(Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар 2 bob

Биродар Андрей ва Алекс Янсен. Сирли масиҳийлар - (2-қисм) Китоб Ўзбек тилида

Sirli masihiylar (Birodar Andrey va Aleks Yansen) O‘zbek tilida AudiokitobSirli masihiylar (Birodar Andrey va Aleks Yansen) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима. Жиҳод – имон учун энг зўр кураш

1- қисм. Сирли масиҳийлар

2-қисм. Бизнинг жавобимиз қандай бўлади?

Хотима


2-қисм

БИЗНИНГ ЖАВОБИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

                                               Банданинг камари

                   Банданинг белига камар тақдилар,

                   Анов ёққа бориш – сенинг бурчинг дедилар.

                   Шивирлади ярим йўлди у:

                   -Ўлишни истамайман, асло истамасман.

                   Улар бурилиб ортга, жўнаб кетдилар –

                   Келган йўлларига

                   Эҳтиёт қилиб ўзини Исмоил билан Исҳоқ.

                   Енгил тортди ота-онаси Мўриё тоғидан

                   Улар тушиб келаётганларини кўриб.

                   Уларни бағрига босдилар, ўшандан бери

                   Қўриқладилар астойдил тиришиб,

                   Кутдилар Иброҳимнинг Худоси

                   Қайси қўзини назарда тутаётганини.

                                                                  Пэм Слуйтер

МУҚАДДИМА

        Ислом оламида яшаётган Масиҳдаги биродарлар ва сингиллар ҳақида ўқиб, сиз нималарни ўйлаяпсиз? Сиз Худонинг қўллари ишидан ҳайратга тушгансиз, Яқин Шарқдаги вазиятнинг кўнгилсизлигидан, “Яқин йилларда Бутрус билан Нодира, Аҳмад билан Салима, Абуна Александр ва Лайло нима иш билан шуғулланишаркин?” деб ташвишга тушгансиз. Иккала савол ҳам долзарб. Сизлар суҳбатга астойдил қўшилишингизга мен умид қиламан, сизлар, ҳеч бўлмаганда, ўша одамлар учун ибодат қиласизлар. Ахир, ўзларингиз тушунасизлар, сиз ўқиб чиққан қисса бир томчи сувдай, шу йўл билан ёки бундан ҳам баттар йўллар билан Масиҳга келаётган имонлиларнинг ҳаётини акс эттиради. Агар сиз улардан биронтаси билан хат ёзишиб турмоқчи бўлсангиз, жуда яхши иш бўларди. Чунки жамоатингизнинг бир қисми қаттиқ жабр тортаётганини билганингизда, одатга кўра, беташвиш яшашингиз мумкин эмас.

        Балки, сиз:”Ҳозирги кунларимизда олам қаёққа кетяпти”, деб ўйларсиз; яна “Бу ҳаракатда Ғарб жамоати қандай роль ўйнаши керак?” деб савол берарсиз. Ёвузликка қарши курашда сизни безовта қиладиган далил – кўплаб мусулмонларнинг Европада ва Шимолий Америкада ўрнашиб олаётгани бўлса керак? Агар шундай бўлса, мени кўпроқ исломга бўлган умумий муносабат безовта қилади. Бу – қўрқувдир. Турли масиҳий деноминациялари раҳбарларининг ошкора гапларида мен шуни кузатаман: улар исломга туҳмат қилиб, Муҳаммад пайғамбарни ғийбат қилмоқдалар. Бу қўрқувнинг намоён бўлишини мен сиёсий раҳбарларнинг ва жанговар генералларнинг нутқларини безайдиган жангга даъват қилувчи нутқларида ҳам кузатаман. Шунингдек, бу қўрқув турли ёрлиқлар ёпиштиришда, масалан, ўтган асрнинг 30-йилларида Германияда нацистларнинг давлат тўнтариши билан ислом фундаментализми қиёсидан пайдо бўлган “исламофашизм”да ҳам акс этади.

         Мана, ҳурматли масиҳий муаллифларидан бири Гэри Бауэр 2001 йили 11 сентябрда юз берган терактнинг беш йиллиги муносабати билан нималарни ёзган эди:

                            Танқидчилар: “Ироқдаги урушни ва терроризмга қарши эълон қилинмаган урушни Иккинчи жаҳон уруши деб айтадилар, бу урушда ғалаба қилишимизга анча узоқ”, деб шикоят қиладилар.

                            Эҳтимол, бу шунинг учун пайдо бўлмоқдаки, биз душман билан ростакамига курашни бошламадик, яъни мақсадимизни – бу курашда ғалаба қилишимиз зарурлигини аниқ англаб етмадик. Фуқаролар эркинлигини ҳимоя қилиш Америка иттифоқининг суд жараёнларидан ва “New York Times”нинг бош мақолаларидан биз, илгаригидай, душмандан кўра кўпроқ қўрқамиз, душман Ғарб цивилизациясини вайрон қилишни ўзининг асосий мақсади деб билади.

                            Бу урушнинг охири ва чегараси кўринмайди – балки, бу уруш бутун авлодлар оша чўзилиши мумкин. Беш йил олдин бу уруш бошланган кун, биз бугун нишонлаётган кун, эҳтимол, келажакда бошимиздан кечиришимизга тўғри келадиган кунлардан ёмон бўлмаса керак. Шубҳасиз, биз – буюк цивилизациянинг меросхўрлари – бу цивилизациянинг тамойилларини жасорат ва қатъият билан ҳимоя қилишни мерос қилиб олганимизни билишимиздан олдин, ҳали кўп даҳшатларни ва васвасаларни бошдан кечиришимиз керак бўлади.1

        Гэри Бауэр биз учун муҳим масалаларни кўтармоқда. У ҳақ: биз урушга сафарбар қилинганмиз. Лекин биз ўша душман билан жанг қиляпмизми? Биз мусулмонларнинг дунёқараши билан курашга киришувимиз керакми? Бизга ҳаёт учун эмас, ўлим учун кураш керакми?! Наҳотки, бошқа танловимиз бўлмаса?! Забурчи, Эгамиздан қўрқадиган ва Унинг амрларини жуда яхши кўрадиган одам “ёмон хабардан қўрқмайди” (Забур 111:7), деб ўгит бермаганмиди? Муқаддас Битик бизни қайта-қайта қўрқмасликка даъват қилади. Ҳаворий Павлус ўзининг маънавий ўғли Тимотийга шундай деб ёзган эди: “Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади” (2Тим. 1:7). “...яхшилик қилиб, ҳар қандай қўрқувдан саросимага тушманглар” (1Бут.3:6). Ҳаворий Юҳанно ҳам биз билан бир фикрда: “Худонинг севгисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишининг қалби эса Худонинг севгисига тўлмаган” (1Юҳ.4:18).

        Ўйлайманки, сизлар китобнинг 1-қисмини ўқиб, Бутунжаҳон Жамоатининг исломга қарши даъватини яхши тушуниб оласиз. Ҳақиқатан, биз қўрқиб кетиб, чекинсак эди, бу биз учун катта фожиа бўларди. Китоб сўнгида мен сизларга Ғарб масиҳийларига қаратилган “Афғонистондаги таъқиб қилинаётган Масиҳ жамоатидан АҚШ президентига мактуб”ини тақдим қилмоқчиман. Ҳозиргина сиз ўқиб тугатган ҳикоя сизларни қуйидагиларга даъват қилади: 1) мусулмонларга хушхабар айтиб, уларни севинг; 2) улар сизларга ҳужум қилганларида, уларни кечиринг; 3) Исо Масиҳда тўлиқ ишониб яшанг; 4) руҳий жангда иштирок этинг.

        Биринчи даъватни тушуниб олиш учун Алекс билан бирга сизларни Афғонистон билан Покистон чегарасидаги махфий бошпанага олиб борамиз.

1-боб

Бу воқеа 2002 йилнинг бошида Афғонистонда юз берган эди. Бу пайтда Қобулда терроризмга қарши курашувчи кучлар ҳужуми остида қолган толиблар* мамлакатнинг катта қисмидан сиқиб чиқарилди. Бу ҳудуддаги урушнинг на охири, на чегараси кўринарди. Бир-икки марта биз Америка бомбардимончи самолётлари “Ал-Қоида” раҳнамолари яшириниб олган Тора-Бора тоғ тизмаларидаги ғорларни бомбардимон қилиш учун тепамиздан учиб ўтганини кўрган эдик. Тоғли жойлардан юрадиган автомобилда Алекс икковимиз олдиндан режалаштирилган учрашувга йўл олдик. Манзилга тор, қор бўралаб ёғаётган довон орқали борардик. Машина эшиги тепасидаги қўл ушлагичларни маҳкам ушлаб олишимизга тўғри келди, акс ҳолда ўзимизни тутиб тик ўтиришимизга бошқа ҳеч қандай имконият йўқ эди: эни бир ярим полосадан иборат ўнқир-чўнқир тош йўлдан кетарканмиз, қарши томондан келаётган автомобилга чап беришимизга тўғри келар, биз эса салонда у ёқдан-бу ёққа тебраниб борардик.

        Аммо қарши томондан келаётган йўловчиларга ҳам анча қийин эди. Улар тун бўйи яёв юрибдилар, ўнта йўловчига мўлжалланган фургонларга йигирматагача бахтиқаро одамлар тиқилишиб олган эканлар. Улар Жалолобод, Кунар ва Қанадаҳордан қочиб келаётган эканлар. Бу шаҳарларни илгари толиблар эгаллаган, эндиликда улар чекиниб, Ҳиндикуш тоғ қояларидаги ғорларда маълум вақт кутиб ўтиришни мўлжаллаган эдилар.

        Биз белгиланган жойга келганимизда, қаерлардандир – ғорлардан одамлар чиқиб кела бошладилар. Улар шошилмасдан, бирин-кетин бизга яқинлашиб келиб, дўстона табассум қилишар, чин дилдан саломлашишар, кўпинча қучоқ очиб кўришардилар. Ҳидламасак ҳам, уларнинг баданларидан аччиқ ҳид келаётганини сезиш мумкин эди. Ҳаммаси тушунарли – одамлар ҳафталаб ювинмас эдилар. Иккита одамдан бошқа ҳаммасининг юзлари соқол билан қопланган, кенг шалвар кийиб олган, қўнғир ёки сариқ-қўнғир рангдаги кўйлаклари тиззаларига тушиб турарди. Тоғнинг ҳавоси анча салқин бўлгани сабабли, кимлардир куртка ва свитер кийиб олган. Битта қария дағал енгсиз босма чакмон кийиб олган. Айримлари қабилада кийиб юрадиган бош кийими – қўнғир ранг читрали** билан ажралиб турарди; бу бош кийими намоз ўқишда кийиладиган қаттиқ жундан тўқилган телпак эди. Анча наридаги қоронғу бурчакда иккита аёл паранжига ўраниб ўтирган экан.

*толиблар – “Толибон” сунний мазҳабидаги радикал ислом ҳаракатининг аъзолари, 1994 йили Афғонистоннинг пуштун қабиласи орасида пайдо бўлган. Фуқаролар уруши шароитида толиблар афғон жамиятини ислом байроғи остида тинчликка даъват қилган. 1996 йили улар Қобулни жангсиз эгаллаб олдилар ва Афғонистон Ислом Амирлигига асос солдилар. Усама бен Ладанга бошпана бергани ва буддавийлик ёдгорликларини йўқ қилгани учун толиблар салбий қиёфа касб этдилар. 2001 йил 11 сентябрда улар АҚШда теракт уюштиргандан кейин, АҚШ Афғонистон Ислом Амирлигига қарши контртеррористик операция бошлади ва Шимолий Алянс ёрдами билан толиблар режимини ағдариб ташлади. Толиблар яширин иш олиб боришга ўтдилар, қисман қўшни Покистон давлатига чекиндилар ва Вазиристон ҳудудини босиб олдилар.

**читрали – берета шаклидаги анъанавий афғон бош кийими.

Хўжайинимиз уларни бизга таништириб ўтирмади, у фақат “бу аёллар шу ердаги иккита эркакнинг хотинлари” деб изоҳ берди, холос.

        Биз тўхтаган уйда электр йўқ экан. Йиғинни сир сақлаш учун ойналарга адёл қоқилган. Адёллар орасидан уйга совуқ оқиш ранг ёғилиб турарди, хонанинг ичида шам ёниғлик. Одамларга разм солиб, агар бу ерга ЦРУнинг агентлари бехосдан келиб қолса, буларнинг ҳоли нима кечар экан, деган фикр мени ҳач тарк этмасди. Бу одамларни “Гуантанамо” Америка ҳарбий-денгиз базасидаги қамоқхонага ташлаган бўлардилар, чунки аскар – бу аскар, махсус хизмат агентлари фақат инсоннинг ташқи кўринишига қарайдилар. Худо эса инсон қарагандай қарамайди: инсон инсоннинг ташқи томонига қарайди, холос, Эгамиз эса юрагига қарайди*. Худо Ўзининг кўриш қобилияти руҳини ҳис қилишни бизга ато қилиб, бу сирни бизга очиб берди. Кейин бир неча соат давомида таниш оламни айрим одамларнинггина кўзи олдига келтира олдик, натижада терроризм олиб келаётган кулфатлардан том маънода масиҳийлик орқали қутилишлари мумкинлигига ишонтирдик.

        Биз йиғинни сано куйлаш билан бошладик. Бу ҳудуд пуштунларники эди. Афғонистоннинг кўп сонли халқининг қабиласи ва уруғи пуштунлардан иборат. Одамлар саноларни пуштун тилида куйладилар. Биринчи бўлиб собиқ мўлла куйлади. У хушовоз, жарангдор овозда куйларкан, юзида шодлик билан бизга бузуқ инглиз тилида: “Мен Исонинг мўлласи бўлишни жуда истар эдим!” деди.

        Табиийки, таржимон керак эди. Ҳамма гувоҳликларни эшитиш учун анчагина вақт талаб қилинарди. Биринчи бўлиб Алиф сўз олди1. Унинг сочлари сийрак бўлиб, афғонларга хос анъанавий соқол қўйиш ўрнига, мўйловлари пастга осилган эди. Унинг тушунтиришича, толиблар ҳукмронлиги пайтида ҳамма эркаклар соқол қўйиб юришга мажбур эканлар, ҳар қандай жойда ва ҳар қандай пайтда уларни тўхтатиб, бир четга олиб ўтарканлар ва соқолининг узунлигини ўлчар эканлар. Алиф иягининг тагига муштини олиб келиб кўрсатди: унинг айтишича, “ўртача” соқол, яъни ўртачадан пастроқ соқол эчки соқол деб аталар экан. Бу ҳақоратомуз ўлчовдан ўзини четга олишга уринган одамни кўпинча калтаклар эканлар. Толиблар ҳокимияти қулагандан кейин, Алиф ўша зоҳотиёқ соқолини қирдириб ташлабди.

        Алиф қочоқ бўлгунга қадар омоч ҳайдабди, қора дори сотибди. У сабзавот, арпа ҳам экаркан, аммо ўзи хижолат бўлиб айтишича, оилани боқишнинг ягона усули кўкнори плантациясидаги оғир меҳнат экан. Кўкноридан героин олинар экан. Шуниси аниқки, дунё героиннинг тўқсон тўққиз фоизини Афғонистондан олади3. Фақат бугунги кунда бу фожиаларнинг моҳиятини шу далиллар очмоқда. Ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Совет Иттифоқи билан бўлган урушда Алиф омон қолибди. Аммо бу уруш тугагандан кейин бошланган қабилалараро уруш уни ўз юртидан жанубга – Пешовар яқинидаги қочоқлар лагерига олиб келган экан.

*Қаранг: “Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман” (1Шоҳ.16:7).

Мамлакатга 2001 йили коалиция кучлари киргандан кейин эса, уч миллионга яқин афғон халқи Покистоннинг шимоли-ғарб ҳудудига чегарадош жойга келиб ўрнашган. Алиф бу ерда ҳаммаси бўлиб тўққиз йилни ўтказибди. Кўпчилик сингари, у ҳам Исони қочоқлар лагеридан бирида билиб олган экан.

     Алиф жиддий адабиётларни синчиклаб ўрганар, радиодан янгиликларни эшитар ва булар унга ёқар экан. Бир куни у радиони бураб, нотаниш радиостанцияни топиб олибди ва Исо Масиҳ ҳақида гапираётган бошловчининг овозини эшитибди. Бошловчи Исо Масиҳни Ўз сурувини ғамхўрлик билан боқадиган чўпон деб айтибди. Алиф бу кўрсатувни эфирга тайёрлаган одамлар билан боғланибди ва улардан, пуштун тилида масиҳийча адабиётларни топишга ёрдам берсангиз, деб илтимос қилибди. “Мен Раббимиз Исо Масиҳнинг мўъжизалари ҳақида кўп ўқидим, - деди у ғурур билан бизга. – Исо ўликларни тирилтирган. Исо кўзи ожиз одамларнинг кўзларини очган. Исо сув устида юрган. Мен бу мўъжизаларга қараб, ўзимга ўзим дедим: “Агар Худо Исо билан бўлмаганда эди, У бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эди”*. Фақат Худо мўъжиза кўрсата олади”.

