад билан қизғин баҳсга киришмасдан, ўша зоҳоти ундан юз ўгириб кетиши керак эди. Буларнинг ҳаммаси етмагандек, Ҳасан ундан Муқаддас Китоб ҳақида сўради. Бу ниҳоятда ҳайратланарли эди!
-Хўш, қалай экан? – деди Аҳмад Ҳасанга, бу лаҳзада Ҳасан қопчиғидан Битикни чиқариб, дўстига узатаётган эди. – Матто баён этган Хушхабарни ўқидингми?
-Китобнинг ҳаммасини ўқиб чиқдим, - деб жавоб берди Ҳасан, кейин Китобни Аҳмаднинг қўлидан олиб, “Тоғдаги ваъз” бобини очди. – Мана, эшит: “Ибодат қилганингизда, иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Улар ўзларини ҳаммага кўрсатиш учун синагогаларда ва кўчаларнинг бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадилар. Сизларга чинини айтай: улар ўзларининг мукофотларини олиб бўлганлар. Сиз эса ибодат қилаётганингизда ичкари хонага кириб, эшикни беркитиб олинг ва яширин бўлган Отангизга ибодат қилинг. Яширин қилган ишларингизни кўрган Отангиз сизни тақдирлайди.”* Бу оятлар мени қанчалик ҳаяжонга солганини сен тасаввур ҳам қила олмайсан. Шу оятларни ўқиганимда, дарров Худога яқинлигимни ҳис қилдим.
-Ўз отанг билан яқин бўлганинг учун сенга шундай туюлган, -деди Аҳмад. – Бу оятлар исломга тамомила бегона таълимотни ўргатади.
Аммо ислом билан Исо таълимоти ўртасидаги фарқ ҳақидаги суҳбат Ҳасанни қизиқтирмади. У Битикни ёпиб, деди:
-Мен Янги Аҳдни ўқиб чиқдим, кейин юрагим покланаётганини ҳис қилдим. Бу ҳолат қандайдир тарзда юз берган бўлса ҳам, ҳанузгача менга тушунарсиз. Исо ҳақида ўқиганимда, У менга томон келаётганини тасаввур қилардим, сўнгра қандайдир мўъжиза билан У менинг олдимда турганини кўрдим. Ўшанда У менинг қалбимга қўлини текизган эди.
Дўстига қилинган бу таъсир жараёнидан Аҳмад хурсанд бўлиб кетди. Аммо бу роҳатбахш жараён ҳали маълум вақтгача ниҳоясига етмаслигини Аҳмад тушуниб турарди.
-Сендан бир нарсани илтимос қиламан, ўйлаб кўриб, кейин айтгин: менинг қуйидаги учта саволимга қандай жавоб берган бўлардинг, - деди Аҳмад. – Биринчидан, сен ўлганингдан кейиноқ қаерга тушасан?
-Менми? Менимча, тўғридан-тўғри дўзахга жўнасам керак, - деб кулди Ҳасан.
Аҳмад куладиган ҳолатда эмас эди.
-Иккинчидан, Худо ҳамма одамни бирдай яхши кўрадими? У имонли одамларни кўпроқ яхши кўрмайдими? – Ҳасан боши билан тасдиқлади, аммо
*Қаранг: Матто 6:5-6.
жавоб бермади. – Учинчи савол. Сен қандай ўйлайсан: Худо шахсан сени яхши кўрадими? У хусусан сени яқиндан биладими? – Охирги савол Аҳмадни нозик жойидан ушлади, шекилли, кўзларини қисди. Шу орада Аҳмад гапини давом эттирди: - Келгуси ҳафтада рамазон бошланади. Рўза тутганингда, виждон билан, ростакамига ибодат қил. –Ҳасан кўзларини очди,
Аҳмад уни масиҳийликка даъват қилмаганидан ҳайрон бўлди. Ҳасан исломга эътиқод қилишни истаётганига ўзининг ишончи комил эмасди. Аҳмад эса суҳбатга қуйидагича якун қилди: -Агар сен чиндан ҳам Худони билишни истасанг, ибодатлар ва У ҳақда фикр юритиш орқали Уни изла, шунда Худо сенга зоҳир бўлади.
Икки ҳафтадан кейин
Бутрус ва Суқ ал-Хамислик қочоқ қаҳвахонада ўтиришарди. Қаҳвахона йўл бўйида бўлиб, ҳар иккаласининг уйи икки томонда, қаҳвахона уларнинг уйларидан баравар масофада – ўртада жойлашган эди. Анча қоронғу тушиб қолган, баъзи тақводорлар оғиз очиб бўлиб, биринчи марта узоқ вақт рўзадан кейин камтарона дастурхондан ифторлик қиляптилар. Бошқалари эса ширинликлар, тўкин дастурхон тепасида еб-ичиб ўтирибдилар. Аёллар кўп вақтини уйда ўтказадилар, янги сериаллар томоша қиладилар. Бундай сериаллар Рамазон ойида кўп қўйилади. Эркаклар анъанавий оппоқ жалабияларини ва катак-катак куфияларини* кийиб олиб, қаҳвахонада йиғилган эдилар. Баъзилари чилим тортадилар, баъзилари эса нарди ўйнаяптилар. Жимликни ва ёлғизликни фақат ўйин тахтасига ташланган суяк тошчаларнинг тақиллаши ва эшик тепасига осилган қўнғироқчаларнинг ўткир жиринглаши бузиб турарди.
Баъзан Бутрус ғарбона андазадаги кийимларидан ўзи хижолат тортарди. Миллий либослар, айниқса, кундузи ва жазирама иссиқ пайтларда қулай эканини Бутруснинг ўзи тушуниб турарди. Аммо у кўйлак ва кенг шим кийиб юришга Англияда юрганда кўникиб қолган, айнан шундай кийинишни афзал биларди. Гап шундаки, пойтахт шаҳарда кўпчилик эркаклар ғарбона модада кийинишар, кўпчилик аёллар эса анъанавий абая – қора рангдаги этаги узун кўйлак, бошларида рўмол билан юришга одатланишган.
Официант йигит патнисда иккита стаканда хушбўй кардамон** қўшилган араб кофесини олиб келди. Аҳмад Бутрусга томон сал энгашди, чунки агарда қаттиқроқ овозда гапирадиган бўлса, ҳар нарсага қизиқувчан қулоқлар дарров ҳамма гапни илиб олади. Шунинг учун Аҳмад шивирлаб гапирди:
-Мен ўз ишимни юргизмоқчиман.
-Яна қанақа иш? – деб сўради Бутрус ҳайронлигини яширишга ҳаракат қилиб.
-Ўзингиз тушунасиз, менга доимий иш керак. Менга доимий даромад
*куфия – бадавийлар бошларига ўраб юрадиган анъанавий мусулмонча рўмол.
**кардамон – занжабилгуллилар оиласига мансуб ўтсимон ўсимлик ва унинг доривор сифатида ишлатиладиган уруғи.
келтириб турадиган манба лозим, токи сизнинг мурувватингизга қарам бўлиб қолмай. Мен бир нарсани ўйлаб қўйдим: кичикроқ босмахона очсам дегандим.
-Нима учун босмахона?
-Қандай ишлар қилаётганингизни мен кўриб турибман-ку. Сиз ўқув
қўлланмалари яратяпсиз, кейин уларни чоп этишга тўғри келади. Сиз Муқаддас Китоб конференцияларига тайёргарлик кўряпсиз, бунинг учун сизга лозим материаллар керак бўлади. Булардан ташқари, сиз кўпчилик дин хизматчиларини танийсиз – уларнинг жамоатларига ҳам босма материаллар жуда зарур. Биз эса бу эҳтиёжларнинг ҳаммасини қондирган бўлардик.
Бутрус ўзини орқага ташлаб, стулга суянди, кофени қўлига олиб, стакандан бир ҳўплади-да, кейин деди:
-Гапларинг тўғри. Бизга ҳақиқатан босмахона зарур, аммо сенда босмахонага мос бино ҳам, асбоб-ускуналар ҳам йўқ-ку.
Аҳмаднинг юзига табассум ёйилди. У жинси шимининг чўнтагидан бир варақ қоғоз олди ва шундай деди:
-Мен кўз остимга олиб қўйган бир бино бор, бу ердан унча узоқ эмас. Билишимча, сизга янги офис керак. – Бутрус боши билан тасдиқлади. Оилавий вазият туфайли у тез орада офисини бошқа жойга кўчриши керак. – Ўша жойда сизнинг офисингиз учун ҳам жой бор, унинг ёнидаги жой эса босмахона учун жуда боп. Мен буларга оид ҳисоб-китоб ишларини тайёрлаб қўйганман, сизга кўрсатишим мумкин. Мана, бошланишида бу ишга қанча миқдорда маблағ сарф бўлади...
Кейин ўн дақиқа давомида Аҳмад Бутрусга ўз режаларини тушунтирди: ер ижарасига қанча маблағ сарфланади, китоб босадиган кичикроқ станок сотиб олишга, қоғоз ва босмахона бўёқларига қанча пул керак бўлади – ҳамма сарф-харажатларни тушунтириб берди. “Баракалла, йигит, яхши меҳнат қилибди”, - деб ўйлади Бутрус. Аммо бу ташаббусни амалга ошириш учун дастлабки маблағ – муаммонинг бир томони, холос. Бутрус хўрсиниб нафас олди:
-Бўпти, сен ҳамма томони ҳақида ўйлабсан. Фақат ўша пул менда йўқ-да.
-Сизнинг дўстларингиз бор. Ишончим комил: дўстларингиздан кимдир бундай буюк ишга, албатта, маблағ қўшади.
-Аҳмад, сен ўз корхонангнинг буюклигини менга ҳали исбот қилиб бермадинг. Сен унинг нархини ҳисоблаб бердинг, холос, аммо сенинг бизнес-режанг йўқ-ку. Ишни нимадан бошламоқчисан? Бу қанча туради, сенинг корхонанг зарарга ишламайдими? Кун кўриш учун буюртмалардан қанча пул ишлашинг керак? Инвесторларга қандай ҳақ тўлайсан, улар қанча даромад оладилар?
-Мен сизга ишонаман. Сизнинг ишингиз ўнгидан келади.
Бутрус кулиб қўйди.
-Йўқ, Аҳмад, ишим бошимдан ошиб ётибди. Мен сени керакли одамларга рўпара қилиб қўйишим мумкин. Аммо босмахона билан шуғулланишга менинг вақтим йўқ. Яна бир гап: ўзинг нима дейсан –босмахона ишида тажрибанг кўпми?
-Унчалик эмас, аммо тезда ўзлаштириб оламан.
-Мен пул топиб, босмахона очдик ҳам дейлик. Босмахона станогини қандай ишлатишни биласанми? Ишчи ҳолатида қандай тутишни, бузилганда тузатишни биласанми?
Аҳмаднинг овози қатъий жаранглади:
-Буни менга қўйиб беринг. Қўл билан ишлаш керак бўлган жойларда бемалол уддасидан чиқаман.
-Қўйсанг-чи, ҳовлиқаверма.
-Мен мотореллеримга қандай қараб юришимни кўрсангиз эди. Хоҳласангиз, уни бўлак-бўлак қилиб, яна йиғиб бераман. Умуман, қўлимдан келади.
-Ахир, бу мотореллер, босмахона станоги эмас.
-Нима фарқи бор?
-Аҳмад, агар сен мотореллерингни беш қўлдай билсанг,мототехника ремонти устахонасига ишга кир. Бунақа устахоналар шаҳарда кўплигини ўзинг биласан-ку.
-Яъни сиз менга ёрдам бермоқчи эмассиз, шундайми? Сизни дўстим деб ўйлабман.Бунинг устига, яхши ғояларимни ўртоқлашибман-а.
-Тўғри, ғоя ёмон эмас. Лекин сенинг оёқларинг остига сочадиган пулим йўқ. Сенинг тажрибанг ҳам йўқ. Бизнес-режанг йўқ. Агарда асбоб-ускуна сотиб олишга пул топганимизда ҳам, кирим-чиқимни ҳатто нолга олиб келишимизга ҳам кафолат йўқ.
-Қулоқларимга ишонмаяпман!
Аҳмад кафтларини шапиллатиб столга урди-да, ўрнидан сакраб туриб, қаҳвахонадан чиқиб кетди. Бир неча чилимкашлар кўзларини очиб, унинг орқасидан ҳайрон бўлганича қараб қолди. Улардан бири худди ниманидир тушунгандай, илжайиб, лабларини буриб қўйди.
Бутрус кофенинг ҳақини тўлаб, уйига жўнади. Ҳозиргача ўз ватанида собиқ мусулмонлардан янги имонга келганларнинг кўплигини эшитган бўлса ҳам, бир нечаси билан учраша олди, холос. Учрашганларининг кўпчилиги оила қурмаган, ишсиз ёш йигитлар эди. Масиҳий жамоаларига булар ортиқча юк бўлмайдилар. Бошқа мамлакатларда – Бутрус улар ҳақида жуда яхши биларди – масиҳий миссионерлик ташкилотлари бундай янги имонлиларни қўллаб-қувватлайдилар, гарчи бундан фойда бўлмаса ҳам. Бу ёш йигитларнинг мустақиллигини таъминлаш нафақат моддий томондан таъминланишлари учун, балки руҳий томондан етук бўлишлари учун ҳам керак эди. Қийин пайтларда уларга ёрдам бериш – бир томон бўлса, уларни тобе одамларга айлантириш – иккинчи томон. Яхшиямки, Аҳмад садақа сўрамади. У ақлли, меҳнатсевар, бироқ Бутрус у ҳақда оз биларди.
Бунинг устига, Бутруснинг яна бир ташвиши бор эди. У Муқаддас Битикдан қуйидаги оятларни эслади: “Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди”.* Аҳмад ишга
*Қаранг: Ибтидо 2:18.
жойлашгандан кейин, уйланиши ҳам керак. Ўзига мос иш топишдан ҳам
кўра, буниси янада оғирроқ муаммо. Биринчидан, Яқин Шарқ маданиятига кўра, никоҳга иккала томоннинг оиласи рози бўлиши лозим, лекин бу янги имонли йигит оиласи билан тамомила алоқаларни узган. Иккинчидан, янги имонга келган йигитлар ўзларига мос қизлар билан учрашишлари учун имкониятни жамоат яратиб бериши лозим. Аммо кўпчилик масиҳий ота-оналар ўз қизлари собиқ мусулмонларга турмушга чиқишларини истамасдилар. Анъанавий масиҳий мазҳабидагилар уларга ишонмасдилар. Собиқ мусулмон йигитлар учун энг яхшиси – собиқ мусулмон қизларни излаб топиш эди, аммо бунақаси деярли йўқ эди.
Бутрус ўйланиб, жойида тўхтовсиз айланиб, боши берк кўчадан чиқиш йўлини тополмай, одатдагидай ибодат қилди: “Эй Худойим! Менга керакли кучни ва донликни Ўзинг юборгин”. Аҳмаднинг эҳтиёжлари кўп эди, табиийки, унинг аҳволида ягона тасалли Худо эди.
6-боб
Олти ҳафтадан кейин
Салима кроватнинг бош томонидаги ёстиқларга суянганича, телевизор экранига тикилиб қолган эди. Экранда қандайдир бир эркак киши араб тилида Инжилнинг ваъз қиларди. Бу канални Салима уч йил олдин тасодифан ўзи учун кашф қилган эди. У уйнинг томига ўрнатилган спутник антенна орқали ана шу телевизион эфирни топганди. Дастлаб у бу ғалати воиз устидан калака қилиб кулди, аммо кейин унинг ваъзи қизиқ туюлди. Салиманинг кровати ёнидаги столда сиртқи курс материаллари ётарди, бу материалларни у мана шу теледастур орқали буюртма бериб олган эди. Ҳар бир янги дарсдан унинг Исо пайғамбарга қизиқиши ортиб бораверди.
Қиз ўзига ўзи ҳайрон қолаверарди: бу кўрсатувни томоша қилишга қизиқиши қандай юз берди, ўзи? Салиманинг оиласини мамлакатда яхши танишади. Унинг отаси – ақлли, қобилиятли ва анча иши олдинга кетган бизнесмен, у қирол оиласи билан муносабатлар ўрнатган эди. Оилада еттита фарзанд бўлиб, тўрттаси ўғил, учтаси қиз. Салима оилада тўртинчи фарзанд эди. Улар одатдагидан ташқари, уйда истиқомат қилишарди, уларнинг уйи пойтахтдан ташқарида икки гектар серунум ерга қурилган эди. Салиманинг катта хонасида ҳамма нарса – ўсмир қизнинг кўнгли истаган ҳамма нарсалар муҳайё: гардероб тўла ажойиб либослар, полкаларга терилган қимматли китоблар, қўғирчоқлар коллекцияси – бу қўғирчоқларни Салима туғилгандан бошлаб отаси йиға бошлаган эди, – биринчи даражали стереосистема.
Салима яхши биларди: бу мамлакатдаги жуда кўпчилик қизларнинг ўқишга имкони йўқ, улар ё бошланғич маълумоти билан қолиб кетадилар ёки умуман саводсиз бўлиб қолаверадилар. Салима эса ўқишни яхши кўрарди, отаси унинг ўқишга ниҳоятда қизиқувчанлигига эрк бериб, хусусий мактабга берди. Охирги пайтларда Салима университет таълимини олиш ҳақида орзу қиладиган бўлди. Салима компьютер курсларига ёзилмоқчи ва кейинчалик шаҳар бошқармасига ишга кирмоқчи ҳам бўлди. Аммо қизининг тиришқоқлигидан фахрланадиган ота, қизим, яхшиси, турмушга чиққани маъқул, деб ўйлади. Отаси келажаги порлоқ йигитни мўлжаллаб қўйган эди. Салима турмушга чиқишга шошилмасди, бунинг устига, эрга тегишдан воз кечиш ҳуқуқидан фойдаланиш тўғрисида ўзига ўзи ҳисоб берарди. Аммо буни отанинг хоҳишига қарши бориш деб ҳисоблайдилар.
Салима сиртқи Хушхабар курси материалларини буюртма қилиб олишига ҳам айнан унинг ишқивозлиги сабаб бўлган эди. У навбатдаги дарсга почта посилкасини олишни сабрсизлик билан кутарди. Ҳозирча Салима қандай ишга бош қўшганини оиласидагилар билмас, ундан асло шубҳаланмасдилар.Зотан, оиланинг нафақат моддий фаровонлиги жойида эди, балки диний масалаларга ҳам ниҳоятда жиддий қараларди. Салиманинг отаси ва акалари мачитга ибодат қилгани бормаган кун деярли йўқ эди. Аёлларга нисбатан ана шу сингари талаблар бунчалик қаттиқ эмас эди – улар уйда ҳам ибодат қилишлари мумкин эди. Салиманинг жинояти – масиҳийликни ўрганиши – очилгандан кейин, бутун оила учун шармандалик бўлиши табиий эди. Салима буни яхши тушунарди. Мана шунинг учун ҳам у эҳтиёткорлик билан таъқиқланган китобларни яшириб юрарди. Агарда Салимадан масиҳийликка қизиқиши ҳақида кимдир сўраганда, у, албатта, ўша одамга ёлғон гапирган бўларди. Унинг қалбида нималар юз бергани ҳақида ҳеч ким ҳатто тахмин қилиши ҳам керак эмас эди.
Салимани Исо пайғамбарга қандайдир енгилмас куч– илгари ўзига нотаниш ва ўзи синаб кўрган ҳамма нарсадан тамомила фарқли бир нарса жалб қилган эди. Салима исломни билар, Оллоҳни узоқ ва етишиб бўлмайдиган Худо сифатида қабул қиларди. Ўз-ўзидан маълумки, Салиманинг кундалик ташвишлари Оллоҳга асло алоқадор эмас эди. Мусулмон эркакка биттадан тўрттагача хотин олишга изн берилган эди. Салима, бошқа дугоналари қатори, буни аёлларни ҳақоратлаш деб биларди. “Яхшиямки, отамнинг биттагина хотин бор, у ҳам бўлса менинг онам”, - деб хаёлидан ўтказарди. Салима шундай оилаларни билар эдики, вазият бунинг тескариси эди.
Салима ўз ҳаётида шу пайтгача билганларнинг ҳаммасидан ажойиб тарзда гавдаланган Исо тамомила фарқ қиларди. Исонинг ҳаёти У мўъжизавий тарзда туғилганидан бошлабоқ ниҳоятда ажойиб эди. Унинг ўша даврдаги иккиюзламачи тақводорларга нисбатан дадил чақириқлари, айниқса, Унинг аёлларга муносабати Салимани шунчалик ҳайратга солган эдики, баъзан-баъзан у Исо даврида яшашни орзу қилиб қоларди. Исо, Худо ҳамма одамларни яхши кўради, деб айтарди, У шогирдларига, Мендан намуна олинглар, бир-бирларингизни яхши кўринглар, деб гапирарди. Салима ҳақиқий, чинакам севгини билишга чанқоқ эди, унинг ички ҳислари, бундай севгини Исо пайғамбардан топасан, деб шипшитарди.
Эшик тақиллади, хизматкор аёллардан бири, катта акангиз сизни бозорга олиб боришга тайёр бўлиб турибди, деб хабар берди. Унинг кофтаси ва машҳур модельер тиккан жинси шими танасига ёпишиб турарди, аммо бу кийимда уйдан ташқари чиқишга журъат қилолмасди. Салима хона эшигида осиғлиқ турган қора абайяни олди-да, устига ёпиб, вестибюлга томон шошилди. Бу ерда акаси қўлида машинанинг калитини ўйнаганича, Салимани сабрсизлик билан кутарди. Кўчага чиқиш олдидан ҳижоб унинг бошини лозим даражада беркитиб турганига яна бир марта қараб олди.
Салиманинг катта акаси абжир ҳайдовчи эди. Ҳозир ҳам тезликни ва оралиқ масофани эпчиллик билан сақлаб, гоҳ машиналар оқимига қўшилиб кетар, гоҳ улардан узоқлашарди. Салима неча марта бозорга боришда йўлда ваҳимага тушиб, ҳозир пачоқ бўлиб кетамиз, деб кўзларини беркитиб олар, лекин ўн минут ўтгандан кейин манзилга эсон-омон етиб келишарди. Салима автомобиль ойнасидан икки дугонасини кўриб қолди ва қўл силкиб саломлашди. Акаси, уч соатдан кейин келаман, сени шу ердан олиб кетаман, деб машинасини бурди-да, ўз ишлари билан кетди. Салима дугоналари билан бозор айланишни, айниқса, безаклар тақилган кийимлар дўконларига киришни ёқтирарди. Гарчи анъана бўлмаган кийимларни уйдан ташқарида кийиб юриш қизларга таъқиқланган бўлса ҳам, ҳар бир қизнинг кийим жовони ғарб намунасида тикилган модадаги кўйлаклар билан тўла эди.
Салима дугоналари билан вақт қандай ўтганини сезмай қолди, тез орада акаси Салимани чаққонлик билан уйга олиб келиб қўйди. Салима ҳали хонасининг даҳлизига кириб улгурмасдан, эгнидаги абайя ва ҳижобни ечиб, стулга ташлади-да, зинапоя бўйлаб хонасига кўтарилди. Аммо... зинапоянинг охирида у, кўзларимга ишонсамми ё йўқми, деган хаёлда қўрқиб, тўхтаб қолди. Салиманинг хонаси эшиги ёнига суянганча, кўзларини ғазаб билан тикиб онаси турарди. Шунда Салиманинг ақли равшан тортди: бозорга кетишдан олдин шошилганидан катта хатога йўл қўйганини эслади. Одатда, у бирон жойга кетадиган бўлса, столнинг устини шундай тартибга келтириб қўярдики, стол устида ҳеч нарса қолмасди. Ота-онасининг назарида озгина шубҳали туюлган нарсаларни қутига солиб қулфлаб қўярди. Эҳ, нимага бунчалик аҳмоқликка йўл қўйди-я! Салима ёд олиб сув қилиб ичиб юборган “Муқаддас Китоб курси” онасининг қўлида турарди.
***
Бутрус”Ал- Воҳа” жамоасининг катта чўпони Юсуф билан учрашувни сабрсизлик билан кутарди. Мана, чорак асрдирки, Юсуф бу жамоат қавмига раҳнамолик қилиб келарди. Имонлиларнинг кичикроқ гуруҳи унинг кўз олдида йирик протестант жамоатига айланди. Бошқа кўпчилик чўпонлар Юсуфнинг қиёфасида ўзларининг руҳий раҳнамоси ва устозини кўрардилар. У чин дилдан шуни истардики, унинг Муқаддас Китоб бўйича ваъзлари ҳаммага, ҳатто саводсиз одамга ҳам тушунарли бўлса; шунинг учун унинг ваъзларини эшитишга кўп одам келарди. У Янги Аҳдни оғзаки араб тилига таржима қилишда бебаҳо ёрдам кўрсатди, узоқ йиллар амалда бўлган Муқаддас Китобнинг эски арабча таржимаси эскириб бўлган эди. Эски сўзлар кўп ишлатилиб таржима қилинган, бунинг оқибатида эса оддий одамлар тушуниши учун қийин бўлган бу таржима Инжилни тарғиб қилиш йўлида тўсиқ бўлиб қолган эди.
Бутрус Англиядан қайтиб келгандан кейин, тез орада Юсуф билан учрашишга борган эди, шундан кейин маслаҳат ва ёрдам олиб туриш учун Худонинг бу олийжаноб одами билан доимий равишда учрашадиган бўлди. Аҳмад пойтахтга келгандан кейин, Бутрус Юсуф билан боғланди, Юсуф эса бир имонли билан гаплашди, бу имонли одам кўчмас мулк бўйича агент бўлиб ишларди. Натижада ўша имонли Аҳмадга ҳозирги квартирани топиб берган эди.
Бугун Бутрус мамлакатдаги масиҳий жамоатларини ўрганиш жараёнида олган ўз таассуротларини, келажакдаги режаларини, ҳозирда шуғулланаётган муаммоларини Юсуф билан муҳокама қилаётган эди. Бутрус ўз офисини очиши зарурлиги тўғрисида ҳам икковлари суҳбатлашаётган эдилар; ўз-ўзидан равшанки, ходимлар штати ҳам бўлиши керак эди.
-Истардимки, сизнинг офисингиз биздан узоқ жойда бўлмаса, - деди Юсуф, - гарчи менинг бу истагим худбинликдан ҳоли эканига тамомила ишончим комил бўлмаса ҳам. Сизнинг хизматингизга келсак, сиз турли деноминация вакиллари билан алоқа ўрнатишингизга тўғри келади. Шунинг учун сизнинг офисингиз маълум маънода нейтрал ҳудудда бўлиши лозим. Бизнинг жамоатда сизга ёрдам беришни хоҳловчи кўнгиллилар, албатта, топилади.
Шу пайтда эшик очилиб, Юсуфнинг котиби кириб, деди:
-Муҳтарам чўпонимиз, Мустафо деган бир одам келибди, сизнинг ҳузурингизга кирмоқчи.
-Марҳамат. Кечирасиз, сизнинг гапингизни бўлишимга тўғри келади, - деди Юсуф Бутрусга. – Котибимни огоҳлантириб қўйганман: агар мени сўраб келсалар, келувчиларга, албатта, эътибор бераман.
Хонага новча соқолли одам кириб келганда, Юсуф билан Бутрус меҳмоннинг ҳурмати учун ўринларидан турдилар.
-Нима учун бу ерга келганимни ўзим ҳам билмайман, - деди Мустафо ҳаммалари бир-бирлари билан қўл олишиб кўришганларидан кейин.
-Балки, сизни бу ерга Худонинг Ўзи олиб келгандир, - деб жавоб берди Юсуф. Кейин меҳмонга Бутрусни таништирди ва деди: - Агар қарши бўлмасангиз, Бутрус суҳбатимизда иштирок этади. Эҳтимол, биргаликда сизга ёрдам берармиз.
Мустафо бу иккала эркакка қаради ва тўрсиллатиб гапирди:
-Буниси мен мурожаат қилаётган жамоатларнинг олтинчиси. Шу пайтгача мени фақат қувиб чиқардилар.
Юсуф кулиб, деди:
-Сиздан миннатдор эканимизни ўзингизга билдириб қўймоқчимиз. Марҳамат, ўтиринг. Муздай бирон нарса ичасизми?
Дастлаб учовлари кола ичдилар, Мустафо руҳий саҳрода ўзининг дарбадарликлари ҳақида гапириб берди:
-Гап шундаки, шу пайтгача менда уч юздан ортиқ ҳал қилиб бўлмайдиган саволлар йиғилиб қолди, - дея эътироф этди “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг аъзоси. – Мен даҳшатли тарзда тушунолмай ҳайрон бўлиб, ўзимдан сўрайман: “Наҳотки Қуръон – Худонинг Каломи бўлса? Агар Муқаддас Китоб чинакам бўлса, мен нима учун яшашим керак?”
-Бирданига уч юздан ортиқ савол – бу жудаям кўп, - лабларида енгил табассум билан гапирди Юсуф. – Бу қария (бир қарашда унчалик қария ҳам эмас – кўринишидан тахминан олтмиш ёшларда эди) нима учун бунчалик катта ҳурматни ҳаммага уқтириб келганини, нима учун бу мусулмон унга қалбини очганини тушуниш қийин эмасди. – Қандайдир жавобларни қидириб кўрдингизми?
-Билмадим....Балки....Менимча, ҳақиқий Худонинг Каломи Қуръон эмас, Муқаддас Китобдир. Муқаддас Китоб бузилган деган даъволарнинг исботини мен топа олмадим.
-Умуман, бошланиши ёмон эмас. Саволларингиздан қайси бири сизни кўпроқ қўрқитади?
-Энг аввало, бундай саволлар...Наҳотки Оллоҳнинг ўғли туғилса? – Мустафо ваҳимали ҳаяжон билан олдинга сал эгилди ва мусулмон уламолари қўйган масалаларни санай кетди: - Оллоҳ инсон бўлиши мумкинми? Бунинг учун У ниҳоятда муқаддас ва ниҳоятда буюк. У бадастир ва ҳеч кимга муҳтож эмас. Сизлар, Исо – Худодир, деб айтасизлар. Агар У Худо бўлса, нимага У егуликка эҳтиёж сезган? Наҳотки, У Худо бўлгани ҳолда, табиий эҳтиёжларни юбормади? Наҳотки, Худо, кечирасизлару – ҳожатга бориб, ичини бўшатса?! Шунақа деб билиш – росткамига куфрликдир. – Мустафо креслога суяниб, ўзининг бу далилларидан жуда мамнун бўлиб кетган эди. – Бунинг устига сизлар, Исо хочга михланган деб айтасизлар, - дея гапида давом этди йигит. – Қандай қилиб, У ташналикдан шикоят қилгани ҳолда, душманлар сафро аралаш сиркани Ўзининг бурни тагига олиб келишларига йўл қўйган бўлиши мумкин? Наҳотки илоҳий табиатга ожизлик хос бўлса? Яна бир нарса: агар Исонинг илоҳий табиати мукаммал бўлса, нима учун У Маъбадга ташриф буюриб, у ерда ибодат қилиши керак бўлиб қолди? Бу ҳолат – Исо Оллоҳга муҳтож бўлганини, қолаверса, Исо бор-йўғи пайғамбар эканидан гувоҳлик бераётганини англатмайдими?
Юсуф бир кулиб қўйди-да, шундай деди:
-Сиз жуда ўринли саволлар беряпсиз. Бу саволларингизнинг ҳар бирига қандай жавоб беришни биз биламиз. Масиҳийлар, Исо ҳам Худо, ҳам Инсон бўлган эди, деб ҳисоблайдилар.Исо ҳар қандай одам сингари, жисмоний ва руҳий ҳаёт учун Ўзининг инсоний эҳтиёжларини қондириши лозим. У, Худо сингари, Ундан нажот инъомини қабул қилганларнинг ҳаммасига марҳамат кўрсатади; У, Худо сингари, Ўзини рад қилганларнинг ҳаммасига қаршилик кўрсатади. Исонинг ибодати биз – масиҳийларни, боши берк кўчага олиб кириб қўймайди. Исонинг ибодати – Унинг Ота билан мулоқоти ва Унга дахлдорлиги шаклидир. Жумладан, Қуръонда ҳам Оллоҳ ибодат қилиши ҳақида айтилади: “ ...У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган [yosalli (араб.)–сўзма-сўз ибодат қилмоқ] Зотдир, Унинг фаришталари ҳам. У мўминларга меҳрибон бўлган Зотдир...”*
Юсуф Қуръондан кўрсатган оятдан Мустафо дарров хижолатга тушди, кейин бир оз олдинга эгилиб ва овозини пасайтириб, деди:
-Аммо агарда Исо – Оллоҳнинг Ўғли бўлса, албатта, Оллоҳнинг хотини бўлган, Унинг хотини бир банда эди, демак, Ўғил ҳам абадий эмас.
-Қуръонда Исо ҳақида “Оллоҳнинг сўзи” ва “Оллоҳнинг руҳи” деб айтилгандай, Инжилда ҳам Худонинг сўзи келтирилади: “Дабдабали ва улуғвор Худонинг самодан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, — деган овозини эшитдик”.** Исо – Худонинг Ўғли экани ҳар учала жумлани бирлаштиради, яъни ҳар иккала Китобда Исонинг илоҳий тарзда пайдо бўлгани ҳақида айтилади. Аммо Худо Марямга уйланган ва уларнинг Ўғли туғилган деган маъно англашилмайди. Қуръонда ҳам, Инжилда ҳам асло бу ҳақда гапирилмайди. Гап Худонинг жисмоний оталиги тўғрисида эмас, балки руҳий оталиги тўғрисида боради, - деди Юсуф кулимсираб. – Худо бизнинг ҳам Отамиз. Принцип ўша-ўша. Мен – Унинг боласиман. Ҳақиқатан, гап ўхшашлик ҳақида бормоқда. Ўхшашлик – билиб бўлмайдиган нарсани ўзимизнинг ақлимизга жоиз даражада билишимизга ёрдам беради. Муқаддас Китоб бўйича “Ота” ва “Ўғил” тушунчаси Ота Худо ва Ўғил Худо ҳамда Унинг абадий Каломи ўртасидаги муносабатларни талқин қилишга қаратилган. Иккови ҳам абадий. Иккови ҳам Муқаддас Руҳда бирдир....
-Учлик ҳақидаги таълимотга келсак, - деб Юсуфнинг гапини бўлди Мустафо, - сизлар, ҳақиқатан ҳам, учта худога ишонасизларми?
-Йўқ, Худо битта, аммо Унинг учта тасвири (ипостаси), учта сиймоси ва учта шахси бор.
-1+1+1=3, - деди ҳаяжон билан Мустафо.
-Аммо Худо қатъий маълум илмий тушунча эмас, - деб жавоб берди Юсуф. – Масиҳийларнинг ҳам, мусулмонларнинг Муқаддас Битиклари танҳо Худони, Худонинг ёки Оллоҳнинг битта – танҳо атрибути бор, бор-йўғи битта хусусияти мавжуд, деб талқин қилмайди, - Юсуф мана шу сўзларни айтиб тўхтади, Мустафони оталарча бағрига босиб, тан олди: - Дўстим, сизнинг ҳамма саволларингизга бирданига ва дарров жавоб бериш имкони йўқ. Аммо саволларингизга жавобларимиз ҳар доим тайёр. Ажойиб саволларингизни келгуси сафар бизга берасиз, деб сизни яна таклиф қилмоқчи эдим.
Мустафо бу сўзларни мамнуният билан тинглади. Хонага бир лаҳза жимлик чўкди. Бутрус юз бераётган воқеаларни, суҳбатни кузатиб ўтирарди. Бирдан Мустафо, аҳволим анча ёмон, деб айтиб қолди:
-Бир ойча олдин мен ваҳий кўрдим. Менга оқ кийимдаги Одам кўринди. У менга шундай деди: “Сен излаётган одам Менман. Ўрнингдан тур
*Қаранг: сура 33:43.
**Қаранг: 2Бутрус 1:17.
ва Муқаддас Китобдан Мен ҳақимда ёзилганларни ўқи”.
-Сизнингча, у ким эди? – деб сўради Юсуф.
-У Исо эди, - Мустафо ўз фикрлари билан банд бўлиб, тутилиб қолди. -
Университет шаҳарчасида, мен “Биродар мусулмонлар” ҳаракатида иштирок этяпман, деб сизга айтган эдим, аммо бу ҳаракатдан ўзимни торта бошладим. Бунинг натижасида шайх менинг хулқ-атворимга эътибор қаратди, бир неча кун олдин у менинг уйимга келиб, мени худосизликда айблади. Унга, менга нисбатан шубҳаларингиз асло асоссиз, деб айтдим. Ахир, мени Муқаддас Китобни ўқишга ва бу ҳақда китоб ёзишга ундаган унинг ўзи эмасмиди?! Шайх мендан қоғозларимни тортиб олишга уринди. Аммо мен йўл қўймадим. Шунда шайх менга қуйидаги гапларни гапирди: “Сен ашаддий худо безорисан! Энди сен бизнинг команда аъзоси эмассан, муаллимлик қилишдан сени четлатаман”.
-Энди нима қилмоқчисиз?
-Мен ўз тадқиқотимни давом эттирсам деган эдим, аммо шубҳам йўқки, улар бу ишни уйда давом эттиришимга имкон бермайдилар.
-Яширинадиган бирон жойингиз йўқми?
Мустафо бош чайқади.
Юсуф Бутрусга қараб, сўради:
-Сиз нима дейсиз: Аҳмад ўз квартирасида бу дўстимиз ҳамхона бўлишига қаршилик қилмайдими?
***
Жазирама иссиқ давом этарди, аммо қуёш ботгандан кейин ташқарида сайр қилса бўлар эди. Бутрус билан Нодира атрофда сайр қилиб, роҳатланиб юришган эди. Икки ҳафта илгари Нодира ишдан кетди, чунки ҳомиладорлигининг саккизинчи ойи бошланган эди. Гарчи юриш унга осон бўлмаса ҳам, сайр қилиш учун ҳар қандай имкониятни сабрсизлик билан кутарди. “Мен очиқ ҳавода кўпроқ бўлишим керак”, - деб айтарди у.
Икковлари маълум вақт савдо дўкончалари ёнидан аста-секин жимгина юриб борардилар. Нодира рулон матони синчиклаб қарар, Бутрус эса сабр билан кутиб турарди. Ҳамма нарса тушунарли эди: хотини ўзларининг туғилажак фарзандлари учун кийим-кечак ва болалар хонасига дарпардани ўйлаётган эди (улар фарзандлари ўғилми ёки қизми эканини билганларидан кейиноқ, Нодира чақалоқнинг хонасида мақсадга мувофиқ равишда шароит яратмоқчи эди). Бутруснинг эътиборини очиқ рангдаги мато тортди, у матони хотинига кўрсатиб:
-Янги кўйлак тиктириб кийсанг, сенга жуда ярашар экан, - деди.
Нодира кулиб жавоб берди:
-Қўйсангиз-чи бўлмаган гапни! Қаранг, мен бола билан шунчалик қучоққа сиғмайдиган бўлиб ётибман-ку! Бунинг устига, ҳозир чўнтагимиз кўтармайди.
Бу сўзлардан Бутрус қизариб кетди ва ўйланиб туриб қолди. Хотини эса дарпарда учун материал танлашда давом этди. Бир куни Бутруснинг жамоатидан бир кекса аёл жамоатхонада Нодирани эски кўйлакда кўрган эди, ўша аёл Бутрус билан суҳбатлашаётганда, хотинингга ғамхўрлик қилмаяпсан, деб унга бир оз таъна ҳам қилган эди. Бутрус жуда ҳам ғамхўрлик қилишни хоҳларди. Бутрус, хотиним кўзи ёригандан кейин янги кўйлак тиктириши учун материал олиб бериб хурсанд қиламан, деб ният қилиб қўйган эди.
Эр-хотин зираворлар сотиладиган дўконлар бўйлаб кетдилар. Нодира бир дўконча олдида тўхтади. Дўкон эгаси Абдул деган келишган бир одам эди. У энг янги товарини – долчинни ташвиқ қила бошлади, Нодирага, ҳидлаб кўринг, мазасини татиб кўринг, деб таклиф қиларди. Нодира долчин, яна зира ва кашнич сотиб олди. Кейинги дўкончада ниҳоятда ширин хурмодан татиб кўрди.
-Мамлакатимиздаги энг ширин, энг яхши хурмо мана шу ерда! – деб дўкон эгаси Ходи ҳамманинг диққатини жалб қиларди, Нодира билан Бутрусни хурмодан сотиб олишга даъват қилди.
Нодира бир кило хурмо танлади, Ходи хурмони қоғоз халтага солар экан, Бутрусга кўзи билан имлаб:
-Сизни қачон мачитда кўрамиз? – деди.
Бутрус кулиб қўя қолди. Ходи ўз вақтида Маккага ҳаж зиёратига борган эди. У севимли отини эгарлар экан, ўзининг доимий масиҳий харидорларини мачитга қадам ранжида қилишга, Қодир Оллоҳга биргаликда ибодат қилишга таклиф этишдан чарчамасди.
Эр-хотин шошилмасдан икки кўча ўтдилар. Нодира эрининг биқинига ҳазиллашиб туртиб, сўради:
-Шундай қилиб, бугун биз Ходига гувоҳлик бера олмадик, шундайми?
-Афсус, Ходи мени исломни қабул қилишимга кўндириш имкониятини қўлдан бермаяпти.
-Қачон сиз уни жамоатимизга таклиф қиласиз? – деди Нодира эрининг биқинига туртишда давом этар экан.
-Тез орада, Нодира, тез орада.
Нодира сезиб турибди: икковига ҳам ёқадиган ҳар доимги самимий ҳазил-ҳузулларини Бутрус бугун негадир унчалик хушламаяпти. Икковлари уйга қайтиб келаётганларида, Нодира астагина сўради:
-Бугун негадир биро оз безовтасиз?
Бутрус кулиб қўйди.
-Сен мени юз фоиз ўрганиб бўлдинг, - деди Бутрус хотинининг ошкора айтмаган саволига жавоб бермасдан. Бутрус биларди: вақти келиб, Бутруснинг ўзи ёриладиган пайтни кутишга Нодиранинг сабри етади. Сабр-тоқатли бу хотини эрини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлай олади, унга тасалли бера олади. Бутроснинг хаёли Худога хизмат қилиш учун чўпонлардан ва ишбилармон одамлардан бир гуруҳини жалб қилиш билан банд эди. Мана, энди Нодира эрининг энг яхши маслаҳатчисига айланди.
Энди Бутрус елкасига Мустафо ва Аҳмаднинг ташвишларини ҳам ортиб олди. Улар ижарада турган квартира келажакда таъқибга учраган бошқаларга ҳам асқотиши мумкин. Янги имонлилар ва имонга келишни истовчилар сони ҳафтасига тўхтовсиз ўсиб борарди.
-Биз ёрдам бермоқчи бўлган одамларимиз ўзларини ўзлари таъминлай оладиларми, йўқми – бу тўғрида менинг айрим мулоҳазаларим бор, - деди Бутрус. –Биз фермерларга ижарага берган еримизни биласан. Агар ўша ердан ўзимиз фойдалансак-чи? Кичикроқ хўжалик юритиб, ўша одамларимизни шу еримизга ўрнаштирсак-чи?
Улар тош йўлга чиққанларида, Нодира мувозанатни йўқотиб қўймаслик учун эрининг қўлидан ушлаб олди:
-Аҳмад хавф остида қолмайдими? Бу жойимиз Аҳмаднинг оиласи яшайдиган жойга - шаҳарга яқин.
-Ҳозир бир нарса айтишим қийин. Бу ҳақда яна ўйлаб кўриш керак.
-Сизнингча, одамлар у ерда нима иш қилишади?
-У ер деҳқончилик учун жуда мос, у ерда жўжа ҳам очириш мумкин, агар ишни юрита олсак, бу даромадли иш ҳисобланади. Тухум туғадиган товуқлардан кўпроқ сотиб олсак эди. Шунда одамлар товуқ гўшти ва тухум сотишдан ишни бошлаган бўлардилар.
-Улар деҳқончиликда ва хонаки паррандалар кўпайтиришда маълум тажрибага эга бўлишлари лозим. Одамлар ўз ишини билишлари керак. Менимча, бу – асосий масала. Ҳамма одам ҳам ер ковлаб, гўнг ташиб фермада ишлашга рози бўлавермайди.
Бутрус кулди:
-Буни биламан, қолаверса, мен уларнинг ҳаммаси билан лозим даражада танишганим йўқ ҳали. Мен шунчаки, уларнинг ҳаммаси қишлоқ жойдан-ку, бу таклифим уларга маъқул келади, деб ўйлагандим, гарчи улар фермада ҳам яшаб, ҳам ишлашга рози бўлишларига ишонмасам ҳам.
-Агар иш шундай кетадиган бўлса, у ерда яшаш имкони бўлмайди – битта сарой бор, холос, у ёғи панжара. Биронтаси саройда яшашга рози бўлиши даргумон.
Бутрус оғир хўрсинди. У ўйлаган эдики, эркаклар дастлабки пайтларда саройда, орқа ҳовлида очиқ ҳавода тунайдилар, деб. Ўз-ўзидан тушунарлики, келгусида одамларга кўпроқ нарса керак бўлар экан. Балки, улар ўзларига бошпана қуриб олишлари мумкин, аммо ундай ҳолда қурилиш материаллари сотиб олиш учун маблағ қидириш керак.
Эр-хотин уйга етиб келганларида, Нодира Бутруснинг тирсагидан қўлини олиб, панжарани ушлади ва аста-секин учинчи қаватга кўтарила бошлади. У орқасидан эшикни ёпар экан, гапирди:
-Сиз жуда олийжанобсиз, Бутрус, жуда сахийсиз. Биз бу ҳақда астойдил ўйлашимиз ва ибодат қилишимиз керак. Аммо яна битта иш ҳақида унутмаслигимиз даркор. Бизнинг хизматимиз моҳияти нимада? Худо бизни нимага даъват қилган?
Бутрус хотинининг кўзларига қараб, деди:
-Ҳамма гап шунда-да. Янги ишларнинг бошланиши вақт, куч ва маблағ талаб қилади, бизнинг асосий хизматимизда эса ана шулар етишмаяпти.
-Демак, хизматимизда мана шу кўчмас мулкдан қандай фойдаланишимиз мумкинлиги ҳақида яхшироқ ўйлашимиз керак экан. Ахир, Худо ўша ерни бизга бирон мақсадда инъом қилган бўлса керак. Биз ўша ердан қандай фойдаланишимиз ҳақида Ундан маслаҳат сўрашимиз лозим. – Нодира Бутруснинг қўлидан ушлаб, қорнига қўйди: - Сезяпсизми оёқчалари билан қандай тепаётганини? – Бутрус самимий кулиб қўйди. – Биз оиламиз ҳақида ҳам ўйлашимиз даркор, - деб давом этди Нодира. – Ажойиб, сиз иккита янги имонлига ғамхўрлик кўрсатяпсиз. Худо сизга мана шу одамларни топширган, биз эса уларга қўлимиздан келган ёрдамни қилишимиз лозим. Айтгандай, чақалоғимизни нима билан боқиш ҳақида ўйладингизми?
Бир неча марта ўйладим, - деб жавоб берди Бутрус. – Ҳозиргача бизнинг муҳтожликларимизни Худо доим назарда тутиб келган.
-Эгамиз сиз билан, ҳозирги пайтгача сиз оиламизни яхши таъминлаб келяпсиз, - деди Нодира. – Аммо яқин келажакда бизга кўпроқ нарса керак бўлади.
7-боб
Бир йилдан кейин
“Qatar Airways” авиакомпанияси авиалайнери Қатар пойтахти Дакка шаҳридан келиб қўнди. Энди паспорт назоратига бетоқатлик билан навбатда туриш керак, аммо хаёлга ҳам келмаган қийинчиликлар учраб қолиши мумкин ва албатта бу қийинчиликлар бартараф қилинарди. Дақёнусдан қолган транспортер ваҳимали тарзда ғичирлайди, бу транспортер Даккадан келган баҳайбат “Боинг 747” га асло мўлжалланмаган, шу транспортердан Бутрус ўз юкларини тортиб олиш учун қарши жангга бардош бериши кераклигини аниқ биларди. Шунингдек биродар Андрейнинг аэропортда пайдо бўлишини ҳам билади, албатта, у самолёт учиб келгандан кейин тахминан бир ярим соат ўтгач ёки ундан ҳам кейинроқ аэропортдан чиқиб келади. Аммо Бутрус ва унинг жамоатидан йигирма бешта ёш йигит-қиз муҳим меҳмонни кутиб, терминал атрофида сабрсизлик билан депсиниб туришарди.
Биродар Андрей Бутрусга, уйингизга қайтиб боринг, ватанингизда хизмат қилишни бошланг, деб маслаҳат берганига ҳам деярли уч йил бўлди. Улар бир-бирлари билан доим алоқада бўлиб турдилар. Жумладан, кўпинча Бутрус, ўзимнинг хаёлий уйдирмаларимни Худонинг даъвати деб янглиш қабул қилмаяпманмикан, деб савол берган зоҳотиёқ биродар Андрейнинг мактублари етиб келарди. Баъзан биродар Андрей Бутрус учун Муқаддас Китобдан Худонинг шундай кўрсатмаларини топардики, бу кўрсатмалар Бутруснинг аниқ бир ҳолатига айнан мос келарди. Баъзан биродар Андрей унга бебаҳо маслаҳатлар берарди. Биродар Андрейнинг бу маслаҳатлари дастлаб темир парда ортида, кейин Хитойда, Ветьнамда, Кубада ва бошқа мамлакатларда таъқибга дучор бўлган жамоатларга ёрдам берган йиллар давомида орттирган катта тажрибаларидан ҳосил бўлган эди. Бу сингари ёрдамлардан Бутруснинг имони шунчалик мустаҳкамландики, у ҳар қандай муаммоли вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топа олар, ўз ватанига хизмат қилишда мақсадларини амалга ошириш учун катта ишонч билан Худодан умид қиларди.
Мана, энди Бутрус сезиб турарди: биродар Андрейнинг қилаётган ҳозирги сафари – Яқин Шарққа, Бутрус томонга биринчи сафаридир. Унинг бу сафари жуда мақсадга мувофиқ вақтга тўғри келмоқда. Бутрус биродар Андрейни айрим жамоат раҳбарларига таништириб, ўзининг ватанидаги жамоатларнинг тубдан заифлиги сабабларига оид узоққа мўлжалланган масалаларни у билан муҳокама қилишни мўлжаллаб қўйган эди. “Биродар Андрейнинг ташрифидан асосий мақсад, - деб умид қилган эди Бутрус, - амалий ёрдам бўлиши керак, менинг ватанимда йилига бир марта мунтазам раишда чўпонлар учун конференция ўтказишни йўлга қўйиш керак”. Конференция беш кун давом этади, шу кунлар давомида конференция ишида қатнашишга журъат топа олган одамлар нафақат куч-қувватини тиклаб оладилар, балки биродар Андрей ва чўпон Юсуф раҳбарлиги остида руҳан мустаҳкамланадилар.
Бутрус оёқ учида туриб қараган эди, дўсти аравачага иккита оғир чамадонни ва иккита қутини юклаганча, таможнядан ўтиб бўлиб, аэровокзал томонга келаётган экан. Бутрус қўллаб-қувватлаш гуруҳига қайрилиб, хитоб қилди:
-Ҳамма тайёрлансин!
Ниҳоят, Голландиялик узоқ кутилган меҳмон уларнинг олдида ҳозир бўлди. Хира таксистларнинг, шаҳарга олиб бориб қўяйми, деган таклифларига эътибор бермай, оломон орасидан ўзига таниш қиёфани изламоқда. Биродар Андрей Бутруснинг қўл силкиганини кўриб, хурсанд бўлиб кетди ва кутиб олувчилар гуруҳига томон юрди. Шу лаҳзада ёшлар куйлай бошладилар. Бир банд қўшиқни улар аввал араб тилида, кейин инглиз тилида қўшиқ қилиб айтдилар:
Аллилуйя! Аллилуйя! Аллилуйя!
Оғзимизни агарда қулфлаб қўйсалар ҳам,
Умримиз охирига қадар шарафлайди
Худони бизнинг юракларимиз!
Бизни севгучи Худонинг севгисини куйлаймиз,
Унинг Муқаддас Руҳи азизлигини куйлаймиз.
Аллилуйя! Аллилуйя! Аллилуйя!
Жинси шим, енги калта кўйлак кийган йигит ва қизлардан иборат жамоат ёшлари ёниқ кўзларини биродар Андрейдан узмасдилар. Ёшлар чин дилдан куйлар эканлар, биродар Андрей дўстини маҳкам қучди, арабларнинг анаъанавий саломлашуви бўйича унинг икки юзидан ўпди:
-Хуш келибсиз! Мана, ниҳоят, менинг ватанимдасиз!
Жамоат ёшлари жўр бўлиб айтган қўшиқ ижроси, уларнинг кучли овози тўлқини биродар Андрейни ҳайратга солди: бу ислом давлатида масиҳийча мадҳияни улар қанчалар жасорат билан ижро этмоқдалар-а! У бир нарсани тушунди: Яқин Шарққа бу ташрифи чоғида у ниманидир ўргатишдан кўра, ниманидир ўзи ҳам ўрганиши керак экан! Гарчи бу ердаги жамоат таъқиб остида бўлса ҳам, ёлғиз, кичикроқ бўлса ҳам, масиҳийлар гуруҳи шариат олдида асло қўрқувни намоён қилмаётганлари шундоқ маълум бўлиб турарди.
Меҳмонхонага ярим тундан кейин етиб келишди, Бутрус эса меҳмонга олдинда икки ҳафта давомида амалга ошириладиган иш режалари ҳақида гапириб бермоқчи бўларди. Бутрус пластик бидондан сув олиб, электрчойнакни тўлдирар экан, биродар Андрейдан, бир пиёла чой ичасизми, деб сўради.
-Англияда ўқиб юрганимда, инлизлар чойига ўрганганман, - деди Бутрус.
-Мен эса Голландияданман, шунинг учун мен кофени яхши кўраман, - деди биродар Андрей кулиб. – Лекин сиз билан бирга чой ичаман.
Иккови креслога ўтирди. Бутрус чой қуйиб, биринчи бўлиб гап бошлади:
-Сиз билан учрашувга қанчалар сабрсизлик билан тайёргарлик кўрганимни билсангиз эди! Бу ерда сизга кўп нарсани кўрсатмоқчи эдим. – Шу пайт Бутрус биродар Андрейга ташриф дастурини узатди, дастурда энг муҳимларини белгилаб қўйган экан. Биродар Андрейни безовта қилган нарса шу эдики, у ҳар куни, бунинг устига, кунига икки марта, чўпонлар конференциясида сўзга чиқиши керак эди. – Ҳаммаси бўлиб, сизга саккизта маъруза режалаштирганмиз. Бу жуда ҳам кўп эмас, деб ўйлайман.
-Ҳечам кўп эмас. Мен бу ерга хизмат қилиш учун келганман. Энди мен кимларнинг олдида сўзга чиқаман – ана шу одамлар ҳақида менга айтиб беринг. Бу мен учун катта ёрдам бўлади. Уларнинг жамоаси нима билан яшаяпти? Улар нимага муҳтож?
-Брифинг ўтказилиши эртага режалаштирилган. Сиз чўпон Юсуф билан танишишингизни хоҳлардим. Якшанба куни сиз унинг жамоатида ваъз қилишингиз керак. – Бутрус шу сўзларни айтиб, креслога суянди, чойнинг хушбўй ҳидини ҳидлаб, астагина деди: - Ўйлайманки, бу мамлакатда биронта ҳам жамоат бўлмаса, мамлакат мусулмонлари ниҳоятда хурсанд бўлишларини сиз дарров тушуниб оласиз.
***
Эртаси куни роппа-роса соат ўнда Бутрус биродар Андрейни олиб кетгани меҳмонхонага келди: улар йигирма минут йўл босиб “Ал-Воҳа” жамоатига боришлари керак. Бутрус автомобили рулида ўтирарди, бу автомобиль немис машиналарининг бир тури бўлиб, яхши сақланган эди. Бутрус мамлакат бўйлаб масиҳий жамоатлари ва жамоат чўпонлари билан танишиш учун бу машинасида қанча-қанча йўлларни босиб ўтди, мамлакатнинг бу четидан нариги четигача кезиб чиқди. Шаҳар кўчаларида бетартиб йўл ҳаракатидан пайдо бўлган одатдаги шовқин-сурон ҳукмрон. Йўлларда ҳар хил транспорт воситалари учрайди. От-улов судралганича, йўл четларидаги чанг ва кўмир кукунини тўзғитар, бой одамлар ўзларининг шахсий ҳайдовчилари билан “мерседес”ларда шаҳар бўйлаб юришарди. Автобуслар ёш-яланг билан тўла. Эркаклар велосипед педалларини айлантиришади ёки мотоциклларни учириб ўтишади. Велосипед минганлардан бири қафасда жўжаларни олиб кетмоқда, бошқа бири велосипед рамасида хижоб ўраган хотинини, орқа ғилдиракка ўрнатилган аравачада эса қизини олиб кетмоқда.
Тартибсиз ўсиб бораётган бу шаҳар кўчаларининг ҳавоси кўплаб қурилиш объектларининг чанги билан тўлиб кетган. Шаҳар ўртасида катта пўлат трубалардан ясалган қурилмалар ва ойнабанд деворлардан иборат осмонўпар иншоотлар қад кўтарган. Кўтарма кранлар битай деб қолган биноларнинг – бўлажак отелларнинг, маъмурий бинолар ва яшаш уйларининг юқори қаватларига қурилиш материалларини етказиб бермоқда. Биродар Андрей ичида, ҳамма кўчаларда янги қурилган бинолар ёнида яқинда қад кўтарган янги мачитлар ялтираб кўзга ташланар экан-а, деб ўйлади. “Ал-Воҳа” жамоатхонаси эса ўша биноларнинг тамомила акси эди, жамоатхона қадимий архитектура усулида қурилган, кўзда пайдо бўлган доғга ўхшайди; колониал бошқарувни ва кўчманчи араб қабилаларини масиҳийликка юз бурдириш учун майдон пайдо қилишга уринаётган протестант миссияларини эслатади.
-Қачонлардир бу районда миссионерлик комплекси – мактаб, шифохона ва хизматчилар учун уй қурилган эди, - деб изоҳ берди Бутрус жамоатхона орқасига машинасини қўяр экан. – Бир неча йил илгари ҳукумат мактаб билан шифохонани ўз ихтиёрига ўтказди, миссионерларни эса мамлакатдан чиқариб юборди. Фақат мана шу ибодатхона қолди, холос. Ибодатхона пойтахт марказида бўлганидан жуда хурсанд бўлиб юрамиз.
Шанба куни бўлишига қарамасдан, ибодатхонанинг орқа томонида ҳар хил хизматлар жойлашган эди. Бу ерда иш қайнарди – хизматчиларнинг бири нусха кўчириш аппаратида иш билан банд, ёши улғайган одам ва унинг хотини чўпоннинг ёрдамчиси билан маслаҳатлашишар, йиғилишлар залида ёшлар ўз муаммоларини ҳал қилишарди. Чўпон Юсуфнинг кабинети жамоатхонанинг хилват бурчагида эди. Чўпон Юсуф столни айланиб ўтиб, меҳмонларга пешвоз юрди ва улар билан саломлашди, кейин уларни ўтиришга таклиф қилди. Суҳбат бошланди.
-Бутрус сизга бизнинг жамоатимиз ҳақида гапириб бергандир? - деб сўради у соф инглиз тилида биродар Андрейдан. Кейин қизиқсиниб яна сўради: - Бутрус сизга “Ал-Воҳа” дегани “Ҳавза” деганидир, деб тушунтирган бўлса керак? Бу ном менга жуда ҳам маъқул. Биз, саҳродаги ҳавза каби, оғир юк остида эзилган одамларга хотиржамлик, чанқаб силласи қуриганларга сув таклиф қиламиз.
-Жуда ажойиб образ, жамоат шундай бўлиши керак, - деб жавоб берди биродар Андрей.
-Сиз бизнинг йиғинимизга мусаффо сув беришингизга тўғри келади, - деби Юсуф. – Эртага эрталабки хизматда одам кўп бўлмайди. Якшанба – иш куни, шунинг учун эрталаб озчилик келади. Якшанба кунлардаги асосий хизматни кечқурунга ўтказганмиз, одатда кечки хизматда беш юздан ортиқ одам иштирок этади.
-Бундан кўриниб турибдики, “Ал-Воҳа” жамоати – бизнинг мамлакатдаги энг катта протестант жамоаси, - деб қўшимча қилди Бутрус.
-Мендан олдин ўтган ҳар бир устоз ва мураббийнинг ваъзи Инжилни кашф қилишга бағишланган эди. Ҳар бир ваъз, Исони Нажоткорингиз деб билинг, деган даъват билан тугарди. Биз шуни истар эдикки, ҳеч ким Исо билан учрашмасдан бизнинг ҳузуримиздан кетмасин, - деб гапирди Юсуф ажойиб тарзда ўз ёшига нисбатан жўшқинлик билан.
-Омин. – Араб қони жўшиб турган бу жўшқин одам майин овозда эҳтирос билан шу қадар нуқсонсиз, муносиб севгини намоён қилдики, биродар Андрейнинг қалби беихтиёр унга талпинди. – Яъни бу жамоатга ҳар қандай одам ташриф буюриши мумкинми? Жумладан, мусулмонлар ҳам?
-Биз ҳаммани хурсандчилик билан қабул қиламиз. Ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаймиз. Биз – Масиҳнинг элчиларимиз, жамоатга келадиганларнинг ҳаммаси – кабутарлар; биз бу кабутарлар учун ҳовучимизда ҳавога дон сочамиз, кабутарлар эса донни чўқиб, учиб кетадилар. Биз ҳеч қачон ўз жамоатимизни ёки деноминациямизни кўз-кўз қилмаймиз – биз шуни истаймизки, улар Исо Масиҳни билсинлар.
-Мен эртага ваъз қилишни жуда ҳам истаяпман, -деди биродар Андрей. – Аммо бу ерга истаган ҳар қандай одам ошкора равишда киришига йўл қўйиб бериш жуда хавфли эмасми? Кеча кечқурун дўстим Бутрус менга, бу ерда биронта ҳам жамоат бўлмаса эди, бизнинг мамлакатимиздаги кўпчилик мусулмонлар жуда ҳам хурсанд бўларди, деб айтган эди.
-Тўппа-тўғри. Бор гап шу, - деди Юсуф. Унинг юзи ғамгинлашди.
-Айрим ислом мамлакатларида жамоатлар умуман йўқ – ҳеч бўлмаса Афғонистон ва Саудия Арабистонини олиб кўрайлик. Бизда жамоат расмий эътироф этилган, яъни биз қонуний равишда йиғила оламиз.
-Қонуний асосда, аммо қаттиқ назорат остида, - деди Бутрус. – Ўз-ўзидан англашиладики, ҳузур-ҳаловатда яшаш ва ўсиш эркинлигини давлат бизга беришни истамайди.
-Биз ҳукуматнинг назорати остидамиз демоқчисиз-да? – деб аниқлик киритмоқчи бўлди биродар Андрей.
-Бунинг устига, биз доимий равишда жамоатчилик фикрининг доимий сиқуви остида яшаяпмиз, - деб жавоб берди Юсуф. – Ортимиздан кузатаётганларини, Худога хизматни ўтказишимизни кимдир истамаётганини биз доим ҳис қилиб турамиз. –Чўпон бир оз олдинга эгилиб, янада аниқлик киритиб деди: - Илтимос, тушунинг, бизнинг жамоат кўпчилик мусулмонлар орасида кичик бир орол сифатида мавжуд, холос.
-Бу ердаги жамоат қанчалик мустаҳкам? – деб сўради биродар Андрей. – Жамоатнинг Масиҳ тўғрисидаги гувоҳлиги қанчалик амалда?
-Биз иссиқ ҳам эмасмиз, совуқ ҳам эмасмиз – илиқмиз, - деди Юсуф. – Биз ўзимизнинг биринчи вазифамизни – оламга хушхабар айтиш вазифамизни менсимаймиз. Бу ердаги масиҳийлар ўнта айғоқчига ўхшаб фаолият олиб борадилар: ўша айғоқчилар Канъондан Мусонинг олдига қайтиб келиб, Ваъда қилинган юртга ҳужум қилиб бостириб кириш ҳақидаги фикрдан воз кечишимиз керак, деган эдилар.*
*Қаранг: Саҳрода 13
-Ундай ҳолда, нима қилишимиз керак? – деб сўради биродар Андрей ва Юсуфнинг диққат билан меҳрибонларча боқишига назари тушди.
-Жамоатнинг ихтиёрида битта – ягона восита бор, бу восита умма* ҳақидаги тасаввурни пайдо қилишга имкон беради.
-Бу қандай тасаввур экан?
-Ҳаммага маълум восита – севги. Масиҳийлар узоқ йиллик урушлар ва таъқиблардан кейин мусулмонлар орасида Худо севган одамларни кам кўряптилар. Ахир, Масиҳ ана шу одамлар учун қурбон бўлган. Масиҳийлар Эгамизга ибодат қилишлари керак, токи Эгамиз уларни яна Муқаддас Руҳ билан тўлдирсин, масиҳийлар билан келиша олмаган нарсаларни мусулмонлар яхши кўришлари учун уларга куч ато қилсин. Масиҳийлар энг қимматбаҳо билимни – Исо Масиҳ орқали нажот топиш ҳақидаги Хуш хабарни мусулмонлар билан ўртоқлашиши керак. Уларнинг севгисининг буюк аломати ана шудир.
Биродар Андрей бир лаҳза бу сўзлар устида ўйлаб қолди, Бутрус эса якун ясади:
-Демак, иш берадиган жамоат ўзида исломга энг катта хавфни гавдалантириши мумкин. Агар биз оламнинг нури ва тузи бўлсак, бизга дарров ҳужум қиладилар, ана ўшанда асло шафқат кутманг.
***
Биродар Андрей олдида пайдо бўлган манзара бошқасидан – пойтахтдан, катта шаҳарнинг тинимсиз шовқинидан бир соатлик йўл наридаги манзарадан кескин фарқ қилади. Нурларини таратиб чиқаётган қуёш тоғ чўққиларини хотирада чуқур из қолдирадиган қизил, оппоқ, тўқ сариқ ва сафсар ранглар билан безаган. Биродар Андрей стаканга тез эрувчан кофе ва шакар солиб, устидан қуюқ сут қуйди-да, тетиклантирувчи бу ичимликдан оз-оздан ҳўплаб, хонадан ҳовлига чиқди ва қаршисидаги кимсасиз манзарадан завқ олиш учун нигоҳини узоқларга қадади. Чўпонлар конференцияси қишлоқ жойда, бир чет эл корпорациясига қарашли меҳмонхонада норасмий вазиятда ўтди. Тўрт кун, гарчи доимо таранг вазиятда бўлса ҳам, сезилмасдан ўтиб кетди, катта муваффақиятларга эришилди: биродар Андрей турли православ ва протестант жамоатлари хизматчилари билан, шунингдек, икки руҳоний – пойтахтдаги инглиз жамоати руҳонийси ва католик жамоати руҳонийси билан суҳбатлашди.
Осойишта дамлар фақат эрталаб бўларди. Биродар Андрей оёқларидаги қумни қоқиб, тошлоқ чўлдан юра бошлади, у эрталабки тоза ҳаводан лаззатланиб нафас оларди. Бир соатдан кейин бу ерда жазирама иссиқ бошланади. Унинг бу Яқин Шарққа қилган сафари икки ҳафта олдин
*умма – жамоа, мусулмон жамияти ижтимоий ҳаётининг асосий шакли.
бошланган эди. Бугун чўпонлар конференциясида сўнгги чиқишдан кейин, Бутрус уни аэропортга олиб бориб, она ватани Голландияга кузатиб қўяди. Аммо биродар Андрей бу ердан дарров кетгиси йўқ- бу ердаги одамлар унинг қалбини асир қилиб қўйган эди.
Ўтган икки ҳафта давомида биродар Андрей ва Бутрус кўп иш қилишлари даргумон эди. Дастлабки бир неча кун давомида улар пойтахтдаги масиҳий деноминациялари билан учрашдилар, биродар Андрей уларнинг жамоатларида бир неча марта ваъз қилди. Иккинчи якшанбада Бутрус биродар Андрейни қишлоққа олиб келди, бу ерда протестант миссияси жойлашган бўлиб, бир неча йил илгари бу жойда ўз кучлари билан тошдан кичкинагина камтарона жамоатхона қурган эдилар. Жамоатхона полига майда шағал тош ётқизиб, ўнгиб кетган гилам тўшалган эди. Бино ичидаги жиҳозлар фақат тўртта стул ва ёғочдан ясалган оддий трибунадан иборат эди. Чўпон биродар Андрейни шу сўзлар билан қарши олди: “Охирги ўттиз йил давомида биринчи марта бизнинг миссиямизга чет эллик меҳмон ташриф буюрди”.
Голландиялик меҳмоннинг ваъзини эшитиш учун юзга яқин одам йиғилди. Эркаклар полда – ўнг томонда, аёллар –чап томонда, ўртадаги бўш жойда бир неча болалар ўтиришарди. Биродар Андрей йиғилганларга назар ташлаб, уларнинг кўпчилиги анъанавий арабча либосда эканига эътибор берди ва у европача костюм, кўйлак ва галстукда эканидан ўзини ноқулай сезди. Ваъзни бошлагандан кейин бир неча минут ўтгач, у костюмини ечди, минбардан тушиб, йиғилганларнинг ўртасига келиб, ерга ўтирди. Унинг атрофига дарров болалар тўпландилар, иккита бола унинг тиззасига ўтириб олди. Биродар Андрей ваъз қилаётганда, унинг ваъзини Бутрус араб тилига таржима қилиб турди.
Худога хизмат тугагандан кейин биргаликда зиёфат тановул қилдилар, уларнинг зиёфатлари оддий егуликлардан иборат бўлди. Биродар Андрей бу зиёфатдан жуда мамнун бўлди. У тўйгандан кейин миссионерлик комплексига борди. Бу ерда айрим имонли оилалар истиқомат қилишарди. Масиҳийлар қишлоқдаги қудуқдан сув олиб фойдаланишларига умма рухсат бермас, умуман, улар қудуқ сувидан фойдаланишларини таъқиқлар экан. Бу гапни эшитиб биродар Андрей ҳайратга тушди. Протестант комплексидаги сув сақланадиган битта колонка масиҳийларни сув билан таъминлайдиган ягона манба эди. Бу колонкадаги сув масиҳийларга аниқ етишмасди. Биродар Андрей масиҳий жамоалари учун янги қудуқ қазишга имонлиларни пул билан таъминлашга ваъда берди.
Бу хизмат тугагандан кейин, Бутрус биродар Андрейни чўпонлар конференциясига олиб борди. Конференция ишида элликка яқин одам иштирок этди, чамаси, уларнинг ҳар бири биродар Андрейнинг ваъзини эшитишга чанқоқ эди. Охири, шундай лаҳза келдики, биродар Андрейнинг олдида муҳим савол кўндаланг бўлди: бу конференцияни қандай мазмунда тугатиш керак? Бу садоқатли ва имонда якдил одамларга, Худонинг хоҳиш-иродаси бўйича, қандай ваъзни сўнгги ваъз сифатида ўқиб бериш керак?
Эрталабки нонуштага қўнғироқ чалинганда, биродар Андрей бўлажак ваъзи учун Худодан донолик сўраётган эди. Ошхонада у Бутрус билан Абуна Александрнинг ўртасидан жой олди. Абуна Александр конференцияда сўзлаши керак бўлган озчилик одамлардан бири эди. Биродар Андрей катта заранг косадан қизил ловия олиб, вилка билан аралаштирди ва туз қўшиб, бир оз зайтун мойи ҳам қўшди. Бир бурда нон олди-да, иштаҳа билан овқатланди.
-Сиз ҳақиқий араб бўлдингиз-қолдингиз, - деди Абуна Александр.
-Шукран, - деб жавоб қайтарди биродар Андрей. У арабча гапирмасди, фақат вақти-вақти билан суҳбатга яқиндагина ўрганган арабча сўзларни қўшиб қўярди. “Раҳмат” ана шу сўзлардан бири эди.
-Мен инглиз тилида яхши гапира олмайман, - деб бироз хижолатомуз равишда кулиб гапирди Абуна Александр, бу билан у гапиришни истаётганини билдирмоқчи бўлган эди.
Бутрус суҳбатдошлар томонга бир оз эгилиб: “Сизларнинг суҳбатингизни таржима қилиб берсам, ўзим ҳам хурсанд бўламан”, - деди. Кейин биродар Андрейга шивирлаб гапирди:
-
Александр ота анча йиллардан бери Суқ ал-Хамисда хизмат қилади.
Бу шаҳар ўзининг вентиляторлари билан машҳур.
Биродар Андрей ўртада турган чойнакдан стаканига аччиқ чой қуяр экан, Александр ота ўзи ҳақида гапира бошлади:
-Ота-онам масиҳий бўлган эдилар. Онам бирон марта ҳам Худога хизмат йиғинига келмай қолмаган, отам эса жамоатда кам бўларди. Онам вафот этганда, мен ўн ёшда эдим. Менга маҳаллий руҳоний қараб, парвариш қиладиган бўлди. Натижада отам ҳам художўй ва солиҳ бўлди. Ўсмирлигимда менда Худога хизмат қилишга мойиллик пайдо бўлди. Мана, ўттиз йилдирки, мен одамларга ва Худога хизмат қилиб келяпман.
Биродар Андрей руҳонийнинг ажин билан қопланган юзларига қараб: “Оғир, баъзан қадр-қиммати йўқ меҳнатдан азоб тортган кўринади”, деб хаёлидан ўтказди.
-Марҳамат қилиб, менга жамоатингиз ҳақида айтиб беринг, - деб таклиф қилди унга биродар Андрей.
Руҳонийнинг айтишича, унинг жамоати тахминан етмиш беш оилани ўз ичига олади, аммо уларнинг кўпчилиги доимий равишда жамоатхонага келмайди.
-Яна бир жамоат билан биргаликда шаҳарнинг нариги четида якшанба мактаби очдик. Жамоатимиз имонлилари орасида иккита бадавлат оила бор. Улардан бирининг оила бошлиғи – олтин савдоси билан шуғулланади. Икинчисиники маиший техника сотади. Иккала оила ҳам сахий, жамоатни яхши кўради. Уларнинг ҳисобига амал-тақал қилиб кун кўриб турибмиз.
-Қандай қийинчиликларга дуч келяпсизлар?
Абуна Александр ва Бутрус, жамоатга келадиган қавмнинг кўпчилиги – номигагина масиҳий, юксак фикр-ўйларга берилмайдилар, Худога хизмат қилиш маросимига келишни унчалик хуш кўрмайдилар, деб изоҳ бердилар. Абуна Александр яна шуларни эътироф этди: “Жамоатимизнинг қавми миқдори, афсуски, аста-секин қисқариб бормоқда. Ўзига тўқ оилалар Европага ва Шимолий Америкага кетиб қоляптилар”.
-Имондошларимиз Ғарбга кетяптилар, тўғрисини айтганда, мусулмонлар бундан ниҳоятда хурсанд бўляптилар, - деб қўшимча қилди Абуна Александр.
-Иш бундай борадиган бўлса, яъни жамоат ўсмайдиган бўлса, яхши эмас, - деди биродар Андрей. – Сизларга янги кучлар оқиб келиши лозим. Ҳар қандай жамоатнинг келажаги ёшларга ишониб топширилган. Ёшларнинг ичида муқаддас учқун алангаланса, жамоат яшайди.
Руҳоний ғамгин ҳолда бош чайқади:
-Агар ўша ёшларнинг ота-онаси жамоатга бормаса, ўсмирларни жамоатга қизиқтириш жуда қийин, деб ўйлайман. Мана, шаҳримиздаги Эллигинчилар жамоатида ёшлар кўп. Мен нима қилмайин, ёшларни авлиё Марк жамоатига жалб қилишга менда куч йўқ.
-Сизнингча, нимага шундай? Сиз қандай ўйлайсиз?
-Эллигинчиларнинг мусиқаси замонавий, тарихан шаклланган анъаналарни улар эъзозламайдилар.
Биродар Андрей тушундики, руҳоний Худога хизмат қилиш мазмунини ўзгартирмоқчи эмас, ёш имонлиларнинг дидига мос келадиган янги қўшиқларни ўз жамоатига киритиш нияти ҳам йўқ. Биродар Андрей шундай анъанавий жамоатларни билардики, ўша жамоатларда ҳаёт қайнайди, ўша жамоатларда, ҳеч бўлмаганда, Абуна Александрнинг жамоатидан фарқ қиладиган битта жиҳатни топиш мумкин, деб ҳисоблади.
-Сиз ёшларни Муқаддас Китобни ўқишга даъват қиласизми?
-Биз Муқаддас Битикларни фақат Худога хизмат пайтидагина ўқиймиз. Муқаддас Китобни уйда ўқиш бизда одат тусига кирмаган. Ахир, руҳоний одамларга таълим бериш учун қўйилган.
-Агар одамлар жамоатхонага бормайдиган бўлса, улар Муқаддас Китобни қандай ўрганишлари мумкин?
-Бу муаммони мен ҳал қила олмайман, - деб қўлларини ёйди руҳоний.
-Мен ўз тажрибамдан биламан: Муқаддас Китобни ёшлар билан биргаликда тадқиқ қилишдан ортиқ мафтункор нарса йўқ. – Биродар Андрей ўз ўтмишида юз берган воқеалар билан ўртоқлашди. У ҳали болалигидаёқ, армия хизматидан бўшагандан кейин, бошқа ёшлар билан бирга Муқаддас Китобни ўргана бошлаган экан. Бунинг натижасида ўша ёшларнинг ҳаёти ўзгариб, жамоатларнинг тикланиши юз берибди. – Кўпчилигимиз бир йил ичида Муқаддас Китобни ўқиб чиқдик ва ҳар йили шу усулни такрорладик. Натижада бизнинг ёшлар командамиз тўлиқ таркибда миссионерлик хизмати билан шуғулланадиган бўлди. Борди-ю, авлиё Марк жамоати ёшларига шу йил давомида сизнинг раҳбарлигингиз остида Янги Аҳдни ўқиб чиқишни ва ўрганишни таклиф қилсангиз, қалай бўларкин?
Руҳоний соқолини силаганича, биродар Андрейнинг сўзлари устида ўйланиб қолди.
-Александр ота, жамоатингизга келадиган имонлиларда ўзларининг Муқаддас Китоби борми? – деб сўради Бутрус. Руҳоний бош чайқади. Бутрус гапида давом этди: - Агар биз сизларни бир неча нусха Муқаддас Китоб билан таъминласак, сизлар ёшлар йиғилишини ўтказишларингиз мумкин, бунинг устига тантанали равишда ўтказа оласизлар. Бу эса ёшларни Муқаддас Китобга жалб қилади, шунда сиз ёшларга шундай таклиф билан мурожаат этасиз: агар ёшлар ўн икки ой давомида Янги Аҳдни ўқиб чиқишга рози бўлсалар, сиз уларнинг ҳар бирига бир нусхадан Муқаддас Китобни шахсий фойдаланиш учун тақдим қиласиз.
Абуна Александр бош силкиб маъқуллаб, деди:
-Агар шу билан ёшлар ортиқча завқ-шавқ берилиб кетсалар, бу мен учун янгидан қийинчликларни пайдо қилади.
-Мен ҳар доим, мурдага жон киргизгандан кўра, мутаассибнинг ҳовурини босиш осонроқ, деб айтар эдим.
Тилни тушунишдаги қийинчиликларга қарамай, руҳоний бу кўчма маънони тушуниб, кулиб қўйди:
-Бўпти, балки бу қийинчиликларни ўзим эпласам керак.
-Бутрус сизга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Менинг сизга бошқа саволим бор: жамоатингизда ҳамма ўқиши биладими?
-Жамоанинг ярмидан камроғи саводли. Аммо асосан, ёшлар ўқиш ва ёзишни биладилар. Ота-оналар, фарзандларимиз юқорига кўтарилиш имкониятига эга бўлсинлар, деб орзу қиладилар, шунинг учун ҳам бизнинг жамоатимиз ёшлар билим олишлари учун имконият яратиб бермоқда.
-Лекин асосан эркаклар учун имконият бор, - деб гап қистирди Бутрус.
-Ўқишни билмайдиганлар учун саводсизликни тугатиш дастурини жорий қилиш мумкин, - деди биродар Андрей.
-Биз бир неча ўқитувчилар тайёрлашга умид қиляпмиз, - деб ўз фикрини айтди Бутрус. – Суқ ал-Хамисда бу дастурни ишга солиб кўрамиз, менимча, айнан шундан бошлаганимиз яхши.
-Ўқишни ўрганганларнинг ҳар бири совғага Муқаддас Китоб олади.
-Шундай-шундай, ўйлашга арзийдиган нималардир бор, - деди руҳоний. – Ўсмаслик – ўлмак демакдир.
-Александр отанинг яна битта муаммоси бор, - деб эслатди Бутрус. – Илтимос, бу ҳақда биродар Андрейга ўзингиз айтиб беринг.
Ўтган ҳафта менга бир ёш йигит мурожаат қилди, у илгари мусулмон бўлган экан. Ўзининг айтишича, у энди Масиҳнинг издоши бўлибди. Гап шундаки, бу йил бунақа ҳодисага тўртинчи марта дуч келяпман. Тўрталаси ҳам масиҳийликка юз бурмоқчи ва сувга чўмиб имон келтирмоқчи.
