Марк Урусла. Қароқчиларникидай эмас - (9 - саргузашт) Китоб Ўзбек тилида
Qaroqchilarnikiday emas (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт
МУНДАРИЖА
Биринчи саргузашт
Ғаройиб ўзгариш
Иккинчи саргузашт
Биринчи шоҳлик
Учинчи саргузашт
Ўғил билан танишув
Тўртинчи саргузашт
Нотабиий жанг сабоқлари
Бешинчи саргузашт
Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф
Олтинчи саргузашт
Том учун сурприз
Еттинчи саргузашт
Сотувчининг кутилмаган таклифи
Саккизинчи саргузашт
Юқори талаб
Тўққизинчи саргузашт
Кечирим қувончи
Ўнинчи саргузашт
Биринчи вазифа
Ўни биринчи саргузашт
Фақат ўз кучи билан эмас
Ўн иккинчи саргузашт
Ўз устида ишлаш
Ўн учинчи саргузашт
Сирли топшириқ
Ўн тўртинчи саргузашт
Озодлик
Тўққизинчи саргузашт. Кечириш қувончи.
Улар тахт ўрнатилган хонага яқинлашганларида, катта икки томонлама эшик ўз–ўзидан очилди. Том қўрқиб кетди, чунки у хонада тасвирлаб бўлмайдиган ёруғлик тарқатаётган жуда катта шахсларни кўрди. Йўқ, у ҳеч қачон у ерга киришга журъат этолмайди! Унинг иккиланганини сезиб, подшоҳ ўғли унга қайрилиб айтди:
- Том, қўрқма! Сен – меникисан!
Кейин у хонага кирди. Шу пайт ҳамма ўша қудратли арбоблар подшоҳ ўғли ёнида тиз чўкишди ва хонада жим–житлик тўлди. Том ўз хўжайини орқасига яширинди ва унинг ортидан олға юрди.
Бир неча қадам босиб, улар тўхташди, чунки уларнинг олдига, тахтдан тушиб, подшоҳ келмоқда эди. Дўстона нидо билан у ўғлини қучоқлади ва у билан бирга – кичик, ачинарли, ҳамма нарсани барбод қилишига сал қолган, кераксиз қароқчи бола Томни ҳам! Том ҳозироқ ер ёрилсада ер тагига кириб кетса! Шунга қарамай, бола ҳам шундай қувонч билан отасининг кўксига йиқилишни истар эди – бу унинг кучли истаги. Аммо у бундай қилолмайди. У бу ерда кундага ўхшаб қотиб, бошини эгиб ва чўнтагида муштларини қисиб турар эди. Отаси маъюс, лекин севги билан ундан сўраганини эшитди:
- Том, нима бўлди? Сен нима учун менинг севгимни қабул қилмаяпсан?
Уялганидан қизариб Том шивирлади:
–Мен бу ердан қочиб кетдим – ку. Энди менинг тожим йўқ? Мен энди сенинг фарзандинг эмасман!
Шунда подшоҳ деди:
–Том сен менинг фарзандим бўлгансан ва бўлиб қоласан! Менинг ўғлим сени кечирди. Шунинг учун иккимиз орамизда ҳамма нарса жойида. Фақат сенга бир нарса етишмаяпти: сен ўзингни ўзинг кечиришинг зарур.
Ўзимни ўзим кечириш? Илгари Том бундай нарсаларни ҳеч эшитмаган эди. Унинг миясида доимо янграр эди: “
–Мен қандай қилиб бунга йўл қўйдим? Қандай қилиб йўл қўйдим? Қандай қилиб йўл қўйдим?
Қилмишлари ҳақида ўйлаб, унинг юзидан аччиқ кўз ёшлари оқа бошлади. Шунда, ўғил Томнинг елкасига қўлини қўйиб, секин айтди:
–Сен қанчалик қаттиқлик билан ўз айбингни ушлаб турганингни сезаяпсанми? Юр, ўзингга нисбатан бўлган ҳамма таъналарингни ҳам менга бер, улардан халос бўл. Бу ерда ҳам сен бирор нарсани нотўғри қилишинг мумкин, аммо, шунга қарамай, биз сени севамиз! Биз сени кечирдик ку?