Алиф ўз ҳаётидаги бурилишларни худди бошқа оламдан чиқиш сифатида тасвирлаб берди. Эҳтимол, у бошидан кечираётган бу ҳиссиётлар афғон маданияти муҳитида пишиган голландияликнинг бутун фикр-хаёлини банд қилганга ўхшарди. “Энди мен ўлимдан қўрқмайман”, - дейди бу ҳодисаларнинг ҳаммасини бошидан кечирган Алиф.

Табиийки, у инсон мавжудлигининг бошқача ҳолати ҳақида ўз яқинларига айтиб беришни жуда истарди. Анча ақлли бўлиб қолган Алиф бу ҳақда хотинига, бир янги китоб топдим, деб айтди, холос. Аммо китобнинг номини сир тутди ва ўша китобдаги хушхабарларни ўқий бошлади. Аста-секин хотини ҳам, эрим қандай китоб ўқияпти экан, деб билишни хоҳлади. Кейин хотини ҳам Исонинг сўқмоқлари бўйлаб руҳий зиёратда эри билан бир даврани ташкил қилибди.

Ўз вақтида, ҳамма пуштунлар қатори, Алиф ҳам тақводор мусулмон бўлган эди. Аммо суҳбатда у, илгари менда ҳеч қандай танлов имконияти бўлмаган эди, деб айтди. “Одамда танлов имконияти бўлмагандан кейин, ниманинг орасидан нимани танлаб оларди?! Сизга танлов имкониятини берганларида, тўғри қарорни топасиз”. Мана шунинг учун ҳам Алиф ҳозирда хушхабар айтмоқда. У чўнтагидан бир варақ қоғозни фахр билан чиқарди, варақда олтмишта исм ёзилган экан. “Бу одамлар – менинг шогирдларим”, - деди Алиф.

Алиф бошидан ўтказган воқеаларни тугатиши билан, бошқаларда ҳам ўзларининг руҳий саёҳатлари ҳақида ҳикоя қилиш истаги пайдо бўлди. Жим бизга кўрган бир туши ҳақида айтиб берди. Унинг тушига катта бир кўл кирган экан. Кўлнинг энг чуқур жойида эканини у билибди. Жим қирғоққа сузиб бора олмас эмиш, ҳалокати аниқ эканини билибди. Бирдан қаердандир оппоқ кийимдаги бир одам оқ отда сакраб чиқибди. Ўша одам Жимга қўлини

*Қаранг:Юҳанно 3:2.

узатиб, қуруқликка тортиб чиқарибди. Шундай қилиб, Жим тирик қолибди. “Нимага сен мени қутқариб қолдинг?” – деб сўрабди оқ кийимдаги отлиқдан Жим. Унинг нажоткори шундай деб жавоб берибди: “Сени қутқаргим келди, шунинг учун қутқардим”. Аммо ўша Одам ким эди? Ўша Одам, Мен Исо Масиҳман, деб айтмагунча, Жим Унинг ортидан юраверибди.

Жимдан кейин Ба исмли –мош-гуруч соқоли қалин, чорпахилдан келган одам ўрнидан турди, у ўрта мактабда ўқитувчи экан. У бизга ўз кечинмаларини – Афғонистондаги ўзаро ички низолар, бир мусулмон иккинчисига қилаётган ёвузликларга нисбатан ўсиб бораётган нафратини ҳикоя қилди. “Талончилик, зўравонлик, босқинчилик, қизларнинг номусига тажовуз қилиш – буларнинг ҳаммасини атрофимда кўряпман”, - деди Ба.

Ба турли динларни қиёсий тадқиқ этишга қарор қилиб, Исо ҳақида билиб олди. Аммо уларнинг қишлоғида Алиф бўлмагунга қадар у пайғамбар Исонинг роли ҳақида тушунмаган эди. Ба хушхабар ҳақиқатларини билишига ёрдам берган китобларни айнан Алифдан олди.

Каф қочоқлар лагерида яшаган экан. Биринчи дуч келган масиҳийлар билан танишганда ҳали бола бўлган экан. У инглиз тили ўқитувчиси бўлиб, миссионерлик билан ҳам шуғулланар экан. Каф унинг хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларига шунчалик берилиб кетган эканки, унга исломни қабул қилишни таклиф этибди. Миссионер кулиб, шундай дебди: “Сен ҳали жуда ёш экансан, шунинг учун мен сенинг эътиқодингни ўзгартира олмайман, аммо мен сени кўпроқ ўқисин, охир-оқибатда менинг эътиқодимни ўз хоҳиши билан қабул қилсин, деб ибодат қиламан”. Каф Пешоварда унча катта бўлмаган жамоат кутухонасини излаб топибди, унга масиҳийлик ҳақидаги китобларни топиб беришибди. “Масиҳийлик нима?” деган саволга жавоб излаб фикр юритгани сари, ўз динига нисбатан синчковлиги тобора кучайиб бораверибди. Каф яна бир неча ой исломга эътиқод қилибди, аммо вақт ўтган сари шунчалик безовта бўла бошлабдики, ўзини қўярга жой топа олмасдан, яна жамоат кутубхонасининг ўқув залига мурожаат этибди. У ерда бир устозни учратиб қолибди. Ўша устоз Кафнинг ҳамма саволларига жавоб берибди ва масиҳийлик асосларини тушуниб олишига ёрдам кўрсатибди. “Энди эса ўзимнинг шогирдларим бор, - деб фахр билан гапирди у. – Муқаддас Китобдаги барҳаёт Худо ўн саккиз гуноҳкорга зоҳир бўлди”.

Бироқ Каф ҳикоясини қайғу билан тугатди. Каф: “Қайнатам менинг отамнинг, сизни фикрларингизга қўшиламан, деган ваъдасини олиб, хотиним билан учта фарзандимни уйига олиб кетиб қолди”, деди. Каф яна исломга юз бурмагунча, хотини ва фарзандлари отасининг уйида яшашар экан. “Икки ойдирки, биз бир-биримиздан айрилиқда яшаяпмиз”, деб хўрсинди ҳикоячимиз.

Кафдан кейин Шин исмли қора рангдаги матодан шалвар кийган, қотмадан келган одам сўз олди. Унинг гувоҳлиги назокати ва соддалиги билан фарқ қиларди: “Оламга йўл бор, бу йўл Исо деб аталади”. Шин маҳаллий тоғларни беш қўлдай билгани учун, кўп йиллар контрабанда билан шуғулланибди: у тоғдаги тик қияликлар орқали Жалолобод ҳудудидаги мужоҳидларга Покистондан қурол ортилган карвонни юбориб турган экан. Покистонга қайтаётган карвон орқали Шин героин юбораркан. Ҳозирда эса ўша тоғ сўқмоқларидан тамомила бошқа контрабандани – Муқаддас Китобларни ва масиҳийча адабиётларни карвон орқали юбораётган экан. У чегара станцияларини ва назорат-рухсат пунктларини четлаб ўтиб, тахминан икки ҳафта давомида бебаҳо юк ортилган карвонни кузатиб бораркан. Алекс Шиндан: “Ўзингиз билан қурол олиб юрасизми?” деб сўраганда, унга ҳайрон бўлиб қараб: “Қандай қилиб қуролсиз юриш мумкин?!Табиийки, менда Калашников автомати бор”, деб жавоб берди. Мен тасаввур қилдим: Шин қора кўйлагининг остидан белига ременга боғланган ўқдонни осиб олган, елкасига автомат осган, хачирларини ҳайдаб кетяпти, тасодифан пистирмага дуч келиб қолмаслик, ўз хизматини хавф остига қўймаслик учун ҳушёрлик билан йўлни кузатиб бораётибди.

Шин ўқишни билмагани учун (Шин ҳам, кўпчилик афғонлар сингари, саводсиз эди) нимани контрабанда сифатида олиб кетаётганини билмасди. Янги Аҳднинг бир неча пачкасини олиб кетаётганда, қўлга тушиб, етти ой қамоқда ётди. Нима учун ҳукумат унинг хизматига муросасиз эканини Шин тушунмасди. Маълум бўляптики, контрабанда сифатида эзгулик таратадиган китобларни эмас, қурол ва гиёҳванд моддаларни олиб ўтган яхшироқ экан-да? “Масиҳийлик эътиқоди инсон қалбининг фазилатини эътироф этади ва ҳурмат қилади, - деди Шин. – Айнан шу нарса менга тасалли беради, юрагимга тинчлик олиб киради. Бу эътиқодда мени арзимас мавжудот ушлаб турмайди, менга эътиборсизлик билан қарамайдилар ва Худонинг Ўзи мени эслайди”.

Бурчакдан паранжи ёпинган аёлнинг овози эшитилади. Бизга таржима қилганларидан кейин маълум бўлдики, биз ўша аёл учун ибодат қилишимизни илтимос қилаётган экан. Аёлнинг эри бизга шундай тушунтирди: улар турмуш қурганларига тўққиз йил бўлибди, аммо Худо уларга фарзанд бермаётган экан. Мен аёлга, ўз гувоҳлигингизни ўртоқлашсангиз, деб таклиф қилдим. У жуда паст овозда гапира бошлади: “Бир куни эрим туш кўрибди, тушини акасига айтиб берди. Акаси эса тушни тамомила бошқача – мусулмон бўлмаган ҳақиқат бўйича талқин қилди. Улар ёмон нарсага ишонишга мени даъват қилмасликларини билардим”.

Мен ҳикоясини давом эттиришга аёлни ундаганимда, у шундай изоҳлади: “Исо эримнинг ҳаётини ва унинг менга муносабатини тамомила ўзгартирди. Ахир, мен – насл қолдирмайдиган, туғмас хотинман. Энди мен ҳар доим Худога маъқул келишга ҳаракат қиляпман, фақат Уни ғазаблантирмасам бўлди. Лекин менинг фарзандим йўқ, мен уйда ортиқчаман...” Менинг қалбим бу бахтиқаро аёлга томон татпинарди. Унинг ҳолати ниҳоятда қалтис эканини тушуниб турардим: мусулмон маданияти шароитида аёлнинг шарафи ва обрў-эътибори тўғридан-тўғри у туғиб берган фарзандлар миқдори билан белгиланарди. Мен ўша заҳоти Худога илтижо қилиб: “Ўзинг Эски Аҳд пайғамбари Шомуилнинг онаси Ханнанинг илтижосини эшитганингдай, қулоқларингни мана шу эр-хотиннинг илтижоларига тут”, деб ибодат қилдим. Кейин мен яна паст овозда шивирлаб, Қодир Худога: “Бу аёлни Исо фарзандлар билан марҳаматлайдими ё йўқми – барибир, Унинг севгисини ва тасаллисини топсин”, деб илтижо қилдим.

Ўтаётган учрашувнинг биринчи сабаби ўнта эркакни ва икки аёлни сувда чўмдириб имонга киритиш эди. Бу эркаклар миқдор жиҳатдан ўсиб, афғон жамоатига бошчилик қилаётган эдилар. Сувда имонга киритиш маросими бошланишидан олдин қисқа нутқ сўзладим, бу нутқим ўзимга макон ва замонга мос бўлиб туюлди. Мен нутқимни Коринфликларга иккинчи мактуб асосга қурдим: “...ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди” (2Кор. 5:17). О, қанийди бу одамларнинг қалбларида кечаётган ажойиб эврилишни ҳамма кўра олганда эди! Уларнинг ҳаммаси радикал кайфиятдаги мусулмон жамиятида яшайдилар, ахир! Уларнинг ҳаммаси уруш ва даҳшатли мутаассиб мусулмон мазҳаби бошқаруви шароитида яшаяптилар! Алоҳида қабилалар ўртасидаги жанговар ҳаракатлар жараёнида кўпчилик ҳамма мол-мулкидан маҳрум бўлганлар, узоқ йиллар давомида қочоқлар сифатида аранг кун кечириб келганлар. Мана, Хушхабар уларнинг ҳаммасини қанчалар ўзгартириб юборган!

Алиф шоир ҳам экан, у ёзган қўшиқда бу одамларнинг юраклари ажойиб тарзда ўзгаргани ўз ифодасини топган эди. Мен Алифнинг қўшиғини ва бошқа эркакларнинг унинг қўшиғига жўр бўлганларини тинглаб, мен бу оламдан худди осмонга олингандай бўлдим. Қўшиқни охиригача куйлаб бўлганларидан кейин, таржимон бизга Алифнинг қўшиғи мазмунини етказишга ҳаракат қилди. Аммо унгача қўшиқ матнини эшитиб, унинг мантиғидан лаззатланиб бўлган эдим. Пуштун тилида маълум ўлчовга солинган жарангдор шеър инглизчада биро оз қуруқроқ чиқди.

Ўша шеър қўшиқ эмас, балки ҳақиқий достон эди. Достон тингловчиларга Исо қилган кўплаб мўъжизаларни эслатарди. Кейин бу шеърий мавзу уларнинг ҳаётида Раббий қилган мўъжизаларга ҳамду санолар билан алмашди: “Фақат Сен муқаддассан, гуноҳдан ташқари ҳамма нарсада синалгансан. Фақат Сен орқали покликнинг мукаммаллигини бошдан кечирганмиз. Сен Ўзингнинг ўлиминг эвазига бизни гуноҳларимиздан фориғ қилдинг. Сен Ўз одамларингни гуноҳларидан халос қиласан. Сен Ўз ҳузур-ҳаловатингни юборасан, биз уни топамиз. Сен ер юзида Ўз шогирдларингни севгандай, бизни ҳам севдинг. Улар Сени севганлари каби, биз ҳам Сени севишни истаймиз”. Қўшиқда такрорланган нақорот, агар адашмасам, қуйидагича жаранглаган эди: “Бизнинг қудратимиз – Сенда, бизнинг кучимиз – Сенинг кафтларингда”.

Сувда имон келтириш маросими тугагач, менинг рўпарамда ўтирган одам вақти-вақти билан ўнг қўлини силкитиб қўярди. Мош гуруч соқолли бу одамнинг бошидаги қўлда тўқилган оқ қалпоғи намоз ўқиётганда кийиларди.

-У нима деяпти? – деб сўрадим таржимондан.

Ўша одамнинг ёши етмишларда эди, аммо ёш кўринарди (дарвоқе, Афғонистонда эркакларнинг ўртача умри бор-йўғи қирқ беш ёшни ташкил қиларди). Таржимон тушунтирди:

-Бир неча ҳафта илгари у йиқилиб тушиб, ўнг қўли ишламай қолган экан. Сувга чўмдирилиб имонга кириш пайтида Худодан, Ўзинг шифо бергин, деб сўраган экан. Ҳозир Худо унга шифо берганини кўрсатиш учун ўнг қўлини силкитяпти.

Бу одамнинг исми Нозим, туғма ўқитувчи экан. Нозим сувда чўмдирилиб имонга киритилгандан кейин уйига – қишлоққа қайтиб борибди ва

болаларнинг саводини чиқара бошлабди. У асосан Инжил матнига асосланар экан. Икки йил ўтгандан кейин бир куни эрталаб қишлоқ мўлласи – “Толиблар” ҳаракати аъзоси мусулмон мутаассибларини бошлаб, Нозимнинг уйига бостириб кирибдилар, уни қаттиқ калтаклабдилар. Бу ўқитувчини қамчи билан бир неча бор урганларидан кейин, мўлла овози борича бақирибди: “Нима учун сен фарзандларимизни Қуръон бўйича эмас, Инжил бўйича ўқитяпсан?” Мўлла: “Агар сен болаларни Қуръон бўйича ўқитмайдиган бўлсанг, қайтиб келиб, яна адабингни бераман”, деб таҳдид қилибди унга.

        Ўша жаллод ёнидаги каллакесарлар билан қайтиб кетгандан кейин, Нозим хотинига ва иккала фарзандига, тезда қариндошларимизни, дўстларимни ва шогирдларимни чақириб келинглар, деб айтибди. Ярим соатдан кейин таклиф қилинган йигирмага яқин одам унинг уйига йиғилибди. Нозим оғриққа бардош бериб, бор кучини тўплаб, йиғилганларнинг ҳаммасига мурожаат қилибди: “Пировардида мен сизларга ҳақиқатдан ўгит беришни истадим”. У Раббий Исо Масиҳга қандай қилиб имон келтирганини ҳикоя қилиб берибди. Нозим хайрлашув сўзларини Хушхабардан қуйидаги сўзларни ўқиш билан якунлабди: “Исо, биз – гуноҳкорларнинг ўрнига ўлимни қабул қилиб, бизни гуноҳ юкларидан халос қилади ва бизни Худо билан боғлайди”. Тинглаётганларни Исога эргашишга даъват қилиб, Нозим ерга йиқилиб, жон берибди.