-Жуда зўр-ку! – деб хитоб қилди биродар Андрей.
-Лекин жанжалга сабаб бўляпти-да, - деди Бутрус. – Ҳозир Суқ ал-Хамисда аҳвол ниҳоятда жиддий. Ислом мутаассиблиги бош кўтармоқда. Маҳаллий ёшлар исломни қабул қилдиришга қаттиқ туриб даъват қилмоқдалар. Ислом мутаассиблари, ҳукумат ғарбча қонунларни бекор қилсин, қонун фақат шариатга таянсин, деб талаб қилмоқда. Ҳукумат мамлакатда келажакда мутаассиблик ҳукмрон бўлиб қолишидан хавотирга тушган. Қўшни қишлоқларда масиҳийларга қарашли корхоналарга ва жамоатхоналарга ҳужум қилиш ҳолатлари учраб турибди.
Яна Александр ота гапира бошлади ва Бутрус таржима қилиб турди:
-Агар биз жамоамизга собиқ мусулмонларни қабул қиладиган бўлсак, ҳамма йиғинларимиз хавф остида қолади. Полиция жамоатхонамизни беркитади. Экстремистлар оломонни бошлаб келиб, ибодатхонамизни пойдеворигача ёндириб ташлайди, уйларимизни-ю айтмасам ҳам бўлади. Бунақа воқеалар илгари бир неча марта юз берган, полиция экстремистларга қаршилик қилмайди. – Руҳоний қўлларини ёйиб, юқорига кўтарди: - Мен нима ҳам қила олардим?!
-Одатда, Исонинг издошлари бўлган ёшлар пойтахтга қочадилар, - деб мавзуни илиб кетди Бутрус. – Мен ана ўша тўрталасидан учтасига ижарага квартира изладим. Мамлакатнинг ҳамма томонида шунга ўхшаш воқеалар учраб туради.
-Буларни гапириш мен учун оғир, - деди Александр ота. – Аммо менинг жамоатим янги имонлиларни қабул қилишни истамайди. Улар билан нима қилишни биз билмаймиз.
Ўртага оғир жимлик чўкди. Маълум вақт ўтгандан кейин биродар Андрей, Бутрус ва Александр отадан кўра, ўзига мурожаат этиб, деди:
-Агар булар ҳақиқат бўлса, янги имонлиларни қабул қилишни истамайдиган жамоат қандай яшаши мумкин?
***
Аэропортга борадиган йўл бўйи биродар Андрей ва Бутрус жим кетишди. Буни қисман толиқишга йўйиш ҳам мумкин эди – иккови ҳам икки ҳафтадан кўпроқ қўли қўлига тегмай ишлади. Аммо улар бош қотиришлари мумкин бўлган ишлар ҳали бор эди. Жимликни биродар Андрей бузди:
-Масиҳнинг издошлари бўлаётган мусулмонлар, бу ишлари учун, юқори нарх тўлайдилар. – Биродар Андрей кўрган ва билган нарсалардан уни безовта қилаётган энг кўп нарса янги имонлиларнинг аҳволи эди. - Умид қиламанки, кейинги сафар келганимда, ўша биродарлардан баъзилари билан учрашишга муяссар бўламан.
Бутрус ғала-ғовур, тартибсиз йўлда машинани бошқариб борар экан, розилик аломати сифатида бошини қимирлатди. Бир оз вақтдан кейин, олдинда аэропорт биноси кўзга ташланганда, Бутрус деди:
-Қанийди янги имонга келган биродарлар билан учрашсангиз, жуда зўр бўларди. Бундан ташқари, ишнинг ҳақиқий аҳволи учун ибодат қилишингизни илтимос қилмоқчиман. Хизмат менинг олдимда янги мураккаб бурилишларни пайдо қилмоқда.
-Нимага руҳоний хизматчилар янги имонлиларни Масиҳ Танасига олиб келишга ҳаракат қилмаётганларини тушунишга ҳаракат қиляпман, бу хавфли экани маълум, аммо...
-Чўпонларга жуда ҳам талабчан бўлманг. Ўтмишда сохта янги имонлилар уларнинг асабини бузган эдилар. Улар қўй терисини ёпинган бўрилар...Лекин Қуръонга кўра, ҳақиқий янги имонлилар ҳам – кофирлардир, жамоат уларга ёрдам берганлари учун, шариат бўйича, жиноят содир этган бўладилар. Руҳоний собиқ мусулмонни сувга чўмдириб имонга киритгани маълум бўлиб қолса, унинг бу хатти-ҳаракати ўлимга лойиқ ҳисобланади. – Аэровокзал биноси ёнида Бутрус машинани буриб, машиналар тўхташ жойига келиб моторни ўчирди. У шу орада яна дўстига юзланиб деди: - Биродар Андрей, биз қандайдир ишларни амалга оширишимиз керак бўлган вазиятни тушунишингизни истар эдим. Фақат шундан кейингина ўша биродарларга қандай ёрдам бериш мумкинлигини ҳал қилиш мумкин. Учала янги имонлига устозлик қилиш учун мен вақт топишга ҳаракат қиламан.Улар Исони яхши кўрадилар, аммо ҳақиқий масиҳий бўлиш нима эканини билишлари даргумон.
-Улар неча ёшда?
-Иккитаси йигирма ёшда, учинчиси ўттиздан энди ўтди. Ишнинг мураккаб томони шундаки, уларнинг ҳаммаси ишсиз, бўйдоқ, қочувда юрибди. Ҳозир уларнинг ҳаммаси деярли менинг қарамоғимда. Маълум вақт ўтгандан кейин, масиҳийликка юз бурганлар кўпаяди, уларга ёрдам беришимиз янада қийинлашади.
-Агар уларга ёрдам бермасак, улар яна исломга қайтадилар.
-Тўғри, кўп янги имонлилар шундай қиляптилар. Собиқ мусулмонлардан бўлган янги имонлиларнинг камида ярми исломга қайтяптилар. Ёлғизлик, оиланинг ўтказаётган тазйиқи, умма ва ислом гуруҳлари даҳшатли тарзда фаолият кўрсатмоқдалар. Олдинги ҳаётдан тамомила абадий воз кечиш учун фавқулодда жасорат керак. Янги имонлилар жамоатхоналарга боряптилар, уларни эса жамоатхонадан қайтариб олиб келяптилар. Кейин уларни қамоққа ташляптилар, табиийки, қамоқхонада уларни қийноққа соляптилар. Улар қаерга бормасинлар, ҳамма жойда уларни қўрқитадилар, тазйиқ ўтказадилар, исломга қайтариш мақсадида уларга азоб берадилар.
Биродар Андрей секингина ўзига деди:
-Хуллас, қадимгиси ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги.* Аммо ўша янгиси қандай пайдо бўлади?
-Биродар Андрей, - деб жавоб берди Бутрус, - мен мамлакатимдаги жамоатларга ёрдам бериш учун, жамоатлар мустаҳкамлансин, жамоатлар нур бўлсин, деган мақсадда ватанимга қайтиб келдим. Бу эса Нажоткор ҳақида мусулмонларга гувоҳлик беришни талаб этади. Бу ердаги жамоат эса фақат яшаш учун ҳаракат қилмоқда. Бу жамоат хушхабар айта олмайди ёки шуни истамайди. Мана, янги имонлилар пайдо бўлмоқда...
-Чақалоқлар...
-Тўғри, парваришга муҳтож руҳий чақалоқлар. Мен ватанимга қайтишга қарор қилганимда, менда бу жиҳатдан ҳеч қандай режа йўқ эди. Майдонда ёлғиз одам жангчи эмас. Менинг ходимларим йўқ. Биронта инфраструктура ҳам йўқ.
-Худонинг Руҳи сиз билан, - деди биродар Андрей, кейин ичида
*Қаранг: “...ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди” (2Кор.5:17).
жимгина дўсти учун ибодат қилди. Бу мамлакатда албатта жойида жилмай айланадиган, қолипга тушган қарорни таклиф қилишни у истамаётган эди. Тахминан бир соатдан кейин у Голландияга учадиган самолётга ўтиради – Бутрус эса шундай мураккаб вазият ичида қолишига тўғри келадики, бор
кучини бериши талаб этилади. – Бутрус, Эгамиз Худо ҳеч қачон адашмайди.
Сен ана шу янги имонлилар билан ишлаш учун даъват қилингансан. Бу биродарларимиз – бу ердаги жамоатнинг бир қисми, фақат ҳозир улар Масиҳ
Танасининг бир қисми бўлишига қандай ёрдам беришни биз билмаймиз, холос. Фақат шуни ёдингда тутгинки, сен Худонинг танлаганисан. Эгамиз Худо сенга керакли доноликни беради. У сенга зарур маблағни назарда тутади. Бунинг устига, қолаверса, менинг миссиям ҳам сенга ёрдам беради. Энди менинг режаларим ҳам, бюджетим ҳам бор. Тез орада сенга мендан хабар келади, бу хабар яхши хабар бўлади. – Биродар Андрей ҳамёнини чиқариб, ундан миллий валютадаги банкнотларни олди ва дўстининг қўлига берди. – Мен бу ерга келганимда, керагидан ортиқ пул алмаштирган эканман. Илтимос, бу пулларни ол, буларни ишга сарфла – ўша учала биродарга ёрдам бергин.
Бутрус пулни олишга уялди.
-Бу пулларни олмайман, - деди у биродар Андрейга банкнотларни қайтариб беришга уриниб.
-Йўқ, оласан. Мени мана шу кичик марҳаматдан маҳрум қилмагин, сендан илтимос.
Бутрус ҳиссиётларини жиловлашга уринди:
-Биродар Андрей, сиз мен учун – буюк марҳаматсиз. Сизнинг қисқа муддатли ташрифингиздан мен тасалли топаман. Мен нафақат сизнинг ибодатларингизга муҳтожман, балки сизнинг маслаҳатларингизга ҳам муҳтожман.
-Сен менинг ёрдамимга умид қилсанг бўлади. Қўнғироқ қил. Сенга мен қанча керак бўлсам, шунча марта учиб келишга тайёрман.
8-боб
Бир ҳафта ўтгач
Квартира эшиги олдида граждан кийимида икки одам турарди:
-Бизга Бутрус керак.
-Мен Бутрусман, - деди у. У иккала эркакни ичкарига олиб кирди. Нодира боласини эмизгани ётоқхонага кириб кетди. Уларнинг ўғилчаси ўн икки ойлик бўляпти. Бутрус дарров фаҳмлади: бу одамлар “Муҳоборот” махфий полициясидан. Улар уйнинг меҳмонхонасидаги ҳар бир майда-чуйда нарсаларни ҳам диққат билан кўздан кечириб чиқдилар.
-Биз сизга бир неча савол бермоқчимиз, холос.
-Бемалол, бераверинг саволингизни. Марҳамат, кабинетимга киринглар. Чой ичасизларми ёки кофе?
Аммо бу одамлар Бутруснинг меҳмондўстлигига асло муҳтож эмас эдилар. Улар шоша-пиша кабинетга кирдилар ва орқаларидан эшикни ёпиб, кабинет хўжайинига “ўтиринг” деган ишорани қилдилар. Ҳаворанг кўйлак кийган суҳбатдошлардан бири деди:
-Сиз бу мамлакатда нима иш билан шуғулланаётганингизни биз билишимиз керак.
-Ҳеч нарсани тушунмаяпман, - деб жавоб берди Бутрус. – Бу – менинг ватаним. Мен шу ерда туғилганман. Мен ўз мамлакатимнинг қонунга итоаткор фуқаросиман.
-Биз сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаймиз, - деб қўшимча қилди оқ кўйлак кийган иккинчиси. Иккови ҳам ўз исмини айтмади.
-Бу суҳбатнинг сабабини мен тушунмаяпман, - деди Бутрус эҳтиёткорлик билан. – Менга бирон нарса хавф соляптими?
Меҳмонлар унга ҳеч нарса айтмадилар, аммо кўк кўйлак кийган одам деди:
-Сиз бу мамлакатда нима иш билан шуғулланишингизни бизга айтиб беришингиз керак бўлади.
Бутрус беихтиёр қаддини кўтарди ва ибодат қилишга тутинди: “Эй Худойим, мени ҳимоя қил! Менга керакли сўзларни топиб бер!”
-Мен турли жамоатлар билан ҳамкорлик қиламан, қолаверса, бу жамоатлар сизларга албатта маълум. – Бутруснинг бу сўзларига махфий полиция айғоқчилари қулоқ солмадилар. – Чўпонлар ўз фаолият майдонида самарали меҳнат қилишлари учун ёрдам беряпман.
-Мана булар қанақа китоблар? – деб сўради кўк кўйлак кийган одам бир тўплам китоб ва брошюраларни кўрсатиб. Буларни Бутрус “Муқаддас Китоб форуми” жамиятидан – миссионерлар ташкилоти бирлашмасидан олган эди. Ташкилот бу китобларни ва бунга ўхшаш материалларни дунёнинг кўп мамлакатларида тарқатарди.
-Муқаддас Китоб нусхалари ва ўқув қўлланмалари.
-Жамоатлар учунми?
-Албатта, жамоатлар учун. Бу материаллар жамоатга келадиганларга масиҳийлик таълимотидан ўгит бериш учун руҳоний хизматчиларга ёрдам беради.
Оқ кўйлак кийган одам чўнтагидан ён дафтарчасини чиқариб, нималарнидир ёзди. У Бутрусга қараб, сўз қотди:
-Бу материалларни сотиб, бир талай пул ишласангиз керак.
Бутрус елкасини қисди:
-Ҳечам пул ишламайман. Буларнинг кўпини жамоатга келадиган имонлиларга ҳадя қиламан.
Кўк кўйлак кийган одам Бутруснинг столида турган “Rolodex”* полкасига қўлини қўйиб, ўзига томон бурди ва визиткаларга бирма-бир разм сола бошлади. Бутрус ўзини босиб турар, картотекада заррача шубҳа
* Rolodex полкаси - керакли карточкани топиш ва қайд этиш учун механизми бор барабанга ўхшаш айланма картотека.
туғдирадиган исмлар йўқлигига ишончи комил эди. Аммо махфий полиция айғоқчиларининг беандишалиги Бутруснинг ғашига тегди.
-Сизнинг ишингизни ким маблағ билан таъминлайди? – деб сўради оқ
кўйлак кийган одам. – Ниманинг ҳисобига сиз конференция ўтказиш ва дунё бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эгасиз?
-Менда молиялаштиришнинг турли манбалари бор.
-Маблағлар қаердан келади?
-Айрим жамоатларнинг назрларидан.
-Сиз “Ал-Воҳа” жамоатини назарда тутяпсизми?
-Жумладан, бу жамоатни ҳам.
-Европа ва Америкадан қандайдир миқдорда пул келиб тушадими сизга?
-Кўп эмас.
Кўк кўйлак кийган одам “Rolodex”ни ковлашни бас қилди – у бир марта айланиб, охирига етган эди.
-Сиз жамоат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтмагансиз-ку!
-Ҳали ўтмадим. Яқин вақтларда бу жараённи бошламоқчиман.
-Чет эл фондларидан маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун сиз аллақачон рўйхатдан ўтишингиз керак эди. Сиз шуни биласизми?
-Менга шу нарса маълумки, бу низом чет эл фондларидан маълум миқдордаги сумма келиб тушгандан кейин фаолият кўрсата бошлайди.
Бутрус биларди: жамоат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтмасдан туриб, чет элдан олиши мумкин бўлган маблағнинг рухсат этилган миқдори ҳақида бир қарорга келмаган эди. Буни имкон қадар чўзишга ҳаракат қиларди, чунки ҳукумат назоратига тушиб қолишни истамасди. Шундай бўлиб қолганда, муқаррар равишда рўйхатдан ўтиши керак бўларди.
Оқ кўйлак кийган одам суҳбатни бошқа ёққа бурди:
-Ҳалиги оқ соч чет эллик меҳмонингиз – ким эди у?
-У одам биродар Андрей, унинг номи анча машҳур.
-У монахми?
-Йўқ, бутун дунёда уни шу ном билан билишади.
-У қайси мамлакатдан?
Бутрус кулиб юбормаслик учун лабини тишлади, ахир, махфий полиция айғоқчилари биродар Андрей қаердан эканини аниқ билардилар.
-Голландиядан.
-Биродар Андрей бу ерга қандай мақсад билан келган эди?
-У менинг таклифимга кўра келган эди. У бир неча жамоатларга ваъз қилди, чўпонлар конференциясида ҳам сўзга чиқди.
-Сиз мусулмонлар билан ишлайсизми?
Суҳбат йўналишининг бирданига ўзгариши, бошқа томонга кутилмаганда ўтиши Бутрусни сал бўлмаса гангиратиб қўяй деди. “Жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак”, деган фикр дарров хаёлига келди.
-Йўқ, жаноб.
-Биздаги маълумотларга кўра, сиз ёш мусулмон йигит-қизларни масиҳийлик эътиқодига жалб қилар экансиз. Биз бунга тоқат қилолмаймиз.
-Мен ҳеч кимни ўз эътиқодимга бураётганим йўқ.
-Сиз кофирларни имонга киритдингизми? – деб сўради кўк кўйлак кийган одам.
-Йўқ, жаноб. Мен ҳеч қачон бундай қилмаган бўлардим. Мен фақат масиҳийларни сувда чўмдириб имонга кирита оламан.
Бир лаҳза сукунат ҳукм сурди. Оқ кўйлакли одам ён дафтарчасини чўнтагига солди ва Бутрусга қаради:
-Сиз бинойидек одам экансиз. Сиз Англияда ўқигансиз, шундайми?
Бутрус қаерда таълим олгани ҳақидаги маълумотлар айғоқчиларга яхши маълум эканига унинг ишончи комил эди.
-Шундай, жаноб.
-Ундай ҳолда нимага бу мамлакатни тарк этиб, Англияга қайтиб кетмайсиз? Англия сизга унчалик хавф туғдирмайди.
Айғоқчиларнинг сўзларида тўғридан-тўғри сўзланмаган таҳдид унинг баданини тешиб ўтгандай бўлди. Бутрусни бу сўзлар қаттиқ хафа қилди. Чунки бу сўзлардан, сен бу ерда бегонасан, деган мазмун шундоққина англашилиб турарди.
-Нима учун ўз мамлакатимни ташлаб кетишим керак экан? Бу ер – менинг ватаним. Бу ерда яшашимни Худо туғилишимданоқ белгилаб берган. Хуллас, ўз уйимизда яшаяпмиз, ишлаяпмиз, булар бекорга эмас – биз Худонинг касб-кори қуролимиз. Ҳозирча Худонинг хоҳиш-иродаси шундай экан, биз шу ерда қолишни режалаштирганмиз.
Чақирилмаган меҳмонлар чурқ этмасдан меҳмонхонага чиқдилар. Улар квартирадан чиқиб кетаётганларида, оқ кўйлакли одам қайрилиб, Бутруснинг кўзларига қаради:
-Менинг сўзларимни яхшилаб ўйлаб кўринг. Агар сиз ўз оилангизни – хотинингизни, ўғлингизни ҳақиқатан яхши кўрсангиз, ҳозир ҳам кеч эмас - бу ердан кетинг.
Бир ҳафтадан кейин
Кичкинагина квартирада учта эркак яшарди. Уларнинг бошпанаси иккита кичкина хонадан ва шкафдан катта бўлмаган ваннахонадан иборат эди. Биринчи хонани ижарачилар ётоқхонага мослаштирган бўлиб, кечаси юпқа матрас ёзардилар-да, эрталаб ўраб қўярдилар. Иккинчи хонанинг девори ёнида журнал столи турар, унинг ёнида эса ёстиқ турарди. Қарши томондаги девор ёнида эса ошхона плитаси, раковина ва холодильник бор эди.
Қўлида хотини тайёрлаб берган егуликлар билан Бутрус пайдо бўлди, унинг қўлида бурчакдаги новвойхонадан сотиб олган бир даста хабз* ва новвойхона ёнидаги боққоллик дўконидан ҳар бирига бир бутилкадан сотиб олган минерал сув. У қўлидаги халтани столга қўйди, халтанинг ичида хумус солинган пластик тарелкалар, мазали баба гануш, шунингдек, маши варақ айнаб ва фатаер** бор эди.
*хабз – катта патир нон шаклидаги махсус ёпилган хамиртурушли нон.
**хумус – туркча нўхатдан тайёрланган паштет, кунжут ёғига аралаштирилиб, лимон шарбати ва саримсоқпиёз қўшилади; баба гануш – бақлажон, помидор ва пиёздан тайёрланган икра; маши варақ айнаб – қиймаланган гўштни узум токи баргига ўраб таёрланган овқат; фатаер – ичига пишлоқ ёки хушбўй исмалоқ солинган учбурчак шаклидаги печенье.
Учала эркак худди хушбўй гуллардан асал йиғиб олгани учиб келган асаларилардай, егуликларнинг ҳидидан маст бўлиб, столга кўкракларини бердилар.
-Меҳрибон ва раҳмдил Худо номи билан, - деди Мустафо ва думалоқ хабзни олиб синдирдиқ ва хумусга ботирди.
-Бутрус уни тўхтатди:
-Бир дақиқа. – Мустафо, бирон ноўрин иш қилиб қўйдим, шекилли, деб тушунмасдан, атрофга аланглади. – Биз овқатланишни бошлашимиздан олдин, Самовий Отага мурожаат этиб, кундалик ризқ-рўзимизни берганинг учун Ўзингга шукр, дея Унга миннатдорчилик билдиришимиз керак. Келинглар, биргаликда ибодат қиламиз – бу бир минут вақтни олади, холос.
Аҳмад, Мустафо ва Ҳасан бирга ибодат қилиб, полга ўтирдилар ва шоша-пиша еб-ичишга киришдилар. Қаҳвахонадаги араздан кейин маълум вақт Аҳмад билан Бутрус ўртасидаги муносабат бир оз таранглашгандай бўлиб юрди. Ҳатто улар ярашиб олганларидан кейин ҳам, улар ўртасида бир неча марта келишмовчилик юз берди.Аҳмад ғоялари ошиб-тошиб ётган жуда қобилиятли йигит, ҳаётини гаровга қўйиб янги эътиқодга йўл топишга ҳаракат қиларди. Бу ёш имонлига оғир бўлаётганини Бутрус яхши тушунарди, шунинг учун у билан беозор муносабатда бўлишга ҳаракат қилар, у учун ибодат қилар, уни қўллаб-қувватларди. Аҳмад доимий иш топа олмагани учун, Бутрус унга моддий ёрдам ҳам кўрсатарди.
Аҳмадга Худо қанчалар мулоқот қилиш инъоми берганини Бутрус аниқ кўриб турарди. Юсуфнинг кабинетида узоқ суҳбатдан кейин Мустафо Аҳмад ижрада турган квартирада яшай бошлади, икковлари узоқ суҳбатлашишарди. Шундай бўлдики, Мустафо Аҳмаднинг қиёфасида шукроналикни билувчи тингловчини кўрди, қизғин баҳсларда уни ҳам, ўзини ҳам ақлий ва руҳий жиҳатдан ривожлантириб борди.
Илгари ашаддий мутаассибларча кайфиятда бўлган Мустафода ўзгаришлар аста-секин, аммо ишончли тарзда юз бера бошлади. Бир куни Мустафо очиқчасига тан олиб, Аҳмадга деди: “Баъзан ҳамма одамларни яхши кўриб қолганимга ўзим ишонгим келмайди. Ҳамма одамларни қучиб ўпгим келади!” Мустафо туғишганларидан хабар олиш учун уйига келган, онасига яқинлашиб, уни ўпган ва сизни жуда яхши кўраман, деб айтган эди. Онаси жуда ҳам ҳайрон бўлган эди. Ахир, олдинлари Мустафо онасини имонсиз деб айтарди-да! Онаси, нима сабабдан мени яхши кўряпсан, деб сўради.
-Мен Худони билдим, У ҳамма одамларни яхши кўради. Худо менинг қалбимда яшаяпти. Мен Худони Исо орқали билдим.
Онаси Мустафодан, бу мавзуни оиламиздан биронтаси олдида бошқа кўтармагин, акс ҳолда улар сени ақли заиф деб руҳий касалликлар шифохонасига жўнатадилар, деб илтимос қилган эди.
-Аммо мен жинни эмасман! – деб эътироз билдирди Мустафо онасига. – Мен Инжилни ўқиб чиқдим. Худо аслида қандай эканини Исо бизга тушунтириб беради. Айнан Исо мени Худо билан яраштирди.
Ҳасан овқатдан мамнунлигини яширмади, девор тагида ўтирган Бутрусга қаради.
-Нимага бизнинг зиёфатга қўшилмаяпсиз? Ажойиб овқат! – деди у, кейин у бутилкани кўтариб, минерал сувни оғзига олиб келди.
-Бу овқатни мен уйда ҳар куни ейман, - деди кулиб Бутрус. – Қаранг семириб кетганимни.
-Ҳозир Рамазон ойи эмас – рўза тутиш керак эмас, - деб ҳазиллашди Ҳасан ва фатаердан бир бурда синдириб олди.
Ҳасан бу квартирага Мустафодан бир неча ҳафта кейин келган эди. Бутрус уни бир оз кечроқ учратди, Ҳасан Бутрусга Аҳмад Рамазон ойида Қуръон ўқишдан воз кечгани ҳақида айтган, гапини якунлаб, шундай деган эди:
-Мен Худодан, Аҳмадга зоҳир бўлганингдай, менга ҳам зоҳир бўл, деб сўраган эдим. Мен Унга шарт қўйдим: агар У менга зоҳир бўлмаса, мен Ундан воз кечаман.
-Сен Оллоҳ ҳақида айтяпсанми ёки исломни назарда тутяпсанми? – деб сўради Бутрус.
-Ислом, масиҳийлик, бошқа ҳар қандай дин...Мен ўйин қилмоқчи эмасман. Мен Қуръонни ўқидим, аммо уни яхши тушунмадим. Қуръон – шунчаки кўрсатмалар ёзилган китоб, ҳаракатни йўналтирадиган китоб. Мен Муқаддас Китобни ўқиганимда, ишончим асосини топди. Исо мени йўллардан биттасига йўналтирмаяпти – У мени ягона ишончли йўлга йўналтиряпти, чунки Исонинг Ўзи – ас-Сирот ал-Мустақим – ҳақиқий йўл. Муқаддас Китоб – барҳаёт Китоб эканини тушундим, чунки бу китобни ёзган Муаллиф – барҳаёт шахс. Бу китоб орқали Худо мен билан гаплашаётганини ҳис қилдим. Худога бўлган севги менинг қалбимда энг юқори даражада такрорланмас ҳолда туғилди. Натижада тўрт ойдан кейин мен исломни тарк этдим. Шундан кейин кўп ўтмай синглим қиз туғди. Икки кундан кейин маълум бўлдики, чақалоқнинг юраги хаста экан. Врачлар синглимни, чақалоғингизни тезда уйга олиб кетинг, чунки у тез кунларда ўлади, деб ишонтирдилар. Шунда шифокор Исо ҳақида ўйладим ва ибодат қила бошладим: “Эй Исо, Сен заминда бўлганингда, одамларга шифо берган эдинг. Энди Сендан, мана шу чақалоққа шифо бергин, деб сўрайман”. Қизча шу зоҳоти кўзларини очиб, менга қараб кулиб қўйди, кейин кўзларини юмиб, уйқуга кетди. Синглим, болам ўлиб қолди, деб ўйлаган экан, аммо Худо унга шифо берган экан. Ҳозирда у тамомила соғлом, врачлар ҳозиргача бу мўъжизага ишона олмайдилар. Мен Аҳмадни топиб, бу буюк воқеа тўғрисида хабар бергани бу ерга келдим. Менинг барча ўй-фикрларим бундан буён Исога бўлган ажойиб севгига қаратилган. Ҳозирдан бошлаб мен янги одамман, янги ижодман!
Бу ҳикояга мафтун бўлган Бутрус учала йигитга қаради, Худо уларнинг юракларида қандай ишлаганига ҳайратланди. Улардан Бутруснинг хавотирланиши бекорга эмас эди. Бутрус ўзига ўзи, янги имонлиларни ғамхўрликдан бенасиб қилмайман, уларнинг ҳар бири Устознинг содиқ издоши бўлишига, яхши ҳаётга эришишига ёрдам бераман, деб сўз берди. Аммо... ишни нимадан бошлашни ва нима билан тугатишни билмас эди.
Бир оздан кейин овқатларни еб бўлдилар, фақат нонни эрталабга қолдирдилар.
-Биз жуда жиддий масалани муҳокама қилишимиз керак, - деди Бутрус рюкзагидан Муқаддас Китобни чиқарар экан.
Ҳасан минерал сувдан бир оз ҳўплаб, Бутрусга мурожаат қилди:
-Масиҳнинг ҳақиқий издоши қандай бўлиши ҳақида бир оз тушунча бера олмайсизми? Мен имкон қадар энг яхши масиҳий бўлмоқчиман. Ҳаммамиз ҳам шуни истаймиз. Биз бунга қандай эришишимиз мумкин?
-Яхши савол бердинг, Ҳасан, - деб жавоб берди Бутрус. – Мен вақтимни қандай тақсимласам экан, деб ўйлаётган эдим. Сизларнинг саволингиз шу яхши ишнинг бошланиши бўлиши мумкин. Қани, менга айтинглар-чи, сизлардан биронтангиз Қуръонни эслайсизми?
Мустафо, худди қасамёд қилмоқчидай, қўлини кўтарди.
-Биз Аҳмад билан болалигимиздаёқ Қуръоннинг кўп қисмини ёд олган эдик, - деб жавоб берди Ҳасан.
-Муқаддас Китоб Қуръонга асло ўхшамайди, - деди Бутрус. – Муқаддас Китоб олтмиш олти китобдан ташкил топган бутун бошли кутубхона, бу китобларни бир ярим минг йилдан ортиқ давр мобайнида уч тилда кўп муаллифлар ёзганлар. Бу олтмиш олти китоб шеърий, тарихий, донишмандлик ва бошқа китоблардан ташкил топган. Қуръонда ҳам, Муқаддас Китобда ҳам ҳамма замонларда ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган Худонинг қонунлари мажмуи бор. Муқаддас Китобда булар Қуръондагига қараганда каттароқдир. Ҳасан тушунганидай, Муқаддас Китоб Ўзи ҳақида гапираётган Зотни кўрсатади: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман”.* Мусулмонлар, Қуръонни фақат араб тилида, яъни аслият тилидагина ўқиш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Аммо Муқаддас Китоб кўп тилларга таржима қилинган, Худо одамларга айтишни режалаштирганларни улар ўз она тилларида ўқийдилар. Таржима Худонинг мактубларини матннинг аслиятига жуда яқин қилиб етказганда, Муқаддас Китоб саҳифаларидан Муқаддас Руҳнинг Ўзи одамларга мурожаат этади. Муқаддас Китоб Қуръондан ҳажм жиҳатидан катта, шунинг учун ҳамма ҳам бу китобни ёддан сақлаб қолиши қийин. Шу билан бирга, менимча, унинг матнини эслаб қолиш жуда муҳим. Битикда ёзилишича, “Бахтлидир Эгамиздан қўрқадиган одам, Унинг амрларини бажариб завқ оладиган одам!” “Улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади”.** Мана шунинг учун ҳам сизларга Муқаддас Китоб матнидан биттасини ёд олишни таклиф қилмоқчи эдим. – Бутрус йигитларга, қўлларингиздаги Муқаддас Китобнинг Филиппиликларга Мактубининг иккинчи бобини очинглар, деб
*Қаранг: Юҳанно 14:6.
** Қаранг: Забур 111:1; 1:2.
илтимос қилди. Дастлабки ўн саккизта оятни ўқиб чиққанларидан кейин, Бутрус деди: -Ҳасан, бу парчада биз худди Масиҳнинг издошлари сифатида эга бўлишимиз керак бўлган руҳ ҳақида сўз юритилмоқда. Бу руҳ биз яшаётган маданий шароитдаги руҳдан фарқ қилади. Бу мактубнинг муаллифи бизни Исо сингари фикрлашимизга ва фаолият кўрсатишимизга даъват қилмоқда. Энди, қани, менга айтинглар-чи, Исо осмонни тарк этиб, ер юзида Инсон бўлиб қолишидан олдин Исода нима бор эди?
Учала йигит парчани тадқиқ этишга киришдилар. Биринчи бўлиб Аҳмад гапирди:
-Исода ҳамма нарса бор эди. Оламнинг ҳамма хазинаси, тўлиқ ҳокимияти, шон-шуҳратнинг бутун нури бор эди. Уни иззат қилардилар, Унга сажда қилардилар ва Уни шарафлардилар.
-У осмондан тушиб, бизнинг орамизда яшай бошлаши учун нимани қурбон қилишига тўғри келди?
-Ҳамма нарсани, - деб жавоб берди Ҳасан.
-Ўз Руҳидан ташқари. Масиҳ Худо бўлиб қолди, - деди Аҳмад. – Аммо У Ўз илоҳий шуҳратини, Ўзининг бутун ҳокимиятини ва шуҳратини ҳам қолдирди. У Инсон бўлиши учун ҳамма нарсани қолдирди.
Шогирдлар Муқаддас Китобдан олган ҳақиқатни тезда билиб олганларидан Бутрус ҳайратда қолди.
Мустафо сўз олди:
-Бу ўринда У Ўзини итоаткор қилгани ҳақида сўз кетмоқда, ҳа, шундай: “Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди”*. Мен бир нарса ҳақида ўйлаб қолдим: Хушхабарда айтилишича, Унинг кийимларини бўлишиб олдилар.** Яъни Уни яланғоч қолдирдиларми?
-Худди шундай, Уни яланғоч қолдирдилар.
Мустафонинг кўзлари намланди, у қўшимча қилди:
-Яланғоч Худони омманинг кўзи олдида қатл қилсалар-а! Нақадар шармандалик! Ақлга сиғмайди!
Унинг сўзлари бир муддат ҳавода муаллақ қолди. Араб маданияти асосида улуғлаш культи ётади. Мана шунинг учун ҳам Худо Ўзини қаттиқ ҳақоратланишига йўл қўйган деган далил ҳар қандай арабнинг ақлига сиғишмайди. Ниҳоят, жимликни Бутрус бузди:
-Бу парчада сиз учун туганмас муҳим бирон нарса борми? Ўша муҳим нарса қандай қилиб бизнинг замон билан, биз –араблар билан боғлиқ бўлиши мумкин? Исломни рад қилганлар биланми?
Аҳмад ҳурмат билан жавоб берди:
-Бу Унинг руҳи, У – бизнинг маданиятимиз руҳига тамомила тескари.
-Сен нимани назарда тутяпсан?
-Биз араб бўлганимиз учун мағрурмиз. Бизни шон-шуҳратга ташналик чулғаб олган. Қолаверса, Худо Инсон бўлиши учун Ўз шаънидан воз кечган.
*Қаранг: Филип. 2:7-8.
*Қаранг:Луқо 23:34; Марк 15:24; Матто 27:25.
Уни Самовий Ота сифатида иззат-ҳурмат қилишлари керак эди, аммо Уни сотдилар, урдилар, таҳқирладилар ва...ўлдирдилар. Қизиқ... бу дегани – Масиҳ ҳақи биз оиламиздан, жамиятимиздан келадиган ҳақоратларга чидашимиз керак деганими?
Нуқтаи назарнинг умумийлиги суҳбатдошларнинг хаёлини банд қилган эди. Биринчи бўлиб Бутрус сўз қотди:
-Бу парчани ухлашга ётишингиздан олдин ҳам, эрталаб уйғонганингизда ҳам, уйда ўтирганингизда ва ҳеч иш қилмай кўчада сайр қилганингизда ҳам ёд олишингизни тавсия қилмоқчиман. Фақат шу парча ҳақида мушоҳада қилинглар. Бир неча кундан кейин биз яна бу ҳақда гаплашамиз. Энди биз қуйидагиларни муҳокама қиламиз, - деди Бутрус ва ўзи олиб келган қутичани очди. Шогирдлари овқатланаётганларида, Бутрус қутичани столдан полга олиб қўйган эди, энди эса қутичадан учта китобни олиб, йигитларга тарқатди. – Сизлардан Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарни тадқиқ этишингизни сўрайман. Мен бу китобларни “Муқаддас Китоб форуми”дан олган эдим. “Муқаддас Китоб форуми” –миссионерлик ташкилотларини бирлаштирувчи жамият бўлиб, миссионерлик жамиятлари эса Муқаддас Китобни, ўқув қўлланмаларини чоп этади ва тарқатади. Ўша форум ходимлари шу ерда – шаҳримизда канцелярия товарлари ва китоб дўкони очишни таклиф қилган эдилар, бу ишда сизлар ёрдам берасизлар деб умид қиляпман. – Шу лаҳзада ҳар учаласи ҳам, худди буйруқ берилгандай, бирдан бошларини кўтардилар ва Бутрусга қарадилар. – Мен сизларнинг аҳволингиз ҳақида кўп ўйладим ва сизлар учун ибодат қилдим, - Бутрус гапиришда давом этди: - Мен шундай хулосага келдим: Худо сизларнинг ҳам, менинг ҳам истакларимизни ва эҳтиёжларимизни қондиришни истайди. “Муқаддас Китоб форуми”да, сизларнинг мамлакатингизда ҳам масиҳийча дўконлар очиш пайти келди, деб ҳисоблайдилар. Форум ходимлари кичикроқ чакана савдо дўкони очиш учун ижара тўловларини киритишни режалаштирганлар. Аҳмад, сен кўрган жойнинг ёнида жуда яхши бино бор. “Муқаддас Китоб форуми” бизни барча зарур асбоб-ускуналар билан таъминлайди. Форум бизга нусха кўпайтиргич аппаратларини ҳам ўрнатиб беради, биз нусха кўчириш ишларини ҳам бажара оламиз. Мен ўша жойни ўз офисимга ижарага оламан, ҳозирда биз бутун оиламиз билан битта хонада яшаяпмиз. Хотиним, сизнинг иш кабинетингизни ўғлимиз Томас учун хона қилиб берайлик, деб айтяпти. Шу муносабат билан сенга – Ҳасан, коллежда ўқиётган бўлсанг ҳам, биз билан бирга ишлашингни таклиф қиламан, албатта, ўқишдан бўш вақтингда. Энди Мустафо билан Аҳмад, сизлар шу ишни эплай оласизларми? Дўконни ишлатишни, Муқаддас Китоб нусхаларини, масиҳийча адабиётларни шаҳардаги жамоатларда тарқатишни ўз зиммаларингизга оласизларми?
Бирга ўтказилган вақт ҳам ниҳоясига етди. Аҳмад Бутрусни кузатиб чиқди.
-Сизга миннатдорчилик билдирмоқчи эдим, - уялинқираб деди Аҳмад. – Баъзан ғазабланиб, жаҳлим чиқиб кетганини ўзим биламан.
-Узрингни қабул қиламан, - деди Бутрус кулимсираб. – Сенинг калланг жуда яхши ишлайди, аммо ғояларингни ё ҳар доим ҳам амалда татбиқ қилиб бўлмайди ёки ғояларингни амалга ошириш учун кўп вақт кетади. “Муқаддас Китоб форуми”даги дўстларимга қўнғироқ қилиб, сенинг босмахона очиш ҳақидаги таклифингни айтдим. Улар менга айтдиларки, вақти келиб, уларга босмахона зарур бўлиб қолар экан. Аммо улар, ҳозирча сиз жамоатлар билан ишлай бошлаганингиз учун, бутун кучингизни офис ва ўқув қўлланмалари омборхонаси очишга қаратишингиз керак, деб ҳисоблаяптилар.
Кўча охирида Бутрус Аҳмадга қайрилиб деди: - Кўряпсанми, Худо сенга қанчалар мойиллигини кўрсатди? Эҳтимол, бу сен истаган нарсалар эмасдир, аммо Худо сенинг таклифингни қабул қилди. Мана, натижа! – Ажойиб самимий кулгидан Аҳмаднинг юзи ёришиб кетди. Бутрус бу йигитча билан хайрлашар экан, уни маҳкам қучиб, қўшимча қилди: - Аҳмад, қадрдоним, Худонинг сенга нисбатан улкан нияти бор.
9-боб
Уч ойдан кейин
Бутрус қўлидаги қоғозларни амалдорга бериб, бўйи пастаккина, анча уриниб қолган костюм кийган, кўйлагининг тугмалари қадалмаган одам ёнига ўтирди. Бутрус ҳукумат идоралари коридорларида кўп кунларни ўтказгани учун, бу сафар ҳам навбатдаги синовларга ичдан тайёр эди. Аммо нима учун? Аввало, навбатдаги жадвални тўлдириш ёки яна битта справкани тақдим қилиш зарурлиги ҳақида турли тоифадаги бюрократларнинг оғзидан эшитиш учун. Бу талаблар остида асло бирон ноқонунийлик йўқдай кўринарди. Аммо амалдорлар порага имо қилиб, бусиз унинг иши жойидан жилмаслигига ҳам ишора қиларди. Бутрус бюрократик системага нафрат билан қарар, шунинг учун ҳеч қачон пора бермаган эди. У қонуний асосда ишлаш учун ўз жамоат ташкилотини рўйхатдан ўтказиши керак эди. Рўйхатдан ўтишга камида икки ой (пора берилмаса, олти ой) вақт кетарди. Шундан кейин Бутрус банкда ҳисоб рақамини очади ва хорижий манбалардан маблағ олиши мумкин бўлади. У икки нарсага қаттиқ ишонарди: иш ундан мутлақ ҳалолликни талаб қиларди ва бу иш унинг хушхабарининг бир қисми бўлиши керак. Аммо аллақандай расмиятчиликлар кўпроқ вақтни қурбон қилишни талаб этса, майли, бу унинг ишидаги мажбурий чиқимлар бўла қолсин.
-Агар “вақт - пулдир” деган мақол тўғри бўлса, - деди Бутруснинг ёнида ўтирган одам, - сизнингча, бу ерда ўтказган вақтимиз бизга қанчага тушади? – Бутрус қўшнисига қараб, унинг кўзларида шўх учқунни кўрди. У қўлини чўзиб, деди: - Аҳлан ва саҳлан!* Мен шу ердаги университетнинг профессори Камол бўламан.
-Аҳлан бик**. Менинг исмим Бутрус. Бу ерга келишингизга сизни нима мажбур қилди?
-О, мен ажойиб таклифнома олдим. Бизнинг ишимиз унчалик катта эмас: камбағал Африка мамлакатларидаги мактабларда биз Қуръонни тарқатамиз. Йиллик ҳисоботда бир-икки масала билан қутулдим. Хуллас, шунақа. Умуман, жиддий бирон масала йўқ. – Профессор Камол Бутруснинг қулоғига яқин келиб, шивирлади: - Бошқача айтганда, бизни ҳалоллигимиз учун жазолаш усули мана шунақа. – У ўнг қўл бармоқлари билан хаёлидаги қоғоз пулни ишқалади. – Чамаси, кимгадир хотинининг ҳисоб рақамлари орқали тўлаш керак бўлганга ўхшайди.
Бутрус кулди:
-Нима ҳам дердим, мен бундай ўйинларни ўйнамоқчи эмасман, шунинг учун бу ерда ўтиришни ўрганишим керак. Мен жамоат ташкилотини рўйхатдан ўтказяпман.
-Қандай мақсад билан?
*Аҳлан ва саҳлан (араб.) – хуш келибсиз!
**Аҳлан бик (араб.)- хуш кўрдик.
-Мақсадлар бир нечта, уларнинг биринчиси – мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида саводсизликни тугатиш. – Бутрус ўз хизмати ҳақида кейинги сўровларда жавоб беришни истамади. Аксинча, суҳбатдошига савол берди: - Университетнинг қайси кафедрасида дарс берасиз?
-Арабшунослик кафедрасида, - жавоб берди профессор. – Сизнинг исмингиз масиҳийча эканини кўриб турибман. Тахминимча, Бутрус деган исм – Муқаддас Китобдаги Петр исмининг арабчаси.
-Худди шундай.
-Сиздан сўрасам бўладими: сиз нима иш билан шуғулланасиз?
-Мен миссионерман. Чўпонлар янада моҳир жамоат раҳбарлари бўлишларига ёрдам бераман.
-Жуда зўр! Мен доимо масиҳийликни яхшироқ ўрганишни истардим.
-Наҳотки? – Бутрус суҳбатдошига ишонқирамай қаради. – Одатда, мусулмонлар бизнинг фикрларимизга қизиқишларини айтмайдилар.
-Йўқ, сизларнинг фикрларингиз менга, ҳақиқатан, қизиқ. Муҳаммад пайғамбар, бизга охирига етган илоҳий ваҳийни қолдирган экан, масиҳийлар нимага бу ҳақиқатни қабул қилмасликлари менга жуда қизиқ. Умуман, мен унинг имон Рамзини билиб олиш учун бирон масиҳий билан баҳс қилишни истардим...
-Ва уни исломга юз бурдиришга ҳаракат қилишга...
-Албатта, бусиз бўлмайди, - деб кулди Камол. – Биламан, мусулмонлар ҳокимияти масиҳийларни нишонга олиб, исломга юз бурдиришга мажбур қиляптилар. Аммо менимча, бу – энг охирги иш. Нари итаргандан кўра, жалб қилган яхшироқ.
-Нима ҳам дердим, сиз ўз мақсадларингизни яширмаётганингизни эътироф этишим керак.
-Асло! – Шу пайт хонанинг эшиги очилиб, кабинетга киришга таклиф бўлди. – Мени таклиф қиляптилар! – Профессор ўрнидан сакраб туриб, дарров Бутрусга визиткасини узатди. – Агар маъқул топганингизда, бир чашка кофе устида суҳбатлашиш учун мени хабардор қилсангиз, ўзимга шараф деб биламан.
Бутрус ўрнидан туриб, Камолга қўлини узатди:
-Мен ҳам, албатта, шунга умид қиламан.
***
Бутруснинг квартирасида тушлик вақти, хона зич. Стол атрофида учта очқаган эркак ва баланд стулда бир ёшли бола ўтирибди – умуман, нафас олиб ҳам бўлмайди, хона торлигидан бурилиб ҳам бўлмайди. Нодира нари-бери овқатни пишириб бўлаётганда, Аҳмад ва унинг дўстлари хобзни синдириб, хумусга ботирганларича паққос тушираётган эдилар.
Нодира духовкадаги овқатни олаётиб, овоз берди, Бутрус унинг чақирганини эшитди-ю хотинига ёрдам бериш учун ўрнидан туриб, ошхонага кириб кетди. Шу лаҳзада Бутрус меҳмонларнинг юзларидаги ҳайронлик ифодасига эътибор беришга ҳам улгурди. Бир оз вақт ўтгандан кейин, Бутрус қўлида димланган гўштни кўтариб кирди, унинг орқасидан катта идишда кафта* кўтариб Нодира кириб келди. Нодира тайёрлаган кафта меҳмонларга жуда ёқди. Иккинчиси - Нодиранинг рецепти бўйича тайёрланган колбаса шаклидаги қоқланган қўй гўшти ва гарнири гуручдан тайёрланган овқат эди.
Меҳмондўстлик Бутрус ва Нодиранинг хизмати бир қисмини ташкил қиларди. Гарчи араб маданияти меҳмондўстликни юқори даражада қадрласа ҳам, замонавий талаблар босими остида бу анъана аста-секин йўқолиб бораётганини Бутрус тушуниб турарди – пойтахт шаҳар аҳолиси кўпаймоқда, толиқтирадиган меҳнатдан кейин халқ кўнгил ёзишни истайди, вақти-вақти билан танлов тобора кенгаймоқда. Масалан, кино ва спутник телевидение шуларнинг бир кўриниши. Одамлар кофе ёки чой устида кўнгилдан гаплашиш учун бирга тўпланишлари тобора камайиб бормоқда. Бутрус билан Нодира шуларни англаган ҳолда, бир қарорга келган эдилар: уларнинг хонадони ўзларининг хизматлари учун майдонлардан бири бўлиши керак. Уларнинг квартираси унчалик катта бўлмаса ҳам, камдан-кам ҳафтадагина меҳмонларсиз кечки овқат бўлиши мумкин эди, холос.
Ярим соатлардан кейин, ҳамманинг қорни тўйиб, қониқиш ҳосил қилди ва ҳамма стулга суянди. Бутрус стол устидан идиш-товоқларни йиғиштириб олди. Учала меҳмоннинг ҳар бири ичида, идишларни йиғиштириб олиш Нодиранинг иши эмасдай, у дам олиши керакдай, парво ҳам қилмади-я, деб ўйлади. Бу ишлар Бутруснинг ўзига ёқарди: хотинига ёрдам бериш, пишир-куйдирдан кейин хотини бир оз дам олиши, меҳмонлар билан дилдан суҳбатлашиш имконияти бўлиши керак, деб ўйлади. Бутрус тарелкаларни ювиб, қуритгани қўйди, қолган овқатни холодильникка солди. Шу пайтда чой тайёрлаш учун Нодира ошхонага кирди.
Бутрус паҳлава билан чой ичаётганларида, меҳмонлар билан муҳим бир масиҳийлик ҳақиқатини муҳокама этишга қарор қилди. Собиқ мусулмонлардан – мусулмонлик муҳитида тарбияланган одамлардан иборат имонлиларга ўгит беришга чоғланиб, у масиҳий оиласи мавзусини шунчаки кўтармоқчи эмас эди, балки масиҳий оиласининг хусусиятларини амалда кўрсатмоқчи бўлди. Бутруснинг меҳмонлари мусулмонлар оиласидан келиб чиққан бўлиб, айрим масалаларда мусулмон ва масиҳийларнинг устиворликлари кескин фарқланиши тўғрисида бу меҳмонлар тасаввурга эга эмас эдилар. Бу айниқса, эркаклар ва аёллар муносабатларида кучли намоён бўлади.
-Мен ва Нодира сизлар учун ибодат қиламиз, - деб гап бошлади Бутрус хотинига меҳр билан қараб. – Ҳикматлар китобидаги ҳақиқатлардан бири шундай жаранглайди: “Яхши хотин эрининг бошидаги тождир, эрини уялтирадиган хотин бошга балодир”**. Менимча, бугун сизлар менинг бошимдаги тожга эътибор бердингизлар. - Учала меҳмон овқат ейишдан тўхтаб, Бутруснинг сўзлари устида фикр юрита бошладилар, Нодира эса қизариб кетди. – Уялма, - деди Бутрус бу вазиятни юмшатмоқчи бўлиб.-
*кафта – пиёз ва зираворлар аралаштирилиб думалоқланган (фрикаделка) қийма гўшт.
**Қаранг: Ҳикматлар 12:4.
Сизлар жуда муҳим нарсани ўзлаштириб олишларингизни истардим: масиҳий эркак ўз хотинини юксак даражада қадрлаши керак, масиҳий эр учун масиҳий хотин фақат болаларининг онаси эмаслигини, балки ўзига хос умр йўлдоши эканини атрофдагиларга кўрсатиши лозим. Эрига ўғил ёки қиз туғиб берган аёл ёки, майли, бефарзанд бўлсин, эрнинг назарида қимматбаҳодир! Хотин ҳаётда ҳам, ишда ҳам эрнинг ҳамроҳи. Хотин эрнинг маънавий ёрдамчиси. Муқаддас Китобда айтилишича, эр ва хотин бир-бирига муҳтождир, шунинг учун улар иккита эмас, балки битта танадир.*- Шу жойда Бутрус бир нарсага ҳайратланди: Аҳмад унинг сўзларини диққат билан тинглар, унинг юзларида хижолатпазлик шундоққина акс этиб турарди. Бутрус бу мавзуни нима учун кўтарганини у бор диққат-эътиборини ишга солиб тушунишга ҳаракат қиларди. – Худо сизларга солиҳ ва фазилатли хотин ато қилсин деб ибодат қиламиз. Албатта, оила ва никоҳ бизнинг маданиятимизда жуда муҳим, аммо масиҳийлар оила ва никоҳга алоҳида мазмун бағишлайдилар. Биламан, Исо Ўз севгиси билан сизларни жалб қилади. Масиҳийлар учун никоҳ – Масиҳ севгисини акс эттириш воситаси. Масиҳ Ўз жамоатини севгани сингари, эрлар ўз хотинларини севишини Муқаддас Китобнинг Ўзи ўргатади. Исо Жамоат ҳақи-ҳурмати учун хочдаги ўлимга борганда, У Жамоатга бўлган севгиси ҳақида гувоҳлик беради. Биз ҳам худбин истакларимизни қурбон қилиб ва хотинимизнинг эҳтиёжларини қондиришга кўпроқ вақтимизни қаратиб, Масиҳга бўлган севгимизни намоён қила оламиз. Бунга жуда муҳим сабаб бор. Жамоатни Масиҳнинг Келини деб атайдилар. Бизнинг никоҳимиз бу ҳақиқатнинг инъикоси бўлиши лозим.
Бир дақиқа ўртага ноқулай жимлик чўкди. Меҳмонлар нима деб жавоб қайтаришни билмасдилар. Ниҳоят, Ҳасан сўз қотди:
-Сизнинг ажойиб хотинингиз бор. – У Нодирага қараб, қўшимча қилди: -Меҳмондўстлик жуда ажойиб бўлди. Мен ҳам оилам бўлишини хоҳлайман, менинг хотиним сиз сингари яхши овқатлар тайёрласа дейман.
Нодира ва дастурхон атрофида ўтирганларнинг ҳаммаси кулишди. Кейин Аҳмад сўз олди:
-Мен қандай қилиб ўзимга умр йўлдоши топа оламан?! Масиҳга имон келтириб, ота-онам хонадонини мен “шарманда қилдим”, шунинг учун оиламнинг дўстларидан биронтаси менга – имонсизга қизи турмушга чиқишига рухсат бермайди. Балки, мени никоҳлайдиган биронта жамоат топилса керак? Балки, бирон масиҳий оиладан бирон қизни топишга ва уларнинг ота-онасига қалин тўлашга сизлар ёрдам берарсизлар? Ҳар биримиз ўзимизга умр йўлдоши топишга умид қилсак бўладими?
Бу гапларни Аҳмад жўшқинлик ва ҳиссиётлар оғушида айтди. Нодира Аҳмадга меҳрибонлик билан қараб, меҳмонларга сўзлади:
-Худо сизларга умр йўлдошлари беради. Бу қачон ва қай тарзда юз беради – буни биз била олмаймиз. Биз – инсонларда бу саволга жавоб йўқ,
*Қаранг: “эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.” Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар” (Марк 10:8; Матто 19:5-6; Эфес. 5:31).
аммо Худога сизларнинг ҳиссиётларингиз, саволларингиз, истакларингиз маълум. Фақат ибодат қилиб, кутиш қоляпти, холос. Шу билан бирга, Худо сизларни оилавий ҳаётга тайёрлайди. Агарда сизлар учун умр йўлдоши Худонинг режасида бўлса, У умр йўлдошларини сизлар учун тайёрлайди.
Бутрус қўшимча қилди:
-Ҳасан шуни билиши керакки, Нодира нафақат яхши овқат тайёрлайди, балки у ўғлимизга жуда яхши она. Бундан ташқари, у ҳар доим мен учун шунчаки фарзандларимнинг онасидан кўра ҳам юксакроқдир. Гап шундаки, менинг хизматим Нодиранинг ҳам хизматидир. Икковимиз ҳам Масиҳдаги ишчилармиз. Мен у билан фикрларимни ўртоқлашаман. У менинг орзу-ниятларимни ҳам билади. Менга мадад ва яхши маслаҳат керак бўлганда, Нодира ҳар доим ёнимда. У мен билан ёнма-ён меҳнат қиляпти. Биз бирга ибодат қиламиз. Ҳозир қилаётган ишларимни Нодирасиз қила олмаган бўлардим.
-Менинг ҳам орзуларим бор, - деди Нодира эрини енгилгина туртиб.
-Бу тўғри. Эрларининг калтаклари остида қолган, эрларининг жабру жафоларидан азият чеккан аёллар бор. Бу аёллар эрларининг қўлидан кетишши истайдилар. Нодира ана шундай аёллар учун бошпана ташкил қилишни истайди, ундай одамлар билан яшаш хавфли. Аёлларга бу турдаги ёрдам жуда зарур. Нодиранинг орзуси – бизнинг ваҳийимизнинг бир бўлаги.
Аҳмад Бутруснинг сўзларини маъқуллаб бош силкиди, аммо Бутрус шуни кўриб турардики, бу йигит унинг сўзларини мулоҳаза қилишга ҳаракат этяпти. Янгисини билиш учун маълум вақт керак бўлади, бу – яхши. Бутруснинг олдида битта мақсад турарди: шогирдларнинг юракларида ҳақиқат уруғини экишдир. Улар оила қурганларида, бу уруғлар гуллайди.
***
Нодира эшик қаттиқ тақиллаганини эшитиб, чўчиб тушди. Томас ухлаганда, у ҳам қисқа вақт Томаснинг кровати ёнидаги диванга ўтириб, кўзларини юмарди. Икки ҳафтача олдин Бутрус, ниҳоят, “Муқаддас Китоб форуми” жамияти маблағи ҳисобига ижарага олинган бинода ўз офисини барпо қилди. Шундай қилиб, Томаснинг ҳам ўз хонаси пайдо бўлди. Нодира, эшикни яна тақиллатиб, боланинг уйқусини бузмасин, деб эшикни очиш учун олдинга юрди. Остонага абайя ва ҳижобга ўранган аёл кишини кўрди. Меҳмон, кутилмаганда, паст овозда Нодирага мурожаат қилди:
-Илтимос, менга ёрдам беринг!
Нодира аёлнинг мақсадини билолмаса ҳам, эшикни каттароқ очиб, чақирилмаган меҳмонни ичкарига киритди. Эшик ёпилиши биланоқ, Салима абайя ва ҳижобни ечди. Нодира либосларни вешалкага осди, кейин меҳмонни хонага бошлаб кириб, ўтқазди. Қиз бир неча минут йиғидан ўзини тўхтата олмай, бир сўз дея олмади. Қиз кўз ёшларини тийгандан кейин ҳам, бир қанча вақт қалтираб турди. Нодира уни қўлидан ушлаб, деди:
-Ҳаммаси жойида. Сенга ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. – Нодира ҳақиқатан ҳаммаси яхши бўлишига умид қиларди. Столда бир ўрам салфетка пайдо бўлди. Нодира чой тайёрлади. Шу пайт Томас йиғлаб қолди, Нодира у билан овора бўлишига тўғри келди. У тез орада қўлида ўғилчаси билан кириб келди. Нодира меҳмоннинг рўпарасига жойлашиб, боласини у ёқдан-бу ёққа тебратиб, гапида давом этди: - Ҳар қанча қийиинчиликларингга қарамай, сендан илтимос қиламан: бу уйни ўзингнинг уйингдай билгин. – Салиманинг рўпарасида столда фойдаланилган салфеткалар уюми пайдо бўлди. У яна бир марта бурнини қоқиб, кўзларини артди, чойдан бир марта ҳўплаб, кечирим сўради:
-Афсуски, сиз мени ҳатто танимайсиз ҳам. Менинг исмим Салима. Сиз мени уйингизга киритишингиз биланоқ, кўнглим бўшашиб кетди. Мен қанчалар ичимда сир сақлаган эдим, энди бирдан отилиб чиқди.
Нодира стол устидан қўлини чўзиб, Салиманинг қўлини ушлади:
-Сен менинг олдимда кечирим сўрашинг керак эмас, қизгина. Бир оз ёнбошлайсанми? Ёки гаплашишни истайсанми?
Салима ўзини босиб олиш учун чуқур нафас олди:
-Агар қарши бўлмасангиз, сиз билан гаплашсам деб ўйлагандим.
-Аввал Томасни беланчакка ётқизиб келай.
Салима стулга суяниб, кўз ёшларини тўхтатди. Нодира келиб қизнинг ёнига ўтирди ва унинг қўлларидан ушлаб, кўзларига қаради:
-Мана, энди бир бошдан гапириб бер-чи.
Салима бошидан ўтказган воқеаларни сўзма-сўз ҳикоя қилиб берди: спутник телевидениени кўргандан кейин пайғамбар Исо ва масиҳийлик ҳақида билиб олганини, сўнгра сиртқи курсга аъзо бўлганини, оқибатда ўша даҳшатли кун – онаси унинг масиҳийлик билан қизиқишини билиб қолганини ҳикоя қилиб берди.
-Акам ғазабга минди, - деди Салима. – У талвасага тушиб қолган эди. У менга, ҳадемай сени, оиламиз шаънини ерга урганинг учун, ислом ҳақи-ҳурмати ўлдираман, деди. Мен акамга, бирон ёмон иш қилмадим, Исо ҳақида Қуръонда ҳам айтилади-ку, мен У ҳақда кўпроқ билмоқчиман, деб тушунтиришга ҳаракат қилдим. Аммо акам менинг гапларимга қулоқ солмади. Кейин отам уйга қайтиб келди, акам билан отам менинг хонамни остин-устун қилиб ташлади. Улар Муқаддас Китобни, масиҳийлик ҳақида бир неча китобни ва бахтиқаро сиртқи курс материалларини топиб олдилар. Менга қарши бўлган ҳамма далилларни орқа ҳовлига олиб чиқиб ёқдилар, бунинг устига, бу қотилликни томоша қилиб туришимга мени мажбур қилдилар. Улар Муқаддас Китобни йиртиб, варақма-варақ оловга ташлайвердилар. “Мана, масиҳийлик ҳақида биз нимани ўйлаймиз, - деб бақирди акам дарғазаб ҳолда китобни йиртиб оловга ташлар экан. – Бу муртадлик уйимизда бўлишига биз тоқат қилолмаймиз! Қанчалар одобсизларча, ахлоқсизларда, ярамас иш қилдинг сен!” Салима яна ўкириб йиғлади, Нодира ўрамдан бир неча салфетка чиқариб, қизнинг қўлига берди. Салима кейинги ойлар давомида бошидан ўтказган даҳшатли воқеалар ҳақидаги аччиқ қиссани давом эттирди. Отаси уни калтаклабди. Акаси унинг хонасидаги телевизорни, стереосистемани ва ҳамма китобларни олиб чиқиб ташлабди. Бир неча ҳафта давомида уни хонага қамаб қўйибдилар, бирон баҳона билан ташқарига чиқмасин деб, хонадан чиқишга рухсат бермабдилар. – Улар: “Кўрайлик-чи, худочанг сени қутқара олармикан”, деб қайта-қайта гапирибдилар. Аммо энг ғалатиси шуки, мен ҳатто ўзимни масиҳий деб айта оламанми, йўқми – билмайман. – Салима бир дақиқа сукут сақлаб, кейин қўшимча қилди: - Муқаддас Китобда айтилгандай, мен севимли бўлмоқчиман, холос. – Салима Нодиранинг кўзларига қараб, сўради: - Бунинг нимаси ёмон?! Менинг хоҳишимда бирон ёмонлик борми?
-Бутун масиҳийлик ана шунга асосланади, - деди оҳистагина Нодира. – Худо севгидир.
Салима хомуш ҳолда кулиб қўйди ва ўз ҳикоясини давом эттирди:
-Мен Исонинг севгисини билганимдан бери, оиламизда ҳамма мени ёмон кўриб қолди. Мени қанчалар калтаклаганларини кўрганингизда эди!
-Докторнинг ёрдами сенга керакми?
-Билмадим. Зарур эмас деб ўйлайман. Агар битта вазият пайдо бўлмаганда, мен калтакларга бардош бера олмаган бўлардим. Бир куни отам мени яна калтаклагандан кейин, хонамда яна бир ўзим қолдим. Шунда менга бир овоз келди: “Хавотирланма”. Мен оппоқ ялтироқ либосга ўралган Одамни кўрдим. Ялтироқ нур ним қоронғу хонамни ёритиб юборди. Кейин У деди: “Сен ёлғиз эмассан. Мен сени севдим. Худонинг куч-қудрати билан имонда мустаҳкам бўл”. – Ҳикоянинг шу жойига келганда Салима яна ўкириб йиғлади: - Менга ёруғлик тушганини дарров тушуна олмадим. У ажойиб Одам эди. Ўша Одам ҳақида эслаб, мен яна бир неча ҳафта ушланиб турдим. Сўнгра отам, яхшиси, Салимани эрга бераман, деди, эмишки, ўшанда масиҳийликка вақтим бўлмас экан. Отам мен учун танлаган куёвни айтди. Мен турмушга чиқадиган одам ёмон одам экан – у мендан ислом қонунларига сўзсиз итоат этишимни талаб қилар, менга доимо таъна қиларди. Шунинг учун мен отамга, ўша танлаган куёвингизга турмушга чиқмайман, деб айтдим. Аммо отам, тўйга таклифномалар тарқатилган, тўйхона ҳам банд қилиб қўйилган, деди. Шунда мен отамга айтдим: “Майли, сиз мени масиҳийсан деб айтяпсиз. Мен ўша йигитга турмушга чиқишга бир шарт билан рози бўламан: агар у ҳам масиҳий бўлса”. Бу сўзларимдан отам қаттиқ дарғазаб бўлди. Отам деди: ”Сен мени шарманда қилдинг, оиламизнинг шаънини заррача бўлса ҳам ўйламадинг”. Бу гапим ортиқча бўлди-ёв, деб қўрқиб кетдим. – Салима ҳамон йиғларди. Нодира қизни бағрига босди, айни пайтда қизни бошидан ўтган воқеаларни айтиб беришга ундади. – Ўшанда мен отамга, сиз ва акаларим фақат ўзларингизнинг обрўйингиз ҳақида ўйлайсизлар, деб айтдим. “Нимага сизлар менга яна азоб беряпсизлар? Ахир, мен сизларнинг азобларингизга бардош бериб келдим! Сизлар мени масиҳийсан деб айтганларингиздан кейин, мен бўладиган гапни айтдим. Агар мен масиҳий бўлсам-у сизлар бу гапларингиз билан ҳақ бўлсангизлар, менинг эрим ҳам масиҳий бўлиши керак”. Бу гап икки ҳафта олдин бўлиб ўтган эди. Отам мени жуда қаттиқ савалади. – Салима буни хотирлаганда, яна кўзларидан ёш қуйилиб келди. – У мени курси билан урди. Кейин ботинкаси билан тепкилади, мушт билан урди, тепди. У мени хонамга қамаб қўйди. Бутун танам узоқ вақт зирқираб оғриб юрди, яраларимдан қон оқди, бир неча кун давомида нима ҳодисалар юз бераётганини қийинчилик билан эслай олардим, холос.
-Уйдан қандай қилиб қочиб чиқдинг? – деб сўради Нодира.
-Аввалига уйдан қочиб кетиш ҳақида ўйламаган эдим. Туғилган уйимдан ташқарида яшаш мумкинлиги хаёлимга ҳам келмаган эди. Аммо кеча кундуз куни менга шундай буйруқ қилган овозни эшитдим: “Ўрнингдан тур, бу ердан кет!” Бу овоз менга олдин келган овоздай бўлиб туюлди. “Майли, - дедим мен, - Раббий мени бошқа жойда кўришни истаётган экан, бу ердан кетаман”. Мен ўрнимдан туриб, кийиндим. Ҳамёнимда бир оз пул борлигини билиб олдим. Бир силтаб, қулфни синдирдим ва эшикни очдим. Ҳайратланарлиси шу эдики, доим одам гавжум бўладиган ва ғала-ғовур уйимизда ўша пайтда ҳеч ким йўқ экан. Ҳеч кимга билдирмай, уйдан чиқдим ва таксида автостанцияга етиб келдим. Бу воқеа икки кун олдин бўлган эди. Мен меҳмонхона топиб, мусофирман дея, у ерда тунаб қолдим. Бунақанги ифлос, сассиқ жойни умримда шу пайтгача кўрмаган эдим. Меҳмонхона мижозлари асосан, қишлоқ аёлларидан иборат эди. Бугун эрталабдан, жамоатхонани топгунимча, шаҳар бўйлаб кездим. Жамоатхона руҳонийси, мени пули йўқ, деб ўйлабди, аммо мен унга иш қидираётганимни айтдим. Менинг аҳволим қандайлигини у тушунди. У менга сизларга мурожаат этишимни маслаҳат берди.
-Келганинг яхши бўлибди, - деди Нодира. – Бошингдан кўп кулфатларни ўтказиб анчагина азоб тортибсан. Энди бундай қиламиз: мен сув иситаман, яраларингни юваман. Кейин сенга бирон егулик тайёрлаб бераман, сен бироз ухлаб оласан.
Шу пайтда уйга Бутрус қайтиб келиб қолди, Салимани бир муддат қўрқув қамраб олди. Нодира Салиманинг юзидаги қўрқувни кўриб, унинг қўлларидан ушлаб, бағрига босди:
-Ҳаммаси жойида. У менинг эрим, унга ишонсанг бўлади. Биз сенга ёрдам берамиз.
***
Салима қаттиқ, хотиржам ухламоқда. Диван-кровать очилиб, қиз кўрпага кириши биланоқ, уйқуга кетган эди. Бутрус Томаснинг беланчагини меҳмонхонага оҳиста олиб ўтганда ҳам, бола уйғонмади. Нодира билан Бутрус паст овозда гаплашишарди:
-Қиз қаттиқ қўрқитилган, айни пайтда Худога юз буришни жуда ҳам истайди, - деди Нодира. – У бундан кейин ҳаёти қандай бўлишини билмайди. У мендан, масиҳий бўлишим учун жамоатда ўтишим керак бўлган удум борми, деб сўраяпти.
-Имонда мустаҳкамланиши учун унга вақт керак, - деди Бутрус. – Ҳа, муаммо жиддий. Агар у бой оиладан бўлса, албатта, уни бутун шаҳар бўйлаб қидиришади. У бизникида нари борса...икки кун қолиши мумкин. Кейин унга хавфсизроқ жой қидиришига тўғри келади.
-Аҳмад билан иккала йигит учун квартира ижрага олганингиздай, яна битта квартирани ижарага олмоқчимисиз?
Бутрус ўйланиб қолди, кейин жавоб берди:
-Қизнинг бир ўзи яшаши мумкин эмас, деб ўйламайман. Бу шубҳалироқ кўринади. У эркак киши ҳимоясида яшаши лозим. У панд-насиҳатга ва руҳий раҳнамоликка муҳтож.
-Эҳ, қанийди тураржой бўлсайди! Бехатар жой, ана шунда Салима сингари қизларнинг бир қанчасига ғамхўрлик қилиш имкони бўларди.
-Бундан яхшиси бўлмасди, - деб Нодиранинг гапини тасдиқлади Бутрус, - аммо бизда унақа жой йўқ.
-Жуда самимий, қалби тоза қиз экан, - деди Нодира. – Масиҳий деб ном олишига ҳатто шубҳа ҳам қиляпти, Худога жуда интиляпти.
-Бир нарса хаёлимга келиб қолди.
Бутрус ошхонага кирди ва Абуна Александрнинг телефон рақамини терди.
10-боб
Тўрт ойдан кейин
Бутрус, ишларим ва хизматим қанчалик олдинга кетаётганини биродар Андрей кўрсин деб, уни яна ўз мамлакатига таклиф қилди. Шунингдек, собиқ мусулмонлардан ўтган янги имонлиларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини маблағ билан таъминлаш масаласини ҳам у билан муҳокама қилмоқчи бўлди.
Биродар Андрей келган кунининг эртасигаёқ иккалови университет шаҳарчасига йўл олдилар.
-Сизни профессор Камол билан таништирмоқчиман, - деди Бутрус йўлда, у профессор билан бир неча марта учрашганини, у билан шу кунлардаги илоҳий масалаларни муҳокама қилганини батафсил ҳикоя қилиб берди. – Профессор Камол инглиз тилида жуда яхши гапиради, шунинг учун сизларнинг суҳбатларингизни таржима қилиб беришимга ҳожат йўқ.
Улар икки томони маҳорат билан безатилган минораси бор эски мачит ёнида оппоқ тошлардан қурилган тўрт қаватли бинога киришди.
Профессор Камолнинг кабинети тўртинчи қаватда эди. Профессор Камолнинг костюми ўша-ўша– Бутрус у билан давлат муассасаларидан бирида илк бор танишган пайтдаги костюмида эди. У биродар Андрей билан учрашувдан ниҳоятда ҳаяжонда эди.
-Мен сизни мусулмонча салом-алик билан хуш келибсиз дейман – “Оллоҳнинг тинчлиги, марҳамати ва меҳрибонлиги сиз билан бўлсин!”- деб хитоб қилди профессор Камол.
-Раҳмат. Мен сизнинг ҳузурингизга оламнинг беги Исо Масиҳ номидан келдим, - деб жавоб қайтарди биродар Андрей.
Профессор меҳмонларга тамадди қилиб олишни таклиф қилди, аммо, мен сизлар билан бирга таом тановул қила олмайман, деб кечирим сўради.
-Рўзадорман, - деб изоҳ берди у.
-Менимча, Рамазон тўрт кун олдин тугаган, - деди биродар Андрей.
-Худди шундай, фақат айрим мусулмонлар яна олти кун рўза тутадилар.
-Агар сиз рўза тутаётган бўлсангиз, мен ҳам таомдан ўзимни тияман. Аммо менга “узайтирилган” Рамазон удуми нотаниш экан. Бу борада менга билим бера олмайсизми?
-Айрим мусулмонлар ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутадилар, Рамазон ойидаги рўза эса йилнинг бошқа вақтидаги рўзанинг ўн кунига тенг келади. Рамазон ўттиз кун давом этади, шунинг учун одатдаги уч юз кунга тенг. Мусулмон календари 354 кундан иборат. Агар Рамазонга яна олти кун қўшилса, уч юз олтмиш кун бўлади, шунинг учун йил давомида рўза тутилган деб ҳисоблайверинг.
Меҳмонлар зинадан тушиб, зални четлаб ўтдилар ва профессор бошчилигида мачитга йўл олдилар. Йўлда биродар Андрей мусулмонлар рўзасининг жорий этилиш қоидалари ҳақида сўраб-суриштирди.
-Исломда рўза – нафақат овқатдан ва ичимликдан тийилиш, балки биринчи навбатда яқинларига зарар етказишдан сақланиш ҳамдир. Кўзлар ҳам рўза тутади – кўзлар яқинларига ҳасад билан қараши мумкин эмас. Тақводор мусулмон тили билан ҳеч кимнинг дилини оғритмайди, у ҳеч кимни лаънатламайди. Тақводор мусулмон қўллари билан ҳеч кимга зарар бермайди – масалан, ўғирлик қилмайди. Бу маънода бизнинг рўзамиз мазмуни шуки, рўза руҳий томонга, яқинимизга бўлган муносабатга қаратилган. Шунинг учун мусулмон ўзи гуноҳ қилишига йўл қўймайди.
Улар мачит эшигига келганларида, биродар Андрей гапирди:
-Қанийди мен ҳам араб тилини ўрганиб, сизнинг маърузаларингизни эшитсам эди.
Бир минутдан кейин учала эркак оёқ кийимларини ечиб, мачитга кирди. Бу ерда биродар Андрей кутгандай, бинонинг ҳажмига қараб ҳукм қилганда, ташқаридан келганлар кўп эди. Камолнинг изоҳ беришича, бу мачитда икки-уч минг тақводор бемалол ибодат қилиши мумкин экан. Тақводорлар кўпроқ йиғилган пайтда, улар мачитнинг ички ҳовлисида намоз ўқишлари мумкин экан.
Эркаклар чўғдай қизил рангдаги гиламга чиқдилар, гилам устида жойнамозлар бор эди. Жойнамозлар эса Макка томонга қаратилган эди.
Катта зални мармар устунларнинг ўрта қисмларига ўрнатилган электр чироқлари хира ёритиб турарди. Мачитнинг олд қисми - оқ мармардан қилинган деворлари ва тахмон ёп-ёруғ бўлиб, юзасига Қуръондан олтин суви билан ёзилган оятлар электр чироқлари нуридан ялтирайди. Ён томонда икки талаба тик турган ҳолда кундузи қазо бўлган номозни адо этарди. Қорамтир ёғочдан маҳорат билан ясалган воиз минбари олдида бир йигит оёларини чалиштирганича ўтирар, олдида Қуръон очиқ турарди. Воиз йигитнинг атрофида бир тўда ўсмир болалар йиғилишган эди.
-У менинг талабаларимдан бири, - деди профессор Камол. – Унинг хизматининг бир қисми – қўшни ўрта мактабнинг ўқувчиларига Қуръонни ўргатишдан иборат.
Биродар Андрей мачитнинг ичидаги ашёларни томоша қилаётган пайтда, профессор Камол, мачитнинг декорацияси Қоҳирадаги “Ал-Асқар” университетининг мачити декорацияси билан бир хил, деб тушунтирди.
-Мен докторлик диссертациямни “Ал-Асқар” университетида ҳимоя қилганман, - деб қўшимча қилди у. – “Ал-Асқар” – ислом илмининг маркази, мусулмон оламида у ерда илмий даража олиш жуда ҳам катта нуфузга эга. Менинг ҳам орзуим –университетим қачонлардир дунёда ўша университет сингари иззат-ҳурматга сазовор бўлса.
-Жуда яхши ният, - деди биродар Андрей.
-Иншолло! Қодир Худонинг хоҳиш-иродаси ҳам шу бўлсин!
Учаласи мачитдан чиқиб, оёқ кийимларини кийдилар ва университет шаҳарчаси бўйлаб сайрга чиқдилар. Биродар Андрей масиҳийлар билан баҳс қилиш истаги бор экани учун профессор Камолга миннатдорчилик билдириш имкониятидан фойдаланди:
-Исломни жуда яхши билар экансиз! Аслида сизнинг ҳикоянгиз менда қизиқиш уйғотди. Мен идеал мусулмон жамияти ҳақида сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим.
-Албатта, ислом – яхлит рационал тизим, - деб жавоб берди профессор. У, худди маъруза пайтидагидай, қўлини орқасига қилиб, талабалари биродар Андрей билан Бутрусга маъруза ўқиётгандай, гоҳ орқага, гоҳ олдинга юраверди. – Ислом нафақат инсонни бахтли нариги дунёга тайёрлайди, балки бир лаҳзалик маиший масалаларни ҳам ҳал қилишга ёрдам беради. Аммо буни фақат том маънодаги ислом давлати яратилганда ва унинг асосий пойдеворлари мустаҳкамланганда амалга ошириш мумкин.
-Ўша асосий пойдеворлар нима?
-Биринчиси шундан иборатки, ҳамма тақводорлар – биродарлардир. Оллоҳ биродарларни келишувга, Ундан қўрқишга даъват қилади, бунинг натижасида эса кечиришга ваъда беради. Бу биродарлик қачонлардир – ислом эндигина шаклланган даврда араб жамиятига номаълум пайтларда янги муносабатларни англатган эди. Биродарлик принципи ижтимоий иллатларни йўқотади, мусулмонларга ўзларини ўраб турган реал воқелик билан мувофиқликда яшаш ва бир-бирларига қайғудош бўлиш лаёқатини инъом қилади. Бу эса уларга юқори даражада ижтимоий алоқаларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини беради, жамиятни бўлиниб кетишдан ва ирқий камситилиишлардан сақлайди.
Биродар Андрей, нима учун ислом давлатлари бу идеалларга эришишга қодир эмас, деб ўз-ўзидан туғилиб келаётган саволни бермади. Бунинг ўрнига, у шундай деди:
-Бу мусулмонларга алоқадор. Мамлакатдаги исломдан бошқа динга эътиқод қиладиган кам сонли одамлар ҳақида нима дейсиз?
-Ислом давлатида биродарлик принципи фақат мусулмонлар билан чегараланмайди. Бундай биродарлик муносабатлари ҳамма имонлилар ўртасида ўрнатилган бўлиши керак. Оллоҳнинг айтишича, У дин учун кураш олиб бормайдиганларга ва сизларни ўз бошпанангиздан қувмайдиганларга олийжаноб ва адолатли муносабатда бўлишни ҳеч кимга таъқиқламайди. Оллоҳ ҳақиқатан адолатлиларни яхши кўради!
-Демак, ислом таълимотига кўра, ҳамма одамлар – мусулмонлар ҳам, масиҳийлар ҳам, яҳудийлар ҳам тенгми?
-Ҳа, шундай, қолаверса, инсониятнинг тенглигига қаратилган бу даъват исломнинг алоҳида белгиларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир одам, келиб чиқишидан, териси рангидан, тили ёки моддий аҳволидан қатъий назар, битта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий мақомда бўлиши керак. Қуръонда шундай айтилган: “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар учун сизларни халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик”*. Турли халқлар – араблар, форслар, инглизлар, африкаликлар, австралияликлар ва ҳ.лар ўртасида, тақводорликдан ташқари, ҳеч қандай устиворликлар бўлмаслиги лозим.
-Профессор, ўйлайманки, менинг саволим сизга ҳақорат бўлиб туюлмайди. Мусулмон оламида биродарлик ва тенглик ҳеч кимнинг эсига ҳам келмайди - сизга шундай туюлмайдими? Ўзингиз биласиз, мен масиҳий
*Қаранг: 49-сура:13-оят.
жамоасида меҳнат қиламан. Менинг биродарларим ва сингилларим шафқатсиз таъқиблар билан қўрқитиб қўйилган.
-Пайғамбар айтган эди: “Мусулмон – тили билан ва қўллари билан бошқа мусулмонларга зарар келтирмайдиган одамдир”. Бу дегани – сўзлари ёки ишлари билан ўз биродарига бошқа бирон зарар келтирадиган ёки яралайдиган одам мусулмон ҳисобланиши мумкин эмас.
-Бундан келиб чиқадики, масиҳийларга ҳужум қилаётган ва уларнинг жамоатхонасини пойдеворигача ёқаётган “Биродар мусулмонлар” ҳаракати аъзоларини мусулмон деб ҳисоблаш мумкин эмасми?