Том юқорига назар ташлади. Подшоҳ ва ўғилнинг кўзларида ҳақиқатдан фақат эзгулик бор эди. Ниҳоят, у ўзидан сиқиб чиқарди:
- Ҳа, мен ўзимни ўзим кечираман.
Ва кейинга дақиқаларда унинг қалбидаги ҳаяжонли овозлар жим бўлиб қолди.
Ўғил ўз кийимининг орасидан қандайдир олтин нарсани олиб Томнинг бошига қўйганда, тахт турган хонадаги бор одамларнинг хурсандчилик овозлари эшитилди. Бу ўша ёвуз одам тортиб олган тож эди. Ура! Энди у яна подшоҳнинг фарзандига айланди! Ва ҳамма буни кўрди! Унинг хўжайини душманидан ҳам кучлироқ! У Томнинг тожини қайтариб берди! Том қувонганидан сакраб чапак чала бошлади. Шу пайтда мусиқа янгай бошлаб, тахт турган хона тантанали қўшиқ ва қувончга тўлди. Ҳамма Томга тожни қайтариб берилганига қувонди.
Энди Томни, аввалгидек, янада катта куч ўғил ва отасига тортарди. Бу худди қуюнга, кучли оқимга ва алангаларга ўхшар эди. Тасвирлаб бера олмайдиган шодлик шунчалик ажойиб ва кучли эди – ки, хатто, у бундай кучли ҳиссиётларни кўтаролмасам керак деб ўйларди.
Бир неча вақтдан сўнг Том яна отасининг тиззасида бўлиб қолган эди. Энди улар умуман ёлғиз қолган эди. Том ҳеч нарса айтолмай, фақат ҳайрон қолиб ўтирди. У қисман гапираолмай қолди. Лекин гап умуман керак эмас эди, чунки ҳозир отаси гапирарди:
–Сенинг юрагингда кўп саволлар борлигини кўрмоқдаман. Баъзиларига мен ҳозир жавоб бермоқчиман. Олдин энг муҳими айтаман: ҳатто тожни йўқотганингда ҳам, доимо сен менинг фарзандим бўлиб қолгансан. Бу сенинг пешонангда ўчирилмас бўлиб ёзилган. Сен менинг шоҳона ўғлим бўлиб истаганингча қолишинг мумкин. Шубҳасиз, ўша сенга бахт келтириши керак бўлган нарса билан бизнинг тамғамиз ёпилган эди. Шунинг учун душман сенинг устингдан аниқ кучга эга бўлди. Сенинг тожинг фақат бу ерда, бизникида кўринади. У фақат сенинг қалбингда ёниб, ярақлаётган ташқи белгидир. Бу тамға – менинг бир қисмимдир. У сени менга ўхшмагунингча ёруғ ва ёруғ қилаверади.
Унга ўхшаш? Шоҳона? Ва энди ўша қароқчилар билан бирон бир умумийлиги қолмайдими унда? Том ўзининг тиканакларини, қасд ташналиги, ўзининг қаҳрамон бўлишдек катта истакларини эслашга мажбур бўлди:
- Менда энди ҳеч қачон буюк бўлиш истаги бўлмайдими?
–Том, сен ҳозир тиканаклардан озодсан. Сени ҳеч ким бирор нарсага мажбур қила олмайди. Лекин баъзи нарсалар ҳали босиб ўтган йўлдан боришни истайди. Бироқ ичингдаги менинг оловим кучлироқдир. У билан душман сенда ундайдиган ёмон ҳиссиётларингни енга оласан.
Томнинг кўзлари ярақлаб кетди, шунда отаси давом этиб:
–Сен душманни енгиш кераклиги ҳақида эшитганингда, сен катта жанглар ҳақида ўйлайсан. Булар сенинг ҳаётингда албатта рўёбга чиқади, менга ишон, лекин улардан олдин сенинг олдингда қунт билан ўқиш турибди, сен буни тушунасан. Мен сенинг истагингга ва ёрдам беришга тайёрлигиндан хўрсандман. Мен биламан, ўшанда ёрдамга чақирган одамларга ёрдам беришни истагансан, аммо ишон менга, мен бутун дунёдаги бирорта ҳам бақириқни эшитмай қолмайман! Мен ҳар бир одамга аниқ қачон ва қандай ёрдам кераклигини биламан. Менинг кўп ҳизматчиларим бор, ва мен доимо вақтида келишга улгираман. Шунинг учун, мендан ёки ўғлимдан буйруқ олмасдан, энди ҳеч қачон қасрдан бир ўзинг чиқма. Бу сенга ҳам ёки бирор муҳтож бўлганга ҳам ёрдам бермайди. Том сен ҳақиқатдан ҳам бирор нарсани қабул қилишдан олдин доимо мендан қайта сўрашни эслаб қолишни истайсанми? – деди подшоҳ.