        Бу фожиа менга етиб келганда, ўша зоҳоти калламда шу фикр ялт этиб ўтди: “...агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради” (Юҳанно 12:24).

        Бу воқеага яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, Нозимнинг хотинини қишлоқдан ҳайдаб чиқарибдилар. У қўшни қишлоқдан бошпана топибди, у ерда ҳозир ёш хотин-қизларни ўқиш-ёзишга ўргатаётган экан.

      Менга шуниси маълумки, Жанубий Афғонистоннинг пуштунлар яшайдиган туманларида 2000 йилгача биронта ҳам масиҳий жамоати йўқ эди. Бугун – шу китобни ёзаётганимизда, у ерда бир неча минг Исо шогирдлари борлигини маълум қилмоқчимиз. Ҳаммалари биргаликда афғон жамоатини ташкил қиладилар. Уларни сирли масиҳийлар деб аташ мумкин, мана шу сирли равишда имонга келган масиҳийлар шодлик билан умр кечирмоқдалар.

      Бу китобни ўқиганингиздан кейин мусулмонлар ҳақида сизнинг фикрингиз ўзгарадими? Лондонда ёки Лахорда Муҳаммад пайғамбарни масхаралаб чоп этилган карикатурага қарши намойиш қилаётган мусулмонлар тўдасини телевизор экранида кўрганингизда, ўзингизга нисбатан хавф-хатар хаёлингиздан кечадими? Ёки уларнинг қалблари сизга ишлов берилмаган миссионерлик даласи бўлиб кўринадими?

      Энди ижозатингиз билан сизларга бир неча саволлар билан мурожаат қилсам.

      1-савол

      Биз мусулмонларни Худо Шоҳлигининг душманлари деб биламизми? Уларни йўқ қилиб ташлаш керакми? Ёки биз уларни ҳақиқий имонга юз бурдиришга ҳаракат қиляпмизми?

      Наҳотки биз Усама бен Ладан ва бошқа ислом мутаассибларининг таҳдидларига ортиқча диққат қаратаётган бўлсак? Ўзимизга ўзимиз, бу одамларнинг юракларида Худо иш олиб боряптимикан, деб савол берадиган вақт келмадимикан?

      Исо Тоғдаги ваъзида рим босқинчиларига ва умуман Рим ҳукмронлигига нисбатан умумий тасаввурлар бўйича қуйидагича даъват қилган эди: “Биродарингни севгин, душманингдан нафратлан”, — деб айтилганини ҳам эшитгансизлар. Лекин Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар.” (Матто 5:43-44). Исо бу амрни учта реал вазият билан чизиб берган эди. Биринчи вазият: агар рим босқинчиси яҳудийнинг бир юзига урса, яҳудий душманини севгани учун нариги юзини ҳам тутиб бериши керак. Иккинчи вазият: агар рим босқинчиси яҳудийнинг кўйлагини тортиб олса, яҳудий кўйлагидан ташқари, устки кийимини ҳам ечиб бериши лозим. Учинчи вазият: агар рим жангчиси яҳудийни ўзи билан бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, яҳудий у билан бирга икки чақирим йўл юриши керак.

      Қизиқ, нимага Яқин Шарқнинг жазирама қуёши остида, гарчи қонунда бу қурол-аслаҳани бир чақиримга кўтариб бориш мумкинлиги кўрсатилган бўлса ҳам, Исо жабрдийда яҳудийга босқинчининг оғир қурол-аслаҳасини яна бир чақирим йўлга кўтариб бориши кераклиги тўғрисида гапиряпти? Гап шундаки, бу қонун бўйича хўрланган яҳудий босқинчига, сиз билан бирга яна бир чақирим босиб ўтаман, деб таклиф қилганда, рим босқинчиси табиий равишда, нимага бу ғалати одам менинг қурол-аслаҳамни қонунда кўрсатилган талабдан ортиқ масофага кўтариб бормоқчи, деб сўради. Бу англанмаган саволга сиз билан биз жавобни биламиз: бу амрни бажариш душманга Исо Масиҳ ҳақида ҳикоя қилиб бериш имкониятини берган эди.

      Бугунги кунда биз Исонинг биринчи амри бўйича боряпмиз. Мен эса уларга Масиҳ севгисини кўрсатиб, сизларга, мусулмонлар билан бирга иккинчи амр бўйича бирга йўл юринглар, деб таклиф қиламан. Исо бизга душманларимизни севишни амр қилган. Дунёвий фикрлаш бўйича, бу амрнинг маъносини тушуниш қийин, чунки ўзингиз нафратланадиган одамни қандай қилиб севишингиз мумкин?! Бу саволга жавоб Исонинг амрини тушунишнинг ўзига хослигида интеллектуал шукуҳни юзага чиқаради. Чунки агар мен кимнидир севишга қарор қилган бўлсам, ўша одам энди менга душман бўлмайди. Мен шуни такрорлашни шунчалпк яхши кўраманки, қўлида қуроли бор террорчини бартараф қилишнинг энг яхши усули – унга пешвоз чиқиб, уни маҳкам бағрингизга босишдир, сизнинг бағрингизда бўлган одам сизга ўқ уза олмайди. Агар мен биронтасини яхши кўрсам, шубҳасиз, мен у билан қимматбаҳо инъомни бирга баҳам кўришга ҳаракат қиламан. Соддароқ қилиб айтганда, мен унга хушхабар айтаман.

      Раббимиз Исо Масиҳ Ўз Жамоатига шундай дея даъват қилади: “...боринглар, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар” (Матто 28:18-20).

      Мен “Нур қудрати” китобимда “Хизбуллоҳ”, “ХАМАС” ва “Ислом ҳаракати” жангариларига хушхабар айтганимни ҳикоя қилиб бергандим4. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳатто ислом мутаассиблари масиҳийлар билан алоқага боряптилар, шунинг учун биз билан мулоқот қилмоқчи бўлган ҳар қандай одамни масиҳийликка юз бурдиришга ҳаракат қилиш керак бўлади. Эҳтимол, сизлар ислом мутаассиблари билан учрашишингизга тўғри келмагандир, гарчи сиз истиқомат қилаётган шаҳарда мусулмонлар бўлса ҳам. Улардан биронтаси билан сиз шахсан танишмисиз? Улар билан дўстлашганмисиз? “Шундай савол устида ўйлаб кўринг: ”Балки, сиз Исонинг ягона элчисидирсиз, улар ўз ҳаётида ўша элчини сизнинг қиёфангизда кўришга муяссар бўлгандирлар?”

      Айримлар: “Сиз мусулмонларни мажбурлаб Масиҳга олиб келяпсиз”, деб менга эътироз билдиришлари мумкин. Мен эса шунчаки ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзларига суянаман: “Мен...эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим. Янада кўпроқ одам Исонинг шогирди бўлсин, деб шундай қилдим” (1Кор. 9:19). Ҳаворий яна гапида давом этиб: “Яҳудийлар билан бирга бўлганимда яҳудийдай бўлдим,... қонунга тобе бўлганлар орасида бўлганимда, худди улардай яшадим... Заиф инсонлар ҳам Исони танисинлар, деб уларнинг орасида бўлганимда заиф инсондай бўлдим” (20-22-оятлар). Ҳаворий Павлус бор кучи билан Исога кўпроқ одамларни олиб келишга ҳаракат қилди. Биз ҳам мусулмонларни Исога юз бурдиришда ана шундай жўшқин ҳаракат қилишимиз керак эмасми?!

      Тўғри тушунинглар: бу дегани – биз Масиҳ ортидан эргашишга ҳаммани мажбурлашимиз керак деган эмас. Биздан бу нарса талаб этилмайди, тўғриси, биз бунга қодир эмасмиз, чунки афғон биродарларимизнинг гувоҳликларидан шунга ишонч ҳосил қилдикки, фақат Худо одамларни Масиҳга олиб кела олади. Ўтган асрларда одамларни ҳақиқий имонга юз бурдиришга олов ва қилич билан ҳаракат қилган масиҳийлар бўлган эдилар. Бунга ўхшагани Раббимизнинг ҳар қандай амрига зиддир. Одамларни Масиҳга фақат севги олиб келади, зинҳор куч эмас!

      2006 йили март ойиида Абдул Раҳмон деган одам ҳақидаги ахборот кенг ёйилиб кетди. Менга бир лаҳзада бу олам намуна бўладиган воқеадан тебраниб кетгандай бўлди – мусулмон одам эътиқодини ўзгартирибди. Абдул Раҳмонни, ўн олти йил илгари исломдан масиҳийликка ўтган экан, бу билан исломни ҳақорат қилди, деб айблаб, қамоққа ташладилар. Афғонистон қонуни бўйича (бу қонунлар шариатга асосланган), эътиқодини ўзгартиргани учун Абдул Раҳмонни ўлим жазос кутаётган эди. Аммо ғарб мамлакатларининг ҳукумати уни ҳимоя қилиб чиқдилар, миллиардлаб долларни сарф қилиб, юзлаб одамлар ҳаётини қурбон қилиб, Афғонистонни толиблар ҳукмронлигидан озод қилдилар. Афғонистон демократик мамлакат бўлгани боис, эътиқодини ўзгартиргани учун бу мамлакатда жазо ўлим ҳукми эканини Ғарб мамлакатлари ҳукумати кутмаган эди. Президент Карзай маъмурияти ўз нуфузини йўқотмаслик учун қандайдир бирон қарорга келиши керак эди. Абдул Раҳмонни, ақлдан озган деб эълон қилдилар ва шу асосга кўра, озод қилдилар. Абдул Раҳмон мамлакатдан қочиб кетиш имкониятига эга бўлди. У Италиядан бошпана топди.

      Натижада олам енгил нафас олиб, энди бошқа янгиликларга эътибор қаратди. Аммо афғонистонлик янги имонлиларга ҳар доим омад кулиб боқавермади. Афғонистоннинг чекка бир қишлоғида мусулмонликдан масиҳийликни қабул қилган икки одамни дарҳол қамадилар, учинчисини ваҳшийларча калтакладилар ва руҳий касалликлар шифохонасига жўнатдилар. Кейин баъзи янги имонлиларни яшаб турган жойларида полиция тинтув қилганларида ушлаб кетдилар, бошқаларини телефон орқали қўнғироқ қилиб қўрқитдилар. Алекс билан бирга Тора-Бора тоғ тизмалари яқинидаги шаҳарчада бундай таъқибга учраган қанча биродарларни учратдик!

      Абдул Раҳмон билан юз берган воқеадан мен ҳайрон қолганим йўқ. 2003 йили декабрь ойида Афғонистонда истиқомат қилаётган Масиҳдаги биродарларимдан мактубнинг бир нусхасини олдим. Бу мактуб АҚШ президенти Жорж Бушга йўлланган эди. Ундан Афғонистоннинг янги Конституциясини тасдиқлашни бекор қилишга ёрдам бериши сўралган эди. Бу Конституцияга кўра, мусулмон қонунлари (шариат)га кўра, фуқароларнинг дин эркинлиги чекланган эди. Менга маълум бўлишича, бу мактубни биродарлар ва сингиллар юборишларидан олдин, улар бир неча кун давомида ибодат қилиб, рўза тутибдилар. Мен ўша мактубдан фақат битта парча келтираман, холос. Сиз эса бу мактуб муаллифларининг қайғуга тўлган юраклари астойдил ёрдам сўраганларини ҳис қиласиз:

Агар толиблар ҳукмронлиги вақтида бизда фуқаролар эркинлигига ҳатто ишора ҳам бўлмаган бўлса, уларнинг режими қулаб, АҚШ қўшинлари келгач, биз янги Конституцияга умид қила бошладик, бу Конституция асосий умуминсоний ҳуқуқлардан бирини – виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқини таъминлашга ваъда берса эди, деб умид қилдик. Бироқ мусулмонлар ҳозиргача зўравонлик билан юзлаб масиҳийларни ва бошқа динга эътиқод қилувчиларни исломга юз бурдиряптилар. Мусулмонлар масиҳийликни ва бошқа эътиқодни қабул қилганларида эса, уларни таъқиб қиляптилар, ўлдиряптилар. Минг афсуслар бўлсинки, бизнинг янги Конституциямиз толиблар Конституциясидан деярли фарқ қилмайди5.

      Бу мактуб Оқ уйнинг юқори лавозимдаги амалдори билан алоқадор бўлган одамга топширилган эди. У афғон биродарларимиз ва сингилларимизнинг мактубини президент Бушга етказишга ваъда берди. Афсуски, бу мактуб билан алоқадор эшитганим шу охиргиси эди. Президент бу мактубни олганми, ўқиганми – билмайман: ҳозиргача бу ҳақда менда ҳеч қандай ишончли маълумот йўқ.

      Мен юқоридаги иқтибосни келтиришимдан мақсад шуки, сизлар – Ғарб мамлакатларининг одамлари оддий бир фактни англаб етинглар: қулай фурсати келганда Масиҳга юз бурадиган мусулмонлар жуда кўп. Уларда шундай имконият бўлиши учун биз қўлимиздан келганини қиляпмизми? Табиийки, йўқ! Демак, биз мусулмонлар учун кўп иш қилишга мажбурмиз!

 

2-боб

      Ислом оламида жамоатларнинг мавжудлиги билан юзага келган иккинчи масала ҳам бор. Бу масала фақат масиҳийлар зиммасига тушган кучдан фойдаланишда бўлиб, бу кучдан фойдаланишга мусулмонлар камдан-кам ҳолатларда гувоҳ бўладилар ва шунинг учун буни била олмайдилар. Бир неча йил илгари Покистондаги бир қишлоқда бу кучнинг намоён бўлганини кузатиш имкониятига эга бўлган эдим.

      1997 йили 5 февралда кичикроқ бир мачитда пайғамбарнинг издошлари намозни тугатганларидан кейин, қандайдир жиноятчи исломга қарши наридан бери қораланган бир пачка варақани мачит ичкарисига ирғитди, жиноятчини ҳеч ким пайқамай қолди. Мачит бир ариқ бўйида жойлашган бўлиб, ариқ яқинида Шантинагар деган масиҳийлар қишлоғи бор, бу жой Покистоннинг Панжоб вилояти шимолида эди. Радиокарнай ёрдамида зудлик билан ёш мусулмон йигитлар тўдаси чақирилди. Кимдир, мачитда Қуръоннинг ёндирилган варақларини топиб олдим, деб айтиб қолди. Дарров, бу масиҳийларнинг иши бўлса керак, деб хулоса қилдилар. Ҳақиқатан ҳам, тақводор мусулмонлардан ким ҳам Қуръонни ҳақорат қилишга журъат эта олади?! Бу хабар яшиндай тарқалди. Турли-туман оғзаки гаплар оғизма-оғиз ёйилиб борарди. Полиция масиҳийларни спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришда ва уларни мусулмонларга сотишда айблаганларини ҳам эсладилар. Масиҳийлар Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратлаган, деб ҳам гап тарқатдилар. Мана, энди энг ёмон миш-миш вақти ҳам келди: масиҳийлар Қуръонни булғадилар! Масиҳийларнинг адресига кўп айблар ёғилгани сари, оломон баттар ғазабга минарди. Тез орада шу ҳудуддаги ҳамма мачитларнинг вакиллари радиодан маҳаллий мусулмонларга мурожаат этиб, масиҳийларнинг адабини бериб қўйиш керак, деб даъват қилардилар. Халқ ғалаёнининг маркази Ханевал бўлиб, Мултон шаҳридан эллик мил шарқда жойлашган эди.

      Охири, ғазабланган оломон масиҳийлар қишлоқларига томон юриш қилди. Туман полиция бошлиқларидан бири мегафон орқали одамларга, илтимос, уйларингизга тарқалинглар, деб ялиниб-ёлворди. Оломон унинг илтимосини, худди эшитмагандай, эътиборсиз қолдирди. Ханевал оломони авлиё Юсуф католик жамоатхонасини ва Покистон жамоатхонасини ёқиб юбордилар. Бир неча боғлам Муқаддас Китобни ва ибодат тўпламларини қучоқ-қучоқ қилиб йиғдилар ва қурбонгоҳда ёндирдилар. Оломон тарқалиб, яна тўпланди, шу орада ғазабланган оломон тош, пичоқ ва ўт очар қуроллар билан қуролландилар. Энди улар Шантинагарга юриш қилишни режалаштирдилар. Айрим одамларда қўлбола гранаталар, ёнилғи солинган бутилкалар, ясама портловчи қурилмалар бор эди. “Имонсизларнинг уйига ўт қўйинглар!” деган чақириқ яшиндай тарқалди. Оломон масиҳийларни ўлдирмадилар – фақат уларнинг адабини бериб қўймоқчи эдилар, холос. Эртасига оломоннинг бебошлиги тўхтаганда, маълум бўлдики, Масиҳнинг ўн беш мингта издоши бошпанасидан ва мол-мулкидан – йирик шохли қорамолларидан, мевали дарахтларидан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ва транспортидан айрилибдилар.