-Бу одамлар бошқача исломни гавдалантирадилар. Ҳақиқий ислом тинчлик ва биродарлик олиб келади.
-Ислом давлатида ҳеч кимни Оллоҳга ишонишга ва мусулмон урф-одатларини бажаришга мажбур қилмасликлари ҳақиқатми?
-Ҳеч ким эътиқодга асосланиб, бошқача ишонмайди, - деди профессор, - эътиқод эса ҳақиқатнинг гувоҳлигисиз бўлмайди. Одамларда виждон эркинлиги бор. Оллоҳ шундай амр берган эди: “Айтинг: Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин.”*. Исломда виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш – биринчи даражали масала. Ҳар бир одам бундай эркинлик ҳуқуқига эга.
Эркаклар маълум вақт жим кетдилар, кейин биродар Андрей, ислом профессорининг ваҳийси одам қалбини тўлқинлантириб юборади-я, деб гап бошлади:
-Афсуски, бошқалар исломга, сиз қарагандай, қарамайдилар. Тўғрисини айтганда, сизнинг мамлакатингизда, Мисрда, Покистонда ва бошқа бир қатор ислом мамлакатларида кўплаб масиҳийлар қувғин қилинмоқда.
-Сиз ҳақсиз. Албатта, бу ёмон.
-Биз нима қилишимиз керак?
Профессор дарров жавоб бермади –у бир минутча ўйланиб турди ва кейин деди:
-Менимча, биз муҳимларини муҳокама қилсак, фойдали бўларди.
-Тўғри, - деб унинг гапини тасдиқлади биродар Андрей. – Аммо фақат гапнинг ўзи етарли эмас – биз ишлашимиз керак.
Учовлари мачитнинг саёҳат қилиш бошланган жойига ва унга туташган ўқув корпусига қайтиб келдилар. Улар айрилишларидан олдин биродар Андрей деди:
-Жаноб профессор, мунозарамиз бизга умид бағишлаяпти. Биз билан учрашишга вақт топганингиз учун раҳмат.
*Қаранг: 18-сура 29-оят.
-Сизлар билан танишганимдан жуда хурсандман. Бизнинг мамлакатимизга келганингизда, вақт топганингизда меҳмонга келишингизни илтимос қиламан.
-Сизнинг таклифингизни бажонидил қабул қиламан. Суҳбатимиз охирида сизга битта шахсий савол берсам мумкинми? –Профессор Камол “марҳамат” дегандай бошини қимирлатди. – Сизнинг исломга бўлган садоқатингиздан мен ҳайратдаман. Сиз ҳақиқатан ҳам тақводор мусулмон ва олийжаноб одам экансиз. Менда, айниқса, Рамазондан кейинги қўшимча олти кун рўза тутиш ҳақидаги сўзларингиз катта таассурот қолдирди. Ишончим комилки, сиз тақводор мусулмон сифатида номоз ўқийсиз, камбағалларга ёрдам берасиз, эҳтимол, доимий равишда Маккага ҳаж сафарини ҳам қиларсиз.
-Бир ўзим эмас – мен у ерга зиёратчиларни бошлаб бораман.
-Сиз исломнинг бешта устунига чин дилдан содиқ экансиз. Булар сизнинг жаннатга тушишингизга кафолат берадими?
-Йўқ, жаннатга тушиш ҳақида кафолат йўқ.
-Ундай бўлса, нажот топишингизга қандай ишонасиз? Наҳотки жиҳодда қаҳрамонларча ҳалок бўлишдан бошқа жаннатга тушиш йўли йўқ бўлса?
Профессор бир муддат сўзсиз ҳолда ерга қараб қолди:
-Кўпроқ яхши ишлар қилинг, - деб жавоб берди у биродар Андрейга қараб. – Умид қиладиган нарса фақат шу, холос. Одам жаннатга тушадими ё йўқми – Оллоҳ ҳал қилади. Инсонга фақат битта нарса қолади – Оллоҳнинг қарорига итоат этиш. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Агар жаннатга тушишни истасангиз, кўпроқ яхши ишлар қилинг.
Меҳмонлар профессор билан хайрлашиб, автомобиллар тўхташ жойига томон юрдилар. Шунда биродар Андрей сўзлади:
-Жудаям ачинарли! Шундай олийжаноб, содиқ, тақводор мусулмон қачонлардир жаннатга тушишига ўзи ҳеч ҳам ишонмайди!
***
Ўша куни кечқурун биродар Андрей билан Бутрус “Ал-Воҳа” жамоатига келдилар ва жамоатхона биносининг орқа томонидаги автомобиллар тўхташ жойига машинани қўйдилар.
-Биз маҳаллий янги имонлилар йиғинига келяпмиз. Мен бундай йиғинларда камдан-кам бўламан. Сиз эса хорижий меҳмонлардан биринчиси бўласиз, - деди Бутрус.
Кейин Бутрус биродар Андрейга, чўпон Юсуф Худога хизмат учун ташриф буюраётган маҳаллий янги имонлиларнинг қийин аҳволидан ниҳоятда ташвишда, деб бу ҳақда батафсил сўзлаб берди. Янги имонлиларнинг муҳтожликлари сабабидан Юсуф ўз дастури бўйича алоҳида йиғинлар ташкил қилишни режалаштиргани жуда фойдали бўлаётган экан. Чўпон Юсуф шу мақсадлар учун жамоатхонада алоҳида хона ажратибди. Бутрус билан биродар Андрей зинапоядан подвалдаги ярим қаватга тушишди, бу ердаги умумий зал орқали ўтиб, жамоатхонанинг охиридаги кичикроқ хонага кирдилар. Эшик олдида қоровул турган экан, у табассум билан биродар Андрейнинг қўлларини сиқди.
Хонада ўн бештача катта ёшдагилар ва бир неча болалар йиғилишган. Ҳамма меҳмонларни кўриб саломлашдилар. Бутрус биродар Андрейга Аҳмадни, Мустафони, Ҳасанни ва Замир деган яна бир йигитни таништирди.
-Замир – менинг штатдаги биринчи ходимим, - деб тзоҳ берди Бутрус.
Катта ёшлилардан биттаси санолар ва мадҳияларнинг аппаратда кўпайтирилган нусхаларини тарқатди. Жамоатда мусиқа асбоблари умуман чалинмасди: бошловчи куйлади, қолганлар жўр бўлди.
Бутрус биродар Андрейга тушунтирди:
-Йигирма учинчи санони куйлашяпти.
Биродар Андрей қўлидаги Муқаддас Китобини очиб, Забурдан имонлилар араб тилида куйлаётган санони аста ўқий бошлади:
“Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ,
Оламу унда яшовчи жамики жонзот”.
Кичик жамоанинг овози бирга қўшилиб, худди юзлаб овоз куйлаётгандай туюларди:
“Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар!
Очилинглар, эй азалий эшиклар!
Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ!
У улуғвор Шоҳ ким экан?
Кучли, қудратли Эгамиз,
Жангларда қудратли Эгамиз,
У Шоҳдир!
Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар!
Очилинглар, эй азалий эшиклар!
Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ!
У улуғвор Шоҳ ким экан?
Сарвари Оламдир У.
Унинг Ўзи улуғвор Шоҳдир”*.
Хор жамоаси шунчалик ишонч, куч-қудрат ва эътиқод билан куйлаётган эдики, биродар Андрей, ҳозир бу ерда Раббий Исо пайдо бўлади ва Яқин Шарқда ва бутун ер юзида Ўз Шоҳлиги ўрнатилгани ҳақида эълон қилади, деб ишонди. Биродар Андрей одамларнинг юзларига разм солди – ҳамма, ҳатто болалар ҳам, илҳом ва ҳаяжон билан куйларди. Сингиллардан бири кўзларини юмиб олган, кўз ёшлари шашқатор бўлиб юзларига оқиб тушарди.
Навбатдаги мадҳия ижро этилаётганда, Бутрус биродар Андрейга шивирлади:
-Бу мадҳияни шу ерда ўтирган биродарлардан бири ёзган. Бу мадҳияда имонлиларга нажот берадиган Масиҳ қони ҳақида сўз боради. Мадҳиянинг
*Қаранг: Забур 23:7-10.
тўртликларидан бирида шундай деб айтилади: “Биз Сенинг суюкли болаларингмиз, Сен учун қурбон бўлишни истаймиз. Биз ўлимдан қўрқмаймиз”.
Биродар Андрейнинг кўзларини ҳам ёш қоплади, у ғамгин ҳолда ўйлаб, бир нарсага ишонч ҳосил қилиб турарди: ахир, унинг мамлакатида – Голландияда қанча одам худди шундай илҳом билан бу мадҳияни куйлаши мумкин эди-ку, уларнинг қалбини ҳам ана шундай қатъият тўлдириши мумкин эди-ку!
Мадҳияларни куйлаш оралиғида биродарлардан бирини ибодат қилишга даъват этдилар. Табиийки, ибодат сўзларини биродар Андрей тушунмади, аммо бу ибодатнинг руҳига тамомила қўшилиш мумкин эканлигига ишончи комил эди.
Шундан кейин Бутрус биродарларга ва сингилларга, ўзларингиз ҳақингизда биродар Андрейга гапириб берсаларингиз-чи, деб таклиф қилди. Бутрус таржима қилиб турди. Биринчи бўлиб Замир сўз олди. У онасини ва икки синглисини таништирди:
-Биз бир неча йилдан бери Исо Масиҳга имон келтирамиз. Аммо отам илгаригидай мусулмон. Сизлардан илтимос, бизнинг отамиз учун ибодат қилинглар.
Учта ёш фарзанди бор хотин масиҳийларнинг камситилиши ҳақида бошидан ўтган аччиқ тажрибасини гапириб берди. Хотин шифохонада хизмат қилар экан. Унинг гувоҳлик беришича, эринг масиҳийликни қабул қилган, деб аёлнинг лавозимини асло кўтаришмас экан. Бунинг устига, агар норози бўлиб, исён қилишга журъат этсанг, эрингни қамоққа ташлаймиз, деб таҳдид қилишаётган экан.
Кейин яна бир биродар сўз олди. У ўғлини тиззасига ўтқазиб олиб, уч йил олдин Масиҳга юз бургани ҳақида гапириб берди:
-Хотиним ҳозиргача мусулмонлигича қоляпти, унга ота-онаси кучли тазйиқ ўтказяпти; қўй, ўша эрингдан воз кеч, болаларингни олиб, уйга қайтиб келавер, деб айтишяпти. Бундан эса хотиним тинчини йўқотган. Сизлардан илтимос, хотиним учун ибодат қилинглар.
Бутрус муҳтож оилалар учун ибодат қилди.
Биродар Андрейдан, сиз ҳам гапиринг, деб илтимос қилганларидан кейин, у қуйидагича гап бошлади:
-Сизларга Голландиядаги жамоатлар номидан салом йўллайман. Сизларнинг йиғинларингизда айтилаётган воқеалар шунчалик таъсирчанки, сизлар билан ёнма-ён бўлишни ўзимга шараф деб биламан. Сизлар Раббимиз Исо Масиҳга таъзим қилиш учун катта нарх тўлаяпсизлар. Гарчи сизларнинг борлигингизни кам одамлар билса ҳам, сизлар Масиҳ Танасининг қимматбаҳо қисмини ўзингизда гавдалантиряпсиз.
Биродар Андрей йиғилганларга Павлуснинг Коринфликларга биринчи мактубидан бир парчани ўқиб берди: “Зотан бадан бир аъзодан эмас, балки кўп аъзолардан иборат”*. Ундан кейин Бутрус арабча Муқаддас Китобдан
*Қаранг: 1Кор. 12:14.
парча ўқиди ва қуйидаги сўзлар билан якунлади: “Аксинча, ожиз туюлган тана аъзолари энг керакли аъзолардир. Биз танамизнинг уятли ҳисобланган аъзоларига эътибор бериб, уларни ёпиб юрамиз. Кўримсиз туюлган тана аъзоларимизга диққат–эътибор қиламиз”*.
Сўнгра биродар Андрей сўз олди:
-Олам, эҳтимол, Масиҳ Танасининг бу кичик аъзоси ҳақида ҳеч нарса билмаслиги мумкин. Аммо сизлар Масиҳга бўлган севгингиз сабабли, Худо Шоҳлигида тантанали равишда қабул қилинасизлар, сизларга муносиб ҳурмат билан муносабатда бўладилар. Энди мен навбатдаги оятга ўтмоқчиман:
Агар Масиҳнинг бирон Танаси азоб чекса, ҳаммамиз ўша аъзоларнинг азоб тортаётганини ҳис қилишга мажбурмиз. Сизларни таъқиб қилмоқдалар, қувғин қилмоқдалар, сизлар азоб чекяпсизлар – ҳаммаси тўғри, шундай бўлиши керак. Агарда биз сизларнинг азобларингизга шерик бўлмасак, бизнинг илдизимизда нимадир омонат, нимадир ишончсиз. Мана шунинг учун ҳам биз сизларни билишга бор кучимизни беряпмиз. Сизларнинг хавфсизлигингизни ўйлаб, имкон қадар сизларнинг мамлакатингизга ташриф буюряпмиз, сизлар билан мулоқотда бўляпмиз. Бугун ҳам менинг ҳаётимда буюк шодлик ва умид ҳукм сурмоқда.
Аҳмад ҳам қисқа ваъз қилди, Бутрус биродар Андрейнинг қулоғига шивирлаб таржима қилиб турди:
-Яқинда Бутрус баъзиларимизга Павлуснинг Филиппиликларга мактуби иккинчи бобини ёд олишимизни таклиф қилди. – Аҳмад шу бобни йиғилганларга шошилмасдан ўқиб берди, кейин ён дафтарчага ўхшаш нарсани ёнидан чиқариб, Худонинг Каломи дилига солган ўз фикрлари билан биродарлар ва сингилларни таништирмоқчи эканини айтди. – Бир куни такаббур одам фиръавнлар ва қайсарларнинг оғзи билан “Мен буюк худоман” деб айтибди. Кейин у бирин-кетин турли тоифадаги худоларнинг ишлари билан буни исботлашга ҳаракат қилибди. У ўзига бино қўйганидан маст бўлиб, такаббурлигидан ўзини қайта-қайта худо деб эълон қилибди ва бунинг оқибатида даҳшатли ёлғоннинг тузоқларига тушиб қолибди. Вақтлар ўтиши билан заминдаги одамлар билан ўхшаш қирралари йўқ Худонинг Ўзи – абадий ва қудратли Худо Исо Масиҳнинг тажассуми орқали инсоният тарихига кирди. У бизга юксакдан тушишни истади. У бизларнинг биримиз бўлиш учун, бизнинг дардларимизни, умидларимизни ва орзуларимизни баҳам кўриш учун осмондан тушди. Қўл остидаги халқлар билан бирдамликни истаган ҳар қандай буюк шоҳ шундай қилган бўларди. У такаббурларча танҳоликда бир четда туришга қодир эмас эди. Айнан шу Худо – севги Худосининг раҳмдиллиги ва шафқатлилиги билан тўлган Худо бизнинг орамизга осмондан тушиб келди. У осмонда қолмади, балки бизнинг гуноҳкор заминимизга тушди. У бизнинг орамизда юрди, У олийжаноб ва ажойиб эди, У энди илгаригидай бизни тарк этмайди. У жин чалганларга шифо беради, худбинликдан, ўзимизни ҳаммадан юқори қўйишдан,
*Қаранг: 1Кор. 12:22-23.
ўзимизни яхши кўришдан бизни халос қилади, оламга кириб келган Нурни кўришимиз учун нигоҳимизни ҳар қандай қалбаки ялтироқ нарсалардан тескари томонга буриб юборади. Одамлар ўз худбинлиги оқибатида зулмат қаърини кўрмайди. Худбинлик, ўлим ҳақидаги фикр сингари, оғир. Худбинлик одамни олам ва ундаги нарсаларни қўлга киритиб эгаллаб олиш ҳақидаги сохта йўллардан олиб боради, аммо инсонни энг буюк инъомдан – ўзининг руҳига ва Нажоткорига эга бўлишдан тескари томонга олиб кетади. Сиз тасаввур қилиб кўринг: инсон бошқаларнинг кўзи олдида худо бўлиб қолади, Инсонга айланган Худони эса рад қилади. Қани бу ерда мантиқ?
Ҳақиқатан, буларда бирон мантиқ асло йўқ! Аҳмад масаланинг моҳиятига чуқур кириб боргани биродар Андрейни тўлқинлантириб юборди. Жамоа олдида Хушхабарни яхши тушунган ёш йигит сўзга чиқди. Ҳозир биродар Андрей дунёда битта нарсани истарди – бутун оламдаги жамоат бу мактубни эшитсалар ва мана бу ажойиб имонлилар ҳақида билсалар эди! У яна Аҳмад ҳозиргина ўқиган парча устида ўйланиб қолди. Масиҳ Танасининг бу ожиз аъзоси, табиийки, бошқа аъзоларига қараганда жуда заиф эди. Аммо бу аъзо Тананинг ниҳоятда керакли ва зарур қисми бўлиб қолаверади. Бу одамларни ҳимоя қилиш зарур эди.
11-боб
Биродар Андрей ва Бутрус дўконга етиб келдилар. Биродар Андрей пештахталардан бири олдида тўхтаб қолди. Биродар Андрей товарни кўриб олишига имкон бериш учун, Бутрус бир оз орқага чекиниб кутиб турди. Бу – откритка ва канцелярия товарлари дўкони бўлиб, танлаш имкони катта экан.
-Харидорларимизнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қиляпмиз, - деб изоҳ берди Бутрус. –Масиҳийлар Мавлуд, Фисиҳ, сувга чўмдириш, дафн каби маросимлар муносабати билан откриткани бизнинг дўкондан бошқа бирон жойдан сотиб ололмайдилар. – Дўконнинг ўртасида журнал столи бўлиб, унинг устида брошюралар, унинг ёнида эса бир жуфт кресло турарди. Девор бўйлаб ўрнатилган китоб полкаларида масиҳийча адабиётлар, араб тилидаги Муқаддас Китоб нусхалари тахланган эди. – Булар – “Муқаддас Китоб форуми” жамиятининг грифи билан босилган материаллар, - деб изоҳ берди Бутрус. – Бу материалларни бизга ғарбдаги масиҳийча нашриётлар етказиб беради, бизнинг дўконимиз эса мамлакатда шу материалларни сотиб оладиган ягона жойдир.
Магазин қаршисида офис жойлашган бўлиб, деразаси тор кўчага қараган эди.
-Мен ҳам шу ерда ишлайман, - деди Бутрус биродар Андрей билан дўкондан чиқиб, кўчани кесиб ўтаётганларида. Офисда иккита ёзув столи бўлиб, уларнинг бирида Замир ўтирарди. Биродар Андрей билан Бутрусни кўриб, Замир ўрнидан турди ва улар билан саломлашди. Қисқа суҳбатдан кейин Бутрус биродар Андрейни яна дўконга олиб борди ва унга орқа девордаги эшикни кўрсатиб деди: - У ерда омборхонамиз бор. Юринг, сизга кўрсатаман.
Улар омоборхонага кирдилар, омборхонанинг ҳажми дўконнинг ҳажмича келарди. Бир бурчакда Мустафо билан Ҳасан нусха кўпайтиргич аппарат устига энгашиб олиб, уни тузатишга уринишаётган экан. Бинонинг кўп қисмини китоб боғламлари ва чоп этиш мосламалари учун қоғоз уюмлари эгаллаган эди. Қарши томондаги бурчакда жойлашган стол Аҳмадники бўлиб, шу пайтда телефонда гаплашаётган эди. У қўл силкиб саломлашди, гапини тугатгандан кейин биродар Андрей билан яна бир бор сўрашиш учун ўрнидан турди. Нариги иккала йигит ҳам суҳбатлашиш учун қўлларини артиб, уларга қўшилди.
-Учрашувимизни биз яхшилаб байрам қилишимиз керак, - деди Аҳмад инглиз тилида. – Ҳозир биз, биродаримиз Андрей, арабча ширин таомлар тайёрлаймиз. – У Бутрусга юзланиб, араб тилида қўшимча қилди: - Ўша нарсаларни ҳозир муҳайё қиламиз.
Ярим соат давомида Бутрус “Муқаддас Китоб форуми” жамияти билан ҳамкорликлари қандай бораётганини айтиб берди. Жамият билан ҳамкорлик ҳаммага фойдали бўлаётган экан: Бутрус керакли материаллар олиш имконига эга бўлибди, дўконнинг пастки қаватидаги майдон ва офис учун ижара тўловига имконият пайдо бўлибди, “Муқаддас Китоб форуми” жамиятининг хизмати ҳам кенгайибди. Биродар Андрей билан Бутрус суҳбатлашаётганларида, Замир журнал столи устидаги китобларни йиғиштириб олиб, газета ёзди. Аҳмад билан Ҳасан егуликлар солинган бир неча пакетларни келтирдилар.
-Фалафель* еймиз, мазаси оғзингизда қолади, - деди Аҳмад қовурилган ва устига зираворлар сепилган котлетларни қўяр экан.
Бутрус билан биродар Андрей Худога ибодат қилиб, фалафель еяётганларида, Аҳмад биродар Андрейга шаурма таклиф қилди. Биродар Андрей шаурмани олиб, шарбати кийимимга томмасин деб, столга эгилган ҳолда шаурмадан тишлади.
-Ҳақиқатан ҳам, ажойиб таом экан! Буни тайёрлаш йўллари қандай?
Бутрус жавоб берди:
-Янги бузоқ гўшти ва помидор ҳамда бошқа сабзавотлардан тайёрланган салат, шунингдек, йогуртдан қилинган махсус соус, соусни ресторан эгаси тайёрлайди, аммо қандай тайёрлашни сир сақлайди.
Олти суҳбатдош овқат тановул қилишга киришдилар, таом ҳаммаларига маъқул бўлгани учун, маълум вақт индамай едилар. Кейин Замир стол устини йиғиштира бошлаганда, биродар Андрей янги имонлилардан, Худога юз бурганларингизни тасдиқлашларингизни илтимос қилардим, деди. Мустафо ва Ҳасан инглизча гапирмасдилар, Аҳмад гапирарди-ю унчалик яхши эмас эди. Шунинг учун Бутрус учовининг гапини таржима қилиб туришига тўғри келди.
Биринчи бўлиб Аҳмад Исога имон келтиргани ҳақида айтиб берди.
-Мана, менинг дўстим Мустафо, унинг руҳий изланишлари меникидан қизиқарлироқ, - деб гапини тугатди Аҳмад. – У ҳам, мен сингари, асли шу шаҳарда туғилиб ўсган, аммо у радикал исломга қизиқарди, унинг қизиқиши меникидан кўра, чуқур илдизга эга эди.
Мустафо Аҳмадга қараганда бир неча ёш катта эканини биродар Андрей биринчи бўлиб сезган эди. Мустафонинг кўзларида ҳамма нарсадан хабардор ва ҳамма нарсани биладиган одамники сингари чарчоқ бор эди. Мустафога навбат келгандан кейин, у бошини қуйи солиб,ўзининг руҳий тажрибаси ҳақида гувоҳлик беришдан хижолат бўлган одамдай, паст овозда гапира бошлади. Бутрус бир амаллаб унинг сўзларини эшитиб, таржима қилаётганидан биродар Андрей хурсанд бўлди. Мустафо бошидан ўтказган воқеалар ҳайратланарли эди. У Суқ ал-Хамис шаҳри яқинидаги қишлоқда ашаддий мусулмон оиласида туғилиб ўсган экан.
-Айтишга жуда ҳам уяламан – биз дўстларимиз билан қишлоғимиздаги жамоатхонага ўт қўйган эдик. Биз масиҳийлар хўжаликларида ҳам ўғирлик қилган эдик – биз буни ўғирлик эмас, жиҳод деб атардик. Баққолчилик билан шуғулланадиган масиҳийлар исломга келганларидан кейин, бизнинг ёшлар гуруҳи ўз ишини қилди – уларнинг дўконларига харидорлар ёпирилиб келадиган бўлди.
*Фалафель – кичик-кичик ҳажмдаги фрикаделка ёки котлет бўлиб, туйилган турк нўхатига зираворлар қўшиб аралаштирилиб тайёрланади ва ўсимлик мойида қовурилади.
-Сизларни бирон марта тутиб олганларми? – деб сўради биродар Андрей масиҳийларнинг собиқ тақибчиси очиқчасига айбларига иқрор бўлганидан ҳайратланиб.
-Йўқ, полиция бундай ишларни ким қилишини биларди. Шундай бўлса ҳам, полиция умуман, бизга ҳеч қачон тегмаган. Умма бўйича масиҳийларда ҳеч қандай ҳуқуқ йўқ. Улар нима ҳам қила олардилар?!
-Шунга қарамай, энди сиз Исо Масиҳга ишонасиз.
-Энди мен тамомила бошқа одамман.
-Муқаддас Китобда айтилишича, эндиликда сиз “янги ижодсиз”.*
-Шундай, мен ичдан ўзгардим. Илгарилари масиҳийларга ва мен тақводор деб ҳисобламаган мусулмонларга нафрат мени қамраб олган эди. Эндиликда нафрат ўтиб кетди.
Аҳмад Бутрус билан арабча гаплашди. Бутрус биродар Андрейга мурожаат қилди:
-Учовлари илтимос қилишяпти: сиз уларни сувда имонга киритар экансиз.Уларнинг гувоҳликларидан тушундингизки, улар ўз руҳларини Исо Масиҳга бағишлаганлар. Улар ичдан етилганлар, шунинг учун улар, имонимиз ҳақида эълон қилиб, сувда имон келтиришимиз керак, деб ҳисоблайдилар.
-Сен бунга эътироз билдирмайсанми?
-Йўқ, эътироз билдирмайман.
-Биз янги исм олишни истардик, - деди инглизчалаб Аҳмад. Бутрус унга ҳайрон бўлиб қаради. Муқаддас Китобда, сизлар энди янги одамларсиз, деб айтилади-ку! Шундай экан, бизнинг янги исмимиз бўлиши керак.
Ҳасан арабча тез гапирди. Бутрус яна таржима қилди:
-У, Ибромга Иброҳим деб, Шоулга Павлус деб, Шимўнга Бутрус деб исм берилган-ку, деяпти.
-Аммо сизлар янги исмлардан фойдалана олмайсизлар, - деб эътироз билдирди Бутрус. – Давлат гувоҳномасида сизларнинг янги исмларингиз эскиси билан алмаштирилмайди. Бундан ташқари, мусулмон муҳитида янги исмдан фойдаланиш хавфлироқ.
-Тўғри, ҳаммасини тушунамиз, - деди Аҳмад. – Аммо Масиҳдаги биродарлар бизнинг янги исмимизни билиб оладилар. Биз бир-биримизга янги исмимиз билан мурожаат этамиз. Худо ҳаётимизни ўзгартирганини бу исмлар доимо бизга эслатиб туради.
Биродар Андрей Бутрусга юзланиб, деди:
-Бу ишда уларга ён бериш керак. Муқаддас Китоб исмлари рўйхатини тайёрла, улар сувда имон келтириш амрларини бажарганларидан кейин охирида ўша исмларни уларга таклиф қиламиз.
-Сизга яна битта илтимосим бор, биродар Андрей, шахсан менинг илтимосим бу, - деб қўшиб қўйди Бутрус. – Сиздан илтимос, буларни сиз сувда чўмдириб имонга киритинг.
***
*Қаранг: “...ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди” (2Кор. 5:17; қиёс.: Галат.6:15).
Бутрус офис креслосига суяниб, кафтларини боши орқасига
қўйганича, кўзларини юмиб, керакли сўзларни қидира бошлади:
-Биродар Андрей, энди мен янги имонга келган юзлаб ватандошларимизни биламан. Сиз пойтахт аҳолиси билан танишдингиз, лекин бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб кетган бошқа имонлилар ҳам бор. Бунинг устига, кўплаб мусулмонлар масиҳийлик билан қизиқмоқдалар. Албатта, ҳаммаси яширинча қилинади. Бундан кейин нима қилишимиз ҳақида бир қарорга келишимиз керак.
-Бу борада бирон таклифинг борми?
-Менимча, сиз иштирок этган йиғин бошқа жамоалар учун намуна бўлиши мумкин. Собиқ мусулмонлардан келган айрим янги имонлилар, у ёки бу жамоатнинг қавми бўлганлари ҳолда, алоҳида йиғилмоқдалар, чунки уларни тушунишга лаёқатли ўзлари сингари биродарлар ва сингиллар билан учрашишларига тўғри келади. Араблар Исо Масиҳнинг издошлари бўлганларидан кейин, бу халқнинг диний қарашларидагина эмас, балки уларнинг маданиятида қандай ўзгаришлар юз бераётганини Ғарб масиҳийлари тасаввур қилишлари қийин.
-Сенингча, Худога хизматни собиқ мусулмонлар учун алоҳида ўтказиш керакми?
-Мен айнан шундай хулосага келдим. Биламан, жамоат – ягона Тана. Менимча, охир-оқибат биз барча масиҳийлар учун, уларнинг қайси халқдан келиб чиқишидан қатъий назар, Худога хизмат қилишнинг умумий йўлларини излаймиз. Аммо иш ҳозир шундай ҳолатдаки, масиҳийлар имонлиларнинг қайси халқдан келиб чиққанини фарқлайди. Бу муаммо – Голландия ва Хитой масиҳийларининг муносабатларидаги муаммога ўхшайди. Улар ўша битта Масиҳга хизмат қиладилар, аммо турли тилларда гапирадилар ва турли маданий-тарихий илдизга эга. Табиийки, улар биргаликда умумий хизматни ўтказишга ҳаракат қиладилар, аммо охир-оқибатда иш алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказиш билан ниҳоясига етади. Агар ёдингизда бўлса, кўп жамоатлар ўзларининг сафига собиқ мусулмонларни қабул қилишга каттиқ қаршилик кўрсатиб келадилар. Ана шуни кўрганингиздан кейин, албатта, ҳозирча янги имонлиларга алоҳида хизмат ўтказиш имкониятини излаш керак экан деган битта хулосага келасиз.
Биродар Андрей таранг ҳолатда маълум вақт дўстининг сўзлари устида ўйлаб қолди. У битта нарсага рози эди: собиқ мусулмонлар Худога хизмат қилишларида уларнинг лозим даражада хавфсизлигини таъминлаш керак. Аммо бунда бир қатор бошқа масалаларни, биринчи навбатда, бу жамоалар бошига кимларни қўйиш лозим деган масалани ҳал қилиш керак.
-Ҳаворий Павлус янги маҳаллий жамоатларнинг пойдеворини яратар экан, аввало, кучли раҳбарлар борлигига ишонч ҳосил қилган эди.
-Тўғри, у ҳар бир жамоатда пресвитерларни тасдиқлади. Биз ҳам собиқ мусулмонлардан иборат ҳар бир янги жамоа учун пресвитерлар танлашимиз ёки тайёрлашимиз зарур, албатта, бу хизматга уларнинг орасидан олишимиз керак, токи жамоалар ташқаридан келганларга тобе бўлиб қолмасин. Жамоатларнинг тайёр раҳбарлари орасида мен Аҳмадни, Мустафони, Ҳасанни ва Замирни кўряпман. Улар хушхабарни ёйяптилар – Аҳмад билан Мустафо Масиҳга бир неча одамни олиб келдилар, аммо уларнинг ўзлари раҳнамога муҳтож. Уларга доим ўгит бериш муҳим.
-Улар сувда имонга киритилишларини сўрашяпти. Чамаси, улар бу амрларни бажаришга лойиқ эканликларини эътироф этишдан олдин, сен улар билан анча овора бўлишингга тўғри келган, шекилли.
-Ишончли йўлда бу муҳим қадам бўлди. Улар, бутун қалбимиз билан ўзимизни Исога бағишлаймиз, агар зарур бўлса, у учун ўлимни ҳам қабул қиламиз, деб айтяптилар. Улар исломдаги ўтмиш ҳаёт билан хайрлашиб, одатдаги эски ҳаётдан тамомила юз ўгирдилар. Улар сувда имон келтириш амрларига қадар яна исломга қайтиб қолишлари мумкин, аммо сувда имон келтирганларидан кейин ортдаги ҳамма кўприкларни ёқиб юборадилар. Сувда имон келтириш улар учун ўзига хос ўлимга ҳукм этилганларини билдиради, шундан кейин ҳар қандай мусулмон улардан хоҳлаган биттасини ўлдириб юбориши мумкин. Мана шунинг учун ҳам биз ҳеч қачон ҳеч кимни сувда имон келтиришга қарор қилинглар, деб шошилтирмаймиз.
-Тушунарли, бу одамлар юз бериши мумкин бўлган ҳамма ҳодисаларнинг оқибатини ҳисобга олганлар. Хўш, сенинг бундан кейинги қадаминг қандай бўлади?
-Бизда тайёр хизматчилар – собиқ мусулмонлар, энди эса масиҳий чўпонлар пайдо бўлганда, шубҳасиз, уларнинг хизматларидан биттаси сувда имон келтириш амрларини бажариш бўлади. Лекин илк жамоат хизматчиларини ким сувда имонга киритади?
-Буни нимага сен ўзинг қилишинг керак эмас?
-Биродар Андрей, мен буни бажонидил қилган бўлардим, аммо менимча, бу тўғри иш бўлмайди. Бизнинг “Муҳоборот” деган махфий полиция собиқ мусулмонларни мен сувда имонга киритаётганимни билиб қолса, менинг хизматим батамом тугайди.
-Улар ҳаммасини билишларига сенинг ишончинг комилми?
-Эҳ биродар Андрей! Улар мени доимо кузатиб юрибдилар. Мен қилаётган ишлар уларга асло маъқул эмас. Мен чўпонлик қилмаяпман, балки жамоатлар билан, жумладан, чўпонлар билан ишлаяпман. Ҳукумат амалдорлари менинг фаолиятимни душманларча қабул қиляптилар – бу уларнинг диний хизматга оид тушунчаларига сиғмайди. Мен пул маблағини қаердан олаётганим тўғрисида бошларини қотиришларига тўғри келмоқда. Мени ғарбдаги бирон ташкилот қўллаб-қувватламаяптимикан – улар шундан хабардор бўлишни истайдилар. Албатта, улар Аҳмад, Мустафо ва Ҳасан ҳақида ҳам биладилар. Ишончим комил – махфий полиция уларни ҳам кузатиб юрибди, шунинг учун биз ниҳоятда эҳтиёт бўлиб юришимиз керак. Мен бу ёш йигитларни сувда имонга киритганимни улар билиб қолсалар, албатта, қаттиқ қисувга оладилар. Янги имонлилар учун бу ҳолат қаттиқ зарба бўлади.
-Менимча, бу ҳолат мана шу ердаги барча масиҳий хизматчиларига нисбатан татбиқ қилинади.
-Тўғри, шундай. Бир чўпонимиз бор эди, тахминан саксон ёшлардаги қария. У янги имонлиларни сувда имонга киритарди, ўтган йили у вафот этди. Чўпон Юсуф, чамаси, алоҳида имонлиларни сувда имонга киритган, лекин бир соат ичида учтасини бирданига сувда имонга киритгани Юсуф учун хавфли эмасми?
-Яъни, сувда имон келтириш амрларидан сиз таълим беринг, деб айтмоқчисан, шундайми?
-Сиз, ўз вақтида, менга қўл қўйиб имонга киритилганман, деб ўзимга айтган эдингиз; сувда имонга киритиш – хизматчи сифатида сизнинг вазифаларингиздан бири.
-Бу одамларни сувда имонга киритишга менинг ҳақим борми?
-Сизнинг ҳуқуқингиз хизматингизга, жамоатларнинг яшаш ва мустаҳкамланиш ишларига содиқлигингизга асосланади. – Бутрус эҳтирос билан, ҳатто ҳаяжон билан гапирарди. – Сизнинг ёшингиз катта, сочларингизга оқ тушган. Сиз имонга киритадиган ёш йигитлар эса сизни оқсоқол сифатида қабул қиладилар. Сизга Худо мой суртган, шунинг учун бизнинг халққа йўл топдингиз. Арабларга сувда имонга киритиш амарларидан таълим бериш учун бегона халқдан ҳеч кимни таклиф қилмаган бўлардим, чунки улар бизни тушунмайдилар, бизнинг қалбимизни билмайдилар. Бунинг устига, собиқ мусулмонларни сувда имонга киритиш сиз учун унчалик хавфли эмас. Агар бу ишни мен қилсам ва бу ҳақда махфий полиция билиб қолса, бизни тамомила мамлакатдан чиқариб юборади. Бундай ҳолда мен иккиюзламачилик қилиб, “собиқ мусулмонларни сувда имонга киритмадим”, деб айтишимга тўғри келади-ку. Сиз ҳар доим мени ҳимоя қилиб келгансиз, менга васийлик қилгансиз. Энди сиздан илтимос қиламан: фақат мени эмас, жамоатимизни ҳам ҳимоя қилинг.
Биродар Андрей, худди Худога ибодат қилгандай, кўзларини юмди. Кейин дўстига қараб, қатъий оҳангда деди:
-Аммо бу вақтинчалик қарор бўлади. Қўл қўйилиб, таълим берилган чўпонлар пайдо бўлгандан кейин, сувда имон келтириш маросимини улар бажарадилар.
-Албатта, дастлабки имконият пайдо бўлиши биланоқ, бу ишни улар қиладилар.
-Ундай бўлса, ўзингнинг фаҳм-фаросатингга таяниб, шуни тушунишинг керакки, мен бу ерга сенга ва сенинг жамоатингга ёрдам бергани келганман. Икковимиз ҳам Масиҳга тегишлимиз, агар сен менинг қартайган танамга муҳтож экансан, мен сенинг ихтиёрингдаман. Мен Масиҳдаги биродарларингни сувда имонга киритаман.
Биродар Андрей рози бўлганидан Бутрус жуда хурсанд бўлиб кетди:
-Келгуси сафар келишингизга сувда имон келтириш амрларини бажарамиз. Ўша вақтга сувда имон келтирадиганларнинг рўйхатини тайёрлаб қўяман. – Бутрус ўрнидан туриб, столни айланиб ўтди ва ўз устозини – дўстини қаттиқ бағрига босди. – Энди эса кетдик – мен ва Нодира сизга бир нарсани кўрсатишни жуда истаяпмиз.
***
Бутрус биродар Андрейни уйига олиб келди. Нодира уларни кўчада кутиб турган экан. Нодиранинг қўлидан ушлаб Томас турибди. Биродар Андрей машинадан тушибоқ Нодира билан саломлашди ва катта бўлиб қолган болакайни кўриб хурсанд бўлиб кетди.
-Салом, кичкинтой Том, - деди биродар Андрей.
Болакай жавоб бермади, фақат қизиқиш билан кўзлари кўк, оқ сочли одамга қаради.
Биродар Андрей орқа ўриндиққа ўтиришга чоғланди, аммо Нодира, сиз ҳайдовчининг ёнида ўтираверинг, деб Томас билан орқага ўтирди. Улар кичкина ариқ бўйлаб шаҳардан ташқарига чиқиб кетдилар.
-Биродар Андрей, биз қишлоқ жойларига кетяпмиз. Мамлакатимизнинг катта қисми – саҳро. Бу ўлкада қўй ва эчки сурувларини, шунингдек, кўп бўлмаса ҳам хурмо дарахтларини учратасиз. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларимизнинг асосий қисми ўша ерда етиштирилади.
-Ниҳоятда қурғоқчил ўлкага ўхшайди бу ерлар.
-Юқори қатлам шундай. Аммо саҳронинг ҳамма томонида чуқур бурғулаб қудуқлар қазиганлар, сув билан таъминлайдиган каналлар ўтказганлар.
Биродар Андрей йўлнинг икки томонидаги ерларга назар солди. Улардан анча нарида апельсин боғлари чўзилиб кетган эди. Боғлар тугагандан кейин меҳнат қилаётган одамлар кўзга ташланди. Тахминан ҳар бир ярим километрда қишлоқлар учрар, бу қишлоқларнинг ҳар бирида уфққа туташиб кетган бир ва ундан кўпроқ минораси бор мачит қурилган эди.
-Бу ерда қандай экинлар экилади? – деб сўради биродар Андрей.
-Бақлажон, пиёз, помидор – хуллас, ким нима истаса шуни экаверади.
-Биз қаерга кетяпмиз?
-Бизнинг мулкимиз ҳисобланадиган бир парча еримиз бор, шуни кўриб келамиз. Мана бу йўл Суқ ал-Хамисга олиб боради, Аҳмад, Мустафо ва Ҳасаннинг болалиги ва ёшлиги ўша шаҳарда ўтган.
Бир неча минутдан кейин улар катта йўлдан тош кўчага бурилдилар, тош йўл бора-бора тупроқ йўлга улашиб кетди. Йўлда улар эркаклар ва йигитларни учратиб қолишарди. Уларнинг баъзилари елкасида чолғиўроқ, баъзилари эшак аравада ёки Осиё ҳўкизлари қўшилган аравада. Бир жойда улар тўхтаб қолдилар – чўпон кичикроқ сигир подасини йўлни кесиб олиб ўтгунча кутишларига тўғри келди.
Охири, улар маълум вақт ўтгач, манзилга етиб келдилар. Бутрус моторни ўчирди, ҳамма машинадан тушди ва бир оз яёв кетдилар. Нодира Томасни кўтариб олди.
Бутрус чапда атрофдаги далаларни суғорадиган кичикроқ канални кўрсатиб, деди:
-Каналдан нариги томонга бизнинг оиламиз ери кетади. – Бутрус ерга қоқилган тўртта устунни кўрсатди. – Тўғриси, еримиз унчалик катта эмас – ҳаммаси бўлиб беш акр. – Улар ўтлоқ устидан юриб кетдилар. Ернинг нариги бурчагидаги одам бир дақиқа ишидан узилиб, улар томонга қаради. Шунда Бутрус унга қараб қўл силкиди. – Биродар Андрей, Нодира билан икковимиз, шу ердан унумли фойдаланайлик деб ибодат қилардик. Биз бу ерларни фермерларга ижарага беряпмиз, бунинг натижасида бир оз фойда оляпмиз. Бироқ, чамаси, бу еримизга нисбатан Худонинг бошқа режаси бор, шекилли. – Бутрус икки марта қўлларини ерга ниқтаб, сўради: - Эсингиздами, масиҳий жамоалари учун собиқ мусулмонлардан жамоат хизматчилари тайёрлашимиз зарур деб айтган гапим? Ўтган йили ташкил қилганимизга ўхшаш конференция ўтказиш учун бизга жой керак. Нодира билан бу ерда ўқув шаҳарчаси қуришни ўйлаяпмиз. Ҳов нариги бурчакда йигирмата одамга мўлжалланган ётоқхона, ошхона ва синфхоналар бўлади. Қишлоқларда хизмат қилаётган чўпонлар ва бошқа хизматчилар икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача бўлган муддатда – балки, ундан кўпроққа ҳам чўзилар – ўқув курсларига шу ерда йиғиладилар. Биз ана шундай ўқув шаҳарчасига катта эҳтиёж сезяпмиз. – Бутрус орқа томонга ўгирилди. – Ҳов анови ерда эса бошқа бино – том маънода ўқув мақсадлари учун мўлжалланган бино қурсак деган ниятимиз бор. Масалан, ўша бинода масиҳий ёшларга замонавий ҳисоблаш техникасини ўргатадиган компьютер синфлари очиш мумкин бўларди. У ерда яна қишлоқ аҳолисининг саводини чиқарадиган ўқитувчилар тайёрласа ҳам бўлади.
-Ернинг қолган қисмидан тўғри мақсадда фойдаланиш мумкин бўларди, - деб қўшимча қилди Нодира. –Ҳозирги ҳолатимизда имкон қадар иқтисодий томондан тамомила мустақил бўлишни истаймиз.
Биродар Андрей канал томонга йўл олди. Шовқин-суронга тўла катта йўлдан, тўс-тўполон ва қий-чувга тўла шаҳар ҳаётидан узоқда биринчи марта қушларнинг чуғурлашини эшитди. Қандайдир деҳқон қўшниси билан суҳбатлашиб турибди. Канал суви чулдираб оқяпти. Дала уфққа томон чўзилиб кетган, узоқда қандайдир қишлоқ кўзга ташланади. Бу жойда ғайритабиий хотиржамлик ва ҳузур-ҳаловат ҳукмрон эди. “Ҳа, бу режаларнинг ҳаммаси жуда тўғри. Жамоат хизматчиларининг ўз бошпанаси бўлиши керак. Агар Бутрус чўпонлар учун ўқув маркази очса, у кўпроқ фойда келтириши мумкин. – Биродар Андрей сесканиб тушди, бутун томирлари бўйлаб қон гупуриб оқарди. – Бу жой жамоатга кўп фойда келтиради. Албатта, бу ишларнинг ҳаммасига ёлғиз Бутруснинг ҳам, менинг ҳам кучим етмайди. Агар бу иш Худога маъқул бўлса, У бу ташкилотни зарур маблағ билан таъминлайди”.
Биродар Андрей қайрилиб, Бутрос билан Нодирага қаради:
-Менга ажойиб манзара намоён бўлди.
-Биз орзу қилган Ўқув марказини “Логос” деб номлаймиз, - деди мағрур оҳангда Нодира.
-Сиз бу ерни шу мақсадга бағишласангиз яхши бўларди, - деди Бутрус.
Биродар Андрей чўнтагидан кичкина Янги Аҳдни чиқарди, Юҳанно Хушхабарини очиб, ўқиди:
-“Сизларга чинини айтай: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради. Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади”*. –Кейин у изоҳ берди: - Бу матннинг сўзма-сўз бир таржимасида шундай айтилган: “Ким ўз жонини севса, у жонидан маҳрум бўлади, аммо ким бу дунёда ўз жонидан нафратланса, уни абадий ҳаёт учун сақлайди”. Биз шуни истаймиз: бу жойда одамлар фаровон яшасин, руҳда ўсиб самарали меҳнат қилсин, Масиҳда етукликка эришсин. Биз уларга бу дунёда ўз жонларидан нафратланиш кераклигини кўрсатамиз, токи улар ўз жонларини Худонинг Шоҳлигидаги абадий ҳаётга сақлаб қўйсинлар. – Биродар Андрей дала томонга қараб гапида давом этди: - Агар биз заминий кўзларимиз билан кўм-кўк ўтларни ва ҳеч нарса ўсмаган тупроқни, тупроқда молнинг туёқлари изини кўрсак, руҳий кўзларимиз билан ёруғ иншоотларга қараб завқланамиз, ўша иншоотларда Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётган одамларни кўрамиз. Ўша одамлар айтадиган қуйидаги гапларни эшитамиз: “Мен эски ҳаётимга боғланиб қолмайман – мен Худо Шоҳлигида хазина йиғаман”. Сизнинг мамлакатингизда шундай жамоат зарурки, жамоат аъзолари Исо ҳақи-ҳурмати яшашлари учун ўзларидан кечсинлар. Мен бу ерда ўқув марказини кўриб турибман. Бу ерга жамоат хизматчилари келадилар, улар ўтмишдаги “мен”идан кечиб, ўз юракларини бўлажак жамоатга бағишлайдилар. – Биродар Андрей қўлларини осмонга кўтариб, ибодат қилди: - Эй Худойим! Сен бу оламдаги ҳамма нарсанинг Яратувчисисан, шунинг учун оламдаги ҳамма нарса ўзича қадрлидир. Бу оламнинг табиий объектларини Сенинг каломинг ва ибодат муқаддас қилганда, ўша нарсалар ўзича қимматлидир. Мана шу ер бутун мамлакат ва чет эллар бўйлаб – Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бутун мусулмон олами бўйлаб тарқаладиган одамлар тайёрлашга хизмат қилсин, улар ҳамма жойда Сенинг каломингни ёйсин. Ўзингнинг ижодингнинг шу қисмини ҳам муқаддас қилгин. Турли қишлоқлардан, мамлакатнинг турли бурчакларидан бу ерга ўқиш учун келадиган Сенинг жамоатларинг хизматчиларини биз имон кўзлари билан кўриб турибмиз. Шу ерни Ўз шуҳратинг билан ажратиб олгин. Бу ерда қилинадиган ҳамма нарса – деҳқонлар меҳнати, ўқув дастурлари ва бино қурилиши – Осмон Шоҳлиги номи билан бўлсин. Эй Раббимиз Исо, шу ерда ҳукмрон бўлишингни Сендан сўраймиз. Шу лаҳзадан бошлаб мана шу ер Сеники бўлсин. Биз Сенга хизмат қиладиган ходимларингни аниқлаймиз. Биз Сендан, бизга керакли маблағни бергин, деб сўраймиз. Биз Сендан шуни сўраймиз. Бу ўқув маркази Сенинг шуҳратинг учун қурилишига ишонамиз.
Ибодатга Бутрус билан Нодира ҳам қўшилишди.
-Омин, - деб бир овоздан айтдилар.
Икковининг кўзларидан ёш оқарди. Голландиялик дўстларининг ибодати ҳозиргача беқарор бўлиб келаётган умидларини мустаҳкамлади. Албатта, Худо бу ерда қандайдир мўъжиза яратади.
*Қаранг: Юҳанно 12:24-25.
12-боб
Уч ой ўтгач
Бутрус ва Абуна Александр ўтирган меҳмонхонага Салима патнисда чой ва печенье олиб кирди.
-Шукран, - деди Бутрус, у чашкани олди, сут қуйиб, қанд солди, ликопчасига печеньедан ҳам солди. – Энди аҳволларинг яхшими? – деб сўради қиздан.
-Ҳа, шукран. Руҳоний билан унинг хотинига катта раҳмат, улар менга кўп ёрдам беришди.
Салима ошхонага қайтиб киргач, Бутрус Александр отадан бу қиз ҳақида айтиб беришни илтимос қилди.
-У шунчалик азият чекканки, - деди чойдан хўплар экан руҳоний, – баъзан тушида ҳам йиғлайди, хотиним Наур унга тасалли бериш учун олдига келиб ўтиради. Ҳе йўқ-бе йўқ – у бирданига йиғлаб юбораверади. Бу қизнинг ўзига хос характери бор. У Исони яхши кўради. Ҳар куни соатлаб Муқаддас Китобни ўқийди. Литургияга ва ибодатга биринчи бўлиб югуриб боради. Мендан кўп нарсани сўрайди. Тўғрисини айтганда, менинг жамоатимдаги биронта одам бунчалик қаттиқ руҳий ташналикдан азоб чекмаган.
Бутрус Александр отадан бу қизга бошпана бериб туришни илтимос қилганда, Александр ота аввалига иккиланган эди. Руҳоний қизни ўз жамоасига қабул қила олмаслигини Бутрус тушуниб турарди. Илгарироқ эса Бутрус жамоат раҳбарларидан, мамлакатнинг бошқа қисмларида истиқомат қиладиган собиқ мусулмонларни жамоангизга вақтинча қабул қилсаларингиз, деган илтимос билан мурожаат қила бошлаган эди. Руҳоний Салимани яширишга рози бўлди. Руҳоний бу қизга жуда мос келадиган гапни топди: у Салимани ўз жамоатига, бу қиз қариндошим, масиҳийликни яхшилаб ўрганмоқчи, деб таништирди. Бутрус руҳонийга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди:
-Сизнинг ғамхўрлигингиздан жуда миннатдорман.
-Мени иззат-ҳурматга сазовор қиляпсиз, - деди Александр ота Бутруснинг юзидаги ҳайронликни кўриб, кейин гапида давом этди:- Ишонинг, бутун хизматим давомида бирон марта Худога бундай содиқликни кўрмаган эдим. Бу ёш қизнинг ҳаёти Наур билан менинг юрагимни титратиб юборди. Илгари мен доимо, собиқ мусулмон ҳеч қачон ҳақиқий масиҳий бўла олмайди, деб ўйлардим-да.
-Энди сиз Худо нимага қодир эканига, У реал ҳаётда нималар қила олишига ишонч ҳосил қилдингиз.
-Айтишга уяламан, бунақа бўлиши мумкинлиги ҳатто хаёлимга ҳам келган эмас. Қолаверса, мен бу қизнинг келажаги ҳақида ўйлаб қолдим. Менинг бир жияним бор, Англияда яшайди. Балки, бу қиз янги жанглар учун куч йиғмасдан бурун, ўша ёққа кетиши керакдир?
-Нимага у мамлакатини тарк этиши керак?! Умуман, нима учун янги имонлилар ватанидан кетиши керак?!
Руҳоний қўлидаги чашкани столга қўйди ва бўйнида осиб юрган ёғоч хочни силай бошлади:
-Наҳотки тушунмаётган бўлсангиз? Бу ерда Салимага келажак йўқ. Англияда ёки Ғарбнинг қайси бир мамлакатида – одамлар Худога сажда қиладиган мамлакатда...
-Ўша ёққа кетишни Салиманинг ўзи хоҳлаяптими?
Абуна Александр чуқур хўрсинди:
-Ҳамма муаммо ҳам шунда-да. У билан икки марта бу ҳақда суҳбатлашганимда айтишга тилим бормади, аммо у фақат йиғлайди. Мен ҳам нима қилишимни билолмайман: у учун нима қилиб бера олишимиз мумкин – Салима учун ҳам, бунга ўхшаш вазиятга тушиб қолган бошқа қизлар учун ҳам нима қилиб бера олардик.
-Айтинг-чи, Аҳмаднинг ишлари қалай?
-Яхши самара беряпти, ҳақиқатда ўсяпти. Аҳмад ва унинг иккала дўсти имон табиати ҳақида ҳамма нарсаларни китоблардан, бошқа имонлилардан, ўзларининг тажрибаларидан билиб олишга ҳаракат қиляптилар. Мен бу ерга улар учун келдим. Сиз билан маслаҳатлашмоқчиман.
Руҳоний ўйчан ҳолатда соқолини силади, Бутрус эса ўз ташвишлари ҳақида гапирди:
-Яна масиҳийликни тадқиқ этаётган, Масиҳга эргашишга қарор қилаётган бир қатор мусулмонлар бор. Шунинг учун бизга устозликнинг яхши ўйланган режаси керак деб ўйлайман. Ҳеч бўлмаса учала йигитни олиб кўрайлик. Улар ўзларининг руҳий қувватини керакли ўзанга йўналтиришлари лозим. Мен уларни Муқаддас Китобдан парчаларни ёд олишга даъват қиляпман, аммо уларга янада каттароқ нарсалар зарур. Улар ҳаммага маълум схема бўйича – кундалик беш вақт намоз, мусулмон байрамлари ва бир ой Рамазонда рўза тутиш схемаси бўйича яшашга кўникканлар. Энди улар ўша схемадан узоқлашмоқдалар. Ишончим комилки, мен уларнинг ёнида бўлганимда, ўша пайтда муаззиннинг намозга чорлаган овози эшитилади. Уларда ҳали умрини яшаб бўлмаган эски одатлар исломнинг қонунчилигидан халос қиладиган янги одатлар билан ҳамон муроса қилиб келади. Ўша эски одатлар уларни ҳамма нарсани ташлаб, намозга боришга мажбур қилади.
Абуна Александр бош ирғади ва Бутруснинг бу сўзлари устида ўйлаб қолди:
-Биз ўзимизнинг қадимий Худога хизмат қилиш расм-русумларимизни яратяпмиз. Сиз – протестантларда тамомила бошқа хизмат тажрибаси менга маълум .
-Мана шунинг учун ҳам мен сизга маслаҳат сўраб мурожаат қиляпман. Маълум маънода учаласи сизнинг жамоатингиз удумларини бемалол бажаришлари мумкин эди. Аммо улар шаклланган жамоатда бошқа имонлилар билан умумий тил топиша олмас эдилар.
-Тўғри. Менинг жамоатимдаги имонлилар билан тил топиша олмасликлари аниқ. Агар биз жамоатимизга собиқ мусулмонлар келишига изн берсак, бошимизга қандай хавф-хатар келишини ўзингиз тушунасиз. Эҳтимол, буни катта шаҳар шароитида амалга оширса бўлар. Аммо бу ҳаракат ўсиб борса, янги имонлилар қишлоқларда, шаҳарларда кўпайиб бораётганини кўрсак, мен – тан олишим, сиз – тушунишингиз керак: жамоат уларни қабул қилишга тайёр эмас.
-Унда нима қилиш керак? Уларни бошқа мамлакатларга жўнатиб юбориш керакми?
Руҳоний елкасини қисди:
-Нима қилишни ҳам билмайман. Мамлакатни тарк этган одамларнинг аҳволи қандай бўлишини олдиндан билса бўладими? Аммо уларни ўз ватанларида қандай келажак кутмоқда?
-Улар ўз ватанларида қолишлари ва ўзларининг уммасига хушхабар айтишлари керак. Кўриб турибман: Аҳмад, Мустафо ва Ҳасан уйда зерикадилар, уларга оилавий ва диний байрамлар, биродарлар ва сингиллар, қариндошлари билан мулоқот етишмайди. Улар уйларига қайтсалар, жудаям хурсанд бўлардилар. Улардан ватанини, туғилган хонадонини ва оиласини тортиб олиш – қўпол хато қилиш демакдир.
-Агар улар бу ерда қолсалар, уларни албатта йўқ қиладилар.
-Эҳтимол. Аммо улар ўзларининг оиласи билан кўришиб туриш имкониятини ҳам қўлдан бермаганлари ҳолда, имон бўйича қандай яшашлари кераклиги тўғрисида насиҳат қилишимиз керак. Мана шунинг учун ҳам сиз ўгит беришингизни сўраяпман. Агар масиҳийликка кўпроқ одамлар қизиқсалар ва Исо Масиҳга имон келтирсалар, биз уларга, оилаларингиздан узилманглар, деб ўргатишимиз даркор. Ўз-ўзидан англашиладики, энг хато қарор – уларни Ғарбга эмиграция қилишга уринишдир. Ахир, улар имкон қадар ўзларига эътиборни жалб қилмасдан, ўз ватанларини тарк этмасдан эътиқод қилишлари учун қандайдир йўл бўлиши керак.
-Ундай бўлса, улар мусулмон бўлиб қолаверсин, акс ҳолда кулфатдан қочиб қутулолмайдилар.
-Лекин бунинг нима эканини сиз тушуняпсизми? Мусулмон Қуръонга ва Муҳаммад пайғамбарга итоат этиши керак. Қандай қилиб улар бу йўлни танлай оладилар? Улар мусулмон бўлганлари ҳолда, Раббимиз Исони илгаригидай яхши кўра оладиларми?
Абуна Александр бош чайқади:
-Улар ўзларининг эътиқоди ва Худойимиз ҳақида сукут сақлашлари керак ёки биз ҳаммамиз азоб-уқубатда қоламиз.
-Мен бир нарсани ўйлаяпман: улар маълум вақт ўзларининг уммасида қолишлари лозим. Агар улар ҳақиқатан Исога имон келтирган бўлсалар, уларнинг ҳаёти ўзгаради, демак, уларнинг оилалари ҳаёти ҳам ўзгаради. Бу эса уларнинг оилалари Исо Масиҳга имон келтиришларига ёрдам беради.
Руҳоний ўзича ўйлаб, тушунгандай бошини қимирлатди:
-Лекин улар жамоатдан ташқарида руҳан ўса оладиларми?
-Ҳамма ишкаллик ҳам ана шунда-да. Бу одамларга имон ҳақида ўгит бериб, уларни тарбиялаб ўстириш керак. Улар бирга йиғилиб туришлари лозим. Менимча, улар мачитда беш вақт намоздан кейин йиғилсалар яхши бўларди. Аммо бу пайтда улар мусулмон одатларини қилмасликлари керак. Мен Аҳмадга ва унинг дўстларига, сизлар ўзларингиз истаган жойда ва истаган пайтда ибодат қилишларингиз мумкин, деб айтдим. Бу том маънодаги ҳақиқат, аммо шунинг ўзи етарли эмас. Уларга жамоа керак, имондошлар керак. Уларга маълум тартиб-қоида керак...
-Масалан, кун тартибими?
-Ҳа, шундай.
-Бундай кун тартибини монастирдан излаш кераклигини биласизми?
-Бу одамлар монахлар ваъдасини қабул қиладилар, деб ўйламайман.
Александр ота кулиб қўйди:
-Йўқ, албатта; улар бунга қодир деб ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаганман. – У яна кулиб, гапида давом этди: -Мен уларни монастирга жўнатиш керак деб таклиф қилмаяпман. Лекин нега ўша даврдаги кунига бир неча марта ибодат қилиш қоидасидан фойдаланиш мумкин эмас?
-Ундай бўлса, сиз уларга қандай намунани тақдим қилишни менга айта олмайсизми? Табиийки, қоида масиҳийлар маданиятидан бўлиши керак. Аммо мусулмон жамияти ва маданиятида одатдаги ҳаёт тарзини бузмайдиган бўлсин. Бу маданиятдаги нимадир бошқалар учун хизмат қилсин.
-Бўпти. Келинг, энг оддийсидан бошлайлик – кунига беш марта намоз ўрнига уч марта ибодат бўлсин: эрталаб, пешинда ва кечқурун. Бу – бир кеча-кундуз давомида Худога хизмат қилишга оид эски одатни улар тарк этишларига ёрдам беради.
-Бунинг маъноси бор. – Бутрус чўнтагидан ён дафтарчасини чиқарди ва нималарнидир ёзиб қўйди.
-Тонг саҳар жуда эрта – хўрозлар билан баравар бошланади. Аҳмад ва унинг иккала дўсти бизнинг мана шу жойларда туғилиб ўсган, шунинг учун улар хўрозлар билан баравар уйғонишга кўника олмайди. Бу ерда – Суқ ал-Хамисда муаззин тақводорларни намозга чақирмасдан бир оз олдин хўрозлар қичқира бошлайди. Матто баён этган Хушхабарнинг йигирма олтинчи бобини улар ўқиб чиқсинлар. Бу боб – Бутрус хизматкор аёл олдида Масиҳдан тонгани ҳақида. Шундан кейин улар Худога қуйидагича ибодат қила оладилар: “Эй Худойим, менга куч бағишла, токи бугун Сенга содиқлигимни исбот қилай. Мен Сендан тонган Бутрусга ўхшамайман. Сен менга инъом қилган янги ҳаёт билан бугун яшашимга имкон бер”. Бу ибодатни йўл-йўлакай туздим, сиз эса бу сўзларни ёзиб олишингиз мумкин.
-Яхши, бу сўзлар жуда ўринли чиқди, - деди Бутрус ибодат сўзларини ён дафтарчасига тез-тез ёзиб олар экан.
-Энди пешин пайтидаги ибодатга келсак. Мен бу пайтдаги ибодатни соат учда бошлашни таклиф қилган бўлардим, Раббимиз айни шу соатда хочдаги ўлимни қабул қилган эди. Ҳар куни биз нажот топишимиз учун Раббимиз қурбон бўлгани ҳақида, бизнинг Унга бўлган содиқлигимиз ва севгимиз ана шулар туфайли пайдо бўлгани ҳақида эслаб туришимиз учун жуда мос вақтдир. Кечки овқатни еганларидан кейин ва ухлашдан олдин улар Раббимиз бизни қуйидагича ибодат қилишга ўргатганини улар эсласалар эди: “Бизнинг осмондаги Отамиз! Осмонда бўлгани каби...”* Бу ибодат бошқа ҳар *”Бизнинг осмондаги Отамиз!” (бу Раббийнинг ҳам ибодатидир) – масиҳийликдаги асосий ибодат, Исо Масиҳ томонидан таклиф қилинган ягона ибодат. Матто 6:9-13 ва Луқо 11:2-4да бор.
қандай ибодат учун намуна бўлиб хизмат қила олиши мумкин.
-Менга айнан шуниси керак эди. – Бутрус ёзишни тугатди ва Александр отага қараб, ваъда берди: -Мен фикрларимизни ривожлантиришга ҳаракат қиламан. Ахир, биродарларимиз янги тартибга кўникишлари учун бу ёрдам беради.
-Бутрус, ижозатингиз билан йил давомида Худога хизмат қилиш тўғрисида сизга маслаҳат берсам. Одамларга мусулмон байрамлари ўрнига нимадир бериш керак. Ёки мусулмон календари доирасида улар Раббимизнинг заминдаги фаолиятида ўрин эгаллаган муҳим воқеаларни эслаганлари яхшироқ.
-Рамазон ойидаги рўзами?
-Йўқ. Рўза ҳар йили баҳорда бўлади ва Фисиҳ келиши билан тугайди. Рамазон эса ёзда ҳам, кузда ҳам бўлиши мумкин. Аммо бизнинг янги имонлилар Рамазон ойида Раббимиз Исо Масиҳнинг саҳродаги қирқ кунлик рўзаси ҳақида эслашлари мумкин; шу билан бирга, иблис Унга нисбатан қилган синовларни ҳам эсласалар бўлади. Мен янги имонлиларга иккита олти ойдан иборат даврани таклиф қилган бўлардим. Биринчи олти ойда улар Исонинг ҳаётидаги муҳим воқеаларга – Унинг туғилиши, мўъжизалар кўрсатиши, таълимоти, хочдаги ўлими, тирилиши ва осмонга олиниши воқеаларига диққат қаратишлари мумкин. Иккинчи олти ой давраси Эллигинчилар байрамидан, Муқаддас Руҳ ваъда қилганлар нарсаларни содиқ одамлар олган лаҳзадан бошланиши керак, чунки Исо Масиҳ улар орқали оламга зоҳир бўлди. Бу даврада биринчи масиҳий жафокаш Стефан ҳақида эслаш ҳам фойдали. Мен яна сизга шуни маслаҳат бермоқчи эдимки, биродарларга имон қаҳрамонлари – авлиё жафокашлар ҳақида ҳам гапириб бериш керак. Яшаш ва имон учун ўлиш қийматини бизга айнан ана шу жафокашлар кўрсатган эдилар.
-Тўғри, булар бизга жуда ҳам фойдали бўларди. Сиз менга фикрлашим учун кўп озуқа бердингиз. Энди, Александр ота, сизга яна битта илтимосим бор. Бир неча одам, сувда имонга киритиш амрини бажарайлик, деб илтимос қиляптилар. Бу воқеани режалаштиришда бизга ёрдам бера олмайсизми?
***
Лайло – хушбичимгина ўн беш ёшли қизча – авлиё Марк жамоатида якшанба кунлари ўтказиладиган Худога хизмат маросимига канда қилмай ота-онаси билан келарди. Александр ота бирдан, ўсмирлар учун махсус йиғилиш бўлади, кўнгилочар ўйинлар ва музқаймоқ ҳам бўлади, деб эълон қилганда, Лайло ҳайрон бўлиб қолди. Ўттизга яқин ўсмир йигит-қизлар тўпланди. Улар биргаликда вақт ўтказиб, кўп завқ олдилар, кўпчилик Янги Аҳдни биргаликда ўқиш ҳақида руҳонийнинг чақириғини маъқулладилар. Ҳаммалари бир нусхадан Китоб олдилар, ўн беш-йигирма йигит-қиз ҳафтада
бир марта Муқаддас Китоб ўқишларига келадиган бўлди, айримлари эса якшанба кунги хизматга муттасил равишда келар эди. Гарчи Лайло ҳар доим дин билан қизиқса ҳам, у ҳайрат билан бир нарсани фаҳмлади: у масиҳийлик ҳақида кўпроқ билишга интилган тенгдошлари билан мулоқот қила бошлагандан бери, имонда ўса бошлади.
Ўша кунлари ўсмир ёшидаги болалар бозорда шаталоқ отиб юришдан роса маза қилардилар, ҳижобсиз юрган ёш қиз ва аёллар устидан кулардилар. Охирги уч ҳафта давомида якшанба кунлари ўсмир болалар мактабдан кейин кўчада гала-гала бўлиб йиғиладиган бўлдилар. Айниқса, улар Лайлони хафа қилиб, “қандай ёқимтой қиз экан-а, албатта, бирон тақводорга турмушга чиқади”, деб жиғига тегардилар.
Лайлонинг тоғаси – онасининг укаси исломни қабул қилгандан кейин, қизчанинг аҳволи янада чигаллашди. Тоғаси ҳеч қачон эътиқодли масиҳий бўлмаган эди. Унинг корхонаси ишлари орқага кетаётган пайтда, уммага мансуб ишбилармон одамлар унга қуйидагича келишувни таклиф қилдилар: ”Агар исломни қабул қилсангиз, сизни мижозлар билан таъминлаймиз”. Тоғаси Лайлонинг ота-онасига, бу таклифни рад қила олмайман, деб айтди. Ахир, имон у учун жудаям муҳим нарса эмас-ку! У камбағал масиҳий эмас, балки бой мусулмон бўлишига ким ҳалақит беради? Табиийки, унинг ортидан хотини ва фарзандлари эргашишлари керак, яъни улар ҳам исломни қабул қилишлари лозим. Лайло, тоғаваччаларимдан биттасининг васвасаси туфайли мен ҳақоратландим, деб ҳисобларди.
Якшанба кунларининг бирида жамоатхона дарвозаси ёнида Лайло Александр отага шикоят қилиб қолди:
-Анови болаларнинг менга кўзларини тикиб қарашлари ёқмаяпти.
Абуна Александр ўсмирлар галасига нигоҳ ташлаганда, Лайлонинг отаси гапирди:
-Шу ҳафтада бозорда қизимга шилқимлик қилишибди.
Руҳоний кўзларини ўсмирлардан узиб, Лайлога тикилди:
-Сени урдиларми?
-Мен жуда уялиб кетдим: тўрттаси мени ўраб олди, калтаклаймиз деб дўқ урдилар, икки марта туртдилар.
Лайлонинг отаси қўшимча қилди:
-Александр ота, нима қилишимизни билолмай қолдик.
Бу суҳбатни эшитиб турган имонлилардан бири деди:
-Ҳозир бориб, биродарлардан бир нечтасини чақириб келаман, ўша болалар билан гаплашиб қўямиз.
-Йўқ, бу иш эмас, - деди руҳоний. – Улар шундай ҳам асабийлашган. Ҳиссиётни авж олдириш керак эмас.
-Майли, мен шундай қилайлик деб мажбур этмайман. Агар шу болалар қизимга яқинлашсалар, уларнинг аҳволлари жуда ёмон бўлади.
Александр ота нигоҳини яна ўзининг қавмини калака қиладиган ўша ўсмир болаларга қаратди ва деди:
-Менимча, хизматни бошлаш вақти келибди.
***
Соат миллари ўндан ўтганини кўрсатиб турарди, Бутрус ва Нодира бир пиёладан чой ичганларидан кейин, ухлашга ётмоқчи бўлдилар. Шу пайт уларнинг квартираси эшиги оҳиста тиқиллади. Эр-хотин бир-бирига қаради. “Тақ-тақ” овози яна такрорланди. Бутрус эшикка томон бориб, қия қилиб очди. У жуда таниш қиёфани кўрди: бу эчки соқол одамнинг сурати умумиллий газетанинг биринчи саҳифасида тез-тез кўриниб турарди. Бутрус уни дарров ичкарига киритиб, эшикни ёпди. Бутрус, бу одам алламаҳалда келганини қўшнилардан биронтаси кўриб қолмаган бўлсин-да, деб хаёлидан ўтказди.
Маълум вақт икковлари бир-бирига сўзсиз қараб ўтирди. Ниҳоят, бемаҳалда ташриф буюрган меҳмон Бутрусга қўлини чўзди:
-Менинг исмим Карим.
Бутрус довдираб қолди. Бу одам Европа модасидаги қимматбаҳо костюм кийган эди. У Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси эди. “Биздан унга нима керак экан?” – деб ўйлади Бутрус саросима ичида.
-Нодира, марҳамат қилиб, бизга иккита кофе тайёрлаб бергин, - деди Бутрус фикрларини бир жойга жамлаб олгандан кейин. Ваҳимага тушиб қотиб қолган Нодира мамлакатга машҳур бу одамга ҳайрон бўлиб назар солди-да, кофе тайёрлаш учун шоша-пиша ошхонага йўл олди. – Хуш келибсиз, - деди Бутрус. –Кечирасиз, бизнинг ҳамма нарсамиз камтарона, аммо ҳаммаси сизнинг хизматингизда. – У меҳмонни юмшоқ креслога ўтиришга ишора қилди, ўзи эса кресло ёнидаги диванга ўтирди.
-Кутилмаган ташрифим учун кечирим сўрайман, норасмий вазиятда сизга мурожаат этсам яхши бўлади, деб ўйладим. Ўзингиз тушунасиз: сизнинг офисингизга бора олмайман.
Бутрус ҳеч нарсани тушунмади, аммо шундай жавоб берди:
-Тушунаман.
“Бу таниқли министрга мендан нима керак бўлиб қолди экан? Жуда ҳушёр бўлиш керак”, деб ўйлади Бутрус. Наҳотки ҳукуматда кимдир, Бутруснинг фаолиятига чек қўйиш керак, деб хаёл қилган бўлса? Наҳотки Бутрус тузоққа тушган бўлса? Албатта, бу иш билан махфий полиция “Муҳоборот” шуғулланса осон бўлар эди.
Карим Бутруснинг кўзларида ажабланишни кўриб, деди:
-Ҳозир ҳаммасини сизга тушунтираман. Мен сиз билан гаплашишим керак, аммо бу ниҳоятда шахсий иш. Сиз чўпонсиз, шундайми? – Бутрус бош ирғади. – Сизлар яширин тавба деб айтадиган нимадир бор-а?
-Шундай, сир тутиладиган маълумотларни овоза қилиш мумкин эмаслиги тўғрисида сўз кетганда, шу ном билан атаймиз.
-Яъни мен айтадиган гапларни ҳам сир сақлайсиз, шундайми?
-Албатта, сир сақлайман.
Нодира суҳбат орасидаги паузадан фойдаланиб, журнал столига патнисдаги икки чашка кофе ва печеньени олиб кириб қўйди. У ўз ишини бажариб бўлгач, у билинтирмай ошхонага чиқди. Эрининг юзига қараб, ибодат қиламан, деган ишорани унга билдирмоқчи бўлиб, кафтларини очди. Кейин ошхона эшигини ичкаридан ёпди.
Карим чашкани олди, кофедан бир ҳўплаб, уни яна столга қўйди. Кейин мезбоннинг кўзларига қараб, гап бошлади:
-Сиз билан учрашув фикрини Муқаддас Китобдан – Юҳанно баён этган Хушхабардан олган эдим. – Бутрус устомонлик билан сукут сақлаб тураверди. – Яҳудия бошлиқларидан бири Никодим кечаси алламаҳал бўлиб қолганда Исо билан кўришгани келди. Шундай эмасми? – Бутрус тасдиқлаб бош силкиди. – Нима, бу жуда тўғри қадамми? Ахир, мен ҳам одам кўп жойда – жамоатда кўрина олмайман, тўғрими? Мен ҳам ким биландир гаплашишим керак, сизни эса мен анчадан бери кузатиб юраман. – Бутрус кўзларини ерга қадаб, хижолатомуз ғимирлаб қолди. Ўзига ва ўз ишига бошқаларнинг диққатини жалб қилиш унинг иши охирлагани эди. – Илтимос, хавотирланманг, - деди Карим Бутроснинг қўрқувини тарқатишга уриниб. – Ишонтириб айтаманки, сизга ҳеч қачон панд бермайман. – Карим печеньедан олди, кофесини охиригача ичиб, яна гап бошлади: - Сизларнинг тилингиз билан айтганда, мен Исо Масиҳнинг издоши бўлиб қолдим. – Бу янгиликдан Бутрус титраб кетди. – Аммо бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Албатта, сиздан бошқа ҳеч ким. Бу ҳақда ҳаммага эълон қилишим учун менда имконият йўқ. Агар шундай қилсам, ҳамма нарсадан маҳрум бўламан. Бутун оилам шарманда бўлади, қироллик оиласига ҳам доғ тушади. Хуллас, ўзингиз тушунасиз: бу ҳақда ҳеч кимга гапира олмайман, лекин барибир, кимгадир ёрилишим керак-ку. Мана шунинг учун ҳам сизга ишониб айтишга қарор қилдим.
-Албатта, жаноб. Сизнинг сирингизни мен ҳеч кимга асло ошкор қилмайман. Лекин бир илтимосим бор: Масиҳга қандай қилиб келганингизни айтиб берсангиз.
-Мен ҳам, сиз сингари, Англияда ўқиганман. Ўша пайтда кимдир менга Муқаддас Китобни совға қилди. Ўтган йиллар давомида бу Китобни бошдан-оёқ бир неча марта ўқиб чиқдим, Европа бўйлаб саёҳат қилганимда, масиҳийча адабиётларни сотиб олдим, ўша китобларни ватанимга олиб келдим. Булар оддий иш бўлиб, дипломат бўлганим учун менинг юкларимни ҳеч ким ковлай олмайди. Бу китобларни бехатар жойда сақладим, Худонинг ваҳийси одамларга Исо Масиҳ орқали берилганига тўлиқ ишонмагунимча, ўша китобларни ўрганишга кўп вақтимни сарфладим.
-Қандай қилиб шу хулосага келдингиз?
-Қуръондан Исо ҳақидаги бир қанча парчаларни танлаб олиш мумкин. Қолаверса, Инжил тугалланган матнлардан иборат. Қуръонда айтилишича, Исо кўрларни ва моховларни шифолаган. Тўртала Хушхабарда Исо буларни қилгани ҳақида кўплаб батафсил ҳисоботлар берилади. Қуръонда яна айтилишича, Исо ўликни тирилтирган. Юҳанно баён этган Хушхабардан эса мен Лазарни Исо ўликдан қандай тирилтиргани ҳақида бутун бошли қиссани топдим. Айтинг-чи, дўстим, Оллоҳнинг мукаммал ваҳийсини Муҳаммад бера олганми?
-Бутрус кулимсираб, қўлларини икки томонга ёйди:
-Ўзингиз тушунасиз, мен масиҳийман, яъни Исо Масиҳнинг издошиман.
-Албатта. Мусулмонлар ҳам Исони буюк пайғамбар деб ҳурмат қиладилар, фақат Муҳаммад – биринчи, Исо – иккинчи. Исо иккинчи марта келганда, нима билан шуғулланади?
-Тирикларни ва ўликларни ҳукм қилади.
-Яъни яна Ўз сўзини айтади. Энди У Худо Шоҳлигида бўлади, қайтиб келганда эса бизга Оллоҳнинг хоҳиш-иродасини намоён қилади. Шундай қилиб, Муҳаммаднинг ваҳийсини Оллоҳнинг тугал ваҳийси деб аташ мумкин эмас – Унинг тугал ваҳийси Исога тегишли. Мен шундай хулосага келдимки, Исо тирик ва адолат бажо бўлиши учун У қайтиб келади.
-Ҳамма мусулмонлар ҳам Исонинг иккинчи марта келишига ишонадилар, - деди Бутрус.
-Ҳақиқатан шундай. Лекин мусулмонлар Унинг хочдаги ўлимига ва ўликдан тирилганига ишонмайдилар. Ўзингиз биласиз – исломда айтилишича, Исонинг ўрнига Гўлгўтадаги хочда бошқа одам, эҳтимол, хоин Яҳудо ўлган. Маҳди, яъни мусулмонларнинг Ёғ суртилгани келгунга қадар, Оллоҳ Исони осмонга Ўз ёнига олган. Аммо ишончим комилки, Исо хочдаги ўлимни қабул қилган ва учинчи куни Худо Уни ўликдан тирилтирган. Қирқ кун ўтгандан кейин, Унинг осмонга олиниши юз берди, ҳозирда У осмонда Ота Худонинг ўнг томонида ўтирибди. У ер юзига қайтиб келгандан кейин, У мусулмон бўлиб қолмайди-ку. – Шу тариқа иккала эркак бир соат давомида суҳбатлашдилар. Карим ўз руҳий зиёратини батафсил тасвирлаб берди. – Атрофдагилар учун мен тақводор мусулмон бўлиб қолавераман, - деди у. – Аммо мачитда намоз пайтида мен Исога ибодат қиляпман. Мен шундай нуқтага етиб бордимки, мени тушунадиган одам менга зарур экан. Агар мен ҳақимдаги ҳақиқатни биладиган ва бу ҳақиқатни бошқалардан сир сақлашга қодир ҳеч бўлмаса биттагина дўст пайдо бўлса, умид қиламанки, ўз имонимдан қайтмайман.
-Сизга мен қандай ёрдам беришим мумкин? – сўради Бутрус.
-Баъзан сиз билан суҳбатлашиб турсам демоқчи эдим.
-Мен тайёрман. Истаган пайтда келишингиз мумкин.
Мен билан алоқа боғлаш йўлларини қидирманг. Мен ўзим кеч бўлганда сизникига келаман ёки бошқа бирон бехатар жойда сиз билан учрашувни тайинлайман. Алоқа боғлаш ташаббускори ҳар доим мен бўламан. – Карим шу сўзларни айтиб, ўрнидан турди ва деди: - Сиздан илтимос, кофе ва печенье учун хотинингизга миннатдорчилигимни етказиб қўйинг.
Карим эшикни қия очди, мени биронтаси кузатмаяптимикан деган мақсадда зинапояни диққат билан кўздан кечирди. Кейин пастга тушди-ю тун бағрига шўнғиди.
13-боб
Икки ойдан кейин
Биродар Андрей Бутрусни кутиб, меҳмонхонадан унча узоқ бўлмаган чорраҳада турарди. Унинг қўлида бир сидра кийим солинган полиэтилен пакет бор эди. Унинг ёнидан қоп-қора тутун бурқситиб, бўкирганича юк машиналари, автобуслар, мотореллерлар ғизиллаб ўтар, алангага ўхшаш қўрқинчли аралашмадан у ҳар нафас олганда, ўпкаси қуруқшаётгандай бўларди.