У шундай қилармикан? Том ўзини жуда яхши билар эди! Лекин бу, эҳтимол жуда оқилонадир. Подшох ундан шунчалик ақллироқ ва буюкроқ эди ки! Агар подшоҳ унинг ортида турганда, у ҳеч қачон беҳуда курашиши керак эмас бўларди. Ҳа, бола ҳақиқатдан ҳам усиз ҳеч нарса қилишни истамас эди.
–Мен ишонаман, бу сенинг қўлингдан келади Том. Сен менинг фарзандим бўлганинг учун, сен энди барча эски одатларингдан кучлироқсан. Қарагин, аллақачон тонг отди. Эрталабки нонушта вақти! Сенга ёқимли иштаҳа!
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Том жуда оч бўлди. Лекин ғалати, бу тунда умуман ухламаган бўлса ҳам, у ҳеч ҳам чарчамаган. Ва у нонуштага шошилди.
Узоқданоқ Том янги ноннинг ажойиб ҳидини сезди. Болалар эндигина стол атрофига ўтиришган. Бироқ улар ҳаммаси Томни кўрганларидаёқ ўрниларидан туриб, уни ўраб олишди ва чин қалбларидан қайтганлиги билан табриклашди. У ҳайрон қолди, чунки у ўз ўртоғларини, ака – опаларини янги кўзлари билан кўраётганини сезди. Шу пайтгача улар уни кам қизиқтирарди, энди эса улар билан яқиндан танишишни истади. Ҳа, ҳақиқатдан, улар ажойиб одамлар эди. Ва улар қандайдир улғайиб қолганга ўхшашади.
Ўшанда унинг нигоҳи Дженнига тушди. У Томга ярақлаган кўзлар билан қарар эди! Балки у ҳаммасини бошқаларга айтиб бергандир? Йуқ, албатта, чунки улар ҳайрон бўлиб у билан нима бўлганини сўрашди, у шунчалик ёруғлик тарқатар эди! Том яна ҳайрон бўлди, унинг тарихи у учун етарли даражада ноҳуш бўлса ҳам, ҳарҳолда у кейинроқ ўз саргузаштлари ҳақида сўзлаб беришга ваъда берди. Йўқ, у ҳеч ҳам уялмади ва ажойиб нонуштадан сўнг очиқчасига ҳаммага бошидан кечирганларини сўзлаб берди. Ҳеч ким уни устидан кулмади ёки бошини чайқамади, чунки уларнинг ҳар бири ҳам шунга ўхшаш воқеаларни бошидан кечирган – шунинг учун улар бўлиб ўтганлари орқали кўп нарсани ўрганганларини, ўша пайтдан бошлаб ўз хўжайинларини янада кўпроқ севиб қолганларини тан олишди.
Бироқ, аскарлар гуруҳининг машғулотлари учун вақт келди. Том қайтадан ўзининг хўжайини учун, унинг доно сабоқлари ва бошқалар билан муносабати ва қўшиқлари учун қувонди. Қандай ажойиб, у ҳам ҳамма нарсада қатнаша олади энди! Ҳозир ҳақиқатдан ҳам бола тиришқоқ бўлишни ва ҳўжайини унга қандай топшириқ берса бажаришни истар эди.
У узоқ кутмади, чунки айнан кейинги кун Томни ва унинг дўстларини кутилмаган янгилик кутар эди! Улар энда баъзи нарсаларни ўрган бўлса, уларни амалиётда қўллашлари мумкин деб ҳисоблади подшоҳ ўғли. У уларни иккитадан юбормоқчи бўлди, шунинг учун уларнинг ҳар бирини қасрдан ташқари вазифа кутар эди. Қандай ҳаяжонли! Баъзилар ниҳоят нимадир қилишдан хўрсанд бўлишар эдилар. Бошқалари эса ҳалигача ишонқирамай бироз кутишга қарши эмас эдилар.