      Лахорлик имондошлар шоша-пиша автофургонларга миниб, тўрт соатдан кейин Ханевалга етиб келдилар. Улар фургонларини ҳали тутаб ёнаётган католик жамоатхонаси ёнида тўхтатдилар. Жамоатхона деворлари ва шиплари ёнғиндан қоп-қорайиб кетган, скамейкалар синдирилган. Руҳоний Теодор ота лахорлик масиҳийларга: “Шантинагар тамомила вайрон қилинган, у ерда биронта уй қолмаган, ҳаммаси ёндирилган”, деган сўзларни айта олди, холос.

      Лахорликлар вақтни ўтказмай, яна фургонларга миндилар ва бир томонлама кўчалардан, кейин тош йўлдан Шантинагарга қараб йўл олдилар. Улар икки велосипедчини ва ҳўкиз қўшилган аравани қувиб ўтдилар. Баҳори буғдой кўкариб турган далаларда тирик жон кўринмасди. Шантинагарга ярим мил масофа қолганда, улар кўплаб кўкка ўрлаётган тутун устунларини кўрдилар. Покистон ҳарбийларининг юк машиналари Шантинагар ёнида тўхтаган, ҳарбийлар эса воқеани бепарво томоша қилиб турардилар.

      Шантинагар қишлоғи тамом бўлган эди. Бир боққолчилик дўкони полида маҳсулотлар сочилиб ётарди. Ҳавода кул ва пул парчалари учиб юрибди. Оловнинг қудратига бардош беролмаган темир эшик қўпорилиб кетган. Шантинагар шифохонасининг кираверишига ўрнатилган доскадаги маълумотга кўра, 1973 йили қурилган бинодан фақат синчлари қолган, холос. Бинонинг ёнида охиригача ёниб тамом бўлган “тез ёрдам” машинаси турар, машинанинг шиналари ҳамон ёнарди. Қишлоқдаги ҳамма жамоатхоналар зарарланган эди. Улардан бирининг қоп-қорайиб кетган ғиштлари кўкрагини қалқон қилиб турарди. Иккинчисининг томи қулаб тушган. Яна бирининг ичида ярми ёнган скамейкалар ҳар ёқда ётар, овоз аппаратларининг парчалари сочилиб кетган. Четлари кўмирга айланиб қолган Муқаддас Китобдан саксон биринчи сано очиқлигича қолган. Кейинги жамоатхонанинг куйиндидан қорайиб кетган темир-бетон балкаларида машъум қора қушлар уйилиб кетган эди. “Тўлиқ Хушхабар” жамоатхонаси ёнида ғилдирак тўғайлари эриб кетган фургон турибди. Аланга температураси ниҳоятда баланд бўлган экан. Яна бир жамоат биносини ўчиришга улгурмабдилар, бинонинг томи орасидан қоп-қора тутун бурқсиб чиқиб турибди.

      Маҳаллий аҳолининг вайрон бўлган уйлари манзараси ниҳоятда қўрқинчли эди – ҳеч кимга шафқат қилмаган эдилар.

      -Қанча уй вайрон бўлган? – деб сўради гуруҳ командири.

      -Ҳаммаси, - қисқа жавоб берди руҳоний. – Бир ярим мингта уй. Биронтасини ҳам тиклаб бўлмайди.

      Бўм-бўш уйлар олдида болалар қўрқувдан титраб турардилар. Бир аёл куйиб кетган китобларни бағрига босиб турарди. Афсус, биронта ҳам Муқаддас Китоб бутун қолмабди! Идиш-товоқлар синиб ётибди. Мебеллардан фақат чала куйиклар қолган эди, холос. Кийимларни бир жойга йиғиб ўт қўйибдилар. Бу вайронагарчиликларга бир қария эсанкираганича қараб турибди. Унинг уйи дарвозаси олдида куйиндига айланган трактор, у тамомила яроқсиз ҳолга келган.

      Уйи ёнганлар тез орада тушундиларки, Худо кулфат пайтида уларни ўз ҳолларига ташлаб қўймабди. Уларнинг қишлоғига қўшни қишлоқдан танитувчи белгиси бор бир масиҳий жамоати афтофургонда етиб келди. Автофургонга тўла адёл ортилган экан. Кун бўйи автомобиллар Шантинагар қишлоғига уйи ёнганлар учун юк ортиб келаверди. Маҳаллий масиҳий жамоатлари ҳам қўлларидан келганича – озиқ-овқатлар, ичимлик суви, иссиқ кийимлар билан ёрдам кўрсатдилар. Чунки кечаси совуқ кутилаётган эди. Уйи куйган одамлар тунни шу ерда – очиқ ҳавода ўтказдилар, аммо очликдан ва совуқдан ҳеч кимнинг кўзига уйқу келмади.

                                      ***

      Икки ойдан кейин Покистон жамоатлари раҳбарларининг таклифи билан мен Шинтанагарга ташриф буюрдим. Бу ерда масиҳий жамоаларининг оқсоқоллари йиғини учун палаткалар қуриб беришди. Маҳаллий чўпонлар билан учрашувга қутқариш Армиясининг махсус вакили келди. Бу ташкилот протестант хайрия ташкилоти бўлиб, саксон йил илгари бу қишлоққа асос солган экан. Бошқа делегатлар орасида округ полициясининг бошлиғи, Покистоннинг Панжоб вилоятига қарашли Сиёлқут шаҳри епископи ва Покистон Олий Судининг истеъфодаги раиси Нозим Ҳасан Шоҳ ташриф буюрдилар. Нозим Ҳасан Шоҳ йиғилганлар билан саломлашиб бўлгач, шундай деди:

      -Сизлар шуни билиб қўйишларингиз керакки, Шантингарда юз берган ҳодисалардан биз жуда ҳам қаттиқ изтиробдамиз. Масиҳийлар ҳамжамиятининг шаънига доғ туширдилар. Биз бор кучимиз билан одамлар ўз эътиқодига қайтишларига ёрдам беришимиз керак.

      Мен Покистон жамоатлари еписеопларидан биридан сўрадим:

      -Балки, бу тартибсизликларни ташкил қилган одамлар сизларга маълум бўлса керак? Ёки кимдандир шубҳаланяпсизларми? Ахир, бу ҳодисалар ҳаммаси ўз ўзидан келиб чиқмайди-ку!

-Албатта, бу ерда кимнингдир қўли бор, - деб гапимга қўшилди епископ.– Мен маҳаллий жамоатларнинг кўп чўпонларидан сўрадим. Улар тартибсизликларнинг бошланишини учта мусулмон полициясининг хатти-ҳаракатлари билан боғлаяптилар: бир масиҳийни қамаётганларида, унинг қўлидаги Муқаддас Китобни парча-парча қилиб йиртиб ташлабдилар. Масиҳийларнинг оммавий равишда исёнига сабаб шу бўлган экан. Учала поолициячи вақтинча – икки ҳафта муддатга хизматдан четлатилибди. Кўпчиликнинг айтишича, айнан ўша полициячиларнинг ҳамкасблари масиҳийларни Қуръонни булғашда айблаётган эканлар. Аммо гап янада жиддий нарсалар тўғрисида бўлиши мумкин. – Епископ самимий суҳбатни давом эттиришдан олдин, бошини қуйи солиб, ўйланиб қолди, кейин гапида давом этди: - Кейинги пайтларда бу ҳудудда ислом мутаассиблиги ҳаракати авж олиб кетди. Бу ерда тўртта масиҳий қишлоқларимиз бор, менимча, мутаассиблар бу ерда яшаётган халқни мажбуран сиқиб чиқариб, бу ерларни бутунлай тарк этишлари учун масиҳийларни ер билан тенглаштиришни мўлжаллаганлар.

      Биз йиғилган палаткада тахминан уч юзтача жой бор эди. Яна бир неча юз одам тик турарди. Палатканинг иккада томонида автоматлар билан қуролланган аскарлар қўриқлаш хизматини олиб бораётган эдилар. Дастур бўйича кўп сўзга чиқаётганлардан бири мен эдим: мендан, йиғилганларга Муқаддас Китобдан тасалли берувчи сўзларни айтиб берсангиз, деб илтимос қилдилар. Албатта, уларнинг ҳаётий билимлари жуда ҳам аянчли эди. Агар ҳар қандай одамнинг мол-мулки бир лаҳзада оломоннинг бемаъни исёни туфайли ўзининг кўзи олдида вайрон бўлганда эди, қандай аҳволга тушишини у тушуниши қийин эмас эди. Хўш, бу одамлар юз берган ҳодисаларга қандай муносабат билдиришлари керак эди? Мен ҳам буларга қандай муносабат билдиришим керак эди? Бу ерда жафо тортган жамоанинг қалбига малҳам бўлиш ва уларга тинчлик хушхабарини ёйишим учун мен нима деб айта олардим? Мен масиҳийлар билан гаплашишим керак эди, аммо менинг сўзларимни кўплаб мусулмонлар ҳам тинглаётганларини назардан қочирмаслигим лозим эди.

      Мен Матто баён этган Хушхабардан саодат амрини ўқишдан бошладим. Исонинг мардона хулқ-атвори тинчликни сақлаб турган оғир синовлар даврида исломий чақириққа маҳаллий масиҳийлар ҳамжамиятининг жавобини айтиб турарди. Мен қуйидаги оятларга тўхталдим:

 

           Худонинг йўлидан юргани учун қувғин бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Одамлар Мен туфайли сизларни ҳақоратлаб қувғин қилганларида, сизлар ҳақингизда ёлғон гапириб туҳмат қилганларида, бахтлисизлар! Севининглар, хурсанд бўлинглар. Сизларни осмонда буюк мукофот кутмоқда. Ахир сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам худди шундай қувғин бўлганлар.

                                   Матто 5:10-12

“Хурсанд бўлинглар, шодланинглар”, дейди Исо. Чақириққа жавоб – унга муносабатнинг ўзгарганидир. Бизни таъқиб қилганларида, биз бахтли бўлсак, нимага шикоят қилишимиз керак?! Лекин талаб қилинган муносабатлар ўзгаришига қандай қилиб эришамиз? Бунга жавобни Матто Хушхабарининг олтинчи бобидан топамиз. Бу бобда Исо бизга ибодатнинг энг мукаммал намунасидан фойдаланишимизни таклиф қилади. Унда гуноҳ ювиш воситасида кечиришгача бўлган бир-бирларини ўзаро кечириш ҳақида сўз юритилади: “Бизга қарши гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам гуноҳларимизни кечиргин” (Матто 6:12). – Мен шу сўзларни айтганимда, менинг олдимда ўтирган одамлар белларини тўғрилаб ўтириб олганларини кузатдим. “Агар сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирсангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизни кечиради. Борди–ю, сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди” (14-15-оятлар). Сизлар нима ҳақда ўйлаганингизни ҳозир тасаввур қилдим: “”Одамларга шунча нарса ҳақида гапириш мумкин эмас, ахир, биз мол-мулкимиздан айрилдик-ку! Бунинг устига, кўп мусулмон раҳбарлари, бебошларнинг хатти-ҳаракатларидан уятдамиз, деб айтмоқдалар, улардан ҳеч ким биздан кечирим ҳақида сўрамади. Мусулмонлардан ҳеч ким кечирим сўрамаганда, уларни қандай қилиб кечириш мумкин?!” Жавобни Гўлгўта хочида топамиз. Исо хочда азоб тортар экан (ёнидаги икки тингловчининг диққатини жалб қилиш учун, қўлларини осмонга чўзди): “Эй Ота! Уларни кечиргин...” (Луқо 23:34) деб илтижо қилди. Унинг атрофидаги ғазабланган жамики оломон орасида, Исони қатл қилишни кузатиб турган одамлар орасида, Исодан, бизни кечиргин, деб ҳеч бўлмаганда, хаёлида ҳам сўраган биронта одам бўлмади. Аммо Исо Отадан айнан уларни кечириш ҳақида сўради. Унинг танлагани ана шу кечирим эди. Исо гуноҳкорлар билан севгучи, меҳрибон, олийжаноб Худо ўртасидаги тубсиз жарликни бартараф қилди. Кечирим тубсиз жарликни бартараф қилади. Бу танловни одамлар камдан-кам ҳолатларда қилади. Одамлар, бизга бирон нарса билан зарар келтирган одам эмаклаб келиб, кечиринглар, деб илтижо қилсайди, деб хоҳлайди. Бугун Шантинагарда биз – масиҳийларга жиноят содир этган мусулмонларга кечирим инъом қиламиз.

        Ваъзнинг охирги қисмидан қаттиқ таъсирланган судья Шоҳ ва бошқа мусулмон раҳнамолари ниҳоятда ҳайрон қолдилар. Кейинроқ учрашув давомида суд раиси епископдан менинг ваъзим конспектини топиб беришни илтимос қилибди. “Бунақасини илгари ҳеч қачон эшитмаганман ва уни яна эшитишни хоҳлайман”.

        Қолаверса, кечирим иши фақат сўзларни талаб қилмайди. Юқоридаги учрашувдан олдин мен Покистон жамоатлари бошлиқларидан, Шантинагар жамоасига ёрдам тариқасида нима қилиш мумкин, деб сўрадим. Менга келган маълумотларга қараганда, моддий томондан тўқроқ масиҳийлар уйи ёнганларга моддий ёрдам кўрсатмоқчи эканлар. Шантинагардаги маҳаллий жамоат бошлиғининг бизга хабар беришича, ўқувчилар кўпроқ жабр кўрибди – уларнинг дарсликлари, ўқув адабиётлари, мактабга киядиган кийимлари ёниб кетибди. Кўпчилик оилалар йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳатто умид қилмай қўйган эканлар, шунинг учун маҳаллий болалар энг камида бир неча йил давомида ўқиш имкониятига эга бўла олмас эканлар. Шунинг учун ҳам мен ўз нутқимда ҳамма ўқувчиларни – улар мусулмон оилаларидан бўладими ё масиҳий оилаларидан бўладими, барибир – портфел, дарсликлар ва форма билан таъминлашни таклиф қилдим. Бундан ташқари, мен яна: ”Масиҳийларнинг жамоатчилик марказини очамиз, бу марказда якшанба мактаби ва кутубхона ташкил қиламиз”, - деб эълон қилдим.

2-савол

Агар бизга ҳужум қилсалар, дилозорлардан қасос олишимизга арзийдими? Бунинг ўрнига, кечириш ҳақидаги амрларни ижро этишимиз яхши эмасми?

Шантинагар бизга қандай сабоқ берди? Кечирим – оламни ўзгартиришга қодир куч. Бунинг намунасини биз кўриб ўтдик. Бир неча ойдан кейин бутун Шантинагар аҳолиси болаларга – улар бир минг уч юздан ортиқ эди – портфел, дарсликлар ва мактаб формаси комплекти тақдимоти маросимида иштирок этди.

        Иккинчи маросим мачитдан икки юз метрча нарида бўлди. Бир йил олдин асабийлашган аҳоли Шантингарга қирғинни айнан шу жойдан бошлаган эди. Бутун ҳудуд учун Масиҳийлар жамоатчилик Марказининг янги биноси пойдеворига биринчи ғишт қўйиш тантанали маросимига бағишланган лентани Покистон Олий суди раиси Нозим Ҳасан Шоҳ билан бирга марҳум президент Муҳаммад Зиё ул-Ҳақнинг ўғли қирқдилар. Кентерберийск архиепископининг мактуби ўқиб эшиттирилди. Маҳаллий хор жамоаси жуда яхши куйлади. Осмонга шарлар ва кабутарлар учирилди. Кейин менга Олам Беги номли кутубхонага Худонинг марҳамати келсин, деб ибодат қилишни илтимос қилдилар.

        Бугунги кунда қайтадан тикланган қишлоқ марказида жуда чиройли бино қад кўтариб турибди, бу бино кечиримнинг руҳий қудратини тасдиқламоқда. Ҳудуднинг катта ёшли аҳолисининг кўпчилиги Масиҳийлар жамоатчилик Маркази деворларидаги ёзувни ўқиш ва ёзишни ўрганиб олдилар. Қўшни масиҳий қишлоқларидан бошқа биронтаси қирғинга дучор бўлмади.