Бутрус унга, сизни ўша ердан олиб, “сувда имонга киритиш жоми”га олиб борадилар, деб айтган эди. Бахтига, узоқ кутмади – тахминан беш дақиқадан кейин тўсиқ ёнида оқ рангли машина келиб тўхтади. Биродар Андрей ўзини салонга урди. Ҳайдовчи тўхтовсиз сигнал чалаётган транспорт оқимига тезда қўшилиб кетди, йўлдаги доира ҳалқадан икки юз етмиш градусга бурилиб, аэропорт томонга йўл олди.
Беш минутдан кейин ҳайдовчи тўсатдан машинани орқага буриб, тескари томонга йўл олди. Икки квартал ўтгандан кейин у тор кўчага бурилди ва панжара билан тўсилган жамоатхона комплекси ҳудудига кирди ва қоровулхона олдида биродар Андрейни машинадан туширди.
-Пакетни эсдан чиқарманг, - деб эслатди эшик олдида турган қоровул ойналари қоп-қора машина эшигини унга очар экан. Машина рулида Бутрус ўтирар, мотор ишлаб турарди. Қоровул яна дарвозани очди, машина комплекс ҳудудидан чиқиб, шаҳарга томон борадиган йўлда кўздан ғойиб бўлди.
Биродар Андрей рациянинг аста-аста шитирлашини эшитди. Бутрус трубкани кўтариб, араб тилида нимадир деди. У ташвишли қиёфада, безовталаниб, пешойнадан орқани кузатди, биродар Андрей савол беришдан ўзини тийди.
Шаҳар четида Бутрус қандайдир янги қурилиш томонга машинани бурди. Йўл тошлоқ, ўйдим-чуқур эди. Баъзи қурилаётган иншоотлар олди ҳали ободонлаштирилмаган, айни пайтда қурилиш ишлари кетаётгани излари кўринмасди. Бутрус пешойнадан орқани кузатишда давом этарди. Биродар Андрей атрофга аланглади. Аммо ҳеч нарсани кўрмади.
-Қуутулдик, - деди хотиржам оҳангда Бутрус. У машинасини қурилиш майдончаси томонга бурди ва қуриб битказилган, аммо ҳали одамлар кўчиб келмаган кўп қаватли уй олдига қўйди. Уйнинг ҳамма деразалари қора пластик билан қопланган эди.
Биродар Андрей билан Бутрус уйга кирганларида, кириш йўлаги полида ёниб турган шамни кўрдилар. Меҳмонхонанинг нариги бурчагида биродар Андрей полда дам олаётган уч-тўрт кишига эътибор қаратди. Бутрус биродар Андрейни кичикроқ хонага олиб кирди. Биродар Андрей бу хонада Бутрус берган узун оппоқ кийимни кийиб олди.
Бир неча минутдан кейин Бутрус биродар Андрейни яна меҳмонхонага бошлаб кирди. Девор бўйлаб жалабийя кийган ўнтача одам ўтирарди. Улар дарров ўринларидан туриб, табассум қилганларича, биродар Андрейнинг қўлларини қисиб саломлашиш истаги билан ёнаётганлари шундоққина кўриниб турарди.
Меҳмонхонанинг нарига девори тагида дастурхон ёзилган журнал столи турарди. Столдаги иккита шамдан бошқа хонани ёритадиган бошқа манба йўқ эди. Биродар Андрей ва Бутрус оёқларини чалиштириб, стол ёнига тўшалган кўрпачага ўтирдилар. Йиғилганлар ўттиз ёшдан ошмаган йигитлар эдилар. Улар биродар Андрей билан Бутруснинг рўпарасига ўтирдилар. Уларнинг орасида ўтирган Аҳмадни, Мустафони ва Ҳасанни ва яна бир йигитни биродар Андрей таниди. Бу йигит яширин жамоадан бўлиб, бир неча ой илгари биродар Андрей бу мамлакатга келганда, ўша жамоада уни кўрган эди.
Бутрус йиғилганлар билан саломлашди. Аҳмад қўшиқ куйлади, қолганлар жўр бўлди. Йўғон баритон овозда яхши куйлашди. Баъзилар анъанавий ибодатдаги сингари, кафтларини тепага қилиб, қўлларини олдинга чўзиб куйладилар.
Кейин Бутрус уларга голландиялик меҳмонни таништирди:
-Ҳозир биродар Андрей қисқа нутқ сўзлайди.
Биродар Андрейнинг чиқишини Бутрус таржима қилиб турди:
-Шуни айтишим керакки, бугунги кун сизлар учун бошқа кунларга ўхшамаган алоҳида кундир, чунки сизлар бугун ўз эътиқодингизга имон келтириб, тавба қиласизлар, шунинг учун бу кунни сизлар бир умрга эслаб қоласизлар. Исо Масиҳнинг издоши бўлиш – фақат инсон сазовор бўладиган буюк имтиёздир. – Биродар Андрей масиҳийлик эътиқодининг ноёблигига тингловчиларнинг диққатини жалб қилди. –Масиҳийлик эътиқоди фақат диний удумларга риоя қилишдан иборат эмас. Исо Масиҳга ишониш – Унинг ортидан эргашиш демакдир. Бу ҳақда айтадиган Китоб бор, бу китобнинг номи – Инжил. Шу китобда ҳикоя қилинишича, Исо етук ёшга етганда, сувда имонга кирадиган вақт келгандан кейин Яҳё пайғамбарга мурожаат этди. Ўшанда кўп одамлар сувда имон келтириш учун Яҳёнинг олдига борди. Бу – руҳни гуноҳлардан тозалашга қаратилган рамзий хатти-ҳаракат эди, бу хатти-ҳаракат тавба қилиш билан бирга амалга оширилган.Аммо Исо бегуноҳ эди, ўз-ўзидан равшанки, У сувда имон келтирганда, тавбага муҳтож бўлган экан, деган маънони билдирмайди. У сувда имон келтиришга муҳтож эмас эди. Ундай бўлса, нега Яҳё пайғамбарга мурожаат этди? Исо Худонинг Қўзиси бўлиши керак эди. У Ота Худога итоат этиб, бизнинг гуноҳларимизни Ўзига олди. Исонинг Яҳё томонидан сувда имонга киритилиши гуноҳлардан поклашга қаратилган рамзий хатти-ҳаракат эмас эди. Исонинг сувда имонга киритилганини шу билан изоҳлаш мумкинки, бунинг ёрдамида Исо Худо Шоҳлигига кириш учун Ўзини бутун инсониятга ўхшатди. Кўриб тутибсизки, ҳатто Исо ҳам Худонинг қонунларига итоат этишига тўғри келган. Айнан шунинг учун ҳам Инжилдаги ҳикояга кўра, биз – Исонинг издошлари ҳам итоаткор бўлишимиз муҳимдир. – Биродар Андрей ўз ваъзининг моҳиятига ўтди. Ҳаворий Павлуснинг Римликларга мактубидан парча ўқишдан олдин, деди: - Исо шундай таълим беради: “..ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди”*. Биз ўзимиздан шаҳватлардан чириб кетган қадимги одамни йўқотишимиз керак. “Биз сувга чўмдирилиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик”. Бу иш жуда ҳам амалий бўлиб, бизнинг масиҳийлик тажрибамизга асосланган. Биз ўз вақтида Исо Масиҳга эргашишга қарор қилганимиздай, сувда имон келтиришга ҳам қарор қабул қиляпмиз. Биз қадимги одамнинг олдинги ҳаёт тарзини рад этишга қарор қиламиз. Аммо мен сизларни асрлар давомида сувда имонга киритмоқчи эмасман. Мен сизларни ҳаётга қайтараман, чунки мазкур оятнинг иккинчи қисмида айтилади: “Отамиз Худонинг улуғвор қудрати билан Исо Масиҳ ўликдан тирилганидай, биз янги ҳаётга эга бўламиз”**. – Бутрус биродар Андрейнинг охирги жумласини таржима қилаётганда, ўзининг қаршисида ўтирган одамлар учун бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти ҳақида сал-пал тахмин қила бошлади. – Сувда имон келтириш – Исо Масиҳ билан бирга дафн этилиш демакдир. Маълум маънода биз бир неча минутдан кейин ўзимизни ва ўзимиздаги бор нарсаларни Унинг қабрига дафн қилмоқчимиз. Олдинги гуноҳли ҳаётимизни, Исо Масиҳ издошлари бўлгунимизга қадар танага мансуб бўлган ҳамма гуноҳларни биз бир умрга дафн этамиз. Сувда имон келтириш ҳозирдан бошлаб янги Шоҳликда истиқомат қилишимизни бизга эслатиб туради. Сувда имон келтириш яна вужудимиздаги ҳамма нарса янгиланганини ҳам билдиради. Бизнинг гуноҳли ўтмишимиз абадий йўқ бўлди. – Бутруснинг биринчи мактубида сувда имон келтириш “баданни кирдан тозалаш” деб айтилмаган, балки Худога: “Сенга содиқ қоламан”, деб чин юракдан ваъда беришни билдирган”***.
Кўп одамлар, осмонга олинишимиз учун яхши ишлар қилганмиз деб ҳисоблайдилар ва бунинг оқибатида диёнатдан маҳрум бўлганлар. Мана шунинг учун ҳам ҳар қандай динда одамлар Қиёмат кунидан қўрқадилар. Биз – масиҳийлар эса ўша кундан қўрқмаймиз, чунки биз Исо Масиҳдан тасалли топамиз. Сувдан чиққанларингиздан кейин, сизлар “Мен янги одамман” деб айта оласизлар.
Бу одамларнинг руҳий чанқоқлиги биродар Андрейни ва Бутрусни ҳайратга солди, улар биродар Андрейнинг ваъзи мазмунини, ҳатто унинг интонацияси маъносини илғаб олишга ҳаракат қилардилар.
Биродар Андрей ваъзини тугатгач, суҳбат навбати келди. Бутрус Абуна Александр тузишга ёрдам берган саволлардан фойдаланиб, бу одамлардан, сизлар масиҳийлик эътиқодининг маъносини тўғри тушунасизларми, ўзларингиз иштирок этмоқчи бўлган маросимни тескари талқин қилмаяпсизларми каби саволлар орқали диққат билан сўраб-суриштира бошлади:
*Қаранг: 2Кор. 5:17.
**Қаранг: Рим. 6:4.
***Қаранг:1Бут.3:21.
-Иблисни ва унинг ҳамма ишларини, бу оламнинг сохта улуғворлиги ва шон-шуҳратини, тананинг шаҳвати ва гуноҳли истакларини рад қиласизларми? – деб сўради у.
Бутруснинг саволларига жавоб беришга шайланган янги имонлилар шундай жавоб бердилар:
-Буларнинг ҳаммасидан воз кечамиз ва ҳаётнинг гуноҳли тимсолига эргашмаймиз. Биз шаҳватнинг ва тананинг гуноҳли истаклари йўлидан бормоқчи эмасмиз.
-Барҳаёт Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонасизларми?
Бу саволга ҳаммалари завқ-шавқ билан жавоб бердилар:
-Ҳа, ишонамиз!
-Масиҳийлик эътиқодини қабул қиласизларми? Уни ўзларингизнинг Нажоткорингиз деб эътироф этасизларми? Уни Раббим деб Унга эргашишга истак билдирасизми?
-Ҳа, қабул қиламиз, эътироф этамиз ва эргашишга истак билдирамиз!
-Исо Масиҳ номи билан сувда имон келтиришни истайсизларми?
-Ҳа, бизнинг истагимиз шундай!
-Муқаддас Худонинг хоҳиш-иродасини мўминлик билан ижро этасизми, умрингизнинг охиригача Унинг ҳамма амрларига риоя қиласизми?
-Худонинг ёрдами билан қиламиз!
Йиғилганларнинг ҳаммаси ён хонага ўтди, бу хонада ҳозиргина биродар Андрей кийимларини алмаштирган эди. У ерда пуфлаб шишириладиган сузиш бассейни ўрнатилган бўлиб, буни биродар Андрей Голландиядан сотиб олиб келган эди. Бу бассейннинг пуфлаб шиширилгандан кейинги узунлиги тўққиз фут экан – биродар Андрей кутгандан сал каттароқ бўлиб чиқди, чуқурлиги бор-йўғи бир фут чиқаркан. Упаковкада кўрсатилган размерини адаштириб қўйганини тушунди, энди эса беихтиёр ичида “ҳмм” деб қўйди – бу бассейн, эҳтимол, дунёдаги энг нотабиий бассейн бўлиб, иссиқ кунлари болачалар чўмилишига жуда мос келаркан. Аммо кичикроқ йиғин учун у муқаддас рамз эди. Бу одамлар нима қилаётганларини жуда яхши тушуниб турардилар. Сувда имон келтириш ўтмишни дафн қилишнинг рамзи экани тўғрисидаги ҳақиқатни улар ўзлаштириб олган эдилар. Улар яна бир нарсани тушуниб турардилар: уларнинг сувда имонга келтирганлари уммага маълум бўлиб қолса, ҳаётлари қил устида бўлиб қолиши муқаррар эди.
Одамлар сувга битта-биттадан тушдилар. Уларнинг ҳар бири бассейннинг тубига ўтирганда, биродар Андрей шундай деб эълон қиларди: “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сен Исо Масиҳга имон келтиришинг учун сувда чўмилтиряпман”, деб уларни сувга ботирарди. Кейин имон келтирганларни сувда чиқариб: “Худонинг уйига хуш келибсиз!” деб айтарди.
Имон келтирган одам ҳали бассейндан чиқмасданоқ, ҳамма биродарлар “Муборак!” – “Тарбиклаймиз!” деб чин дилдан уни табрикладилар.
Бассейндан охирги бўлиб Аҳмад чиқди. Биродар Андрей уни сувга ботириб, кейин сувдан чиқариб, оёғига турғизганда, Аҳмад ниҳоятда хурсанд, оғзи қулоғида эди. Унинг кийимларидан сув қуйилиб турар, аммо у биродар Андрейнинг бағрига сингиб кетган эди.
Бир неча минутдан кейин, ҳаммалари кийимларини алмаштириб, меҳмонхонага журнал столи ёнига йиғилишдилар. Баъзилар гувоҳлик беришни истарди. Кимдир шундай деди:
-Бир куни мен болаларимни масиҳий врачга олиб бордим. У рецепт ёзиб берди, пастига эса Исонинг шу сўзларини ёзди: “Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман”*. Шунда мен, қандай ором ҳақида сўз кетяпти, деб сўрадим. Доктор, руҳий оромни назарда тутяпман, деб жавоб берди ва менга араб тилида чоп этилган Луқо баён этган Хушхабарни тақдим қилди. Ўша Хушхабарни ўқиб чиқдим ва Исо Масиҳнинг жуда ғалати таълимотини топдим. Бизнинг қарашимиз бўйича, агар юзингизга урсалар, сиз ўша зоҳоти жавобини беришингиз керак, қолаверса, икки баробар қилиб. Масиҳ эса шундай таълим беради: “...сизга ёмонлик қилган одамга қаршилик кўрсатманг. Агар кимдир ўнг чаккангизга урса, унга чапини ҳам тутинг”**. Ана шунда ғайриодатий таълимотни ўргатаётган Устознинг ортидан эргашиш истаги пайдо бўлди, инсон юрагидан табиий равишда чиқадиганларни қилмасликка қарор қилдим.
Бошқа биттасининг ҳикоя қилишича, бир неча ой илгари унга ваҳий келибди: кўлмак сув ичида унга бир тўп китоб кўрингандай бўлибди. У китобларни қутқариб қолишга ҳаракат қилибди. У лой ичидан ивиб, титилиб кетган китобларни олаётганда, уларнинг орасида топ-тоза, бирон жойига ҳатто доғ ҳам тегмаган китобни топиб олибди. Уч кундан кейин Муқаддас Китобни унга ҳадя қилган одамни учратибди. Бу Китобдан Инсон-Худо ҳақида билиб олибди.
-Мен ва хотиним Исо Масиҳ ортидан кетяпмиз, - деди у шодликдан юзлари ёниб.
У ҳикоясини тугатиши биланоқ, юзлари бир оз хавотирли учинчи янги имонли сал олдинга эгилиб ҳикоясини бошлади:
-Менда эса исломнинг формал томонларига нисбатан англашилмовчилик бўлган эди. Ахир, ислом қулликдан бошқа нарса эмас-ку. Мен ҳар куни намоз ўқиб, ибодат қилардим. Аммо ибодатларим юракдан чиқмас, бор-йўғи мажбурият эди, холос. Мен ўзим учун бошқа нарсани қидира бошладим. Мен ҳар хил динлар билан таниша бошладим. Ана шу изланишлар давомида Инжилни ўқиб чиқдим. Эндиликда эса Масиҳга мажбурият юзасидан эмас, балки чин юракдан эътиқод қилиб келяпман. Менимча, ҳаммамизни мустаҳкам боғлаган нарса Унинг севгисидир.
Унинг гувоҳлигига ҳамма бир овоздан “Омин!” деб жавоб берди.
*Қаранг: Матто 11:28.
**Қаранг:Матто 5:39.
Охирида сувда имон келтирганлар биродар Андрейдан, бизга янги, масиҳийча исмлар қўйиб берсангиз, деб илтимос қилдилар. Бутрус биродар Андрейга Муқаддас Китобдан олинган исмлар рўйхатини тайёрлаб қўйган эди. Биринчи янги исмни Аҳмад олди.
-Энди сени Тимотий деб чақирадилар, - деди унга биродар Андрей. –Тимотий ҳаворий Павлуснинг шогирди бўлган эдп. Сен учун биз бу исмни Муқаддас Китобдан - ҳаворий Павлуснинг Тимотийга ёзган охирги мактубидан танлаб олдик: “Мен улуғ курашда жанг қилдим, зиммамдаги вазифани охирига етказдим, Хушхабарга содиқ қолдим”.* - Шу ўринда биродар Андрей Тимотийнинг елкасига қўлини қўйиб, ибодат қилди: - Эй Худойим, биз Сенга биродаримиз Тимотийни тақдим қиляпмиз. У умрининг охиригача Сенга садоқат билан хизмат қилсин. У Сенинг содиқ хизматчинг Павлус сингари, улуғ курашларда жанг қилсин, ишончини сақласин. Омин.
Тимотийдан кейин у бошқа биродарлар билан суҳбатлашди, ҳар бирига янги исм берди, имонлиларнинг қисмати бўлган таъқиблар, азоб-уқубатлар ва жабру жафолар шароитида ҳам имонни сақлашлари учун ибодат қилди. Янги имонлиларга исм қўйиш охирига етгач, улар биродар Андрейга эсдалик учун бирга суратга тушишни илтимос қилдилар. Табиийки, Бутрусга ҳам шундай таклиф бўлди. Гарчи ўйлаб қаралса, у ва сувда янги имонга кирганлар бу суратни осиб қўйишлари ёки қаергадир қўйишлари мумкин эди, ҳатто бошқаларга кўрсатишлари ёки уйларида сақлашлари ҳам мумкин бўларди, аммо бу ниҳоятда хавфли эди!
Бу одамларнинг жўшқин имони биродар Андрейни ҳайратга соларди.
-Менда ҳаммаларингизга бир савол бор, - деди у. – Сизлар қандай ўйлайсизлар: сизларнинг мамлакатингизда Исо Масиҳнинг издоши бўлишни истаган одамлар кўпми?
Ҳаммалари бир овоздан жавоб бердилар:
-Мамлакатимизда шу истакдаги одамлар кўп.
***
Нодира ошхонада енгилгина кечки овқат тайёрлаётганда, биродар Андрей ва Бутрус янги апельсиндан сиқиб олинган шарбатни ичиб, ўзлари бажарган сувда имон келтириш амрларини муҳокама қилишга киришдилар. Кичкинагина Томас баланд стулчада ўтирар ва бир бурда хобзни ўйнаб, нималардир деб бижирларди. Шу орада Бутрус ҳўл кийимларни ҳам бир ёқли қилаётган эди. Чунки сувда имон келтирганлар бу кийимларини уйларига олиб бора олмасдилар, оналарига ёки сингилларига буни тушунтириб бера олмайдилар. Шунинг учун Бутрус бу кийимларни уйга олиб келган эди. Бутрус кийимларни қуритиб, имкон бўлиши биланоқ ҳаммага қайтариб олиб келишга ваъда берган эди.
-Мен сенга бир савол бермоқчи эдим, Бутрус, - деб гап бошлади биродар Андрей. – Бугун ўзинг ажойиб тарзда намойиш қилган шижоат билан машина ҳайдаш малакасини қаерда ўргангансан?
*Қаранг:2Тим. 4:7.
Бутрус кулиб қўйди:
-Мени жанговар фильмларни кўп томоша қилишимни сиз хаёлингизга келтира оласизми?
-Худди шундай, жуда кўп кўради! – деб ошхонадан овоз берди Нодира.
-Аслида инсон нимани ижод қила олиши мумкин бўлса, унинг қалбида шундан бошқа нарса йўқ, чунки ижодий кучнинг манбаи фақат Худодир. Муқаддас Руҳ эса онгли равишда эҳтиёткорлик чораларини кўришимиз учун бизни ўргатишига кўп меҳнат сарф қилмайди.
-Сувда имон келтириш учун жуда қулай жойни қандай қилиб топдинг?
-Ўз-ўзидан аниқ эдики, биз жамоатнинг ўзида янги имонлиларни сувда имонга кирита олмас эдик. Бунинг учун меҳмонхонадан ҳам бирон бинони бу маросим учун ижрага ололмадик. Бу ишимиз учун фақат хусусий жой керак эди. Зотан, биз ҳеч кимнинг эътиборини тортишимиз керак эмас эди. Ўзингизга маълум, менинг бир неча кўнгилли ёрдамчиларим бор, улар менга ёрдам беряптилар. Ўша ёрдамчиларимдан бири менга, қурилаётган кўп қаватли уй бор, қурувчининг молиявий маблағи етишмаганлиги сабабли, қурилиш вақтинча тўхтатилган, деб айтиб қолди.
-Зўр бўлди, у ердаги сувда имон келтириш маросими жуда ажойиб ўтди. Бу кунни мен ҳеч қачон унутмайман.
-Ажойиб кун бўлди, аммо биз фақат тамал тошини қўйдик, холос. Олдинда янада қаттиқ меҳнат қиладиган кунлар турибди. Энди, биродар Андрей, янги имонга келганлар ўгитга муҳтож. Чўпон Юсуфнинг ёрдами билан мен собиқ мусулмонлар учун ўқув курслари ишлаб чиқдим.
-Буларнинг ҳаммаси муҳим ва керак, аммо бир ўзинг бу ишларнинг ҳаммасини қила олмайсан. Устозлик қилишда сенга ёрдамчилар керак.
-Тўғри, мен бу ҳақда бош қотиряпман. Мен, бугун ўзингиз сувда имонга киритганларга ва бошқа биродарларга устоз бўлсам қалай бўларкин, деб ўйлаяпман. Ўша бошқа биродарларни эса яшаш жойларида янги имонлилар билан ишлашга ўргатган бўлардим.
Телефон жиринглаб, уларнинг гаплари бўлинди. Нодира эрига, телефонни олинг, деб илтимос қилди. Бутрус телефонда гаплашаётганда, биродар Андрей апельсин шарбатини охиригача ичиб қўйди.
Бутрус столга қайтиб келди. Унинг юзи докадай оқариб кетган эди.
-Бизда муаммо пайдо бўлди, - деди у.
Ошхонадан қўлларини сочиқ билан артганича Нодира чиқиб келди ва ҳаяжонланган ҳолда сўради:
-Нима бўпти, азизим?
-Мустафо билан Ҳасан қамалибди!
14-боб
Аҳмад бетон полда ётаркан, аста-секин ўзига кела бошлади, у тинмай оҳ-воҳ қиларди. Унинг оёқ-қўллари чидаб бўлмайдиган даражада зирқирар, бутун танаси тиришиб оғрирди. У кўзларини очишга ҳаракат қилган эди, аммо юзи шишиб кетган, кўзи остида катта шиш пайдо бўлиб, ўнг кўзи торайиб қолган эди. Чап кўзи қирини ташлаб, эшик тирқишидан ёруғлик тушаётганини пайқади. Аҳмад ёнбошига ағдарилмоқчи бўлган эди, елкаси бетон деворга урилди. Нариги томонига ағдарилмоқчи бўлганда, яна бетон деворга тиралиб қолди. У ёнбошидан бунисига ағдарилмоқчи бўлса, ўрнидан туриши керак эди. Ўрнидан турмоқчи бўлганда эса, қовурғалари ва қўлларини қаттиқ оғриқ тешиб юборай дерди. У ноқулай ҳолатда ётиб, совуқ полда музлаб қолай деди. “Бу тешикка қандай тушиб қолдим?” – деб ўйлади у.
Аста-секин унга ўтган кунги хотиралари қайтиб кела бошлади. Яширин жойда сувда имон келтириш амарларини бажаргани унинг ҳаётидаги энг юксак лаҳзалар бўлган экан. Биродар Андрей уни сувга чўмдириб, қуйидаги сўзларни айтганда, у ҳеч қачон бундай ҳаяжонни бошдан кечирмаган эди: “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сен Исо Масиҳга имон келтиришинг учун сувда чўмилтиряпман”. Аҳмад бассейндан чиқиб, биродарлари уни “муборак!” деган садолар билан кутиб олиб, бағирларига олганларида, у ҳаётида биринчи марта ўзини кўп миллионли Масиҳ Танасининг аъзоси деб ҳис қилди. Бир лаҳзага у Исога ҳамду сано ва шон-шараф айтаётган оқ либосдаги азизлар гуруҳини кўз олдига келтирди. Аҳмад тушундики, унга ўзини марҳаматли хор жамоасининг бир қисми сифатида ички бир нигоҳ билан кўриш имкони берилган, бу хор жамоаси, мана икки минг йилдирки, Худога ҳамду сано, илтижо ва арзи ҳолни куйлаб келмоқда. “Ҳар биримизнинг олдимизда турган ягона танлов – Сени рад қилиш ёки Сени қабул қилиш”, деб ўйлади Аҳмад. Ўзи ҳақида эса, Раббимни бутун қалбим билан, хурсандчилик билан ва ўйлаб ўтирмасдан қабул қилдим, деб айта оларди.
Энди у Тимотий деган бошқа номдаги тамомила янги одам эди. Собиқ масиҳий воизи ва устози ҳаворий Павлуснинг маънавий ўғлини шу ном билан атардилар. Аҳмад ундан намуна олишни ният қилиб қўйган эди.
Аҳмад уйга қайтаётиб, дўстларини квартирасида қолдирди ва шаҳар бўйлаб сайрга отланди. Чунки у шунчалик ҳаяжонда эдики, уйда ўтириб, атрофдагиларга малол келтиришни истамади. Исога имкон қадар кўпроқ мусулмонларни олиб келиш учун Худога асқотишни шунчалик истардики! Кун ботганда у уйга йўл олди, уйига яқин бурилишда ўтиш жойини тўсиб олган патрул машиналарини кўрди. У зудлик билан орқага қайтди ва тескари томонга жадал кета бошлади, канцелярия товарлари дўкони, қаҳвахона ва боққоллик дўкони ёнидан ўтди. Қаердан бошпана топишни у ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган эди. Кўкрагида юраги безовталикни бас қилмагунча юраверди. “Эҳ қанчалар аҳмоқман-а! Қандай қилиб ақлимга келмабди-я!” – деб таъна қилди у ўзига ўзи. Вақт ўтиб борар, унинг тахминлари тўғри чиқаётган эди. Ахир, уни анчадан бери кузатаётган эдилар-да. Учовлари ўзларининг атрофида шубҳали қиёфалар аллақандай ғайритабиий тарзда айланиб юрганларини кўрган эдилар. Иккинчидан, улар сувда чўмиб имон келтиришга астойдил тайёрланаётган эдилар, улар қаёққа кетаётганларини ҳеч ким билмаслиги учун ҳамма чораларни кўрган эдилар. Аммо полициячилар айнан шу куни уларникида тинтув ўтказишга қарор қилибдилар. “Нима қилишим керак? Нима қилишим керак?”
Аҳмад ибодат қилиш учун тўхтади. У Ҳасан ва Мустафони ўйлаб, ўзига шундай савол берди: “Мен уйга қайтмасимдан олдин, уларни полиция участкасида ушлаб қолган бўлсалар-чи?” Аҳмад қаёққа ғойиб бўлганини ўша дўстларидан сўраб-суриштириб билиб олиш учун полициячилар уларни ҳозир калтаклаётганлари эҳтимолдан холи эмас. Энди у нима қилсин? Қочиб кетиб, яширинсинми? Табиийки, уни излайдилар. Шубҳасиз, Бутрусни сўроқ қиладилар. Полиция исковичлари Аҳмад билан алоқада бўлганларнинг ҳаммасини кузатиб юрибдилар. Йўқ, бундай вақтда оғирлигини дўстларига ортиб қўйиши тўғри эмас. Аҳмад орқасига бурилиб, уйга жўнади. Уйга келиб қарасаки, ҳеч ким йўқ экан.
Эшикни уй эгаси тақиллатиб, деди:
-Сиз билан полиция қизиқяпти. Мен полициячиларга, улар келишлари билан сизларга хабар бераман, деб айтдим.
-Ундай бўлса, сиздан илтимос, улар билан боғланинг. Мен полициячиларни шу ерда кутаман. – Уй эгаси ҳайрон бўлиб қолди. – Илтимос! Агар ҳозир сиз полицияга қўнғироқ қилмасангиз, бошингизга кўнгилсизликлар келади, - деди Аҳмад.
Аҳмад яна ўрнидан туришга ҳаракат қилди, бу сафар бир ёнбошига ағдарилиб, чалқанчасига ётди. Чидаб бўлмас оғриқ унинг кўкрагига ботиб, миясига урди. У бир неча марта чуқур нафас олмоқчи бўлди, аммо қовурғаларида қаттиқ оғриқ туриб, йўтал тутиб қолди. Бунинг оқибатида аҳволи баттар бўлди.
Полициячилар Аҳмадни чалажон қилиб калтакладилар, шунинг учун уни полиция участкасига олиб келишга ҳам ҳожат қолмади. Ота-бобларининг динидан қайтгани учун уни лаънатлаб, дубинка ва мушт билан уриб, тепкилайвердилар. Аҳмад икки марта ҳушидан кетиб қолди. У ҳушига келгандан кейин, тикка турғизиб қўйиб, яна калтакладилар. Бу кичкинагина, бетон тобутга ўхшаган хонага уни қачон судраб олиб келганларини эслай олмайди. Қўлингни икки томонга ёймоқчи бўлсанг бўлди – қўлинг иккала томондан ҳам бетон деворга тегади.
“Мен нима қилдим, мен билан бундай муомала қилишларига яраша бирон иш қилдимми? Мен қотил бўлмасам, ўғри бўлмасам, гиёҳванд моддалар сотмасам. Исо Масиҳга имон келтириб, мен кимни ҳақоратлабман?”
Темир эшик шақир-шуқур қилди – кимдир калит билан эшикни очяпти. Шу овоз Аҳмаднинг хаёлини бўлди. Уни қўлтиғидан судраб, Худонинг чироғига олиб чиқдилар. Аммо Аҳмад оёғида тура олмас эди. Уни судраб, сўроқ ўтказиладиган хонага олиб кирдилар. Столда бир одам, табиийки, терговчи ўтирарди. Иккала соқчи Аҳмадни стол олдига олиб келди ва ўзлари нарироқ турдилар. Аҳмад тебранарди, аммо оёқларини сал кериб, вертикал ҳолатда ўзини ушлаб қолди.
Терговчи унга эътибор бермай, папкадан қоғоз чиқариб, бир неча минут давомида нималарнидир ўқиди. Кейин кўзларини сал юқори кўтариб, пастроқ овозда деди:
-Сен қонунга зид диний йиғинлар ўтказган экансан. – Аҳмад оғриқ оқибатида машаққатлар билан диққатини йиғишга уринди ва терговчи айтган жумлаларнинг мазмуни устида ўйлади. – Сендан сўраяпман –қандай мақсадлар билан қонунга зид диний йиғинлар ташкил қилдинг?
-Нималар деяпсиз? Мен тушунмаяпман. Қанақа йиғин?
Аҳмад, орқамда турган иккала соқчи мени уради, деб кутмаган эди. У бетон полга қулаб тушди. Ҳарбийча ботинка кийган соқчилардан бири Аҳмаднинг қовурғасига тепди. Кейин сакраб кўкрак қафасига тепди. Суяклари қисирлаганини Аҳмад сезди ва оғриқдан додлаб юборди. Бир лаҳзадан кейин у полда ағнаб ётар, иккала каллакесар ундан сал нарироқ чекинган эди.
-Хуллас, биз билан ҳамкорлик қиласанми, ё йўқми? – деб гапирган терговчининг овози эшитилди. – Йиғин иштирокчиларининг исмларини айт. – Аҳмад саволни тушунишга ҳаракат қилди. “Қандай йиғин ҳақида гапиряпти у?” –“Ал-Воҳа” жамоати. Хотирангда бирон нарса тикланмадими? Сенга эслатиб қўйиш зарурати борми?
Иккала соқчи орқа томондан яқинлашаётганини Аҳмад сезди. Бирдан у ҳаммасини тушунди:
-Мен “Ал-Воҳа” жамоати аъзоси эмасман.
Гарчи жамоатхонанинг подвали фақат “Ал-Воҳа” жамоатининг қавми учунгина эмас, балки турли мазҳабдаги имонлиларнинг қисқа-қисқа йиғинлари учун фойдаланилса ҳам, бу тўғри жавоб эди. “Демак, полиция мени маълумот олиш учун ушлаган. Лекин бизнинг йиғинларимиз ҳақида улар қандай билдилар экан?” – деб ўйлади Аҳмад. Йиртқичлар унга яна ташланганларида, қақшатқич зарбалар остида у, биродарлар ва сингилларни ҳеч ҳам сотмайман, деб қарор қилди. “Мени нима қилсалар қилаверсин, фақат мени, бошқа биродар ва сингилларни эмас...”
-Хотиранг унчалик яхши эмас экан. Ўзингни ҳам, сенинг дўстларингни ҳам биламиз. Сен ҳар ҳафтада жамоатхонада йиғин ўтказасан. Мусулмонлар нимага жамоатга боради – шуни билмоқчимиз. Сизларнинг йиғинларингизга қанча мусулмон келади – шуни билишни истаймиз. Уларнинг исмлари ким? Қандай масалаларни муҳокама қиласизлар?
“Наҳотки улар мени жамоатхонагача орқамдан кузатиб борган бўлсалар? – деб ўйлади Аҳмад. – Ёки орамизда сотқин бормикан? Бундай бўлиши мумкин эмас!” Улар таклиф қилинганларни жуда ҳам эҳтиёткорлик билан танлаб олганлар, фақат ишлари орқали имонини исботлаганларнигина йиғинга олиб келганлар.Эҳтимол, полиция имонлилардан биронтасини қийноққа солган бўлса, ундан бирон маълумотни олишга муваффақ бўлган бўлиши мумкин. Майли, полиция Аҳмад билан ишлайверсин, аммо бир сўз демайди. “Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин. Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди”*.
Исо ҳатто “ўлимга ҳам рози бўлди”. Энди Аҳмад шафқатсиз калтакларга ва ҳақоратларга чидаган экан, ўз Раббийсининг азоб-уқубатларини баҳам кўрди. Дарвоқе, ҳушдан кетмаган пайтда.
***
Бутрус паришон ҳолатда биродар Андрейга қаради. Бир неча соат давомида улар аниқ ахборот олишга уриндилар, аммо битта нарсани аниқ билдилар, холос: Аҳмад, Мустафо ва Ҳасан қамалганлар! Бутрус ва биродар Андрей суд залидан чиқдилар, аммо имондош биродарлари қаерда ушлаб турилганини била олмадилар. Амалдорлардан биронтаси ҳам уларнинг нима учун қамалганларини тушунтиришни зарур деб ҳисобламади.
Саҳарда ҳаво анча салқин бўлди. Гарчи олдида бир-икки ўйиқ жой бўлса ҳам, Бутрус тўхташ жойидаги ўзининг машинасини мўлжаллаб, ғазаб билан тошни тепди.
-Энди уйга кетсак бўлади, - деди у. – Бир оз дам олишимиз керак. Барибир, кун охиригача ҳеч нарсани била олмаймиз.
Бутрус бошини кўтармай машинаси ёнидан ўтди. У ёниб турган муаммони кўчалар бўйлаб юриб ҳал қилмоқчи бўлгандай эди. Биродар Андрей унинг ортидан юрди.
Биродар Андрей, суҳбатимизни бегона қулоқлар эшитиб қолмасин деб, суд биносидан анчагина узоқлашганларидан кейин сўради:
-Сенингча, биродарларимизни сувда имон келтирганлари учун қамаганларми?
Бутрус “йўқ” дегандай бошини сарак-сарак қилди:
-Биз ҳамма эҳтиёт чораларини кўрган эдик. Бундан ташқари, у ердан кетганимиздан кейин, ҳамма ашёвий далиллар йўқотилган.
-Балки, орамизда чақимчи бўлгандир?
-Йўқ, сувда имон келтирадиган ҳамма номзодларни жуда синчиклаб текширганмиз. Ҳаммалари сувда имон келтиришларини ўзлари астойдил талаб қилганлар. Бу одамлар эса чинакам имон шароитидагина буни қиладилар.
Улар бир оз индамай боришди, кейин биродар Андрей сўради:
-Хуллас, биз яна нимани тахмин қилишимиз мумкин?
-Охирги пайтларда учала биродар, айниқса, Аҳмад, ўз имони ҳақида жуда дадил гувоҳлик бераётган эди. Аммо менга шу нарса маълумки, бундай пайтда улар кимга ва қандай хушхабар айтишни астойдил танлаганлар. Улар
*Қаранг: Филип. 2:5-8.
ҳар доим ҳақиқий қизиқиши борлар ва чин дилдан иштирок этадиганлар билан, эҳтимол, исломга нисбатан туйғулари заиф бўлганлар билан суҳбат қурганлар. Аммо нажот топганлардан - уларнинг орасида ўзини собиқ мусулмон деб кўрсатганлардан бирортаси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас...- Бутрус гапини аранг тугатди.
-Уларни нимада айблашлари мумкин?
Бутрус оғир хўрсиниб, тўхтади ва шарқ томонга қараб, энди қизариб бораётган осмонга тикилди.
-Уларни, исломни ҳақорат қилди, деб айблашлари ҳам мумкин. Табиийки, ҳар қандай динни ҳақоратлаш ёки унга қарши хатти-ҳаракат ноқонунийдир. Гарчи шундай бўлса ҳам, мана шу нарса ажабланарли: жабр тортаётган томон ислом бўлганда, бу қонун нафақат фаолият кўрсата бошлайди, балки қутуриб кетади. Биродарларимизнинг фаолияти миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳоланиши ҳам мумкин. Уларни яна пайғамбарни ҳақоратлаяпти, деб ҳам айблашлари мумкин, уларга, муқаддас Қуръонни булғаяпти деб айб қўйишлари ҳам мумкин.
-Табиийки, биродарларимиз бундай ишларни қилмаганлар.
-Бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Битта дарғазаб мусулмон чақимчининг гапи етарли. Масалан, у, мана бу одамлар Қуръоннинг бир неча варағини йиртиб олганларини кўрдим, деб айтса кифоя, ёки шунга ўхшаш биронта иш қилганини кўрдим, деб тўқиб-бичиб айтса бўлди. Биродарларимизни яна, бу одамлар мусулмонларни масиҳийликка буряптилар, деб айблашлари ҳам мумкин. Уларга ноқонуний йиғинлар ўтказяптилар, деб айб қўйишлари ҳам мумкин. Ниҳоят, уларни судсиз, терговсиз ушлаб туришлари ҳам мумкин.
-Уларга айб қўймасдан қанча вақт ушлаб туришлари мумкин?
-Олтмиш кун. Аммо баъзан озодликдан маҳрум қилишни яна олтмиш кунга чўзишлари мумкин. Кейин яна ва яна давом эттираверадилар. Оқибатда биродарларимиз суд қилинмасликлари ҳам мумкин. Ишонаверинг – бу вақт давомида уларни қамоқхонада қийноққа соладилар. Бу – оддий ҳодиса.
-Яъни биродарларимиз ҳаётларини хавф остига қўядилар, шундайми?
-Уларни қамоқхонада ўлдириб юборишлари ҳам мумкинми?
-Бўлмасам-чи, бунақаси кўп учрайди.
-Ундай бўлса, биз зудлик билан ҳаракат қилишимиз керак. Полиция бунақа ишларни қилишига йўл қўймаслик керак.
***
Бир неча кундан кейин “Муҳоборот” ходимлари Суқ ал-Хамисга – Аҳмаднинг хонадонига ташриф буюрдилар. Аҳмаднинг отаси ва бошқа эркаклар меҳмонхонага кирдилар, аёлларга чиқиб туришга рухсат берилди.
-Сизнинг ўғлингизни қамадик, - деди махфий полиция агенти.
-Сабаби нима? – деб сўради Аҳмаднинг отаси.
-Умид қиламизки, буни аниқлашимизга сиз ёрдам берасиз, - деди иккинчиси.
Аҳмаднинг отаси бу сўзларни эшитиб, стулдан ағнаб тушмаслик учун, аранг ўзини тутиб қолди. У “Муҳоборот”га рўйхуш бермасди, кўп йиллар давомида “Муҳоборот”нинг диққатини тортмасликка ҳаракат қилиб келди.
-Ғалати савол-ку, тўғрими? – деди у ҳаяжонда. Етарли далилларсиз одамларни озодликдан маҳрум қилиб бўлмайди-ку!
-Сизларни ишонтириб айтамизки, бунга бизнинг етарли далилларимиз бор, - деди биринчи агент.
-Бироқ бизга сизнинг ёрдамингиз керак, - деб қўшимча қилди иккинчиси чўнтагидан ён дафтарча ва ручкани оларкан. – Ўғлингизни охирги марта қачон кўрган эдингиз?
-Тахминан уч йил олдин.
-У қаёққа ғойиб бўлган эди.
-Буниси менга қоронғу, сизларга эса, аксинча, жуда яхши маълум экан. Эҳтимол, сизлар менга аниқроқ маълумот берарсизлар?
Кўк кўйлак кийган агент боши айланиб қолган отага истеҳзо билан кулиб қараб, сўз қотди:
-Жаноб, биз сиз томондамиз.
-Балки, шундайдир, аммо буни мен сезмаяпман.
-Марҳамат қилиб айтинг-чи, нимага у уйдан қочиб кетган?
-Бу ҳақда унинг ўзидан сўранг. Менинг ўғлим – вояга етган одам. Энди сизлар уни қамоққа ўтқазибсизлар. У сизларнинг ҳамма саволларингизга жавоб берган бўлса керак.
-Ўғлингиз уйдан кетгандан бери у билан бирон тарзда алоқа боғлаганмисиз? – деб сўради оқ кўйлак кийган агент Аҳмаднинг отасидан.
Аҳмаднинг отаси бош чайқади:
-Биз ҳеч қандай алоқа ўрнатмадик. Тўғриси, у бир неча марта уйга қўнғироқ қилди, онаси ва синглиси билан суҳбатлашди, аммо мен суҳбатлашишимга тўғри келмаган.
-Уйдан қочиб кетишининг сабаби нима?
-Ким айтди уйдан қочиб кетган деб?
-Жаноб, балки ҳозир сизга қанчалик қийин экани тўғрисида ўзимизга ҳисобот бераётгандирмиз, - деди кўк кўйлакдаги одам. – Ўғлингизга қандай тарзда ёрдам бериш мумкинлигини сизга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз.
Аҳмаднинг отаси ожизлигини ҳис қилган сари ғазабланиб кетди, ҳозир ўғлини қийноққа солаётганларига тўлиқ ишонч ҳосил қилди, ҳозирги мавжуд вазиятни англаб етгани уни янада тутақтирди. Ўз отаси ўғлини савлагани – бошқа гап, ахир, Аҳмад, ҳақиқатан, бутун оилани шарманда қилди. Аммо махфий полиция – бутунлай бошқа гап. “Муҳоборот”дан келган бу каллакесарларнинг унинг оиласи ишига аралашувига қандай ҳуқуқлари бор? Агар Аҳмад муртадлик қилган бўлса, бу масалани ҳал қилишлари учун, ташқаридан аралашувларсиз, унинг оиласига ёки қариндош-уруғларига қўйиб беринг.
-Сиз бу масала бўйича тергов жараёнига ёрдам бериш учун бизга бирон маълумот бера оласизми? – деб сўради оқ кўйлакдаги одам ва ён дафтарчасига ёзишга тайёрланди.
- Ўғлим қандай жиноят содир этгани тўғрисида менга айтишни истамасангиз, мен сизларга ёрдам беришдан бирон маъни кўрмаяпман.
Аҳмаднинг отаси бу сўзлари орқали суҳбатга якун ясашига умид қилиб, ўрнидан турди. “Муҳоборот” агентлари ишорани тушундилар ва ўсмоқчилаб бу одамдан бирон нарсани билиб олиш қўлларидан келмаслигини англаб, чекинишга қарор қилдилар.
Кўк кўйлакдаги агент эшик олдига келганда тўхтади ва ташвишли қиёфада Аҳмаднинг отасига қаради:
-Мутраднинг отасиман деб ҳис қилишингиз ўзингизга оғир туюлса керак. Менинг ҳам ўғлим бор, ҳозир икки ёшда. Агар у исломдан юз ўгирса, нима қилишимни ўзим биламан.
Оқ кўйлакдаги агент сўз қистирди:
-Мен эса ўғлимни пашшадай эзиб ташлаган бўлардим.
-Тўғри, - деб тасдиқлади иккинчиси. – Ҳақиқатан, муртаднинг тақдири битта. Агар у исломга қайтмаса, уни ўлдиринглар.
***
Қийноқлар Аҳмаднинг миясига тамомила сароб бўлиб ўрнашиб қолди. Бу даҳшатли азоб неча кундан бери давом этаётганини у эслай олмасди. Электрошокер, бир қатор асбоблар ёрдамида, жумладан, резина дубинка билан калтаклаш каби қийноқларнинг бир лаҳзалик манзараси – буларнинг оқибатида бир неча кун юра олмади – қўлларини тепага осиб қўйиб, номусига тегиш билан қўрқитиш каби ҳақоратлар унинг калласида ўрнашиб қолди. Полициянинг бу қилмишлари шунчалик ваҳшийлик эдики, бунчалик даҳшатли шафқатсизликларни Аҳмад ақлига сиғдиролмас, бунчалик ваҳшийликларни ватандошлари ўйлаб топганига ишонмасди. Шундай кунлар ҳам бўлдики, чўчқа боқишга ҳам яроқсиз бўлиб қолган камерада, ўлиб кетаверсин деб ўз ҳолига ташлаб қўйдилар. Тешилган дренаж қувуридан кўлмак сув оқиб турар, сувдан келаётган қўланса ҳид ташналик ва кўнгил айнишни пайдо қиларди. Ётадиган ёки ҳеч бўлмаса бемалол ўтирадиган жой йўқ эди, тик туришга эса Аҳмаднинг мадори йўқ эди.
Унга бундай муносабатда бўлаётган эканлар, у нима қилди ўзи? Битта жавоб ўзига маълум эди: у ақл бовар қилмайдиган иш қилди – исломдан воз кечди. Ахир, Оллоҳнинг мукаммал ваҳийсидан юз ўгиришга ҳеч ким журъат қилолмайди. Бундан ҳам ёмони – у Исо Масиҳга имон келтирди. Бу гуноҳ уммада кечирилмайди. Энди у сотқин, ислом давлатининг ички душмани бўлиб қолди. Унинг мкамлакати Бирлашган Мииллатлар Ташкилоти Низомига имзо чеккани ҳақидаги далил ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Низомда айтилишича, ҳамма фуқаролар, жумладан, унинг мамлакати фуқаролари ҳам, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар. Аммо ислом қонуни ҳар қандай ҳуқуқий тизимдан юқори. Бунинг устига, унинг мамлакатида олий ҳокимият эгалари эркинликни хуш кўрмайдилар, улар маҳбусларга ғайринсоний муносабатда бўладилар, чунки Аҳмад онгли равишда масиҳийликни қабул қилди.
Бирдан қийноқлар тўхтатилди – энди калтаклашлар йўқ, янги имонлиларга нисбатан қаттиқ сўроқлар барҳам топди, жазавага тушиб исломга қайтиш ҳақидаги даъватлар тўхтади. Бир неча кун тумандай ўтиб кетди. Аҳмад элас-элас эслайди: уни бошқа қамоқхонага ўтказдилар, уни янги камерага олиб кирганларида юпқа матрасга ағнади-ю қаттиқ уйқуга кетди. Ундан, бунчалик кўп ухладинг, деб сўраганларида, “билмадим” дегандай қўлларини ожизона равишда икки томонга ёйган бўларди. Узоқ уйқудан кейин Аҳмад кўзини очиб, биринчи марта оғриқлардан оқсоқланмай, оёқ-қўлларини бемалол ҳаракатга келтираётганини сезди. У юзларини пайпаслаб кўрди, кейин эҳтиёткорлик билан кўзларини очди. Иккала кўзи ҳам кўраётган эди. Кўз қирини ташлаб камерада кўп маҳбусларни кўрди.
Аҳмад эҳтиёткорлик билан ёнбошига ағдарилиб, шипга қаради. “...Сизда ҳам, худди Исо Масиҳники сингари, ҳислар бўлиши керак”. Павлуснинг Филиппиликларга мактубидаги бу оят Аҳмаднинг хотирасига тиниқ хотирадан охирги фикр бўлиб муҳрланиб қолган эди. Ўшанда эрталаб эдими ё кундузми ёки тунми? Буни у эслай олмайди. Энди у бир кеча-кундузда қиладиган ибодатини хотирасида тиклаб, давом эттириши керак эди.
Шу лаҳзада қалбининг энг тубидан ибодат сўзлари қуюлиб чиқа бошлади: “Эй Раббим Исо, Сен ҳам, мен каби, васвасага солинганингни биламан. Сен ҳам, мен сингари, ташна бўлган эдинг. Сен ҳам, мен каби, яланғоч эдинг. Сени ҳам, мен каби, зиндонга ташлаган эдилар. Сени ҳам, мен сингари, ёлғиз ташлаб қўйганларини биламан. Сен қувғинда бўлган эдинг, бир Ўзинг душманга қарши турдинг. Сен ёвузликка қарши турдинг, ёвузликнинг иродасизлигини ва сохталигини очиб ташладинг. Сен очлик, қашшоқлик ва зулмни лаънатдан марҳамат келтирувчи имоннинг марҳаматига айлантирдинг, бу чинакам бойлик ҳеч қачон тугамайди. Сен лаънатни ўлимдан ҳам қўрқмайдиган шарафга айлантирдинг. – Аҳмад Мустафо ва Ҳасан ҳақида эслаб, шундай деди: - Бобилдаги тандирда ҳам биз инсон бўлиб қоламиз. Буни англаганимизда, ичимизда оламни ўзгартиришга қодир Муқаддасларнинг муқаддасига бўлган севги алангаланади. Бу севги бизни ҳар қандай вазиятда ҳам таваккал қилиб жасоратни намоён қилишимизга ўргатади”.
Бир неча минутдан кейин камера эшиги очилиб, одамларни тоза ҳавога олиб чиқдилар. Аҳмад маҳбуслар гуруҳига эргашиб, қамоқхона ҳовлисига чиқди. У бошини кўтариб, ўпкасига тоза ҳаводан кўпроқ олиш учун чуқур нафас олди. Бирдан унинг исмини айтиб чақириб қолдилар:
-Аҳмад, сен ҳам шу ердамисан?
Аҳмад, қайрилиб, ўзига томон келаётган Мустафо билан Ҳасанни кўрди. Улар бир-бири билан қизғин сўрашиб, гарчи таналарида оғриқ пайдо қилса ҳам, бир-бирларини қаттиқ қучоқладилар.
-Тимотий, биродарим, - дея соқчиларнинг диққатини тортмаслик учун аста гапирди Ҳасан. – Бизни ўласи қилиб калтакладилар, лекин биз ҳеч нарса айтмадик.
-Бир ҳафта олдин ҳаммаси тугади, - деб қўшимча қилди Мустафо. – Энди ҳаммамиз битта камерадамиз.
Учала дўст бўлиб ўтган сўроқлар ҳақида бир-бирларига ҳикоя қилиб, ўттиз минутча қамоқхона ҳовлисида юрдилар. Уларнинг суҳбатини соқчининг “Камераларга киринглар!” деган бақириғи бўлди. Соқчининг қўлидаги бамбук таёғи секин юрадиганларнинг биқинига, унинг нуқтаи назари бўйича, маҳбусларга найза бўлиб қадаларди.
-“...Сизларда ҳам Исо Масиҳдаги сингари, туйғулар бўлиши керак”, - дея тарқалишаётиб дўстлар бир-бирига эслатди.
Тоза ҳавога чиққанларида, кимдир Аҳмаднинг матрасини ўғирлаб олибди – камерада жой ва матрасга қараганда, одам кўп эди. Аҳмаднинг ортидан эшик ғижирлаб беркилгандан кейин, у пойгакда тангадеккина жойда қолди. Жисмонан толиққан, аммо руҳан тетик Аҳмад бетон деворга суянди. Камерадошларидан бири ундан сўради:
-Ҳов, менга қара, масиҳий сенмисан?
Бирдан Аҳмад камерадошларининг юзига биринчи марта разм солди. Ўнта одамга мўлжалланган хонада тахминан ўттизтача маҳбус тиқилиб қолган эди. Ҳамма маҳбус унга қаради.
-Нимага бу ҳақда сўраяпсан? – саволга савол билан жавоб берди Аҳмад.
-Агар биз сени исломга юз бурдирсак, бизга мукофот ваъда қилинган, - деб жавоб берди унинг матрасида ётган одам.
Аҳмад ҳаммага разм солиб чиқди, шу пайт унинг юрагидан ибодат қуйилиб кела бошлади: “Эй Исо, менинг Раббим, менинг Худойим! Сен ҳаммани кечирасан. Сен ҳаммани севасан. Сен ҳаммани кулфатдан халос қиласан. Сен ҳаммага шифо берасан. Сен ҳаммага шодлик бахш этасан. Сен хочда танҳосан, гўё бу фақат Сенинг қўшиғинг, фақат Сенинг хоҳиш-ироданг, фақат Сенинг инқилобинг. Эй менинг Исоим, Сенинг олдингда бу оламнинг донолиги кар, соқов ва кўр бўлиб қолади. Сенинг севгингни ким йўқ қила олади? Ҳеч ким!” Эндиликда Исога ва имондош биродарларга Тимўтий исми билан таниш бўлган Аҳмад кулиб қўйди ва камерадошига шундай жавоб берди:
-Бўпти, бор кучингиз билан ҳаракат қилиб кўринг-чи!
***
Биродар Андрей Голдландияга қайтаётиб, иккита хат қоралади. Уйга етиб келган зоҳоти, янгиликлар хизмати билан боғланиб, ўша мамлакатдаги имонлиларнинг қамалгани ҳақида айтиб берди. Йигирма тўрт соат давомида бу ахборот бутун дунёдаги газеталарга, радио ва телестанцияларга етказилди. Шундан кейин у таъқибга учраган масиҳийларга ёрдам берувчи тадбир координатори – миссия ходимидан, ўша мамлакатнинг раҳбарига мактуб ёзсангиз, Аҳмад, Мустафо ва Ҳасан деган виждон маҳбуслари қамоққа олинганини етказсангиз, деб илтимос қилди. Ҳар учаласига ўлим хавф солиб турган пайтда, халқаро акс садо нафақат халақит беради, ҳатто фойда келтириши ҳам мумкин. Ғарб демократик мамлакатлари билан муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилаётган ислом давлати раҳбари, албатта, Ғарбнинг кескин муомаласидан қочишга ҳаракат қилади. Бошқа эътиқоддаги ватандошлар зўравонликка дучор бўлганларида, бу ҳолат Ғарб мамлакатлари томонидан қўпол зўравонлик деб баҳоланади. Хатда шу мақсад билан ислом давлати раҳбарига, сизнинг давлатингизнинг ваколатли одами ўз вақтида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомига ўз имзосини қўйган эди, деб алоҳида таъкидланди. Низомнинг 55-моддасида қуйидагилар ёзилган эди: “Халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилларини ҳурмат қилишга асосланган миллатлар ўртасида тинчлик ва дўстона муносабатлар учун зарур барқарорлик ҳамда бахт-саодат шароитини яратиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти... ирқи, жинси, тили ва динидан қатъий назар, ҳамма учун эркинликни, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва унга риоя қилишга ёрдам беради”.
Биродар Андрей Голландияга қайтгунга қадар, Бутрус иккови мусулмон адвокат билан учрашдилар. Бу адвокат ислом мамлакатларида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш муаммоларини юрагига жуда яқин оладиган қонун ҳимоячиси экан.
-Бу учала одамни озод қилиш учун биз нима қила олишимиз мумкин? – деб сўради биродар Андрей ундан.
Адвокат саволга савол билан жавоб берди:
-Улардан биронтаси исломга қарши гапирганми?
-Жаноб, улар фақат Исога бўлган севгиси ҳақида гапирганлар, холос, - деб жавоб берди биродар Андрей.
-Улар нима гапирган бўлмасин, айрим одамларга уларнинг сўзлари исломга ҳужум бўлиб туюлиши мумкин.
-Демак, улар буюк пайғамбарлардан бирига бўлган севгиси ҳақида гапириш ҳуқуқига эга эмас экан-да?
Адвокат голландиялик бу одамнинг соддадиллигига кулиб қўйди, аммо яқин кунларда бу одамларга ё айб қўйиш ёки уларни озод қилиш ҳақида илтимос билан васийлик ҳужжатларини тайёрлашга ва судга оширишга ваъда берди. Айни пайтда адвокат огҳлантириб қўйди:
-Аммо полиция уларни олтмиш кун давомида айблов қўймасдан қамоқда ушлаб туриши мумкин. Кейин яна олтмиш кун ва бу тугамаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун бундан бирон натижа чиқиши даргумон.
-Бундай ҳолда виждон маҳбусларини қўллаб-қувватлаш бутунжаҳон компанияси ёрдам бера оладими?
Адвокатнинг фикрича, бундай компанияни ишга солишдан маъни бор экан. Хуллас, биринчи ҳужжатлар пакети амалдорларга жўнатилди. Биродар Андрей жамоатчиликнинг фикрини ўзига қаратиш учун уларга босим ўтказишга қарор қилди. У бу учала биродар ҳақида фақат ибодат қилиб қолмасдан, акция ўтказиш кераклиги ҳақида бутун дунё жамоатчилигига иккинчи марта хат ёзди. “Сизлардан илтимосим шуки, мурожаатларингизни инглиз тилида ва она тилингизда... (у бир неча адресни кўрсатган эди) адресига юборсангиз. Сизлардан илтимос – Аҳмад, Мустафо ва Ҳасанга ... (у яна адресни кўрсатган эди) адреси бўйича юборинг. Бундай ҳолда рангли откриткалар ёки бир саҳифа мактуб ёзсангиз ҳам яхшироқ бўларди. Сизларнинг Муқаддас Китобдан келтирган қисқа оятлардан иборат далда сўзларингиз ва тўлов бериб қутқариб олиш ҳақидаги ибодатингиз уларда руҳий кўтаринкилик пайдо қилади”. Бундан ташқари, биродар Андрей Голландияда ва Буюк Британияда жамоат йиғинларида ваъз қилиб, имонлиларнинг жафо чекаётганлари ҳақида гапирди, таъқибга учраган биродарларни – Масиҳ Танаси аъзоларини қўллаб-қувватлашга чақирди.
“Эй Худойим, мен яна нима қила олишим мумкин?” Биродар Андрей таъқибга учраган бу биродарларни яхши ниятли одамлар унутмасин деб, қўлидан келадиган ҳамма ишни қилишга ўзига сўз берди. Улар Исо Масиҳга бўлган имонлари ҳақида жасорат билан гувоҳлик бериб, олийжаноб ишлари билан қиммат нарх тўладилар. Бу вазиятда биродар Андрей қўллаган чора – таъқибга учраганлар учун илтимоснома бўлди. Агар унинг ҳаракатлари муваффақиятли бўлса ёки минглаб имонлилар унинг илтимосини бажарсалар, эҳтимол, бу ёш йигитларнинг азоб-уқубатлари у қадар чексиз бўлмайди. Яна битта муҳим нарса: таъқибга учраган жамоат аъзолари муҳим далилга – улар ёлғиз эмасликларига умид қилишлари мумкин ва шундай қилишлари керак. Чунки бутун ер юзида улар учун Масиҳ Танаси аъзолари ибодат қиляптилар, ўзлари яшаётган ислом мамлакатида улар қудратли нур манбаи бўлиб қолишларини истаяптилар.
15-боб
Олти ойдан кейин
Абуна Александр ва авлиё Марк жамоати имонлилари учун жума кўпинча ҳафтанинг энг оғир куни бўларди. Суқ ал-Хамисдаги кўпчилик дўконлар пешиндаёқ ёпилар, тақводор мусулмонлар ўзларига яқин бўлган мачитда йиғилишар, навбатдаги жума номозидан кейинги ваъзни тинглардилар. Айрим имомлар минбардан туриб, муттасил равишда Ғарбга, умуман масиҳийлик оламига нисбатан одамларни қайрар, масиҳийлик Қуръон таълимотига мувофиқ келмайди, деб айтардилар. Қишлоқ жойларида жума кунлари Худога хизмат йиғинларига имкон берилмас, жамоатхоналарни ва масиҳийларнинг уйларини ёқиб юборишарди. Оловга ёғ сепгандай, “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг маҳаллий бўлимлари аъзолари яқинда аудиоёзувларни бепул тарқатиш кампаниясини бошладилар. Бу аудиоёзувларда мусулмон ёшларини муттасил равишда исломни тўхтовсиз тарғиб қилишга даъват қилинарди. Бир ўзбошимча имом шафқатсиз оломон олдида жиддий равишда, масиҳийларга шармандалик тамғаси қилиб, бу имонсизларни жамиятдан ажратиб қўйиш керак, деб даъват қилди.
Яхшиямки, Суқ ал-Хамис шаҳрида ҳозиргача ўта хавфли шахслар бўлмаган эди. Аммо ўтган куни тунда руҳонийга ва авлиё Марк жамоатининг айрим имонлиларига телефон орқали, ўзларингизни эҳтиёт қилинглар, деб огоҳлантирдилар. Шаҳардаги бошқа масиҳий чўпонларига ҳам телефон орқали худди шундай таҳдидлар бўлди, улардан айримлари анча жиддий оҳангда эди. Жума куни кечки хизматдан кейин Александр ота уйга қайтди ва кўчага қараган деразадан ташқарига назар ташлади. Шу лаҳзада узоқдан тўхтовсиз гумбур-гумбур овозларини эшитди. Бу шовқин қаёқдан келяпти экан, деб аниқламоқчи бўлиб, руҳоний уйдан чиқди. Шу пайтда уй телефони жиринглаб қолди.
Қўнғироқ қилган одам фақат масиҳийларга хизмат қиладиган гўшт дўкони эгаси Башир экан.
-Менинг дўконимга ҳужум қилдилар! – дея телефонда сиреналарнинг ёқимсиз товушларини ва кимларнингдир қаттиқ овозларини босиб тушиш учун бақириб гапирди Башир.
-Ҳозир бораман, кутиб туринг, - ўша зоҳоти Александр ота жавоб берди.
-Йўқ! Бу ерга келманг! Бу ер жуда ҳам хавфли! О, улар...
Шу пайт телефон овози узилиб қолди.
Александр ота нима қилишини билолмай жойида туриб қолди. У ўз жамоатининг суюкли аъзоси ёнида бўлиши кераклигини ҳис қилиб турарди. Аммо у ерда пайдо бўладиган бўлса, бунинг устига, руҳонийлик либосида, вазиятни мураккаблаштириши мумкин.
-Эй Худойим! Менинг руҳим Сендан тасалли топади, Сен бизнинг ёрдамимиз ва мададимизсан, чунки Сен ҳузур-ҳаловат ва шафқат Худосисан, сабрли ва кўп раҳмдил Худосан, кулфат учун афсус-надомат чекасан, - деб паст овозда ибодат қила бошлади Абуна Алексанр хотирасида ибодат сўзларини такрорларкан. Хотини Наур ҳам унинг ёнига келиб турди. – Эй Худойим, ишонч билан тавба қиляпман: биз Сендан юз ўгирганимизда ва Сенинг амрларингни бузганимизда, Сен бизни шаккоклигимиз учун жазолагани ҳаётнинг ҳамма васвасаларига йўл қўйиб беряпсан. Бизни шаккоклигимиз бўйича жазолама, гуноҳларимизга ярашасини бер, эй Худойим! Аммо буюк шафқатинг билан бизга раҳм қил! Бизнинг йўлларимиздаги азоб-уқубатлар, вайронагарчиликлар ва ҳалокатлар Ўзингга маълум. Сен бизнинг сўнгги масканимиз, сўнгги истиқоматгоҳимизсан. Шунинг учун Сенинг чексиз севгинг ва шафқатингдан тасалли топиб, шодлик ва қувонч билан, ўз вақтида – қачонлигини биздан Ўзинг яхши биласан – раҳм қилиб, бизни бу кулфатлардан қутқаргин дея Сенга интиламиз.
Наур қўшимча қилди:
-Раббим Исо Масиҳ, Худонинг Ўғли! Бизга шафқат қил.
Яна телефон жиринглади. Қўнғироқ қилган одам яна Александр отанинг жамоатидан экан. У хабар беришича, ёш мусулмон йигитлардан иборат оломон видеотехника ва видеокассета сотадиган дўконни вайрон қилибди. Баширнинг дўконини, шунингдек, масиҳийларга қарашли шароб сотадиган ва бошқа дўконларни тамомила ёндириб юборибди.
-Чамаси, бу атайлаб уюштирилган ҳаракатга ўхшайди, - деди яна қўнғироқ қилганлардан бири. – Асосан, чўчқа гўшти ва спиртли ичимликлар сотадиган дўконларга, ғарб ёки масиҳийлик таъсирини ўзида ифода этадиган дўконларга ҳужум қиляптилар.
Алексанр ота жамоатхонасига томон шоша-пиша кетди. У жамоатхона дарвозаси олдида тўхтади: шаҳар марказидан тутун кўтарилмоқда. Агар оломон ҳаяжонини боса олмаса, жамоатни йўқ қилиш учун бу ёққа келади. “Ундай ҳолда мен жойимда бўлишим ва жамоатхонани ҳимоя қилишим керак”, - деб ўйлади руҳоний. Ўз қавмига ёрдам бериш учун у қаёққадир боргиси, нимадир қилгиси келарди, аммо у ўзини ожиз ҳис қиларди. Унинг бу ҳолатида қиладиган энг яхши иши – шу жойда қолиб, жамоатхонага юрак амри билан келадиганларга хизмат қилишдан иборатдир.
Бир неча минутдан кейин гўшт дўконининг эгаси Башир пайдо бўлди. У руҳонийни қучоқлаб, хонавайрон бўлдим, деб йиғлади.
-Европада акам бор...Бир неча йилдан бери ёнига чақиради. Худо кўриб турибди – вақти келди...
-Дарров таслим бўлма, - деб руҳоний Баширнинг гапини бўлди. – Бир оз сабр қилиб тур. Худонинг мадади билан яна ўзингни тиклаб оласан.
-Йўқ, ҳаммаси тугади, - деди Башир ўзини бир оз босиб олиб. – Бу ерда хотиним ва фарзандларимга энди жой йўқ.
Александр ота битта далилни инкор қила олмасди: унинг жамоатидагилардан қайси бирининг хорижда қариндошлари бор бўлса ва Ғарбда истиқомат қилишлари учун маблағи етарли бўлса, уларнинг фарзандлари келажаги таъминланган. Лекин оғир пайтлар келиб қолганда, ҳамма масиҳийлар қочиб кетаверсалар, зулмат шоҳлигида Масиҳнинг нурини ким таратади? Руҳоний бу дўстини шу ерда қолишга кўндиришга ҳаракат қилди, бироқ айни пайтда оиласи учун қўрқаётганини тушуниб турарди.
Александр ота Баширга тасалли бериб турганда, Наур келиб қолди ва яна бир қўнғироқ бўлганини айтди:
-Оломон тарқалиб кетяпти экан, - деб хабар берди у. – Энг ёмони ортда қолди, шекилли.
-Маълум вақтга, - деди Башир.
Хуллас, оломон ўзини босиб олди, энди жамоатхонага ҳужум қилмасалар керак. Энг камида, яқин кунларда. Аммо уларни олдинда нималар кутяпти? Томи тешик эски биноларми? Ёки қўрқувдан титраб, мамлакатдан қочиб кетишга ҳаракат қилаётган кичик сурувми? Ёки ёндирилган ибодатхоналар жамоа бўлишга журъат қиладиган, Масиҳ учун яшайдиган бир ҳовуч одамларми? У жамоатхона ремонти учун неча йилдан бери шаҳар ҳокимиятидан рухсат олишга ҳаракат қилди! Энди эса Абуна Александр олдида чинакамига муаммо пайдо бўлди. Жамоат – бу одамлар, ғиштдан қурилган иншоот эмас, бу одамлар эса ақл бовар қилмайдиган даражада қўрқитилган кичик сурув. Мана шунинг учун ҳам Баширга у шундай деди:
-Юр мен билан, биргаликда жабрдийдалардан хабар оламиз.
***
Бутрус Карим билан иккинчи марта дабдабали рестораннинг алоҳида хонасида учрашди. Бу ресторанга киришни Бутрус ҳатто орзу ҳам қила олмаган эди. Аввалига Бутрус Каримдан керакли кўрсатмалар – навбатдаги учрашувга қандай қилиб, қаерга ва қачон келиши кераклиги ёзилган хатни олди. Бутрусни Карим ўтирган хонага олиб кирдилар. У крахмалланган жалабия ва куфия кийган, Бутрус эса яхши шим кийиб олган эди.
-Келганингиздан хурсандман, - деди Карим ҳурмат юзасидан ўрнидан тураркан. – Умид қиламанки, шу ерда учрашувимизга сиз қаршилик қилмайсиз. Бу ресторан ўзимизникилар учун, бунинг эгаси менга яхши таниш. Хуллас, бизни ҳеч ким безовта қилмайди.
Хонага кириб келган официантнинг исми Салим экан, у меҳмонларга чарм муқова орасига солиниб, овқатлар номи ёзилган узундан-узоқ менюни узатди. Овқатларнинг номи французча ёзилганига, нархи эса кўрсатилмаганига Бутрус алоҳида эътибор берди.
-Бу ерда ҳар кун кечки овқатга ҳар хил таомларни таклиф қилишади, - деб кулди Карим. – Бош ошпазга француз ҳукумати томонидан “Maitre Cuisiner” – “Француз ошхонаси устаси” деган унвон берилган. Бундай усталар бутун дунёда икки юздан ортиқ эмас. Сиз қора икрани ёқтирасизми ёки ғоз жигаридан тайёрланган паштетними?
Бутрус саволомуз тарзда Каримга қаради – у унисини ҳам, бунисини ҳам ҳанузгача еб кўрмаган эди.
-Ундай бўлса, фуа-гра, - деб буюртма берди Карим, - мазаси оғзингизда қолади.
-Бу нима дегани?
-Ғоз жигаридан тайёрланган паштет. Бошқа жойда тенги йўқ. Сизга ёқади. Паштет саҳро ер ости қўзиқоринидан тайёрланган суп билан жуда зўр кетади. Ҳар иккаласи бир-бирига жуда мос келади. Иссиқ овқатга бузоқ гўштини таклиф қиламан – юмшоқ гўшт, зайтун мойига саримсоқпиёз соуси қўшиб гўшт пиширилади. Бундан яхшиси йўқ. – Бутрус кўзларини юмиб, боши билан тасдиқлади. – Бўпти, яхши, - деди Карим. Официант буюртмани қабул қилиб бўлгач, эшикни маҳкам ёпиб чиқиб кетди. – Мана, энди гаплашсак бўлади. Буюртма берган овқатларимизни олиб келишларидан олдин, биз қўнғироқ овозини эшитамиз. Мен мана бу кнопкани босмагунимча, Салим бу ерга кирмайди. – Дўстининг ҳайрон бўлганидан министр кулиб қўйди. – Сиз илгари бунақа жойларда бўлмагансиз, шекилли. Шундайми? Марҳамат, бемалол ўтираверинг. Мен бу ерда уларнинг одамиман. Худо томонидан бизга юборилган француз ошхонасининг мазасини татиб кўришга сизни таклиф қиляпман. Ёқимли иштаҳа.
-Раҳмат, - деди Бутрус кулиб юбормаслик учун аранг ўзини тутиб. Ҳозир уни Нодира кўрганда борми... Бутрус билан хотини камбағал яшашмасди, ҳеч нарсага муҳтожлик сезишмасди, аммо ресторанларда овқатланишга чўнтаклари кўтармасди. Уларнинг бюджетидан ҳатто арзимаган миқдордаги пулни харажатга ишлатишда ҳам жуда эҳтиёткор бўлиш керак эди. Нодира калласида менюни синчиклаб ҳисоблаб чиқарди, овқат тайёрлашга оид китобларни синчиклаб ўрганарди, энг оддий маҳсулотларни тажриба қилиб кўрар, маҳаллий бозордан ниҳоятда тежамкорлик билан харид қиларди.
Карим эса, табиийки, бошқа оламда – ҳашамат ва куч-қудрат оламида яшарди. Аммо у руҳий эҳтиёжга муҳтож одам эди. Бутрус яқин соатда Худонинг хоҳиш-иродаси билан кўриш ва эшитиш учун берилган гапларни онгли равишда тахмин этишга ҳаракат қиларди. Суҳбатни Бутрус шу сўзлар билан бошлади:
-Сиз ўша кечаси бизнинг уйимизга ташриф буюрганингиздан бери, хотиним билан мен сиз учун ибодат қилишдан чарчамаяпмиз.
Ибодатларингиз учун раҳмат, - деди Карим мавзунинг очиқчасига кескин ўзгарганидан ташвишланиб. - Ўшанда таклифсиз сизникига бехосдан кириб борганим учун кечирасиз, аммо сизнинг ҳам, ўзимнинг ҳам хавфсизлигимни таъминлаш учун ягона йўл шу эди.
-Кечирим сўрашингиз керак эмас, - деди Бутрус. – Ҳаммасини тушунаман. Айтинг-чи, ишларингиз қандай кетяпти?
-Ўзимга маълум бўлганларни ҳаммага айтишни истайман, аммо табиийки, ҳозир буни қила олмайман.
-Ҳозир ҳам мачитга боряпсизми?
-Албатта, мен тақводор мусулмонман, - деди Карим қувноқлик билан Бутрусга юқоридан кўз ташлаб. – Атрофдагилар эса аслида мен нима учун ибодат қилаётганимни билмайдилар, лекин менинг тажрибамни тавсифлаш учун бир неча саволларимга жавоб беришингиз зарур. – Карим хавотирланиб жим қолди. – Қизиқ, мени ҳақиқий масиҳий деб айтса бўладими? Ёки Масиҳни яхши кўрадиган мусулмонманми? Бу севгини узоқ вақт сир сақлаб юра оламанми? Мен ҳеч қачон ўз оиламга ҳам, қирол фамилиясига ҳам шармандалик келтирмайман. Мен баъзан ўз эътиқодини бадном қилмай, Бобил шоҳига ҳалол хизмат қилган яҳудий пайғамбари Дониёрни ўзимга ўзим эслатиб тураман.
-Яхши қиёслаш экан, - дея жавоб берди Бутрус. – Сиз Муқаддас Китобни яхши тадқиқ этганингиз кўриниб турибди.
-Мен ҳар куни бу китобни ўқийман. Уйда ўзимнинг хонам бор, хонага ўзимдан бошқа бирон одамнинг кириши таъқиқланади. Бу хонада Муқаддас Китобни, масиҳийлик адабиётларини доим яшириб юраман. Бу хонада ибодат қилишим учун ёлғиз қоламан.
Овқат тановул қилаётганларида, Карим асосан, министрлар кабинетида ишга кўмилиб ётгани тўғрисида гапирди. Бутрус ҳамон овқатнинг юксак сифати ва беҳад ёқимли ҳидидан ҳайратда эди – овқатнинг мазаси ниҳоятда зўр эди. Бундай мазали овқатни умрида бирон марта ҳам татиб кўрмагани хаёлидан кетмасди.
Ширинликка Салим майда пирожний ва ажойиб араб кофесини олиб келди.
Улар яна ёлғиз қолганларида, Карим Аҳмад ва бошқа виждон маҳбуслари – масиҳийлар муаммосини кўтарди.
-Эсиз! Жудаям ачиняпман, аммо ҳозирча вазият унчалик яхши эмас, - деб тан олди Карим.
-Биродарларимизга бирон жиноят қилганликда айб қўядиларми?
-Ҳамма муаммо ҳам шунда-да, - деб жавоб берди Карим. – Вазият халқаро жамоатчиликнинг диққатини жалб қилган. Дастлаб биродарларни ноқонуний йиғилишлар ташкил қилишда айблаб қамоққа олганлар. Бу ҳақда хабар “Ал-Воҳа” жамоатидаги шу йиғин иштирокчиларидан бизга келди. Йитғилишда гўё улар қирол оиласига қарши кайфиятда бўлган собиқ мусулмонлардан иборат бир қанча фитначилар билан учрашган эмишлар – улар янги шоҳлик ўрнатиш мақсадида давлат тўнтариши қилмоқчи бўлганлар.
-Ним-а-а-а?! – деб бақириб юборди Бутрус. – Биродарларимиз бундай бемаънилик қилишларига ва улардан кимдир заррача шубҳаланишига ақл бовар қилмайди! – Карим хохолаб кулди, Бутрус ўзини бир оз ноқулай ҳис қилди. – Ишонаверинг, биз ҳақиқатан, Самовий Шоҳлик фуқароларимиз, бу оламдан эмасмиз, чунки Исога содиқ бўлишга қасамёд қилганмиз.
Карим яна кулди ва бир оз олдинга эгилиб, деди:
-Кўряпсизми, Раббимиз Исо Масиҳга ишонмайдиганлар масиҳийлик йиғинларини давлат тўнтаришига уриниш деб қабул қиладилар.
-Лекин масиҳийлар – содиқ фуқаролар. Биз солиқ тўлаяпмиз, давлат қонунларига итоат этяпмиз, қиролни қўллаб-қувватлаймиз.
-Албатта, тўлаяпмиз, қўллаб-қувватлаяпмиз, итоат этяпмиз. Дарвоқе, масиҳийлар буларни бошқа мусулмонларга нисбатан яхшироқ бажаряптилар. Бу ҳақда менга гапиришнинг ҳожати йўқ. Лекин агар бу ерга “Муҳоборот” агентлари бостириб кирганларида эди, улар, шубҳасиз, бизнинг суҳбатимизни тамомила бошқача талқин қилган бўлардилар.Улар бизни хиёнаткорлар, қандай қилиб булар содиқ фуқаролар бўлиши мумкин, деб айтган бўлардилар. Уларнинг фикри шундай. Аммо бизни кўздан қочирмаётган дунёнинг бошқа мамлакатларига келсак, улар учала биродарларимизда виждон маҳбусларини кўряптилар. Дунёнинг бошқа мамлакатлари эса, бу ерда қалби тоза, виждони пок, имонда якдил одамларни қамоқхоналарда ушлаб турганларини, бу одамлар Худога ибодат қилиш учун жамоатхоналарга йиғилаётганларини кўриб турибди. Бунинг нимаси ёмон? Нимага тақводор мусулмонлар буларнинг ҳаммасини сотқинлик деб қаралишини Ғарб тушунмайди.
-Тўғри, учала биродар икки оламнинг чегарасига келиб, икки қисмга парчаланишга мажбур бўлган эдилар.
-Сизга шуни айтишим керакки, ҳукуматда бу вазиятни ҳал қилиш зарур деб ҳисоблаяптилар. Қирол фамилиясининг яхши номини сақлаш учун уларни озод қилиш усулларини топишимиз керак.
Иккала эркак уч соатча суҳбатлашдилар. Иккаласи ҳам, энди тарқалсак ҳам бўлади, деган хулосага келди. Бутрус таваккал қилишга қарор қилди. У Каримга, муносабатларимизга барҳам берсак, деб айтишни мўлжаллаётган эди. Бутрус чуқур нафас олиб, гап бошлади:
-Суҳбатимиз бошланишида сиз ўз ҳолатингизни Муқаддас Китобдаги Дониёр билан қиёсладингиз. Аммо мен сизга яна айтмоқчи эдимки, бизнинг ўртамизда яна битта муҳим фарқ бор.
-Қандай фарқ экан?
-Дониёр ҳеч қачон яҳудийлар Худосига бўлган ишончини яширмаган. У давлат лавозимида жуда яхши хизмат қилган, аммо шу билан бирга, шоҳликдан юқори бўлган ҳукуматга итоат этиши кераклигини ҳам яширмаган.
Карим мамлакатда уни ҳамма таниб олишига восита бўладиган бир текис қирқилган соқолини силаб, “тўғри” дегандай бош силкиди. “Муносабатларимиздаги таъқиқланган чегарани мен босиб ўтмадиммикан?” деб ўйлади Бутрус.
Унинг фикрларига жавоб сифатида министр хотиржам оҳангда деди:
-Сиз мутлақо ҳақсиз. Қанча вақт яна яшириб юраман – билмайман. Яшириб ўтирмайман: хавотирлик билан исломда бўларканман, бу менга ҳам осон эмас, лекин менинг ачинарли ҳолатим ўзингизга маълум. Сиз менга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
-Нима дейишимни ҳам билмайман, - деди Бутрус.- Балки, малика Эстер билан юз берган воқеа сингари, Худо сизнинг ҳолатингизни вақти-соати келгунча кузатиб туради. Вақти келганда – буниси фақат Худога аён – танлов қилишингизга Худо сизни даъват қилади.