Лекин подшоҳ ўғли ҳар бирига ҳамкорини кўрсатиб, улар қаерга боришларини айтганида, улар бир оз тинчланишди. Улар сабрсизлик билан унга қарашар эдилар. Нима ҳақида гап кетаётганини подшоҳ ўғли яна тушунтирди: улар қасрдан ташқаридаги одамларга подшоҳ ва унинг шоҳлиги ҳақида сўзлашлари ва унинг ҳокимиятини исботлаб беришлари кераклигини айтди. Кўплари қасрга ўзлари билан янги ака – опаларни олиб келишади. Ҳайрлашгандан сўнг ўғил уларга оқ фотиҳа бериб ўзлари билан олиб кетишлари учун яна бир – нарса берди. У кичик ва қулай чиғаноққа ўхшар эди.
–Сизлар қасримнинг ташқарисида, қанчалик узоқлиги муҳим эмас, бўлганларингизда бу чиғаноқ сизларга ҳизмат қилиши керак: у орқали агар сиз насиҳат ёки ёрдамга муҳтож бўлсангизлар сизлар тўғри мен билан алоқа қилишингиз мумкин. Сизлар батафсил нима бўлганини тушунтирмасангиз ҳам бўлади. Ёш боладек оддийгина гапиринглар. Биз дархол сизларни эшитиб керакли ёрдам берамиз.
Болалар унга сўроқ назари билан қарашди. Ёш боладек? У тўғри гапиролмайди – ку? Баъзилари яширинча қиқирлашди, бошқалари эса улар бу ёшдан ўтганлари ҳақида ўйлашди. Ўғил кулимсираб деди:
–Сизлар ўзларингизни кучли эмас заиф одам сезганларингизда сизда ҳамма нарса яхши кетишини тушунгандирсизлар. Фақат ана шундай ҳолда бизнинг кучимиз сиз орқали таъсир этади. Бугун сизлар буни тушунганликларингизни кўрсатишларингиз мумкин! Шунчаки ёш болалардек тутинглар ўзларингизни.
Шунда улар ҳаммасини тушунишди, уларнинг мураббийси, улар доимо ўзларининг унга тобе эканликларини сезиб, ҳеч нарсани ўзларича мустақил қарор қабул қилмасликлари ҳақида айтган эди.
Том ўзининг хўжайинига, у Томнинг яширин истагини бажаргани учун, миннатдорчилигини билдирди. У Томга ҳамроҳ сифатида Дженнини берди. Том уни ҳаммадан яхши билар эди. Улар иккаласи жуда хурсанд бўлишди ва дарҳол йўлга отланишди.
Книга на Узбекском языке: - Не так, как у разбойников (Марк Урусла)
Юный разбойник Том едва ли мог себе представить, что однажды утром проснется в замке царя. Кто-то день назад освободил его из темной пещеры, куда его в очередной раз посадили разбойники. Это был сам царь, который привез его в свой замок. Теперь Тому пришлось многому учиться заново, ведь он отныне стал усыновленным ребенком царя. То, что в замке все устроено совершенно не так, как у разбойников, разумеется, не менее увлекательно. Новая жизнь Тома полна приключений, и с замечательным сыном царя он переживает захватывающие и грандиозные события. История мальчика-разбойника Тома – это красочный рассказ для подростков и молодежи, в котором таким же людям, как ты и я, удается владеть собой во многих сложных ситуациях. Тот, кто читает эти истории – озадачен, удивлен, вдохновлен. Он начинает сознавать, что значит быть христианином. Потому что царь действительно есть. Это достойный усвоения урок веры, в котором самое важное очень доступно вкладывается в сердце. Автору, члену общества «Эммануил Равенсбург», удалось с помощью этой книги передать тысячам людей радость о живом, проявляющем отцовскую заботу Боге.




































































































