                                               ***

        Бир неча йил илгари мен бир мутаассиб ислом давлатининг сиёсий раҳнамоси билан суҳбатлашган эдим. У қачонлардир Марказий газетанинг бош муҳаррири бўлган вақтларда, “Очиқ эшиклар” ташкилотининг бир неча мақолаларини, жумладан, коммунизм хавфи тўғрисидаги мақолани газетада чоп этишга рухсат берди. Суҳбатимиз якунида у менга, сиз билан хат ёзишиб турсам, деб истак билдирди. Мен ҳам унга шу истагим бор эканини айтдим. Бир неча ҳафтадан кейин мен унга биринчи мактубимни ёзмоқчи бўлдим, аммо давлатнинг биринчи одами ҳисобланган инсонга нима деб мурожаат этиш ҳақида керакли сўз топа олмадим. Ниҳоят, мен нейтрал оҳанг берувчи сўзни танладим ва мактубимни “Муҳтарам жаноб...” деб бошладим. Икки кун ўтгандан кейин ундан жавоб хати олдим – унинг мурожаати меникидан тамомила фарқ қиларди. Мактуб “Қадрдон биродарим Андрей! Меҳрибон ва раҳмдил Оллоҳнинг номи билан...” деган сўзлар билан бошланарди. Бирдан мени ваҳимали ҳиссиётлар қамраб олди, гўё мени қандайдир шармандалик устида тутиб олганлар-у тиниқ сув устига олиб чиққандай бўлди. Менинг мухбирим (яъни менга мактуб ёзган одам – тарж.изоҳи) саломлашувда шаҳодатдан сўзлар олиб ишлатган ва ўз эътиқодининг асослари ҳақида менга эслатган эди. Мен эса ниҳоятда узоқ вақт имиллаб, унга хушхабар айтиш имкониятини берган эканман.

        Хўш, ислом мамлакатининг президентига мен қандай қилиб хушхабар айтишим керак эди? Анча вақт астойдил ибодат қилганимдан кейин мен, президент жанобларига иккинчи мактубимни Муқаддас Китобнинг энг муҳим принципларидан бири билан бошлайман, деб қарор қилдим.Аммо бунинг учун шу мазмунда мактуб ёзишга тайёргарлик кўришим керак эди.

        Биз қуйидаги далилларни тушунишимиз ва қабул қилишимиз керак: исломнинг қаршилиги йигирманчи асрда бизга қарши чиққан коммунизмникидан фарқ қилади. Коммунизм “Худо йўқ” деган бемаъни, атетистик қоидадан келиб чиқди. Оқибатда даҳшатли ижтимоий тизим пайдо бўлди, орадан етмиш йилдан кўпроқ вақт ўтгандан кейин, бунинг охири кўринди. Исломга келсак, у ўн тўрт асрдан ортиқ даврдан бери мавжуд, у коммунизмга қараганда, масиҳийлик оламига бирмунча катта хавф ҳисобланади. Масиҳийлар ва мусулмонлар ўртасидаги чегара “Худо ким?” деган саволга бериладиган жавоб орқали ўтади. Бу жавоб бизнинг дунёқарашимизнигина эмас, балки тузумимизни, ҳаётимиз тарзини ҳам белгилаб беради.

        Шантинагар фожиаси “Худо ким?” деган саволнинг жавобига тўғридан-тўғри муносабатларни кўрсатади. Масиҳийларга нисбат берилган иғвога ёвузлашган мусулмонлар алам ва шафқатсизлик билан жавоб бериб, жамоатхоналарни ва масиҳийларнинг уйларини вайрон қилишга йўл олдилар. Масиҳийлар ҳам, ўз навбатида, зудлик билан қарор қабул қилишларига тўғри келди: мусулмонларни вайрон қилишга бориш керакми? Қонга қон, жонга жонми? Агар бу қарорни ижро қилиш учун ўзлари танлаган йўлга тўхтаганларида эди, икки дин жамоалари ўртасида қирғинбарот уруш бошланган бўлар эди. Фаолият қарши фаолиятни туғдиради, ҳарбийларнинг аралашувига бу ўринда йўл қўйиб бўлмасди. Акс ҳолда, одамлар нобуд бўлган бўларди. Қолаверса, масиҳийлар билан мусулмонлар кучлари тенг бўлмаган, мусулмонларнинг кучлари масиҳийларникидан ортиқ бўлган шароитда. Масиҳийлар қишлоқ хўжалик мулкларини, бошпаналарини ташлаб, қочиб кетишга мажбур бўлардилар.

        Лекин Худо масиҳийларга бошқа йўлни кўрсатди. Бутун Муқаддас Китоб давомида – Худо билан Мусонинг ажойиб учрашувидан бошлаб кечириш қонунини турли контекстда кўриш мумкин. Маълумки, Худо Мусога биринчи марта ёнаётган, лекин ёниб тугамаётган бута ичида кўринди ва Ўз исмини Яҳве (яъни Мен борман) деб эълон қилди. Маълум вақт ўтгандан кейин, Мусо Исроил халқини Мисрдан Синай тоғига олиб чиқди. Чиқиш китобининг ўттиз иккинчи-ўттиз тўртинчи бобларида ажойиб ҳодиса ҳақида ўқиймиз: Худо Ўз халқини бутпарастликка берилгани оқибатида йўқ қилиб юборишга тайёр эди. Мусо мардонавор равишда, халқингнинг бу гуноҳлар учун мени қурбон қил, деб ўтинди. Худо “қайта ўйлаб”, халқни ҳалок қилмайман, деди6. Бу меҳрибонлик натижасида келиб чиққан кечинмани кучайтириш учун Мусо Худога ақл бовар қилмас илтимос билан мурожаат қилди. Худони юрагининг энг тубидан билишга интилган Мусо шундай дея фарёд қилади: “...менга улуғворлигингни зоҳир қил” (Чиқиш 33:18).

     Мусонинг истаги бўйича, Худо унга сўраганини берди, натижада биз Муқаддас Китобдан, менинг назаримда энг муҳим қисмини ўқиймиз: “...Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: — Мен Эгангман! Мен Эгангман!* Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, содиқ севгим мўлдир. Минг–минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман” (Чиқиш 34:6-7). Инсон биринчи марта Худо Ким эканини билди. Бизнинг Худо Ўз ваъдасида ҳам секин, ғазабда ҳам секин. Унинг севгиси мўл, энг муҳими, Худойимиз кечиришни яхши кўради.

Эҳтимол, ҳаммани кечиришга алоҳида урғу қаратишим кимгадир ёқмас. Китобимизнинг 1-қисмида ишонч ҳосил қилганингиздай, масиҳийлар кечириш амрларини бажаришга тез-тез дуч келадилар. Лайлонинг оиласи ва авлиё Марк жамоаси қасос олишга ва Суқ ал-Хамис кўчалари бўйлаб юришга ёки дилозорларни кечиришга қарор қилишлари керак эди. Бутрус, Аҳмад, Салима ва Нодиранинг биродарлари даҳшатли тарзда ўлдирилганларида, тўрталаси ҳам минг азоблар билан қотилларни кечиришдан бизни маҳрум қилмагин, деб васвасалар билан курашишларига тўғри келди.

Ижозатингиз билан кечириш тутун парда ёки ўйлаб чиқарилган баҳона эмаслигини айтишимга ижозат беринг. Забурчи ёзади: “Уларга жавоб бердинг, эй Эгамиз Худо! Сен уларни кечирувчи Худо бўлдинг, Уларни жазоладинг ёмон йўлдан кетганларида” (Забур 98:8). Гуноҳ оқибатсиз бўлмаслигини биз тажрибадан биламиз. Худо жазолайди, аммо У кечиради ҳам. Гап мусулмонларнинг – биринчи навбатда, мутаассибларнинг – гуноҳларига ва улар томонидан амалга оширлаётган террористик актларга бориб тақалганда, кечириш амридан кўра, мусулмонларни жазолаш (гарчи биз буни қасос деб атамасак ҳам)дан кўпроқ манфаатдор бўлганимизни эътироф этсак, мен бунга ҳайрон бўлмайман.

Ҳеч ким бу ожизликни ўзида тўлиқ бартараф қилишга қодир эмаслигини тушунаман. Кўпчилик масиҳийлар кечириш амрини жуда юзаки тушунадилар. Биз биронтасини кечирамиз, лекин у биз учун эътибордан қолган одам ҳисобланади, яъни бизнинг қарашимиз шундай. Наҳотки кечирилган одамнинг яхши номини кўз олдимизда тиклашни хоҳламаймиз? Кечириш – одамнинг тўғри йўлга тушишида ва бизнинг унга хайрихоҳлигимизда биринчи қадам. Бутрус, гуноҳ қилган биродарни неча марта кечириш керак, деб Исога савол берганда, ўзини руҳан сахий деб тахмин қилган эди. “Ҳазрат, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечирай? Етти мартами?” “Сизларга шуни айтай: етти марта эмас, — деди Исо, — балки етмиш карра етти марта” (Матто 18:21-22). Эсимда: Дитрих Бонхеффер Муқаддас Битикнинг бу жойларини шундай талқин қилган эди: “Агар “кечириш”ни санаб борсангиз, сиз ҳали бирон марта ҳам кечирмадингиз”.

Мен “Нур қудрати” китобимда доктор Абдул Азир Рантисий билан суҳбатимни баён қилганман. Бу одам “ХАМАС” террористик ташкилотининг асосчиларидан бири эди. Бу суҳбат 1993 йили январь ойида бўлиб ўтганди. Шу суҳбатдан сал олдинроқ, “ХАМАС”нинг тўрт юз ўн беш раҳбарини Исроил ҳукумати Жанубий Ливан тоғларига сургун қилди. Мен ундан сўрадим: “Ҳаммаси жой-жойига тушгандан кейин, шу қилган ишлари учун исроилликларни сиз кечира оласизми?” Рантисий “Қуръонга кўра, кечириш қасос олишдан яхшироқдир”, деб эътироф этган эди. “ХАМАС” раҳбарлари сургундан қайтиб келганларидан кейин, табиийки, кечириш амрларини бажариш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмадилар. Улар сургун қилинганларидан бир йил кейин, “ХАМАС” жангарилари Исроил агрессиясига қаршилик кўрсатиш бўйича янги усулларни ўйлаб топишларига, жумладан, ўзларини портлатадиган террорчиларни тайёрлашга “Хизбуллоҳ” инструкторлари ёрдам бердилар7.

Нима учун бизнинг давримизга келиб, ислом масиҳийликдан устун деган тасаввур пайдо бўлмоқда? Бу саволга жавоб тўғридан-тўғри ислом томонидан қўйилган “Худо ким?” деган саволнинг жавоби билан боғланган. Қуръоннинг ҳар бир сураси бошланишида фатвонинг дастлабки баёноти сифатида, ҳар бир муҳим ҳужжатнинг ёки нутқнинг биринчи сатрларида мусулмонлар Оллоҳга – танҳо Худога, Меҳрибон ва Раҳмдил Худога содиқлигини айтадилар. Аммо тақводорларнинг ишлари ва хатти-ҳаракатлари бизни шунга ишонтирадики, Оллоҳ танланган мусулмонларгагина шафқат кўрсатади, У қасосга ташна, имонсизларга қарши жиҳод олиб боришни талаб қилади, одамларни исломга аланга ва қилич билан мажбуран киритади.

Масиҳийлар эътиқод қиладиган Худо ким? У севгучи ва меҳрибон Ота. Ҳақиқатан, бу хулоса Гўлгутадаги хочда Исонинг қурбон бўлгани далили орқали исботланади. Аммо бизнинг хулқ-атворимизда бу далил қандай акс этади? Афв этишни яхши кўрадиган Худони билганимиз бизнинг ҳаёт тарзимизда ёрқин акс этади. Бу ҳақиқатни эълон қилишни Хушхабарни ёйишимиз орқали бошлашимиз мумкин. Навбатдаги мактубни мусулмон дўстимга қуйидагича бошладим: “Қадрдон...! Марҳаматли, ҳукмни ва шафқатни яратувчи, минглаб бандаларга ғазабини ортга сурувчи ва ҳақиқий севгини мўл-кўл қилиб берувчи, гуноҳларимизни кечирувчи Худо номи билан...” Ўшандан бери мусулмон дўстларимга ҳар бир мактубимни имонимнинг рамзи сифатида ана шу жумлалар билан бошлайман.

Мендан доимо, мусулмонлар билан масиҳийлар ўртасида зиддият қачонгача давом этади, террорга ҳали узоқ сабр қилишимизга тўғри келадими, деб сўрайдилар. Мен, одатда, шундай жавоб бераман: “Биз – масиҳийлар “Худо ким?” деган саволга жавоб изламагунимизча, зиддият тугамайди. Биз ҳозирча ўз жавобимизни ифодаламагунимизча ва уни иш билан исботламаганумизча тугамайди. Бизнинг Худо – қасос оладиган Худо эмас, балки меҳрибон ва кечирадиган Худо эканига мусулмонларни ишонтирмагунимизча тугамайди”.

Буни мен масиҳийлик оламига муҳим даъват деб ҳисоблайман ва буни зарурат деб қарашимизга олиб келади. Гап мусулмонларнинг бизга нафрати ҳақида бормоқда. Кейинги бобда юз берган вазиятни таҳлил қилишга диққатларингизни жалб қилмоқчиман ва янада қийинроқ саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

3-боб

Билмадим, Грили деган жойдаги жамоатга Сайид қандай тушиб қолди экан. Бу жой Колорадо штатида. Эҳтимол, маҳаллий масиҳийлар жамоати йиғинига уни Колорадо давлат педагогика коллежидан кимдир таклиф қилган бўлса керак. Сайид бу коллежда диплом олиш учун тайёргарликдан ўтди. Мен шуни аниқ биламан: бу воқеа Сайиднинг тақдирида ниҳоятда муҳим роль ўйнади.

Сайид қирқ икки ёшда– талаба учун улуғ ёшда эди. У асли Мисрдан бўлиб, намунали ҳаёт кечирарди, бошланғич мактабда ўқитувчилик қилди, кейин ўзини шеъриятда, насрда ва адабий танқидда синаб кўрди. Ўн йил давомида Миср маориф вазирлигида хизмат қилди. Ҳукумат унга Қўшма Штатларнинг педагогика университетларидан бирида диплом олиши учун давлат стипендияси тайинлади. Шундай қилиб, у Серқоя тоғлар ҳудудига келиб қолди ва бегона маданиятда ўзини ёлғиз, паришон ҳис қиларди.

Сайиднинг ички зиддиятида масиҳий Америка ва мусулмон Яқин Шарқ қарама-қаршилиги муҳим жиҳатни ташкил қилар эди. У 1906 йили туғилган, болалигидан Қуръонни ёд олган, аммо руҳий хотиржамликдан маҳрум бўлиб ўсди. Ноаниқ фикрлар ва ҳиссиётлар қўшилишидан пайдо бўлган аллақандай хавотирлик уни ҳаёт ва ўлимнинг мазмуни ҳақида фикр юритишга ундади. Бундай мистик қарашларни билиб олиш учун унинг сабри чидамас, бу руҳий чарчоқ уни нималарнидир ёзишга ундарди. Ёшлигида у бир неча шеърий китобларини чоп эттирган эди. Айрим масалаларда у жуда қаттиқ насиҳатгўй бўлиб, ғарбона ҳаёт тарзини алоҳида намоён қилишдан ўзини олиб қочарди. Кейинроқ у Қуръон ва Янги Аҳдни қиёсий тадқиқ этишга оид китоб ёзди. Бу китобда ёзишича, масиҳийлик илоҳиёти Европа жамиятининг ахлоқига асло таъсир этмайди, айни пайтда Миср уммасини тушуниш юз фоиз Қуръон ва шариат томонидан белгиланади. Сайид ғарб фанининг ютуқларини, худди мочалка сувни шимагандай ютиб, Европа ва иккала Америка маданиятини онгли равишда рад қилди.

Сайид Қўшма Штатларда бўлганда, ўзининг назарий қурилмалари аниқлигига шахсан ишониш имкониятини қўлга киритди. Сайид Нью-Йоркда, Вашингтонда, Денверда, Сан-Францискода ва Сан-Диегода бўлди. Унда жуда катта таассурот қолдирган воқеа Грили деган жойдаги жамоат бўлди. Кечқурунги Худога хизматдан кейин у ибодат уйи ёнидаги бўлиб ўтадиган ёшлар оқшомида бормоқчи бўлди. Чўпон мусиқани танлади, у ёшларни рақсга чорлади. “Рақс майдони ёшлар билан тўла эди. Граммафондан келаётган мусиқага рақсга тушишар, чиройли оёқлари билан одамларни васвасага солиб, ер тепиб, қучоқлашганларича ва тўхтовсиз ўпишиб рақсга тушишарди. Вазият шаҳватни қондириш истагига йўл очиб берган эди”9.