-Тўғри танлов қилишимга мен учун ибодат қилишингизни илтимос қиламан.
-Ибодат орқали сизни қўллаб-қувватлашимизга шубҳаланмасангиз ҳам бўлади. Бўпти, энди дўстлигимизни бундан ортиқ суистеъмол қилмоқчи эмасман. Менда яна бир саволим бор. Менинг Голландиялик дўстим билан танишишни истайсизми?
-Сиз биродар Андрей деб айтадиган одам биланми?
Бирдан Бутруснинг юраги ҳам ҳайрат, ҳам қўрқув билан тўлди.
-Сиз у ҳақда биласизми?
-Албатта, биламан. Унинг мамлакатимизга ташрифи ҳақида ҳаммаси бизга маълум.
-Яъни у менга ишда йўл-йўриқ кўрсатаётганини ҳам биласиз. Балки, сиз ундан мадад ва далда оларсиз. Чамаси, у турли мамлакатлардаги мусулмон раҳнамолари, жумладан, “Хизбуллоҳ” ва “ХАМАС”* сингари фундаментал ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам учрашгани сизга маълум, шекилли.
Карим жавоб беришдан олдин ўйланиб турди-да, чўнтагидан визит карточкасини чиқариб, унга телефон рақамини ёзди ва Бутрусга узатди:
-Шу телефон орқали менинг ёрдамчим билан боғланасиз. Голландиялик дўстимиз яна ташриф буюрганда, учрашув ташкил қилишингиз учун шу рақамга қўнғироқ қилинг.
***
Авлиё Марк жамоатидаги вазият назоратдан чиқиб кетиш хавфи бор эди. Ҳамма ўриндиқлар банд. Жамоанинг ҳамма оила аъзоларидан вакиллар иштирок этаётганга ўхшарди. Бир неча одам бирданига гапирарди. Александр ота одамларни тинчланишга даъват қилиб, қўлларини тепага кўтарди, кейин Салимга сўз берди.
-Биз ҳаракат қилишимиз керак. Агар мусулмонларга қаршилик кўрсатмасак, ҳаммамизни, биронтамизни ҳам қолдирмай шаҳардан қувиб чиқаради.
-Сенингча, биз нима қилишимиз керак? – деб сўради Александр ота.
Шу лаҳзада бир неча биродарлар бараварига гапирдилар. Руҳоний сўзни Одилга берди.
-Мен намойиш ўтказишни таклиф қиламан. Биз ҳамма жамоатларни тўплаб, шаҳарнинг марказий кўчаси бўйлаб биргаликда ўтамиз. Биз қанчалик кўп эканимизни улар билиб қўйсин.
-Биз ҳеч қаёққа кетмаймиз! Бизни қўрқитишларига йўл қўймаймиз! –деб хитоб қилди Салим.
*”Хизбуллоҳ” - Ливандаги ҳарбийлашган шиачилик ташкилоти ва сиёсий партия, мамлакатда ислом давлати барпо қилиш учун курашмоқда. Ҳозирги кўриниши 1982 йили Балбекда барпо бўлган, Эронда ислом инқилоби йўлбошчиси оятилло Руҳоний Хумайнийнинг ғояларига асосланган. Эрон ва Суриядан молиявий ва ҳарбий ёрдам олади. Кўп мамлакатларда террорчи ташкилот ҳисобланади.
“ХАМАС” (“Ислом қаршилик кўрсатиш ҳаракати”) – Фаластин ислом ҳаракати, 1987 йили Ғазо секторида ташкил қилинган, 2007 йилдан бери ҳукмрон ҳаракат. Бу террористик ташкилотнинг мақсади – собиқ (1948 йилда Исроил давлати ташкил бўлгунга қадар) Фаластин ҳудудида мустақил Фаластин ислом давлати барпо қилишдир. Диний йўлбошчиси – шайх Аҳмад Ёсин.
Биродарлар яна шовқин-сурон солдилар, Александр ота ҳаммани хотиржамликка чақирди.
-Бу намойиш иғвогарлик деб қабул қабул қилинади, - деди Александр ота. – Бундан эса бизнинг аҳволимиз фақат ёмонлашади, холос.
Башир ўрнидан туриб, гап бошлади:
-Аммо шаҳардаги кўп мусулмонлар масиҳийларга ҳужумни қораламоқдалар. Бандитлар дўконимни ёқиб юборганларида, қўшниларимдан баъзилари қўлларидан келганича менга ёрдам бердилар.Аммо улар оммавий равишда бизни қўллаб-қувватламайдилар. Менга иккита имом қўнғироқ қилиб, қирғин муносабати билан афсусда эканимизни билдирамиз, деб айтдилар. Аммо ўзларининг айтишича, қирғин оқибатларига ошкора равишда қарши чиқа олмас эканлар. Мутаассиблар халқни исломга кўпроқ содиқ бўлишга чақирганларида, мусулмон раҳнамоларидан биронтаси бирон оғиз сўз айтмайди, акс ҳолда исломнинг устунлигини шубҳа остига қўйган бўладилар. Жамоатчилик норози бўлса ҳам, масиҳийликнинг муросасиз душманлари лагерига ўтишларига уларни мажбур қиладилар.
-Биз нима қилишимиз керак, ахир? – деб бақирди Салим. – Демак, сизнингча, биз ожизмиз, шундайми?
Норозилик билдираётганларнинг якдил овозларига яна бошқаларнинг овозлари қўшилди.
-Ҳеч ҳам ундай эмас! – деди Александр ота кутилмаганда ҳаммани сукут сақлашга мажбур қиладиган оҳангда. – Биз ожиз эмасмиз! Биз кўпроқ вақтимизни сарфлашимиз зарур бўлган битта иш бор. Ибодат қилинглар! – Гарчи ҳеч ким унинг гапини бўлмаса ҳам, Александр ота жим қолди. – Худо биз учун уларга қарши чиқсин, бизни ҳимоя қилсин деб ибодат қилишимиз керак. Муқаддас Битикларда одамларда ҳеч қандай умид қолмаганда, Худонинг халқи Худодан ёрдам сўраб неча марта илтижо қилганларини эслайлик. Ўшанда Худо Ўзининг халқи ўрнига душман билан курашди, уларни ҳимоя қилди.
-Лекин бу минг йиллар олдин бўлган эди, - деб кимдир гап қистирди.
-Аммо Худо ўзгарганми?! Биз Уни чин юракдан чақирдикми?! Агар Сен бизни ҳимоя қилмасанг, ҳалок бўламиз, деб Унга айтдикми?! Мен, бир-икки марта ибодат қилайлик-да, кейин эскичасига яшайверайлик, ўзимизга маъқул келганича яшайверайлик, деб айтмаяпман. Мен, ибодат қилайлик, рўза тутайлик, Худодан бошқача тарзда сўрайлик, деб таклиф қиляпман. Чунки бизнинг ҳаётимиз, ҳаётда борлигимиз шунга боғлиқ. Менимча, бизнинг қароримиз ана шундай бўлиши керак.
Александр ота атрофга қаради. Жамоатхонанинг бир бурчагида жамоат ёшлари тўпланганига кўзи тушди. Кўринишидан, бу ерга Муқаддас Китобни мунтазам равишда ўқишга қарор қилган ёшлар келган эди. Улар сўзга чиққанларнинг гапларини диққат билан тингладилар, чунки бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Уларнинг ҳаммаси руҳонийнинг, Масиҳ имони бўйича яшайлик, деган даъватини жиддий қабул қилдилар. Бу вазиятни англашгина Абуна Александрга куч бағишлади ва уни илҳомлантирди. Абуна Александр нигоҳини ёшлар томондан олиб, бошқа йиғилганларга қаратди ва яна гап бошлади:
-Биз ҳаммамиз жамоатни ташкил қиламиз. Жамоат – бу ибодатхона эмас, жамоат – бу сизларнинг қалбингиз. Жамоат – фақат биз эмас, балки Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонадиган собиқ мусулмонлар ҳамдир. Энди мен сизларга илгари очиқчасига ўзим ваъз қилмаган нарсаларни айтаман. Худо Суқ ал-Хамис мусулмонларини Исони қабул қилишга даъват қиляпти. Мен айрим янги имонлилар – собиқ мусулмонлар билан танишман. Мен тафсилотларини бошдан-охир айтмоқчи эмасман, аммо уларнинг борлиги жасорат ва умид бахш этиши керак. Агар Худо мусулмонларнинг юрагини ўзгартиришга қодир экан, У ашаддий мусулмонларга эргашувчилардан ҳам бизни ҳимоя қила олади. Шуни ёдингизда тутинглар: агар биз Масиҳ учун яшаётган бўлсак, У оламга хушхабарни ёйишга бизни даъват қиляпти. Ўшанда иблис қарши ҳужумга ўтади. Олам Масиҳдан нафратланади, Унинг жамоатидан нафратланади, лекин Исо айтган эди-ку: “Мен туфайли хотиржам бўлишингиз учун буларни сизларга айтдим. Дунёда қайғу–алам чекасизлар. Лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим”*.
***
Лайло, одатда, ўқишдан кейин уйга бир неча дугоналари билан бирга кетарди. Бугун ўқитувчилардан бири билан шуғулланиш учун ушланиб қолди Қўшимча машғулотларга Лайло билан бирга дугонаси Фанзия ҳам қоларди. Фанзия бугун касал бўлиб қолиб, уйида қолган экан. Охирги пайтларда Лайло бу дугонаси билан Муқаддас Китоб ва жамоат ҳақида суҳбатлашадиган бўлиб қолди. Иккала дугона Александр отанинг чақириғига итоат этдилар. Улар кечалари Янги Аҳддан боблар ўқишар, мактабдан қайтаётганларида эса йўлда ўғил болаларни эмас, мактаб ишларини ва чиройли кийимларни эмас, балки Муқаддас Китоб бўйича туғилган саволларни муҳокама қилишарди.
Қуёш ботай деб қолган, Лайло эса тезроқ уйга боришга шошиларди. Шунинг учун у беш минут вақтни ютиш учун, хилват тор кўчадан кетишга қарор қилди. Унинг хавфсизлигига ҳеч нарса хавф солмасди – у масиҳийлар яшайдиган даҳа бўйлаб кетди. Бозорда уни ҳақорат қилиб, жамоатхона
олдида уятсизларча суқланиб қараган болаларни эса бир неча ҳафтадан бери кўрмади.
Муюлишда Лайло қўл телефонидан гаплашиб турган йигитга эътибор берди. “Ваҳима қилма, Лайло, - деди ўзига ўзи. – Ёнидан ғизиллаб ўтиб кетаману ҳовлига кириб оламан, ҳадемай уйда бўламан”.
Лекин телефонда гаплашаётган йигит ёнидан ўтаётганда, шундоққина унинг рўпарасида “ғийқ” этиб машина тормози босилди ва муюлишдан катта йўлга чиқиш жойини тўсиб қўйди. Ҳалиги йигит қўл телефонини чўнтагига солиб, Лайлонинг орқасидан етиб олиш учун тез қадам ташлади. Машина
*Қаранг: Юҳанно 16:33.
эшиклари очилиб, ундан иккита бола тушди. Орқасидан етиб келган йигит қўллари билан Лайлонинг оғзини беркитди. Бошқа иккитаси Лайлони қўлидан ушлаб, орқа ўриндиққа судради. Лайло бу зўравонликка қаршилик кўрсатиш ҳақида ҳатто ўйлашга ҳам улгурмади. Машина эшиклари ёпилиши биланоқ машина шиналари чийиллаб, муюлишдан узоқлашди. Улар машинани магистрал йўлга буриб, шаҳардан ташқарига ғизиллаб кетдилар.
Бақувват қўллар уни ўриндиққа ётқизиб қўйди. Олдинги ўриндиқдан овоз эшитилди:
-Яна учрашамиз деб ўйламаган эдим! Қандай чиройли масиҳий қиз, ёлғиз ўзинг юрибсан-а.
Лайло бу овозни таниди. У бу овозни бир неча ҳафта олдин бозорда эшитган эди.
-Бунинг устига бошида рўмоли йўқ, - деб қўшимча қилди Лайлони ўриндиққа босиб ўтирган йигит.
Оғзини маҳкам беркитиб турган қўллардан Лайло халос бўлди. Лайло бақириб юборишдан аранг ўзини тийиб, деди:
-Ҳамма ёғим зирқираб кетяпти.
-Бир оз сабр қил, кейин хавф-хатардан халос бўласан, - деди ҳайдовчининг ёнида ўтирган йигит.
-Мени қаёққа олиб кетяпсизлар? – деб сўради Лайло ваҳимага тушганини билдирмаслик учун. Аммо қўрқув унинг бутун вужудини қамраб олган эди.
-Ҳозир билиб оласан, - деди ҳайдовчи.
-Бу қизимиз жуда ботир, - деб кулди орқада ўтирган йигитлардан бири. –У билан ишлашга тўғри келади.
Лайлони улар бир оз бўш қўйдилар. Лайло эшик дастасига томон чўзилди. “Тезда сакрашим керак, майли, машина юриб кетаётганда бўлса ҳам” деган фикр ялт этиб хаёлидан ўтди. Аммо Лайло қўлини энди эшик дастасига узатган ҳам эдики, орқа ўриндиқдаги иккала йигит унинг қўлларини орқага қайирди. Қаттиқ оғриқдан Лайло бақириб юборди, йигитлар эса унинг устидан кулиб, қўлларини баттар қисдилар. Биттаси Лайлонинг кўзларига боғич тақди, иккала йигит уни полга ётқизди.
-Ўзингни бўш қўй, - ҳайдовчининг овози эшитилди. Лайло бу овоздан нафратланиб кетди. – Мен сени бахтли қилмоқчиман.
-Қани, қани, - деб кулишди бошқалари, – бу қизимизни олийжаноб мусулмон қилгин.
16-боб
Бир ой ўтгандан кейин
Александр ота Суқ ал-Хамисдаги вазият ҳақида Бутрусни батафсил хабардор қилди.
-Вазият жуда таранг, - деди у суҳбатга якун ясаб. – Қизнинг ота-онаси нима қилишларини билмайди. Полиция ўзини худди қўлидан ҳеч нарса келмаётгандай қилиб кўрсатади.
-Уни қаёққа олиб кетганини биронтаси билармикан? – деб сўради Бутрус.
-У Суқ ал-Хамисда эмаслиги аниқ. Чамаси, уни шаҳарга яқин қишлоқлардан бирида ушлаб турибдилар. Биз, бу қизни ўғирлашни тоғасининг ўғли ташкил қилган, деб ўйлаяпмиз. Қизнинг тоғаси бир неча йил олдин исломни қабул қилган. Тоғасининг айтишича, Лайлонинг ўғирлангани ҳақида ҳеч нарса билмас экан. У одам, юз берган воқеа тўғрисида биронтаси эшитмадимикан – қариндошларимдан сўраб-суриштириб кўраман, деб ваъда берган эди. Аммо ўшандан бери дом-дараги йўқ.
-Қачонлардир шундай топшириқни ҳал қилишингизга тўғри келганми?
-Бизнинг Суқ ал-Хамисда бунга ўхшаш ҳодиса биринчи марта содир бўлди, аммо бошқа вилоятларда масиҳий қизларни ўғирлаб кетиб, зўрлик билан исломга юз бурдиряптилар. Баъзан уларни чўри сифатида оилаларда қолдириб кетяптилар, баъзан хотин қилиб олиб, қуллар бажарадиган ишларга мажбур қиладилар. Мана буниси жуда ёмон.
-Шундай тасаввур пайдо бўладики, ҳукумат бунақа ишларга умуман бепарво.
-Бизга эса ёрдам беришдан бош тортдилар. Биз прократурага даъво билан ариза бердик. Аммо улар бирон иш қилишлари даргумон. Прократуранинг ходимларидан бири Лайлонинг ота-онасини ҳақорат қила кетди, эмишки, қиз ўз хоҳиши билан оиладан кетибди - ёш мусулмонга турмушга чиқишни хоҳлабди.
-Қизнинг ота-онасининг аҳволлари қалай?
-Жуда ёмон. Қизнинг акалари қасос олмоқчи, аммо улар ҳам Лайлони ким ўғирлаганини билмайдилар. Акалари ўша йигитлар ҳақида суриштириб юрибдилар, аммо улар ким, қаердан – биронтаси аниқ билмайди.
-Қасос асло бу масалани ҳал қилиш усули эмас, - деди Бутрус.
-Бу тушунарли, аммо улар ғазабланиб юрганларида, мен нима қилишим керак? Уларнинг ғазабини қандай қилиб яхши ишларга бура оламан?!
Бутрус бу дўстига қандай ёрдам беришни билолмаслигини ҳис қилиб, чуқур хўрсинди.
-Сизлар учун ибодат қиламан. Менинг ваъдаларим керагида ишлатиладиган жумла эканини биламан, аммо сизлар учун ибодат қиламан.
-Бу керагида ишлатиладиган гап эмас, - деб жавоб берди руҳоний.
-Яқинда “Ал-Воҳа” жамоатхонасида биз ҳафтада бир марта динлараро ибодат ўтказадиган бўлдик. Навбатдаги ибодат йиғинимизда сизнинг масалангизни муҳокама қилсак бўладими?
-Албатта! Сендан илтимос, бизнинг бошимизга келган кулфатларни ўзинг иш олиб борадиган чўпонларга айтиб бергин.
-Охирги пайтларда, мусулмонлар Масиҳни топсин, деб улар учун ва мамлакат учун ибодат қилиш кераклигини ҳис қилаётган одамлар сони кўпайиб бормоқда. Бу одамларни Муқаддас Руҳ ҳаракатга келтирган, бу инсон хоҳиш-иродаси билан бўлиши мумкин эмас.
-Битта нарса мени хавотирга солади: менинг жамоатимдагиларнинг ҳаммаси ҳам ўзларида мусулмонларга шафқат пайдо қилмайдилар. Жамоатимдагиларнинг кўпчилиги мусулмонларни лаънатлашни истайди.
Иккала томон ҳам сукут сақлаб қолди. Кейин Александр ота кечирим сўради:
-Мен бу ҳақда гапиришим керак эмас эди.
-Кечирим сўрашингизга ҳожат йўқ, - деб жавоб берди Бутрус. – Масиҳийлардан жуда озчилиги мусулмонлар учун ибодат қилишларини биламан.
-Лекин бунга Худонинг хоҳиш-иродаси қандай? – деб сўради Александр ота. – Салима қанчалик ўзгарганини кўрдим. Аҳмад қандай ўзгарганини кўрдим. Худо мўъжиза кўрсатганда, бунга хурсанд бўлиш керак.
-Биз ибодат қилишимиз лозим, - деди Бутрус. – Ибодатдан бошқа йўл бизда йўқ. Мусулмон экстремизми муаммоларини ҳал қилишга биз қодир эмасмиз. Мусулмон маданиятидаги ҳукмрон кайфиятни ўзгартиришга ҳам биз қодир эмасмиз. Собиқ мусулмонлар бўлиб қолиш бизнинг қўлимиздан келади. Агар Худо мусулмонларни Исога олиб келса, бу ишда биз Унга ёрдам беришимиз шарт.
-Мен жамоатимдагиларни ибодат қилишга чақирдим, - деди Александр ота. – Балки, бунга ҳамма масиҳийларни даъват қилишимиз керакдир. Эҳтимол, мен Суқ ал-Хамисдаги масиҳий чўпонлари билан боғланаман, биз ибодат йиғинлари тафсилотларини муҳокама қиламиз.
***
Биродар Андрей Яқин Шарққа навбатдаги сафар ҳақида ўйлаб ўтирган эди. Сафардан мақсад – Бутрус билан учрашиш эди. У Бутрус билан ҳали аспирантлигида танишган эди, мана, орадан бир неча йил ўтибди. Энди эса мунтазам равишда – йилда камида бир ёки икки марта у ерга боряпти. Вақт алламаҳал бўлиб қолган эди, биродар Андрей ухлашга ётишдан олдин кечки янгиликларни кўришга чоғланиб турганди, телефон жиринглаб қолди. Бутрус қўнғироқ қилган экан.
-Биродар Андрей, сизга бир янгилигим бор, ҳозиргина Аҳмадни, Мустафони ва Ҳасанни озод қилдилар.
Бир неча ойлар давомида биродар Андрей кўп дўстларининг ёрдамида ўша Яқин Шарқ мамлакатининг ҳукуматига биродарларни озодликка чиқаришни талаб қилиб, босимни сусайтирмади. Бундан ташқари, у биродарларни руҳан мустаҳкамлаш учун тўхтовсиз равишда хатлар ёзди, гарчи Бутрус унга, хатларингиз барибир эгаларига етиб бормайди, деб айтган бўлса ҳам. “Лекин хат ёзишни тўхтатманг, - деди Бутрус биродар Андрейга. – Ҳибсдаги биродарларимизга қанчалик кўп хат ёзилса, мамлакатимиз амалдорлари, уларни бутун масиҳий олами ҳимоя қиляпти, деб тушуниб етадилар”.
Адвокат олдиндан айтгандай, биродарларга айб эълон қилмасдан олтмиш кун давомида ушлаб турдилар. Қонуннинг маълум моддаларига мувофиқ, уларнинг судга мурожаати яна қамоқ муддатини олти ойга айб қўймасдан узайтиришга айлантирди. Охири, судья олдида ҳозир бўлганларида, у виждон маҳбусларини суд залидан тўғридан-тўғри озод қилди.
-Уларни формал томондан ҳеч нарсада айбламадилар, - деб тушунтирди адвокат Бутрусга. – Балки, биз ҳеч қачон уларнинг қамалгани сабабларини била олмасак керак. Битта нарса тушунарли: уларнинг қамалгани дунё жамоатчилигининг диққатини кўп тортгани сабабли, давлат имонлиларни озод қилишга мажбур бўлди. Гарчи уларга ҳеч қандай айб қўймаган бўлсалар ҳам, ноқонуний қамалган масиҳийларга қандайдир тушунтиришлар бериш, кечирим сўраш, товон тўлаш керак эмас, деб ҳисобладилар.
-Биродарларнинг аҳволи қандай? – деб сўради биродар Андрей.
-Улар бошларидан кечирганларни эътиборга олиб айтсак, ёмон эмас, ҳечам ёмон эмас. Тўғри, улар анча ҳолдан тойган кўринадилар. Нодира уларни кучли овқатлар билан боқишга киришди. Умуман олганда, уларнинг кайфияти яхши. Яна битта гап: улар сиз билан гаплашмоқчи.
-Мен билан? Нима учун улар айнан мен билан гаплашишни истаяптилар?
-Худога хизмат қилишга оид уларда янги фикрлар, янги ғоялар туғилибди. Шуларни сиз билан муҳокама қилишмоқчи.
-Хуллас, Бутрус, биз томондан сизларнинг ҳукуматингизга кўрсатилган босим натижасида учала биродарнинг озод қилингани собиқ мусулмонлардан ўтган масиҳийларнинг хавфсизлигини таъминлайди, деб ҳисоблаш мумкинми?
-Масиҳийларни қамаш, ҳибсга олиш вақтинча тўхтатилади, деб умид қилиш мумкин. Аммо масиҳийларнинг ўз-ўзича мавжудлиги бехатар бўлади, деб ўйламайман – давлат қўполлик билан иш кўришни тўхтатади, бундай вазиятни бошқача ҳам ҳал қилиш йўлларини ишга соладилар.
-Сен нимани назарда тутяпсан?
-Собиқ мусулмонларнинг қариндош-уруғлари, яқинлари бор. Давлат уларнинг ортидан тушиши мумкин.
-Қариндошлари орқали уларни исломга қайтаради, деб айтмоқчимисан?
-Албатта, агар улар исломга қайтишни рад қилсалар, уларга қариндошлари ва яқинлари қўли билан жазо беради.
***
Икки ҳафтадан кейин биродар Андрей, маҳаллий масиҳийларнинг бир неча илтимосларини бажариш учун яна Яқин Шарққа учиб келди. Биродар Андрейнинг бу сафарги ташрифи чоғида Бутрус биродар Андрей билан Аҳмад, Мустафо ва Ҳасаннинг учрашувини ташкил қилди. Учрашув пайтида биродар Андрей собиқ маҳбусларга дунёнинг кўп мамлакатларидаги имонлиларнинг далда сўзлари битилган бир талай хатни берди.
-Бизни ҳимоя қилиб чиққанингиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчимиз, - деди Мустафо учовлари номидан. – Биз азоб-уқубатларни бошдан кечирганимизда, бизга ёрдам бериш учун, ўзингизга боғлиқ бўлган ҳамма ишни қилдингиз. Бу азоб-уқубатлар бизнинг ҳиссамизга тушган олдинги азоблардан анчагина қўрқинчли бўлди.
-Қамоқда эканларингизда Худо юракларингизда ишлагани ҳақида сизлар алоҳида гувоҳлик берганларингизни сўрамоқчи эдим.
-Биласизми, шахсан менда алоҳида ҳодиса юз берди. Мени биринчи марта қамоқхона ҳовлисига тоза ҳавога олиб чиққанларида, Мустафо мени кўриб қолиб, “Тимотий!” деб чақирди, - дея гап бошлади Аҳмад. – Бу мен учун ниҳоятда муҳим эди. Янги исмимни эшитиб, энди янги одам эканимни эсладим. Бундан кейин менга нимани гапиришларидан, мени нима қилишларидан қатъий назар, буларни ҳеч нарса ўзгартиролмайди.
Ҳасан бир неча хатларни ўқиб чиқди. У хатда ёзилганларга диққат-эътиборини қаратганда, кўзлари ёшга тўларди.
-Демак, бутун ер юзидаги одамлар биз учун ибодат қилганлар, шундайми? – деб сўради у.
-Сизлар учун минг-минглаб одамлар ибодат қилганлар, - деб жавоб берди биродар Андрей.
-Энди тушунарли, - дея аста-секин гапини якунлади Ҳасан. – Мен вақти-вақти билан иккиланиб, ўзимни жуда ожиз ҳис қилганимдан кейин, яна бирдан ўзимни шундай енгил ҳис қилардимки, гўё кимдир устимдаги оғир юкни олиб, менинг ўрнимга ўзи кўтариб кетгандай бўларди.
Бу сўзлар биродар Андрейни қаттиқ тўлқинлантириб юборди:
-Ҳасан, Муқаддас Битикда ёзилган қуйидаги сўзлар сенда юз берган: “Агар бир аъзо азоб чекса, қолган барча тана аъзолари у билан бирга азоб чекади”.* Биз бир-биримиз учун дард чекишга даъват қилинганмиз. Сенинг азоб-уқубатларинг чидаб бўлмас даражага етганда, Муқаддас Руҳ раҳнамолиги остида яқинларинг сен учун ибодат қилади ва қандайдир тарзда сендан оғир юкингни ўзига олади.
-Мен ҳам ким биландир ўртоқлашишим керак, - деди Мустафо. – Қамоқхонада эканимда менда кутилмаган ҳодисалар юз берди. Ҳатто буни қандай айтиб беришни ҳам билмайман. Маҳбуслар билан суҳбатлашганимда эса, бутун қалбим билан сездимки, аниқроқ қилиб айтганда, улар бутунлай ҳалок бўлганлар.
*Қаранг: 1Кор.12:26.
-Мен ҳам худди шу ҳолатни ҳис қилган эдим! – деб хитоб қилди Аҳмад.
-Табиийки, бошқа маҳбуслар нима сабабдан қамоққа тушиб қолганимни билишни истардилар, - деб гапида давом этди Мустафо. – Мен уларга, Исо Масиҳнинг издошиман, деб айтдим. Суҳбатлашишимиз учун вақтимиз кўп эди. Биз ислом ҳақида ҳам, масиҳийлик ҳақида ҳам гаплашардик. Икки маҳбус менга, айнан Исо – Худога ягона ишончли йўл, деб тўлиқ ишонганларини тан олиб айтди. Нима бўлмасин, тушундимки, мен мусулмонларга кўпроқ хушхабар айтишим керак экан. Калламга бир фикр келиб қолди, шуни сиздан сўрасам: мен бу ишни яхши қила олишим учун сизда бирон фикр борми?
Биродар Андрей бир лаҳза ўйланиб қолди:
-Хушхабар айтишдан олдин, сизлар яраларни даволашингиз керак. Бунинг учун маълум вақт масиҳийлар орасида вақт ўтказишингиз лозим.
-Чўпон Юсуф ҳеч бўлмаса қисқа вақт унинг жамоати аъзоси бўлишимни менга таклиф қилди.
-Бу жуда яхши. Дастлабки вақтда у сизларга шифо беради. Биродарларим, сизлар хизматни қандай давом эттиришларингиз ҳақида бирон маслаҳат беришга ҳозир тайёр эмасман. Буни Худонинг Ўзи сизларга очади. Ахир, У Муқаддас Руҳ воситасида Ўз ваҳийсини бизга юбориш ҳақида ваъда берган. Исо “Мен йўлдирман...”* деб айтганда, У “Сизларни тайинланган жойга олиб бораман” деган маънони назарда тутмаган. Қарорни маданиятингиз ва аниқ ҳолатингиз доирасида ўзларингиз ҳал қилишларингизга тўғри келади. Олдингизда сизларнинг йўлингиздан Исонинг ўзи ўтади. Масиҳийча яшаш – У билан суҳбатлашиш демакдир. Масиҳ билан йўлда қанчалик кўп бўлсангиз, У билан шунча кўп суҳбатлашасиз. Шундай қилиб, Ундан ўрганасизлар. Мен ҳозирча Муқаддас Китоб мактаблари ёки семинариялари ҳақида гапирмаяпман. Сизларнинг мамлакатингизда униси ҳам, буниси ҳам йўқ. Аммо сизларда энг асосийси – Исо билан мулоқот қилиш имконияти бор. Мен яна шуни қўшимча қилмоқчиман: сизларнинг интилишингиз Масиҳга маъқул, шу боис мен сизлар учун ибодат қиламан, астойдил меҳнат қилишларингиз учун сизларга ёрдам бераман!
Аҳмад ўрнидан туриб, хонада у ёқдан-бу ёққа юра бошлади. Бутрус ташвишланиб унга қаради.
-Мен бу ҳақда қамоқда эканимда кўп ўйлаган эдим, - деб гап бошлади Аҳмад. – Биз уйга қайтишимиз керак деб ўйлайман.
-Уйга дейсанми? – деб сўради Бутрус биродар Андрейга бу гапни таржима қилиб бергандан кейин. – Сен Суқ ал-Хамисга қайтмоқчимисан?
-Ҳа, мен айнан шуни назарда тутяпман. Менимча, оилам ҳақиқатни билиши керак. Агар мен оиламга қайтмасам, бу ҳақиқатни улар билан ўртоқлашмасам, оилам буни қаёқдан билади?!
*Қаранг: Юҳанно 14:6.
Бутрус Аҳмаднинг гапларини биродар Андрейга таржима қилиб бергандан кейин, Худога садоқатлилиги учун Аҳмадни биродар Андрей мақтади ва кейин сўради:
- Ўз вақтида сен уйингдан қочиб қутулган эдинг. Ўшандан буён бирон нарса ўзгардими?
-Мен эҳтиёт бўлишим кераклиги ўз-ўзидан тушунарли. Лекин орадан анча вақт ўтди, энди мени таъқиб қилмаяптилар, бу – яхши. Синглим масиҳийлик тўғрисида кўп ажойиб нарсаларни билади, унинг ишончи одамни хурсанд қилади. Менинг яна бир неча жиянларим бор, улар ҳам Масиҳга ишонишдан маҳрум бўлмаганлар.
-Улар сени қабул қиладиларми?
-Йўқ, бирон иш билан шуғулланаман, ўзимга бирон квартира топаман. Имонлилар сони етарли миқдорда бўлгандан кейин, Исо Масиҳни севадиганлар доимий учрашувлари жой ташкил қиламан.
-Мустафо билан мен ҳам бунга қўшиламиз, - деди Ҳасан. – Биз ўзимиз туғилиб ўсган жойда хушхабар айтишимиз керак.
-Биродар Андрей Бутрусга қаради ва унинг жавобини кутди.
-Менимча, бу кўп жиҳатдан ишончли йўл, - деб Бутрус биродарларга умид бағишлади. – Талаб қилинаётган нарса ҳам аслида шу. Энг яхшиси, қариндош-уруғларга ва яқинларга хушхабар айтишдир. Табиийки, бу жуда хавфли иш. Тўғрисини айтганда, ўз оиласига ва уруғларига хушхабар айтиш ҳаммасидан ишончлироқ. Чунки бизнинг маданиятимиз уруғ ва қабилани ҳамма нарсадан устун қўяди.
-Аммо очиқдан-очиқ иш кўриш мумкин эмас – бу ишда эҳтиёткорлик зарур, - деди Аҳмад. – Ўз вақтида мен ҳақиқатни топиш учун ўйламасдан ҳаракат қилардим. Синглим Фара эса ҳар доим босиқ эди, руҳий изланишларига келсак, ўз саволларига ҳар доим мендан яхшироқ жавоб изларди. Унинг сўзлари ва хулқ-атвори ҳеч қачон оиламизда хавотирликни келтириб чиқармаган. Менимча, синглим сингари, яширин тарзда ҳақиқатга интилаётганлар жуда кўп. Биз оилаларимизга қайтишимиз керак, ҳаётнинг энг муҳим саволларига жавоб излаётганларни бизга Раббийнинг Ўзи кўрсатсин.
-Улар исломга яширин тарзда қаршилик қиляптилар, - деди Ҳасан.
-Тўғри, бунақа одамлар кўпчилик.
Бутрус, худди ибодат қилаётган пайтдаги сингари, кўзларини юмди. Ниҳоят, у сўз қотди:
-Сизлар ўз бошпаналарингизни топишларингиз учун менда бир йўл бор деб ўйлаяпман. – У кўзларини очганда, ҳамма унинг гапини кутиб турганини кўрди. – Мен жамоат ташкилотини рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлдим. Бу ташкилот “Ал-Калима”* деб номланади. Ташкилотнинг мақсади – масиҳийлар таълим олишларига, яъни ёзишни, ўқишни ва бошқа ишларга оид зарур кўникмаларни эгаллашларига имкон
*Ал-калима (араб.) – сўз; исломда ўз эътиқодини эълон қилиш.
яратиш. Эҳтимол, биз Суқ ал-Хамисда ташкилотимизнинг филиалини очишга муваффақ бўлармиз.
-Бу режа мен учун қизиқарли, - деди Аҳмад. – Бу ташкилотнинг филиали бизнинг шаҳримизда очилса, қишлоқларда ҳам хушхабар ёйишни ташкил қилиш мумкин бўларди.
-Ундай бўлса, сен бу иш билан шуғулланишингни илтимос қиламан, - деди Бутрус.
Сўзни Мустафо олди:
-Бундан кейин нима қилишим кераклиги тўғрисида Раббий муҳим бир нарсани менга аён қилди, деб ўйлайман.
Бир оз сукутдан кейин биродар Андрей сўради:
-Нима экан?
-Раббий мени ҳажга жўнатишни истаяпти.
Фақат бир неча сониядан кейин Мустафонинг гапи мазмуни тингловчиларга етиб борди. У Макка зиёратини назарда тутган эди, қолаверса, ҳар бир мусулмон ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта ҳаж зиёратига бориши керак.
Биродар Андрей кулимсираб, деди:
-Мен ҳам доим Маккага боришни орзу қиламан. Бунга ҳаракат қилиб кўрдим, аммо ўзларингизга маълум, ҳар қандай мусулмон бўлмаган одам Макка ва Мадинага кирса ўлдирилади деб қўрқитилади ва шу сабабдан номусулмонларга Маккага бориш таъқиқланган.
Мустафонинг юзида табассум пайдо бўлди:
-Қулоқ солинглар, гувоҳномамда мен мусулмон эканлигим ҳамон ёзилганича турибди. Тушимда мен Маккага ҳаж зиёрати қилибман, миллионлаб одамлар Каъба* атрофида айланиб юрибдилар экан. Мен эса энг тепада туриб, “Исо йўлдир!” деб тасдиқлаётган эканман.
Аҳмад билан Ҳасан ҳайрат ичида бир-бирига қарадилар.
*Каъба (араб.) – сўзма-сўз: тўртбурчак; Маккадаги мачитлардан бирининг деворида ўрнатилган қора тош, мусулмонлар сажда қиладиган предмет. Ривоятларга кўра, бу тошни фаришта Одам атога жаннатдан келтирган, деворга эса Иброҳим ўрнатган экан.
17-боб
Уч ойдан кейин
Бир куни тунда Александр отага Лайлонинг отаси қўнғироқ қилди. Руҳоний зудлик билан уникига шошилди. Лайлонинг хонадони қариндош-уруғлари билан тўла эди.
-Бир соат олдин бизга Лайло қўнғироқ қилди, - деди қизнинг отаси. – Биз бир неча минут гаплашдик, холос. У, соғ-саломатман, аммо узоқ гапира олмайман, қўлимда телефон трубкасини кўриб қолсалар, мени калтаклайдилар, деди.
-Нимага бу ерда қўл қовуштириб ўтирибмиз? Ҳозироқ бориб уни қутқарайлик! – уй бурчагидан Лайлонинг тўнғич акаси овози эшитилди.
-Уни қаерда ушлаб турганларини биз билмаймиз-ку, - деди отаси ғазабланиб. – Қайнимга қўнғироқ қилган эдим, бу тўғрида ҳеч нарса билмайман, деб айтди.
-У ёлғон гапиряпти! – деб бақирди қариндошлардан бири, ҳамма бараварига тилга кирди.
Абуна Александр овозини баланд кўтариб, ҳаммани тинчланишга чақирди:
-Аввал мен сизларга бир гапни айтайин, кейин биргаликда ибодат қиламиз.- Хонага жимлик чўкди. –Ҳаммамиз ғазабдамиз, буни тан оламиз. Ниҳоятда ғазабдамиз. Аммо биз қаттиқ ғазаблансак ва шунга мувофиқ равишда иш кўрсак, фақат Лайлога ёмон бўлади, холос. Бунинг устига шаҳримизда юз бераётган муаммони ҳам қўшинг. Оломон жамоатхонамизни ва уйларимизни ёндириб юборишини истамаймиз-ку. Келинглар, яхшилаб ўйлайлик, ибодат қилайлик.
-Биз бу бемаъниликка томошабин бўлиб туролмаймиз, - деди бир эркак.
-Лайлони чўри қилиб олганлар, - деб қўшимча қилди бошқаси.
-Уни исломни қабул қилишга мажбур этганлар, - деди яна бошқа бири.
-Илтимос, гапимга қулоқ солинглар, - деди Александр ота буларнинг гапларига жавобан, қўлларини тепага кўтариб, одамларни тинчлантирмоқчи бўлди. – Келинглар, асоссиз хулосалар қилмайлик, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилмайлик. Ахир, шу топда Лайлонинг аҳволи қандайлигини умуман билмаймиз-ку.
-Аммо ўша одамларнинг ниятини биламиз, - деб эътироз билдирди Лайлонинг қариндошларидан бири. – Бунақаси ҳамма ёқда содир бўляпти – қандайдир шаҳватпараст бола масиҳий қизни ўғирлаб олиб қочиб кетади-да, ўзининг чўриси қилиб олади, зўравонлик билан ўз динини қабул қилдиради...
-Лайлони зўравонлик билан исломга юз бурдиришларига биз йўл қўймаймиз! – деб бақирди қизнинг тўнғич акаси. – Синглимиз ҳеч қачон оиламизни шарманда қилмайди!
Кейин яна ҳамма баравар гапга тушди.
-Сизлардан илтимос, - деб баланд овозда гапирди Александр ота. – Биз энди бундай қиламиз. – Хонага жимлик чўкди. – Биринчи навбатда, биз полицияга мурожаат қилиб, Лайло биз билан телефон орқали боғланди, деб хабар берайлик.
-Полицияга мурожаат қилдик. Улар ҳатто қўлларини совуқ сувга урганлари йўқ...
-Биз қонун бўйича иш кўришимиз керак. Аввало, Лайлони ота-онаси билан учраштиришни ташкил қилишимиз лозим. – Абуна Александр қизнинг отасига юзланди: - Эртага қайнингизга қўнғироқ қилиб, қизим билан учрашмоқчиман, деб айтинг. Унинг аҳволи яхши эканига сизлар ишонч ҳосил қилишларингиз керак.
-Қайнимнинг айтишича, Лайлони қаерда яшириб турганларини у билмас экан, - деди Лайлонинг отаси.
-Қайнингиз нима демасин, ишончим комилки, агар у хоҳласа, керак нарсани билиб беради. Ундан, қизимни яшириб турганлар билан мени учраштир, деб сўранг. Лайлони ўғирлаганлар қандайдир тарзда – майли, узоқроқ бўлсин – сизнинг оилангиз билан боғлиқ одамлар бўлиб чиқади. Қайнингиз уларни билади. Қариндошларингиздан биронтаси бу ҳақда эшитган ёки унинг ҳайрон қолдирадиган режаларини билган. Сиз ўзингизнинг қатъиятингиз билан мақсадингизга эришасиз ва Лайлони қаерда яшириб турганларини билиб оласиз.
-Ўшанда биз бориб, Лайлони озод қиламиз, - деди қизнинг акаси.
-Қиз билан учрашишга фақат ота-онаси боради. Фақат отаси билан онаси! Вазиятни қўл жангигача олиб бориш керак эмас, - деб Александр ота режасини ўзи томонга бурди.
-Лайло билан учрашувга сиз ҳам боришингиз керак, - деди отаси. – Сиз унинг руҳий раҳнамосисиз.
Абуна Александр бош чайқади:
-Шуни назарда тутингки, учрашув тузоқ бўлиши ҳам мумкин. Қонун бўйича, масиҳийликдан исломга ўтмоқчи бўлган одам руҳоний билан учрашиши керак. Агар Лайло қўрқитилган бўлса ва мажбур қилганлари учун, мен билан суҳбатлашгандан кейин у, мусулмонликни қабул қилдим, деб айтса, уни ўғирлаганлар, Лайло қонун бўйича иш тутди, деб айтишлари мумкин. Йўқ, Лайло билан учрашувга фақат отаси билан онаси боради.
-Агар қизни ўғирлаганлар ўйлаб қолсалар-у учрашув бўлмаса-чи?
-Шундай бўлиши ҳам мумкин. Энг камида у қаердалигини ва уни кимлар ўғирлаганини билиб оламиз, биз қўлга киритган маълумотлар бўйича полицияни иш кўришга мажбур қиламиз.
-Нимагадир, буларнинг ҳаммаси менга ёқмаяпти, - деди Лайлонинг акаси.
-Менимча, сен сукут сақлаб, руҳонийимизни эшитсанг яхши бўларди, - деди отаси.
Александр ота гапида давом этди:
-Яна бир гап: мен яхши муносабатлар ўрнатган имомлар билан маслаҳатлашишим керак, билай-чи, улар бизга ёрдам бера олармиканлар. Энди эса ибодат қилайлик.
Руҳоний шу сўзларни айтиб, епитрахилини* ёйди, уни қўлларига ўраб, ўпди ва бўйнига ташлади. У ўғирланган Лайлонинг ҳаётини қутқариш учун ибодат қила бошлаганда, меҳмонхонадаги одамлар тиз чўкдилар:
-Эй Худойим, бизни афв эт! Эй Раббимиз Исо Масиҳ, бизни афв эт! Худойим, бизни афв эт! – Одамлар бу сўзларни руҳонийдан кейин айтдилар, руҳоний илтижо қилди: - Бутун оламнинг Худоси, Исроилнинг муқаддас Худоси! Нажотимиз ҳақи, жойларимизда қолиб, кутишга ўгит бераётган Худойим! Бизнинг қалъамиз Сенга бўлган ишончимиздир! Сендан илтижо қилиб сўраймиз: Ўзингнинг Руҳинг қудрати билан Ўз қизинг Лайлони юқори кўтар, Ўзингнинг қаршингга қўй, токи у хотиржам бўлсин, Сени Худо деб билсин. Сенинг Ўғлинг Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан. Омин.
Ҳамма бир овоздан “Омин” деди.
***
Йўлнинг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам далалар кўзга ташланар, ҳар икки милдан кейин машина ойнасидан лип-лип этиб қишлоқлар кўзга ташланарди. Бутрус билан биродар Андрей шаҳарга туташ қишлоққа етиб келишгач, қишлоқ йўлига бурилдилар. Бу ерда ҳамма нарса илгаригидай эди. Тинч, осойишта манзара фонида фақат баланд ғиштин девор қад кўтарган эди, холос. Беш акр ҳажмидаги ер участкасининг атрофи ғиштин девор билан ўралганди. Бир неча йил илгари биродар Андрей ана шу жой учун ибодат қилганди. Елкасига милтиқ осган қоровул дарвозани очди, честь бериб, ўқув шаҳарчаси ҳудудига машинани киритди. Юриб бораётган биродар Андрей тўп ортидан қувишиб юрган йигитларни кўрди, бир неча қизлар хурсанд бўлиб ўйинни томоша қилишарди. Футбол майдонининг орқасидаги канал бўйида икки қаватли ғиштли бино қад кўтарган. Биродар Андрей ўнг томонда ернинг бир қисми ҳайдалганига кўзи тушди, анча наридаги бурчакда қурилган айвон остида товуқ боқиб, жўжа очиришар экан.
-“Логос” ўқув марказига хуш келибсиз, - деди Бутрус биродар Андрейга икковлари машинадан тушганларидан кейин. Голландиялик воиз марказнинг расмий очилишида иштирок этиши ва ҳудудда ёшлар хизматини мустаҳкамлаш мақсадида режалаштирилган яшаш биноси қурилишини тугаллаш масалаларини ҳал қилиши керак эди. – Ўтган сафар бу ерга келганингиздан бери кўп нарсани қилишга улгурдик, ўшанда сиз буларни кўрмаган эдингиз, тўғрими? Ёшлар кўнгилочар ўйинлар ўйнаяпти, уларнинг бўлғуси устозлари эса ўқияптилар.
Биродар Андрей кўз олдида намоён бўлган манзарани шошилмасдан кузатди. Бир йилдан кўпроқ вақт давомида у дунёнинг тўрт томонидаги
*Епитрахил – шарфнинг бир тури, руҳоний ибодат қилаётганда ўрайдиган либос, ҳузур-ҳаловат рамзи.
дўстларига мана шу ўқув марказининг қурилишига маблағ киритиш зарурлиги ҳақида хабар бериб, Бутрус билан доим алоқада бўлиб турди.
Бутрус биродар Андрейни янги корпус томонга бошлаб борди, бу корпуснинг иккинчи қаватида йигирматадан кўпроқ одамга мўлжалланган ётоқхоналар жойлашган эди. Коридорнинг охирида квартира бор экан. Квартирада биродар Андрейни ой-куни яқинлашиб қолган Нодира ва онасининг кўйлагини ушлаб олган Томас кутиб олдилар.
- Марказда бирон дастур амалга ошириладиган бўлса, биз шу ерда яшаймиз, - деб изоҳ берди Бутрус. – Вақти келиб, комплекс бошқарувчисини ёллаймиз. У оиласи билан мана шу квартирада яшайди. – Пастда ошхона ва ошхонага қўшилиб кетган кичикроқ овқатланиш зали, синф хоналари ва катта кноференц зал бор эди. – Жамоат ёшларининг жорий йилдаги ўқув слёти – янги корпусда, ҳисобимиз бўйича, учинчи марта ўтказилаётган ўқув тадбиридир, - деди Бутрус. – Биринчи тадбирда тўрт ҳафта давомида ёшлар гуруҳининг ўн саккиз раҳбарини тайёрлаш курсини олиб бордик. Улар Муқаддас Китобни тушуниш ва талқин қилиш санъатини, ваъз қилиш маҳоратини ўргандилар, жамоатга раҳбарлик кўникмаларини, шунингдек, жамоатга чўпонлар назорати кўникмаларини шакллантириб, ривожлантирдик. Слет тугагандан кейин, биз ҳар бир иштирокчига араб тилида жуда чиройли нашр қилинган биттадан Муқаддас Китобни совға қилдик. Икки ҳафта олдин биринчи марта ўқитувчилар тайёрлаб, уларга дипломлар бердик. Бу дастур бўйича, ўн икки одам саводсизларга ўқиш ва ёзишни ўргатиш бўйича методик тайёргарликдан ўтди. Улар “Ал-Калима” марказларида инструктор бўлиб ишлайдилар, бу марказнинг филиалларини бутун мамлакат бўйлаб очишни режалаштиряпмиз. “Ал-Калима” – бизнинг рўйхатга олинган биринчи жамоат ташкилотимиз номи.
-Бўлғуси ўқитувчиларни сизлар қандай танлаб олдингизлар?
-Уларнинг ҳаммаси – бизнинг жамоатимиз қавмидан. Биз кўнгиллиларни излаяпмиз, уларнинг кўпчилиги оқсоқоллар – илгари ўқитувчи бўлиб ишлаганлар ёки керакли маълумотга эга ва шундай хизматга лойиқ одамлар. Уларни топиш учун биз чўпонлар билан боғландик.
Қўнғироқ чалинди, юзга яқин қалблари жўшиб турган, ҳаяжонга тўлган ёш йигитлар конференц зални тўлдирди, уларга яна ўнта ёшлар гуруҳлари раҳбарлари қўшилдилар. Залда тирсакқўйгичи бор юзта юмшоқ стул борлигига биродар Андрей эътибор берди.
-Қандай ажойиб мебеллар, - деди у.
-Ҳа, биз бу жойни ишлашга қулай қилмоқчимиз, - деди хурсанд бўлиб кетган Бутрус. – Лозим даражада ташкил қилинган ишлаб чиқариш муҳити ўқитиш жараёнида жуда муҳим. Энг яхши усталар қўли билан ясалган мебел Худони шарафлашини биз тушунамиз. Бизнинг ўқувчиларимиз ўз ибодатларида Худони юксакларга кўтаришларини ва ўқишларини Унга бағишлашларини истаймиз.
Учрашувнинг дастлабки ўн беш минути ибодатга бағишлади. Ёшларнинг юзларида шундоққина акс этиб турган кўтаринки руҳни кўриш биродар Андрейга ниҳоятда ёқимли эди. Биродар Андрейнинг хаёлига беихтиёр “Мана шу ёшлар ўз жамоатининг ва ватанининг умидидир!” деган гап келди.
Бутрус муҳим меҳмонни танштиргандан кейин, биродар Андрей залга шундай сўзлар билан мурожаат қилди:
-Шу жойга охирги марта келганимда, экин экилмаган дала майдони эди. Энди ажойиб ўзгаришларга қониқиш билан назар ташлаб, шу лаҳзада ўринли ҳисобланадиган битта метафора ҳақида эсламаслик мумкин эмас. Биз Худонинг ҳузурига қуруқ келамиз, шунда Худо ҳаёт ва солиҳлик учун зарур бўлган ҳамма нарсани бизга инъом қилади. – Биродар Андрей ўз ваъзи учун Муқаддас Китобдан таянч матн сифатида Бутруснинг иккинчи мактубини танлади. У қўлида Муқаддас Китобни ушлаганича, аудиторияда йиғилганлардан сўради: - Бизнинг дастлабки имкониятимиз қандай? Ҳаворий Бутруснинг ёзишича, Худо бизга буюк ва қимматли ваъдалар беради, дўстим Бутрус билан мен шунга қўшиламизки, бу ерда яратилаётган ҳар бир иншоотнинг пойдеворига Худонинг Каломи қўйилади. Исо ва Худонинг Каломи воситасида сизлар Унинг илоҳий табиатига алоқадор бўлдингизлар. Шу асосда сизлар ўзларингизнинг масиҳийча характерингизни астойдил тарбиялай бошлайсизлар. Имонингизда фазилатни, фазилатда – мулоҳазакорликни, мулоҳазакорликда – сабр-қаноатни ва биродарларингизга бўлган меҳр–оқибат ва тугал муҳаббатни намоён қилинглар.* Буларнинг ҳаммаси сизлардан ўз жамоатингизга, ўзингизнинг жамиятингизга ва кенг маънода, таъбир жоиз бўлса, бутун дунёга хизмат қилишга қодир одамларни яратади. Энг муҳими – ҳозирдан эътиборан масиҳий деган юксак унвонни оқлаш ёки оқламаслик сизларнинг яхши ниятларингиз ва лозим даражадаги танловингизга боғлиқлигини билишингиздир. Масиҳий бўлиб туғилмайдилар! Энди Исо Ўз ҳаётини сизлар учун берганини хатти-ҳаракатларингиз, хулқ-атворингиз ва феъл-атворингиз орқали текшириб чиқасизлар. Ҳақиқатан, ўз ҳаётини Исога ва одамларга бағишлаш –ёшларнинг буюк унвонидир. Айнан мана шу нарса менга ҳам куч бағишлайди. – Ёшлар ва уларнинг раҳбарлари бу ваъзни диққат-эътибор билан тинглаганлари учун, биродар Андрей ҳаворий Павлуснинг Тимотийга қилган насиҳатидан илҳомланиб, уларни ҳам бошқа имонлиларга насиҳат қилишга даъват этди: - Энди кўп нарсани ўргандик. Бу ердан борганларингиздан кейин, бу ерда ўрганганларингизни яқинларингизга ўргатишингизни илтимос қиламан. Ҳар ким яқинига ўргатсин! Шу залда тўпланган одамлар бутун мамлакат ва унинг ташқарисида – бутун Яқин Шарқ бўйлаб борадилар ва занжир реакцияси бошланиши учун шу одамлар ҳозирча етарли. Илгари мен, зулматни лаънатламанглар, балки чироқ ёқинглар, деб даъват қилардим. Ҳозир ҳам ўша гапни айтмоқчиман: сизлар – яқинларингизнинг қалбини алангалатадиган чироқсизлар. Сизлар, мендан фойда кам бўлади-ку, деб айтишларингиз мумкин. Аммо мен сизларга шуни айтмоқчиман: зулмат қанчалик қуюқ бўлса, унда чироқни кўриш осонроқ
*Қаранг: 2Бут. 1:4-7.
бўлади. Ҳар бирингиз бошқа чироқни ёқсангиз, олам янада ёруғроқ бўлади, чунки Исонинг нури янада ёруғроқ нур сочади.*
Ибодатдан кейин табрик сўзи Александр отага берилди. Аммо аввало, у араблар одати бўйича, биродар Андрейни қучиб, иккала бетидан ўпди.
-Кўрсатган ёрдамингиздан миннатдорман, - деди у.
-Биз биринчи марта учрашганимизда, ўзингизнинг жамоангиздаги ёшлар ҳақида гапирганингиз эсимдан чиқмайди.
-Авлиё Марк жамоатида йигирматача ўсмир йилига бир марта Муқаддас Китобни ўқиб чиқади. Бу ерда жамоатимиздан мен билан тўрт киши бормиз.
Биродар Андрей Александр отанинг самимий сўзларига аксинча тарзда унинг овозида чуқур қайғуни ҳис қилди.
-Жамоатингизда ҳамма нарса жойидами? – деб билиб олишга ҳаракат қилди биродар Андрей.
-Биз Руҳда мустаҳкамландик, аммо кўп азоб тортяпмиз. Бир неча ой илгари жамоатимиздан бир ажойиб қизни ўғирлаб кетишди. Агар ўша ҳолат юз бермаганда эди, ўша қиз бугун бизнинг орамизда бўларди. Ўша қизимиз учун ибодат қилишингизни сўрайман. Илтимос, ҳаммамиз учун ибодат қилинг.
***
Лайлога қора абайя кийгизган эдилар, шунинг учун унинг фақат кўзлари кўриниб турарди, холос. Қиз онасига сўз орқали етказа олмаганларини кўз қарашлари билан умидсиз ҳолда етказишга ҳаракат қилди. Она қизининг ичини кемираётган ҳиссиётларни унинг кўзларидан ўқиб олишга ҳаракат қиларди. Бу қўрқув эдими? Маълум даражада ғам-қайғуми? Табиий, шундай. Қаршилик кўрсатишга хохиш-иродами? Эҳтимол, аммо жуда заиф. Бундай аҳволда қизи қанчалик узоқ вақт қаршилик кўрсата оларкин?
Лайлонинг отаси аранг ғазабини босиб турарди. У Абуна Александрнинг маслаҳатига кириб, қайниси орқали қизи қаерда эканини билиб олди: уни Суқ ал-Хамисдан ўн икки мил узоқликда бир қишлоқда яшириб турган эканлар. Ҳаммаси руҳоний ўйлаганидай бўлиб чиқди: қайнисининг сўзларига қараганда, Лайлонинг ўғирланишида уларнинг узоқ қариндошларининг қўли бор экан. Қизнинг отаси эса қайнисига ишонмади, шунинг учун қизимнинг ўғирланишида ўша узоқ қариндошимнинг ҳеч қандай роли йўқ, деб ҳисоблаган эди. Лайлонинг оиласи уни яшириб турган оила билан боғланганда, улар: “Қизингиз ота-онамни кўришни истамайман, деб айтяпти” деган хабарни беришди. Аммо отаси қизи билан учрашишни астойдил туриб талаб қилди. “Қизимнинг аҳволи яхшимикан” деб ишонч ҳосил қилиши керак эди.
Ниҳоят, Лайлонинг ота-онаси кичкинагина бир қишлоқ хонадонида
*Қаранг: “Сен кўп шоҳидлар ҳузурида Хушхабар ҳақида таълим берганимни эшитгансан. Энди бу таълимотни бошқаларга ҳам ўргатишга қобилияти бор, ишончли одамларга топширгин” (2Тим.2:2).
қизлари билан учрашиш имкониятига эга бўлдилар. Улар ўзларини жуда ноқулай сезардилар. Қизнинг икки томонида иккита, орқа томонида битта ёш йигитлар туриб олган эдилар. Сал нарироқда анчагина одам тўпланган эди. Анъанавий арабча хушмуомалаликни бу хонадонда буткул унутиб қўйган эдилар. Одамлар тўла хонада биронта аёл киши йўқ эди.
-Аҳволларинг қалай, Лайло? – деб сўради отаси.
Лайло, сукут энг яхши нотиқлик, деб қарор қилган эди. У фақат бош силкиди, холос. Нима ҳам дерди? Уни роса эздилар, кунига ўн тўрт-ўн олти соатлаб фермада ишлатардилар, кечаси эса оғилга қамаб қўярдилар.Уни ўғирлаганлар қаттиқ жазо билан қўрқитган эдилар: “Агар отанг ё онанг билан гаплашадиган бўлсанг, уларни ўлдирамиз, ўзингни эса баттар жазолаймиз”. У бу ерда кўп кўргуликларни бошдан кечирди, энди таваккал қила олмас эди.
-Нима учун менинг қизимни ўғирлаганларингни билмоқчиман, - деб сўради Лайлонинг отаси атрофда турган эркаклардан.
-Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, - деди улардан бири. – У бизникига ўз хоҳиши билан келди. Менинг ўғлим, - у Лайлонинг ёнида турган йигитни кўрсатди, - бу ерга олиб келди, чунки қизинг ўғлимни севар экан. Қизинг ўғлимга, мусулмонликни қабул қилишни истайман, деб айтибди. Биз қизингга исломий эътиқодни ўргатяпмиз.
Лайло: “Йўқ, асло бундай эмас!” деб бақирмоқчи бўлди. Отаси хушмуомалалик билан “Ҳақиқатан, шундайми?” деб сўраган эди, Лайло орқасига қаттиқ буюм тиралганини сезди. Лайло тушундики, мана бу одамлар ундан нимани талаб қилган бўлсалар, шуни айтиши керак. Лайло ўзини шундай ҳис қилардики, юз бераётган воқеалар унга ҳеч қандай алоқаси йўқдай, гўё унинг ўрнига титроқ овоз билан бошқаси гапиргандай бўлди: “Мен исломни қабул қилдим. Эни мен тўғри йўлдан боряпман”.
18-боб
Тўрт ойдан кейин
“Худонинг Қўзисига ҳамду санолар айтинг!”
Суқ ал-Хамисдаги авлиё Марк жамоатхонаси нефлари* ҳам одамлар билан лиқ тўлиб кетди. Қурбонгоҳ олдидаги тўрт киши чалаётган вокал-чолғу асбоблари товушларидан ва олти қўшиқчининг овозларидан деворлар гўё титрайди. Мусиқа арабча ва ғарбча оҳангнинг ғалати қоришиқ ҳолатини ифода этарди. Ёшларнинг кўпчилиги кўзларини юмиб, қўлларини осмонга чўзган ҳолатда куйлаётган бўлсалар ҳам, қўшиқнинг арабча матни экранда кўриниб турарди. Жамоатхонада икки юздан ортиқ одам бор эди, энг асосийси, улар ўттиз ёшдан ошмаган йигит-қизлар эди. Айримлари қўшиқ айтиш ўрнига, скамейкаларда ўтириб ёки чўкка тушиб олган ҳолда, лабларини қимирлатиб, ичларида қизғин ибодатга берилгандилар. Деярли ёшларнинг ҳаммаси анъанавий араб либосларида эмас, балки жинси шимда ва свитер кийиб олган, ўз юртлари учун Худога ибодат қилардилар.
Аҳмад, Бутрус ва Абуна Александр бу манзарани тўлқинланиб кузатишарди. Шаҳар ёшлари ҳар ҳафта уч соатлик ибодатга йиғиладиган бўлгандан кейин, жамоатхона торлик қилиб қолди, шунинг учун Александр ота ўз ибодатхонасининг эшигини ҳам очадиган бўлди. Худога хизматнинг бу сингари усулидан Александр ота ўзида йўқ хурсанд эди. Тўғриси, у авлиё Марк жамоатида илгарилари - агар Рождество (Мавлуд) ва Фисиҳ байрамларини ҳисобга олмаса – бунчалик кўп одамни кўрмаган эди. Яқинда жамоа йиғилганда ҳам одам кўп бўлган эди. Унинг тасаввурида, йиғилганларнинг тахминан олтидан беш қисми – унинг жамоати аъзолари, қолганлари шаҳардаги бошқа жамоатлардан келганлар эди. Александр ота Салимага эътибор берди: у кўзларини юмиб олган, бошларини бир оз кўтарган, кўзларидан дувиллаб ёш оқарди.
Шу пайт “Исонинг исми ҳар қандай исмдан юксакдир” деган мадҳияга мусиқа янгради. Бу мусиқа ортидан араб тилида иблиснинг мағлубияти ҳақидаги мадҳия ижро этилди: “Биз – жангчилармиз. Биз – ғолиблармиз. Исо – бизнинг Шоҳимиз. Биз – Нажоткорнинг лашкаримиз”**. Ҳамду сано бир соат давом этди, одамлар борган сари кўпроқ келар, кўпчилик ишдан кейин бу ерга ошиқарди.
Мусиқа аста-секин тина бошлади. Худога хизматни олиб бораётган бошловчи қўлига Муқаддас Китобни олиб, ёшлар йиғинига мурожаат этди: “Энди биргаликда бир овоздан “Тасанно! Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин. Исроилнинг шоҳи муборак бўлсин!” деб айтамиз”, дея мурожаат қилди. Йиғилганлар қарсаклар остида гувиллаган овоз билан маъқуллаб жавоб берди.
Абуна Александр бу гулдураган овозлардан “буларнинг жўшқин
*Неф – бинонинг ички қисми бўлиб, бир ёки иккала томонга чўзилган устунлар билан чегараланган, баъзан бу қисм бошқа нефлардан ажратиб туради.
**Қаранг: Юҳанно 12:13 (Исо Қуддусга хўтикни миниб кириб келган пайтдаги лавҳа).
овозлари қўшниларни безовта қилмасин, жамоат бошқа одамларнинг эътиборини ортиқча тортмасин”, деб ўйлаб безовта бўла бошлади. Шу пайтда у Бутрус билан бирга кафедрага томон юра бошлади. Шу лаҳзада унинг бутун вужудини шукроналик эгаллаб олаётганини ҳис қилди; ахир, бугун шаҳардаги ҳамма масиҳийлар, улар қайси конфессияга мансублигидан қатъий назар, руҳий уйғонишни намоён қилдилар. Қолаверса, бу фақат авлиё Марк жамоатида юз бериб қолмади – бунга ўхшаш \воқеалар бутун мамлакат шаҳарларида ва қишлоқларида бўлиб ўтган эди. Шу билан бирга, улар умумхалқ ибодат йиғини ўтказиш ва бутун халқ учун рўза тутиш зарурлиги ҳақида ҳам ўзаро келишиб олдилар. Бутрус бундай йиғин учун “Логос” ўқув марказида катта палатка ўрнатишни таклиф қилди.
Йиғин бошловчиси ҳаммани ўтиришга таклиф қилди, шундан кейин Абуна Александр қисқа тарбик нутқи айтди, сўнгра Бутрусни таништирди.
-Мен сизларни Масиҳдаги азиз биродаримиз билан таништирмоқчиман. Бу ваҳий унга бир неча йил олдин келган эди, айнан унинг кўзи олдига бугунгидай йиғин келган эди, бугун у биз билан бирга бўлиш учун имконият топганидан мен жуда хурсандман.
Пахта матодан тикилган яхши шим ва тўқ кўк кўйлак кийиб олган Бутрус олдинга чиқди, Александр отани қучоқлаб, кечки йиғиннинг асосий қисмига ўтди.
-Исо шогирдларини тинмай ибодат қилишга ва ҳеч қачон ибодатдан безмасликка даъват қилиб, бева аёл ҳақидаги ҳикояни айтиб беради, - деб гап бошлади Бутрус ва қўлида Муқаддас Китоби борларга, Луқо баён этган Хушхабарни очишни ва ҳаммалари бирга ўқишни таклиф қилди. –Биз ҳам, ўша бева аёл каби, бир неча ойдан бери душанба кунлари бугунгидай йиғин ташкил қилиб келяпмиз. Бизнинг чекинмаслигимиз шуни кўрсатадики, бизда бошқа танлов имконияти йўқ. Биз дўстларимизни севамиз, шунинг учун биз орқага чекинмасдан дўстларимиз учун – Суқ ал-Хамис фуқаролари учун, ватандошларимиз ва ҳамма араблар учун илоҳий кечирим ва марҳаматни сўраймиз. Худо Ишаё пайғамбар орқали шундай гапиради: “Уларнинг ишларидан, ўйларидан нафратланаман. Ҳамма халқларни, элатларни йиғиш вақти келди. Улар келиб, Менинг улуғворлигимни кўрадилар”*. Биз бунга ишонамизми? Ишонамиз! Шу боис бутун масиҳийлик олами билан бирга Худога илтижо қиламиз. Дадил бўлайлик! Раббий Яқин Шарқда пайдо бўлганда, биз Ундан сўрайдиган буюк ишончни У топади. – Бутрус йиғилганларга, ўринларингиздан туринглар, деб илтимос қилди ва уларга қисқа ўгитлар берди. – Худодан, ибодат учун тўғри сўзларни менга айтгин, деб сўранг. Бу ибодатнинг остида оилаларингизга ва дўстларингизга бўлган севги ётади.
Бутрус оҳиста, изчил ибодатга киришди. Бу ердагиларнинг ҳаммаси ўринларидан туриб, бор овозлари билан ибодат қила бошладилар. Уларнинг ҳаяжони ўзларининг сўзларидан ҳам ишончлироқ эди.
*Қаранг: Ишаё 66:18.
Тахминан йигирма минутдан кейин Бутрус ҳаммага, икки-уч кишидан гуруҳларга бўлиниб, ибодат қилинглар, деб айтди.
Узоқ вақт ибодат қилганларидан кейин Бутрус минбарга Аҳмадни чақирди. Улар бу ҳақда олдиндан келишиб қўйган эдилар. Янги имонлилар ҳақида Суқ ал-Хамисда овоза қилиш Аҳмадга маъқул эмас эди, аммо ўз меҳнатлари эвазига жамоатнинг ибодати орқали мадад олиш учун илтимос қилиш Аҳмадга фойдали эди. Бутрус билан Аҳмад, собиқ мусулмонлардан сувда имонга киритилганлар ва чинакамига тавба қилиб Масиҳга юз бурганлар битта Танани ҳосил қиладиган кун қачон келаркин, деб орзу қилардилар, аммо ўша кун ҳали келмаган эди.
Аҳмаднинг ваъзи қисқа, аммо самимий ва ҳаяжонли бўлди:
-Исо Масиҳ, сўз билан ҳам, иш билан ҳам Ўзининг илоҳий келиб чиқиши ҳақида билдирган эди. Унинг туғилиши шоҳ саройининг ҳашамати, узоқ давом этган фақирона ҳаёти ва қашшоқлиги, Қуддус Маъбадининг иккиюзламачилиги олдида тамомила ғайритабиий эди. У илгаригидай умуминсоний қадриятлар манбаи, ҳақиқатнинг, тенг ҳуқуқлиликнинг ва адолатнинг асл ўлчови бўлиб қолаверади. У ҳамон қуёшга, “камбағаллар, қайғу чекаётганлар, эзилганлар ва таъқиб қилинаётганлар устидан балққин”, деб амр бермоқда. – Бутрус йиғинга нигоҳини қаратиб, одамлар кечинмаларининг теранлигини ва шунчалик қудратини кўрдики, бунақасини ҳар доим кузатиб бўлмасди. Одамлар бу ёш йигитнинг айтган сўзларини худди ўзларининг сўзлари сингари қабул қилгандай туюлди. Бутрус кўз қирини ташлаб, Салимани кузатди. Бутрусга шундай туюлдики, Салима ёш воизга чуқур, самимий ҳаяжон билан тикилиб турибди. – Исо айтган эди: “...Боринглар. ҳамма халқларга таълим беринглар”.* Ҳар бир инсон Худонинг тимсоли ва Унга ўхшатиб яратилган, аммо Худонинг инсондаги тимсоли шикастланган, бузилган ва расвоси чиқиб кетган, бунга инсонлар масъулдир. Шунингдек, инсон урушлар учун, таъқиблар, қашшоқлик, ахлоқсизлик ва маданий қолоқлик учун ҳам масъулдир. Аммо Исо ҳеч қачон гуноҳкорлардан, солиқчилардан ва қашшоқлардан Ўзини ажратмаган. Аксинча, Исо уларни яхши кўрган, уларнинг гуноҳларини кечирган. Исо уларни қулликдан халос қилган, қорнини тўйғизган, уларга шифо берган. Биз – араб масиҳийларига келсак, оламни ўзгартиришга бўлган лаёқат бизнинг мамлакатимиз имонлиларида ҳам шаклланмоқда, қашшоқларга хушхабар айтишга, қалблари хасталарни шифолашга, асирларни қулликдан халос қилишга ва Худонинг болаларига шон-шуҳрат озодлигини беришга бўлган умид қанот ёзмоқда. Биз Муқаддас Руҳ инъомини олганимизда, қалбларимизга севги қуюлиб келди, энди бизнинг ичимизда Муқаддас Руҳ ишламоқда. Яқинларимизга севгини қурбон қилишни ва душманларимизни кечиришни биз Масиҳдан ўргандик. У бизни ўзгартириб қолмади, балки У биздан янги ижодни – яқинларини ҳурмат қиладиган ва кўр-кўрона қулликни, кўр-кўрона мутеликни рад қиладиган ижодни яратди.
*Қаранг: Матто 28:19 (Буюк Топшириқдан битта парча).
Бутрус Аҳмаднинг сўзларини эшитиб, бу йигитни ўз шаҳрига қайтиб боришга Раббий даъват қилибди, деб яна бир марта ишонч ҳосил қилди. Аҳмад ўзининг ўтмишда мусулмон бўлганини бирон марта ҳам эсламади. Аммо ўзининг ҳаётида Масиҳ қилган қайта ўзгаришларнинг моҳиятини, Унинг издоши бўлишни истаган ҳар қандай одамнинг ҳаётида У ўзгариш қилишини, У таклиф қилаётган қайта ўзгаришларнинг моҳиятини Аҳмад аниқ ифодалаб берди. Бутрус бир оз олдинга чиқиб, йиғилганларга мурожаат қилди:
-Келинглар, йиғинимизни Суқ ал-Хамисдаги қариндош-уруғларимиз, дўстларимиз ва қўшниларимиз учун ибодат қилиш билан якунлайлик.
***
Ибодат йиғини тугаганда, вақт алламаҳал бўлиб қолган эди. Шунга қарамай, Аҳмад отасидан хабар олгани борди. Бу учрашувни синглиси Фара уюштирган эди. Отаси, Аҳмадга ҳеч қандай зарар етказмайман, деб Фарага ваъда берганди. Дарвозада ота-бола бир-бирини қаттиқ қучоқлаб кўришди. Кейин икковлари ошхонага кирдилар, бу ерда кичикинагина стол бўлиб, кофе ичишга мўлжалланган эди. Қария чўнтагидан сигарет чиқариб, тутатди.
-Онанг ухлаб қолди, - деди ота. – У ҳатто ҳозир сен уйдалигингни билмайдиям.
Фара Аҳмадни, отам анча юмшаб қолган, деб ишонтирган эди. “Тоби қочиб қоляпти, - деб айтган эди Фара. – Кўп чекадиган бўлиб қолди”.
Аҳмад кўпинча отаси билан учрашадиган ажойиб лаҳзаларни тасаввур қилишга ҳаракат қиларди. Мана, энди ўша лаҳза келди, Аҳмад нима қилишини ва ўзини қандай тутишни билмасди.
-Фара тез-тез тобингиз қочиб қолаётган ҳақида менга айтганди, бундан анча ташвишландим, - деди Аҳмад тутила-тутила.
-Отаси чуқур уҳ тортиб, тасдиқлади:
-Кўриб турганингдай, яратмас одатларимнинг жабрини тортяпман. Онанг билан синглинг неча йилдан бери, чекишни ташланг, деб мажбур қилдилар. Врачнинг айтишича, менда эмфизема бор экан. Аммо... –у елкасини қисди, - энди қаридим, одатимни ўзгартиришим қийин.
-Врач сизга нима қилишни буюрди?
-Чекишни ташлашим керак экан. Аммо бундан бирон фойда бўлмайди – эмфизема менда йўқ бўлиб кетмайди. Ундай ҳолда, чекишни ташлашимдан бирон маъни бўлармиди?!
-Балки, яна узоқ йиллар биз билан бирга яшаган бўлармидингиз.
-Иншолло, Қодир Худо умр берса, набираларимни кўрарман. Агар кўрмасам... – қария елкасини қисди.
Отасининг тақдирга тан бериши Аҳмадни ақлдан оздирай деди. Умуман, тақдирга тан бериш араб маданиятида кўп одамларга хос. Агар Оллоҳ биронтасини ҳалок қилишни истаса, албатта ҳалок қилади, бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Қандайдир зарарли одатдан қутулиш учун одам қўшимча ташвишларга ўралиши, бунинг устига, нимадандир маҳрум бўлиши керакми? Аҳмад Исога ишонадиган одам сифатида бунга бошқача қарарди, чунки у Исо туфайли ўзгарди, яъни ўзини ўзгартириши учун Муқаддас Руҳга имкон берди. Аҳмад отасининг ғамгин юзига боқиб, унга жуда ҳам ачиниб кетди:
-Ота, жуда афсусдаман...
Аҳмад ўз вақтида исломни тарк этиб, масиҳийликни қабул қилгани учун афсусланмади, балки бу ишни қилиб, отасини қийин аҳволга солиб қўйди. Агар ҳаммасини бошдан бошлаш мумкин бўлганда эди, Аҳмад бошқача қилган бўларди! Наҳотки, отасига Исонинг севгисини намоён қилиб, отаси ҳаммасини бошидан бошлашига, ҳаммасини тўғрилаш имкониятига кеч бўлса?!
Отаси ошхона деразасига қараб, сигаретни ўчирди ва бир кўтаришда кофени ичди. Ўғлининг кўзига бирон марта ҳам қарамасдан гапирди:
-Сен қамоқхонада ўтирганингда, уйимизга махфий полиция «Муҳоборот»нинг агентлари келди. – Бу эътирофнинг остида нима яшириниб ётибди экан деган саволни Аҳмад чамалади. – Бу маймунлар бизга жуда яхши таниш, - ота бу сўз остида яширинган ёмон нарсани айтиб юборди. – Овсарлар! Улар, биз борсак, отаси дарров қўрқиб кетади, деб ўйлайдилар-да! Юзларидаги совуқ ифода билан улар: «Биз сизнинг ўғлингизга қандай қилиб ёрдам берсак экан, шуни тушунтиришга келдик» деб айтдилар. – Ниҳоят, у ўғлига қаради ва сўради: - Қамоқхонада сени урдиларми?
-Ҳа, ота, урдилар. Ундан баттари бўлмайди.
-Разиллар…- У яна сигарет тутатиб, ойнага тикилди.
Аҳмадни аллақандай ҳиссиётлар қамраб олди. Отасини, «Муҳоборот» билан ҳамкорлик қилмагани учун, яхши кўриб кетди, айни пайтда отаси қариндош-уруғлари билан биргалашиб, Аҳмаднинг адабини беришга қарор қилган эди-ку. Аммо энг муҳими – отасига бўлган севги, илгари у ҳеч қачон бошидан кечирмаган севги аълороқ эди. Бу ҳиссиёт Аҳмадни, менга очилганларни отам ҳам қачонлардир билсин, деб тўхтовсиз ибодат қилишга даъват этда. Бунинг учун кўп вақт ва доимо ибодат қилиш керак бўлади. Бунинг учун вақт қолдимикан?
-Ота, мен Суқ ал-Хамисга қайтмоқчиман, - деб жимликни бузди Аҳмад ва отасининг жавобини кутиб, нафасини ичига ютиб турди.
-Сен уйга қайтмоқчимисан? – деб сўради отаси.
-Йўқ, фақат Суқ ал-Хамисда кичикроқ бўлса ҳам иш очмоқчиман. Яшашимга эса квартира ижрага оламан.
-Қанақа иш?
-Мактаб очмоқчиман. Катта ёшдагиларни ўқишга ва ёзишга ўргатамиз.
Отаси бир муддат индамай турди:
-Нима, мени қўрқитмоқчимисан?
Аҳмад отасини тушуна олмади: бу савол эдими ёки таҳдидми – билолмади.
-Йўқ, ота, биз яширин ишлаймиз, - деб жавоб беришга шошилди Аҳмад.
-Сен доим китоб ўқишни яхши кўрардинг. Лекин одамларга ҳарф танитиб, пул ишлаш мумкинми?!
Аҳмад кулиб қўйди:
-Аслида мумкин эмас. Аммо бир жамоат ташкилоти бор, у мактабни маблағ билан таъминлайди, менга ҳам маош тайинлайдилар. Ҳаммаси жойида бўлади.
Отаси сигаретни ўчириб, креслосига суянди:
-Сен уйланишинг керак.
-Хўп, ота.
-Истасанг, ўзим уйлантираман. – Аҳмад тақдирини отаси ҳал қилишини асло истамасди, шу билан бирга, отасининг гапини ҳам қайтармоқчи эмас эди. Аҳмад жим қолди. – Бу тўғрида ўйлаб кўр, - деди қария.
-Хўп, ота, ўйлаб кўраман.
-Сен онангдан хабар олиш учун бизникига қачон қайтиб келмоқчисан?
-Тез орада.
-Яхши, мен чарчадим. Озгина ётай.
Ота ўрнидан турди, ўғил яна уни қучди, ярашувга биринчи қадам ташланди, деб Аҳмад хурсанд бўлди.
***
Эртаси куни Аҳмад билан Бутрус бир соатдан кўпроқ Суқ ал-Хамис кўчалари бўйлаб сайр қилдилар. Улар ҳадемай Аҳмад очиши керак бўлган ишни муҳокама қилардилар. Улар кул ранг, унчалик кўзга ташланмайдиган, бошқа кўп қаватли яшаш уйлари орасида кўримсизроқ бинога кирдилар, бу бино ижарага топширилар экан. Бўлғуси мактаб биносининг тепасида кичикроқ квартира ҳам бўлиб, Аҳмад, Мустафо ва Ҳасан шу ерда яшашлари мумкин эди.
Аҳмад билан Бутрус бўлғуси мактаб ҳақида бир неча марта гаплашган эдилар. Уларнинг олдида жамоатлардаги катта ёшлилар орасида саводи йўқ одамларни аниқлаш ва уларни саводсизликни тугатиш саккиз ойлик курсларига таклиф қилиш вазифаси турарди. Шу вақт давомида одамлар оғзаки ва ёзма нутқни саводли қилиб эгаллашлари ва ҳисоблашни билиб олишлари керак эди. Шунингдек, бу ерда соғлом овқатланиш, турли хасталиклар профилактикаси ва шахсий гигиена машғулотлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган эди. Ўқиш давомида шундай ўқувчилар танлаб олиш режалаштирилган эдики, уларга қўшимча индвидуал тайёргарлик ва бироз ортиқча сарф-харажатлар қилиниб, сал кейинроқ бу ўқувчилар бошқаларни ўқитишлари кўзда тутилган эди. Суқ ал-Хамисдаги команданинг координатори Аҳмад бўлади. У шаҳардаги саводсизликни тугатиш дастурини татбиқ этиш бўйича масъулликни ўз зиммасига олган эди. Мустафо ва Ҳасан қишлоқларга, масиҳий жамоаларига бориб, чет жойларда саводсизликни тугатиш дастурини ҳаётга татбиқ этади.
-Мен Абуна Александр билан гаплашдим, - деди Бутрус. – У бир неча оилаларни аниқлабди, энди, уларни саводсизликни тугатиш курсларида ўқишларига кўндира олармиканмиз, деб ўйлаяпти. Унинг дастури бўйича бошқа жамоат аъзолари ҳам иштирок этишлари учун, у чўпонлар билан гаплашади, имкон қадар кўпроқ жамоатлар жалб қилинади.
Бутрус гапираётганда, Аҳмад хаёли қочгандай кўринарди. У она шаҳрининг таниш манзарасидан тасалли топишга ҳаракат қилгандай, атрофни томоша қиларди.
-Саводсизликни тугатиш курсларига хоҳиши бор одамларнинг ҳаммасини қабул қилиш керак, фақат жамоат аъзоларидан танлаб олинганларнигина эмас, - деб таъкидлади Аҳмад.
-Биз бу ҳақда гаплашган эдик, - дея мўминлик билан жавоб берди Бутрус. – Эҳтиёт бўл. Аникроғи, бизнинг саводсизликни тугатиш курсимиз Муқаддас Китобга асослангани учун, мусулмонлар қабул қилмасликлари мумкин. Шунинг учун ҳозирги пайтда бу курсларга фақат масиҳийларни қабул қилиш керак бўлади.
-Биламан, биламан, аммо мусулмонлар Худодан анча узоқ-ку!
Шу лаҳзада Аҳмад отаси ҳақида – у итоаткорлик билан ўлимни кутиб ётгани ҳақида ўйлаб қолди. Отасига ўхшаган одамлар қанча бор экан? Келажакдан тасалли топиш учун Исо пайғамбарга суяниш керак, деб бу одамларга қандай тушунтирса бўлади?
Бутрус билан Аҳмад юзларини қўллари билан беркитиб, бир қанча вақт гаплашмасдан кетдилар, чунки автомобиллар ва юк транспортлари – от, эшак аравалари булутларга кўтараётган чанг нафас олишга имкон бермас эди. Жимликни биринчи бўлиб Аҳмад бузди:
-Бугун эрталаб синглимга қўнғироқ қилдим. У отам билан учрашувимиз қандай ўтгани билан қизиқди. Битта нарса яна жуда ажойиб: қариндош-уруғларимиздан ва дўстларимиздан бир нечтаси Исо Масиҳ ҳақида кўпроқ билишни истаётган эканлар. Мустафо билан Ҳасан ўзларининг дўстлари билан учрашишни мўлжаллаяптилар. Худо бизни ўз уйимизга ана шулар учун олиб келганини тушуниб турибман. Бу ердаги тупроққа Худо ишлов бериб, ўғитлаган. Биз эса уруғ экамиз. Кейин Худонинг ёрдами билан ҳосилни йиғиб оламиз.
-Фақат эҳтиёт бўлиб ҳаракат қил, - деб уқтирди Бутрус.
-Сабоқ чиқариб олдим. Биз бундан кейин жуда эҳтиёт бўламиз. Тез орада кичикроқ бир жамоани йиғиб оламиз, деб умид қиляпмиз.
Улар орқага қайрилиб, авлиё Марк жамоатига томон йўл олдилар, энди шаҳарга қайтиб келиш олдидан Александр ота билан охирги марта учрашиб, маслаҳатлашиб олишлари керак эди. Йўлда кетар эканлар, Бутрус яна бир масалани кўтарди:
Дўстим, менда битта масала бор, қолаверса, жуда муҳим масала. Бу муаммони сен билан муҳоама қилишимиз керак. – Аҳмад Бутрусга саволомуз қаради. – Муқаддас Китобда айтилганки, одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас.* Биз Абуна Александр билан гаплашдик ва шундай хулосага келдикки, бу хизматни ёрдамчисиз бир ўзинг эплашинг даргумон. Бир ўзинг қийналасан.
*Қаранг:Ибтидо 2:18.
Яна қандай ёрдам? Мен ёлғиз эмасман – Менинг ёнимда Мустафо ва Ҳасан бор.
Мен, масалан, хотиним Нодирадан олаётган ёрдам тўғрисида гапиряпман.
-Эҳ, қанийди менинг ҳам шундай ёрдамчим бўлса. Жудаям истардим. Сен кимни назарда тутяпсан?
-Биз бу масалани Абуна Александр билан муҳокама қилдик, Салима сенга жуда яхши умр йўлдоши бўлади, деб ҳисоблаймиз.
-Сен руҳонийнинг уйида яшаётган қиз ҳақида гапиряпсанми?
-Худди шундай.
-Кеча кечки ибодат йиғинида уни кўрган эдим.
-Ундай бўлса, у билан танишиб олишинг учун жуда вақти экан.
***
Аҳмад ҳаётда ҳали асабийлашганини ҳечам эслай олмайди. Унинг рўпарасида қўлларини тиззасига қўйганича, кўзларини ерга тикиб Салима ўтирибди. Бутрус бу икки ёшнинг бошларидан кечираётган ноқулайлик ҳиссиётларидан кулиб юбормаслик учун аранг ўзини тўхтатиб турарди.
Салимани бу учрашувга Александр ота ва унинг хотини Наур тайёрлаган эди. Энди эса Салима нимадандир бир оз чўчиб турарди. Аҳмаднинг ваъзи Салимага ёққан эди, Аҳмад унга олийжаноб одам бўлиб кўринди. Аммо қиз ота-онасини, туғишганларини соғинарди, олдида турган масалада бир қарорга келиши учун уларнинг иштироки етишмасди. Энди нима қилсин? Энди у руҳонийнинг уйида бундан ортиқ яшай олмайди, шунинг учун мусулмонлар муҳитида ягона танлов – турмушга чиқиш. У ўзини қопқонга тушиб қолгандай сезарди, аммо айни пайтда эр-хотинликнинг бу йўлига у шунинг учун ҳам ишонардики, унинг манфаатлари ва қизиқишларини икковлари ҳам юракларига яқин оладилар.
Энди Салима бу ёш йигитга қараб ўтирарди. У Салимага чиройли кўринди, аммо унинг қалби қандай? Бу йигитга Исо Масиҳга эргашиш ҳуқуқи жуда қимматга тушганини Салима биларди. Балки, бу вазият ҳам уларни қандайдир тарзда яқинлаштирса керак, аммо турмуш қуриш учун шулар етарлими? Салима уни яхши билмайди-ку! Бу мамлакатдаги никоҳнинг энг катта улуши шундан иборат эдики, аёл киши ўзининг қаллиғи тўғрисида кам биларди, Аҳмадни эса бир оз бўлса ҳам билади-ку.
Шу орада Александр ота, иккаласи турмуш қурадиган бўлсалар, улар дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлар ҳақида уқтира бошлади:
-Ҳукуматнинг кўзи олдида икковингиз ҳам мусулмонсизлар. Икковингиздан биттангиз ҳам ўзингизнинг шахсий гувоҳномангизни ўзгартирмагансиз, шундайми? – Иккови ҳам боши билан тасдиқлади. – Албатта, йўқ. Агар сиз исломга ўтмаган масиҳий бўлсангиз, шахсингиз тўғрисидаги гувоҳномани ўзгартиришингиз имкони йўқ. Бошқа томондан, сизлар никоҳдан ўтишларингизга рухсат олишларингиз учун муаммо бўлмайди. Сизлар шахсингиз тўғрисидаги гувоҳнома бўйича турли динларга эътиқод қилганларингизда, рухсат олишларингиз бирмунча қийин бўлади. – Яна битта муаммо бор...- иккови ҳам руҳонийга қаради. – Бу масалани ҳозир кўтариш ўринлими - ҳатто билмайман, аммо сизлар оила қуришларингиздан олдин, бу ҳақда ўйлашларингизга тўғри келади. Сизларнинг келажакда туғиладиган болаларингиз мусулмон ҳисобланади. Бу ҳолатни қандай тўғрилайсизлар – бу ҳақда ўйлаб кўришларингизга тўғри келади.
Аҳмад билан Салима руҳонийнинг сўзлари устида ўйлаб, жим қолдилар. Ниҳоят, Аҳмад гапирди:
-Менинг истагим шуки, бизнинг фарзандларимиз масиҳийча руҳда тарбияланишлари керак. Бу жуда муҳим.
-Сизларнинг хонадонингизда, табиийки, фарзандларингиз масиҳийча руҳда тарбияланадилар. Улар мактабга борганларидан кейин нима бўлади? Агар улар масиҳийча исм оладиган бўлсалар, шахси тўғрисидаги гувоҳномада улар мусулмон деб ёзилади. Кейин ўқитувчилар уларга савол билан мурожаат этадилар. Яна бир нарса: фарзандларингизнинг тенгдошлари билан муносабатлари қандай бўлади?
Салима кўзларидан қуюлиб келаётган ёшни яшириш учун кафтлари билан юзларини беркитди.
-Гапимга яхшилаб қулоқ солинглар, мен сизларни асло никоҳдан қайтармоқчи эмасман, - деди Александр ота. – Сизларга осон бўлмаслигини билиб қўйишларингиз учун айтиб қўймоқчиман, холос. Менинг тайёр жавобим йўқ, фақат ишонч билан ҳаракат қилиш учун ҳозир бу муаммони сизлар яхшилаб муҳокама қилиб олишларингиз керак.
-Туғишганларинг билан қандайдир тарзда алоқа қилиб турасанми? – деб сўради Бутрус Салимадан.
Салима бош чайқади. У бошини кўтариб, деди:\
-Холам билан тоғам бор. Мен улар билан телефон орқали гаплашган эдим. Улар ота-онам билан унчалик яқин эмаслар. Мен ота-онам билан алоқа ўрнатай деб, уларга қўнғироқ қилдим. Холам билан тоғам мен билан илиқ, гаплашишди, ҳамдард бўлишди.
-Сен нима дейсан? – деди Бутрус Аҳмадга.
-Менимча, Суқ ал-Хамисга қайтганимдан кейин оила қуришим учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Отамнинг ўзи бу ҳақда мендан сўраб-суриштирди.
-Бу – бирданига бир неча саволнинг олдини олади, - деди руҳоний. – Никоҳ иккала оиланинг обрўйини қутқариши мумкин.
Бутрус бир оз жим қолди, кейин сўради:
-Аҳмад, сен Салимани хотинликка олишга розимисан?
Аҳмад рўпарасида ўтирган Салимага назар солди. “Қандай ёқимтой қиз”, деб ўйлади у. Aммо Салимада ташқи жозибадан кўра янада муҳимроқ нарса бор эди – Исо Масиҳга имон келтиргани унга жуда қимматга тушди. Аҳмад уни жамоатда Худога хизмат пайтида кузатган эди – Салиманинг мадҳияни қанчалик берилиб куйлаганига ва ибодат қилганига алоҳида эътибор берган эди.
-Агар Салима ҳам истаса, мен унинг эри бўлишни ўзимга шараф деб биламан.
-Салима, сен Аҳмадга турмушга чиқишга розимисан? – деб сўради Бутрус.
Салима нима деб айтишини билолмай жим қолди. Даҳшатли ёлғизликдан ва ғамдан сиқилгани учун, у турмушга чиқишни жуда истарди, аммо Аҳмад...Салима уни бир оз биларди, холос. Айни пайтда Бутрус билан Александр ота унга ёмонликни раво кўрмасликларига ҳам ишонарди. Эҳ, агар онаси шу ерда бўлганда борми! Александр отанинг хотини Наур унга жуда яхши муносабатда, аммо туққан онасининг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Наур Абуна Александрнинг қарорларига ҳурмат билан муносабатда бўлади, аммо Салима Наур билан бу масалани очиқчасига муҳокама қила олмайди. Табиийки, рад жавобини бериши ҳам мумкин, аммо ундан кейин-чи? Турмушга чиқмаса, унинг ҳаёти кейин қандай кечади?
Салима бошини қимирлатиш билан розилик аломатини билдирди.
-Ундай ҳолда, никоҳ маросими ҳақида ўйлашимиз керак, - деб таклиф қилди Аҳмад.
-Аҳмад, энди сен қариндош-уруғларинг орасидасан, - деб эътироз билдирди Александр ота. – Демак, сен аввало, қариндошларинг билан анъанавий мусулмонча тўй ҳақида ўйлаб кўр. Сизларнинг никоҳингиз давлат томонидан расмий эътироф этилиб, рўйхатдан ўтсин – никоҳни биз кейин ўтказамиз. Бунинг майда-чуйда тафсилотларигача Бутрус билан муҳокама қиламиз.
Бутрус Салимага қаради, унинг ёноғига кўз ёшлари думалаб тушаётганини кўрди:
-Сен ҳақиқатан, Аҳмадга турмушга чиқишни истайсанми? Сени ҳеч ким мажбур қилмаяпти... деди-ю жим қолди, яна нима деб айтишга сўз тополмади.
Қиз қўлларининг орқаси билан кўз ёшларини артаркан, деди:
-Кимдир менинг ота-онам билан гаплашиши керак. Сизлардан илтимосим шу.
19-боб
Икки ҳафтадан кейин
Аҳмад отаси билан бирга тайинланган пайтда шаҳардаги ресторанга етиб келдилар. Аҳмад костюмда, галстук таққан, отаси оппоқ, крахмалланган ва тантаналарда киядиган жалабийяда эди.
Бир оз вақт ўтгач, уларнинг ёнига бир одам келиб, ўзини таништирди:
-Менинг исмим Ҳусайн, Салиманинг амакисиман, - деди у.
Бу янгиликдан Аҳмад ҳам, отаси ҳам ҳайрон бўлдилар:
-Лекин биз Салиманинг отаси билан гаплашамиз, деб умид қилган эдик.
-Сизлардан илтимос, сабр қилинглар, - деди Ҳусайн. – Акам менга, сен гўё мен бўлиб боргин, деб кўндирди. Хуллас, гаплашишимиз осонроқ бўлади.
Ҳусайн кофе билан хурмо буюртма бергандан кейин, Аҳмаддан ўзи ҳақида гапириб беришни сўради. Аҳмад ўз диний фаолиятини батафсил баён қилишдан қочиб, ўзи ҳақида керакли деб ҳисоблаганларини айтиб берди. Аҳмаднинг сўзларига Ҳусайн қандай таъсир билдиради – бу ҳақда Аҳмад ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эди, бунинг устига, отасини ҳам хафа қилмоқчи эмас эди. Ҳусайн Аҳмаднинг гапларини хотиржам ҳолда тинглади, гўё Аҳмад керакли деб ҳисоблаганларидан кўпроқ нарсани биларди.
Аҳмад “Ал-Калима” жамоат ташкилоти ҳақида гапирганда, Ҳусайн унинг гапини бўлди:
-Бу ишингиз учун сизга қанча маош тўлайдилар?
Аҳмад қанча маош олишини айтди ва “Мазкур жамоат ташкилотининг Суқ ал-Хамис”даги офиси юқори қаватида яшаш учун жой – квартира ҳам бердилар” , деб қўшимча қилди. Аҳмад гапини тугатгандан кейин, Ҳусайн унга узоқ вақт тикилиб қараб, нафақат Аҳмаднинг сўзларини тарозига солиб кўрди, балки бу йигит шу вазиятда ошкора бошидан кечираётган ноқулайликни кучайтиришга ҳаракат ҳам қилаётган эди.
Аҳмаднинг отаси асабийлашиб, сигаретни кетма-кет тутатар, сукут сақлаб ўтирарди.
Ниҳоят, Ҳусайн қарияга мурожаат этди:
-Aкам, бу никоҳ оиламизнинг аҳволини енгиллатиши мумкин, деб ҳисоблайди. – Аҳмаднинг отаси “тўғри” дегандай бошини қимирлатди. – Тушунинг, акам қизи билан учрашишни истамайди. Никоҳ маросимининг тафсилотлари ҳақида сизлар билан келишувни менга топширди. Тўйда Салиманинг оиласи томонидан мен бўламан, керакли ҳужжатларга мен имзо чекаман. Шундан кейин Салима отаси учун – оиладан тамомила ажралган ҳисобланади.
-Тушунаман, - деди Аҳмаднинг отаси.
-Келинни сотиб олишга тайёрмисиз?
-Албатта, - деб жавоб берди Аҳмаднинг отаси ва қалин тўловининг миқдорини айтди.
Айтилган пул миқдори аслзода оиланинг қизи учун одатдаги ҳолатда жуда кам эди, аммо муҳокама қилинаётган вазият ғайритабиий эди.
-Ажралиш юз берадиган бўлса, никоҳ шартномаси бўйича қалинга берилган ҳамма пул Салиманинг ихтиёрига ўтиши керак, деб акам қаттиқ турибди.
-Ҳеч қандай ажралиш юз бермайди! – деди Аҳмад.
-Аммо бизнинг шартларимиздан бири шу. Қалин пулини банкда алоҳида ҳисоб рақамига қўясиз, ўша пулга фақат Салима эгалик қила олади.
Катталар гаплашаётганларида, Аҳмад бўлғуси хотини ҳақида, унинг қариндош-уруғлари унинг ҳимоясини қандай таъминлаётганлари ҳақида ўйлади. Аҳмадга қараганда, Салима бой оиладан экани аниқ, одатдаги вазиятда у Салима билан ҳеч қачон учрашмаган, табиийки, унга уйланиш имкониятига эга бўлмаган бўларди. Аммо Худо – Аҳмад бунга тамомила ишончи комил эди – уларнинг учрашувларига имконият яратиб берди. Аслзода оилаларнинг шаъни учун айбдор қизларни ўлдирганлари ҳақида у эшитган эди. Шунақа ҳодиса Салиманинг бошига ҳам келиши мумкин эди. Салима тирик қолгани учун Аҳмаднинг қалби шодликка тўлган эди. Энди Аҳмад уни севиши ва ҳимоя қилишига тўғри келади.
Бўлғуси никоҳ битими шартлари муҳокамаси тугагандан кейин, Ҳусайн яна Аҳмадга юзланди:
-Жиянимга ва сизга бахтли, ташвишсиз ҳаёт тилайман. Мени тўғри тушунинг: юз бераётган воқеаларда мен рисоладагидай ҳолатни кўрмаяпман, фақат акамнинг кўрсатмаларини бажаришга мажбурман. Акам ҳам Салимани ўзича яхши кўради, юз берган аҳвол у учун, сиз билан менинг аҳволимизга қараганда, анча жиддийроқ. Салима исломдан юз ўгириб, бутун авлодимизга иснод келтирди. Агар у уйга қайтмаса ва тақводор мусулмон бўлмаса, айтганларимдан ортиқ бошқа бирон нарса қўшолмайман. Ҳозирдан бошлаб, бизнинг оиламиздан узоқ юришларингизни сўраймиз. Акам билан ҳеч қандай муносабат ўрнатилиши мумкин эмас! Ҳатто ҳаракат ҳам қилманглар! Мени тушундингизми?
Аҳмад бош силкиб тасдиқлади. Бу қаҳрли гаплардан Аҳмад тушундики, Салима ҳеч қачон оиласи билан кўриша олмайди. Наҳотки фақат Худонинг мўъжизаси сабаб бўла олмаса?
Бир ойдан кейин
Суқ ал-Хамис шаҳрида бир нечта кичикроқ қаҳвахоналар бўлиб, одамлар бу ерларда дам олардилар, чилим устида ёки бир стакан кофе устида ё нард ва домино ўйнаб, ўз муаммоларини муҳокама қилардилар. Аҳмад гаплари гапларига тўғри келадиган ёш йигитларни топиш учун бундай жойларда кўп бўларди. Аммо маҳаллий кутубхонага ҳам киришни унутмасди. Офисда иши бўлмаганда ё тўй олди ташвишларидан холи бўлганда, кундуз кунлари у ерга киришни ва Исо Масиҳ ҳақида суҳбатлашишни яхши кўрарди. Муқаддас Руҳ Худонинг Каломини қабул қилишга тупроқни ўғитлаб, кўп одамлар юракларида ишлашини у биларди. Унинг ватанининг ҳамма томонларидаги танланганларнинг ваҳийлар ва туш кўришлар орқали онглари очиларди, шифо топардилар, чет эл масиҳий радиостанцияларини эшитардилар, масиҳий телекўрсатувларини томоша қилардилар, аммо бу одамларнинг ҳаммаси, истисносиз, юрагида Исо Масиҳ ўрнашган биронтаси билан алоқа ўрнатишлари керак эди. Ўша одамларга Исонинг ноёблигини талқин қилишга ва бутун инсоният тарихи давомида Худонинг ҳузур-ҳаловати ҳақида ҳикоя қиладиган тенгсиз Китобни кўрсатишга қодир одам керак бўларди.
“Ким кимни кутиши керак – биз Исоними ёки Исо биз, гуноҳкорларними? Раббий интизорларнинг юракларини Масиҳни кутишга йўналтирадими?Ёки Масиҳ бизнинг қадамларимиз Ўзига пешвоз чқишини кутаётгандир, балки? – Аҳмад доимо ватандошларининг эҳтиёжлари ҳақида ўйларди. У Суқ ал-Хамис учун – ҳаётининг дастлабки ўн саккиз йили ўтган шаҳар учун ибодат қилганда, у саросимага тушарди. – Чамаси, бу шаҳарнинг қиёфаси менда нафақат руҳий саросимани пайдо қилади, балки кунларнинг бирида Қуддус учун йиғлаётган Исо Масиҳнинг оғзи билан хитоб қилаётган Самовий Отани ҳам ғазаблантиради.* Самовий Ота ҳанузгача Баал олдида тиз чўкмаган**, оламга хушхабарни ёйишга, қулликдан қутқаришга ва илдамлик пойабзалини кийишга тайёр етти минг одамнинг оғзи билан хитоб қилмоқда.*** Аммо “Ким кимни кутиши керак?” деган савол нимага мени ваҳимага солмоқда?”
Хуллас, Худонинг сўзларини қабул қилишга кимнинг юракларида тупроқ ўғитланмоқда? “Эй Раббим! Сени ким интизорлик билан кутмоқда? Менга ўшани кўрсат”. Аҳмад ҳар куни қаҳвахонада бўш столни банд қилиб ибодат қиларди. У кўпинча ўзини заҳарли илонлар орасидаги каптардай ҳис қиларди. «“Сен айтган эдинг: “Сендан илтимос қиламан, ҳақиқатга интизор бўлганларни, Сени излаётганларни, ҳатто агар буни билмасалар ҳам, менга инъом қил”». Аҳмад бир сафар ёлғиз одамнинг газета ўқиётганини кўриб, ундан “Фалон-фалон мақолалар менинг диққатимни тортди”, деб сўраган бўлса, бошқа сафар туман миқёсида бўлиб ўтган ислом ҳақидаги охирги маъруза билан боғлиқ воқеани эслаб, ўша маърузада бўлдингизми, деб қизиқарди.
Баъзи одамлар Аҳмад билан гаплашганларидан кейин, кофе ичишга киришарди ёки газетасини ўқишга тутинарди; ё бўлмаса ишни баҳона қилиб кетиб қоларди. Гаплашишни истамаган бошқалардан эса Аҳмад сўрарди: “Нима учун кўпчилик исломни тарк этяпти? Сиз нима деб айта оласиз?” Олинган жавобга боғлиқ равишда Аҳмад шундай деб айтарди: “Ахир, сиз фақат Қуръонни ўқигансиз. Агар биз Қуръон билан Инжилни қиёсласак, нима учун масиҳийлар мусулмон бўлмасликларини тушуниб оласиз”.
Мана шу жойда суҳбат одатда ё узилиб қоларди ёки юқори даражага кўтариларди. Шундай пайтлар ҳам бўлардики, Аҳмад янада чуқурлашишга рози бўлганларни ҳам топарди. Кўпинча у суҳбатдошига чўнтакка
*Қаранг: “...Бошингга шундай кунлар келади: душманларинг атрофингга тупроқ уядилар, сени ўраб оладилар, ҳар томондан сиқувга оладилар. Бағрингдаги фарзандларингни қириб ташлайдилар. Сени шу қадар вайрон қиладиларки, шаҳрингда ҳатто тош устида турган тош қолмайди. Чунки Худо сени қутқаргани келганди, аммо сен бу имкониятни қўлдан бой бердинг” (Луқо 19:42-44).
**Қаранг: Рим.11:4.
***Қаранг: Эфес. 6:10-15.
сиғадиган, мусулмонлар учун махсус шарҳлар билан чоп этилган араб тилидаги Луқо баён этган Хушхабарни совға қиларди. Бу китобларни Аҳмад “Муқаддас Китоб форуми” жамиятидан оларди.
Аҳмад яқин қариндошларининг юракларидаги акс садони кўриб, руҳи кўтарилди. Аҳмад Суқ-ал-Хамисга қайтиб келгандан кейин, тез орада синглиси Фара Масиҳга юз бурди. Унинг эри ҳам масиҳийлик билан қизиқиб қолди. Фара Аҳмадга, жиянларимиз ҳам Исога қизиқиш билдира бошладилар, деб айтди.
Бир куни қаҳвахонага бир одам кириб келди, Аҳмад уни юзидан таниди. Ўз навбатида бу одам бўш стол қидириб, Аҳмадга эски танишдай қаради. Иккови бир-бири билан илиқ саломлашдилар.Аҳмад дўстини ўз столига таклиф қилди ва официантга чой буюрди.
-Кўришмаганимизга анча вақт бўлди-а, Саид! Сени кўрганимдан хурсандман!
-Мен кўпинча ўзимга ўзим, Аҳмад қаерда экан, унга нима бўлди экан, деб савол берардим, - дея жавоб берди Саид. – Биласанми, сен тўғрингда ҳар хил миш-мишлар пайдо бўлди.
-Қандай миш-мишлар экан?
-Умуман, сен ақлдан озиб қолган эмишсан, - Саид кўрсаткич бармоғини чаккасига олиб келиб ниқтаб айлантирди. Айтишларича, сен исломдан юз ўгириб, ҳозирда учта худога сиғинармишсан.
-Эшитганларингнинг ҳаммасига ишонаверишинг керак эмас. Мен танҳо Худога ишонаман.
Официант чой олиб келгандан кейин, Саид чойдан бир ҳўплаб, эски дўстига қаради ва сўради:
-Умуман, сенга нима бўлган эди аслида? Нимага Суқ ал-Хамисдан қочиб кетдинг?
-Бир ўйлаб олишим ва бир қарорга келишим учун кетишимга тўғри келган эди.
Аҳмад ана шундай ноаниқ жавоб билан қутулиб, ўзининг синчковлиги билан яна дўстига тикилди. “Эй Худойим, мен унга яна нимани айтай? У ҳақиқатни излаяптими? Чамаси, унинг қалбида хотиржамлик бор”, деб хаёлидан ўтказди Аҳмад ва таваккал қилди:
-Айт-чи, Қуръон билан Муқаддас Китобни қиёслаганингда, сен нима ҳақда ўйлайсан? Масиҳийлар имонига биз қандай таъсир билдиришимиз керак?
-Жуда биламан-да, яна қандай дегин! Кучли қўллар билан қилич зарби орқали, ўқ ва қўндоқ орқали, - деб қаттиқ кулди Саид.
Аҳмад яқин атрофга нигоҳини қадаб, пешонасини тириштирди.
-Уларни мағлуб қилмаймизми...,- деди Аҳмад хотиржам оҳангда.
Саиднинг юзида хурсанчилик аломатлари қандай тез келган бўлса, бир зумда йўқолди. У эҳтиёткорлик билан бир оз олдинга эгилиб, сўради:
-Сен уларнинг китобини ўқиганмисан?
-Ўқиганман.
-Ундан нимани билиб олдинг? Яҳудийлар билан масиҳийлар бизнинг Битикни бузиб талқин килганлар, шундайми?
Аҳмад Саиднинг кўзларига тик қараб, бу дўсти ҳақиқатга интизор одамми ёкт ҳақиқий сотқинми эканини билмоқчи бўлиб, яна гапида давом этди:
-Агар ижозат берсанг, фикрларимни образли тарзда баён қилишга ҳаракат қилиб кўраман. Ислом менга қудуққа тушиб келган бақани эслатади. – Саиднинг юзида саросималик ва қизиқиш пайдо бўлди. – Айтайлик, шу қудуққа бошқа бақа тушиб кетди. Буниси асли денгизда туғилиб ўсган эди Шунинг учун биринчи бақага гапиряпти: “Бу жойда сен нима қиляпсан?” Биринчи бақа бу саволдан хафа бўлади. У баҳслашиб, бу дунёда менинг қудуғимдан кенгроқ жой йўқ, деб гапида туриб олади. Аммо иккинчи қурбақа биладики, биринчи бақа хато қиляпти. Ахир, у денгизни кўрган-да.
-Хўш, исломнинг бақа ва қудуққа қандай алоқаси бор?
Аҳмад Саидга яқинроқ эгилди ва шивирлаб гапирди:
-Биласанми, Қуръоннинг тўқсон фоизи Муқаддас Китобда бор, аммо Муқаддас Китоб анча катта. Худо денгизга ўхшайди, Қуръон эса ана шу денгиздан олинган.
-Аммо масиҳийларнинг айтишларича, Худонинг Ўғли бўлган экан. Лекин Худонинг Ўғли бўлиши мумкин эмас!
-Саид, ўғлинг борми?
-Ҳали йўқ. Мен ўтган йили уйландим, ҳозир хотиним ҳомиладор. Иншоллоҳ, ҳадемай ўғлим бўлади.
-Аммо жиянларинг кўп. Оилангизда болаларни нима деб чақиришади? – Саид қовоқ-тумшуғини осилтирди. – Сен акангнинг ўғлини “ўғлим” деб чақирасан-ку! Аслида у сенинг ўғлинг эмас, жиянинг. Дўстим, мен иккала китобни ҳам тадқиқ қилиб чиқдим. Мен Қуръонда ва Инжилда баён қилинган таълимотларни қиёслаб чиқдим ва тушундимки, Худодан ташқари, Исога ўхшагани йўқ. Биз қабул қилишимиз керак бўлган ягона нарса – Исо Худо эканини тан олишдир.
Саид, худди кўчадан ўтиб кетаётганлар у билан қизиқаётганларидай, муғомбирлик қилиб, нигоҳини олиб қочди. У Аҳмадга қарамасдан гапирди:
-Сен ҳақингда тўғри айтган эканлар: сен ақлдан озибсан.
У шу сўзларни айтибоқ, ўрнидан турди-да, қаҳвахонадан чиқиб кетди.
Олти ҳафтадан кейин
Салима янги уйини – Аҳмаднинг офиси тепасидаги кичкинагина квартирани биринчи марта вақт алламаҳал бўлганда кўрди. Сал олдинроқ Мустафо билан Ҳасан уйни бўшатишди, ўзлари эса қўшни қишлоққа кўчиб ўтдилар, у ерда иккови “Ал-Калима” ташкилотининг филиалини очишга киришган эдилар. Аҳмад Салиманинг қачонлардир ҳашаматли уйда яшаганини ўйлаб, кўнгли ҳижил бўлди ва деди:
-Эҳ, квартирамиз кўримсиз-да, аммо сен буни шинамгина кулбага айлантирасан.
Салима жим қолди. Салима яхшироқ кўриб олсин деган ниятда, Аҳмад ортга чекинди. Бу кун эрталабдан ғалати бўлди-да. Аҳмад крахмалланган жалабийя кийиб олган эди. Салима – ажойиб оппоқ хушбичим либосда. Оддийгина тўй маросимини ўтказиш учун улар Аҳмаднинг отаси борадиган мачитга йўл олдилар. Мачит имоми Аҳмаддан уч марта сўради: “Сен бу аёлни хотинликка олишни истайсанми?” Аҳмад “Ҳа, истайман” деб ўз ниятини тасдиқлади. Шундан кейин Аҳмад никоҳ шартномасига имзо чекди. Аҳмаддан кейин васийликни ўз зиммасига олган Салиманинг амакиси унинг отаси ўрнига имзо қўйди. Ниҳоят, бу ерда иштирок этаётганлардан иккитаси гувоҳ сифатида имзо қўйганларидан кейин, имом эълон қилди: “Меҳрибон ва раҳмдил Оллоҳ номи билан сизларни эр ва хотин деб эълон қиламан!”
Мачитда Салиманинг амакиси ва холаси янги оилани табриклаб, дарров кетдилар. Бошқалар Аҳмаднинг ота-онаси уйига йўл олдилар, бу ерга ҳамма қариндош-уруғлари йиғилишган эди. Тўйни рисоладагидай ўтказишди – ҳаммалар Аҳмадни, гўё у ҳеч қачон ота хонадонини тарк этмагандай, қизғин бағрига босдилар, Салимани ҳам хушмуомалалик билан табрикладилар.
Аҳмаднинг синглиси Фара Салимага, ўзингизни Аҳмад билан бирга оиламизнинг бир қисми деб билаверинг, дея кўпроқ унинг эътиборни жалб қиларди. Фара уни меҳрибонлик билан қучиб: “Энди сен менга сингил бўлдинг, азизам” деганда, Салима аранг кўз ёшларини тийди. Кейин икковлари энг охирги хонага кириб кетдилар ва у ерда гаплашиб ўтиришди. Ўн беш минутлар ўтгандан кейин, улар дастурхонга келганларида, Салиманинг чеҳраси очилган эди.
Кечқурунга бориб, Салима ўзини анча енгил сезаётгани кўриниб турарди. Энди у ўзларининг кичиккина ётоқхонасини саранжом-сариштали уй бекаси сифатида кўздан кечирди, деворга ўрнатилган жавонга назар ташлади. Абуна Александрнинг хотини бошчилигида авлиё Марк жамоатидан бир неча сингил Салиманинг кийимларини шкафга осдилар, вазага янги гуллар қўйдилар. Салима ошхонага кириб, полка тўла янги сабзавотлар ва меваларни, холодильникда икки килограммча келадиган товуқ гўштини кўрди.
-Икковимизга яраша яхши таом тайёрласам дегандим, - деди Салима.
-Овқат егим келмаяпти, - деди Аҳмад.
-Мен ҳам хоҳламаяпман, - деб Салима ростини айтди.
Аҳмад холодильникка қўлини тиқиб, манго шарбати солинган пакетни олди:
-Юқорига чиқиб, келажагимиз учун ичамиз.
Улар иккита бокал олиб, зинапоядан текис томга чиқдилар. Бу ерга – осма боққа Аҳмад гуллар экилган катта тувакларни, иккита стул билан битта столни қўйган эди. Қуёш аллақачон ботган, ҳали ой чиқмаган, булутсиз осмонда юлдузлар улуғвор манзараларини намоён қиларди.
Салима бошини кўтариб, чуқур нафас олди. Қўшнининг боғидан жасминнинг хушбўй ҳидлари бу ерга ҳам таралиб турибди. Шу куни Аҳмад хотинининг енгил тортаётганини ва юзларида табассумни биринчи марта кўрди. Салима кўзларини юмиб, сўзлай бошлади:
-Боғимизда ҳар доим жасмин ўстиришарди. Баъзан мен юқорига чиқиб, бир неча шохларидан қирқиб олардим-да, ётоқхонамга қўярдим ва тўйиб-тўйиб ҳидлардим.
Салима гапини тўхтатди, кўзлари ёшга тўлди: “Энди ҳеч қачон ўша боғимизни кўрмасам керак”, деб хаёлидан ўтказди.
Аҳмад стуллардан биттасини суриб, унга хотинини ўтқазди, иккала бокалга ҳам шарбатдан қуйиб, унинг рўпарасига ўтирди.
-“ Сув севгини ўчиролмайди,
Тўфонлар уни чўктиролмайди.
Бирортаси севги учун
Уйидаги бор бойлигини берса ҳам,
Мазахдан бошқа ҳеч нарсага эришмайди”,* – дея ифодали ўқиди Аҳмад.
-Жуда ажойиб шеър экан! – деди ҳаяжон билан Салима. – Бу шеъри ким ёзган?
-Муқаддас Китобдан, шоҳ Сулаймоннинг тўй қўшиғидан. Сен шеърни яхши кўрасанми?
-Менга яхши арабча шеърлар ёқади.
-Бугунги кунимизга атаб битта шеърни ёд олган эдим, - деди Аҳмад. Салима юлдузларга қаради, Аҳмад чуқур нафас олиб, изоҳ берди: - Бу шеър сўфий шоир Жалолиддин Румийники, бу шеър “Бахт кимёгари” деб аталади.
Биз томонга келасан бошқа оламдан
Коинотнинг четидан, юлдузлар ортидан.
Ажойибсан, муқаддасан, севгини
Олиб юрувчисан, руҳ шифокори, яраларни даволовчисан.
Замин беҳудалигига, муҳтожлик, ғамларга барҳам берасан,
Буларни Ўз қиёфанг олдида йўқликка айлантирасан.
Сен қулу унинг хўжайини тасаллисисан, халифанинг
Ва таабаларнинг кўзларига нурсан.
Сен Кимёгарсан, ерда ҳам, осмондан ҳам
Ҳамманинг қалбида севги оловини ёқасан.
Ўзинг билан кўкрак қафасларини тўлдирасан,
Бебақони боқий қиласан, тубанни яна муқаддас қиласан.
Салиманинг ёноқларидан кўз ёшлари дувиллаб оқди.
-Қанчалар гўзал-а, - унинг айтган гапи шу бўлди.
Аҳмад хотинининг қўлларидан ушлаб, оҳиста шивирлади:
-Салима, мен сени севаман.
Салима кўзларини ерга қадаб, астагина эътироз билдирди:
*Қаранг:Гўзал қўшиқлар 8:7.
-Мени яхши билмайсиз-ку, Аҳмад. Қандай қилиб сени севаман, деб айта оласиз?
-Сени севаман, чунки менинг хоҳишим шундай. – Салима ҳайрон бўлиб Аҳмадга қаради, аммо Аҳмад гапини давом эттирди: -
“Эй жоним, келинчагим,
Қалбимни асир қилдинг.
Кўзларингнинг нигоҳи билан,
Бўйнингдаги маржонинг билан
Қалбимни асир қилдинг”.*
-Бу шеър ҳам Муқаддас Китобдан, “Сулаймоннинг гўзал қўшиқлари”дан. Бизнинг севгимиз Худони шарафлашини истайман. Ахир, У бизни севди, биримизни биримизга инъом қилди. Тўйимиздан мақсад – олий ҳокимият кўзи олдида муносабатларимизни қонунлаштириш, аммо икки кундан кейин бошқача маросимимиз – масиҳийлик амирларини ижро этиш маросими бўлади. Сен билан биз Худонинг олдида аҳд қиламиз. Агар сен, албатта, қарши бўлмасанг, мен сабр қиламан...биз эр-хотинлик мажбуриятларимизни ҳозироқ бажаришимиз асло шарт эмас. Биз ҳали аҳд тузмадик-ку. Сен менинг гапларимга қўшиласанми? – Салима бош ирғади. – Мен буни сенга Худога севги аломати сифатида қиляпман.
-Аҳмад?..
Салима унинг исмини айтиши биланоқ нафақат итоаткорлик, балки қаттиқ илтимос ҳам бор эди. Аҳмад ички титроқ билан жавоб берди:
-Ҳа, гапир.
Салима Эгамиз Худонинг жаннатмонанд истиқоматгоҳини кузатаётгандай бўлиб, баҳайбат тунги осмонга қараган ҳолда, гап бошлади:
-Мен болалигимдан тўй ҳақида орзу қилардим, тўйимда онам ва сингилларим, амма-холаларим, жиянларим менинг ёнимда бўлишларини тасаввур қилардим. – У кўз ёшларини яширишга уриниб, гапида давом этди: - Бизникида ҳар доим қувноқ оилавий байрамлар бўларди. Онамга ва жиянларим дунёга келишини онам қанчалар ҳис-туйғулар билан кутиб олишига қараб, мен ҳам фарзандли бўлаётганимда онам ёнимда бўлишини орзу қилардим. – Салима жим қолди, Аҳмад ҳам нима дейишини билолмай сукутда қолди. Салима Аҳмаднинг юзига тикилиб, ўтинч билан шивирлади: - Сиз менинг борлиғимсиз. Энди сиз менинг бутун оилам ўрнидасиз. – Аҳмад Салимани яна бир марта ишонтириш учун унинг қўлларини қисди. – Сиз менинг таянчим бўласизми? Бўрону довуллардан ҳимоя қилишингизга сизга ишонсам бўладими? Сиз менга... – Салима бошини қуйи тушириб, йиғлаб юборди.
-Бўлди, тинчлан, мен ёнингдаман. Охиригача сен билан биргаман.
Аҳмад унга яна нима ҳам дейиши мумкин эди? Қолаверса, у бирон нарсани муболаға қилмади – ҳамма гапини чин юракдан гапирди.
*Қаранг: Гўзал қўшиқлар 4:9.
***
“Логос” ўқув марказининг мажлислар зали гуллар билан безатилган, асосий йўлакка оппоқ гилам тўшалган. Аҳмаднинг ёнида Ҳасан билан Мустафо, келиннинг ёнида Фара жой олган эдилар. Дастлабки бир неча қаторни авлиё Марк жамоатидан келган имонлилар эгаллашган. Александр отанинг хотини Наур биринчи қаторда ўтирар, янги оила қураётганларнинг онаси ролини бажармоқда. Бир неча ҳафта давомида Наур Салимани тўйга тайёрлади: никоҳ ҳақида ўз оиласида туққан онаси айтиши керак бўлган гапларни Наур унга уқтирган эди.
Бутрус Эфесликларга мактубдан қуйидаги оятларни ўқиб берди: “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар. Бу буюк сирдир, энди Масиҳ ҳамда жамоатга ҳам тааллуқлидир. Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин”*.
Бутрус рўпарасида турган ёш оилага нигоҳини қаратиб деди:
-Масиҳийча никоҳ – ноёб қалъа, чунки бу бизнинг Қодир Худо билан бўлган муносабатларимиз тимсолидир. Бугун сизлар заминий иттифоқ тузяпсизлар, аммо буни осонликча бекор қилиш мумкин. Шариат бўйича, эр уч марта “талоқ” сўзини айтса, ажралиш охирига етган, никоҳ – бекор бўлган деб ҳисобланади. Бизда эса асло ундай эмас! Бугун сизлар Худонинг олдида иттифоқ тузяпсизлар ва бу иттифоқни бекор қилиб бўлмайди, чунки бу иттифоқ қон билан – Раббимиз Исо Масиҳнинг қони билан муқаддас қилинган. Тимотий, сендан ёлвориб илтимос қиламан: Салимани Масиҳ сени севгани каби севгин. Масиҳ сени қандай севган эди? Ўлимигача. Сен абадий ҳаётга эга бўлишинг учун, У Ўз қонини тўкди. Энди сенинг Тимотий деган янги исминг бор, чунки сен – янги ижодсан. Сен Масиҳдаги янги ҳаётга эришганингни, биринчи навбатда, Масиҳ сени ўлимига қадар севгани сингари, хотинингни севиб, юқоридан туғилганингни кўрсатишинг керак. Салима, сендан ёлвориб илтимос қиламан: эрингни ҳурмат қил, унга итоат эт. Сен Исо Масиҳга итоат этганинг сингари, эрингга итоаткор бўлишинг лозим. Аммо бу – эринг Исо Масиҳ сингари комил бўлгани учун итоат этишинг керак дегани эмас, балки у Исо Масиҳдан намуна олиб, сени севиш масъулияти унинг зиммасида бўлгани учун итоат этишинг керак. Сен эрингни ҳурмат қилишинг керак, чунки сенинг ҳурматинг унга ҳаводай зарур. У Худонинг шуҳрати ҳақида орзу қилади, унинг зиммасида жиддий масъулият ётади. Худо сени унга ёрдамчи сифатида инъом қилди, токи эрига далда берсин, қўллаб-қувватласин деб.
Бутрус билан Александр ота ҳанузгача никоҳ маросими ҳақида бир неча марта гапирдилар ва шундай хулосага келдиларки, Аҳмад билан Салиманинг никоҳи собиқ мусулмонлардан келиб чиққан масиҳийларга намуна бўлиши керак.Шубҳасиз бу жуфтликнинг ортидан бошқа жуфтликлар ҳам келади. Бу ёш эр-хотинлар никоҳ аҳдининг моҳиятини билишлари лозим, чунки улар бошқаларга намуна бўлишларига тўғри келади. Бутрус билан
*Қаранг:Эфес. 5:31-33.
Александр ота, бу ҳақиқат ёшларнинг онгида мустаҳкамланиб қолсин, деб тўй маросими сценарийсини ишлаб чиқиб, ёзган эдилар.
Бутрус Аҳмад билан Салимага ўгит беришни охирига етказганларидан кейин, биринчи бўлиб Абуна Александр сўз олди. У йиғилганларга мурожаат этиб, шундай деди:
-Биз Эгамиз Худонинг олдида мана бу эркак билан аёлни никоҳнинг муқаддас ришталари билан бирлаштириш учун йиғилдик. Никоҳ – Худонинг ноёб низоми бўлиб, Масиҳ билан Унинг Жамоати бирлиги рамзидир. Бу иттифоқ ўйламасдан қилинмаслиги керак, балки иззат-ҳурмат билан, эҳтиёткорлик билан, ақл-идрок билан, ҳушёрлик ва Худо олдидаги қўрқув билан қилиниши лозим. – У куёв билан келинга мурожаат этиб, гапини давом эттирди: - Тимотий, сен Салимани ўз хоҳишинг билан, эркин, ҳеч кимнинг зўрлашисиз, қатъий ният билан хотинликка оласанми, унга яхши эр бўла оласанми?
-Ҳа, - деб жавоб берди Аҳмад.
-Салима, сен Тимотийга ўз хоҳишинг билан, эркин, ҳеч кимнинг зўрлашисиз, қатъий ният билан турмушга чиқяпсанми, унга яхши хотин бўла оласанми?
-Ҳа, - деб жавоб берди Салима.
Улар абадий севги учун бир-бирларига қасамёд қилганларидан кейин, руҳоний ибодат қилди:
-Эй Муқаддас Худойим! Эркакни Сен тупроқдан, хотинни унинг қовурғасидан яратгансан, эркакка хотинни ёрдамчи қилиб инъом қилгансан. Чунки Сенинг назарингда одамнинг ер юзида ёлғиз бўлиши яхши эмас. Ўзингнинг муқаддас масканингдан қўлларингни осмонларга узат, Ўзингнинг қулинг Тимотийни ва чўринг Салимани никоҳ орқали бирлаштир, Уларни мувофиқликда бирлаштир, битта тана қил, имонда ўгит бериш учун уларга чиройли фарзандлар ато қилгин, чунки Шоҳлик, қудрат, шон-шуҳрат тоабад сеникидир. Омин.
-Омин! – шундай дея бутун йиғин бир овоздан садо берди.
20-боб
Олти ойдан кейин
Суқ ал-Хамисда янги пайдо бўлган масиҳийлар учун биринчи хизмат жума куни Аҳмад билан Салиманинг уйида бўлди. Ҳамма полга ўтирсин деб, уй эгалари меҳмонхонадан оддий мебелларни йиғиштиришларига тўғри келди. Уйнинг ҳамма пардалари бутунлай ёпилган, устидан қора пардалар билан қопланган эди. Меҳмонхонанинг бир девори бўйлаб еттита эркак жойлашишди, уларнинг орасида Ҳасан бор эди. Қарши томондаги девор бўйлаб тўртта аёл, яна Фара билан Салима жой олишганди. Учта аёл ва икки эркак, шу жумладан, Фаранинг эри ҳам Аҳмаднинг уруғидан келиб чиққан эдилар. Қолганлари эса шунинг учун бу ерда эдиларки, Аҳмад билан узоқ суҳбатлашганларидан кейин Худонинг марҳамати билан улар Исо ҳақиқатан Худо эканига, У танада зоҳир бўлиб, инсонларнинг гуноҳларини ювиш учун хочдаги ўлимни қабул қилганига ишондилар. Ислом таълимотига зид равишда, хочда Унинг ўрнини ҳеч ким эгалламаган, уч кундан кейин У ўликдан тирилган. Мустафо ҳам шу бинода эди, аммо биринчи қаватда – офисда қолган эди. Кутилмаган меҳмонлар пайдо бўлиб қолса, у ишора бериши лозим эди. Салима чой ва бутербродлар тайёрлади, хуллас, йиғин кўз очиб юмгунча Худога хизматдан оқшом зиёфатига айланиб кетди.
Бу хизмат Аҳмаднинг юрагида титроқ пайдо қилиб келарди. У бу одамларни ўз уйига таклиф қилишдан олдин, уларнинг ҳамма ижобий ва салбий томонларини тарозига солиб кўрди, ўзига ўзи ҳисоб бериб, имонда ҳали мустаҳкам бўлмаган биронтаси ҳаммани сотиб қўйиши мумкинлигини ўйлади. Аҳмад эски ошнаси Саидни ва Аҳмаднинг хушхабарига у берган жавобни ғамгинлик билан эслади.Уларнинг йўллари бошқа дуч келмади, бунинг устига, Саид билан тасодифан учрашиб қолган қаҳвахонага Аҳмад бормай қўйди. Аҳмадга ошнаси билан охирги суҳбат хотира бўлиб қолди. Аҳмадга фақат умидворлик қолди, холос.
Худога хизмат йиғини Бутрус билан Абуна Александрнинг биргаликдаги ҳаракатлари билан тайёрланган эди. Александр ота кўп қийинчиликларга дуч келди. Гап шундаки, Аҳмад ва унинг кичик суруви том маънодаги литургияда иштирок эта олмади, ахир, Аҳмад қўл қўйилган руҳоний эмас эди-да. Абуна Александрнинг ўзига келганда эса, у Аҳмаднинг кичик сурувини ҳамда ўзининг авлиё Марк жамоатини хавф остига қўймаслик учун бу хизматда иштирок эта олмасди. Худога масиҳийча хизматнинг бирон ташқи белгилари ҳақида ҳатто гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Томда хоч тасвири ўрнатилмаган, руҳонийча либослар кийилмаган, ладан тутатқиси, муқаддас ҳадялар ва хизматга оид бошқа нарсалар йўқ эди. Аҳмаднинг ибодат гуруҳи йиғин жойини, ҳатто учрашув учун танланган ҳафта кунини ҳам ўзгартиришлари лозим эди. Имон келтирганлар Муқаддас Китобнинг асосий матнини мунтазам равишда тадқиқ этишлари учун, Абуна Александр Муқаддас Битикни йил давомида Худога хизмат қилиш тартибига мувофиқ равишда ўқиш тартибини таклиф қилди. У яна ибодат хизматининг соддалаштирилган тартибини таклиф қилди: ҳамду сано қўшиқлари, тавба-тазарру ибодати, турли шахсий эҳтиёжлар билан Худога биргаликда ибодат қилиш, охирида эса шукрона ва шод-хуррамлик ибодати бўлиши керак эди.
Евхаристия деб номланган причашение маросимини ўтказиш тартиби муҳокама қилинганда, Абуна Александр ўзини ноқулай сезди. Бутрус билан Аҳмад Абуна Александрнинг ўгитисиз қолмасликлари учун, у чоралар кўрди. Аҳмад ўзининг кичик суруви билан бирга биринчи марта оқшом зиёфатини ўтказгунига қадар бир неча ҳафта олдин уларга таълим бериб тайёрлаш вазифаси турарди. Янги имонлилар, Аҳмад ўтказадиган йиғинда бағишланмаганлардан биронтаси қатнашиши керак эмас, деган шарт билан рози бўлдилар. Мусулмонлар кунда беш марта қиладиган ибодатлари пайтида куйламайдилар, аммо Бутрус билан Александр ота тушуниб турардиларки, Аҳмад ўз сурувига санолардан ва мадҳиялардан ўргатишига тўғри келади. Аҳмадда бир неча санолар ва мадҳиялар тўплами бўлиб, бу тўпламларни пойтахтда бўлган чоғида сотиб олган эди. Бу тўпламларни ҳар бир йиғин олдидан тарқатиб, ҳеч ким билиб қолмаслиги учун яна йиғиб олишига тўғри келди.
Худога хизмат икки санони жўр бўлиб куйлаш билан бошланди. Ташқаридагиларнинг эътиборини жалб қилмаслик учун мусиқа асбобларисиз ва ярим овозда куйладилар. Кейин Юҳанно Хушхабаридан дастлабки ўн саккиз оятни ўқидилар. Аҳмад, ҳамма ўзи билан Инжилни кўтариб юрмасин деб, ўша оятларнинг нусхасини кўпайтириб тарқатган эди.
-Дастлабки пайтда сизлар билан Юҳанно Хушхабарини ўрганамиз, - деб изоҳ берди Аҳмад. – Бир ҳафталик топшириқни сизларга олдиндан бериб қўяман, шундай қилиб, ҳар бир машғулотимизга матн бўйича тайёргарлик кўришга имконларингиз бўлади. Матнларни ёддан айтсаларингиз яхши бўларди, токи Муқаддас Битик Худонинг Каломи сифатида қалбингизда илдиз отиб, кейинчалик бутун заминий йўлларда сизларни бошлаб борсин.
Аҳмад ваъз қилишидан олдин йиғилганлардан бири – Нодир ўзи ҳақида гапириб берди. У Суқ ал-Хамисдаги ширинликлар сотадиган дўкончанинг эгаси бўлиб, хотини ва бешта боласи билан шу дўкончага туташтириб қурилган тор уйчада истиқомат қилишарди. Бир куни Аҳмад шу дўкончага кириб, қўшнисининг болалари учун бир талай ширинликлар сотиб олди. Аҳмад харид қилган нарсалари учун пулини тўлагандан кейин, Нодир ўзича пўнғиллаб қўйди:
-Харидор қарзга нарса сўрамаса, қандай яхши.
Ҳатто нотаниш одам билан ҳам суҳбатни давом эттиришга уста, муомалали бўлган Аҳмад дўконча эгасидан сўради:
-Харид қилган нарсалари учун кўп ҳолларда тўламай кетаверадиларми?
-Роса аҳмоқ қилишади-да, - деди Нодир Аҳмаднинг гапига жавоб тариқасида.- Ҳаммаси, пулини кейинроқ бераман, деб ваъда беради-ю олган ширинликлари учун пулини йиғиб олишга борганимда, юзта баҳонани қалаштириб ташлайди, яна тўламайдилар. Тушунмайман, мен ишимни қачонгача юризишим мумкин бундай ҳолатда.
Аҳмад нимагадир яна сўради:
-Наҳотки ҳеч ким тўламаса?!
-Бу ҳақда сўраётганингиздан ҳайрон қоляпман. Кеча ҳам биттаси олган ширинликлари учун мен билан ҳисоб-китобини қилиб чиқиб кетди. Ўша масиҳий қайтимидан ҳам воз кечди.
Аҳмад билан Нодир ўртасида аста-секин дўстона муносабатлар ўрнатилди, йигитлар бир-бири билан узоқ суҳбатлашадиган бўлдилар.
-Мени тақводор мусулмон деб аташ мумкин эмас эди, - деди Нодир йиғилганларга. – Мен ичишни яхши кўрардим, ичиб олганимдан кейин, ўзимни балога қўярдим – баҳслашардим, жанжаллашардим. Хотиним бир неча марта ёрдам сўраб Аҳмадга мурожаат этишига тўғри келган. Аҳмад бир неча марта мен билан суҳбатлашди, бир марта у менга Муқаддас Китобни ҳадя қилди, мен бу китобни бир неча ой давомида ўзлаштириб олдим. Хушхабар мактублари мени тамомила ўзгартириб юборди, ҳатто шунчалик ўзгартириб юбордики, бир ҳафта олдин хотиним, нимага бунчалик ўзгариб қолдингиз, деб сабабини сўради. Нодир ўз “тавба-тазарруси”дан кейин йиғиндан, хотиним ва фарзандларим учун ибодат қилсангизлар, деб илтимос қилди: - Мен қайси томонга йўл олганимни хотиним билмайди, аммо унга Муқаддас Китобдаги воқеалардан ҳикоя қилиб берган эдим, ҳозирда у кўпроқ билишни истаяпти. Сизлардан илтимос. Худога ибодат қилинглар, токи мен хотинимга ҳақиқий йўл ҳақида қандай ўгит беришни билай. Хотинимнинг отаси – тақводор мусулмон, шунинг учун бу йўлда ниҳоятда эҳтиёт бўлишим кераклиги тушунаман.
Нодир гапини тугатгандан кейин, Аҳмад йиғилганларни ибодатга чорлади. Аҳмад Нодирнинг рўпарасига ўтирди. Муқаддас Битикка ҳурмат белгиси сифатида унинг қўлидаги Муқаддас Китоб кичикроқ ёғоч лавҳ устига қўйилган эди. Дастлаб у Худога узоқ ибодат қилиб, мана шу кичик сурув учун ишончли сўзларни менга Ўзинг айтгин, деб илтижо қилди, ваъз учун Муқаддас Китобдан таянч сифатида Юҳанно Хушхабаридан қуйидаги оятни танлади: “Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар”.* Аҳмад ўз ваъзини оятлар ёзилган саҳифага батафсил ёзиб олган эди.
-Ҳақиқий севги – севишганларга нажот берадиган севгидир, - деб бошлади Аҳмад ўз ваъзини. – Севги Ўшанинг хоҳиши бўйича бизнинг юракларимизга ўрнашади ва Ўшанинг Ўзи бизни қутқаради, душманларимизни ва гуноҳкорларни севишга бизни даъват қилади. Бизни қул эмас, Ўзининг ўғли қиладиган Ўшагина бизни қутқаради, одамларнинг қалбига фақат У нажот беради. Биродаримиз Нодирнинг қалбидаги кескин ўзгаришни қандай талқин қилиш мумкин? Бу ўзгаришни фақат Худонинг севгиси билан тушунтириш мумкин. Исо – қутқаришга қодир ягона ва ҳақиқий Худодир. Фақат У ҳеч қачон сизларнинг астойдил изланишларингиздан, ҳақиқий шубҳаларингиздан ва дадил саволларингиздан
*Қаранг:Юҳанно 13:34.
қўрқмайди. Фақат У олам учун сир бўлиб қолаверади. Фақат У сизлар учун ва мен учун сир бўлиб қолаверади. Фақат У бизни ўзгартиришга қодир. Бу севги таълимотини фақат Масиҳ ортидан яхши ният билан эргашганлар қабул қилади. Ким Уни қонун бўйича қабул қиладиган бўлса, Уни ҳеч қачон қабул қила олмайди. Ҳозиргина ўқилган текстнинг мазмуни устида ўйлаганларингизда, бу янада тушунарли бўлади. Қонун Мусо орқали келган бўлса, ҳузур-ҳаловат ва ҳақиқат Исо Масиҳ орқали келди. Қуръон фақат қонунни акс эттира олади, холос – Худо бизга Исо орқали намоён бўлади. Ўз хоҳишига кўра ишонмаган одам нотўғри йўлдан бормоқда, чунки севги Худоси ҳеч қачон ишонишга одамни мажбур қилмайди. Севги Худоси битта севги билан яшайди ва нафас олади. Биз Масиҳга ўхшаган бўлишимизни Унинг Ўзи истайди. Ҳамма мафкура зўравонликка даъват қилади. Мана, Исо Масиҳнинг жавоби: “Лекин Мен сизларга айтаман: ҳаттоки биродаридан ғазабланган одам ҳам ҳукм қилинади. Биродарини ҳақоратлаган одам олий маҳкамада жавоб беради...<> Лекин Мен сизларга айтаман: сизга ёмонлик қилган одамга қаршилик кўрсатманг. Агар кимдир ўнг чаккангизга урса, унга чапини ҳам тутинг… <> Лекин Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар”.* Бизнинг муносабатларимизда шундай севги бўлиши керак. Исони ўз хоҳиши билан қабул қилганларга – гуноҳкорларга ва солиҳларга, яҳудийлар ва мажусийларга, улар Менинг болаларим, кўз қорачиғим, Менинг шодлигим ҳар бир қабилада, халқда ва тилда бўлсин деб, Исо ҳаммасини инъом қилди. Худонинг севгиси сизни тўлдиради, сизни тамомила ўзгартиради, сиз бу севгини жиловлай олмайсиз. Бу севгига доғ тушмаган, нуқсони йўқ. Шундай севги фаолият кўрсатганда, ҳеч қандай бўлиниш, қон тўкиш ва беҳузурликка асло ўрин йўқ. Бутун борлиқ Худонинг севгиси ҳукмронлиги остида бўлади. Худонинг халқи бу севгининг нурларини акс эттиради. У бизнинг яқинларимизни инсоният уруғининг душманларидан қутқаради, уларни Солиҳнинг қўлларига беради. Унинг бу шонли Жамоатини бутун олам кутмоқда.
Аҳмад кичик сурувига ваъз қилиб бўлгандан кейин, ҳаётида биринчи марта ўзининг ҳақиқий қисматини ҳис қилди. У мана шу сурувини парвариш қилишни хоҳларди. Аҳмад уларни ўз ортидан эргаштиришни, руҳда қандай ўсаётганларини, Суқ ал-Хамисдаги зулматда нур бўлганларини кўришни истарди. Бу ўн битта одам (Мустафо билан ҳаммалари ўн икки киши эди – Исо танлаган шогирдлар ҳам шунча эди) шаҳарни ўзгартиришга қодир эдилар. Аҳмад уларни яқин атрофдаги қишлоқларга жўнатиши мумкин эди. Мустафо билан Ҳасан бу хизматга киришган эдилар. Уларнинг ўзлари экадилар, ўзлари ўрадилар, уларнинг хизмати самараси шундай ҳосил бўладики, бунақа ҳосилни бу шаҳарда ҳали ҳеч қачон ҳеч ким кўрмаган эди. Ҳосил – маккажўхори ёки буғдой дони эмас, балки инсон қалбларининг ҳосили бўлади. Унинг қалби хоҳиши ана шундай эди. Бу қўйларни боқишни ўрганиш учун у ўзига боғлиқ бўлган ҳамма ишни қилади.
*Қаранг: Матто 5:22, 39, 44.
***
Лайло челакни энгаштириб, жўжаларга дон сепа бошлади. Молхона томондан бирдан шундай бадбўй ҳид таралдики, Лайлонинг тинка-мадорини қуритди, у сарой орқасига қочиб ўтишга мажбур бўлди. Кўнгил айнишни босиш учун нонуштага берилган чой ва қотган нонни тановул қилди. Лайло бир минутча қўлларини тиззасига қўйиб ўтирди, кейин аста ўрнидан туриб, молхона саҳни орқали эчкилар олдига ўтди. Бу ерда икки эчки бўлиб, Лайло уларни соғиши керак эди. Ана шу ифлос жойда хўжалик ишларидан бир оз бўлса-да тиниб, кичкина курсида ўтиришга имкон бор эди. Сут соғиш Лайло ёқтирадиган иш эмас, балки кўникиб қолган ишлардан биттаси эди.
Бу ердан яқиндаги қишлоқ бор-йўғи ярим мил нарида бўлса ҳам, Лайло дам олиш кунисиз – ҳар куни фермада ишлаши керак эди. У ҳар доим ўзини қопқонда ҳис қиларди. Кунлар ортидан кунлар, ҳафталар ортидан ҳафталар ўтиб борар, у ҳам сўниб борарди. Унга дам олиш учун имкон бермас эдилар, камдан-кам ҳолатларда олти соат ухларди, холос. Бунинг устига, Абдул Қайин қиладиган расвогарчилик қўшиларди. Лайло уни шунчалик ёмон кўрардики! Лайло ўзини ўғирлаб келган одамнинг кўнглига теккандан кейин, у Лайлони худди эски арава – йўқ, арвани тортиб юрадиган худди эшак ўрнига ана шу ошнасига хотинликка бериб юборди. Унга сукут сақлаш буюрилган эди, қишлоқ имоми Абдул Қайиндан: “Мана шу аёлни хотинликка оласанми?” деб сўради. Эй Худойим, бу одам ажралиш ҳуқуқидан фойдаланиб, Лайлога “Сен билан ажрашаман”, деб уни Суқ ал-Хамисга қайтариб юборишини Лайло шунчалик истаган эдики!
Ҳар кеча бу газанда Лайлонинг олдига келиб, ўзининг ярамас ишини қиларди, кейин уни фермадаги кичкина уйчага қамаб кетарди. Абул Қайин, агар бу ердан қочиб кетишга уринсанг, оқибати ёмон бўлади, деб Лайлони огоҳлантиришдан чарчамасди. Бу ёвуз кимса, арзимаган нарсага ҳам Лайлони бамбук таёғи билан саваларди. У энг даҳшатли таҳдидни ижро этишдан ҳам тоймаслигига Лайло асло шубҳа қилмасди.
Лайло ётадиган уйчанинг эшигини одатда Абдул Қайиннинг синглиси қуёш чиқмасдан олдин очарди. Лайлонинг кундалик ҳаёти гўё бир умрга ўрнатилган тартибга риоя қилгандай ўтарди: ҳайвонларга ва паррандаларга ем бериш, молхонани йиғиштириш, полизда ишлаш ва ҳ. Сўнгра жазирама қуёш иссиғида букчайиб юришига тўғри келарди. У ҳеч қачон Абдул Қайиннинг оиласи билан бир дастурхондан овқат емаган эди. Лайлога худди молхонадаги ҳайвонлардан бири сингари муносабатда бўлиб, сарқит овқатларни берардилар.
Бу вақтларда Лайло қулларнинг оғир меҳнатини бажариши, эрининг калтакларидан қутулиши учун унга нафақат нафрат, балки “ҳозирги оғир аҳволимдан чиқиш йўлини топаман”, деган умид ҳам куч ато қилиб, мадад берарди. Лекин умид аста-секин сўна бошлади. Қиз Суқ ал-Хамисдан ўғирлаб кетилгандан бери бир йил ўтди. У ота-онаси билан учрашгандан кейин, мени қутқариб оладилар, деган фикр хаёлидан ўтгандай бўлди. Бироқ эгалик ҳуқуқи Абдул Қайинга ўтгандан кейин, Лайло бу ҳақда ўйламай қўйди. Умуман, ота-онаси ҳозирда Лайло қаерда эканини биладилармикан? У “эрга теккан”ини ота-онаси билгандан кейин, у ҳақда нима деб ўйлайдилар? Табиийки, акаси бу аҳволни ўзига ҳақорат деб билади, “Лайлонинг танлаш имконияти бор эди-ку”, деб, унинг “хатти-ҳаракати”ни тубанлик, деб ҳисоблайди.
Лайлони бир лаҳза ҳам умид тарк этмади – умидсиз бу оламда яшашдан маъни йўқ, имконсиз вазият ҳаётда бўлмайди. Уйчасининг калитини излаб топиши керак. Калит Абдул Қайинда ва унинг синглисида бор. Қўлида калит билан у ярим тунгача кутади ва кейин ҳеч кимга сездирмасдан чиқиб кетади. Умуман, у ҳар доим ҳушёр туриши керак. Қулай фурсат ҳар қандай вазиятда келиши мумкин, демак, у ҳар доим қочиб кетишга тайёр туриши керак. Лайло хотирасида Янги Аҳддан парчаларни ёддан ўқир ва бу ҳам унга тасалли берарди. Ҳозирги балолардан қутқаргин, деб Лайло ибодат қилишдан чарчамасди.
***
Телефон орқали таҳдидлар ва қўрқитишлар муттасил такрорланадиган бўлиб қолди. Бутрусга баъзан офисига, баъзан уйига қўнғироқ қилишарди. Нодиранинг сўзларига қараганда, у уйда икки бола билан ёлғиз қолганда, кимдир қўнғироқ қилиб, жим тураверибди. Телефон трубкасидан қўнғироқ қилган одамнинг нафас олиши ва вақти-вақти билан қаердандир келаётган овозлар эшитилибди, холос.
Бир сафар Бутрус телефон трубкасини кўтарганда, ўзига қаратилган сўзларни эшитди:
-Сизлар нима билан шуғулланаётганингизни биз биламиз. Мамлакатимизда ғарб ташкилотларининг фаолият кўрсатаётганидан биз нафратланамиз. – Овоз анчагина билимли ва бурро-бурро қилиб гапириш қобилиятига эга одам эканлиги аниқ билиниб турарди.
-Тушуниб турибман: буларнинг ҳаммаси менга қанчалик алоқадор эканига ишонгим келмаяпти.
-Буларнинг ҳаммасини ўзингиз жуда яхши тушунасиз. Бошқа мамлакатдан келадиган меҳмонларингиз ҳақида биз биламиз. Сиз Ғарбдан пул олаётганингизни, ғарбнинг миссионерлик ташкилоти учун майдон эканингизни ҳам биламиз. Сизлар исломнинг душманлари тегирмонига сув қуйяпсизлар. Сиз шу кунлари навбатдаги конференцияни ўтазишни режалаштиргансиз. Сизни огоҳлантиришга мажбурман - бу ишларингизни тўхтатинг!
-Менимча, сиз хато қиляпсиз, - деди Бутрус. – Бу – масиҳий йўлбошчиларининг конференцияси.
-Сизлар халқни масиҳийликка юз бурдиряпсизлар, аммо биз бунга тоқат қилолмаймиз.
-Конференциянинг мақсади бошқа. Бунинг устига, мамлакатимизда виждон эркинлиги ҳақида қонун йўқми?! Мен қонунга зид ҳеч нарса қилаётганим йўқ.
-Қонуний...ноқонуний...булар бизни асло қизиқтирмайди, - деб жавоб берди суҳбатдош. – Биз сизни шунчаки огоҳлантириб қўйяпмиз, холос. Қилаётган ишларингиз умуман яхши эмас. Бу қилмишларингизни тўхтатишингиз керак, акс ҳолда, оқибати ёмон бўлади.
Бир куни Бутрус кечқурун уйга келганда, хотини кўз ёшлари билан кутиб олди, хотини қўлида кўтариб олган болалари эса йиғлашарди. Болаларнинг қўлига конфет бериб овутди, хотинини қучиб, уни ҳам тинчлантиришга ҳаракат қилди. Маълум бўлдики, Бутрусга яна қўнғироқ қилишибди.
-Сизларни биз нишонга олиб қўйганмиз, - дея телефон трубкасидан ёвуз овоз қаттиқроқ жаранглабди.
-Ким бу гапираётган? – деб сўрабди Нодира қўрқаётганини ва хавотирлигини сездирмасликка ҳаракат қилиб.
-Бунинг аҳамияти йўқ. Биз сизларни фақат огоҳлантириб қўйяпмиз, холос. Эрингизга етказиб қўйинг: агар у қонунга зид ишларини бас қилмаса, болаларингизни ўғирлаб кетамиз.
***
Бутрус, кўзлари очиқ шипга тикилганича, чалқанча ётар, ўзи билан ўзи гаплашарди. У ўрнига ётганига тўрт соат бўлди, ҳозир эрталабки соат тўрт. Хотини бошини эрининг елкасига қўйиб, охири пинакка кетди. Аммо Бутрус Худога қизғин ибодат қилиб, ҳатто мижжа қоққани йўқ. У уйига етти соат бурун келганда, хотинини йиғлаб турган ҳолда кўрди. Бутрус хотинига телефондаги таҳдидлар ҳақида гапириб берди, ҳозиргача кимлиги номаълумлигича қолмоқда. Чамаси, уларни қўрқитмоқчи бўлишган. Аммо охирги таҳдид бошқача бўлди. Бутрус ўз ҳаётини тикишга тайёр эди, аммо таваккал қилиб оиласини хавф остига қўйиши– бу энди ниҳоятда даҳшатли эди.
Нима қилиш керак? У нима деб ибодат қилишни ҳам билмасди. Агар у яширинса, экстермистлар, масиҳийлар устидан ғалаба қилдик, деб жар соладилар. Бундан кейин эса улар илҳомланиб, қўрқитиш, террорни авж олдирадилар. Кейин бошқа масиҳий чўпонларининг ҳоли нима кечади? Хавф келганда, биринчи бўлиб ўзи қочиб жонини қутқариб қоладиган бўлса, чўпонлардан қандай қилиб қатъиятни кутиш мумкин?! Мамлакатдаги ҳамма масиҳий жамоатлари доимий таҳдид ва таъқиблар остида яшаяпти-ку. Озчиликни ташкил қилган масиҳийлар (ҳаммаси бўлиб мамлакат аҳолисининг беш фоизини ташкил қилади, холос) кўпчилик бўлган мусулмонлар томонидан йўқ қилиниши керак, деб ҳисобланади. Охирги пайтларда ана шу кўпчиликни ташкил қилган мусулмонлар томонидан қилинаётган хавф-хатар янада ошкора айтиладиган бўлиб қолди. Имомлар кўп ҳолларда масиҳийларни имонсизлар, кофирлар, исломнинг ғарбдаги душманлари деб атаб, хоинларча ваъз қилмоқдалар. Ҳукумат мўътадил позицияни ошкора ҳимоя қилиб, масиҳийлик Яқин Шарқда азалдан доимо анъанавий дин бўлиб келган, деб алоҳида таъкидлашига қарамасдан, “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг маҳаллий бўлинмалари янада фаол позицияни эгаллаб олдилар. Маҳаллий полиция радикалларнинг хатти-ҳаракатларига панжа орасидан қарамоқдалар. Фундаменталистлар аёлларни ҳижоб ўраб юришга, театрларни беркитишга, спиртли ичимликлар ва чўчқа гўшти сотадиган дўконларни ёпишга мажбур қилмоқдалар. Айрим ҳолларда радикал кайфиятдаги исломчилар жамоатхоналарга ҳужум қилишдан ҳам тоймаяптилар. Бундай ҳолатларда энг кўп хавф-хатар ёш масиҳий аёлларнинг бошига келмоқда – уларни ўғирлаб кетмоқдалар. Охирги пайтларда аёлларни ўғирлаб кетиб, мажбуран исломга киритиш ҳолатлари кучайди. Яна шундай ҳолатлар юз бермоқда: катта шаҳарларда билвосита ижтимоий босим ўтказиб, исломга юз бурдириш мақсадида кўпроқ фойда оладиган ишларни таклиф қилмоқдалар ёки бепул уй-жой ваъда қилмоқдалар. Бу ваъдалар, айниқса, унчалик бой бўлмаган масиҳийлар учун жуда жозибали кўринмоқда. Шу билан бирга, уларнинг адресига қарата жисмоний жазо билан тўғридан-тўғри қўрқитиш яқин вақтларгача кам учрарди.
Хўш, Бутрус нима қилиши керак? Оиласига қарата айтилаётган таҳдидларни рад қилсинми? Аммо бундай қараш ақлдан бўладими? Хавфнинг олдини олиш учун квартирани иҳоталаши мумкин, аммо ҳозирги техника ривожланган шароитда истаган одам ҳеч қандай қийинчиликларсиз квартирага кира олиши мумкин. У яна шундай қилиш мумкин: Нодира ва фарзандлари ўзининг ёки ишончли эркак кишининг кузатувисиз ташқари чиқмайди. Бутрус уларни, шаҳардан узоқроқ яшасин деб, “Логос” ўқув марказига кўчириб олиб бориши ҳам мумкин, аммо яна савол туғилади – бундай ҳимоя усули қанчалик самара беради? Нодира билан болалари, шаҳардагига қараганда, қишлоқ жойларида баттар қалтис вазиятда қолишлари мумкин-ку.
Яқинда Нодира, фарзандларимизни менинг ота-онам билан таништирсак, ёмон бўлмасди, деб айтган эди. Бунинг учун, эҳтимол, энг қулай пайт келгандир. Бу эса Бутрус нафас ростлаб, ўйлаб, ўз оиласини ҳимоя қилиш усулларини излашига имкон беради. Аммо атрофдагилар, улар қочиб кетди, деб ўйламасликлари керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўрқувдан титраб-қақшаб, қўл қовуштириб ўтириш ҳам керак эмас.
Нодира тушида нималардир деб ғўлдираб, ёнбошига ағдарилди. Бутрус эгилди, унинг пешонасидан ўпиб, елкасига қўлларини қўйди ва шивирлаб деди:
-Эй Худойим, сенга илтижо қиламан – оиламни ҳимоя қил. Хотинимга қўрқув ўрнига тинчлик ва хотиржамлик ато қил. Фарзандларимга зиён келтирмоқчи бўлган ҳар қандай душмандан уларни узоқроқ қил, фарзандларимни Ўз кафтларингда ҳимоя қилиб, сақла. – Хотини яна бир томонига ёнбошлаб, тин олди. Бутрус бир лаҳза жим қолди. – Эй Худойим, эй Эгам, Самовий Отам! Мен илгари ҳеч қачон эҳтиёж сезмаган доноликка муҳтожман. Бизни Сен шу хизматга даъват қилгансан – бундан кейин нима қилишимиз кераклигини Ўзинг бизга кўрсат.
Шу лаҳзада Бутрус анча вақтдан бери биринчи марта вужудида ёқимли титроқ турганини, руҳида тинчлик ҳукмрон бўлаётганини ҳис қилди.
21-боб
Икки ойдан кейин
“Логос” ўқув марказида ўтказиладиган чўпонлар конференцияси дастурига мувофиқ, бу конференцияда биродар Андрей сўзга чиқиши керак эди. Бутрус ўзига ва бошқа руҳонийларга қарата қилинган таҳдидлар оқибатида охирги пайтга келганда конференция ўтказилишини бекор қилди, оиласини номаълум вақтга Нодиранинг ота-онасиникига жўнатди. Айни пайтда, устозини мамлакатга қиладиган ташрифидан қайтармади. У шароит ўзгаргани боис, биродар Андрей билан чўпонларнинг яккама-якка учрашувини режалаштирди. Бу чўпонлар ўзларига ва жамоаларига мусулмонлар томонидан қилинаётган душманликларнинг жадаллашгани ҳақида гувоҳлик беришлари керак эди.
-Ҳаммамиз биргаликда сизни эшитамиз ва сиз билан биргаликда ибодат қиламиз, - деб таклиф қилди Бутрус. – Сиз бу ерга келишингиз зарур, сизнинг ташрифингиз чўпонлар учун кўп нарса демакдир.
Вақт мураккаб бўлиб туюларди. Ҳар куни чўпонлар билан бир неча учрашув, шунингдек, “Ал-Калима” жамоат ташкилотининг тобора миқдор жиҳатидан ўсиб бораётган ячейкалари билан учрашувлар бўлиб ўтарди. Бир куни биродар Андрей профессор Камол ишлайдиган университетга ташриф буюришга вақт ажратди. У маъруза ўтаётган экан, талабаларнинг саволларига жавоб бергунга қадар, биродар Андрей кутиб туришига тўғри келди. Унинг кабинетидаги иш столи орқасида девор бўйлаб қатор кетган китоб полкалари исломга оид ўқув адабиётлари билан тўла эди. Профессор ҳали ўз хонасига кириб улгурмасданоқ, биродар Андрей ўрнидан қўзғалиб, дўстини анъанавий тарзда арабча “Ассалому алайкум” (бу сўз “Сизга тинчлик бўлсин” деган маънони билдиради) деб саломлашиш билан кутиб олди.
Профессор кулди, меҳмон билан қўл олиб кўришди ва арабча “Ваалейкум ассалам ва раҳматуллаҳи ва баракатуҳу” деб жавоб берди, кейин бу сўзларни таржима қилиб берди: “Бу дегани – Сизга тинчлик, Оллоҳнинг раҳмати ва Унинг марҳамати бўлсин” деганидир. Икковлари столга ўтирганларидан кейин, профессор изоҳ берди:
-Агар бир мусулмон бошқаси билан саломлашса, иккинчиси биринчиси билан тўлиқ, энг яхши шаклда саломлашишни муносиб кўради.
-Шахсан менга бу одат жуда ёқади, - деди биродар Андрей. Маълум вақт улар хотиржам суҳбатлашишди. Кейин биродар Андрей деди: - Бизнинг салом-аликда ҳам бир-биримизга тинчлик тилаймиз. Мен “Ассалому алайкум” деб айтганимда, буни чин дилдан айтаман. Мен сизга тинчлик тилайман. Мен тинчлик олиб келяпман. Сиз тинчликда бўлишингизни, Худонинг тинчлиги сиз билан бўлишини истайман. Сиз ёқимли, яхши сўзларни аямасдан жуда яхши жавоб беряпсиз. Аммо баъзан мусулмонлар тинчликни истамаётганларини қандай тушуниш мумкин? Сиз жавоб тариқасида “йўқ” деган сўзни эшитганингизда, нима юз беради?
-Агар менга “йўқ” деб жавоб берсалар, бу дегани – бизнинг ўртамизда душманлик бор деганидир, - деб жавоб берди профессор.
-Мен ҳам шуни айтяпман-да, чунки Ғарбда айрим одамлар исломни олам дини деб айтадилар. Аммо мусулмонларнинг босқини ҳақида эслаганларида, улар “мусулмонлар яҳудийларга ва масиҳийларга бўлган нафрат билан нафас оладилар”, деб айтадилар. Умуман, мусулмонларнинг ҳаммаси ҳам бизга тинчлик тилайвермайди.
Камол ўрнидан турди, орқасидаги китоб полкаларига тезда назар ташлаб, керакли китобни топди. Етарли жавобни излаб, китобни варақлади ва деди:
-Сизга шуни исботламоқчиман: исломнинг илк даврида мусулмонлар пайғамбар буюрганларнигина қилардилар. – Камол излаётганини топиб, гапида давом этди: - Тақводорлар ҳукмдори, иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб (Оллоҳ ундан рози бўлсин)нинг масиҳийлар патриархи Софроний билан тузган шартномаси бунинг фойдасига мутлақо аниқ гувоҳлик беради. Бу шартнома инсонлар ўртасидаги диний бағрикенгликнинг ва ҳақиқий келишувчиликнинг намунаси ҳисобланади. Фаластиннинг икки ўғлидан тарқалган халқлар ўртасида мустаҳкам муносабатлар ўрнатилгани сабабли, Муқаддас Юрт аҳолиси – улар мусулмон бўладими, ёки масиҳий бўладими – бу шартнома билан фахрланадилар. Бу шартнома конфессияга асосланмайди, балки янада улуғроқ муносабатларга – бир томоннинг иккинчи томон динига ҳурматли муносабатига, шунингдек, бошқаларнинг динини камситмаган ҳолда, ҳамма томонларнинг тўлиқ эркинлиги асосида ўз динига эътиқод қилишга таянади.