Афсуски, Сайиднинг масиҳий дўсти йўқ эди, бўлмаса ўша дўст у билан бирга жамоатга – оқшомга борган бўларди, кейин Қўшма Штатлардаги ҳаёт ҳақидаги таассуротларини у билан бирга муҳокама қилган бўларди, масиҳийлик ва ислом ҳақидаги, буларнинг маданиятга, ахлоққа ва одамларнинг кундалик ҳаётига таъсири тўғрисидаги фикрларини ўртоқлашган бўларди. Энг ачинарлиси шунда эдики, ҳақиқий масиҳийлик олами ўзида нимани ифодалай олишини унга ҳеч ким кўрсата олмади. Сайид Америка ҳақидаги кўп таассуротларидан маҳрум бўлиб, Америка футболига ўхшаш “қонга беланган” ўйинлардан, ибтидоий мусиқадан, ирқий камситилишдан, жинсий алоқанинг инқилобий тарзда намоён бўлишидан ҳайратланиб Мисрга қайтди. Ахир, у буларнинг ҳаммасини 1960-йиллардаги ижтимоий зарбалар арафасида кузатган эди-да! Тасаввур қилинг: бугунги кунда у Америкада нимани кўрган бўларди! Сайид бир фикрга келди: мамлакат том маънода материалистик кайфиятдаги, маънавий қашшоқ мамлакат, Америка мутлақо ўлик.

 Сайид ватанига қайтиб, фаол сиёсатчи бўлди, Қуръонни махсус тадқиқ этишга ўзини бағишлади. Қолаверса, мустақил Миср давлати Британия ҳукмронлигидан халос бўлди, яқинда ташкил бўлган Исроил давлати билан урушда шармандаларча мағлубият оқибатларини бартараф қилишга бутун кучини бағишлади. Ўзларини “Биродар мусулмонлар” деб ошкора айтаётган фаоллар гуруҳи кескин иқтисодий ислоҳотлар қилиш ва мамлакатда ғарбнинг ўсиб бораётган таъсирига қаршилик кўрсатиш мақсадида ерларни қайтадан тақсимлаш талаблари билан чиқдилар. Миср жамияти қиролни тахтдан ағдариб, ҳокимият тепасига президент Жамол Абдул Носир келганда, хавотирлик ва шубҳаларни бошдан кечира бошлади. Сайид ана шу шароитда ўзининг адабий истеъодидан унумли фойдаланди. 1954 йили кескин ўзгаришлар қилиш кайфиятидаги арбоблар билан бир қаторда, Сайидни ҳам қамадилар. У ўн йил давомида қамоқда бир неча китоб ёзди. Бу китоблари орасида 1964 йили ёзган илмий рисоласи катта шуҳрат қозонди. Сайид бу китобида, инсоният агар исломни қабул қилмаса, йўқ бўлиб кетади, ҳозир ҳам ҳалокат ёқасида турибди, деб жар солди. У мусулмон жамиятига, муқаддас уруш – жиҳод бошлаш керак, деган даъват билан мурожаат этди. Энг яхши мудофаа – бу ҳужум бўлиб, араб миллатини ислом оламида етакчи қилади, бунинг натижасида бутун олам исломни ўзлаштиради. Бундай мафкура ўта хавфли деб тан олинди ва 1966 йили август ойида Сайид осиб ўлдиришга ҳукм қилинди.

Ҳажм жиҳатидан катта бўлмаган “Йўлдаги муҳим босқичлар” китоби радикал кайфиятдаги исломчиларнинг манифести бўлиб қолган эди. Бу китоб Адольф Гитлернинг ирқчиликни ёядиган “Майн кампф” асарига қараганда ҳам, Карл Маркснинг коммунистик жамият қуриш йўлларини кўрсатиб берадиган асарларидан ҳам самаралироқ портлаш қувватига эга эди. Аслида, “Хизбуллоҳ”, “ХАМАС”, “Ал-Қоида” каби ҳар қандай экстремистик ташкилот, биринчи навбатда, ана шу китобга ишорат беради ва китоб муаллифи Сайид Қутб – замонавий жиҳод фалсафасини ишлаб чиққан радикал араб мутафаккири, деб тан олинади.

Мен такрорлашни яхши кўраман: биз, масиҳийлар, имонга келмаганлар учун очиқ Муқаддас Китоб бўлишимиз керак. Агар Сайид Қутб Исо Масиҳ билан – оламга Ўз севгисининг чинакамига реаллигини кўрсатган ягона Инсон билан дўстлик алоқаларини ўрнатганда эди, ҳамма иш бошқача бўлган бўларди. Бу Мисрда ҳам юз бериши мумкин эди. Бу Америкада ҳам рўёбга чиқиши мумкин эди. Фожиа шундаки, Сайид Қутб ҳеч қачон Исонинг севгисини билмаган эди.

Сайид Қутб Қўшма Штатларда ўқиган даврларда, Ғарбда четдан келган мусулмонлар нисбатан кам эди. Бугун Европа ва Шимолий Америкада миллионлаб мусулмонлар ўрнашиб олганлар. Ҳозирда айнан ўша мусулмонлар масиҳийликка қаршилик кўрсатмоқдалар.

3-савол

Агар биз ислом қаршилигини қабул қилишга ҳаракат этсак ва

 масиҳий бўлганимиз ҳолда, ҳамма томондан Масиҳга тақлид қилсак, нима юз бериши мумкин?

Мен ислом мамлакатларида бўлганимда, Европа ва Шимолий Американинг адресига ғазабнок гапларни бир неча марта эшитганман. Уларнинг гаплари аксарият ҳолатларда шулардан иборат: мусулмонлар ғарб ҳаёт тарзига қараб, масиҳийлик ҳақида мулоҳазаларга берилиб кетадилар, масиҳийларга ўхшашни асло истамайдилар. Исломий тафаккур бўйича, дин сиёсатдан ва маданиятдан ажралмаган. Шу боисдан Қўшма Штатлар Ироққа бостириб кирганда, кўпчилик мусулмонлар бу масиҳийларнинг ислом оламига қарши агрессиясини кўрдилар. Мусулмонлар бизнинг радио ва телекўрсатувларимизга спутник каналлари орқали боғланиб, оммавий қўшиқчиларимизнинг, кўнгилочар индустриянинг бошқа вакилларини кўриб, томоша қилмоқдалар. Улар кўпинча хоч тасвиридаги оғир олтин тақинчоқлар билан бир қаторда, беадаб кийимлар киядилар. Уларнинг ижоди эса тийиқсиз жинсий алоқага ва зўравонликка ундайди. Мусулмонлар буларни кўрганларидан кейин битта хулосага келадилар – мана, масиҳийларнинг хулқ-атвори намунаси. Уларга, йўқ, масиҳийлик олами тамомила бошқа, деб айтиб кўринг – сизни умуман эшитмайдилар ҳам, тушунмайдилар ҳам.

Бутун олам бўйлаб миллионлаб мезаналардан кунига беш марта такбир* айтилади. Табиийки, сиз ҳам бу такбирни эшитгансиз. Мусулмонларнинг айтишларига қараганда, ислом ҳамма ижтимоий, ахлоқий, сиёсий ва маданий муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўлидир.

Биз бундай гапларга таъсир билдирмасдан қолмаймиз ва демократик жамиятда сўз эркинлиги бор деб гапира бошлаймиз. Аммо бизнинг сўзларимиз мусулмонларда ҳеч қандай таассурот қолдирмайди. Ғарбона ҳаёт тарзи ҳар қандай сўздан ишончлироқ фаолият кўрсатади. Шубҳасиз, орамизда шундай одамлар топиладики, улар ҳақиқий масиҳийлар сифатида яшаяпмиз, деб ишонадилар, чунки улар оммавий маданиятдан тамомила ўзларини ажратиб қўйганлар. Аммо Масиҳга тақлид қилиб яшашга даъват фарқланишнинг янада чуқур даражасини англатади. Мана, Павлуснинг

 

*такбир – исломда: “Оллоҳ акбар!”, яъни “Оллоҳ буюкдир!” деган ибодат формуласи. Бу формуладан мусулмон жангчилари жанговар хитоб сифатида фойдаланадилар. Йиғилганлар муҳим нутқдан кейин, бу нутқни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида такбир айтадилар. Азон ҳам, намоз ҳам такбирдан иборат. “Оллоҳ акбар!” бир қатор ислом давлатлари байроғига ёзиб қўйилган.

 

сўзларига эътибор беринг: “Сизларнинг орангизда фаҳш, зинокорлик, ифлослик ёки хасислигу очкўзлик ҳатто тилга ҳам олинмасин. Булар Худонинг азизларига муносиб эмас” (Эфес. 5:3); “Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан, нурга тўла инсонлар каби яшанглар. Ахир, ҳар қандай эзгулик, солиҳлик ва ҳақиқат нурнинг самарасидир. Раббимизга нима мақбул эканлигини билишга тиришинглар. Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар” (8-11-оятлар). Унинг даъвати шундай. Мен бир неча марта ўзимга ўзим шундай савол берган эдим: Биз мусулмонларни Масиҳга олиб келиб, уларни ҳақиқий имонга юз бурдиришга интиляпмизми? Йўқ, мусулмонларга хушхабар айтганимизда, улар бизга қулоқ солмайдилар. Сабаби шуки, улар бизнинг маданиятимизда кўраётганларини, олаётганларини, барибир, беҳуда ишлар деб ўйлайдилар. Биз ўз фаолиятимизга, Раббимиз Исо Масиҳни шарманда қиладиган хулқ-атворимизга муносабатларни қайта кўриб чиқишимиз, гуноҳларимиз учун тавба қилишимиз лозим. Яна шундай жасур масиҳийлар ҳам борки, улар ғарб маданияти билан тўқнашишдан ўзларини олиб қочмайдилар, аксинча, у маданият билан душманлашадилар. Аслида реал манзара шундан иборат: аксарият масиҳийлар бир хилдаги, сийқаси чиққан кинофильмларни, бир хилдаги телекўрсатувларни томоша қиладилар, ҳаётдан узоқ, тушкун, ўз қизиқишларигагина мос бўлган бир хилдаги қўшиқларни тинглайдилар. Масиҳий оилалар ўртасидаги ажралишлар, жамиятдаги ажралишларга қараганда кам эмас. Агар бизнинг хулқ-атворимиз шундай бўлса, гарчи ташқи томондан бўлса ҳам, юксак ахлоқий принципларга таянадиган миллиардлаб мусулмонларга нимани етказа оламиз?

Кўпчилик масиҳийлар, биз руҳий уйғонишга муҳтожмиз, деб айтадилар. Менимча, бу жавоб эмас. Ахир, бундай уйғониш натижасида жамоатхона ўриндиқлари тўлади, холос. Бизга эса анча аҳамиятли нарса – маданият тикланиши зарур. Исога дадил жасорат билан хизмат қилишимиз ҳаёт тарзимизнинг тамомила ўзгаришини билдиради. Агар масиҳийлар шу қадамни ташласалар, Худонинг Каломи асосида ижтимоий ҳаётнинг қурилиши бутунлай ўзгаради. Биз эътиборимизни қашшоқликка ва жиноятчиликка қаратамиз, хасталарга ва қарияларга ғамхўрлик қила бошлаймиз, ахлоқнинг тубанлашишига қарши турадиган бўламиз. Ғарб жамоати кўп мажбуриятларни ўзидан соқит қилиб, ижтимоий хулқ-атворнинг соқчиси ва ахлоқнинг асровчиси бўлишни тўхтатиб қўйди.

Хўш, биз буни қандай амалга оширамиз? Ҳаворий Павлус шундай ўгит беради: “Худонинг севикли фарзандлари экансиз, энди Худодан ўрнак олинглар. Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар” (Эфес. 5:1-2). Кўряпмизки, ислом таъсирининг мунтазам ўчиб боришига қарши туришимиз учун биз фойдаланишимиз керак бўлган ягона имконият миллионлаб одамларнинг хулқ-атворида, Масиҳга тақлид қилувчиларнинг севгиси ва ўзларини қурбон қилишларидан иборат. Ҳа, биз айнан Масиҳга тақлид қилишимиз керак! Бу даъватни Аҳмад ҳам, Бутрус ҳам, бошқа биродарлар ва сингиллар ҳам қабул қилдилар. Улар ҳақида китобимизнинг 1-қисмида айтиб ўтдик. Бу одамлар Исога садоқатини охиригача сақлаб, мусулмонларга хушхабар айтдилар. Лекин уларнинг ваъзларига керакли кучни ўзларининг ҳаёт тарзи берди. Бу одамлар жуда ҳам комил эмас эдилар. Улар ҳам нимададир хато қилдилар, адашдилар. Улар таянган Муқаддас Китоб парчасини эсланг: “Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин” (Флп. 2:5). Исо Масиҳ улар учун йўлчи юлдуз бўлди. Уларнинг кўзи олдида Исо намуна бўлиб турди, Исо уларни душманлар қуршовида яшашга ўргатди. Уларни Исонинг Руҳи мустаҳкамлади, улар бошланган ишни астойдил давом эттирдилар, гарчи бу иш уларга жуда қимматга тушган бўлса ҳам.

Айрим мулоҳазаларга кўра, ислом Худонинг жазосини, Ғарб устидан Худонинг ҳукми вариантини ўзида гавдалантиради. Агар иш шу тарзда борадиган бўлса, бу тахмин ислом таъсирига қарши курашишимиз учун бизга ёрдам бериши даргумон, чунки биринчи навбатда, биз тавба қилишимиз керак! Биз тавба қилишга қарор қилсак, Худо биз томонда бўлади. Аммо бизнинг ҳаёт тарзимизда У ҳимоя қилишни истаган бирон нарса борми? Агар бундай нарса бўлмаса, нима учун исломнинг Ғарбга ёйилиши ҳақида Худо безовта бўлиши керак?! Агар У жамиятнинг ахлоқида, хулқ-атвор нормаларида, маънавий асосида қимматли бирон нарсани кўрмаётган бўлса, нимага У жамиятни ҳимоя қилиши керак?! Чамаси, жамоатларимиз, бир қарашда, бой ва ишлари жуда зўр бўлиб туюлмасин, шуни тан олиш керакки, ғарб жамоати муаммоларига ниҳоятда жиддий муносабатда бўладиган пайт келди. Аслида ғарб жамоатлари анча кучсиз, заиф, мусулмонлар орасида хушхабар айтиш фаолияти деярли йўқ, ҳисоби.

Бир неча йил илгари “ХАМАС” террористик ташкилотининг раҳбарлари мени Ғазо ислом университетининг маърузалар зали тантанали очилишига таклиф қилдилар. Улар мендан, талабалар ва профессорлар ҳузурида “Масиҳийлик нима?” деган мавзуда маъруза қилиб берсангиз, деб илтимос қилдилар. Залнинг биринчи қаторини “ХАМАС” ташкилоти раҳбарлари эгаллаган эдилар. Мен уларга қарата шундай деб мурожаат қилдим: “Биз масиҳийлар, Исонинг сўзларини жиддий қабул қилмасак, сиз, мусулмонлар, ҳеч қачон хочнинг ҳақиқий аҳамиятини тушуна олмайсизлар”. Агар биз Масиҳ ортидан эргашмасак, ҳеч қачон исломнинг ўсиб бораётган хавфини бартараф қила олмаймиз, биз мусулмонларга хушхабар айта олмаймиз, бизда яхши томонга ўзгариш ҳеч қачон бўлмайди. Биз чекинишда давом этаётганимиз сабабли, бизда ўзгариш фақат ёмон томонга бўлаётган бўлиши мумкин.

Наҳотки муаммо Худо севадиган бошқа одамларга қараганда, биз ўзимизни яхши кўришимизда бўлса?! Наҳотки мусулмонларга қараганда, биз ўзимизни кўпроқ яхши кўрмасак?! Ахир, Исо айтган эди-ку: “Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади. Ким Менга хизмат қилмоқчи бўлса, орқамдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлсин. Менга хизмат қилган одамни Отам ҳурмат қилади” (Юҳанно 12:25-26). Бу сўзлардан сиз ранжисангиз, шуни билингки, мени ҳам бу сўзлар беҳузур қилади. Ахир, бизда бошқа танлов йўқми?

Биз “Худо ким?” деган саволга жавоб беришимиз керак. Мусулмонлар ҳамма ёқда бутун олам бўйлаб исломни ёйишга тайёр эканликлари ҳақида жар солмоқдалар. Биз, масиҳийлар, уларга нимани зид қўя оламиз? Уларга биз зид қўя оладиган ягона нарса – бу ҳаётимизда Исо Масиҳга тақлид қилишдир.