-Умарнинг шартномаси ҳақида мен биламан, - деди биродар Андрей. – Халифа Умарнинг Раббий Қабри ибодатхонасида ибодат қилишни рад этгани факти тарихда эсланади, бунинг оқибатида мазкур ибодатхона мачит қилинмай қолган. Аммо мусулмонлар истиқомат қиладиган шаҳарларда масиҳийларга янги ибодатхоналар қуриш учун рухсат беришни ёки мавжуд ибодатхоналарни таъмирлашни таъқиқлаган ўша халифа Умар эмасми?! Ўша шаҳарларда масиҳийларни ибодатга даъват қиладиган жамоатхона қўнғироқларини чалиш таъқиқланмаганмиди?! Мусулмонларни алоҳида ажратиб турадиган махсус либослар кийиб юриш қабул қилиингани ҳолда, масиҳийлар бундай либосларни кийиб юришлари мажбур эмас деб кўрсатма берилмаганмиди?! Мусулмонлар транспорт сифатида отлардан фойдаланганлари ҳолда, масиҳийларга отларни ва хачирларни миниб юриш таъқиқланмаганмиди? Ҳа, мусулмонлар бу шартнома ҳақида фахр билан эслайдилар, аммо масиҳийлар бу шартномада мусулмонларнинг диний бағрикенглигини кўрмайдилар.
Камол китобни жойига қўяркан, гапирди:
-Агар бирон одамнинг яқинига самимий севгиси бўлмаса, уни мусулмон деб бўлмайди. Мусулмонга ҳасадгўйлик ва нафрат нимага керак? Тақводор халифалардан тўртинчиси Али ибн Абу Толиб айтган эди: “Душманни ўз фазилатларинг билан мағлуб қил: ғалабаси учун уни миннатдорчилик билан кечир. Биродарингни яхшилик қилиш билан жазола, унинг гуноҳларини унга ҳузур-ҳаловат келтириш орқали акс эттир”. Пайғамбар мусулмонларга шундай таълим берган эди: “Оллоҳ менга, сени хафа қилганларни, қариндош-уруғлари билан ришталарни узиб, уларни тарк этганларни кечиргин, деб амр этган”.
Биродар Андрей бош чайқаб деди:
-Жуда яхши айтилган, аммо Яқин Шарқда адолат, раҳм-шафқат ва кечиримнинг алоҳида намоён бўлаётганини мен кўрмаяпман.
-Сиз ҳақсиз, - деди Камол овозида ғамгинлик билан, у стулга ўтирди, -агар Қуддусда ислом, ўз ҳуқуқи бўйича, ўзига тегишли мавқени эгалласа эди, ҳаммаси бошқача бўлган бўларди.
Профессорнинг овози жуда сокин эди. У биродар Андрейга очиқ юз билан қараб турар, аммо баҳсда иккови ҳам боши берк кўчага кириб қолганлари шундоққина кўриниб турарди. Ислом куч позициясидан келиб чиқиб бошқаришига, ана шунда ислом раҳнамолари кофирларга адолатли ва раҳмдил бўлишларига Камол шубҳа қилмасди.
Биродар Андрей ҳаммасини – ижобий томонларини ҳам, салбий томонларини ҳам тарозига солиб, бу ишонч-эътиқодга савол аломати қўйишга қарор қилди:
-Профессор, сизнинг мамлакатингизда ислом ҳамма тан олган эътиборга эга, аммо маҳаллий масиҳийлар билан суҳбатлашиб, шундай хулосага келдим: уларнинг биронтаси ҳам ҳозир сиз айтганларни асло ҳис қилмайди. Улар, ҳақиқатан, ўзларини ҳимоя қилинган деб ҳисобламайдилар. Айнан ўтган ҳафтада сизнинг мамлакатингиз бўйлаб саёҳат қилганимда, масиҳий жамоатхоналарига кўплаб ҳужумлар бўлгани тўғрисида айтиб беришди. Бир неча масиҳий корхоналари вайрон бўлибди. Бу –ҳақиқий деб айтиш мумкин бўлган ўша ислом эмаслигини тасдиқлай оласизми?
-Исломда ҳамма мусулмонларга эътиқод қилиш эркинлигига алоҳида аҳамият берилади, - деб жавоб берди Камол. – Ҳеч ким биронтасига, сен ўз Худойингга мана бундай ибодат қиласан, деб мажбур қила олмайди. Исломга зўравонлик билан юз бурдириш таъқиқланган, мусулмон бўлмаган қавмларнинг ибодатхоналарини булғаш ҳам қонунга зид. Бунинг исботи пайғамбар ва унинг ворислар хулқ-атворидир. Ислом бошқа динларни ва ҳамма пайғамбарларни тан олади. Қуръон уларни ҳурмат қилишга чақиради. Мусулмонлар ҳар сафар пайғамбарлар Одам ато, Иброҳим, Мусо, Исо ёки Муҳаммад исмларини чақирганларида, улар албатта “Оллоҳнинг раҳмати уларга бўлсин” деб айтадилар. Ҳамма пайғамбарлар – абадий ҳақиқат бўлган самовий ваҳийни олиб юрувчилардир. Бу ҳақиқатни улар ягона мақсад билан етказиб келганлар: ягона мақсад – халқни Худога сажда қилишга даъват қилиш ва Унинг раҳм-шафқати тўғрисида инсониятга эълон қилишдан иборат эди.
- Дўстим, сиз шуни тан олишингиз керакки, биродар мусулмонларингиздан кўпчилиги мана шу исломий тушунчалар тўғрисида ҳатто эшитмаганлар. Ғарбдаги кўп одамлар исломни жангари дин сифатида қарайдилар...
-Исломда уруш фавқулодда восита, - деб профессор биродар Андрейнинг гапини бўлди. – Уруш – агрессиядан ўзини ҳимоя қилиш воситаси, холос.
-Наҳотки, ислом нуқтаи назаридан “Хизбуллоҳ”, “ХАМАС”, “Ислом жиҳоди”* каби гуруҳларнинг фаолиятини уруш олиб боришнинг қонуний методларига тенглаштириш мумкин бўлса?
-Уларда агрессиядан ҳимоя қилишнинг бошқа воситаси йўқ. Ҳа, бу агрессияга қарши курашнинг қонуний усули.
-Профессор, масиҳийлар бу хулосага қўшилишлари жуда қийин. Менга маълум. Сиз яна икки соат маъруза ўтишингиз керак. Лекин сиз менга ўйлаб кўришим учун етарлидан ҳам кўпроқ озуқа бера олдингиз. Мен билан суҳбатлашиш учун вақт ажратганингиз учун катта раҳмат сизга. Марҳамат қилиб, сиздан сўрамоқчи эдим: сиз учун ибодат қилишимга рухсат берсангиз, илтимос.
-Албатта, бунга ижозат бераман.
Биродар Андрей қўлларини кўтарди, кафтларини айлантириб, ибодат қила бошлади:
-Эй Худойим Эгам! Мени бу ерга олиб келганинг ва қадрдон дўстим Камол билан учрашиш учун имконият берганинг учун сенга шукроналар айтаман. Биз иккаламиз ҳам ҳақиқатни излаяпмиз. Иккаламиз ҳам ишончли қарор излаяпмиз. Биз тинчлик излаяпмиз. Биз ҳукмни ва ҳақиқатни излаяпмиз. Худойим, Сендан сўрайман: бизнинг юракларимизда ишлагин, токи биз оламга тинчлик олиб борайлик, чунки бизнинг юракларимизда ҳеч қандай тинчлик йўқ! Сенга Исо учун шукрона айтаман, чунки У менинг кўз олдимда Ўз ҳақиқатини очди, менга тинчлик олиб келди, кечирим инъом қилди, нажотни намоён қилди, Сенинг тахтингга боришим учун Ўз ижозатини берди. Дўстим учун, унинг ҳаракатлари учун, ўз эътиқодини мен билан муҳокама қилишга тайёргарлиги учун Сенга шукр айтаман. Эй Худойим, уни марҳаматлагин, унинг ўзини, оиласини ва унинг меҳнатларини ҳимоя қилгин. Ўзинг маъқул кўрган яхши ва мукаммал вақтда бизни яна муросага келтиргин. Исо номи билан ибодат қиламан. Омин.
***
Эртаси куни биродар Андрей ва Бутрусни Карим билан учрашув кутаётган эди. Учрашув ҳукуматнинг катта биноси юқори қаватидаги нафис безатилган қабуллар залида бўлиб ўтди. Улар катта чарм диванга ўтирдилар, крахмалланган жалабийя кийиб олган Карим биродар Андрейга кумуш чойнакдан кофе қуйиб берди. Катта залнинг ярмига Эрон гиламлари тўшалган эди. Уларнинг рўпарасидаги столга ўтирган котиб министр имзо қўйиши учун ҳужжатларни тайёрларди, ҳужжатларнинг ҳар бири катта чарм папкага солинган эди. Котиб бир қучоқ ҳужжатлар солинган папкаларни
-------------------------------
*”Ислом жиҳоди” – бир қатор ислом террористик ташкилотларининг номи, уларнинг орасида анча машҳурроғи “Миср ислом жиҳоди” ва “Фаластин ислом жиҳоди” бўлиб, 1970- йилларда қонуний ҳуқуматни ағдариб ташлаб, ислом давлати ўрнатиш, шунингдек, Исроил ва АҚШ давлатларига қарши кураш олиб бориш мақсадида пайдо бўлган.
министрнинг кабинетига олиб кирди-ю Бутрус билан биродар Андрей бир неча дақиқа кутмасданоқ, таклиф қилинган меҳмонларни ичкарига кузатиб кириш учун дарров қайтиб чиқди. Карим жимжимадор нақшлар билан безатилган катта ёзув столидан туриб, меҳмонлар билан сўрашиш учун уларга пешвоз чиқди. Котиб олиб кирган бир қучоқ папка стол ўртасида
савлат тўкиб турарди, папкалар ёнида бир талай авторучкалар. Столнинг ўнг томонида бир неча телефон аппаратлари диққатни тортарди. Бу ерда хушбўй ҳид таратиб турган шишачалар бор, биродар Андрей дарров кучли хушбўй ҳидни туйди. Каримнинг кабинети лотинча L шаклида эди. Унинг столи олдида шинам кушетка ва шарқона нақшлар билан безатилган катта гилам. Деворнинг чап томони овқатланадиган жой эди. Столда бир неча идишда иссиқ овқатлар турибди. Официант бу овқатлар ёнига кофе ва ширинликлар ҳам қўшган.
Министр меҳмонларни кутубхонаси билан таништириб, полкадан ҳашаматли чарм муқовали Қуръонни олди ва биродар Андрейга совға қилиб берди.
-Менда Қуръоннинг бир неча ажойиб нашрлари бор, - деди табассум билан биродар Андрей. – Аммо бунақанги ажойиб нашри менда ҳали йўқ эди.
Ўз навбатида биродар Андрей министрга чарм муқовали Муқаддас Китобнинг арабчасини ва ўзининг араб тилига таржима қилинган китобларидан тўрттасини берди.
Официант ишларини тугатиб, эшикни ёпиб чиққач, Карим биродар Андрейни ва Бутрусни стол ёнидаги чарм креслоларга таклиф қилди ва деди:
-Сизни кўрганимдан жуда хурсандман, биродар Андрей. Айтинг-чи, сизга мендан қандай ёрдам керак?
Бутрус биродар Андрейни огоҳлантириб, Карим бизни расмий равишда қабул қилади, шунинг учун у, шубҳасиз, ҳар бир сўзида ва ишида жуда эҳтиёткор бўлади, деб уқтирган эди.
-Бугунги қабулингиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман, - дея гап бошлади биродар Андрей табассум билан. – Биз ўзлари ҳақида ўзлари гапира олмайдиганлар номидан гапиришимизга тўғри келади. Мамлакатингиздаги масиҳийларнинг хавфсизлиги таҳлика остида қолган. Жамоатхоналар пойдеворигача ёндириб юборилмоқда. Масиҳий ташкилотлари ваҳшийларча ҳужумларга дучор бўлмоқда. Ўсмир қизлар ўғирланиб, зўравонлик билан исломга киритилмоқда. Бундай хатти-ҳаракатлар сизнинг мамлакатингизни хавотирга солиши керак. Бу муаммоларни қандай ҳал қилишни сиздан сўраш мақсадида ҳузурингизга келдим.
Министр креслосида бир оз ижирғаниб ўтирди-да, ниҳоят, гапга тушди:
-Гапингиз, тўғри. Бу ҳаммамизни хавотирга соладиган хатти-ҳаракатлар. Бунақа хабарлар мени ҳам ташвишга солмоқда. Ўзингиз тушунасиз – мамлакатимизда динга эътиқод қилишда эркинлик берилган.
-Балки, бу қоғозда бордир, - деб эътироз билдирди биродар Андрей. – Аммо амалда йўқлиги маълум бўлиб турибди.
-Дўстларим, сизларнинг хавотирга тушаётганларингизни тушуниб турибман. Ҳар қандай одам ташқаридан аралашувларсиз ўз динига эътиқод қилиш ҳуқуқига эга. Мен сизларнинг дўстларингизни ҳимоя қилиш учун ва экстремистларнинг агрессив хоҳишларига чек қўйиш учун полицияга буйруқ беришни жуда истардим, аммо менда бундай ваколат йўқ. Борди-ю буни мен қила олганимда ҳам, буйруғим ижро этилишига мен асло кафолат беролмайман.
-Бундан келиб чиқадики, сиз ҳеч нарса қила олмайсиз, шундайми? –деб сўради биродар Андрей.
-Қўлимдан келадиган ягона иш – қирол билан бу ҳақда гаплашишдир. Фурсатини топиб, у билан бу масалани муҳокама қиламан деб, сизларга ваъда бераман.
-Эҳтимол, ўзингиз биларсиз: ғарб матбуоти мамлакатингиздаги вазиятни синчиклаб кузатмоқда. Шу муносабат билан биз Ғарбда сизнинг ҳукуматингиз бундан кейин ҳам фаолият кўрсатишини кутамиз.
-Ҳа, бу тўғрида биламан.
-Бундан ташқари, кўпчилик масиҳийлар мамлакатингизни тарк этдилар, кўплари яқин келажакда ўз юртидан кетишни режалаштириб қўйганлар. Улар мамлакатдан кетиб қолмасликлари учун ҳукуматингиз уларга нима деб даъват қила олади?
-Мен масиҳийларнинг таъқиб қилинаётгани тўғрисидаги масалани Министлар кабинети билан тез орада муҳокама қиламан. Халқ мамлакатдан қочиб кетар экан, бунинг оқибати мамлакатимизга ҳеч қандай яхшилик келтирмайди.
Бутруснинг юзи ўзгарди. Бу ҳолат Каримнинг эътиборидан четда қолмади ва сўради:
-Сиз бирон гап айтмоқчимисиз, дўстим?
-Мен битта ҳолатни таъкидламоқчиман: масиҳийлар – давлатимиз учун, қолаверса, ўзлари истиқомат қилаётган мамлакат учун содиқ фуқаролардир. Масалан, жамоатларимизда биз ҳар якшанба куни мамлакатимиз раҳбарлари учун ибодат қиламиз. Биз яна мамлакатимизнинг иқтисодий томондан гуллаб-яшнаши учун ҳам ибодат қиламиз – ёмғир ёғиши ва яхши ҳосил учун ибодат қиламиз. Ҳақиқатан, биз азоб чекяпмиз, аммо ҳеч қачон халқимиз учун ибодат қилишдан тўхтамаймиз. Биз мактаб таълими, шифохоналар ва етимхоналар билан шуғулланиб, уммага хизмат қиляпмиз.
-Ҳа, айтгандай, ўзингизга маълум – мен масиҳийча мактабда таълим олганман, - деди Карим.
Кабинет хўжайинининг бир оз мазаси қочганини биродар Андрей сезди, аммо барибир ўз гапини айтди:
-Ишончим комилки, сиз Масиҳ Танасига ёрдам бериш учун қўлингиздан келган ишни қиласиз. Сиз билишингизни хоҳлайман: Бутрус менга сиз ҳақингизда айтиб берди. Менга ишонаверинг. Мен яна сиз учун ибодат қилаётганимни билишингизни ҳам истайман.
-Катта раҳмат, - деб жавоб қайтарди Карим. – Афсуски, мен бундан ортиқ гапириш имкониятига эга эмасман, лекин ўзингиз тушунасиз...
-Мен, ҳақиқатан, сизни тушунаман.
Суҳбатдан кейин Каримнинг котиби уларни қабулхонада кутиб турган экан: унинг қўлида патнис, патнисда олтин ҳарфларда ҳуснихат билан ёзилган иккита ажойиб гравюра бор эди. Улардан бири – Бутрусга, иккинчиси – Голландияда ниманидир эслатиб туриши учун биродар Андрейга аталган эди.
Меҳмонхонага қайтаётганларида, биродар Андрей Бутрусга қараб: “Бу ишни жойидан қўзғатиш учун– майли, ҳукуматдаги шундай катта лавозимда бўлса ҳам – Каримнинг бир ўзига қийин бўлади”, деб изоҳ берди.
-Суҳбатимиз давомида, чамаси, Карим ўзини жуда ноқулай сезди, - деди у.
-Аммо Карим бизга ёлғон гарирмади, - деб жавоб берди Бутрус. – Мусулмон муносабатлари бўйича, сизга ўхшаган меҳмонларни ана-мана деб алдаб юраверишлари мумкин. Сиз эшитишни истаган ҳамма гапни ўзингизга айтадилар, аммо сиз учун ҳеч қандай манфаатсиз қўлини совуқ сувга урмайдилар.
Бизнинг дўстимиз менга ёлғон гапирмади. У, чамаси, бизга ёрдам беришни истайди. Менимча, Карим бу мамлакатнинг системаси доирасида рухсат этилгани бўйича нимадир қилишга уринади. Аммо анъанани ўзгартиришга унинг кучи етмайди. Ҳатто қиролнинг ҳам имконияти чекланган. У, бир томондан, ғарб демократияси билан яхши муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилади, иккинчи томондан, ўз мамлакатидаги кундан-кунга таъсири кучайиб бораётган мутаассибларнинг кўнглини овлаб, Сцилла ва Харибда ўртасида машаққатларга усталик билан чап бериб юраверади. У, мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияни тан олади, деб эътироф этади, лекин шариат – бу ҳужжатдан устун, қирол шариатга ҳеч қачон қарши чиқмайди.
-Ундай ҳолда, масиҳийлар учун Карим амалда нима қилиб бера олади?
-Карим айрим ҳолларда соғлом ақл ва мўътадиллик овози бўлиб қолаверади, балки, алоҳида дабдабасиз ўз обрўйидан фойдаланиши мумкин. Бундай ҳолда унга ниҳоятда эҳтиёткорлик керак бўлади. Ортиқча ўзини кўрсатиш арзимайди, Ахир, у Масиҳнинг издоши эканидан ҳеч ким хабардор эмас. – Биродар Андрей бу нозик томонлар ҳақида ўйлаб келарди, бу пайтда Бутрус машинани меҳмонхона томонга бурган эди. – Сен ҳақсан, - дея биродар Андрей тирсагини автомобиль эшигига тираб, муҳокама қилишда давом этди. Бир лаҳза сукутдан кейин у яна деди: - Биз битта давлат амалдорига тамомила суяниб қолишимиз керак эмас, балки у учун ибодат қилишимиз керак. Нимага бизнинг дўстимиз бундай аҳволда қолгани ёлғиз Худога аён, аммо ишончим комилки, ажойиб қулай бир пайт келади, ана шунда у имкониятдан фойдаланади. Вақти-соати келганда, у Худонинг режаларини амалга оширишга тайёр бўлсин деб, биз ибодат қилишимиз лозим.
22-боб
Бир йилдан кейин
Ҳар душанба куни эрталаб Суқ ал-Хамисдаги “Ал-Калима” жамоат ташкилоти штатида ишловчи ходимлар Аҳмад билан Салиманинг квартираси остидаги офисда учрашишарди. Аҳмад командага бошчилик қилар, шунинг учун ходимларнинг маошига, китоблар ва турли товарлар сотиб олишга Бутрус берган пулни у тақсим қиларди. Мустафо билан Ҳасан ўзлари ҳозирда истиқомат қилаётган жойдаги масиҳий жамоаларида таълим марказларининг ишларини жуда яхши йўлга қўйган эдилар – иккови ҳам эркаклар синфини ўқитардилар. Халқ кундузи далада ишлаганларидан кейин кечки машғулотларга шошарди. Сингиллардан бири – чўпоннинг хотини “Логос” ўқув марказида саводсизликни тугатиш дастури бўйича ўқитувчилар тайёрлаш бошланғич курсини тамомлаб, аёллар синфини ўқитаётган эди. У аёлларни гигиенага, биринчи навбатда, элементар математикага, ўқишга ва ёзувга ўргата бошлаган эди.
Тингловчилар ўқитувчиларни хушмуомалалик билан кутиб олардилар. Жамоа раҳбарлари саводсизликни тугатиш зарурлигини эътироф этар, ўқувчиларга зарур моддий ёрдам кўрсатардилар. Жамоани савод чиқаришга раҳбарлари даъват қилган эдилар-да. Дастлабки бир неча ой давомида курслар ишига ҳукумат ва умма томонидан ҳеч қандай қаршилик бўлмади. Фақат охирги пайтларда Мустафо билан Аҳмадга кимлардир таҳдид билан қўнғироқ қилар, хат юборарди. Командада бу таҳдидларни нафақат муҳокама қилдилар, балки саводсизликни тугатиш курсларини ёпиш учун асос йўқ деб, зарур эҳтиёт чоралари кўришга қарор қилдилар.
Душанба кунлари бўладиган бу учрашувларда Салима ҳам бўларди. Бунинг устига, бутун миссиянинг ишлари учун масъулликни у ўз зиммасига олган эди. Салима ҳафтасига беш марта саводсизликни тугатиш курсида аёлларга дарс берарди, кечқурунлари эса ўсмир қизлар билан шуғулланарди. Бу ўсмир қизлар бирон сабаб билан бошланғич мактабни тугата олмай қолган эдилар. Салима, ҳар доимгидай, бугун эрталаб турли дастурларни ва ўқитишга оид кундалик вазифаларни муҳокама қилиш учун команда билан учрашди.
Нодир командага охирги бўлиб келган эди. У кичик бизнеснинг нозик томонларини одамларга ўргатиб, кўп фойда олаётган эди. У ишни кўчама-кўча юриб ширинликлар сотишдан бошлади, вақти келиб, яхна ичимликлар ва ҳамма яхши кўрадиган пломбир сотадиган бўлди. У бутун кучини банкдан олган қарзларини вақтида тўлашга қаратди ва ишлари анча олдинга кетди. Охирги пайтларда мусулмонлардан келиб чиққан иккита ёш масиҳийни иш сифатларига ўргатиб, уларга савдо-сотиқ асосларидан таълим берди.
Бу учрашувларда диний масалаларга ҳам вақт ажратиларди. Бешовлари – Аҳмад, Мустафо, Ҳасан, Салима ва Нодир – вақтларининг бир қисмини ўзлари хизмат қилаётган халқ учун ибодат қилишга ажратдилар. Мустафо билан Ҳасан ўзлари яшаб турган қишлоқларда собиқ мусулмонлардан келиб чиққан масиҳийларнинг кичик жамоаларини ташкил қилдилар. Шундай қилиб, Суқ ал-Хамис командаси миқдор жиҳатдан ўсиб, уч гуруҳга бўлинди, гуруҳда тахминан ўнтадан одам бўлди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан янги жамоаларни кичик ҳолда қолдиришга қарор қилинди. Шундай жамоалардан бири Аҳмаднинг қариндош-уруғларидан иборат эди. Аҳмаднинг отаси бу учрашув ҳақида эшитиб, менинг дўстларимдан биронтаси бу ҳақда билиб қолмаслиги керак, деб ўғлига уқтирди. Шу орада отасининг соғлиғи ёмонлашиб қолди, Аҳмад отаси билан бутунлай ярашишни орзу қилиб, отаси учун доимо ибодат қиладиган бўлди.
Аҳмад Суқ ал-Хамисдаги ва қўшни қишлоқлардаги командага раҳбарлик қилиш билан бирга, мамлакатнинг турли туманларидаги ишлар, жумладан, янги имонга келган масиҳийлар билан учрашиб, Масиҳ ортидан эргашиш ҳақида ўгитлар бериш юзасидан Бутрусга ёрдам берарди. Бугунги учрашув тугади. Энди ҳафтанинг қолган кунларида Аҳмад шаҳар атрофига чиқиб, собиқ мусулмонлардан шаклланган масиҳий жамоатларини Худога астойдил хизмат қилишга руҳлантириш вазифасини амалга ошириши лозим эди.
Учрашувдан кейин Салима енгил нонушта тайёрлади, кейин Ҳасан ноутбукини ўчириб, узун тасмали сумкасига солди. Нодир Мустафога икки қути тўла Янги Аҳдни ва буклетларни Ҳасаннинг япон машинасига юклашга ёрдам берди. Мустафо билан Ҳасан автомобилга ўтиришларидан олдин, Аҳмад иккала дўстини маҳкам бағрига босди.
Бир неча минутдан кейин улар Суқ ал-Хамис шаҳридан ташқарига чиқиб кетган эдилар. Ҳасан машинасини катта дала ўртасидаги шиббаланган йўлга бурди. Даланинг бир томонидан ер ости булоқ суви оқадиган тор канал ўтар ва далаларни суғорарди.
Тўсатдан дарахтзор орасидан бир неча мотоциклчилар йўлга отилиб чиқдилар. Улардан иккитаси Ҳасаннинг машинаси йўлига чиқди, Ҳасан эса, машинам мотоцикл билан тўқнашиб кетмасин деб, хавфнинг олдини олиш учун тезликни пасайтириб, машинани канал томонга кескин бурди. Машина нақ каналнинг қирғоғига келиб тўхтаб қолганда, Ҳасан ўша зоҳоти машинасини орқага олиш учун моторни ўт олдирди. Аммо машинанинг ғилдираклари тупроққа ботиб қолган ва ўрнидан қўзғатиш имкони йўқ эди.
Иккита одам ҳайдовчи томондаги машина эшигини силтаб очди,
Улар Ҳасанни ташқарига тортиб чиқардилар. Мустафо йўловчи ўтирадиган томондан сакраб, нарироқ қочиб борди. Аммо мотоциклчилардан бири ҳавога ўқ узиб, “Тўхта!” деб буйруқ берди. Икковини ушладилар. Дарров иккита енгил машина ҳам етиб келди –бир машинанинг орқа ўриндиғига Мустафони, иккинчи машинанинг орқа ўриндиғига эса Ҳасанни итариб киргиздилар. Шу орада ҳужум қилганлардан иккитаси Ҳасаннинг машинасини титкилаб, ноутбук солинган сумкани ва китоблар солинган қутиларни топди.
***
Аҳмад икки соат йўл юргандан кейин, белгиланган жойга етиб келиб, манзилни топиш учун қоғозларини титкилай бошлади. Ўша манзилда собиқ мусулмонлар жамоаларининг икки раҳбари билан учрашув бўлиши керак эди. Шу пайт Аҳмаднинг қўл телефони овоз бериб қолди. Аҳмад телефонини олиб, очди. Ҳали жавоб беришга улгурмай, Салиманинг ҳаяжонли овозини эшитди:
-Мустафо билан Ҳасанни ўғирлаб кетишибди. У ердан ҳозироқ кетинг...
Шу пайтгача Аҳмад хотинининг шунчалик овози титраб гапирганини эшитмаган эди.
-Салима, тинчлан. Айт-чи, нима бўлди сенга?
Салима ўзини қўлга олгунча, Аҳмад жим турди. Ниҳоят, Салима тилга кирди:
-Ҳозиргина менга қўнғироқ қилдилар. Телефондаги овоз “Эрингнинг дўстлари бизнинг қўлимизда, энди навбат сизларга”, деди.
-Улар сенга таҳдид қилдиларми?
-Йўқ, таҳдид қилмадилар, аммо менимча, улар сизга нималарнидир етказишимни истаяптилар.
-Кетяпман...
-Улар пул талаб қиляптилар.
-Икки соатдан кейин уйда бўламан.
-Йўқ, уйга келманг. Менимча, бу тузоқ.
-Салима, тинчлан, улар сенга айтган гапларни сўзма-сўз қайтар-чи.
-Полицияни безовта қилманглар, акс ҳолда Мустафо билан Ҳасанни ўлдирамиз, деб айтдилар.
-Жонгинам, сендан илтимос, ҳаммасини бошидан бошлагин.
-Кечиринг, мен жуда қўрқиб кетяпман.
-Тушуниб турибман. Лекин бу ҳодисани тушуниб олишимга сен ёрдам беришинг керак.
Салима чуқур нафас олди:
-Улар жуда ҳам муҳим бирон гап айтмадилар...
-Улар ўзларининг исмини айтдиларми?
-Бирон исмни, ҳеч қандай ташкилот номини айтмадилар. Улар фақат “Эрингга айт, унинг дўстлари бизнинг қўлимизда”, дедилар, холос. Кейин шундай деб қўшимча қилдилар: “Полицияга қўнғироқ қилманглар, акс ҳолда, уларни тирик кўришга умид қилманглар”.
-Бўпти, полицияга қўнғироқ қилмаймиз, Ҳозирча. Ҳар эҳтимолга қарши.
-Улар, бизга пул керак, деб айтдилар.
-Қанча сўрадилар?
Салима улар талаб қилган пул миқдорини айтди. Аҳмад чуқур нафас олди:
- Шунча пулни қаердан топамиз – ақлимга сиғдира олмаяпман.
-Чамаси, бизни пули ачиб ётибди, деб ўйлаяптилар.
-Мен шу бугун маош тарқатдим, эрталаб ўзинг кўрдинг-ку ҳаммага пул берганимни.
-Балки, Бутрус бизга ёрдам бера олар.
-Яна қанча вақтимиз бор бизнинг?
-Улар, эртага эрталаб сенга яна қўнғироқ қиламиз, нима қилишларинг кераклигини айтамиз, дедилар.
-Бўпти. Сендан ўтинаман, азизам! Сенинг хотиржамлигинг менга керак. Гапимни эшит, сен синглимга қўнғироқ қил, унга айтгинки, бугун кечқурун сизникига бориб, ўша ерда қоларканман деб.
Салима ҳиқиллаб, жавоб берди:
-Яхши, Фарага қўнғироқ қиламан.
-Мен эса Бутрусга қўнғироқ қиламан. Нима қилишни биргаликда ҳал қиламиз.
-Аҳмад, мен ҳақиқатан ҳам қўрқиб кетяпман.
-Жонгинам, сенга ҳаяжонланиш мумкин эмас.
-Сиз уйга қайтишингиз мумкин эмас. Ўша одамлар айтдиларки, сиз пулни тўламасангиз, сизни ҳам ўлдиришар экан.
-Салима!
-Лаббай.
-Мен сени севаман!
-Мен ҳам сизни севаман. Эҳтиёт бўласиз деб умид қиламан.
-Ҳаммаси яхши бўлади. Биз қўрқишимиз керак эмас – биз ибодат қилишимиз ва Худога ишонишимиз керак. Мен қўл телефонимни ўчирмайман. Зарур бўлганда, қўнғироқ қилавер.
***
Ҳасан қаерда эканлигини билолмади. Уни машинанинг орқа ўриндиғи полига ётқизиб, ўнқир-чўнқир қишлоқ йўлларидан олиб кетдилар. Мустафони бошқа машинада олиб бордилар. Ҳасаннинг тахмин қилишича, ҳужум қилганлар саккиз киши эди. Овлоқ жойдаги фермага етиб борганларидан кейин, машинани омборхона томонга бурдилар, бу жой молхона бўлиб, қишлоқ хўжалик асбоб-ускуналари ҳам сақланарди. Омборхонада Ҳасан Мустафони кўрди. Иккаласини қип-яланғоч қилиб қўйдилар. Иккитаси Ҳасанни қўлларидан ушлади, учинчиси унга қараб ўшқирди:
-Муртад! Нимага сен исломга қарши курашяпсан? – Ҳасан эътироз билдиришга оғиз жуфтлаган эди, аммо у гапиришга имкон бермади: - Синглимни нима қилдинг?
-Кечирасиз, сизнинг синглингиз ким?
Қоринга тушган тепки шунчалик кучли бўлдики, Ҳасан нафас ололмай қолди.
-Фотима. Бу исм сенга танишми? –Қорнига келган навбатдаги зарбадан Ҳасаннинг кўнгли айниди. Агар иккала каллакесар уни тик ҳолатда қўлларидан ушлаб турмаганда эди, у чипта қопдай ағдарилиб тушиши аниқ эди. – Ярамас муртад! – деб бақирди ўша одам. – Нимага сен менинг синглимга қабиҳ фикрларни уқтиряпсан?
Бу одамнинг синглиси ким бўлгани тўғрисида Ҳасан бирон тасаввурга эга эмас эди. «Чамаси, ўша қиз савдосизликни тугатиш курсида ўқиган, курсни чўпоннинг хотини ўтган эди,» - деб ўйлади Ҳасан. Ҳасан, синфдаги машғулотларга фақат масиҳийларга рухсат берилсин, деб қаттиқ талаб қилган эди, аммо айрим мусулмонлар саводини чиқариш истагида курсларга кириб қолган эди. Бу ҳақда Ҳасанни огоҳлантириб: «Саводсизликни тугатиш курсларига бир неча мусулмон аёллар ҳам келмоқда», деб унга хабар берган эдилар. Аммо чўпоннинг хотини уларнинг ўқишга бўлган хоҳишини рад қила олмаган эди.
Ҳасан калласига тушган зарбадан ҳушидан кетишига сал қолди, айбловчининг сўзлари қулоғига элас-элас эшитилди:
-Менинг синглимга керак бўлган ягона нарса – Қуръондир. Ғарб масиҳийлигини унинг калласига сингдириш мутлақо керак эмас!
Уларнинг диққатини омборхонанинг нариги бурчагидан келган овоз жалб қилди:
-Компьютерда бу имонсиз ҳақида нимадир бор экан!
-Унинг қўлларини боғланглар! – деб буйруқ берди банда бошлиғи Ҳасаннинг қўлларини ушлаб турган иккаласига ва ўзи ноутбук олдига келди.
Иккаласи Ҳасаннинг қўлларини орқасига қилиб боғлаганларида ҳам, Ҳасан асло қаршилик қилмади. Ҳар эҳтимолга қарши оёқларини ҳам боғлаб, лиқиллаб турган стулга ўтқаздилар. Қўлида ноутбукни ушлаган одамнинг овози Ҳасангача етиб келди.
-Қара-қара, мана, уларнинг ташкилоти номи “Ал-Калима” экан. Бу кофирнинг ўқувчилари рўйхати ҳам берилган.
-Майли, - деди бошлиқ, - ҳаммасидан нусха ол. Улар билан кейин шуғулланамиз. Мени кўпроқ “Ал-Калима”нинг раҳбарлари қизиқтиради. Балки, компьютерда уларнинг адреслари ёки телефон рақами ё алоқа қиладиганларнинг рўйхати бордир?
-Қидиряпман, - деди ҳалиги каллакесар. Ҳасан ноутбук клавишларининг шитирлашини эшитиб турарди, кейин шундай овоз келди: - Бар талай ҳужжатлар бор экан. Мана буниси жуда қизиқарли. Китобнинг номи “Қандай қилиб масиҳий бўлиш мумкин” деб номланади. Инглизчадан таржима. Улар тақводор мусулмонларни ўзларининг динига бураётганларига мана шу китоб ҳам далил бўла олади.
-Бўпти. Лекин менга уларнинг раҳбарлари исми, телефонлари керак. Уларни кимлар қўллаб-қувватлаяпти?
-Унақа маълумотлар кўринмаяпти. – Маълум вақт ўтгандан кейин, ноутбукли одам гапирди: - Менимча, бор маълумотлар шу. Бу кофирни нима қиламиз?
-Отиб ташла! - деб буйруқ берди бошлиқ.
Ҳасан титраб-қақшаб, қичқирди:
-Йўқ!
Ҳасанни боғлаган қўриқчилардан бири қулочкашлаб унинг бошига урди. Тўппончанинг қулфи очилди, сўнгра битта ўқ овози бутун омборхона ичида акс садо берди.
***
Аҳмад ҳар қачонгидан ҳам ортиқроқ, менга мадад юборгин, деб астойдил ибодат қилди. Ғайритабиий мўътадиллик салқин тундаги иссиқ адёл сингари вужудини қамраб олганини ҳис қилганда, ҳайрон бўлди. “Эй Раббим Исо! Дўстларим Мустафо билан Ҳасанни Ўзинг ҳимоя қил. Хотиним Салимани ҳимоя қил, фикрларимни йиғиб олишимга, ҳозиргача ўзим юриб келаётган энг яхши сўқмоққа ўтиб олишимга имкон бер”. Бирдан юраги дукурлаб кетди, “бугунги кунга режалаштирилган кундузги ва кечки учрашувларга албатта боришим керак” деб қарор қилди. Аҳмад собиқ мусулмонлардан келиб чиққан масиҳий жамоалари раҳбарлари билан учрашиши керак эди. Улар учрашадиган уйга киришдан олдин Аҳмад Бутруснинг қўл телефони рақамини терди ва воқеадан Бутрусни хабардор қилди. Кейин у сўради:
-Энди нима қиламиз?
-Пулдан ёрдам қилишим мумкин, - деб чуқур нафас олди Бутрус. – Аммо менимча, гап пулда эмас.
-Бўлмаса, нимада?
-Менимча, уларнинг мақсади – биз полицияга мурожаат этишимизни имкон қадар чўзиш, шу орада ўзларининг ифлос ишларини амалга оширишдир.
-Улар нима истаяптилар?
-Мени, сени, биз билан ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай одамни йўқ қилиш. Аҳмад, сен қаттиқ хавф остидасан, деб қўрқаман. Шаҳарга кела оласанми?
-Нимага бора олмас эканман?! Фақат... учрашувларим нима бўлади?
-Жуда тўғри гап. Режаларингни ўзгартирма. Жамоат раҳбарлари билан учрашувни ўтказ. Кейин тезда менинг олдимга етиб кел. Шаҳарга киришда мен билан боғлан. Қаерда учрашишимизни айтаман.
-Салима нима бўлади?
-Қаёққа кетаётганингни унга айтма. У қанча кам нарса билса, икковингиз шунча бехатар бўласизлар. Қариндошларингдан биронтаси унинг ёнида бўлиб тура оладими?
-Мен унга, синглимга қўнғироқ қил, деб айтган эдим.
-Яхши. Салима ҳозирча ўша ерда яшаб турсин.
***
Ҳасаннинг олдиндан тайёрланган тақдири учун Мустафонинг куйиб-ёнишига вақт ҳам қолмади. Кучли қўллар уни ердан тортиб турғизганини сезди. Мустафо кўзларини очганда, банда бошлиғининг нафаси унинг юзига урилди.
-Сен мени эслаёлмайсан, шундайми? – Мустафо хотирасига зўр бериб, бу одамни эслашга минг азоб билан уринди. Қалин соқоли, ҳақиқатан, унга таниш бўлиб туюларди. – Йўқ, сен мени эслаёлмайсан. Сен ақлли эдинг, Бизнинг “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг келажаги ёрқин кўриниб турарди, мен эса бу ҳаракатга эндигина келган эдим. Имом бизга буюк Мустафо ҳақида уқтирарди. Сен тақводор мусулмон эдинг, сен бошқаларга намуна эдинг. – Банда бошлиғи Мустафонинг юзига тупурди ва стулга ирғитиб юборди, аммо у зарб билан бориб урилганидан стул синиб кетди. Мустафо ёнбоши билан полга йиқилди. – Сен жуда яхши ёзувчи эдинг! - бўкирди бошлиқ. – Ҳамма китобларингни мен ўқиганман. Китобларингда сен шунчалик ишонч билан ёзардингки! Айнан сенинг ёрдаминг билан мен биродар мусулмонлар аъзоларидан бири бўлдим. Лекин кейин сен исломга қарши китоблар ёзадиган бўлдинг! – Шу пайтда, кутилмаганда, Мустафонинг қорнига тепки келиб тушди, икки каллакесар уни турғизиб қўйди. Мустафонинг кўнгли айниди, кейин қусиб юборди. Атрофидаги ҳамма нарса чарх уриб айланарди. У юз берган воқеаларни фаҳмлашга ҳаракат қилар, умри тугашига бир неча минут қолган эди, холос. У нима учун бу ердалигини биларди: у мусулмон бирдарларини сотди, шунинг учун мана бу ёш мутаассиб қонсираган. – Бизни сотишга қарор қилганинг сабабини мен ҳозиргача тушунмайман, - деб жаллод тиржайди. Каллакесарлар Мустафони икки қўлтиғидан кўтариб турғиздилар ва банда бошлиғига қарашга мажбур қилдилар, бошлиқнинг қўлида шамшир бор эди. – Табиийки, сен мана шу ярамас китоб учун жабр кўришга тайёрсан, шундайми? Ҳатто сен шунчалик ақлли эканингга, ўзингни алдашга қодир эканингга ишонгим келмайди! – Банда бошлиғи шамширни Мустафонинг қорнига санчиб юборди! У шамширни суғуриб, қўшимча қилди: - Ҳамма муртадларнинг тақдири ана шундай бўлади! Бу манфурларни ер юзидан йўқотаётганимиз учун Оллоҳ бизни мукофотлайди!
У шамширни яна Мустафонинг қорнига суқди. Жаллод шамширни ўз қурбони қорнидан суғуриб олаётганда, Мустафо бор кучини тўплаб, жаллоднинг кўзларига қараб, деди:
-Мен ҳақиқатни топдим. Исо...У оламни севди. У сен учун ўлди.
Аммо қотил, чамаси, унинг сўзларини эшитмади. “Афсус, - деб хаёлидан ўтказди Мустафо. – Бу одамга Хушхабарни етказишга кучим етмаяпти”. Мустафо оғриқни сезмагани учун Худога миннатдорчилик билдирди. Унинг қалбига ўша таниш сўзлар қуйилиб келди: “[У] итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди”*.
Битта қиёфадаги ҳам айбловчи, ҳам ҳакам ва жаллод Мустафони шафқатсизларча азоблашда давом этаверди.
-Ишонавер, сенинг дўстларингга ҳам ана шу ишларни қиламиз...
Мустафо аранг нафас оларди, фикрлари тўхтаб қолди, атроф оламга аста-секин зулмат чўкди. “Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди”.** У: “Ҳозир бутун
*Қаранг: Филип. 2:8.
**Қаранг: Филип. 3:9.
қалбим билан ўзим севадиган, шон-шуҳратга тўлиқ ва осмондан ҳам юқори Худони кўраман”, деб ўйлади. Худо билан юзма-юз учрашиш учун Унга томон кетишни истарди. Ер юзида одамлар иснодга қолдирган Худо энди бошлиқлардан, ҳокимиятдан, кучлардан, ҳукмронликлардан, нафақат бу асрда, балки яқинлашиб келаётган асрлардаги ҳар қандай исмлардан ҳам юқори шон-шуҳратни топган эди. “Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин”*.
Албатта, шундай кунлар келадики, Мустафога озор берганлар Исо Масиҳни Раббим деб эътироф этадилар. Мустафо У билан юзма-юз учрашувдан ниҳоятда мамнун бўлиб, лаззатланарди.
*Қаранг: Филип.2:10.
23-боб
“Йўқ, бу ерда нимадир бўлган”, деб ўйлади Салима. Яхшиямки, ёнида Фара бор эди. Салима “Ал-Калима” ташкилотининг офиси эшигини итарган эди, қулф синдирилганини дарров билди. Эшик дастаси шундоқ буралса бўлди – эшик ўзидан ўзи очиларди.
Салима бир оз илгари бу икки қаватли бинодан қочиб кетган, тезлик билан ҳаракат қилиб, яширин жой топиб, ўша ерда беркиниб олган эди. У Аҳмаднинг тақдиридан қаттиқ хавотирланарди, кейин умидсиз ҳолда Ҳасан ва Мустафо учун ибодат қилди. Йўлга чиқмасидан олдин квартирасига югуриб кириб, кийимларидан, пардоз-андоз буюмларидан олди. Табиийки, Салима бу ерга қайтишни истамаса ҳам, айнан шу ерда телефон қўнғироғини кутиши керак эди.
Салима эшикни очиб ичкари кириши биланоқ, ағдариб ташланган стулга урилди. Фикрларини бир жойга жамлашга ҳаракат қилиб, кўз олдидаги манзарага нигоҳ ташлади. Хонадаги ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб ётган эди. Телефон полда ётибди, китоблар сочилган, ёзув столининг тортмаларидан чиқариб ташланган қоғозлар уйнинг ҳар томонига сочилиб кетган. Илгарилари Аҳмаднинг компьютерига уланадиган принтер ҳам полда ётибди. Кеча процессор турган жой бугун бўм-бўш.
Қўрқувдан юраги қинидан чиққудай бўлган Салима хонада қадам ташлар экан, бақирганича, полга йиқилди: столнинг остида Ҳасаннинг мурдаси ётарди!
***
Абуна Александр Мустафонинг жасадини авлиё Марк жамоати зинапояси олдидан топди. Жасад кул рангдаги адёлга ўралган, қон адёлга сингиб, ваҳимали қўнғир рангда доғлар қолдирган эди. Адёлга игнатугма билан хат қистириб қўйилган экан. Александр ота жасад устига энгашиб, қўллари қалтираб хатни олиб ўқиди. Хатда қуйидагилар ёзилган эди:
Раҳмдил ва меҳрибон Оллоҳ номи билан! Оламларнинг Раббийси Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унинг элчиси – Муҳаммад пайғамбарни бутун оламга даъват қилиб, Унга ибодат қиламиз. Оллоҳ амр этган эди: “Айтинг: У – Оллоҳ Бирдир. Оллоҳ кўзлангувчидир. У туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир”*. Жамики махлуқотлар, тоғлар, самолар ва ер масиҳийларнинг ёлғонларига қарши гувоҳдир. Масиҳийлар, Оллоҳнинг ўғли бор, деб айтадилар. Биз Оллоҳнинг ғазабига дучор бўладиган китоблар ёрдамида халқни масиҳийликка юз бурдирадиган Инжил марказларини пойдеворигача вайрон қилиб ташлаймиз! Оллоҳ акбар! Оллоҳ буюк!
Қулоқ сол, эй муртадлар билан доим алоқада бўлаётган руҳоний!
*Қаранг: 112-сура 1-4.
Эшитмабман, деб юрмагин тағин. Бу ишларингнинг оқибати нималарга олиб келишини энди тушунгандирсан. Муртадлар билан оғиз-бурун ўпишишни бас қил. Мусулмонларни ўз динингга олиб киришни тўхтат. Бизга итоат эт, акс ҳолда жамоатхонангни портлатиб юборамиз, ўзингни ота-боболаринг ёнига жўнатамиз.
Муртад Аҳмад! Наҳотки, сен дўзах оловидан қўрқмасанг?! Энди сенинг пайингга тушамиз, сени йўқ қиламиз! Исломга қайт, ана шунда, балки, раҳмдил Оллоҳ сени кечирса керак.
Имонсиз Бутрус! Сенинг марказинг исломга, Оллоҳга қарши салиб юришлари бошлади. Бизга нисбатан нафрат тўла масиҳий мамлакатларидан сен мадад олиб, бидъат уруғларини экяпсан. Сен уларни бу ерга таклиф қиляпсан, улар мусулмонлар орасида ярамас фикрларни пайдо қиляптилар, шунинг учун биз сендан нафратланамиз. Сен шуни билиб қўйишингни истаймиз: истаган ҳолатда уйингни портлатиб юборишга тайёрмиз, сени шундан огоҳ қилиб қўйяпмиз!
Александр ота хатни ўқиб, ҳушидан кетишига сал қолди. У ўзига келгач, оёқлари остида ер сузаётгандай бўлди. Тезда Бутрусга қўнғироқ қилиш керак – хатдаги таҳдид очиқчасига “Логос” ўқув маркази адресига қаратилган эди. Биринчи навбатда хотинига қўнғироқ қилиб, уйдан чиқмаслигини тайинлаб қўйиши керак. Аҳмад қаердайкин? Уни ҳам огоҳлантириб қўйиш керак эди. Салимани қаердан қидириш керак? Нима қилиш керак? Қарор ўз-ўзидан пайдо бўлди: жамоатхона бурчагидан полиция машинаси бурилиб келиб, дарвоза рўпарасида тўхтади.
***
Суқ ал-Хамис шаҳридаги полиция участкасида аранг айланаётган вентиляторнинг фойдаси деярли йўқ. Бутрус юзидан оқаётган терни артиб, рўпарасида ўтирган терговчига қаради. Уйқусиз тунлар Бутруснинг кайфиятига таъсир қилганди. У кечиктирмасдан пул тўплади ва энди ўғрилар биринчи талаб қилганларидаёқ пулни олиб боришга тайёр бўлди. Ярим тунда пойтахтда Аҳмад пайдо бўлди. Бутрус унга, камида бир неча кунга мўлжаллаб, бехатар жойни топиб берди. Абуна Александр Суқ-ал-Хамисдаги полиция участкасидан унга: “Полиция сени сўроқ қилиш учун излаб юрибди, шуни сенга етказгани қўнғироқ қиляпман”, деди. Ана шунда Александр ота билан суҳбатдан Бутрус билдики, дўсти Мустафо ўлдирилган, аммо буни сўраб-билиб олишга вақти бўлмади.
-Мустафонинг жасадига бириктириб қўйилган хатда сенинг исминг ҳам бор, нима сабабдан ўша гаплар ёзилган – улар шуни билмоқчи, - деди руҳоний.
Бир неча минутдан кейин Салима қўнғироқ қилиб, Ҳасаннинг ўлдирилгани ҳақида Аҳмадга хабар берди. Салима ҳам полиция участкасида бўлиб, Нодирнинг қамалаганини ўша ерда билди.
Бутрус Суқ ал-Хамисга олиб борадиган йўлни аранг эслади. Фикрлар ва ҳиссиётлар унинг калласида аралашиб, алғов-далғов бўлиб кетган. У ибодат қилмоқчи бўлар, аммо эсига ибодат сўзлари келмасди, фақат “Раббим Исо Масиҳ, бизни афв эт” деб такрорларди, холос. У полиция учатскасига келиб, терговчи олдига кузатиб киришларидан олдин, Салима билан қисқа гаплашишга улгурди. Руҳонийга эса, юз берган воқеа тўғрисида ариза ёзинг, деб уйига қайтариб юбордилар. Кабинетга кирмасдан олдинги кутиш хонасида Бутрус подвалдан келаётган дод-войни эшитди. Бутрус: “Нодир қийноқлардан бақираётган бўлса керак”, деб хаёлидан ўтказди. “Кучи етмай қолиб, васвасага тушиб қолишига Худо йўл қўймасин, унга Худо енгиллик берсин, бу йигит қийноқларни бошидан кечира олсин”, деб ибодат қила бошлади.
Бутрус, терговчи алоҳида синковлик билан юз берган воқеаларни билиб олишга ҳаракат қилади, деб кутган эди. Аммо у тинчлик томонда турадиган одам экан. Терговчи хотиржам ва ақл-идрок билан гапирди:
-Биз зудлик билан Аҳмад деган одамни топишимиз керак. Хотинининг айтишича, Аҳмад ҳозир қаерда жойлашганини сиз билар экансиз.
Бутрус эҳтиёткорликни қўлдан бермади, “бироз вақтни чўзиш керак”, деб ўйлади: бирон муҳим нарса тўғрисида очиқ айтишдан олдин, агар у терговчилар билан очиқ гаплашадиган бўлса, Аҳмаднинг тақдири нима бўлишини тушуниб олиши керак эди.
-Аҳмад менда хизмат қилишини биласиз. Ҳозир у командировкада. У бизнинг ҳудудимиздаги шаҳарлардан бирида кундузи ва кечқурун зарур учрашувларни ўказди. – Бутрус шаҳар номини айтди. – У ўша шаҳарда тунаб қолиши керак, бугун эрталаб мен берган бир неча топшириқларни бажаради.
-Буларнинг ҳаммаси тўғрилигига кафолат берасизми?
-Албатта. Нимага бундай деб сўраяпсиз?
-Биз уни асосий гумондор деб ҳисоблаймиз, бу ерга сўроққа чақирмоқчимиз.
Ҳайратдан Бутрус оғзини очганича қолди.
-Лекин бунақа бўлиши мумкин эмас. Мен тушунмаяпман.., - деди Бутрус тутилиб.
Терговчи тирсакларини креслога тираб, юзини Бутрусга яқин олиб борди:
-Қулоқ солинг, икки киши ўлдирилган. Ўлдирилганларнинг иккаласини ҳам охирги марта тирик кўрган одам сизнинг ташкилотингизда хизмат қилади, унинг исми Аҳмад. Мана шунинг учун ҳам бу одамни сўроқ қилишга мажбурмиз.
-Тушунарли, аммо шу далил уни шубҳа остига қўядими?
Терговчи саволга жавоб бермади. Бунинг ўрнига, керслога суяниб, Бутруснинг юзига анча тикилиб ўтиргандан кейин, кейин сўз қотди:
-Бизда ундан бошқа гумондор йўқ.
-Аммо мен эшитишимча, ўлдирилганларнинг машинасини, мотоциклларнинг ғилдираклари қопламасини ҳам топгансизлар. Ана шу далиллар, шубҳасиз, иккаласининг ўғирлаб кетилганини билдириб турибди.
-Ўша ўғирлаганлар кимлар?
-Буни мен билмайман. Аммо сизларнинг бирон тахминингиз бўлиши керак-ку!
Терговчи қўлларини ёйди:
-Ҳамма бало ҳам шунда-да. Ўлдирилганларни охирги марта кўрганларнинг ҳаммасини сўроқ қилишимиз керак. Масалан, Нодир деган ёш йигитни. Ҳозир уни сўроқ қиляптилар. Салима деган аёлни ва унинг эри Аҳмадни. Аммо Аҳмад қаёққадир ғойиб бўлди. Муаммо нимада экани энди тушунарли бўлгандир? Агар аксинча гувоҳлик бериши мумкин бўлган маълумотларни олмасам, қотиллик учун жавобгарлик сизнинг ташкилотининг зиммасида қолади.
-Лекин...бунда ҳеч қандай маъни йўқ-ку... – деб гапга якун ясади Бутрус.
***
Абуна Александрнинг уйида Бутрус ва Салима учрашдилар. Суҳбат бугун Суқ ал-Хамис шаҳаридаги полиция участкасида кун бўйи олиб борилган сўроқ ҳақида борди. Айтишларича, Нодир кеча кечқурун қамоққа олинган. Руҳонийнинг хотини Наур ошхонада овқат тайёрлаяпти. Меҳмонхонада ўтирганлар юз берган воқеадан изтиробда эканликлари кўриниб турарди.
Жимликни биринчи бўлиб Бутрус бузди:
-Хатни кўрсам бўладими?
-Александр ота ўрнидан туриб, стол ёнига келди ва бир варақ қоғозни олди.
-Бу нусхаси, - деди у Бутрусга қоғозни узатар экан.- Оригинали полицияда.
Бутрус хатни шошилмай икки марта ўқиб чиқди:
-Бу хатда ҳеч қандай исм йўқ. На ташкилот номи, на бирон шахснинг исми. Буни ким ёзгани ҳақида, ҳеч бўлмаса, тахминан айта оласизми?
-Йўқ, ақлимга сиғдира олмаяпман, - деб жавоб берди руҳоний. – Салимами? – Салима бошини тебратди, бирон сўз гапирмади. – Хуллас, ким билан мунозарага киришишимиз керак – буниям билмаймиз. – Улар тамомила паришон бўлиб қолган, нима қилишларини била олмасдилар. – Менимча, улар таҳдидларини дарров амалга ошира қолмайдилар. Улар бизни огоҳлантириб қўймоқчилар, холос. Энди уларнинг қўрқитишларига биз қандай таъсир билдирамиз – улар кутиб, қараб турадилар.
-Улар Аҳмаднинг ортидан тушганлар, - деди Салима аччиқ кўз ёшларини тўкиб. – Улар қўнғироқ қилганларида, телефондаги овоз, бизга Аҳмад керак, деб айтди.
-Улар, машинада Аҳмад бор, деб ўйлаганлар, дея тахмин қиляпсанми? – Бу саволга ҳеч ким жавоб бера олмади. – Ҳозир у қаерда? – деб сўради руҳоний.
-Аҳмад бехавотир жойда, - деди Бутрус. – Ҳозирча. Сизлар қандай ўйлайсизлар – полиция у билан гаплашишига йўл қўйиб беришимиз керакми ё йўқми?
Абуна Александрнинг хотини патнисда сэндвич, қуруқ печенье ва уч стакан совутилган чой олиб кирди. Бутрус билан руҳоний биттадан сэндвич олдилар, Салима бош чайқаб, емайман, деди. Наур Салиманинг ёнидаги стулга ўтирди. Ёш аёл ҳаёт донишманд қилган Наурнинг елкасига юзини буркади. Ўпкаси тўлиб йиғлаганидан Салиманинг танаси титрарди.
Бутрусга нима деб жавоб беришни ҳеч ким билмасди. У сэндвичдан бир тишлади, Абуна Александр эса сэндвичига қараганича, унга қандайдир жавоб айтмоқчи бўлгандай, ўтирарди.
Бутрус сэндвичдан яна тишлади, ўйлаганича чайналиб, совуқ чойдан хўплади. Меҳмонхонанинг ойнасига қараб, яна гапирди:
-Авлиё Марк жамоатида нималар бўляпти? – деб сўради Бутрус. – Сизнинг жамоатингиздагиларга таҳдид қиляптилар, Бунинг ортида нима турибди? Сизларни ҳимоя қилиш учун биз нима қилиб бера оламиз?
-Тарихда мусулмонлар билан бизнинг муносабатларимиз ҳар доим яхши бўлиб келган, - деди Александр ота. – Аммо ҳозир...Эсингдами, Бутрус, биринчи марта учрашганимиз?
-Эсимда, ўша кунни жуда яхши эслайман.
-Ўшанда нураб бораётган жамоатхона биноси учун куйиб-ёнгандим, ҳатто ҳожатхонани таъмирлашга рухсат ололмаяпмиз, деб айтган эдим.
-Жамоатхона биноси нураб боряпти.
-Аммо сен жамоанинг руҳий ҳолати ҳақида ҳам сўргандинг. Мен буни яхши эслайман. – Руҳоний жим қолди, кейин қатъий равишда деди: - Жамоатхона шунчаки ўз ҳолича керак эмас – жамоатхона биносини бузиб ташлаш мумкин, аммо бу жамоага зарар келтирмайди.
Александр отанинг хотини ҳайрон бўлиб эрига қаради:
-Йиғилишларимиз нима бўлади? Худога хизмат йиғинларини қаерда ўтказамиз?
-Масиҳ томонга ўтадиган пайт келди. – Александр ота Бутрусга юзланди: - Худойимиз қўйларни эчкилардан ажратиш ҳақида гапирган эди*. Мен Худонинг ўнг томонида бўлишим керак. Худо менга: “Сен Менинг қўйларимни боқ” деб айтишини истайман. Эҳтимол, жамоани уйғотиш учун бу ҳаммамиз учун ҳам зарур бўлса керак.
-Сен нима қилмоқчисан? – деб сўради титроқ овоз билан Наур.
-Мен жамоатимдагиларни ибодатга даъват қилмоқчиман. Мен уларга бу хавф-хатарлар ҳақида айтмоқчиман. Мен яна уларга, бизда танлов имконияти бор, деб айтмоқчиман. Биз душманнинг хавф-хатарлари остида саросимага тушишимиз, қўрқувдан бужмайиб қолишимиз мумкин, аммо ҳақиқий ёвузлик билан юзма-юз учрашамиз ва унга қарши тура оламиз.
*Қаранг: “Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратгандай, У халқларни бир–биридан ажратади” (Матто 25:32).
-Бизга ким хавф солаётганини билмасдан, ёвузликка қандай қилиб қарши тура олиш мумкин? – деди Бутрус.
-Хавф ташқи оламдан келмайди, унинг овози бизнинг юрагимиздан чиқади, - деб жавоб берди Александр ота. – Имконияти борларнинг кўпчилиги мамлакатдан қочиб кетяпти. Бошқалар душманни ғазаблантирмаслик учун яширинишга уриняптилар, улар, шундай қилсак, қутулиб қоламиз, деб ўйлайдилар. Битта оиланинг қизини мусулмонлар ўғирлаб кетди, одамлар ғазабга тўлган, аммо бирон чора кўришга кучлари етмайди. Биронтамиз қўзғалиб, ҳодисаларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида айта олмаймиз. – Руҳоний жим қолди, кейин қўшиб қўйди: - Биринчи навбатда, ҳамманинг орасида ўзимни қўрқоқ деб ҳисоблайман.
***
Ўша куни кечқурун Бутрусга қўл телефони орқали қўнғироқ қилдилар.
-Бутрус, биз сенгача борамиз, маслаҳатим шуки, эҳтиёт бўл, - деган овоз келди телефон трубкасидан.
-“Биз”деганингиз ким? – деб сўради Бутрус.
-Муҳими – сенинг кимлигингни биз биламиз. Суқ ал-Хамисдаги офисингдан олиб кетилган компьютер бизда. Компьютердан сенинг исмингни, яна бошқаларнинг исмларини топдик... – Бутрус эшитиб турди. Маълум бўлдики, улар яна ўн бир одамни таъқиб остига олмоқчи эканлар.
-Биздан сизларга ким керак? – Бутрус ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди.
-Сен бу ердан жўнаб қолишингни истаймиз. Ҳозирча огоҳлантириб қўйяпмиз. Агар бу мамлакатни тарк этмасанг, изингдан тушамиз, охири, бизнинг қўлимизга тушасан. Ўшанда биздан ҳеч қандай шафқат кутма!
Шундан кейин телефон овози ўчди.
Бутрус фикрларини бир жойга тўплаб, вазиятни тушуниш учун вақт кераклигини тушунди. У Нодиранинг уйига қўнғироқ қилиб, ҳамма ишларингни қўй, деб маслаҳат берди. Сўнгра миллий авиокомпания билан боғланиб, ўзига, Нодирага ва болаларига чипта буюртма берди.
***
Эртаси куни Бутрус ҳозиргина қамоқхонадан чиққан Нодир билан учрашди. Бутрус кўп азоб тортган бу йигитни Александр ота хонадонига олиб борди. Бу ерда улар юзма-юз гаплаша олардилар. Бунинг устига, руҳоний жамоатидагилардан хабар олгани ҳар бирининг уйига кетган эди.
Столга ўтиришларидан олдин Нодир Бутрусга, юзимни силаб кўринг-чи, деб илтимос қилди:
-Ҳақиқатан, пешонам жуда иссиқми? – Бутрус тасдиқлади. – Улар мени кучлари борича қулочкашлаб урдилар. Энди бошимгача бирон жойимга қўлимни текиза олмайман, жуда қаттиқ оғрияпти! – Кейин Нодир орқасини ўгириб, елкасига кўйлагини кўтарди. – Қаранг, улар мени нималар қилди! Баданимда бирон соғ жой қолмади!
Ҳақиқатан, Нодирнинг орқаси моматалоқ бўлиб кетган, аммо на яра, на яллиғланиш жараёнидан дарак берадиган бирон нарса кўринарди.
-Сенга малҳам олиб келаман, - деди Бутрус.
Нодир Бутрусни эшитмагандай бўлди. У кўйлагини тушириб, диванга ўтирди.
-Мен ҳеч кимни сотмадим, - деди у.
-Нодир, шуларнинг ҳаммасини сен бошингдан кечиришингга тўғри келганидан мен жуда афсусдаман.
-Э, ҳақиқий ваҳшийлар экан улар! – йигит Бутрусга одамнинг ғашини келтирадиган қараш қилди. – Мен шаҳардан ташқарига чиқмайман, деб тилхат бердим, уйда – Суқ ал-Хамисда бўлишим керак экан. Уларнинг саволи туғилиб қолганда, истаган пайтда мени сўроққа чақирадилар экан. Уларда савол пайдо бўлганда... Улар, кўриб турганингиздай, савол беришга уста.
Бутрус ожизлигидан азият чекарди:
-Улар нима истаяпти?
-Аҳмадни топишни. Улар Аҳмадни топишни истаяптилар. Қотилликни унинг елкасига ағдармоқчи эканликлари тушунарли бўлиб турибди.
-Сен бунга ишонасанми?
-Менга улар айтдиларки, Аҳмад – шаккок, кофир деб. “Унинг қаердалигини бизга айт, биз сени ўша зоҳоти қўйиб юборамиз”, дедилар.
-Сен нима деб жавоб бердинг уларга?
-Аҳмад қаердалигини мен билмайман, дедим. Ҳақиқатан, билмайман. Кеча эрталаб кўргандим, тушдан кейин у кетди, қаёққалигини билмайман.
-Ақлли иш қилибсан.
-Мен терговчидан, Аҳмадга нима бўлади энди, деб сўрадим. Терговчиларнинг сўзларини мен нотўғри талқин қилгандай бўлдим, чамаси. Балки, терговчилар Аҳмадга шунчаки бир неча савол бермоқчидирлар.
-Сен нимани назарда тутяпсан? Улар сенга нима деди?
-Улар айтдиларки: “Кофир, шаккокларни нима қилишларини биласанми? Улар экканларига ярашасини ўрадилар”. – Бутрус Нодирнинг сўзларини мағзини чаққунча, у гапиришда давом этди: - Улардан биттаси чинакамига: “Аҳмадни қамоқда ушлаб турганимизда, ўлдириб юборишимиз керак эди”, деб айтди. Кейин яна ўша одам: “Биз шариатни татбиқ қилишдан қўрқамиз”, деди.
Шу лаҳзада Бутрус: “Аҳмадни яшириб, тўғри иш қилибман”, деган хулосага келди. Терговчилар Мустафо билан Ҳасаннинг ҳақиқий қотилларини топиш ниятлари ҳам йўқ экан. Улар бу қотилликдан бир баҳона сифатида фойдаланмоқчи эканлар, холос. Уларнинг асосий мақсади Аҳмадни топиш ва йўқ қилиш экан.
Ҳаммаси тушунарли бўлди: Аҳмадни чет элга ўтказиб юбориш керак, акс ҳолда, у бу ерда тирик қолмайди.
Икки кундан кейин
Таниш овоз голландча жавоб берди:
-Goeien avond met*. Мен биродар Андрейман.
* Goeien avond met (голл.) – хайрли кеч.
-О-о! Биродар Андрей!
-Бутрус! –вақт алламаҳал бўлиб қолган, биродар Андрей ўз кабинетида кечки телеянгиликларни кўришга чоғланган эди. – Овозингни эшитганимдан хурсандман, Бутрус. Ҳозир қаердасан?
-Кипрдаман.
-Аҳволларинг яхшими?
-Унчалик эмас.\
-Нима бўлди?
-Мен сизга олдинроқ қўнғироқ қилмоқчи бўлган эдим, аммо махфий полиция мен қилган қўнғироқларни эшитади, деб ўйладим. Кипрга кўчиб ўтишимга тўғри келди. Бундан кейин нима қилишимни англаб олишим учун бехатар жойни топишим керак эди. Кўп кўнгилсизликларга дучор бўлдик, биродар Андрей, жуда катта кўнгилсизликларга.
-Нима бўлди?
Бутрус биродар Андрейни юз берган қотилликлар, масиҳийлар адресига қилинган ёзма таҳдидлар ва Аҳмадни яширин ҳолатда бошқа жойга ўтказгани ҳақида гапириб берди.
-Мен ўзимнинг жамоат ташкилотимни вақтинчалик тўхтатишга қарор қилишга мажбур бўлдим. “Логос” ўқув марказини беркитдим. Нодира билан фарзандларимни унинг ота-онасиникига юбордим. Собиқ мусулмонлардан ташкил топган жамоаларга, ниҳоятда ҳушёр бўлинглар, деб илтимос қилдим. Яна битта гап: аллақандай одамлар менга қўнғироқ қилиб, сен ўлимга ҳукм қилинган ўн икки одамга бошчилик қиляпсан, уларнинг қора рўйхати бизга маълум, деб хабар бердилар.
-Ким экан ўшалар?
-Улар ўзларининг бирон ташкилотга мансублигини айтмаяптилар. Менинг тахминимча, улар “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг аъзолари. Мустафо билан Аҳмад бир вақтлар шу ташкилотнинг аъзолари бўлган эдилар. Менинг бу тахминимга Мустафонинг қийнаб ўлдирилиш усули гувоҳлик беради...- Бутрус бир оз вақт эсанкираб қолди ва оғзидан бирон сўз чиқмади. – Бу – даҳшатли қасос бўлди. Ваҳшийларча қасос бўлди. Мустафонинг қорнини ёриб ташлабдилар...Мен сизга билганларимнинг ҳаммасини айтдим. Бошқа бирон гап айтолмайман. Умуман, даҳшатли ҳодисалар юз берди.
-Аҳмаднинг аҳволи қалай? У хавф остида эмасми?
-Ҳозирча хавф остида эмас. У бир жойда ўтиргани йўқ, ҳар доим яшириниб юришига тўғри келяпти. Уни чет элга ўтказишим керак.
-Бунинг имкони борми?
-Мен дўстимиз Карим билан телефон орқали боғландим. У менга қўнғироқ қилади. Чамаси, у Аҳмадга қандай ёрдам кўрсатишни билади.
-Бу ерда – Ғарбда ошкораликнинг охирги воқеаларини етказиш керакми?
-Менимча, бу унчалик маъқул фикр эмас. Ҳукуматимизни бевақт ғазаблантириш бўларди. Аҳмад билан Салимани чет элга махфий равишда ўтказиш мумкинми – шунга ҳаракат қилиб кўрмоқчиман.
-Ишончим комилки, уларни қочоқлар сифатида қабул қиладиган кўп мамлакатлар топилади. Балки, уларга ўзим ёрдам берарман.
-Раҳмат, биродар Андрей, ҳозирда сизнинг ибодат орқали қўллаб-қувватлашингизга кўпроқ муҳтожмиз.
-Ўзинг биласан-ку, биз ҳар доим сизлар учун ибодат қиламиз, - дея жавоб берди биродар Андрей. – Аҳмад билан Салима чет элга чиққанларидан кейин, сенинг режаларинг қандай бўлади?
-Билмадим, ҳеч нарса айтолмайман, - Бутрус бор кучи билан ҳиссиётларини жиловлашга ҳаракат қилди. – Ростдан ҳам, нима қилишимизни билмайман. Бизнинг ишларимиз пастликка томон кетди, шекилли. Нодира билан мен қачонлардир юртимизга қайта оламизми, йўқми – билмайман.
-Азиз дўстим Бутрус, - биродар Андрейнинг айтган гапларидан Бутрус ўзини жуда енгил ҳис қилди, - сен маҳаллий жангда мағлуб бўлдинг, бутун ҳарбий ҳаракатларда эмас. Душман шафқатсиз, у “биз ғалаба қилдик”, деган фикрни сенга уқтиришни истайди. Аммо сен бу ёлғонларга ишонма. Ҳозир сен ниҳоятда муҳим бир нарсани қилишинг керак.
-Нима экан ўша нарса?
-Сен ўша жойингда қолиб, дам ол. Сен ҳолдан тойгансан. Сен иккита тенгсиз жангчингдан айрилдинг. Сен руҳан ярадорсан. Эртага мен сенинг олдингга учиб бораман. Биз биргаликда ибодат қиламиз, мен сенга хизмат қиламан. Ҳеч қаёққа шошилма, Раббий сени шифоласин, сен билан суҳбатлашсин. Сенинг биринчи навбатдаги вазифаларинг ана шулардан иборат.
Бутрус енгил тортди ва бундан ўзи ҳам ҳайрон бўлди. Ҳатто бу фожиалар қайнаган жойда яхши томонга умид қилгани учун ўзини айбдор ҳис қилди.
-Биродар Андрей, сизнинг таклифларингизни қабул қиламан.
-Мен дастлабки рейс билан Амстердамдан сенинг олдингга учиб бораман.
24-боб
Ларнака, Кипр
Меҳмонхона номерининг балкони дўстларга оролдаги энг яхши жой бўлиб кўринди. Уларга Ўрта Ер денгизи қирғоқларининг манзараси, у ёқдан-бу ёққа тебранаётган тўлқинларнинг шовқини таъсир этиб, уларнинг қалбини хотиржамликка, осудаликка тўлдирганди. Биродар Андрей ва Бутрус саёз жойлар устидаги тип-тиниқ зангор сувларга, уфқда ё Мисрга ёки Яқин Шарқ мамлакатларидан бирига учиб бораётган самолётга қараб, завқ олишарди.
Биродар Андрей Кипрга кечки пайт учиб келди. Бугун эрталаб термометр устуни тобора юқори кўтарила бошлагандан кейин, дўстлар яхна кофедан хўплаб, оламнинг бундай манзарасидан лаззатланиш учун балконга чиқишди.
Охирги кунларда Бутруснинг таранг кайфияти аста-секин мўътадиллаша бошлаганини ўзи ҳам сезаётган эди. Бу ерда телефонлар орқали таҳдидлар йўқ. Бу ерда мусулмон экстремистларининг гуруҳ-гуруҳ бўлиб юришлари йўқ. Бутрус яна бир нарсага хурсанд бўлардики, хотини ва фарзандлари Нодиранинг ота-онаси уйида тамомила бехатар яшаяптилар. Энди бир оз хотиржам бўлиш мумкин.
Тўғриси, Бутруснинг хотиржамлиги узоққа чўзилмади: бутун ҳаётини бағишлаган иши барбод бўлгани ҳақидаги фикр хаёлига келганда, азоблана бошлади.
-Шунча йиллар давомида қилган ишларимнинг ҳаммаси йўқ бўлди-кетди, - деди Бутрус. – Балки, ҳаммаси бўлмаса ҳам... Масалан, “Логос” ўқув маркази илгаригидай мавжуд, аммо биз олдингидай, уни яна очиб, ишга тушира олмаймиз. – У бошқа мағлубиятларни, бой берилган ишларни санай бошлади. – Суқ ал-Хамисда ишларимиз барбод бўлди. “Ал-Калима” ташкилоти филиалларининг бир қисми вайрон қилинди, бошқаларига ҳақоратлар ёғдиряптилар, йўқотамиз, деб таҳдид қиляптилар. Энг даҳшатлиси – икки ходимимиз ваҳшийларча ўлдирилди. – Бутруснинг юзларидан тиниқ кўз ёш томчилари думалаб тушди. У азобларини биродар Андрейдан яшириш учун муғомбирлик қилмади. Кўз ёшларидан кейин яна гапида давом этди: аввал Ҳасаннинг қўл-оёқларини боғлабдилар, кейин бошига ўқ узибдилар. Мустафони эса... – Бутрус ўкириб йиғлади, бошқа гапира олмади.
-Гапиравер, - деди биродар Андрей, - гапиравер, агар гапиришингга зарурат бўлса. Мана, энди сен тамомила хавфсиз жойдасан.
-Биродар Андрей, Мустафони сўйиб ташлашибди! Унга ваҳшийларча муносабатда бўлишибди! Унга юзлаб марта пичоқ уришган, тилка-пора қилиб ташлашган. Қорнини ёриб ташлашибди...Манзара, эҳтимол, жуда даҳшатли бўлгандир. – Бутрус бошини кўтариб, устозига қаради: - Наҳотки, ҳаммаси ана шундай фожиа билан тугаса? Худога хизмат қилаётганимизга миннатдорчиликми бу? Мен ана шундай...қўл-оёқларим боғланган, яланғоч, азобли ҳолатда ўлишни истамаган бўлардим. Наҳотки, ҳаммамиз ана шундай тарзда ўлиб кетсак?
Биродар Андрей индамади. У Бутрус билан бирга руҳий азобни бошидан кечирарди, чунки Ҳасан билан Мустафони биродар Андрейнинг ўзи сувда имонга киритмаганмиди?!Улар ўзларининг имони ҳақида биродар Андрейга гувоҳлик бермаганмидилар?! Улар ўз орзулари ҳақида биродар Андрей билан ўртоқлашмаганмидилар?! У йиғлаб аламдан чиқиш ва ибодат қилиш учун ёлғиз қолишни истарди, аммо унга қанчалар оғир бўлмасин, дўстининг азоблари қанчалар оғир бўлганини кўрди. Бутрус нафақат ходимларини, балки яқин дўстларини йўқотди, унинг жўшқин интилишлари ниҳоясига етгандай туюларди. “У яқин дўсти олдида эзилган ҳис-туйғуларига эрк бериши керак эди”, - деб ўйлади биродар Андрей. Бундан ташқари, Бутрус ўзининг риторик саволларига ҳозир савол кутарди.
-Нодираниг аҳволи қалай? – деб сўради биродар Андрей. – У бу фожиаларни қандай бошидан кечирди?
-Нодира ўзини яхши томондан кўрсатди – кризисдан чиқишим учун у менга ёрдам берди, аммо бунинг оқибатида у қаттиқ бош оғриғига дучор бўлиб қолди. Қайғулар унинг ташқи томонига ҳам таъсир этди: танасида тошма пайдо бўлди. Энди у телефонга яқин келишга ҳам қўрқади. У қачонлардир ҳаммасини бошидан бошлай оладими – билмайман. Яхшиямки, ҳозирда унга ва фарзандларимизга ҳеч қандай хавф йўқ. Эҳтимол, иш ёпилиши биланоқ, биз Нодиранинг ота-онасиникига кўчиб борармиз. Мен ҳозироқ “Ал-Калима” ташкилотини тарқатиб юборардим-у, полиция иккала қотилликни бир ёқли қилмагунча, ҳозир шу ишни қилолмайман. Биродар Андрей, наҳотки бизнинг қисматимиз шундай бўлса? Агар шундай бўлса, овора бўлишга арзимайди, деб ўйлаяпман. – Биродар Андрей Бутруснинг гапини бўлмай, изтироб ичида эшитди. – Нимага буларнинг ҳаммасини гапиряпман?!
-Аксинча, гарчи Худога маълум бўлса ҳам, юрагингдаги ҳамма нарсани сен гапиришинг керак. Ёдингда тут: шоҳ Довуднинг санолари шундай жумлаларга бой – ўша жумлаларни масиҳийлар контекстдан ажратиб олсалар, Довуднинг шаккоклиги ва ҳатто, ишончсизлигига жуди яхши гувоҳ бўлиб хизмат қилади.
-Агар вазият шунга бориб етадиган бўлса, мен ишончни йўқотибман. Ҳеч нарса қолмади, биродар Андрей, ҳеч нарса...
Балкон тагида болалар тўлқинлар олиб келаётган соҳил қумларини бир-бирларига сочиб, завқ-шавқдан чийиллашар, хурсанд эдилар. Улар бир-бирларига сув сепаётган болаларни томоша қилишар эканлар, биродар Андрей яна гапирди:
-Агар сенга бир неча савол берсам, қаршилигинг йўқми? – Бутрус “хўп”дегандай бош силкиди. – Худо сени хизматга даъват қилган пайтни эслайсанми? Ўшанда Худо сенга айнан нима дегани ёдингдами?
-Мамлакатимда жамоатларни мустаҳкамлаш учун у ерга қайтишим керак эди. Менга хат ёзганингизни ҳам эслайман, ўша хатни ҳозиргача сақлайман. Хатда мана шундай сўзлар ҳам бор эди: “Агар Худо бирга бўлса, жанг майдонида битта жангчи кифоя”. Мана шунақа, биродар Андрей, ана ўша битта жангчи ҳалокатга учради.
Бир лаҳза сукунат чўкди, кейин биродар Андрей босиқ овозда қуйидаги саволни берди:
-Бутрус, Худо сени қандай қилиб четлаб ўтди?
-Худо сени четлаб ўтди деб тахмин қиляпсизми?
-О, бу ҳақда ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас! Худо маълум вақт сени Ўзининг қуроли қилиб олди. Аммо ҳозир буни сен тушуна олмаслигинг турган гап. Ўзинг, ватанимга жамоатларни мустаҳкамлаш учун қайтдим, деб айтдинг. Хўш, кейин-чи? Ҳақиқатан, жамоатлар ўн йилдан бурунгига қараганда мустаҳкамланиб, кучли бўлиб кетмадими?
Бутрус бу саволга жавоб беришдан олдин, жавобини анча вақт ўйлади:
-Бу олийжаноб ишлар эвазига нима бўлди?
-Биз руҳонийларга хизмат қилишда ҳамкорлик қилдик. Менимча, мамлакатимиздаги камдан-кам чўпон биз шаҳар ташқарисида ўтказадиган конференциямизнинг бирортасида бўлмаган бўлиши мумкин.
-Яхши, нимадир қилгандирмиз. Яна нима?
-“Ал-Калима” жамоат ташкилоти кўп одамларга ўқиш ва ёзиш малакасини ўзлаштиришга ёрдам берди.
-Бунинг устига, саводсизликни тугатиш курсини ўтган ҳар бир одам бир донадан Муқаддас Китоб олди. Шундай қилиб, ҳозир кўплаб масиҳийлар Муқаддас Битикни ўқияптилар ва имонда мустаҳкамланяптилар.
-Биз, бундан ташқари, янги имонлиларни махсус тайёргарликдан ўтказдик.
-Яхши!
-Биз кўп нарса ҳақида дадил орзу қилардик. Мен масиҳийларни касб маҳорати бўйича тайёргарликдан ўтказиш мақсадида “Логос” ўқув марказининг алоҳида дастурини ишлаб чиқмоқчи эдим. Мен компьютер марказини очишни режалаштирган эдим. Ахир, бизнинг мамлакатимизда компьютер бўйича яхши техниклар етишмайди. Нодира эса аёллар учун марказ очишни мўлжаллаб юрган эди: доимий калтак остида бўлган аёлларга ёрдам беришга жуда катта эҳтиёж бор, деб ҳисоблайди у. Энди эса, менимча, бу орзуларнинг ҳаммаси тамом бўлди.