Тавба қилишга қарор қилган бўлсак, ҳали ҳам кеч эмас. Агар биз тавба қилсак, Худонинг мадади билан янги ҳаёт учун тирила оламиз ва исломнинг яна бир чақириғига жавоб беришга тайёр бўламиз.

4-боб

     Бу – ҳақиқий жанг. Биз ҳар куни жанг олиб борамиз. Мен газеталардан ва телеянгиликлардан ўзимиз билиб олган жанглар ҳақида айтмаяпман, балки глобал дунёвий зиддиятларда акс этадиган руҳий жанглар ҳақида айтяпман. Яқин Шарқ зиддиятларини ҳал қилишга ўралашиб қолиб ёки дунёнинг у ёки бу ҳудудида маҳаллий террористик ва антитеррористик фаолиятни таҳлил қилиб, биз асосий нарсани кўрмаймиз, олдимизда намоён бўлиб турган истиқболни қадрламаймиз. Ҳаворий Павлус биз уруш ҳолатида эканимизни тушуниб, шундай деган эди: “Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас, балки илоҳий манфаат учун ишлатилади. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир. Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга биз барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз” (2Кор.10:3-5).

Аммо биз бу курашнинг характерини охиригача қандай билиб олишимиз мумкин? Битта мукаммал усул бор деб айтса ҳам бўлади – таъқиб остига олинган жамоатлардаги биродарлар ва сингилларнинг гапларини эшитиш керак. Улар руҳий жанг фронтининг олдинги линиясида бўладилар, шунинг учун ўзларининг туғишганлари билан бирга кўп йўқотишларга дуч келадилар. Алекс бир сафар Қоҳирадаги ижарага олинган квартирага собиқ мусулмонлардан бўлган икки масиҳий билан учрашгани борган эди. Мен ҳам бу пайтгача ўша одамлар билан таниш эдим. Аммо Миср ҳукумати мени хуш кўрмагани сабабли, менинг ўрнимга учрашувга Алекс борди. Икковимиз ҳам уларнинг ҳақиқий исмини билмаймиз, шунинг учун Бутрус ва Ёқуб деб атаймиз. Илтимос, уларнинг гапларини диққат билан тингланглар.

Бутрус гўё ҳукмдор бўлиб туғилган эди, унинг энергияси атрофдагиларга тез таъсир қилади. Унинг кўп соҳада истеъдоди бор: хусусий тадбиркор, ёзувчи ва оилапарвар. Аммо Алекс билан суҳбатда у ўзини собиқ мусулмон, йигирма йилдан ортиқ даврдан бери Исо Масиҳ йўлидан бораётган биродар сифатида кўрсатди. Ўз вақтида у эътиқоди учун азоб чекди: бош прокурор олдида сўроқ пайтларида қийнадилар, узоқ ойлар қамоқда ётди, бу ерда ўргимчак ини қоплаган юзини силаб, ўзининг борлигини ҳис қила оларди, холос. Ўша даврлар ҳақида у қуйидагиларни эслайди: “Мени худди қабрга кўмиб қўйганларидай туюлаверарди”. Маълум маънода Бутрус аслида ўша камерада ўлган эди, шу сабабдан у ўшандан бери жасорат билан хушхабар айтади.

Ёқуб ҳақида шуни айтиш мумкинки, пастроқ бўйли бу камтар одам ўн олти йилдан бери Исонинг йўлларидан бормоқда.

Алекс Ёқубдан, собиқ мусулмонлар бошларидан кечиришга тўғри келган синовлар ҳақида нима дейсиз, деб сўраганда, у шундай жавоб берди: “Мен, яхшиси, ўғлим ҳақида гапириб бераман. У етти ёшда. У мусулмон ҳисобланади, аммо юракдан масиҳий. Мактабда у исломни ўрганади, у ерда ҳамма уни тақводор мусулмон деб билади. Уйда эса масиҳийча тарбияланмоқда. Баъзан у билан даҳшатли воқеалар юз беради: Ўғлим фақат ўзини ўзи ҳалок қилмоқда: ўзининг кимлигини тушунмайди. Қўшниларнинг болалари унга масиҳий сифатида муносабатда бўладилар – бошқача айтганда, ўғлим билан бирга ўйнашни истамайдилар. Улар ўғлимга, исломни қабул қилсанг ва мачитга борсанггина, биз сен билан бирга ўйнаймиз, деб айтадилар”.

Алекснинг иккала суҳбатдоши ҳам туғилган жойларини ташлаб, улкан Қоҳиранинг бир хилдаги ҳаёти ичида кўринмай кетдилар. “Мен кўчиб юришимга тўғри келди, чунки мен масиҳий бўлганимни кичкинагина юртимда ҳамма билади, - деб гапида давом этди Ёқуб. – Мени ишдан ҳайдадилар, аммо мен тирикчилигим учун пул топишим керак, фойдали иш қилишим керак. Мен қаердан ҳам иш излардим? Қаерга мурожаат этмайин, мендан биринчи бўлиб сўрайдиганлари, масиҳий эмасмисан, деган савол эди. Мен янги имонга келган масиҳий эканимни билганлари зоҳоти, ишдан қувардилар. Шунинг учун ҳам мен миссионерлар қўлида ишлардим. Ўтган йили эса уларни ҳам мамлакатдан ҳайдадилар. Кейин хавфсизлик хизматининг ихтилофлари... Кунларнинг бирида полиция отамни қамаб, турмага ташладилар. Миссионерлар қўли остида ишлаганимда, бунга отамнинг асло алоқаси йўқ эди. Аммо менга босим ўтказиш учун улар отамни қамашди. Полиция, ўғлим (яъни мен) ақлдан озиб қолибди, деб ариза ёзиб берасиз, дея мажбур қилибдилар”.

Бутрус бир оз ўзини олдинга ташлаб, Алекснинг кўзларига қаради ва шундай тушунтирди: “Бизнинг ҳуқуқ тизимимиз ноаниқлигича қолмоқда. Конституциямизнинг иккинчи моддасида, ислом – Мисрнинг давлат дини, шариат – Миср қонунларининг ягона манбаи ҳисобланади, деб ёзилган. Аммо Конституциянинг қирқ олтинчи моддаси бизга виждон ва дин эркинлигини кафолатлайди. Бу қарама-қаршилик саволлар ва хавотирлик келтириб чиқармаслиги мумкин эмас. Давом этамиз. Миср Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Инсон ҳуқуқлари умумий декларацияси”га имзо чеккан... – Бутрус 1948 йили БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган ҳужжатга ишора қилди. – Ҳужжатнинг ўн саккизинчи моддаси қуйидагича: “Ҳар ким фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳар кимга таълимотни, Худога хизматни ва диний ҳамда маросимларни шахсан ва гуруҳ бўлиб, оммавий ва якка тартибда амалга оширишни, дини ёки эътиқодини ва эркинлигини ўзгартиришни ҳам ўз ичига олади”. Миср бу ҳужжатга имзо чекиб, - дея гапида давом этди Бутрус, - унинг ҳуқуқий фаолияти механизмини ишга туширди, аммо бизда ҳали шариат асосий ролни ўйнайди, бошқа ҳамма қонунлар бекор килинган. Бу қарама-қаршиликларнинг оқибати табиий: собиқ мусулмонлардан келган янги имонлилар бундан кўп азият чекмоқда. Ҳар қандай православ, католик ёки протестант ҳеч қаршиликсиз исломга ўтиши мумкин, мусулмон эса масиҳий бўлиши учун ҳеч қандай қонуний имкониятга эга эмас. – Охирги йилларда инсоннинг диний ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият фақат ёмонлашганини Бутрус кўрсатиб ўтди: - Миср жиноят кодексининг тўқсон саккизинчи моддаси – собиқ мусулмонларга тазйиқ ўтказишнинг яна бир усулидир. Бу моддада мусулмонлик эътиқодини ҳақоратлаш ҳақида боради. Бу моддага асосан, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари исталган нарсани ҳақорат деб аташлари мумкин. Бир томондан, уларнинг айтишича, бизда виждон ва дин эркинлиги кафолатланган, иккинчи томондан эса, масиҳий бўлганимиз учун бизни айблайдилар, ҳар бир сўзимизни ўзимизга қарши ишлатадилар. Мантиққа зидлик шундан иборатки, оммавий ахборот воситалари ҳар куни масиҳийликка қарши чиқишлар қилмоқда, аммо буни ҳеч ким ҳеч қачон ҳақорат деб ҳисобламайди”.

Виждон ва дин эркинлигининг асосий муаммоси – ҳар бир мисрликнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга алоқадордир. Унда қайси динга мансублиги ҳақидаги графа бор. Собиқ мусулмон тегишли давлат муассасасига мурожаат этиши ва расмий равишда “мусулмон” деб ёзилган шахсини тасдиқловчи гувоҳномани олиши мумкин. Ана шунда масиҳий мусулмон бўлади, бирон амалдор гувоҳномани алмаштириб бера олмайди. Бундан бошқа муаммо келиб чиқади: илгари мусулмон бўлган аёл масиҳий одамга турмушга чиқа олмайди. Чунки аёлнинг гувоҳномасида, у исломга эътиқод қилади, деб ёзиб қўйилган. Мусулмонлар билан масиҳийлар ўртасида никоҳ таъқиқланган. Шундай қилиб, аёл фақат мусулмонга турмушга чиқиш ҳуқуқига эга.

“Мисрдан эмиграция бўлишни истамайсизларми? – деб сўради Алекс иккаловидан. – Мусулмон масиҳийликни қабул қилгандан кейин, у ўз ватанида масиҳийликка эътиқод қилиши қийин. Шунай экан, нима учун Ғарбга кетиш мумкин эмас?! Ахир, Ғарб мамлакатларида виждон ва дин эркинлиги фақат қоғозда эмас!” Лекин Алекснинг ҳар иккала суҳбатдоши ҳам эмиграция ҳақида фикрни хаёлларига ҳам келтирганлари йўқ. “Худо олдида юра бошлаганимиздан кейин ўн йил ўтгач, - деб тушунтириш берди Бутрус, - бу одамлар мамлакатдан қочиб кетяптилар, деб ҳисоблардик; Худога хизмат қилишда бу одамларга ишониб бўлмайди, деб ўйлардик. Энди эса биз уларни ниҳоятда шафқатсизлик билан қоралаган эканмиз. Айримлари зўравонлик билан ўлдирилишдан қўрқиб, ватанни тарк этганлари тушунарли. Бизга келсак, бизга ҳам шундай таҳдидлар бўлди. Аммо биз мисрликмиз, биз ватанимизда яшашни истаймиз”.

Ёқубнинг айтишича, бир гуруҳ масиҳийлар мамлакатдан ташқарига чиқиб кетяптилар. Ғарб мамлакатларидагилар уларнинг собиқ мусулмонлардан келиб чиққан масиҳийлар эканини билиб, уларни янги жамоага қўшилиб кетишларига ёрдам беряптилар, бу ерда уларни ҳеч ким билмайди, янги курашлар учун бу ерда улар куч тўплаб олиш имкониятига эга бўладилар. Тўққиз – ўн икки ой давомида бу масиҳийлар ижарага олинган квартираларда жадаллаштирилган шогирдлик курсларини ўтайдилар. Кейин эса уларни жамоага қабул қилиш учун тақдим этадилар.

Бутрус бу тажрибани қуйидагича талқин қилди: “Биз ҳамма янги имонлиларга, маълум вақт ўзингиз қабул қилган имонингизни ёймай туринглар, деб маслаҳат берамиз. Улар бу имонда мустаҳкамланиб, янги ҳаётни бошлашлари учун маълум вақт ўтиши керак. Бир-икки йилдан кейин ўша одамнинг ҳаётида қандайдир салбий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Уларнинг айримларидаги ўзгаришларга оиласи эътибор бермаслиги мумкин эмас. Тажриба бизни шунга ишонтирмоқдаки, эҳтиросли янги имонлилар хушхабар айтишга шошиладилар, кейин эса ортиқча ташвишлар, ҳаяжонланишларга дуч келадилар, бу муаммоларни бартараф қилиш йўлларини ҳали билмайдилар”.

Хуллас, Мисрда Худо нима билан машғул? Бошқача айтганда, бу ердаги масиҳийлар руҳий жангда қанчалик тиришқоқ ва улар қанчалик муваффақиятга эришмоқдалар? Улар мусулмонлар илгари сураётган ҳар хил баҳоналарни қандай даф қилмоқдалар? Уларнинг талабларига қанчалик зарба бермоқдалар? Ёқубнинг айтишича, Худо икки босқичида команда позициясини эгаллаган: биринчи босқич одамлар томонидан тақдим қилинган кенг интеллектуал талаблардир. Фикрлайдиган одамларнинг кўпчилиги исломга ишончини йўқотдилар. Бизнинг замонда ўзгаришларга ичдан тайёр бўлган одамлар тез-тез учраб турибди. Ёқубнинг фикрича, иккинчи босқич “ўртача” одамлар томонидан тақдим қилинган. Улар қандайдир тарзда Исога жалб қилинадилар. “Менинг кўпчилик танишларим Масиҳ ҳақидаги ҳикояларга жон дили билан қулоқ соладилар. Бири кўчадан тасодифан китоб сотиб олади, бошқаларининг туши ўнгидан келади, учинчиси беихтиёр радиоприёмникни масиҳийлик каналига бурайди. Улар бу ҳақда ҳеч ким билан ўртоқлашмайди, бу ҳақда ҳеч кимни хабардор қилмайди. Аммо жамиятда маълум руҳий силжишлар юз беради. Агар бу тенденция тўхтаб қолмаса, у кутилмаганда юксалиб, биз доимо сўраб ибодат қиладиган руҳий уйғонишга тамал тошини қўяди”.

Алекс биродарлардан, Ғарбдаги жамоатларга нималарни айтишни истар эдингиз, деб сўради. Бутрус қатъий оҳангда деди: “Биринчидан, Ғарб жамоати ислом оламининг реал манзарасини тушунсин. Биз Ғарбдаги имондошларимизга ислом мамлакатларидаги воқелик тўғрисида гапирганимизда, улар бизга ишонмайдилар. Иккинчидан, ҳукуматимиз инсон ҳуқуқларига риоя қилиши учун назоратни кучайтиринглар, демократик эркинликларни татбиқ қилишлари учун бизнинг ҳукуматга босим ўтказиб тураверинглар”. Жумладан, мен сайловлар ҳақидаги адолатли қонун қабул қилиш зарурлигини назарда тутяпман. Биз том маънодаги сўз эркинлигига ва эътиқод эркинлигига муҳтожмиз. Биз сизлардан демократик қадриятларни тақлид қилиб ўрганишимиз керак”.

 Эшитяпсизларми? Мисрликлар ғарбча давлат қурилишини ўрнатиш тарафдори эмаслар. Улар ўз мамлакатида хушхабар айтиш эркинлигини истаяптилар, мусулмонлар эса уларнинг хушхабарини диққат-эътибор билан тинглашларини хоҳлаяптилар. Бу ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзларига зид эмас-ку: “Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. Тақводор, обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар. Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди” (1Тим. 2:1-4).

“Сизлар учун ибодат қилганимизда, Худодан сизларга нимани илтижо қилайлик?” – деб сўради Алекс. “Биз мусулмонларга таслим бўлиб қолмаслигимиз учун, хушхабар айтишни тўхтатмаслигимиз учун ибодат қилинглар, - деб жавоб берди Бутрус. – Бизнинг ортимиздан келаётган масиҳийлар авлоди учун ибодат қилинглар. Бизнинг фарзандларимизга жуда қийин бўлади. Жамоат собиқ мусулмонлардан келган масиҳийларга кўпроқ раҳм-шафқатини намоён қилсин, деб ибодат қилинглар”. “Ғарб миссионерлари бизнинг мамлакатимизга қўрқмасдан келишлари учун ибодат қилинглар”, - деб қўшимча қилди Ёқуб. “Албатта, Мисрда миссиянинг ядросини сақлаш керак, - деди Бутрус – Аммо биз ғарб жамоатлари билан кенг ҳамкорлик алоқалари ўрнатишимиз керак”. Бизга руҳан етук, доно миссионерлар керак. Миссия – янги имонлилар ва мевалари тез пишиб етилишини истайдиган одамлар учун дала эмас. Бизга шундай одамлар керакки, бу ерга келиб жамоатларга хизмат қилсин, Худонинг Шоҳлигини ўрнатсин. Бу ерга Голливудни олиб келиш керак эмас – бизга у эмас, Масиҳ керак. Бу ерга кучларни олиб келиш керак эмас – бизга севги керак. Бизга Худонинг Шоҳлиги керак”.

Сизлар бу биродарларнинг самимий даъватини эшитяпсизларми? Агар эшитаётган бўлсангиз, яна бир саволни таҳлил қилиб чиқайлик.