Гарчи Бутрус умидсиз оҳангда гапирган бўлса ҳам, биродар Андрей бунга эътибор бермай, сўради:
-Бутрус, сен ўз ватанингда меҳнат қила бошлаганингдан бери, у ерда жамоатлар ўсдими?
-Шундай бўлди деб айтолмайман. Пули бор кўп масиҳийлар мамлакатдан қочиб кетдилар, шунинг учун жамоатларимиз, менимча, фақат озайди, деб айта оламан.
-Сен, мусулмонлардан биронтаси ҳам Масиҳга имон келтирмади, деб айтмоқчимисан?
Бутрус бу сўзлардан довдираб қолди, чунки у Худонинг ишларидан кўпини менсимаганини тушуниб қолди.
-Йўқ, бизда янги имонлилар оз эмаслиги ҳақиқат. Менга камида мингтаси таниш бўлса керак. Мен асло билмайдиганлари ҳали бор.
-Жуда зўр! Уларнинг ҳаммаси Масиҳ Танасига бирлашдилар.
-Аммо кўп жамоатлар ҳамон уларга эътибор қаратишни истамаяптилар.
-Бироқ собиқ мусулмонлардан келиб чиққан янги имонлилар ўзларининг жамоаларини яратяптилар, бу масиҳийлар анъанавий деноминациялар ҳақида ўйласалар ҳам, улар жамоалар аъзоларининг биродарлари ва сингиллари бўладилар. Бундан келиб чиқиб, сенинг мамлакатингда жамоатлар сони ўсди, деб айтишим мумкин!
-Ислом экстремистлари эса бизнинг жамоатларимизни йўқ қилишга уриняптилар. Улар янги масиҳий жамоатларини топиб, жамоатларнинг раҳбарларига ҳужум қиляптилар. Мустафо билан Ҳасан қийнаб ўлдирилди. Аҳмад ҳаётини сақлаб қолиш учун қочишга мажбур бўлди. Кичик сурув чўпонсиз қандай яшаши мумкин?!
-Худо айрим чўпонларни юксалтира олиш қудратига эга эмасми?!
-Гап бунда эмас. Ҳаммасини бошқатдан бошласам, уддасидан чиқа оламанми, деган шубҳа бор менда... – Бутрус чуқур нафас олди. Унинг кўз ёшлари қуриб бўлган эди, энди у ўзини мантиқий фикр юритишга мажбур қилди. – Менинг оилам учун бу жуда хавфли. Нима қилишимни ҳам билмайман.
-Гапимга қулоқ сол, Бутрус. – Пластик креслода ўтирган биродар Андрей олдинга сал эгилди, бу билан ўз сўзининг муҳимлигини таъкидламоқчи эди. – Агар сен ўз лавозимингдан кетмасанг, сен билан боғлиқ бирон фожиа юз бериши мумкинми?
-Билмайман, ҳеч нарса айта олмайман. Балки ҳеч нарса қила олмасам керак.
-Сен билан юз бериши мумкин бўлган энг ёмон ҳодиса ана шу!
-Йўқ, мени ўлдиришлари мумкин! – деб аччиқланди Бутрус. – Шу билан ҳаммаси тугайди!
Биродар Андрей бир оз тўхтаб, кейин гапида давом этди:
-Шунақами? Наҳотки шу билан ҳаммаси тугаса?! Яъни сен билан юз берадиган энг ёмон ҳодиса – ўз ватанингда Худога қилган хизматинг учун сенинг ўлимингми?
-Йўқ, агар хотинимни ёки фарзандларимни ўлдирсалар, янада баттар бўлади.
-Айтайлик, шундай ҳам бўлди. Хўш, ундан кейин-чи?
- “Ундан кейин-чи” деганингизни қандай тушунсам бўлади? Сиз нимани назарда тутяпсиз?
-Агар сен, хотининг ёки фарзандларинг ҳалок бўлсаларингиз, ундан кейин нима юз беради?
-Ишлар барбод бўлади.
-Ишлар барбод бўлади? Наҳотки, Худонинг хоҳиш-иродаси билан сенинг ўрнингга бошқалар келмаса?! Сен ўзинг ва оиланг билан Худо ёнида бўлишни истамайсанми? Ундай ҳолда, нима сабабдан сен Худога содиқ хизматчи бўлдинг? Агар душман, ҳақиқатан ҳам, сени ҳалок қилса, сен нимадан маҳрум бўласан?
Худди шу пайтда Бутруснинг онги ярқ этиб очилди:
-Агар мени йўқ қилсалар, мен Худойимнинг ёнида абадий бўламан! – Бир неча кундан бери биринчи марта Бутрус кулди: - Нодира икковимиз, бир куни Раббимизнинг “Баракалла, яхши ва ишончли хизматкорим”* деган сўзларини эшитамиз, деб кўп гаплашардик.
Биродар Андрей креслога суянди. Бундан кейинги тушунтиришларга ҳожат йўқ эди. Бутруснинг фикрлари керакли ўзанга йўналтирилди. У узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Шифо топиш эса ҳозирданоқ бошланди.
***
Ўша куни оқшомда – қуёш ботаётган пайтда, Бутрус денгиз томонга қараб, паркдаги скамейкада ўтирган эди. Қуёш ёруғида ўйнаб чарчаган болалар аста-секин тарқай бошладилар. Фақат бир неча эркак ҳамон бостириб келаётган тўлқинлар остига шўнғиб, дунёдаги ҳамма нарса тўғрисида гаплашардилар. Бутрус ажойиб манзарага мафтун бўлиб, мавҳум аллақандай нарсалар тўғрисида ўйлашга ўзига эрк бераётган эди.
Кўп ўтмай у ўрнидан туриб, шарқ томонга чўзилиб кетган Пальма қирғоқлари бўйлаб йўл олди. Бутрус яхталар порти ва қадимги грек қўмондони Кимон ҳайкали ёнидан ўтди. Дарвоқе, бу қўмондон Масиҳ туғилмасдан олдин 450 йили ўлкадан форс босқинчиларини қувиб чиқарган эди. Бутрус яна қирғоқ бўйлаб юриб, 1625 йили турклар қурган эски қалъа томонга кетиб борарди. Бутрус соҳилнинг қарама-қарши томонида – қалъанинг рўпарасида ХVI асрда қурилган мачитни кўрди. Ана шу улуғвор иншоотнинг кўринишигина унга хаёлига келган фикрларини астойдил йиғиб олишига ёрдам берди.
Биродар Андрей Бутрусга бир лавҳани эслатган эди. Бутрус ўшанда қишлоқ жойларидан елдек учиб бораётган поездда у ёқдан-бу ёққа тебраниб кетаётган эди. Ўшанда Худо бу йигитчанинг юрагига мурожаат этди. Шу сафардан, ундан кейин мусулмон воизи билан учрашувдан ва биродар Андрейдан келган хатдан сўнг Бутруснинг саргузаштлари, режалаштирмаган ишлари бошланди. Ана ўшандан бери Бутрус арзийдиган – эътироф этиш керакки – анча самарали натижаларга эришди.
Аммо энди-чи? Худога хизмат ниҳоясига етдими? Бошқа бирон мамлакатга жўнаш ва янги топшириқларни бажаришга киришиш вақти етмадимикан? Балки, Лондонга бориб, университетда ўқиб юрган пайтлардаги алоқаларни тиклашига тўғри келар? Албатта, у ерда бирон миссиядан иш топган бўларди. У яна илоҳиёт билан шуғулланган бўларди, бу ишни ўз вақтида орзу қилган эди. “Эй Худойим! Сен учун мен нима қилай?”- хаёлан гапирди Бутрус.
Бутрус Буюк Топшириқ ҳақида ўйлади. “...Боринглар, ҳамма халқларга таълим беринглар...”. Биродар Андрей ҳам унга эслатди: “Сен соғ-саломат, бешикаст қайтиб келишингга Худо ваъда бермаса ҳам, бориб, ҳамма халқларга таълим бер, дея Унинг Ўзи амр бермоқда”. Эндиликда Бутрус Буюк Топшириқни бажариш учун, балки, у ҳаётини қурбон қилишига тўғри келар, аммо Худо Ўз топшириғини бекор қилмагунча, у ўз ишини тарк этмайди – Бутрус буларни энди жиддий қабул қилади.
Аммо миссиянинг ишини қай тарзда ва қачон тўхташиши кераклигини Бутрус қаердан билади? Унга: “Сенинг миссионерлик фаолиятинг охирига етди” деб юзага келган ҳолат айтса керак? Кейин нима иш билан шуғулланади? “Дунёда қайғу–алам чекасизлар. Лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим”*. Шу топда унга Муқаддас Руҳ яна гапирди. Бу сафар У Исонинг Гўлгўта арафасида айтган сўзларини эслатди. Бу сўзларда аллақандай жумбоқ бор эди. Бутрус ваъданинг биринчи қисми устида – “қайғу-ғам чекасизлар” деган гапи устида ўйлади. Бу-ку тушунарли эди, аммо оятнинг иккинчи ярмига диққатни қаратиш зарур эди. Исо “оламни енггани”га у ҳақиқатан ишонадими? Исо исломдан ва мусулмон экстремизмидан кучли эканига у ишонадими? Исо иблис бузишга ҳаракат қилаётган Ўз ишини бажариш учун қодирлигига Бутруснинг ишончи комилми? Ҳақиқатан, жанговар, кучли жамоат менинг халқимнинг ягона умиди бўлиб қолади, жамоат учун курашиш арзийдиган иш, деб ҳисоблайдими? Ҳаётларини хавф остига қўйиб, Исо Масиҳга бўлган севгиси ҳақида яқинларига – собиқ мусулмонлардан келиб чиққан Масиҳ Танаси аъзоларига у, ҳақиқатан, ишонадими? Исо уларни севишига ва ҳимоя қилишига у ишонадими?
Исо шундай деб даъват қилган эди: “Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Худодан қўрқинглар! Чунки У жонни ҳам, танани ҳам дўзахда ҳалок этишга қодир”**. “Иккита чумчуқ бир тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Отангизнинг хоҳишисиз ерга тушмайди”***. Шубҳасиз, Худо Мустафо билан Ҳасанни яхши кўрарди, уларга ғамхўрлик қиларди. У, албатта, иккови билан юз берган ҳодисадан хабардор бўлди. Аммо Бутрус учун азиз бўлган биродарларнинг қотилларини Худодан яшириб бўладими? Ёки охир-оқибатда қотиллар шармандаликни ўзларига олиб, ёвузликлари учун жавоб берадиларми? Аҳмаднинг ишлари ҳам Худога аён, у қийноқларга солинадими ёки яна кўп йиллар яшайдими – бундан қатъий назар, Худо севган бу биродар Худога тегишлидир. Худди шу сингари, Худо Бутрус ҳақида ҳам хабардор, бу ўткинчи заминда унга ажратилган кунлар миқдори Худодан яширин эмас. Шу боис Бутрус Худонинг янги амрларини кутишига тўғри келади.
Муқаддас Битикдан Бутруснинг ақлига келган сўзлар ва Худонинг ваъдаларига қалбни буриш – унинг тилка-пора бўлган руҳига шифобахш малҳам бўлиб қуйилди. У миссионерлик майдонига қайтиши кераклигини энди тушуниб турибди. Аммо унинг вазифаси нимадан иборат бўлади? Бу вазифа умуман ўзгарганми?
*Қаранг: Матто 25:21. 23.
**Қаранг: Матто 10:28.
***Қаранг: Матто 10:29.
“Қўйларимни боқ”*. Унинг вазифаси шундай бўлган эди –масиҳийликка душман бўлган мамлакатда чўпонларни боқиш, Шоҳаншоҳ Исога ишонган кўпчиликни боқиш, ислом асло рақиб нималигини билмаган шаҳарларда ва қишлоқларда Худонинг Шоҳлиги соқчилари постларини яратганларни ҳам боқиш унинг вазифаси эди. Чамаси, унинг вазифаларидан энг муҳими – кичик сурувларнинг чўпонларини топиш ва боқиш бўлса керак.
“Аммо эй Худойим, менинг хотиним тўғрисида нима дейсан? Икки фарзандим тўғрисида нима дейсан?” Бутрус ўзининг овозини эшитиб, ҳайрон бўлди. Бу ҳодиса уни реалликка – буларнинг ҳаммаси нимага айланиб кетишини билмасдан, қийинроғига, яъни олдинга бир неча қадам ташлашни ўйлаб кўришга қайтарди. Ақл бовар қилмайдиган душманлик муҳитига йўл олиш, Раббий Исога хизмат қилиш учун ҳаётини гаровга қўйиш – бу бир томон, аммо бу дегани – ўзининг оила аъзолари ҳаётини хавф остига қўйиши керак деганими?
Савол роса ўрнига тушди. Бутрус Муқаддас Руҳнинг жавобини кутиб, қулоқ солиб турди, аммо бу сафар ҳеч қандай жавобни эшитмади.
***
Эртаси куни дўстлар – биродар Андрей билан Бутрус – қадимги бозор орқасида жойлашган кўчалар бўйлаб сайрга чиқишди. Улар авлиё Лазар жамоатхонасига чиқдилар. Ларнаканинг ҳомийси шу авлиё бўлиб, Масиҳ туғилгандан кейин 901 йилда ўликдан тирилган бу одамнинг мурдаси шу жойда сақланган эди (901 йилдан кейин мурда қолдиқларининг бир қисми Константинополга бериб юборилган). Маҳаллий халқнинг афсонасига қараганда, Лазар Исо ўликдан тирилиб бу ерга келгач, узоқ вақт – иккинчи марта вафот этгунга қадар Кипр жамоатининг епископи бўлган эди. Иккала дўст икки минг йилдан ортиқ даврдан бери бу ўлкада турган лотин усулидаги (бу усул XVII асрда қайта таъмирлаш вақтида иншоотга қўшимча қилинган эди) қўнғироғи бор ибодатхонани кўздан кечираётганларида, Бутрус устозига: ”Ҳозиргина хабардор бўлдим: қирқ саккиз соатдан кейин Ларнакага мен билан учрашгани Аҳмад келаётган экан”, деб айтди.
-Биродар Андрей, бу учрашувга сиз мен билан бирга бора оласизми?
-Албатта, жоним билан бораман. Аммо уни мамлакатдан қандай қилиб қўйиб юборадилар, бу ерда у қандай қилиб эмигрант мақомини олади?
-Карим унга керакли ҳужжатларни тўғрилаб берибди. Бунинг аниқ тафсилотлари менга номаълум, аммо бу қоғозлар Кипрга унинг ҳеч қандай қаршиликсиз учиши учун кафолат берар экан. Лекин у бу мамлакатда узоқ қола олмайди, ҳар қалай, олтмиш кундан ортиқ туриши мумкин эмас. Балки, узоқ муддатга қолиши учун бирон чорасини топиш керакдир.
-Салима нима бўлади?
-Ҳозир тергов кетяпти, Салимани мамлакатдан чиқармаяптилар экан.
*Қаранг: Юҳанно 21:16.
-Бундай тергов ишлари учун сизларда қанча вақт ажратишади?
-Терговчиларнинг ўйлашича, Салима охири уларни Аҳмадга олиб боради. Аммо Аҳмад қаерда яшириниб турганини Салима ҳақиқатан ҳам билмайди. Бироқ бир неча ҳафтадан кейин унга нисбатан бўлаётган тазйиқ сусаяди. Карим ҳозир уни чет элга чиқариб юбориш чорасини излаяпти.
-Аҳмад билан Салима чет элда қачон топишадилар, кейин нима бўлади?
-Саволингизга савол билан жавоб бермоқчиман. Уларни қабул қилишга рози бўладиган бирон давлат йўқмикан? Масалан, Голландия, ёки бошқа Европа мамлакати? Эҳтимол, Канада ёки АҚШ?
-Бу, албатта, мумкин, - деди биродар Андрей ва тутилиб қолди, кейин давом этди: - Дунёда шундай фаоллар борки, улар одамларга бундай вазиятдан чиқиш учун ёрдам берадилар. Мен дўстларим билан гаплашаман. Аҳмад билан Салима қочоқлар мақомига даъвогарлик қиладиларми?
-Балки, шундай бўлар, тағин билмадим...
-Албатта шуниси яхши! Улар сиёсий бошпанага даъвогар бўлишлари керак.
-Агар, Аҳмад қотилликда гумон қилинмоқда, иши терговда, деган гап чиқиб кетса-чи?
-Жуда тўғри – ундай ҳолда уни мамлакатдан чиқариб юборадилар.
Иккала дўст қадимги ибодатхона ҳудудига қадам қўйдилар ва унинг архитектура усулини – византияча, романча ва готча усулларини қизиқиш билан томоша қила бошладилар. Жамоатхона биносининг ичидаги тўртта устун унча катта бўлмаган гумбазни ушлаб тураркан. Колонналарнинг бири тепасида амвон* кўриниб турар, иккинчисида Лазарнинг қабрдан чиқиб келаётганини тасвирлайдиган машҳур икона осилиб турарди.
Иккала дўст ибодатхонадан чиқаётганларида, биродар Андрей Бутрусдан сўради:
-Тушунмадим. Аҳмадни Ғарбга эмиграция қилиш арзийдиган ишми?
-Сизнинг шубҳаларингиз нимага асосланган? У араб миллатидан, аммо инглизча билмайди.
-Аҳмад ақлли, керакли нарсани дарров ўзлаштириб олади.
Турк кварталининг эски кўчалари бўйлаб сайр қилаётганларида биродар Андрей ўз фикрларини Бутрус билан ўртоқлашди:
-Шахсан мени бошқа нарса безовта қилади. Сендан илтимос, Исонинг қуйидаги муҳим ваъдаси ҳақида ўйлаб кўр: “...агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади...”.
Бутрус оятни охирига етказди:
-“ Агарда ўлса, кўп ҳосил беради”**.
-Аввало, ўзини ўзи ҳимоя қилиш инстинкти бурчини ҳис қилиш – Муқаддас Китобдаги энг муҳим қоидалардандир. Гўлиёт билан олишувга чиққан Довудни эслайсанми? Довуд Шоулга шундай деб ҳикоя қилиб берган
*Амвон – масиҳийлар ибодатхонасида қурбонгоҳ олдидаги тепаликда жойлашган майдон.
**Қаранг: Юҳанно 12:24.
эди: “Мен отамнинг қўйларини боқар эдим, баъзан шер ёки айиқ қўйларга ҳужум қилиб қолиб, сурувдан қўйни олиб қочганда, орқасидан қувиб бориб, ўша йиртқич ҳайвонларга ҳужум қилардим ва ўлдирардим“. Энди ўзимизнинг муаммомизга қайтамиз. Биз бунчалик хавфли шароитда ўз ўғлини иш юритишга жўнатадиган отани тасаввур қила олмаймиз. Аммо бу борада Исо ҳақида ҳам, Довуд ҳақида ҳам бирон гап айта олмаймиз. Ўзини ўзи ҳимоя қилиш инстинкти бурчини ҳис қилиш. Ота ҳам, ўғил ҳам битта нарсани эътиборга олган эдилар: Довуд ўз бурчини бажаради – қўйни қутқаради. Самовий Ота ҳам Исога шундай муносабатда бўлган эди. – Бутрус биродар Андрейнинг сўзлари устида ўйлаб қолди. Ўз вақтида Бутрус ҳаворий Павлуснинг Филиппиликларга Мактубига таяниб, Аҳмадга, Мустафо ва Ҳасанга ўгит берганини эслади: “...итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди”; “Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин”*. – Ўз –ўзидан англашиладики, биз Масиҳ учун азоб чекаётганларни қутқаришимиз керак, - деб гапида давом этди биродар Андрей. – Битта нарса тушунарсиз: Худо Ўзининг бу сингари ишларига аралашувимизга бизни даъват қиляптими?
-Мен Мустафони ва Ҳасанни қутқариб қола олмадим, аммо Аҳмадга ёрдам бера оламан. Биз уни аниқ ўлим кутиб турган мамлакатда қол, деб ундан талаб қила олмаймиз.
Биродар Андрей бир неча қадам юргач, жавоб берди:
Сен ҳақсан. Буни ҳал қилиш бизга берилмаган. Аҳмаднинг ўзидан сўрашимиз керак – ўз хизмати ҳақида нима деб ўйлайди.
Бутрус мавзуни ўзгартирди:
-Кеча кечқурун собиқ мусулмонлардан ўтган масиҳийлар ҳақида ўйладим. Бизда кучли жамоат раҳбарлари оз, бунинг устига, учтасидан маҳрум бўлдик. Менимча, биз бутун мамлакатдан собиқ мусулмонлардан ўн беш-йигирма одамни аниқлашимиз, уларнинг бошига қўл қўйиб, шундан кейин уларни Муқаддас Китоб бўйича тайёрлашимиз керак.Мен улар билан ойда бир марта бир ҳафталик Муқаддас Китоб курсларини ўтказган бўлардим. Эҳтимол, бу машғулотни, агар хотиржам ўтказиш имкони бўлса, “Логос” ўқув марказида ўтказармиз, агар у ерда ўтказиш имкони бўлмаса, мамлакатдаги бошқа бирон жойда ўтказарамиз. Бунга сиз нима дейсиз?
-Бу – мардонавор орзу, Бутрус! – Биродар Андрей тўхтаб, қўлларини дўстининг елкасига ташлади. – Худо сенга шифо бераётганини кўриб турибман. Сен ҳаётга қайтяпсан!
-Шундай, биродар Андрей. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Мен ватанимга қайтишим керак.
***
Меҳмонхона номерининг деразасидан Ўрта Ер денгизи соҳилларининг
*Қаранг: Филип. 2:8,5.
ажойиб манзараси кўриниб турибди. Аммо Аҳмадни бу гўзаллик қизиқтирмасди. У калласида юз бераётганларни таҳлил қилиб ва тезроқ Салимани кўришни орзу қилиб, хона бўйлаб у ёқдан-бу ёққа қадам ташларди.
Бутрус унинг бесаранжом юрагини тинчлантиришга ҳаракат қилди:
-Аҳмад, биз сабр қилишимиз керак. Биз сенинг муаммоларингни ҳал қилиш билан оворамиз.
-Сабр-тоқат ҳақида гапиряпсиз. Яшаш жойимни ва ҳаёт тарзимни сизлар ўзгартирмадингиз-ку.
Бутрус беихтиёр охирги бир неча ҳафта давомида бошидан кечирган азобларни, айниқса, ўзининг келажаги ҳақидаги масалалар бўйича Худо билан хаёлан яккама-якка олишувни эслаб, титраб кетди. Лекин унинг олдида Худонинг кичик сурувидаги қўйлардан биттаси турган эди, ўша кичик сурув бошидан кечирадиган азоб-уқубатлар унинг зиммасига тушган эди.
-Хотининг билан гаплашдингми? – деб сўради Бутрус.
-Сизлар мени ташлаб, мамлакатдан қочиб кетганларингиздан бери гаплашганим йўқ. Қўл телефонимдан унга қўнғироқ қилишга журъат этмаяпман.
-Сен хотининг билан менинг телефоним орқали боғлансанг ҳам бўлади. Лекин, яхшиси, сен қўнғироқ қилма.
-Токи бехосдан қаерда турганимни билдириб қўймаслигим учун. Биламан, Салима хавотирликлардан, таҳдидлардан ўзини йўқотиб қўйган, полициядан қўрқиб қолган, ўз уйида яшай олмайди, мен билан кўриша олмайди. Ҳатто ҳозирда менинг қаердалигимни ҳам билмайди.
-Тўғри гапиряпсан, Аҳмад. Буларнинг ҳаммаси менга ҳам жуда ноқулайлик туғдирмоқда. Аммо мен алоқа қилиб турган одамнинг айтишича, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.
-Қанақа алоқачи тўғрисида гапиряпсиз?
-Ҳукуматдаги сенинг дўстинг ҳақида гапиряпман.
-Ҳукуматимиз таркибида менинг дўстим йўқ.
-Албатта, сен ўша одам билан таниш эмассан, лекин у сенга ёрдам берган ва бундан кейин ҳам ёрдам берадиган Масиҳдаги биродарингдир. Фақат унинг исми ким эканини сенга ҳеч қачон айтмайман.
Бу гаплар Аҳмадни хурсанд қилмади, у хона бўйлаб у ёқдан-бу ёққа юриб, гапида давом этди:
-Нимадир қилиш керак. Ҳаммасини шундайича қолдириш мумкин эмас. Айтмоқчиманки, меҳмонхонада яшаш ёмон эмас, аммо бу уйим эмас. Наҳотки, мен уйимга қайта олмасам?!
-Афсуски, йўқ. Камида, шу яқин орада қайта олмайсан. Энди аниқ биламиз: “Биродар мусулмонлар” ҳаракатининг фаоллари учаловингизни бир ёқли қилишни режалаштирган эдилар. Шу боисдан маҳаллий полициянинг айрим амалдорлари бу экстремистик ташкилотга хайрихоҳ бўляптилар – улар сени ўлдиришга бу ташкилотга рухсат берадилар ёки бу ишни полициянинг ўзи қилади. – Аҳмад бу вазиятдан қандай қилиб чиқиши йўлларини биродар Андрей чизиб берди, Бутрус таржима қилиб турди: - Канадада фаоллар гуруҳи бор, улар бир ишбилармон одамни топибдилар, ўша одам сенга ёрдам беришни ўз зиммасига олибди. У сени квартира ва иш билан таъминлайди. Яна унинг айтишича, сен инглиз тилини эгаллашинг биланоқ, таълим олишни давом эттиришинг учун имконият пайдо бўлар экан. Маълум вақт ўтгандан кейин сен Муқаддас Китоб мактабига ёки семинариясига кириб ўқийсан.
Аҳмад биродар Андрейнинг гапини диққат билан тинглади, кейин тўсатдан шу гапларни айтди:
-Мен Канадага боришни истамайман. Европага ҳам, Шимолий Америкага ҳам бормайман. Умуман, эмиграция бўлишни хоҳламайман. - Аҳмад хона ичида юришдан тўхтади ва ўзидан ёши катта иккала дўстига қаради: - Биродар Андрей, мен учун қилган ҳаракатларингиз учун раҳмат сизга! Сиз мени жуда қўллаб-қувватладингиз. Биз қамоқдан чиққанимиздан кейин, сиз биз билан суҳбатлашган эдингиз, Мустафо сизнинг суҳбатингиздан илҳомланиб кетган эди. Эсингиздами, у: “Мен Маккага бориб хушхабар айтишни орзу қиламан”, деб айтган эди.
Биродар Андрей кулиб, деди:
-Мустафо завқли одам эди. У, ҳақиқатан, Маккага бориб хушхабар айтган бўларди, деб ўйлайсанми?
-У ҳар доим қатъият билан шу гапни айтарди. У ҳажга боришни жиддий равишда режалаштирган эди. Маккага бориб хушхабарни ёйиш унинг орзуси эди. Барибир, унинг орзуси албатта бажо бўлади, биродар Андрей. – Аҳмад биродар Андрейнинг кўзларига қаради. – Мен унинг орзусини амалга оширишим учун қанча йил керак бўлади – билмайман. Лекин унинг ўрнини мен эгаллайман.
Бутрус билан биродар Андрей ҳайрат билан бир-бирларига қарадилар.
-Бу тўғри иш бўладими? – деб сўради Бутрус.
Аҳмад устозига қаради:
-Йўқ, бу тўғри иш бўлмайди. Ахир, биродар Андрей сизларга айтган эди-ку: “Сизлар масиҳийлар сифатида қаёққа киришга имкон топа олмасангиз, менга айтинглар, ўша ёққа қандай кириш мумкинлигини мен сизларга кўрсатаман” деб. Сиз шу гапларингизни эсингиздан чиқармаганмисиз?
Биродар Андрей самимий кулди:
-Албатта, унутганим йўқ. Мен бу сўзларим билан кўпчилик васийларимга даъват қилган эдим. Даъватимнинг иккинчи қисмини сизлар эслайсизларми?
-Ҳа, эслаймиз. Иккинчи қисми шундай эди: “Эҳтимол, сизларга ўша ердан чиқиш йўлини кўрсата олмаслигим мумкин”. Раббий бизга, боринглар, халқларга таълим беринглар, деб амр бермоқда, аммо У бизга, сизлар тирик қоласизлар, деб ваъда бераётгани йўқ.
Бутрус ҳиссиётларини аранг тутиб олиб, гапирди:
-Биродарим, бу даъват менга ҳам тегишли, чунки Раббий менинг юрагимга ҳам айнан ўша амрни солган. Раббий бизга: “Таслим бўлмасдан, хизматни давом эттиринглар”, деб уқтирмоқда.
-Демак, сиз менинг туйғуларимни тушуниб турибсиз. Қулоқ солинглар, кўриб турибман: сизлар менга ёрдам бермоқчисизлар, аниқ сабабларга кўра, мени хавф-хатар йўқ жойга юбормоқчисизлар. Шубҳам йўқ: Худо менга Канадада, Европада ёки яна Ўзига маъқул бўлган бошқа бирон мамлакатда Унга хизмат қилишим учун иш топиб беради. – Аҳмад тўхтаб, катта дераза олдига келди, кўчага назар ташлаб, яна гапида давом этди: - Лекин мен арабман. Мен арабча фикрлайман. Мен Исони севадиган собиқ мусулмонман. – У қайрилиб, иккала дўстига қаради. – У ерда – ҳозирча мусулмонлардан ташкил топган халқим бор. Мен уларга хушхабар айтишни истайман. Яқин Шарқни тарк этишим мумкин эмас.
Биродар Андрей ва Бутрус, розилик билдирганларига ишонч ҳосил қилишлари учун, яна бир-бирларига қарадилар. Кейин Бутрус гапирди:
-Сенинг уйинг Яқин Шарқда эканига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Қанчалик амалга ошира оламиз – билмайман, аммо уйингда яшашинг ва ишлашинг учун имкон қадар ёрдам берамиз.
25-боб
Олти ойдан кейин
Абуна Александр шовқиндан уйғониб кетди. Бир лаҳзада у дарров англаб етди – эшик тақиллашидан уйғониб кетган экан. Руҳоний елкасига халатини ташлаб, пастга шошилди. У деразадан қараб, қўлида ўралган нарсаси бор аёлни кўрди. Қўшниларнинг диққатини жалб қилмаслик учун, ўша аёл шивирлаб гапирар, шунинг учун унинг овози аранг эшитиларди.
-Абуна Александр, илтимос, эшикни очинг.
Руҳоний шу зоҳоти эшикни очди, Лайло қоронғу даҳлизга кираётиб остонага қоқилиб йиқилиб тушди. Қўлидаги латтага ўралган бўғча ичидан чақалоқнинг йиғиси эшитилди.
***
Аста-секин ҳамма нарса ойдинлаша бошлади. Наур Лайлога ёрдам бериб, чақалоқни хонага ётқизди. Бу хона илгари Салимага бошпана бўлган эди. Кейин ҳаммалари тонг отгунча гаплашиб чиқдилар. Лайло ҳикоясини зўравонлик билан ўғирланиб, жабр чеккан даврлардан бошлади. Дастлаб Лайло кимлар томонидан ўғирланганини тасаввур қила олмаган эди, кейин эса ҳаммаси маълум бўлди. Гап шундаки, ўғрилар орасида у ўзининг узоқ қариндошларидан бирини таниб қолибди. Лайло унга ёқаркан, у қандай қилиб бўлса ҳам, Лайлога эгалик қилишга қарор берибди.
-Дастлаб улар ҳамма томондан менинг кўнглимни топишга ҳаракат қилдилар, фақат ўз хоҳишим билан шаҳодат берсам бўлди, лекин мен албатта, бундан бош тортдим. – Лайлога сўз қуюлиб келаверди. Хотиралар уни шунчалик куч билан босиб олган эдики, унинг қалби тубида ҳозиргача музлаб ётган ҳиссиётлар ташқарига отилиб чиқа бошлади. – Мени омборхонага қамаб қўярдилар, калтаклардилар, худди чўридай ишлашга мажбур қилардилар. Мен хўрозлар билан баравар ўрнимдан туришимга тўғри келарди, кўпинча ярим тунда ҳам ухлашимга имкон бермасдилар. – Шу жойга келганда, бу ёш аёл ўзини тута олмай, йиғлаб юборди. Руҳонийнинг хотини қўлидан келганича, ўтган йиллар давомида ўғрилар томонидан ўлим билан қўрқитилган бу аёлни тинчлантиришга ҳаракат қилди. – Бир куни мени қаттиқ мажбурлаб, мачитга олиб кирдилар ва “Агар шаҳодат деб айтмасанг, ўлдирамиз”, деб айтдилар. Александр ота, Худо мени қачонлардир кечирармикан? Мен гарчи айтган бирон сўзимга ишонмасам ҳам, шаҳодат сўзини айтмаслигим мумкин эмаслигини Худо билади-ку! Аслида мен мусулмон бўлиб қолмадим.
-Албатта, Худо сени кечиради, - деб ваъда берди руҳоний.
-Александр ота, менга айтишларича, шаҳодат сўзини айтганимдан кейин, мен бир умрга мусулмон бўлиб қолибман, ҳеч қачон масиҳийликка қайта олмас эканман.
-Лекин қалбингнинг тубида сен исломга ўтганинг ҳақида фикр юритмадинг-ку, - деди руҳоний.
-Улар, агар масиҳийликка қайтиш ҳақида ўйлайдиган бўлсанг, сени ўлдирамиз, дедилар.
Руҳоний баландроқ овозда гапирди:
-Лайло, улар сени қўрқитишган. Раббимиз ҳар қандай таҳдидлардан кучлироқ. У ёлғонларга ишонма. Сен – Масиҳнинг ижодисан!
Лайло руҳонийнинг сўзлари устида ўйлаб, аста-секин хотиржам бўлди . Кейин ҳикоясини хотиржам равишда давом эттирди:
-Ота-онам мен билан учрашгани келганларида, оҳ, уларга бу ҳақда айтиб беришни қанчалар истаган эдимки! Аммо менинг орқамда турган йигитнинг қўлида пичоқ бор эди. У: “Агар мен буюрганларни айтмасанг, айнан, мен мусулмонман, бундан бахтлиман, деб айтмасанг, сени ўлдираман”, деб қўрқитди. Александр ота, ўшанда шунақаям қўрқинчли бўлган эдики! – Руҳоний Лайлодан чақалоқ ҳақида сўраб-суриштиришга чоғланди. – Ота-онам кетиши биланоқ, мени бошқа фермага юбордилар. Мени ўғирлаган одам мен билан бирга бўлиш жонига тегди ва мени ўз ошнасига бериб юборди. Хайрлашаётганимизда, у менга: “Энди сенинг эринг Абдул Қайин бўлади, агар унинг гапига кирмасанг, уриб ўлдириб қўйиши аниқ”, деб огоҳлантирди. – Ҳар куни кечқурун Абдул Қайин қилган шафқатсизликларни Лайло йиғлаб ҳикоя қилиб берди. Лайло ўша оқшомлардан юрак олдириб қўйган эди. Меҳнат оғир бўлишига қарамай, кундуз кунлари у иш билан чалғирди. Бошига тушган бу зулмат қўрқувини енгиш учун Лайло оиласи ҳақида ўйлашга ҳаракат қиларди. Лайло ўша зўравонга, мен ҳомиладорман, деб айтгандан кейин ҳам, даҳшатли ҳодисалар кечаси ҳам тугамасди. Кундалик чўрилик ишларидан, озгина бўлса-да, асло тиним бўлмади, тоби қочиб қолганда ҳам, эртадан кечгача уй ташвишлари билан банд бўлар эди. Кўзи ёрийдиган пайт келганда, у боласини кушеткада туғди. Табиийки, “эри” ўғли билан ниҳоятда фахрланар, уни мусулмон деб ҳисобларди. – Александр ота, мен ҳеч қачон ўғлим мусулмон бўлишига йўл қўймайман. Ҳеч қачон! Ўша одамнинг нима деб гапиришлари мени қизиқтирмайди. Мен ҳар куни ўғлим учун ибодат қиляпман. Сиз бизга Муқаддас Китобдан ўқиб берган парчаларни эслашга ҳаракат қилардим, эслаганларимдан Исо ҳақида бирон воқеани боламга ҳикоя қилиб берардим. Баҳсга ўрин йўқ. У ҳали жуда кичкина, менинг сўзларимни тушунмайди. У катта бўлгандан кейин эса бу шафқатсиз динни қабул қилишига мен йўл қўймайман. Ҳеч қачон йўл қўймайман!
-Қандай қилиб қочиб кетишга муваффақ бўлдинг? - сўради руҳоний.
-Ҳар куни мени кечаси қамаб қўярдилар, ҳар куни мен эшикни текшириб кўрардим. Уч кун олдин Абдул Қайин узоқ сафарга жўнади, синглиси эса эшикни қулфлашни унутибди. Мен боламни олиб, далага томон югурдим. Кундузи яшириниб, қоронғи тушиши билан шаҳарга томон йўл юрдим. Мени тутиб олмадилар, бу – мўъжиза!
-Уйга қайтганингдан жуда хурсандмиз, - деди Александр ота. – Сени ўғирлаб кетганларидан бери, сен нажот топишинг учун Худога илтижо қиляпмиз.
-Чақалоқнинг исми ким? – деб сўради Наур.
-Боланинг отаси Абдул Азим деб исм қўйган эди, мен эса унга Александр деб исм қўяман.
***
Абуна Александр муқаддас тахт олдида тураркан, ҳаяжондан титрарди. У ибодатхонага кириб, Мустафонинг жасадини ва таҳдидлар ёзилган хатни топгандан бери, учинчи марта жамоа йиғини бўляпти. “Биринчи кунлардаги йиғинга қараганда, одамлар бугун кўпроқ келибди, - деб хаёлидан ўтказди у қавмга кўз югуртириб чиқар экан. – Умуман, жамоат округидаги ҳамма оила бугун бор”. Жамоатхона бурчагида йигирматадан кўпроқ ёшлардан иборат гуруҳни кўриб, хурсанд бўлди. Уларнинг орасида Лайло ва уни қучоқлаб олган дугонаси Фанзия, Александрни кўтариб олган яна бир қиз ҳам бор эди. Уларнинг ўртасидаги йўлакнинг нариги томонида Александр Лайлонинг оиласини – кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб ўтирган онасини ва қўлларини қовуштирганича қовоғини солиб ўтирган акасини кўрди.
Лайло яқин қариндошларининг, айниқса, акасининг унга бўладиган муносабатидан қўрқиб, оиласига қайтмасликка қарор қилди. Айниқса, Лайло фарзанд туққанини билиб қолсалар, вазият ёмонлашиши аниқ. Шунинг учун руҳоний Лайлонинг ота-онасига қўнғироқ қилиб, бизникига келсаларингиз, деб илтимос қилди, кейин қизлари тўғрисида хабардор қилди.
-Сиздан илтимос, ҳозир оилангизнинг шарафи ёки шармандалиги тўғрисида эмас, балки қизларингиз иблиснинг малайлари қўлида бўлгани ҳақида ўйланглар. Энди у озодликда, лекин у ҳали ўзига келгани йўқ, сизларнинг меҳрингизга жуда ҳам муҳтож.
Лайлонинг отасида ўша зоҳоти савол туғилди: “Агар мен қизим уйга қайтишига ижозат берсам, уруғимиз томонидан эътироз бўлиши мумкин-ку”. Амм кекса руҳоний билан унинг хотини, янги вазиятда яхши қарор бўлишига умид қиламиз, Лайлога ва унинг фарзандига қараб турамиз, деб розиликларини билдирдилар.
Жамоатдаги одамларнинг асаблари таранглашиб, бундан ортиғига бардош бера олмайдигандай эди. Кескинлик шу даражага етиб бордики, афтидан, кўпчилик мусулмонларга ҳужум қилишга баҳона излардилар. Руҳоний Худога, одамлардан ғазабни олиб ташлашим учун менга сўзлар бергин, деб ибодат қилди.
-Улар бизнинг жамоатимизни вайрон қилишни мўлжаллаяптилар, - деди жамоат кенгаши аъзоларидан бири, - қизларимизни ўғирлаб кетяптилар, корхоналаримизга ўт қўйяптилар. Ўзимизнинг позициямизни билдириш вақти келди. Бундан буёғига сабр қилиб бўлмайди. Ҳукумат бизни қўллаб-қувватламаяпти. Полиция бизни ҳимоя қилмайди. Биз ўз ҳуқуқларимизни ўзимиз ҳимоя қилишимиз керак.
-Исо бизга, таъқибларга ана шунақа жавоб беринглар, деб ўргатганмиди? – дея сўради Александр ота.
Биронта тирик жон унинг гапига қулоқ солмади.
Яна бир тадбиркор ўрнидан турди:
-Мен шаҳардаги кўп масиҳийлар билан гаплашдим. Улар бирлашишга рози. Биз ариза билан чиқишимиз керак. Жума куни пешинда жамоатхонада йиғилишни таклиф қиламан, кейин бош мачит олдига бориб, митинг қиламиз.
Яна биттасининг ғазабли овози эшитилди:
-Бу вақтда жума номози ўқилади. Одамлар мачитдан чиқаётганларида, кўчани тўсиб қўямиз!
-Бу яхши. Биз жиддий гапираётганимизни улар билиб оладилар.
-Агар улар бизга ҳужум қилиб қолсалар-чи? – деган овоз эшитилди орқа қатордан.
-Биз уларга қарши зарба берамиз, - деди олдин сўзлаган жамоат кенгаши аъзоси.
-Қуролларимиз ҳам бор, - деб бақирди эркаклардан бири.
-Йўқ! –хитоб қилди руҳоний. Ҳамма бирдан жим қолди. – Биз бошқача ҳаракат қиламиз. Биз мусулмонларга ўхшаб паст кетмаймиз. Биз масиҳийлармиз. Биз улардан фарқ қилиб туришимиз керак!
-Биз мусулмонларга ён бера олмаймиз, - деди жамоат кенгаши аъзоси.
-Биз уларга ён бермаймиз, - деб жавоб берди Александр ота, - аммо биз уларга бу билан нафратимизни ифодалай олмаймиз. Биз қанчалар қўрқитилганимизни кўриб турибман. Биз ғазабланяпмиз, бу тушунарли. Агарда биз қўлларимизда қурол билан чиқсак, бизнинг “Биродар мусулмонлар” мутаассибларидан фарқимиз қолмайди. Биз бошқа – яхши йўлдан борамиз. – Ҳамма руҳонийнинг муқобил таклифини кутиб, жим бўлди. – Ўзларингизга маълумки, - деб гап бошлади Александр ота, - биз икки йил давомида ҳафтада бир марта шаҳардаги ҳамма масиҳий деноминацияларнинг вакилларини таклиф қилиб, ибодат йиғинларини ўтказиб келдик. Мен биродар мусулмонлар билан юз берган вазиятни муҳокама қилдим. Биз шошилинч йиғилиш чақиришни таклиф қиламиз. Биз палатка ўрнатиб, у ерга ҳамма масиҳийларни таклиф қиламиз, шунингдек, бу хизматга мусулмонларни ҳам таклиф қиламиз. Биз уларга, сизларни кечирамиз, деб айтамиз.
Аммо Абуна Александрга қарши овозлар ёғилиб кетди. Эркаклардан бири, охири, бақириб ҳаммадан баланд келди:
-Қандай қилиб биз уларни кечира оламиз?! Ахир, мусулмонлар биродарларимизни ўлдиряптилар! Корхоналаримизни ёқиб юборяптилар! Улар қизларимизга зўравонлик қиляптилар, жамоатхоналаримизни вайрон қилмоқчилар! Қандай қилиб биз кечириш ҳақида гапира оламиз, ахир?!
Абуна Александр бу саволларга жавоб бермоқчи бўлганда, куч ёғилиб келганини сезди:
-Жуда оддий. Масиҳ бизда бўлгани сабабли, ишонч шон-шуҳрати билан кечира оламан. - Эътироз билан чиққан одам истамай жойига ўтирди. – Якшанба кунлари биз нима учун йиғиляпмиз? Нимага евхаристияда иштирок этяпмиз? Биз кечирилганимиз учун. Кўпчилик мусулмонлар кечирим ҳақида ҳеч нарсани билмайдилар.Биз қўшниларимиздан қасос олишимиз керак эмас, балки уларга Масиҳнинг севгисини кўрсатишимиз керак.
Аёллардан бири қўлини кўтарган эди, Александр ота боши билан ирғаб, унга сўз берди.
-Ота, биз фақат қўрқамиз, холос, - деб гапни қисқа қилди ўша аёл.
-Бўлмасам-чи, синглим, - деб жавоб берди руҳоний. – Ҳаммамиз ҳам қўрқамиз. Аммо Исо бизга қандай ваъда берган эди? Севгида қўрқув йўқ – мукаммал севги қўрқувни қувиб юборади. Авлиё Марк жамоатининг биродарлари ва сингиллари! Биз Суқ ал-Хамисдаги мусулмонларга Масиҳ севгисини намоён қилишимиз керак. Бизнинг ягона жавобимиз – шу.
26-боб
Олти ойдан кейин
Аҳмад соатига яна қаради. Ҳозиргина ярим тундан ошди. Ислом оламининг ҳамма бурчакларидан ҳақиқатни излаб келаётган одамлар билан руҳий суҳбатлар учун яхши ва қулай вақтга ҳали анча бор. Аҳмад буни англаган ҳолда, диққатини икки баробар оширди ва ноутбук клавишларини яна ғайрат билан тақиллата бошлади. У онлайн режимида тўртта араб билан жонли баҳс олиб бораётган эди. Мунозара танаффуссиз, бир соатдан ортиқ давом этмоқда. Охирги уч ой давомида чатга кирувчилар Муқаддас Китоб билан Қуръонни, Муҳаммаднинг даъволари билан Исонинг даъволари қиёсини, масиҳийча ҳаёт тарзи муаммоларини ва бошқа кўп масалаларни муҳокама қилишга улгурдилар.
Бутрус Аҳмадга иш топиб беришга ваъда қилган эди, гапининг уддасидан чиқди – “Муқаддас Китоб форуми” жамияти билан шартномани расмийлаштирди. Аҳмад бу жамиятнинг хизматчиси сифатида қўшни Яқин Шарқ мамлакатида яшаш ҳуқуқини олди. Бу масалада ҳам Аҳмадга “Муқаддас Китоб форуми” тенгсиз ёрдам берди. Салима шу орада пой тахт шаҳарнинг марказидан унча узоқ бўлмаган кўп қаватли бинодан квартира излади. Улар шу ердаги протестант жамоатларидан бирининг аъзолари бўлдилар. Бу жамоада Аҳмад билан Салимани ҳеч ким танимасди, шунинг учун ўтмишда уларнинг мусулмон бўлганлари ҳеч қандай муаммо туғдирмади.
Аҳмад мусулмонларни масиҳийликка юз бурдириш учун руҳий қудратидан маҳрум бўлмаган эди. У тез орада собиқ мусулмонлардан жамоа ташкил қилишга умид қиларди. Ишдан уйга қайтаётиб, одатда, бирон қаҳвахонада тўхтар, ёш мусулмонлар билан суҳбатлашиш учун бирон баҳона топарди, кўпинча, кечки овқатга етиб бора олмасди, чунки уйга кечқурун соат тўққиздан олдин келмасди. Шу тарзда алоқа ўрнатиш маълум самараларини бера бошлади, бир неча одам Исо пайғамбар тўғрисидаги суҳбатларга қизиқиш билдирди. Кечки овқатдан кейин Аҳмад компьютерга ўтириб, тармоқ орқали хушхабар айтишни давом эттираверди.
Аҳмад собиқ мусулмонлардан иборат жамоаларнинг мустаҳкамланишига ва уларнинг ўсишига ёрдам бериш учун ватанига қайтишга умид боғларди. У Суқ ал-Хамисни соғинарди, она шаҳрини энди ҳеч қачон қайтиб кўрмаслигини ҳам тушунарди. Синглиси Фара билан фақат электрон почта орқали алоқада бўларди. “Агар телефон орқали гаплашсак, “Муҳоборот” агентлари бизнинг гапларимизни эшитишлари мумкин, бу жуда хавфли” деб, Аҳмад билан Фара ахборотларни ёзиб олишнинг махсус тизимини ўйлаб, ҳамма исмларни махфийлаштирган эдилар. Мустафо билан Ҳасан ўлдирилгандан кейин, уларнинг отаси ҳам вафот этди. Отасининг вафоти уларга оғир бўлди. Аҳмад отаси билан яна бир марта гаплашиб, пировардида Исо ҳақидаги ҳақиқатни у билиб олишига ёрдам беришни жуда истарди. Аммо ота бундай суҳбатларни тамомила рад қиларди. Аҳмад, ноилож, фақат умид билан тасалли топарди, холос – тўнғич ўғилдан, қизлардан ва бошқа қариндошлардан ота намуна олса, ҳеч бўлмаганда, ўлим тўшагида Исога муносабатини ўзгартиришга мажбур бўлармиди, деган тасалли қолган эди, холос.
Аҳмадга фақат компьютер кўп хурсандчилик келтирарди. Мусулмонлар учун масиҳийча манбалар жойлаштирилган арабча веб-сайт Аҳмадга бутун араб дунёси аҳолиси билан суҳбат қилиш имкониятини бераётган эди. У доимо алоқа боғлайдиган мамлакатларнинг фуқаролари рўйхатини қилди, ҳозир бу рўйхатга йигирма мамлакат, жумладан, Саудия Арабистони ҳам кирган эди. Маълум бўлдики, ҳатто масиҳийликка эътиқод қилиш қатъий таъқиқланган бу мамлакатда – исломнинг муқаддасидан ҳам муқаддаси бўлган Саудия Арабистонида ҳақиқатни излаётган одамлар ва яширин масиҳийлар бор экан. Муқаддас Руҳ визага муҳтож бўлмасдан саёҳат қилиши тушунарли. Шариат асосида мусулмон полицияси томонидан ўрнатилган “ичида сақлаш сиёсати” талабларига ва ўрнатилган тартибларга у итоат этмайди. Сирли масиҳийлар ҳатто имонсизлар яқинлашиши таъқиқланган иккита муқаддас мусулмон шаҳарлари – Макка ва Мадинада ҳам яшаяптилар. Бу маълумотлар асосида Аҳмаднинг, хушхабарни ёйишим учун ҳаж маросимига албатта боришим керак, деган қарори янада қатъийлашди. Ана шунда Мустафонинг орзуси амалга ошади. Мустафо, мусулмон оламининг ҳамма бурчакларидан келган зиёратчиларга Исо ҳақида гувоҳлик бераман, деб айтган эди. Аҳмад ҳам шундай қилади: у Масиҳдаги иккала биродарини мусулмонларнинг иккита муқаддас шаҳаридан қидиради.
Гарчи ҳар доим қандайдир қийинчилик пайдо бўлиб қолса ҳам, мусулмонларга хушхабар айтиш ҳақида Аҳмаднинг кўнглидаги орзуси амалга ошди: агар у масиҳийча хизматни жойига қўйиб бажараётган бўлса, хотинига хизмат қилиши ҳақида шундай деб бўлмасди. Салима ёлғизликдан қийналарди, янги жамиятга, янги уйга мослашишга имкон қадар ҳаракат қиларди. Кечки овқатдан кейин Аҳмад унга бир неча марта тасалли беришга ҳаракат қилди. Аммо Салима зулмат ва ақли етмайдиган нимадир оқибатида бегоналашиб, тобора узоқлашиб кетаётгандай туюларди, ўша нарса нималигини Аҳмад билолмасди. Аҳмадни хавотирлик эгаллаб олаётгани хусусида ўзи ўйлашига тўғри келарди, аммо шу пайтда чатда пайғамбар Исонинг таълимотини муҳокама қилиш истаги билан ёнаётган навбатдаги меҳмон пайдо бўларди. Аҳмаднинг диққат-эътибори дарров ўшанга қаратиларди.
***
Салима ғужанак бўлиб тўшакда ётибди. У ҳозир ёнида Аҳмад бўлишини жуда истарди, аммо Салиманинг қулоғига компьютер клавиатурасининг бир маромда тиқиллаши келиб турибди. Бу эса камида икки-уч соат давомида уни кутиш бефойда эканини билдирарди. Умуман айтганда, Аҳмад тонг саҳар соат учдан олдин ухлагани ётмасди. Салима овоз чиқармай ўкиришдан силкиниб, ўзини тийишга ҳаракат қилмасди. Охирги ойда у кўп қийналиб, тез-тез кўз ёшларига эрк берадиган бўлиб қолди. Аҳмад эса, чамаси, буни пайқамасди. Баъзан Салима ақлини ишлатиб, битта нарсадан хурсанд бўлиши кераклигини тушунарди: эри нафақат мўъжиза туфайли тирик қолди, балки Раббий учун ажойиб равишда меҳнат қилмоқда. Одамлар Исога жуда қизиқиш билан қарамоқдалар, қаҳвахонадаги, чатдаги суҳбатдошлари тўлиб-тошиб ётибди. Фақат хотини учун вақт ажратолмасди, қолаверса, Аҳмад Салимага жуда ҳам керак эди.
Салима ота хонадонини тез-тез эслайдиган бўлиб қолди. Ота-онасини, ака-укаларини, опа-сингилларини эслаганда, юраги шунчалик эзилиб кетардики! Оиласи ўзига хос ажойиб эди. Уйда керагича хизматкорлар бор эди, Салима бир марта чақирганда, битта хизматкор дарров пайдо бўларди. Отаси сафарга борганда, кўп китоблар олиб келарди, Салима эса китобларни бош кўтармасдан ўқиб чиқарди.Салиманинг дугоналари бор эди, улар билан дўконма-дўкон сандирақлаб юришни яхши кўрарди. Нимага буларнинг ҳаммасидан воз кечди-я? Энди эса ёнида эри бор, очин-тўқин яшаб юришибди, бунинг устига ватандан узоқда, бу ерда бирон дугонаси йўқ. Бу ернинг халқи Салимага бироз бегона бўлган араб диалектида сўзлашарканлар. Булар унга нима учун керак аслида? Масиҳ учунми? Салима буларнинг ҳаммасидан воз кечиш нияти йўқ эди, агарда буларни илгарироқ билганда эди...Албатта, Исога бўлган севги...Аммо нима учун ҳаётда севган нарсаларидан Масиҳ ҳақи воз кечишига тўғри келиб, чет элга кетди?
Салима Аҳмаддан, уйга бир мартагина қўнғироқ қилиб, онамнинг овозини эшитай, мабодо мен билан ярашувларига озгина бўлса ҳам умид бормикан, деб ялиниб-ёлворди. Аммо эри, уйга қўнғироқ қилсанг, таваккал қилган бўласан, деб огоҳлантирди: “Бизни ватанга қайтишга мажбур қиладилар”, - деб эътироз билдирди. Салима кўча телефонидан қўнғироқ қилмоқчи бўлди, аммо Аҳмад бунга ҳам, қаерда яшаётганимизни билдириб қўямиз, деб эътироз билдирди.
Аҳмад икки марта Салимага Худога ишониш кераклиги ҳақида ваъз қилди ва Муқаддас Китобдан бунга оид оятларни келтирди. Аммо бундан Салима баттар жаҳлланди. Салима нимани ҳис қилаётганини Аҳмад билмас, ҳатто уни тушунишга ҳам ҳаракат қилмасди. Аҳмад хотинига, компьютер курсида ўқисанг, кейин менга хушхабарни ёйишда ёрдам берардинг, ёки бирон жойга оператор бўлиб ишга киргин, деб таклиф қилди. Улар қаттиқ жанжаллашиб қолдилар. Салиманинг тушунишича, эри унинг қийинчиликларига қўл силтаган, фақат аввалгидай яшамоқчи.
Салима ўзининг аҳволини бошидан кечираётган, унга ҳамдард бўладиган биронтаси билан гаплашишни жуда истарди, аммо гаплашадиган одам йўқ эди. Жамоатдан дугоналар орттирмади, ахир, ўтмишининг сирларини очиш ниҳоятда даҳшатли-ку. Суқ ал-Хамисда Мустафо билан Ҳасан билан юз берган фожиани ўйлашнинг ўзи кифоя! Йўқ, тилни маҳкам тишлаган маъқул.
Салима фақат битта Одам билан очиқ гаплаша оларди. Ўша Одам Исо эди, Салима У билан тез-тез гаплашарди. У тана ва қондан иборат эмас эди, Унинг қўл ва оёқлари бор эди, хуллас, аслида У Руҳ эди. Салима Унга тиз чўкиб елкасига бош қўйиб йиғлаб кўнглини бўшата олмасди. Салима Уни кўра олмайди, ҳатто гапини эшита олмайди. Шундай экан, ўша Зот учун ҳамма нарсадан воз кечишдан маъни борми? У тамомила қайғу ичида қолди, руҳан тушкунликка тушаётганини, ҳеч қачон ўзи хабардор бўлмаган ва билмаган тубсизликка қараб учаётганини ҳис қилиб турарди. Бу тубсизлик Салимани ваҳимага соларди, аммо нажотга йўлни у кўрмасди. У озгина бўлса ҳам, умид қилса бўладими?
Салима оғзини очиб, шивирлаб ибодат қила олди, холос: “Эй Исо! Мени эшитяпсанми? Айт-чи, озгина бўлса ҳам умид қилсам бўладими?”
***
Абуна Александр бозорда жамоатидаги бир одам билан гаплашиб турган эди, унинг ёнига машҳур бизнесмен келди, улар салом-алик қилдилар.
-Сизга анчадан бери айтмоқчи бўлиб юрган эдим: ошкора йиғин ўтказганингиз учун бизнинг умма сиздан жуда миннатдор, - деди шайх.
-Шукран. Раҳмат сизга йиғинимизда қатнашиб, бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун.
Шайх гавдасини бир оз олдинга ташлаб, руҳонийга жуда яқин келиб, деди:
-Гап шундаки, биз – ҳамма мусулмонлар ҳам “Биродар мусулмонлар” мутаассиблигини қабул қилавермаймиз.
-Бу ҳақда эшитган эдим.
- Сиз билан кутилмаган учрашувга умид қилиб, кутиб юрган эдим. Сизга битта саволим бор. – Александр ота бизнесменни ниҳоятда диққат билан эшитишига тўғри келди, чунки у, биронтаси эшитиб қолмасин, деб паст овозда гапирарди. – Йиғинда сиз нутқ сўзлаб, кечирим ҳақида гапирдингиз, - деди у. –Бунақа ваъзни мен илгари эшитмаган эканман. Энди мен ўйлаб турибман... – У атрофга олазарак қараб, аста, лекин қизғин гапирди: - пайғамбар Исо ҳақида ўқишга бирон нарса бера оласизми? Мен ўша Кечирувчи ҳақида кўпроқ билишни истайман.
Қисқа суҳбатдан кейин шайх ўз ишлари билан кетди.
Жамоат аъзоси бўлган ҳалиги одам кўзларини катта-катта очиб, Александр отага қаради:
-Бу одамдан ҳеч қачон буни кутмаган эдим.
-Нима, мусулмон Янги Аҳдга қизиқиш билдира олмайдими? – деб сўради руҳоний кулимсираб. – Масиҳ севгисининг намоён бўлиши ана шудир. Суқ ал-Хамиснинг умид-ишончи ана шунда.
***
Нодир билан Замир “Логос” ўқув марказининг ҳудудини кўздан кечираётганларида, бино ичкарисидан Бутрус чиқиб келиб, улар билан саломлашди. Худди шу пайт марказнинг рўпарасидаги мачитдан муаззиннинг тақводорларни номозга даъват қилган овози келди.
-Мачитни ўтган йили қурдилар, - деб изоҳ берди Бутрус, чунки ҳамма савол аломати билан унга қараб турган эди.
-Атрофда биронта ҳам хонадон йўқ, фақат қишлоқ хўжалик мулки, - деди Нодир.
-Худди шундай. Мен сўраганимда, далада ишлаётган мардикорларга мачит албатта, бўлиши шарт, деб тушунтирдилар. Уларнинг изоҳи қуйидагича: ислом таълимотига кўра, ҳар бир тақводор мусулмон мачитдан муаззин овозини эшитадиган масофада бўлиши керак.
-Аммо бу дегани – мачит хусусий мулк билан ёнма-ён қурилиши керак дегани эмас.
-Улар кечирим сўрадилар, бу оқланишлари ортида аниқ ғоялари ётибди – бу жойда мачит қурилишидан экинлар оз зарарланар экан, - Бутрус ғазаб билан бошини силтади. – Асрлар давомида бу далалар мачитсиз ҳам ҳосил бераверган, энди эса бўлмас экан.
-Репродукторларга қаранг, - деди Замир. – Ҳаммаси сиз томонга, сизнинг хўжалигингиз томонга қаратиб қўйилган.
-Тўғри. Баъзан бизда бирон учрашув ўтаётган бўлса, улар янада кўпроқ радиокарнайлар қўйишади. Булар фақат битта мақсад билан – бизни қўрқитиш учун қилинади.
-Сизни бу ердан ҳайдаб чиқариш учунми?
Бутрус кулди:
-Майли, бир уриниб кўришсин. Бизни бу ерга айнан Худо жойлаштирган. – Маълум вақт учаласи индамай кетишди, охири, жимликни Бутрус бузди: - Келганларингиз учун раҳмат. Сизларнинг олдингизга жуда муҳим масалани қўймоқчиман. Мен бир неча собиқ мусулмонларни кўз олдимга олиб қўйганман, менимча, улар собиқ мусулмонлардан иборат масиҳий жамоатларига раҳбарлик қила оладилар. Икковиингиз ҳам бу хизмат учун тайёргарликдан ўтишингизни таклиф қилмоқчиман.
Нодир бу имконият ҳақида билгандай ва Бутруснинг таклифини кутиб тургандай, боши билан тасдиқлади. Аслида у Худонинг Шоҳлиги учун хизмат қилишга Раббий даъват қилаётганини ҳис қилиб турарди.
-Менга Аҳмад, Мустафо ва Ҳасан жуда-жуда етишмаяпти, - деди Бутрус. У ғамгин ҳолатда кулиб қўйди. – Ҳа, биз уларни шу ерда – осмон остида йўқотдик, аммо улар бошлаган ишни эса йўқотишга ҳақимиз йўқ. Биз ҳамон йиғилишиб турибмиз, тўғрисини айтганда, ўша биродарларимизсиз бизга жуда оғир.
-Чўпонсиз қўйларга ўхшабми?
-Худди шундай.
-Нодир, мен сизлардан чўпон тайёрламоқчиман. Бу – олийжаноб унвон, сизларни чўпонлик хизматига Худо танлади, деб ўйлайман.
-Биздан нима талаб қилинади? – деб сўради Замир.
-Мен сизлар билан ва сизларнинг ўнлаб биродарларингиз билан учрашаман. Биз ойига бир марта қаторасига беш кун Муқаддас Битикни тадқиқ этамиз, илоҳиёт масалаларини таҳлил қиламиз, хизмат қилишни ўрганамиз. Сизларга масиҳийча оилавий ҳаётдан ва олдингизда турган хизматда керак бўладиган бошқа масалалардан сабоқ берадилар.
-Ҳозир билмаганларимни ўрганишни шунчалик истайманки! – деди Замир. Маълум вақт учаласи индамай кетишди, кейин Замир сўради: - “Ал-Калима”нинг тақдири нима бўлади?
-Маълум вақтга ташкилотнинг ишини тўхтатиб туришга тўғри келади. Нима учунлигини биласизларми? – Нодир билан Замир “биламиз” дегандай бошларини силкидилар. – Сизлар бу ишни давом эттиришни истармидингизлар?
-Жудаям, - деди Замир.
-Худо кўриб турибди, бу бизга жудаям керак, - деб Замирнинг сўзларини тасдиқлади Нодир. Кейин у бир оз ўйланиб туриб, қўшиб қўйди: - Дўстим Аҳмад бошлаган ишни мен охирига етказишни истайман.
-Яхши, мен ҳам сизлар билан бирга шуғулланаман.
***
Ўша куни кечқурун болаларни ухлашга ётқизганларидан кейин, Бутрус билан Нодира одатдагидай, ҳовлига сайр қилгани чиқдилар. Ўтган кунлар ҳақида суҳбатлашиш, келажак ҳақида биргаликда ибодат қилиш ва орзу қилиш учун айни вақти эди. Яқинда ҳам улар “Логос”да ўзларини худди уйдагидай ҳис қилардилар. Бутрус қишлоқнинг осуда ҳаётидан мамнун бўлар, бу ҳолатни пойтахт шаҳарнинг шовқин-суронига асло қиёслаб бўлмасди. Тўғриси, қўшни мачит минорасидаги репродукторларнинг овози бу ерга ёриб киришини ҳисобга олмаганда, жуда кўнгилдагидай эди. Ҳозиргача унинг оиласи икки марта Нодиранинг ота-онаси хонадонида ҳимоя топишга мажбур бўлди. Бутрус кўпинча ўзидан ўзи: “Доимий таҳдидлар остида хотиним ўзини қандай ҳис қиляпти экан”, деб сўрарди. Шу пайтда қишлоқ хўжалик экинзорлари ҳудуди тугаган жойларда қум барханларига қуёш нурларини сочиб, ажойиб қизғиш ва тўқ сариқ ранг сочганича ботаётган эди.
-Хўш, бу марказда хотиним ўзини қандай ҳис қиляпти? – деб сўради Бутрус.
-Ёмон эмас, ёмон эмас, жонгинам. Оиламиз бир бўлганда қандай яхши. Сиз қаерда бўлсангиз, уйимиз ҳам ўша ерда.
Эй Худойим! Нодиранинг ўз муҳаббатини бу тарзда ифодалаш лаёқати Бутрусга жуда ёқарди! Бунинг устига, бу севги нафақат унга қанот бағишларди, балки уни ниҳоятда эҳтиёткорликка ҳам ундарди.
-Ўзингни ҳеч нарсадан қўрқмайдигандай кўрсатасан-а? Ёки ҳиссиётларингни яширин тутишни ўрганиб олдингми? – деб сўради Бутрус.
-Биз айрилиқ дамларда бўлганимизда, мен кўп ибодат қилардим. Ўшанда Худо биз ажралмас эканимизни, тоабад Унга тегишли эканимизни менга кўрсатган эди. – Нодира қўли билан ҳовлининг иҳоталанган ҳудудини кўрсатди. – Бу ер Уники, биз шуғулланаётган иш ҳам Унинг иши. Бутрус, биз турмуш қурганимиздан бери бошимиздан кечирганларимизни ўз тасаввурингизда чизиб кўрдингизми?
-Йўқ, У биз учун қилаётган ишлар ҳақида билмасдим. Фақат У мени хизматга даъват қилганини жуда яхши тушунардим.
-Мени эса сизнинг ёрдамчингиз бўлишга даъват қилган эди. Худо икковимизни ҳам хизматга даъват қилган экан. Ёдингиздами, мана шу ерда биродар Андрей билан бирга ибодат қилганимиз?
-Албатта, ёдимда.
-Мен ишларимизнинг навбатдаги босқичи тўғрисида ўйлаяпман.
-Сенингча, ишларимизнинг навбатдаги босқичи қандай бўлиши керак?
-Мана шу ерда аёллар маркази қуриш лозим.
-Гапинг тўғри. Мен, бундан кейин нима қиламиз, деб бошимни қотириб юрибман. Нима учун сен, аёллар маркази бошқа ишлардан муҳимроқ, деб ўйлайсан?
-Эсингиздами, Абуна Александр ўз жамоатидаги бир қиз ҳақида айтиб берган эди? – Нодиранинг кўзлари намланди. Бир лаҳза нимадир уни довдиратиб қўйгандай, тили гапга келмай қолди, кейин давом этди: - Мамлакатимизда жабрдийда масиҳий аёллар ва қизлар кўп. Айримларини зўравонлик билан ўғирлаб кетяптилар. Ҳатто масиҳий оилаларида кўпчилик масиҳийча никоҳ ва оила қандай бўлиши кераклигини билмайди. – Нодира меҳр билан Бутруснинг қўлларини қисди. – Сиз билан мен эса биламиз. Кўпчилик масиҳий эрларнинг хотинларига муносабати мусулмон эрларникидан фарқ қилмайди.
-Албатта, мусулмонлар орасида ҳам яхши ва ёмон оилалар бор.
-Тўғри. Аммо ҳақиқий имонли оилаларга келсак, уларда бир-бирларига алоҳида муносабат бўлиши керак. Хусусан, мен жавоб беришни жуда ҳам истайдиган саволлардан бири – мамлакатимиздаги ҳар бир оила фазилатли оиланинг намунасига айланиши учун масиҳийларнинг хотинларига ёрдам беришдир. Ҳаворий Павлус насиҳат берганидай, ёши катта аёллар шарафли ҳаёт кечиришлари, ғийбатчиликдан узоқ бўлишлари, хайрли ишда ибрат кўрсатиб, ёш аёлларга, келинларга панд–насиҳат қилишлари, уларга ўз эрлари ва фарзандларини севишни, вазмин, иффатли, рўзғорга жонкуяр, меҳрибон, эрларига бўйсунадиган бўлишни ўргатишлари лозим.*Аслида аёллар табиатан солиҳликка мойилдирлар, айниқса, оилавий ҳаётнинг бошланишида бу жуда яхши намоён бўлиб туради. Аммо улар доим зулм остида бўлганларидан кейин, мен ҳеч қаерда керак эмас эканман, деб ҳисоблай бошлайдилар. Худо хотинларни ҳақиқатан яхши кўришига уларни ишонтириш қийин. Оқибатда улар эрлари олдида қўрқувга тушадилар ва Худо уларни яхши кўргани учун ҳам оила инъом қилганига ишонмай қўядилар.
-Масиҳ бизни севгани сингари, эрлар ҳам, менимча, хотинларини севишни ўрганишлари керак. Бу мавзу – мен эрларга, яъни мусулмонлардан келиб чиққан жамоаларнинг бўлғуси чўпонларига очишни мўлжаллаган мавзулардан биридир.
-Аммо бу ҳаммаси эмас, – деб қўшимча қилди Нодира. – Жамики оворагарчиликларни бошдан ўтказган аёллар бошпанага эга бўлишлари, у ерда ўзларига келиб олишлари, ўша бошпанада уларга ғамхўрлик кўрсатиб,
*Қаранг: Титус 2:4-5.
уларнинг имонда мустаҳкамланишлари учун ўгит олишлари, ўша ерда шифо топишлари керак.
-Орзуларинг менга жуда ёқяпти. Аммо ўша аёллар бу ерда узоқ қолишлари керак эмас. Улар марказни тарк этганларидан кейин, нима қиладилар?
-Мен бу ҳақда ҳам ўйлаб қўйганман. Бизнинг марказимиз уларга бирон касбдан ҳам таълим берса, деб орзу қиламан. Натижада улар кўникма ҳосил қиладилар, ўзлари кунини кўрадиган бўладилар, уларнинг оиласига эса қўшимча даромад кириб келади.
-Қандай кўникмаларни назарда тутяпсан?
-Кўплаб корхоналар компьютерда ишлашга лаёқатли одамларга муҳтож. Мен аёллар компьютердан фойдаланишга ўрганишларини истар эдим, токи улар бирон офисга ишга жойлашсинлар ёки уйда ишлаш имкониятига ҳам эга бўлсинлар.
-Яъни котибалик кўникмасига эга бўлишлари керак.
-Йўқ, хизматчилар кўникмасига эга бўлишлари лозим. Саводли аёллар яхшигина пул ишлашлари мумкин.
-Истиқболи бор режа. Кел, ибодат қилайлик, агар Худо бизни яна олдинга етаклаб бораверса, биз янги бинонинг лойиҳасига буюртма берамиз. Кейин қурилишга зарур маблағларни қаердан излаш мумкинлигини ўйлаб кўрамиз.
***
Телефон қўнғироғи Аҳмадни ўзига келтирди – у чатга боши билан шўнғиб кетган эди. Аммо у хотинини уйғотиб юбормаслик учун, қўнғироқ қилган одамга жавоб бергани телефон трубкасини дарров кўтарди.
-Нимага ухламаяпсан? – нариги томондан хурсанд одамнинг овози келди.
-Закиймисан? Ҳозир Лондонда ярим тун-ку...
-Тонг саҳар уч бўлди, худди сизлардагидай. Сени тармоқда кўриб қолдим.
-Ундай бўлса, нимага электрон почтадан фойдаланмадинг?
Ишларинг қалай эканини ўз оғзингдан эшитиш учун сенга қўнғироқ қиляпман. Овозингни эшитгим келди. Нимага бунчалик кеч ухлайсан?
-Оламни қутқаряпман, - деб жавоб берди Аҳмад. – Ҳайратда қоласан – қанчалаб мусулмонлар пайғамбар Исо билан қизиқяптилар! Хўш, нега ўзинг ярим тунгача ухламай ўтирибсан?
-Мен ҳар доим сен ҳақингда ўйлайман.
-Раҳмат. Ибодат қилиб, ухлагани ёт энди.
-Салиманинг аҳволлари қалай?
-Жойида. У ухлаяпти.
-Ишончинг комилми?
-Охирги пайтларда у ўзини анча хотиржам тутяпти.
-Уни врачга олиб бор.
-Нимага?
-Дўстинг Закийнинг гапларига қулоқ сол. Мен – тажрибали врачман. Хотининг руҳий сиқилиш (депрессия – тарж.) ҳолатига тушиб қолган. Унга тиббий ёрдам керак.
-Сен қаердан биласан?
-Мен билан электрон почта орқали гаплашиб, ўз ташвишларинг ҳақида гапирган эдинг. Дўстим, менинг гапимга ишон, Салима сиқилган, у малакали врач ёрдамига муҳтож. У даҳшатли руҳий жароҳат олган, унда қаттиқ ўзгариш юз берган. У йўқотган нарсалар ҳақида ўйлаб кўр. Сен унга ёрдам беришга мажбурсан.
-Бўпти, ҳаракат қиламан.
-Энг муҳими. Унга сенинг севгинг керак.
-Нима, сен оила ва никоҳ масалалари бўйича консультантмисан?
-Сен, Тимотий, жуда ишчан бўлиб кетибсанми?
Аҳмад сесканиб кетди – эски дўсти ҳақ гапни айтаётганини у тушунди.
-Демак, мен хизматимдан воз кечишим керак, шундайми?
-Бир ўзинг оламни қутқара олмайсан. Бугун қаҳвахонага киришинг шарт эмас. Ишдан кейин тўғри уйингга бор. Салима билан сайрга чиқ. Уни ресторанга таклиф қил. Кечқурунлари дўстларингникига кириб туринглар. Эрталабдан кечгача компьютерда қадалиб ўтиришни бас қил.
-Дунёда шундай одамлар борки, улар ким биландир гаплашишлари керак. Уларнинг жуда муҳим саволлари бор.
-Лекин уларга ёрдам берадиган битта сен эмассан.
Аҳмад чуқур нафас олди:
-Тушундим.
-Тушундим дейсанми? Биламан, сенда эҳтиросли қалб бор. Аммо ҳаётингда энг муҳим одам – ўзингнинг хотининг. Илтимос, унга ғамхўр бўл.
Аҳмад Суқ ал-Хамисдаги уйларининг ясси томида улуғвор юлдузли кечани эслади. “Умримнинг охиригача сен билан бирга бўламан”, - деган эди ўшанга у хотинига. У Салимага, сени доимо севаман, деб ваъда берган эди. Икки кундан кейин ҳам Худонинг олдида шу ваъдани бериб, ҳатто жонини ҳам беришга қасамёд қилган эди. Аҳмад ўша ваъдаларини бажарадиган пайт келибди.
-Мен хизматимни бир четга қўйиб, Салимага ғамхўрлик қиламан, - деб шивирлаб гапирди Аҳмад. – Бугун эрталабданоқ шуни қиламан. Мен унга нонушта тайёрлаб бераман, бутун кунни унинг ёнида ўтказаман.
-Иш фақат бошлангунча қийин туюлади.
-Умуман, бунга ҳам вақт керак. Мен эр сифатида хотинимга эътиборсиз бўлибман. Салима мен учун ниҳоятда муҳимлигига ишонсин деб, унга имконият беришим керак бўлади.
Аҳмад тушунди: Худо Аҳмадга, севгин деб даъват қилган одамларнинг ҳаммасидан Салима биринчи ўринда туради.
Закий дўстига далда бериб, қатъият билан: “Каллангда хотинингнинг эҳтиёжларидан бошқа нарса бўлмасин, биринчи ўринга унинг манфаатларини қўйгин”, деб илтимос қилди. Яхшиямки, Закий Аҳмадга, оилавий ҳаётинг барбод бўлаётганини тан олишинг зарур, деб ишонтириши учун, очиқ эшикни қайтадан очишига тўғри келмади.
-Сен-чи? – деб сўради Аҳмад. – Менинг таклифимни ўйлаб кўрдингми?
-Лондонда кенг тарқалган тиббиёт амалиётим бор, - деб жавоб берди Закий.
-Лекин сен ватанимизда ҳам кераксан.
-Ватаним учун узоқда туриб ҳам кўп ишлар қила оламан.
-Агар қайтиб келсанг, янада кўп иш қилишинг мумкин.
-Сен сингари жабр тортишим учунми? Сен дўстларимизнинг, ўзингнинг бошларингизга улар солган кулфатларни бир ўйлаб кўргин.
-Уйга қайтиб, ёриқ жойда бўл.*
-Суқ ал-Хамисдами?
-Ҳа, Сен врачсан, биронтамизнинг тушимизга ҳам кирмаган тарзда хушхабар айтишинг мумкин. Бу ерда собиқ мусулмонлардан иборат қўрқитилган қўйлар суруви бор. Сен бу ерда чўпон сифатида жуда зарурсан.
-Муқаддас Руҳ шундай деяптими?
-Агар маъқул топсанг, менинг оғзим билан айнан У гапиряпти, деб ҳисоблашинг мумкин.
-Балки, шундайдир.
-Ундай бўлса, ватанга қайт.
-Бу ишга қандай киришишни мен ҳатто тасаввур ҳам қилолмайман.
-Бошланишида сенга бизнинг икки биродаримиз ёрдам беради.
-Ким ҳақида гапиряпсан?
-Биринчиси – биродар Андрей. У Голландияда яшайди. Амстердамга учиб бориб, у билан гаплашгин. Иккинчиси – унинг ҳамкасби Бутрус. Ишонавер, унга сенинг ёрдаминг жуда керак.
-Нима учун тун бўйи мижжа қоқмай чиққанингни энди тушундим.
-Хотинимга ғамхўрлик қилишни унутмаслигим кераклиги ҳақидаги ўгит менга жуда зарур эди.
-Худо мени ватанимга чақираётганига энди тўлиқ ишонч ҳосил қилдим.
-Закий?
-Ҳа, Тимотий.
-Битта нарса учун сендан кечирим сўрамоқчиман.
-Нима экан ўша нарса?
-Мен сенга шунинг учун миннатдорчилик билдирмоқчиманки... – Тўсатдан Аҳмадни ҳаяжон қамраб олди, Аҳмад гапини давом эттиришга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқолмади. У ёшлиги ҳақида, ваҳимали тарзда суд қилингани ҳақида, одамни қийнайдиган саволлар ҳақида ва айнан Закий катта таваккал қилиб унга Муқаддас Китобни ва Исо Масиҳни кўрсатгани ҳақида эслади. Аҳмаднинг руҳий зиёрати айнан шундан бошланган эди, бу зиёрат эса уни қамоқхонага олиб келди, бу ерда сал бўлмаса ўлиб қолай деди, аммо шу билан бирга, бу зиёрат кутганидан ҳам ортиқ шодлик бахш этди. – Закий, дўстим, бир оз тўхтаб тур... – Аҳмад
*Қаранг: “Деворни қайта қурадиган, деворнинг ўпирилиб тушган жойида туриб, юртни ҳимоя қиладиган бирорта одам бормикан, дея уларнинг орасидан изладим...” (Ҳизқиёл 22:30).
ноутбукка қараб қадам ташлади ва унга Муқаддас Битикни ўқиш натижасида кўнглида туғилган шеърни ёзди. – Мана, эшит, - деди у телефон трубкасига. – “Аъло ҳаётдан, фаровону мўл-кўл ҳаётдан, эркинликка тўла ҳаётдан қочиш мумкин эмас. Инқилобдан – севги инқилобидан қочиш мумкин эмас. Худодан - ҳақиқий Худодан қочиш мумкин эмас. Ҳа, том маънодаги Худодан, Ўз ижодини севган Худодан, ҳаммани, ҳар биримизни севган Худодан, афв этишни яхши кўрадиган Худодан, шифолайдиган Худодан, қулликдан халос қиладиган Худодан, муқаддас ва адолатли Худодан. Танадаги Худодан қочиш мумкин эмас. Реал шахс бизга керак, чинакам Ота –ҳақиқатан муқаддас бўлган Кимдир зарур, ҳақиқатан севадиган Кимдир зарур. Ҳақиқий Худодан қочиш мумкин эмас. Исо Масиҳдан қочиш мумкин эмас. Унга ўхшаган Худо йўқ, ахир. Бизни У яратган, бутун қалби билан У бизни севган, биздан ҳам У эвазига ўшандай севгини кутмоқда”. Мана шулар учун ҳам мен сенга миннатдорчилик билдирмоқчиман: менга Худони сен танитдинг, мен эса Ундан қочиб кетолмайман, Ундан қочиб кетишни ҳеч қачон истамайман!
Книга на Узбекском языке: - Тайные христиане (Брат Андрей и Алекс Янсен)
Что бывает, когда мусульмане обращаются ко Христу
В этой книге голландский миссионер, основатель международной организации «Открытые двери», которого весь христианский мир знает под именем брат Андрей, повествует о жизни гонимых христиан в ближневосточных исламских странах. Автор показывает нам, как мы, исповедующие свою веру без страха подвергнуться преследованиям, можем поддержать тех, кто лишен этого законного права, и помочь им не свернуть с избранного пути.