4-савол, биринчи қисм

Биз руҳий жангда иштирок этяпмизми? Агар иштирок этаётган бўлсак, анъаналарга қатъий риоя қиладиган тақводор бўлишимиз керак эмасми?

Келинглар, ҳаворий Павлус нима деб ёзганини эслайлик: “...қай тарзда яшаётганингизга диққат қилинглар. Нодонлар каби эмас, балки донолардай ҳаёт кечиринглар. Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган бу кунлар ёмонликка тўла. Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббимиз Исонинг иродаси нима эканлигини англашга ҳаракат қилинглар” (Эфес. 5:15-17). У бизга, Муқаддас Руҳга тўлинглар, деб даъват қилишдан чарчамайди, Эфесликларга мактубнинг охирги бобида, бизлар иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олишимиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларига бурканинглар, деб бизга яна даъват қилади: “Ахир, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфес. 6:12). Ана шу руҳий жангда бизнинг энг асосий қуролимиз ибодатдир, ислом оламида қувғин қилинаётган жамоат бу жангга руҳий йўналиш беришга қодирдир.

Қоҳирадаги бир масиҳий чўпони Миср жамоатини руҳий жангга тайёрлашда бор кучини сарф қилмоқда. Биз унинг исмини айтмаймиз, чунки яқинда унинг жонига суиқасд уюштиришга уриниш бўлди. Бу чўпон пайғамбар Ишаё китобидаги Худонинг Миср ҳақида башоратини талқинига мурожаат этиб, қуйидаги сўзларни айтган эди: “Биз ҳақиқий руҳий уйғониш учун ибодат қиляпмиз, Худо бизнинг халқимиз устига Ўзининг Руҳини ёғдиришни истайди”. Бунинг устига, чўпон Худонинг башорати бажо бўлаётганига гувоҳликни кузатяпти: “Биз мусулмонларни яхши кўришимиз, уларни Масиҳнинг суюклилари деб ҳисоблашимиз керак. Беш йил олдин мен буни тушунмаган эдим, аммо шу йиллар давомида шуни сездимки, масиҳийлар мусулмонлар учун ибодат қиляптилар. Биз уларга ваҳийлар ва тушлар юборилиши учун ибодат қиляпмиз. Худо ҳар куни ибодатларимизга жавоб беряпти. Масиҳ уларга тушларида ва ваҳийларида Ўзини намоён қиляпти. Мусулмонлар бизга улар ҳақидаги саволлар билан келяптилар”.

Табиийки, бу – мусулмонлар муҳитида хушхабар айтишга кўникмаган жамоатлар учун янги синовлар билан боғлиқ. Чўпонимиз ва Миср жамоатларининг бошқа раҳбарлари ўз жамоаларини руҳий жангларга тайёрламоқдалар, аммо асосий душман инсонларнинг юракларига ўрнашиб олган. Биз ўзимиз Масиҳни кўпроқ яхши кўришимиз керак. Агар зарур бўлиб қолса, Масиҳ учун ҳаётимизни беришга тайёр бўлишимиз керак. Ислом мамлакатида буюк руҳий уйғониш пропорционал равишда жафокашларнинг кўп миқдорини англатади. Бунга тайёр бўлиш керак. Менинг тахминларимга кўра, ғарблик кўп масиҳийлар бундай талқинларни нафрат билан рад қиладилар. Бу чўпон ҳам эҳтиёт бўлиши керак эмасми?! Наҳотки у ҳам ўзининг кичик сурувини ҳимоя қилишга даъват қилинмаган бўлса?! Аммо бизнинг дўстимизга бу вазият бошқачароқ кўринади. Унинг қарашича, халққа хушхабар айтишнинг ягона усули Масиҳ номини уларга ниҳоятда фидокорлик билан етказиш истагидан иборат.

Бу баҳс битта қизиқ саволни келтириб чиқаради: “Бу ишда Масиҳ Танасининг, жумладан, Ғарб жамоатларининг роли қандай?” Чўпонимиз бу саволга шундай жавоб беради: “Аввало, мусулмонларни яхши кўринг. Худонинг амри шундай – яқинингизни ўзингизни севгандай севинг. Мусулмонлар биз билан ёнма-ён яшайдилар. Улар бизнинг душманларимиз эмас. Агар улар бизга душман бўлиб қолсалар, уларни янада кўпроқ яхши кўришга мажбурмиз. Бизда севги руҳи бўлмаса, уларни Масиҳга олиб кела олмаймиз. Агар улар биздан нафратлансалар, биздан нафратланганларидан ҳам кўпроқ куч билан севишимиз лозим. Акс ҳолда биз катта мағлубиятга учраймиз. Мусулмонлар шуни билишлари керакки, биз уларнинг ҳалок бўлишини истамаймиз, аксинча, улар учун ўлимга ҳам тайёрмиз.Фақат ана шулар уларни гуноҳкор эканликларига ишонтира олади, ана шунда улар ўзларининг эътиқодига қайтадан назар соладилар, Масиҳ севгиси учун юракларини очадилар”.

Чўпон қуйидаги сўзлар билан гапини давом эттирди: “Сизлар биз билан бирга ибодат қилишларингизни сўраймиз. Мен чет эллик биродарларга доим айтаман: “Биз учун ибодат қилманглар. Биз билан бирга ибодат қилинглар”. Фарқни кўряпсизми? Агар сизлар биз учун ибодат қилсангизлар, сизлар бизнинг бехатарлигимиз учун, бизнинг гуллаб-яшнашимиз учун ибодат қилган бўласиз. Аммо бундай қилиш керак эмас! Сизлар биз билан бирга мусулмонлар учун ибодат қилинглар, токи улар Масиҳ севгисини билсинлар”.

Сизнингча, биз қандай қилиб улар билан бирга ибодат қила оламиз?

Бу саволга жавоб бериш учун, мен сизларга тўртинчи саволнинг иккинчи қисмини тақдим қилишим керак.

4-савол, иккинчи қисм

Биз Худонинг Шоҳлиги ҳақи-ҳурмати учун ҳамма нарсага, агар керак бўлса, ҳаётимизни ҳам аямасликка тайёрмизми?

Қулоқ солинг, Исо нима дейди: “Ўз хочини кўтариб, ортимдан юрмаган одам ҳам Менинг шогирдим бўлолмайди” (Луқо 14:27); “...бор мол–мулкингиздан кечмасангиз, биронтангиз ҳам Менинг шогирдим бўла олмайсиз” (33-оят); “Исо уларга шундай жавоб берди: — Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соат келди. Сизларга чинини айтай: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради. Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонидан воз кечса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади” (Юҳанно 12:23-25).

Бу ҳаётда ўзимиз муҳим деб ҳисоблаган нарсаларни – автомобиль, уй, оила, лавозим пиллапоялари, ўйин-кулги, пул маблағлари – яъни Масиҳ бизга қолдириб кетишни буюрган нарсаларни ташлаб кетмас эканмиз, биз Унинг шогирди бўла олмаймиз, Унинг топшириқларини бажара олмаймиз, атрофимиздаги оламга ҳам биз жиддий муносабатда бўла олмаймиз. Гарчи ҳаётини тикиб бўлса ҳам, Масиҳдан намуна олиб, Унга эргашишни истаган Мустафо, Ҳасан, Нозим сингари ислом оламида яшаётган одамларнинг, умуман, ислом оламида яшаётган биродарларимиз ва сингилларимизнинг ҳаётий маслаги ана шундайдир. Улар Масиҳга тақлид қилдилар, чунки “Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди” (Флп. 2:6-9). Агар талаб қилинса, биз ўз вазифамизни охиригача олиб боришга тайёрмизми? Мусулмонлар жаннат чодирларига ишонганлари сабабли, ўзларининг ҳаётини жиҳодга бағишлашга қодирдирлар. Лекин биз ўз жонимизни аямасдан, мусулмонлар сингари террор ҳақида ўйламай, балки Масиҳга тақлид қилиб, Унинг ортидан эргашишга катта тайёргарлик билан боришимиз керак эмасми?! Чунки биз Масиҳга тақлид қилиб, ҳаётдан қанчалар шодлик топамиз! Исо билан бирга бўлганимизда, бизга абадий ҳаёт ато қилинган, У биздан талаб қилган нарса – Унга ҳозирги ҳаётда итоат этишимиздир. Менимча, Исога тамомила итоат этишимиз мусулмонларнинг қалбларини забт этиши мумкин.

Ислом оламида бизга зарури айнан ана шудир. Ислом томонидан бизга қаратилган даъват шудир. Бу қарор фақат Миср жамоатидан келиб чиқмаган. Мен сизларга ана шундай муаммоларни Индонезия, Марказий Осиё мамлакатлари, Покистон, Ироқ, Эрон ва бошқа кўплаб давлатлардаги собиқ мусулмонлардан келиб чиққан чўпонлар ва оддий масиҳийларни сизга мисол қилиб келтиришим мумкин.

Умид қиламанки, ҳар биримиз руҳий жангда ғалаба қилишга интиламиз, аммо бу жангда машаққатлар чекишга тайёрмизми? Бу одамлар бизни ўзимизга шундай савол беришга мажбур қилади: “Аслида биз Масиҳ ҳақи ўлишга тайёрмизми?” Улар тайёрдирлар. Улар Масиҳ сўзлари бўйича яшайдилар: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади. Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, бироқ ўз ҳаётига ўзи зомин бўлса, бундан унга нима фойда?!” (Луқо 9:23-25).

Энди бу ҳақда ўйлаб кўрайлик: биз Масиҳ Иккинчи марта келгунча ўламиз. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо Худони бизнинг ўлимимиз шарафласин деб Ундан сўрашимизга нима ҳалақит беради? Буни орқага суришимизга нима бизни мажбур этади? Исо бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлаганига ишонч ҳосил қилсак, ҳаётимизнинг қолган қисмини Унинг иштироки билан кечиришимизга ишонсак, биз ўлимдан қўрқишимиз керакми?

Мен буни учинчи фаолият майдони деб атайман. Биринчи фаолият майдон – Масиҳнинг меҳрибонлиги остида таслим бўлиш. Иккинчи фаолият майдони – мусулмонларни Масиҳ севгиси билан севиш. Учинчи фаолият майдони – мусулмонларни ҳатто умримизнинг охиригача яхши кўриш. Шуни назардан қочирмангки, мусулмонлар абадий ҳаётда ўзларини қутқариш учун ўлишга интиладилар. Аммо уларни, Масиҳ сизлар учун ўлимни қабул қилган, дея қандай ишонтириш мумкин? Фақат “сизлар жиҳодда ўлишга интиласизлар, аммо биз Исо ҳақи-ҳурмати яшашга ҳаракат қиламиз”деб кўрсатиш орқали.

Бу руҳий жангда азобларга ва йўқотишларга бардош беришимизга тўғри келади. Ҳаётдан эрта кетишни мен асло истамайман, лекин менинг ҳаётим Масиҳники, мен учун Масиҳга эргашиш – Уни бошқалар ҳам билишлари учун ҳаётимни таваккал остига қўйиш демакдир. Бу жуда ҳам баланд нарх деб ўйламайман. Агар мен Масиҳ учун яшасам, У исталган вақтда – Ўз мақсадимга эришиш учун бунинг жони Менга керак деб ҳисоблаган вақтда, менинг ҳаётимни олиши мумкин.

Хуллас, ҳақиқатан ҳам, биз руҳий жангларда иштирок этишга тайёрмизми? Агар тайёр бўлсак, мен сизларга бир неча савол бермоқчиман.

Аввало, сизлар ҳеч бўлмаса бирон марта бўлса ҳам “Ал-Қоида”, “ХАМАС”, “Ислом жиҳоди” ва “Ҳизбуллоҳ” террористик ташкилотлари учун ибодат қилганмисизлар? Ёки Усама бен Ладан учун бир марта ибодат қилганмисиз? Мен сизлардан бу ҳақда шунинг учун сўраяпманки, ибодат – руҳий жангда иштирок этганимизда, бу бизга ёрдам берадиган асосий воситадир. Агар сиз, йўқ, Усама бен Ладан учун бирон марта ҳам ибодат қилмаганман, деб айтсангиз, сизга бошқа савол бераман: “Усама бен Ладан ибодат қилишга арзимайдиган шунчалик гуноҳкорми? Наҳотки Худога, Усама бен Ладаннинг юрагига нажот бергин, деб Худога ибодат қилиш мумкин бўлмаса?! Ким бизнинг, Худо Усаманинг юрагидаги нафратни йўқотсин, уни руҳий жанговарликдан маҳрум қилсин деб, ибодат қилишимизга қаршилик қилади?! Бизнинг ибодат билан ҳужум қилишимиздан ташқари бошқа йўлимиз йўқ! Келинглар, иблис билан бу одамнинг қалби учун шарт бойлашайлик, у билан қўлларимизда одатдаги жанговар қуроллар билан бас бойлашмайлик, балки Худонинг Каломи билан қуролланиб бас бойлашайлик. Охир-оқибатда, қалбни ўзгартириш – бу Худонинг иши. Агар биз қўлларимизда одатдаги жанговар қуроллар билан ва иблиснинг ҳийлаларига қарши курашишдан бошқа йўлни топмаганимиздай, ўша қуроллар ёрдамида ислом муатассиблиги билан курашмоқчи бўлсак, биз Масиҳга бирон тирик жонни олиб кела олмаймиз. Терроризмга қарши курашда замбараклар ва бомбалар билан устун келиш мумкин эмас, чунки ҳалок қилинган битта террорчининг ўрнига қасос олиш истаги билан ёнган террорчиларнинг битта отряди келади. Бизнинг ягона жавобимиз – Исо Масиҳга тамомила итоат этишимиздир.

Сизлар Ливан, Иордания ва Ғазо секторидаги қочоқлар лагеридан бошпана топаётган, уларнинг таянган ягона умиди ислом мутаассиблиги бўлган, Исроилга ва бутун Ғарбга қарши муқаддас жиҳод қилиш учун кўнгилли бўлиб бораётган ғазабнок эркакларни учратганмисиз?

Сизлар белига портлатувчи моддаларни боғлаб олган, Ироқдаги, Исроил ёки Буюк Британиядаги айбсиз одамлар оломони орасида белидаги портловчи моддаларни ҳаракатга келтириб, уларни ҳам, ўзини ҳам ўлдирадиган ёш йигит-қизлар учун ибодат қилганмисиз? Масиҳ ҳақида эшитишни истайдиган одамлар учун ибодат қилганмисиз?

Европа ва Шимолий Америкадаги, шунингдек, бошқа жойлардаги мачитларда масиҳийларга нафратни уқтираётган мусулмон воизларининг қалбига нажот бериш ҳақида ибодат қиласизми?

Мусулмонлар даласидаги одамзот ҳосили учун ибодат қиласизларми? Гап бир ёки икки одам ҳақида эмас, балки миллионлаб одамлар ҳақида кетмоқда! Нима учун ислом тарқалган аниқ бир ҳудудни танлаб олиб, ўша ҳудуд учун мунтазам равишда – Худо қанча талаб қилган бўлса, шунча вақт давомида ибодат қилиш мумкин эмас?! Токи ўша ерда истиқомат қилаётган одамларнинг юрагини Исо Масиҳга юз бурдиришга сиз ҳам ҳисса қўшинг.

Ислом оламидаги таъқибга учраган жамоатлар учун ибодат қиласизми? Аниқроқ қилиб айтганда, у ёки бу ислом мамлакатидаги ўзингиз танлаб олган жамоатлар учун ибодат қиласизми? Ўша жамоатларнинг муҳтожликлари билан сиз танишмисиз? Жамоатлар ўз мамлакатидаги ҳосил ўримига чиқишга тўлиқ тайёрми? Биз сизга ўша пайтдаги масиҳий жамоаларининг раҳбарлари гувоҳликларини сизга кўрсатишимиз мумкин, токи сизлар фақат улар ҳақида эмас, балки улар билан бирга ибодат қилинглар.

Яна битта охирги савол: сизлар аслида ўз ибодатларингизда Худонинг жавоби бўлишини истайсизми? Агар Худо сиз орқали Хушхабарни етказиш учун учун сизни танласа, У кўрсатадиган жойга боришга тайёрмисиз?


Книга на Узбекском языке: - Тайные христиане (Брат Андрей и Алекс Янсен)

Что бывает, когда мусульмане обращаются ко Христу

В этой книге голландский миссионер, основатель международной организации «Открытые двери», которого весь христианский мир знает под именем брат Андрей, повествует о жизни гонимых христиан в ближневосточных исламских странах. Автор показывает нам, как мы, исповедующие свою веру без страха подвергнуться преследованиям, можем поддержать тех, кто лишен этого законного права, и помочь им не свернуть с избранного пути.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак